Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
FE
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
https://t.me/fermer_uzbekistan
Channel age
Created
Language
Tajik
28.75%
ER (week)
3.32%
ERR (week)

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИНИНГ 1-РАҚАМЛИ КАНАЛИ

Facebookда: facebook.com/groups/1455562791614978/?ref=share_group_link

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 330 results
ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЭФИР: "Хитой ғўза навларини етиштириш агротехнологияси". Дилбар Рашидова, Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Гуруҳларга улашиб қўйинг!
👇👇👇
https://t.me/fermer_uzbekistan?livestream
04/23/2025, 09:40
t.me/fermer_uzbekistan/8361
50
110
9.6 k
⚡️1961 ЙИЛДАН 2025 ЙИЛГАЧА: Жаҳондаги пахта етиштирувчи гигантлар рейтингининг ўзгариши. Ўзбекистон қайси ўринда?

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/21/2025, 20:38
t.me/fermer_uzbekistan/8353
51
7.6 k
04/21/2025, 17:28
t.me/fermer_uzbekistan/8350
52
7.6 k
04/21/2025, 17:28
t.me/fermer_uzbekistan/8352
51
7.6 k
04/21/2025, 17:28
t.me/fermer_uzbekistan/8351
55
52
6.9 k
⚡️ЯХШИ ХАБАР: Ўзбекистонда илк марта ёмғир ёғдириш технологияси жорий этилди.

Навоий вилоятининг Конимех туманида экологик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган инновацион лойиҳа амалга оширилди. Узоқ йиллар давомида туманда ёғингарчиликнинг камлиги, қурғоқчилик ва сув танқислиги чорвачиликнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган эди.

Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида туман ҳокими Руслан Рузаев ташаббуси билан биринчи бор туманга ёғингарчиликни сунъий равишда юзага келтирувчи замонавий аппарат олиб келинди.

Ушбу аппарат орқали атмосферадаги табиий жараёнларга таъсир кўрсатиб, булут ҳосил қилиш ва ёмғир ёғдириш имкони яратилади. Бу технология Ўзбекистонда илк марта қўлланилаётган бўлиб, унинг асосий мақсади – қурғоқчиликка қарши самарали кураш ва яйловлар ҳолатини яхшилашдир.

Лойиҳа Қозоғистоннинг “International Centre of Climate Change Technologies” (ICCT) компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Айни пайтда бу инновация сув манбаларига боғлиқликни камайтиради, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшади ҳамда чорвачилик ва деҳқончилик соҳаларидаги ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга замин яратади.

Мутахассислар фикрига кўра, бундай ёндашув яқин келажакда Конимехда табиий ресурслардан самарали фойдаланишни кучайтиради, экологик мувозанатни сақлашга кўмак беради ва қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига туртки бўлади, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/21/2025, 17:28
t.me/fermer_uzbekistan/8348
51
7.2 k
04/21/2025, 17:28
t.me/fermer_uzbekistan/8349
23
21
4.8 k
🔥ЭНДИ НАВБАТ "ПАХТА-2025"ГА!

🔷АММОФОС ЎРНИГА "IKAR FOSTO" - БУЮК БРИТАНИЯ МАҲСУЛОТИ!

🔷"ҒАЛЛА-2025"ДА ФЕРМЕРЛАРНИНГ ЧИНАКАМ ОЛҚИШИГА САЗОВОР БЎЛДИ!

🔷 САРФ МЕЪЁРИ: 0,5 л/га.

🔷 НАРХИ: 1 литри учун 340 минг сўм.

🇪🇺Европада таниқли IKAR брендининг суюқ ўғитлари Ўзбекистонда!

🇬🇧Буюк Британияда ишлаб чиқарилган.

💎Икар Фосто - ўта самарали бўлиб, фосфор ва аминокислоталарнинг юқори миқдори бўлган мураккаб ўғит ҳисобланади. У ўсимликлар ривожланишининг дастлабки босқичларида физиологик жараёнларнинг ўтишини рағбатлантириш учун махсус ишлаб чиқилган.

💎Икар Фосто - ўсимликлар томонидан фосфорнинг тез сўрилишига ҳисса қўшадиган юқори миқдорда фосфор ва синергетик элементларга эга бўлган концентрланган суюқ ўғитдир.

Маълумки, фосфорнинг ўсимликлар томонидан тупроқдан сўрилишини бузадиган бир қатор омиллар мавжуд. Энг муҳим омиллар - P (фосфор) элементининг паст ҳаракатчанлиги, тупроқ pH кўрсаткичи ва ҳарорат таъсири ҳисобланади.

Фосфор (P) бутун вегетация даврида экинлар учун муҳим озуқа элементидир, лекин унинг асосий роли айнан ривожланишнинг дастлабки босқичларидадир. Фосфорнинг энг катта миқдори бу даврда ўсимликлар томонидан сўрилади ва ўзлаштирилади.

Вегетация даври бошида экинларнинг фосфор билан озиқланишини етишмаслиги туфайли йўқотишларни келажакда қоплаш мумкин эмас.

💎"Икар Фосто" ўғитининг тўғри танланган компонентлари фосфорнинг кучли танқислиги бўлса, фосфор миқдори паст бўлган тупроқларда ёки асосий ўғитларда элементни ишлатмасдан экинларни етиштиришда ўсимликларнинг илдиз тизими ва вегетатив органларининг жадал ривожланишига ёрдам беради. .

Ўғит аминокислоталари ўсимликка озуқа моддаларининг тез кириб боришига ёрдам беради ва физиологик, биокимёвий ва ишлаб чиқариш жараёнларини фаоллаштиради. Глутамик кислотанинг муҳим қисми ўсимликлар томонидан озуқа моддаларининг узоқ вақт сўрилишига ва хлорофилл синтезига ёрдам беради.

ТАВСИЯЛАР:

💎 "Икар Фосто" ўғити барглардан ва илдизлардан озиқлантириш учун, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимлари орқали ишлатилиши мумкин.

✅Кузги буғдойнинг қишдан чиқиб, баҳорда экинларнинг қайта тикланиши даврида байроқ барглари фазасигача: 0,3-0,5 л/га

✅Баҳорги дон экинлари вегетация даврининг бошида: 0,3-0,5 л/га.

✅ Барглардан ишлов бериш (вегетация бошида) - 0,2-0,3 л/га.

✅Кўчатларни суғориш: 10-15 мл/10л сув, барг орқали ишлов: 5-10 мл/10л сув.

✅Маккажўхорининг ривожланиш босқичида 3-4 баргдан 6-8 барггача: 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.

✅Ғўза парвариши фазасида 4-6 баргдан 8-12 барггача: 0,3-0,5 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.

✅Поясининг баландлиги 20 см дан ортиқ дуккаклилар - 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл /10 л сув.

💎"Икар Фосто" ўғитини бир қатор кимёвий ўғитлар ва пестицидлар (инсектицидлар, фунгицидлар) билан аралашмаларда бирга қўшиб ишлатиш мумкин.

🔴 Мис сульфат, минерал мойлар ва уларнинг гидроксидини (pH>8) ўз ичига олган препаратлар билан биргаликда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Аралаштиришдан олдин чўкинди ҳосил бўлганлигини текшириш учун аралашманинг оз миқдорини тайёрлаш тавсия этилади, ўсимликларга фитотоксик таъсири бор-йўқлигини текшириш учун кичик майдонда синаб кўринг.

💎Таркиби:

Азот (N) 9,5%
Фосфор (P) 37,5%
Магний (Mg) 2%
Марганец (Mn) 1,3%
Рух (Zn) 0,7%
Аминокислоталар 9,2%
глутамик кислота 4,8%.

Қадоқ сиғими: 5л.

🅰️🅰️🅰️🅰️

ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771

💎💎💎💎💎

📣"IKAR FOSTO" ЎҒИТИГА ШУ КУНЛАРДА ПУЛ ЎТКАЗМОҚЧИ ФЕРМЕРЛАРИМИЗ ДИҚҚАТИГА!

🟩Фермерларимиз учун компаниямиз реквизитлари:

✅"Агробанк"да:

ООО «AGRO MINERAL CHEMICAL COMPANY»

Х/р: 2020 8000 3002 7903 6002.
ИНН: 302808415.
ОКЭД: 46750.
Код ОКПО: 25026124.
Код СОАТО: 1726280.
Код СООГУ: 79994.
Регистрационный код плательщика НДС: 326090096868.
Agrobank, Ташкентский городской филиал.
МФО: 00394

📱 IKAR Uzbekistan
@ikar_uzbekistan
04/21/2025, 17:28
t.me/fermer_uzbekistan/8347
37
70
8.3 k
⚡️ФЕРМЕРЛАР КЕНГАШИ: Субсидиялар етиб бормаяптими, мурожаат қилинг!

Кенгаш расмий каналига кўра, Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентнинг фармон ва қарорлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга 40 га яқин турдаги субсидиялар ажратилиши белгилаб қўйилган.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига “Аgrosubsidiya” АТ орқали пахта ва ғалла майдонини суғоришда электр энергияси харажатлари, сув тежовчи технологиялар жорий этиш, лазерли ер текислаш, боғдорчилик ва бошқа йўналишлар учун субсидиялар ажратишни сўраб келиб тушган аризаларнинг муддати бузилиб, шу кунга қадар кўриб чиқилмаганлари ҳам кўп.

Вазирликлар, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан қуйи бўлимларининг субсидия ажратиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиши устидан назорат ўрнатилмаганлиги сабабли аризалар ойлаб, йиллаб кўриб чиқилмасдан қолаётганлиги, субсидия ажратиш хулосалари кеч тасдиқланаётганлиги, ижобий хулоса берилган бўлсада, тўловга розилик берилмаётганлиги ушбу қонунбузилишларга сабаб бўлмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-5-моддасида давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Шу боис, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 2025 йил 18 апрель куни Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Энергетика вазирликлари, Агробанк банк ва вилоятлар ҳокимликларига ўзлари ва қуйи ташкилотлари томонидан “Аgrosubsidiya” АТ орқали субсидия ажратиш ҳақидаги аризаларни қисқа муддатда кўриб чиқишни сўраб мурожаат киритди.

Шу билан бирга, хизмат кўрсатиш тартиби ва муддатларини бузган айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал этишда амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигига мурожаат киритилди, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/21/2025, 11:51
t.me/fermer_uzbekistan/8346
54
23
7.1 k
⚡️УМРБОҚИЙ ИҚТИБОС...

Салкам 92 йил яшаб, бу оламни тарк этганига 10 йил бўлганига қарамай, Ли Куан Ю номи Бутунжаҳон адолат тимсоли бўлиб қолаверади. Сингапур давлати ҳозирда иқтисодий эркинлик рейтинги бўйича жаҳонда етакчи ҳисобланади.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/21/2025, 11:51
t.me/fermer_uzbekistan/8345
102
31
5.4 k
⚡️АЛИШЕР ҚОСИМОВ, жамоат фаоли: Нега қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ажратилаётган халқаро молия маблағлари кўпинча фермергача етиб бормайди?

Сўнгги йилларда, aниқроғи 2020-2024 йиллар мобайнида, халқаро молия институтлари томонидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун $1,6 миллиарддан ортиқ молия ажратилди.

Бу маблағлар турли халқаро кредит линиялари, грантлар ва техник ёрдам дастурлари орқали ажратилган. Қуйида энг асосий маблағ ажратган халқаро молия ташкилотларининг рўйҳати келтирилади:

1. Жаҳон банки

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳаси (2020) - $500 миллион

Чорвачилик соҳасини ривожлантириш лойиҳаси (2023) - $240 миллион

Қишлоқ хўжалиги субъектларини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (2022) - $200 миллион

Жаҳон банкидан олинган умумий молия маблағи: $940 миллион

2. ОПЕК жамғармаси (OPEC Fund)

Asaka Bank учун кредит (2025) - $35 миллион

Sanoat Qurilish Bank учун кредит (2024) - $40 миллион

ОПЕК жамғармасидан олинган умумий молия маблағи - $75 миллион

3. Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC)

2024–2026 йилларда умумий ажратилган молия маблағи - $600 миллион

4. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича халқаро жамғарма (IFAD)
Hamkorbank орқали микроқарзлар (2024) - $2,5 миллион
(асосан кам таъминланган боғбон фермерлар ва сут ишлаб чиқарувчилар учун)

Нима учун фермергача молия маблағлари етиб бормайди?

Бунинг сабаблари бир қанча:

1. Молиялаштириш жуда кўп “қўллар” орқали ўтади

Халқаро институтлар молия маблағини тўғридан-тўғри фермерга эмас, балки вазирликлар, давлат лойиҳа агентликлари ва тижорат банклари орқали ажратади. Бу ўз ўрнида коррупция ва бюрократияга йўл очади.

2. Молиялаштириш мутасадди амалдорлар қўлида қолган

Молиялаштириш аввало таниш-билишларга ажратилади; тендерлар олдиндан келишилган компанияларга берилади; ҳисоботларда ёлғон натижалар кўрсатилади ва охир оқибат амалий натижа бўлмайди.

3. Майда фермерларга ишонмаслик ҳолати

Ҳокимиятлар ва тижорат банклар фермерларга ишонишмайди, уларда гаров ёки кафолат йўқ, улар ҳисоб-китобни юритолмайди деб ўйлашади ва натижада маблағлар йирик агро-холдинглар, кластерлар ва ҳоким ва амалдорларга алоқадор бўлган фермерларга ажратилади.

4. Фермерлар халқаро молиялаштириш дастурлари билан хабардор эмас

Кўплаб фермерлар ҳали ҳам улар учун махсус молиялаштириш дастурлари борлигини, қайси тижорат банклари орқали олиш мумкинлигини, қандай қилиб ариза топширишликни билишмайди.

Маълумот тарқатиш ва тушунтириш ишлари қишлоқ хўжалиги вазирлиги, давлат лойиҳалари агентлиги, ҳокимиятлар ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан деярли олиб борилмайди.

5. Натижа муҳим эмас, “ҳисобот” муҳим

Афсуски, кўп лойиҳаларнинг мақсади фермерни қўллаб қувватлаш эмас, балки пулни ўзлаштириш; ҳақиқий натижага эришиш эмас, балки чиройли ҳисобот ёзиш;, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш эмас, балки раҳбариятга тайёрланадиган ҳисботларда чиройли рақамларни “чизиб” бериш бўлиб қолган.

Шахсий тажрибам

Боғдорчилик билан 10 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган бўлсам, шу кунгача қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ҳалқаро молия институтлари, банклари ва фондлари томонидан ажратилаётган имтиёзли ва узоқ муддатли молиянинг бир чақаси ҳам бизга насиб қилмаган. Ўйлайманки минглаб бошқа фермерларда ҳам аҳвол шундай.

2 миллион долларлик лойиҳа билан Исломий савдо-молия корпорацияси (ITFC) томонидан молиялаштиришга ариза топширсак, бизнинг маҳаллий банк (ҳалқаро молиялаштириш асосан маҳаллий банклар орқали амалга оширилади), 2 миллион долларлик маблағ ажратилиши учун 4 миллион долларлик кўчмас мулк кўринишда гаров сўрайди, йиллик молия устамаси 7-8% бўлган жойда ўша молияни 14-15% қилиб беради, фермер хўжалигининг банк айланмаси 10-15 миллион доллар бўлишини талаб қилади. Қандай қилиб фермер хўжалигида бундай айланма бўлиши мумкин ахир? Охир оқибат турли хил банк қўйган шартларга жавоб бермаганиздан кейин, банкка, ҳокимларга, вазирларга ва бошқа катта амалдорларга алоқадор бўлган бошқа таниш-билиш агрофирма ва кластерларга молия маблағлари тақсимлаб берилади".

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER UZ
04/21/2025, 04:14
t.me/fermer_uzbekistan/8344
26
14
4.3 k
⚡️10 ЙИЛЛИК ПУХТА ЛОЙИҲА ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ: Хитой мамлакатни жаҳонда қишлоқ хўжалиги етакчисига айлантириш режасини эълон қилди.

Хитой 2035 йилгача мамлакатни тез суръатларда қишлоқ хўжалиги етакчисига айлантириш режасини эълон қилди, дея хабар беради Xinhua.

Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши томонидан эълон қилинган ҳужжатда 2027 йилгача Хитойнинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини оширишда сезиларли ютуқларга эришиш мақсади қўйилган.

Қишлоқни ҳар томонлама ривожлантиришда ҳам салмоқли натижаларга эришишни мақсад қилган. Шунингдек, 2027 йилгача қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ жойларини модернизация қилишни янги босқичга кўтариш кўзда тутилган.

Режага кўра, Хитой 2035 йилга бориб, асосан, қишлоқ хўжалигини тўлиқ модернизация қилиш ва қишлоқларни замонавий турмуш шароити билан таъминлаш ҳисобига қишлоқ ҳудудларини ҳар томонлама ривожлантиришда қатъий муваффақиятларга эришади, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/21/2025, 04:14
t.me/fermer_uzbekistan/8343
Repost
22
9
3.0 k
⚡️ҒЎЗА НИҲОЛЛАРИНИНГ ГУЛЛАШ ФАЗАСИГАЧА УЧТАСИ БИР СУСПЕНЗИЯДА: Поя ва илдиз ривожига ҳамда поя сўлишига қарши комплекс ишлов!

✅ "БАКТОМИН" + "ПЛАНТАСТИМ" + "СПОРАГИН": Гектарига 2 литрдан.

✅ АЗОТЛИ МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР САРФИНИ 3 БАРОБАРГАЧА КАМАЙТИРИНГ: Гектарига 200 кг гача.

✅ "БАКТОМИН": Биологик азотли биостимулятор бўлиб, унинг таркиби Azotobacter Chroococcum тирик микроорганизмлари ва ферментлардан иборат. Поя ва барг массасининг тез ривожланишини таъминлайди. Минерал азотли ўғитлардан кўра, хавфсиз ва самарали. Сарф меъёри гектарига 2 литр. Ўзбекистон Республикаси Давлат Реестрида рўйхатга олинган. Нархи 70000 сўм/л.

✅ "СПОРАГИН": Таркиби Bacillus subtilis тирик микроорганизмларидан иборат бўлган микробиологик фунгицид. Замбуруғли ва бактериал касалликларга қарши ўта самарали қўлланилади. Кимёвий фунгицидлардан кўра, хавфсиз ва самарали. Сарф меъёри гектарига 2-3 литр. Ўзбекистон Республикаси Давлат Реестрида рўйхатга олинган. Нархи 55000 сўм/л.

✅ "ПЛАНТАСТИМ": Таркиби Trichoderma lignorum тирик микроорганизмлари ва ферментлардан иборат бўлган микробиологик фунгостимулятор. Экинлар илдиз тизимини тез ривожлантириб, уни чириш патогенларидан сақлайди. Тупроқдаги фосфор ва калийни ўсимликка ўзлашишида беқиёс хизмат қилади. Сарф меъёри гектарига 2 литр. Ўзбекистон Республикаси Давлат Реестрида рўйхатга олинган. Нархи 55000 сўм/л.

🔥 ҚАЛБАКИ МАҲСУЛОТДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

Марказий Осиёда ягона бўлган кенг ассортиментдаги микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Телеграмда саволлар учун: @anguzal манзилига ёзинг.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

🔥БИРЖАДАГИ МАЪЛУМОТЛАРИМИЗ:

https://uzex.uz/trade/offer/431365

https://uzex.uz/trade/offer/431364

https://uzex.uz/trade/offer/431363

https://uzex.uz/trade/offer/431362

https://uzex.uz/trade/offer/431361

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
04/21/2025, 04:13
t.me/fermer_uzbekistan/8342
25
3
4.0 k
⚡️СУДДА ФЕРМЕР ОҚЛАНДИ!

👇👇👇
https://youtu.be/LX0CoOJaJss?si=QLkSWZgcuUhbAxBN

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/21/2025, 04:13
t.me/fermer_uzbekistan/8341
94
42
4.4 k
⚡️ХОЛМУРОД ТУРҒУНОВ, фермер, жамоат фаоли:

"Ипак қурти бўйича.

Фермер бир қути (қутида 20 грамм бўлади) учун 1 миллион сўм пул, ёғ, ун беряпти. МФЙ одамларни қурт боқишга чақирса, одамлар қурт боқмаяпти.

Пилла кластери пилланинг 1 килосини 40 минг сўмдан оламан, деяпти. 1 қути қурт нари борса 50 кг пилла беради. Пилла ростдан пахта-ғалла йўналишидаги фермерларга топ-тоза чиқим. Пилла бизнесини янгидан ўйлаб кўриш керак.

Одамлар қурт боқмаяпти, сабаби пилла кластери пиллага жуда кам хақ тўламоқчи. Олдинлари пилла ширкати қурт боқувчини қурт боқиш анжомлари ва барча зарур маҳсулотлар билан таъминлар эди.

Ҳозирги пилла кластери қурт беради холос ва пилла тайёр бўлса, арзимаган хақ эвазига қабул қилиб олади.

Мана масала.

Фермерларни қийнаманг, ҳурматли раҳбарлар. Кластернинг "думи" тугилса, масала ҳал бўлади.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/21/2025, 04:13
t.me/fermer_uzbekistan/8340
39
30
4.9 k
⚡️ВАЗИР МУРОЖААТ БИЛАН ЧИҚДИ: "Фермер далага режа учун эмас, даромад учун кириши керак".

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов фермер хўжаликлари ва кластерлар раҳбарларига мурожаат билан чиқди:

– 2024 йилдан бошлаб мамлакатимизда илк маротаба пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш мақсадида кўсак қурти ва гербицидга чидамли хорижий ғўза навлари (БТ-ғўза) синовдан ўтказилди, – дейди Иброҳим Абдураҳмонов. – БТ-ғўза нави – генетик жиҳатдан ўзгартириш жараёнида ўсимлик геномига ҳашарот ва зараркунанда учун зарарли бўлган оқсилларни ишлаб чиқарадиган бактериал ген киритилган ғўза нави ҳисобланади.

Бундай биотехнологик навлар дунё ғўза майдонларининг қарийб 25 миллион (умумий пахта майдонларининг 75–80 фоизи) гектарида экилади ва кўсак қуртига самарали курашнинг ягона, камхаражат, экологик тоза ечими ҳисобланади. Ушбу янги биотехнологик навлар 2024 йилда республиканинг барча ҳудудларида қарийб 72 минг гектар майдонда ўзининг ижобий натижасини бергани боис, 2025 йилда республикада 379 минг гектар майдонга замонавий интенсив агротехнология усулида экилмоқда.

Олдимизда турган галдаги вазифа ушбу хорижий ғўза навларига кўсак қурти мослашиб қолмаслигига катта эътибор қаратиш ҳисобланади. Биотехнологик навлар тўқималаридаги заҳарли оқсилларга чидамлилик келиб чиқмаслиги учун АҚШ, Австралия ва Хитой каби йирик пахта етиштирувчи давлатларда 10–30 йилдан бери хорижий БТ-ғўза навлари экилган майдонлар ёнида оддий анъанавий навлар экилган “қочоқ” (бошпана) майдонларни ташкил этиш амалиёти жорий этилган.

Қочоқ (бошпана) ҳудудларни ташкил этишда илмий асосланган қоидага кўра, пахта хомашёси етиштириш учун (техник майдонлар) кўсак қурти ва гербицидга чидамли хорижий ғўза навлари экилган умумий майдоннинг экилиш схемасидан қатъи назар (76х10 см қўшқатор, 76 см якка қатор, 60 см қўш ёки якка қатор, 76х14 қўшқатор, очиқ ёки плёнка остига) 20 фоизига оддий тез гуллайдиган маҳаллий (Султон, Наманган-77, АН-Боёвут-2, С-8290 каби) навлар иловадаги экиш схемаларидагидек экилишига аҳамият берилиши лозим.

Қочоқ майдондан ҳосил олинмайди ва минимал агротехник тадбирлар амалга оширилади, кам суғорилади, тез гуллаши таъминланади. Уруғлик майдонлардан тоза уруғ олиш учун даланинг тўрт томони камида икки қатордан кунгабоқар, оқ жўхори ва ромашка ўсимлиги билан қалин ўралиши мақсадга мувофиқ. Уруғлик олиш мақсадида БТ-ғўза навлари экилган контурларда ён-атрофига асалари қутиларини қўйиш (жойлаштириш) тақиқланади. Алоҳида қайд этишим лозимки, бу майдонларни ташкил этиш бўйича йўриқнома ва пахта экилган майдонлардаги зарур агротехник тадбирлар тўғрисидаги услубий қўлланма мавжуд.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Иброҳим Aбдураҳмоновнинг илмий фаолияти ўсимликлар геномикаси, гермплазма характеристикаси, генетик хариталаш, маркер селекцияси, трансгеномика, протеомика ва биоинформатика бўйича тадқиқотларга ихтисослашган бўлиб, академикнинг ташаббуси билан дунёда биринчи марта “мувозанатсиз боғланиш” усули ёрдамида ғўзанинг элита навларини кўпайтиришда қўлланиладиган маркерлар аниқланган. Ўзбекистонда етиштириладиган ғўза навларининг молекуляр-генетик паспортлари ҳам яратилган, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/21/2025, 04:12
t.me/fermer_uzbekistan/8339
20
5
5.2 k
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази бугун, 21 апрел, ҳафтанинг душанба куни кутилаётган маълумотни эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9..+11, кундузи +21..+23 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8..+13, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8..+13, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8..+13, кундузи +22..+27 даража иссиқ бўлиши кутилади .

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +18..+23 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, баланд тоғларда қорга айланиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси +2..+7, кундузи +10..+15 даража илиқ бўлиши кутилади.

🔹Бошланган янги ҳафта барчамизга ҳайрли бўлсин!

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/20/2025, 22:00
t.me/fermer_uzbekistan/8338
45
49
5.6 k
⚡️УЧ ОЙДАН СЎНГ КУЧГА КИРАДИГАН ЯНГИ 1056-СОНЛИ ҚОНУН: Фермерлар қайси таваккалчиликлардан ўз фаолиятини суғурталашлари шарт?

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўз таваккалчиликларини суғурталашлари шарт қилиб қўйилди. Бу 15.04.2025 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги янги ЎРҚ-1056-сон Қонун нормаларидан келиб чиқади. Қандай таваккалчиликлар ҳақида гап кетяпти ва қонун қишлоқ хўжалиги корхоналарига яна қандай мажбуриятларни юклаши ҳақида:

Қонун қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда қуйидаги бир ёки бир неча таваккалчиликлар бўйича суғурта шартномаларини тузишни назарда тутади:

табиий ва техноген офатлар;
ёнғин;

ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликлардан зарарланиши;

қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари тарқалиши;

ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши;

учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчининг, Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси номидан суғурта шартномасини тузувчи воситачининг ва мустақил экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

суғурта шартномасини тузиш учун воситачини мустақил танлаш;

воситачидан суғурта шартномаси шартларини тушунтиришни талаб қилиш;

Жамғарманинг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарорлари устидан шикоят қилиш.

Бунда улар қуйидагиларга мажбур:

махсус ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш;

суғурта мукофотини ўз вақтида тўлаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда барча агротехник ва (ёки) зоотехник тадбирларни ўз вақтида ва етарли даражада амалга ошириш;

суғурта ҳодисаси юз берганлиги тўғрисида Жамғармага хабар бериш.

Ҳужжат 2025 йил 17 июлдан кучга киради, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/18/2025, 04:55
t.me/fermer_uzbekistan/8337
53
16
6.2 k
⚡️ДАЛИЛ ВА ИСБОТЛАР ИНОБАТГА ОЛИНМАДИ: ИИБ фермер хўжалигига 179 млн сўмлик зарар етказилганлиги ҳолати бўйича жиноят ишини ёпиб юборгани хабар қилинди.

Жиззах вилояти, Зомин туманида фаолият юритаётган “Азизбек Мафтуни Нишонгул” фермер хўжалигининг 10 гектар ер майдонига экилган 1509 туп ёнғоқ кўчатларини Пшоғар МФЙ аҳолисининг чорва моллари томонидан пайҳон қилиниб фермер хўжалигига жами 179 млн 715 минг 360 сўмлик зарар етказилганлиги ҳолати бўйича туман ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши 30.03.2025 йилда тугатилган.

Ваҳоланки, фермер хўжалигига етказилган зарарни тасдиқловчи 24.02.2022 йилда расмийлаштирилган мутахассислар далолатномаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази хулосаси инобатга олинмаган.

Шу боис, Фермерлар Кенгаши 2025 йил 10 апрель куни Бош прокуратурага Жиззах вилоят ИИБнинг жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида 2025 йил 30 мартдаги қарорини бекор қилиб, фермерга етказилган зарарларни ундириб бериш мақсадида қўшимча тергов ўтказиш бўйича кўрсатма киритилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат киритилди, дейилади хабарда.

▪️▪️▪️

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/12/2025, 21:57
t.me/fermer_uzbekistan/8336
Repost
32
6
3.5 k
🟩IKAR SILICARE: УЧТАСИ "БИР"ДА МУЖАССАМ!

🔥САЛМОҚЛИ ҲОСИЛ КАФОЛАТЛАНАДИ!

🇬🇧Буюк Британияда ишлаб чиқарилган!

Сарф меъёри: 0,5 л-0,7л/га
Қадоғи: 5л
Нархи: 1 литри 340000 сўм.

💎ФОЙДАЛАРИ:

• Экинларнинг умумий ривожланишини таъминлайди.
• Илдиз тизими фаолиятини оптималлаштиради.
• Барг майдони катталашади ва фотосинтез жараёни фаоллашади.
• Қуруқ моддаларни кўпроқ тўплайди.
• Ўсимликлардаги суюқлик балансини тартибга солади.
• Экинлар шакарни кўпроқ ушлаб туради.

💎ТАЪРИФИ:

Мазкур юқори самарали бўлган суюқ ўғитнинг таркиби калий (К), фосфор (P) макроэлементлари ва кремний (Si) микроэлементидан иборат бўлиб, минерал озиқланишни тўғрилайди ҳамда ўсимликнинг табиий ҳимоя функцияларини рағбатлантиради. У ўсимликларнинг ҳаётийлигини ва яшовчанлигини ошириб, унга мураккаб таъсир кўрсата олади.

Кремний (Si)нинг таъсири туфайли ўсимлик тўқималари механик кучга эга бўлади. Кўпроқ фаол фотосинтез органик моддаларни яшил тўқималардан уруғларга ўтказишни тезлаштиради. Калий (K) ўсимликдаги суюқлик мувозанатини сақлайди. Фосфор (P) озуқа моддалари ва энергия алмашинувини рағбатлантиради. Силикон ўсимликларни даволашда катта рол ўйнайди. Бундай фойдаланишнинг мақсади турли стрессларга, касалликларга ва патогенларга қаршиликни рағбатлантиришдир. L-пролин кислотаси ўсимликнинг суюқлик тизимини тартибга солиб, ноқулай иқлим шароитларига қарши табиий иммунитетни кучайтирувчи восита сифатида ишлайди ва ҳаётийлиги учун ҳам жавобгардир.

💎ТАРКИБИ:

Кремний: 8%, 115 г/л.
Сувда эрувчан кремний: 6%,85 г/л.
Калий: 20%, 290г/л.
Фосфор: 10% 145 г/л.
Аминокислоталар: L-пролин 4,3%.
Ўсимлик экстракти: 0,1%, 1,4г/л
pH=11,0-11,5

💎МУВОФИҚЛИГИ:

IKAR SILICARE кўплаб ўғитлар ва пестицидлар (инсектицидлар, фунгицидлар) билан аралашмаларда бирга ишлатилиши мумкин. Кўп миқдорда мис (Cu), олтингугурт (S), минерал мойлар, ишқорли маҳсулотлар (pH > 8), гербитсидлар ва ёрлиғида "ўғитлар билан аралаштирманг" деб кўрсатилган маҳсулотлар билан қўллаш мумкин эмас.

Аралаштииришдан олдин, чўкма мавжудлигини текшириш учун аралашманинг оз миқдорини тайёрлаш, ўсимликларнинг фитотоксик таьсирини текшириш учун кичик майдонга синов ишлови тавсия этилади.

💎САРФ МЕЪЁРИ:

Донли экинлар, мойли ўсимликлар: 0,5-0,7 л/га.

Пахта: 0,5-0,8л/га

Лавлаги: 0,5-1,0 л/га

Маккажўхори: 0,5-1,0 л/га

Картошка: 0,25-0,5 л/100 л сув

Сабзавотлар: 0,25-0,5 л/100 л сув

Резаворлар: 0,25-0,5 л/100 л сув

Мевали дарахтлар: 0,25-0,5 л/100 л сув

ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771

📱IKAR Uzbekistan
04/12/2025, 21:57
t.me/fermer_uzbekistan/8335
27
42
5.1 k
⚡️ТАРИХИЙ ФОТО: Гигант чигиртка овлаган фермер. 1937 йил, АҚШ, Монтана штати, Майлс сити шаҳарчаси.

▪️▪️▪️

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/12/2025, 21:57
t.me/fermer_uzbekistan/8334
29
49
5.9 k
⚡️221-СОНЛИ ҲУКУМАТ ҚАРОРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ: Чигитни вилоятлараро тақсимлаш билан боғлиқ эски тартиблар бекор қилинди.

▪️▪️▪️

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/12/2025, 13:17
t.me/fermer_uzbekistan/8330
49
5.9 k
04/12/2025, 13:17
t.me/fermer_uzbekistan/8331
50
5.8 k
04/12/2025, 13:17
t.me/fermer_uzbekistan/8333
49
5.8 k
04/12/2025, 13:17
t.me/fermer_uzbekistan/8332
36
43
5.6 k
⚡️МАЪЛУМОТ УЧУН: Фермерларимиз имтиёзли кредитларни қайси мақсадларга йўналтириши мумкин?

Тижорат банки ва кредит олувчи пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхонаси ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан имтиёзли кредитлар ойма-ой агротехник тадбирлардан келиб чиқиб қуйидаги мақсадлар учун ишлатилиши мумкин:

минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилишга;

ёнилғи мойлаш маҳсулотларини харид қилишга;

иш ҳақи ва унга тегишли бўлган солиқ тўловлари ва бошқа мажбурий тўловларга;

уруғлик учун тўловларга;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатилган механизация хизматларига;

Лизингга берилган техника воситаларининг лизинг тўловига;

"Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассаси учун тўловларга;

қишлоқ хўжалиги корхонасининг пахта етиштириш билан боғлиқ бўлган бошқа зарурий эҳтиёжларига;
Зарурий эҳтиёж ҳисобидан ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш харажатларига;

суғурта тўловларига.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/12/2025, 06:36
t.me/fermer_uzbekistan/8329
31
21
4.5 k
⚡️203-СОНЛИ ҲУКУМАТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: Барча азотли, фосфорли, калийли ва комплекс ўғитлар ҳамда микроўғитлар маркировка қилиниши белгиланмоқда.

Жорий йил 1 майидан бошлаб Ўзбекистонда минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими синов тариқасида ишга туширилади. Лойиҳада бешта компания иштирок этади. Янги тартиб 2026 йил 1 майдан бошлаб мажбурий бўлади.

Ўзбекистонда минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жорий этилaди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, барча азотли, фосфорли, калийли ва комплекс ўғитлар, микроўғитлар ва бромметан (метилбромид) маркировка қилиниши белгиланяпти.

Тизим 2025 йил 1 майдан 31 октябргача тажриба асосида йўлга қўйилади. Лойиҳада бешта компания иштирок этади:

Maxam-Chirchiq АЖ;
Swissagro МЧЖ;
Ifoda Agro Kimyo Himoya МЧЖ;
Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals АЖ;
Schelkova Agrohim-Oʻzbekiston ҚК.

2026 йил 1 майдан бошлаб эса ушбу маҳсулотларни рақамли маркировкалаш мажбурий бўлади.

Маълумот учун, 2024 йилнинг апрел ойида қабул қилинган президент қарори билан йўл харитасида пестицид ва минерал ўғитларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилиш бўйича топшириқ берилганди.

🔹Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.04.2025 йилдаги 203-сон: https://lex.uz/pdfs/7468249

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/12/2025, 06:35
t.me/fermer_uzbekistan/8327
20
4.2 k
04/12/2025, 06:35
t.me/fermer_uzbekistan/8328
Repost
22
5
3.0 k
🟦🟦🟦СУРУНКАЛИ ЁМҒИРЛАРДАН СЎНГ, УНИБ ЧИҚАЁТГАН ҒЎЗА НИҲОЛЛАРИДА ВИЛТ КАСАЛЛИГИ ТУРЛАРИ ВА БУҒДОЙ ЗАНГИ КАСАЛЛИКЛАРИ АВЖ ОЛАДИ!

✅СПОРАГИН - ҒЎЗА ВА БУҒДОЙ КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ЮҚОРИ САМАРАЛИ ҚЎЛЛАНИЛУВЧИ ВА УЗОҚ МУДДАТ ҲИМОЯЛОВЧИ ТЕНГСИЗ МИКРОБИОЛОГИК ФУНГИЦИД!

Таркиби: Bacillus subtilis бактериялари

Қуйидаги касалликларга қарши қўлланилади: Буғдой занги, Септориоз, Гоммоз, Илдиз чириши, Вертицеллёз ва Фузариоз вилти, Ун шудринг, Поя некрози ва ҳ.к.

Препарат самараси:

3 кундан 5 кунгача муддатда замбуруғ касалликларининг ривожланишини тўла тўхтатади.

Ўсимликларни даволайди ва ривожланишини тиклайди.

✅Сарф меъёри: Гектарига 2 литрдан 3 литргача.

✅1 литрининг нархи 55 минг сўм.

✅Кутиш муддати 1-2 кун.

✅Ҳимоялаш даври 1-1,5 ой.

✅ Кимёвий фунгицидлардан фарқли ўлароқ, касаллик қўзғатувчи патогенларда кўникма ҳосил қилмайди.

⚠️Қалбаки маҳсулотдан эҳтиёт бўлинг!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

Марказий Осиёда ягона бўлган кенг ассортиментдаги микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Телеграмда саволлар учун: @anguzal манзилига ёзинг.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

🔥БИРЖАДАГИ МАЪЛУМОТЛАРИМИЗ:

https://uzex.uz/trade/offer/431365

https://uzex.uz/trade/offer/431364

https://uzex.uz/trade/offer/431363

https://uzex.uz/trade/offer/431362

https://uzex.uz/trade/offer/431361

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
04/12/2025, 06:35
t.me/fermer_uzbekistan/8326
22
38
4.4 k
⚡️УНИБ ЧИҚҚАН ҒЎЗА НИҲОЛЛАРИНИНГ ХАВФЛИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ: Кузги тунлам (Agrotis segetum).

Илдиз қурти нафақат ғўза, балки кунгабоқар, маккажўхори ва иссиқхона экинлари, жами 150 турдаги ўсимлик ва майсаларни зарарлайдиган зараркунанда.

Капалагининг қанотлари ёйилганда 34-45мм, олдинги қанотлари оч қўнғирдан қорамтир тусгача. Қуртлари тупроқнинг 10-25см чуқурлигида қишлайди. Йилига 3-4 марта авлод беради.

Капалакларнинг энг кўп учиб чиқиши ва жуда кўп миқдорда тухум қўйиши ҳаво ҳарорати 12-20° бўлганда кузатилади. Тухумларини тарқоқ ҳолда ўсимлик баргининг орқасига қўяди. 4-15 кундан кейин тухумдан чиқади, улар кундузи тупроқда яшириниб ётади, тунда юзага чиқиб, майса ва ёш ниҳоллар танаси, куртаги, нишини кемиради.

Кураш чоралари:

Бегона ўтларни йўқотиш, капалаклар учиши бошланиши кузатилган далаларга трихограмма тарқатилади, феромон тутқичлар қўйилади, 1 та феромон тутқичга бир кечада 15—20 капалак тушса, биологик инсектицидлардан Престиж, кимёвий препаратлардан Актара ёки Конфидор воситалари пуркалади.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/12/2025, 06:35
t.me/fermer_uzbekistan/8325
23
16
3.7 k
⚡️ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРИНИ ТУРАР ЖОЙГА АЙЛАНТИРИШ 10 МИНГ ДОЛЛАР: Кадастр агентлиги собиқ бошлиғи ва ходими ушлангани хабар қилинди.

Хабар қилинишича, улар 1 гектар ер майдони тоифасини ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтиб, эвазига пул олаётганида қўлга олинди.

Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи А.М. ҳамда собиқ ходими С.О. 10 минг доллар олаётганида ушланди. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратураси хабар берди.

Қайд қилинишича, улар Андижон туманидан боғдорчилик учун ажратилган 1 гектар ер майдонини Республика Кадастр палатасида ишловчи танишлари орқали турар жой сифатида тоифасини ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтган.

Ҳолат юзасидан А.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари, 28,211-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/12/2025, 06:34
t.me/fermer_uzbekistan/8324
355
9.7 k
04/12/2025, 03:15
t.me/fermer_uzbekistan/8321
361
9.2 k
04/12/2025, 03:15
t.me/fermer_uzbekistan/8320
359
9.5 k
04/12/2025, 03:15
t.me/fermer_uzbekistan/8319
358
9.1 k
04/12/2025, 03:15
t.me/fermer_uzbekistan/8317
356
9.2 k
04/12/2025, 03:15
t.me/fermer_uzbekistan/8318
353
9.6 k
04/12/2025, 03:15
t.me/fermer_uzbekistan/8323
49
358
9.2 k
⚡️136-СОНЛИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ ВА 10 АПРЕЛ САНАСИДАН ЭЪТИБОРАН КУЧГА КИРДИ:

Фермер хўжаликлари учун ўзларига қарашли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами ер майдонининг 1 фоизига музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришга рухсат этилди.

Батафсил: 08.04.2025 йилдаги ПҚ-136-сон. https://lex.uz/pdfs/7469633

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/12/2025, 03:15
t.me/fermer_uzbekistan/8316
354
9.8 k
04/12/2025, 03:15
t.me/fermer_uzbekistan/8322
28
11
4.9 k
⚡️ШАНБА ВА ЯКШАНБА КУНЛАРИ УЧУН ОБ-ҲАВО: Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кутилмоқда.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун, 12 апрел, шанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туриши кутилмоқда. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти чўл ҳудудларида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Эртага, 13 апрел, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилади. Республиканинг қолган ҳудудларида фақат кечки пайтда баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар кузатилиб, Сурхондарё ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ушбу кунларда кўпчилик вилоятларда жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туриши, ҳаво ҳарорати +27…+32 даража атрофида, баъзи жойларда +34 даражагача, жанубда +36 даражагача бўлиши кутилади. Фақат республиканинг шимолида 12 апрелда ҳаво ҳарорати +18…+23 даражагача пасайиши, аммо 13 апрелга келиб, ҳарорат яна кўтарила бошлаши мумкин.

Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсиб, айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 11–12 апрел кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 13 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 13 апрел куни кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат асосан кечалари +14…+19 даража, кундуз кунлари +27…+32 даража илиқ бўлиши кутилади.

❕ЭСЛАТМА:

«Ўзгидромет» 13-18 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи юзага келишидан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин:

Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳри.

Аввалроқ иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов, 11-12-13 апрелда аввалига шимолий, кейин марказий ҳудудларда (Хоразм, Бухоро, Навоий) жуда ҳам иссиқ ҳарорат кузатилишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, шу кунлари ҳарорат +32, +36 даражагача кўтарилади. Бу температура апрел ойининг ҳозирги муддатлари учун кузатувлар тарихида кузатилмаган иссиқлик бўлиши, яъни рекорд янгиланиши мумкин.

🔹Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин!

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/12/2025, 03:01
t.me/fermer_uzbekistan/8315
57
16
5.4 k
⚡️31 МЛН СЎМ = KIA K5: МИБ фермер хўжалигининг солиқ қарзи эвазига автомашинасини хатламоқчи эди...

Хабар қилинишича, Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида фермер хўжалиги раҳбари МИБ ходимларига автомашинасини шунчаки бериб қўйишни хоҳламади. Аксинча, у дарҳол 31,4 млн. сўмни нақд кўринишда тўлашни маъқул кўрди.

Гап шундаки, Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг қарздор “К.Й.” (номи ошкор қилинмади) фермер хўжалигидан 37,4 млн. сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги қарорлари ижроси бўйича Мажбурий ижро бюросининг Сардоба туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

МИБ хабарига кўра, берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик тўланмагани сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорнинг “КIA К5” русумли автомашинаси хатланган.
Натижада автомашинадан ажралишни истамаган фермер 31,4 млн. сўм солиқ қарзини тўлиқ тўлаб берган.

Шунингдек, қарздорлик сабаб юзага келган жами 1,5 млн. сўм ижро йиғими ҳам ундириладиган бўлди, дейилади ЎзА хабарида.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/08/2025, 17:00
t.me/fermer_uzbekistan/8314
35
16
4.6 k
🆘ҚУВВАТСИЗ ЭКИНЛАР ЭНДИ БИР ИШЛОВДА МУТЛОҚ ЎЗГАРАДИ!

🔥ЧУНКИ ГЕРМАНИЯНИНГ ДУНЁГА МАШҲУР ВОСИТАСИ ЎЗБЕКИСТОНДА!

✅АМИНОЗОЛ®-ЭКИНЛАРНИНГ БАҚУВВАТ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЕТАКЧИ ВОСИТА!

✅ГЕРМАНИЯНИНГ LEBOSOL КОМПАНИЯСИ МАҲСУЛОТИ!

😀Асосий маълумотлар:
Суюқ органик ўғит, ҳайвон маҳсулотларининг қолдиқ материалларидан (3-тоифа) тайёрланган бўлиб, Европа Иттифоқи (EG (VO) 1069/2009) регламентига мувофиқ ҳисобланади. Гидролизланган оқсилларни ўз ичига олади.

💎Таркиби:
Органик моддалар: 815 г/л (66,3%)
Эркин аминокислоталар: 689-713 г/л (56-58%)

✅Маҳсулотлар 2024 йилда ишлаб чиқарилган. Сақлаш муддати 3 йил.

😀Бир литрда озуқа моддалар:
Умумий азот (N): 115 г (9,4%)
Калий оксиди (K2O): 15 г (1,1%)
Эрувчи натрий (Na): 16 г (1,28%)
Умумий олтингурут (S): 3 г (0,25%)

💎Физик-кимёвий кўрсаткичлари:
Хажм зичлиги: 1,23 кг/л
pH: 5,0 - 7,0
Ранги: жигарранг.

😀Сертификация:
Германияда FIBL рўйхатига мувофиқ органик ишлаб чиқаришга мос келади.

😀Қўлланилиши:
Ўғит органик ва ноорганик деҳқончилик учун мукаммал, ўсимликлар ўсишини яхшилаш ва юқори сифатли озуқа моддаларидан фойдаланган ҳолда ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради.

Аминозол® — бу органик ўғит ва биостимулятор бўлиб, ўсимликларнинг стрессга устуворлигини, вегетатив ва генератив ривожланишини, шунингдек, биохимик сифат кўрсаткичларини оширишда кучли ижобий таъсир кўрсатади. Аминозол® органик ва ноорганик деҳқончилик учун тасдиқланган.

Аминозол® аминокислотали ўғитлар туркумида етакчи ҳисобланади. Аминокислоталар ўсимликлар томонидан яхши ўзлаштирилиб, барги орқали қабул қилинади ва фотосинтезга интеграцияланади.

😀Аминозол® қандай ишлайди?

Аминозол® билан барг орқали ишлов берилиши ўсимликларга керакли озиқа моддаларини одатдаги каби алоҳида қисмлар (азот, углерод диоксид, сув) сифатида эмас, балки тўла аминокислоталар сифатида олиш имконини беради. Шундай қилиб, ўсимликларнинг ривожланиши, айниқса, стресс ҳолатларида ўзини яхши тутади. Бу совуқ ва иссиқ ҳароратоарда ҳамда кимёвий заҳарлардан сўнг жуда қўл келади.

😀Аминозол® қандай бошқа афзалликларга эга?

Аминокислоталар ауксинларнинг қурилиш блоклари сифатида хизмат қилади ва шунинг учун ҳужайраларнинг бўлиниши ва тамирларнинг ривожланишини кўмаклашади.

Экстремал иқлим шароитлари ёки гербицидлар сабабли юзага келган стресс ҳолатларида қайта тикланиш тезлашади.

Аминозол® ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитларнинг самарадорлигини яхшилайди.

😀САРФ МЕЪЁРИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШИ.

Пуркагич билан:

ёш кўчатлар учун - 10 литр сувга 20 мл.

ёш кўчатларни кўчириб ўтқазишда ёки ботириб экишда - 10 литр сувга 50 мл.

экинларни стрессдан чиқариб, ривожланишини яхшилаш учун - 10 литр сувга 50 мл.

экинлар параариши, бақувват ўсиши ва ҳосилдорликни ошириш учун - 10 литр сувга 30 мл.

Катта майдонларга қўлланилганда:

донли ва ғўза экинлари учун - ўсиш фазасига қараб, гектарига 0,5 литрдан 1 литргача

🔷🔷🔷🔷

✅Германиянинг "Lebosol Dunger" GmbH компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:+998993112771

ДУНЁ ТАН ОЛГАН ГЕРМАНИЯ СИФАТИГА ГУВОҲ БЎЛИНГ!

📱Расмий каналимиз:
@lebosol_uzbekistan
04/08/2025, 17:00
t.me/fermer_uzbekistan/8313
35
18
4.4 k
⚡️ШОК-ВИДЕО: ЧИГИТЛАР АХЛАТГА ТАШЛАНДИ!

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида нималар бўляпти?

👇👇👇
https://youtube.com/shorts/oY5uRUp3r_o?si=DvoKsIeGOJp0Wu20

➡️FERMER.UZ
04/08/2025, 16:59
t.me/fermer_uzbekistan/8312
37
51
6.5 k
⚡️22 КВТ=30 ТА ҚУЁШ ПАНЕЛИ: Ғалла экинларини суғориш жараёни.

▪️Мавзу долзарблигини ҳисобга олиб, устанинг телефон рақамини изоҳда ёзиб қолдирдик.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/08/2025, 11:37
t.me/fermer_uzbekistan/8311
33
2
4.5 k
⚡️5 ОЙДА 12 МЛРД КУБ.М: Ўзбекистондан Қозоғистонга режадан кўпроқ сув жўнатилгани хабар қилинди.

Ўзбекистон Қозоғистонга 2024 йилнинг октябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар 12,6 миллиард куб метр сув жўнатди, бу аввалроқ режалаштирилганидан 1,7 миллиард куб метрга кўпдир.

2025 йилги суғориш мавсумида Ўзбекистон Қозоғистонга Сирдарё орқали қарийб 3,7 миллиард куб метр сув жўнатади, дея хабар бермоқда Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати.
Суғориш даврида Қозоғистон давлатлараро Дўстлик канали орқали 909 миллион куб метр сув олади, Шимолий Орол денгизига эса 975 миллион куб метр сув жўнатиш режалаштирилган.

“Сирдарё орқали Қозоғистонга оқиб келувчи сув Шардара сув омборига тўпланиб, жанубий вилоятлар деҳқонларини етказиб бериш учун фойдаланилади. Ўтган йили сувни самарали тақсимлаш, сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ва қўшни давлатлар билан ўз вақтида олиб борилган музокаралар натижасида фермер хўжаликларининг суғориш сувига бўлган эҳтиёжини қондиришга муваффақ бўлдик", - дейди Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/08/2025, 11:37
t.me/fermer_uzbekistan/8310
57
88
6.9 k
⚡️ВАЗИРЛИК МАЖБУРИЙ ЭМАСЛИГИНИ АЙТГАНДИ: Сирдарёда фермерларга Хитой чигитини экишга қаратилган босим қилингани хабар қилинди.

Сайхунобод тумани, «Бирлашган» СИУдаги фермер хўжалиги раҳбари М.Шомирзаев «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» ДМ Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан 2026 йил ҳосили учун уруғлик пахта захирасини яратиш мақсадида, хорижий "ХинЛуЗао-52" ва "ХинЛуЗао-78" навлари уруғлик чигитларини экиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш хати берилганлигидан норозилиги ҳақидаги мурожаат Фермерлар кенгаши томонидан ўрганиб чиқилган.

ОГОҲЛАНТИШИ ХАТИ қуйидагича:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 43-сонли қарори билан пахтачиликда юқори самарали интенсив агротехнологияларни қўллаш ҳамда касаллик ва зараркунандаларга чидамли хорижий ғўза навлари етиштириш орқали ҳосилдорликни ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилган.

Мазкур қарор ижросини юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 1 апрелдаги 05/22-07-117-сонли топшириқ хатида, жорий йил ҳосили учун юқори ҳосилдор хорижий навларни етиштириш ҳамда кейинги йиллар учун хорижий "ХинЛуЗао-52" ва "ХинЛуЗао-78" навларидан сифатли уруғлик фондини яратиш белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб сиз раҳбарлик қилаётган фермер хўжалик «E-urug'» ахборот тизимида ўтказилган тендер танлови ғолиб сифатида 2026 йил ҳосили учун уруғлик пахта захирасини яратиш мақсадида, хорижий "ХинЛуЗао-52" ва "ХинЛуЗао-78" навлари уруғлик чигитларини экишингиз бўйича огоҳлантирамиз.

Уруғчиликни ривожлантириш маркази".

🔹🔹🔹

Фермерлар кенгашининг муносабати:

«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига асосан фермер ижарага олинган ер участкасида ўз уставида назарда тутилган ихтисослашувга ва ижарага олиш шартномасига мувофиқ фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш ҳамда ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқи бор.

Қайд этиш жоизки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзининг расмий телеграм каналида 2025 йил 20 март куни Хитой уруғлик чигитини экиш мажбурий эмаслиги ҳақида расмий муносабат билдирган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-1-моддасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Шу боис, Фермерлар кенгаши томонидан 2025 йил 7 апрел куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Уруғчиликни ривожлантириш марказига фермерларга қонунчиликка зид мажбуриятлар юкламасликни, уларнинг ижарага олинган ерида ўз устави, ихтисослашуви, ижарага олиш шартномасига мувофиқ экинларни мустақил жойлаштириш, ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш ҳуқуқларига риоя этишини сўраб мурожаат киритилган, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/08/2025, 04:40
t.me/fermer_uzbekistan/8309
22
4
4.7 k
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази бугун, 8 апрел, ҳафтанинг сешанба куни кутилаётган маълумотни эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13..+15, кундузи +26..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши, баъзи жойларда 15-20 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +26..+31 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин, баъзи жойларда эса, 15-20 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13..+18, кундузи +26..+31 даража иссиқ бўлиши кутилади .

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси +4..+9, кундузи +15..+20 даража илиқ бўлиши кутилади.

❕ЭСЛАТМА:

"Ўзгидромет" хабарига кўра , бугун, 8 ва эртага, 9 апрел кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабаб 8 та вилоятда сел хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, 8 апрел куннинг иккинчи ярмида Туркманистондан Мурғоб циклонининнг аввалига жанубий вилоятлар, воҳага кириб келиши кузатилади. Бу ҳолат кучли жала, ёмғир, чақмоқ ва момақалдироқли об-ҳаво фонида юз бериши сабабли айнан мана шу ҳудудларда қисқа вақт оралиғида интенсив ёғингарчилик кузатилиши эҳтимоли юқори.

🔹Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин!

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/08/2025, 04:40
t.me/fermer_uzbekistan/8308
51
204
9.3 k
⚡️УЛГУРИБ ҚОЛИНГ: Ўзбекистонда эгаллаб олинган ерларни рўйхатга олиш бошланди.

Ўзбекистонда илк бор ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш амалга оширилди. Бу ҳақда Республика кадастр агентлиги маълум қилди.

Ерларни легаллаштириш жараёни 2024 йил ноябрда бошланган ва 2028 йил бошигача давом этади. 2024 йилнинг августида қабул қилинган қонунга кўра, фуқаролар ўзлаштириб олган ер участкалари ва уларда қурилган биноларга мулк ҳуқуқини расмийлаштиришлари мумкин.

Ерни расмийлаштиришдаги максимал майдон ва тўлов миқдори ҳудудга ва ерни ўзлаштириш вақтига боғлиқ:

Агар ер 1998 йил 1 июлгача эгалланган бўлса — 0,24 гектаргача;

1998–2018 йиллар орасида — 0,12 гектаргача;

Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида — 0,06 гектаргача.

Расмийлаштириш учун 1 дан 5 гача БРВ миқдорида (375 минг сўмдан 1,9 млн сўмгача) тўлов белгиланган.

Легаллаштириш тўғрисидаги қарорлар ҳудудий халқ депутатлари кенгашлари томонидан қабул қилинади. Бундан аввал тўпланган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва қонунийлиги адлия органлари томонидан текширилади, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/05/2025, 13:07
t.me/fermer_uzbekistan/8307
Repost
25
1
3.1 k
🌾"ҒАЛЛА-2025": 1-СУСПЕНЗИЯ ИШЛОВИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

🔥КАМ САРФЛАБ, КЎПРОҚ ДАРОМАД ОЛИШ - ШУ КУННИНГ ЭНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ!

✅2024 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ ЎН МИНГДАН ЗИЁД ФЕРМЕРЛАР БИЛАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШЛАДИК ВА УЛАРНИНГ СОНИ КУН САЙИН ЯНАДА ОРТМОҚДА!

✅2024 ЙИЛДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ТОМОНИДАН МИКРОБИОЛОГИК СУСПЕНЗИЯЛАР УЧУН "ЭКИШДАН ҲОСИЛГАЧА" ДАСТУРИ БЎЙИЧА ГЕКТАРИГА 750 МИНГ СЎМГАЧА ҲАРАЖАТ ҚИЛИНДИ!

✅МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР САРФИ 60%ДАН 90% ГАЧА КАМАЙДИ!

✅ҲОСИЛДОРЛИК ЙИЛИГА КАМИДА 20 ДАН 30% ГАЧА ОРТИБ БОРАДИ!

Марказий Осиёда ягона бўлган кенг ассортиментдаги микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "Anguzal Agroservis" компанияси ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари билан "Экишдан ҳосилгача" тизимида шартномалар имзолашда давом этмоқда.

Компаниямиз 2009 йилдан буён хўжаликлар билан ғаллачилик ҳамда пахтачилик йўналишида ҳамкорлик қилиб, уларнинг юқори сифатли маҳсулот етиштиришида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Биз билан бирга ишлаётган хўжаликлар экин майдонларининг унумдорлик даражаси юқорилашда давом этмоқда, ҳосилдорлик йилига 20-30%гача ортиб бормоқда.

🔥ЖОРИЙ ЙИЛДА ҲАМ 2 МАРТА КОМПЛЕКС ИШЛОВ УЧУН ГЕКТАРИГА ЖАМИ 750.000 СЎМ:

✅1-ИШЛОВ: Эрта баҳорги пуркаш ишлари (март ойи). Гектарига 2 л Плантастим + 2 л Спорагин + 2л Бактомин. Натижа: буғдой занги, фузариоз, септориоз касалликларига қарши профилактика, поя ва илдизнинг умумий ривожланишини таъминлаш, азот ва фосфорга бўлган эҳтиёжини қондириш. Экинларда озиқланиш ва моддалар алмашинуви яхшиланишига эришиш. Тупроқ структурасининг яхшиланиши. Жами ҳаражат: 360.000 сўм/га.

‼️Бегона ўтларга қарши гербицид билан ишлов 1-суспензиядан сўнг 2 ҳафта ўтказиб амалга оширилиб, ундан 15 кун ўтказиб, 2-суспензия қилиниши тавсия этилади.

✅2-ИШЛОВ: (апрел ойи охиригача). Буғдойнинг найчалаш даврида: пуркаш ишлари - гектарига 2л Бактомин + 2л/га Плантастим + 2л Фосфомакс. Натижа: бошоқнинг генератив органларининг шаклланиши ва дон массасининг ортиши, экинларнинг азот, фосфор ва калийга бўлган эҳтиёжини қондириш. Тупроқ структурасининг микроорганизмлар билан бойиши. Жами ҳаражат: 390.000 сўм/га.

✅Найчалаш ва бошоқланиш даврида гектарига кўпи билан 150-200 кг аммиак селитраси тупроққа киритилади. Бошқа азотли минерал ўғитлар берилмайди. Ҳамма ишловлар микробиологик суспензиялар орқали қилинади. Улар тупроқдаги барча макроэлементларни илдиз учун ўзлашадиган шаклга келтиради.

✅Бизнинг дастуримиз бўйича кам сарфлаб, кўпроқ даромад олинг!

Саволлар бўйича Телеграмда @Anguzal манзилига ёзинг.

16 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

✅Қуйидаги видеомаълумотда батафсил тафсилотлар айтилган:
https://youtu.be/UNxBVQZrsqI?si=CHEVLfP-Ln9IwFEJ

🔥БИРЖАДАГИ МАЪЛУМОТЛАРИМИЗ:

https://uzex.uz/trade/offer/431365

https://uzex.uz/trade/offer/431364

https://uzex.uz/trade/offer/431363

https://uzex.uz/trade/offer/431362

https://uzex.uz/trade/offer/431361

🔥ҲОЗИРОҚ ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!
+998994300064
+998941150064

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
04/05/2025, 13:07
t.me/fermer_uzbekistan/8306
21
9
3.2 k
⚡️ОГОҲЛИК: Ўзбекистонда 600 минг гектардан ортиқ майдонда чигиртка тарқалиши прогноз қилинган.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида зарарли чигирткалар босқини бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бунга муносабат билдирди.

Унда айтилишича, 2025 йилда Ўзбекистон бўйича 608,1 минг гектар майдонда чигиртка тарқалиши прогноз қилинган. Март-апрель ойлари чигирткага қарши кураш хизмати отрядлари учун муҳим палла бўлиб, республиканинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кимёвий кураш тадбирлари олиб борилмоқда.

2025 йил февраль-март ойларида 424 минг гектар майдонда кузатув-назорат ишлари амалга оширилди. Мониторинг натижалари Locust.uz ахборот дастурига киритилди. Зарарли чигирткаларга қарши кураш тадбирларини ташкил этиш ва самарали ўтказиш учун жами 42 та махсус автомашина, 181 та трактор, 69 та ОВХ-600 ва 113 та ВП-1 пуркагич, 584 та моторли қўл пуркагичлари ва 28 та сув ташувчи транспорт воситаси тайёр ҳолга келтирилди.

Зарарли чигирткаларга қарши кураш тадбирларини ўз вақтида ташкил этиш ва самарали олиб бориш мақсадида отрядларнинг дислокация харитаси ишлаб чиқилди ҳамда алоҳида мобил ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида 22 мартдан буён 5468 гектар майдонда кимёвий кураш олиб борилди. Мазкур вилоятларда жами 30 отряд тузилиб, 276 мутахассис жалб этилган. Жиззах вилоятида ҳам кимёвий кураш тадбирлари бошланди.

Мамлакатимиз чигирткаларнинг ривожланиши ва тарқалиши учун иқлим жиҳатидан қулай бўлиб, чигирткаларнинг тарихий ареали ҳисобланади. Ўзбекистонда 200 турдаги чигирткаларни учратиш мумкин, уларнинг тўда ҳосил қилувчи 6-8 турига қарши ҳар йили кимёвий кураш тадбирлари олиб борилади. Сабаби ҳашаротлар қишлоқ хўжалиги экинлари, саксовулзорлар ва яйловларга зарар етказиши хавфи мавжуд, дейилади агентлик хабарида.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги зарарли чигиртка тарқалган ҳудуд ҳақида хабардор бўлганлардан 1288 ва 71 202 28 88 рақамларига мурожаат қилишни сўради. Кимёвий ишлов бепул олиб борилади, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/05/2025, 13:07
t.me/fermer_uzbekistan/8305
38
4
3.4 k
⚡️СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Фермер вафоти юзасидан текширув якунлангани хабар қилинди.

Ушбу ҳолат бўйича каналимизда ҳавола қилинган хабарлар:

https://t.me/fermer_uzbekistan/8137

https://t.me/fermer_uzbekistan/8154?single

Аввал хабар қилинганидек, жорий йил февраль ойида Сурхондарё вилоятидаги қотиллик иши доирасида ИИБ ходимлари томонидан сўроққа олиб кетилган 50 ёшли фермер вафот этганди. Омбудсманга кўра, мазкур ҳолатда бирор-бир шахснинг ҳаракатида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган. Суд қарорида “техник хато”га йўл қўйган тергов судьясига эса жарима қўлланди.

Жорий йил 25 февраль куни Сурхондарё вилояти Узун туманидаги қотиллик иши доирасида сўроққа олиб кетилган 50 ёшли фермер вафот этгани, унинг танасида қийноқ излари борлиги ҳақида Kun.uz нашрида суриштирув эълон қилинган эди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсманнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан бошланган терговга қадар текшириш ҳаракатлари якунланган.

Расмийларга кўра, фуқаро Т.Ҳайитов Термиз шаҳридаги маъмурий қамоқхонага олиб борилаётган пайтда йўлда соғлиғининг ёмонлашгани сабабли вафот этган. Омбудсманга тақдим этилган якуний маълумотларга кўра, фуқаро Тоҳир Ҳайитовнинг 25 февралда Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмасида вафот этганлиги ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари якунланган.

«Суд-тиббий экспертизасининг 17 март кунги хулосасига кўра, Т.Ҳайитовнинг ўлими гипертония касаллиги сабабли юрак ўнг қоринча олд деворида мавжуд бўлган кардиосклероз ўчоқ соҳасидан ёрилиши, юрак тампонадаси, яъни юрак халтасининг қон ва қон лахталари билан тўлиши ва юракнинг юрак халтасида сиқилиши натижасида келиб чиққан. Шунингдек хулосада марҳумнинг танасида тан жароҳатлари ва унинг қолдирган излари йўқлиги кўрсатилган», дейилади Омбудсман хабарида.

Текширув натижасига кўра, мазкур ҳолатда бирор шахснинг ҳаракатида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли 25 март куни ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Kun.uz ўтказган суриштирувда фермернинг яқинлари уни Узун туманида содир этилган мудҳиш қотилликни фош этиш бўйича тезкор тадбирлар доирасида ИИБ ходимлари уйидан олиб чиқиб кетганини айтган эди.

Суриштирувда марҳум фуқарога ўлимидан бир неча соат олдин «навбатчи» модда (майда безорилик) билан 6 сутка маъмурий қамоқ қўллангани, суд қарорида чалкашликлар борлиги маълум қилинганди. Судьялар олий кенгаши ушбу ҳолатда қарор чиқарган тергов судьяси Аъзамберди Алиқуловга нисбатан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилган эди.

Судьялар олий кенгаши ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, хизмат текширувида қайд этилган иш бўйича қабул қилинган суд қарорида судья “техник характердаги хатоликка йўл қўйгани ва уни ўз вақтида батараф этиш чоралари кўрмагани” тасдиқланди.

“Хизмат текшируви хулосаси Сурхондарё вилоят судлари судьялари малака ҳайъатида муҳокама қилиниб, хатти-ҳаракатлари суднинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига асоссиз шубҳалар пайдо бўлишига олиб келгани учун туман судининг тергов судьясига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланди”, дейилади маълумотда.

Бундан ташқари, жорий йил февраль ойида Тошкент вилоятидаги 7-сон ва 14-сонли жазони ижро этиш муассасаларида 2 нафар маҳкум вафот этган. Иккала ҳолат ҳам Омбудсман ва Тошкент махсус прокуратураси томонидан ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

▪️▪️▪️

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/05/2025, 13:06
t.me/fermer_uzbekistan/8304
42
26
5.2 k
⚡️РОССИЯ: Қишлоқ хўжалигида 200 мингга яқин мутахассис, ишчи ва ходимлар етишмаяпти. Қишлоқлар ҳувиллаб қолган.

Россия Федерация Кенгашининг аграр, озиқ-овқат сиёсати ва атроф-муҳитни бошқариш бўйича қўмитаси раҳбари Александр Двойнихнинг сўзларига кўра, қишлоқ аҳолисининг кўпайиши учун расмийлар янги усуллардан фойдаланишни бошлаши керак.

Масалан, фермерларнинг даромадини ошириш таклиф қилинмоқда. Қишлоқ аҳолиси агроагрегатор тизими, агродрон ва ҳайдовчисиз комбайнлардан фойдаланган ҳолда кўпроқ даромад олиши, бу эса бошқа жиҳатлар қатори уларнинг меҳнат шароитларини ҳам жиддий равишда яхшилаши таъкидланди.

Шунингдек, қишлоқларда уяли алоқа ва интернет сигналининг ёмонлиги муаммосини бартараф этиш, қишлоқ ипотека шартларини яхшилаш ва россияликларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш таклиф қилинмоқда, бунинг учун ўтган йилнинг ўзида бюджетдан ярим миллиард рублдан ортиқ маблағ ажратилган.

"Қишлоқ хўжалигида 200 мингга яқин мутахассис етишмайди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозига кўра, 2030 йилга бориб у 30-50 мингга камаяди. Улар орасида агрономлар, ветеринар ва механизаторларга талаб катта. ИТ-мутахассисларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда, чунки фермерлар замонавий техника сотиб олмоқда, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/05/2025, 05:35
t.me/fermer_uzbekistan/8303
Repost
20
7
3.6 k
⚡️ЭКИНЛАРНИ ЗАРУР МИКРОЭЛЕМЕНТЛАР БИЛАН ОЗИҚЛАНТИРИШ ВАҚТИ КЕЛДИ!

🔥IKAR MENDELENIUM: ЎСИМЛИК ЎСИШИ УЧУН МУҲИМ ЭЛЕМЕНТЛАР ТЎПЛАМИ!

💧ПУРКАШ, ЁМҒИРЛАТИШ ВА ТОМЧИЛАТИШ УСУЛЛАРИГА МОС УНИВЕРСАЛ ЭРУВЧАН ЎҒИТ!

🇬🇧Буюк Британияда ишлаб чиқарилган.

IKAR MENDELENIUM - микроэлементли ўғит таркибида олтингугурт (S), бор (B), темир (Fe), марганец (Mn), молибден (Mo), рух (Zn) ва L-пролин аминокислоталари мавжуд.

Маълумки, ўсимликлар ривожланиши жараёнида ўсиш, ҳосил ва сифатни, азотнинг экинларга таьсирини аниқлайдиган муҳим ўзаро таъсирлар содир бўлади.

Темир (Fe) энг муҳим микроэлементлардан бири бўлиб, кўплаб озуқа моддаларининг сўрилишида ҳал қилувчи рол ўйнайди. Темирсиз ўсимликлар учун зарур бўлган озуқа моддаларини олиш қийин. Темир ўсимликларнинг метаболик жараёнларида фаол иштирок этади, у ферментларнинг бир қисмидир, нафас олишни фаоллаштиради ва хлорофилл ҳосил бўлиши ва ауксин биосинтези жараёнларига таьсир қилади. Темирсиз ўсимликлар ўсишни тўхтатади ва энг ёш барглар хлороз белгиларини кўрсатади.

Аминокислота L-пролин ўндан ортиқ ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши жараёнларида муҳим аҳамиятга эга.

Бор (B) ўсимликларнинг генератив органларининг шаклланишига ёрдам беради.

Марганец (Mn) кўплаб ферментларнинг бир қисми бўлиб, оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида, фотосинтезда, углевод ва азот алмашинуви жараёнларида иштирок этади.

Молибден (Mo) хлорофилл синтезини рағбатлантириш орқали фотосинтезни кучайтиради, нитратлар ва оқсил синтезини тиклашни тезлаштиради, оқсил ва крахмал миқдорини оширади.

Рух (Zn) кўплаб ферментларнинг таркибий қисми бўлиб, турли энергия ва озиқ моддалар алмашинуви жараёнларида иштирок этади. Бу ўсимлик мавсумининг бошида жуда муҳимдир, чунки у ҳосилдор пояларнинг шаклланишига, уларнинг мустаҳкамлигига ва дон шаклланишига таьсир қилади.

✅ФОЙДАЛАРИ:

• ҳужайра девори структурасини мустаҳкамлайди;
• ҳужайра мэмбранасининг эластиклигини, ўтказувчанлигини ва яхлитлигини сақлайди;
• ҳужайра бўлиниши ва ўсиши жараёнларида иштирок этади;
• ўсимликларнинг чиришга (физиологик) чидамлилигини оширади,
• қурғоқчиликка, патогенлар ва зараркунандаларга чидамлилигини оширади;
• ўсимликларнинг ҳаётий импулсларини (гидрати) ўтказишда иштирок этади;
• гулчангларнинг ҳаётийлигини оширади ва гулчангларнинг ўсишини рағбатлантиради;
• оқсил синтезини яхшилайди;
• ўсимлик ўсиши ва илдиз ривожланишини рағбатлантиради.

Қадоғи: 5л

Таркиби:

Темир (Fe): 4%=55 г/л
Амид азот (N-NH2): 5%=68г/л
Олтингугурт (SО3): 10%=135 г/л
Бор (B): 0,7%=9,5 г/л
Марганец (Mn): 0,7%= 9,5г/л
Аминокислота L-пролин: 0,37%=5г/л
pH (1:10 сув)=7,0-8,0

✅САРФ МЕЪЁРИ:

Баргдан озиқлантириш (бутун вегетация даврида): дон, дуккакли, техник экинлар-0,3-0,5л/га

Сабзавот экинлари-0,5-1л/га

Уруғларга ишлов бериш-0,15-0,2л/т

✅МУВОФИҚЛИГИ:

IKAR MENDELENIUM кўплаб ўғитлар ва пестицидлар (инсектицидлар, фунгицидлар) билан аралашмаларда ишлатилиши мумкин. Таркибида кўп миқдорда мис (Cu), олтингугурт (S), минерал мойлар ва ишқорли маҳсулотлар (pH>8) бўлган маҳсулотлар, ёрлиқда “ўғитлар билан аралаштирманг” деб кўрсатилган гербицидлар ва уруғлик қўшимчалари билан фойдаланманг.

Аралаштиришдан олдин, чўкиндиларни текшириш учун аралашманинг оз миқдорини тайёрлаш тавсия этилади. Ўсимликлардаги фитотоксик таъсирни текшириш учун кичик майдонга синов ишлови тавсия этилади.

ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771

📱IKAR Uzbekistan
04/05/2025, 05:35
t.me/fermer_uzbekistan/8302
58
27
4.3 k
⚡️ ЎЗБЕКИСТОНДА "ИНДОРАМА АГРО" МОЖАРОСИ: 10000 нафарга яқин фермер ўз ерларини товонсиз ва огоҳлантиришсиз йўқотган.

Ўзбекистондаги йирик пахта етиштирувчи корхоналардан бири – “Индорама Агро” атрофида жиддий можаро юзага келди. Корхона ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини мунтазам равишда бузгани, уларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани, фермерларнинг ерларини товонсиз тортиб олгани ва шикоятларига эътиборсизлик қилгани ҳақида аниқ далиллар мавжуд. Бу ҳолат Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) учун ҳам жавобгарлик масаласини кун тартибига қўяди, чунки мазкур институтлар корхонага 130 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатган.

Меҳнат ҳуқуқлари ва инсон ҳақлари бузилиши.

Турли мустақил мониторинг ташкилотларининг ҳисоботларига кўра, “Индорама Агро” қатор меҳнат ҳуқуқларини поймол қилган:

• Ходимларнинг маошлари ўз вақтида тўланмаган, айрим ҳолларда умуман тўланмаган.

• Меҳнат шартномалари бузилган ёки умуман расмийлаштирилмаган.

• 400 нафардан ортиқ ходимлар “хизмат кўрсатувчи” сифатида нотўғри таснифланиб, уларни меҳнат қонунчилиги ҳимоясидан маҳрум қилишган.

• Касаба уюшмалари фаолиятига тўсқинлик қилинган, ходимлар уюшмаларга аъзо бўлиши чекланган.

• Ҳуқуқ ҳимоячилари ва шикоят қилган ишчилар таъқиб қилинган.

Ҳуқуқ фаоллари томонидан ҳужжатлаштирилган далилларга кўра, ишчилар шартномалари янгиланмаслик таҳдиди остида тўловсиз меҳнат қилишга мажбурланган, бу эса мажбурий меҳнат сифатида баҳоланади.

Фермерлар ва қишлоқ аҳолиси ерларининг тортиб олиниши.

10 000 нафарга яқин фермер ўз ерларини товонсиз ва огоҳлантиришсиз йўқотган. Бу уларнинг иқтисодий ҳолатига катта зарба бўлиб, тирикчилик манбаларидан маҳрум қилиш билан баробар. Корхона жабрланган фермерлар ва ишчиларга товон тўлаш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаган.

Халқаро молия институтларининг жавобгарлиги.

ЕТТБ ва ХМК ўз маблағларини бундай ҳуқуқбузарликлар содир этилган корхонага ажратгани уларнинг жавобгарлик масаласини кун тартибига қўяди. Гарчи ушбу молия институтлари лойиҳанинг ижтимоий ва экологик хавфларини олдиндан таҳлил қилган бўлса-да, меҳнат ҳуқуқлари бузилишига қарши етарли чоралар кўрмаган.

2025 йил январь ойида ХМК фуқаролик жамияти ташкилотларини хабардор қилишига кўра, “Индорама Агро” корхонаси қарзларини муддатидан олдин тўлаб, лойиҳадан чиқиб кетган. Бу эса мавжуд муаммоларни ҳал этмасдан қолдиришга уринган ҳаракат сифатида баҳоланмоқда.

Жаҳон ҳамжамиятининг қўшма чақириқлари.

Бу можарога жаҳон ҳамжамияти ҳам эътибор қаратди. 100 га яқин халқаро фуқаролик жамияти ташкилотлари қўшма баёнотни имзолаб, ЕТТБ ва ХМКни зудлик билан чора кўришга чақирди. Имзолаган ташкилотлар орасида:

• Accountability Counsel (Global)
• Anti-Slavery International (UK)
• CEE Bankwatch Network (Czech Republic)
• European Coalition for Corporate Justice (Europe)
• Child Labor Coalition (US)
• Bangladesh Food Security Network (Bangladesh)
• Association Central Asia (Uzbekistan)
• Bir Duino (Kyrgyzstan)
• Community Land Action Now! (Kenya)
• Ecolur Informational NGO (Armenia)

Бу ташкилотлар ЕТТБ ва ХМКдан қуйидаги талабларни қўймоқда:

1. Мустақил тергов ўтказиш ва ҳуқуқбузарликлар юзасидан жавобгарликни аниқлаш.

2. Меҳнат ҳуқуқлари поймол қилинган ишчиларга товон тўлаш ва шартномаларини тиклаш.

3. Фермерларнинг ерларини қайтариш ёки товон тўлаш.

4. Молиявий институтлар томонидан келгусида бундай можароларга йўл қўймаслик учун мониторинг ва масъулият механизмларини кучайтириш.

“Индорама Агро” можароси Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқлари ва ер масаласи бўйича тизимли муаммоларни очиб беради. Жаҳон миқёсидаги молия институтлари бундай ҳуқуқбузарликларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрмаса, бу меҳнаткашлар ва фермерлар учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун халқаро ҳамжамият, фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу масалада жиддий позиция эгаллаши ва ЕТТБ ҳамда ХМКни жавобгарликка тортиши лозим, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/05/2025, 05:21
t.me/fermer_uzbekistan/8301
24
12
3.4 k
⚡️АПРЕЛ ОЙИДА ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/05/2025, 05:08
t.me/fermer_uzbekistan/8300
17
5
3.9 k
⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА СУВ РЕСУРСЛАРИ ТАҚЧИЛЛИГИ: Муаммолар ва ечимлар

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ

БАТАФСИЛ:
👇👇👇
https://telegra.ph/-04-05-2176
04/05/2025, 05:05
t.me/fermer_uzbekistan/8299
26
7
4.2 k
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази бугун, 5 апрел, ҳафтанинг шанба куни кутилаётган маълумотни эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси, эрталаб ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13..+15, кундузи +23..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади .

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +7..+12, кундузи +12..+17 даража илиқ бўлиши кутилади.

❕ЭСЛАТМА:

Хабар қилинишича, Жорий йилнинг 4-7-апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат, туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Айтилишича, Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

🔹Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин!

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/05/2025, 04:24
t.me/fermer_uzbekistan/8298
63
37
6.1 k
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ ФАОЛИЯТИДА КАМ УЧРАЙДИГАН ҲОЛАТ: Фарғонада Франция агентлигидан ўзига хос шартларга эга кредит олган фермер хўжалигига маблағнинг бир қисми беғараз ёрдам сифатида қайтарилди.

“Қувасой Рўзибуво янги боғи” фермер хўжалигида 150 гектар ер бор. Унда буғдой, беда ва маккажўхори етиштирилади. Қаров агротехник қоидалар асосида, маҳаллий ўғит керагича. Сабаби фермер хўжалиги чорвачиликка ихтисослашган. Бу ерда 136 бош қорамол боқиляпти. Ҳар бири тоннага етиб тош босади. Наслли. Сути ҳам ёғли. Гўшти сифатли.

Бир ёнда эса паррандачилик цехи бор. Ўн мингта товуқ боқиляпти. Ҳар куни аҳолига 9 мингдан зиёд оқсилга бой тухум юборилади. Ҳа, бугун уларнинг ишлари беш, дейиш мумкин. Лекин кеча... техникадан муаммолари бор эди. Эски тракторлари кунда-кунора бузилар, ёқилғинику етказиб бўлмасди.

Ғолибжон бош бўлган фермер хўжалигида қарийб 40 йил илгари ишлаб чиқарилган “Беларусь” номли 50 от кучига эга бўлган эски трактор бор эди. Яқинда у яна бир 50 от кучига эга, олди ғилдираклари ҳам тортадиган, қўшимча вазифаларни бажара оладиган механизмлари бўлган “Ловол” тракторини имтиёзли кредит асосида олди. Ҳа энди кредитга трактор олган бўлса олгандирда, дейишга шошилманг. Бу кредитнинг ўзига хос шартлари бор. Гап шундаки, агар фермер хўжалигида эски трактор бўлмаганида янги трактор учун кредит ажратилмаган бўларди.

Агар фермер хўжалигида ишлаб чиқарилганига 15 йилдан ошган эски трактор бўлмаганида янгисини сотиб олиш учун кредит берилмас эди. Бу имтиёзли кредитнинг биринчи шарти бўлган.

– Франция тараққиёт агентлиги линиясидан “Микрокредитбанк” орқали 500 миллион сўм кредит олиб, ўзимиз қишлоқ хўжалигида фойдаланишда эскирган 2 та тракторимиз ўрнига янги, ёқилғини кам сарфлайдиган, экологияга кам зарар етказадиган 2 та трактор олдик, – дейди “Қувасой Рўзибуво янги боғи” фермер хўжалиги раҳбари Ғолибжон Рўзибуваев.

– У иш сифатини яхшилаш, хосилдорликни ошириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда самара беряпти. Натижада чорва маҳсулотлари гўшт, сут етиштириш ҳажми 1,5 баробарга ошди ва таннархи қисқарди.

Ғолибжонга беш йилга 500 миллион сўм имтиёзли, яъни 19 фоизли кредит берилди. Франция тараққиёт агентлиги кредитининг яна бир имтиёзи бор. Агар кредит олувчи янги трактор сотиб олгач, чорвачиликда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини оширса, олган кредитнинг 30 фоиздан 40 фоизгача грант сифатида ўзига қайтарилади.

Шундай қилиб, “Қувасой Рўзибуво янги боғи” фермер хўжалиги олган 500 миллион сўм кредитнинг 150 миллион сўми гўшт, сут, тухум ҳажмини оширгани учун грант сифатида ўзига беғараз қайтариб берилди, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/03/2025, 04:34
t.me/fermer_uzbekistan/8297
23
10
4.4 k
✅СУРУНКАЛИ ЁМҒИРЛАРДАН СЎНГ БУҒДОЙ ЗАНГИ АВЖ ОЛМОҚДА!

✅СПОРАГИН - БУҒДОЙ ВА ҒЎЗА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ҚЎЛЛАНИЛУВЧИ ҲАМДА УЗОҚ МУДДАТ ҲИМОЯЛОВЧИ, ЮҚОРИ САМАРАЛИ МИКРОБИОЛОГИК ФУНГИЦИД!

Таркиби: Bacillus subtilis бактериялари

Қуйидаги касалликларга қарши қўлланилади: Буғдой занги турлари, Септориоз, Гоммоз, Илдиз чириши, Фитофтороз, Вертицеллёз ва Фузариоз вилти, Кулранг ва қўнғир чириш, Ризоктиниоз, Ун шудринг, Бактериал сўлиш ва рак, Поя некрози, Бактериал куйиш ва ҳ.к.

Препарат самараси:

3 кундан 5 кунгача муддатда замбуруғ касалликларининг ривожланишини тўла тўхтатади.

Ўсимликларни даволайди ва ривожланишини тиклайди.

✅Сарф меъёри: Гектарига 2-3 литр.

✅Нархи 55 минг сўм/литр

Қўлланилгандан кейинги самара: 99% гача.

Кутиш муддати 1-2 кун. Ҳимоялаш даври 1-1,5 ой. Касалликда кўникма ҳосил қилмайди.

Қалбаки маҳсулотдан эҳтиёт бўлинг!

Саволлар бўйича Телеграмда @Anguzal манзилига ёзинг.

16 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

✅Қуйидаги видеомаълумотда батафсил тафсилотлар айтилган:
https://youtu.be/UNxBVQZrsqI?si=CHEVLfP-Ln9IwFEJ

✅БИРЖАДАГИ МАЪЛУМОТЛАРИМИЗ:

https://uzex.uz/trade/offer/431365

https://uzex.uz/trade/offer/431364

https://uzex.uz/trade/offer/431363

https://uzex.uz/trade/offer/431362

https://uzex.uz/trade/offer/431361

🔥ҲОЗИРОҚ ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!
+998994300064
+998941150064

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
04/03/2025, 04:33
t.me/fermer_uzbekistan/8296
20
28
3.8 k
⚡️1001-СОНЛИ ҚОНУН БЎЙИЧА ЭСЛАТМА: Тутзорларга ер солиғини минимал коэффициентда қўлланилиши, пилла етиштирувчилар эса, 2 хил солиқдан озод қилиниши белгиланган.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2024 йилда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-1001-сон, 15.11.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча киритилганди.

Қонунга кўра, 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда:

Жисмоний шахсларнинг уй шароитида тирик пилла етиштириш (касаначилик) фаолиятидан олинган даромадларини "жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи"дан озод қилинади.

Уй шароитида тирик пилла етиштирувчи касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар ижтимоий солиқдан озод қилинади.

Тутзорлар билан банд бўлган ер участкалари учун ер солиғи белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициент қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/03/2025, 04:33
t.me/fermer_uzbekistan/8295
25
16
3.5 k
⚡️AKIS: Ўзбекистонда Хитойнинг кўсак қурти, шўр ва гербицидга чидамли генли ғўза навлари синовдан ўтказилади, синовдан ўтгач, патентланади.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида пахтачилик илмини ривожлантиришда янги ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази хабар берди.

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов Хитой Халқ Республикасининг "Xinjiang Hongtai Seed Industry Technology" компанияси директори Лу Дешенг билан учрашди. Унда компаниянинг пахтачилик соҳасидаги илмий натижалари ва ютуқлари муҳокама қилинди.

Қуйидагиларга келишиб олинди:
компаниянинг кўсак қурти, шўр ва гербицидга чидамли генли ғўза навларини Ўзбекистонда синовдан ўтказиш;

намойиш майдончасини ташкил қилиш;

синовдан ўтган навни патентлаш;

маҳаллий иқлимга мос агротехника усулларини ишлаб чиқиш.

“Шундан сўнг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда "Xinjiang Hongtai Seed Industry Technology" компанияси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича уч томонлама шартнома имзоланди”, — дейилади хабарда.

Марказнинг қайд этишича, бу ҳамкорлик Ўзбекистонда янги серҳосил, шўрга, ҳашаротларга ва гербицидга чидамли ғўза навларини яратиш ҳамда агротехнологияларни такомиллаштиришда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ва Хитой Қишлоқ хўжалиги механизацияси академияси ўртасида умумий қиймати 10 миллион долларга тенг бўлган битим тузилган эди, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/03/2025, 02:07
t.me/fermer_uzbekistan/8294
30
22
4.1 k
⚡️ХУКУМАТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: Фермерлардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида мувофиқлик ҳамда сифат сертификати назоратга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Агросаноат мажмуида давлат назорати тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

а) Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси агросаноат мажмуида давлат назорати ва текширувни амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасига бевосита ҳисобдорлиги; 

б) “Ўзагроинспекция” томонидан:
 
буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқариш, шунингдек, буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш; 

идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш; 

импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) мавжудлигини аниқлашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/03/2025, 01:46
t.me/fermer_uzbekistan/8293
19
1
3.5 k
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази бугун, 3 апрел, ҳафтанинг пайшанба куни кутилаётган маълумотни эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+12, кундузи +25..+27 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин, Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8..+13, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +22..+27 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 13-18 метр тезликда шамол эсиб, ҳарорат кечаси +4..+9, кундузи +15..+20 даража илиқ бўлиши кутилади.

🔹Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин!

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/03/2025, 01:46
t.me/fermer_uzbekistan/8292
54
21
6.7 k
⚡️КЕНГАШДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Ҳақдорликни ундириш чораси кўрилаётгани хабар қилинди.

Ижтимоий тармоқларда, хусусан каналимизда ҳам ҳавола қилинган видеомурожаат бўйича Республика Фермерлар Кенгаши расмий баёнот берди.

Унда маълум қилинишича, Бекободлик фермер Н.Боқиеванинг "Боқиева Назира" фермер хўжалигини кластердан мавжуд ҳақдорлигини ундириш ҳақидаги Ўзбекистон фермерлари кенгашининг Бекобод туман юристлари томонидан судга даъво аризаси киритилган.

Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан "Бекобод буғдой кластер" МЧЖдан 385,9 млн сўм асосий қарз, 60 млн сўм пеня, 11,5 млн сўм давлат божи ундириш ҳақида суд қарори чиқарилди.

Бекобод иқтисодий судининг қарори билан "АПК Бекобод" МЧЖдан 587,9 млн сўм ундириш ҳақидаги ижро иши бўйича 379,7 млн сўм ундирилган ва 210 млн сўм қарздорликни ундириш чораси кўрилмоқда.

Бекобод туман Мажбурий ижро бюросига суд қарорини ижро этиш ҳақида сўровнома киритилди, дейилади хабарда.

Фермер мурожаатининг каналимиздаги ҳаволаси: https://t.me/fermer_uzbekistan/8285

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/02/2025, 19:01
t.me/fermer_uzbekistan/8291
57
146
6.9 k
⚡️ЕРНИНГ ҚАЙТА ИЖАРАГА БЕРИЛИШИ: Янги қабул қилинган 131-сонли Президент қарори бўйича навбатдаги тафсилотлар.

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга, яъни қайта ижарага беришга рухсат берилди.

Бу “Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди. Бу ҳақда каналимизда тафсилотлар ҳавола қилинди: https://t.me/fermer_uzbekistan/8283?single

Ушбу қарор кучга киргунга қадар ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловлар ёки ижарага олиш ҳуқуқини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўловлардан муддати ўтган қарздорлиги бўлган ижарачиларга:

ер участкасидан ўзи фойдаланган муддатдан қатъи назар, туман ҳокими иштирокида уч томонлама шартнома асосида ерга бўлган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шу жумладан, қўшимча тўловлар ва бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўловларни тўлаб бориш бўйича мажбуриятини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳуқуқи берилади;

агар улар деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини олиш бўйича 2022 йил 1 январдан 2023 йил 15 апрелга қадар ўтказилган очиқ электрон танловларда ғолиб бўлган “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ва меҳнат мигрантлари бўлса, ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловлар миқдори ушбу ер участкаси норматив қийматининг бир баробарига, бошқа шахслар учун эса тўрт баробарига тенг миқдорда белгиланади.

Президент қарорига кўра, суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этишда ундирувчи қарздорнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқига қаратишда қуйидаги соддалаштирилган тартиб жорий этилади:

ундирувни ижара ҳуқуқига қаратиш учун туман (шаҳар) ҳокимининг — ижарага берувчининг розилиги талаб этилмайди;

ижара ҳуқуқини баҳолаш талаб этилмайди, давлат ижрочиси ваколатли ташкилотлардан ер участкасининг норматив қийматини аниқлаб, унга тенг бўлган бошланғич нарх миқдорини мулкий ҳуқуқни хатлаш далолатномасида кўрсатади;

электрон онлайн аукцион савдолари нарижалари тўғрисидаги баённома ер ижараси шартномаси бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятлар қолган муддақтга қарздордан аукцион ғолибига ўтганини — қайта ижарани давлар рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобаланади.

Давлат раҳбарининг ушбу қарори билан юқори ҳосил олган фермерлар энди уч карра кам ер солиғи тўлаши ҳақида тафсилотларни аввалиги хабарларимизда ёзгандик.

▪️▪️▪️

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/02/2025, 11:34
t.me/fermer_uzbekistan/8290
30
15
5.7 k
⚡️ДАЛАДАГИ БАХТСИЗ ҲОДИСА ЯКУНДА ФЕРМЕРНИ ЎЛИМ БИЛАН ЮЗЛАШТИРДИ: Айбдорлар қонун олдида жавоб бериши зарур!

Батафсил:
👇👇👇
https://youtu.be/bUuyPzETcjc?si=VSTSKrftRTx79Z3F

➡️FERMER.UZ
04/01/2025, 23:10
t.me/fermer_uzbekistan/8289
27
40
6.0 k
⚡️7,5 КВТ=СОАТИГА 400 М³ СУВ: Устадан тафсилотлар.

🔹Эфир: 31 март, 2025 йил.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/01/2025, 21:27
t.me/fermer_uzbekistan/8288
26
43
6.4 k
⚡️ЗАРАРЛИ ХАСВА: Буғдойнинг энг хавфли зараркунандаси!

Зарарли хасва ғалланинг униб чиқиш, тупланиш, найчалаш, бошоқланиш ва пишиш фазаларида зарар келтиради.

Зарарли хасва вояга етган ҳолда, асосан тоғ ва тоғ олди ҳудудларида, ўрмон ёки мевали боғлардаги дарахтлар остида, ҳамда дала атрофларида, ариқ, зовурлар ёқаларида тошлар ёки ўсимлик қолдиқлари, барг ва хазонлар остида қишлайди.

Март ойининг учинчи ўн кунлиги, апрель ойининг биринчи ярми давомида хасва ғаллазорлар томон учиб тарқала бошлайди.

Пишмаган бошоқлар зарарланиши натижасида қисман ёки бутунлай пуч бўлиб қолади, дон таркибидаги оқсил камайиб кетади. Зарарли хасвадан зарарланган буғдой майдонлари ҳосилдорлиги ҳатто 45%дан 60%гача тушиб кетиши ҳолатлари кузатилган.

🔹Кимёвий ва биологик кураш чоралари:

Кимёвий курашда 1 гектар майдонга 0.1 литр/га ҳисобида 20 фоизли Имидаклоприд таъсир этувчи моддали препарат қўлланиладиган бўлса, 600 литр сувга 0.2 литр препарат қўшиб 2 гектар майдонга қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Бунда оддий челакка 5 литр сув солиб, 0,2 литр препаратни яхшилаб аралаштириб кейин пуркагич баки ярим тўлдирилган ҳолатда солиш керак бўлади.

Ғаллачилик ривожланган давлатларда зарарли хасвага қарши кўпроқ биологик препаратлар ёрдамида курашилади, мақсад ҳосил сифатини сақлаб қолинишидир. Ўзбекистонда ҳам бундай биоинсектицидлардан "Престиж" микробиологик воситаси гектарига 3л ҳисобида қўлланилади.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/01/2025, 21:27
t.me/fermer_uzbekistan/8287
30
19
5.1 k
🌱ҚУВВАТСИЗ ЭКИНЛАР ЭНДИ БИР ИШЛОВДА МУТЛОҚ ЎЗГАРАДИ!

🔥ЧУНКИ ГЕРМАНИЯНИНГ ДУНЁГА МАШҲУР ВОСИТАСИ ЎЗБЕКИСТОНДА!

✅АМИНОЗОЛ®-ЭКИНЛАРНИНГ БАҚУВВАТ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЕТАКЧИ ВОСИТА!

✅ГЕРМАНИЯНИНГ LEBOSOL КОМПАНИЯСИ МАҲСУЛОТИ!

💎Асосий маълумотлар:
Суюқ органик ўғит, ҳайвон маҳсулотларининг қолдиқ материалларидан (3-тоифа) тайёрланган бўлиб, Европа Иттифоқи (EG (VO) 1069/2009) регламентига мувофиқ ҳисобланади. Гидролизланган оқсилларни ўз ичига олади.

💎Таркиби:
Органик моддалар: 815 г/л (66,3%)
Эркин аминокислоталар: 689-713 г/л (56-58%)

✅Маҳсулотлар 2024 йилда ишлаб чиқарилган. Сақлаш муддати 3 йил.

💎Бир литрда озуқа моддалар:
Умумий азот (N): 115 г (9,4%)
Калий оксиди (K2O): 15 г (1,1%)
Эрувчи натрий (Na): 16 г (1,28%)
Умумий олтингурут (S): 3 г (0,25%)

💎Физик-кимёвий кўрсаткичлари:
Хажм зичлиги: 1,23 кг/л
pH: 5,0 - 7,0
Ранги: жигарранг.

💎Сертификация:
Германияда FIBL рўйхатига мувофиқ органик ишлаб чиқаришга мос келади.

💎Қўлланилиши:
Ўғит органик ва ноорганик деҳқончилик учун мукаммал, ўсимликлар ўсишини яхшилаш ва юқори сифатли озуқа моддаларидан фойдаланган ҳолда ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради.

Аминозол® — бу органик ўғит ва биостимулятор бўлиб, ўсимликларнинг стрессга устуворлигини, вегетатив ва генератив ривожланишини, шунингдек, биохимик сифат кўрсаткичларини оширишда кучли ижобий таъсир кўрсатади. Аминозол® органик ва ноорганик деҳқончилик учун тасдиқланган.

Аминозол® аминокислотали ўғитлар туркумида етакчи ҳисобланади. Аминокислоталар ўсимликлар томонидан яхши ўзлаштирилиб, барги орқали қабул қилинади ва фотосинтезга интеграцияланади.

💎Аминозол® қандай ишлайди?

Аминозол® билан барг орқали ишлов берилиши ўсимликларга керакли озиқа моддаларини одатдаги каби алоҳида қисмлар (азот, углерод диоксид, сув) сифатида эмас, балки тўла аминокислоталар сифатида олиш имконини беради. Шундай қилиб, ўсимликларнинг ривожланиши, айниқса, стресс ҳолатларида ўзини яхши тутади. Бу совуқ ва иссиқ ҳароратоарда ҳамда кимёвий заҳарлардан сўнг жуда қўл келади.

💎Аминозол® қандай бошқа афзалликларга эга?

Аминокислоталар ауксинларнинг қурилиш блоклари сифатида хизмат қилади ва шунинг учун ҳужайраларнинг бўлиниши ва тамирларнинг ривожланишини кўмаклашади.

Экстремал иқлим шароитлари ёки гербицидлар сабабли юзага келган стресс ҳолатларида қайта тикланиш тезлашади.

Аминозол® ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитларнинг самарадорлигини яхшилайди.

💎САРФ МЕЪЁРИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШИ.

Пуркагич билан:

ёш кўчатлар учун - 10 литр сувга 20 мл.

ёш кўчатларни кўчириб ўтқазишда ёки ботириб экишда - 10 литр сувга 50 мл.

экинларни стрессдан чиқариб, ривожланишини яхшилаш учун - 10 литр сувга 50 мл.

экинлар параариши, бақувват ўсиши ва ҳосилдорликни ошириш учун - 10 литр сувга 30 мл.

Катта майдонларга қўлланилганда:

донли ва ғўза экинлари учун - ўсиш фазасига қараб, гектарига 0,5 литрдан 1 литргача

🔷🔷🔷🔷

✅Германиянинг "Lebosol Dunger" GmbH компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:+998993112771

ДУНЁ ТАН ОЛГАН ГЕРМАНИЯ СИФАТИГА ГУВОҲ БЎЛИНГ!

📱Расмий каналимиз:
@lebosol_uzbekistan
04/01/2025, 21:27
t.me/fermer_uzbekistan/8286
135
54
5.1 k
⚡️НАЗИРА БОҚИЕВА, “Боқиева Назира” фермер хўжалиги раҳбари: "Йўқолсин кластер! Керак эмас, кластер. Ўзимиз давлатга топширайлик, донимизни, пахтамизни, юзимизни ёруғ қилиб".

"Мен Тошкент вилояти Бекобод туманидаги "Боқиева Назира" фермер хўжалиги раҳбариман. 84 гектар ерда фермер хўжалик раҳбари бўлиб ишлаб келмоқдаман. Ёлғиз онаман, иккинчи гуруҳ ногирониман. 39 йилдан бери мана шу фермер хўжалик раҳбари бўлиб, ишлаб келмоқдаман ва шу кунгача “план”ларни 150-170 фоизгача бажариб келяпман.

Ҳозирги кунда 38 гектар буғдой етиштиряпман, қолган еримда эса – пахта. Пахтада ҳар йили биринчи ўринда турамиз. Вилоят ва республика раҳбарлари мени танийди ва ҳурмат қилади.
2020-21 йилгача биз жуда яхши ишладик. Уч кунда пулимиз келарди. 2020 йилда кластер келди. Биринчи «APK Bekobod» кластерида Баҳромжон иш бошлади, биринчи ўринда пахтани, ғаллани «Рич» кластери Мақсудбек бошлади. Кейин давлат хариди учун 33 фоизини ажратишини айтди, қолган 67 фоизини эса «Рич» кластерга топширасизлар деди, шартнома туздик.

Пахтани биринчи сорт билан, биринчи теримда олий навларга топширдик. Мана уч йил бўлди, ҳали пахтамизнинг пулини бергани йўқ. Суд бўлди, суд қарор чиқарди. 1 миллиард 117 миллион ҳақдорлигимдан 210 миллионни ололмадим. Мажбурий ижро хатлари қўлимда турибди. Кейин «Рич» кластер буғдойимизни олди, у ҳам яримчала қилиб берди, қолган қарздорлигимизни ҳали беришни режалаштиргани йўқ. Вилоят, туман прокуратураларига мурожаат қилсак, “опа, булар банкрот бўлди, қарздорлик билан чиқди, тўлай олмайди”, дейишди.

Ҳозир бир оддий фуқаро «Агробанк»дан кредит олса, кафил ёки гаров қўйиши керак. Бу кластер катта-катта ерларни олиб, минглаб фермерларни ишлатса, шартнома тузиб фермер режасини бажарса, нима учун қарздорликка чиқади? Биронта раҳбар келиб текширмаса. Шу шикоятни кўриб чиқайлик деб юқоридан ёки туманга комиссия бириктирилиб, қарздорлик кластер томонидан бўлмоқдами ёки фермер томондан, деб текширмаса. Кластер банкрот бўлса, айб бизда эмас, тўлашсин. Биз ўша харажатлар эвазига пулни олиб келаси йилга тайёргарлик кўриб, яна пахта етиштирамиз ва ишини давом эттирамиз.

“Bekobod Rice klaster” кластерига мурожаат қилдик, улар “APK Bekobod” – Баҳромжон банкрот бўлди”, деди. Банкрот бўлгани билан тумандан кетгани йўқ-ку, кластерни алмаштириб, яна ишда давом эттиряпти. Банкрот бўлса, нега кетмайди? Қарзи бўла туриб, бошқа кластерни оляпти. У корхона ҳам ишлаяпти, буниси ҳам. Нега қарздор бўлса кетмайди, нега корхонани тарк этмайди? Ишлаяпти-ку! Фермерларга ҳақини бермаслик учун мана шунақа ўйинлар қиляпти. Rice ҳам шу: “опажон, тўлайман, ўрнига солярка, дори бераман” деди. Рози бўлдим, аммо ҳеч нарса бермади. Суднинг қарорлари, печати, имзоси билан ҳаммаси қўлимда турибди.

Мажбурий ижро ходимларидан хафаман: нима учун фермер қарздор бўлса, суд қарор чиқаргандан кейин сиқувга олишади, аммо кластерни... Камбағаллар қарз бўлса банкдан сигир-бузоғи, гилами, телевизоригача кўтариб чиқиб кетасизлар. Лекин кластерга унақа муносабат–йўқ! Кластернинг мол-мулки бордир, гаровга қўяётган нарсаси бордир ёки кафил бўлган бирон катта раҳбари бордир? Кўтаринглар, суриштиринглар.

Туман, вилоят бўйича бутун фермерлар хонавайрон бўлиши шарт эмас-ку! Кеча менинг хафа бўлганим: туман ҳокими солиқ идорасига ҳаммани йиғиб олиб, “сувдан тўққиз миллион қарзингиз бор экан, аризангизни ёзинг”, деди. Менга “кечгача нимангизни сотсангиз ҳам, тўланг, бўлмаса печатингизни топширасиз, ерингизни топширасиз” деди. Мен шу ерни деб тамом соғлиғимдан айрилдим, ер деб ҳаётимдан кечдим, турмушга чиқсам, эртага эркак киши рашк қилади, қўймайди, далага бормайсан, дедим. Ҳаётимдан кечиб, далани танладим. Ўлсам ҳам далада ўламан.

Кластер ходимлари жуда қийнаб юборди бизни. “OQTOSH” кластерининг (тарозисига) бир кун бордим, светни ўчириб қўйиб, торози кўринмаслиги учун шоли билан буғдойда тележкага солиб, камерани ўчириб, айланиб кўчадан чиқиб, торозидан ўтказади, кейин свет ва камерани ёқади. Бу нима деган гап? Бунақа ёпишмаган ямоқ кластерларнинг нима кераги бор?".

ТЎЛИҚ ИНТЕРВЬЮНИ ЎҚИШ:
👇👇👇
https://telegra.ph/-04-01-2539

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/01/2025, 19:32
t.me/fermer_uzbekistan/8285
75
12
5.3 k
⚡️FACEBOOK ТАРМОҒИДАГИ ГУРУҲИМИЗДА ОБУНАЧИМИЗ МУРОЖААТИ: "Хитойликлар бўйича очиқ мулоқот қилиниши керак!".

"Ўзбекистон савдо-саноат палатаси диққатига!

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги диққатига!

Солиқ қўмитаси диққатига!

Кейинги пайтларда хорижлик фуқаролар томонидан юртимизда тадбиркорлик ва дехқончилик соҳаларида бошлаган фаолиятларига боғлиқ, гўёки уларга кўплаб имтиёзлар берилгани хақида асосли ва асоссиз миш-мишлар кўпайиб кетгани сир эмас.

Гапни очиғи халқнинг хавотири асосли.

Сизлардан яқин кунларда чет эл фуқаролари томонидан юртимиздаги олиб борадиган фаолиятларига ойдинлик киритишга оид брифинг, яъни очиқ мулоқот ташкил қилишингларни талаб қиламан.

Брифингда асосан ижтимоий тармоқ фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокини таъминлашингларни сўрайман.

Очиқ мулоқотга юқоридаги вазирлик ва палатанинг вакиллари тўлиқ тайргарлик кўриб иштирок этиши таъминлансин.

Иккита-учта брифингда иштирок этган маъсул мутасаддилар иштирокчиларнинг берган саволларига жавоб бера олмай, "кейин қўшимча маълумот берамиз" қабилида умумий жавоблар билан саволларга жавоб беришдан қочиб қутулишганлиги сир эмас.

Очиқ мулоқотга вакил бўлиб келдими, тамом! Хамма саволга босиқлик билан жавоб берсин.

Хаттоки битта нодон маъсул, саволга жавоб бера олмай, савол берганга дўқ қилгани хам ёдимда.

Бу очиқ мулоқот орқали барча тушунмовчилик ва хавотирларга чек қўямиз деган умиддаман.

Хурматли хамюртлар!

Мана шу постимни мутасаддиларга етказишда амалий ёрдам берасизлар, деб ўйлайман.

Саломат бўлинглар!".

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/01/2025, 14:44
t.me/fermer_uzbekistan/8284
117
6.8 k
04/01/2025, 13:25
t.me/fermer_uzbekistan/8283
117
6.8 k
04/01/2025, 13:25
t.me/fermer_uzbekistan/8282
117
6.8 k
04/01/2025, 13:25
t.me/fermer_uzbekistan/8281
117
6.3 k
04/01/2025, 13:25
t.me/fermer_uzbekistan/8278
117
6.3 k
04/01/2025, 13:25
t.me/fermer_uzbekistan/8277
117
6.5 k
04/01/2025, 13:25
t.me/fermer_uzbekistan/8279
117
6.4 k
04/01/2025, 13:25
t.me/fermer_uzbekistan/8280
40
117
5.9 k
⚡️8 САҲИФАДАН ИБОРАТ 131-ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ВА УНИНГ ИЛОВАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ: Юқори ҳосил олган фермерларга уч карра кам ер солиғи тўлаши, жами ер майдонининг 25 фоизига алмашлаб экиш усулида чорва учун озуқа, сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинларни экиши кафолатланиши белгиланмоқда.

“Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори билан фермерларга бир қатор имтиёзлар берилади.

Ҳужжатда белгиланишича, қарорда қуйидагилар мақсад қилинган:

туман ҳокимликлари тасарруфидаги бўш турган қишлоқ хўжалиги ерларида экин экиш ва маҳсулот етиштиришни ташкил этиш;

чорвачилик учун озуқа экинлар етиштириш ҳажмини ошириш орқали гўшт ва сут маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш;

ердан самарали фойдаланишни иқтисодий механизмлар орқали рағбатлантириш, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини ошириш.

Қарорга кўра, 2025 йил ҳосилидан бошлаб ҳар йили пахтадан 50 центнер/гектар, ғалладан 80 центрнер/гектардан юқори ҳосил олинганини солиқ ҳисоботларида акс эттирган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига келгуси йилда:

ижарага олинган жами ер майдонининг 25 фоизига алмашлаб экиш усулида чорва учун озуқа, сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинларни экиш кафолатланади;

Ўзбекистон фермерлари кенгашига аъзолик бадали пахта хом ашёси бўйича биржада эълон қилинадиган бошланғич нархдан ва доннинг шаклланган ўртача нархидан 0,3 фоиз миқдорида белгиланади;

ер солиғини ҳисоблашда базавий ставкада нисбатан мутаносиб равишда уч каррагача камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзо бўлган фермер хўжаликларининг 50 фоизидан ошмаган қисмига пахта етиштириш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ресурслари ҳисобидан 50 фоизлик мол-мулк гарови, хусусан, ерга ижара ҳуқуқи гарови билан имтиёзли кредит ажратишга рухсат этилади. Бунда ушбу кредит пахта хом ашёсининг эълон қилинган бошланғич нархидан келиб чиқиб ажратилади.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзо бўлган фермер хўжаликлари етиштирган пахтани тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат берилади. Бунда шартномалар Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси ахборот порталида тузилиши керак.

Шавкат Мирзиёев 17 март куни ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти, маҳаллалар ободлиги ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар бўйича видеоселектор йиғилишида юқори рейтингдаги фермерларга кредитни қайтмаслик хавфини суғурталаш талаби бекор бўлишини маълум қилганди. Ер солиғи 3 баробар, фермерлар кенгашига тўланадиган бадал 2 карра камайтирилиши қайд этилганди. Пахта ва ғаллада меъёрдан кўп ҳосил олганларга 25 фоизгача ерида чорва озуқаси, сабзавот, дуккакли ва бошқа экинларни алмашлаб экишга рухсат берилиши айтилганди.

Батафсил манба: https://lex.uz/uz/pdfs/7451679

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/01/2025, 13:25
t.me/fermer_uzbekistan/8276
Repost
25
13
4.1 k
🌾"ҒАЛЛА-2025": 1-СУСПЕНЗИЯ ИШЛОВИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

🔥КАМ САРФЛАБ, КЎПРОҚ ДАРОМАД ОЛИШ - ШУ КУННИНГ ЭНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ!

✅2024 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ ЎН МИНГДАН ЗИЁД ФЕРМЕРЛАР БИЛАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШЛАДИК ВА УЛАРНИНГ СОНИ КУН САЙИН ЯНАДА ОРТМОҚДА!

✅2024 ЙИЛДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ТОМОНИДАН МИКРОБИОЛОГИК СУСПЕНЗИЯЛАР УЧУН "ЭКИШДАН ҲОСИЛГАЧА" ДАСТУРИ БЎЙИЧА ГЕКТАРИГА 750 МИНГ СЎМГАЧА ҲАРАЖАТ ҚИЛИНДИ!

✅МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР САРФИ 60%ДАН 90% ГАЧА КАМАЙДИ!

✅ҲОСИЛДОРЛИК ЙИЛИГА КАМИДА 20 ДАН 30% ГАЧА ОРТИБ БОРАДИ!

Марказий Осиёда ягона бўлган кенг ассортиментдаги микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "Anguzal Agroservis" компанияси ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари билан "Экишдан ҳосилгача" тизимида шартномалар имзолашда давом этмоқда.

Компаниямиз 2009 йилдан буён хўжаликлар билан ғаллачилик ҳамда пахтачилик йўналишида ҳамкорлик қилиб, уларнинг юқори сифатли маҳсулот етиштиришида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Биз билан бирга ишлаётган хўжаликлар экин майдонларининг унумдорлик даражаси юқорилашда давом этмоқда, ҳосилдорлик йилига 20-30%гача ортиб бормоқда.

🔥ЖОРИЙ ЙИЛДА ҲАМ 2 МАРТА КОМПЛЕКС ИШЛОВ УЧУН ГЕКТАРИГА ЖАМИ 750.000 СЎМ:

✅1-ИШЛОВ: Эрта баҳорги пуркаш ишлари (март ойи). Гектарига 2 л Плантастим + 2 л Спорагин + 2л Бактомин. Натижа: буғдой занги, фузариоз, септориоз касалликларига қарши профилактика, поя ва илдизнинг умумий ривожланишини таъминлаш, азот ва фосфорга бўлган эҳтиёжини қондириш. Экинларда озиқланиш ва моддалар алмашинуви яхшиланишига эришиш. Тупроқ структурасининг яхшиланиши. Жами ҳаражат: 360.000 сўм/га.

‼️Бегона ўтларга қарши гербицид билан ишлов 1-суспензиядан сўнг 2 ҳафта ўтказиб амалга оширилиб, ундан 15 кун ўтказиб, 2-суспензия қилиниши тавсия этилади.

✅2-ИШЛОВ: (апрел ойи охиригача). Буғдойнинг найчалаш даврида: пуркаш ишлари - гектарига 2л Бактомин + 2л/га Плантастим + 2л Фосфомакс. Натижа: бошоқнинг генератив органларининг шаклланиши ва дон массасининг ортиши, экинларнинг азот, фосфор ва калийга бўлган эҳтиёжини қондириш. Тупроқ структурасининг микроорганизмлар билан бойиши. Жами ҳаражат: 390.000 сўм/га.

✅Найчалаш ва бошоқланиш даврида гектарига кўпи билан 150-200 кг аммиак селитраси тупроққа киритилади. Бошқа азотли минерал ўғитлар берилмайди. Ҳамма ишловлар микробиологик суспензиялар орқали қилинади. Улар тупроқдаги барча макроэлементларни илдиз учун ўзлашадиган шаклга келтиради.

✅Бизнинг дастуримиз бўйича кам сарфлаб, кўпроқ даромад олинг!

Саволлар бўйича Телеграмда @Anguzal манзилига ёзинг.

16 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

✅Қуйидаги видеомаълумотда батафсил тафсилотлар айтилган:
https://youtu.be/UNxBVQZrsqI?si=CHEVLfP-Ln9IwFEJ

🔥БИРЖАДАГИ МАЪЛУМОТЛАРИМИЗ:

https://uzex.uz/trade/offer/431365

https://uzex.uz/trade/offer/431364

https://uzex.uz/trade/offer/431363

https://uzex.uz/trade/offer/431362

https://uzex.uz/trade/offer/431361

🔥ҲОЗИРОҚ ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!
+998994300064
+998941150064

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
04/01/2025, 13:25
t.me/fermer_uzbekistan/8275
25
49
6.6 k
⚡️БУГУН, 1 АПРЕЛДАН НИМАЛАР ЎЗГАРМОҚДА? Қишлоқ хўжалигига оид қисми бўйича маълумот.

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/01/2025, 07:17
t.me/fermer_uzbekistan/8274
41
36
6.4 k
⚡️1014-СОНЛИ ҚОНУН БЎЙИЧА: Бугундан ёқилғи 100 сўмгача қимматлашиши мумкин.

Бугун, 1 апрелдан нефть маҳсулотлари (бензин, авиакеросин, дизель ёнилғиси, экологик тоза дизель ёнилғиси), двигатель мойлари ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газга акциз солиғи (якуний истеъмолга ҳам) оширилади.

Бу улгуржи бозорда рақобат бўлмагани учун бензин ва дизель ёқилғисидан тортиб пропан ва метан газнинг чакана нархлари 70-100 сўмгача ошиши мумкин дегани.

Тўлиқ манба: Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон. https://lex.uz/ru/docs/7279923

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/01/2025, 05:01
t.me/fermer_uzbekistan/8273
48
111
7.0 k
⚡️ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: Аукцион савдоларига чиқариладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар жами майдонининг ўртача 10–20 фоизи чорва учун озуқа экинларини экиш шарти билан савдога чиқарилади.

“Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-131-сон, 28.03.2025 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, барча турдаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришда 2025 йил 11 мартдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:

🔹электрон онлайн аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани эълон қилиш муддати 15 кундан 5 кунга, такрорий савдоларда – 5 кундан 1 кунга қисқартирилади;

🔹такрорий савдоларда фақат бир нафар талабгордан ариза келиб тушган тақдирда, унга ушбу савдода эълон қилинган нархда лотни ихтиёрий сотиб олиш таклиф этилади;

🔹ҳар такрорий савдода лот нархи 10 фоиздан босқичма-босқич бошланғич нархнинг 20 фоизига тушганига қадар пасайтирилади.

2025 йил 1 апрелдан аукцион савдоларида ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш ва тўлов тўлиқ тўланганда чегирма бериш тартиби бекор қилинади, ушбу тўловлар 15 иш куни ичида тўлиқ тўланиши шартлиги белгиланди.

2025–2026 йилларда аукцион савдоларига чиқариладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар жами майдонининг ўртача 10–20 фоизи чорва учун озуқа экинларини ёки экиш шарти билан савдога чиқарилади, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
04/01/2025, 05:01
t.me/fermer_uzbekistan/8272
49
189
11 k
⚡️РАМАЗОН ҲАЙИТИ АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ўзбекистондаги барча заҳматкаш, матонатли ва энг шарафли касб эгалари бўлган фермерларимизни ҳамда қишлоқ хўжалигига алоқадор барча юртдошларимизни Ийди Рамазон айёми билан муборакбод этамиз.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
03/29/2025, 22:37
t.me/fermer_uzbekistan/8271
58
275
9.3 k
⚡️ПФ-50 БЎЙИЧА ЭСЛАТМА: Фермерларимизга 2025 йилнинг 25 март кунигача ҳисобланган пеня ҳисобдан чиқарилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон "Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг 13-бандига асосан:

2025 йилнинг 25 март кунига қадар фермер хўжаликларининг солиқ қарздорлиги бўйича ҳисобланган пеня ҳисобдан чиқарилади ҳамда суд ва ижро ишларининг ушбу пеняни ундириш билан боғлиқ қисми тугатилиши белгиланган.

🔹50-сонли Президент Фармонининг тўлиқ ҳаволаси: https://lex.uz/pdfs/7444738

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
03/27/2025, 09:48
t.me/fermer_uzbekistan/8270
32
92
7.1 k
⚡️1 АПРЕЛДАН НИМАЛАР ЎЗГАРМОҚДА? Қишлоқ хўжалигига оид қисми бўйича маълумот.

2025 йил 1 апрелдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгаришлар қуйидагилар:

1). Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарликка тортиш тартиби ўзгармоқда.

Солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган тадбиркорлик субъектларида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар (рўйхат бўйича) аниқланганда:

биринчи марта огоҳлантириш берилади;

огоҳлантиришдан сўнг уч кун муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлади;

сайёр солиқ текшируви фақат қарорга 4-иловада келтирилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича амалга оширилади, шунингдек уни текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширишга рухсат этилади;

сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

2). ҚҚСни қайтаришни янги тартиби жорий этилмоқда.

2028 йил 1 январга қадар чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан Давлат бюджетига тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини ҳар ойнинг 25 санасига қадар қайтариш тартиби жорий этилади. Бунда ушбу тартиб ишлаб чиқарилган гўшт, сут, парранда гўшти ҳамда тухумни реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадининг камида 90 фоизини ташкил қиладиган чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига нисбатан татбиқ этилади.

3). Айрим субъектлар учун ижтимоий солиқ ва даромад солиғи миқдори пасайтирилмоқда.

2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача бўлган даврда қуйидагилар 1 фоиз миқдорида белгиланади:

янги ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича кооперативлар учун – ижтимоий солиқ ставкаси;

кўрсатилган кооперативларга ишга қабул қилинганлар учун – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси.

▪️▪️▪️

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
03/27/2025, 06:37
t.me/fermer_uzbekistan/8269
44
27
6.1 k
⚡️ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Бувайдалик фермер Дониёржон Собиров 30 гектар ғаллани қуёш панеллари ёрдамида суғормоқда.
   
Хабар қилинишича, фермер ўз ихтиёридаги 76 гектар ер майдонининг 30 гектарида ғалла парваришламоқда. Вегетация даврида сув танқислигидан қийналмаслик учун ўтган йили ёмғирлатиб суғориш технологиясини ўрнатганди.

Жорий йил соатига 50 кВт электр энергияси ишлаб чиқарувчи қуёш панелларини ўрнатди, чунки экин суғориш учун сувни кўтарма насослар кўмагида олади.

"Электр энергияси сарфи юқори бўлгани учун ушбу тежамкор усулга ўтдик", дейди фермер.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
03/26/2025, 20:02
t.me/fermer_uzbekistan/8268
44
61
5.6 k
⚡️"ФЕРМЕРГА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ АКЦИЯСИ": Кенгаш томонидан фермерларимиз учун соддалаштирилган тизим асосида мурожаат қилиш таклиф қилинмоқда.

Хабар қилинишича, шу кунларда Ўзбекистон фермерлари кенгаши ва ЎзЛиДеП ҳамкорликда фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни ишончли ҳимоя қилиш, муаммо ва таклифларини тезкор ҳал этиш мақсадида “Фермерга ҳуқуқий ёрдам” акциясини ўтказмоқда.

Унда айтилишича, фермерларимиз қуйидаги йўналишларда мурожаат қилишлари мумкин:

1). Ер ижараси.
2). Мулк ҳуқуқи.
3). "Crop Agro" АТ орқали экинларни жойлаштириш.
4). "Agroplatforma" AT да ишлаш ва шартномаларни расмийлаштириш.
5). Биржада иштирок этиш.
6). "Агросубсидия" АТ да ишлаш, имтиёзли кредитлар ва субсидиялар олиш.
7). Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармасига оид.
8). Давлат хизматлари кўрсатиш ва тартиби.
9). Сув тежовчи технологияларни жорий этиш.
10). Уруғлик сотиб олиш.
11). Минерал ўғитлар олиш.
12). Техника сотиб олиш.
13). Озуқа маҳсулотлари етиштириш
14). Ҳақдорликларни ундириш.
15). Судда ишларни кўрилишига оид.
16). Мажбурий ижро бюроларига оид.
17). Ер ва сув солиғи.
18). Мулк солиғи.
19). Қўшилган қиймат солиғига оид.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
03/26/2025, 20:02
t.me/fermer_uzbekistan/8267
33
34
4.9 k
🌱ҚУВВАТСИЗ ЭКИНЛАР ЭНДИ БИР ИШЛОВДА МУТЛОҚ ЎЗГАРАДИ!

🔥ЧУНКИ ГЕРМАНИЯНИНГ ДУНЁГА МАШҲУР ВОСИТАСИ ЎЗБЕКИСТОНДА!

✅АМИНОЗОЛ®-ЭКИНЛАРНИНГ БАҚУВВАТ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЕТАКЧИ ВОСИТА!

✅ГЕРМАНИЯНИНГ LEBOSOL КОМПАНИЯСИ МАҲСУЛОТИ!

💎Асосий маълумотлар:
Суюқ органик ўғит, ҳайвон маҳсулотларининг қолдиқ материалларидан (3-тоифа) тайёрланган бўлиб, Европа Иттифоқи (EG (VO) 1069/2009) регламентига мувофиқ ҳисобланади. Гидролизланган оқсилларни ўз ичига олади.

💎Таркиби:
Органик моддалар: 815 г/л (66,3%)
Эркин аминокислоталар: 689-713 г/л (56-58%)

✅Маҳсулотлар 2024 йилда ишлаб чиқарилган. Сақлаш муддати 3 йил.

💎Бир литрда озуқа моддалар:
Умумий азот (N): 115 г (9,4%)
Калий оксиди (K2O): 15 г (1,1%)
Эрувчи натрий (Na): 16 г (1,28%)
Умумий олтингурут (S): 3 г (0,25%)

💎Физик-кимёвий кўрсаткичлари:
Хажм зичлиги: 1,23 кг/л
pH: 5,0 - 7,0
Ранги: жигарранг.

💎Сертификация:
Германияда FIBL рўйхатига мувофиқ органик ишлаб чиқаришга мос келади.

💎Қўлланилиши:
Ўғит органик ва ноорганик деҳқончилик учун мукаммал, ўсимликлар ўсишини яхшилаш ва юқори сифатли озуқа моддаларидан фойдаланган ҳолда ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради.

Аминозол® — бу органик ўғит ва биостимулятор бўлиб, ўсимликларнинг стрессга устуворлигини, вегетатив ва генератив ривожланишини, шунингдек, биохимик сифат кўрсаткичларини оширишда кучли ижобий таъсир кўрсатади. Аминозол® органик ва ноорганик деҳқончилик учун тасдиқланган.

Аминозол® аминокислотали ўғитлар туркумида етакчи ҳисобланади. Аминокислоталар ўсимликлар томонидан яхши ўзлаштирилиб, барги орқали қабул қилинади ва фотосинтезга интеграцияланади.

💎Аминозол® қандай ишлайди?

Аминозол® билан барг орқали ишлов берилиши ўсимликларга керакли озиқа моддаларини одатдаги каби алоҳида қисмлар (азот, углерод диоксид, сув) сифатида эмас, балки тўла аминокислоталар сифатида олиш имконини беради. Шундай қилиб, ўсимликларнинг ривожланиши, айниқса, стресс ҳолатларида ўзини яхши тутади. Бу совуқ ва иссиқ ҳароратоарда ҳамда кимёвий заҳарлардан сўнг жуда қўл келади.

💎Аминозол® қандай бошқа афзалликларга эга?

Аминокислоталар ауксинларнинг қурилиш блоклари сифатида хизмат қилади ва шунинг учун ҳужайраларнинг бўлиниши ва тамирларнинг ривожланишини кўмаклашади.

Экстремал иқлим шароитлари ёки гербицидлар сабабли юзага келган стресс ҳолатларида қайта тикланиш тезлашади.

Аминозол® ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитларнинг самарадорлигини яхшилайди.

💎САРФ МЕЪЁРИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШИ.

Пуркагич билан:

ёш кўчатлар учун - 10 литр сувга 20 мл.

ёш кўчатларни кўчириб ўтқазишда ёки ботириб экишда - 10 литр сувга 50 мл.

экинларни стрессдан чиқариб, ривожланишини яхшилаш учун - 10 литр сувга 50 мл.

экинлар параариши, бақувват ўсиши ва ҳосилдорликни ошириш учун - 10 литр сувга 30 мл.

Катта майдонларга қўлланилганда:

донли ва ғўза экинлари учун - ўсиш фазасига қараб, гектарига 0,5 литрдан 1 литргача

🔷🔷🔷🔷

✅Германиянинг "Lebosol Dunger" GmbH компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:+998993112771

ДУНЁ ТАН ОЛГАН ГЕРМАНИЯ СИФАТИГА ГУВОҲ БЎЛИНГ!

📱Расмий каналимиз:
@lebosol_uzbekistan
03/26/2025, 20:01
t.me/fermer_uzbekistan/8266
34
4
4.0 k
⚡️НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: Фермернинг банкдан салкам 5 млрд сўм қарзи эвазига унга қарашли кўчмас мулклари хатлангани хабар қилинди.

Хабар қилинишича, АТБ “Микрокредитбанк” Навоий филиали томонидан “Ж.Б.” (номи очиқланмади) фермер хўжалигига тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 4,9 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилган.

Аммо тадбиркор кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармаган (сабаби айтилмади).

Қонунчиликда эса мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда низо суд тартибида кўриб чиқилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 2024 йил 27 августдаги қарорига асосан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган кўчмас мулкка қаратиш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Навоий вилоят бошқармасига келиб тушган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида фермер хўжалиги раҳбари ушбу қарздорликни тўлаш юзасидан бир неча бор огоҳлантирилган. Банк ҳисоб рақамларига электрон инкассо топшириқномалар юборилган, барча мол-мулклари тақиққа олиниб, хатланган.

Эндиликда қарздорлик тўланмаганлиги сабабли гаров таъминоти сифатида қўйилган нотурар жой биноси электрон онлайн аукцион савдосига сотиш учун чиқарилган бўлиб, сотувдан тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
03/26/2025, 20:01
t.me/fermer_uzbekistan/8265
36
21
5.1 k
⚡️ДОЛЗАРБ МАВЗУ: Об-ҳаво серёғин келганда чигит экиш ишлари қандай ташкил этилади?

Ўзгариб турувчи иқлим аниқ бир меъёрга эга бўлмаган ёғинлар, совуқ қиш ва ёзнинг қуруқ иссиғи экинлар ҳосилдорлигининг бир маромда ошишига салбий таъсир этмоқда. Ҳозир муҳим паллада чигит экиш мавсуми яқинлашмоқда.

Албатта, эртанги ҳосилдорликни таъминлаш уруғни оби-тобида экиб, ундириб олишдан бошланади. Республикамизнинг ноқулай об-ҳаво шароитида чигитни хатосиз, соғлом ва эрта ундириб олиш муаммосини ҳал этиш йўлларидан бири биостимулятор ва ўсишни созловчи моддалар билан уруғларни экиш олдидан ва ўсимликнинг вегетацияси даврида қўллаш технологияларини олиб бориш лозим.

Бундай пайтларда чигит экишда деҳқон ва фермерлар, кўп йиллик тажрибага эга бўлган олим ва мутахассислар тавсияларига ҳамда илғор тажрибаларига таянган ҳолда ишларни ташкил қилишлари керак бўлади.
Кетма-кет ёғин ёғиши ҳисобига баҳорги далада бажариладиган агротехник тадбирлар ер текислаш, пушта олиш, пуштани суғориш, экиш олди ерга ишлов бериш (бороналаш) ва экиш ишларини мақбул муддатлардан кечикади.

Тупроқда намликнинг меъёрдан кўп тўпланиши чигит экиладиган майдонларда тупроқнинг намлик режимига ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса, чигит экиш учун кузда шудгор қилиб қўйилган майдонларда намлик заҳираси ошиб, чигитни тупроқнинг табиий намлигида ундириб олиш имкони пайдо бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг 440 минг гектардан ортиқ шўри ювиладиган пахта майдонларида баҳорги ёғин-сочин сувларидан шўр ювиш ишларида фойдаланиш яхши самара беради. Бунда, тупроқнинг механик таркиби ва ерларнинг шўрланиш даражасидан келиб чиқиб, шўр ювиш учун олинган поллар ёмғир ва сел сувлари билан тўлиб, қарийиб бир мартагача шўр ювиш учун сарфланадиган дарё сувларини тежалишига эришилади.

Бундан ташқари, республика бўйича 332 минг гектар пушта олиб, нам суви бериб чигит экиладиган Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Жиззах, Фарғона, Самарқанд ва Навоий вилоятлари ҳудудларида кузда ва эрта баҳорда олиб қўйилган пушталар ёмғир суви билан тўлиб, табиий намлик заҳираси яратилади.

Пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ушбу ёғингарчиликлардан кейин ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олиб чигит экишга ер тайёрлаш ва чигит экишни оптимал муддатларда ҳамда сифатли ўтказишга алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Мутахассислар фикрига кўра, баҳорнинг илиқ кунларида чигит экиш ишлари бир кунга кечиктирилса, тупроқнинг 1 см даги намлиги, агар 3-4 кунга кечиктирилса 3-4 см қатламидаги намлик кўтарилиб (буғланиб) кетади.

Чигит экишнинг энг мақбул муддатини аниқлашда баҳорнинг қандай келишини инобатга олмасликнинг иложи йўқ. Бироқ ушбу тадбирни 15 апрелдан кечиктирмай амалга ошириш жуда муҳим. Бу йил баҳорнинг серёғин келиши эҳтимоли туфайли, чигит экиш ишларини тугаллаш муддати бироз ортга сурилиши муқаррар. Шу боис ер эгалари об-ҳаво имконият бериши билан ишни бошлаши ва жуда қисқа фурсатда экишни тугатиши лозим. Бунинг учун таъминотчи корхоналар томонидан ҳам талаб этиладиган моддий ресурслар ўз вақтида етказиб берилиши шарт.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
03/26/2025, 20:01
t.me/fermer_uzbekistan/8264
27
6
5.5 k
⚡️АКАДЕМИК ШАФОАТ НАМОЗОВ: "Суғориладиган ерларимизда гумус миқдори Россия, Украина, Беларусь ва ­Европа давлатларининг қора тупроқларидагига нисбатан 6-7 баробар кам".

➡️FERMER.UZ

Батафсил ўқинг:
👇👇👇
https://telegra.ph/-03-26-11423
03/26/2025, 20:00
t.me/fermer_uzbekistan/8263
34
14
6.2 k
⚡️БУГУН, 25 МАРТ: Ўзбекистон пахтаси "қора рўйхат"дан чиқарилган кун.

Бундан роппа-роса 6 йил аввал, 2019 йилнинг 25 март куни Америка Қўшма Штатлари Меҳнат департаменти Ўзбекистон пахтасини мажбурий меҳнат воситасида етиштирилган маҳсулотлар “қора рўйхати”дан чиқарганди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, мустақилликнинг дастлабки чорагида пахта номенклатурасига муносабат бироз ижобий томонга ўзгарган бўлса-да, бу муаммо тўлиқ ҳал этилмай қолиб кетган эди.

Хусусан, талаба ва ўқувчиларни собиқ СССР давридагидек пахта теримига сафарбар этиш давом этди. 2007 йили Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан фойдаланилаётгани сабаб АҚШ ва Ғарб давлатлари мамлакатимизни пахта толаси ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари хариди борасида “қора рўйхат”га киритган эди.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
03/25/2025, 21:41
t.me/fermer_uzbekistan/8262
46
12
7.5 k
⚡️15 МАРТ КУНИ YOUTUBE КАНАЛИМИЗДА ҲАВОЛА ҚИЛИНГАН ФЕРМЕР АЁЛ МУАММОСИ ҲАЛ ҚИЛИНГАНИ ХАБАР ҚИЛИНДИ:

🔹Фермер аёлнинг шов-шувга айланган видеомурожаати: https://youtu.be/_ZKofJAis3w?si=AKTgIsqn2Jl9uu6T

Расмий муносабатда айтилишича, ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида фаолият кўрсатаётган “Орзу ҳавас йўллари” фермер хўжалиги раҳбари Н.Шодмонова унга “Агробанк” Косон тумани филиали 2025 йил ғалла ҳосили учун маблағ ажратмаётгани ҳақидаги шикояти эълон қилинганди.

Фермернинг мурожаати Ўзбекистон фермерлари кенгаши томонидан ижобий ҳал этилди. Кенгаш томонидан “Агробанк” Косон туман филиалига сўровнома киритилиб, “Орзу ҳавас йўллари” фермер хўжалигига 116,8 млн сўм кредит ажратилди.

Тан олиш керак, фермер ва банк ўртасидаги бу каби муаммолар ҳамон учраб турибди. Шу боис Фермерлар кенгаши ва ЎзЛиДеП ўртасида фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни ишончли ҳимоя қилиш, муаммо ва таклифларига ечим топиш мақсадида “Фермерга ҳуқуқий ёрдам” акциясини ўтказмоқда. Акция доирасидаги тадбирларда тадбиркор ва фермерлар муаммоларини ечишда улар билан мулоқот йўлга қўйилган.

Муаммоларни тизимли ҳал қилишга қаратилган мазкур акция доирасида бугунгача тадбиркор ва фермерларни ўйлантириб келаётган ўнлаб масалаларга ечим топилди, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
03/25/2025, 20:08
t.me/fermer_uzbekistan/8261
22
14
5.0 k
🌾"ҒАЛЛА-2025": КАМ САРФЛАБ, КЎПРОҚ ДАРОМАД ОЛИШ - ШУ КУННИНГ ЭНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ!

✅2024 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ ЎН МИНГДАН ЗИЁД ФЕРМЕРЛАР БИЛАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШЛАДИК ВА УЛАРНИНГ СОНИ КУН САЙИН ЯНАДА ОРТМОҚДА!

✅2024 ЙИЛДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ТОМОНИДАН МИКРОБИОЛОГИК СУСПЕНЗИЯЛАР УЧУН "ЭКИШДАН ҲОСИЛГАЧА" ДАСТУРИ БЎЙИЧА ГЕКТАРИГА 750 МИНГ СЎМГАЧА ҲАРАЖАТ ҚИЛИНДИ!

✅МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР САРФИ 60%ДАН 90% ГАЧА КАМАЙДИ!

✅ҲОСИЛДОРЛИК ЙИЛИГА КАМИДА 20 ДАН 30% ГАЧА ОРТИБ БОРАДИ!

Марказий Осиёда ягона бўлган кенг ассортиментдаги микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "Anguzal Agroservis" компанияси ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари билан "Экишдан ҳосилгача" тизимида шартномалар имзолашда давом этмоқда.

Компаниямиз 2009 йилдан буён хўжаликлар билан ғаллачилик ҳамда пахтачилик йўналишида ҳамкорлик қилиб, уларнинг юқори сифатли маҳсулот етиштиришида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Биз билан бирга ишлаётган хўжаликлар экин майдонларининг унумдорлик даражаси юқорилашда давом этмоқда, ҳосилдорлик йилига 20-30%гача ортиб бормоқда.

🔥ЖОРИЙ ЙИЛДА ҲАМ 2 МАРТА КОМПЛЕКС ИШЛОВ УЧУН ГЕКТАРИГА ЖАМИ 750.000 СЎМ:

✅1-ИШЛОВ: Эрта баҳорги пуркаш ишлари (март ойи). Гектарига 2 л Плантастим + 2 л Спорагин + 2л Бактомин. Натижа: буғдой занги, фузариоз, септориоз касалликларига қарши профилактика, поя ва илдизнинг умумий ривожланишини таъминлаш, азот ва фосфорга бўлган эҳтиёжини қондириш. Экинларда озиқланиш ва моддалар алмашинуви яхшиланишига эришиш. Тупроқ структурасининг яхшиланиши. Жами ҳаражат: 360.000 сўм/га.

‼️Бегона ўтларга қарши гербицид билан ишлов 1-суспензиядан сўнг 2 ҳафта ўтказиб амалга оширилиб, ундан 15 кун ўтказиб, 2-суспензия қилиниши тавсия этилади.

✅2-ИШЛОВ: (апрел ойи охиригача). Буғдойнинг найчалаш даврида: пуркаш ишлари - гектарига 2л Бактомин + 2л/га Плантастим + 2л Фосфомакс. Натижа: бошоқнинг генератив органларининг шаклланиши ва дон массасининг ортиши, экинларнинг азот, фосфор ва калийга бўлган эҳтиёжини қондириш. Тупроқ структурасининг микроорганизмлар билан бойиши. Жами ҳаражат: 390.000 сўм/га.

✅Найчалаш ва бошоқланиш даврида гектарига кўпи билан 150-200 кг аммиак селитраси тупроққа киритилади. Бошқа азотли минерал ўғитлар берилмайди. Ҳамма ишловлар микробиологик суспензиялар орқали қилинади. Улар тупроқдаги барча макроэлементларни илдиз учун ўзлашадиган шаклга келтиради.

✅Бизнинг дастуримиз бўйича кам сарфлаб, кўпроқ даромад олинг!

Саволлар бўйича Телеграмда @Anguzal манзилига ёзинг.

16 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

✅Қуйидаги видеомаълумотда батафсил тафсилотлар айтилган:
https://youtu.be/UNxBVQZrsqI?si=CHEVLfP-Ln9IwFEJ

🔥БИРЖАДАГИ МАЪЛУМОТЛАРИМИЗ:

https://uzex.uz/trade/offer/431365

https://uzex.uz/trade/offer/431364

https://uzex.uz/trade/offer/431363

https://uzex.uz/trade/offer/431362

https://uzex.uz/trade/offer/431361

🔥ҲОЗИРОҚ ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!
+998994300064
+998941150064

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
03/25/2025, 20:08
t.me/fermer_uzbekistan/8260
25
27
5.3 k
⚡️ЖОРИЙ ЙИЛДА ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН СУВ ТАЪМИНОТИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?: Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув олиш лимитлари тасдиқлаб берилгани айтилди.

Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда вегетация даври учун сув манбаларининг сувлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар кесимида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув олиш лимитлари тасдиқланган.

Хусусан, жорий йил суғориш мавсуми учун манбалардан жами 32,4 миллиард куб метр, шундан қишлоқ хўжалиги экинларига 29,1 миллиард куб метр сув олиш лимити белгиланган.

Қайд этилишича, жорий йил суғориш мавсумида Қашқадарё ҳавзасида 65-75 фоиз, Сурхондарё, Қорадарё, Оҳангарон ва Чирчиқда 70-80 фоиз, Зарафшон ва Фарғона водийси шимолидаги дарёларда 75-85 фоиз, Вахш ва Норин дарёларида 90-100 фоиз, Фарғона водийси жанубидаги дарёларда 95-105 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, республика бўйича 253,4 минг гектар майдонларда сув тежовчи технологиялар жорий этилган. Ушбу технологияларни жорий қилиш орқали мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилади ҳамда суғориш мавсуми давомида 2,5 миллиард куб.м сув иқтисод қилиш белгиланган.

Республика бўйича 2025 йилда 500 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий қилиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган.

Бу маълумотлар АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан маълум қилинди, дейилади ЎзА хабарида.

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
03/25/2025, 20:08
t.me/fermer_uzbekistan/8259
50
28
5.8 k
⚡️ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ 10 МЛН.$: Хитой Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи завод қуради.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалигини механизациялашда Хитой билан 10 миллион долларлик ҳамкорлик келишувига эришилди, дея хабар берди Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази.

Қайд этилишича, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов бошчилигидаги делегация Хитойда бўлиб турибди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим келишувлар имзоланган.

“Миллий марказ тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ва Хитой Қишлоқ хўжалиги механизацияси академияси ўртасида умумий қиймати 10 миллион долларга тенг бўлган битим тузилди”, — дейилади хабарда.

Айтилишича, ушбу келишув асосида Марказий Осиёда ягона бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғувчи йирик завод ташкил этилиши режалаштирилган.

“Бу фермер ва деҳқонларни замонавий техника билан таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва импорт техникаларга бўлган қарамликни камайтиришга хизмат қилади”, — дея қайд этилган марказ хабарида.

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
03/25/2025, 20:07
t.me/fermer_uzbekistan/8258
51
92
7.2 k
⚡️"ХЎРЛАНГАН" КЛАСТЕР ПАХТАСИ: СССР даврида бундай ҳолатга йўл қўйган инсон отувга ҳукм қилинарди!

👇👇👇
https://youtube.com/shorts/wtgSNZMZmqs?si=hSQi4YPw__smrvwR

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
03/25/2025, 11:30
t.me/fermer_uzbekistan/8257
89
62
9.8 k
⚡️МУЛОҲАЗА: Ўзбекистонда хитойликлар картошка экади-ми?

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
03/24/2025, 21:05
t.me/fermer_uzbekistan/8256
30
71
8.7 k
⚡️ПАХТА-2025: Чигит экиш муддатлари ҳақида қисқача...

Чигит экиш муддати тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда кўп йиллик маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси жанубий туманларида 10-25 апрель, шимолий туманларда 15-30 апрель, Хоразм вилоятида 10-25 апрель, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 5-15 апрель, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 1-15 апрель, Наманган ва Андижон вилоятларида 1-15 апрель, плёнка остига 20 март-1 апрель, Самарқанд вилоятида 5-20 апрель, Бухоро ва Навоий вилоятларида 1-15 апрель, Қашқадарё вилоятининг жанубий туманларида 25 мартдан-15 апрелгача, шимолий туманларида 1-15 апрель, Сурхондарё вилояти жанубий туманларида 25 март-10 апрель, шимолий туманларида 1-15 апрель ҳисобланади.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
03/24/2025, 21:05
t.me/fermer_uzbekistan/8255
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria