Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
XA
Насрулло Эргаш дунёси
https://t.me/xayol_soyasi
Channel age
Created
Language
Tajik
-
ER (week)
12.04%
ERR (week)

Бу шундай жой – манзилин сўраб келгай даҳолар, Жонга жон, дилга дилни ўраб келгай даҳолар. Бу кўнгилдир – Худонинг даргоҳидай кенг даргоҳ, Қолгай аҳдга содиқлар, кетгайдир бевафолар. © Н. ЭРГАШ Барча асарлар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган.

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 210 results
#HIKMAT

***
Aynan kuchli shamollar daraxtning yanada kuchliroq tomir otishiga sabab bo‘ladi.

Robindranat TAGOR
-------------------------------

***
Айнан кучли шамоллар дарахтнинг янада кучлироқ томир отишига сабаб бўлади.

Робиндранат ТАГОР
04/27/2025, 09:33
t.me/xayol_soyasi/2695
04/26/2025, 17:21
t.me/xayol_soyasi/2694
ЭНГ БУЮК МАФКУРА – АДАБИЁТДИР!

Тил ва адабиёт таълим билан эмас, таълим тил ва адабиёт билан тирик. Халқни миллат қиладиган энг зўр олий таълим ва энг буюк мафкура аслида унинг адабиётидир! Бугун таълим адабиётдан узилиб қолган, шунинг учун миллат болаларида Ватанга муҳаббат ва миллатга фидойилик етишмайди. Боиси уларни ўқитаётган ўқитувчиларнинг аксари бадиий адабиёт ўқимайди. Ўзида йўқ туйғуларни улар қандай болаларга бера олади?! Бемаъни қоғозбозликларни мутлақо тугатиб ўқитувчиларнинг бадиий адабиёт ўқишини қатъий йўлга қўймоқ керак. Амалдорларнинг ҳам... Агар халқ, ўқитувчилар ва амалдорларни нимагадир мажбурлаш керак бўлса уларни китоб ўқишга мажбурлаш керак.

P.S. Фаррух Жабборовнинг энг катта хизмати журналга адабиётни олиб киргани деб ўйлайман.

2025.24.04

© Насрулло Эргаш
© Холида Мусулмон суврати

👉 @xayol_soyasi
04/25/2025, 10:04
t.me/xayol_soyasi/2693
ЎЗБЕК МАДОННАСИ

Эй қаро қошлари меҳробим тарҳи,
Эй қаро кўзлари Мовароуннаҳрим.
Эй руҳи кўзимдан ғойиб Туроним,
Маним Туркистоним, Ўзбекистоним!

Эй кўзин ёшлари мунглуғ оролим!
Эй қаро сочлари мажнуна толим.
Мағрур бошим узра зулфларин жанги,
Маним Сирдарёйим, Обизарангим.

Бағри қонга тўлган икки анорим,
Зулфи Ваҳшиворим ё ваҳший морим.
Ҳуркаклиги Ҳисор оҳусидай бор,
Эй менинг хонгулим, маним ойқорим.

Сочлари тўфондир нафасим тегса,
Сирот кўпригидан балки ингичка.
Юзларининг оқи талашгайдур хол,
Холки қаро эрур сувайдо мисол.

Бир-бир санаб нетгум, бори туркона,
Ул мисли Ватандур, мисоли она!
Малакдур, сингилдур, ёрдур суюкли,
Ул асли озодлик номли тарона!..

2025.20.04

© Насрулло Эргаш
© Акмал Нур суврати

👉 @xayol_soyasi
04/23/2025, 09:49
t.me/xayol_soyasi/2692
#adabiy_armonlar

Шоирга қизил карточка кўрсатолмайсиз. Уни адабиёт майдонидан четлатмоқнинг иложи йўқ. Ундан истеъдодини тортиб олиб бўлмайди. У барибир ўз сўзини айтади!

2025.22.04

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
04/22/2025, 19:38
t.me/xayol_soyasi/2691
ЭЗГУЛИК

            Акам Лазиз Раҳматовга

Шундай одамлар бор, қондошу яқин,
Гоҳо қариндошлик риштасин узар.
Яна шундайлар бор, бегона лекин,
Сен-ла то қиёмат қаърдош тутинар.

Қондошлар соғ бўлсин, бўлсин саломат
Бизни боғлаб турган қондошлик кучи.
Бизларни дўст тутган зотларга раҳмат
Дунёда эзгулик борлиги учун!

2025 йил 21 апрель

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
04/21/2025, 09:03
t.me/xayol_soyasi/2689
#тўп_билан_битилган_тарих

ЎЗБЕКЧА ФУТБОЛ

17 ёшида ўзбек футболида тарих ёзган укаларимга бағишладим.

Дафъатан самода ёнган юлдуздек
Бирдан титраб кетар еру кўк арши.
Майдонда тўп сурар тўққизта ўзбек
Ҳакам ва ўн битта рақибга қарши.

Рақиблар... чўт эмас уларнинг сони,
Ҳакам, майли, қизил карточкангни ол.
Бугун бу майдонга ўзбеклар соҳиб,
Ҳали бунақасин кўрмаган футбол.

Чақмоқ каби шиддат ва ёки қоя
Чайир оёқларга ўтгандай кўчиб.
Ўзбек шаънин шундай қилгай ҳимоя,
Мана шундай бўлгай ўзбекча ҳужум!

Рақиблар юзида ўйнар хавотир,
Мухлислар ҳайқирар мисоли девор.
Лекин биз қўрқмаймиз, бизга барибир,
Ортимизда она Ўзбекистон бор!

Ҳалол тўп сурганни бўлмас тўхтатиб,
Ахир, адолатни қўллагай Оллоҳ.
Ҳакам ҳам ноилож чалар ҳуштагин,
Ғалаба бизники, алҳамдулиллоҳ!

Дафъатан самода ёнган юлдуздек,
Бирдан титраб кетар еру кўк арши.
Майдонда тўп сурар тўққизта ўзбек
Исталган ўн битта рақибга қарши.

2025 йил 21 апрель

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
04/20/2025, 23:57
t.me/xayol_soyasi/2688
Adiblar ijod haqida

***
● Avvallari yashash uchun yozdim, endi yozish uchun yashamoqdaman.

● Yurak qoni bilan yozgan odam uzun yozolmaydi.

● Iste’dodsiz shuhratparast juda tuban va shafqatsiz bo‘ladi.

● Tarjimondan aniqlik talab qilmang. U chizmakash emas, rassom!

● Kimningdir yozganiga ofarin, kimningdir yozmagani uchun rahmat.

Asqad MUXTOR
———————-

Адиблар ижод ҳақида

***
● Авваллари яшаш учун ёздим, энди ёзиш учун яшамоқдаман.

● Юрак қони билан ёзган одам узун ёзолмайди.

● Истеъдодсиз шуҳратпараст жуда тубан ва шафқатсиз бўлади.

● Таржимондан аниқлик талаб қилманг. У чизмакаш эмас, рассом!

● Кимнингдир ёзганига офарин, кимнингдир ёзмагани учун раҳмат.

Асқад МУХТОР
04/20/2025, 10:12
t.me/xayol_soyasi/2687
04/20/2025, 03:19
t.me/xayol_soyasi/2686
Tilga e’tibor – elga e’tibor

ONA TILI

Qancha ko‘p tilni bilsangiz, shuncha yaxshi. Biroq odam ona tilida tafakkur qiladi, ona tilida tush ko‘radi, ona tilida yig‘laydi... O‘lim oldidan onasini ona tilida yo‘qlaydi...

O‘tkir HOSHIMOV
————————-

Тилга эътибор – элга эътибор

ОНА ТИЛИ

Қанча кўп тилни билсангиз, шунча яхши. Бироқ одам она тилида тафаккур қилади, она тилида туш кўради, она тилида йиғлайди... Ўлим олдидан онасини она тилида йўқлайди...

Ўткир ҲОШИМОВ
04/19/2025, 18:28
t.me/xayol_soyasi/2685
04/19/2025, 18:24
t.me/xayol_soyasi/2684
Шоир наздида ёзиш ва яшаш бир ҳодиса. У ёзиш орқалигина яшаётганини исбот этади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, Насрулло Эргаш – юрагини, дардини ва умидини тирик сатрларга жо қилган шоир. Унинг шеърияти – ҳаёт ва ўлим, муҳаббат ва нафрат, исён ва фидокорлик ўртасидаги мангу курашни ифодаловчи бадиий дунё. У ижодга ибодат каби қарайди ва ҳар бир сатрида шоирнинг қалб ёнғини, эътиқоди ва изтироблари акс этади. Аллоҳ ато этган истеъдод соҳиби, ҳар бир сатри асрлар силсиласига бардош бера оладиган шоир қалби уришдан, қўли ёзишдан тўхтамасин!

2025 йил 13 апрель

👉 @xayol_soyasi
04/14/2025, 20:02
t.me/xayol_soyasi/2683
Насрулло Эргаш ижодининг юрагида кураш ва фидойилик ётади. Айниқса, “Бургут болалари” шеърида бу мавзу тимсоллар орқали очилади. Бургут – қудрат, эрк ва осмон рамзидир. Адиб шеъриятидаги ёрқин ташбеҳлар ҳар бир ижод намунасига янада виқор ва оҳангдорлик бағишлаган. Хусусан, ушбу шеър таҳлилига келадиган бўлсак: шеърдаги энг асосий рамз – осмон. Осмон – эрк, орзу ва илоҳий баландлик рамзидир. Шеърда айтилган “Икки бургут сиғмас битта осмонга” сатри эса катта фалсафий кучга эга. Бу жумла билан муаллиф инсоннинг ўз истак ва орзулари йўлида бошқалар билан тўқнашуви, ҳаётда кўп ҳолларда ягона имконият учун кураш кетишини билдиради.

Бургут эса куч, шижоат, юксаклик ва жасорат тимсоли сифатида танланган. Бу қушнинг танланиши бежиз эмас – у энг баланд учувчи, озод ва ўзбек халқ эпосларида кўп учрайдиган тимсоллардан бири ҳисобланади.

Шафақ – отиб келаётган тонг – орзу ва умид жилоси сифатида тасвирланади. “Унга соҳиб-султон бўлсанг арзийди” деган сатр орқали осмонни эгаллаш нафақат куч, балки завқ ва маънавий юксалишни англатади.

Насрулло Эргашнинг “Бургут болалари” шеъри ўзбек адабиётидаги рамзий шеъриятнинг ёрқин намуналаридан биридир. У ҳар бир китобхонни чуқур ўйга толдиради, ҳар бир инсонда мавжуд бўлган танлов, орзу ва фидойилик ҳисларини уйғотади. Шеър ўзининг поэтик образлари, чуқур фалсафаси ва бадиий ифодаси билан ажралиб туради.

Учдим… писанд қилмай тоғлар ҳайбатин,
Учдим… осмон бағри ёришиб кетди.
Иним, учмоқ энди сенинг навбатинг,
Қанотим қуёшга қоришиб кетди!..

Ушбу мисраларни ўқир экан, китобхон ёзувчи қаламининг нақадар ўткирлиги, ҳар бир сўзга жило бахш этиши, гўзал ташбеҳлар ярата олишига амин бўлади. Шеърнинг ҳар бир сатри инсон қалбини жунбушга келтиради, инсонни сўз сеҳрига мафтун этади. Беихтиёр китобхон шеър оҳанги ва ритмига сингиб кетгандек бўлади, гўё.

Шоир шеъриятидаги яна бир асосий йўналиш – устоз-шогирд муносабати, ижодий изтироб ва илҳом манбаларига садоқатдир. “Устоз Усмон Азимга” шеърида бу алоқалар юрак оғриғи ва ҳурмат билан берилади. Шоир ижодини устоз баҳосига боғлайди: ёзиш – унинг яшаши билан тенг. У яшаяптими, тирикми, демак ёзмоғи керак. Устознинг биргина “Ёзманг” деган сўзи унинг бутун шеърий дунёсини ларзага келтиради. Шоир ёзмай яшамоқнинг иложини тополмаганини, дунёни гулдай титратишни хоҳлашини айтади. У асрий олтин силсила узилишини хоҳламайди ва Ғафур Ғулом, Рауф Парфи, Абдулла Ориф каби устоз шоирларни ёдга олади. Шоирнинг қалби уйғоқ экан, сўнгги нафасигача ёзиб яшашини айтади.

Гарчи арзирли иш қилмадим шеърда,
Истардим – дунёни гулдай титратсам.
Оғочлар қиличдай тебранган ерда,
Майлими, озгина қалам тебратсам?..

Барча ёзганларим кўтариб бир кун,
Қаршингизда мағрур айладим таъзим.
Сиз эса кўзимга тикилиб бир зум,
Пичирлаб айтдингиз: “Ёзманг, азизим!”

Шу кундан мен сира яшолмадим тинч,
Қасоскор ҳайратнинг тўлаб божини.
Кечиринг, мен излаб тополмадим ҳеч –
Ёзмай яшамоқнинг бир иложини!

Насрулло Эргаш ижоди ва унинг ҳаёт ва адабиёт ҳақидаги сўзлари адабиёт ихлосмандларига, балки ҳаётга теран нигоҳ билан қарашни истаган ҳар бир инсонга ғоя ва илҳом бағишлайди. Унинг ёзганлари қалбларга нур ва шукуҳ улашади, инсонийликка чорлайди.

У дардларини рамзийликка ўраб ифода этишни яхши кўради. Масалан бургут, осмон, шафақ... ва ҳоказо.

Шахсий туйғуларнинг юксак даражада умумийлашуви шоирни ўқувчига яқинлаштиради.

Жонли образлар, масалан “чақалоқ баҳор” каби ифодалар шоирнинг фантазияси ва метафорик тафаккури нақадар кенглигини намоён этади.

Шоирнинг шеърлари кўпинча онтологик изланишлар билан суғорилган: кимман?, нима учун ёзаман?, ижоднинг баҳоси нима? каби саволлар унинг ҳар бир сатрида яширин тарзда жаранглайди. Бу саволлар унинг руҳига чин ва ёруғ дард улашади. Масалан:

Кечиринг, мен излаб тополмадим ҳеч –
Ёзмай яшамоқнинг бир иложини!
04/14/2025, 20:02
t.me/xayol_soyasi/2682
#танлов #тасвир_ва_таассурот

5-иштирокчи: Барчиной ШЕРАЛИ ҚИЗИ

ШЕЪР ОСМОНИДАГИ МАНГУ ПАРВОЗ

Замонавий ўзбек шеърияти осмонида ўз овози, оҳанги ва ўз дарди билан парвоз қилаётган шоирлардан бири шубҳасиз Насрулло Эргашдир. Унинг шеърияти юракда туғилган, ички драматизмга бой, фалсафий теранлик ва бадиий ифоданинг ўзига хослиги, шеърий жанрларнинг ёрқин ифодаси билан ажралиб туради. У ҳар бир сатрида ҳаёт, муҳаббат, виждон, эрк ва ижод ҳақида чин юракдан сўзлайди.
04/14/2025, 19:58
t.me/xayol_soyasi/2681
04/14/2025, 14:19
t.me/xayol_soyasi/2679
04/14/2025, 14:09
t.me/xayol_soyasi/2678
Эккан кўчатларимиз гул ёзди.

👉 @xayol_soyasi
04/14/2025, 09:01
t.me/xayol_soyasi/2677
Tilga e’tibor – elga e’tibor

Til – shunchaki gapirish yoki yozish emas, til – odamning tiynati, dil oynasi, madaniyati, odam olgan jami tarbiyaning hosilasi.

Ahmad A’zam

——————-
Тилга эътибор – элга эътибор

Тил – шунчаки гапириш ёки ёзиш эмас, тил – одамнинг тийнати, дил ойнаси, маданияти, одам олган жами тарбиянинг ҳосиласи.

Аҳмад Аъзам
04/14/2025, 08:26
t.me/xayol_soyasi/2676
ШОИР ВА СУНЪИЙ ИДРОК

Аёл яратганда Яратган Эгам
Унга ўнта бармоқ берди мукаммал.
Сунъий идрок унга урганда қалам
Икки бармоқ қўшди "сахийлик" билан.

Биз каби шеър битса гар сунъий идрок,
"Бармоғи"га боқинг толмай хаёлга.
Унинг шеър деб сўзга тизгани кўпроқ
Ўхшар бармоғи кўп ўша аёлга.

2025.13.04

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
04/13/2025, 06:07
t.me/xayol_soyasi/2675
АЁЛ – АЛЛА АЙТУВЧИ ДЕМАК

Кеча алла қадим туркийча ай – ой, йола – шула, яъни ой шуласида айтиладиган қўшиқ; ашула ва ялла (ялдо ҳам) шу ўзакдан пайдо бўлган деган гипотезамни эълон қилган эдим. Бир гуруҳда айрим ака-укаларимиз ушбу қарашимни масхаралаб кулишди. Ҳолбуки, уларнинг ҳам фольклор ва адабиётга алоқаси бор. Уларнинг ушбу муносабати менда яна бир гипотезани илгари суришимга туртки бўлди. Аёл сўзи ҳам худди шу ай ва йола ўзагидан ўсиб чиққан ва ой шуласида алла айтувчи деган маънони англатган деб ўйлайман.

2025.12.04

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
04/12/2025, 19:51
t.me/xayol_soyasi/2674
04/11/2025, 18:58
t.me/xayol_soyasi/2673
04/11/2025, 18:55
t.me/xayol_soyasi/2672
АЙ ЙОЛА – АЛЛА ДЕМАК

«Ай йола» гуруҳининг номи фольклоршунос сифатида мен учун ашула, алла ва ялла каби атамаларнинг қандай пайдо бўлганини ойдинлаштирди: ай йола – ой шула – ашула; йола – ялла; ва ай йола – алла (ой чиққанда айтиладиган қўшиқ) демак.

2025.11.04

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
04/11/2025, 07:41
t.me/xayol_soyasi/2671
04/10/2025, 21:32
t.me/xayol_soyasi/2670
#Abdulla_Qodiriy_tavalludiga_131_yil

Bitta narsani hammamiz bilishimiz kerak. Adabiyotsiz iqtisodiyot ham, ma’naviyat ham bo‘lmaydi. O‘zini hurmat qilgan inson Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar”ini bir emas, bir necha marta o‘qigan bo‘ladi. Nimaga desangiz, uni o‘qigan odam hech qachon oilaga xiyonat qilmaydi, kerak bo‘lsa, Vatanga xiyonat qilmaydi.

Shavkat Mirziyoyev,
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti


Битта нарсани ҳаммамиз билишимиз керак. Адабиётсиз иқтисодиёт ҳам, маънавият ҳам бўлмайди. Ўзини ҳурмат қилган инсон Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар”ини бир эмас, бир неча марта ўқиган бўлади. Нимага десангиз, уни ўқиган одам ҳеч қачон оилага хиёнат қилмайди, керак бўлса, Ватанга хиёнат қилмайди.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
04/10/2025, 09:08
t.me/xayol_soyasi/2669
04/10/2025, 07:38
t.me/xayol_soyasi/2668
#Sohibqiron_Amir_Temur_689

SOHIBQIRON

Bu shunday zot, uning shukuhі
Asrlarga tahlika solgan.
Bu shunday zot, hattoki ruhi
Urushlarni to'xtatib qolgan!

Bu shunday zot, qilichin kuchi
Zabt etolgan jahonni butun.
Bu shunday zot, haq so'zi uchun
Yopgan shoir yelkasiga toʻn!

2025-yil 9-aprel

© Nasrullo Ergash

👉 @xayol_soyasi
04/09/2025, 19:35
t.me/xayol_soyasi/2667
#fikrnoma

Vizual shoir

Nasrullo Ergash she’rlarini ilk bor o‘qiganimda uning bir kun kelib butunlay o‘zgacha yoza olishiga ishongan edim. Kuni kecha qo‘lyozmasini o‘qib yanglishmaganimni his etdim. U vizual shoirga aylanibdi.
Vizual she’riyat – antik davrda Ovro‘pada, jumladan, Germaniyada rivojlangan bo‘lsa-da, uning ilk kurtaklari bizdagi qoyatosh suratlarida bo‘y ko‘rsatgan.
Bir qarasangiz antiqa tuyuladi. (Shakllar) figuralar o‘yini diqqatingizni tortish barobarida ko‘zga ko‘proq yuk ortadi. Zero, vizual she’riyat namunalarini ko‘z tinglaydi. Masalan, Nasrulloning “Tirnoq­larin egovlar hilol” she’rini o‘qib bersangiz, o‘quvchi dastlab she’rdagi go‘zallikni bor bo‘yi bilan ilg‘ayolmas, ammo shaklda musiqa mixlanganini ko‘rgach esa unda hayrat ko‘zlari ochilmog‘i shubhasiz.

Bahrom RO‘ZIMUHAMMAD
2023.14.12

�Telegram �� Instagram
📱Veb-s
ayt 📱Facebook
04/09/2025, 14:54
t.me/xayol_soyasi/2666
04/08/2025, 15:35
t.me/xayol_soyasi/2665
ШЕЪРИЯТ САБОҒИ

Шеър – шундай гўзалки қошу қабоғи,
Унинг юзи гўзал, оёғи гўзал.
Навоий айтмишки, бошдин адоғи,
Унинг юзи гўзал, оёғи гўзал.

Мен бу гўзал қизга кўнглимни бердим,
Бир кўнглим етмади, умримни бердим.
Тунлар оёғига бошимни қўйдим,
Унинг юзи гўзал, оёғи гўзал.

Сатрлар гўзалнинг сочлари эрур,
Сиёҳ кўздан оққан ёшлари эрур,
Шеърим ул гўзалнинг тушлари эрур,
Унинг юзи гўзал, оёғи гўзал.

Ул шундай гўзалки борин бергайдир,
Борин беролмаса йўғин бергайдир,
Сенга гўзал шеърлар туғиб бергайдир,
Унинг юзи гўзал, оёғи гўзал.

Айтсам ул гўзалнинг йўқдир саноғи,
Ўпсам қўли гўзал, гўзал бармоғи,
Аёлнинг ҳам гўзал бўлур оёғи,
Унинг юзи гўзал, оёғи гўзал...

2025.08.04

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
04/08/2025, 09:09
t.me/xayol_soyasi/2664
БАҲОР ПОЛОТНОСИ

              Хилъатин то айламиш
жонон қизил, сориғ, яшил,
Шуълайи оҳим чиқар
ҳар ён қизил, сориғ, яшил.

Алишер Навоий
(рамзан куз полотноси)

Ҳар тараф боқсам баҳор:
Зангори, кўк, мовий, яшил.
Кўксим ичра ҳисларим
Зангори, кўк, мовий, яшил.

Кулсам кўнгил хушларим,
Йиғласам кўзим ёшлари,
Уйқум ичра тушларим
Зангори, кўк, мовий, яшил.

Ҳамон кўнгил ичрадурман,
Билмасман руҳнинг ташин.
Учган ул руҳим қушлари
Зангори, кўк, мовий, яшил.

Боқсам бошим узра осмон:
Оқ булут, ёмғир, яшин...
Пойимда ётган тошлари
Зангори, кўк, мовий, яшил.

Чекдилар ҳазрат Навоий:
Ҳар ён қизил, сориғ, яшил.
Насруллонинг ҳам оҳлари
Зангори, кўк, мовий, яшил...

2025.07.04

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
04/07/2025, 16:42
t.me/xayol_soyasi/2663
«ҚАҚНУС»ДА ҚАҚНУСДАЙ ЁНИБ ШЕЪР АЙТГАН ЭДИК

...Онажон, бир сир бор сирдан улуғроқ,
Бир гўзал орзу бор баридан суюк:
Бир шеър ёзсам эди – шеърдан улуғроқ,
Бир одам бўлсайдим – шоирдан буюк!

© Насрулло Эргаш
© 📺 «Қақнус»

� @xayol_soyasi
04/06/2025, 15:30
t.me/xayol_soyasi/2662
Мен ҳам сизга ҳозир ошкора мактуб ёзмоқдаман. Айтганча, мен бу ҳақда "Манзилсиз мактублар" деган шеър ҳам битганман. Уни мактубимга илова қилсам, умид қиламанки, хурсанд бўласиз.

МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР
                         
Мен манзилсиз хатлар ёзаман,
Мактубларим эгаси йўқдир.
Кимдир уни очиб хилватда,
Кўзёш билан оҳиста ўқир.

Мен манзилсиз хатлар ёзаман,
Аммо улар чиққандир йўлга.
Умидворман ва ишонаман –
Етгай бир кун интизор қўлга!

Мен манзилсиз хатлар ёзаман,
Сатрларга жойлаб ўзимни.
Не учундир ўқиган одам
Мени эмас, кўрар ўзини.

Мактубимни ўқиган одам
Пичирлайди: хатдаги мен-ку.
Меники-ку мана бу армон,
Меники-ку мана бу орзу...

Мен манзилсиз хатлар ёзаман,
Мактубларим кимгадир ёқар.
Кимдир эса уни паришон
Оловларга майдалаб отар.

Мен-чи, уни ўқиган одам
Етса дейман тилакларига.
Шунинг учун хат юбораман
Одамларнинг юракларига...

Мактубингиз... э, узр, мақолангиз ютуқларини айтдим. Агар сизга қизиқ бўлса, энди бу борадаги фикримни ҳам айтсам. Инсоният тарихидаги илк мактублар Ватан ичра Ватанингиз бўлган Сармишсой дарасидаги қоятош сувратлари бўлса не ажаб. Энг қадимги аждодларимизнинг бизга ёзиб қолдирган тош мактублари... Шунинг учун виртуал оламдаги ёзишмалар инсонлар орасини узоқлаштирди деган фикрингизга унчалик қўшилмайман. Йўқ, дўстим, виртуал олам ва телефонлар инсониятни бир-бирига яқинлаштирди. Мен виртуал олам орқали жаҳоннинг турли шаҳарларидан сиз каби дўстлар ва ўқувчилар орттирдим. Улар билан худди сиз билан бўлгани каби мактублар алмашиб турамиз.

Хуллас, дўстим, хотирингиз жам бўлсин. Инсоният бор экан, мактублар ўлмайди. Балки турли кўринишларда биз билан бирга яшайверади!

Комилжоннинг эса отасига, яъни сизга минг раҳмат! Ўғлингиз қоғоз мактублар телеграм мактубларга айланганини теран англабди. Баракалла!

Мактубларимизнинг эса умри узоқ бўлсин, ора йўлда қолиб кетмай ўз эгаларига етиб борсин деб дўстингиз Насрулло.

2025 йил 4 апрель

👉 @xayol_soyasi
04/06/2025, 12:10
t.me/xayol_soyasi/2660
МАКТУБЛАР ЎЛМАЙДИ

Ассалому алайкум, Умид!

Мақолангизни мактубдай мириқиб ўқидим. Жуда самимий ёзибсиз. Раҳмат! Мана шу мақолангизни ҳам ўқувчиларга ёзган мактубингиз сифатида қабул қилсак бўлади. Инсон умри давомида кўплаб мактублар ёзади. Буни фақат ўзи билмайди. Мактуб фақат хат кўринишида бўлмайди: шеър, ҳикоя, роман, қўшиқ, сувратлар, мусиқа, ўша сиз айтган телеграмдаги ёки бутун интернет тармоғидаги ёзишмалар ҳам аслида бизнинг кимларгадир ошкора ёки пинҳона ёзган мактубларимиздир.
04/06/2025, 12:10
t.me/xayol_soyasi/2659
04/06/2025, 11:54
t.me/xayol_soyasi/2658
«Телеграмдан ёзса бўлмайдими?» – хат нималагини билмаётган авлод ҳайрати

Ҳеч шубҳасиз айтаманки, келажакда ўғлимнинг фарзандлари музейдаги ойнаванд витрина ичида мактуб ва конвертни кўришади. Тагига эса шундай сўзлар ёзилган бўлади: “Аждодларимиз ХХI асргача хат ёрдамида ахборот алмашишган.” Балки, бу умуман содир бўлмас. Тағин ким билсин. Агар Энштейннинг гаплари тўғри чиқса, одамлар яна ибтидога қайтади. Бундан англашиладики, мактуб битиш яна қайтадан бошланади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3675

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegra
m / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
04/06/2025, 10:10
t.me/xayol_soyasi/2657
04/06/2025, 06:38
t.me/xayol_soyasi/2656
04/03/2025, 08:05
t.me/xayol_soyasi/2654
04/01/2025, 22:42
t.me/xayol_soyasi/2653
04/01/2025, 21:46
t.me/xayol_soyasi/2652
04/01/2025, 21:25
t.me/xayol_soyasi/2651
04/01/2025, 21:18
t.me/xayol_soyasi/2650
04/01/2025, 19:55
t.me/xayol_soyasi/2649
Кумуш шунчаки халқ қўшиқларини шеърга солувчи эмас, балки ўзини топишга тинмай интилаётган шоир. У шунинг учун ҳам “Менинг қўшиғим” шеърида

Шундан бўлак нимам бор?
Паст қилма осмонимни.
Тангрим, яратиб бергин
Ўзимнинг достонимни!

деб ёзади.

У шеърият учун энг керакли – самимий шоир. Унинг самимиятни ўзига дастуриламал қилиб олганини ушбу сатрларини ўқиб англаймиз:

Ота, яна мен келдим.
Кўнглинг кўкдан кенг. Келдим!
Aввал юрагим келди,
Юрагимдан сўнг келдим.
Aссалому алайкум!

Кумушнинг аксар шеърлари ҳикоя каби ўқилади. Унинг шунчаки ёзган шеърлари деярли йўқ. У ҳар бир шеърига ижтимоий дард юклашга интилади. Аммо бу дард шеърда мана мен деб турмайди. Шеърни ўқир экансиз бу дард ичга оққан кўзёш каби юрагингизга оқиб киради. У Ватан ҳақидаги Широқ афсонасини ёдга солгувчи “Етти кунлик йўл” шеърида шундай манзараларни чизади:

Қумларга қон томиб боради,
Қумлар қонга қониб боради...

Бу сатрларни ўқир экансиз кўз ўнгингизда беихтиёр кесик бурнидан қумларга қони оқиб бораётган ватанпарвар Широқ сиймоси намоён бўлади. Шоир шеър давомида Широқ ва бугунги авлодни солиштириб, бугун унинг аксар набираларида етишмаётган ватанпарварлик ва жасоратдан куюниб ҳайқиради:

Ҳақиқат излаб ўнг-сўлингни кезгин,
Яқинроқ бўлсин деб йўлингни кесгин.
Беғамлик қулоғин, лоқайдлик бурнин
Кесгин! Кесолмасанг, қўлингни кесгин!

У ўзининг “Темур тузуклари” илҳомларида” туркум шеърларида Ватаннинг шонли тарихи кўзгусидан бугуннинг юзига боқиб малика Ўлжой Туркон оғога кўнгил ёради:

Aёллар қўллари қабарган,
Ўхшамас муҳтарам-мўътабарга.
Елкалар устида хуржунлар
Эрлари отланган сафарга.
Ўлжой Туркон оғо,
Дилда бир ибора ётибди,
Aйтмасам кўнгилга ботибди.
Эрлар ёвдан эмас,
Душмандан эмас,
Йўқчиликдан қочиб бораётибди.

Бу жой Турон, оғо!

Ватан ҳақида ёзмаган, унинг дардлари билан оғримаган шоир – шоир эмас! Шукур, қаҳрамонимиз бундай шоирлар сирасига кирмайди. У Ватан дардларига, оғриқларига бефарқ эмас, шунинг учун унинг юрт, миллат ҳақида битганлари шунчаки битиклар эмас – оғриқлар! У ушбу мавзудаги ҳар бир ёздиғини теран ижтимоий дард билан тугатади. Миллатдошларимизга оғир саволлар беради. Жумладан у Билга хоқон қаламга олинган “Тарихий хулоса” шеърини шундай уйғоқ савол билан якунлайди:

Бу Билга хоқоннинг билганлари.
Сиз нимани биласиз,
Оғзида ўттиз икки навкари борлар?!

У ушбу савол орқали миллатдошларимизни ҳар қандай вазиятда Ватан томонда бўлиш ва Ватанни сотмасликка чақиради.

Унинг “Ғарбона” туркуми ушбу тўпламдаги энг бадиий баркамол туркум бўлиб, у ушбу туркум орқали сарбастда ҳам кучли ва теран ёза олишини исботлади. У мазкур туркумда жаҳонда аёллар ҳақ-ҳуқуқлари учун курашган ҳамда ватани ва мамлакати ҳаётида туб бурилишлар ясаган Маргарет Тетчер, Ангела Меркел, Олена Зеленская, Ҳалима Ёқуб сингари аёлларни шарафлайди ва улуғлайди.

Умуман, бугунги аёллар шеърияти аввалги аёллар шеъриятидан нима билан фарқ қилади деб сўрасалар, мен мутлоқ ва инқилобий эркинликни очиқ талаб қилиб чиққани билан деб жавоб берган бўлур эдим. Албатта бу талаб одил бўлса ва холис янграса бу қувончли ҳодиса! Чунки шеъриятнинг ўзи ҳурлик ҳодисаси! У тор, биқиқ ва якранг муҳитни ҳеч қачон қабул қилмайди. Шунинг учун бугун жамиятдаги аёл оғриқлари ва эркини баралла куйлаётган аёл шоирларни тушуниш зарур! Кумуш “Бир вақтлар” шеърида шундай ёзади:

Бир вақтлар оталар қизларини
Бир қоп жўхорига алмашган.
Балки шунинг-чун
Товага тушган жўхоридай
Портлагим келар!

Бодроқ тайёрлаш ҳаммамиз кўрган ва билган ҳодиса: ёғ томизилган ва қиздирилган товага жўхори донларини солсак, у иссиққа дош беролмай бодраб пахтадай оппоқ бўлиб очилгани учун биз уни бодроқ деймиз. Шоир бу ҳодисани шеърига ташбеҳ ва ҳаётий асос қилиб олади. Аёл ҳам – ҳур инсон! Агар ундан эркини тортиб олсангиз, уни бодроқ идишидек тор ва биқиқ муҳитга солсангиз, унинг ҳам бодроқдек портламоғи тайин!

У ўзининг “Шарт” номли шеърида эса бугун маънавий соҳа вакилларига яшаш ҳар доимгидек осон бўлмаётганини алам ва изтироб билан қаламга олади:
03/31/2025, 20:42
t.me/xayol_soyasi/2647
Сен менга
Рисоладагидек яшашни
Таклиф қилдинг.
Aввал рисоладагидек бир мавзе топмоқ керак,
Бир уй топмоқ керак
Бирга яшамоқ учун.
Рисоладагидек бир мавзу топмоқ керак
Суҳбатлашмоққа.
Бир куй топмоқ керак
Бирга тинглагани...

Кумуш катта шоирлар каби ҳар доим ўзини ўзи тафтиш этиб яшайди. Аслида шоир учун энг керакли хусусият ҳам шу: ўзини ҳар доим виждон назоратига топшириш! Мен тўғри йўлдаманми, Ҳақ йўлдан оғиб кетмаяпманми, каби уйғоқ саволларни ижодкор ҳар доим ўзига бериб турмоғи шарт! Шундагина у Худо берган истеъдодига ҳамда ўзига хиёнат қилмайди! Миссиясини тўғри тушунади ва ҳар доим ёдда тутади! Илоҳий вазифага содиқ ва лойиқ бўлишга интилади.

Наҳот, айтдим тарқоқ фикрлар,
Наҳотки, бўш сатрлар айтдим,
Ўзи тўлиб турган халқимга?!

Хуллас, мен Кумуш Абдусаломова шеъриятини ўқиб, ўзим учун бир уйғоқ шоирни кашф этдим. Албатта, аксар шоирларда бўлганидек унинг ҳам айрим шеърларида сайқалланиши керак бўлган сатрлар бор. Мен ушбуни ёзаётганимда ҳам унинг ўзим яхши кўрган сатрларини бир оз таҳрир қилган жойларим бўлди. Аммо буларни тузатса бўлади. Булар йўл давомида тузатиладиган жузъий камчиликлар. Муҳими у тўғри йўлда! У шоир учун энг керакли нима эканини яхши билади! Юқорида айтганим шоир вазифасини теран тушунган ва англаган!

У шеърларида ёзган муаммоларни фақат бирлашмоқ йўли билан ҳал этиш мумкинлигини баралла айтади. Ҳа, бугун миллат миқёсида ҳам, туркий дунё миқёсида ҳам бирлашмоқ шарт ва зарур! Ҳурликни сақлаб қолишнинг бундан авло йўли йўқ! Туркий дунё миқёсида бирлашмоқ учун эса миллат болалари энг аввал ўз Ватанлари ичида шоир орзу қилганидек фикр ва тафаккурда, амал ҳамда жасоратда бирлашмоқлари керак!

Бир авло жой бўлса,
Бир маъво бўлса,
Бир варақ бўлсаю
Бир довот бўлса.
Овлоқ-овлоқларда
Якка-якка ҳолда
Ўтириб
Бирлашгувчи
Бир авлод бўлсак!

Аслида бу фақат Кумушнинг эмас, бутун туркий дунё шоирларининг орзуси... Шоир орзуга етсин!

2025 йил 16 март

© Насрулло ЭРГАШ

👉 @xayol_soyasi
03/31/2025, 20:42
t.me/xayol_soyasi/2648
БУ ЖОЙ ТУРОН, ОҒО!

Эҳтимол, ўзбек шеъриятига Кумуш Абдусаломова каби халқона аёл шоир керак эди. Бизда халқона йўлда ёзган ва ҳозир ҳам ёзаётган эркак шоирлар етарли, аммо Кумуш сингари бутун ижодини халқоналикка бағишлаган ижодкор эркак шоирлар орасида ҳам кам топилади. Шу боис у устозлар назари ва тилига эрта тушди.

Кумуш бир шеърида: “Қўшиқ айтгани келдим” деб ёзади. Рост гап. Унинг ёзиқларида халқ қўшиқлари билан ажиб уйғунлик бор. Дарҳақиқат унинг шеърлари қўшиқдек оқиб келади. “Ойбарчиннинг қўшиғи” шеърига қулоқ тутайлик:

Қалмоқларнинг ичида қолдим,
Aҳмоқларнинг ичида қолдим.
Не қиларим билмай ўйланиб
Салмоқларнинг ичида қолдим.

Қирда ўтлар қовжираб турар,
Элибойлар жовдираб турар.
Отам нима қиларин билмай
Aро йўлда довдираб турар.
03/31/2025, 20:41
t.me/xayol_soyasi/2646
ГУЛЛАЁТГАН АЁЛ

Гилосзор боғларни сайр этиб юрдим,
Кўзларим жомида симирдим туйғу.
Қаршимда бир гўзал аёлни кўрдим,
Дўрмон боғларидан боқди менга у.

Топтоза булоққа айланди бағрим,
Тундай тарқаб кетди руҳимдан ғубор.
Кўнглимни боғларга қўйиб юбордим,
Бир сулув аёлга ўхшарди баҳор.

Қаршимда бир аёл гуллар эди жим,
Гулларди гулларга буркаб хаёлим.
Ногаҳон баҳорни севиб қолдим мен
Севиб қолган каби гўзал аёлни!

Мен ногоҳ баҳорнинг пойига чўкдим,
Унинг гулларини суртдим кўзимга.
Мен унинг чиройли қўлларин ўпдим,
Нозик қўлларини босдим юзимга.

Гилосзор боғларни сайр этдим ногоҳ,
Кўзларим жомида симирдим туйғу.
Менга ҳамроҳ бўлди бир гўзал аёл,
Энг гўзал баҳорга ўхшар эди у!

2025.31.03

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
03/31/2025, 08:59
t.me/xayol_soyasi/2645
03/31/2025, 08:35
t.me/xayol_soyasi/2644
ҚИРҚҚА КИРГАН ХУРСАНДБЕККА ҚАРҚАРА ШЕЪР

Қоядаги қирғийдек
қирққа кирган Хурсандбек,
Айт, бунчалар ўжарсан,
нечун бунча ўрсан, бек?
Йўлингда ҳар учраган
зоғларга парво қилма,
Алардан баланд учсанг,
билгилки, сен ҳурсан, бек!

2025.30.03

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
03/30/2025, 07:04
t.me/xayol_soyasi/2643
ХАЛҚ

Бу шундай буюк халқ, жўмарддир ёки,
Берганин гоҳ балиқ, гоҳ Холиқ билар.
Муштумзўрга қўша уй берар ҳоким,
Шоирига уйни халқ олиб берар!

2025.29.03

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
03/29/2025, 15:04
t.me/xayol_soyasi/2642
03/29/2025, 07:50
t.me/xayol_soyasi/2641
03/28/2025, 18:33
t.me/xayol_soyasi/2639
2025.27.03

© Мадина Абдувалиева суратлари

👉 @xayol_soyasi
03/28/2025, 18:33
t.me/xayol_soyasi/2640
03/28/2025, 18:18
t.me/xayol_soyasi/2638
03/28/2025, 18:13
t.me/xayol_soyasi/2637
Яна бир шеърида эса:

Ўғлим, сен дунёга келгунча   
Катта бобонг курашди миллат учун,
Унинг ўғли – менинг отам курашди,
Мен-да курашяпман,
Энди сен-да курашажаксан,
Сенинг ўғилларинг курашажак!..

мисралари билан ўғлини шу Ватан, миллат учун ёниб яшашга ундайди, бу йўлда умрини бағишлаган боболарию ўзини ўрнак қилади.

Дарҳақиқат, шоир ўз ижодида метафора, тамсил, чиройли топилма, ўхшатишлар ва бошқа бадиий воситалардан ҳам ўрнида, моҳирона фойдаланади. Унинг Чори Аваз ижодига мансуб, “Яшил сўқмоқ” китобига берган “Буйрагинг рангига ўхшар бу китоб” таъриф-ташбеҳида қизил-пуштиранг муқовали китобни шароитсиз пахта даласида қолгани учун совуқ уриб кетган шоир буйрагига ўхшатади!

Унинг тили бир қарашда содда кўринади, аммо сўзларида чуқур маъно яширин. Ўқувчи Н. Эргаш шеъриятида акс эттирилган яширин мазмунни тўлиқ англаши учун чуқурроқ тафаккур қилиши лозим. Боиси унинг шеъларида ҳиссиёт ва мантиқ уйғунлиги, тасвир ва реализмнинг бирлашуви, ижтимоий адолатга интилиш, ўзаро ҳурмат, тенглик тарғиботи ва юксак маънавиятга ундов яққол кўзга ташланиб туради. 

Дарвоқе, Н. Эргаш фақатгина шоир эмас, у ўзбек адабиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган таржимон ҳам. Таржимонлик фаолияти эса унинг ижоди бойишига хизмат қилмоқда. Адибнинг таржималари ўқувчини нафақат дунё халқлари адабиёти намуналари, балки ўзбек тилидаги янги услуб ва ғоялар билан яқиндан таништиради. 

2025 йил 24 март

👉 @xayol_soyasi
03/27/2025, 19:25
t.me/xayol_soyasi/2636
Унинг ижодида, айниқса, дўст мавзусига бағишланган битикларни кўп учратасиз. Биргина “Орол ва дарё” шеърига назар солсак, дўстига меҳрини билдириш асносида унинг нақадар бағрикенг шахс экани ўзига хос тарзда ифода этилади:

                               Хурсандбекка

Мен Амударёга кўнглимни ёрдим,
Сен мунглуғ Оролдай дўстга зор ўсдинг.
Мен сенга кафтимда сув олиб бордим,
Оролдай кенг бағринг тўлсин деб, дўстим.

Яъни шоир кафтида дўстига сув тутадики, бу орқали унинг суҳбати, дийдори, меҳрига умидвор дўстининг мисли Орол каби кенг бағри тўлсин учун, меҳрга қонсин учун. 
Шунингдек, адибнинг шахсий қарашларига кўра, ўзига елкадош, яқин дўстга эга бўлиш ҳам бахт демак. Чунки дўстлик ришталари муқаддас, бу мавзудаги шеърлар кишини чуқур мулоҳазага чорлаши турган гап. Мана, шоирнинг исми жисмига монанд дўстига билдирган шеърий тилаклари:

Энди эгилма ҳеч, қаддинг кериб тур,
Ҳақиқатнинг кўзларини кўриб тур,
Дунёга ҳам бахтиёрлик бериб тур,
Хурсанд дўстим, қандоқ бахтиёр бўлдинг!

Ёки:

Дўстим, бу ҳаётда кўп бирга юрдик,
Сен бехос кетдинг-у, босдик тиканни.
Кўзингдаги мунгни жуда кеч кўрдик,
Кўзларингга қарамаган эканмиз…

дея марҳум шоир Мансур Жумаев хотираси ҳақда ёзар экан, ногаҳон бу дунёни тарк этган дўстининг тириклик чоғида кўзларидаги ғамгинликни англамаганлари, қараб аслида “қарамаган”ларини аччиқ оғриқ ила ифода этади. Яна бир бағишлов шеърида эса, “Биз ким, дўст ҳолидан дўстибехабар” дейди ва бу жудоликни кузнинг сўнгида кўрган ёмон бир тушга қиёслайди, видосиз қолганидан ўкинади. 

“Кетмон ва қалам” шеърида икки шахс тасвирига урғу берар экан, “азонда далага тонгни келтирган”, эртадан то кечгача кетмон чопган деҳқоннинг ҳам Ватанга муҳаббати қоғоз тўлдириб, изҳори дил этолмаса-да, кучли экани, юрагида ҳалол севгиси борлиги самимий очиб берилади. “Менинг кўнглим, сенинг қўлинг қабарди” дея шоир ҳақ йўлида собит одамларнинг ишқи Ватанни бой қилар-у, ишқпарастларнинг “косасини оқартирмаслиги”дан куюнади. Деҳқон орзуларини ерга сочиши, нима топса даладан топиши, дил сўзларини ҳам далага сочган каби тасвирлайди. 

Шоир севги мавзусида ҳам ажойиб ўхшатишлар, фикр ва услубдан фойдаланади. Мисол учун:

Агар сени қайта учратсам...
Дунёсидан гар кетар пайтим,
Тангрим яна буюрса сев деб,
У дунёдан келардим қайтиб!

дея Яратган яна севишга буюрса, у дунёдан ҳам қайтиб келишига ишора қилади. Яна дейдики, севгилисининг номи битилган қўллари унинг бутун олам билан “кураши”да ҳаттоки тобутдан ҳам чиқиб туради:

Бутун дунё турса ҳам қарши,
Мендан ўчин олса ҳам ўлим,
Тобутимдан чиқиб турарди
Сенинг исминг ёзилган қўлим!

Адибнинг ўғлига ёзган шеърида эса оталарча меҳр фарзанддан кутилаётган умид билан қоришиб кетади:

Не дейман, хуш келдинг дунёи дунга,
Ўхшасанг ўзингга ўхшагин, ўғлим!
Туғилдинг улуғлар туғилган кунда,
Энди улуғлардай яшагин, ўғлим!
03/27/2025, 19:22
t.me/xayol_soyasi/2635
#танлов #тасвир_ва_таассурот

4 - иштирокчи Моҳинур ҲАЗРАТУЛЛО ҚИЗИ

ЮРАГИНИ БАЙРОҚ ҚИЛИБ КЎТАРГАН ШОИР

Инсоният қадриятлари ва адолатга бўлган эҳтиром, халқ табиати, киши руҳий ҳолати ва ижтимоий ҳаётини чуқур тасвирлаш шоир, адиб ва таржимон Насрулло Эргаш ижодида етакчи ўрин эгаллайди. Айниқса, шоир шеъриятидаги шахс портретига чизгилар ўзига хос услубда бўлиб, у инсоннинг ички дунёси, руҳий ҳолати, ижтимоий ва маънавий қадриятлари ила бир қарашда умумий тасвир бера олиш хусусияти билан алоҳида ажралиб туради. Шоир ижтимоий руҳдаги шеърлари орқали инсоннинг шахсий тажрибалари ва жамият ўртасидаги мураккаб муносабатларини кўрсатиб беради. 
03/27/2025, 19:16
t.me/xayol_soyasi/2634
03/27/2025, 09:49
t.me/xayol_soyasi/2633
03/27/2025, 08:13
t.me/xayol_soyasi/2632
#Туғилган_кунингиз_қутлуғ_бўлсин_устоз

НАФИС САНЪАТГА АЙЛАНГАН ОДАМ

Устоз Ҳошимжон Аҳмедов сиймосига чизгилар

2025.26.03

👉 @xayol_soyasi
03/26/2025, 20:35
t.me/xayol_soyasi/2631
#Туғилган_кунингиз_қутлуғ_бўлсин_устоз

Собиқ Нафис санъат лицейи ҳамда Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари бизга адабиётдан сабоқ берган домламиз Ҳошимжон Аҳмедовни қутлуғ олтмиш беш ёшлари билан қутладик...

2025.26.03

👉 @xayol_soyasi
03/26/2025, 19:25
t.me/xayol_soyasi/2630
#Туғилган_кунингиз_қутлуғ_бўлсин_устоз

2025.26.03

👉 @xayol_soyasi
03/26/2025, 07:36
t.me/xayol_soyasi/2629
#Туғилган_кунингиз_қутлуғ_бўлсин_устоз

ДОМЛА

               Ҳошимжон Аҳмедовга

Ўн тўрт ёшда эдим, эслайман ҳозир,
Ўшанда мен сизни кўргандим илк бор.
Унда мен гўёки ёш Усмон Носир,
Сиз менга шеър дарсин ўргатган устоз.

Эсимда Чилонзор метро, узун йўл,
Кейин гул бозори, сўнг Нафис санъат
лицейида кечган ўша икки йил...
Ва сизни учратган тақдирга раҳмат!

Домлалар кўп эди, аммо феъли кенг
Сиздайлар кам эди – шогирдга тиргак.
У пайтлар ёшгина Пушкин эдим мен,
Сиз-чи, Ломоносов бўлсангиз керак.

Кейин қанча йиллар ўтди... улғайдик,
Аммо камаймади мендаги ихлос.
Сочларингиз оқи бироз кўпайди,
Юздаги ажинлар кўпайди, холос.

Сиз ҳамон ўшасиз: оддий, меҳрибон,
Йиллар ўтса ҳамки самимий, дилкаш.
Сиз менинг Ҳошимжон домламсиз ҳамон,
Мен ўша ўқувчи – Насрулло Эргаш.

2025.23.03

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
03/26/2025, 06:08
t.me/xayol_soyasi/2628
03/26/2025, 06:08
t.me/xayol_soyasi/2627
03/24/2025, 15:22
t.me/xayol_soyasi/2624
✅ "Behbudiya izdoshlari" xalqaro ilmiy tanloviga qatnashishning ajoyib imkoniyatlarini qo‘ldan boy bermang!

🔗 Ilmiy maqola yozing, bilimingizni dunyoga taqdim eting va xalqaro miqyosda taniling! Bizning tanlovimiz Google Scholar, Zenodo, ResearchBib kabi yirik akademik platformalarda maqolalaringizni indekslaydi va ISBN bilan chop etadi. Bu nafaqat ilmiy faoliyatingizni ko‘rsatish, balki professional brending va global aloqalarni o‘rnatish uchun mukammal imkoniyatdir!

🎓 🔸10 nafar eng yaxshi maqola mualliflariga 5 oy davomida BHM ning 2 barobari miqdorida maxsus stipendiya, 🔸maxsus sovg‘alar
🔸Led-lampa,
🔸blaknot ruchka,
🔸bejik,
🔸akademik shopper - barcha ishtirokchilar uchun! Har bir qatnashchimizga ko‘krak nishoni, guvohnoma va qimmatbaho sovg‘alar taqdim etiladi. Eng yaxshi 10 maqola egalariga bepul nashr imkoniyatlari beriladi.

🚀 Maxsus seminar-treninglarda sizning ilmiy va shaxsiy brendingizni qanday rivojlantirishni o‘rganasiz. Mamlakatimizning yetakchi liderlari va mutaxassislari ishtirokida motivatsion uchrashuv doirasida tantanali Taqdirlash marosimi bo‘lib o‘tadi.

🌎 "Behbudiya izdoshlari" tanloviga hoziroq qo‘shiling va ilmiy faoliyatingizni yuqori bosqichga olib chiqing! Yana maxsus stipendiyalar va taqdirlash marosimi kutyapti!

✅ Ishtirok etish uchun: @Usman_Shahina

ga murojaat qiling.

Shahina Usmonova telegra
m sahifasi
03/24/2025, 15:22
t.me/xayol_soyasi/2626
03/24/2025, 15:22
t.me/xayol_soyasi/2625
03/24/2025, 15:22
t.me/xayol_soyasi/2623
03/24/2025, 15:22
t.me/xayol_soyasi/2622
03/22/2025, 14:37
t.me/xayol_soyasi/2621
Бу йил Наврўз бизга қўшалоқ бўлиб келди. Оллоҳ яна бир ўғил фарзанд билан сийлади. Дуо қилинг, азизлар, умри узоқ бўлсин!

2025.21.03

👉 @xayol_soyasi
03/21/2025, 13:56
t.me/xayol_soyasi/2620
#bahor_etyudlari

*  *  *

Қалдирғочдай вижир-вижир қилар кўзларинг...

2025.20.03

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
03/20/2025, 07:52
t.me/xayol_soyasi/2619
МАДАЙИХОН ҲАҚИДА РИВОЯТ

Ёвдан элчи келди Мадайихонга:
– Бизларга энг учқур отингни бергил.
Шоҳ тинчлик тилади элга, жаҳонга,
– Олинглар, энг учқур отимни бердим.

Улус лолу ҳайрон боқдилар хонга.

Ёвдан элчи келди Мадайихонга:
– Бизларга энг гўзал аёлни бергил.
Шоҳ омонлик берди тағин жаҳонга,
– Олинглар, энг гўзал аёлни бердим.

Улус лолу ҳайрон боқдилар хонга.

Такрор элчи келди Мадайихонга:
– Бизларга энг ёмон ерингни бергил.
Шоҳ дарғазаб боқди энди жаҳонга,
– Отимни сўрадинг, отимни бердим,
Дедим тинчлик бўлсин, уруш бўлмасин.
Аёлни сўрадинг, аёлни бердим,
Дедим тағин қирғин, юриш бўлмасин.
Аммо сен сўрадинг менинг еримни,
Шунда жоним қалқиб ҳалқумга келди.
Ханжарга узатдим бехос қўлимни,
Тинч ётган ханжарим қўлимга келди.

Деди, халқим, тингла менинг сўзимни:
Кимки ерим сўраб юртимга келди,
Сен унинг ўйиб ол икки кўзини,
Ким ерим деб келса ўлимга келди!

Қани, уйғон, халқим, мин арғумоққа,
Шамол каби қўзғол, қуюндай эсгин.
Ким юртинг сўраса кесгин тилини,
Ким юртга қўл чўзса қўлини кесгин!

Улус рози бўлиб боқдилар хонга...

2025.18.03

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
03/18/2025, 21:43
t.me/xayol_soyasi/2618
03/18/2025, 21:42
t.me/xayol_soyasi/2617
"Эзгулик" электрон газетасида дўстим Мансурга бағишланган ва бошқа шеърларим берилибди. Оғам Обид Қўлдошга раҳмат!

2025.17.03

👉 @xayol_soyasi
03/17/2025, 11:18
t.me/xayol_soyasi/2616
СУВРАТ ОСТИГА ЁЗУВ

Боқий Мирзога

Боқий бўлмасмиз, вале
Суҳбатлар боқий бўлсин.
Суҳбатлар онидаги
Сувратлар боқий бўлсин.

Ҳар ўзбек элнинг дарду
Чексин Ватан қайғусин,
Дунёда ўзбек каби
Миллатлар боқий бўлсин!

Келган баҳорлар мангу
Кетмасин юрт бошидан,
Юртим қозонган шону
Шавкатлар боқий бўлсин!

Тугилган беш панжадек
Жипс бўлсин мамлакат,
Жаҳонда ўзбек каби
Давлатлар боқий бўлсин!

Ҳар миллат ўз шаънию
Эркига бўлсин соҳиб,
Боқий бўлсин салтанат,
Сарҳадлар боқий бўлсин!

Камтар шоир бўлса ҳам
Боқийу Насруллодек,
Вале Ватанга содиқ
Фарзандлар боқий бўлсин!

2025.17.03

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
03/17/2025, 03:11
t.me/xayol_soyasi/2615
ОНАМ ВА БАҲОР

Баҳор келмиш шамолларни миниб олган,
Қизғалдоқлар ол байроққа дўниб олган.
Ўрикларга боқиб сени кўрдим, она,
Сочларингга фаришталар қўниб олган.

2025.16.03

© Насрулло Эргаш
© Дилором Мамедова суврати

👉 @xayol_soyasi
03/16/2025, 16:33
t.me/xayol_soyasi/2614
* * *

Баҳор, қизим сочин жамалак қилгил,
Ўғлимнинг кулгусин камалак қилгил.
Ғайирлар кўнглимга отдилар кўп тош,
Кўзларим ёшини сумалак қилгил!

2025.16.03

© Насрулло Эргаш
© Аҳмад Тўра сурати

👉 @xayol_soyasi
03/16/2025, 10:08
t.me/xayol_soyasi/2611
#Пўлканхонлик

ПОЙГА

✍ Амирқул Пўлкан шеъри
🎤 Насрулло Эргаш ижроси

� t.me/amirqulpulkan
👉 t.me/xayol_soyasi
03/15/2025, 15:17
t.me/xayol_soyasi/2610
03/15/2025, 14:56
t.me/xayol_soyasi/2609
#fotonigoh

ШАФАҚ

2025.14.03

Насрулло © Эргаш

👉 @xayol_soyasi
03/15/2025, 14:05
t.me/xayol_soyasi/2608
03/15/2025, 14:05
t.me/xayol_soyasi/2607
БЎРИ ВА ОДАМ

Мени бўри дебсан, ўқиганим дам
Бироз хафа бўлдим, майли сен шод бўл.
Дўстни ёв, ёвларин дўст билган одам,
Асли сен улардан кўпроқ эҳтиёт бўл!

Ким бўри, ким одам, билмассан ҳали,
Кимдир бу тоғларнинг зўри, билмассан.
Бўри деганларинг одамдир балки,
Одам деганларинг бўри, билмассан!

2025.14.03

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
03/15/2025, 08:01
t.me/xayol_soyasi/2606
03/13/2025, 11:41
t.me/xayol_soyasi/2605
ОДАМГАРЧИЛИК

Маърифатпарвар акам Исомиддин Суюнга

Суюнбобо томиридан келгай бу удум:
Яхшига ҳам, ёмонга ҳам қилгил яхшилик.
Яхшилик қил, сўнг ажрини ўйлама бир зум,
Дўстлар, асли шу эмасми одамгарчилик?!

Яхшилик қил, одамларга борингни тўша,
Ғамида куй, қувончида дилдан суюнгин.
Билинг, дўстлар, ортда қолган укаларига
Васияти шундоқ бўлган Азим Суюннинг.

2025.13.03

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
03/13/2025, 10:48
t.me/xayol_soyasi/2604
ИЛОН

Балки нафс зўр келди,
Зўр келди ҳалқум,
Илондай хавф келди илон йилида!
Қуш билан одамдай тиллашган халқим,
Афсус, тушунмади илон тилига.

Ногаҳон "меҳмон"дай келди бу илон,
Аста девор ошиб уйимга кирди.
Менинг соддалигим билди бу илон,
Сўнг аста судралиб қўйнимга кирди.

Кейин тилло ташлаб тилло пўстидан
Менинг маҳрам тутган сиримни олди.
Ўзини кўрсатиб гўё "дўстим"дай
Тупроғимдан қанча еримни олди!

Сўнгра кириб кетди ерим остига,
Ер остида эди хазиналарим.
Афсус, ўтиб кетди илон дастига
Менинг мен кўрмаган ганжиналарим...

Энди бир савол ҳеч кетмас ўйимдан:
Менинг тупроғимда нетгай бу илон?!
Энди худо билар менинг уйимдан
Қачон ўз уйига кетгай бу илон?!

2025.11.03

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
03/12/2025, 08:31
t.me/xayol_soyasi/2603
03/10/2025, 06:47
t.me/xayol_soyasi/2596
03/10/2025, 06:47
t.me/xayol_soyasi/2595
03/10/2025, 06:47
t.me/xayol_soyasi/2598
03/10/2025, 06:47
t.me/xayol_soyasi/2602
03/10/2025, 06:47
t.me/xayol_soyasi/2597
03/10/2025, 06:47
t.me/xayol_soyasi/2599
03/10/2025, 06:47
t.me/xayol_soyasi/2601
03/09/2025, 17:37
t.me/xayol_soyasi/2594
ЎЗБЕКЧА ТАНКА

Баҳор на қор эришидан,
На жилға оқишидан,
На гул очилишидан,
На булбул хонишидан бошланар –
Қизгинамнинг кулгусидан бошланар баҳор.

2025.06.03

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
03/09/2025, 17:16
t.me/xayol_soyasi/2593
ШОИР

Ҳали кетмай туриб қаҳратон қаҳри,
Туш кўриб ётганда ҳали тириклар,
Оламга жар солиб гуллаб юборар
Қуёшни соғинган шоир ўриклар.

2025.04.03

© Насрулло Эргаш

👉 @xayol_soyasi
03/09/2025, 14:41
t.me/xayol_soyasi/2592
#Байрам_муборак_азиз_аёллар

АЁЛ

Онангдир – дунёга келтирган сени,
Қувончингга она ва дардларингга!
Аёлингдир – умр йўлингда шерик,
У яна онадир фарзандларингга.

У бири опангдир – бирга туғишган,
Турган ҳар кунингга яровчи бўлиб.
Қишлоғингда қолган ота-онангга
Удир қараб турган қаровчи бўлиб.

У бири – қизингдир, у ҳам овунчинг,
Далдадир ҳаётнинг турфа онида.
Шунинг-чун қизларин бизда оталар:
Бино бўлган дерлар юрак қонидан.

Ҳа, фақат туғишган синглинг йўқ сенинг,
Ахир ками бўлгай барча инсоннинг.
Вале элнинг ҳар бир маъсума қизи
Сенга сингил бўлур Ўзбекистоннинг!

2025.08.03

© Насрулло Эргаш

Суратда онам ва опам Гулжаҳон

👉 @xayol_soyasi
03/08/2025, 11:58
t.me/xayol_soyasi/2591
03/07/2025, 06:30
t.me/xayol_soyasi/2590
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria