Андижон қизи “Зулфия” давлат мукофоти билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қўрғонтепа тумани спорт мактаби спортчиси, енгил атлетика бўйича Осиё ва Ўзбекистондаги бир қатор рекордлар соҳиби, Андижон давлат педагогика институти жисмоний маданият факультетининг 2-босқич талабаси Усмонова Дилшода Эгамберди қизи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Спорт соҳасида юқори натижаларга эришиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган андижонлик ёш спортчи енгил атлетика бўйича Осиё даражасида медални қўлга киритган Андижондаги ягона спортчи ҳисобланади. Дилшода Усмонова Ўзбекистон номидан Осиё миқёсида биринчи ва ҳозирча ягона олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, у 2000 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича Осиё рекордини ўрнатган.
Шунингдек, ёш спортчи Ўзбекистон миқёсида 16, 18 ва 20 ёшгача бўлган тоифаларда рекорд натижаларни ҳам қайд этиб, ўзбек спортида ўзининг алоҳида ва бетакрор ўрнини эгаллаган.
Саҳифа: @sh_abdurahmonov