У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
RO
Rost24 | Расмий канал
https://t.me/rost_24uz
Возраст канала
Создан
Язык
Таджикский
1.11%
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
16.56%
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар

Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
Найдено 789 результатов
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
23
28
4.4 k
⚡️Ўзбекистонда туғилиш кескин камайди, ўлим эса ошди. 2025 йил боши демографик кўрсаткичлари эълон қилинди

2025 йилнинг дастлабки уч ойида 198,1 минг нафар бола туғилган. Бу 2022 йилдан буён энг кам кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Статистика қўмитасининг аҳоли демограцияси ҳисоботида айтиб ўтилган.

Ўтган чоракда 41,4 минг ўлим қайд этилган. Бу ҳам 2022 йилдан буён энг юқори кўрсаткич.

Мамлакатимизда 2025 йилнинг январь-март ойларида қайд этилган никоҳлар сони 43,8 минг бирлик, ҳар минг аҳолига никоҳ коэффициенти 4,7 промиллени ташкил этди. Никоҳлар сони жорий йилнинг январь-март ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 минг бирликка камайган.

Никоҳдан ажралишлар сони 11,5 минг бирлик, ҳар минг аҳолига нисбатан ажралиш коэффициенти 1,2 промиллени ташкил этди. Ажралишлар сони жорий йилнинг январь-март ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ўзгармаган.

2025 йил январь-март ойларида республика бўйича кўчиб кетганлар сони кўчиб келганларникидан кўп бўлган.

Жумладан, кўчиб кетганлар жами сони 65 126 кишини, шу жумладан республиканинг бошқа ҳудудларига кўчиб кетганлар 62 755 кишини, хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар 2 371 кишини ташкил қилди.

Ҳисоботга кўра, кўчиб келганлар жами сони эса 63 077 кишини, шу жумладан республиканинг бошқа ҳудудларидан кўчиб келганлар 62 755 кишини, хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар 322 кишини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ҳисобот даврида 9 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, 8 901 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 203 нафар фуқаро ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
27.04.2025, 18:36
t.me/rost_24uz/12294
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
14
9
5.1 k
⚡️Жанубий Корея президентлигига номзод маълум бўлди

Собиқ Демократик партия (ДП) етакчиси, ҳуқуқшунос ва сиёсатчи Ли Чжэ Мён бугун бўлиб ўтган президентлик сайловларида партиядан ғалаба қозонди ва 3 июнь куни бўлиб ўтадиган Жанубий Корея президентлик сайловларида асосий номзод сифатида танланди. Бу ҳақда Yonhap нашри хабар берди.

Хабарга кўра, сайловда қатнашган барча овозларнинг 89,77 фоизини қўлга киритди. Мён бутунлай янги мамлакат, яъни ҳақиқий Корея Республикасини қуришга ваъда берган.

Номзодлар орасида Кёнги провинсияси губернатори Ким Донг Ён 6,87 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Жанубий Кёнсан вилояти собиқ губернатори Ким Кюнг Су 3,36 фоиз овоз тўплади.

Маълумот учун, 2022 йилда бўлиб ўтган сайловда Ли Чжэ Мён президент Юн Сок Ёлга бор-йўғи 0,73 фоиз овозга ютқазган.

Юн Сок Ёл эса қисқа муддатли ҳарбий ҳолат жорий этиши билан боғлиқ қўзғолон ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш айбловлари бўйича лавозимидан четлаштирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореянинг Юн Сок Ёлдан олдинги собиқ президенти Мун Чже Ин 151 минг доллар пора олганликда айбланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
27.04.2025, 17:17
t.me/rost_24uz/12293
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
57
8
6.3 k
⚡️Шавкат Мирзиёев Эрон президентига таъзия мактуби йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эронда юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани сабабли Эрон президенти Масъуд Пезешкиёнга таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Жорий йилнинг 26 апрел куни Эроннинг Бандар Аббос шаҳри яқинидаги Шаҳид-Ражаи портида портлаш содир бўлган. Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 14 киши вафот этиб, 750 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.

Ҳозирда, портлаш сабаблари очиқланмаган. Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганларгa эса тез орада шифо топишларини тилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
27.04.2025, 13:16
t.me/rost_24uz/12292
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
40
26
6.7 k
⚡️Саудия Арабистони ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатди

Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик визаси олиш имкониятини ёпиб қўйди.

Саудия Арабистони Туризм вазирлигининг маълум қилишича, ўндан ортиқ давлатлар, хусусан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун электрон визага мурожаат қилиш хизмати вақтинчалик, 23 апрелдан 9 июнга қадар тўхтатилган.

Бу саёҳат ёки умра мақсадида қиролликка бориб, ноқонуний Ҳаж қилишни олдини олиш учун кўрилган чора сифатида баҳоланмоқда. Бу муддат ичида Саудия Арабистонига саёҳат қилишни хоҳловчилар элчихона ёки ваколатли виза идоралари орқали ариза топшириши мумкин.

Маълумот учун 2023 йил август ойида Саудия Арабистони Vision-2030 дастури доирасида туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон фуқаролари учун eVisa хизматларини жорий этганди.

Кейинчалик бу имконият Тожикистон фуқароларига ҳам тақдим этилди, натижада минтақага саёҳат қилувчилар сони ортиб, кириш имкониятлари кенгайди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
27.04.2025, 10:30
t.me/rost_24uz/12291
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
27
21
6.7 k
⚡️Хусусий клиникалардаги кўнгилсиз ҳолатлар юзасидан соғлиқни сақлаш вазирига депутатлик сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси аъзоси, депутат Гулнора Абдувоҳидова сўнгги вақтларда хусусий клиникаларда ўлим билан боғлиқ ҳолатлар кўп кузатилаётганлиги боис Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Ҳудаяровга депутатлик сўрови юборди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, депутат ўз сўровида, хусусий шифохоналарда тиббиёт ходимларининг ўз вазифаларини лозим даражада бажарилмаслиги ёки нотўғри ташхис ва муолажа сабабли беморлар ўлими йилдан йилга ошиб бораётганлигини таъкидлаб ўтган.

Шунингдек, депутатлик сўровида Соғлиқни сақлаш вазирлигига
"Хусусий тиббиёт муассасаларида ушбу нохуш ҳолатлар кўпайишининг асл сабаблари нимада ва уларнинг олдини олиш бўйича вазирлик томонидан қандай чоралар кўрилмоқда?", "Хусусий клиникаларда рўй берган ҳар бир инсон ўлими, ногиронлик ёки соғлиққа жиддий зарар етказиш ҳолати вазирлик томонидан таҳлил қилинганми ва уларнинг такрорланмаслиги учун қандай амалий ишлар қилинган?", "Хусусий тиббиёт муассасаларида муолажаларнинг тўғри қўлланилиши ва тасдиқланган тиббий протоколларга амал қилиниши устидан тизимли назорат механизми мавжудми?", "Бу борада қандай аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?", "Вазирлик аҳоли саломатлигини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида хусусий клиникалар учун лисензия талаблари ва шартларини қатъийлаштириш бўйича қандай таклиф ва ташаббусларни илгари суришни режалаштирмоқда?" -каби саволлар берилган.

Депутат Абдувоҳидова «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон қонунининг 15-моддасига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазиридан юқоридаги саволларга 10 кун муддат ичида асослантирилган жавоб беришни сўраган.

Албатта, охирги вақтларда хусусий шифохоналар билан боғлиқ нохуш хабарлар  тез-тез қулоғимизга чалинмоқда. Энг ачинарлиси, кўп ҳолатлар беморлар ўлими билан тугамоқда. Бундай вазиятларда, депутатлар сўровини кутиб туриш ўринсиз. Хусусий клиникаларга нисбатан жиддий текширувлар олиб борилиб, мазкур ҳолатлар воқеа жойида ўрганилса мақсадга мувофиқ бўлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
27.04.2025, 08:18
t.me/rost_24uz/12290
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
50
138
9.3 k
⚡️Агар бир йил ичида 12 балл тўпланса, ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 мартдаги қарорига мувофиқ, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жарима баллари тизими жорий этилмоқда. Ушбу тизим 2025 йил 1 майдан бошлаб кучга киради.

Агар бир йил ичида 12 балл тўпланса, ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ҳайдовчи бир йил давомида қоидабузарлик қилмаса, кейинги даврда биринчи марта содир этган қоидабузарлиги учун жарима бали ҳисобланмайди.

Барча жарима баллари "E-jarimaball" электрон тизими орқали автоматик тарзда юритилади, инсон омили аралашмайди.

Агар ҳайдовчи:
—6 ой давомида қоидабузарлик қилмаса, унинг 2 балли ҳисобдан чиқарилади;

—8 балл тўпласа, у бу ҳақда SMS орқали огоҳлантирилади;

—жарима баллари ҳисобидан норози бўлса, суд орқали шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ҳайдовчилар учун эса 2 балл белгиланди.

Жарима баллари носоз транспорт воситасидан фойдаланганда, қорайтирилган ойнали машина ҳайдаганда, ҳаддан ташқари тезликни ошириш, қизил чироққа бўйсунмаслик, қарама-қарши йўналишга чиқиш, ЙТҲ жойини тарк этиш каби ҳолатлар учун берилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
27.04.2025, 07:14
t.me/rost_24uz/12289
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
31
98
10 k
#Рост_ҳикматлар

✅Бировнинг юкини енгиллатишга ҳисса қўшган ҳар бир одам дунёга наф келтирган ҳисобланади.

✍Чарльз Диккенс

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
27.04.2025, 03:10
t.me/rost_24uz/12288
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
18
5
7.9 k
⚡️Туркияда Ўзбекистон фуқароси ёнғин сабаб вафот этди

2025 йил 24 апрель куни Истанбул шаҳрида ёнғин оқибатида вафот этган 19 ёшли юртдошимизнинг жасадини Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Истанбул Бош консулхонаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаро Истанбул шаҳри Кадикой тумани Фикиртепе мавзесида жойлашган ижарадаги уйда номаълум сабабларга кўра юзага келган ёнғин оқибатида вафот этган.

Марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан тўлиқ қоплаб берилди, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Истанбулда содир бўлган зилзила сабаб бир нафар ўзбекистонлик қўрқувдан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
26.04.2025, 14:43
t.me/rost_24uz/12287
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
109
111
11 k
⚡️1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади

Президент топшириғига биноан, 2025 йил 1 майдан бошлаб 201 кВт/соатдан 500 кВт/соатгача бўлган электр энергияси учун нарх 900 сўм эмас, 800 сўм этиб белгиланади. Бу ўзгариш Вазирлар Маҳкамасининг 194-сонли қарорида келтирилган.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, ушбу қарор мавжуд тарифларга аҳоли учун енгиллик яратиш мақсадида киритилган ўзгаришларни ўз ичига олади.

Масалан, бир ойда ўртача 500 кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қиладиган хонадон аввал 360 минг сўм тўлар эди (200 кВт учун 90 минг сўм, 300 кВт учун 270 минг сўм). Энди ҳам тўлов миқдори ўзгармайди, аммо тарифлар бошқача тақсимланади: 200 кВт учун 120 минг сўм, 300 кВт учун эса 240 минг сўм.

Шунингдек, янги тартибга кўра, электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бошлаб инфляция даражасига қараб, 10 фоиздан ошмаган миқдорда индекслаш орқали қайта кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент электр энергияси бўйича тарифлар нархини ўзгартиришни 1 апрелдан 1 майгача кечиктириш топшириғини берган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
26.04.2025, 14:25
t.me/rost_24uz/12286
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
22
250
30 k
⚡️ 1 майдан бошлаб ҳужжатсиз мигрантлар Россиядан чиқариб юборилади

Миграция агентлиги Россияда патент олмаган фуқароларимизни ҳуқуқий мақомни тиклаш учун кам вақт қолгани ҳақида огоҳлантирди.

Хабарга кўра, 2025 йил 30 апрель куни Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сон Фармони билан берилган имкониятлар, ҳуқуқий мақомга эга бўлиш учун берилган муддат тугайди.

2025 йил 1 майдан бошлаб, ҳуқуқий мақомини тартибга солмаган шахсларга нисбатан чиқариб юбориш ва келажакда Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилади.

Россия ҳудудида қонуний қолиш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатнома ҳужжатларини олиш учун Россия ИИВнинг ҳудудий органларига, Россия ИИВ ФГУП «ПВС» филиалларига ёки Москва шаҳридаги ГБУ ММЦ «Сахарово»га мурожаат қилиш сўралади.

Аввалроқ, 2025 йил 1 январдан 30 апрелгача бўлган даврда "назорат қилинадиган шахслар" реестрига киритилган мигрантлар ҳуқуқий мақомларини ҳал қилишмаса, Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши ҳақида хабар қилган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
26.04.2025, 13:36
t.me/rost_24uz/12285
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
11
10
7.9 k
⚡️Ўзбекистонда 2025 йилнинг l чорагида 173 нафар шахс ЙТҲ содир этгани сабабли озодликдан маҳрум қилинган

Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи чорагида йўл-транспорт ҳодисаси келтириб чиқаргани учун 173 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жами 891 нафар шахс судланган.

2024 йил давомида эса ушбу модда билан 3 321 нафар шахс судланиб, уларнинг 917 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 2 404 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Шунингдек, Сенат қўмитасига кўра 2024 йил ҳисобот даврида 9 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, 8 901 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 203 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг 47,1 фоизи ҳайдовчилар томонидан пиёдага йўл бермаслик ҳамда 22,8 фоизи белгиланган тезликка риоя қилмаслиги, 3,7 фоизи ухлаб қолиши ва 3,6 фоиз ЙТҲлар светофорга амал қилмаслик оқибатида содир бўлган.

Республика ҳудудида шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда йўловчи ташувчи автобусларни назорат қилиш бўйича ўтказилган махсус рейд тадбирларида автобусни маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ 61 та ҳолат аниқланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
26.04.2025, 07:30
t.me/rost_24uz/12284
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
50
10
7.4 k
⚡️Ўзбекистон ва Қирғизистон "Чашма" булоғидан бирга фойдаланишга келишишди

Кеча, 24 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қ.Қ.Тошиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси лойиҳа чизиғининг чегаранинг охирги тартибга солинмаган участкасидан ўтиши тўғрисидаги Баённома ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасидаги “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги Битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди.

Ўзбекистон фуқароларининг ушбу булоқдан эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши, ўзбек томони булоқда шаклланадиган сув ҳажмининг учдан икки қисмидан фойдаланишини таъминлаш ҳамда манбанинг сув ресурслари ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни ўзбек томони билан мувофиқлаштириш тўғрисида келишувларга эришилди.

Шунингдек, томонлар дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида икки мамлакат фуқароларининг “Чашма” булоғидан тўлақонли фойдаланишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай чора-тадбирларга йўл қўймасликка келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан чегара ва Андижон сув омборига оид қонунлар имзоланганида "Чашма" булоғи жойлашган участка алоҳида шартномалар билан тартибга солиниши келишиб олинган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
25.04.2025, 20:23
t.me/rost_24uz/12283
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
48
18
7.4 k
⚡️Самарқанддаги малака синовларида кузатилган ҳолатлар бўйича расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда малака синовларида қатнашиб чиққан номзоднинг онлайн эфирда ҳали ичкарида турганлиги ҳамда Андижон вилоятида бошқа бир номзоднинг телефондан фойдаланаётганлиги кузатилгани ҳақида видео тарқалди.

Ҳолатга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Хабарга кўра юқоридаги ҳолатда интерактив панелда интернет алоқаси узилган ва натижада эски, яъни узилишдан олдинги кадрлар экранга чиққан.

Илова қилинган расмдан кўриниб турибдики, ушбу номзод 52 балл тўплаб аттестациядан ўта олмаган. Шунингдек, номзоднинг тест жараёнида олинган расмлари ва у синовдан кетгандан кейинги ҳолатни кўришингиз мумкин, дейилади хабарда.

Иккинчи ҳолатдаги телефондан фойдаланган номзод ҳодиса аниқланган кун, яъни 19 апрель куни натижалари бекор қилиниб, четлаштирилгани айтилмоқда.

Келтирилишича, бугунги кунга қадар республика бўйича алоқа қурилмаларидан ёки бошқа воситалардан фойдаланган жами 24 нафар номзод тест синовларидан четлаштирилган.

Малака синовларида техник носозликлар ва тартиббузарликлар кузатилгани ташвишли ҳолат. Бу эса синовларнинг шаффофлиги ва адолатлилигига нисбатан ишончни пасайтиради. Айниқса, тест пайтида алоқа воситасидан фойдаланган номзоднинг аниқланиши ва четлаштирилиши бундай ҳолатлар кенг тарқалгани хавфини кўрсатади. Наҳотки телефондан фойдаланиш ҳолати ҳалигача мавжуд. Қачон бу камчиликлар тузатилади?

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
25.04.2025, 17:42
t.me/rost_24uz/12282
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
40
7
7.5 k
⚡️Дубайда 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган

Ташқи ишлар вазирлиги Дубай шаҳрида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди.

Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида пичоқбозлик бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Вазирлик Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашган.

Шунингдек, БАА томони қонунбузарлик ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинганини маълум қилган.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бораётганини билдирди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
25.04.2025, 16:06
t.me/rost_24uz/12281
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
34
28
7.6 k
⚡️Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон расмийлари билан маслаҳатлашувлар якунлари бўйича баёнот эълон қилди

Халқаро валюта жамғармаси баёнотидан бир қанча тавсия ва хулосалар ўрин олган. Жумладан:

—амалдорлар даромадларини декларациялаш қонунини қабул қилишни тезлаштириш;

—корхоналар фойдаси ва жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқларни ислоҳ қилиш, даромадга қараб солиқ имтиёзларини қисқартириш;

—самарасиз божхона имтиёзларини бекор қилиш ва янгиларини тақдим этишдан воз кечиш;

—давлат қарзини бошқариш стратегиясини такомиллаштирилган ҳисобот ва эълон қилиш орқали шаффофликни ошириш;

—ДХШ билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган харажатларни бюджетга киритиш, ДХШ лойиҳаларини давлат инвестицияларини бошқаришнинг кенг қамровли тизимига сингдириш ҳамда маблағларни ўзлаштириш бўйича ҳақиқий имкониятларни ҳисобга олган ҳолда ДХШ учун йиллик чегарани камайтириш;

—олтин нархи ўзгаришининг давлат харажатларига таъсирини минималлаштиришга интилиш;

—валюта курси ўзгаришининг кенг доирасига босқичма-босқич ўтиш;

—шаффоф тартиб-қоидалар, инвесторлар ҳуқуқларининг қонуний кафолатлари ва активларни сотишдаги рақобат билан хусусийлаштиришни жадаллаштириш;

—тизимли аҳамиятга эга банкларни ихтисослаштирилган давлат банклари сифатида сақлаб қолиш бўйича жорий режаларни амалга оширмаслик;

—корпоратив қарздорларга хорижий валютада кредит бериш, расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар ва тўловга лаёқатсизлик ёки ликвидлик хавфи юқори бўлган корпорацияларга кредит бериш билан боғлиқ таваккалларни бартараф этиш;

—имтиёзли ва йўналтирилган кредитлашдан воз кечиш.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
25.04.2025, 12:35
t.me/rost_24uz/12280
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
36
8
7.2 k
⚡️Қозоғистон Россия билан урушга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Аввалроқ баъзи хорижий ОАВларда Қозоғистон Россия билан урушга тайёрланаётгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу даъволарни рад этди.

Бунга Қозоғистон томони Россия билан чегарадош минтақаларида ҳудудий мудофаа бригадалари жойлаштирилгани ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлган. Мудофаа вазирлиги бу ҳолатни "ички хавфсизликни кучайтиришга қаратилган қонуний қонун лойиҳаси" эканлигини айтиб ўтди.

"Ҳудудни ҳимоя қилиш тўғрисида" қонун лойиҳаси "миллий хавфсизлик тизимини модернизация қилиш доирасида ишлаб чиқилди. Унинг мақсади ички ва бошқа фавқулодда вазиятларни, аҳолининг логистика, географияси ва ҳудудий яхлитлигини, ташқи таҳдидларга жавобан эмас, балки ҳудудларнинг географик ва демографик хусусиятларини ҳисобга олади", дея таъкидлайди вазирлик.

Шунингдек, 24 апрель куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Россияни Қозоғистоннинг асосий стратегик шериги ва ишончли иттифоқчиси деб атади. У миллатлараро низо ва фитналарнинг олдини олиш зарурлигини таъкидлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
25.04.2025, 11:15
t.me/rost_24uz/12279
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
32
39
7.5 k
⚡️Энг очиқ ва энг ёпиқ ташкилотлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинган "Очиқлик индекси – 2024" натижаларига кўра, давлат органлари ва ташкилотларида ахборот очиқлиги даражаси баҳоланди.

Қуйидаги ташкилотлар ахборотларни эълон қилиш, фаолиятда очиқликни таъминлаш ва жамоатчиликка очиқ бўлиш бўйича юқори кўрсаткичларга эришди:

1. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ – 91,8 балл
2. Солиқ қўмитаси – 90,1 балл
3. "Ўзавтосаноат" АЖ – 89,3 балл

Энг паст кўрсаткич қайд этилган ташкилотлар орасида қуйидагилар ҳам бор: "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Гидрометеорология хизмати агентлиги, Кинематография агентлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Андижон, Фарғона, Жиззах, Сирдарё вилояти ҳокимликлари...

Бу ташкилотлар очиқлик бўйича суст ишлаган ҳисобланиб, уларнинг фаолияти жамоатчилик назоратидан йироқ бўлганини кўрсатади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
25.04.2025, 09:47
t.me/rost_24uz/12278
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
44
20
7.5 k
⚡️ Самарқандда ҳайдовчи бир неча пиёдаларни уриб юборди: 1 киши ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 11 апрель куни Самарқанд шаҳридаги “Рудакий” кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. “Lacetti” русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқароларни уриб юборган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган, яна бир неча киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
25.04.2025, 08:51
t.me/rost_24uz/12277
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
61
49
7.6 k
⚡️29 та стоматология поликлиникаси хусусийлаштирилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 29 та стоматология поликлиникаси, жумладан болалар стоматология муассасалари сотувга қўйилади. Бу ҳақда 2025 йил учун қабул қилинган хусусийлаштириш дастури президент фармонида белгиланди.

Рўйхатга Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан бир нечта болалар стоматология поликлиникалари киритилган.

Шунингдек, “Халқ табобати плюс” МЧЖ ва Ички ишлар вазирлиги стоматология поликлиникаси ҳам шулар жумласидандир.

Ушбу муассасаларни хусусийлаштириш шартлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифи асосида Давлат комиссияси томонидан белгиланади. Улар тўлиқ хусусий секторга ўтказилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
25.04.2025, 08:05
t.me/rost_24uz/12276
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
36
31
8.4 k
⚡️Жанубий Корея собиқ президенти 151 минг доллар пора олганликда айбланмоқда

Жанубий Корея прокуратураси собиқ президент Мун Чже Инни пора олишда айблади. “Yonhap” хабарига кўра, у куёвини авиакомпанияга ишга жойлаштиришга кўмаклашган.

Маълумотларга кўра, Thai Eastar Jet авиакомпанияси асосчиси, собиқ депутат Ли Сан Жик ҳам порахўрлик ва ишончни суиистеъмол қилишда айбланмоқда. 2018 йилда Муннинг куёви, фамилияси Со бўлган шахс, компаниянинг ижрочи директори этиб тайинланган. Со бу соҳада тажрибасиз бўлган.

Терговчилар бу тайинлов Ли Сан Жикнинг ҳукуматдаги лавозими эвазига амалга ошган деб ҳисобламоқда. Мун Чже Ин куёви ишга киргач, қизининг оиласига моддий ёрдамни тўхтатган.

Хабарга кўра, собиқ президент авиакомпаниядан иш ҳақи ва компенсация сифатида қарийб 223 млн вон (151 минг доллар) олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль қамоқдан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
25.04.2025, 07:40
t.me/rost_24uz/12275
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
32
16
7.5 k
⚡️"Танзиландия" боғчасининг лицензияси бекор қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги "Танзиландия" хусусий боғчасининг лицензиясини бекор қилиш тўғрисида Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритди. Суд аризани қаноатлантириб, лицензияни бекор қилиш бўйича қарор чиқарди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 14 феврал куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари томонидан ушбу хусусий боғчада ўрганиш ишлари олиб борилиб, боғчанинг қўпол камчиликлари сабабли унинг лицензиясини бекор қилиш бўйича судга ариза киритилган.

Бироқ, боғча маъмурияти суд қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти киритган эди. 23 апрел санасида суд ҳайъати мазкур апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстансия ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу боғчада болаларга нисбатан зўравонлик ишлатилганлиги ҳамда мазкур ҳолат юзасидан боғча судга берилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
25.04.2025, 06:21
t.me/rost_24uz/12274
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
17
42
8.4 k
#Рост_ҳикматлар

✅Қабоҳатдан ҳаддан зиёд қўрқадиган қабиҳ инсонлар ниҳоятда кўп.

✍Фридрих Ницше

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
25.04.2025, 03:24
t.me/rost_24uz/12273
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
22
17
7.9 k
⚡️ Истанбулдаги зилзила сабаб бир нафар ўзбекистонлик қўрқувдан вафот этди

2025 йил 23 апрел куни Истанбул шаҳрида яшаган юртдошимиз юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Истанбул Бош консулхонаси ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқаронинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши оқибатида юз берган.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулда 6,2 балли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Зилзила оқибатида деярли 240 киши жабрланган. 150 дан ортиқ одам ваҳима ичида баландликдан сакраши оқибатида жароҳатланган. Дастлабки маълумотларга кўра, фақат битта бино вайрон бўлган. Хавфсизлик мақсадида маҳаллий аҳоли 12 та аҳоли пунктидан эвакуация қилинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
24.04.2025, 16:48
t.me/rost_24uz/12272
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
28
38
8.1 k
⚡️6 та сув омбори ва 80 дан зиёд ГЭСни қамраб олган “Вазиятлар маркази” ишга туширилди

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан гидротехника иншоотларининг хавфсиз фаолиятини таъминлаш мақсадида замонавий “Вазиятлар маркази” ташкил этилди.

Бу марказ АҚШ, Канада, Англия, Швейцария, Италия, Словакия ва Хитой каби давлатларнинг илғор тажрибаси асосида яратилган. У жамият тасарруфидаги 6 та сув омбори ва 80 дан зиёд ГЭСни реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини беради. Марказда юқори аниқликка эга “SISGEO” компанияси қурилмалари орқали маълумотлар автоматик равишда йиғилади ва таҳлил қилинади.

Марказ ишга туширилиши билан маълумотларни инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда баҳолаш, хавфсизлик ҳолатини кузатиш ва зарур чора-тадбирларни белгилаш имкони яратилган.

"Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида келаётган сув миқдори, сув сатҳи ва чиқарилаётган сув ҳажми онлайн режимда қайд этилади. Сувни оқилона бошқариш учун Германияда ишлаб чиқилган “MODSNOW” дастури асосида математик модель жорий этилган. Ушбу модель сув шаклланиши, қор захираси ва сув келиши бўйича аниқ прогноз бериш имконини яратади.

Натижада 300–400 миллион куб метр сувнинг бекор сарфланиши олди олинди, бу эса вегетация мавсумида етарли сув захираси билан таъминлашга ёрдам берди",  дейди Сув омборларидан хавфсиз ва самарали фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Алламжон Фозилов.

Шунингдек, ҳозирда барча ГЭС ва сув омборлари замонавий ИП-телефония ва интеллектуал видеокузатув тизимлари билан жиҳозланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
24.04.2025, 14:17
t.me/rost_24uz/12271
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
80
6
7.7 k
⚡️Бердимуҳамедовга “Олий даражали дўстлик” ордени топширилди

Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовга “Олий даражали дўстлик” орденини топширди.

Унинг икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари, шунингдек, тинчлик ва барқарорлик бўйича халқаро ташаббуслари алоҳида эътироф этилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
24.04.2025, 13:54
t.me/rost_24uz/12270
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
28
18
8.3 k
⚡️Нега Ўзбекистонда автомобилларни бемалол вояга етмаганларга ижарага беришяпти?

Юртимизда вояга етмаган ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларга ҳам автомобиллар ижарага берилмоқда.

Хўш, автомототранспорт воситаларини қисқа муддатга ижарага бериш фаолиятини ноқонуний амалга оширувчи шахсларни барвақт аниқлаш борасида қандай ишлар қилинмоқда?

Аниқланган қонунбузарларга нисбатан қандай чоралар кўрилмоқда?

Бу каби ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2173

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
24.04.2025, 11:50
t.me/rost_24uz/12269
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
133
45
9.5 k
⚡️Рус тилидаги ёзувни бориб Россиянгдан қидирасан — Россия ТИВ вазирининг сўзларига жавоб

Россия ТИВ вазири Лавров Самарқанддаги “Мотамсаро она” ёдгорлигида рус тилида ёзув йўқлигини танқид қилди. Унинг бу гапи жамоатчилик ва расмийлар томонидан кескин қарши олинди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2172

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
24.04.2025, 09:46
t.me/rost_24uz/12268
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
32
49
8.4 k
⚡️Андижонда ходим боғча директоридан 400$ олаётганда пора билан ушланди

Андижон тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходими боғча директоридан 400$ пора олаётганда қўлга тушди.

Келтирилишича, Андижон туманидаги давлат боғчасида текширув ўтказган ходим камчиликларни далолатномада кўрсатмаслик учун боғча директоридан 400 доллар талаб қилган.

Шунингдек, Андижон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотининг хўжалик мудири Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиалига ҳамшира лавозимига ишга олиб кираман деб 700$ пора сўраган ва поранинг бир қисмини олаётган вақтда қўлга олинган.

Аввалроқ халқ таълими ва экология масъуллари пора билан ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
24.04.2025, 08:08
t.me/rost_24uz/12267
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
30
63
11 k
✅️#Рост_ҳикматлар

Ёруғликни қанчалик қидирмайлик, зеҳнимиздагидан ортиғини топишимиз маҳол.

✍️ Жемил Мерич

🌸Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
24.04.2025, 03:18
t.me/rost_24uz/12266
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
19
67
8.5 k
⚡️ Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади

"Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади.

Университетга талабаларни ўқишга қабул қилиш 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.

2025/2026 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.

Университет тузилмасида ҳомийлик хайриялари ҳисобидан тўлдириладиган Тошкент давлат тиббиёт университетини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Аввалроқ, Тошкент давлат педагогика университети Ўзбекистон миллий педагогика университети дея номланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
23.04.2025, 19:54
t.me/rost_24uz/12265
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
18
29
8.0 k
⚡️Ўзбекистон Республикаси Ахборот кодекси қабул қилинади

Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида айтиб ўтилган.

Унга кўра, инсоннинг ахборот тарқатиш ва ахборот олишга доир ҳуқуқ ҳамда эркинликларига тегишли тушунча ва нормаларни тизимлаштириш, рақамли ахборот маконида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишида ҳуқуқий ҳимояни кучайтириш мақсадида Ахборот кодекси қабул қилинади.

Бундан ташқари, Экология кодекси, Таълим кодекси ҳамда аҳолининг ҳар томонлама сифатли соғлиқни сақлаш хизматлари билан қамраб олиниши, шу жумладан хавфсиз, самарали, сифатли ва арзон нархлардаги асосий дори-дармонлар ҳамда вакциналардан фойдаланишини таъминлаш мақсадида Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳаси ҳам қабул қилиниши кўзда кутилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
23.04.2025, 17:36
t.me/rost_24uz/12264
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
32
36
7.8 k
⚡️Туркияда бир соат ичида 8 та зилзила содир бўлди

Истанбулнинг Силиври соҳиллари яқинида соат 12.49 да 6,2 магнитудали зилзила юз берди. Кучли зилзила атрофдаги кўплаб вилоятларда ҳам сезилган. Бу ҳақда TRT haber нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Истанбулда бугун бир соат ичида 8 та зилзила содир бўлган. Ер силкинишларининг энг кичиги 3,4 магнитудали Истанбулнинг Буюкчекмеже тумани қирғоқларида, энг каттаси эса Силиври қирғоқларида 6,2 магнитудали бўлган. Қулаш ёки вайрон бўлганлик ҳолати ҳақида хабарлар мавжуд эмас.

Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси барча ватандошларимизни осойишта бўлишга, расмий манбалар орқали тарқатилаётган маълумотларни кузатиб боришга ҳамда хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 6 феврал куни Туркияда 7,7 магнитудали зилзила оқибатида 40 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
23.04.2025, 14:59
t.me/rost_24uz/12263
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
6
8
7.6 k
⚡️“Бизнесни ривожлантириш банки” иккита лойиҳани ишга туширди

2025 йил 23 апрель куни “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан “Менинг бизнесим” ва “Менинг буюртмам” лойиҳаларининг тақдимот маросими ўтказилди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2171

Реклама ҳуқуқи асосида

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
23.04.2025, 14:43
t.me/rost_24uz/12262
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
223
71
7.8 k
Лавровга Самарқанддаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойида рус тилидаги ёзув йўқлиги ёқмади

Самарқанддаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойида гул қўйиш маросими чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров у ерда рус тилида ёзув йўқлигини танқид қилди. Бу ҳақда бир неча рус интернет сайтлари маълумот тарқатди.

«Қарасам, бу ерда инглизча ёзув бор, русчаси кўринмайди. Она — энг муқаддас нарса», — деди Лавров экскурсоводга. Унинг сўзларига гувоҳ сифатида Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳам иштирок этгани айтилмоқда.

Сергей Лавров икки кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. 23 апрель куни у президент Шавкат Мирзиёев ва Бахтиёр Саидов билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. Музокараларда икки томонлама муносабатлар ва Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига тайёргарлик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида Ўзбекистон мустақил давлат ва ўзининг расмий (давлат) тили сифатида ўзбек тили белгилаган. Бу конституциявий меъёр ҳисобланади. Халқ хотирасига бағишланган ёдгорликлар ёки расмий ёзувларда қайси тилда маълумот бериш масаласи — давлатнинг ички сиёсий ва маданий ишидир.

Шунингдек, рус тилида ёзув бўлиши мажбурийлиги ҳақида на халқаро ҳуқуқда, на Ўзбекистон қонунчилигида талаб мавжуд эмас. Ёдгорликда инглиз тилидаги ёзув халқаро меҳмонлар учун умумий қабул қилинган ахборот тилида берилади. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг бу ҳолатдан норози бўлиши – дипломатик этикетдан ташқари ва Ўзбекистоннинг давлат тили сиёсатига нисбатан ҳурматсизлик деб баҳоланиши мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
23.04.2025, 14:06
t.me/rost_24uz/12261
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
99
46
7.5 k
⚡️Энди бошқа тилдаги мактаб битирувчилари ҳам ўзбек тилида имтиҳон топширади

Ҳилола Умарованинг буйруғига асосан Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, битирувчи синфларда якуний аттестация ўтказиладиган фанлар рўйхатига таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактаблар учун давлат тили мажбурий фанлар блокига киритилади.

Якуний давлат аттестацияси доирасида 11-синф битирувчилари мажбурий ҳамда танлов фанлари бўйича якуний аттестациядан ўтказилади. Бунда, танлов фанлари рўйхатидан битирувчи олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонидаги ўзи танлаган йўналишга мос фанларни танлаши мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
23.04.2025, 12:18
t.me/rost_24uz/12260
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
47
99
7.9 k
⚡️UzАutо Мotors, Ўзметкомбинат, иссиқлик электр станциялари ва бир неча корхоналар сотилади

Давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банклари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистонда 29 та корхонанинг давлат акциялари халқаро маслаҳатчилар иштирокидаги аукционга қўйилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган қарорда маълум қилинди.

Қарорга кўра, сотиладиган улуши билан қуйидаги корхоналар профессионал консултантларни жалб қилган ҳолда  халқаро ва маҳаллий бозорларга оммавий савдога чиқарилиши режалаштирилган:

“Universal Mobile Systems” МЧЖ – 100%;
UzAuto Motors АЖ – 99,7%;
“UzAuto Motors Powertrain” АЖ – 100%;
“Ubekinvest ЭИСК” АЖ – 75,24%;
“Ўзағросуғурта” АЖ – 99,35%;
“Uzbekistan GTL” МЧЖ – 100%;
“Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ – 96,7 фоиз;
“Трансгазмахсусқурилиш” АЖ – 77,6%;
“Махсусэнергогаз” АЖ – 41%;
Тўрақўрғон, Янгиангрен, Ангрен, Сирдарё, Тошкент, Навоий, Тахиатош ИЭС – 100 фоиз;
Муборак, Фарғона иссиқлик электр станциялари – 100 фоиз;
“Технопарк” МЧЖ – 100 фоиз;
“Uzbek Leasing International” АЖ – 45,5%;
“Ўзағролизинг” АК – 97,5%;
“Тошкент трактор заводи” МЧЖ – 100 фоиз;
“Шеробод цемент заводи” МЧЖ – 100 фоиз;
“Йўлқурилиш” АЖ – 100%;
“Ўзсувқурилиш” АЖ – 100%;
“Шарғункўмир” АЖ – 99,93%;
“Ўзметкомбинат” АЖ – 91%;
“Навоийазот” АЖ – 75%.

Шунингдек, келаётган 5 йил ичида халқаро молия экспертлари ҳам жалб этилиб, Давлат активларни бошқариш агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги биргаликда  давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқаради.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
23.04.2025, 09:41
t.me/rost_24uz/12259
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
12
68
12 k
⚡️Меҳнат мигрантларига субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, йўловчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон ва тартибли транспорт қатнови йўлга қўйилади.

Шунингдек, меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади, жумладан:

—чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;

—хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;

—йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

—немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.

Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чикиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
23.04.2025, 08:15
t.me/rost_24uz/12258
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
25
28
7.3 k
⚡️Маърифий кўрсатувларни “рейтинги баланд” шоуларга бой беряпмизми?

Таниқли шоира Зебо Мирзо Facebook’даги саҳифасида энг сўнгги кўрсатувини ёзганини маълум қилиб, студияни тарк этиши ва кўрсатуви рейтинги паст деб эфирдан олинганини билдирди.

Бу хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик томошабинлар унинг кўрсатувини қалбни уйғотувчи, адабий ва маънавий жиҳатдан бой деб баҳоладилар.

Маданият арбоблари ва ижодкорлар рейтинг тизимининг маърифат каналларига нисбатан нотўғри қўлланаётганини, ҳақиқий санъат ва маънавият эътибордан четда қолаётганини таъкидламоқда.

Ютубда кўриш: https://youtu.be/h1xaCkelm3k

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
23.04.2025, 07:39
t.me/rost_24uz/12257
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
20
13
8.4 k
⚡️Ҳиндистондаги теракт оқибатида 28 киши ҳалок бўлди

Кеча, 22 апрель куни Жамму ва Кашмирнинг Паҳалгам шаҳрида террорчилар бир гуруҳ сайёҳларга ўқ отиши оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди. 12 киши яраланган. Бу ҳақда "The Times of India" нашри хабар берди.

Хабарга кўра, хавфсизлик кучларининг қидирув ишларидан сўнг икки террорист йўқ қилиниб, террорчилардан катта миқдорда қурол-яроғ, ўқ-дорили омборлар топилган.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати  оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
23.04.2025, 07:22
t.me/rost_24uz/12256
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
30
52
8.6 k
✅️#Рост_ҳикматлар

Эркинликсиз тараққиётга эришиш сигирсиз сут олиш дегандай гап.

✍️ Дмитрий Муратов

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
23.04.2025, 05:33
t.me/rost_24uz/12255
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
34
16
7.7 k
⚡️“Автомобилсиз кун” акцияси: Экологик ташаббусми ёки яна бир расмий тадбир?

Эртага, 23 апрель куни, мамлакат бўйлаб “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади. Расмий маълумотларга кўра, бу тадбир соғлом турмуш тарзи ва экологик покликни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Акция Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 21 февралдаги 37-сонли қарорига мувофиқ ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказилиши режалаштирилган.

Эртага Тошкент шаҳрида жойлашган барча давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларига атмосферага зарар етказмаслик мақсадида шахсий транспорт воситаларидан воз кечиб, жамоат транспорти, велосипед ва атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган бошқа транспорт турларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Аммо амалда нима кузатилади? Фақат саноқли амалдорлар ишга жамоат транспортида, велосипедда ва пиёда келганини ўзларининг матбуот хизматлари орқали фақат бино яқинида ёки дарвозаси олдида видео ва расмга олиб ижтимоий тармоқларда жойлаштиришади.

Кўчаларда тирбандлик шу куни ҳам камаймайди, чунки акция ихтиёрий тарзда ташкиллаштирилади. Тармоқларда эълон қилинган "пешқадам ташаббус" яна бир расмий тадбир бўлиб қолмоқда.

“Автомобилсиз кун” — бошида яхши ният билан бошланган, лекин бугунги кунда шунчаки навбатдаги расмий «шоу»га айланиб қолган ташаббусдек кўриниб қолди. Ҳар сафар баъзи раҳбарларнинг навбатдаги камера олдида велосипед ҳайдаш, пиёда юриш ва сохта самимият билан жамоатчиликка кўриниб қўйиши уларни бу акцияда иштирок этганига ишонч билдиргиси бўлмай қолди.

Ҳақиқатда эса раҳбарлар ўзлари шахсий намуна кўрсатиши керак. Лекин амалда уларнинг аксарияти айнан ўша куни ҳам хизмат машинасидан тушмаяпти. Нафақат раҳбарлар, оддий аҳоли вакиллари ҳам шахсий автомобилдан одатдагидек фойдаланишда давом этмоқда.

Натижада, “Автомобилсиз кун” жамият онгини ўзгартириш ўрнига, навбатдаги ёлғончилик намунасига айланмоқда. Халқ эса бундай сунъий, хўжакўрсинга ўтадиган акцияларга ишонмай қўйган. Агар чиндан ҳам ижобий ўзгариш кутсак, аввалo ҳар бир фуқаро томонидан астойдил ҳаракат қилиниши керак. Акс ҳолда, бу ташаббус ҳам оддий томоша бўлиб қолаверади.

"Автомобилсиз кун" дунё бўйлаб ҳар йили 22 сентябрда нишонланади. Бу куни одамлар шахсий автомобили ўрнига пиёда юради, велосипед минишади ёки жамоат транспортидан фойдаланишади. Кўплаб шаҳарларда марказий кўчалар ёпилади. Жамоат транспорти айрим жойларда бепул бўлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
22.04.2025, 18:23
t.me/rost_24uz/12254
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
131
561
28 k
⚡️Тўй-ҳашамда 100 дан ортиқ меҳмон чақирганлар жаримага тортилади

Тасдиқланган ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатида келтирилишича, жорий йилнинг август ойигача тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилиниши кўзда кутилган.

Бу ҳақда Президентнинг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида келтириб ўтилган.

Шунингдек, тўй-ҳашам, маърака ва маросимлардаги исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари кучайтирилади.

Маълумотларга кўра, 100 нафардан ортиқ киши иштирок этган тўй ўтказган шахсга ва ресторан эгаларига катта миқдорда жарима ҳамда такрорланса ундан ҳам оғир жазолар белгиланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, камчиқим тўй қилганларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
22.04.2025, 17:22
t.me/rost_24uz/12253
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
29
28
8.2 k
⚡️Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар арзонлашишда давом этмоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025 йилнинг март ойида иккиламчи бозордаги автомобиллар нархларининг ўзгариши таҳлил қилинди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2170

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
22.04.2025, 16:39
t.me/rost_24uz/12252
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
50
20
7.8 k
⚡️Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Наманган шаҳар ҳокимига жарималарини тўлаб қўйишини айтди

Наманган вилоятида ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Наманган шаҳар ва туман ҳокимликларининг йўл қоидабузарликлари юзасидан орттирилган жарималарни ундиришда ёрдам сўраб мурожаат қилди ҳамда мазкур давомли қоидабузарликлар ҳокимият йиғилишида кўриб чиқилишини сўради.

Аниқланишича, шаҳар ҳокимлигига тегишли "Каптива" машинаси ўтган ва жорий йилда 47 та қоидабузарлик содир этиб, 11 та ҳолатда жарима миқдори 8,2 млн сўмга етган.

Хусусан, Давлатобод ва Янги Наманган тумани ҳокимликларига тегишли автоуловлар жами 46 та қоидабузарлик сабабли 16,3 млн сўмдан зиёд жарималарни тўламаган бўлса, ҳокимликнинг бошқа машиналари  жами 41 та қоидабузарлик бўйича 18,7 млн сўмдан ортиқ жарималарни тўламай келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳар ҳокими вилоят ЙҲХБ бошлиғидан ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлашни сўраганлиги ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
22.04.2025, 15:39
t.me/rost_24uz/12251
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
43
5
8.0 k
⚡️Россия мигрант болаларнинг мактаблардаги ҳисобини юритишни режалаштирмоқда

Россия Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан эндиликда мигрант болалар мактабга қабул қилиниши ёки ўқишдан четлатилиши, уларнинг рус тилини билиш даражаси ва бошқа шахсий маълумотлари полицияга етказилиши мумкин.

Ҳукуматнинг қонунчилик ташаббуслари бўйича комиссияси ушбу таклифни маъқуллади. Бу ҳақда RBK нашри ҳужжат лойиҳаси ва манбаларга таянилган ҳолда хабар бермоқда.

Янги тартибга кўра, минтақавий ҳокимликлар мигрант болалар тўғрисидаги маълумотларни Ички ишлар органларига тақдим этишга мажбур бўлади.

Вазирлик бу чорани болаларни аниқлаш, уларни Россия жамиятига мослаштириш ва интеграциялашга хизмат қилувчи қадам сифатида баҳоламоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
22.04.2025, 12:11
t.me/rost_24uz/12250
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
37
45
8.5 k
⚡️ДХХ халқ таълими ва экология масъулларини пора билан ушлади

Тошкент шаҳридаги туманлардан бири Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳамда Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Экология бўлими раҳбари пора олган пайтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, пойтахт туманларидан биридаги таълим бўлими бошлиғи умумий ўрта таълим мактабида тарих фанидан дарс берадиган ўқитувчини мактаб директори лавозимига тайинлаш эвазига хизмат хонасида 3 минг АҚШ доллари олган пайтда ашёвой далиллар билан қўлга тушган.

Шунингдек, Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи маҳаллий МЧЖга карьер фаолияти юритиши учун экологик хулоса бериш, “Наквойсой” ҳудудида тош-шағал қазиб олишга рухсат ва кейинги фаолиятига раҳнамолик қилиш эвазига 2 минг доллар олган вақтда ушланган.

Ҳозирда ҳар иккала ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
22.04.2025, 09:40
t.me/rost_24uz/12249
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
31
37
8.6 k
⚡️Коррупцияга қарши бўлимлар фаолиятида янги тартиб жорий этилади

Қарорга кўра, 2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида қуйидагиларни назарда тутувчи тизим жорий этилади:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбари лавозимига Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Агентлик) ходимлари тайинланади.

2026 йил 1 январгача вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини туман (шаҳар) кесимида аҳолининг ўзи баҳолайдиган тизим жорий этилади.

Бунда аҳоли томонидан “қониқарсиз” деб баҳоланган вазирлик, идора раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари шахсий жавобгарлиги белгиланади.

2025 йил 1 июлгача “E-anticor.uz”да электрон реестр, ҳисобот ва аноним сўров модуллари ишга туширилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
22.04.2025, 08:22
t.me/rost_24uz/12248
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
44
13
8.0 k
⚡️U-17 терма жамоаси аъзоларига медал ва совғалар топширилди

Саудия Арабистонида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғалаба қозонган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари тантанали равишда кутиб олинди.

Терма жамоа аъзоларига медаллар ва автомобил калитлари топширилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
22.04.2025, 05:52
t.me/rost_24uz/12247
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
23
84
10 k
#Рост_ҳикматлар

✅Кўриб турган нарсаларингдан кўзни юмиш мумкин. Лекин сезиб турган нарсаларингдан қалбни ёпиб бўлмайди.

✍Фридрих Ницше

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
22.04.2025, 03:31
t.me/rost_24uz/12246
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
138
37
9.2 k
⚡️Наманган шаҳар ҳокими вилоят ЙҲХБ бошлиғидан ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлашни сўради

Наманган шаҳар ҳокими ҳудудларда ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлашни сўраб, вилоят ЙҲХБ бошлиғига хат йўллади.

Унда келтирилишича, жамоатчилик, ёшлар томонидан аҳоли вакиллари билан ўтказилган учрашувлар ва муҳокама йиғилишларида, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилган автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари томонидан жарималарнинг қўлланишидан норозилик кайфиятлар ортиб бориши, айниқса ижтимоий тармоқларда мамлакатда олиб борилаётган бошқарувга нисбатан салбий фикрлар билдирилишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, бино-иншоотларнинг том қисмлари, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги ёритиш таянчларига белгиланган меъёрларга зид равишда ўрнатилган фоторадарлар томонидан жарималарнинг қўлланиши оқибатида Наманган шаҳрининг фуқароларига моддий ва маънавий зарар келтирмоқда.

Хатда Наманган шаҳри, Давлатобод ҳамда Янги Наманган туманларида Вазирлар Маҳкамасининг қарорига зид равишда ўрнатилган камераларни КААТ тизимидан ўчириш ҳамда улар томонидан қайд этилган қоидабузарликларга жарималар қўллаш ишларини тўхтатиш сўралган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
21.04.2025, 17:44
t.me/rost_24uz/12245
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
16
42
10 k
⚡️ Ҳаж ва Умра фирибгарлигидан огоҳ бўлинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар зиёратчиларни огоҳликка чақирди.

Бугунги кунда айрим ёвуз ниятли шахслар муқаддас зиёратни пулли фирибгарликка айлантиришмоқда.

Эслатма ўрнида, Ҳаж ва Умра фақат рухсат этилган ва лицензияга эга ташкилотлар орқали амалга оширилади. Тўловлар расмий ҳужжатлар асосида олинади. Ҳар бир зиёратчининг исми ва сафар ҳолати махсус тизимда рўйхатга олинади.

Огоҳ бўлинг! Ҳеч қачон номаълум шахсларга ёки норасмий ташкилотларга пул берманг!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
21.04.2025, 17:20
t.me/rost_24uz/12244
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
108
38
8.3 k
⚡️U-17 терма жамоаси мураббийи ва футболчилари орден ва медаллар билан мукофотланди

Футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида президент фармони эълон қилинди.

Унга кўра, футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийси Исломбек Исмоилов "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони билан;

U-17 терма жамоасининг барча футболчилари эса "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди.

Шунингдек, кечаги ўйин шарҳловчилари "Sport" ижодий бирлашмаси бош мутахассиси Отабек Джураев ва "Футбол ТВ" телеканали муҳаррири Ориф Толипов "Шуҳрат" медали билан мукофотланди.

Осиё чемпионатидаги ғалабаси учун футболчиларга президент совғаси сифатида Chevrolet Cobalt, мураббийларга эса Chevrolet Tracker автомобиллари совға қилиниши ҳақида ҳам хабарлар мавжуд.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
21.04.2025, 15:25
t.me/rost_24uz/12243
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
28
19
7.8 k
⚡️ Рим папаси Франциск вафот этди

Бугун Римда Рим папаси Франциск (Хорхе Марио Бергольо) 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ватиканнинг расмий матбуот хизмати маълум қилди.

У православ раҳбари билан учрашган биринчи папа бўлиб, глобал муаммолар юзасидан ҳам ўз позициясига эга бўлган.

Айрим қадимги башоратларга кўра, Франциск охирги папа ҳисобланади. Ундан сўнг жаҳонда катта ўзгаришлар, ҳатто охирзамон бошланиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар яна қайд этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Францискнинг вафоти муносабати билан Ватикан халқига ва бутун дунё католик жамоасига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этди. Давлат раҳбари Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга йўллаган ҳамдардлик мактубида Францискнинг Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, динлар ва маданиятлараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш борасидаги хизматларини алоҳида эътироф этди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
21.04.2025, 14:24
t.me/rost_24uz/12242
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
33
18
7.9 k
⚡️ Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Элёрбек Раҳматиллаевич Каримов Андижон вилояти Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Элёрбек Каримов меҳнат фаолияти давомида ғазначилик ва молия тизимининг туман ҳамда вилоят идораларида масъул лавозимларда, шунингдек, Избоскан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

Андижон шаҳар ҳокими Абдураҳмонов Гофуржон Гуламжанович эса лавозимидан озод этилди. Ҳокимнинг ишдан олинишига Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вилоят бошқармаси Андижон шаҳар бўлими бошлиғининг иш вақтида кабинетида психотроп модда истеъмол қилаётгани сабаб бўлиши мумкин деган тахминлар мавжуд. Аммо бу расман тасдиқланмади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
21.04.2025, 12:06
t.me/rost_24uz/12241
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
108
17
7.9 k
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев U-17 терма жамоасини Осиё кубогидаги ғалаба билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғолиб чиққан миллий терма жамоамизни самимий табриклади.

"Азиз фарзандларим ушбу нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, юксак соврин — Осиё кубогини қўлга киритганингиз билан халқимиз номидан ва шахсан ўз номимдан сизларни чин қалбимдан муборакбод этаман" — деб ёзади Президент табрикда.

Шавкат Мирзиёев, хусусан, финал баҳсида мезбон — Саудия Арабистони каби кучли рақибга қарши кучли босимлар остида, 11 ўйинчига қарши 9 футболчи билан мардонавор кураш олиб борган жамоа аъзоларининг жасорати ва матонатини алоҳида эътироф этди.

"Мана шундай тарихий ғалаба учун сизларга, сизларни тарбиялаб вояга етказган ота-оналарингиз ва устоз-мураббийларингизга чин дилдан миннатдорлик билдираман", — дейилади табрикда.

Президент, шунингдек, терма жамоамиз ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам Осиёнинг ғолиб жамоаси сифатида муносиб иштирок этишига ишонч билдирган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
21.04.2025, 10:26
t.me/rost_24uz/12240
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
30
68
8.4 k
⚡️Бухоро вилояти ИИБда катта "тозалаш ишлари" амалга оширилди

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Бухоро вилоятида бир қатор юқори лавозимли ИИО ходимлари лавозимидан озод этилди.

Жумладан:

Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи;

Вилоят ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи;

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи;

Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи ҳамда унинг ўринбосари – Тергов бўлими бошлиғи;

Когон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи.

Шунингдек, қуйидаги мансабдорларга интизомий жазолар қўлланилди:

Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи;

Тергов бошқармаси бошлиғининг икки нафар ўринбосари;

Вилоят ИИБ Котибияти бошлиғи;

Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи;

Когон тумани ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи.

Ўзгаришлар сабаблари ҳозирча расман маълум қилинмаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
21.04.2025, 08:02
t.me/rost_24uz/12239
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
14
11
8.6 k
⚡️Лола Тиллаеванинг банкдаги шубҳали пуллари, диктантдан ёмон баҳо олган сирдарёлик раҳбарлар — Ҳафта дайжести

⚠️Март ойи сўровида ҳам гўшт нархи қимматлашгани айтилмоқда

⚠️Швейцария банкида Лола Тиллаевага тегишли шубҳали ҳисоблар аниқланди

⚠️Ўзбекистонда онлайн қимор ўйинлари ва букмекерликни ташкил этиш қонунийлаштирилди

⚠️Андижонда 52 та радарни милтиқ билан отиб синдирган "қаҳрамон" аниқланди

⚠️Туркия фуқароси мурожаати сабаб “Uzbekistan Airways”га чора кўрилди

⚠️"Озодлик" радиоси рус тилидаги эшиттиришларини тўхтатди

⚠️Ўта хавфли юқумли касаллик тарқалиши мумкин – СЭҚ огоҳлантирди

⚠️Сирдарёдаги раҳбарлар диктантдан қониқарсиз баҳо олди

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
21.04.2025, 06:28
t.me/rost_24uz/12238
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
27
52
9.4 k
#Рост_ҳикматлар

✅Ақлини йўқотган одам мурдадан ҳам даҳшатлидир.

✍Чарльз Диккенс

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
21.04.2025, 03:17
t.me/rost_24uz/12237
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
92
17
7.3 k
⚡️Ўзбекистон U-17 терма жамоаси икки карра Осиё чемпиони бўлди

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубоги финал учрашувида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди. Якунда ҳамюртларимиз 2:0 ҳисобида ғалабага эришиб, U-17 Осиё кубогини қўлга киритди.

Ислом Исмоилов мураббийлиги остида жамоа турнирни кучли ўтказди. Жарима карталари ҳисобига 9 киши бўлиб ўйинни давом эттиришига қарамай, футболчиларимиз ғалабани сақлаб қолди.

Неъматуллоҳ Рустамжонов — турнирнинг энг яхши дарвозабони

Асилбек Алиев – Турнирнинг энг яхши тўпурари

Садриддин Ҳасанов – Турнирнинг энг яхши футболчиси

Бунга қадар 2012 йил Эронда бўлиб ўтган турнирда Дилшод Нуралиев бошқарувидаги жамоа финалда Японияни мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионлиги қўлга киритган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
20.04.2025, 21:50
t.me/rost_24uz/12236
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
18
66
8.1 k
⚡️Тошкентдаги айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти яна кечикади

Аввалроқ, Тошкентдаги баъзи ҳудудларда иссиқ сув таъминоти ўчирилиши ҳақида хабар берган эдик. "Veolia Energy Tashkent" ахборот хизматига кўра, Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод, Шайхонтоҳур, Олмазор туманлари ҳамда Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти энди 25 апрелга қадар бўлмайди.

Бунга сабаб, 2025 йилнинг апрель ва май ойларида “Тошкент Иссиқлик Маркази” ташаббуси билан амалга ошириладиган иссиқлик манбаларини режалаштирилган профилактик ўчиришлар жадвалига ўзгаришлар киритилган. Янгиланган жадвалга мувофиқ, 20 апрелдан 21 апрелга ўтар кечаси ИМ-1: Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод туманлари, 21 апрелдан 22 апрелга ўтар кечаси эса ИМ-3: Шайхонтоҳур, Олмазор ва Чилонзор туманларига қарашли қозонхоналар фаолияти тўхтатилади.

Кўрсатилган даврда тегишли иссиқлик манбалари томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудудлардаги истеъмолчилар учун иссиқ сув таъминоти 25 апрелгача тўхтатилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
20.04.2025, 19:33
t.me/rost_24uz/12235
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
180
53
8.4 k
⚡️Кушербаев: Телефоним ИИБ томонидан асоссиз равишда олиб қўйилди

Жамоат фаоли Расул Кушербаев Янгийўл тумани Ички ишлар бўлимига чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилгани ва мобил телефони олиб қўйилгани ҳақида маълум қилди.

У ўзининг телеграм саҳифасида бу ҳолат юзасидан изоҳ сўраб, Ички ишлар вазири Азиз Тўшпўлатовга мурожаат йўллади.

"Кеча маслаҳатлашиш бахонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим. Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз", — дейди Кушербаев.

Унинг сўзларига кўра, қонунда бунга асос бўлмаса-да, телефони олиб қўйилган. Бу ҳолатдан ташвишланган Кушербаев телефон орқали ноқонуний хат-хабарлар юборилиши мумкинлигидан хавотирда.

"Бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, аҳлоқсиз материаллар юборилган", — дея таъкидлади у.

Шунингдек, у сўнгги кунларда ИИБ ходимлари томонидан ҳатто қўшниларидан ҳам яширин маълумотлар тўпланаётганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, бу ҳолатлар Ички ишлар вазирлигининг янги раҳбари Азиз Тўшпўлатов тайинланган пайтларга тўғри келмоқда.

"Ҳаммаси холис ва қонуний бўлсаку майли. Лекин бу ишлар негадир вазир лавозимига келиш билан бир вақтга тўғри келмоқда", — дея қайд этган Кушербаев вазирдан расмий изоҳ кутмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
20.04.2025, 11:15
t.me/rost_24uz/12234
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
72
45
8.8 k
⚡️Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди

2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:

—Ҳаво транспорти — $1000 (илгари $2000);
—Темир йўл/дарё транспорти — $500 (илгари $1000);
—Автомобиль ёки пиёда — $300;
—Курьерлик орқали — $200 (ҳар чоракда $1000 эди);
—Почта орқали — $100 (ўзгармаган).

Темир йўл, дарё транспорти ёки автомобиль ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларда товар олиб кираётган шахс, агар хорижий давлатда икки кундан кам вақт бўлган бўлса, ёки ҳаво транспортида келиб, хорижий давлатда уч кундан кам вақт бўлган бўлса, ёки бир ой ичида хорижий давлатга уч марта ёки ундан кўпроқ борган бўлса, унда божсиз олиб кириш тартиби амал қилмайди ва олиб кирилаётган товар учун тўлиқ божхона тўлови тўланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
20.04.2025, 10:20
t.me/rost_24uz/12233
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
49
66
10 k
✅️#Рост_ҳикматлар

Менга виждонсиз матбуот бергин, мен сенга онги йўқ миллат бераман.

✍️ Йозеф Геббельс

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
20.04.2025, 04:41
t.me/rost_24uz/12232
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
53
36
8.0 k
⚡️Ўзбекистонда дорихоналардаги нархларга назорат йўқми?

Парламент қуйи палатасида бўлиб ўтган "Ҳукумат соати"да депутат томонидан бир дори нархини барча дорихоналарда бир хил қилиш бўйича таклиф берилди.

ССВ вазирига кўра, давлатникими ёки хусусий дорихонами Ўзбекистон Республикасида дориларга белгиланган референт нарх мавжуд бўлиб, бу нархдан ортиқчасига олиши ва сотиши мумкин эмас. Аммо дорихоналарда ҳатто 2-3 баравар ошириб сотишаётган ҳолат ҳам кузатилмоқда.

"Нархлар бўйича норматив ҳужжатлар бор, фақатгина назоратни кучайтириш керак, инсофни ўзига берсин" — дейди ССВ вазири.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
19.04.2025, 19:01
t.me/rost_24uz/12231
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
13
10
7.1 k
⚡️Ер майдонлари пора эвазига сотилмоқчи бўлди

Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон республикасида ер майдонларини пора эвазига сотмоқчи бўлган шахслар воқеа жойида ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказиб, фуқаро З.Б. Кармана тумани, “Кумушкон” МФЙ ҳудудидаги 15 сотих ер майдонини кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Қ.нинг номига расмийлаштириб бериш учун 217 млн сўм пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, фуқаро У.Ш. “Кенес” ОФЙ ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 56 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали фуқаро Х.И.нинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 54 млн сўм олган вақтида департаментнинг Чимбой тумани бўлими ва ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
19.04.2025, 15:42
t.me/rost_24uz/12230
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
55
48
7.2 k
⚡️ССВ вазири бюджет маблағларининг самарасиз  сарфланаётганини бўйича изоҳ берди

ССВ вазири Асилбек Худоёров соҳадаги молиявий шаффофлик ва самарадорлик масалалари юзасидан депутатларнинг саволларига жавоб берди.

Худоёров оилавий поликлиникаларда яроқлилик муддати жуда қисқа бўлган дори-дармонлар сотиб олиш ҳолати "коррупция билан боғлиқ" эканини айтди.

"Бунинг келиб чиқиш сабаби — коррупция билан боғлиқ, албатта. Кўплаб фирмалар ўзи дорилари сота олмаганидан кейин бориб гаплашади, маълум бир пора эвазига дорисини ўтказиш ҳолати бор. Бу дорилар беморга етиб бормайди. Бу фақат "списание" бўлади, ўша ерда йўқ қилинади. Бундай схема жуда яхши маълум ва бунга қарши биз қаттиқ курашяпмиз", – дейди ССВ раҳбари.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
19.04.2025, 11:21
t.me/rost_24uz/12229
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
120
44
7.1 k
⚡️Хорижликларга 200 минг АҚШ доллари эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси берилади

Президент фармони билан 20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилишда эълон қилинган муҳим фармонлар бўйича хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
19.04.2025, 10:21
t.me/rost_24uz/12228
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
7
7
7.0 k
⚡️Тошкентдаги айрим туманларда иссиқ сув таъминоти яна ўчирилади

"Тошкент шаҳар ЭТК" АЖ 18-апрелдан 22-апрелгача 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб боради. Бу вақтдаги узилишлар тегишли электр энергияси билан таъминланадиган маҳаллий қозонхоналар фаолиятининг вақтинча тўхтатилишига олиб келади. Шу сабаб иссиқ сув таъминотида ҳам узилиш бўлади.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2169

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
19.04.2025, 08:40
t.me/rost_24uz/12227
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
23
24
7.1 k
⚡️Хоразмда инвесторларга меҳмонхона қуриш учун субсидия ажратилади

Хоразм вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг қабул қилинган вақтинчалик низомида эълон қилинди.

Жорий йилнинг 1 январидан 2026 йил 31 декабргача, меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисми учун давлат бюджетидан субсидия ажратилиб, тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун 10 млн сўм,
1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун эса 15 млн сўм ва 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги битта хона учун 20 млн сўм тўланади.

Шунингдек, меҳмонхона субсидия ажратилган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши, тоифали меҳмонхона бўлган тақдирда, камида 5 йил ушбу тоифани сақлаб қолиши ва камида икки қаватдан иборат бўлиши лозим.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
19.04.2025, 05:56
t.me/rost_24uz/12226
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
28
63
8.3 k
#Рост_ҳикматлар

✅Кенг фикрли, ақли теран одамлар учун азоб ва дард чекиш шарт доимо.

✍"Жиноят ва жазо" асаридан.

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
19.04.2025, 03:58
t.me/rost_24uz/12225
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
110
26
6.8 k
⚡️Тадбиркорлар ер солиғини иккига бўлиб тўлайди, шакарга акциз тўлови бекор қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган иқтисодий йиғилишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, шакарга акциз тўлови бекор қилиниши, қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар олиб ташланиши белгиланди. Бу орқали қандолатчилик ва салқин ичимликлар соҳасига янги туртки берилиши кутилмоқда.

Шунингдек, импорт маҳсулотлар учун божхона қийматини аниқлаш халқаро мезонлар асосида йўлга қўйилади. Бугунги кунда маҳаллий ишлаб чиқарувчи кичик музлатгич учун 30 доллар ҚҚС тўлаётган бир пайтда, арзонлаштирилган импорт маҳсулоти учун атиги 3 доллар ҚҚС тўланмоқда. Бундай ноҳақликка барҳам берилади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги назоратини эндиликда фақат Санэпидқўм амалга оширади. Техник регламентлар ва стандартларнинг мажбурийлиги бекор қилинади, маҳсулотлар мувофиқлиги декларация асосида тасдиқланади. Юқори хавфли 7 турдаги товарни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.

1 июлдан бошлаб барча товарлар экспортига чекловлар бекор қилинади. Фақат ижтимоий аҳамиятга эга 86 турдаги товарга нисбатан экспорт божлари жорий этилади.

Йиғилишда Солиқ қўмитаси фаолияти танқид қилиниб, ҚҚС тўлаган 2,5 мингга яқин ресторан ва кафелардан фақат 69 таси “кэшбек” тизимидан фойдалангани қайд этилди. Сотув турларига қараб кэшбек бермаслик ҳолатлари адолатсиз деб баҳоланди.

Шу билан бирга, тадбиркорларга ер солиғини йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилди.

Президент айрим вазирлик ва қўмиталарда — жумладан, Қурилиш, Энергетика, Қишлоқ хўжалиги, Экология вазирликлари, Автойўллар қўмитаси ва бошқа идораларда — бюрократия даражаси ҳали ҳам юқори эканини қайд этди. Ривожга тўсиқ бўлаётган раҳбарларга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъкидланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
18.04.2025, 18:19
t.me/rost_24uz/12224
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
78
20
6.6 k
⚡️Вазирлар, ҳокимлар қачон тадбиркорларни эшитиб, стандартни янгилашни ўйлаб кўрди? — Президент

Президент йиғилишида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимидаги эскирган талаблар ва бюрократия тадбиркорларнинг “қўлини боғлаётгани”, соҳада коррупцияни келтириб чиқараётгани кўрсатиб ўтилди.

Маълум бўлишича, 25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди. Ҳозирда 13 мингга яқин турдаги товарнинг 6,5 минги мажбурий сертификатланади, бу эса таннархни оширади.

“Вазирлар, ҳокимлар қачон тадбиркорларни эшитиб, қайси стандартни янгилаш, қайси бирини бекор қилиш, нима маҳсулотни мажбурий сертификация рўйхатидан чиқаришни ўйлаб кўрди? Афсуски, бунга ижобий жавоб йўқ”, — дея қатъий эътироз билдирди Президент.

Хусусан, инвесторлар мамлакатимиздаги кўп лабораториялар талабга жавоб бермаслиги, ривожланган давлатлар стандартлари эса тан олинмаётганини айтмоқда.

Ҳозирги тизимда сертификатлаш органлари бир пайтнинг ўзида бозор назоратини ҳам олиб бораётгани манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани қайд этилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
18.04.2025, 17:31
t.me/rost_24uz/12223
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
76
9.1 k
18.04.2025, 15:43
t.me/rost_24uz/12222
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
48
75
9.1 k
⚡️Тошкент вилоятидаги баъзи йўналишларда машиналар тезлиги пасайтирилади

Тошкент вилоятидаги ЙТҲларни олдини олиш мақсадида аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлиги соатига 100 километрдан 80 километрга камайтирилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев айрим трассаларда тезликни тушириш бўйича имзолаган қарорида эълон қилди.

Хусусан, 37 та йўл қисмлари таҳлил қилиниб, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлаётганлиги маълум қилинган.

Қарорга кўра, Ўртачирчиқ туманидан ўтган А-373а йўлининг 33-37 километрлар оралиғи ва Оққўрғон туманидан ўтган А373 йўлининг Алишер МФЙдан ўтган қисмида тезлик пасайтирилади.

Шунингдек, Паркент туманидан ўтган 4Р 15 йўлининг 39-48 ва 44 ва 53 километрлари оралиғи ҳамда Янгийўл туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг 831, 832, 824-километрлар оралиғида ҳам тезлик камайтирилади

Эслатиб ўтамиз, Қарор жорий йилнинг 17 апрелидан бошлаб кучга кирган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
18.04.2025, 15:43
t.me/rost_24uz/12221
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
144
45
7.5 k
⚡️Президент томонидан Фармқўмита иши танқид қилинди

Салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар четдан келадиган витринали совуткичларни сертификациялаш жараёни 3 ойгача чўзилаётганини айтмоқда.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидаги йиғилишда маълум қилинди.

Шунингдек, курьерлик хизмати корхоналари мопед олиб келиб, одамларни ишли қилаётгани, лекин мопеднинг ўзи 300 доллар турса, уни стандартдан ўтказиб, сертификат олишга яна шунча маблағ кетаётгани кўрсатиб ўтилди.

Хусусий клиникалар “Ўзбекистонга илк бор олиб келинаётган айрим тиббий ускуналарни Фармқўмитада рўйхатдан ўтказиш харажати уларнинг нархидан 10 карра қиммат”, демоқда. Шунингдек, қўмитада оддий термометрни ҳам, МРТ ускунасини ҳам рўйхатдан ўтказишга 4-5 ой вақт кетмоқда.

“Бу ёндашув тўғрими? Албатта йўқ. Мураккаблиги ва хавфлилик даражасига қараб, тиббий ускуна, тиббий буюм ва дори-дармон учун алоҳида-алоҳида муддат белгилаш керак”,— деди Президент.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
18.04.2025, 14:42
t.me/rost_24uz/12220
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
15
16
7.2 k
⚡️Тошкентдаги 2 та туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

2025 йил 18–22 апрель кунлари соат 08:00 дан 18:00 гача Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.

Олмазор туманидаги қуйидаги маҳаллаларда: “Аҳил”, “Элпарвар”, “Иброҳим ота”, “Гулзор”, “Қорасарой”, “Олтинсой”, “Мояриқ”, “Мискин”. Шунингдек, мазкур ҳудудлардаги улгуржи ва хусусий истеъмолчи объектлар ҳам вақтинчалик электр таъминотидан узилади.

Юнусобод туманида эса узилишлар “Астраобод”, “Туркистон”, “Минг чинор”, “Нурмакон”, “Собиробод”, “Ҳамкоробод”, “Катта Ҳасанбой”, “Шарқ ҳақиқати”, “Регистон”, “Йўлариқ”, “Уч қаҳрамон” маҳаллаларини қамраб олади.

Поликлиника, мактаб, боғча каби ижтимоий соҳа муассасалари кўчма дизель генераторлари орқали барқарор электр энергияси билан таъминланади.

Бу ҳолат Л-ДОК-1 ва Л-ДОК-2 юқори кучланишли электр узатиш линияларини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан боғлиқлиги айтилмоқда. Эскирган ҳаво тармоқлари замонавий кабель инфратузилмасига алмаштирилади, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
18.04.2025, 12:50
t.me/rost_24uz/12219
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
36
45
6.9 k
⚡️ Тошкентда банк бўлим бошлиқлари 85 минг доллар билан қўлга тушди

ДХХ маълумотига кўра, Сирдарё, Тошкент, Хоразм, Андижон ва Фарғона вилоятларида ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

Сирдарёда Сардоба тумани ҳокимлиги ходими фермерга 15 га ерни 3 йилга ижарага бериш ва тоифасини ўзгартириш учун 360 млн сўм ва 30 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланди.

Тошкентда банкнинг икки бўлим бошлиқлари ва 2 нафар фуқаро 5,99 гектар ерни 455 минг долларга сотишга келишиб, фуқародан 85 минг доллар олган пайтда қўлга олинди.

Хоразм, Шовот туманида 2 нафар фуқаро туман ҳокимлик захирасидаги 2500 м² ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб 66 минг доллар сўраб, 45 минг доллар ва 130 млн сўм олган пайтда ушланди.

Янгибозор тумани инвестициялар, саноат ва савдо бўлими мутахассиси "Е-аукцион" орқали ер олиб бериш мақсадида фуқародан 243 млн сўм ва 4300 доллар олган.

Андижонда шахслар 30 сотих ерни 27 минг долларга сотиш ва тоифасини ўзгартириш учун 11 600 доллар талаб қилиб, жами 38 600 доллар олган вақтда қўлга тушди.

Фарғонада Риштонлик шахс сохта ҳужжатлар билан ерни ўзлаштириб, тоифасини ўзгартириб бериш учун 26 минг доллар олган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
18.04.2025, 11:01
t.me/rost_24uz/12218
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
83
89
8.7 k
⚡️Сирдарёдаги раҳбарлар диктантдан қониқарсиз баҳо олди

17 апрель куни Сирдарёдаги давлат идораларида фаолият юритаётган раҳбар ходимларнинг саводхонлик даражасини баҳолаш мақсадида диктант олиш амалиёти ўтказилди. Натижалар ижобий эмас. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хабарга кўра, Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 9 нафар раҳбар ходимидан 6 нафари, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг 5 нафар раҳбар ходимидан 4 нафари, “Ўзтелеком” АЖ Сирдарё филиалининг 10 нафар раҳбар ходимидан 7 нафари, "Ўзбекистон почтаси" АЖ вилоят филиалининг 8 нафар раҳбар ходимидан 4 нафари қониқарсиз баҳо олишди.

Бу ҳолат вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов томонидан жиддий танқидга олинди ва давлат тилида иш юритиш қонун талаби бўлиб, унга риоя қилиш ҳар бир раҳбар ва масъул шахснинг фуқаролик бурчи эканини таъкидлаган.

Маълумот учун 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда ҳужжатлар ва расмий ахборотларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида расмийлаштириш тўлиқ жорий этилган.

Сирдарё вилоятидаги раҳбар ходимларнинг диктантдан оммавий равишда қониқарсиз баҳо олиши — жуда ташвишли ҳолат. Бу нафақат шахсий саводхонлик даражаси пастлигини, балки давлат идораларида давлат тилига бўлган етарли эътибор йўқлигини кўрсатади. Ҳукуматнинг 2023 йилдан барча расмий ҳужжатлар лотин алифбосида юритилиши ҳақидаги талаби қонуний бўлишига қарамасдан, кўп раҳбарлар ҳали ҳам ушбу талабни менсимай келаётгани ачинарли ҳол.

Бунинг оқибатида фуқаролар билан мулоқотда, ҳужжат юритишда, расмий муомалада кўплаб камчиликлар юзага келади. Ривожланаётган давлат учун раҳбар кадрлар давлат тилида равон ва саводли иш юрита олмаслиги — жамиятдаги ишончни сусайтирувчи жиддий камчиликдир. Бундай ҳолатларга нисбатан қаттиқ интизомий чоралар кўриш, раҳбарларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш ишларини кучайтириш вақти келди. Давлат тили — фақат рамз эмас, балки давлатчилик таянчи экани ҳар бир раҳбарга аён бўлиши шарт.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
18.04.2025, 09:15
t.me/rost_24uz/12217
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
50
35
7.0 k
⚡️Маърифий кўрсатувларни “рейтинги баланд” шоуларга бой беряпмизми?

Таниқли шоира Зебо Мирзо ўзининг Facebook саҳифасида чиқиш қилиб, “энг сўнгги кўрсатувини ёзганини”, студияни тарк этаётганини ва кўрсатуви ёпилаётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, рейтинги паст деб баҳолангани сабаб кўрсатуви эфирдан олинди. Бу эса ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари томонидан “маданий қатламга нисбатан адолатсиз қарор” сифатида қабул қилинди.

“Кўрсатув… энг рейтинги паст кўрсатувлар сифатида… Хуллас, талабга мутлақо жавоб беролмадим!” — деб ёзади Зебо Мирзо аламли чиқишида.

Мазкур хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Юзлаб изоҳлар орасида аксарият фикрлар Зебо Мирзонинг томошабин қалбидаги ўрни, унинг кўрсатувининг фалсафий ва адабий аҳамияти ҳақида бўлди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Шарифа Салимова "Зиёли дунёқарашларининг ойинаи жаҳон олдидаги адабий иқрорлари эди. Бу кўрсатув ўз томошабинларига эга, ўз тилимизнинг гўзал имкониятларини шоирона намоён этади”, дея таъкидлайди. Кўҳи Нур Соқиева исмли фойдаланувчи “Бу жудаям ноҳақлик бўлибди. Зебохоннинг кўрсатуви ЭНГ олий даражадаги кўрсатув эди. Руҳиятни тиниқлаштирувчи, гўзал ҳисларга чорловчи”, деб ўз фикрини билдирган. Anvar Nazir "Рейтинг тизимини маданият ва маърифат телеканалига қўллаш бемаънилик… Бу шоу-бизнес эмас! Бу телекўрсатув маънавий эҳтиёжни қондирувчи маскан эди” деган бўлса, Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими раҳбари, шоира Меҳрибон Абдураҳмонова “Ҳақиқий санъатшунос олим ва ижодкор қалби билан фикр юритар эдингиз. Жаҳон рейтингига бардошли кўрсатув эди, десам муболаға эмас” дея кўрсатувни алоҳида эътироф этади. Shahnoza Mahmudova исмли фойдаланувчи “Биз вақтга сиғмаймиз, биз қалбга сиғамиз! Зебо опадаги бундай сўзлар дунёбоп. Рейтинги эмас, таъсири муҳим”, деб кўплаб шу каби фикрларни изоҳлаб беради.

Кўплаб фикрларда таъкидландики, рейтингга асосланган контент сиёсати маданий ва маърифий дастурларга тўсиқ бўлаётганини кўрсатади. Фақат оммавийлик ва тижорат талабларини ўлчов қилиш — тарғибот эмас, балки маълум қатламнинг эҳтиёжини эътиборсиз қолдириш экани урғуланди.

Таниқли ижодкор атрофида юз берган бу воқеа ахборот сиёсатидаги умумий мувозанат масаласини юзага чиқарди. Маърифий контент қанчалик ҳимояда? Диққат марказидами? Шу каби масалалар муҳокама марказида турибди.

Зебо Мирзо ўз постида мухлисларидан холис фикр сўраб, жавобсиз қолган саволларни очиқ қолдирди:

“Қайси бир сўзларим билан кўнглингизга кириб боролдим…ми?..”

Бу саволга жавоб берувчилар талайгина — нафақат лайклар, балки дил изҳорлари ва фикрлари орқали ҳам ўз муносабатини билдирганлар кўп бўлди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
18.04.2025, 06:21
t.me/rost_24uz/12216
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
29
108
9.1 k
#Рост_ҳикматлар

✅Бахт фақат бойликда деб ҳисобловчи кишида, албатта, кибр бор, бахиллик бор, хиёнат, риё бор.

✍Тоҳир Малик

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
18.04.2025, 02:47
t.me/rost_24uz/12215
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
16
51
7.6 k
⚡️Қарз эвазига банкка ўтган мол-мулклар энди тўғридан-тўғри сотилиши мумкин

Президент қарори билан 2025 йил 1 майдан давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган банклар ҳамда улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига қарздорлик туфайли балансга олинган мол-мулкларни бозор нархида тўғридан-тўғри сотишга рухсат этилади. Бундай сотув кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг ёки қонун билан тақиқланмаган бошқа шартномалар асосида амалга оширилиши мумкин.

Тижорат банклари қарз эвазига қабул қилинган мол-мулклар асосида тўхтаб қолган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолиятини тиклаб, уларни инвестиция компаниялари орқали тайёр бизнес сифатида инвесторларга сотиш ҳуқуқига эга бўлади.

2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
17.04.2025, 18:49
t.me/rost_24uz/12214
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
93
64
8.6 k
⚡️Ўзбекистонда онлайн қимор ўйинлари ва букмекерликни ташкил этиш қонунийлаштирилди

Лотереялар ташкил этиш, букмекерлик, интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни йўлга қўйиш фаолияти  лицензияланадиган фаолият турларига киритилди. Бу ҳақда қонун (ЎРҚ-1057-сон, 17.04.2025 й.) билан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда маълум қилинди.

Киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига капитал ва суғурта бозорини тартибга солиш, лотереяларни ташкил этиш бўйича ваколатлар юклатилган.

Шунингдек, қонун билан «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунга суғурта ташкилотлари раҳбарияти ва мулкдорларининг ишчанлик обрўсига қўйиладиган талаблар киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
17.04.2025, 17:59
t.me/rost_24uz/12213
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
18
161
11 k
⚡️Ўта хавфли юқумли касаллик тарқалиши мумкин – СЭҚ огоҳлантирди

Санитария-эпидемиология қўмитаси Қрим-Конго геморрагик иситмаси каби ўта хавфли юқумли касаллик тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу касаллик асосан каналар чақиши орқали юқади.

Қўмита аҳолига қуйидаги профилактик чораларни кўришни тавсия қилмоқда:

Чорва ҳайвонларидаги каналарни қўл билан ушламаслик ёки ўлдирмаслик;

Ветеринария ходимларини чақириб, махсус тозалаш ишларини амалга ошириш;

Табиат қўйнида бўлганда эҳтиёт бўлиш, агар кана чақса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш.

Маълум қилинишича, касалликнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:

Тўсатдан бошланадиган юқори иситма;

Бош, бел ва мушак оғриғи;

Қусиш, ич кетиши ёки қон аралаш нажас;

Бурун ва милкдан қон кетиши, тери остига қон қуйилиши ва бошқа қон кетишлар.

Шунингдек, Санитария-эпидемиология қўмитаси фуқароларни ҳушёр бўлишга, ҳимоя чораларини кўришга ва соғлиғини асрашга чақирмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
17.04.2025, 14:31
t.me/rost_24uz/12212
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
11
46
7.1 k
⚡️Тошкентда 1 ва 2 хонали уй-жой ижараси нархлари арзонлашди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) маълумотларига кўра, 2025 йил март ойида Тошкентда, айниқса 1 ва 2 хонали уйлар ижараси сезиларли арзонлашмоқда. 4 хонали уйларники Шайхонтоҳур туманидаги тўлиқ таъмирланган "люкс" тоифадаги уйлар ижараси ҳисобига бироз қимматлашган.

Ўртача таъмирланган уйлар:

1 хонали: $296 (-16.6%)
2 хонали: $379 (-4.6%)
3 хонали: $454 (-2.9%)
4 хонали: $521 (-4.7%)

Тўлиқ таъмирланган уйлар:

1 хонали: $411 (-13.1%)
2 хонали: $547 (-15.0%)
3 хонали: $728 (-8.5%)
4 хонали: $957 (+3.1%)

Энг арзон туманлар:

Сергели, Олмазор (ўртача таъмирланган)
Сергели, Учтепа (тўлиқ таъмирланган)

Энг қиммат туманлар:

Шайхонтоҳур, Яккасарой (ўртача таъмирланган)
Шайхонтоҳур, Миробод (тўлиқ таъмирланган)

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
17.04.2025, 13:56
t.me/rost_24uz/12211
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
7
8
7.0 k
⚡️АТТО тўлов хизмати автомобилларни ижарага олиш, пулли тўхташ жойлари учун тўловларни йўлга қўяди

АТТО тўлов хизмати ўз экотизими доирасида янги бозорларга чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда тўлов ташкилоти ҳаммуассиси Тимур Азадов маълум қилди.

“Яқин келажакда АТТО экотизими янги хизматлар билан бойитилади. Улар орасида самокатлар ва автомобилларни ижарага олиш, йўл четидаги тўхташ жойларига ҳақ тўлаш, меҳмонхоналарни банд қилиш, eSIM харид қилиш ва тиббий суғурта расмийлаштириш каби хизматлар бор.

Биз ҳозир регулятор билан [пулли йўллар учун тўлов бўйича] стандарт яратиш мавзусида фаол иш олиб бормоқдамиз. Хорижда қанча пуллик йўл оператори бўлса, шунча тўлов тизими бор. Бу ноқулай механизм. Ким пулли йўлларни тартибга солиши ва қуришидан қатъи назар, биз уларнинг тўлови учун ягона стандарт яратилиши тарафдоримиз”, — деди АТТО ҳаммуассиси.

Бундан ташқари, АТТО транспорт карталари функциясига эга банклар томонидан чиқариладиган кобрендинг карталарини ишга тушириш ниятида. Хусусан, йўлкира нархи “икки баробар арзон” бўлиши, шунингдек, кунлик тарифларни сотиб олиш имконияти пайдо бўлиши айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
17.04.2025, 12:52
t.me/rost_24uz/12209
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
59
26
7.2 k
⚡️Ўзбек менталитетига тўғри келмайдиган теленовеллалар устидан назорат йўқлиги жиддий муаммо бўлиб қолмоқда

Интернет ривожланиши билан телевиденияга бўлган эҳтиёж ҳам сезиларли даражада камайди. Телеканаллар томошабинни жалб қилиш учун турли йўлларни излай бошлашди ва, тахминимизча, ечим сифатида теленовелла бизнесини танлашди.

Теленовеллаларнинг мавзулари эса тобора ижтимоий муаммолар билан тўлиб бормоқда. Асосан қайнона-келин муносабатлари атрофида айланишдан нарига ўтолмаяпти. Бирида қайнона ёмон бўлиб, келинни чиқиштирмайди, бошқасида эса келин ёмон бўлиб, қайнонани хўрлайди. Иккаласи яхши бўлса, бу сафар уларнинг орасида можарони келтириб чиқарувчи ёмон образ — масалан, қайнсингил — пайдо бўлади. Хуллас, ҳар бир новеллада кимдир албатта хўрланган бўлади.

Ютубда кўриш: https://youtu.be/zuVD4kzldJI

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
17.04.2025, 12:06
t.me/rost_24uz/12208
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
25
15
7.0 k
⚡️ "Aloqabank" ўтказган йирик танловда ғолиб олдиндан аниқмиди?

Аниқланишича, АТ "Aloqabank" ва "Zoomrad" мобил тўлов тизими 2025 йил давомида маҳсулотларини онлайн платформаларда реклама қилиш учун бошланғич қиймати 8 млрд сўмлик танлов эълон қилган.

Жорий йилнинг 17 мартига қадар танловнинг бошланиш муддати бўлиши керак эди. Бироқ, танлов муддати асоссиз равишда 25 мартгача узайтирилган.

Хусусан, баённома 15 апрел куни шакллантирилиб, унга кўра танловда "GRAY MATTER" МЧЖ, "WEBMEDIA INFORMATION" МЧЖ ва "MEDIA LOYIHALAR" МЧЖ иштирок этган. Жумладан, иштирокчи корхоналар ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши зарурлиги танловнинг асосий талаблардан бири этиб белгиланган.

Шунингдек, танлов "энг яхши таклиф" мезони асосида, балл бериш орқали баҳоланиб, натижаларга кўра, "GRAY MATTER" МЧЖ энг паст нарх — 7,7 млрд сўм таклифи билан ғолиб деб топилган. "WEBMEDIA INFORMATION" МЧЖ эса захира ғолиби сифатида қайд этилган.

Энг қизиғи, "GRAY MATTER" МЧЖ ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатни 28 март куни, яъни муддат узайтирилганидан сўнг қўлга киритган.

Шунингдек, танлов шартларига иштирокчилар аввал амалга оширган ўхшаш ишлар ҳақида маълумот тақдим этиши лозим эди. Аммо, ташкил этилганига ҳали бир йил ҳам тўлмаган "GRAY MATTER" МЧЖнинг таклифлари ёпиқ шаклда тақдим этилган.

Маълумот учун, "GRAY MATTER" МЧЖ нинг ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказилган номи — graymatter.uz бўлиб, ушбу сайт март ойининг бошидан фаолият юритиб келмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
17.04.2025, 11:36
t.me/rost_24uz/12207
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
10
8
7.3 k
⚡️Ўзбекистонда қандай маъмурий ҳуқуқбузарликлар кўпроқ содир этиляпти?

Январь ойидан буён 19 201 нафар шахс ярашгани сабабли маъмурий жавобгарликдан озод этилди. Улар асосан майда безорилик, ички ишлар талабини бажармаслик, йўл ҳаракати ва жамоат тартиби билан боғлиқ қонунбузарликлар содир этган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2168

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
17.04.2025, 09:48
t.me/rost_24uz/12206
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
57
23
8.0 k
⚡️Швейцария банкида Лола Тиллаевага тегишли шубҳали ҳисоблар аниқланди

Швейцариянинг Reyl Intesa Sanpaolo хусусий банки атрофидаги жиддий молиявий можаролар очиқланмоқда. Бу ҳақда OCCRP нашри хабарида маълум қилинди.

Европадаги тергов ҳужжатларига кўра, банк авторитар тузумлар билан боғлиқ шубҳали мижозларни жалб қилгани боис Швейцария молиявий назоратчиси FINMA (Financial Market Supervisory Authority) томонидан текширув остига олинган. Текширувда банкда ноқонуний йўл билан топилган пулларни яширишга қарши етарли назорат ва хавфсизлик чораларининг йўқлиги аниқлангани маълум бўлди.

Хабарга кўра, банк мижозлари орасида Марказий Осиёдаги кучли сиёсий раҳбарларнинг яқин қариндошлари ҳам борлиги аниқланган. Жумладан, марҳум Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Тиллаева — Каримова ва унинг турмуши ўртоғи Тимур Тиллаев бу банк хизматларидан фойдаланган. Лола Тиллаева оиласи 2013 йилда Женевада яшаган.

2012 йилнинг ўзида Швейцариянинг Fidurhône молиявий компанияси — Лола Тиллаева ва Тиллаев мижоз бўлган яна бир ташкилот — FINMA томонидан огоҳлантирилган. Уларнинг ҳисобварақлари баланси 190 миллион франккача ошгани сабабли, 2014 йилда FINMA Fidurhône'га улар билан алоқани узишни буюрган. Компания бунга бўйсунмагач, FINMA лицензиясини олиб қўйиш билан таҳдид қилган ва охир-оқибатда компания асосчиларидан бири йирик миқдордаги жаримага тортилган.

2020 йилда Тиллаев Reyl банкида мижозга айланган. У 2023 йилда ўз шахсий ҳисобварағини очган ва 2023 йил декабрь ҳолатига кўра бу ҳисобда 83 миллион франк (97 миллион АҚШ доллари) мавжуд бўлган.

2024 йил январь ойида Швейцария молиявий назоратчилари Reyl банкига Тиллаевга оид барча ҳисоблар бўйича ҳужжатларни тақдим этишни буюрган, шунингдек, “Ўзбекистон билан боғлиқ барча мижозлар” ҳақида маълумот талаб қилинган. Банк эса, Тиллаевга тегишли ҳисобларни “юқори даражадаги обрў-эътибор хавфи” боис қайта кўриб чиқаётганини билдирган. Бу ҳолат Каримованинг опаси Гулнора Каримовага оид салбий янгиликлардан сўнг юз берган, дейилади хабарда.

Тимур Тиллаев бу борада журналистларнинг сўровларига изоҳ бермагани айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
17.04.2025, 08:56
t.me/rost_24uz/12205
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
18
95
9.0 k
✅️#Рост_ҳикматлар

Ҳаёт – велосипед минишга ўхшайди, мувозанатни сақлаш учун доим ҳаракатда бўлишинг даркор.

✍️Алберт Эйнштейн

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
17.04.2025, 03:40
t.me/rost_24uz/12204
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
11
19
9.1 k
⚡️Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади

Жорий йилнинг йил 14 апрелида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонунга кўра, эндиликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар табиий ва техноген офатлар, ёнғин, ўсимликларнинг касаллик ва зараркунандалардан зарарланиши, ҳайвонларнинг юқумли касалликларга чалиниши ва ёввойи ҳайвонлар ёки бошқа шахслар томонидан зарар етказилиши каби хавфларга қарши суғурта шартномаси тузишлари мумкин.

Хусусан, давлат томонидан қишлоқ хўжалиги суғуртаси қўллаб-қувватланиб, етказилган зарарнинг қайта суғурта қилиш маблағлари ҳисобидан компенсация қилинмаган қисми учун бюджет субсидиялари ажратилади. Ҳамда ҳукумат махсус қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасини ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтиб кучга киради.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
16.04.2025, 15:29
t.me/rost_24uz/12203
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
21
49
10 k
⚡️Мопед ва скутер учун хайдовчилик гувоҳномаси ва номер талаб қилиш муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 апрелдаги 224-сонли қарори билан:

Мопед ва скутерларни бошқариш учун хайдовчилик гувоҳномасини талаб қилиш муддати 2025 йилнинг 1 мартидан 1 октябригача узайтирилди.

Фойдаланишда бўлган мопед ёки скутерларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини олиш муддати 2025 йилнинг 28 февралидан 30 сентябригача узайтирилди.

Маълумот учун, 2024 йил 8 июлдаги 393-сонли қарорга асосан, 2025 йил 1 мартдан мопед ва скутер бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилиниши белгиланган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
16.04.2025, 14:48
t.me/rost_24uz/12202
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
103
15
7.5 k
⚡️Андижонда жамоат транспорти янгиланади, хорижий талабалар учун виза жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент томонидан Андижон шаҳрини вилоятнинг 8 та ҳудуди билан боғловчи жамоат транспорти мавжуд эмаслиги танқид қилинди.

Мутасаддиларга тадбиркорлар билан учрашиб, янги маршрутлар ва вилоят шароитига мос автобус русумларини аниқлаб, таклиф бериш топширилди.

Шаҳар марказида “Андижон турмаси” номи билан танилган 3-сон тергов ҳибсхонаси жойлашган. Бу бинонинг марказда бўлиши нотўғри экани қайд этилди. Шу боис бу объект шаҳар чеккасига кўчирилиши, ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди.

Наманган давлат университетидаги тиббиёт факультети Андижон тиббиёт институти филиалига айланади. Бу филиал кейинчалик мустақил олийгоҳ даражасига олиб чиқилади, Андижон тиббиёт институтига эса университет мақоми берилади.

Мутасаддиларга хориждан келиб ўқиётган талабалар учун “талаба визаси” жорий қилиш бўйича бир ойда таклиф киритиш топширилди.

Андижонда замонавий хусусий клиникалар ташкил этиш учун олти ой давомида сотилмаган давлат объектлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 5 йил муддатга ижарага берилади, кейинчалик бу объектлар уларнинг ўзига хусусийлаштириб берилади.

Янги Андижон шаҳри Бобур шаҳри деб номлаш таклиф қилинди. У ерда Бобур ва унинг авлодлари бунёд қилган тарихий обидаларнинг кичиклаштирилган нусхаларидан иборат тематик парк барпо этилади.

Президентимиз ҳар йили Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ўтказишни таклиф қилди. Ғолибларга автомобиль берилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
16.04.2025, 13:46
t.me/rost_24uz/12201
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
29
19
9.5 k
⚡️Самарқанд шаҳрида жамоат транспортида йўлкира нархлари ошди

Самарқанд вилояти ҳокими қарорига кўра, 2025 йил 15 апрелдан бошлаб, Самарқанд шаҳар жамоат транспортида йўлкира нархлари оширилди.

Хабарга кўра, йўловчилар шаҳар ҳудудида йўловчи транспорти - автобус, электробус ва трамвайларда қатновни амалга ошириш учун нақд пул орқали амалга оширилганда 3 минг сўм, банк пластик ва ягона транспорт карталари (АТТО) орқали амалга оширилганида эса 2000 сўм қилиб белгиланди.

Қарорга асосан аҳоли, пенсионер ва ногиронлар, талаба ва ўқувчилар ҳамда жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар учун алоҳида тарифлар белгиланди.

Маълумот учун, Самарқандда бунга қадар шаҳар йўловчи транспорти - автобус, электробус ва трамвайларда йўлкира ҳақи нақд пул ва банк карталари орқали амалга оширилганда 2000 сўм, транспорт карталари (АТТО) орқали амалга оширилганида эса 1600 сўм эди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 2024 йил декабрь ойида жамоат транспортида йўлкира 3000 сўм этиб белгиланди. Электрон тўлов тизими орқали амалга оширилганда эса 1700 сўм. 2025 йил 1 январдан эса автобусларда нақд пул амалиёти бекор қилинди. Унинг ўрнига инфокиоскалардан 3000 сўм эвазига бир марталик QR-чипта харид қилиш мумкин.

Тошкент шаҳридаги ушбу ўзгаришлар, асосан электрон тўлов тизимини рағбатлантиришга қаратилган дея изоҳ берилган эди. Самарқанддаги йўлкира нархи оширилишида эса, йўловчи транспорти корхоналарининг молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини кучайтириш, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсад қилингани айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
16.04.2025, 10:48
t.me/rost_24uz/12200
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
37
13
7.1 k
⚡️ "Озодлик" радиоси рус тилидаги эшиттиришларини тўхтатди

Жорий йилнинг 15 апрелидан бошлаб “Озодлик радиоси”нинг рус тилидаги дастурларини ўрта тўлқинли 1386 кҲз частотада эфирга узатиш тўхтатилди. Бу ҳақда радиостанциянинг расмий сайтида маълум қилинди.

Маълумот учун, мазкур радиостанция рус тилидаги эшиттиришларини илк бор 1953 йил 1 март куни Шарқий ва Жануби-Шарқий Европага йўналтирган ҳолда эфирга узатган. Ўрта тўлқиндаги эшиттиришлар одатда кечки ва тунги соатларда ҳамкор радиостанциялар орқали амалга оширилган. RFE/RL штаб-квартираси Чехиянинг Прага шаҳрида жойлашган.

Аниқланишича, 14 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп етти федерал агентлик, жумладан USAGMни қайта тузиш ҳақидаги қарорини имзолаганди. Шундан сўнг, RFE/RLга АҚШ ҳукумати томонидан ажратиладиган грант маблағлари тўхтатилиши ҳақида расмий билдиришнома юборилган. Аммо, март ойи охирида USAGM молиялаштиришни тўхтатиш ҳақидаги қарорини бекор қилгани хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск "Озодлик" радиосини ёпишни талаб қилгани ҳамда Вашингтонда ушбу радиога нисбатан норозилик намойишлари кучайгани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
16.04.2025, 10:26
t.me/rost_24uz/12199
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
16
13
7.4 k
⚡️ Март ойи сўровида ҳам гўшт нархи қимматлашгани айтилмоқда

Март сўровларида нархларида юқори даражада ўсиш кузатилган маҳсулотлар рўйхатида яна гўшт ва сут етакчилик қилган. Сўровларда иштирок этганларнинг 64%и гўшт ва сут нархларининг юқори даражада ўсганини қайд этишган.

Сезилган инфляция 14,3%гача пасайган (-0,8%) Ҳудудлар орасида энг юқори даражада сезилган инфляция пойтахт Тошкентда кузатилган (16,2%).

Аввалроқ, февраль ва март ойларида гўшт нархи қимматлашиш фоизи бўйича хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
16.04.2025, 09:39
t.me/rost_24uz/12198
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
120
38
8.6 k
⚡️Халқ ўз адибининг хор бўлишини истамади

Миллий адабиётимизда Имом Ғаззолий, Аҳмад Лутфий Қозончи, Ҳаким ат-Термизий ва шу каби уламоларимизнинг асарлари жудаям машҳур. Жумладан, Имом Ғаззолийнинг ,,Эй фарзанд", ,,Қалб сирлари", Аҳмад Лутфий Қозончининг ,,Ўгай она" ва бошқа асарлари ўқувчилар орасида анча оммалашган.

Одатда, биз китобга, унинг муаллифига кўпроқ эътибор қаратамиз. Бироқ, китоблар таржимони доим эътибордан четда қолган. Юқорида санаб ўтилган асарларнинг таржимони таниқли шоир Йўлдош Эшбек ҳисобланади. Йўлдош Эшбек 1952 йил Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида таваллуд топган.

Ўзбекистон Миллий университетининг филология факултетини тамомлаган, туркий дунёнинг катта шоирларидан бири, таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Шуҳрат" медали соҳиби Йўлдош Эшбек 20 га яқин шеърий тўпламлар, 10 дан ортиқ илмий –маърифий асарлар муаллифи ва 30 га яқин машҳур асарларнинг таржимонидир.

Унинг севги ва сиёсат тушунчаларини ўзида акс эттирган ,,Йиғлаётган қиз" шеъри бутун дунё шоирлари орасида эътирофга сазовор бўлган. Совет даврида кўплаб тазйиқларга учраган, залворли қийинчиликларни бошидан ўтказган, шоиримизга бугунги кунда давлатимиз эътибор қаратмоқдами? Афсуски, ҳозирда ҳамманинг эътибори санъаткорлар, блогерлар, ижтимоий тармоқ юлдузлари билан банд.

Халқ орасида ,,Олимнинг ўлими, оламнинг ўлими" –деган, мақол бор… Маълумот учун 73 ёшни қаршилаган Йўлдош Эшбек ҳозирда Чилонзор туманидаги собиқ ётоқхонанинг бир хонали тор ошхонасида аёли, икки нафар ногирон фарзанди ва набиралари билан яшамоқда. Айни вақтда кўзлари хиралашиб қолган шоир қанд касалидан азоб чекади. Шоир берган бир интервюсида, "Манфаат учун ёзган ёзувчи, ҳеч қачон юксала олмайди"-дейди.

Балки шоир шоҳона ҳаётдан ғурурни, ҳақиқий ижод йўлини устун қўйгани учун ҳам ўзининг сермаҳсул ва манфаатли асарлари муаллифига айлана олгандир. Ниҳоят, Фаррух Жабборовнинг шоирнинг ижтимоий ҳолати ҳақидаги ўз фейсбук саҳифасига жойлаган постидан сўнг, картага кўнгиллилар томонидан 90 млн сўм пул йиғилди.

Шунингдек, тадбиркор Марат Ҳамдамов Йўлдош Эшбекка "Sergeli city" дан икки хонали уй совға қилди. Албатта, юртимиздаги ижодкорларнинг ижтимоий ҳолатига ҳукуматимиз ҳам беэътибор бўлмаса, уларга шароитлар яратиб берса мақсадга мувофиқ бўларди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
16.04.2025, 07:25
t.me/rost_24uz/12197
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
21
21
7.7 k
⚡️Сунъий интеллект орқали шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Унга кўра, қонунчиликка сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг умумий асосларига оид қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Жумладан, унда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда яратилган ахборот ресурсларига маркировка қўйиш талаби ҳам бўлади.

Шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш ва уни ОАВ ҳамда интернетда тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
16.04.2025, 06:55
t.me/rost_24uz/12196
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
33
90
7.9 k
#Рост_ҳикматлар

✅Юксакка чиқмоқчи бўлсангиз, ўзгаларнинг елкаларига ўтирманг, сизни кўтариб чиқишмасин, ўз оёқларингизга ишонинг.

✍Фридрих Ницше

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
16.04.2025, 02:46
t.me/rost_24uz/12195
RO
Rost24 | Расмий канал
47 737 подписчиков
74
32
7.6 k
⚡️Депутатлар ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган фуқароларни профилактик ҳисобга қўйишга қарши чиқди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ялпи Мажлисида бир қанча партия аъзолари “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича лойиҳага эътирозлар билдирди.

Ўзгаришга кўра, "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддаси 1-қисм 4-хатбошиси сифатида янги норма кирган.

Унда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун суд томонидан муайян муддатга транспорт воситаларининг бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларни профилактик ҳисобга қўйиш амалиёти киритилмоқда.

Бир неча партияларнинг фракцияларига кўра, фуқарога бу ҳолатда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилишни ўзи катта таъсир чораси бўлиб, янги норма бир томондан фуқарони эркинлигига чеклов ва профилактика инспекторига қўшимча юклама экани билан эътироз билдирди.

Шунингдек кўплаб депутатлар ушбу нормани оғир дея баҳолаб, шу хатбошини олиб ташлаш таклифини берди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
15.04.2025, 17:46
t.me/rost_24uz/12194
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло