У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
PR
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
https://t.me/press_secretary_uz
Возраст канала
Создан
Язык
Таджикский
0.32%
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
49.13%
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
Найдено 326 результатов
69
34 k
20.04.2025, 14:10
t.me/press_secretary_uz/5622
69
31 k
Кеча "Mening yurtim" телеканали директори Қобулжон Аҳмедовнинг таклифига биноан "Чимилдиқ" фильмининг очиқ премьерасида қатнашдим. Тадбир асносида ҳамкасбларим, устоз-журналистлар, фильм ижодкорлари билан кўришдим.

Фильмда барчамиз оилани муқаддас билишимиз, уни асраб-авайлашимиз кераклиги каби муҳим мавзулар комедия орқали замонавий, барчага тушунарли тилда, ёрқин образлар орқали ёритилган экан. Ёшларимиз ҳақида, оилавий томоша учун яхши фильм бўлибди. Зал томошабинларга тўлган, бир ярим соат вақт кўз очиб юмгудек ўтиб кетди.

Давлатимиз бу соҳага қаратаётган эътибор натижасида томошабинга қизиқарли бўлибгина қолмай, қадриятларимизни тараннум этадиган миллий контент кўпайиб бораётгани хурсанд қилади. Эътиборли жиҳати, ушбу фильм рус, қозоқ ва озар тилларига профессионал дубляж қилиниб, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг йирик кинотеатр тармоқларида ҳам намойиш этила бошланган экан. Бу ҳам, ўйлайманки, кинематографимизнинг муҳим ютуғи.

Қолаверса, анъанавий оилавий қадриятларни асраш, жамиятимизнинг энг муҳим бўғини бўлмиш оилани мустаҳкамлаш - давлат сиёсатининг ажралмас йўналиши. "Чимилдиқ"дек фильмлар бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман.

Президентимиз айтганларидек, давлат хизматчилари вақт ажратиб, оила аъзолари, ҳамкасблари билан биргаликда театр ва кинога тез-тез бориб туришлари керак. Бу нафақат ҳордиқ чиқариш, балки бугунги ҳаётимиз, жамиятимиздаги ўзгаришлар ва инсоний қадриятларни яхшироқ англаш имконини беради.

Вчера по приглашению директора телеканала “Mening yurtim” Кобулжона Ахмедова принял участие в открытой премьере фильма “Чимилдиқ”. На мероприятии встретился с коллегами, уважаемыми журналистами и создателями картины.

Фильм в жанре комедии на понятном и современном языке затрагивает важную тему — о том, что семья — это святое, и мы все должны беречь и защищать ее. Лента получилась актуальной, яркой и близкой молодежи. Отличное кино для семейного просмотра — полтора часа в зале пролетели незаметно.

Радует, что благодаря вниманию государства к этой сфере становится больше национального контента, который не только интересен зрителю, но и воспевает наши ценности. Примечательно, что фильм был профессионально дублирован на русский, казахский и азербайджанский языки и уже начал демонстрироваться в крупных киносетях Казахстана и Азербайджана. Думаю, это важное достижение для нашего кинематографа.

Кроме того, укрепление традиционных семейных ценностей и института семьи — одно из приоритетных направлений государственной политики. Уверен, что фильмы вроде “Чимилдиқ” вносят свой вклад в этот процесс.

Как справедливо отметил Президент нашей страны, государственным служащим стоит чаще находить время, чтобы вместе с семьей и коллегами посещать театры и кино. Это не только отдых, но и возможность глубже осмыслить современную жизнь, происходящие в обществе изменения и важность человеческих ценностей.

Facebook|Instagram|X
20.04.2025, 14:10
t.me/press_secretary_uz/5616
69
32 k
20.04.2025, 14:10
t.me/press_secretary_uz/5617
69
32 k
20.04.2025, 14:10
t.me/press_secretary_uz/5618
69
34 k
20.04.2025, 14:10
t.me/press_secretary_uz/5620
69
32 k
20.04.2025, 14:10
t.me/press_secretary_uz/5619
69
34 k
20.04.2025, 14:10
t.me/press_secretary_uz/5621
67
39 k
“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президентнинг Андижон вилоятига амалга оширган сафари тафсилотлари, ташрифнинг энг самимий ва ҳаяжонли дамлари;
- Ўзбекистон етакчисининг буюк аждодимиз Бобурнинг хотирасини абадийлаштиришга хизмат қиладиган улкан ташаббуси.

Кўрсатувни бугун, 19 апрель куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 20 апрель куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
19.04.2025, 17:31
t.me/press_secretary_uz/5615
455
101 k
Йиғилишда 3-4 та идора мисолида айтилган танқидлар бошқа вазирлик ва тармоқларга ҳам тегишли экани қайд этилди.

Экология, Қишлоқ хўжалиги, Қурилиш, Энергетика, Олий таълим вазирликлари, Кадастр агентлиги, Автойўллар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Қурилиш инспекцияси тизимида ҳам бюрократия ҳалигача юқорилиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу вазирлик ва идоралар раҳбарларига бугунги йиғилишдан хулоса чиқариб, аҳоли ва тадбиркорларга хизматларни енгиллаштириш топширилди.

Умуман, барча даражадаги раҳбарлар олдига ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар билан доимий мулоқотда бўлиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 14:50
t.me/press_secretary_uz/5614
364
93 k
Йиғилишда солиқ ва божхона соҳаларидаги камчиликлар бу тизимларда навбатдаги ислоҳотларни талаб қилаётгани қайд этилди.

Мутасаддиларга малакали экспертлар, олимлар ва тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини жалб қилиб, солиқ-божхона сиёсати ва маъмурчилигини янги босқичга олиб чиқиш бўйича асосли таклифларни киритиш топширилди.

Шунингдек, вазирларнинг ўз соҳасидаги йўриқнома ва бошқа идоравий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича ваколати аниқ белгиланиши лозимлиги таъкидланди.

“Энг барқарор муносабатлар – қонун билан, янги ислоҳотлар – Президент ҳужжати билан, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш – Ҳукумат қарори билан белгиланади. Уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича фақат идоравий ҳужжатлар қабул қилинади.

Ана шунда, ислоҳотлар натижалари одамларимизга тезроқ етиб боради”,
- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 14:35
t.me/press_secretary_uz/5613
501
94 k
Президентимиз тадбиркорларни ўйлантираётган яна бир масалага тўхталди.

Жойларда ер солиғи ва ижара тўловларига оширувчи коэффициент белгилаётганда унинг бизнесга таъсирини ўрганиш, тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

“Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак. Аксинча, тадбиркорга ёрдам бериб, солиқ базасини кенгайтирсак, тушум кўпаяди, тадбиркорлар ҳам рози бўлади”,
- деди Президент.

Эндиликда тадбиркорларга ушбу солиқларни йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 14:30
t.me/press_secretary_uz/5612
422
80 k
Ҳозирда қандолатчилик ва салқин ичимликлар тармоғи маҳаллий саноатнинг драйверига айланиб улгургани ва уларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шу боис шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади.

Бунинг ҳисобига қарийб 40 минг одам ишлайдиган 5,5 минг қандолат ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йиллик айланмаси камида 50 триллион сўмга етади.

Ҳозирда 2,5 мингга яқин ресторан ва кафе ҚҚС тўламоқда. Йил бошидан уларга ҚҚСнинг 20 фоиздан 40 фоизгача қисмини “кэшбек” сифатида қайтариш тизими жорий қилинган эди. Лекин, ҳозиргача бу имтиёздан бор-йўғи 69 та умумий овқатланиш корхонаси фойдалангани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, салқин ичимлик, торт, музқаймоқ каби 200 дан зиёд маҳсулот алоҳида-алоҳида сотилса, “кэшбек” берилмаяпти. Ваҳоланки, уларга ҳам ҚҚС тўланган.

Солиқ қўмитасига бу борадаги тушунмовчиликларни тартибга солиб, адолатли тизимни йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 14:25
t.me/press_secretary_uz/5611
643
85 k
Салқин ичимликлар, маиший техника, фармацевтика, алкоголь ва тамаки каби маҳсулотларни маркировкалаш тизими жорий қилинган.

Лекин, барча қонун-қоидаларга мос ишлаётган тадбиркорларнинг маҳсулотлари билан бир вақтда маркировкасиз товарлар ҳам бемалол сотилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Ҳамма дўконлар ҳам маркировка билан ишламагани учун назорат занжири узилиб қолмоқда.

Солиқ ва Божхона қўмиталарига маркировкалашнинг ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсирини камайтириш чораларини ишлаб чиқиш, маркировкалаш талаби бажарилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.

Қиммат бозорларда талаб юқори бўлган айрим товарлар экспортига чеклов қўйилгани учун кўплаб имкониятлар қўлдан бой берилаётгани қайд этилди.

Эндиликда, 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди. Фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади.

Бу тадбиркорларимиз учун янги имконият экани таъкидланди.
“Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Агар тадбиркорлар қиммат бозорларга ишласа, уларда маҳсулотни кўпайтириш, сифатни яхшилашга интилиш, иштиёқ ортади, манфаат бўлади”,
- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 14:20
t.me/press_secretary_uz/5610
529
81 k
Президентимиз бизнес учун тенг шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

“Маҳаллий корхоналаримизга йўл очиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қиммат бозорларга янги-янги маҳсулотлар билан киришига шароит яратишимиз зарур”,
- деди давлат раҳбари.

Лекин айрим товарлар бозорларимизга сунъий пасайган нархда кириб келаётгани маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўрнини заифлаштираётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, ўзимизда чиқаётган таннархи 220 долларлик кичик музлатгич бозорда ўртача 250 доллардан сотилаётгани учун 30 доллар ҚҚС тўланади.

Худди шундай музлатгичнинг импорт нархи сунъий пасайтирилиб, 25 доллар кўрсатилгани учун бор-йўғи 3 доллар ҚҚС олинаяпти. Яъни, ишлаб чиқарувчи импортга нисбатан 10 карра кўп солиқ тўлаяпти.

Янги фармон билан эндиликда четдан олиб келинаётган товарларни божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 14:10
t.me/press_secretary_uz/5609
585
72 k
Шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.

Сертификат олиш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини кескин қисқартириб, маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш амалиёти жорий қилинади.

Асбоб-ускуна, хомашё, махсус техника, транспорт импортида мамлакатимизда тан олинадиган хорижий юқори сифат ва назорат тизимлари мезонлари ишлаб чиқилади, улар импорт қилинаётганда миллий сертификат олиш талаб қилинмайди.

“Бир сўз билан айтганда, биз маҳсулотларнинг бозорга киришини енгиллаштириб, уни реализациясидаги назоратни кучайтирамиз. Бу халқаро амалиётда ўзини оқлаган”,
- деди президент.

Мутасаддиларга “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Умуман, синов ва сертификатлаштириш бўйича давлат лабораториялари хусусий секторга инвестиция киритиш шарти билан берилса, соҳада сифат ва рақобат бўлиши, хизмат нархи тушиши кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 14:00
t.me/press_secretary_uz/5608
653
81 k
Президент сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Алоҳида фармон билан Техник тартибга солиш агентлиги, Санэпидқўм, Ветеринария қўмитаси, Карантин агентлиги каби идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади.

Бунда такрорланувчи ва устма-уст тартиблар босқичма-босқич бекор қилинади. Масалан:

- озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги назорати билан фақат Санэпидқўм шуғулланади;

- озиқ-овқат учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

- қўмита асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича санитария қоидалари ва нормаларини халқаро талабларга – Кодекс Алиментариусга мувофиқлаштиради.

Бошқа тизимлар ҳам худди шу тартибда қайта кўриб чиқилади.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 13:50
t.me/press_secretary_uz/5607
492
73 k
Салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар четдан келадиган витринали совуткичларни сертификациялаш жараёни 3 ойгача чўзилаётганини айтмоқда.

Курьерлик хизмати корхоналари мопед олиб келиб, одамларни ишли қилаётгани, лекин мопеднинг ўзи 300 доллар турса, уни стандартдан ўтказиб, сертификат олишга яна шунча маблағ кетаётгани кўрсатиб ўтилди.

Хусусий клиникалар “Ўзбекистонга илк бор олиб келинаётган айрим тиббий ускуналарни Фармқўмитада рўйхатдан ўтказиш харажати уларнинг нархидан 10 карра қиммат”, демоқда. Шунингдек, қўмитада оддий термометрни ҳам, МРТ ускунасини ҳам рўйхатдан ўтказишга 4-5 ой вақт кетмоқда.

Давлатимиз раҳбари бундай тўлов ва тартиботлар мутасаддилар томонидан нақадар чуқур ўйланганини савол остига қўйди.

“Бу ёндашув тўғрими? Албатта йўқ. Мураккаблиги ва хавфлилик даражасига қараб, тиббий ускуна, тиббий буюм ва дори-дармон учун алоҳида-алоҳида муддат белгилаш керак”,
- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 13:40
t.me/press_secretary_uz/5606
528
76 k
Шунингдек, минерал сув ишлаб чиқарувчилар 45 та кўрсаткич бўйича хулоса олиши керак. Тадбиркорлар шунинг 43 таси учун Санэпидқўм тизимидаги лабораторияларга, қолган 2 таси бўйича бошқа лабораторияга бормоқда.

Қўмитага ҳамма текширувни битта жойда ташкил қилиш топширилди.

Мева-сабзавот ва дуккакли экинлар сифатини текшириш учун ҳам 3 та ташкилотнинг лабораториясига бориш керак. Энг ёмони, бу лабораторияларнинг хулосаси ривожланган давлатларда тан олинмайди.

Шу боис экспортчилар қиммат бозорга чиқишдан олдин сертификат олиш учун хорижга намуна жўнатаяпти.

Мутасаддиларга шу пайтгача бирорта халқаро тан олинган лабораторияни олиб келмагани, эскирган устма-уст сертификатлаш амалиёти ҳалигача давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 13:30
t.me/press_secretary_uz/5605
604
79 k
Президентимиз сертификатлаштириш тизимидаги айрим муаммоларни санаб, уларнинг ечимларини айтди.

Таъкидланганидек, сут ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзининг маҳсулотига Санэпидқўм хулосасини олиш тизимидан норози.

Масалан, йилига 100 миллион долларлик болалар озуқаси импорт бўлмоқда. Лекин замонавий ускуна келтириб, завод қурган тадбиркор Санэпидқўм хулосаси йўқлиги учун ишлаб чиқаришни бошлай олмаяпти. Хулоса бериш учун эса стандарт йўқ.

Қўмита раҳбарияти “бу маҳсулотга бизда стандарт йўқ”, деб кутиб ўтирмасдан, ўзи ташаббус қилиб, тадбиркор билан бирга стандарт ишлаб чиқмаётгани танқид қилинди.

Айрим туман санэпидхизматлари ҳалигача тадбиркордан битта маҳсулотнинг ҳар хил қадоқланган партиясини алоҳида синовдан ўтказишни талаб қилмоқда. Бу қўшимча вақт, қўшимча харажат талаб қилади.

Бир вақтда тайёрланган маҳсулотнинг ҳар хил ҳажмда қадоқланиши сифатга нақадар алоқадор экани савол уйғотади.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 13:20
t.me/press_secretary_uz/5604
676
87 k
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимидаги эскирган талаблар ва бюрократия тадбиркорларнинг “қўлини боғлаётгани”, соҳада коррупцияни келтириб чиқараётгани кўрсатиб ўтилди.

25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди. Ҳозирда 13 мингга яқин турдаги товарнинг 6,5 минги мажбурий сертификатланади, бу эса таннархни оширади.

“Вазирлар, ҳокимлар қачон тадбиркорларни эшитиб, қайси стандартни янгилаш, қайси бирини бекор қилиш, нима маҳсулотни мажбурий сертификация рўйхатидан чиқаришни ўйлаб кўрди? Афсуски, бунга ижобий жавоб йўқ”,
- дея қатъий эътироз билдирди Президент.

Хусусан, инвесторлар мамлакатимиздаги кўп лабораториялар талабга жавоб бермаслиги, ривожланган давлатлар стандартлари эса тан олинмаётганини айтмоқда.

Ҳозирги тизимда сертификатлаш органлари бир пайтнинг ўзида бозор назоратини ҳам олиб бораётгани, бу эса манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 13:10
t.me/press_secretary_uz/5603
335
95 k
“Такрор ва такрор айтаман – “ҳозирги дунёдаги вазият бизга таъсир қилмайди” деганлар жуда катта хато қилади. Бундай шароитда фақат ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниб, дадил-дадил қадам ташлашимиз керак”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Лекин кўп раҳбарлар ҳали масаланинг жиддийлигини, 2 карра кўп ишлаш кераклигини билмаётгани, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудудларни биринчи раҳбарлари аниқ-аниқ режа қилиб, ишлаб чиқариш, экспорт билан ўзи шахсан шуғулланиши шарт ва зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бир ҳафта давомида мутасаддилар 3 мингдан зиёд тажрибали тадбиркорлар билан учрашди. Ишбилармонлар халқаро бозорлардаги тебранишларга мослашиш учун тезда ҳал қилиш керак бўлган янги-янги масалаларни қўймоқда. Вазирлар, ҳокимлар, банк ва тармоқ раҳбарларига саволлар кўп.

Айрим раҳбарлар тенденцияларни ўрганиб, хатарларни тўғри баҳолаб, тадбиркорларга йўл очиш ўрнига ўзлари тўсиқ бўлаётгани танқид қилинди.

Бундайларга нисбатан қаттиқ чора кўрилиши қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 13:00
t.me/press_secretary_uz/5602
363
117 k
Гарвард университети таҳлилига кўра, ўтган беш йилда Иқтисодий мураккаблик индексида Ўзбекистоннинг ўрни 25 поғона яхшиланиб, 105-ўриндан 80-ўринга кўтарилди.

Бугунги кунда 162 турдаги миллий маҳсулотларимиз “дунё бозорларида рақобат устунлигига эга” деб эътироф этилаяпти.

Натижада охирги йилларда экспорт 2,2 баробар ошди. Ташқи савдо айланмаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 57 фоизга етди.

“Бу – иқтисодиётимиз ташқи бозорларга қанчалик боғлиқ эканини кўрсатадиган жуда катта рақам”,
- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 12:50
t.me/press_secretary_uz/5601
329
96 k
Биргина юқори тарифлар оқибатида халқаро савдо ҳажми 3,5 триллион долларга қисқариб, дунёдаги инфляция даражаси 7,5-8 фоизга кўтарилиши ҳақида прогнозлар берилмоқда.

“Уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорлари 10 триллион доллар йўқотгани биз учун қаттиқ “сигнал” бўлиши керак.

Энг катта хавф – пандемия даврида бўлгани каби дунё бўйлаб таъминот ва қиймат яратиш занжирларида узилишлар пайдо бўлишидадир.

Айниқса, бундай ҳолат жаҳон экспортида юқори улушга эга тўқимачилик, электротехника, автомобилсозлик, озиқ-овқат саноати каби “драйвер” тармоқларга катта зарба бериши мумкин”,
- деди Президент.

Ўзига нисбатан энг катта импорт божлари қўйилган давлатлар эндиликда Ўзбекистон экспорт қилаётган йўналишларга ўзининг маҳсулоти билан кириш учун агрессив савдо сиёсатини юритиши мумкинлиги қайд этилди. Яъни, мамлакатимиз кириб борган ип-калава, мато, газлама, тайёр текстиль ва маиший техника бозорларида ҳам аёвсиз рақобат бўлади.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 12:40
t.me/press_secretary_uz/5600
412
134 k
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Аввало, давлатимиз раҳбари глобал иқтисодий ҳолатга тўхталди.

“Ҳозирги дунё аввалгидек эмас. Гап тариф ёки уларни миқдорида ҳам эмас. Узоқ йиллар давомида давлатлар ўртасида барқарор муносабатлар ва ўзаро ишончни таъминлаган халқаро институтлар, улар ишлаб чиққан қоида ва нормалар бугун самарасиз бўлиб бораяпти.

Албатта, бу жараёнлар занжирли таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиётини секинлашуви ва халқаро савдони камайишига олиб келиши мумкин”,
- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 12:30
t.me/press_secretary_uz/5599
473
125 k
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам смягчения воздействия глобальных экономических колебаний на сферы и отрасли страны.

Facebook|Instagram|X
18.04.2025, 11:55
t.me/press_secretary_uz/5598
91
46 k
В 1997 году один из крупных геостратегов своего времени Збигнев Бжезинский в своей книге «Великая шахматная доска» предсказал, что Ферганская долина будет потенциальным источником геополитической напряженности, а некоторые эксперты даже сравнивали ее с «пороховой бочкой» региона. Действительно, в этом древнем краю, границы которого проходят через три государства, вплоть до недавнего времени происходили события, заставившие многих поверить: это мрачное пророчество не так уж и далеко от истины.

Однако сегодня мы живем в совершенно иной реальности. Благодаря дальновидному руководству Президента Шавката Мирзиёева, его последовательным и глубоко продуманным реформам, три области Ферганской долины — и ее сердце, Андижан — кардинально преобразились.

Сегодня Андижан стал мощным центром экономического роста, предпринимательской инициативы, инновационного духа, интеллектуального развития и культурного возрождения. Здесь каждое новое начинание — это кирпич в фундамент будущего. Здесь мечтают, работают, добиваются целей. Кто стремится к знаниям, труду, заработку и созданию новых рабочих мест — тому открыта дорога. Возводится новый город Бабур.

Надо признать: Андижан — это яркий пример того, насколько могут измениться целые регионы, когда опираются на науку, целеустремленность, трудолюбие и продуманную государственную политику. В этом густонаселенном регионе с ограниченными земельными ресурсами, где еще недавно промышленность была представлена лишь Асакинским заводом, благодаря реформам Президента и создаваемым возможностям добиваются ощутимых, конкретных результатов во всех сферах жизни. Это вызывает и радость, и уважение, и заслуживает подражания.

Настало время забыть старые предсказания. Теперь, в том числе благодаря усилиям и дружбе глав трех государств, вся Ферганская долина — это уже не «пороховая бочка», а пространство возможностей, процветания, мира, добрососедства и созидания. А что касается Андижана, Ферганы и Намангана, сегодня они доказательство того, на что способен народ, получивший поддержку сильного, справедливого Лидера страны и уверенность в завтрашнем дне.

Facebook|Instagram|X
17.04.2025, 13:15
t.me/press_secretary_uz/5597
181
50 k
1997 йилда ўз даврининг йирик геостратегларидан бири бўлган Збигнев Бжезинский ўзининг "Буюк шахмат тахтаси" китобида Фарғона водийсини геосиёсий кескинлик ўчоғига айланишини башорат қилган, айрим экспертлар эса ҳатто "порох бочкаси"га ўхшатган эди. Дарҳақиқат, учта мустақил мамлакатга дахлдор бу қадимий ҳудудда яқин-яқингача шундай воқеалар рўй бердики, кўпчилик бу машъум башорат ҳақиқатдан унчалик ҳам йироқ эмаслигига ишонганди.

Аммо бугун биз бутунлай бошқача воқеликда яшамоқдамиз. Президент Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўра биладиган раҳбарлиги, тизимли ва чуқур ўйланган ислоҳотлари туфайли Фарғона водийсининг учта вилояти ва унинг юраги бўлмиш Андижон бутунлай ўзгариб кетди.

Бугунги кунда Андижон иқтисодий ўсиш, тадбиркорлик ташаббуси, инновация руҳи, интеллектуал тараққиёт ва маданий тикланишнинг қудратли марказига айланган. Бу шундай заминки, ҳар бир янги лойиҳа келажак пойдеворини мустаҳкамлайдиган тамал тошидир. Бу ерда одамлар орзу қиляпти ва ўз мақсадларига эришяпти. Ўқийман, изланаман, даромад топаман ва бошқаларга ҳам даромад манбаи яратаман деганларга – кенг йўл. Янги – Бобур шаҳри қурилмоқда.

Тан олиш керак, Андижон - илм, интилиш, меҳнатсеварлик ва тўғри йўлга қўйилган давлат сиёсати бутун бир ҳудудни нақадар ўзгартириб юбориши мумкинлигининг ёрқин намунасидир. Аҳолиси зич, ер ресурслари чекланган, яқингача саноати фақат Асака заводидан иборат бўлиб келган вилоят аҳли Президентимиз олиб бораётган ислоҳотлар кучидан, яратилган ҳар бир имкониятдан тўлиқ, максимал даражада фойдаланяпти, ҳар жабҳада реал, кундалик ҳаётда сезиш мумкин бўлган натижаларга эришаяпти. Бундан қувонсак ва ибрат олсак арзийди, албатта.

Эски башоратларни унутиш вақти келди. Эндиликда, шу жумладан уч давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари ва дўстлиги туфайли бугун Фарғона водийси "порох бочкаси" эмас, балки имкониятлар, фаровонлик, тинчлик, яхши қўшничилик ва бунёдкорлик маконига айланди. Андижон, Фарғона ва Наманганга келсак, улар эртанги кунга ишонч ва кучли, адолатли Давлат раҳбарининг эътибори билан халқимиз нималарга қодир эканини исботламоқда.

Facebook|Instagram|X
17.04.2025, 13:15
t.me/press_secretary_uz/5596
Репост
106
34 k
Ўзбекистон раҳбарининг вилоятларга ташрифларида биз журналистлар шундай дақиқаларни кутиб турамиз.

Ҳа, сиёсатда ҳаммаси муҳим, ижтимоий-иқтисодий масалалар, янги корхоналар, лойиҳалар, инвестиция, иш жойлари бўйича режалар...

Булар ҳаммаси муҳим, ҳаммаси. Лекин мени Президентнинг шахс сифатидаги, ота сифатидаги, бобо сифатидаги, оддий инсон сифатидаги мулоқоти, самимияти, оддийлиги ҳаммасидан кўпроқ таъсирлантиради.

Давлатимиз раҳбарининг кутилмаганда Андижонда йўл устидаги таъзияли хонадонга фотиҳагарчиликка кирганини, яқинларнинг кўнглини кўтарганини бугун уйимдагилар, қўни-қўшниларим ҳам катта ҳурмат билан гапиришди.

Кечга яқин Президентимизни алоҳида эътиборга муҳтож болалар даврасида кўрдим.

Билсангиз керак, бу фариштамисол ажойиб болалар инсоннинг аурасига қараб унга интилади, улар олдида турган инсоннинг мавқеи, лавозими, кимлигини билиб эмас, самимиятини, меҳрини ҳис қилсагина бағрига интилади.

Ҳа, биз ўзбекистонликлар ҳар хилмиз, кимдир истеъдодли, кимдир чемпион, кимдир эса яқинларининг ҳам исмини айтолмаслиги ёки 10 гача санолмаслиги мумкин. Лекин улар ҳам шу ватаннинг болалари. Уларнинг ўзи ҳам, ота-онаси ҳам давлатнинг, керак бўлса, Президентнинг меҳри-қучоғи, ёрдамида бўлишга муносиб.

Шундай бўлаётганидан хурсандман.
16.04.2025, 20:07
t.me/press_secretary_uz/5595
2.6 k
159 k
16.04.2025, 13:15
t.me/press_secretary_uz/5593
2.6 k
156 k
Президент Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди.

Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

Давлатимиз раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.

После проведения совещания в Булакбашинском районе, Президент Шавкат Мирзиёев по пути обратно обратил внимание, что в одном из домов проходила траурная церемония.

Здесь прощались с членом семьи – почтенной Мамлакатхон ая Давроновой.

Глава государства принял участие в церемонии, выразил соболезнования родным и близким, пожелал им стойкости и терпения.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 13:15
t.me/press_secretary_uz/5592
2.6 k
158 k
16.04.2025, 13:15
t.me/press_secretary_uz/5594
175
83 k
"Биз бошлаган ислоҳотлар, бу – фақат рақамлар ёки ҳисоботлар эмас. Бу – ҳар бир оила, ҳар инсон ҳаётида сезиладиган, фаровонлик ва тараққиёт сари йўналтирилган ҳақиқий ўзгаришлардир.

Бугун ҳам Андижонда кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга кўтариш бўйича энг муҳим вазифаларни белгилаб олдик. Аҳоли ва тадбиркорлар кайфиятига таъсир кўрсатадиган барча масалаларга тўхталиб, вилоят учун зарур маблағларни ҳам ҳал этдик.

Агар барчамиз бир бўлиб, ҳамжиҳат бўлиб иш олиб борсак, ютуқларимиз янада кўпаяди, биз забт этолмайдиган марранинг ўзи бўлмайди, Андижон янада обод бўлади, мен бунга ишонаман!",

- деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 12:15
t.me/press_secretary_uz/5591
153
66 k
"Икки кун давомида Андижондаги бўлаётган ўзгаришлар билан танишдим. Шу билан бирга, вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, ободонлаштириш ва инфратузилмаси учун мисли кўрилмаган миқдорда маблағ ажратилаяпти. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган",
- деди давлатимиз раҳбари.

Айтилган барча ташаббуслар Андижондаги ҳар бир хонадонгача кириб бориши, ажратилаётган ҳар бир сўм маблағ камида ўн сўм бўлиб қайтиши учун мутлақо янги назорат тизими жорий қилиниши белгиланди.

Тегишли идораларга ҳар бир топшириқ ижросидан тортиб, раҳбарларнинг аҳоли ва тадбиркорлар билан муомаласигача қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ишларини кучайтириш вазифаси қўйилди, Андижонга янги тайинланган вилоят прокурори ва ички ишлар бошлиғининг бу борадаги масъулияти белгиланди.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 12:05
t.me/press_secretary_uz/5590
209
66 k
Кеча Янги Андижон шаҳрини Бобур шаҳри деб номлаш бўйича катта ташаббус илгари сурилди.

Бобур бобомиз сиймосини абадийлаштириш мақсадида улуғ аждодимиз ва унинг авлодлари бунёд қилган тарихий обидаларнинг кичиклаштирилган нусхаларидан иборат тематик парк барпо этилади.

Президентимиз ҳар йили Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ўтказишни таклиф қилди. Ғолибларга автомобиль берилади.

Умуман, мутасаддиларга шаҳарни маърифат ва маданият марказига айлантириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 11:56
t.me/press_secretary_uz/5589
344
58 k
Андижондаги 400 дан зиёд маҳаллада аҳолига туну кун хизмат кўрсатадиган хусусий тиббиёт пунктлари ташкил қилинди. Бу ерда қон босимини ўлчаш, укол қилиш, физиотерапия каби бирламчи оддий хизматлар кўрсатилади.

Президентимиз бу тажрибани маъқуллаб, мутасаддиларга бу йил ушбу тизимни қолган вилоятлардаги камида 100 тадан маҳаллада йўлга қўйишга топшириқ берди.

Андижонда замонавий хусусий клиникалар ташкил этиш учун олти ой давомида сотилмаган давлат объектлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 5 йил муддатга ижарага берилади, кейинчалик бу объектлар уларнинг ўзига хусусийлаштириб берилади.

Сўнгги йилларда техникумлар бўйича ҳам катта ислоҳотлар бўлди. Лекин Андижондаги 56 та техникумнинг барчасида ҳам ишлар янгича ташкил этилмаяпти.

Масалан, Андижон 4-сон техникуми ва Пахтаобод 2-сон техникумида талабаларнинг бир вақтнинг ўзида ўқиши ва ишлаб, даромад топиши бўйича ижобий тажриба яратилган.

Мактаблардагидек ўз устида ишлаб, салоҳияти ва кўникмасини оширган директорларни рағбатлантирадиган тизим эндиликда техникумларда ҳам жорий қилиниши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 11:48
t.me/press_secretary_uz/5588
479
57 k
Йиғилишда ижтимоий соҳа масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Президент тиббиётда Андижон брендини яратиш бўйича барча имкониятлар борлигини таъкидлади.

Бу борада ўтган йили 650 ўринли клиника Андижон давлат тиббиёт институти балансига ўтказилиб, уни таъмирлаш ва жиҳозлашга 180 миллиард сўм берилди. Бу 11 минг талабага бир вақтни ўзида ҳам ўқиш, ҳам амалиёт ўташ имконини беради.

Институтдаги симуляцион марказда тиббиёт ходимлари малакасини 2 босқичда баҳолаш тизимини йўлга қўйиш, клиника ёнига травматология, педиатрия ва жарроҳлик, гинекология бўлимини қуриб, кластерга айлантириш ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Бунга яна 100 миллиард сўм ажратилиши маъқулланди.

Симуляцион марказда синовдан ўтган тиббий ходимларга қўшимча 100 фоиз устама берилиши белгиланди.

Ҳозир 2 минг нафар наманганлик ёшлар Андижонга қатнаб ўқиётганини ҳисобга олиб, Наманган давлат университетидаги тиббиёт факультети Андижон тиббиёт институти филиалига айланади. Бу филиал кейинчалик мустақил олийгоҳ даражасига олиб чиқилади, Андижон тиббиёт институтига эса университет мақоми берилади.

Умуман, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой ва Ҳиндистондан келиб ўқимоқчи бўлганлар ҳисобига, вилоятда тиббий таълим экспортини йилига 20 миллион доллардан ошириш мумкинлиги таъкидланди. Мутасаддиларга хориждан келиб ўқиётган талабалар учун “талаба визаси” жорий қилиш бўйича бир ойда таклиф киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 11:40
t.me/press_secretary_uz/5587
234
52 k
Андижон шаҳрини вилоятнинг 8 та ҳудуди билан боғловчи жамоат транспорти мавжуд эмаслиги оқибатида кунига 80 минг аҳоли вилоят марказига 20 мингга яқин енгил транспортда келишга мажбур.

Тиғиз пайтда Андижон шаҳридаги тирбандлик 7-8 баллга чиқиб кетмоқда. Ваҳоланки, 1 та кичик автобус кунига камида 400 нафар аҳолига хизмат кўрсатиб, 25 та енгил машинани ўрнини босади.

Мутасаддиларга тадбиркорлар билан учрашиб, янги маршрутлар ва вилоят шароитига мос автобус русумларини аниқлаб, таклиф бериш топширилди.

Давлатимиз раҳбари Андижон шаҳри бўйича муҳим бир ташаббусни айтди. Шаҳар марказида “Андижон турмаси” номи билан танилган 3-сон тергов ҳибсхонаси жойлашган. Кундан-кунга шаҳар кўркига кўрк қўшилиб турган вақтда 100 йил олдин қурилган бундай “совуқ” бинонинг марказда бўлиши нотўғри экани қайд этилди.

Шу боис бу объект шаҳар чеккасига кўчирилиши, ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 11:32
t.me/press_secretary_uz/5586
198
58 k
Йиғилишда қурилиш ва инфратузилма масалалари муҳокама қилинар экан, Хонобод-Андижон магистрал сув қувурининг 1-тармоғидан сув оқими камлиги сабабли 6 та тумандаги 510 минг аҳолига сув етказиб беришда муаммолар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, ушбу қувурнинг 2-тармоғини қуриш зарурлиги таъкидланди ва мутасаддиларга тегишли ишларни тезроқ бошлаш топширилди. Андижон сув таъминоти корхонаси ҳудудида 18 мегаваттли қуёш панеллари ва 98 та энергия тежамкор насослар ўрнатилади.

“Хонобод” чегара ўтказиш пункти тиклангани ҳисобига, “Бишкек – Душанбе – Термиз” халқаро йўлидаги транспорт оқими 2-3 карра кўпайди. Лекин Хонободдан ўтувчи Қорадарё устидаги 150 метрли кўприк носозлиги учун машиналар унинг бир қисмидан ҳаракатланмоқда, тирбандликлар ҳосил бўлаяпти.

Мутасаддиларга бир ойда ушбу кўприкни реконструкция қилиш дастурини тасдиқлаш ва 25 миллиард сўм ажратиш топширилди. Мазкур кўприк келгуси йилда тўлиқ ишга тушиши шартлиги қайд этилди.

Янги Андижон массивини Андижон шаҳри ва бошқа ҳудудлар билан боғлаш учун 56 километрлик ҳалқа йўли қуриш зарурлиги қайд этилди. Бу йил ушбу йўлнинг 5 километрини битказиш ҳисобига Андижон шаҳрига келиш анча қисқаради. Бу йўлда 200 та савдо ва сервис объекти барпо этилиб, 1 минг нафар аҳоли ишли бўлади.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 11:24
t.me/press_secretary_uz/5585
203
56 k
Избоскан туманида тадбиркор 10 миллион доллар инвестиция ҳисобига қуввати 3,2 мегаваттли кичик ГЭС қурган. ГЭС йилига 8 миллион киловатт-соат электр беради. Бу Избоскан аҳолиси истеъмолининг 20 фоизи дегани.

Президент бу намунали лойиҳани маъқуллаб, вилоятнинг сув оқими юқори бўлган ариқ ва каналларида 75 мегаватт қувватга эга кичик ва микро ГЭСлар қуриш имконияти борлигини айтди.

Андижондаги бундай лойиҳаларга 40 миллион доллар ажратилиши белгиланди. Бу маблағлар тадбиркорларга 3 йил имтиёзли давр билан 7 йилга 12 фоиз ставкада берилади.

Маҳаллий компонентни ривожлантириш учун август ойида хитойлик инвесторлар билан микро ГЭС агрегатларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Эътиборли жиҳати, бу инвестор қурилган ГЭСларга 1 йил бепул сервис кўрсатади, кейинги 9 йилда кафолатли пулли хизматни йўлга қўяди.

Вилоят ҳокимлигига бу йил қуввати 24 мегаватт, кейинги йил яна 20 мегаватт бўлган жами 763 та кичик ва микро ГЭСларни ишга тушириш чораларини кўриш топширилди. Бу лойиҳалар ишга тушса, 38 минг хонадон узлуксиз электр билан таъминланади, вилоятнинг электр импорти 10 фоизга қисқаради.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 11:16
t.me/press_secretary_uz/5584
272
62 k
Бир ҳафта ичида Андижонда 360 та бўш ва самарасиз кўчмас мулк аниқланди. Шунингдек, 96 та бино-иншоотлар очиқ аукционда йиллаб сотилмаяпти.

Бу объектлар қулай шарт асосида сотилса, тадбиркорлар лойиҳа қилиб, иш ўрни яратади.

Масалан, Андижон шаҳри эндокринология марказидаги 20 сотих, ёнидаги 1-сон поликлиниканинг 30 сотих бўш ери аукционга чиқса, тадбиркор 20 миллион долларлик 600 ўринли хусусий тиббиёт маркази қурмоқчи. Ёки, Андижон тумани Ўрикзор маҳалласидаги таъмирталаб “Ўқувчи ёшлар маркази” аукционга қўйилса, бу ерга 35 миллион доллар инвестиция киритиб, жами 6 минг ўринли боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳдан иборат таълим кластери қиламан, деган тадбиркорлар ҳам бор.

Мутасаддиларга бўш ётган барча ер ва биноларни аукционга чиқариш топширилди.

"Ҳаммани қаттиқ огоҳлантираман – тиббиёт ва таълим ташкилотларига тегишли бўш бинолар фақат “профили”ни ўзгартирмаслик шарти билан берилади",
- деди Президент.

Бош прокуратурага бу борада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 11:08
t.me/press_secretary_uz/5583
216
57 k
Ҳар йили Андижондан Қирғизистонга 200 миллион долларлик экспорт амалга оширилмоқда.

Қўрғонтепа ва Хўжаободда ҳам худди Афғонистон чегарасидаги каби эркин савдо ва саноат зоналари ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тадбиркорлар билан маслаҳатлашган ҳолда ушбу иккита ҳудуддан биттасини танлаб, мастер-режа ишлаб чиқиш топширилди.

Хўжаободдаги “Дўстлик” постидаги катта тирбандликдан аҳоли ҳам, ташувчилар ҳам норози эканига эътибор қаратилди. Масъул вазирлик ва идоралар олдига тирбандлик сабабини ўрганиб, тез фурсатда бунинг ечими бўйича таклиф бериш вазифаси қўйилди.

"Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўлини қуриш бўйича йирик лойиҳа ишга тушиши натижасида ташиш муддати 1 ҳафтага, масофаси 1 минг километрга қисқаради, юк ташиш 10 баробар ошади.

"Лекин, ички темир йўл тармоқларимиз, божхона пунктлари, станциялар бу юкни қабул қилиш ва ўтказишга қанчалик тайёр?",

- дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддиларга бу борадаги ҳисоб-китобларни қилиб, амалга ошириладиган ишлар бўйича дастур тайёрлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 11:00
t.me/press_secretary_uz/5582
175
57 k
Йиғилишда инвестиция ва экспорт масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўтган уч йилда вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлари хорижий инвесторлар билан 600 дан зиёд келишувга эришгани билан, уларнинг атиги учдан бири лойиҳага айлангани танқид қилинди.

Ўтган йили киритилган инвестицияларнинг ярмидан кўпи Балиқчи, Булоқбоши, Андижон тумани ва шаҳрига тўғри келади. Пахтаобод, Избоскан ва Шаҳрихонда бу 50 миллион долларни ташкил этган, холос.

Мутасаддиларга электрон платформа яратиб, хорижий инвесторлар билан ўтказилган учрашувлар рўйхатини юритиш, улар кўтарган ҳар бир масала бўйича аниқ ижрочиларни белгилаб, кунлик назорат тизимини йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 10:52
t.me/press_secretary_uz/5581
236
63 k
Вилоятнинг туризм салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Хонободдаги Кампировот маҳалласида 92 гектар ҳудудда туризм маркази ташкил қилинади. Бундай туризм масканлари Булоқбошидаги Ширмонбулоқ, Хўжаободдаги Тош ота маҳаллаларида ҳам ташкил қилинса, қўшимча 1 миллион турист жалб қилиш учун барча имкониятлар бор.

Мутасаддиларга ушбу маҳаллаларнинг мастер-режасини ишлаб чиқиб, зарур инфратузилма харажатларини ҳал қилиб бериш топширилди.

Вилоят ва туман ҳокимликлари бу йил 125 миллион долларлик 25 та лойиҳани якунига етказиш, 3,5 миллион хорижий ва маҳаллий сайёҳни жалб қилиб, туризм экспортини 200 миллион доллардан оширишга масъул этиб белгиланди.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 10:43
t.me/press_secretary_uz/5580
205
57 k
Вилоятдаги 5,7 минг гектар сунъий сув ҳавзаларининг атиги 23 фоизида интенсив усулда балиқ етиштирилаяпти.

Андижон туманидаги тадбиркор 15 миллион доллар ҳисобига 320 гектарда интенсив усулда балиқ етиштириш, 500 та хонадон билан кооперация қилиш ташаббусини билдирган. Лойиҳа доирасида 27 турдаги карп балиғидан маҳаллий шароитга мос балиқ насли яратиш режа қилинган.

Ушбу лойиҳага Осиё тараққиёт банки илк бор тўғридан-тўғри 15 миллион доллар беришга рози. Бунинг учун вилоят ҳокимлиги ҳузурида лойиҳа офиси ташкил қилинади, тадбиркор ва Осиё тараққиёт банки билан уч томонлама шартнома имзоланади.

Мутсаддиларга хориждан 100 миллион доллар жалб қилиб, йил якунигача 1,2 минг гектарда камида 5-6 та шундай лойиҳани йўлга қўйиш топширилди.

Умуман, республикада балиқчиликни ривожлантиришга 150 миллион доллар ресурс берилади. Шундан 50 миллион доллари Андижонга ажратилади.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 10:36
t.me/press_secretary_uz/5579
224
61 k
Жорий йилдан бошлаб томорқадан фойдаланиш бўйича янги тизим ишламоқда. Масалан, Асака тумани Отиш маҳалласидаги 810 та хонадондан 805 тасида иссиқхона бор, уларда йилига 3 марта ҳосил олинаяпти. Худди шундай, Обод маҳалласидаги 922 та хонадон эгалари иссиқхоналардан самарали фойдаланяпти.

Вилоятдаги қолган 907 та маҳаллада ҳам бу тажрибадан унумли фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди. Мутасаддиларга Асакадаги маҳаллаларга арзон уруғ ва минерал ўғит етказиб бериш тизимини бутун республикада жорий қилиш топширилди. Бу тизим орқали уруғ ва ўғит 15 фоизгача арзон сотилмоқда.

Ўтган йилда Андижонда камбағаллик 11,9 фоиздан 9,5 фоизга тушгани билан республикада 9-ўринда турибди.

Балиқчи ва Олтинкўлда 5 гектардан иссиқхона ташкил қилиниб, 100 та эҳтиёжманд оила даромадли қилинди. Иссиқхона камбағал оилаларга 10 сотихдан икки йилга ижарага берилган. Йилига 3 марта ҳосил олиш ҳисобига ҳар бир оила 150-200 миллион сўмдан даромад топади. Тадбиркор кўчат, уруғ, ўғит ва ёқилғини етказиб бериб, ҳосилни ўзи сотиб олади.

Бу ишлар камбағаллик юқори Улуғнор, Пахтаобод, Хўжаобод, Марҳамат ва Андижон туманларида ҳам йўлга қўйилиши белгиланди. Бундай замонавий иссиқхоналарни намунавий ташкил қилган маҳалла раисларига 100 фоиз устама берилади.

Ёшларни тадбиркорлик, ердан самарали фойдаланишга ўргатиш учун аввало уларда касбий кўникмани ривожлантириш зарурлиги қайд этилди. Ҳудуд ихтисослашуви асосида мактабларда меҳнат дарслари ва касбий тўгараклар ташкил этилади. Ушбу тўгаракларга саноат савдо ва сервис корхоналари, кластерлар мутахассислари келиб дарс ўтади.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 10:28
t.me/press_secretary_uz/5578
363
63 k
Олтинкўлдаги тадбиркор зовурни ёпиқ тизимга ўтказиб, 1,1 гектарда 20 та савдо ва сервис объекти қурган. Туман ҳокимлари ҳеч бўлмаганда 30 километр зовурни шу тизимга ўтказса, 1 мингта савдо-сервис объекти, 10 минг иш ўрни яратиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга бутун республика бўйича трасса бўйидаги камида 300 километр зовурларни белгилаб, тадбиркорларга таклиф қилиш топширилди. Йил якунигача Олтинкўл тажрибаси асосида 10 мингта савдо-сервис жойи ва 100 мингта иш ўрни яратилиши белгиланди.

Шунингдек, вилоятдаги 21 минг гектар адирни 13 минг гектарига сув чиқариб, экин экиш мумкин. Мутасаддиларга республикадаги барча қир ва адирлардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Бундай ерларга сув чиқаришда насос ишлатиш учун электр энергияси нархи деҳқонларга оғирлик қилишини инобатга олиб, қуёш панели ўрнатиш учун молиявий инструментларни тезроқ ишлатиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 10:21
t.me/press_secretary_uz/5577
207
64 k
Сўнгги саккиз йилда Андижонда дастгоҳсозлик саноати 20 карра ўсгани қайд этилди.

"Кеча ярмаркада кўрдим. Вилоятда бу борада катта мактаб шаклланиб улгурди, янги корхона қиламан, деган тадбиркорлар ҳам кўп. Лекин икки йилда вилоятга четдан 1 миллиард долларлик асбоб-ускуналар импорт қилинган. Уларни ишлаб чиқаришни қанча тез ўзлаштирсак, иқтисодиётни янги технологик босқичга ўтказишда энг муҳим қадам бўлади",
- деди давлатимиз раҳбари.

Масалан, Булоқбошидаги “Молекуляр кимё” корхонаси республикада ягона бўлган бўяш дастгоҳларини ишлаб чиқаришни бошлаган. Мутасаддилар яна 10-15 та шундай тадбиркорни топиб, уларга шароит қилиб берса, вазият мутлақо ўзгариши таъкидланди.

Афсуски, бундай тадбиркорларга ускунаси учун сертификат олиш, рўйхатдан ўтказиш жараёни қийинлиги, узоқ вақт талаб қилгани сабабли улар лойиҳаларга пул тикишдан хавфсираяпти. Масъулларга улар билан яқин мулоқот ўрнатиш ва лойиҳаларига кўмаклашиш топширилди.

Бундан ташқари, машинасозлик-конструкторлик ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш Андижондан бошланиши белгиланди.

Жумладан, тармоқлар раҳбарлари тўқимачилик, чарм-пойабзал, мебель, автомобилсозлик каби “драйвер” соҳаларда талаб юқори бўлган камида 5 турдаги импорт ускунасининг техник кўрсаткичини ўрганади. Уларнинг конструкторлик ечимларини маҳаллий корхоналарга таклиф қилади. Бундай ускуналарни маҳаллийлаштириш истагидаги тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 10:14
t.me/press_secretary_uz/5576
459
108 k
Андижон ҳамма соҳада ислоҳотлар ижросига астойдил киришиб, одамларнинг кундалик ҳаётига ижобий ўзгаришларни тез олиб кираётган ҳудудлардан бири экани таъкидланди.

Ўтган йили вилоятда 4 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлади, 51 та корхона кичикдан ўрта тоифага ўтди, 13 таси йириклашди. Бир йилда 450 минг аҳоли ишли бўлди.

Вилоятда 1,5 миллион квадрат метр турар жой ва 850 минг квадрат метр нотурар объектлар қад кўтарди. Бунинг ҳисобига ўтган йили савдо ва хизматлар 13 фоизга, саноат 7,5 фоизга ошди.

"Лекин ҳаёт бир жойда тўхтаб қолмайди. Одамлар ҳар куни изланиб, янги ғоя ва ташаббуслар билан чиқаяпти, олдимизга катта-катта масалаларни қўймоқда",
- деди Президент.

Шуни ҳисобга олиб, вилоятга қўшимча 1 триллион сўм йўналтирилиши айтилди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, 16 та шаҳар ва туман ҳокимлари аҳоли ва тадбиркорларни ҳар куни эшитиб, ҳозирги суръатни сақлаб қолиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Дунёдаги бугунги иқтисодий тебранишлар шароитида ҳар бир ҳоким фавқулодда масъулият олиши лозим",
- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 10:07
t.me/press_secretary_uz/5575
514
128 k
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари бугунги кунда Андижонда ҳавас қилса арзигулик ўзгаришлар бўлаётганини қайд этди.

"Кеча вилоятдаги ишлар билан танишдим, оддий одамлар билан гаплашдим. Ишонч билан айтишим мумкинки, бу заминда Янги Ўзбекистон шукуҳи ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб улгурган.

Бу – ислоҳотларимизнинг энг катта натижаси, десак, тўғри бўлади",
- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X
16.04.2025, 10:00
t.me/press_secretary_uz/5574
411
63 k
No comment: Андижон вилоятининг саноат ярмаркасига ташриф.

Facebook|Instagram|X
15.04.2025, 18:10
t.me/press_secretary_uz/5573
364
96 k
15.04.2025, 17:40
t.me/press_secretary_uz/5571
364
95 k
15.04.2025, 17:40
t.me/press_secretary_uz/5572
365
93 k
15.04.2025, 17:40
t.me/press_secretary_uz/5570
415
89 k
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Андижон шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" боғида ўтаётган халқ сайлида сўзга чиқиб, бетакрор илмий ва ижодий мероси билан миллатимиз, халқимизни бутун дунёга тараннум этган буюк аждодимиз – Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасини абадийлаштириш мақсадида Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном беришни таклиф қилди.

"Ишончим комил, бу ташаббус ҳар томонлама халқимизнинг кўнглидаги иш бўлади. Нега деганда, ҳазрати Бобур – жаҳон тарихида камдан-кам учрайдиган шундай беназир, улуғ зотки, унинг шарафига нафақат кўча ва майдонлар, боғу роғлар, балки алоҳида шаҳар бунёд этсак, албатта арзийди.

Нега деганда, Бобур Мирзо – Темурийлар Ренессансининг муносиб давомчиси, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт, истеъдод ҳомийси бўлган буюк шахсдир.

Унинг ёшлик пайтларидан юртда тинчлик ва адолат ўрнатиш учун олиб борган курашлари, бу йўлда кўрсатган мардлик ва жасорати фидойилик ва ватанпарварлик мактабидир.

Ҳеч шубҳасиз, қомусий билим ва тафаккур эгаси бўлган бу мумтоз аждодимизнинг биргина “Бобурнома” асари учун ҳам унинг шарафига мана шундай гўзал шаҳарчани бунёд этсак арзийди",
- деди Президент.

Ушбу ташаббус юртдошларимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.

Facebook|Instagram|X
15.04.2025, 17:40
t.me/press_secretary_uz/5569
224
60 k
No comment: “WBM Fabrics” корхонаси билан танишув.

Facebook|Instagram|X
15.04.2025, 16:40
t.me/press_secretary_uz/5568
335
90 k
No comment: Президент Андижон халқаро аэропортида

Facebook|Instagram|X
15.04.2025, 16:05
t.me/press_secretary_uz/5567
892
121 k
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижон вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида янги корхоналар фаолияти, саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, жойлардаги қурилиш ва бунёдкорликни кўздан кечириш режалаштирилган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетит Андижанскую область.

В рамках поездки планируется ознакомиться с деятельностью новых предприятий, реализуемыми проектами в промышленности, энергетике, градостроительстве и других сферах, а также проводимой на местах строительной и созидательной работой.

Глава государства также проведет совещание по приоритетным задачам комплексного развития региона.

Facebook|Instagram|X
15.04.2025, 09:00
t.me/press_secretary_uz/5566
150
80 k
14.04.2025, 07:00
t.me/press_secretary_uz/5565
145
81 k
14.04.2025, 07:00
t.me/press_secretary_uz/5564
145
81 k
14.04.2025, 07:00
t.me/press_secretary_uz/5563
151
77 k
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида нутқ сўзлади. Ўзбекистон ва Вьетнам визасиз тартиб жорий қилишни кўриб чиқмоқда. Давлатимиз раҳбари Жаҳон банки делегациясини қабул қилди.

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлер аралық аўқамның 150-юбилей Ассамблеясында шығып сөйледи. Өзбекстан ҳәм Вьетнам визасыз тәртип енгизиўди көрип шықпақта. Мәмлекетимиз басшысы Жәҳән банки делегациясын қабыллады.

Обзор важнейших событий за неделю: Президент Шавкат Мирзиёев выступил на 150-й юбилейной Ассамблее Межпарламентского союза. Узбекистан и Вьетнам рассматривают возможность введения безвизового режима. Глава государства принял делегацию Всемирного банка.

Weekly review of the most important events: President Shavkat Mirziyoyev spoke at the 150th Anniversary Assembly of the Inter-Parliamentary Union. Uzbekistan and Vietnam are considering the introduction of a visa-free regime. The Head of state received a delegation from the World Bank.

Facebook|Instagram|X
14.04.2025, 07:00
t.me/press_secretary_uz/5562
64
37 k
“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон дипломатиясининг навбатдаги ғалабаси: Тошкент Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясига мезбонлик қилди;
- Давлатимиз раҳбари ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш, хорижий инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди;
- Йўл ҳаракатидаги тартиб, хавфсизлик ва адолат – бугунги кунинг энг долзарб масалаларидан.

Кўрсатувни бугун, 12 апрель куни соат 20:00 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 13 апрель куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
12.04.2025, 17:30
t.me/press_secretary_uz/5561
305
72 k
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Facebook|Instagram|X
10.04.2025, 10:15
t.me/press_secretary_uz/5559
308
71 k
10.04.2025, 10:15
t.me/press_secretary_uz/5560
204
85 k
Банклар биринчи чоракда хориждан 1,2 миллиард доллар ресурс жалб қилди. Бунинг ярмидан кўпи 4 та банкка тўғри келмоқда. Қолган банклар ҳам бу борадаги ишини фаоллаштириши муҳим экани таъкидланди.

Андижон, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида тадбиркорлар билан фаол ишлангани учун ушбу маблағларнинг кўпи шу ҳудуддаги лойиҳаларга тўғри келаяпти.

“Нима учун қолган ҳокимлар сифатли лойиҳа қилиб, тайёр пулни ишлатмайди?”,
- дея савол қўйди Президент.

Эндиликда банклар четдан маблағ жалб қилиши билан уни қандай лойиҳаларга, қанча муддатга ва қайси шартда бериши ҳақида ҳокимларни хабардор қилади. Ҳокимлар эса тадбиркорлар ишлаб чиққан тайёр лойиҳаларни тўплаб, банкларга тақдим этади.

Давлатимиз раҳбари йиғилишни якунлар экан, барча мутасаддиларни яна бир бор огоҳлантирди.

“Ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, қўйилган катта марраларга мос равишда ишни ташкил қилиш керак”,
- деди Президентимиз.

Йиғилиш давомида туризм соҳасида намунали фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот қилинди, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 16:30
t.me/press_secretary_uz/5558
148
63 k
“Халқаро молия ташкилотлари ҳам ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлаб, жойларга чиққан ҳолда лойиҳаларни тезлатиш бўйича ҳокимлар билан фаол ишлаяпти.

Январь-март ойларида Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Франция ривожланиш агентлиги, Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги вакиллари Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёга бориб, 200 га яқин тадбиркор билан ишлади.

Қисқа вақт ичида 1,5 миллиард долларлик лойиҳаларни молиялаштиришга келишилди”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддиларга ҳар бир лойиҳани якунига етказиш кераклиги ҳақида огоҳлантирилди.

Умуман, бу амалиётни тизимга айлантириб, яна камида 3 миллиард долларлик шундай лойиҳаларни бошқа ҳудудларда ҳам қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 16:20
t.me/press_secretary_uz/5557
317
62 k
Ҳозирда сув иншоотлари ва уларнинг ерлари турли идоралар балансида турибди. Шунингдек, 2019 йилда тугатилган “Сувсоз” балансида 2 минг 800 та объект қолиб кетган. Яна 9 мингта объектнинг кадастри йўқ.

Оқибатда бундай объектлар бўйича лойиҳа қилиш ва қурилишни бошлаш чўзилмоқда. Мутасаддиларга барча сув ва канализация объектлари ҳужжатларини тартибга келтириб, объектларни “Сувтаъминот”га оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш топширилди.

Ҳозирда халқаро молия ташкилотлари билан энергетика, транспорт, аграр, коммунал ва ижтимоий соҳаларда 20 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Вазирлар, вилоят ҳокимлари жорий йил якунигача 4,5 миллиард долларлик ишларни сўзсиз бажариши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Лойиҳани асоссиз чўзиб, ортиқча фоиз тўланишига йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

Бош прокуратурага бу борада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 16:12
t.me/press_secretary_uz/5556
175
60 k
Халқаро молия институтлари билан ишлашнинг янги тизими туфайли йил бошидан 706 миллион долларлик ишлар бажарилди.

“Иссиқлик станциялари, ҳудудий электр тармоқлари, автойўллар, қишлоқ хўжалиги, темир йўлларда ишлар анча олдинга силжиди. Узоқ муддат тўхтаб ётган жами қиймати 2,9 миллиард долларлик 22 та лойиҳа юриб кетди”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Шу билан бирга, баъзи лойиҳаларга тасдиқланганидан кейин ҳам ҳокимликлар томонидан ўзгартиришлар киритилаётгани уларнинг ишга туширилишини кечиктирмоқда.

Бундан кейин тайёр лойиҳага ўзгартириш киритиш фақат ҳукумат доирасида кўриб чиқилиши белгиланди. Қўшимча ишлар лойиҳа тугагандан кейин иқтисод бўлган маблағ ҳисобидан қилинади.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 15:55
t.me/press_secretary_uz/5555
276
61 k
Ўтган йили айрим мамлакатлардан инвестициялар камайгани, бу йилда қатор етакчи давлатлар инвесторлари билан лойиҳа қилинмагани кўрсатиб ўтилди.

Хитой, Россия ва Малайзия билан ҳокимлар ва инвесторларни бир-бирига боғлаш тажрибаси қолган мамлакатлардаги элчихоналаримизда ҳам йўлга қўйилиши зарурлиги қайд этилди.

Ўтган ойда Лондонда “Ўзбекистон инвесторлари куни” ташкил этилгани натижасида 2,77 миллиард доллар жалб қилиш бўйича келишувга эришилди. Бундай тадбирларни Нью-Йорк, Сингапур, Гонконг, Дубай, Шанхай, Токио, Истанбул каби мегаполисларда ҳам ўтказиш топширилди.

Хусусийлаштириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда. Бунда 15 та йирик давлат корхонаси евробонд чиқариб, IPOга қўйилади, 49 та корхонадаги давлат улуши халқаро бозорда сотилади.

“Бу ўз-ўзидан бўлмайди. Инвестор келади, деб ўтирмасдан, элчилар учрашув ташкил этиши, вазирлар ва ҳокимлар бориб тақдимот қилиши керак. Шунда натижа бўлади”,
- деди Президент.

Шу ойда Жиззахда, июнь ойида эса Тошкент шаҳрида халқаро инвестиция форумлари ўтказилади. Вазирлар ва ҳокимларга ҳозирдан пухта тайёрланиб, инвесторларга таклиф қилиш учун лойиҳалар портфелини шакллантириш топширилди. Бундай форумларни йил давомида барча ҳудудларда ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 15:42
t.me/press_secretary_uz/5554
303
69 k
Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатимизга 8 миллиард 600 миллион доллар инвестиция келди.

“Лекин кўп вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар “инвестиция ўзи бўлаверади”, деган фикр билан юрибди, дунёқарашини ҳалигача ўзгартирмаган”,
- деди Президент.

Ўтган ҳафта соҳадаги муаммолар танқидий муҳокама қилиниб, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарларига “ҳайфсан” берилган, Каттақўрғон, Навоий, Янгийўл, Жиззах шаҳарлари, Янгиобод, Мирзаобод, Бўка ва Нукус туманлари ҳокимлари огоҳлантирилган.

“Пул тикаман деган тайёр инвесторларни масаласини тез-тез ҳал қилиш ўрнига, кўп раҳбарлар бюрократия қилгани учун, сармоядорлар кетиб қолаяпти”,
- дея қатъий эътироз билдирди давлатимиз раҳбари.

Ҳар бир ҳудуд ва тармоқ кесимида масъул раҳбарлар фаолиятига баҳо берилиши ва хулоса қаттиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 15:30
t.me/press_secretary_uz/5553
235
66 k
Кун тартибидаги иккинчи масала – хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари кўриб чиқилди.

Жорий йилда Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия, Кувайт ва Францияга ташрифларда 39 миллиард долларлик 178 та лойиҳа бўйича келишувларга эришилди.

Ўтган ҳафта Самарқандда Европа Иттифоқи Марказий Осиёга 12 миллиард евро ажратишини маълум қилди.

Шуларни ҳисобга олиб, 2025 йилда:

– 42 миллиард долларлик хорижий инвестицияни таъминлаш, шу жумладан хорижий молия институтлари иштирокида 5,3 миллиард долларлик ишларни бажариш;

- 81 та йирик лойиҳани ишга тушириш, 8 мингдан ортиқ ўрта ва кичик лойиҳани амалга ошириш;

- донор ташкилотлар билан фаол ишлаб, 2 миллиард доллар грант олиб келиш;

- банклар билан 6 миллиард доллар ресурс жалб қилиш асосий мақсад бўлиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 15:20
t.me/press_secretary_uz/5552
324
71 k
Умуман, йиғилишда айтилган имкониятларни ишга солиб, жорий йилда туризм соҳасида:

- хориждан 15 миллион турист жалб қилиш ва экспортни 4 миллиард долларга етказиш;

- 635 та меҳмонхона ва меҳмон уйларини ишга тушириш, 50 мингта янги иш ўрни яратиш;

- қўшимча 375 та туроператор фаолиятини йўлга қўйиш;

- Андижон, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Тошкент вилоятида 1 тадан, Қашқадарёда – 2 та ва Бухорода – 3 та туризм қишлоғини ташкил қилиш устувор вазифалар этиб белгиланди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 15:10
t.me/press_secretary_uz/5551
287
68 k
Буюк ипак йўлининг Зарафшон-Қорақум коридори ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилганига бир йилдан ошди. Бу ерда 31 та маданий мерос объекти бор: Ўзбекистонда 15 та, Тожикистонда 9 та, Туркманистонда 7 та.

Лекин соҳа мутасаддиларида ҳам, ҳокимларда ҳам 3 та давлатдан ўтган бу тарихий йўналиш салоҳиятидан фойдаланиш бўйича бирорта таклиф йўқ. Масъулларга бу йўналишда янги туризм маршрутини ишлаб чиқиб, кенг тарғиб қилиш топширилди.

"Туризмда олий таълимни 4 йилдан 3 йилга камайтириб, дуал тизимга ўтказдик. Нима учун? Ёшлар кўпроқ амалий билим олиб, тажриба орттириши керак",
- деди Президент.

Масалан, Тошкентдаги Сингапур менежмент институти олийгоҳ ҳудудида 10 қаватли меҳмонхона туризм кластери ташкил қилмоқда. Йилига 200 нафар талаба, 300 нафар ўқитувчи меҳмонхона бошқаруви, маркетинг каби йўналишда амалиёт ўташ ва малака ошириш имконига эга бўлади.

Дуал таълим бўйича ҳудудларда ҳам яхши тажрибаларни кўпайтириш, жорий йилда 500 нафар талабани туризм бўйича амалиёт ўташ ва ишлашга юбориш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 14:55
t.me/press_secretary_uz/5550
324
72 k
Тўрт йилда маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилишга бюджетдан 385 миллиард сўм берилди. Шунга қарамасдан, ҳозирда яна 485 та объект таъмирталаб аҳволда.

"Фақат бюджетга қараб қолмасдан, бу ишларга хусусий секторни кенг жалб қилса бўлади-ку!",
- деди Президент.

Ижарага бериш мумкин бўлган 2 мингта маданий мерос объектидан атиги 325 таси тадбиркорларга берилгани танқид қилинди. Мутасаддиларга шу йилнинг ўзида 400 та объектни тадбиркорларга ижарага бериш топширилди.

Туризм объектларига кунига минглаб одам киргани билан, тушумлар рақамлашмагани учун тизим шаффоф эмаслиги қайд этилди. Ваҳоланки, очиқ тизим қилиб, тушумни ўзидан таъмирлаш ишларини бажариш мумкин. Шу муносабат билан барча объектларда кириб-чиқишни автоматик ҳисобга оладиган мослама ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.

Республиканинг барча тарихий обидаларига кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий қилиниши белгиланди.

Бу йил маданий мерос объектлари реставрациясига камида 4 миллион доллар грант жалб қилинади.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 14:45
t.me/press_secretary_uz/5549
1.0 k
104 k
Сўнгги йилларда ички туризмга эътибор туфайли маҳаллий сайёҳлар сони 23 миллионга етди (2017 йилда 5 миллионта эди).

Лекин ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп. Шу боис, ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.

Ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини совға қилиш йўлга қўйилади.

Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 14:35
t.me/press_secretary_uz/5548
282
65 k
Ўтган йили Мўғулистон билан туризм бўйича катта келишувга эришилгани ҳисобига сайёҳлар 100-200 нафардан 4 мингга ошди.

Кўрфаз давлатларида доимий саёҳат қиладиган 3 миллион аҳоли бор. Лекин уларнинг кўпи Озарбайжон, Грузия, Албания, Хорватия каби визасиз режим бўлган мамлакатларга бораяпти.

"Тўғри, бу давлатларга 10 кунлик визасиз режим жорий қилинган. Лекин, бу муддат 30 кунга узайтирилса, сайёҳлар 5-6 карра кўпаяди. Бундан ташқари, Ҳиндистон, Покистон, Миср ва Эронлик сайёҳларга виза беришни енгиллаштириш мумкин",
- деди давлатимиз раҳбари.

Россия ва Хитойнинг ҳудудлари билан манзилли ишлаш йўлга қўйилгани учун инвестиция ва сайёҳлар оқими кескин ошди. Энди бу тажрибани кенгайтириб, Япония, Корея ва Европа давлатлари билан ҳам ташкил қилиш топширилди.

Миллий туризм ягона платформасини ишга туширишни тезлаштириш, унда чипта олиш ва электрон виза бериш имкониятларини яратиш вазифаси қўйилди.

Малайзия ва Индонезиядан “Умра плюс” дастури орқали 100 минг зиёратчини жалб қилиш бўйича ишлар бошланган. Мутасаддиларга Куала-Лумпур ва Жакартадан Самарқанд, Бухоро орқали Жидда шаҳрига рейс қўйиш бўйича музокараларни жадаллаштириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 14:25
t.me/press_secretary_uz/5547
286
74 k
Хорижий туристлар сонини ошириш масаласи кўриб чиқилар экан, “BBC”, “Euronews” каби нуфузли платформаларда, яна 20 дан ортиқ халқаро кўргазмаларда туризм кенг тарғибот қилинаётгани таъкидланди.

Бу борада элчиларимиз иштирокида бошқа давлатларда ҳам тарғибот ишларини фаоллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Хитойнинг энг олис провинциялари, Гонконгдан ҳам сайёҳлар келишни бошлади. Ёки, Польшага авиақатновлар йўлга қўйилгани учун ушбу мамлакатдан сайёҳлар 7 карра ошди, бутун Шарқий Европадан турист олиб келиш имкони пайдо бўлди.

Францияга ташрифда 14 та янги замонавий “Airbus” самолётини харид қилиш, яна 5 тасини ижарага олишга келишилди, “Boeing” компанияси билан 12 та самолёт олиб келиш бўйича музокара бошланди.

Мутасадди вазирлик ва идораларга бу имкониятдан унумли фойдаланиб, қаерга нечта рейс қўйиш ва қанча сайёҳ олиб келишни ҳозирдан ҳисоб-китоб қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 14:15
t.me/press_secretary_uz/5546
417
84 k
Президентимиз замонавий туризм маршрутларини ташкил этиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Туризм қўмитаси ҳокимликлар билан биргаликда 36 та туман ва шаҳарни этно, гастрономик, тиббий, экстремал, маданий-тарихий, зиёрат, қишки ва агротуризм асосида ривожлантириш бўйича катта дастур тасдиқлайди.

Масалан, Сариосиё тумани ҳудудининг асосий қисми тоғлардан иборат бўлиб, қишки туризм учун катта салоҳият мавжуд. Бу ерда дор йўли, меҳмонхона ва савдо-сервис хизматлари соҳасида 200 миллион долларлик лойиҳалар қилса бўлади.

Яна бир мисол, Чортоқ ўзининг шифобахш сувлари билан машҳур бўлса-да, туман ҳокими янги лойиҳа қилиш уёқда турсин, бор санаторияларга ҳам хорижий сайёҳ олиб кела олмаяпти.

Ёки, Мўйноқда ҳар йили ўтадиган “Стихия” мусиқа фестивалига келган сайёҳларни кўпроқ олиб қолиш учун янги ташаббуслар керак.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига 36 та туман ва шаҳар бўйича мастер режалар ишлаб чиқишни тезлатиб, лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 14:05
t.me/press_secretary_uz/5545
348
69 k
Туризм қишлоқларини ташкил қилиш бўйича 3 йил олдин бошланган иш яхши самара бераётгани эътироф этилди.

Лекин, Тошкент вилоятида Корея тажрибаси асосида туризм қишлоғи қилиш ташаббуси қоғозда қолиб кетгани, Қашқадарё ва Жиззахда атиги 1 тадан туризм қишлоғи очилгани кўрсатиб ўтилди. Навоий ва Сирдарёда ҳунармандчилик, Жиззах ва Фарғонада гастрономик туризм марказлари мавжуд эмас.

Шунингдек, Жиззах ва Сурхондарёда туризм экспорти 65 миллион долларга, Сирдарёда эса 30 миллион долларга бормайди.

Бирорта чегара пунктида юртимиз туризм салоҳиятини кўрсатадиган “туризм бурчаги” ташкил этилмагани танқид қилинди.

"Аҳолимиз ўртасида тоғли ҳудудларга пиёда чиқиш (трекинг) оммалашмоқда. Лекин, турфирмалар бундай сайёҳлик маршрутига рухсат олишга 2-3 ой сарфлаяпти",
- деди Президент.

Мутасаддиларга рухсатномани Ягона интерактив портал орқали 10 кунда беришни жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 13:55
t.me/press_secretary_uz/5544
420
86 k
Йиғилишда кўпчилик ҳокимлар туризм қандай катта йўналиш эканини тушуниб етмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мавсум бошланганига бир ойдан ошгани билан капсулали уйлардан иборат маскан фақат Китобда очилгани қайд этилиб, қолган 35 та туман ва шаҳар ҳокими “мудраб” ўтиргани танқид қилинди.

Капсулали уйларни қуриш ва жиҳозлашга Туризм жамғармасидан 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланди.

Сайёҳлар Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарёдан ўтган магистрал ва ички йўллар аҳволидан норозилиги қайд этилди.

Мутасаддиларга “туризм ҳалқаси”га кирган йўлларни таъмирлаш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, ишларни бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 13:46
t.me/press_secretary_uz/5543
372
86 k
Сўнгги йилларда туризм экспорти 1,6 карра ошиб, 3,5 миллиард долларга етди. Бу соҳада 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади. Муҳими – ўтган йили хорижий сайёҳлар оқими илк бор 10 миллионлик маррадан ўтди.

Ҳудудларда туризм ва сервис инфратузилмаси жуда тез ривожланаётгани таъкидланди.

Хусусан, ўтган 8 йилда маҳаллий ва хорижий инвесторлар 6,5 миллиард доллар сармоя киритиб, 130 минг меҳмонхона ўрни яратди. Бу йили улар яна 30 мингга кўпаяди.

Паркентнинг “Олтин бел” чўққисида халқаро даражадаги янги тоғ-чанғи зонаси барпо этилаяпти. Франциянинг “Куршавель” тоғ-чанги курорти тоғли ҳудудларимизда Европа стандартига мос туризм масканларини ташкил қилишга катта қизиқиш билдирмоқда.

“Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Бой тарихий-маданий меросимиз, гўзал ва бетакрор табиатимиз сайёҳларни 2-3 карра оширишга етади”,
- деди Президент.

Туризмнинг иқтисодиётдаги улушини 7 фоизга, экспортни 10 миллиард долларга етказиш бўйича 2040 йилгача стратегия ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 13:38
t.me/press_secretary_uz/5542
447
108 k
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари дунё иқтисодиётида ҳозир фавқулодда вазият кузатилаётганини, уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорларида 10 триллион доллар маблағ йўқотилганини кўрсатиб ўтди.

“Бу тебранишлар бизга таъсир қилмайди, деб ўйлаганлар адашади. Ахир, бу маблағларни бир қисми бизга инвестиция, кредит, евробонд орқали кириб келиши мумкин эди-ку!”,
- деди Президент.

Бу шароитда барча ҳокимлар, иқтисодий комплекс ҳудудлар иқтисодиётини кунлик таҳлил қилиши, ишлаб чиқариш ҳажмлари, иш ўринлари ва экспортни сақлаб қолиш масалалари билан тизимли шуғулланиши кераклиги қайд этилди.

Иқтисодий комплекс масъулларига ҳар ҳафта тармоқма-тармоқ муаммоларни таҳлил қилиш ва янги таклифлар киритиш, туман ва вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида тадбиркорлар масалаларига ечим топиб бориш топширилди.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 13:30
t.me/press_secretary_uz/5541
520
121 k
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего повышения туристического потенциала регионов, а также ускорения инвестиционных проектов, реализуемых с иностранными партнерами.

Facebook|Instagram|X
9.04.2025, 12:45
t.me/press_secretary_uz/5540
120
53 k
8.04.2025, 18:40
t.me/press_secretary_uz/5535
110
58 k
8.04.2025, 18:40
t.me/press_secretary_uz/5539
111
58 k
8.04.2025, 18:40
t.me/press_secretary_uz/5538
112
57 k
8.04.2025, 18:40
t.me/press_secretary_uz/5537
109
53 k
8.04.2025, 18:40
t.me/press_secretary_uz/5536
117
48 k
Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг таклифига биноан ушбу олий таълим муассасаси томонидан баҳор байрами – Наврўзга бағишлаб ташкил этилган тадбирда меҳмон бўлганимдан мамнунман.

Тадбир доирасида бадиий саҳна чиқишлари, миллий таомлар, маданий кўргазмалар, мусиқий дастурлар ҳамда қардош мамлакатлар ва яқин ҳамкорларимиз маданиятига бағишланган экспозициялар билан танишдик.

Самимий ва байрамона муҳитда устоз-журналистлар, соҳа фахрийлари, университет жамоаси ҳамда талабалар билан суҳбатлашдик.

Бундай тадбирлар тарихимиз ва бой маданиятимизга бўлган ҳурмат, миллий анъаналаримизни асраб-авайлаш руҳини юксалтириш билан бирга, авлодлар ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлаш, тажрибали журналистлар ва соҳага кириб келаётган ёшлар учун мулоқот майдони сифатида ҳам катта аҳамиятга эга.

Рад был сегодня присутствовать на праздничном мероприятии по случаю весеннего праздника Навруз по приглашению Университета журналистики и массовых коммуникаций Узбекистана.

В рамках программы мы ознакомились с театрализованными выступлениями, национальной кухней, культурными экспозициями, музыкальными номерами, а также с выставками, посвященными культуре братских стран и наших близких партнеров.

В теплой и праздничной атмосфере состоялось живое общение с наставниками-журналистами, ветеранами сферы, профессорско-преподавательским составом и студентами университета.

Подобные мероприятия имеют большое значение не только как выражение уважения к нашей истории, богатому культурному наследию и традициям, но и как важная платформа для укрепления связей между поколениями, открытого диалога опытных профессионалов и молодых специалистов, вступающих в профессию.

Facebook|Instagram|X
8.04.2025, 18:40
t.me/press_secretary_uz/5533
110
53 k
8.04.2025, 18:40
t.me/press_secretary_uz/5534
362
103 k
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси ялпи мажлисида нутқ сўзлайди. Тадбир доирасида давлатимиз раҳбари бир қатор учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев выступит на пленарном заседании 150-й юбилейной Ассамблеи Межпарламентского союза. Предусматривается проведение главой государства ряда встреч на полях мероприятия.

Facebook|Instagram|X
7.04.2025, 07:40
t.me/press_secretary_uz/5532
110
64 k
7.04.2025, 07:30
t.me/press_secretary_uz/5529
111
64 k
7.04.2025, 07:30
t.me/press_secretary_uz/5531
112
59 k
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Олмаота шаҳрида норасмий учрашув ўтказдилар. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон Давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолади. Самарқандда "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтди.

Обзор важнейших событий за неделю: Президенты Узбекистана и Казахстана провели неформальную встречу в городе Алматы. Узбекистан, Таджикистан и Кыргызстан подписали Договор о точке стыка государственных границ. В Самарканде прошел первый саммит «Центральная Азия – Европейский Союз».

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў:
Өзбекстан ҳәм Қазақстан Президентлери Алмата қаласында рәсмий болмаған ушырасыў өткерди. Өзбекстан, Тәжикстан ҳәм Қырғызстан Мәмлекет шегараларының тутасыў ноқаты туўрысындағы шәртнамаға қол қойылды. Самарқандта “Орайлық Азия - Европа Аўқамы” биринши саммити болып өтти.

Weekly review of the most important events: The Presidents of Uzbekistan and Kazakhstan held an informal meeting in the city of Almaty. Uzbekistan, Tajikistan and Kyrgyzstan signed a Treaty on the junction points of state borders. The first “Central Asia – European Union” summit hosted in Samarkand.

Facebook|Instagram|X
7.04.2025, 07:30
t.me/press_secretary_uz/5528
107
64 k
7.04.2025, 07:30
t.me/press_secretary_uz/5530
87
46 k
“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Марказий Осиё ва Европа Иттифоқини стратегик шерикларга айлантирган тарихий Самарқанд саммити;
- Президент Шавкат Мирзиёев: “Биз Ерни аждодларимиздан мерос сифатида эмас, балки фарзандларимиздан қарзга олганмиз”;
- Минтақамиз элларининг белини бақувват қилган буюк дўстлик ғалабаси.

Кўрсатувни бугун, 5 апрель куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 6 апрель куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
5.04.2025, 17:30
t.me/press_secretary_uz/5527
110
52 k
Briefing on the events of the "Central Asia - European Union" summit in Samarkand.

Facebook|Instagram|X
3.04.2025, 18:15
t.me/press_secretary_uz/5526
242
70 k
Самарқанд шаҳрида ўтаётган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити тадбирлари тўғрисида брифинг.

Facebook|Instagram|X
3.04.2025, 18:15
t.me/press_secretary_uz/5525
Репост
150
22 k
"Олдимизда минтақамизни нафақат барқарор, балки фаровон маконга айлантириш учун тарихий имконият турибди". Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанддаги "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити олдидан "Euronews"га берган эксклюзив интервьюси.

"Перед нами стоит исторический шанс сделать наш регион не только устойчивым, но и процветающим". Эксклюзивное интервью Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева "Euronews" в преддверии первого саммита "Центральная Азия - Европейский Союз" в Самарканде.

"We are facing a historic chance to make our region not only sustainable but also prosperous". Exclusive interview of the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev to Euronews on the eve of the first “Central Asia - European Union” summit in Samarkand.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
1.04.2025, 16:51
t.me/press_secretary_uz/5524
74
39 k
Сегодня в Худжанде состоялось событие, важность которого трудно переоценить. Впервые за весь период независимости Узбекистана, Таджикистана и Кыргызстана подписан Договор о точке стыка государственных границ трёх стран.

Это знаковое соглашение открывает новую страницу в истории наших стран, ставя точку в так называемой «столетней проблеме» и закладывая прочную основу для долгосрочной стабильности и процветания всего региона.

На протяжении десятилетий нерешенность вопросов границ была источником напряжения и конфликтов, особенно в густонаселенной Ферганской долине, где граждане трех стран зачастую проживают в непосредственной близости друг от друга, иногда разделенные всего лишь одной улицей. Подписание договора о границе между Таджикистаном и Кыргызстаном, а также сегодняшнего трехстороннего договора кардинально меняет эту ситуацию, устраняя источник возможных конфликтов.

Теперь, когда границы окончательно определены, для наших стран открываются широкие возможности расширения торгово-экономического, транспортного, культурно-гуманитарного и экологического взаимодействия. Их мощный экономический эффект не заставит себя долго ждать.

В 2017–2018 годах были подписаны Договор об узбекско-кыргызской государственной границе, Договор о точке стыка государственных границ Узбекистана, Казахстана и Туркменистана, Договор между Узбекистаном и Таджикистаном об отдельных участках границы.

Достижение таких договоренностей стало возможным благодаря сильной политической воле лидеров всех государств Центральной Азии, их прагматичному подходу, стремлению к сотрудничеству и взаимопониманию.

В числе важнейших результатов – сегодня Центральная Азия всё больше воспринимается как единый регион с общей идентичностью и взаимосвязанными интересами.

В целом, перечисленные исторические успехи являются наглядным примером, демонстрирующим, что даже самые сложные вопросы могут быть эффективно решены через открытый диалог, уважение и взаимное доверие. Сегодня у нас другая Центральная Азия – она сплоченная и сильная, открытая к миру и полномасштабному партнерству. И это, безусловно, радует!

Facebook|Instagram|X
31.03.2025, 21:45
t.me/press_secretary_uz/5523
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло