🇪🇺🇺🇿Европа Иттифоқи Ўзбекистон учун фақат шерик эмас, балки ишончли ҳамкордир
Европа Иттифоқи бу — шунчаки географик тушунча ёки иқтисодий бирлашма эмас. У технология, ҳуқуқ, савдо ва инсон ҳуқуқлари каби соҳаларда глобал стандартларни белгилаб берадиган кучли платформа саналади. Шу боис, сўнгги йилларда Ўзбекистон учун Европа Иттифоқи билан муносабатлар стратегик аҳамият касб этиб бормоқда.
Ўзбекистон 2021 йилда Европа Иттифоқининг GSP+ (ягона преференциялар тизими) мақомини қўлга киритди. Бу нимани англатади? Юртимиз ишлаб чиқарувчилари учун Европа бозорига 6000 дан зиёд маҳсулотни божсиз экспорт қилиш имконияти дегани.
Бу нафақат саноатдаги ишлаб чиқарувчилар учун, балки фермерлар, кичик бизнес, қишлоқ хўжалиги соҳалари учун ҳам янги нафас, янги имкониятлар эшиги бўлди. Европа сифат талаблари катта бўлиши мумкин, аммо салоҳиятли даромад ундан ҳам каттароқ!
💰Европа фақат харидор эмас, балки сармоя ҳамдир!
Европа компаниялари сўнгги йилларда Ўзбекистонда ўз бизнесини бошлашга ва кенгайтиришга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бунинг ичида электр энергияси, саноат, кимё, қишлоқ хўжалиги ва қайта тикланувчи энергия соҳалари алоҳида ўрин тутади. Ҳозирда, мамлакатимизда Европа капитали иштирокидаги 1 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда, инвестиция лойиҳалари ҳажми эса 30 миллиард еврога етган.
🏫Технология, таълим ва стандартлардаги Европа тажрибаси
Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш ва рақамлилаштириш жараёнида ЕИ муҳим ҳамкорга айланмоқда. Европанинг технологияси, таълим тизими ва ишчи кучини қайта тайёрлаш моделлари юртимизда ҳам тадбиқ этила бошлади.
Ҳар йили юзлаб ўзбекистонлик ёшлар Erasmus+, Horizon Europe каби дастурлар орқали Европада ўқиш имконига эга бўлмоқда. Бу келажакдаги янги кадрлар, мутахассислар ва муваффақиятли раҳбарлар дегани.
🌱Экология ва “яшил” лойиҳалар: биргаликда ҳал қилиш вақти келди
Орол фожиаси, ҳаво ифлосланиши, сув ресурсларининг чекланганлиги — булар Марказий Осиёдаги муҳим экологик муаммолар саналади. Европа Иттифоқи ана шу муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистонга ҳамкор сифатида чиқмоқда. Бу грантлар, лойиҳалар, техник кўмак шаклидаги реал ёрдамлар.
🤝Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон бир-бирига муҳтож
Ўзбекистон Европа бозорларига яқинлашмоқчи — бу аниқ. ЕИ эса Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Осиёга яқинлашмоқчи. Бу ерда Ўзбекистоннинг географик жойлашуви жуда қулай у катта транспорт ҳалқасига айланиши мумкин.
❗️Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити икки минтақа ўртасидаги стратегик алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.
Каналга аъзо бўл
инг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar