Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
AD
Adolat SDP | Rasmiy kanal
https://t.me/adolat_uz
Channel age
Created
Language
Tajik
4.5%
ER (week)
0.98%
ERR (week)

Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг расмий канали

Мурожаат учун @adolat_murojat_uchun_bot

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 2 442 results
1
21
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

Сиёсий Кенгаш раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказиш, уларни қийнаётган муаммоларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш чораларини кўриш, турмуш шароити ва кундалик эҳтиёжларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, Тўрткўл туманидаги “Янгиобод” маҳалласида яшoвчи, биринчи гуруҳ ногирони Шарофат Авезова билан суҳбатда унинг оилавий шароити яхши эмаслиги маълум бўлди.

Шарофат опанинг бир нафар қизи ва мактаб ёшидаги невараси бор. Айни пайтда қизи Россия федерациясида ишлаяпти. Хонадон бекаси бахтсиз ҳодиса натижасида олган жароҳати туфайли кундалик парваришга муҳтож.

Партия етакчиси оила ҳолатини ўрганиб, тегишли ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан биргаликда амалий ёрдам бериш ишларини муҳокама қилиб, муаммонинг тизимли ечими бўйича таклиф берди.

Хусусан, Шарофат Авезованинг қизини Ватанга қайтариб, шу ернинг ўзида барқарор иш билан таъминлаш, хонадонни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш вазифасини белгилаб олди.

— Жамиятда ҳеч бир фуқаро эътибордан четда қолмаслиги керак. Айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳар доим давлат ва жамоатчилик кўмагини ҳис қилиши зарур. Биз инсон қадри устувор давлат қуришни мақсад қилганмиз. Бунинг учун эса амалий ишлар, ҳар бир хонадонга етиб бориши, муаммоларни ечиш — энг муҳим вазифамиздир, — деди Сиёсий Кенгаш раиси.

Якунда Робахон Махмудова партия ушбу оилани ўз қарамоғига олиб, давлат ва жамоат ташкилотлари кўмагига муҳтож фуқаролар рўйхатига киритиш, тиббий ва ижтимоий хизматлардан кафолатли фойдаланиши доимий кузатувда бўлишини маълум қилди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 18:26
t.me/adolat_uz/27246
1
76
04/25/2025, 17:41
t.me/adolat_uz/27245
1
75
04/25/2025, 17:41
t.me/adolat_uz/27244
1
70
04/25/2025, 17:41
t.me/adolat_uz/27241
1
76
04/25/2025, 17:41
t.me/adolat_uz/27243
1
69
04/25/2025, 17:41
t.me/adolat_uz/27242
1
1
132
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

“Адолат” СДП учун маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини ўрганиш ва қўллаб-қувватлаш устувор вазифалар сирасига киради. Ана шу мақсадда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Тўрткўл туманидаги ўрганишлари доирасида ҳудуднинг йирик саноат объектларидан бири “AGRO TO‘RTKO‘L TEKSTIL CLUSTER” МЧЖда ҳам бўлди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мажмуа фаолияти пахтани етиштиришдан тортиб, чигитдан ёғ маҳсулоти ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб олади. Корхона чигитни қайта ишлаш орқали пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш ҳамда қадоқлаш босқичларида ёғ ва бошқа юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар тайёрлашга ихтисослашган.

Корхонанинг кунлик қуввати — 100 тонна. Асосий маҳсулотлар қаторида 1, 2 ва 5 литрлик пахта ёғи алоҳида ўрин тутади. Ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган барча технологик ускуналар Хитой Халқ Республикасининг “QI’E GROUP” компанияси томонидан етказиб берилгани, маҳсулот сифатини жаҳон андозалари даражасида таъминлаш имконини яратмоқда.

Корхона директори Талғат Гулдурсунбаев мажмуа ҳар йили ўртача 61 миллиард сўмлик даромад келтираётгани, келгусида ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш, жумладан, совун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Бугунги кунда корхонада 66 нафар маҳалла аҳолиси доимий иш ўрнига эга бўлиб, улар учун муносиб меҳнат шароити, хавфсиз муҳит ва ижтимоий кафолатлар яратилган. Партия етакчиси ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганар экан, маҳсулот сифати, меҳнат муҳофазаси ва ходимлар учун яратилган шароитларни алоҳида эътироф этди.

Шу билан бирга, партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, бундай корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш, маҳаллий тадбиркорликни рағбатлантириш ҳамда инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш масалалари юзасидан фикр билдирди.

Албатта, бу каби саноат масканлари нафақат иқтисодий барқарорлик, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий масъулиятни кучайтириш, ҳаёт сифати ва турмуш даражасини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 17:41
t.me/adolat_uz/27240
Repost
6
1
66
#Муносабат

Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари бой тарихий анъана, руҳий яқинлик, маданий уйғунлик муштараклигига асосланмоқда

Бугун Марказий Осиёда юз бераётган сиёсий ўзгаришларни таҳлил қилар эканмиз, албатта, давлатлар ўртасидаги анъанавий дўстлик, тарихий қардошлик ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар динамик суръатда ривожланиб, янгича аҳамият касб этаётганига гувоҳ бўламиз.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсат минтақамизда айнан шундай ўзаро манфаатли муносабатларнинг стратегик тузилмасини шакллантиришда муҳим ўрин тутмоқда. Бошқа томондан, бу борадаги сиёсий шериклик муносабатлари халқларимиз дўстлигининг бой тарихий анъаналари, руҳий яқинлиги, маданий уйғунлиги муштараклигига асослангани стратегик алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиляпти.

Хусусан, жорий йилнинг 23–24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Туркман халқининг Миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқанд шаҳрига амалга оширган ташрифи икки миллат тақдирини бирлаштирувчи сиёсий ирода, халқлар дўстлигини янгича мазмун билан бойитишга қаратилган улкан қадам сифатида намоён бўлди.

Ташриф доирасида ўтказилган учрашув ва музокаралар жараёнида икки томонлама муносабатларнинг савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт-коммуникация, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, маданий-гуманитар ва парламентлараро ҳамкорлик йўналишлардаги муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида қатор амалий келишувларга эришилди. Хусусан, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш, “Шовот–Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш ва Хивада учинчи Ҳудудлар форумини ўтказиш бўйича кўплаб сармоявий келишувлар қабул қилинди.

Айни пайтда энергетика ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари минтақавий ҳамкорликнинг стратегик устувор йўналишларидан бири сифатида доимий эътибор марказида бўлиб келмоқда. Ўзбекистон ва Туркманистон бу масалаларда тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро англашув принципларига асосланган ёндашувни илгари суряпти.

Шу билан бирга, туризм, таълим, ҳунармандчилик ва амалий санъат соҳаларидаги ҳамкорликнинг кенгайиб бораётгани халқлар ўртасидаги яқинликни мустаҳкамланмоқда. “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказида ўтказилган маданий дастур ва “Боқий шаҳар”даги тарихий-этнографик кўргазмалар бунга яққол мисолдир. Бу каби ташаббуслар орқали икки мамлакатнинг бой тарихий мероси, маънавий қадриятлари ва маданий уйғунлиги янада кенг тарғиб этилмоқда.

Аслини олганда, бугунги дунёда ҳар бир давлатнинг муваффақиятли дипломатияси нафақат кўп векторли ташқи сиёсат, балки яқин қўшнилари билан муносабатлари қандай экани, ўз навбатида, уларнинг ҳар томонлама ривожланишини қўллаб-қувватлашга бевосита боғлиқ. Шу нуқтаи назардан айтадиган бўлсак, Ўзбекистон ва Туркманистон мисолида бу муносабатлар қалблар, анъаналар ва муштарак манфаатлар бирлигидан янгича куч ва қувват оляпти.

Кези келганда айтиш жоиз, “Адолат” социал-демократик партияси ўзининг Сайловолди дастурида Марказий Осиёни барқарор, яхши қўшничилик анъаналарига таянадиган, чуқур интеграциялашган минтақага айлантириш ғоясини илгари сурган. Партиямиз, албатта, ана шундай сиёсий мулоқот ва амалий ҳамкорлик ташаббусларини Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ютуқларидан бири сифатида қўллаб-қувватлайди. Чунки бу сиёсат нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақа барқарорлиги ва фаровонлиги учун хизмат қилади.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
04/25/2025, 17:16
t.me/adolat_uz/27239
4
255
04/25/2025, 16:46
t.me/adolat_uz/27238
4
255
04/25/2025, 16:46
t.me/adolat_uz/27237
12
4
225
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

Шундан сўнг Сиёсий Кенгаш раиси Тўрткўл туманидаги яқинда фаолият бошлаган, 116 ўринга мўлжалланган туғуруқ бўлимига борди.

Қайд этиш жоизки, ушбу замонавий тиббий муассаса туғуруқ жараёнида қўлланиладиган янги авлод технологиялари, юқори сифатли диагностика ускуналар билан жиҳозланган. Шунингдек, она ва бола саломатлигига ғамхўрлик қилиш, туғуруқ жараёнини енгил ва хавфсиз ўтказиш учун тиббий хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган имконият ва шароитлар билан таъминланган.

Робахон Махмудова танишув жараёнида муассасада фаолият олиб бораётган шифокор ва тиббиёт ходимлари билан ҳам суҳбатлашди. Мулоқот чоғида партиянинг аёллар саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган таклиф ва ташаббуслари ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилди.

— Бугун оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш учун яратилаётган бу каби шарт-шароитлар нафақат уларнинг шахсий ҳаёти, балки бутун жамиятнинг келажаги учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки соғлом оналар соғлом авлодни вояга етказади. Шу боис, оналикни ҳимоя қилишни институционал мақомга олиб чиқиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича кўплаб амалий ишлар, қонунчилик ташаббусларини амалга оширишга қатъий бел боғлаганмиз, — деди Робахон Махмудова.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 16:46
t.me/adolat_uz/27236
172
04/25/2025, 15:47
t.me/adolat_uz/27235
166
04/25/2025, 15:47
t.me/adolat_uz/27233
161
04/25/2025, 15:47
t.me/adolat_uz/27232
9
160
⚖️ Республикамиздаги бир қатор маҳаллий ва марказий босма нашрлар «Адолат» СДП ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган «Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» ҳақида таҳлилий мақолалар, ойлик доирасидаги тадбирлардан репортажлар эълон қилишмоқда.

Ташаббусларимизни кенг жамоатчиликка етказишда яқиндан ҳамкорлик қилаётган босма  ОАВ вакилларига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз!

Сиз ҳам жараёнларда фаол иштирок этинг!

Унутманг: коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашиш – ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 15:47
t.me/adolat_uz/27230
167
04/25/2025, 15:47
t.me/adolat_uz/27234
159
04/25/2025, 15:47
t.me/adolat_uz/27231
1
175
04/25/2025, 15:40
t.me/adolat_uz/27229
1
178
04/25/2025, 15:40
t.me/adolat_uz/27228
10
1
123
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Фарғона_вилоят_Кенгаши

Бўлажак кадрларни ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш – давр талаби

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, таълим муассасаларида бу иллатга қарши иммунитетни шакллантириш, ёшларда ҳалоллик тамойилларини сингдириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.

Шу муносабат билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан Фарғона Жамоат саломатлиги институтида “Коррупцияга қарши кураш ойлиги” доирасида навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Зиёдбек Юнусов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева, Фарғона вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бўлим бошлиғи Артур Аҳмаджоновлар коррупциянинг жамият ҳаётига салбий таъсири, унинг олдини олишда ёшларнинг роли ва масъулияти ҳақида атрофлича сўз юритдилар.

— Коррупция нафақат қонунбузарлик, балки ижтимоий адолатсизлик, тенг имкониятларнинг бузилишидир, -деди олийгоҳнинг ёшлар масалалари ва маънавий маърифий масалалар бўйича биринчи проректори Муҳаммадамин Ғаниев. – Шундай экан, ўтказилаётган бу каби тарғибот тадбирларидан керакли хулоса олган устозларимиз ҳалоллик, шаффофлик ва масъулиятлилик каби фазилатларни талабалар онгига чуқур сингдириш, коррупцияга муросасиз кураш олиб боришни ўз бурчлари деб биладилар.

Тиббиёт институтида партия ҳамкорлигида бу каби тадбирлар мунтазам ташкил этилиб, коррупцияга қарши курашиш борасида маънавий-маърифий ишлар кучайтирилмоқда. Бу эса, ёш мутахассисларнинг келгусида ҳалол ва виждонан фаолият юритишларига замин яратади.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 15:40
t.me/adolat_uz/27224
1
139
04/25/2025, 15:40
t.me/adolat_uz/27225
1
177
04/25/2025, 15:40
t.me/adolat_uz/27227
1
134
04/25/2025, 15:40
t.me/adolat_uz/27226
4
186
04/25/2025, 15:26
t.me/adolat_uz/27221
4
180
04/25/2025, 15:26
t.me/adolat_uz/27217
4
185
04/25/2025, 15:26
t.me/adolat_uz/27220
4
190
04/25/2025, 15:26
t.me/adolat_uz/27223
4
194
04/25/2025, 15:26
t.me/adolat_uz/27222
4
184
04/25/2025, 15:26
t.me/adolat_uz/27218
4
181
04/25/2025, 15:26
t.me/adolat_uz/27219
7
4
168
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги

Соғлиқни сақлаш тизимида “Коррупциясиз соҳа” тамойили – муҳим устуворлик сифатида белгиланди

Бугун “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Соғлиқни сақлаш тизимини “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш – устувор вазифамиз” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Ушбу тадбир мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида шаффофликни таъминлаш, тизимни ҳалол ва очиқ бошқариш, коррупцияга қарши таъсирчан чораларни кучайтиришга қаратилган навбатдаги амалий қадамлардан бири бўлди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Султонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, хусусан, “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзолари – Елена Борисова, Ойдин Абдуллаева ва Гулнорахон Абдувохидова, соҳа вакиллари, партия фаоллари, ҳуқуқшунослар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари фаол иштирок этди.

Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 15:26
t.me/adolat_uz/27215
4
182
04/25/2025, 15:26
t.me/adolat_uz/27216
5
655
04/25/2025, 14:21
t.me/adolat_uz/27208
5
658
04/25/2025, 14:21
t.me/adolat_uz/27209
5
658
04/25/2025, 14:21
t.me/adolat_uz/27210
20
5
562
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

"Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида ташкил этилган “Биз коррупцияга қаршимиз!” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳудудий бошқармаси ходими Н.Бердиниязова, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлими катта прокурори Н.Юлдашев, олийгоҳ профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашди. Суҳбат давомида иштирокчилар мамлакатимизда коррупцияга қарши олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, айниқса, “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида амалга оширилаётган амалий ишлар ҳақида фикр алмашишди.

Партия етакчиси ўз нутқида таълим муассасаларида шаффофликни таъминлаш, таълим соҳасини ҳар қандай кўринишдаги манфаатлар тўқнашуви ва адолатсизликдан холи этиш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

– Бугун коррупцияга қарши кураш нафақат ҳуқуқий, балки маънавий масаладир. Бу курашда ёшларимизнинг фаол иштироки ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Чунки адолатни қадрлаган, ўз фаолиятида ҳалолликни устувор деб биладиган авлодгина коррупцияни рад этишга қодир бўлади, – деди Робахон Махмудова.

Давра суҳбати савол-жавоблар, ҳаётий мисоллар ва очиқ мулоқот руҳида ўтди. Талабалар коррупциянинг кундалик ҳаётдаги турли кўринишлари ҳақида ўз қарашларини баён қилишди, ўзларини ўйлантираётган саволларга жавоблар олишди.

– Агар биз коррупцияга нисбатан муросасиз позицияда туриб, ҳар бир соҳада шаффофлик ва жавобгарликни таъминласак, адолат устувор бўлган фуқаролик жамиятига эришамиз. “Адолат” социал-демократик партияси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ташкил этилган ушбу ойлик фақат ташвиқот эмас, балки амалий ҳаракатлар майдонидир. Шу боис, ҳар бир юртдошимизни коррупцияга қарши курашда фаол иштирок этишга чақириб қоламан. Зеро, адолат қарор топиши учун ҳар биримиз масъулмиз, – дея таъкидлади партия раиси.

Якунда иштирокчилар ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, жамиятда адолат мезонларини мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги бўйича керакли маълумот ҳамда тавсияларга эга бўлишди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 14:21
t.me/adolat_uz/27207
5
295
04/25/2025, 13:22
t.me/adolat_uz/27205
5
297
04/25/2025, 13:22
t.me/adolat_uz/27206
17
5
236
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Самарқанд_вилоят_Кенгаши

Коррупция – тараққиёт кушандаси: соғлиқни сақлаш муассасасида очиқ мулоқот

Ўзбекистон "Адолат" СДП ташаббуси билан ташкил этилган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида Самарқанд вилоятидаги 1-сон туғуруқ мажмуасида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Елена Комполшик тиббиёт муассасаси жамоаси билан учрашди.

Тадбирда “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзуси атрофлича муҳокама қилинди. Унда депутат Елена Комполшик соғлиқни сақлаш тизимидаги шаффофликни таъминлаш, хизматда ҳалоллик ва масъулиятни кучайтириш, жамият тараққиётига тўсиқ бўлаётган омилларга қарши курашишнинг муҳим жиҳатлари ҳақида фикр билдирди.

Елена Комполшик ўз нутқида шундай иллатларга қарши фақат биргаликда курашиш, жамоавий ёндашув ва фуқаролик позицияси муҳим эканини қайд этди. Тиббиёт жамоаси вакиллари ҳам фикр ва мулоҳазаларини билдирди, коррупцияга қарши самарали йўллар, амалиётда учраётган муаммолар ва уларни бартараф этишга доир таклифлар билан чиқишди.

Учрашув якунида, келгусида тиббиёт муассасаларида шаффофликни ошириш, ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, аҳолининг ишончини мустаҳкамлаш орқали коррупцияга қарши тизимли ишлар давом эттирилиши таъкидланди. Мазкур йўналишда жамоавий ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 13:22
t.me/adolat_uz/27204
11
7
310
#Сурхондарё_вилоят_Кенгаши

Депутатнинг Музработдаги ўрганишлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Зуҳриддин Мавлонов Музработ туманидаги фуқаролар билан очиқ мулоқотлар олиб бориш, жойлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида ҳудуддаги фаолиятини давом эттирмоқда.

Зуҳриддин Мавлонов туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар асосида “Шаффоф” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида тумандаги муҳим муаммолардан бири — 2019 йилда қурилиши бошланган, 100 минг нафарга яқин аҳолига маданий хизмат кўрсатишни кўзда тутган “Маданият саройи” қурилиши асоссиз равишда тўхтаб қолгани ҳақида фикр алмашилди.

Депутат мазкур объектни шахсан бориб кўздан кечирди ва унинг ҳозирги ҳолати билан танишди. Суҳбат чоғида депутат “Маданият саройи” қурилиши нега тугатилмагани, ажратилган маблағларнинг сарфланиши, ҳужжатлар йиғма ҳисоб-китоби асосида амалга оширилиши керак бўлган ишлар нега бажарилмаётгани юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга расмий депутатлик сўрови юборилишини маълум қилди.

Шу билан бирга, депутат туман аҳолисига хизмат кўрсатадиган ижтимоий объектларни қайта қурилишга қайтариш масаласи “Адолат” СДП фракциясининг доимий назоратида бўлишини таъкидлади.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 13:10
t.me/adolat_uz/27203
13
6
233
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

Депутат Қораўзак туманида сув захираларидан самарали фойдаланиш бўйича ўрганиш ишларини олиб борди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Нодира Рашидова Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида бўлиб, чорвачилик ва деҳқончилик соҳаларида сув танқислиги муаммосини бартараф этиш мақсадида ташкил этилган сунъий сув сақлагичларнинг самарадорлигини ўрганишга қаратилган мониторинг ишларини олиб борди.

Депутат томонидан мавжуд сув инфратузилмалари, уларнинг ҳажми, захираларни сақлаш ва тақсимлаш механизмлари, ҳамда қишлоқ хўжалигида уларнинг қўлланиш самарадорлиги атрофлича кўздан кечирилди.

Шунингдек, сунъий сув қўрларининг ишлаши, техник ҳолати ва аҳоли ҳамда фермер хўжаликлари томонидан улардан фойдаланиш имкониятлари бўйича жойларда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Ўрганишлар давомида депутат Нодира Рашидова маҳаллий аҳоли, фермерлар ва мутахассислар билан суҳбатлар ўтказиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади. Суҳбатлар чоғида сув таъминотида учраётган долзарб муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Таҳлиллар асосида мазкур ҳудудда сунъий сув сақлагичларини кенгайтириш ва улардан самарали фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигида барқарорликни таъминлаш, сув ресурсларини тежашга эришиш мумкинлиги таъкидланди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 12:54
t.me/adolat_uz/27202
11
236
#ОАВ_биз_ҳақимизда

https://uza.uz/posts/712962
04/25/2025, 12:52
t.me/adolat_uz/27201
22
1
278
#Ижтимоий_ролик

⚖️ Коррупция бу – жамият танасидаги саратон!

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да фаол иштирок этинг!

Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 11:03
t.me/adolat_uz/27200
3
278
04/25/2025, 10:49
t.me/adolat_uz/27198
23
3
209
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Бухоро_вилоят_Кенгаши

Коррупцияга қарши кураш – адолатли жамият гарови

Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш нафақат давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири, балки фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашда ҳам муҳим омил ҳисобланади.

Шу мақсадда Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида долзарб мавзуга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда “Адолат” социал-демократик партияси Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов, партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Абдурауф Аҳмедов, халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Феруза Икромова, шаҳар Кенгаши депутатлари Фарҳод Ихтиёров ва Рустам Саломов, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси аъзоси, адвокат Жамшид Рустамов ҳамда муассаса бош врачи Ўктам Холовлар иштирок этди.

Давра суҳбатида коррупция тушунчаси, унинг салбий оқибатлари, жамият тараққиётига етказаётган зарари ҳақида атрофлича сўз юритилди. Айниқса, соғлиқни сақлаш тизимида шаффофликни таъминлаш, ҳар бир тиббиёт ходимининг ўз касбий бурчига виждонан ёндашиши лозимлиги таъкидланди.

Тадбир давомида депутатлар ва мутахассислар томонидан коррупцияга қарши курашда фуқаролик позицияси муҳим ўрин тутиши, ҳар бир шахс ҳуқуқбузарликларга бефарқ бўлмаслиги кераклиги алоҳида қайд этилди. Иштирокчилар томонидан қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий маданиятни ошириш борасидаги таклиф ва тавсиялар ҳам илгари сурилди.

Давра суҳбати якунида барчага коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши кескин муносабатда бўлиш, қонун устуворлигини таъминлашда фаол иштирок этиш зарурлиги ҳақида мурожаат қилинди. Тадбир иштирокчиларида муҳим мавзуга нисбатан онгли ёндашув, ижтимоий масъулият ҳисси янада кучайди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 10:49
t.me/adolat_uz/27197
3
279
04/25/2025, 10:49
t.me/adolat_uz/27199
20
6
387
#Сурхондарё_вилоят_Кенгаши

Депутат Зуҳриддин Мавлонов Сурхондарё вилояти Музработ туманида сайловчилар билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Зуҳриддин Мавлонов жойлардаги аҳоли мурожаатларини ўрганиш, муаммоларга ечим топиш ва сайловчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш мақсадида Сурхондарё вилояти Музработ туманида бўлди.

Дастлаб, депутат туман Халқ қабулхонаси бўлиб, фуқароларнинг кундалик ҳаётида учраётган муаммоларини тинглаш, улар билан бевосита мулоқот қилиш ҳамда ижтимоий соҳалардаги камчиликларни ўрганиш ишларини бошлади.

Қабул жараёнида фуқаролар томонидан турли мавзуларда – иш билан таъминлаш, тиббий хизматлар, уй-жой масалалари, йўл ва инфратузилма, таълим ҳамда ижтимоий ҳимоя каби муҳим соҳаларда мурожаатлар билдирилди.

Депутат ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратиб, жойида тегишли мутасаддилар билан боғланиш, ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Депутатнинг тумандаги ўрганишлари давом этмоқда.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 10:36
t.me/adolat_uz/27195
6
401
04/25/2025, 10:36
t.me/adolat_uz/27196
25
9
450
⚖️ «Adolat» газетасининг 2025 йил 25 апрель кунги 16 (1533)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

✅ Ушбу сонда:

❇️ “Ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида коррупцияга қарши муросасиз курашамиз!

❇️ Коррупцияга қарши муросасиз кайфиятни шакллантириш тарғиботи давом этмоқда (Робахон Махмудова қорақалпоғистонликлар билан бу борада фикр алмашмоқда)

❇️ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

❇️ Ноқонуний тадбиркорлик қачон чек қўйилади?! Ижтимоий адолат ва тенглик тамойиллари кафолати

❇️ Навбатдан ташқари Пленум ўтказилди

❇️ КЕЛАЖАГИМИЗНИ АСРАЙЛИК

❕ ИЧКИЛИК КАСОФАТИ

❇️ Йўлнинг “А” белгили қисмидан ҳаракатланган ҳайдовчилар қанча жарима тўлайди?

❇️ ҚОНУН БАРЧАГА БАРОБАР!  (Нега баъзи қонунбузар журналист ёки блогерларга нисбатан суд иши “Сўз эркинлигига ҳужум” деб баҳоланмоқда?)!

©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 09:03
t.me/adolat_uz/27194
11
366
04/25/2025, 08:57
t.me/adolat_uz/27193
11
363
04/25/2025, 08:57
t.me/adolat_uz/27191
13
371
04/25/2025, 08:57
t.me/adolat_uz/27192
22
13
267
#Хоразм_вилоят_Кенгаши

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тоҳир Палванов Хоразм вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Тоҳир Палванов Хоразм вилоятидаги бир қатор туманларда бўлиб, жойлардаги аҳоли турмуши, фермер хўжаликлари, маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тизимлар билан яқиндан танишмоқда.

Депутат Тупроққаъла туманидаги “Омонгалди дарға” фермер хўжалигида бўлиб, унинг раҳбари Улуғбек Ярашов билан ҳосилдорлик, мавжуд муаммолар ва келгуси режалар хусусида атрофлича суҳбатлашди. Таҳлиллар давомида фермер хўжалигидаги иш услуби, эришилган натижалар ва қўшимча имкониятлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, депутат “Йўлдош Охунбабаев” маҳалласидаги аҳоли хонадонларида бўлиб, томорқалардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганди. Академик Неъматжон Палванов кўчасидаги меҳнат фахрийси Абдураҳмон ака Палвановнинг 1сотих ер майдонидаги томорқа хўжалиги билан танишар экан, унинг меҳнати орқали етиштирилаётган мева ва сабзавотлар аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Тоҳир Палванов ўрганиш ишларини Ҳазорасп туманида давом эттириб, “Паҳловон Маҳмуд” маҳалласидаги “Маҳалла еттилиги”да давом эттирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги 1 сонли қарори ижроси юзасидан маҳалла инспектори Х.Атажанов билан суҳбатлашиб, хавфсиз муҳитни шакллантириш, жиноятчиликнинг олдини олишда маҳалланинг тутган ўрни ҳақида маълумот олди.

“Зиёлилар” маҳалласида бўлганида депутат "Эзгу амал" кўчасида яшовчи фуқаро Норжон Машарипованинг ҳолидан хабар олди. Унинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар ва ногиронлик белгилашда юзага келаётган мураккабликлар юзасидан фикр алмашилди. Тоҳир Палванов томонидан тегишли ташкилотларга мурожаатлар юборилиб, фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди.

Бир сўз билан айтганда депутатнинг Хоразм вилоятидаги ўрганишлари жойларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳоли ҳаётидаги ифодасини ўрганиш, фуқаролар муаммоларини аниқлаш ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда уларни бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 08:57
t.me/adolat_uz/27189
13
363
04/25/2025, 08:57
t.me/adolat_uz/27190
2
290
04/25/2025, 08:37
t.me/adolat_uz/27188
2
228
04/25/2025, 08:37
t.me/adolat_uz/27185
2
227
04/25/2025, 08:37
t.me/adolat_uz/27186
23
2
215
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Сирдарё_вилоят_Кенгаши

Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат”СДП фракцияси аъзоси Нодира Джанибекованинг Сирдарё вилоятидаги аҳоли вакиллари билан учрашувлари давом этмоқда.

Қонунчилик палатаси депутати навбатдаги тадбирини “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида Гулистон тиббиёт бирлашмасида ўтказди. Вилоятдаги энг йирик ушбу тиббиёт кластерида 4 та тиббиёт муассаса бирлашган бўлиб, кластерда жами 650 нафардан зиёд шифокор, ҳамширалар, хизматчилар фаолият юритмоқда.

Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 08:37
t.me/adolat_uz/27184
2
273
04/25/2025, 08:37
t.me/adolat_uz/27187
22
163
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Андижон_вилоят_Кенгаши

Бўлғуси шифокорлар коррупциясиз келажак йўлида

Президентимизнинг “Коррупцияга қарши кураш – умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон ишидир. Умуман, бу жараёндан ҳеч ким четда турмаслиги керак. Шу боис коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш учун янада кўпроқ шароит яратиб, бунга кенг жамоатчиликни жалб қилишимиз зарур. Аввало, нодавлат ташкилотлар фаоллигини ошириш лозим. Бу – энг тўғри йўл”, деган мурожаати барчамизни фаолликка бошлади.

Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасида тиббиёт ва таълим муассасаларида бу борада тарғибот ишларини олиб бориш кенг ўрин эгаллади.

Андижон давлат тиббиёт институтида юқоридагилардан келиб, “Коррупциясиз келажак сари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда профессор ва ўқитувчилар, талабалар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов Президентимизнинг жиноятнинг бу турига қарши курашиш борасида билдирган фикрлари ўринли экани, бутун дунё аҳлини ташвишга солаётган жиноятга қарши муросасиз курашилаётганига қарамай ҳамон кузатилаётгани ва унга қарши курашишда барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз лозимлигини таъкидлади.

Ўз ўрнида тиббиётда “ҳалоллик вакцинаси”ни тарқатиш билан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга эришиш, шифокорлик номига доғ туширмаслик ва тизимдаги ислоҳотларга тўхталди.

— Коррупциянинг моддий зарарини қоплаш мумкин, Лекин унинг жамиятга келтирадиган маънавий зарари ва оқибати келгуси авлодларга ҳам жиддий салбий таъсир қилади,-дейди институт психологи Ўткирбек Арзиқулов.-Шундан келиб чиқиб, биз талабаларнинг бу борадаги билимларини оширишга, коррупцияни бутунлай йўқотиш эртанги кунимиз учун катта аҳамиятга эга эканлигини тушунтиришга эътибор қаратяпмиз. Талабалар уйида ўтказилган шу мавзудаги иншолар танлови ёшларнинг билимларини оширишга хизмат қилди. Асосийси, бўлғуси шифокорлар маънавий соғлом ҳаётга қадам қўймоқда.

“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида андижонлик “адолатчилар” вилоятдаги тиббий муассасаларда юқоридаги каби тадбирлар ташкил этмоқда.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 08:27
t.me/adolat_uz/27181
238
04/25/2025, 08:27
t.me/adolat_uz/27182
242
04/25/2025, 08:27
t.me/adolat_uz/27183
1
10
IMG_2705.MP4
#Тошкент_вилоят_Кенгаши
#Халқ_фикри

Коррупцияга қарши курашишда партия жонбозлик кўрсатмоқда. Партияга раҳмат айтмоқчиман.

Дилфуза БАҲОДИРОВА,
Оҳангарон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамшираси:

Батафсил юқоридаги лавҳада👆

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 08:22
t.me/adolat_uz/27180
25
2
191
#Тошкент_вилоят_Кенгаши
#Халқ_фикри

Коррупцияга қарши курашишда партия жонбозлик кўрсатмоқда. Партияга раҳмат айтмоқчиман.

Дилфуза БАҲОДИРОВА,
Оҳангарон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамшираси:

Батафсил юқоридаги лавҳада👆

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 08:21
t.me/adolat_uz/27179
18
188
https://uza.uz/uz/posts/mahalla-korrupciyadan-xoli-hududga-aylanadi_712800
04/25/2025, 08:19
t.me/adolat_uz/27178
16
1
181
#Ижтимоий_ролик

⚖️ Коррупция бу – жамият танасидаги саратон!

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да фаол иштирок этинг!

Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 08:18
t.me/adolat_uz/27177
Repost
2
#Ижтимоий_ролик

⚖️ Коррупция бу – жамият танасидаги саратон!

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да фаол иштирок этинг!

Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 08:18
t.me/adolat_uz/27176
Repost
177
04/25/2025, 08:15
t.me/adolat_uz/27171
Repost
17
145
#Наманган_вилоят_Кенгаши
#Коррупцияга_қарши_курашиш_ойлиги

Наманган вилоятида “Адолат” социал-демократик партиясининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаол тарғибот ишлари давом этмоқда.
Мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилган "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" доирасида Наманган давлат университети Тиббиёт факультети Педиатрия йўналиши 1-босқич талабалари иштирокида “Бўлажак кадрларни "Ҳалоллик вакцинаси" билан эмлаш — давр талаби!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда “Адолат” СДП Наманган вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова, Наманган шаҳар Кенгаши раиси Мирзараҳмат Олимов, Тиббиёт факультети декан ўринбосари Нодирбек Қодиров ва таълим-тарбия маслаҳатчиси Абдуллажон Абдувалиев иштирок этди.

Тадбирда бўлажак тиббиётчилар ҳалоллик вакцинаси ҳақида тушунчаларга эга бўлишди ва уларга тиббиёт соҳасида адолат, ишонч ва инсонпарварлик каби муҳим қадриятларни устувор қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Батафсил танишинг 👈🏻👈🏻

🌐 Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати
04/25/2025, 08:15
t.me/adolat_uz/27169
Repost
174
04/25/2025, 08:15
t.me/adolat_uz/27172
Repost
171
04/25/2025, 08:15
t.me/adolat_uz/27170
Repost
1
04/25/2025, 08:15
t.me/adolat_uz/27175
Repost
184
04/25/2025, 08:15
t.me/adolat_uz/27174
Repost
191
04/25/2025, 08:15
t.me/adolat_uz/27173
20
3
189
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

Нодира Рашидова Қорақалпоғистонда ўрганиш ишларини олиб бормоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Нодира Рашидова Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари билан аҳоли ҳамда тиббиёт муассасаларини арзон ва сифатли дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар билан таъминлаш ҳолати юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.

Шунингдек, ўрганишлар давомида аҳолини бепул бериладиган дори-дармон воситалари билан таъминлаш, уларнинг сифат даражаси, етарлилиги ва узлуксизлиги масалалари депутат эътиборида бўлди.

Нодира Рашидова ҳудуддаги тиббиёт муассасалари мутахассислари билан ҳам суҳбатлашиб, амалдаги тартиблар, дори воситаларининг сақлаш ва тарқатиш тизими, аҳолига етказилиши бўйича атрофлича маълумотлар тўплади. Қолаверса, беморлар ва уларнинг яқинлари билан сўровномалар ўтказилди, уларнинг фикрлари, мурожаат ва таклифлари ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар ва мутасаддиларга аниқ таклиф ва тавсиялар берилди.

Батафсил юқоридаги лавҳада👆

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 07:57
t.me/adolat_uz/27168
2
233
04/25/2025, 07:48
t.me/adolat_uz/27166
21
2
189
#Жиззах_вилоят_Кенгаши

Депутатлик назорати доирасида: Зарбдор туманидаги тиббиёт муассасалари ҳолати ўрганилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Шуҳрат Якубов Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганди. Депутат Зарбдор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ва тез тиббий ёрдам хизматлари билан танишди.

Ушбу тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси, кадрлар билан таъминланганлиги ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати таҳлил қилинди.

Тиббиёт бирлашмасининг терапия бўлимида олиб борилган ўрганишлар чоғида ишчи гуруҳ аъзолари беморлар билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, уларнинг фикр ва таклифларини эшитди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, тумандаги аҳоли сони ва эҳтиёж юқори бўлгани боис терапия бўлимида ётиб даволаниш учун етарли жой мавжуд эмас. Шунингдек, йўналишлар бўйича малакали шифокорларга эҳтиёж юқорилиги ҳам қайд этилди.

Депутат Шуҳрат Якубов таъкидлаганидек, тиббиёт тизимининг ҳар бир бўғинида фуқароларга сифатли, ўз вақтида ва барча талабларга жавоб берадиган тиббий хизмат кўрсатилиши – партиямиз учун устувор масалалардан бири ҳисобланади. Шу боис, жойлардаги ҳолатни ўрганиш ва мавжуд муаммолар юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли таклиф ва тавсиялар тайёрлаш ишлари давом эттирилади.

Халқ вакилининг вилоятдаги ўрганишлари изчиллик билан давом этмоқда.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 07:48
t.me/adolat_uz/27164
2
216
04/25/2025, 07:48
t.me/adolat_uz/27167
2
212
04/25/2025, 07:48
t.me/adolat_uz/27165
21
224
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

Ўзбекистон "Адолат" СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Қибрай туманидаги 10-давлат мактабгача таълим тошкилоти фаоллар залида партиянинг Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Улуғбек Расулов, Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова ҳамда худудда фаолият юритувчи соҳа педагог-ходимлари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида ўтказилган "Коррупциясиз таълим тарафдоримиз" мавзусидаги тадбири "Қибрай садоси" газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди.

Батафсил бу ерда ўқинг.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 07:43
t.me/adolat_uz/27162
227
04/25/2025, 07:43
t.me/adolat_uz/27163
20
2
221
#Ижтимоий_ролик

⚖️ Коррупция бу – жамият танасидаги саратон!

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да фаол иштирок этинг!

Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 07:35
t.me/adolat_uz/27161
1
207
04/25/2025, 07:30
t.me/adolat_uz/27158
1
245
04/25/2025, 07:30
t.me/adolat_uz/27159
17
1
187
#Фарғона_вилоят_Кенгаши

Қонунчилик палатаси депутати Манзура Салимова Қўштепа туманида ўрганишлар олиб борди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудлардаги фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу доирада депутат Манзура Салимова Қўштепа туманида бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказди ҳамда жойлардаги ҳолатни ўрганди.

Ўрганиш давомида депутат дастлаб тумандаги 33-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, таълим соҳасидаги шароитлар, ўқув-тарбия жараёнидаги муаммолар билан яқиндан танишди. Шунингдек, у 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, болалар учун яратилган имкониятлар, мавжуд инфратузилма ва ечимини кутаётган масалаларни кўздан кечирди.

Манзура Салимованинг навбатдаги манзили кўп тармоқли "Ёқуб ота" фермер хўжалиги бўлди. У ерда фермерлар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг эришган натижалари, меҳнат фаолиятидаги муваффақиятлари ва юзага келаётган муаммолари муҳокама қилинди. Депутат жойларда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга доир фикр-мулоҳазаларни ҳам эшитди.

Шунингдек, депутат Манзура Салимова "Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб, сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказди. Маҳаллада яшовчи фуқаролар хонадонларида бўлиб, аҳоли турмуш даражаси, коммунал хизматлар ҳолати ва маҳаллий муаммолар юзасидан фикр алмашди. Депутат бу каби учрашувлар орқали фуқароларнинг ташвишлари ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга амалда ёрдам беришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Депутатнинг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 07:30
t.me/adolat_uz/27155
1
205
04/25/2025, 07:30
t.me/adolat_uz/27160
1
204
04/25/2025, 07:30
t.me/adolat_uz/27157
1
203
04/25/2025, 07:30
t.me/adolat_uz/27156
21
1
249
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

“Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Умид Файзуллаев “Oʻzbekiston 24” радиосининг “Ахборот” янгиликлар информацион дастури орқали интервью берди. Суҳбат давомида у коррупциянинг жамият ривожига салбий таъсири, унинг келиб чиқиш сабаблари ва унга қарши курашишда ёшлар, айниқса, талабаларнинг фаол иштироки муҳим эканлигини таъкидлади.

Интервьюда таъкидланганидек, “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгаши томонидан вилоятдаги қатор олий таълим муассасаларида “Унутманг! Коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!” ғояси остида давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирлар орқали ёшларда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳалоллик ва адолатпарварликни ҳаёт мезони сифатида шакллантириш мақсад қилинган.

Батафсил юқоридаги аудиолавҳада танишинг👆

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/25/2025, 07:25
t.me/adolat_uz/27154
Repost
5
232
04/24/2025, 19:45
t.me/adolat_uz/27153
Repost
29
5
196
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

Хизмат сафарининг иккинчи куни Робахон Махмудованинг Нукус шаҳридаги йирик саноат корхоналаридан бири – “Нукусэлектроаппарат” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишидан бошланди.

Танишув пайтида мазкур корхона "Наўбахар" маҳалласидан “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинган 3 нафар аёлни ишга қабул қилгани, уларга муносиб меҳнат шароити, бепул тушлик ва барқарор даромад манбаи яратиб бергани алоҳида эътироф этилди.

Қайд этиш жоизки, ушбу корхона мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, муҳандислик салоҳиятини юксалтириш ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида муҳим тармоқлардан бири ҳисобланади. Асосан қуёш панелларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, юртимизда муқобил энергия соҳасини кенгайтиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

–"Адолат" СДП узоқ йиллардан буён муқобил энергия манбалари ва ресурс тежамкор технологиялардан фойдаланиш ғоясини илгари суриб келмоқда. Биз иқтисодиётга янги, энергия ресурсларини тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, муқобил энергия манбаларини ривожлантириш, энергия тежамкорлигига эришиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш зарур, деб ҳисоблаймиз, – деди Сиёсий Кенгаши раиси.
Жараён доирасида корхонада меҳнат қилаётган ходимлар, хусусан, хотин-қизлар учун яратилган шароитлар, меҳнат муҳофазаси, ижтимоий кафолатлар ва иш муҳити ўрганилди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
04/24/2025, 19:45
t.me/adolat_uz/27151
Repost
5
235
04/24/2025, 19:45
t.me/adolat_uz/27152
1
178
04/24/2025, 19:00
t.me/adolat_uz/27150
1
165
04/24/2025, 19:00
t.me/adolat_uz/27147
1
172
04/24/2025, 19:00
t.me/adolat_uz/27149
25
554
04/24/2025, 19:00
t.me/adolat_uz/27146
22
554
04/24/2025, 19:00
t.me/adolat_uz/27145
1
165
04/24/2025, 19:00
t.me/adolat_uz/27148
18
22
528
#Хоразм_вилоят_Кенгаши

Навбатдан ташқари Пленум ўтказилди

“УрганчТрансгаз” унитар корхонаси мажлислар залида “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари Пленуми ўтказилди. Пленумда “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши масъуллари, туман-шаҳар кенгаши раислари, ҳудудий ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, партия фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Даставвал кун тартибидаги ташкилий масала – партия Хоразм вилоят кенгашининг собиқ раиси Тоҳир Полвонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайлангани муносабати билан вилоят кенгашига янги раис сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Йиғилишни Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев кириш сўзи билан очиб, вилоят кенгаши раислигига Хоразм вилоят тиббиёт маркази бош шифокори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Содиқжон Содиқовнинг номзоди кўрсатилгани тўғрисида маълумот берди ва номзоднинг таржимаи ҳоли билан йиғилганларни таништирди.

Шундан сўнг вилоят Орол бўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Анвар Сагиров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тоҳир Полвонов, Боғот туманидаги 36-умумтаълим мактаби директори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Майсара Худойберганова, Урганч инновацион университетининг ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хуршид Давлетов, партиянинг Урганч шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Рустам Болтаев, Ҳазорасп туман кенгаши раиси Баҳодир Аҳмедовлар сўзга чиқдилар.

Партия фаоллари соғлиқни сақлаш соҳасида кўп йиллардан буён фаолият олиб бораётган Содиқжон Содиқовнинг соҳадаги катта тажрибаси, жамият тараққиётини юксалтириш ва вилоятда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги фидойилигини алоҳида эътироф этиб, ушбу масъулиятли лавозимга ҳар жиҳатдан муносиб кадр эканини таъкидлашди. Маълумот учун, Содиқжон Содиқов 2012 йилдан “Адолат” СДП аъзоси. 2024 йилда партиядан вилоят кенгаши депутатлигига номзод этиб кўрсатилган ва сайланган. Унинг ташаббуси билан соғлиқни сақлаш бўйича бир қатор масалалар халқ депутатлари маҳаллий ва ҳудудий Кенгаш сессияларига киритилган ва ижросини таъминлашга йўналтирилган. Шунингдек, қисқа вақт ичида сайловчилар ишончини қозониб, улар томонидан билдирилган ўнлаб муаммоларга ечим топишга эришгани эътиборга моликдир.

Пленумда Содиқжон Содиқов бир овоздан “Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши раислигига сайланди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
04/24/2025, 19:00
t.me/adolat_uz/27144
17
271
https://bsmi.uz/en/bukhsmi-press-service/fighting-corruption-a-bold-step-toward-a-just-society/
04/24/2025, 18:56
t.me/adolat_uz/27143
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria