Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
DE
Channel age
Created
Language
Tajik
-
ER (week)
28.3%
ERR (week)

🇺🇿 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаевнинг телеграмдаги расмий канали 🌐 Расмий саҳифаларимизга уланинг: https://taplink.cc/deputat_javlon_abdullayev

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 155 results
152
04/24/2025, 21:02
t.me/deputat_javlon_abdullayev/259
474
#hududga_tashrif

Депутатлар сайловчилар билан учрашади

🏢 24-26 апрель кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзига тегишли ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказадилар.

⏩ Шу кунлари Фарғона вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказишни режа қилганмиз.

☝️ Учрашувларда сайловчиларимизнинг муаммолари, савол ва таклифларини ўрганиб, қонун доирасида ечим топишга биргаликда ҳаракат қиламиз.

📩 Азиз сайловчи агар сизнинг ҳам мурожаатингиз бўлса ушбу манзилга ёзиб қолдиришингиз мумкин.

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
04/23/2025, 20:32
t.me/deputat_javlon_abdullayev/258
789
Тошкент метросидаги тиғизлик муаммоси — тизимли ёндашув зарур

📌 Тошкент метроси пойтахт аҳолисининг кундалик ҳаракатланишида муҳим рол ўйнайди. Афсуски, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосурат ва видеоларда эрталаб ва кечки “час-пик” пайтларида бекатлар одамлар билан тўлиб-тошиши, вагонларга чиқиш учун камида бир неча поездни ўтказиб юборишаётганига гувоҳ бўляпмиз.

❗️ Вагонга чиққан тақдирда ҳам оёқ қўйишга жой, нафас олишга ҳаво йўқ. Бу нафақат вақт, балки фуқароларнинг асаби ва ишончи сарф бўлишига ҳам сабаб бўлмоқда.

📊 Хусусан, Чилонзор, Пахтакор, Беруний каби йирик бекатларда эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача бўлган даврда йўловчилар сони кескин ортади. Aйнан шу вақтда поездлар 8–10 дақиқа оралиғида кечикиб келмоқда. Натижада, ишга ёки ўқишга шошаётган фуқаролар 7–8 та рейсни ўтказиб юборишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳолат нафақат ноқулайлик туғдиради, балки аҳоли орасида транспорт тизимига бўлган ишончни ҳам камайтиради.

⚡️ Кечки пайт эса Пахтакор, Халқлар дўстлиги ва бошқа марказий бекатларда тиғизлик яна қайтарилади. Айни пайтда мавжуд жадвал йўловчилар оқимига мослаштирилмаган кўринади.

✅ Мазкур муаммо тизимли таҳлил ва ечимни талаб этади. Янги поездлар олиб келиш, мавжуд ҳаракат жадвалини қайта кўриб чиқиш ва соатлик юкламаларга мос тарзда рейсларни кўпайтириш орқали фуқароларнинг ҳаракатланиш имкониятларини енгиллаштириш мумкин.

🏷 Транспорт тизимидаги ҳар қандай ноқулайлик охир-оқибат фуқароларнинг кундалик ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис, Тошкент метрополитени фаолиятида йўловчилар қулайлигини биринчи ўринга қўйган ҳолда, тегишли чоралар кўриш зарур.

P.S: фото интернетдан олинди

🕊 Tele
gram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
04/23/2025, 08:36
t.me/deputat_javlon_abdullayev/257
789
04/23/2025, 08:36
t.me/deputat_javlon_abdullayev/256
789
04/23/2025, 08:36
t.me/deputat_javlon_abdullayev/255
789
04/23/2025, 08:36
t.me/deputat_javlon_abdullayev/254
658
#Yerkuni #EarthDay

Ер — биз яшайдиган ягона макон

🌎 Бугун, 22 апрел — Бутунжаҳон Ер куни. Бу сана бизга сайёрамизни асраш ва келажак авлодлар учун тоза муҳит қолдириш зарурлигини яна бир бор эслатади.

🌎 Ер сайёрасида ҳар йили миллионлаб тонна чиқиндилар ҳосил бўлади, ўрмонлар кесилади, ҳайвонот ва ўсимликлар йўқолиб боради. Аммо бу жараённи тўхтатиш учун ҳали кеч эмас.
Бугун дарахт экинг, чиқиндиларни сараланг, кераксиз пластик истеъмолини камайтиринг, бошқаларни ҳам огоҳ қилинг.

📌 Экологик маданият — кичик одатлардан бошланади.
Шундай экан, ҳар биримиз ўз ҳаёт тарзимизни қайта кўриб чиқайлик. Зеро, сайёрамиз биздан эмас, биз сайёрадан қарздормиз.

🕊 Tele
gram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
04/22/2025, 13:25
t.me/deputat_javlon_abdullayev/253
549
04/22/2025, 11:36
t.me/deputat_javlon_abdullayev/249
549
04/22/2025, 11:36
t.me/deputat_javlon_abdullayev/251
549
#fraksiya #rieltorlik

Риэлторлик фаолияти ҳуқуқий асосда такомиллаштирилмоқда

🟢 Қонунчилик палатасидаги Экопартия фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Мазкур қонун лойиҳаси амалдаги ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, риэлторлик хизматларини тартибга солиш ҳамда соҳа фаолиятини “соя иқтисодиёти”дан чиқаришни мақсад қилган.

➡️ Лойиҳага кўра, эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳам “кўчмас мулк бўйича агент” сифатида расмий фаолият юрита олади. Шунингдек, аҳоли учун очиқ бўлган махсус реестр орқали риэлторлик субъектларининг фаолияти устидан назорат кучайтирилади. Бу тизим орқали ташкилотларнинг рўйхати юритилади ва жамоатчилик ишончи оширилади.

🟢 Лойиҳада яна бир муҳим жиҳат — риэлторлик соҳасида қонунийликни таъминлаш. Шу мақсадда шубҳали молиявий битимларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича мониторинг тизими жорий этилади. Бу жараён Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда риэлторлар бирлашмалари ҳамкорлигида амалга оширилади.

➡️ Шунингдек, риэлтор ёки кўчмас мулк бўйича агент ўз номидаги мулкка оид шартномаларни тузиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Бу манфаатлар тўқнашувининг олдини олади. Агентларга эса ҳеч қандай қўшимча талабларсиз реклама ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи берилади. Бу таклиф уларни қонуний фаолиятга жалб қилишга хизмат қилади.

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
04/22/2025, 11:36
t.me/deputat_javlon_abdullayev/252
549
04/22/2025, 11:36
t.me/deputat_javlon_abdullayev/250
664
04/19/2025, 18:32
t.me/deputat_javlon_abdullayev/244
664
04/19/2025, 18:32
t.me/deputat_javlon_abdullayev/245
664
Ёшлар экологик саводхонлик учун бахс майдонида: UWEDда TIDA дебат турнири ўтказилди

⚡️ Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили” доирасида TIDA дебат турнирининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Турнир Ўзбекистон Экологик партияси ва ZIYO Forum ҳамкорлигида ташкил этилди.

💡 Бахслар давомида иштирокчилар экологик барқарорлик, яшил технологиялар, иқлим ўзгариши ва қайта тикланувчи энергия каби мавзуларда фикр алмашиб, амалий ечимларини тақдим этдилар.

➡️ Якуний босқичда ғолиб ва совриндор жамоалар эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимидан сўнг талаба ёшлар билан университет боғида дарахтлар экдик.

� Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
04/19/2025, 18:32
t.me/deputat_javlon_abdullayev/248
664
04/19/2025, 18:32
t.me/deputat_javlon_abdullayev/247
664
04/19/2025, 18:32
t.me/deputat_javlon_abdullayev/246
Repost
142
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди

Ўзбекистонда сунъий интеллект билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар қонунчиликка киритиляпти. Лойиҳа ташаббускорлари ОАВ иштирокидаги давра суҳбатида қонун лойиҳасидаги нормалар, хусусан СИ ёрдамида ноқонуний монтаж қилиб тарқатилган фото ва видеолар учун жавобгарлик масаласида изоҳ беришди. Биз янги ривожланиб келаётган технология нотўғри мақсадларда ишлатилишини чекламоқчимиз холос, дейди қонунчилар.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
04/19/2025, 17:06
t.me/deputat_javlon_abdullayev/243
230
#nocomment #jarayon

🕊 Telegram | �� Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
04/18/2025, 16:07
t.me/deputat_javlon_abdullayev/242
220
04/18/2025, 14:04
t.me/deputat_javlon_abdullayev/237
262
04/17/2025, 15:46
t.me/deputat_javlon_abdullayev/235
262
04/17/2025, 15:46
t.me/deputat_javlon_abdullayev/232
262
Раҳбарлар самарадорлиги аниқ кўрсаткичлар асосида баҳоланади

🗣️ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида раҳбарларнинг масъулияти ва фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тизим жорий этилди. Бу мақсадда 2024 йил 13 март куни Президентимизнинг ПФ–49-сон Фармони қабул қилиниб, унга мувофиқ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти аниқ самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланиши белгиланди.

🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасига эса ушбу ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини ҳар йили эшитиб бориш тавсия этилди. Бундай ёндашув давлат бошқарувида ҳисобдорлик ва ошкораликни таъминлашга хизмат қилади.

⚡️ Бугун Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитамиз Рақамли технологиялар вазирлиги, Космик тадқиқотлар агентлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги ва “Ўзбектелеком” АК раҳбарларининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши бўйича ахборотини эшитдик.

➡️ Эшитув якунида масъул раҳбарларга соҳадаги айрим йўналишларни янада такомиллаштириш, тизимдаги камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар берилди. Шунингдек, орқада қолаётган соҳаларни фаоллаштириш, уларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

🏢 Қўмитамиз эса ушбу жараёнларни доимий мониторинг қилиб, натижадорликка қаратилган назоратни таъминлаб боради.

🕊 Tele
gram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
04/17/2025, 15:46
t.me/deputat_javlon_abdullayev/236
262
04/17/2025, 15:46
t.me/deputat_javlon_abdullayev/231
262
04/17/2025, 15:46
t.me/deputat_javlon_abdullayev/233
262
04/17/2025, 15:46
t.me/deputat_javlon_abdullayev/234
310
#Prezident_tashabbusi #stopzoʻravonlik

Президентимиз ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз!

📌 9 апрель – оиладаги зўравонликка қарши кураш қонуни қабул қилинганига 2 йил тўлган кунда Президентимиз қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид жуда муҳим ўзгартириш киритилишини тасдиқлади. Бу ҳақида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.

⏩ Бу ташаббус аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг қадр-қиммати ва ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги муҳим қадамдир. Муҳити зўравонликка тўла хонадонда ярашув ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

✅ Ўзгартиришлар нафaқат аёллар, балки фарзандларимизнинг келажаги учун ҳам жуда муҳим. Бу йўлда барча ҳуқуқшунослар, фаоллар ва қонунчиликда иштирок этганлар билан бир сафдамиз!

❗️ Ҳимоясиз қолган инсон учун кураш – ҳеч қачон тўхтамайди.

� Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
04/15/2025, 20:08
t.me/deputat_javlon_abdullayev/230
321
04/15/2025, 14:04
t.me/deputat_javlon_abdullayev/229
178
Мақсадимизга эришдик...

🏢 Бугун Қонунчилик палатаси мажлисида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига киритилаётган транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган барча фуқарони профилактик ҳисобга олиш бўйича норма чиқариб ташланди.

P.S: фақат «йўл безорилиги» (128¹⁰-модда) ва «маст ҳолда транспорт ҳайдаш» (131-модда)қолди.

� Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
04/15/2025, 13:21
t.me/deputat_javlon_abdullayev/228
219
#Yashil_kelajak

15 апрель – Экологик билимлар куни!

🌐 Бугун Халқаро экологик билимлар куни! Бу кун бизга табиатга, унинг бойликларига ва ресурсларига бўлган ҳурматимизни яна бир бор эслатади.

🌎 Ҳар бир кичик қадамимиз, масалан, чиқиндиларни ажратиш, сувни тежаш ёки энергияни самарали ишлатиш ер сайёрамизни яхшилашга ҳисса қўшади!

❗️ Бугунги кунда бизнинг энг катта вазифамиз – табиий ресурсларни тежаш ва чиқиндиларни камайтириш, экологик барқарорликни сақлашдир. Келинг, бу кунни табиат учун бирор яхши иш қилишга, масалан, дарахт экишга ёки пластикни камайтиришга бағишлаймиз.

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
04/15/2025, 09:11
t.me/deputat_javlon_abdullayev/227
274
04/14/2025, 16:07
t.me/deputat_javlon_abdullayev/226
336
04/12/2025, 11:53
t.me/deputat_javlon_abdullayev/223
580
04/07/2025, 12:17
t.me/deputat_javlon_abdullayev/219
580
04/07/2025, 12:17
t.me/deputat_javlon_abdullayev/220
580
#munosabat

Давлатимиз раҳбари жаҳон ижтимоий тенгсизлиги ва камбағаллик масалаларига эътибор қаратди

🇺🇿 Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида иштирок этиб, ялпи мажлисда нутқ сўзлади.

🗣️ Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий барқарорлик, глобал иқлим муаммолари, камбағаллик ва ижтимоий масалалар каби муаммоларни ҳал этишда парламентларнинг ўрни беқиёс эканини айтиб ўтди.

📌 Шунингдек, Президентимиз ўз мурожаатида Парламентлараро иттифоқ ассамблеясининг илк бор Марказий Осиёда, хусусан, Тошкентда ўтказилаётгани катта эътибор ва ишонч тимсоли эканини қайд этди: “Бундай юксак ишонч ва эҳтиромни юртимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг эътирофи, деб биламиз.”

🟢 Давлатимиз раҳбари илгари ўзи ҳам парламент аъзоси сифатида фаолият юритган инсон сифатида, депутатлик масъулиятини чуқур англашини билдирар экан, халқаро парламентлараро мулоқотни кучайтириш ташаббусларини илгари сурди.

🌎 Учрашувда Президентимиз жаҳон тараққиётида юзага келаётган ижтимоий тенгсизлик масаласига ҳам алоҳида урғу берди. Жумладан, сўнгги 30 йил ичида жаҳон ялпи ички маҳсулоти 4,5 баравар ошган бўлишига қарамай, камбағаллар қатламининг даромади ўзгармаганини, 2030 йилга бориб эса 575 миллион одам қашшоқликда, 84 миллион бола эса таълимсиз қолиш хавфи борлигини айтиб ўтди.

⚡️ Давлатимиз раҳбарининг нутқи, бир сўз билан айтганда, парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, жаҳон ҳамжамиятини глобал таҳдидларга қарши бирлаштириш ва халқ манфаатига хизмат қилувчи қонунчиликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.

🕊 T
elegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
04/07/2025, 12:17
t.me/deputat_javlon_abdullayev/222
580
04/07/2025, 12:17
t.me/deputat_javlon_abdullayev/218
580
04/07/2025, 12:17
t.me/deputat_javlon_abdullayev/221
301
04/05/2025, 13:12
t.me/deputat_javlon_abdullayev/212
590
04/04/2025, 20:04
t.me/deputat_javlon_abdullayev/211
289
🇺🇿🇪🇺Самарқанддаги "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитининг биринчи куни учрашувларга бой ва сермаҳсул бўлди.

Первый день саммита "Центральная Азия - Европейский Союз" прошел насыщенно и плодотворно.

🕊 Tel
egram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
04/04/2025, 08:09
t.me/deputat_javlon_abdullayev/210
329
04/02/2025, 13:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/209
302
Агар Орол денгизи қуримаганида қандай бўлар эди?!

🔍 Тасаввур қилинг, улкан сув ҳавзаси ҳали ҳам мовий осмонни акс эттириб ястаниб ётибди. Соҳил бўйлаб балиқчилар қайиқда сузмоқда, сайёҳлар денгиз бўйида ҳордиқ чиқаришмоқда. Оролбўйи минтақаси қурғоқчил чўл эмас, яшил боғларга, жонланган экотизимга эга гўзал масканга айланган бўларди.

🤖 Сунъий интеллект бу орзуларни жонлантирди – йўқолган денгиз қайтгандек! Ҳақиқатан ҳам, Орол қуримаганида, бутун минтақа тақдири қандай бўлар эди?

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
04/01/2025, 18:35
t.me/deputat_javlon_abdullayev/208
Repost
237
04/01/2025, 09:29
t.me/deputat_javlon_abdullayev/207
370
Азиз юртдошлар!

🌙 Сизларни Арафа куни ва Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этаман!

🇺🇿 Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз фаровонлигини ошириш, жамиятимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

💡 Айниқса, бағрикенглик, саховат ва шукроналик тимсоли бўлган муборак Рамазон ойини тинч ва файзли муҳитда нишонлашимиз, юртимиздаги меҳр-оқибат ва бирдамлик руҳини янада юксалтиришга замин яратмоқда.

🌙 Бу муборак кунлар барчамиз учун сабр-қаноат, меҳр-оқибат ва саховат тимсоли бўлиб, инсон қалбини поклайдиган, жамиятимизни янада аҳил ва ҳамжиҳат қиладиган муқаддас айёмдир.

💥 Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин! Ҳар бир хонадонга файз-у барака, оилаларингизга бахт ва шодлик тилайман. Қилган ибодат ва дуоларимиз ҳамда эзгу амалларимиз қабул бўлсин!

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

🕊 T
elegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
03/29/2025, 08:02
t.me/deputat_javlon_abdullayev/206
210
03/28/2025, 16:32
t.me/deputat_javlon_abdullayev/205
239
03/28/2025, 08:28
t.me/deputat_javlon_abdullayev/200
298
Оролга ҳаёт қайтмоқда | Мобил репортаж

🕊 Telegram | �� Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
03/27/2025, 18:46
t.me/deputat_javlon_abdullayev/199
290
03/27/2025, 17:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/193
290
#save_aral

Оролбўйида яшил ҳаёт учун навбатдаги қадам ташланди

🇺🇿 Давлатимиз раҳбари томонидан Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятни барқарорлаштириш, табиий муҳитни тиклаш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида муҳим ташаббуслар илгари сурилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

📍 Ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси, шунингдек, мутасадди ташкилотлар вакиллари Мўйноқ туманида “Орол – Парламент нигоҳида" экологик акциясини ўтказдик.

🔘 Акция давомида Орол денгизининг қуриган тубига 100 қоп қандим, қорабурақ, черкез ҳамда саксовул уруғлари экилди. Саксовул каби ўсимликлар чанг ва тузларнинг ҳавога кўтарилишини олдини олиб, экологик ҳолатни яхшилашда катта аҳамият касб этади.

🔼 “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида бу ҳудудда яна 600 минг гектар яшил майдон барпо этилиши режалаштирилган. Бугунги кунга келиб, Оролбўйидаги “яшил қопламалар” майдони 1,9 миллион гектарга етди.

📌 Орол – бу бизнинг умумий дардимиз ва масъулиятимиз. Табиатни асраш, Оролбўйи ҳудудини яшил ҳудудга айлантириш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Бу йўлда давлат ташкилотлари, парламент ва жамият вакиллари ҳамкорликда ҳаракат қилишимиз муҳим.

🕊 T
elegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
03/27/2025, 17:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/198
290
03/27/2025, 17:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/191
290
03/27/2025, 17:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/190
290
03/27/2025, 17:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/192
290
03/27/2025, 17:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/196
290
03/27/2025, 17:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/197
290
03/27/2025, 17:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/194
290
03/27/2025, 17:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/195
340
03/27/2025, 09:30
t.me/deputat_javlon_abdullayev/183
339
🇫🇷 1889 йил Париждан, 🇺🇿 2025 йил Тошкентгача: Парламентлараро Иттифоқининг 150 юбилей Ассамблеяси

⚡️ Шу йилнинг 5-9 апрель кунлари дунёнинг 190 та мамлакатини бирлаштирган Парламетнлараро иттифоқнинг 150 юбилей Ассамблеяси айнан бизнинг юртимизда ўтказилади.

🕊 Tel
egram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
03/25/2025, 07:53
t.me/deputat_javlon_abdullayev/182
1.4 k
03/24/2025, 15:39
t.me/deputat_javlon_abdullayev/181
377
#nawruz_day

Азиз юртдошлар!

💐 Сизларни табиат уйғонишининг, янгиланиш ва эзгуликнинг ёрқин тимсоли бўлган Наврўз умумхалқ байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

✨ Наврўз – азалий қадриятларимиз, дўстлик ва меҳр-оқибат рамзи бўлиб, халқимизни янада жипслаштирадиган, ҳар бир инсон қалбида эзгу ниятлар уйғотадиган улуғ айёмдир. Ушбу гўзал байрам кунларида барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва фаровонлик, оилаларингизга тинчлик ва хонадонларингизга файзу барака тилайман.

🇺🇿 Юртимиз янада равнақ топсин, Наврўз юртимизга тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик олиб келсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

🕊 Tele
gram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
03/20/2025, 18:58
t.me/deputat_javlon_abdullayev/180
216
#yashil_makon

Президентимиз бошчилигида Бектемирда янги яшил маскан барпо этилди

📍 “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йилида мамлакатимиз бўйлаб кўкаламзорлаштириш ишлари жадал давом этмоқда. Президентимизнинг ташаббуси билан пойтахтимизнинг Бектемир туманида яна бир боғ барпо этилди.

📌 Давлатимиз раҳбари жамоатчилик вакиллари билан бирга ушбу ҳудудда кўчат экиб, янги яшил масканга асос солди. Илгари қаровсиз бўлган уч гектарлик майдон энди кўркам боғга айланмоқда. Бу ерга ўрмон концепцияси асосида уч мингдан ортиқ дарахт ва буталар ўтқазилиб, суғориш ҳамда парвариш ишлари йўлга қўйилди.

🌳 “Яшил макон” умумхалқ ҳаракати доирасида баҳорда 125 миллиондан зиёд кўчат экилиши режалаштирилган. Янги боғга экилган кўчатлар ҳам ушбу эзгу амалнинг ажралмас қисми бўлди.

✅ Бу ташаббус нафақат шаҳарларни обод ва кўркам қилади, балки экотизимни яхшилаб, мамлакатимиз иқлимини мусаффо қилишга улкан ҳисса қўшади.

🕊 Tele
gram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
03/20/2025, 17:46
t.me/deputat_javlon_abdullayev/179
216
03/20/2025, 17:46
t.me/deputat_javlon_abdullayev/178
216
03/20/2025, 17:46
t.me/deputat_javlon_abdullayev/176
216
03/20/2025, 17:46
t.me/deputat_javlon_abdullayev/177
309
03/19/2025, 13:46
t.me/deputat_javlon_abdullayev/171
290
03/18/2025, 17:47
t.me/deputat_javlon_abdullayev/169
Repost
258
#Ekopartiya
#Fraksiya_yigilishi

O‘zbekiston Ekologik partiyasi fraksiyasining navbatdagi yig‘ilishi ham qizg‘in muhokamalarga boy tarzda o‘tdi. Hayotiy zarur qonun loyihalari va ularning har bir bandi chuqur tahlil qilindi.

Telegram|✅Facebook | ��Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube
03/18/2025, 03:13
t.me/deputat_javlon_abdullayev/168
237
03/17/2025, 15:01
t.me/deputat_javlon_abdullayev/165
530
03/14/2025, 11:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/160
289
ННТлар учун қулайликлар: Маъмурий жазолар енгиллаштирилади

🏢 Кеча бўлиб ўтган ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Ушбу ҳужжат жамоатчилик назорати механизмларини мустаҳкамлаш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг (ННТ) ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солувчи нормаларни такомиллаштиришга қаратилган.

🔼 Қонун лойиҳаси билан давлат органлари жамоатчилик назорати натижалари бўйича тайёрланган якуний ҳужжатларни мажбурий тартибда кўриб чиқиши ва тегишли қарор қабул қилиши шартлиги белгиланмоқда. Шунингдек, ННТлар учун маъмурий жазолар енгиллаштирилиб, уларнинг молиявий фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш юзасидан янги нормалар жорий этилмоқда.

❔ Мажлисда якуний ҳужжатларни кўриб чиқмаслик учун жавобгарлик белгилаш таклиф қилинган ҳолда, унинг амалий механизми аниқ ишлаб чиқилганми? Масалан, буни ким аниқлайди, ҳужжат юритиш ва ишни кўриб чиқиш ваколати қайси органга тегишли? Шу масалалар юзасидан аниқлик киритишни сўрадим.

📌 Қонун лойиҳаси жамоатчилик назоратининг самарадорлигини оширишга, давлат органларининг жамоатчилик ва ННТлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, ННТларнинг ҳуқуқий мақоми янада аниқлаштирилиб, уларнинг очиқ ва шаффоф фаолият юритишига замин яратади.

🕊 Tele
gram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
03/13/2025, 14:49
t.me/deputat_javlon_abdullayev/159
322
Қонун лойиҳаси рад этилди! Нега?

🏢 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Меҳнат кодексига ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳаси ташаббускорга қайтарилди.

❗️ Аввалги йиғилишда ҳам мазкур қонун лойиҳасида Конституцияга зид жиҳатлар борлиги ҳақида фикр билдирган эдик. Қўмита таклиф этилган ўзгартишларни таҳлил қилиб, қайтариш бўйича хулосага келди.

❔ Қонун лойиҳаси нега рад этилди?

🎥 Мажбурий меҳнатга йўл қўйиб бўлмайди
Лойиҳага кўра, иш берувчи ходимни унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўларди. Бу эса Меҳнат кодексининг 5 моддаси ва Конституциянинг 44 моддасида белгиланган асосий ҳуқуқларга зид келади.

🎥 Аниқ механизм мавжуд эмас
Ҳужжатда ходимга тазйиқ ёки зўравонлик қилган шахсни жазолаш тартиби аниқ белгиланмаган. Бу эса ноаниқликларни келтириб чиқариши ва шахсларнинг асоссиз ишдан бўшатилишига йўл очиши мумкин.

🎥 Жинсий дискриминация хавфи
Лойиҳада зўравонликдан жабрланганлар учун янги ижтимоий таътил жорий этиш таклиф қилинган. Бироқ амалдаги қонунларга кўра, ҳимоя ордери фақат аёллар ва болаларга берилиши мумкин. Эркаклар учун бундай имконият кўзда тутилмагани эса Конституциянинг 19 моддаси ва тенг ҳуқуқлилик тамойилларига зид.

⬅️ Ушбу камчиликлар сабабли қонун лойиҳаси рад этилди ва қайта ишлаб чиқиш учун ташаббускорга юборилди.

🕊 Tel
egram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
03/12/2025, 13:05
t.me/deputat_javlon_abdullayev/158
506
Азиз опа-сингиллар, қадрли аёллар!

8️⃣ Сизларни баҳорнинг энг гўзал, энг эзгу айёми – 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий муборакбод этаман!

⚡️ Бугунги кунда жамиятимиз тараққиётида, оиламиз фаровонлиги ва келажагимиз бунёдкорлигида хотин-қизларнинг ўрни беқиёс. Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, оқилалик ва меҳр-муҳаббатингиз ҳаётимизга файз, жамиятимизга барака олиб келади.

☝️ Давлатимиз томонидан аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугун хотин-қизларимиз сиёсат, бизнес, илм-фан, санъат ва бошқа соҳаларда юксак марраларни забт этмоқда. Бу эса Ватанимиз тараққиётининг муҳим кафолатидир.

💥 Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва муваффақиятлар тилайман. Ҳар доим юзларингиздан табассум, кўнгилларингиздан эса қувонч аримасин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

� Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
03/07/2025, 19:07
t.me/deputat_javlon_abdullayev/157
247
03/07/2025, 11:00
t.me/deputat_javlon_abdullayev/156
273
03/07/2025, 08:23
t.me/deputat_javlon_abdullayev/151
Repost
281
03/06/2025, 07:33
t.me/deputat_javlon_abdullayev/150
918
03/05/2025, 17:20
t.me/deputat_javlon_abdullayev/149
311
03/05/2025, 09:28
t.me/deputat_javlon_abdullayev/142
1.7 k
⁉️ Тиббиёт ходимлари давлат рўйхатидан нега ўтиш керак?

#ekopartiya #tibbiyot

🕊 Telegram | �� Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
03/04/2025, 17:05
t.me/deputat_javlon_abdullayev/140
359
03/04/2025, 09:35
t.me/deputat_javlon_abdullayev/135
1.7 k
03/03/2025, 17:29
t.me/deputat_javlon_abdullayev/134
337
03/02/2025, 12:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/128
337
03/02/2025, 12:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/132
337
03/02/2025, 12:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/131
337
03/02/2025, 12:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/130
337
03/02/2025, 12:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/125
337
03/02/2025, 12:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/129
337
03/02/2025, 12:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/127
337
03/02/2025, 12:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/126
337
#hududga_tashrif #quvasoy

Экологик тоза ишлаб чиқариш – инвестиция ва тараққиёт кафолати

📍 Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестициявий муҳитни яхшилаш ва янги иш ўринлари яратиш билан бир қаторда, экологик барқарорликни таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги йирик инвестиция лойиҳалари билан танишиб, уларнинг атроф-муҳитга таъсири ҳамда экологик талабларга мослашув даражасини ўргандим.

📌 Жумладан, “Garden Catering Trade” масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси фаолияти билан танишдим. Ушбу корхона мактабгача таълим ташкилотларига таом етказиб бериш билан шуғулланмоқда. Яқин кунларда таом тайёрлаш ва тарқатиш соҳасида кейтринг хизматларини кенгайтиришни ҳам режалаштирмоқда. Бу мақсадда 5 миллион долларлик инвестиция жалб этилган бўлиб, натижада 65 та янги иш ўрни яратилди.

⚡️ Кейин эса “Marwin Fruitline” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини ҳам ўргандим. Ушбу корхона мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва қуюлтирилган табиий шарбат ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида замонавий, экологик тоза технологиялардан фойдаланган ҳолда барпо этилмоқда. Лойиҳа доирасида 14,8 миллион доллар миқдорида инвестиция ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, бу 120 та янги иш ўрни яратилишига, шунингдек ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш ва чиқиндиларни қайта ишлаш орқали атроф-муҳит муҳофазасига ҳам ҳисса қўшади.

✅ Йирик инвестиция лойиҳалари билан танишув давомида нафақат тадбиркорликни ривожлантириш, балки атроф-муҳит муҳофазаси, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Замонавий ишлаб чиқариш технологияларининг жорий этилиши, чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлашга йўналтирилган ёндашувлар корхоналарнинг экологик стандартларга мувофиқ фаолият юритишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

📌 Шунингдек, тадбиркорлар учун қонунчиликдаги янгиликлар, экологик меъёр ва талаблар бўйича тушунтиришлар ҳамда тегишли тавсиялар берилди. Барқарор ривожланиш ва “яшил иқтисодиёт” тамойилларини амалиётга жорий этиш, ишлаб чиқаришни экологик талабларга мослаштириш юзасидан муҳим таклифлар илгари сурилди.

🕊 Tele
gram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
03/02/2025, 12:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/133
337
03/02/2025, 12:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/124
234
Ҳурматли юртдошлар!

🌙 Сиз азизларни муқаддас Рамазон ойининг кириб келиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!

💡 Рамазон – яхшилик ва меҳр-оқибат, сабр ва тақво ойи. Бу муборак ойда инсонлар ўзаро меҳр-мурувват, саховат ва ҳамжиҳатликни янада чуқур ҳис этадилар. Рўза тутиш нафақат нафсни тарбиялайди, балки қалбни поклайди, эзгу амалларга ундайди.

🌙 Юртимизда тинчлик-осойишталик ҳукм сурсин, халқимизнинг эзгу ниятлари амалга ошсин, ҳар бир хонадонга қут-барака ва фаровонлик ёр бўлсин!

🌙 Ушбу муборак ойда тутган рўзаларингиз, қилган дуоларингиз ва савобли амалларингиз қабул бўлсин! Рамазон барчамизга тинчлик, файзу барака ва яхшиликлар олиб келсин!

Рамазон ойингиз муборак бўлсин!

🕊 Tel
egram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
03/01/2025, 20:56
t.me/deputat_javlon_abdullayev/123
283
02/27/2025, 20:39
t.me/deputat_javlon_abdullayev/118
294
02/27/2025, 08:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/114
276
#100_kun

Парламент 100 кунда нималарга улгурди?

🏢 Янги парламент 100 кун ичида парламент эшитувлари, депутат сўровлари, “Ҳукумат соати” ва қонунчилик ташаббуслари устида ишлади. Буни биргина қонун ижодкорлиги жараёнида сезиш мумкин. 100 кун ичида 57 та қонун лойиҳаси киритилиб, 48 таси Сенатга юборилди.

📍 Халқ вакиллари сайловчилар билан жойларда 823 та учрашув ўтказиб, 1601 та мурожаат қабул қилган. Уларнинг кўпи жойида ўз ечимини топди.

☝️ Ҳар бир рақам ортида реал ишлар турибди. Батафсил видеода ҳамкасбларимизнинг фикрларида ҳам танишишингиз мумкин!

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
02/26/2025, 18:51
t.me/deputat_javlon_abdullayev/113
339
#hududga_tashrif

Депутатлар сайловчилар билан учрашади

🏢 26 февраль – 1 март кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзига тегишли ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказадилар.

⏩ Шу кунлари Фарғона вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказишни режа қилганмиз.

☝️ Учрашувларда сайловчиларимизнинг муаммолари, савол ва таклифларини ўрганиб, қонун доирасида ечим топишга биргаликда ҳаракат қиламиз.

📩 Азиз сайловчи агар сизнинг ҳам мурожаатингиз бўлса ушбу манзилга ёзиб қолдиришингиз мумкин.

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
02/25/2025, 18:00
t.me/deputat_javlon_abdullayev/112
330
02/25/2025, 15:01
t.me/deputat_javlon_abdullayev/111
334
Депутатлар қонун лойиҳасини рад этди – муаммо нимада?

🏢 Бугун Қонунчилик палатаси мажлисида Меҳнат кодексига киритилаётган ўзгартишларни моддама-модда муҳокама қилдик. Айрим бандлар жуда қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Мени ҳам бир масала ўйлантирди: ҳимоя ордери фақат аёллар ва болалар учунми? Эркаклар-чи?

☝️ Қонунчиликка кўра, ҳозирда фақат тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар ва болаларга ҳимоя ордери берилади. Лекин лойиҳа матнида ҳимоя ордерига эга “ходимлар” ҳақида гап кетяпти. Ҳодим деганда эса ҳам эркаклар, ҳам аёллар тушунилади. Демак, эркакларга ҳам ҳимоя ордери бериш масаласи қонунда аниқ тартибга солиниши шарт.

⁉️ Агар бу масала ҳал қилинмаса, Меҳнат кодексининг “меҳнат ҳуқуқлари тенглиги ва камситишга йўл қўйилмаслиги” ҳақидаги 3-моддасига зид бўлиб қолади. Бундан ташқари, Конституциямизнинг эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисидаги қоидаларига ҳам мос келмайди. Шундай экан, ҳали қонунчиликда мавжуд бўлмаган тартибни Меҳнат кодексига киритиш қанчалик тўғри?

📌 Шу каби савол ва эътирозлар бошқа депутатлар томонидан ҳам билдирилди. Ҳамкасбим Баходир Маматхонов ходимни розилигисиз доимий равишда бошқа ишга ўтказиш меҳнат шартномаси тамойилларига зид ва Конституция қоидаларига тўғри келмайди деган фикрни билдирди.

➡️ Узоқ муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди. Энди уни янада такомиллаштириш керак. Меҳнат ҳуқуқи ҳамма учун тенг бўлиши шарт!

🕊 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 Twitter
02/25/2025, 13:31
t.me/deputat_javlon_abdullayev/110
699
02/22/2025, 18:14
t.me/deputat_javlon_abdullayev/109
302
02/21/2025, 18:01
t.me/deputat_javlon_abdullayev/108
330
02/21/2025, 11:02
t.me/deputat_javlon_abdullayev/107
356
02/19/2025, 17:44
t.me/deputat_javlon_abdullayev/106
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria