#jamoatchilik_nazorati
❗️Газ ҳисоблагич бор, батарейкасининг қуввати тугаган
Неча йилдирки истеъмолчилар газ ускуналарига «ақлли ҳисоблагичлар» ўрнатиб келинмоқда. Бу истеъмол назоратини олиб бориш билан бирга, тўлов интизомини шакллантиришда ўз самарасини бераётгани, шубҳасиз.
Бироқ, айрим муаммолар борки, уларга ҳанузгача эътибор қаратилмаяпти.
Масалан, газ ускунангиздаги ҳисоблагичнинг «батарейкаси» қуввати тугаб қолган бўлса, сарфланган газ миқдори ҳақидаги маълумот марказий компютерга бормай қолар экан. Газ идоралари сигнал узилган кундан бошлаб истеъмол қилинган газ учун тўловни киши бошига ҳисобларкан. Бу эса, табиийки, катта сумма чиқади.
Бироқ, «батарейка» билан таъминлаш масаласи эътибордан четда, муаммолигича қолмоқда. «Райгаз»даям, «Горгаз»даям батарейка йўқ. Бир неча ойлаб кутишга мажбурсиз.
Ҳа десанг, «Технопарк» билан шартнома қилинган, истеъмолчилар кўплиги учун етказиб беролмаяпти, деб жавоб беришади.
Лекин, бунда истеъмолчиларнинг нима айби бор? Газ таъминотига масъул ташкилотларга нима тўсқинлик қилаяпти бошқа ишлаб чиқарувчилар билан ҳам шартнома қилишга?
Шу каби саволларга жавоб берувчи, муаммони бартараф этувчи масъул идора ва масъулиятни ҳис этувчи, мард бир раҳбар топилмаяпти!
〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati