У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
Возраст канала
Создан
Язык
Таджикский
0.4%
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
10.43%
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin

▪️|Рус тилида — @pravoinf

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
Найдено 516 результатов
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Касбий таълимни ривожлантириш жамғармасининг фаолияти тартибга солинди

Ҳукумат қарори (245-сон, 19.04.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰Низом Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини тақсимлаш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.

✔️Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади, жумладан:

🔸касбий таълим ташкилотларининг ўқув-методик таъминотини мустаҳкамлаш, ўқув адабиётларини яратиш, чоп этиш ва уларнинг китоб фондини тўлдириш;

🔸“Касбий таълим” платформасини ишлаб чиқиш ва унинг лозим даражада ишлашини таъминлаш;

🔸педагог кадрлар ёки ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган республика танловлари ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш.

📌Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун Кенгаш ташкил этилади.

📝Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, товарларни харид қилиш бўйича тузилган шартномалар рўйхатлари Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
21.04.2025, 10:33
t.me/huquqiyaxborot/17842
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Электр учун арзонроқ меъёр жорий этилди

Манба: ВМҚ-194-сон, 31.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
21.04.2025, 09:02
t.me/huquqiyaxborot/17841
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
77
20 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлиги оширилади

Манба: ПҚ-131-сон, 28.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
20.04.2025, 11:24
t.me/huquqiyaxborot/17839
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
131
25 k
#Биласизми

🔖Конституцияга кўра, ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга.

✔️Ёлланиб ишловчиларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
20.04.2025, 07:30
t.me/huquqiyaxborot/17838
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
245
44 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим тадбиркорларга солиқ маъмурчилигида енгилликлар берилади

📝Фармонга кўра, 2025 йил 1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.

✔️20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.

📃Шунингдек, Президент Фармонига мувофиқ, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтаришда ушбу фаолиятдан олинган даромад товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этиши зарурлиги белгиланди.

📋Бундан ташқари, саноат корхоналарининг автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан жиҳозлаш мажбурияти муддати қуйидагича узайтирилди:

🔸I тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 январгача;

🔸II тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 июлгача.

💸2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 250 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
19.04.2025, 08:55
t.me/huquqiyaxborot/17837
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
139
35 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди

🔰Фармонга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати бўйича ваколатли орган вазифалари Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бунда:

▪️2025 йил 1 августдан озиқ-овқат маҳсулотлари учун
техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади ҳамда Қўмита томонидан ишлаб чиқилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари дахлдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг тўғридан-тўғри амал қилади.

❇️Санитар, фитосанитар ва ветеринария назорати соҳасидаги қуйидаги тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди, жумладан:

▪️маҳаллий ва импорт озиқ-овқат маҳсулотлари учун санитария ва эпидемиология хизматларининг лабораториялари натижаларига асосан санитария-эпидемиологик хулоса олиш орқали сертификатлаш;

▪️барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, болалар овқатлари, терапевтик ва профилактик овқатланиш учун парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари ва янги рецептлар ёки янги технология асосида яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун барча техник ҳужжатларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш;

▪️ўсимлик маҳсулотлари, мато, ипак, чарм, ўйинчоқлар, спорт инвентари ва бошқалар учун ветеринария сертификатини олиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
19.04.2025, 08:35
t.me/huquqiyaxborot/17836
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
151
32 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ички бозорда рақобат муҳити ривожлантирилади

“Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-67-сон, 18.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, ички бозорда рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби 1994 йилдаги Тарифлар ва савдо бўйича Генерал келишув (GATT) ва 1994 йилдаги мазкур келишувнинг VII-моддасини қўллаш тўғрисидаги Келишувда белгиланган умумий тамойил ва қоидаларга тўлиқ мувофиқ келтирилади;

🔸товарларнинг божхона қийматини аниқлашда имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартиблари, жумладан, муайян аниқлаш усулларини қўллашга йўл қўйилмайди.

📝Шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, уларга мувофиқлик тўғрисидаги декларация расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

✔️2025 йил 1 майдан бошлаб мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади ҳамда уларни шакллантириш ва ҳисобга олиш Техник тартибга солиш ахборот тизими (ТРИС) орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
19.04.2025, 08:25
t.me/huquqiyaxborot/17835
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
56
30 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Умуммиллий бирдамлик боғларини ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди

“Умуммиллий бирдамлик боғларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (235-сон, 17.04.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Унга кўра, 2025–2030 йилларда умуммиллий бирдамлик боғларини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

🗓 2025 йил 15 майгача истироҳат боғларининг намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.

📜 Намунавий лойиҳа ишлаб чиқиш ва уларни ташкил этишда қуйидагилар назарда тутилади, жумладан:

🔹боғларнинг 60 фоиз ҳудудида яшил майдон сифатида дарахт ва буталар экиш, пикник зоналар, ёш болалар учун махсус жиҳозланган қумлоқлар, очиқ осмон остидаги кичик кутубхоналар, тасвирий ва амалий санъат билан шуғулланиш ҳудудлари ҳамда ташриф буюрувчилар тинчлигини бузмайдиган бошқа элементлар орқали сокин ҳудудлар ташкил этиш;

🔹сокин ҳудудларни ташкил этишда дарахт ва буталарга зарар етказмаслик ва нобуд қилмаслик мақсадида жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали қўриқланадиган чегараларни белгилаш ҳамда дарахтларни суғориш тизимини қайта кўриб чиқиш ва унинг самарали фаолиятини таъминлаш;

🔹велосипед йўлакчалари, болалар аттракционлари ва оилавий дам олиш учун бошқа объектларни ўз ичига олган оилавий маданий дам олиш майдонларини барпо этиш.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
18.04.2025, 18:14
t.me/huquqiyaxborot/17833
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
72
29 k
#Амал_қилинг

🔰Қонунчиликка кўра, босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔍 Агар босқинчилик қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб содир этилган бўлса 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
18.04.2025, 17:23
t.me/huquqiyaxborot/17832
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
91
28 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хоразмда меҳмонхона қуриш учун инвесторларга субсидия берилади

Ҳукумат қарори (233-сон, 17.04.2025 й.) билан “Хоразм вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида” ги Вақтинчалик Низом қабул қилинди.

🔰Низом Хоразм вилоятида Президент қарорида белгиланган муддатларда (2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача) инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

💸Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:

🔹тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 10 млн сўм;

🔹1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 15 млн сўм;

🔹2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 20 млн сўм.

🏬Бунда меҳмонхона камида 2 қаватдан иборат бўлиши лозим.

✅Меҳмонхона субсидия ажратилган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши, тоифали меҳмонхона бўлган тақдирда, камида 5 йил ушбу тоифани сақлаб қолиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
18.04.2025, 15:41
t.me/huquqiyaxborot/17831
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
79
27 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар янада қўллаб-қувватланади

Қонун (ЎРҚ-1059-сон, 18.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябргача “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари учун белгиланган солиқ имтиёзларининг заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг аъзолари бўлган ЯТТларга нисбатан ҳам татбиқ этилиши белгиланди.

✔️Шунингдек, мазкур ЯТТларнинг ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкалари мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод этилади.

📝“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида” ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, аффинаж корхоналари қўшимча рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтмай қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши кўзда тутилди:

🔸заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни қулай шакллар ва ҳажмларга келтирган ҳолда реализация қилиш;

🔸қимматбаҳо металлардан сувенир тангаларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш.

📃Бундан ташқари, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўзлари қимматбаҳо металлардан ясаган заргарлик буюмларининг ярим тайёр маҳсулотларини бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга реализация қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

📌Бунда ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш қиймати заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинги баҳосидан ва Марказий банкнинг ҳисоб-китоб амалга оширилаётган кундаги курсидан кам бўлмаган миқдорда мустақил равишда белгиланиши кўрсатиб ўтилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
18.04.2025, 14:07
t.me/huquqiyaxborot/17830
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
180
34 k
#Биласизми #Меҳнат_ҳуқуқлари

⚠️Қонунчиликка кўра, янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар тўлаш кўзда тутилган.

📃Устамалар уларнинг биринчи 3 йиллик меҳнат фаолияти учун белгиланади.

✔️Бунда махсус ойлик устамалар ҳар ойда қуйидаги миқдорларда белгиланади:

🔹биринчи йил учун — 1 миллион сўмдан;

🔹иккинчи йил учун — 750 минг сўмдан.

🔹учинчи йил учун — 500 минг сўмдан.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
18.04.2025, 12:29
t.me/huquqiyaxborot/17829
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
44
28 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади

Манба: ПФ-63-сон, 27.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
18.04.2025, 10:31
t.me/huquqiyaxborot/17828
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
63
31 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Факторинг бўйича замонавий қонунчилик базаси яратилади

⚡️Қонунга мувофиқ, Фуқаролик кодексига пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) тўғрисидаги умумий қоидалар киритилди.

📢 Факторинг ҳақидаги билдиришнома гаров реестрида рўйхатдан ўтказилгандан кейин пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш учинчи шахсларга нисбатан кучга эга бўлади.

📜 Факторинг шартномалари бўйича молия агентларининг талабларини қаноатлантириш тартиби белгиланди.

🔘 Бунда, айнан бир мижоз томонидан айни бир пул талабномасидан ёки унинг бир қисмидан бошқа шахс фойдасига бир мартадан ортиқ воз кечиш амалга оширилган тақдирда, молия агентларининг талаблари навбат тартибида қаноатлантирилади.

📚 Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) қаторига қуйидагилар киритилди:

➖Кафолатлар бериш ташкилоти фаолиятини амалга ошириш;
➖Факторинг ташкилоти фаолиятини амалга ошириш.

📕 Бундан ташқари, ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига қуйидагилар киритилди:

▫️Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуш олинганлиги тўғрисида хабарнома;
▫️Факторинг ташкилотининг филиалини очганлик ёки ёпганлик ҳақидаги хабарнома.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
18.04.2025, 08:50
t.me/huquqiyaxborot/17827
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
91
30 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорлар томонидан молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади

Қонун билан (ЎРҚ-1058-сон, 17.04.2025 й.) айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, резидентлар ўртасидаги валюта операцияларига мижознинг (кредиторнинг) контрагенти норезидент бўлган тақдирда, кредит ташкилотлари томонидан пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш операциялари амалга оширилаётганда йўл қўйилиши белгиланди.

Илгани бундай норма мавжуд эмас эди.

✔️ “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга Марказий банк, кредит ташкилоти бўлмаган шахслар томонидан ташкил этилган электрон факторинг платформаларининг ахборот тизимлари хавфсизлигига, киберхавфсизлигига ва уларни IT-аудитдан ўтказишга доир талабларни белгилаш ҳамда мазкур талабларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш каби ваколатларни белгиловчи қўшимча киритилди.

🏢 Шунингдек, Марказий банкнинг ички аудиторлик хизмати ўз фаолиятида Марказий банк бошқарувига ва Аудиторлик қўмитасига ҳисобдорлиги белгиланди.

Илгари фақат Аудиторлик қўмитасига ҳисобдор бўлган.

📋 Марказий банк қуйидагилар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериши назарда тутилмоқда:

▪️кафолатлар бериш ташкилоти фаолиятини амалга оширишга;
▪️факторинг ташкилоти фаолиятини амалга оширишга

📜 Қуйидаги фаолият (ҳаракатлар) турларини амалга ошириш учун бу ҳақда Марказий банкни хабардор қилиш талаби белгиланди:

🔹факторинг ташкилотининг филиалини очиш ёки ёпиш;

🔹жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тегишинча яқин қариндошлари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган шахслар билан биргаликда ҳаракат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидентлар томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) 10 фоиздан 20 фоизгача ташкил этадиган улушини бевосита ёки билвосита олиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
18.04.2025, 07:50
t.me/huquqiyaxborot/17826
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
52
35 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Божхона органлари фаолияти самарадорлиги оширилади

Манба: ПФ-57-сон, 25.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
17.04.2025, 15:35
t.me/huquqiyaxborot/17825
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
81
39 k
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

✅ Қонунчиликка кўра, турар жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл беришлари керак.

🚫 Шунингдек, турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади:

➖механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш;
➖двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;
➖рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
17.04.2025, 11:41
t.me/huquqiyaxborot/17824
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
61
30 k
#Биласизми

🔖Қонунчиликка кўра,телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги:

🔹кўрсатув вақтининг 1 соати давомида 20 фоиздан, бироқ 1 суткада кўрсатув вақтининг 15 фоизидан ошиши мумкин эмас.

⛔️Ушбу талаб фақат реклама теледастурларига ихтисослаштирилган телеканалларга нисбатан татбиқ этилмайди.

❗️Давомийлиги 10 дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
17.04.2025, 11:19
t.me/huquqiyaxborot/17823
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
112
30 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим қонун ҳужжатлари ўзгартирилди

Қонун (ЎРҚ-1057-сон, 17.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰Қонун билан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига капитал бозорини, суғурта бозорини тартибга солиш, лотереяларни ташкил этиш бўйича ваколатлар юклатилди.

✅ Қонун билан «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунга суғурта ташкилотлари раҳбарияти ва мулкдорларининг ишчанлик обрўсига қўйиладиган талаблар киритилмоқда.

📝 Бундан ташқари, қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, лотереялар ташкил этиш, букмекерлик, Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолияти лицензияланадиган фаолият турларига киритилди.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
17.04.2025, 11:01
t.me/huquqiyaxborot/17822
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
41
34 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Товар, транспорт воситалари, шахсларнинг хавф даражаларига кўра божхона назорати шакллари қўлланади

Манба: ПҚ-122-сон, 25.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
17.04.2025, 09:03
t.me/huquqiyaxborot/17821
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
284
34 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализацияси жадаллаштирилади

“Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилади.

✅Тижорат банкларига қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига қабул қилинган бино-иншоотлар, технологик ускуналар ва бошқа мол-мулклар негизида тижорат банклари ҳузуридаги инвестиция компаниялари орқали тўхтаб қолган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини тиклаб, уларни тайёр бизнес сифатида салоҳиятли инвесторларга сотиш ҳуқуқи берилади.

📝2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
17.04.2025, 07:20
t.me/huquqiyaxborot/17820
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
118
40 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аҳоли томорқалари ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш ташкил этилади

Манба: ВМҚ-191-сон, 28.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
16.04.2025, 15:36
t.me/huquqiyaxborot/17819
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
143
33 k
#Адлия_хабари

❗️Юридик йўналишда илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар диққатига!

🔰“Ҳуқуқ ва бурч" электрон журнали фаолият бошлади.

📎 Журнал муассиси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси ҳисобланади.

📝Журнал ижтимоий-ҳуқуқий ва илмий соҳага ихтисослашган бўлиб, ҳар 3 ойда камида 1 марта нашр этилади.

☑️Нашр интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатилади (adolatmarkazi.uz сайтига жойлаштирилади).

✔️Журналга мақолалар huquqburch@adolatmarkazi.uz манзили орқали ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.

📌 Мақолаларга қўйиладиган талаблар билан танишинг.

📞 Телефон: +998977172842
📄 Гувоҳнома: №636478

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
16.04.2025, 14:01
t.me/huquqiyaxborot/17818
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
228
34 k
❗️Тажрибали юристлардан бепул ҳуқуқий маслаҳат олинг

Ўзингизни қийнаётган ва қизиқтирган ҳар қандай ҳуқуқий соҳадаги саволларга малакали юристлардан бепул маслаҳат олинг.

Савол бериш учун https://advice.uz/uz/offices сайтидаги "Ҳуқуқий ёрдам керакми?" панелидан (тугмасидан) фойдаланинг.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
16.04.2025, 12:05
t.me/huquqiyaxborot/17817
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
307
38 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хусусий назорат тизими механизмлари шакллантирилади

🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 июлдан:

🔹якка тартибдаги уй-жойлар ва кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назорати хусусий сектор томонидан олиб борилади;

🔹хусусий қурилиш назорати объектларида қурилиш якунига етгандан сўнг лойиҳачи томонидан “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида хулоса шакллантирилади ва буюртмачига тақдим этилади;

🔹қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тегишли туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан амалга оширилади;

🔹хусусий қурилиш назорати олиб борилмаганда ёки назоратни олиб борган лойиҳачининг ижобий хулосаси мавжуд бўлмаганда объектларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.

✅Қуйидагилар хусусий қурилиш назорати объектлари ҳисобланади:

▪️2 қаватдан юқори бўлмаган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;

▪️қурилиш ҳажми 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар ҳамда енгил турдаги (конструкцияли) қурилмалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
16.04.2025, 08:15
t.me/huquqiyaxborot/17816
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
243
36 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий этилади

Фармонга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий қилинади. Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.

⛔️Шунингдек, кўп квартирали уйлардаги жойларни, шунингдек, ертўлаларни қайта қуриш ва қайта режалаштиришда шаҳарсозлик нормаларини бузган ҳолда кўп квартирали уйнинг конструктив қисмлари ва таянч деворларига ўзгартириш киритиш, бузиш ҳамда бинонинг зилзилага бардошлилигига салбий таъсир қиладиган ишларни амалга ошириш тақиқланади.

✔️2025 йил 1 июлдан:

🔸барча ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектлари мажбурий тарзда шартнома асосида технологик аудитдан ўтказилади;

🔸босқичма-босқич ҳудудий инспекцияларда Қурилиш объектларини онлайн кузатиш маркази ташкил этилади;

🔸тажриба-синов тариқасида 2025 йилда Қашқадарё вилоятидаги Давлат бюджети маблағлари ҳисобига янгидан қуриладиган объектларга видеокамералар ўрнатилади;

🔸қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини амалга оширишда мобил видеокамералар (бодикамера) ва махсус планшетлардан фойдаланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
16.04.2025, 08:03
t.me/huquqiyaxborot/17815
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
446
35 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати самарали ташкил этилади

“Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-66-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, қуйидагилар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди:

🔹Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясини (Инспекция) мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантириш;

🔹қурилиш, кўп квартирали уйларни бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида назорат функцияларини тўлиқ рақамлаштириш;

🔹хусусий сектор томонидан амалга ошириладиган назорат тизими механизмларини шакллантириш.

✔️2025 йил 1 майдан:

🔸тадбиркор ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари ўртасида шартнома тузилган бўлса, тадбиркорларнинг қурилиш объектларида қисқа муддатли давлат қурилиш назорати тадбирлари шартнома шартлари доирасида амалга оширилади ва “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмайди;

🔸Инспекцияга хўжалик юритувчи субъектларнинг молиялаштириш манбаларидан қатъи назар молия-хўжалик фаолиятига аралашиш қатъиян тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
16.04.2025, 07:49
t.me/huquqiyaxborot/17814
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
130
32 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади

“Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1056-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қонун қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

📝Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда қуйидаги бир ёки бир неча таваккалчиликлар бўйича қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузади:

▪️табиий ва техноген офатлар;
▪️ёнғин;
▪️ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликлардан зарарланиши;
▪️қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари тарқалиши ва заҳарланиши;
▪️ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши;
▪️учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари.

✔️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу соҳада мувофиқлаштирувчи давлат органидир.

❇️Қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш суғурта мукофотларининг бир қисмини ҳамда етказилган зарарнинг суғурта мукофотлари ва қайта суғурта қилиш маблағлари ҳисобидан компенсация қилинмаган қисмини қоплаш учун бюджет субсидиялари ажратиш орқали амалга оширилади.

📃Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги суғурталовчиси сифатида Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
16.04.2025, 07:23
t.me/huquqiyaxborot/17813
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
76
35 k
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари

🔖Қонунчиликка кўра, тарозилар ва бошқа ўлчаш воситалари сотувчи-ходимларнинг иш жойларида харидорлар товарни тортиш ва беришнинг бутун жараёнини кўрадиган қилиб ўрнатилиши керак.

⚖️Шунингдек, 3 ва ундан кўп иш ўринли озиқ-овқат дўконларининг савдо залларида назорат тарозилари ўрнатилиши лозим. Майдони 1500 кв.м ва ундан ортиқ бўлган савдо залларида назорат тарозилари 2 жойда ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
15.04.2025, 14:11
t.me/huquqiyaxborot/17812
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
57
34 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Одам ўлишига сабаб бўлган тарзда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Манба: ЎРҚ-1050-сон, 25.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
15.04.2025, 12:03
t.me/huquqiyaxborot/17811
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
67
34 k
#Халқаро_юридик_форум

❗️Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар

2025 йил 29-30 май

“Tashkent Law Spring” IV Халқаро юридик форуми

Бундай имконият ҳар 2 йилда 1 маротаба бўлиши мумкин. Қўлдан чиқарманг.

ҚОНУН КEЛАЖАГИНИНГ ҚИСМИ БЎЛИНГ!

www.tashkentlawspring.uz расмий веб-сайтида ҳозироқ рўйхатдан ўтинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
15.04.2025, 09:00
t.me/huquqiyaxborot/17810
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
182
42 k
#Биласизми

❗️Мол-мулк ва ер солиғи ўз вақтида тўланиши лозим

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
15.04.2025, 08:15
t.me/huquqiyaxborot/17809
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
115
38 k
#Биласизми #Меҳнат_ҳуқуқлари

🪙Қонунчилика кўра, меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли боқувчи вафот этганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла нафақа тўланиши лозим.

✔️Нафақа миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

⛔️Бироқ, нафақанинг миқдори марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақи 6 бараваридан кам бўлмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
14.04.2025, 14:50
t.me/huquqiyaxborot/17807
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
28
34 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун жавобгарлик белгиланди

Манба: ЎРҚ-1051-сон, 27.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
14.04.2025, 12:37
t.me/huquqiyaxborot/17806
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
173
38 k
#Амал_қилинг

⚠️Қонунчиликка кўра, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш анча миқдорни ташкил этса:

🔸БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача (18 млн 750 минг сўмдан 28 млн 125 минг сўмгача) миқдорда жарима;

🔸300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланган.

📝Агар ўша ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш мумкин.

✔️Аммо, етказилган моддий зарар 3 карра миқдорида қопланса, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
14.04.2025, 10:21
t.me/huquqiyaxborot/17805
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
39
35 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади

Манба: ПФ-61-сон, 26.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
14.04.2025, 08:16
t.me/huquqiyaxborot/17804
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
20
23 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Орол маданият саммити ўтказилади

Манба: ПҚ-130-сон, 28.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
12.04.2025, 15:29
t.me/huquqiyaxborot/17802
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
51
30 k
#Биласизми

🔖Қонунчиликка кўра, меҳмонхоналарнинг мулкдорлари умумий хоналар фондининг камида 1 та хонасини ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозлаши лозим.

☑️Шунингдек, мулкдорлар эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг тегишли эҳтиёжларига мувофиқ эълонлар учун дисплейлар ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилишини таъминлаши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
12.04.2025, 11:59
t.me/huquqiyaxborot/17801
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
37
27 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади

Манба: ПФ-56-сон, 24.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
12.04.2025, 10:29
t.me/huquqiyaxborot/17800
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
52
34 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ташкил этилади

Манба: ПФ-52-сон, 19.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
11.04.2025, 15:27
t.me/huquqiyaxborot/17798
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
247
36 k
#Биласизми

🪙Қонунчиликка кўра, халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача бўлган қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

✔️Бунда мазкур сертификатлар бошланғич даражада бўлганда 30 фоиз, ўрта даражада бўлганда 40 фоиз ҳамда профессионал даражада бўлганда 60 фоиз миқдорда сарфланган харажатлар қопланади.

❇️Бундан ташқари, инглиз тили бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги ҳамда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
11.04.2025, 12:31
t.me/huquqiyaxborot/17797
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
105
31 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади

Манба: ПФ-50-сон, 19.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
11.04.2025, 10:31
t.me/huquqiyaxborot/17796
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
127
34 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пробацияни амалга оширишга кўмаклашган шахслар рағбатлантирилиши мумкин

Фармон (ПФ-65-сон, 10.04.2025 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰Унга кўра, Ички ишлар вазирига қуйидаги рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқлари берилди:

🔹пробацияни амалга оширишга кўмаклашган давлат органларининг, муассасаларининг ва ташкилотларининг ходимларини, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳамда фуқароларни рағбатлантириш;

🔹жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ички ишлар органлари ходимларини лавозим маошининг 1 бараваригача бўлган миқдорда бир марталик мукофот билан рағбатлантириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
11.04.2025, 08:31
t.me/huquqiyaxborot/17795
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
241
39 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди

Қонун (ЎРҚ-1055-сон, 10.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚠️Қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

✅Шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилмоқда.

🔰Киритилган қўшимчага кўра, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши:

➖ БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга;

🔸худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этиш:

➖ БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
11.04.2025, 07:21
t.me/huquqiyaxborot/17794
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
248
40 k
#Биласизми

🔰 Қонунчиликда ёшга доир пенсия ва ёшга доир нафақа тушунчалари мавжуд бўлиб, улар бир-биридан турлича фарқланади ва қўлланилади.

1️⃣ Шунга кўра:

🔹Ёшга доир пенсия, давлат пенсия турларидан бири ҳисобланиб, уни олиш ҳуқуқига эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

🔹 Ёшга доир нафақа, қонунчиликда белгиланган тартибда тайинланадиган нафақалардан бири ҳисобланиб, у болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга — 55 ёш, аёлларга — 60 ёш ва эркакларга — 65 ёшга етганда тайинланади.

📜 Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналар ёшга доир нафақани олиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
10.04.2025, 16:16
t.me/huquqiyaxborot/17793
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
55
37 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги роли янада мустаҳкамланади

Қонун (ЎРҚ-1054-сон, 10.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰Унга кўра, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги ҳамда "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонунларга қонун лойиҳасини парламентга киритишда қонун лойиҳасининг ва халқаро шартнома лойиҳасининг (матнининг) ўтказилган ҳуқуқий экспертизаси натижаларини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

✔️Шунингдек қонун лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизаси ва у бўйича ўтказилган жамоатчилик муҳокамаси натижаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб белгиланмоқда.

📝Бундан ташқари, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига ўзи киритган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига таклиф киритиш орқали уни чақириб олиш ҳуқуқини беришнинг ҳуқуқий асоси белгиланмоқда.

📌Киритилаётган қўшимчаларга кўра, қонун кучга кирган кундан эътиборан 5 йил ўтгач, масъул давлат органларининг ва Олий Мажлис палаталари қўмиталарининг ташаббусига кўра қонуннинг самарадорлигини, унда белгиланган мақсадга ва кутилаётган натижаларга эришилганлигини аниқлаш учун қонуннинг тартибга солиш таъсири баҳолашдан ўтказилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
10.04.2025, 14:33
t.me/huquqiyaxborot/17792
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
199
36 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси тасдиқланди

Ҳукумат қарори (210-сон, 08.04.2025 й.) билан “2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси” тасдиқланди.

🔖Давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тизимлаштириш, бюджет барқарорлигини таъминлаш ва интизомини кучайтириш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириб бориш, бюджет очиқлигини таъминлаш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш ва унинг самарадорлигини янада ошириш, бюджет харажатлари натижадорлигига эришиш, давлат қарзини макроиқтисодий хавфсиз даражада ушлаб туриш ва Давлат бюджети ликвидлилигини ошириш Стратегиянинг асосий мақсадлари ҳисобланади.

❇️Қуйидагилар Стратегиянинг устувор йўналишлари ҳисобланади, жумладан:

🔹бюджет интизомини таъминлаш механизмларини кучайтириш;

🔹ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик устуворликни таъминлаш;

🔹давлат харажатлари ва инвестициларининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш.

✅Стратегияни амалга ошириш даври 2025 йилдан 2030 йилгача мўлжалланган бўлиб, унда қайд этилган устувор йўналишлар доирасида 16 та мақсад белгилаб олинган.

✔️Шунингдек, мазкур мақсадларга босқичма-босқич эришишни таъминловчи вазифалар ва амалий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
10.04.2025, 14:01
t.me/huquqiyaxborot/17791
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
47
30 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Талабгорлар архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказилади

Ҳукумат қарори (208-сон, 08.04.2025 й.) билан “Талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.

⚠️Регламент ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтиришга масъул шахснинг компетентлиги юзасидан уни аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

✔️Давлат хизмати ваколатли орган томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.

❇️Аттестация ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтиришга қўйиладиган малака талабларига талабгорнинг мувофиқлигини аниқлаш ва касбий малака даражасини холисона баҳолаш мақсадида ўтказилади.

☑️Давлат хизматини кўрсатиш учун БҲМ нинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

📃Ўтказилган аттестация натижаси бўйича ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтириш бўйича тегишли компетентга эга деб топилган талабгорга QR-код қўйилган гувоҳнома юборилади.

📌Гувоҳноманинг амал қилиш муддати – 3 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
10.04.2025, 13:30
t.me/huquqiyaxborot/17790
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
456
43 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

“Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (214-сон, 09.04.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўлаб бериладиган ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилди. Бунда пул компенсацияси миқдорларига қуйидагича ўзгартириш киритилди:

▪️Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4,8 бараваригача;

▪️Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3,6 бараваригача;

▪️республиканинг бошқа шаҳарлари, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 бараваригача.

✅Шунингдек, 2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 35 фоизи миқдорида белгиланди.

📌Олдин мазкур миқдор барча учун 25 фоизни ташкил этган.

✔️Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ногиронлиги бўлган ҳарбий хизматчиларни биринчи навбатда турар жой билан таъминлаш, агар улар узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида турар жой билан таъминланган бўлса, қайтарилмаган кредит миқдори ва кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
10.04.2025, 10:59
t.me/huquqiyaxborot/17789
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
106
26 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти самарали ташкил этилади

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (212-сон, 09.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔖Қарорга мувофиқ 2025 йил 1 майдан:

🔹республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан баҳолаб борилади;

🔹республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари раҳбарлари ушбу қарор талаблари асосида Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан аттестациядан ўтказилади.

✅Қарор билан “Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисида”ги Намунавий Низом тасдиқланди.

✔️Ушбу Низом республика ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг вазифалари ва функциялари, фаолиятини ташкил этиш тартибини ҳамда уларга қўйиладиган талабларни белгилайди.

📝Бўлинма раҳбари лавозимига, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлган, камида 2 йил меҳнат стажига эга, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни ўзлаштирган, инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги ва шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича билимларга эга бўлган шахслар тайинланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
10.04.2025, 10:30
t.me/huquqiyaxborot/17788
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
47
28 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзбекистон яна бир халқаро битимга қўшилди

"Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё тараққиёт банкини таъсис этиш ҳақидаги Битимга қўшилиши тўғрисида" ги Қонун (ЎРҚ-1052-сон, 09.04.2025 й.) қабул қилинди.

✅Қонун билан Ўзбекистон мазкур халқаро битимга қўшилди.

📌Маълумот учун: мазкур битим 2006 йил 12 январда Остона шаҳрида қабул қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
10.04.2025, 09:41
t.me/huquqiyaxborot/17787
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
258
33 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰Қарорга мувофиқ, умумий ер майдони 5 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ўзларига қарашли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг дала четларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ жами ер майдонининг 1 фоизига, лекин 20 сотихдан кўп бўлмаган ўлчамда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришга рухсат этилади.

❇️2025–2026 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини аҳоли томорқалари, деҳқон ва фермер хўжаликларидан йиғиб, саралаб, замонавий қадоқлаб шартнома асосида реализация қилган қишлоқ хўжалиги кооперативларига қадоқ харажатларининг 25 фоизи, бироқ ҳар бир қадоқ учун 3 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаб берилади. Бунда:

▪️қишлоқ хўжалиги кооперативларининг мева-сабзавот маҳсулотларини йиғувчи ва тайёрловчи аъзолари маҳсулотларни сифатли тайёрлаш ва экспортга чиқариш бўйича “Edukarantin.uz” ахборот тизими орқали ўқиб, сертификатга эга бўлиши лозим;

▪️сертификатга эга бўлган қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва улар аъзоларининг “Agroko‘makchi” мобиль иловасида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича рейтинг тизими юритилади.

🟢Бундан ташқари, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини самарали ташкил этиш, сифатли транспорт-логистика (автомобиль, темир йўл ва авиа ташув) хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида “E-logistika” платформасида экспортёр ва ташувчи корхоналарнинг тўғридан-тўғри ишлаш имконияти таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
10.04.2025, 08:10
t.me/huquqiyaxborot/17786
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
173
32 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мева-сабзавот маҳсулотларини реализацияга чиқарадиган айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-136-сон, 08.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, 2025–2026 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔸2025 йилда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини жами 3,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;

🔸2025 йил якунигача 8 та давлатга янги 30 турдаги маҳсулотлар экспорти учун фитосанитария рухсатномаларини олиш;

🔸истиқболли бозорларга 2025 йилда 442 миллион АҚШ доллари, 2026 йилда 575 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини таъминлаш;

🔸2025 йилда ҳудудларда жами 2,1 миллион тонна мева-сабзавот маҳсулотлари учун қадоқлар ишлаб чиқариш бўйича 40,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

☑️2028 йил 1 январгача мева-сабзавот маҳсулотларини замонавий қадоқларда реализацияга чиқарадиган ҳамда қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади:

▪️ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;

▪️замонавий қадоқланган мева-сабзавот маҳсулотларини солиқ даврида реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этганда;

✅2027 йил 1 апрелгача дуккакли маҳсулотларни экиш, йиғиб олиш ва саралаш ускуналари импорти учун божхона божининг 1 фоизлик ставкаси қўлланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
10.04.2025, 07:42
t.me/huquqiyaxborot/17785
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
159
36 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Лимончилик соҳаси қўллаб-қувватланади

“Республикада лимончилик соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (198-сон, 02.04.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди:

🔸лимон етиштиришга ихтисослашган ҳудудларда аҳоли хонадонларида ва ижарага берилган ер майдонларида ихчам иссиқхоналар қуриб бериш ҳамда 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш;

🔸хорижий давлатлардан лимон мевасидан мураббо, жем ва лимонад ишлаб чиқариш ускуналарини олиб келиш, ўрнатиш ҳамда тадбиркорларга лизинг асосида беришни йўлга қўйиш;

🔸амалдаги кредитлар ва фоиз қарздорликларини қайта молиялаштириш орқали лимончилик хўжаликлари фаолиятини имтиёзли шартларда соғломлаштириш.

✅Шунингдек, Норин, Шаҳрисабз, Учкўприк ва Денов туманларидаги 1 тадан маҳаллани илмий асосланган ёндашув асосида лимон кўчатлари етиштиришга ихтисослаштириш ҳамда ушбу туманларда 1 млн дона сифатли лимон кўчати етиштириш йўлга қўйилади.

✔️2025 йил якунига қадар деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида мавжуд лимон етиштириладиган ер майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилади ҳамда маълумотлар “Оnline mahalla” электрон платформасига киритилади.

📌Бундан ташқари, лимоннинг совуққа ва қурғоқчиликка чидамли навларини яратиш ҳамда уларнинг кўчатини жадал кўпайтиришга қаратилган мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
9.04.2025, 16:20
t.me/huquqiyaxborot/17783
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
138
30 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади

“Концерт-томоша фаолиятида жонли ижрони янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (207-сон, 08.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан:

🔸давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади;

🔸концерт-томоша тадбирлари рекламаларида тегишлича «Жонли ижро», «Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз» ёки «Фонограммали концерт дастури» деб аниқ кўрсатилиши лозим;

🔸Маданият вазирлиги томонидан ижодкорларни «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» ва «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижро эта олиш қобилияти инобатга олинади.

✅2025 йил 1 июлдан:

🔹жонли ижрода ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари бўйича рекламаларни Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда эфирга бериш учун тадбир ташкилотчисига 30 фоиз миқдорида чегирма берилади;

🔹жонли ижрода ва фонограммадан қисман фойдаланилган ҳолда ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда тегишли телерадиоканал Бадиий кенгашининг ижобий хулосаси асосида бепул эфирга узатилади.

🔹ҳар чоракда республиканинг барча ҳудудларида «Жонли ижро ҳафталиги» ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
9.04.2025, 16:02
t.me/huquqiyaxborot/17782
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
294
29 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишловчи айрим ходимларга иш стажидан келиб чиқиб устамалар тўланади

🔰Ҳукумат қарори (206-сон, 08.04.2025 й.) билан “Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Конимех туманининг Зафаробод шаҳарчасидаги бюджет ташкилотлари ходимларига компенсация хусусиятига эга бўлган устама тўлаш тартиби тўғрисида” ги Низом тасдиқланди.

✔️Низом Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Конимех тумани Зафаробод шаҳарчасидаги (шаҳарлар) бюджет ташкилотлари ходимларига компенсация хусусиятига эга бўлган устама тўлаш тартибини белгилайди.

📝Шаҳарлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун ойлик устама тўловлари бюджет ташкилотларида ишлаган иш стажидан келиб чиқиб, куйидаги миқдорларда белгиланади:

🔹3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,25 фоизи;

🔹3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,5 фоизи;

🔹5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,75 фоизи.

✔️Ойлик устамани олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қуйидагилар киритилади:

▪️шаҳарлардаги бюджет ташкилотларида ходимнинг ишлаган даври;

▪️ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин қонунчиликка асосан шаҳарлардаги бюджет ташкилотларида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланган даври;

▪️«Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти, «Навоийуран» давлат корхонаси ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси тизимидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимига ўтказилган мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг ушбу корхоналарда ишлаган даври.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
9.04.2025, 15:33
t.me/huquqiyaxborot/17781
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
415
31 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Оилавий зўравонликдан жабрланган шахс талабига кўра никоҳдан ажрашаётганда муҳлат тайинланмайди

Қонун (ЎРҚ-1053-сон, 09.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

🔰Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

☑️Бундан ташқари, Уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, турар-жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар-жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар-жой мулкорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.

📝Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
9.04.2025, 14:51
t.me/huquqiyaxborot/17780
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
34
30 k
#Биласизми

🔖Қонунчиликка кўра, агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонунчилик инвестиция қилиш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, инвестиция қилиш санасида амалда бўлган қонунчилик чет эл инвесторларига нисбатан инвестиция қилиш пайтидан эътиборан 10 йил мобайнида қўлланилади.

✅Инвестор ўзининг инвестиция қилиш шарт-шароитларини яхшилайдиган янги қонунчилик қоидаларини ўз хоҳишига кўра қўллаш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
9.04.2025, 12:01
t.me/huquqiyaxborot/17779
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
39
31 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хўжалик жамиятлари бошқарув органлари йиғилишида масофадан иштирок этиш тартиби белгиланди

Манба: 3613-сонли Низом, 24.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
9.04.2025, 10:25
t.me/huquqiyaxborot/17778
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
434
50 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Электр учун арзонроқ меъёр жорий этилди

"Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги" Ҳукумат қарори (194-сон, 31.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

✔️Унга кўра, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошиши муддати 1 апрелдан 1 майга кўчирилди.

✳️ Шунингдек, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилди. Яъни 2025 йил 1 майдан истеъмолчилар 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт·соат учун 800 сўмдан тўлайди.

❕Аввалги тартибга кўра, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳақ тўланган.

📝 Мисол учун, бир ойда ўртача 500 кВт·соат миқдорида электр энергияси сарфлайдиган хонадон вакиллари бунинг учун 2025 йил 1 майгача 360 минг сўм тўлашган (200 кВт·соат базавий норма учун 90 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 270 минг сўм). Тариф ўзгаришларидан сўнг бир ойда ўртача 500 кВт·соат ток ишлатадиган хонадон бунинг учун 360 минг сўм тўлайди (200 кВт·соат базавий норма учун 120 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 240 минг сўм). Яъни улар учун нарх ошаётгани йўқ.

📌 Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
9.04.2025, 08:25
t.me/huquqiyaxborot/17777
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
145
43 k
#Солиқ_имтиёзлари

🔖Солиқ даври мобайнида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2,11 бараваригача бўлган қийматда иш берувчи томонидан ходимга берилган натура шаклидаги совғалар даромад солиғига тортилмайди.

✔️Шунингдек, илгари мазкур иш берувчининг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган ушбу қийматдаги совғалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдамлардан ҳам даромад солиғи ушлаб қолинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
8.04.2025, 15:00
t.me/huquqiyaxborot/17775
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
24
36 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади

Манба: ПҚ-115-сон, 19.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
8.04.2025, 12:44
t.me/huquqiyaxborot/17774
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
73
37 k
#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар

⚠️Қонунчиликка кўра, чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
8.04.2025, 10:04
t.me/huquqiyaxborot/17773
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
80
35 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг асосий вазифалари белгиланди

Манба: ВМҚ-171-сон, 19.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
8.04.2025, 08:23
t.me/huquqiyaxborot/17772
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
38
35 k
#Биласизми

🔖Субъектнинг розилиги билан эркин фойдаланилиши мумкин бўлган ёки махфийликка риоя этишга доир талаблар татбиқ этилмайдиган шахсга доир маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган шахсга доир маълумотлардир.

✅Аҳолини ахборот билан таъминлаш мақсадида шахсга доир маълумотларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалари (шу жумладан биографик маълумотномалар, телефон, манзил китоблари, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган электрон ахборот ресурслари) яратилиши мумкин.

📝Субъект ҳақидаги маълумотлар шахсга доир маълумотларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбаларидан унинг мурожаатига кўра, розилик қандай шаклда берилган бўлса, шундай шаклда ёки ёзма шаклда, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида, шунингдек ваколатли давлат органининг ёки суднинг қарорига кўра чиқариб ташланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
7.04.2025, 14:23
t.me/huquqiyaxborot/17770
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
1
ПФ-61-сон.docx
7.04.2025, 12:26
t.me/huquqiyaxborot/17769
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
233
37 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади

Манба: ПФ-51-сон, 19.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
7.04.2025, 11:56
t.me/huquqiyaxborot/17768
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
155
39 k
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари

⚠️Қонунчиликка кўра, истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан 10 кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга, агар бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли.

📃Агар товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадоғи билан қайтарилган бўлса, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган ва ушбу сотувчидан сотиб олганлигини тасдиқловчи асослар бўлса, истеъмолчининг товарни алмаштириш ёхуд қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
7.04.2025, 08:49
t.me/huquqiyaxborot/17767
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
568
51 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим тоифадаги оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади

Қарорга кўра, 2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:

🔹Реестрларга киритилган оилаларга;

🔹“маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга. Бунда “маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида, биринчи навбатда, қуйидагилар инобатга олинади:

▪️боқувчисини йўқотган оилалар;

▪️аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар;

▪️ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар;

▪️узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар;

▪️ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар;

▪️ногиронлиги бўлган шахслар;

▪️3 ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар.

📝Қўшимча равишда шакллантириладиган рўйхатдаги оилалар сони Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
7.04.2025, 06:58
t.me/huquqiyaxborot/17766
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
299
42 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларининг бир қисми компенсация қилиб берилади

“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-134-сон, 02.04.2025 й.) қабул қилинди.

❇️Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига (Реестрлар) киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:

🔸электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;

🔸табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
7.04.2025, 06:49
t.me/huquqiyaxborot/17765
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
108
33 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🗓 Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:

📌Орол маданият саммити ўтказилади ➖ Манба: ПҚ-130-сон, 28.03.2025 й.;

📌Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлиги оширилади ➖ Манба: ПҚ-131-сон, 28.03.2025 й.;

📌Божхона органлари фаолияти самарадорлиги оширилади ➖Манба: ПФ-57-сон, 25.03.2025 й.;

📌Божхона соҳасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади➖Манба: ПҚ-122-сон, 25.03.2025 й.;

📌Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади ➖Манба: ПФ-63-сон, 27.03.2025 й.;

📌Аҳоли томорқалари ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш ташкил этилади ➖Манба: ВМҚ–191-сон, 28.03.2025 й.;

📌Энергия ресурслари беҳуда сарфланишининг олдини олиш тизими такомиллаштирилади ➖Манба: ПҚ-133-сон, 01.04.2025 й.;

📌Йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш такомиллаштирилади ➖Манба: ВМҚ–200-сон, 02.04.2025 й.;

📌Микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади ➖Манба: ПҚ-129-сон, 28.03.2025 й.;

📌Республиканинг айрим ҳудудлари жадал комплекс ривожлантирилади ➖Манба: ПҚ-132, 01.04.2025 й..

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
6.04.2025, 08:15
t.me/huquqiyaxborot/17764
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
52
31 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвони таъсис этилди

Манба: ЎРҚ-1048-сон, 19.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
5.04.2025, 12:07
t.me/huquqiyaxborot/17763
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
122
41 k
#Меҳнат_ҳуқуқлари

⚠️Қонунчиликка кўра, меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, санитар кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланади.

💸Ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларини олиш, сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
4.04.2025, 13:49
t.me/huquqiyaxborot/17761
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
131
38 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилади

Манба: ВМҚ-168-сон, 18.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
4.04.2025, 10:36
t.me/huquqiyaxborot/17760
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
119
48 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Республиканинг айрим ҳудудлари жадал комплекс ривожлантирилади

“Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш
учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-132, 01.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб 16 та туман (шаҳар)да қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸саноат ишлаб чиқариши ҳажми ўртача 7–8 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 15–17 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажми 4–5 фоизга барқарор ўсишини таъминлаш;

🔸ишсизлик даражасини 4–5 фоизга, камбағаллик даражасини
5–6 фоизга пасайтириш, бунда Қўнғирот, Асака, Ғаллаорол, Денов туманлари ҳамда Марғилон шаҳрини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш;

✔️Қарорга асосан, қуйидаги лойиҳалар ишлаб чиқилади, жумладан:

🔹2025 йил 1 июлгача Туман (шаҳар)ларни жадал комплекс ривожлантириш дастурлари (Дастур) доирасидаги туман (шаҳар)лар марказларининг ишлаб чиқилганига 10 йилдан ортиқ муддат бўлган бош режаларини 3 та тоифадаги (реновация, реконструкция ва консервация) зоналарга ажратиб, соддалаштирилган тартибда ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар таклифларини инобатга олган ҳолда янгиланган бош режа лойиҳалари;

🔹Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Хатирчи, Чортоқ, Сирдарё, Денов, Қува, Шовот туманлари ва Янгийўл шаҳри марказлари ва уларга туташ ҳудудларда аҳоли ва сайёҳларнинг яшаши, дам олиши ва сайр қилиши ҳамда хизматлар ва бошқа йўналишларда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратишга қаратилган мастер режа лойиҳалари;

🔹Хатирчи, Қува ва Чортоқ туманларида туризм йўналишидаги мастер режа лойиҳалари.

📃1 ҳафта муддатда Дастур доирасидаги туман (шаҳар) ҳокимликларида ҳуқуқий эксперимент тариқасида 2026 йил 1 январгача “Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш” янгича ёндашуви асосида Лойиҳа офиси фаолияти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
4.04.2025, 07:52
t.me/huquqiyaxborot/17759
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
534
47 k
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
4.04.2025, 06:58
t.me/huquqiyaxborot/17758
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
116
35 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

“Республика ҳудудларида микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-129-сон, 28.03.2025 й.) қабул қилинди.

✅Қарорга кўра, 2025–2026 йилларда Республика ҳудудларида микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸жами қуввати 164 МВт бўлган 2 983 та микро ГЭС қуриш ва йилига 500 млн кВт/соат экологик тоза электр энергиясини ишлаб чиқариш;

🔸янги микро ГЭСларни ишга тушириш ҳисобига 280 мингта аҳолини электр энергияси билан таъминлаш;

🔸қурилиш даврида 1200 нафар ишчининг бандлигини таъминлаш ва лойиҳалар ишга тушгандан кейин 520 та доимий иш ўрни яратиш.

✔️2025 йил 1 майгача лойиҳа ҳужжатларига асосан микро ГЭСлар қуриш учун танлаб олинган ер участкалари белгиланган тартибда Энергетика вазирлигига ажратилади.

📝Энергетика вазирлиги ажратилган ер участкалари лойиҳа ташаббускорларига микро ГЭСлар қуриш ва ишга тушириш учун 20 йил муддатга ижарага берилишини таъминлайди.

📌Бундан ташқари, Кичик ва микро гидроэлектр станциялари лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
3.04.2025, 15:18
t.me/huquqiyaxborot/17757
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
63
33 k
#Биласизми

⚠️Йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш қуйидаги ҳолларда тегишли ваколатли давлат органларининг ахборотига асосан амалга оширилади:

🔸йўл ҳаракати хавфсизлигига, шу жумладан фуқароларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид бўлганда;

🔸экстремал иқлим шароитлари тўғрисида, табиий офатлар, авариялар, ёнғинлар, табиий ҳамда техноген хусусиятли бошқа фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи ҳақида белгиланган тартибда огоҳлантириш келиб тушганда;

🔸экстремал иқлим шароитлари, табиий офатлар, авариялар, ёнғинлар, табиий ҳамда техноген хусусиятли бошқа фавқулодда вазиятлар рўй берганда;

🔸йўл-транспорт ҳодисалари содир этилганда;

🔸қонунда назарда тутилган тезкор-қидирув тадбирлари, шунингдек процессуал ҳаракатлар амалга оширилаётганда;

🔸оммавий тадбирлар (спорт тадбирлари ва маданий тадбирлар, кино- ва фототасвирга олиш, оммавий сайрлар, ярмаркалар, оммавий юришлар ҳамда бошқа тадбирлар) ўтказилаётганда;

🔸қўриқланадиган шахслар йўлда ҳаракатланаётганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
3.04.2025, 13:04
t.me/huquqiyaxborot/17756
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
181
34 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркор аёлларга гаровсиз кредит берилади

Манба: ПҚ-103, 14.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
3.04.2025, 10:15
t.me/huquqiyaxborot/17755
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
253
34 k
❗️Тажрибали юристлардан бепул ҳуқуқий маслаҳат олинг

Ўзингизни қийнаётган ва қизиқтирган ҳар қандай ҳуқуқий соҳадаги саволларга малакали юристлардан бепул маслаҳат олинг.

Савол бериш учун https://advice.uz/uz/offices сайтидаги "Ҳуқуқий ёрдам керакми?" панелидан (тугмасидан) фойдаланинг.
3.04.2025, 08:12
t.me/huquqiyaxborot/17754
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
313
45 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш такомиллаштирилади

“Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (200-сон, 02.04.2025 й.) қабул қилинди.

⚠️Қарорга кўра, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

🔹йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;

🔹аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;

🔹йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.

❇️Бундан ташқари, 2025 йил 15 апрелдан 2026 йил якунигача эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида турлари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ ва 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга ҳамда юқори қулайликларга эга автотранспорт воситаларида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.

✔️Бунда ўзини ўзи банд қилган ташувчиларга лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи БҲМнинг 3 баробари миқдорида ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
2.04.2025, 15:52
t.me/huquqiyaxborot/17752
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
90
33 k
#Биласизми #Таълим

⚠️Қонунчиликка кўра, инклюзив таълим алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда барча таълим олувчилар учун таълим ташкилотларида таълим олишга бўлган тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган.

❇️Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) учун таълим ташкилотларида инклюзив таълим ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
2.04.2025, 15:19
t.me/huquqiyaxborot/17751
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
33
31 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш рағбатлантирилади

Манба: ПФ-47, 14.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
2.04.2025, 13:05
t.me/huquqiyaxborot/17750
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
131
42 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Энергия ресурслари беҳуда сарфланишининг олдини олиш тизими такомиллаштирилади

“Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш
ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-133-сон, 01.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорда ҳудудлардаги истеъмолчиларни муқобил энергия ресурсларидан фойдаланишга ўтказиш ҳамда энергия тежовчи технологияларни ўрнатиш орқали 2,5 миллиард кВт соат электр энергиясини ва 1,1 миллиард метр куб табиий газни иқтисод қилишга эришиш мақсади белгиланди. Жумладан:

🔸истеъмолчилар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш ҳамда қўшимча 74 мингдан ортиқ объектда жами қуввати 785 МВт бўлган қуёш панелларини ва 9 мингдан ортиқ 1,2 млн литрли қуёш коллекторларини ўрнатиш ҳисобига 1,6 миллиард кВт соат электр энергиясини тежаш;

🔸аҳолиси ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган 300 та маҳаллада қуввати 100 МВтдан ортиқ кичик қувватли фотоэлектр станцияларини барпо этиш ҳисобига 45 миллион метр куб табиий газни тежаш;

🔸бюджет ташкилотларида энергия тежамкор ускуналардан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 39 миллион метр куб табиий газни тежаш кўзда тутилган.

❇️2025 йилда “Яшил иқтисодиёт”га ўтишни жадаллаштириш доирасида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш, истеъмолчиларни муқобил энергияга ўтказиш, энергия тежамкор ва самарадор технологияларни жорий қилиш дастури тасдиқланади.

📌2025 йил 1 майгача Энергетика вазирилиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг “Яшил имтиёз” ахборот тизими ҳамкор тижорат банкларининг тегишли ахборот дастурлари билан интеграция қилинади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
2.04.2025, 10:21
t.me/huquqiyaxborot/17749
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
231
44 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аҳоли томорқалари ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш ташкил этилади

“Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (191-сон, 28.03.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, “Online mahalla” платформасида деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқасидаги мавжуд ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар онлайн режимда шакллантирилади.

📃2025 йил 1 июнгача аҳоли томорқаларининг ер майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилиши якунланиб, уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.

✔️Шунингдек, намунали маҳаллалар жойлашадиган туман (шаҳар)лардаги аҳоли томорқалари ва ижарага берилган ер майдонларининг 75 фоизи босқичма-босқич бир хил турдаги юқори даромадли маҳсулотлар етиштириш учун қамраб олинади.

☑️ 2025 йил 10 апрелгача экиладиган экин турлари ва маҳсулотларни етиштириш режа графиги тасдиқланади.

📌 2025 йил 20 апрелгача аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида етакчи тадбиркорлар ёрдамида юқори даромадли, сифатли уруғ ва кўчатларни тизимли етказиб бериш, экиш ва ҳар бир томорқадан самарали фойдаланиш ташкил этилади.

📝 2025 йил 1 майгача маҳаллаларда амалга ошириладиган “яшил” ва ресурс тежамкор лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади.

❇️ Бундан ташқари, “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида енгил конструкцияли иссиқхона, интенсив боғ, токзор, анорзор, гулчилик ва кўчатчилик плантацияларини яратиш ҳамда резавор мева етиштириш бўйича юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
2.04.2025, 09:18
t.me/huquqiyaxborot/17748
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
296
46 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади

“Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-63-сон, 27.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга асосан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Агентлик) ташкил этилади.

✔️Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

💸2025 йил 1 июлдан аҳоли уй-жойларининг энергия аудитини ўтказиш харажатлари ҳамда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар қийматининг 20 фоизи ва иссиқлик насослари (ҳаво, сув ва геотермал) қийматининг 40 фоизини, лекин БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаш учун Агентлик томонидан субсидия ажратилади.

📌2025 йил 1 сентябргача Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси ишга туширилади.

📃 Агентлик ҳузурида бюджетдан ташқари Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

❇️2025 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқарувчилар
ва импорт қилувчилар учун технологиялар энергия самарадорлигининг “яшил” стандартлари жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
2.04.2025, 08:05
t.me/huquqiyaxborot/17747
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
364
47 k
#Адлия_хабари

❗️Уй-жойларга ҳуқуқларни эътироф этиш бошланди

🔰 Давлат Раҳбарининг топшириқларига асосан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган эди.

✔️ Мазкур тарихий аҳамиятга эга Қонун ижросининг илк натижалари кўрина бошлади.

Батафсил

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1.04.2025, 18:33
t.me/huquqiyaxborot/17745
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
9
38 k
#Сўровнома

📝 Канал фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича бошқа таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг!

📌 Изоҳ қолдириш манзили: https://bit.ly/3N7ALqZ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1.04.2025, 16:01
t.me/huquqiyaxborot/17744
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
7
28 k
#Сўровнома

Ҳурматли каналимиз обуначилари!

🔍 Каналимизда Сизга керакли ҳуқуқий маълумотларни Сиз истаган вақтда ва шаклда етказиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.

📌 Мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1.04.2025, 15:46
t.me/huquqiyaxborot/17737
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
151
36 k
#Биласизми #Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя

⚠️Қонунчиликка кўра, пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

✔️Бироқ, пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1.04.2025, 14:31
t.me/huquqiyaxborot/17736
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
46
33 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат харидларида кооперация алоқаларини ўрнатиш бўйича яхлит ва шаффоф тизим яратилади

Манба: ВМҚ-159, 11.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1.04.2025, 12:04
t.me/huquqiyaxborot/17735
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
54
31 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Товар, транспорт воситалари, шахсларнинг хавф даражаларига кўра божхона назорати шакллари қўлланади

⚠️Қарорга асосан, товарлар расмийлаштируви жараёнида божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими қуйидаги йўлаклар кесимида товар, транспорт воситалари, шахсларнинг хавф даражалари ҳамда уларга нисбатан қўлланиладиган божхона назорати шакллари ва ҳажмини белгилайди:

🟢“яшил йўлак”да хавф даражаси паст белгиланади ва божхона назорати шакллари қўлланилмайди (товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати бундан мустасно). Бунда “яшил” йўлакка йўналтирилган товарлар автоматик тарзда расмийлаштирилади;

🟡“сариқ йўлак”да хавф даражаси ўрта белгиланади ва божхона назоратининг бир ёки бир нечта шакллари қўлланилади (божхона ва шахсий кўрик бундан мустасно);

🔴“қизил йўлак”да хавф даражаси юқори белгиланади ва божхона назоратининг бир ёки бир нечта шакллари қўлланилади;

🔵“кўк йўлак”да божхона назорати шакллари товар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.

✅2025 йил 1 октябрдан товарларни олиб кириш, олиб чиқиш
ва транзит олиб ўтиш бўйича барча сертификат, хулоса ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар фақат “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилади.

📝2026 йил 1 сентябрдан Божхона қўмитаси томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда барча иштирокчилар учун қулай бўлган тартиботларни, шу жумладан, логистика хизматларини ўз ичига олган ахборот платформаси жорий этилади.

✔️Бундан ташқари, логистика учун қулай чегара ўтказиш пунктларига ёндош ҳудудларда божхона терминаллари қурилади.

❇️Шунингдек, айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномалари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш учун ветеринар рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, гигиеник ва экологик сертификатлар 1 календарь йилдан ошмаган муддатга 1 маротаба тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1.04.2025, 09:33
t.me/huquqiyaxborot/17734
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
73
27 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Божхона институтида бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади

⚠️Қарорга асосан, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини илмий асосланган ҳолда ўрганиш учун Божхона қўмитаси таркибида Ташқи иқтисодий фаолият илмий маркази ташкил этилади.

✅2026 йил 1 январга қадар Божхона институтида қуйидаги ахборот тизимлари жорий этилади:

▪️таълим жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш бўйича “Таълим менежменти” автоматлаштирилган ахборот тизими;

▪️профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича “Самарадорликни баҳолаш” модули;

▪️божхона органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича “Малака” автоматлаштирилган ахборот тизими.

✔️2025/2026 ўқув йилидан:

🔸бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади;

🔸магистратурада тўлов-контракт асосида таълим муддати икки йил бўлган сиртқи таълим шакли жорий этилади.

☑️2025 йил 1 июлдан суғурта ташкилотлари билан божхона органлари ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда чегара орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш механизми йўлга қўйилади. Бунда:

🔹божхона постига кириб келган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида суғурта полисини расмийлаштириш божхона органлари ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;

🔹Божхона қўмитасининг тегишли дастурлари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинади;

🔹чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида суғурта полиси мавжуд бўлганда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1.04.2025, 08:58
t.me/huquqiyaxborot/17733
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
74
24 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Божхона соҳасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади

“Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-122-сон, 25.03.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга мувофиқ, 2025 йилда божхона соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔸соҳага сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;

🔸божхона органлари ахборот тизимларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;

🔸божхона органлари ташкилий тузилмаларини оптималлаштириш.

❇️Божхона қўмитаси тизимида Божхона расмийлаштируви маркази ташкил этилади. Бунда ҳудудий бошқармаларнинг масофавий электрон декларациялаш божхона постлари босқичма-босқич тугатилади.

✅Божхона қўмитаси таркибида божхона соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий этишга ихтисослашган тузилма ташкил этилади. Тузилманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди. Жумладан:

▪️сунъий интеллект технологиялари соҳасида илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш;

▪️божхона назорати ва расмийлаштирувини қамраб олган сунъий интеллект технологияларини тадқиқ қилиш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш ҳамда доимий тарзда сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чораларини кўриш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1.04.2025, 08:34
t.me/huquqiyaxborot/17732
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
74
25 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Божхона маъмуриятчилигида ўзгаришлар амалга оширилади

⚠️Фармонга асосан, божхона маъмуриятчилигида қуйидаги ўзгаришлар жорий этилади:

✔️2025 йил 1 июлдан Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш битими талаблари асосида товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби жорий этилади.

✔️2025 йил 1 сентябрдан:

🔷ўтказиш пунктларида ундириладиган барча турдаги йиғим ва тўловлар божхона органларининг ахборот тизими орқали ундирилади ва ҳисоби юритилади;

🔷 “Ғишткўприк”, “Зангиота” ва “Довут ота” ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун икки йўлакли хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган давлат назорат тартиботини қўллаш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда:

▪️“яшил йўлак”да – хавф даражаси паст бўлган автотранспорт воситалари ва унга юкланган товарларни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинишида давлат назоратининг барча шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди, автотранспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисига нисбатан амалга ошириладиган ҳужжатли назорат бундан мустасно;

▪️“қизил йўлак”да – давлат назорати хавф даражаси юқори ва тасодифий танловда аниқланган автотранспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;

▪️“қизил” ёки “яшил” йўлаклар божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими орқали автоматик тарзда белгилаб берилади;

▪️ўтказиш пунктидаги давлат назорат органлари ходимлари томонидан “профайлинг” танлов асосида автотранспорт воситалари божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизимида “яшил йўлак”дан “қизил йўлак”ка йўналтирилиб, тегишли назорат шакллари қўлланади.

✔️2026 йил 1 сентябрдан ушбу тартиб синов натижаларига кўра босқичма-босқич автомобиль йўли ўтказиш пунктларида кучга киради.

✔️2026 йил 1 мартдан божхона назорати жараёнлари “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими орқали янада соддалаштирилади.

✅Бундан ташқари, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган товарлар 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда улар суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1.04.2025, 08:05
t.me/huquqiyaxborot/17731
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
95
32 k
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Божхона органлари фаолияти самарадорлиги оширилади

“Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти
самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-57-сон, 25.03.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга асосан, давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари қуйидагилар этиб белгиланди:

▪️2030 йилга қадар Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) божхона расмийлаштируви самарадорлиги кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон Республикасининг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражага кўтариш;

▪️2026 йилга қадар божхона декларацияларини инсон омилисиз расмийлаштирув улушини 2 баробарга ошириш;

▪️2028 йилга қадар божхона кўригини 21 фоиздан 15 фоизга тушириш;

▪️2030 йилга қадар сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда хавфни бошқариш тизими самарадорлигини 2 баробарга ошириш.

❇️Ташқи иқтисодий фаолиятда қуйидаги қулайликлар яратилади:

✔️2025 йил 1 июлдан:

🔸ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларга муҳр ва штамп босиш ҳамда уларни ёзма тарзда рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади, барча тартиботлар ушбу ҳужжатларни электрон шаклда тасдиқлаш орқали амалга оширилади (товарлар экспортида халқаро шартномаларда қатъий белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).

✔️2025 йил 1 сентябрдан:

🔸тадбиркорлик субъектларига божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви учун бошқа турдаги тўловларни республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади, бунинг учун ягона ғазна ҳисобварағи очилади.

✔️2025 йил 1 декабрдан:

🔸божхона ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимларида божхона юк декларацияларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконини берувчи “Толлинг операциялари” модули амалиётга жорий этилади.

✔️2025 йил 1 ноябрдан:

🔸ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1.04.2025, 07:28
t.me/huquqiyaxborot/17730
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
112
35 k
#2025_йил_1_апрелдан #Солиқ_имтиёзлари

🔖Қонунчиликка кўра, 2028 йил 1 январга қадар янги ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш кооперативлари учун ижтимоий солиқ ҳамда уларга ишга қабул қилинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
31.03.2025, 16:06
t.me/huquqiyaxborot/17729
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
218
35 k
#2025_йил_1_апрелдан

🔖Қонунчиликка кўра, солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда қуйидаги тартиб жорий этилади:

🔹биринчи марта огоҳлантириш;

🔹огоҳлантиришдан сўнг 3 кун муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлиши;

🔹сайёр солиқ текширувини 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширишга рухсат этиш;

🔹сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланиши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
31.03.2025, 15:06
t.me/huquqiyaxborot/17728
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
76
31 k
#2025_йил_1_апрелдан

⚠️Қонунчиликка кўра, чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади.

❇️Бунда маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан амалдаги референт нархни шакллантириш тизими сақлаб қолинади.

✔️Шунингдек, рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасини улгуржи ва чакана сотишда уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган (базавий) қийматидан 15 фоиздан ва чакана савдо учун сотиб олинган қийматидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама қўлланади.

⛔️Рецептсиз бериладиган дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилишда чекланган савдо устамалари қўлланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
31.03.2025, 14:06
t.me/huquqiyaxborot/17727
HU
Huquqiy axborot
317.1K подписчиков
204
46 k
#2025_йил_1_апрелдан

⚠️Қонунчиликка кўра, ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
31.03.2025, 13:08
t.me/huquqiyaxborot/17726
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло