Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
I_
Ўйлашимча?
https://t.me/i_think_uz
Channel age
Created
Language
Tajik
3.55%
ER (week)
27.44%
ERR (week)

Сиёсатга қизиқмайдиган халқни, халққа қизиқмайдиган сиёсатчилар бошқаради.

Мурожаат учун: @Uylashimcha_pochtabot

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 564 results
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
55
94
3.2 k
Охири сиз кутмаган воқеаларга тўла қисқа-метрожли филмь

@o'ylashimcha
04/27/2025, 08:20
t.me/i_think_uz/15032
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
56
40
3.2 k
Кореядаги меҳнат муҳожирларимиз пойга ўйнаб, шунақа ҳунар кўрсатишибди.

@o'ylashimcha
04/27/2025, 07:05
t.me/i_think_uz/15031
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
15
3.2 k
04/26/2025, 13:59
t.me/i_think_uz/15030
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
77
15
3.3 k
Улар яна учрашди.

@o'ylashimcha
04/26/2025, 13:59
t.me/i_think_uz/15029
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
15
28
3.3 k
Чернобиль фожеаси юз берганига 39 йил бўлибди.

@o'ylashimcha
04/26/2025, 09:38
t.me/i_think_uz/15028
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
79
105
4.1 k
Шу бола қўшиқни ёрган эди. Унга ишланган клипни ҳам зўр ишлашибди👏

@o'ylashimcha
04/26/2025, 08:50
t.me/i_think_uz/15027
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
65
106
4.2 k
Ўзбеклар кўп туғиши ва туғдириши керак©️

@o'ylashimcha
04/26/2025, 07:50
t.me/i_think_uz/15026
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
100
11
3.6 k
Эрталабдан яхши хабар.

Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришибди

Ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитатция ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукуматлар делегацияларининг навбатдаги қўшма йиғилишида булоқдан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги Битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди.

Шундай келишиб яшайликки, душманлар куйиб ўлсин.

@o'ylashimcha
04/26/2025, 06:32
t.me/i_think_uz/15025
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
87
10
3.5 k
Рус генералларидан бирининг автомобили портлади. У машина ичида бўлган.

Гап Россия Қуролли кучлари бош штаби генерали Ярослав Москалик ҳақида бормоқда. Уни машинасига портловчи мослама қўйиш орқали ўлдиришган. Бироқ ҳозирча расмий хабар берилмади.

Бу ишга ҳам ўзбек аралашмаган бўлсинда.

@o'ylashimcha
04/25/2025, 15:33
t.me/i_think_uz/15024
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
43
9
3.4 k
Ўзбекистон ва Туркманистон

Ҳамкорлигимиз, дўстлигимиз, яқинлигимиз ҳар доим шундай бўлсин.

@o'ylashimcha
04/25/2025, 15:16
t.me/i_think_uz/15023
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
65
27
3.7 k
Дубайдаги ўзбек жиноий тўдалари ўртасидаги пичоқвозлик ортидан Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим бекор қилиниши мумкин

Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

ТИВ матбуот котиби

@o'ylashimcha
04/25/2025, 11:22
t.me/i_think_uz/15022
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
92
40
3.9 k
Агар бу ҳолат Европанинг бирон бир давлатида содир бўлганида теракт деб баҳоланар эди. Ва ҳайдовчига террорчи деб айб қўйиб узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинарди.

@o'ylashimcha
04/25/2025, 09:33
t.me/i_think_uz/15021
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
68
3.9 k
04/25/2025, 07:56
t.me/i_think_uz/15020
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
70
4.1 k
04/25/2025, 07:56
t.me/i_think_uz/15019
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
59
72
4.1 k
Тунда Венера ва Сатурн сайёралари “кулиш” эможисини ҳосил қилибди:)

24 апрелдан 25 апрелга ўтар кечаси осмонда ажойиб воқеа содир бўлган. Ҳилол тепасида икки сайёра: Венера ҳамда Сатурн шундай тартибда жойлашганки, машҳур смайлик ҳосил бўлган.

🙂:)

@o'ylashimcha
04/25/2025, 07:56
t.me/i_think_uz/15018
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
115
161
4.6 k
IQ си энг баланд халқ хитойликлар экан. Биз улардан бир поғона юқорилигимиз аниқ.

@o'ylashimcha
04/24/2025, 17:50
t.me/i_think_uz/15017
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
114
30
3.7 k
Россияда икки ўзбекистонлик полиция қиёфасида курьердан пул ундирибди.

Жабрланувчи ҳам Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. Курьер уларга 100 минг рубл (тахминан 15,5 миллион сўм) берган. Ўзбекистонлик икки фуқарога нисбатан жиноий иш очилган.

@o'ylashimcha
04/24/2025, 15:55
t.me/i_think_uz/15016
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
42
22
3.6 k
Ятимов (Тожикистон хавфсизлик хизмати раҳбари, суратда энг чапда) ҳам анча мустаҳкам экан. 3 йил олдин унга суиқасд қилингани, генерал ҳоспиталга ётқизилгани, суиқасд ортида Рустам Имомали (Имомали Раҳмоннинг ўғли) тургани ҳақида гаплар тарқалганди. Ўшанда ҳамма Саймумин Ятимов 12 йиллик раҳбарликдан кейин Давлат хавфсизлиги етакчилигидан кетади деганди.

Лекин Ятимов кетмади ва ҳозирча кўпчилик томонидан Тожикистондаги 2-рақамли шахс сифатида кўриляпти. У ва кичик Имомали ўртасидаги келишмовчиликка Тоғли Бадашхондаги норозиликларга нисбатан куч ишлатиш масаласидаги турли қарашлар сабаб бўлган. Кичик Имомали Хорогда махсус ҳарбий амалиётлар ўтказишни талаб қилган, Ятимов эса ҳозир бунинг пайти эмаслигини таъкидлаган.

Албатта, бу суиқасд учун етарли сабабдек кўринмайди. Гап ўша 2-рақамли шахс борасида ҳам. 2020 йилгача Тожикистонда ушбу рутбага Маҳмадсаид Убайдуллоев эгалик қиларди. У 1996 йилдан бери пойтахт мери, 2000 йилдан буён парламент раиси бўлиб келаётганди. 2017 йилда Убайдуллоев пойтахт ҳокими лавозимидан бўшатилди, 2020 йилда парламентдан ҳам кетди. Иккала лавозимни ҳам Рустам Имомали эгаллади.

Шундан сўнг кичик Имомалининг асосий рақиби сифатида Ятимов кўрила бошланди. Мутахассислар Ятимов ҳокимият учун курашда Президент ижро қўмитаси раҳбари, президент қизи Озода Раҳмонни қўллайди дея тахмин қилади. Чунки Имомали Раҳмон 2020 йилги сайловда ўғлини президентликка қўймоқчи эди, бунинг учун 2016 йилда референдум ўтказилиб, президентлик ёши ҳам пасайтирилганди (кичик Имомали бу пайтда 33 ёшда эди, шу боис минимал ёш 35 дан 30 га туширилди). Аммо Ятимов ва бошқа юқори доира вакиллари Раҳмонга ўғли ҳали ёшлигини, яна ўзи сайланишни маслаҳат берган.

Шундан кейин икки ўртада муносабатлар совуқлашган ва суиқасд содир бўлган. Ятимов соғайиб чиқиб, хавфсизлик раҳбарлигидан кетмади. У Раҳмоннинг Кўлоб клани аъзоси, ҳар иккаласи шу вилоятда туғилган. Сиёсат фанлари номзоди, профессор. Университетларда дарс беради. Тожикистон Фанлар академияси аъзоси. Яъни, илм одами ҳам. Илм ва хавфсизлик бирлашган қизиқ нуқталардан бири.

@o'ylashimcha
04/24/2025, 13:25
t.me/i_think_uz/15015
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
31
6
3.5 k
Ҳиндистон ва Покистон низоси қайта кескинлашмоқда.

Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракатларидан сўнг Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кескин зиддият кучайиши аниқ бўлмоқда. Хабарларга кўра, Ҳиндистон томони икки томонлама дарё сувлари тўғрисидаги шартномани тўхтатган. Бунинг оқибатида Покистон сувсиз қолиши мумкин. Қолаверса, Ҳиндистон Покистоннинг (ҳарбий) дипломатларини персона нон грата (номақбул шахс) деб эълон қилган ва уларга 1 ҳафта муҳлат берган. Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф эса Ҳиндистонга жавоб бериш учун мамлакатнинг Хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирган.

Хуллас, Кашмирдаги вазият кескин тус олиши аниқдек кўринмоқда.

@o'ylashimcha
04/24/2025, 11:54
t.me/i_think_uz/15014
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
33
19
3.6 k
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

Тадбир Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувидаги раислиги доирасида ташкил этилди. Тадбир очилишида иштирокчиларга Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Учрашув давомида асосий эътибор минтақа мамлакатлари хавфсизлигига замонавий таҳдидлар ва хатарларга баҳо беришнинг ягона ёндашувларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни бартараф этишда махсус хизматлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилди.

Ушбу тадбир Марказий Осиё давлатлари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, минтақамизда тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида махсус хизматлар раҳбарларининг мунтазам учрашувларига асос солди.

@o'ylashimcha
04/24/2025, 11:08
t.me/i_think_uz/15013
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
100
12
3.7 k
“Нима учун АҚШ ва унинг иттифоқчилари "вақти келмади" деган баҳона билан саксон йилдан бери Фаластин давлатчилигини тан олиш масаласида оёқ тираб туриб олган?

Чунки ҳозирги дунё тартиботи давлатнинг субъективлигига асосланади. Давлат йўқ - ҳеч қандай ҳуқуқ йўқ. Фуқаролар ҳам фуқаролар эмас, балки "кўчирилган шахслар" ва Нансен паспорти билан қочқинлардир, аҳолининг генотсиди генотсид эмас, балки "ўз-ўзини ҳимоя қилиш"дир, этник тозалашлар тозалаш эмас, балки "террорчиларни аниқлаш ва зарарсизлантириш операциялари"дир, бунда минглаб ҳалок бўлган фуқаролар ҳеч ким жавоб бермайдиган "ёндош зарар"дир.

Фаластин мавжуд халқаро муносабатлар тизимига мувофиқ давлат сифатида тан олинганидан сўнг, бутун халқаро-ҳуқуқий механизмлар мажмуи унинг фойдасига ишлай бошлайди, қочқинларнинг қайтиши учун шароит яратади ва фаластинликларга қарши жиноятларда айбдорларни жавобгарликка тортади. Жаҳондаги тартибот шундай тузилган: агар сен давлат бўлсанг - сен клубдасан, агар давлат бўлмасанг - сен ўйиндан ташқаридасан ва ўн олтинчи рақамлисан. Шунинг учун АҚШ ва унинг Яқин Шарқдаги ёлғончи ташкилоти - сионистик тузилма Фаластинга БМТнинг тан олинган тўлақонли аъзоси мақомини бермаслик учун жонини жабборга беради. Агар мана шу ҳолат жаҳон тартиботи бўлса, у аллақачон чиқиндихонага тушишга лойиқ экан. “

Мурат Темиров

@o'ylashimcha
04/24/2025, 07:10
t.me/i_think_uz/15012
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
78
33
4.9 k
"Америкага душман бўлиш хавфли, дўст бўлиш эса ҳалокатлидир" - Киссенжер

АҚШнинг бугунги сиёсатини тушунтириб берадиган жумлалар.

@o'ylashimcha
04/23/2025, 12:15
t.me/i_think_uz/15011
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
41
28
3.7 k
Озиқ-овқат хавфсизлигида янги давр бошланмоқда
 
2025 йил 25 августдан бошлаб, барча озиқ-овқат маҳсулотлари санитария ва гигиена талаблари асосида баҳоланади.
 
Бу қоидаларни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ишлаб чиқади ва барча идоралар учун мажбурий бўлади.
 
Ушбу қоидалар жаҳон стандартлари – Codex Alimentarius асосида тузилади. Бу Кодекс – соғлом ва хавфсиз озиқ-овқат бўйича дунёда эътироф этилган қоидалар жамланмаси.
 
Энди эскича стандартлар ва регламентлар бекор қилинади. Бир марта тасдиқланган санитария қоидаси ҳамма идорада амал қилади – ортиқча “менга алоҳида талаб керак” деган оворагарчилик бўлмайди!
 
Шу билан бирга, айрим товарлар санитария, ветеринария ва техник назорат рўйхатларидан чиқарилади. Яъни, ортиқча текширувлар қисқаради, бизнес учун енгиллик, халқ учун эса, ишончли назорат таъминланади.
 
Янги тизимда ҳам хавфсизлик, ҳам самарадорлик биринчи ўринда бўлади.

@o'ylashimcha
04/23/2025, 11:00
t.me/i_think_uz/15010
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
83
23
3.6 k
UzAuto Motors сотувга қўйилибди.

Давлат иштирокидаги 29 та йирик корхона устав капиталидаги акциялар улушлари оммавий савдоларга чиқарилади.

Ортиқча пулиз бўлса олиб қўйинг. Яхши бизнес:)

@o'ylashimcha
04/23/2025, 10:29
t.me/i_think_uz/15009
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
88
20
3.7 k
Чемпионлар мактабга қайтишибди.

@o'ylashimcha
04/23/2025, 09:27
t.me/i_think_uz/15008
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
68
25
3.8 k
Бугун Украина уруши бўйича жиддий йиғилиш бўлиб ўтади Лондонда.

Трамп Украинага 7 банддан иборат ультиматум қўймоқда:

1. Украинанинг Қримдан воз кечиши;
2. Ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш;
3. АҚШ томонидан Россия Федерациясига нисбатан барча санкцияларнинг бекор қилиниши;
4. Запорижжя АЭС ни АҚШ назоратига ўтказиш. АҚШ ва Россия ўртасидаги энергетика соҳасидаги ҳамкорлик;
5. Украина ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар. Хавфсизлик кафолати йўқ;
6. Украинанинг НАТОга аъзо бўлишдан бош тортиши, лекин Европа Иттифоқига қўшилиш имконияти;
7. Минерал ресурслар бўйича шартнома имзолаш.

Келлогг бу режага Украинанинг розилигини олишга умид қилмоқда. Уиткофф Россияга боради ва бу режани Путинга тақдим этади.

Зеленский ва Европа Қримни Россияники деб тан олмоқчи эмас. Кузатамиз.

@o'ylashimcha
04/23/2025, 08:07
t.me/i_think_uz/15007
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
117
30
4.8 k
Ўзбекистонда тўйлар тартибга солинаркан

Ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилади дейишмоқда

@o'ylashimcha
04/22/2025, 15:34
t.me/i_think_uz/15006
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
32
27
3.7 k
Қозоғистонда “замҳоким” отиб кетилибди

Чимкент ҳокимияти биноси яқинида Руслан Берденов ҳужумга учраган. Унга қарата уч марта ўқ узилгани айтилмоқда.

Суиқасдда гумонланган шахс қўлга олинган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

@o'ylashimcha
04/22/2025, 13:17
t.me/i_think_uz/15005
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
63
57
6.1 k
Баурларимиз.

@o'ylashimcha
04/22/2025, 11:00
t.me/i_think_uz/15004
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
46
35
4.0 k
Ўзбекистонлик зиёратчилар 2025 йилги ҳаж мавсуми учун 78 миллион 670 минг тўлайди — “Дарё”

@o'ylashimcha
04/22/2025, 08:21
t.me/i_think_uz/15003
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
71
20
4.4 k
Рим папаси Франциск вафот этибди.

@o'ylashimcha
04/21/2025, 11:24
t.me/i_think_uz/15002
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
77
20
4.5 k
Футболчиларимизга Cobalt, мураббийларга Chevrolet Tracker совға қилинади

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги ғалабаси учун президент совғаси сифатида Chevrolet Cobalt, мураббийларга эса Chevrolet Tracker автомобиллари совға қилинади.

Жамоа бугун соат 19:00 да Тошкентга етиб келади.

@o'ylashimcha
04/21/2025, 11:23
t.me/i_think_uz/15001
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
128
24
5.2 k
Ўтган хафта қахрамонлари қамалибди.

Гиёҳванд модда истеъмол қилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Gentra'нинг уч йўловчиси майда безорилик ва ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармасликда айбланди. Суд қарори билан уларнинг ҳар бирига 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланибди.

@o'ylashimcha
04/21/2025, 08:55
t.me/i_think_uz/15000
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
132
21
5.2 k
Сўнгги 11 йилда Ўзбекистон футболи ёшлар тоифасида эришган ютуқлар ҳақида

2014-2025 йилларда U17, U20 ва U23 тоифаларида 5 мартадан Осиё чемпионатлари ўтказилди. Бу даврда ҳар бир терма жамоасиз бир мартадан чемпионликни қўлга киритди.

Ўзбекистон U-17: 4 та иштирок, 2 чорак финал, бир ярим финал ва бир чемпионлик

Ўзбекистон U-20: 4 та иштирок, икки чорак финал, бир ярим финал ва бир чемпионлик

Ўзбекистон U-23: 5 та иштирок, бир марта гуруҳ босқичи, бир ярим финал, икки финал ва бир чемпионлик

Бу даврда фақатгина Япония биздан олдинда. Бу мамлакат ёшлар терма жамоалари 5 марта чемпионликни қўлга киритган. Ўзбекистон иккинчи ўринда экан.

🫡 Респект.

@o'ylashimcha
04/21/2025, 08:35
t.me/i_think_uz/14999
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
152
154
7.3 k
4 йил олдин ҳақиқатни очиқча айтиб, адолатсизликка қарши кураш очган Исломбек Исмоилов бугун ёшларимизни Осиё чемпионига айлантирди.

@o'ylashimcha
04/20/2025, 20:22
t.me/i_think_uz/14998
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
80
5.1 k
04/20/2025, 20:11
t.me/i_think_uz/14997
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
87
61
4.6 k
Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйини жуда қизиқ кечди. 2 ўйинчи кам бўлиб ўйнашига қарамай, Ўзбекистон мезбон Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида енгиб, иродали ғалабага эришди.

Дарвозабонимизнинг қош қоқиши шунчаки устидан кулиш эди:)

@o'ylashimcha
04/20/2025, 20:11
t.me/i_think_uz/14996
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
49
105
6.0 k
Араблар билан ўйин ҳақида:)

@o'ylashimcha
04/20/2025, 19:05
t.me/i_think_uz/14995
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
32
4
3.5 k
Киев рус-америка келишувига қарши

Украина Президент Офиси раҳбари Андрей Ермакнинг Британия разведкаси ва Германиянинг янги канцлери Мертс билан эришган келишувлари Киевнинг олдиндан ҳаракат қилиш стратегиясига жиддий ўтганини кўрсатмоқда. Ёзда 300 та узоқ масофали Таурус ракеталари ва янги ҳаво мудофааси тизимлари етказилиши режалаштирилган. Украина ўз мудофаа салоҳиятини тезкор равишда мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда, аниқроғи Пуйин ва Трампнинг Саудия Арабистонидаги саммитидан олдин.

Манбаларга кўра, Киевда Москва ва Вашингтон ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқот “қайтмас нуқта”га айланиши мумкинлигини англаб етишган. Украина нафақат қурол олишга, балки ушбу саммитни “бузиш” учун ҳарбий амалиётлар ўтказишга ҳам шошилмоқда — Киев халқаро архитектурани ўз иштирокисиз шаклланишига йўл қўймоқчи эмас.

Хулоса қилиб айтганда, Киев Лондон ва Берлин билан алоқаларни кучайтириб, кафилларни изламоқда ва муросага эмас, балки эскаласияга таянмоқда. Украина бу тенгламада қолишни хоҳлайди — ҳатто АҚШ ўйинни тарк этмоқчи бўлса ҳам.

Хуллас, уруш ҳали тугамайди. Ҳаммани ўз манфаати бор. Оддий халқ билан ҳеч кимни иши йўқ.

@o'ylashimcha
04/20/2025, 15:36
t.me/i_think_uz/14994
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
34
5.2 k
04/20/2025, 14:16
t.me/i_think_uz/14993
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
34
5.2 k
04/20/2025, 14:16
t.me/i_think_uz/14992
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
34
4.8 k
04/20/2025, 14:16
t.me/i_think_uz/14991
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
97
34
4.7 k
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Покистондаги халқаро армия ўйинларида 1-ўринни олибди.

Мудофаа вазирлиги терма жамоаси VIII Халқаро “Жамоа руҳи” мусобақасида рекорд натижа қайд этган. Унда жами 14 та давлат — Ўзбекистон, Баҳрайн, Саудия Арабистони (4 та жамоа), АҚШ, Марокаш, Хитой, Иордания, Ироқ, Туркия, Малдив ороллари, Шри Ланка, Беларус, Қозоғистон ва Қатардан 17 та халқаро жамоа ва Покистоннинг 14 та жамоаси беллашди (умумий 31 та жамоа).

Иккинчи ўринни Хитой, учинчи ўринни Баҳрайн жамоаси олган.

Ҳарбий мусобақаларда доим кучли 3 таликка киришади бизни азаматлар👏

@o'ylashimcha
04/20/2025, 14:16
t.me/i_think_uz/14990
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
68
33
3.5 k
Эркаклар энг кўп қаерларда йиғлайди?

@o'ylashimcha
04/20/2025, 09:20
t.me/i_think_uz/14989
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
38
10
3.5 k
Сунъий интеллект инсоният фойдасига ишлатилаётган 3 та йўл.

1. Ёввойи ҳаётни ҳимоя қилиш. АИ ёрдамида камералар туширган тасвирларни таҳлил қилиш 90% тезлашди. Бу мутахассисларга табиатни асраш режалари устида кўпроқ ишлаш имконини берди.

2. Саратонни эрта аниқлаш. Сунъий интеллект ва анонимлаштирилган бемор маълумотлари асосида кўкрак саратонини эрта аниқлаш кўрсаткичи 13% га ошди.

3. Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш. Деҳқонлар АИ воситаларидан фойдаланганда ҳар гектардаги ҳосил ўсиши 21% га ортган.

Хулоса қиладиган бўлсак, суний интеллект бизга яхши ёрдамчи бўла олади ва амалда бу исботланди.

@o'ylashimcha
04/20/2025, 08:00
t.me/i_think_uz/14988
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
89
20
3.5 k
Қозоғистондаги тиктокер ҳоким

Олма-ота вилояти Талғар шаҳрининг ҳокими аҳоли мурожаатлари билан шундай ишлар экан. У ҳар битта саволга жавоб бериб ўтиради.

@o'ylashimcha
04/19/2025, 09:10
t.me/i_think_uz/14987
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
36
33
3.6 k
Самарқандда ҳовлисида 51 туп наша ўстирган эркак ушланибди.

41 ёшли фуқаронинг яшаш хонадони текширилганда, аввало унинг электр энергияси тизимига ноқонуний улангани маълум бўлган. Шунингдек, у 51 туп гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётгани ҳам аниқланган.

Акамиз бемалол боғ қилган эканлар:)

@o'ylashimcha
04/19/2025, 08:35
t.me/i_think_uz/14986
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
76
27
3.6 k
Дунёдаги энг йирик фастфуд ресторан тармоқларидан бири Burger King яқин ойларда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлайди.

Бу ҳақда 18 апрель куни президент раислигида ўтказилган йиғилишда International Beverages Tashkent салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхонаси (Pepsi, 7UP, Mirinda, Mountain Dew, Adrenaline Rush ва Lipton брендлари) асосчиси Шуҳрат Эргашев маълум қилди.

@o'ylashimcha
04/19/2025, 07:02
t.me/i_think_uz/14985
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
105
460
69 k
«Қозоқлар 10 йилдан кейин Ўзбекистонга стройкага боради»

Қозоғистонлик тадбиркор Мирас Эрназар айни вақтда Ўзбекистонда йирик брендлар фаолияти йўлга қўйилаётганини айтиб, бу бир неча йилдан кейин иқтисоди учун катта фойда бўлишини таъкидлади.

У, шунингдек, Қозоғистонга хонанда Женнифер Лопес келаётгани ҳукумат даражасида мақталиб, жуда кўкларга кўтарилаётгани, аммо бу халққа ҳеч қандай фойда бермаслигини қўшимча қилибди.

@o'ylashimcha
04/18/2025, 15:06
t.me/i_think_uz/14984
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
42
12
3.8 k
Шакарга акциз тўлови бекор қилинибди.

Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади

@o'ylashimcha
04/18/2025, 14:54
t.me/i_think_uz/14983
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
58
2
3.4 k
Фақат ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниш керак – Президент

Шавкат Мирзиёев “ҳозирги дунёдаги вазият бизга таъсир қилмайди” деганлар жуда катта хато қилишини, бундай шароитда фақат ўз куч ва ички имкониятларга таяниб, дадил-дадил қадам ташлаш кераклигини билдирди.

@o'ylashimcha
04/18/2025, 13:35
t.me/i_think_uz/14982
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
20
6
3.4 k
The Economist нашрининг муқоваси:

“Америка активлари ўн йилликлар давомида глобал молия тизимининг таянчига айланган. Доллар халқаро савдода устунлик қилади; Ғазначилик облигациялари ишончли активлар сифатида кўрилади; Федерал захира тизими, Молия вазирлиги ва судлар эса инвесторларни, айниқса хорижликларни, ўз маблағлари Америкада нафақат яхши қарши олиниши, балки хавфсизлиги кафолатланганига ишонтириб келган.

Ҳозир эса гарчи Ғазначилик облигациялари даромадлилиги ошаётган бўлса ҳам доллар қадрсизланмоқда. Бу эса инвесторлар Америкага бўлган ишончлари ўринлими ёки йўқлигидан шубҳалана бошлаганидан дарак.

Бундай вазият одатда АҚШдек молиявий бошпана мамлакатдан кўра ривожланаётган бозорлар учун хос.”

@o'ylashimcha
04/18/2025, 12:36
t.me/i_think_uz/14981
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
52
13
3.4 k
Қирғизистон фуқаролари 10 йилгача АҚШ визасини олишаркан.

#

@o'ylashimcha
04/18/2025, 10:22
t.me/i_think_uz/14980
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
61
3
3.4 k
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берибди.

Ўтган куни бир ой деган эди. Келишидан олдин 24 соат, келганидан кейин 6 ой.

@o'ylashimcha
04/18/2025, 09:44
t.me/i_think_uz/14979
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
70
31
3.8 k
Сирдарёдаги раҳбарлар диктантдан қониқарсиз баҳо олибди

Сирдарё вилоятида давлат идоралари раҳбарлари ўртасида ўтказилган ўзбек тилидаги диктант натижаларида салбий ҳолатлар қайд этилди. Жумладан, Соғлиқни сақлаш, «Ҳудудий электр тармоқлари», «Ўзтелеком» ва «Ўзбекистон почтаси» раҳбарларининг кўпчилиги имтиҳондан қониқарсиз баҳо олди.

@o'ylashimcha
04/18/2025, 09:33
t.me/i_think_uz/14978
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
78
23
3.8 k
Истанбулда Туркия фуқаросини рухсатсиз расмга олган ўзбекистонлик депорт қилинибди.

Ўзбекистон фуқароси 13 апрель куни Истанбул метрополитенида туркиялик аёлни рухсатсиз расмга олган. Натижада аёл полицияга мурожаат қилгач ўзбекистонлик шахс қўлга олинди.

Истанбулдаги Бош консулхона аралашуви билан Ўзбекистон фуқаросига жиноий жавобгарлик билан боғлиқ бўлмаган чора кўрилди:

- унинг Туркияда ишлаш рухсатномаси (Çалışма изни) бекор қилинди;

- унга нисбатан маъмурий жазо ва мажбурий депортация чоралари кўрилмоқда.

@o'ylashimcha
04/17/2025, 16:32
t.me/i_think_uz/14977
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
71
45
3.6 k
Мотивация.

@o'ylashimcha
04/17/2025, 14:28
t.me/i_think_uz/14976
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
60
8
3.5 k
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

— 1997 йилда ўз даврининг йирик геостратегларидан бири бўлган Збигнев Бжезинский ўзининг "Буюк шахмат тахтаси" китобида Фарғона водийсини геосиёсий кескинлик ўчоғига айланишини башорат қилган, айрим экспертлар эса ҳатто "порох бочкаси"га ўхшатган эди. Дарҳақиқат, учта мустақил мамлакатга дахлдор бу қадимий ҳудудда яқин-яқингача шундай воқеалар рўй бердики, кўпчилик бу машъум башорат ҳақиқатдан унчалик ҳам йироқ эмаслигига ишонганди…

…Аммо бугун биз бутунлай бошқача воқеликда яшамоқдамиз…

…Эски башоратларни унутиш вақти келди. Эндиликда, шу жумладан уч давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари ва дўстлиги туфайли бугун Фарғона водийси "порох бочкаси" эмас, балки имкониятлар, фаровонлик, тинчлик, яхши қўшничилик ва бунёдкорлик маконига айланди...

Манба

@o'ylashimcha
04/17/2025, 13:21
t.me/i_think_uz/14975
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
53
11
3.4 k
Bloomberg Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтибди

Бу орқали Ўзбекистонда солиқ тўлаётган дунёнинг гигант компаниялари сони 69тага етибди.

@o'ylashimcha
04/17/2025, 12:52
t.me/i_think_uz/14974
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
59
13
4.5 k
Литва Марказий Осиё фуқаролари учун миграция сиёсатини кучайтирмоқчи экан.

Марказий Осиё давлатларининг ўнга яқин фуқаросига террорчилик ташкилотлари билан алоқаси ва радикаллашуви эҳтимоли туфайли Литвага кириш тақиқланган.

Литва бош вазири виза бериш жараёнида энди маданий яқинликка кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини айтди.

@o'ylashimcha
04/17/2025, 11:55
t.me/i_think_uz/14973
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
32
2
3.5 k
Россияда ижарага берилган квартирадан тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилибди

Дастлабки тахминларга кўра, уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган. Жиноят иши терговини Калининград области прокуратураси назоратга олган.

@o'ylashimcha
04/17/2025, 11:04
t.me/i_think_uz/14972
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
32
7
3.4 k
Узр сўрашибди.

Мактабда винетка учун кортеж ташкил қилганларга чора кўрилди

Наманган шаҳридаги 14-умумтаълим мактабида кортеж машиналари ўқувчилар иштирокида видеоролик олиш учун мактаб ҳудудига сўроқсиз кирган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўқувчиларнинг ота-оналари ва ўзини тадбиркор деб тақдим этган фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Шунингдек, масъулларга нисбатан тегишли чоралар ҳам кўрган.

@o'ylashimcha
04/17/2025, 09:34
t.me/i_think_uz/14970
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
7
3.4 k
04/17/2025, 09:34
t.me/i_think_uz/14971
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
1
29
617
Сақлаб қўйинг.

@o'ylashimcha
04/17/2025, 09:32
t.me/i_think_uz/14969
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
31
25
4.1 k
Рақамли фирибгарликнинг оммалашиб бораётган тури — диний манипуляциялар

1. Ишончга кириш: Дин кўпинча ишонч тамойилига асосланади. Баъзи тадбиркорлар бу ишончни суиистеъмол қилиб, айтилган сифат ёки қийматга мос келмайдиган товар ёки хизматларни таклиф қилишлари мумкин.

2. Ёлғон ваъдалар: Кўпинча фирибгарлар хайрия маблағларини ажратиш каби эзгу ишларни ваъда қилишади, лекин аслида бу ваъдалардан савдони кўпайтириш учун маркетинг воситаси сифатида фойдаланишади.

3. Заиф гуруҳларни эксплуатация қилиш: Ёрдам ва тушунишни излаётган одамлар пул ёки хайрия эвазига "бахтли ҳаёт" ёки "молиявий барака" ваъда қилувчи фирибгарларнинг қурбонига айланишлари мумкин. Бу катта йўқотишларга олиб келиши мумкин.

4. Сектага хос амалиётлар: Баъзи ҳолларда компаниялар диний қасамлар баҳонасида ўз аъзоларидан қатъий қоидаларга риоя қилишни ва маблағ ажратишни талаб қиладиган секталар каби иш юритишлари мумкин. Бу бошқариш ва қарам қилиш муҳитини яратади.

Алимов

@o'ylashimcha
04/16/2025, 15:26
t.me/i_think_uz/14968
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
95
35
3.5 k
52 радарни пневматик қуролдан ўқ отиб синдирган акамиз блогер бўлиб олибди.

@o'ylashimcha
04/16/2025, 14:34
t.me/i_think_uz/14967
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
88
53
3.7 k
Ажрашаётганда суд томонидан бериладиган “ярашиш даври” бекор қилинибди.

Зўр иш бўпти. Иккита кап-катта одамни қарорини қабул қилмасдан давлат уларга ўйлаб кўриш учун вақт беришини ўзи абсурд. Энг ёмони ўша ярашув даврида мажбуран “яраштирилган” оилаларнинг қанчадан қанчаси энг камида бахтсиз, кўпида эса фожеа билан тугайдиган кейслар тиқилиб ётибди.

@o'ylashimcha
04/16/2025, 10:35
t.me/i_think_uz/14966
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
93
80
4.0 k
Тушунган тушунди.

@o'ylashimcha
04/16/2025, 09:22
t.me/i_think_uz/14965
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
78
113
4.5 k
Хитой автомобилсозлиги тараққиётини ўрганиш лозим.

@o'ylashimcha
04/16/2025, 06:25
t.me/i_think_uz/14964
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
92
29
4.9 k
Уммон Султонлигидаги нашр Фарғона водийсида очилган лолақизғалдоқлар ҳақида ёзибди.

Дунёга шу тарафлардан танилиш ёқимли ҳолат.

@o'ylashimcha
04/15/2025, 16:01
t.me/i_think_uz/14963
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
62
33
3.9 k
Ўзбекистоннинг шаҳар герблари экан.

Ким қайси шаҳардан?

@o'ylashimcha
04/15/2025, 13:42
t.me/i_think_uz/14962
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
1
29
Андижон вилоят ҳокими ишдан олинди деган гаплар юрибди.

@o'ylashimcha
04/15/2025, 12:41
t.me/i_think_uz/14961
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
44
4.1 k
04/15/2025, 10:40
t.me/i_think_uz/14960
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
68
41
4.1 k
Наманганда экан.

Бир вақтлар тақиқланган эди. Яна бошландими?

@o'ylashimcha
04/15/2025, 10:40
t.me/i_think_uz/14959
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
47
41
4.2 k
Тошкентдаги Рисовий бозори сотувга қўйилибди

E-auksion платформасида пойтахтнинг Миробод туманидаги «Бешқўрғон» деҳқон бозори филиалининг, халқ тилида «Рисовий бозор» бино ва иншоотлари сотувга қўйилди.

Фарғона йўли ва Абдурауф Фитрат кўчалари кесишмасида жойлашган лотнинг бошланғич нархи 15,94 миллиард сўмни (1,23 млн доллар) ташкил этади. Харидор объект негизида лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа мастер режа асосида «экобозор», савдо, офис, хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар марказларни ҳамда автотураргоҳни қуриши керак. Бинонинг умумий майдони 0,26 гектарга тенг.

Аризалар 28 апрель куни соат 9:00 гача қабул қилинади ва натижалар ўша куни соат 10:00 да эълон қилинади.

@o'ylashimcha
04/15/2025, 09:15
t.me/i_think_uz/14958
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
126
455
16 k
​​Англияда ўқиётган ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз хақидаги фикрлари:

• Лондонда тили бурро тадбир уюштириб "фаол" бўлганлар бир тийин экан.

• Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.

• Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гурухдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани ҳам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.

• Компьютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам, бутун гуруҳ, ҳа ишонинг, ҳар бири мендан яхши билади.

• Дунёқараш жиҳатидан ҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса ҳалиям кофе турларининг фарқига бормайман.

• Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг.

• Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак ростдан ўқишимиз керак.

• Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача...

• Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Нью Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага ҳам ишга кира олмайди. Нега?

• Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.

• Бу ерда, яъни Лондонда яхши офис ишига киришингиз, осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма-юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали ҳар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. Улар илм сўрайди.

• Хулоса: бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган, лекин кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг.

Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...

• Ўқинг биродар...

©️Ўринов Аҳмаджон

@o'ylashimcha
04/15/2025, 06:25
t.me/i_think_uz/14957
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
45
18
3.6 k
Бизда ҳам тартибга солиш бошланди.

Сунъий интеллектдан ғаразли мақсадларда фойдаланганлар жавобгарликка тортилиши мумкин экан.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 46²-моддасида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш ва уни ОАВ ҳамда Интернетда тарқатиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Ғаразли мақсадда фойдаланманг.

@o'ylashimcha
04/14/2025, 20:14
t.me/i_think_uz/14956
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
20
6
3.6 k
Халқ дипломатияси орқали Ўзбекистонни дунёга танитамиз
 
Яқинда ташкил этилган Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитага халқ дипломатиясини орқали хорижий мамлакатлар билан алоқаларни ривожлантириш вазифаси юклатилган.

Нега халқ дипломатияси муҳим?

• Ўзаро ишонч ва дўстлик муҳитини яратади – Халқлар ўртасидаги дўстлик дипломатиянинг энг таъсирчан шаклидир.

• Маданий меросни кенг тарғиб қилади – Ўзбекистоннинг ноёб санъати, адабиёти ва урф-одатлари дунёнинг турли бурчакларига етказилади.

• Иқтисодий ва туризм алоқаларини ривожлантиради – Халқ дипломатияси орқали ишбилармонлик муҳитига ҳам ижобий таъсир кўрсатилади.

• Ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратади– Халқаро майдонда ҳамкорлик кўламини кенгайтириш имкониятини беради.
 
@o'ylashimcha
04/14/2025, 18:55
t.me/i_think_uz/14955
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
87
33
3.7 k
Зато таланти бор шу одамни.

@o'ylashimcha
04/14/2025, 17:55
t.me/i_think_uz/14954
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
46
36
3.8 k
АҚШда ўқитувчилар, агар талабалар тестларни бажариш учун нейрон тармоқлардан фойдалансалар, нейрон тармоқ хато жавоб бериши учун тестларга оқ рангдаги яширин матнни қўшишни бошлашибди.

Матнда нотўғри жавобни чиқарадиган промпт яширинган.

Одамзот ўзи яратган нарсага ўзи қарши курашади. Нейрон тармоқлар, суьний интеллектлар ҳақида хабар ўқисам Терминатор филми ҳаёлимга келувради.

@o'ylashimcha
04/14/2025, 17:23
t.me/i_think_uz/14953
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
31
12
3.7 k
Президентнинг тегишли фармони билан Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ташкил этилган эди.

Янги қўмита миллатлараро муносабатларни яхшилаш учун қандай вазифаларни бажариши керак?

Қўмита нима иш қилади?

Унга қуйидаги асосий вазифалар юклатилган:

✓ жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш;

✓ Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни умуммиллий тараққиётга дахлдорлигини кучайтириш;

✓ халқ дипломатияси механизмлари орқали хорижий мамлакатлар билан ижтимоий-маданий ва дўстлик алоқаларини ривожлантириш;

✓ хориждаги ватандошларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини Ватанимиз ривожига сафарбар этишларини қўллаб-қувватлаш;

✓ Ўзбекистон халқи ҳамда хориждаги ватандошларнинг жамиятнинг муштарак мақсадлари йўлида бирдамлиги, умуммиллий ҳамжиҳатлик масалаларини тизимли таҳлил қилиш.

Бу ҳақда бугун АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинибди.

@o'ylashimcha
04/14/2025, 16:34
t.me/i_think_uz/14952
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
73
44
4.2 k
Кадрлар алмашди.
Иловалар алмашмоқда.

@o'ylashimcha
04/14/2025, 14:20
t.me/i_think_uz/14951
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
59
56
4.4 k
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан “Safe Road” иловаси ишлаб чиқилибди. Эндиликда йўл ҳаракати қоидабузарликларини ушбу илова орқали текшириш мумкин бўлади.

Road 24 ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилган.

@o'ylashimcha
04/14/2025, 13:00
t.me/i_think_uz/14950
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
173
50
4.1 k
Яшавор мерган.

@o'ylashimcha
04/14/2025, 06:10
t.me/i_think_uz/14949
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
71
16
3.7 k
Туркияда ёлғон чақирув қилиб, полицияни касб байрами билан шу тарзда табриклашибди.

@o'ylashimcha
04/13/2025, 10:13
t.me/i_think_uz/14948
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
123
29
3.5 k
АҚШнинг ошкор этилган махфий маьлумотларига кўра, Гитлер ўзини ўзи ўлдирмаган экан. Уни Аргентинада 10 йиллар давомида қидиришган.

Берлин таслим бўлганида минглаб нацистлар Жанубий Америкага, асосан Аргентинага қочиб ўтишган.

Агар Трамп ваьда берганидек ҳамма маьлумотларни ошкор қилса борми, сизу-биз билган тарих буткул ўзгариб кетиши мумкин.

@o'ylashimcha
04/12/2025, 11:21
t.me/i_think_uz/14947
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
43
15
3.7 k
Ўзбекистон аҳолисининг 56 фоизи меҳнатга лаёқатли деб топилибди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йил 1 апрель ҳолатига кўра:

➖ Доимий аҳоли сони – 37,7 миллион киши

Шундан:

➖ 56% (21,1 млн) – меҳнатга лаёқатли;
➖ 32,1% (12,1 млн) – меҳнатга лаёқатли ёшга етмаган;
➖ 11,9% (4,46 млн) – меҳнатга лаёқатли ёшдан ўтган.

Сиз қайси бирига кирасиз?

@o'ylashimcha
04/11/2025, 18:47
t.me/i_think_uz/14946
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
52
15
3.5 k
Вертолётда бўлган Siemens Spain бош директори Агустин Эскобар, рафиқаси ва уч фарзанди ҳалок бўлибди.

@o'ylashimcha
04/11/2025, 08:16
t.me/i_think_uz/14945
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
18
15
3.4 k
Ню-Йоркда вертолёт дарёга қулади, олти киши ҳалок бўлди

Йўловчи вертолёти Манҳэттен марказидаги майдончадан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай Гудзон дарёсига қулаган. Вертолётда Siemens Spain директори Аугустин Эскобар, рафиқаси ва уч қизи бўгани айтилмоқда.

Америкалик машҳур актёр Том Ҳенкснинг “Чудо на Гудзоне” номли яхши киноси эсга тушиб кетди. Кўришни тавсия қиламан.

@o'ylashimcha
04/11/2025, 08:13
t.me/i_think_uz/14943
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
15
3.4 k
04/11/2025, 08:13
t.me/i_think_uz/14944
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
130
43
4.1 k
Шеьрият кечаси.

@o'ylashimcha
04/10/2025, 14:05
t.me/i_think_uz/14942
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
94
64
53 k
Тармпнинг энг яқин иттифоқдошларига қилаётган ноэркакона ишларига жавобан улар ҳам жавоб беришмоқда.

- Макрон Фаластин давлатини тан олмоқчи;

- Канада эса Исроилга қурол эмбаргосини қўйганини эьлон қилди;

- Испания Европани Хитой билан бирлашишга чақирди;

- АҚШдаги демократлар партияси Трампга нисбатан жиноий текширув бошлабди.

@o'ylashimcha
04/10/2025, 12:57
t.me/i_think_uz/14941
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
77
36
3.6 k
Дунёга машҳур бўлиш осон.

Айтганча, Бандлик вазирлигининг Андижон шаҳар бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари ишдан олинибди.

@o'ylashimcha
04/10/2025, 08:05
t.me/i_think_uz/14940
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
79
27
3.6 k
Зайнилобиддин Низомиддиновнинг Бекобод тумани ҳокими сифатида биринчи иш куни аҳоли билан учрашишдан бошланди.

Бардавом бўлсин!

@o'ylashimcha
04/10/2025, 06:53
t.me/i_think_uz/14939
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
69
27
3.7 k
Топшириқ бажарилди зато.

@o'ylashimcha
04/10/2025, 06:15
t.me/i_think_uz/14938
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
58
50
4.2 k
Қори акани қамашибди.

@o'ylashimcha
04/09/2025, 21:12
t.me/i_think_uz/14937
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
29
25
52 k
Янги хабар:

Телеграмда Роскомнадзорда рўйхатдан ўтган каналлар учун маркировка тизими жорий этилди, деб хабар берди Россия Давлат Думасининг ахборот сиёсати бўйича қўмита раҳбари ўринбосари Антон Горелкин.

Бундай каналлар эгалари канал номи ёнида жойлашган махсус “А+” белгисини олишлари мумкин. Депутатнинг сўзларига кўра, бу белгини олиш учун Trust Channel ботига ёзиш керак. Маркіровка олиш учун қандай маълумотлар талаб қилиниши аниқ келтирилмаган. Шу билан бирга, бу реклама берувчилар учун вазифаларни енгиллаштирди – энди улар ким билан шартнома тузишни билишади.

Сизнингча, бу Ўзбекистонда
Телеграм каналларига қандай таъсир қилади? Балки бизда ҳам шундай тартибга солиш чоралари пайдо бўладими?

@o'ylashimcha
04/09/2025, 14:34
t.me/i_think_uz/14936
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
111
72
4.6 k
Кайф мавзусини давом эттирамиз.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, расмда Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлим бошлиғи ўринбосари экан.

Ушбу шахснинг давлат идорасида наркотик модда истеъмол қилиб ўтиргани тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

@o'ylashimcha
04/09/2025, 13:06
t.me/i_think_uz/14935
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
84
94
4.5 k
Сурхондарёда севгилисини қучоғига ўтқизиб, машина бошқарган ҳайдовчига чора кўрилибди.

Йигит ва қиз барчадан узр сўради ва қилган ишидан уялганини таъкидлади.

Видеога олиш бошқача кайф берса керак бунақаларга.

@o'ylashimcha
04/09/2025, 10:47
t.me/i_think_uz/14934
I_
Ўйлашимча?
13 551 subscribers
50
36
4.2 k
Тошкентда бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқ тадбирида Замбия вакили вафот этибди

Замбия Миллий Ассамблеяси котиби Рой Мукоба Нгулубе 2025 йил 7 апрел куни Тошкентда хизмат сафари чоғида қисқа муддатли касалликдан сўнг вафот этди. Айнан қайси касаллик эканига ойдинлик киритилмаган.

Маълум бўлишича, у Тошкентда IPU юбилей Ассамблеясига ​Замбия Миллий Ассамблеясининг Спикери — Нелли Бутете Кашумба Муттига ҳамроҳлик қилиб келган.

@o'ylashimcha
04/09/2025, 09:03
t.me/i_think_uz/14933
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria