O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
SH
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
2.4%
ER (semana)
29.63%
ERRAR (semana)

Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar

Murojaat uchun: 👉 @shokirjonovbot

Reklama: 👉 @usayfiyev

Donat: 👉 https://tirikchilik.uz/shokirjonov

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 452 resultados
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
2
1
310
Ucell Тошкент - Бухоро темирйўли бўйлаб ҳам таянч станциялари ўрнатиб чиқилди. Уларнинг сони нақ 72 та!

Биз Навоий вилояти Кармана туманидаги фермер хўжаликларидан бирига тегишли ерда ана шундай таянч станцияларидан бири қурилаётганини ўтган йили бориб кўргандик.

Бир йил ичида станцияда мачта қад ростлаб, алоқа сифатини оширишга хизмат қилиб турибди.

Дарҳақиқат, ваъда вафоси билан гўзал.

«Бухоро ва Навоий вилоятларида йўналиш бўйича 13 та янги таянч станцияси ишга туширилди. Мавжуд 11 та станция модернизация қилинди. Бугунги кунда алоқа нафақат шаҳарларда, балки автомобил йўлларида ҳам сифатли ва ишончли. Маҳаллий аҳоли, туристлар ва бизнес вакиллари учун алоқа сифатини яхшилаяпмиз», — дейди “Ucell Buxoro» ва «Ucell-Navoiy» ҳудудий бўлимлари директори Меҳриддин Муҳаммедов.

Дарвоқе, бугун Ucell компанияси 29 ёшга тўлди. Табриклаймиз

➡️@shokirjonov
26.04.2025, 06:15
t.me/shokirjonov/8892
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
5
759
25.04.2025, 20:59
t.me/shokirjonov/8891
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
16
8
1.4 k
Ҳокимликлар Ахборот хизматлари рейтингида республикада Самарқанд вилояти, вилоятда эса Самарқанд шаҳри етакчи...

Манба: АОКА

P.S. Вилоятлар рейтингида келгуси йил Сирдарё жуда катта сакраш қилса керак ;)

➡️ @shokirjonov
25.04.2025, 20:59
t.me/shokirjonov/8890
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
93
12
2.2 k
Расман! Kun.uz билан шартномамиз ниҳоясига етди.

8 йил бирга ишлаган ҳамкасблар тўн ёпиб, камтарона хизматларимизни эътироф этиб, илиқ тилаклар билдириб, хайрашдик. Осон бўлмас экан лекин, 8 йил ишлаган жойингни тарк этиш)

Эл орасида танилишимда жуда катта ёрдам берди бу таҳририят. Бунинг учун Kun.uz жамоасига барчаси учун раҳмат. Яна қачондир бу аҳил жамоада ишлаш насиб қилиб қолар. Айтиб бўладими?!

Kun.uz билан тузган шартномамиз 30 апрел куни тугайди. Сизлар билан эса май ойидан бошлаб янги лойиҳаларда кўришамиз. Улардан бири билан аллақачон танишсиз.

➡️ @shokirjonov
25.04.2025, 14:34
t.me/shokirjonov/8889
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
30
4
2.5 k
Ҳеч чет элда қисиб юришни ўрганмади-ўрганмади-да бетарбия худбинларимиз.

БАА билан визасиз режим бекор бўлиб кетмаса гўрга эди...

➡️ @shokirjonov
25.04.2025, 11:46
t.me/shokirjonov/8888
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
Repostar
48
6
2.3 k
Samarqandda Lacetti haydovchisi piyodalar yo'lakchasidan o'tayotgan o'nlab yo'lovchini urib yuboribdi. Hodisa oqibatida 1 kishi vafot etgan. Vafot etgan ayolning 3 nafar farzandi endi onasiz yetim.

Videoni ko'rdim, yuragi bo'shlar u yoqda tursin, har qanday normal kishini-da ezib, ko'chaga chiqishga qo'rqitib qo'yadigan tasvirlar. Samarqand IIB esa holat haqida ikki hafta o‘tib, xabarlar og'izdan-og'izga ko'chib, shov-shuv ko'tarilgachgina xabar bermoqda. Kamiga, dastlabki xabarda jabrlanuvchilar soni va ularning holati haqida ma'lumot yopiq qoldirilgan.

Avval ham yozgandim, yana bir bor aytaman, Samarqand yo'llari – insonlar uchun dahshatning o'zginasi. Shaharda haydovchilarning tartibsiz mashina haydashi, aholi eng gavjum nuqtalarda ham tezlikni istagancha oshiraverishi odatiy holat.

Shahar piyodalar uchun ayniqsa tunda juda xavfli bo’lib ketadi-ki, “potensial donorlar” yo’llarda istaganini qiladi.

Bir safar hamkasbim Navbahor Imomova bilan aylanarkanmiz, u Samarqand yo'llaridagi vaziyatdan qo'rquvga tushayotgani va bunday tartibsizlik, egasizlikni dunyoning biror shahrida ko'rmagani haqida gapirgandi.

Mas'ullar Samarqand yo'llaridagi bunday tartibsizliklar sababini jiddiy o'rganishi, bu o'rganishda, ayniqsa viloyat IIB va YPX faoliyatini chuqur tahlil qilishlari kerak. Nahotki, ular Samarqandni otasining puliga mashina mingan, qonunlarni mensimaydigan, o'pkasi yo'qlarga boy bergan?

Balki, "dolzarb 40 kunlik" tadbirlari Samarqand yo'llarini tartibga keltirish uchun qayta o'tkazilishi kerakdir. Samarqand yo'llari tozalansa, to'rtta siyosatchi kelganda, yo'llarni yopib olaverishga ham hojat qolmas, balki.

@haqiqatdaIlyos
25.04.2025, 10:15
t.me/shokirjonov/8887
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
16
22
2.1 k
Тадбиркор муаммода, тизим эса кузатувда?

Тошкентдаги “Содиқ Азимов” кўчасида жойлашган “Тесто” ресторани электр таъминотисиз қолди. Ҳамтаъсисчи Замира Раҳмонова ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилиб, огоҳлантиришсиз электр узиб қўйилганини ва бу ҳолат катта иқтисодий зарарга олиб келганини маълум қилди.

Савол туғилади:
— Нима учун олдиндан огоҳлантириш қилинмаган?
— Қайси мутасадди жавобгар?
— Ходимлар, мижозлар, бизнес тақдири-чи?

Тадбиркор очиқ мулоқот ва ҳурмат талаб қилди. Мурожаат жамоатчилик орасида кенг муҳокамага айланди.

Шундан сўнг, ЎзлиДеП депутати Абдуманноп Буриев воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганди.

Тадбиркор Замира Раҳмонова депутат билан суҳбати давомида шундай дейди:

“Ўтган йили бизга айтишган — бу кўча гастро-кўчага айланади, туристлар келади, одамлар оқими кўпайди. Иш бошланди, лекин тугатилмади.
Натижада, меҳмонларимиз қийналди, парковка йўқ, шарт-шароит йўқ. Биз ўз ҳисобимиздан доска қўйиб, йўлни ҳам ўзи тўғирладик.”

“Бизга ҳатто таҳдид қилишди — ‘ремонт қилмасанглар, бу жойни бошқа кафега берамиз деб", - дейди кафе бошқарувчиси.

Бу тадбиркор учун босим эмасми?

Бу воқеа нафақат бир тадбиркорнинг дарди, балки бутун тизимдаги муаммолар ҳақида огоҳлантирувчи сигналдир.

Тўлиқ маълумот видеода.

➡️@shokirjonov
25.04.2025, 09:45
t.me/shokirjonov/8886
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
66
16
2.1 k
Samarqand shahrida bu mudhish voqea 11-aprelda — ikki hafta avval yuz bergan, ammo rasmiylar bu voqeaga endi, bugun munosabat bildiryapti.

Ammo u munosabatda bu voqeada necha kishi jabrlangan, ularning ahvoli qanday — biror gap yo‘q.

Aytishlaricha, bu voqea oqibatida o‘lim qayd etilgan. Lekin nega rasmiylar bu haqda gapirmaydi?

Oradan ikki hafta o‘tgan — nega bu oqibatlar haqida gapirishga qo‘rqadi? Nega bunday yirik YTH haqida o‘sha kunning o’zida axborot berilmagan? Axir axborot berishning o‘zi bizning rasmiylar yaxshi ko‘radigan profilaktika emasmi?

Biror YTH bo‘lsa, aybdorning yoki YTH bo‘lgan joyning mahallasida profilaktika tadbirlari o‘tkazilardi, aybdorning otasi, onasi omma oldiga olib chiqilib, uzr so‘rattirilardi, keyin bu haqda butun dunyoga jar solinardi — nahotki bu safar bunaqa ishlar ham qilinmagan bo‘lsa?

Bunaqa vaziyatlarda axborotni yashirish, chala berish — mana shunaqa “terrorizm”ni qo‘llab-quvvatlash, unga homiylik qilishdek gap, deb yozmoqda Muhrim.
25.04.2025, 09:13
t.me/shokirjonov/8885
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
15
4
2.3 k
Ucell компаниясининг кейинги бир йилда амалга оширган ишлари билан танишдик

М37 — Самарқанд - Туркманбоши халқаро йўлининг Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Работак маҳалласила қурилган таянч станцияси режадагидан олти ой илгари фойдаланишга топширилибди.

Бу станция маҳаллий аҳоли ва халқаро трассадан ўтаётганларни сифатли 4G интернет алоқаси билан таъминлашда беқиёс ўрин тутади.

➡️ @shokirjonov
25.04.2025, 07:08
t.me/shokirjonov/8884
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
Repostar
81
11
2.6 k
Лавровга раҳмат: ўзлигимизни бир “туртиб” бергани учун!

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг кечаги тил масаласидаги гапига депутат, журналист ва фаоллардан яхши жавоблар бўляпти.

Хусусан, журналистлар Навбаҳор Имомова ва Ибрат Сафонинг чиқишлари эътиборимни тортди. Ростан ҳам, бизни ҳозир қатъий ва мустаҳкам ўзлигимиз, жипслигимиз ва ўз тилимиз қутқаради.

Лавровга ўзи меҳмон бўлиб борган МУСТАҚИЛ мамлакатдаги ёзувнинг рус тилида эмаслиги ёқмаса ёқмабди, бу унинг муаммоси. Лекин биз буни ўзимизнинг муаммога айлантирмайлик. Аксинча, ўз манфаатларимиз йўлида ўзбек тилини ривожлантиришдан қолмайлик.

Тил борасида “майда-чуйда масала” деган гап йўқ, ҳамма нарса муҳим. Кўпинча ўзбек тили ҳақида тармоқда баҳслар чиқса ё таклифлар айтилса, “ҳамма муаммоларимиз ҳал бўлиб кетдими, фақат шу қолдими”, деб энг охирги ўриндаги, умуман муҳим бўлмаган масаладек муносабат билдирилади, аҳамияти пасайтирилади.

Куни кеча твиттерда бир фаол “ўзлик”ни баландпарвоз гап деди. Унга эргашувчилар кўп эди, улар учун бу аҳамиятсиз ёки тушунарсиз нарса эди. Балки бу ўзлик нималиги шу пайтгача тўғри тушунтирилмагани, уни фақат ёзувчи-шоирлар асарларида айтишгани-ю бирор олим илмий категория сифатида таърифлаб, тушунтириб бермагани натижасидир.

Лекин кимдир четдан келиб ўзлигингизга тегса, шунақа сезасиз, қаттиқ тегади. Бу баландпарвоз гап эмас, реал воқелик эканлигини ҳис қиласиз.
Чунки тил – ўзликнинг ўзаги. Бу менинг гапим эмас, машҳур олимларнинг гапи.

Фақат бу туйғуни тепиб эмас, гижгижлаб эмас, тўғри тарбиялаб, парваришлаб вояга етказиш керак. Шунда пояси тик дарахтдек бўламиз.

Лавров воқеаси мана шуни яна бир марта урғулади.

Умуман олганда, давлат тили борасида бир қанча яхши ишлар бўляпти: таржима лойиҳалари, стартаплар. Куни кеча Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова имзолаган буйруқ ҳам айни вақтида чиқди: энди ҳамма ўқувчилар таълим тилидан қатъий назар ўзбек тилидан давлат имтиҳони топширади!

Ёки Реклама тўғрисидаги қонун, хусусан, реклама тили борасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қилаётган ишлар ҳам эътиборли.

Албатта, осон бўлмаяпти, лекин чекинмай тизимли ишлашяпти. Янада кўпроқ натижаларга олиб бориш керак.

Чунки ҳов Сирдарёнинг бир чеккасидаги балиқхонада давлат тилида бўлмаган меню ёки Сурхондарёнинг Мачайидаги дорихонада ўзбекча бўлмаган дори йўриқномаси – мантиқсизлик-да.

Банкларга кирсангиз кўпининг шартномалари ўзбекча эмас, мижозлар шошганда ўқиб-ўқимай, тушуниб-тушунмай имзолаб кетишади. Буни биров муҳим деб ўйламайди ҳам.

Хафа бўлманг-ку, аслида, Лавровнинг хафа бўлишига асос ҳам йўқ, бизда рус тили жуда эъзозда!

Ўзбек тилини бундан-да ривожлантириш қолди.
Керак бўлса озар, турк қардошларимиздек хорижий мамлакатларда ўзбек тили ва маданиятини тарғиб қилувчи маданий марказлар очиб ташлайлик.

Бунга пул қизғанмайлик, жамоатчиликка тушунтирайликки, бу тиббиётдан, таълимдан ва ҳоказо ижтимоий масалалардан кам аҳамиятли эмас. Бу ўзлик масаласи, бу мустақиллик масаласи!

Сергей Лавровга эса, шу масалаларни кўтариш учун сабаб яратиб берганига раҳмат деймиз ва ўз билганимиздан қолмаймиз!

@shahnozxon
24.04.2025, 20:10
t.me/shokirjonov/8883
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
Repostar
18
7
2.9 k
“Masala ko‘tarilyapti, lekin hali alifboga teginilgani yo‘q”

▶️YouTube: https://youtu.be/6uvq8F4oNJM

✈️Telegram |📷 Instagram | 🌐Facebook | ▶️YouTube |🌐 X (Twitter)
24.04.2025, 14:53
t.me/shokirjonov/8882
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
47
1
2.8 k
Бу дунёда вақт ҳукмига «беписанд»лар: Регистон майдони ва устозода Бахтиёр Насимов. (Бир йил аввал ва бугун)

➡️ @shokirjonov
24.04.2025, 14:28
t.me/shokirjonov/8880
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
1
2.8 k
24.04.2025, 14:28
t.me/shokirjonov/8881
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
14
9
3.0 k
Бухоро савдо мажмуаси Ucell'даг тўлиқ 5G интернет алоқаси билан қамраб олинди

5G алоқаси мажмуанинг тўрт қавати ва ертўла қисмида 60 минг метр квадрат майдонда ишламоқда. Замонавий ускуналар ва аккумуляторлар ҳаттоки свет тўсатдан ўчгандаям узлуксиз алоқани таъминлайди.

Уланишда тезлик сониясига 1 Гигабитдан ошмоқда. Ўзимиз синаб кўрдик.

➡️ @shokirjonov
24.04.2025, 09:26
t.me/shokirjonov/8879
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
113
36
4.7 k
Косамиз «оқарадиган»кўринади

Кечадан бошлаб яна тўйлар мавзуси трендга чиқди. Тўй-маросимларни ихчамлаштириш масаласи яна Ҳукумат даражасида кўриладиган бўлди.

Бу ҳақда ҳаммамиз гапиряпмиз. Лекин, бир жиҳати ғалати: қаранг, бу дабдабаларни ўзимиз қиламиз, энди исрофгарчиликка йўл қўйилмайди, дейилса ҳам ўзимиз хурсанд бўлаяпмиз.

Демак, биз энг катта нуқсонимизни тан олдик: биз бировлар учун, кўз-кўз учун, кибр учун яшаётган эканмиз. Ҳолбуки, шу нарсалар нима учун керак?

Тўй қилиш учун умрини мардикорликда ўтказаётган одамлар юртимизда минглаб, миллионлаб топилади.
Мен, масалан, улар орасида «ўғлим ёки қизимни ўқитиш учун ишлаяпман», деган одамни кўрмадим. Аксарияти тўй қиламан, қиз узатаман, ўғлимни уйлантиришим керак, дейди. Ва энг ёмони, бели синар даражада, қарз олиб бўлса ҳам камида беш юз кишини чақириб тўй қилади.

Шундай одамларнинг уйига борсанг, тайинли гилами йўқ, ҳожатхонаси абгор. Ҳаммомни гапирмаса ҳам бўлади. Ҳафтада бир гўшт ейилмайди, болалар нимжон, аёли касалманд.

Буларнинг бари йўқ обрў учун ўлиб тирилиш, гап сўздан қочиш, маҳаллада дув дув гап қилишнинг касофатидан.

Кошки шу дабдабалар бахтни кафолатласа, ажралишларни камайтирса. Қайдам, йилдан-йилга ажралишлар кўпаймоқда, тирик етим болалар сафи кенгаймоқда. Тарбиянинг Т ҳарфини ҳам билмайдиган саводсиз авлод пайдо бўлмоқда.

Айтишларича, тўйларни меъёрдан ортиқ киши билан ўтказадиганларга жарима солинаркан. Менинг таклифим шундай: жарима миқдорини тушадиган тўёнадан ўн баравар кўп қилиб қўйиш керак. Чунки Худодан ҳам кўра жаримадан кўпроқ қўрқадиган одамларимизни мана шу жазо усули дабдабадан қайтармаса, бошқа йўли йўқ.

Фотиҳа тўйи, чарлар, келин оши, куёв чақириқ, ота юпатар, қиз базми, уч кундан ортиқ аза маросимларини эса бутунлай йўқотиш керак. Ана шундан кейин бу халқнинг косаси аниқ оқариб кетади.

✍️ Мақсуд Жонихонов
23.04.2025, 20:35
t.me/shokirjonov/8878
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
18
4
2.8 k
Тўғридан-тўғри асосидаги савдолар: қонун устида ким туради?

Олий Мажлисда ўтказилган эшитув жараёнида маълум бўлишича, 3,6 трлн сўмлик шартномалар махсус порталларда эълон қилинмаган, 6 мингдан ортиқ шартномалар эса қонун бузилиши асосида тузилган. Бу ҳолатлар депутатлар томонидан танқидий муҳокама қилинди.

Менинг фикримча, тўғридан-тўғри шартнома туфайли ҳам етказиб берувчилар, ҳам буюртмачилар жавобгарликдан қочаётган бўлиши мумкин. Бу ерда инсофли ишбилармонларга ҳам тўсиқлар пайдо бўлади — чунки улар ҳақиқатда рақобатда ютиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Жамоатчилик назорати формал ёзув эмас, балки амалда жорий этилиши керак бўлган механизм. Агар тендерлар тўлиқ очиқ ва кузатув остида бўлмаса, ҳар қандай қонун керакли натижани бермайди. бермайди. Шаффофлик гапда ёки қоғозда эмас, амалда бўлиши керак.

➡️ @shokirjonov
23.04.2025, 20:04
t.me/shokirjonov/8877
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
66
46
2.8 k
Бухорода бир ажойиб чой ичдим.

Собиқ ёпиқ бозор ўрнида қурилган Бухоро савдо мажмуасининг ертўласига тушаверишда Раҳим бобо чой маросими дўкони.

Ажойиб экане. Ассортимент мингта. Анув сариқ тусли тархунли кўк чойи ёқиб қолди, килоси 450 минг сўм экан. 100 грамини 40 минг cўмга берди.

➡️ @shokirjonov
23.04.2025, 14:51
t.me/shokirjonov/8876
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
37
23
4.5 k
Янги тартибга кўра, эркаклар 65 ёшдан, аёллар эса 60 ёшдан бошлаб ёшга доир қарилик нафақаси олиши мумкин.
 
Ҳозирги кунда иш стажи бўлмаган фуқароларга тўланадиган ёшга доир ойлик нафақа миқдори 745 000 сўм этиб белгиланган.
 
Пенсия ва нафақанинг фарқи шундаки:

Камида 7 йил иш стажига эга бўлган 55 ёшдаги аёллар ва 60 ёшдаги эркаклар ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.

Иш стажи 7 йилга етмаган аёллар 60 ёшдан ҳамда эркаклар 65 ёшдан ёшга доир нафақага чиқишлари мумкин, деб ёзмоқда «Ҳоким ёрдамчилари» канали.

➡️ @shokirjonov
23.04.2025, 08:21
t.me/shokirjonov/8875
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
49
9
2.8 k
Депутатлар шу нарсани ҳам қайта кўриб чиқса бўларкан. Тунги вақтда шовқин солишни.

Айни пайтда тўйларни ихчамлаштириш масаласи кўрилаётган экан парламентда.

➡️ @shokirjonov
22.04.2025, 22:27
t.me/shokirjonov/8874
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
51
6
2.7 k
“Барселона” Эл Класикога айланиб кетган 26 апрел кунги Испания кубоги финали олдидан Ла Лиганинг 33-тури доирасида ҳозир соат 00:30 да “Монжуик”да “Малйорка”ни қабул қилади.

Навбатдаги ғалаба блаугранасни чемпионлик сари яна бир қадам яқинлаштиради.

Бу орада Барселонадаги махсус мухбиримиз канал мухлисларимизга стадиондан тўғридан тўғри видео ташлаб берди.

➡️ @shokirjonov
22.04.2025, 21:44
t.me/shokirjonov/8873
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
16
19
2.6 k
Қонун қабул қилинса, судга аризалар кўпаядими?

Сешанба Қонунчилик палатасида ялпи мажлис куни. Агросаноат бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқиляпти.

Анвархон Темиров, Қизилгул Қосимова — Халқ демократик партиясидан чиққан депутатлар, бир овозда: “Қонун тушунарсиз. Охири борми? Ким манфаатдор?” дея савол қўйишди.

Улар қонун ичидаги “юмшоқ” нормаларнинг кейинги босқичда қандай ҳуқуқий бошбошдоқликка олиб келишини кўрсатиб, лойиҳа концепциясини қайта кўриб чиқишни таклиф қилишди.

Судларга арзлар кириши кўпаядими? Тушунмовчиликлар пайдо бўладими?

Саволлар очиқ қолди. Қонун лойиҳасида ҳали иш кўп, депутатлар шунақа қаттиқ тураверса, буни тасдиқлатволгунча, қонун ижодкорларини анча сочи тўкиладиёв.

Энг муҳими бундай баҳс-мунозаралардан фақат халқимиз ютади. Қонун мукаммал бўлади. Парламентда фракцияларнинг фаоллашгани давомли бўлсин!

➡️ @shokirjonov
22.04.2025, 21:28
t.me/shokirjonov/8872
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
18
15
2.6 k
Рим папасини 26 апрел куни кўмишаркан. Трамп ҳам Италияга дафн маросимига келармиш.

Италия нашрлари бош вазир Жоржиа Мелонининг Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифи кейинроққа қолдирилганини ёзишётганмиш. Ҳозирча ташриф бекор бўлиши ҳақида расман маълум қилинмаган.

23-24 апрел кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда Туркманистоннинг собиқ президенти, Халқ маслаҳати раиси Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан учрашади.

➡️ @shokirjonov
22.04.2025, 19:52
t.me/shokirjonov/8871
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
77
4
2.9 k
Онахоннинг иши ижобий ҳал бўладиган бўлди. ҲЭТ базасида онахоннинг номига иккита ҳисоб рақам борлиги ойдинлашди. Вафот этиб кетган ота-онасининг Паст Дарғом туманидаги уйининг қарзи ҳам бу кишига ёзиляпти экан. У уй укасининг номида, анчадан буён ҳеч ким турмайди. Унинг эгаси бўлган укаси Россияда яшаркан.

Эртага ФИБ Паст Дарғом тумани судида иш қайта кўрилади. Қарор бекор бўлса, МИБ ечиб олган пул қайтариб берилади...

Онахон эса ҳозир ёлғиз яшар экан. Эри ўлган, ёлғиз ўғлиям бир неча йиллар аввал 16 ёшида касалликдан вафот этган экан. "Дўхтир бўлиб, боламни асраб қололмадим...", деб униям бир эслаб йиғлаб олди.

UPD: Савоб талаб укаларимиз Мадина шаҳридан туриб, онахоннинг пластик картасига пул ҳам ташлаб беришди. Онахон ҳайратда. Худога зори етиб борди, хуллас шу аёлнинг

➡️ @shokirjonov
22.04.2025, 11:25
t.me/shokirjonov/8870
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
21
1
2.9 k
«5 та машина билан тўқнашган» — Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочишга ҳаракат қилган қора Gentra бўйича қўшимча маълумот берилди

Машинада бўлган йигит отасининг номида бўлган Gentra'ни ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган аёлга бошқаришга берган. ЙПХдан қочган аёл Damas, Cobalt, 2 та Gentra ҳамда Matiz билан тўқнашув содир қилган. Gentra'да бўлган 3 киши 7 суткадан маъмурий қамоқ жазосига тортилган. Йигит ва Gentra'ни бошқарган аёлга нисбатан эса жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

👉 https://kun.uz/kr/33818523
22.04.2025, 09:58
t.me/shokirjonov/8869
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
29
8
2.8 k
Осиё чемпиони бўлган футболчиларга Cobalt, мураббийларга Tracker автомобиллари мукофот сифатида топширилар экан

Саудия Арабистонида Футбол бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U17 ўсмирлар терма жамоасига ғалабаси учун «Президент совғаси» сифатида Chevrolet Cobalt, бош мураббийга эса Chevrolet Equinox автомобиллари совға қилинади, деган маълумот тарқатилмоқда.

Жамоа бугун соат 19:00 да Тошкентга етиб келиши кутилмоқда.

Ҳамкасбим Жамолиддин Бобожонов нега аэропортдаёқ спортчиларни қутлаш нотўғри экани ҳақида яхши пост ёзибди. Баҳонада уни ҳам ўқиб қўйинг.

➡️ @shokirjonov
21.04.2025, 13:30
t.me/shokirjonov/8868
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
47
33
2.4 k
ФИБ Паст Дарғом суди қизиқ суд буйруғи чиқарибди

Ўзи шу Паст Дарғом деган сўзни эшитсам тукларим ҳурпаяди. Лекин шу сафар эҳтиросга берилмасдан, масалани тўғри тушунтирмоқчиман.

Самарқанд шаҳри, «Ватанпарвар» МФЙ Шамсия (собиқ Спирина) кўчасида истиқомат қилувчи 63 ёшли пенсионер Азадян Стелла Гасумовадан Фуқаролик ишлари бўйича Паст Дарғом туман судининг 2024 йил 18 апрелдаги суд буйруғи билан «Ҳудудий электр тармоқлари» ТЭТК корхонаси ҳисоб рақамига 1 млн 8 минг 763 сўм электр энергиясидан қарздорлик, 17 минг сўм почта харажатлари ва 340 минг сўм давлат божи ундириш тайинланган.

Ундирув МИБга ўтган. Бўйнига йўқ жойдан илинган миллион сўмни бир сиқим пенсиясидан аллақачон ечиб олишибди.

Ҳолбуки, Самарқанд шаҳрида яшовчи ва Самарқанд шаҳар ЭТКга уланган Стелла Азадяннинг пастдарғомлик электрчилардан ҳеч қандай қарзи йўқ. Қарзи бўлишиям мумкин эмас, чунки олдиндан тўлови бўлмаса свети ўчади. Ҳаммаёққа АСКУЭ ўрнатиб бўлинган.

Ўтмишда ҳоспиталда врач бўлиб ҳалол меҳнат қилган Стелла хола Паст Дарғомга судга, ЭТКга қатнашдан чарчади. Мелисага ҳам ариза ёзибди — бирор наф йўқ. Ўзи инфарктга чалинган экан, зўрға нафас олади. Қон босими ҳам бор.

Уни ҳеч ким эшитмаяпти. Онахон тамомила умидсизликка тушган, энди суд ишни кўриб чиққани учун давлат божига тўлов пеня туғиб ётибди экан, ҳализамон бу пенсиясидан босиб қолишса керак. (Буларни айта туриб «итдек сарсон қилишди», мени деб йиғлаб юборди. «Бир ўзим ёлғиз яшайман, менга бир нарса бўлса нима бўлади?» дея таҳликада онахон).

Мен бу ерда судни бепарволикда айбламоқчи эмасман. Бунақа сув, светга қарздорлар рўйхати судга пачкалаб олиб келинади, пачкалаб суд буйруқлари чиқарилади, судяларнинг котибларнинг уларни битталаб ўрганиб ўтиришга вақти йўқ, тушунамиз. Лекин туман ЭТК қараса ўладими?! Онахон яхшироқ адвокат топиб, бурунларингни ерга ишқаласа бўлади бу иш учун.

Суддагилар ҳам нотўғри ундирув қўлланилгач, мурожаат қилинганда айниқса, пенсионер аёлларни навбатсиз кўриб чиқиши керак-да.

Суд адолатни ўрнатувчи ҳокимият. Бундай ҳолатлар эса арзимас кўринса-да, кишилик жамиятида давлатга, суд органларида адолатга бўлган ишончни ўлдиради. Шу постни ёзиш учун гаплашганимдаям касалванд онахон бир натижа чиқишига, пуллари қайтариб берилишига ишонмаслиги айтди.

Мен эса ҳозирча ишонаман: шу масала адолатли қарор топишига, масъуллар ҳаракатга келишига. Келинглар энди, онахон ҳақ, мен ноҳақ бўлиб чиқмай.

➡️ @shokirjonov
21.04.2025, 12:07
t.me/shokirjonov/8867
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
57
18
3.4 k
Афтидан, қайсидир хусусий мактаб ўқувчиларни ташиш учун хориждан автобус олиб келаяпти.

Лекин анави STOP белгиси ёнса ҳам, бизнинг автотеррористлар АҚШдагидек тўхтаб йўл бермайди. Чунки ГАИларимизда пистолет йўқ.

➡️ @shokirjonov
21.04.2025, 10:40
t.me/shokirjonov/8866
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
53
7
2.5 k
Президент Осиё чемпиони бўлган ўсмирларимизга табрик йўллади

«Сизлар каби навқирон, азму шижоатли ёшларимизнинг бутун турнир давомида биронта ҳам мағлубиятга учрамасдан, рекорд натижа кўрсатиб, жонажон Ватанимиз шарафини мардона ҳимоя қилганлари, ҳеч шубҳасиз, миллий футболимиз тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган шонли воқеа, десак, тўғри бўлади.

Айниқса, финалда мусобақа мезбони – Саудия Арабистони каби ғоят кучли жамоага қарши кескин беллашувда турли босимларга қарамасдан, ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб борганингиз чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди. Сизлар намоён этган юксак мардлик ва маҳорат ҳар қандай таҳсинга сазовордир.

Сизлар ушбу ғалабадан руҳланиб, шу йил ноябр ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам Осиёнинг ғолиб жамоаси сифатида муносиб иштирок этасиз, деб ишонаман», — дейилади Президент табригида.

➡️ @shokirjonov
21.04.2025, 10:03
t.me/shokirjonov/8865
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
36
13
2.4 k
Италия ҳукумати раҳбари, бош вазир Жоржа Мелони 25-26 апрел кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Иккитомонлама учрашувлар Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

➡️ @shokirjonov
21.04.2025, 09:56
t.me/shokirjonov/8864
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
43
6
2.5 k
Тошкент халқаро аэропортининг маҳаллий қатновларга мўлжалланган 3-терминалида чемпион футболчиларимизни тантанали кутиб олишга тайёргарлик кетмоқда

➡️ @shokirjonov
21.04.2025, 09:14
t.me/shokirjonov/8863
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
21
27
3.3 k
Сурхондарёда эртапишар гилослар пишибди.

➡️ @shokirjonov
21.04.2025, 08:03
t.me/shokirjonov/8862
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
37
3
2.8 k
Дарё манбаларига кўра, Андижон шаҳри ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов 19 апрел куни вилоят ҳокимлигига чақирилиб, ундан лавозимдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиш сўралганмиш.

Бу қарор шаҳар бандлик бўлими бошлиғининг иш вақтида психотроп модда истеъмол қилгани билан боғлиқ бўлиши мумкинмиш.

Аммо вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳозирча бу миш-мишларни расмий тасдиқламаган.

Товба, қайсидир бўлим бошлиғи нашаванд бўлса, ҳокимда нима айб?

➡️ @shokirjonov
21.04.2025, 07:04
t.me/shokirjonov/8861
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
36
2
2.7 k
Жамолиддин ҳақ, потолокка қараб тиржайганча қотиб қолибмиз ва талотўпда кеча "Динамо" "Андижон" устидан 1:2 ҳисобида ғалаба қозонганини ҳам сезмай қолибмизе.

Бакавўйни бошини нимадир отиб ёрганмиш андижонлик фанатлар. ПФЛдан муносабат кутиб қоламиз.

➡️ @shokirjonov
21.04.2025, 06:54
t.me/shokirjonov/8860
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
213
11
3.1 k
Бир пайтлар футболга муккасдан кетганимда, падари бузургворим мағлубиятдан куйганларим, ёнганларимри кўриб, "ўғлим яккакурашларда биздан чиқади, жамоавий спорт турларида қийин масала", деб қўярдилар.

Дада, бизданам чиқаркан, мана...

Арабча футбол қанча куйдирди бизни шу мустақилликнинг 30-34 йилида. Ўзбек ўғлонлари ўзбекча футбол билан енгишяпти уларни.

Чиқаркан-ку, мана, биздан ҳам чемпионлар футболда.

Йигитлар, сизлар ҳартомонлама чемпионсизлар. Илк марта отам шу масалада ноҳақ бўп чиққанидан хурсандман, очиғи.

Бу Янги Ўзбекистонда катта бўлган болалар. Булар бизнинг яқин 10-15 йилдаги футболимиз келажаги. Бемалол футбол кўрамиз шекилли буёғига, иншааллоҳ.

Ғалабалар бардавом бўлсин! Ҳали бизни ЖЧ-2026 йўлланмаси кутмоқда.

➡️ @shokirjonov
20.04.2025, 20:09
t.me/shokirjonov/8859
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
Repostar
24
2
2.9 k
Tilni bunday targ‘ib qilmaslik kerak

▶️YouTube: https://youtu.be/6uvq8F4oNJM

✈️Telegram |📷 Instagram | 🌐Facebook | ▶️YouTube |🌐 X (Twitter)
20.04.2025, 18:44
t.me/shokirjonov/8858
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
36
59
3.9 k
#Ботга_ёзишмоқда

«Ассалому алайкум, Шуҳрат ака.

Бугун соат 10:00 атрофида Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасида қурилаётган қурилиш ишида кран юқори кучланишли симларга 3 марта тегиб кетди, сим узилган, кимнидир (катта эҳтимол билан керак кранчини) Zarmed Тез тиббий ёрдам машинасига солиб, олиб кетишди.

Шунча қаршилик қилган эдик бунақа юқори кучланишли столбалар тагида қурилиш қилишга. Мана, қуришди ва оқибати ёмон бўлди. Одам соғ қолган бўлса бўлди.

Қурилиш эгаси эса қонун олдида жавоб бериши керак».

➡️ @shokirjonov
20.04.2025, 10:34
t.me/shokirjonov/8857
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
50
5
3.0 k
Якшанба куни, бекорчиликда менинг "Ўзбекчилик" подкастимни кўриб юборишга қулай фурсат

Илк подкастим, менда ҳали тажриба кам. Камчиликлар учун узр. Боши бироз зерикарли чиққан. Ўтказиброқ кўрворасиз)

Обуна бўлиш, лайк босиш ва ўз фикрингизни комментларда ёзишни унутманг

👉 https://www.youtube.com/watch?v=6uvq8F4oNJM

➡️ @shokirjonov
20.04.2025, 08:29
t.me/shokirjonov/8856
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
46
7
2.8 k
Оғриқли мавзу 😆
20.04.2025, 08:14
t.me/shokirjonov/8855
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
91
35
4.4 k
Энди лип этиб Дубайга бориб Айфон, ғирр этиб Чимкентга ўтиб музлаткич ёки сифатли кондиционерни божсиз олиб киролмайсиз.

Ўзбекистон ҳукумати 1 майдан эътиборан жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун бож тўламасдан олиб кириши мумкин бўлган товарлар қийматини камайтирмоқда.

Энди самолётда келаётганлар учун лимит 2000 доллардан 1000 долларга, поездда келаётганлар учун эса 1000 доллардан 500 долларга туширилади.

Автомобилда ва пиёда келаётганлар учун лимит аввалгидек 300 доллар бўлиб қолади. Курйерлик орқали олиб кириладиган товарлар ойига 200 доллардан ошмаслиги керак (аввал бу лимит бир чоракда 1000 доллар эди). Почта орқали эса 100 долларгача қолди.

Қолаверса, агар шахс чет элда жуда қисқа вақт — ҳаво транспортида 3 кундан, бошқа ҳолларда 2 кундан кам бўлса, унга божсиз лимит умуман татбиқ этилмайди. Бундай ҳолатда олиб кирилган товарнинг бутун қиймати бўйича ягона бож тўлови ундирилади.

➡️ @shokirjonov
19.04.2025, 21:52
t.me/shokirjonov/8854
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
22
23
3.2 k
Самарқанд. Гагарин кўчаси айни дамда.

➡️ @shokirjonov
19.04.2025, 16:15
t.me/shokirjonov/8853
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
40
21
3.1 k
Самарқанддаги автобусдаги эълон

Нақд тўловни тезроқ йўқ қилиш, АТТО транспорт картасига тўлиқ ўтиш ўрнига, АТТО картаси рекламаси устига ёпиштириб қўйишибди.

«7 ёшдан 100% тўлов» дегани — мактаб ўқувчиларига хитоб: улар одатда АТТО картасидан фойдаланишмайди. Ўқувчилар ота-онасидан эрталаб йўлкирага нақд пул олишади.

Тасаввур қилинг: нақдда тўлов қилиш учун йўловчи 5000 сўм берди. Ҳайдовчи чўнтак кавлаб уларнинг ҳар бирига 2000 сўмдан қайтим қайтариши керакми шунда?!

Вақт нима бўлади, ҳаракат графиги нима бўлади? Э нима бўлса бўлар. Бошқарма бошлиғи ўзи нақд тушумни битталаб санаб олар экан-ку, ўшаниси биринчи галда.

Бу туришда булар Самарқандда жамоат транспортини ривожлантира олишмайди.

➡️ @shokirjonov
19.04.2025, 10:58
t.me/shokirjonov/8852
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
30
5
2.9 k
«Шаҳар бедарвоза» деб ўйлайдиган ва уларнинг номидан иш кўраётган бу палидларни киберхавфсизлигимиз бир деганда топа олса керак.

Фото мана бу ердан

➡️ @shokirjonov
19.04.2025, 08:03
t.me/shokirjonov/8851
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
47
2.7 k
Зато, ремонтада Барсага тегишли)

➡️ @shokirjonov
19.04.2025, 07:36
t.me/shokirjonov/8850
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
41
10
3.5 k
Хайрият, «памперс»ларни сертификатлаштириш бекор қилинибди

Тагликлар, тиш чўткалари ва бошқа “хавфли” товарларни рўйхатдан ўтказиш бекор қилинади, — деб ёзяпти Kun.uz

Вазирлар Маҳкамаси ўтган йили қарор чиқариб, 7 хил товарлар, хусусан болалар учун тагликларни “хавф даражаси юқори” деб таснифлаган ва уларга нисбатан мажбурий рўйхатдан ўтказиш талабини киритган эди. Бунинг ортидан тагликлар импорти кескин қисқариб, айрим маҳсулотларни дўконлардан топиб бўлмай қолди.

Президент 15 ноябрдан амал қила бошлаган тартибни бекор қилишга топшириқ берди.

Каналга обуна бўлинг:
➡️ @shokirjonov
18.04.2025, 20:29
t.me/shokirjonov/8849
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
19
22
4.8 k
Депутат соғлиқни сақлашдаги коррупция ҳолатларини очиқлаб берди

Қонунчилик палатасидаги “Ҳукумат соати”да соғлиқни сақлаш соҳасидаги молиявий шаффофлик ва самарадорлик масалалари муҳокама қилинди. Йиғилиш “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ташаббуси билан ташкил этилган.

Партия вакили Зуҳриддин Мавлонов давлат бюджети маблағларининг самарасиз сарфланаётганини айтди. У соҳага ажратилаётган маблағларнинг йўналтирилишида жиддий шубҳали ҳолатлар борлигини таъкидлаб, вазирга танқидий савол йўллади.

Вазир тизимда муаммолар борлигини инкор этмади ва уларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрилаётганини билдирди.

Каналга обуна бўлинг:
➡️ @shokirjonov
18.04.2025, 16:52
t.me/shokirjonov/8848
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
249
65
32 k
Азизлар! Сизлардан сўрамасдан бир иш қилиб қўйдим.

«Ўзбекчилик» деб номланган подкаст очдик.

Бу мавзуда гаплашадиган гап жуда кўп. Биринчи сонда ўзбек тилининг бугунги жамиятда тутган ўрни ҳақида тилшунос олим Элдор Асанов билан суҳбат қилдик.

Подкастни кўринг, ўз фикрларингизни билдиринг. Кейинги сонлари учун меҳмон ва мавзу танлашда таклиф ва тавсиялар беринг.

Youtubeʼда кўриш учун ҳавола:
https://youtu.be/6uvq8F4oNJM

Подкастнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг:

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | X (Twitter)

Каналга обуна бўлинг:
➡️ @shokirjonov
18.04.2025, 08:02
t.me/shokirjonov/8847
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
28
108
65 k
Анчелотти «Реал»ни тарк этади

Sky Sports хабарига кўра, Карло Анчелотти 26 апрел куни бўладиган Испания Кубоги финалидан сўнг «Реал» клубини тарк этади. Унинг кейинги манзили Бразилия терма жамоаси бўлиши мумкин.

Мадридликлар ЕЧЛ чорак финалида «Арсенал»га ютқазиб, турнирдан чиқиб кетди. Ла Лигада эса «Барселона»дан 4 очко ортда қолмоқда. Шундан сўнг Анчелотти ўз лавозимини тарк этиши эҳтимолини биринчи марта очиқ тилга олди.

Италян мураббий 2013–2015 йилларда «Реал»да ишлаган, 2021 йили клубга қайтган ва шу пайтгача 11 та совринни ютган. Жумладан, 3 марта Чемпионлар лигаси, 3 марта УЕФА Суперкубоги, икки марта Ла Лига, Испания Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.

Бразилия футбол федерацияси Анчелоттини жорий мавсум тугашидан олдин лавозимга тайинлаш ниятида.

Каналга обуна бўлинг:
➡️ @shokirjonov
18.04.2025, 07:15
t.me/shokirjonov/8846
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
25
22
13 k
Кўҳна Самарқанд яна бир муҳим тадбирга мезбонлик қилади

5 май куни Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари саммити Самарқандда ўтказилади.

Унда Марказий Осиёнинг 5 республикаси раҳбарлари ва Кўрфаз араб давлатлари — Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Кувайт, Баҳрайн ва Ўмон раҳбарлари қатнашади.

Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши» стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг учинчи учрашуви якунлари бўйича баёнот берди.

➡️ @shokirjonov
18.04.2025, 06:32
t.me/shokirjonov/8845
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
4
1
6.3 k
Тунда Европа Лигаси чоракфинали жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.

Учрашувлар орасида «Манчестер Юнайтед»нинг суперкамбэки ёдда қолди.

Францияда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилгач, «Олд Траффорд»да ҳам учрашувнинг асосий вақти шундай ҳисоб билан якунланди. Ҳолбуки, МЮ 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган эди.

Қўшимча бўлимларда бир ўйинчи кам бўлиб қолган «Лион» ҳисобни 2:4 га етказди. Қўшимча бўлим тугашига 10 дақиқа қолганда МЮ уч гол уриб, ҳисобни 5:4 кўринишига келтирди ва ярим финалга йўлланма олди.

Мазкур учрашувнинг энг қизиқ вазиятларини ушбу ҳавола орқали томоша қилинг
👉 https://youtu.be/ZMkc3FHYGxs

Қолган учрашувлар:

Лацио (Италия) – Будё/Глимт (Норвегия) 3:1
Пеналтилар серияси бўйича 2:3
Дастлабки ўйин 0:2

Айнтрахт (Франкфурт, Германия) – Тоттенҳэм (Англия) 0:1
Дастлабки ўйин: 1:1

Атлетик (Билбао, Испания) - Глазго Рейжерс (Шотландия) 2:0
Дастлабки ўйин: 0:0

Яримфиналлар: (1 май, 8 май)
Тоттенҳэм – Будё/Глимт
Атлетик Билбао – Манчестер Юнайтед

➡️ @shokirjonov
18.04.2025, 05:45
t.me/shokirjonov/8844
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
30
3
3.3 k
Ўзбекистон U17 терма жамоаси финалда

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар миллий жамоаси Осиё кубоги ярим финали доирасида КХДРга қарши ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди улар 20 апрел, якшанба куни финалда мезбон Саудия Арабистони билан яна бир бор куч синашади. Гуруҳ босқичидаги ўйинда ўсмирларимиз саудиялик тенгдошлари устидан 3:0 ҳам ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ушбу миллий жамоа кузда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида ҳам қатнашади.

Голлар видеоси

➡️ @shokirjonov
18.04.2025, 05:24
t.me/shokirjonov/8843
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
15
4
2.9 k
Тошкентдаги бу кўчада қариндошларимдан бири туради.

Ўзи шу жойни қазиб, янгидан аллақандай қувуларни монтаж қилишганига 2 ойча бўлиб қолди. Ётқизилган янги асфалтдан ҳам билиш мумкин.

Янги монтаж қилинган қувурнинг бу қадар уриб чиқиши... Бир жойидан ўсиб чиққан қўлларидан келмаса, чет элдан чақириб бўлса ҳам қўлидан келадиганларга қилдириш керак-да коммуникациялар монтажини...

UPD: Аварияни бартараф қилишибди

➡️ @shokirjonov
17.04.2025, 15:13
t.me/shokirjonov/8842
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
36
15
3.8 k
Ибтидо ва интиҳо.

Ҳа-а... Ҳеч нарса абадий эмас.

➡️ @shokirjonov
17.04.2025, 08:27
t.me/shokirjonov/8840
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
15
3.2 k
17.04.2025, 08:27
t.me/shokirjonov/8841
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
21
6
13 k
Европа Чемпионлар лигаси яримфиналчилари маълум бўлди.

29.04 🇬🇧 Арсенал — 🇫🇷 ПСЖ
(Жавоб учрашуви — 07.05)

30.04. 🇪🇸 Барселона — 🇮🇹 Интер Милан
(Жавоб учрашуви — 06.05)

➡️ @shokirjonov
17.04.2025, 07:08
t.me/shokirjonov/8839
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
73
3
2.8 k
Тўғри таъкид.

➡️ @shokirjonov
17.04.2025, 06:09
t.me/shokirjonov/8838
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
19
3
2.2 k
Бошқалар билан улашишга арзигулик бирор янгилик, видео, фото ёки мурожаатингиз бўлса @shokirjonovbot алоқа ботимиз орқали жўнатишингиз мумкин

Анонимлик кафолатланади
16.04.2025, 20:30
t.me/shokirjonov/8836
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
24
13
2.5 k
Самарқандда «Афросиёб» меҳмонхонаси қайта очилади

Самарқанд марказидаги машҳур «Афросиёб» меҳмонхонаси замонавий қиёфада қайта тикланмоқда. Кўп йиллар давомида у шаҳар тарихида муҳим ўрин эгаллаб келган ва энди янги туристик мавсум олдидан ўз эшикларини очишга тайёрланмоқда.

Айни пайтда қурилиш ишлари жадал суръатда давом этмоқда: ташқи безак ишлари 95 фоизга, ички муҳандислик коммуникациялари эса 30 фоизга якунланган. Режага кўра, меҳмонхонанинг реконструкцияси 1 сентябр — Мустақиллик байрамига қадар тўлиқ якунланиши кутилмоқда.

Янги — «Afrosiyob Palace» номи остида фаолият юритадиган бу беш юлдузли меҳмонхона 264 та номерга эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида 500 нафар меҳмонни қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Бу эса уни нафақат Самарқандда, балки бутун республика бўйича йирик меҳмонхоналардан бирига айлантиради.

➡️ @shokirjonov
16.04.2025, 17:30
t.me/shokirjonov/8835
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
51
22
2.6 k
16.04.2025, 15:36
t.me/shokirjonov/8834
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
16
13
4.0 k
Автобуслар мавзусини давом эттирамиз

Самарқанд шаҳрида қатновчи жамоат транспортларида йўлкира ҳақи ошмоқда

Вилоят ҳокимининг 2025 йил 15 апрелдаги қарорига кўра, Самарқанд шаҳри ҳудудида шаҳар йўловчи транспорти — автобус, электробус ва трамвайларда қатновларни амалга ошириш учун чекланган тарифлар миқдори ўзгарди.

Хусусан, қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир йўловчи учун:

а) тўлов нақд пул орқали амалга оширилганда – 3000 (уч минг) сўм;

б) тўлов транспорт ва банк картаси орқали амалга оширилганда 1 марталик чекланган тариф миқдори – 2000 (икки минг) сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, қарорда шаҳардаги барча йўналишларда жамоат транспорти кеч соат 22:00 га қадар, туристик йўналишларда эса соат 23:59 га қадар амалга оширилишини таъминлаш қайд этилган.

Ш.Ш. Нақд тўловни биратўла 5000 сўм қилиб қўйиш керак эди. 3000 сўмга қайтим бериш керак. Бу ҳайдовчиларнинг вақтини ўғирлайди. Қолаверса, АТТО ва банк картаси орқали тўлов қилишга рағбат уйғотмайди.

➡️ @shokirjonov
16.04.2025, 12:12
t.me/shokirjonov/8833
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
35
14
2.6 k
Самарқанд шаҳридаги автобус.

Бояқиш, ҳамма бекатни битталаб ёзиб чиқибди.

Бу ҳам ҳаракат йўналиши кунора ўзгартирилиб турилишининг оқибати.

Энг қизиғи — чет тиллар институти аллақачон Университет хиёбонида эмас, Бағдод кўчаси ва "Азиз" бозорчаси оралиғида. "Азиз" бозорча ҳам ким қачонлар бузилиб, Festival Mall бўлиб кетган.

Навоий шоҳкўчасини Навоий шоҳ, Навоий шох деб ёзмаслик керак деб айтавериб чарчадим. У шоҳ ёки шох бўлмаган, проспект — ўзбек тилига шоҳкўча деб таржима қилинган. Шу таржимани ўйлаб топганнинг падарига...

➡️ @shokirjonov
16.04.2025, 09:13
t.me/shokirjonov/8832
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
47
7
2.9 k
Йиғилиш деб ўйлагандим, дебатга тушиб қолдим

Ассамблея ўтиб, Қонунчилик палатаси ўзини ишига қайтди, ялпи мажлисларам бошланди. Кўпчилик билмаслиги мумкин, ҳар бир мажлис Ютюбда жонли узатилади. Хоҳлаган одам бемалол кузатиб ўтирса бўлади.

Янгисини ўзим ҳам кўрдим, зериккандан дафтарга расм чизиб ўтириладиган йиғилишми десам, унақа эмас экан. Битта масала учун керак бўлса соатлаб урушишяпти, ХДП фракцияси тўлиқ қаршиям чиқишган битта қонун лойиҳасига.

Ўзи қонунлар фақат қўл кўтариш биланмас, шунақа партиялар ўртасида жонли тортишувлар, танқид ва саволлар билан қабул қилиниши керак.

➡️ @shokirjonov
15.04.2025, 20:11
t.me/shokirjonov/8831
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
164
13
3.6 k
Офарин!
15.04.2025, 16:45
t.me/shokirjonov/8830
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
60
31
3.1 k
Шевасидан ё Самарқандда, ё Қашқадарёда рўй берган воқеа.

Боғга довучча (ғўра) ўғирлашга тушган беш ўспиринни боғ эгаси қўрқитиб, пўписа қилган. Видеога олиб, интернетга ҳам жойлаган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари болалар омбудсманини бу руҳий таҳдид учун Жавлон исмли шахсга нисбатан чора кўришга чақиришмоқда.

➡️ @shokirjonov
15.04.2025, 08:11
t.me/shokirjonov/8829
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
41
23
2.9 k
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи манзаралари

➡️ @shokirjonov
15.04.2025, 07:35
t.me/shokirjonov/8825
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
23
2.9 k
15.04.2025, 07:35
t.me/shokirjonov/8826
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
23
3.0 k
15.04.2025, 07:35
t.me/shokirjonov/8827
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
23
2.9 k
15.04.2025, 07:35
t.me/shokirjonov/8828
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
22
55
5.6 k
Янги тартибга асосан Болалар нафақаси ва Моддий ёрдам тайинлаш қуйидаги ҳолларда рад қилинар экан.

➡️ @shokirjonov
15.04.2025, 06:28
t.me/shokirjonov/8824
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
40
4
2.8 k
Прокуратура қаққа қаравотти?

(UPD: Гап эл.энергиясининг иқтисоди ҳақида эди).
14.04.2025, 20:59
t.me/shokirjonov/8823
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
100
29
3.0 k
Чет элларда ўқиётган умидли ёшларимиз.

Мендан битта маслаҳат: қайтманглар, Ўзбекистонга. Бизнес лойиҳа ва стартаплар қила кўрманглар. Бу ерда бирларинг икки бўлмайди юҳоларнинг дастидан.

➡️ @shokirjonov
14.04.2025, 19:02
t.me/shokirjonov/8822
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
Repostar
61
21
2.3 k
Road24 асосчиси Бахтиёр билан мен 2014 йили танишгандим. У ўшанда Австралиядан эндигина қайтган эди. Унинг фикрлари тиниқлиги ва энергиясини кўриб, уни MyTaxi’га операцион директор лавозимига таклиф қилганман.

Бахтиёр — MyTaxi’ни пивот қилишимизга сабаб бўлган инсонлардан бири. Кейинчалик у Lamuz ва Road24 лойиҳаларини ишга туширди. Ўзим Ўзбекистонда бўлганимда, ГАИдан келадиган жарималарни айнан Road24 орқали тўлардим — жуда қулай илова.

Мен Бахтиёрга аввал ҳам айтганман: бу жуда рискли ҳамкорлик. Чунки давлат идораси раҳбари алмашса, бу хизматга ўзининг яқинларини, жияни ёки танишини қўйиши табиий ҳол. Бундай APIлар тўғридан-тўғри ГАИ хизматлари орқали эмас, балки Ягона Интерактив Давлат Хизматлари портали орқали тақдим этилса ва очиқ бўлса (Public API) мақбулроқ бўлади.

ИТ Парк, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва стартаплар ривожига бефарқ бўлмаган ташкилотлардан бу ҳолатга эътибор қаратишларини сўрайман. Акс ҳолда, Ўзбекистон Бахтиёрдек илғор тадбиркорни йўқотиши мумкин.

@paiziev24
14.04.2025, 19:00
t.me/shokirjonov/8821
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
110
19
2.7 k
Ўзбекча стартапларнинг қисмати
14.04.2025, 16:26
t.me/shokirjonov/8820
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
42
22
3.2 k
ROAD 24 баёноти

«Бугунги кунда, ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз, очиқ тарзда «ROAD 24» иловаси ҳақида асоссиз ва энг муҳими ноқонуний равишда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилиши бошланди.

Ушбу ҳаракатларни рақобатга қарши ҳаракатлар деб ҳисоблаймиз. «ROAD 24» иловаси йўл ҳаракати иштирокчилари учун тегишли тартибда актуал маълумотларни тақдим этиб келмоқда ва илова билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар мавжуд эмас.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган нотўғри маълумотларга ишонмаслигингизни сўраймиз. Шу ўринда амалдаги қонунчиликда тадбиркорлик фаолияти субъектининг ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар тарқатиш тақиқланганлигини эслатиб ўтамиз.

Бизнинг илова штат режимида ишламоқда».

➡️ @shokirjonov
14.04.2025, 15:35
t.me/shokirjonov/8819
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
27
10
2.7 k
Бу — ахборотни монополлаштириш. Аслида, бу ҳам қонунга кўра таъқиб қилинади. Лекин мелисаларимизнимас.
14.04.2025, 15:09
t.me/shokirjonov/8818
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
63
5
2.7 k
Шунақа...
14.04.2025, 13:09
t.me/shokirjonov/8817
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
22
1
2.9 k
5 июн куни ўтказиладиган ЖЧ-2026 саралашидаги БАА-Ўзбекистон ўйини қайси стадионда бўларкан, деб юрак ютиб юрганлар бор.

Чунки Wizz Air авиакомпаниясининг Абу Дабига арзон чипталарини арзонлигида харид қилиб қўйганлар кўп. Ўйин Дубай ёки Ал-Айн шаҳарларида ҳам ўтиши мумкин эди-да. БАА саралашдаги аввалги ўйинларини бу шаҳарларда ҳам ўтказган.

Хайрият, ўйин Абу-Дабидаги «Ан-Наҳаён» стадионида бўлар экан (кичикроқ стадион лекин).

Бизда эса яхшиямки битта «Бунёдкор» стадиони бор. Бош ҳам қотириб ўтирмаймиз. 10 июнда Қатарга қарши ўйинимиз ўша ерда ўтказилади.

Умид қиламанки, биз БААда Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритамиз.

➡️ @shokirjonov
14.04.2025, 11:25
t.me/shokirjonov/8816
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
2
1
2.7 k
Хавфи бор?

Менимча, Трамп аллақачон соққани качать қилиб ётибди. Кимларгадир истисно бериб.

➡️ @shokirjonov
14.04.2025, 11:18
t.me/shokirjonov/8815
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
15
29
3.0 k
Самарқанд вилояти республикамиз ҳудудлари ичида аҳоли сони бўйича етакчи. Вилоятда 4 млн 315 минг киши яшайди

2025 йилнинг I чораги якунлари бўйича Ўзбекистон аҳолиси 37 млн 697 минг 787 кишига етган.

➡️ @shokirjonov
14.04.2025, 06:01
t.me/shokirjonov/8814
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
56
50
3.3 k
Афғонистонлик ва ўзбекистонлик ўзбеклар суҳбати. Ҳисори қўй 120 доллар экан

➡️ @shokirjonov
13.04.2025, 10:36
t.me/shokirjonov/8813
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
50
38
3.7 k
Кўзларида қилган ишидан заррача афсусланиш йўқ.

Қайтага «мен халқ учун қилдим, керак бўлса тўлаб қўйиш», деган иддао бор.

➡️ @shokirjonov
13.04.2025, 06:25
t.me/shokirjonov/8812
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
58
24
2.5 k
Пскентдаги «беҳуда» текширув

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги хориждан хусусий шахслар томонидан импорт қилаётган автомобилларни синовдан ўтказиш баҳонасида импортга сунъий тўсиқ ўрнатаётганининг яна бир исботи эълон қилинди.

Пискент автополигонида электромобиллар қандай «текширилаётгани» ҳақидаги видеокадрлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеода ҳеч қандай аниқ техник кўрик ўтказилмаётгани, машина фақат объект ичида бир айлантирилиб чиқарилаётгани акс этган.

Томошабинлар буни «вақтни беҳуда ўтказиш» деб баҳоламоқда. Шу билан бирга, бозори яхши юраётган автомобилларга қўшимча босимлар ўтказилаётгани, баъзи импортчиларнинг моделида «қандайдир камчилик» топилиб, бутун брендни тақиқлаш ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда.

Замонавий автомобилларнинг барчаси камера билан жиҳозлангани, нималар бўлаётганини тасвирга муҳрлашини ёдидан чиқариб қўйган шекилли UzTest мутахассислари?

Бироқ, ошкор этилган бу лавҳадан сўнг автомобил импортчиларининг аҳволи баттар мушкуллашса керак. Энди машиналар шунчаки айлантириб чиқарилмайди. Капот ва багажлари очиб кўрилиб, «нималардир» ахтарилса керак. Бундан эса авто импорт қилувчилар вақтдан ютқазиб хуноб бўлишади.

Мурожаатда замон талабларига жавоб бермайдиган текширув амалиётини бутунлай тўхтатиш ва тадбиркорларга тўсиқ бўлаётган масъулларни жавобгарликка тортиш сўралди.

Чиндан ҳам, истеъмолчилар ўзлари катта пул сарфлаб олиб келаётган маҳсулотни кимдир текшириб беришида қандай маъно-мантиқ бор? Бор фойда-зарари ўзига-ку? Нима дедингиз?

➡️ @shokirjonov
12.04.2025, 16:21
t.me/shokirjonov/8811
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
55
4
2.2 k
«Қувноқ стартлар»

➡️ @shokirjonov
12.04.2025, 13:39
t.me/shokirjonov/8810
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
47
6
2.3 k
Собиқ «Москва» қарийб йиқитилиб бўлибди...

➡️ @shokirjonov
12.04.2025, 12:38
t.me/shokirjonov/8809
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
23
4
2.3 k
Йўлдаги нотўғри чизиқ беайбларнинг жарима тўлашига сабаб бўладими?

Йўл ҳаракати қоидалари адолатли тизим асосида ишлаши керак. Лекин амалиётда буни кўп ҳам кўравермаймиз. Қолаверса, ҳозир баъзи ҳолатларда қоида бузилишининг сабаби ҳайдовчи эмас, йўлда нотўғри чизилган чизиқ бўлиб чиқяпти.

Шу кунларда ЎзЛиДеП депутати Баҳодир Султонов кўпчилик ҳайдовчилар тилга олаётган масалани кўтарди. Яъни, йўлда 3 метр бўлиши керак бўлган чизиқни 10 метр қилиб чизишяпти. Ҳолбуки, бунақа жойда икки автомашина бемалол ўтиши мумкин. Лекин ортиқча чизиқлар билан йўл тўсиққа айлантирилган.

Ҳайдовчи учун танлов қолмайди — ё қоида бузиш, ёки жарима. Бу эса қонунга амал қиладиган фуқарони ҳам тизимга ишонмасликка олиб келади.

Айни кунларда бу партия депутатлари муаммоларга жуда ҳам фаол муносабат билдиряпти. Бўшашиш ва орқага қараш эмас, балки долзарб масалаларда кескин ва аниқ позиция билдириш керак. ЎзЛиДеПнинг халққа яқинлашиш ва жамиятнинг эҳтиёжларига жавоб беришга ҳаракат қилаётгани қувонтиряпти мени.

Бундай масалаларга вақтида баҳо бериш, жамоатчилик фикрини эшитиш ва масъулларни жавобгарликка чақириш эса кечиктириб бўлмайдиган вазифа деб ҳисоблайман.

➡️ @shokirjonov
12.04.2025, 07:03
t.me/shokirjonov/8808
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
45
8
2.3 k
Ўзимиздагидек 5 сутка маъмурий қамоқ билан қутиламан ва янги ўлжани пойлайман, дегандир-да...

➡️ @shokirjonov
11.04.2025, 18:22
t.me/shokirjonov/8807
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
55
48
2.8 k
Самарқанд вилояти Ургут тумани Мерганча маҳалласидаги 56-мактабнинг стадионини бузиб, тадбиркорлар хусусий мактаб қуришмоқчи бўлишаётган экан.

Умуман қуришга рухсат бермаслик керак. Бошқа жойдан жой топиб қуришсин. Бугун-эртани эмас, 5-10 йилнинг мўлжалини олиб иш кўриш керак бу масалада.

Стадион бузилди, хусусий мактаб қурилди ҳам дейлик, кейин жой тадбиркорларга ҳужжатлаштириб берилса, истаган пайтида «иш бермаяпти», деб мактабни ёпиб дўконми, чойхонами, бозорми ё бошқа нарса қилиб юборишга ҳақли бўлади.

«Мактаб территориясига тегинилмасин», деб миллион марта айтилди, барибир ***қа қўнган пашшадек айланаверадие булар...

Каналга обуна бўлинг:
➡️ @shokirjonov
11.04.2025, 13:56
t.me/shokirjonov/8806
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
6
14
2.4 k
Шоир Нодир Жонузоқнинг Усмон Азим сўзларига мухаммас тарзда ёзган шеъри асосида Сунъий Интеллект иккита қўшиқ ёзиб берибди. Тинглаб, баҳо беринг.

Артистларимизнинг ҳам иши осонлашади, шекилли

Сенсиз баҳорларим куз бўлди маним…

Усмон Азим

Сенсиз навбаҳор ҳам қиш бўлгай менга,
Сенсиз байрам заҳмат – иш бўлгай менга.

Сенсиз оғзимдаги новвот ҳам заққум,
Сенсиз озодликда эрксизман, маҳкум.

Сенсиз шўх қўшиқлар фиғон-ноладир,
Сенсиз ҳижрон жонга ғавғо соладир.

Сенсиз на ранг, на таъм, на ифор, на сас –
Сенсиз сезгиларим занглайди, ўтмас.

Сенсиз томоғимга тиқилгай ҳаво,
Сенсиз дардисарман, дарди бедаво.

Сенсиз дуркун танда нотавон руҳим,
Сенсиз чалкашади муҳим, номуҳим.

Сенсиз чироқлардан ёғилар зулмат,
Сенсиз хушхабар ҳам туюлар кулфат.

Сенсиз бораримни билмасман қаён,
Сенсиз на йўл бору, на манзил аён.

Сенсиз номаълумман – кимдир, надирман,
Сенсиз бебахтликда ёлғиз, нодирман…

@n_jonuzoq
11.04.2025, 12:11
t.me/shokirjonov/8804
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
13
2.4 k
11.04.2025, 12:11
t.me/shokirjonov/8805
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
27
59
69 k
#Хайрия_акцияси. Максимум тарқатинг

Иштихонлик тўрт жажжи ўғилнинг онаси 3 ёшга тўлаётган фарзанди Шавкатнинг операцияси учун мурожаат қилди.

Бу оилада кетма кет-тўрт ўғил туғилган. 2020 йил тўнғич ўғил Абдуллоҳ, 2022 йилда 19 майда кетма-кет уч ўғил — Шавкат, Миромон ва Мирзиё.

Икки йилда тўрт фарзандли бўлган бу оилага олдин ҳам хайрия уюштириб ёрдам қилгандик (чақалоқларнинг озиқланиши ва памперсларига). Мана, чақалоқчилар улғайиб, катта йигит бўлиб қолишибди.

Фақат, тўнғич ўғил Абдуллоҳ ва эгизакларнинг иккиси соғлом бўлса, фақат Равшанов Шавкатнинг оёқлари туғма маймоқ. Уни операция йўли билан даволаш мумкин. Операцияга 26 млн сўм маблағ кетади, деб айтди онаси Хадича Водитова.

Жума куни ёш болажонларга хайрия ўтказишимиз яхши анъанага айланиб қолди. Аллоҳ йўлида Шавкатбекнинг даволаниши учун ёрдам қилинг.

Хайрия учун маблағларингизни онаси Хадича Водитова номига очилган пластик карталарга ўтказиб беришингиз мумкин

UZCARD: 8600060937242148
Xadicha Voditova

HUMO: 9860082456949914
Xadicha Voditova
11.04.2025, 06:27
t.me/shokirjonov/8803
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
22
13
2.2 k
Ўзбекистондаги лицензиясиз ноқонуний хизмат кўрсатадиган туркомпаниялардан бири 1400 доллардан олиб, 40 дан ортиқ тожикистонликларни Умра сафарига жўнатган.

Зиёратчилар 2апрел куни ортга қайтиш керак экан, лекин қайтишолмаяпти — чунки қайтишга авиачипта йўқ.

Бу каби нопок ва фирибгар сайёҳлик компаниялари энди қўшниларни ҳам алдаб, Ўзбекистонни дунёга шарманда қилаяпти, қўшнилар билан алоқани ёмонлаштираяпти.

Турфирма Ургутдаги MAQBUL TUR деган турфирма экан.

Ш.Ш. Балким унақамасдир деб ишонгим келади, бироқ ҳойнаҳой уларнинг ёнида ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам бўлса керак.

Мана шундай нопок «тадбиркор»ларни деб анча бемалол бўлиб қолган Умра зиёратини уюштириш ҳам қатъийлаштирилди. Зиёрат нархи қимматлашди.

➡️ @shokirjonov
11.04.2025, 05:54
t.me/shokirjonov/8802
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
Repostar
17
1
2.1 k
Бизда пиёз нархи 10 баравар қимматлашиб кетибдими?

Ижтимоий тармоқларда шу гаплар юрибди. Ўзи нима гап? Ҳозир бозорда асосан эртапишар пиёз бор. Эрта чиққан нарса, табиийки, бошида қиммат бўлади, чунки ҳосили ҳали кўп эмас. Лекин апрель ўрталарида ҳосил кўпайиб, нарх 2-2,5 минг сўмгача арзонлашади.

Ҳозир бозорда ўтган йилдан қолган захира пиёз ҳам бор. Уни 2-3 минг сўмдан сотиб олиш мумкин.

Пиёз ҳар йили бир пайтда пишмайди. Об-ҳаво, деҳқончилик ва технологиялар ўзгариб туради. Шунинг учун нархларни ўтган йил билан аниқ солиштириш нотўғри.

Бу феномен мисинформация дейилади — дезинформациядан фарқли, бундай хабарлар қасддан тарқатилмайди, лекин нотўлиқ ва ноаниқлиги туфайли аудиторияни чалкаштиради.

@AsanovEldar
10.04.2025, 15:51
t.me/shokirjonov/8801
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
9
2
2.5 k
Нурободда машинасини стадионда одамлар устига ҳайдаган шахсга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (безорлик) билан жиноят иши қўзғатилибди

➡️ @shokirjonov
10.04.2025, 10:43
t.me/shokirjonov/8800
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
7
12
2.5 k
Самарқанд вилоятида «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги 937-сонли Қонунга асосан олиб борилаётган хатлов бўйича илк натижалар эълон қилинди

Бугун бўлиб ўтган Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг XX сессиясида вилоятнинг бир нечта шаҳар ва туманларидаги тегишли ҳужжатларсиз жами 30 та уй-жойларга нисбатан, уй-жой эгаларининг мулк ва ижара ҳуқуқлари эътироф этилди.

Жумладан, Каттақўрғон туманида — 9 та, Булунғур туманида — 8 та, Пайариқ туманида — 6 та, Каттақўрғон шаҳрида — 2 та, Нарпай ва Тойлоқ туманларида биттадан уй-жойларга давлат ҳуқуқи берилди, деб хабар бермоқда Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси.

➡️ @shokirjonov
10.04.2025, 10:24
t.me/shokirjonov/8799
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
25
15
2.4 k
«Баҳорги қўзғалиш» мавсуми авжида

Самарқандда футбол жамоаси ютқазган эркак машинасини стадиондаги одамлар устидан ҳайдабди. Воқеа Нуробод туманидаги 35-мактаб стадионида рўй берган.

«Нексия» эгаси ушланган. Мошина — «қўтан»да. Шопир уже кечирим сўраб чиқди. Энди унга қонуний чора кўрилади.

➡️ @shokirjonov
10.04.2025, 07:15
t.me/shokirjonov/8798
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
69
22
2.8 k
Интернетда Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари «тортаётган» расмлари роса айланаяпти.

Нима қипти энди шунга? Биттаям камбағал қолмаган оламда бир лаҳза яшаб кўргиси келган бўлса, бояқишнинг?

➡️ @shokirjonov
10.04.2025, 05:33
t.me/shokirjonov/8797
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
34
37
2.9 k
1 майдан эътиборан электр энергияси учун тарифлар ошади. Истеъмол учун қуйдагича лимитлар ва нархлар белгиланган:

🔹 200 kWh гача — 1 kWh учун 600 сўм;
🔹 201 kWh дан 500 kWh гача — 800 сўм;
🔹 501 kWh дан 1000 kWh гача — 1000 сўм;
🔹 1001 kWh дан 5000 kWh гача — 1500 сўм;
🔹 5001 kWh дан 10000 kWh гача — 1750 сўм;
🔹 10001 kWh дан юқорисига — 2000 сўм;

1000 kWh гача оралиқдаги тарифларда нарх 1 kWh учун 200 сўмдан қўшиляпти, 5000 kWh дан юқорисига ҳам фарқ 250 сўмдан. Лекин нимагадир 1001 дан 5000 kWh оралиғида бирдан 500 сўм фарқ. Қандай мантиқ билан?

Шунинг учун ҳам яна бир оралиқ тариф керак.

501 kWh дан 1000 kWh гача — 1000 сўм;
1001 kWh дан 2000 kWh гача — 1250 сўм;
2001 kWh дан 5000 kWh гача — 1500 сўм қилинса мантиқли бўлади истеъмол нархларининг кўтарилиши.

1000—5000 kWh оралиғида айрим бойлар ишлатар, лекин газ етиб бормаган узоқ қишлоқдагилар ҳам қишда иситиш учун шунча ток ёқиб қўйишади. 2000 kWh гача 1250 сўмлик тариф уларгаям енгиллик бўларди.

➡️ @shokirjonov
9.04.2025, 16:38
t.me/shokirjonov/8796
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
20
3
2.3 k
Муборакдаги «авария»да икки профилактика инспектори ҳалок бўлди

Ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолиши оқибатида Nexia машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ҳамда профилактика инспекторлари келаётган машина билан тўқнашган.

Воқеа 6 апрел куни рўй берган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда икки нафар ИИБ профилактика инспектори воқеа жойида вафот этган.

Nexia ҳайдовчиси қамоққа олинган.

➡️ @shokirjonov
9.04.2025, 15:50
t.me/shokirjonov/8795
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
27
16
2.4 k
Бугун — Амир Темурнинг таваллуд куни!

Амир Темур нафақат буюк саркарда, балки улкан сиёсий тафаккур эгаси, ўз даври учун ноёб давлатчилик моделини яратган зот бўлган. Унинг номига тарих китобларида алоҳида боб бағишланган.

Темур қурган давлат — адолат, тартиб, билим ва маърифатга асосланган эди.

Бугун биз — унинг авлодлари сифатида, шунчаки фахрланиш эмас, ундан ўрнак олишимиз керак.

Ҳар бир соҳада:
– Давлатчиликда — адолат ва тизим;
– Илмда — интизом ва қатъият;
– Ҳақиқатда — жасорат ва хулосада холислик.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган видеода ҳаи ҳам кўриш мумкинки, Амир Темурнинг ҳаёти шунчаки ўтмиш эмас. У — бугунги авлод учун ҳам йўлланма, намуна ва куч манбаи.

Шуни унутманг: буюклар авлодидан бўлиш — шараф. Лекин бу шарафни сақлаб қолиш — масъулият.

➡️ @shokirjonov
9.04.2025, 15:17
t.me/shokirjonov/8794
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
63
4
2.3 k
Шахматчи Афрўза Ҳамдамова Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган ФИДEнинг минтақавий Осиё чемпионати ғолиби бўлди

Афрўза ушбу ғалабаси билан жорий йил Гуржистонда ўтказиладиган FIDE аёллар жаҳон кубогида иштирок этиш учун ажратилган йўлланмани ҳам қўлга киритди.

➡️ @shokirjonov
9.04.2025, 14:20
t.me/shokirjonov/8793
SH
Shokirjonov news
9 571 assinantes
23
62
4.4 k
Телеграмда парол ўғирловчи мошенниклар энди бунақа найранг ўйлаб топишибди.

Телеграмдан келадиган *.apk кенгайтмали файлларни ўрнатманг ва очманг.

➡️ @shokirjonov
9.04.2025, 13:20
t.me/shokirjonov/8792
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa