У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
Возраст канала
Создан
Язык
Таджикский
0.46%
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
13.94%
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!

Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
Найдено 248 результатов
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
1
Миграция ҳозирги кунда бутун дунёдаги энг муҳим ижтимоий ҳодиса. Бизда ҳам хорижга мигрант бўлиб борганлар кўп. Ҳар қандай одам ё ўзи чиққан ёки қайсидир таниши миграцияда бўлган. Қуйидаги сўровномада ёрдамингиз керак.

Бу сўровнома ташқи меҳнат миграциясининг оила-никоҳ муносабатларига таъсирини, миграция сабабли оилаларнинг кундалик ҳаётида юзага келаётган ижтимоий муаммоларни илмий ўрганиш мақсадида ўтказилмоқда.

Сўровномада фаол иштирокингиз оилалардаги миграцияга дахлдор муаммоларни чуқурроқ ўрганиш, уларни таҳлил этиш ва ташқи меҳнат миграциясининг оилавий мунасабатларга таъсири даражасини аниқлашга хизмат қилади. Сўровнома аноним тарзда ўтказилади шахсингизни тасдиқлашингиз керак эмас!

СЎРОВНОМА👉 https://forms.gle/EPnjryM4ytTSiP3W6
25.04.2025, 16:33
t.me/bahodirahmedoff/11322
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
1
Гаражини ҳимоя қилганга майда безорилик

Олий суд обзорига кўра, 2019 йил 12 апрелда фуқаро Д.Д.га тегишли бўлган гараж нотаниш шахслар томонидан бузилаётганда, Д.Д.га унинг танишлари қўнғироқ қилиб, гаражи бузилаётганлигини айтишган. Д.Д. дарҳол воқеа содир бўлаётган жойга етиб келиб, нима учун гараж бузилаётганлигини, гаражни бузиш бўйича қандай ҳужжатлар борлигини сўраб, бегона шахсларни гаражни бузишдан тўхтатишга чақирган.

Шунда, маҳалла посбони Д.Д.га туман ҳокими қарори ижроси таъминлаш мақсадида гаражни тезда бузиш лозимлигини тушунтирган. Д.Д. гараж ва унинг ичидаги мулклар хусусий мулк эканлигини ва мулк ҳуқуқи дахлсизлигини, бузиш ишлари фақат суд қарорига асосан амалга оширилиши мумкинлигини айтиб, бузиш ишларини тўхтатишни талаб қилган. Шундан сўнг, ички ишлар органи ходимлари томонидан Д.Д. туман ИИБга олиб борилиб, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилган. Д.Д. баённомани имзолашдан бош тортган. Бу ҳақда эса, баённомада қайд этилган.Шунингдек, Д.Д.га тегишли бўлган уяли телефон, синиб қолмаслиги учун профилактика инспектори томонидан олиб қўйилиб, бу ҳақда далолатнома тузилган.

Биринчи инстанция судининг қарори билан ҳуқуқбузар Д.Д. МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган ва ушбу Кодекснинг 34-моддаси қўлланилиб, унга нисбатан узил-кесил беш сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Кассация инстанцияси судининг ҳал қилув қарори билан биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий суд судлов ҳайъати биринчи ва кассация инстанцияси судлари қарорларини бекор қилиб, МЖтК 271-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатишни лозим топган.

Судлов ҳайъати бунда Д.Д.нинг ўзига тегишли бўлган гаражни бузилишига қаршилик қилганлиги ҳолатини хусусий мулкни ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракат деб баҳолаган. Шунингдек, иш ҳужжатларида Д.Д. томонидан майда безорилик содир этилганлиги, яъни жамоат жойида кимнидир уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги, қайсидир фуқарога ҳақоратомуз шилқимлик қилганлиги, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи қандайдир ҳаракат қилганлиги, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаганлиги тасдиқланмаган. Аксинча, суд уни ўзининг ҳуқуқини ҳимоя қилган деб ҳисоблаган.

👉@bahodirahmedoff👈
25.04.2025, 16:03
t.me/bahodirahmedoff/11321
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
22
1.4 k
Дубай шоколадидан хавфли бактериялар аниқланди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан “Eco bozor”нинг Беруний филиали савдо нуқталарида сотилаётган “Fix dessert chocolatier” бренди остидаги Дубай шоколад маҳсулотлари устидан назорат хариди амалга оширилибди.

Танлаб олинган маҳсулотлар сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида “O‘zTest” DM синов лабораториясига топширилган. Баённома натижаларига кўра қуйидаги номувофиқликлар аниқланди:

— Mezofil aerob вa fakultativ anaerob bakteriyalar (MAFAM), шунингдек, ачитқи замбуруғларнинг юқори даражадаги мавжудлиги;
— Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва “Salmonella 25 g” бактериясининг мавжудлиги, бу эса меъёрий ҳужжатларда қатъиян тақиқланган.

Бундай кўрсаткичлар инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, айниқса аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин, дейилади расмий хабарда.

👉@bahodirahmedoff👈
25.04.2025, 09:35
t.me/bahodirahmedoff/11320
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
6
1.3 k
Таксичиларни саволларидан безганлар доим шофёр жим кетгани учун раҳмат айтишади. Биздаги шофёрлар ҳам ҳозир жим кетишни ўрганишган. Баъзилар тўғри тушунишга ҳаракат қилишади, улар чарчайди, куни билан зерикади деб.

Қўштирноқ подкастда такси ҳайдовчилари билан суҳбатни кўринглар зўр бўлган.

▶️ https://youtu.be/M5N8Hztrq1Q
24.04.2025, 16:30
t.me/bahodirahmedoff/11319
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
3
1.6 k
Одам савдоси жиноятида чет элга олиб бориб сотиб юбориш шарт эмас, аэропортга келгани етади

Суд ҳукмига кўра, С.М. 2016 йил январь ойида бошқа шахс билан тил бириктириб, Туркия давлатининг Истамбул шаҳрида бўла туриб, Ш.К. ва Ш.Э.ни фоҳишалик билан шуғулланишлари учун улардан фойдаланиш мақсадида ёллаб, улар билан оғзаки шартнома тузиб, 2016 йил 6 март куни "Тошкент халқаро аэропорти"дан Туркия давлатига олиб кетмоқчи бўлган вақтида, Ш.Курбаниязова ва Ш.Эшчанова ИИБ ходимлари томонидан ушланганлар.

Олий суд Пленумининг 24.11.2009 йилдаги "Одам савдосига оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 12-сонли Қарорининг 7-бандида:

"ЖК 135-моддаси биринчи қисми диспозициясида назарда тутилган жиноят таркиби формал бўлиб, жиноят одамни олиш-сотиш битими тузилган пайтдан ёки қонуннинг мазкур моддасида кўрсатилган бошқа қилмиш содир этилган пайтдан тугалланган ҳисобланади. Шу билан бирга, қилмишда айрим квалификация белгилари мавжуд бўлганда жиноятни тугалланган деб топиш учун қонунда белгиланган оқибатлар (масалан, жабрланувчининг ўлими ёки бошқа оғир
оқибатлар) келиб чиққан бўлиши керак. Шуни инобатга олиш лозимки, айрим ҳолларда жиноятнинг тугалланиш пайти эксплуатация тугаган (масалан, жабрланувчи қочиб кетган, жиноятга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан барҳам берилган, жабрланувчи айбдорнинг ўзи ёки бошқа шахслар томонидан озод қилинган ва ҳ.к.) вақт билан боғлиқ бўлади"
деб кўрсатилган.

Бироқ биринчи босқич суди судланган С.М.нинг бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, икки ва ундан ортиқ шахслардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаган пайтдан бошлаб жиноят тугалланганига эътибор қаратмаган.

ЖКнинг 25,135-моддаси 2-қисми «б», «е» бандлари (яъни тугалланмаган дея жиноятга суиқасд)дан➡️ ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми «б», «е» бандлари (тамомланган жиноят)га қайта квалификация қилиниб, уларга тегишли жазо тайинланган.

👉@bahodirahmedoff👈
24.04.2025, 12:57
t.me/bahodirahmedoff/11318
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
12
2.4 k
Тўғридан-тўғри асосидаги савдолар қулайликми ёки хавф?

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган эшитувда давлат харидларида шаффофлик, рақобат ва қонунбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда 2024 йилдаги давлат харидларининг 56,8% тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилгани маълум бўлди.

Шахсан мен давлат буюртмачиларининг шундай усулни афзал кўришидаги асосий сабабни икки йўналишда кўраман: масъулиятдан қочиш ва танлов имконияти бўлмаган ҳолда “синалган” етказиб берувчини танлаш. Лекин бу ёндашув соғлом иқтисодий рақобатга зид келади.

Депутатларнинг таъкидлашича, тендерлар орқали амалга оширилган харидлар нархларни 20–30% га тушириш имконини беради. Шунинг ўзиёқ, рақобатсиз шартномалар иқтисодий манфаатдан қанчалик узоқ эканини кўрсатиб турибди.

👉 @bahodirahmedoff 👈
23.04.2025, 17:59
t.me/bahodirahmedoff/11317
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
3
2.2 k
Помпей қадимда чиройли, тартибли ва маданиятга бой шаҳар эди. Одамлар театрга борарди, ҳаммомда дам оларди, деворлар эса чиройли расмлар билан безатилган. Бу шаҳар санъат ва маданиятга бой бўлган.

Шу қадимий маданият ҳақида кўпроқ билмоқчи бўлсангиз, Худди шундай каналидаги янги сонни томоша қилинг: https://youtu.be/6j9zz0NUMU8?si=LfslfcKQlg3p-tff
23.04.2025, 15:48
t.me/bahodirahmedoff/11316
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
6
2.2 k
🟨 Minecraft – Ер куррасидан 7 баробар катта олам?!

Кўпчилик бу ўйинни "оддий квадрат блоклар дунёси" деб билади. Аммо Minecraft аслида ўз ичига бутун бир коинотни сиғдира оладиган даражада улкан!

Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, ўйин ичида яратилган ва сақланган жойларнинг умумий ҳажми ЕР ШАРИДАН 7 БАРОБАР КАТТА бўлиши мумкин. Ҳатто баъзи ўйинчилар унда Қуёшнинг сунъий нусхасини ҳам барпо этишган!

Аммо бутун Minecraft оламини компьютерингизга сақламоқчи бўлсангиз, бунинг учун сиздан тахминан 60 петабайт хотира талаб қилинади. Таққослаш учун, бу минглаб HD форматдаги фильмлардан ҳам ортиқ!

🎮 Minecraft филми, ғаройиб фактлар ва янги премьерага қўйилган баҳолар сизни қизиқтирса Сусамбил каналининг янги видеосини томоша қилинг.

Ҳавола шу ерда: https://youtu.be/uI-Ig4A79ao
22.04.2025, 13:38
t.me/bahodirahmedoff/11315
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
11
3.5 k
"Падаркуш" мерос олмайди

Фуқаролик кодексининг 1119-моддасига кўра:

"Мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан бирортасини қасддан ўлдирган ёки уларнинг ҳаётига суиқасд қилган шахслар васият бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Васият қилувчи ўз ҳаётига суиқасд қилинганидан кейин васиятнома берган шахслар бундан мустасно" деб белгиланган.

Келинг ушбу мураккаб нормани соддароқ тушунтирсам. Ушбу ҳолатда меросдан маҳрум бўлиши учун меросхўр ўғил дейлик ўз отасини қасддан ўлдирган ёки ўлдиришга суиқасд қилган бўлса қўлланилади. Эътибор беринг, ўғил, мерос қолдирувчи отасини эҳтиётсизлик орқасидан эмас ёки бошқа ҳолатда ўлдирган эмас яъни фақатгина қасддан ўлдирган бўлса. Шундан сўнг ушбу меросхўр ҳам васият бўйича, ҳам қонун бўйича мерос олиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Меросхўрнинг қасддан ўлдирганлиги ёки ҳаётига суиқасд қилганлиги эса шунчаки гап биланмас ушбу жиноятни содир этганлиги тўғрисида кучга кирган суд ҳукмига асосан белгиланади. ФПКнинг 74-моддасига кўра, қонун бўйича муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши шарт бўлган ишнинг ҳолатлари бошқа ҳеч қандай исботлаш воситалари билан тасдиқланиши мумкин эмас.

Яъни, нима демоқчиман? Падаркушни падаркушлигини фақат суд ҳукми белгилайди. Қўшни бу отасини ўлдирмоқчи бўлганди пичоқ кўтариб қувлаган мен кўрганман деган гапи суд учун асос бўлолмайди.

#advokat

👉 @bahodirahmedoff 👈
22.04.2025, 12:21
t.me/bahodirahmedoff/11314
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
13
2.4 k
Парда Подкастнинг навбатдаги сонида психолог Камолова Хуснора аёл қандай критериялар асосида эркакни танлаши ҳақида айтиб ўтган.

Подкастни тўлиқ сонида янада батафсил гапирилган: https://youtu.be/xYb9l4Q2J3c?si=fZkrilBSZfO6LXqQ
21.04.2025, 17:51
t.me/bahodirahmedoff/11313
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
18
3.3 k
Мижозлар ҳақида ҳазил видео😂

👉@bahodirahmedoff👈
21.04.2025, 11:47
t.me/bahodirahmedoff/11312
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
8
3.1 k
Яхши юристлар ўзларига ўзлари иш кўпайтиришади

Буни биз билган маънода ишлатаётганим йўқ. Тўғри маънода яхши юрист бир ишга келса у аввал кўплаб хужжатларни "кўтариб" чиқади. Қарздорликлар бўйича судларга даъволар киритади. Турли масалаларда бошқа ташкилот ва идораларга хатлар киритади. Бундан ташқари, ташкилотининг айрим хужжатларидаги камчиликларини кўриб чиқиб, имкон бўлишига тўғрилаб чиқади.

Ишлагиси келмайдиган юристнинг ташкилоти ҳам ташқаридан қараса куни ўтавериши мумкин, аммо ичкаридан ақли етадиган одам қараб кўрса ботқоққа ботиб кетаётганини тушунади.

👉@bahodirahmedoff👈
21.04.2025, 11:00
t.me/bahodirahmedoff/11311
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
9
3.1 k
20 йил ўтиб собиқ суд раиси оқланган

2025 йил 14 феврал кунги Жиззах вилояти суди жиноят ишлари бўйича кассация судлов ҳайъати собиқ суд раисини жиноятда айбсиз деб топган. У 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб ҳам чиққан. Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судининг 2001 йил 10 майдаги ҳукми бекор қилиниб, Зафар Атақулов Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “б” банди бўйича айбсиз деб топилган.

Кунлар келади ҳақиқат тикланади. Ҳеч нарса изсиз кетмайди. Лекин ўртада адолатсизликка учраган инсонлар қалбидаги "доғ" ҳам кетмайди. Судлар халқнинг виждонни бўлиши керак.

👉@bahodirahmedoff👈
21.04.2025, 10:16
t.me/bahodirahmedoff/11309
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
1
3.1 k
Ўзбекистон - ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони!

9 киши бўлган ҳолатда 2та гол уришди ва ўйин охиригача мардларча ўйнашди. Чўзишлар бўлмади. Тоза ғалаба. Респект!
20.04.2025, 20:03
t.me/bahodirahmedoff/11308
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
32
4.4 k
Кушербаев қўл телефони олиб қўйилганини айтмоқда

Қуйида унинг постини келтирамиз:
"Янги Ички ишлар вазири(собиқ Янгийўл ИИБ бошлиғи)дан изоҳ кутамиз...

Кеча маслаҳатлашиш бахонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим. Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз.

Қизиғи қанча тушунтиришларимга қарамай иш учун аҳамияти бўлмаса-да мобил телефоним олиб қўйилди.

Мақсад телефонни олиш вассалом. Буниси эса тушунарли. Кимларгадир телефоним керак бўлаяпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак...

Ҳаммаси холис ва қонуний бўлсаку майли. Бироқ бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, анча вақтгача контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, аҳлоқсиз материаллар юборилган...

Яна бир жиҳати, шу кунларда хатто қўшниларимдан ҳам ИИБ ходимларининг мен ҳақимда яширин ва шубҳали суриштирувлар олиб боришаётгани, маълумотлар тўплашаётгани ҳам тушунарсиз.

Тўғриси мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса Ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак.

Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда. Ҳурматли вазиримиздан изоҳ кутамиз".

👉@bahodirahmedoff👈
20.04.2025, 10:34
t.me/bahodirahmedoff/11307
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
19
2.3 k
Хоразм вилоят ҳокимлиги собиқ котибият мудири судда оқланибди

Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг ҳукмига мувофиқ, ЖК 210-моддаси (пора олиш) бўйича айбланган 69 ёшли Азатбай Чавдурбаевнинг ҳуқуқларини тиклаб, реабилитация қилган. Шахс оқланган.

Айбсиз инсоннинг айтишича, суд иштирокчилари ҳеч қандай пора олди-бердиси бўлмаган, биз мажбур бўлганмиз деб кўрсатма беришибди.

Далиллар бўлмаган, “вещдок”сиз қуруқ кўрсатмаларга асосланган айбловларнинг тақдири мана шундай бўлади кун келиб. 2012 йилги ҳукмни ўқиган судьяга саволим: виждонингиз қийналмай қандай ўқигансиз ҳукмни?

👉@bahodirahmedoff👈
18.04.2025, 20:07
t.me/bahodirahmedoff/11306
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
4
2.7 k
Бастакор жаримага тортилган

Райҳон Ганиева ижросидаги “Яхшимасми” ҳамда “Саҳар” гуруҳи солисти Анвар Жўраев томонидан ижро этилган “Эртага борамизми” номли қўшиқларининг шеърлари, бастакор Шахбоз Носиржонов томонидан муаллиф рухсатсиз фойдаланганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖТК 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнабод туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан БҲМ 2 (икки) баравари миқдорида – 750 000 (етти юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинланган.

👉@bahodirahmedoff👈
18.04.2025, 10:56
t.me/bahodirahmedoff/11305
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
4
2.4 k
Муаллифлик ҳуқуқида давлат божи

Муаллифлик ҳуқуқида товон пулларини ундиришда давлат божини бекор қилиш ёки ўзгартириш керак.

Биламизки, муаллифлар ўзларининг асарлари ўғирлаб фойдаланиладиган бўлса, бу бўйича товон пули ундириш учун фуқаролик судларида мурожаат қилишлари мумкин. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун 65-моддасига кўра товон пули БҲМ 20 бараваридан минг бараваригача миқдорда бўлади. Нега? Чунки муаллифлик ҳуқуқида зарар миқдорини ҳисоблаш деярли имконсиз. Шоир ўз шеърини қадрини 1 млрд сўм деб ҳисоблаши мумкин, "ўғри-отарчи" эса бу шеърни у танитганини қиймати борса 5 млн сўм туришини айтиб тураверади. Суд эса буни баҳолайдиган меъёрлар йўқлиги учун ўзича ҳисоблаб айтворади. Шунинг учун товон пули амалиёти жорий этилган.

Ҳозирги кунда шу амалиётда бир қийинчилик жиҳати умумий тусдаги мулкий низолар каби давлат божи солинаётгани бўлмоқда. Фуқаролик судларида камига давлат божи ҳам баланд (сумманинг 4 фоизи). Иқтисодий судлардан икки баравар кўп. Шунинг учун худди ходимлар ҳуқуқини давлат алоҳида ҳимоясига олиб меҳнат муносабатидан келиб чиқадиган талаблар давлат божидан озод этилгани каби муаллифларга ҳам шундай енгиллик берилиши керак.

#advokat

👉@bahodirahmedoff👈
18.04.2025, 10:49
t.me/bahodirahmedoff/11304
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
1
2.3 k
Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг баҳорги сессиясида иштирок этмоқда

👉@bahodirahmedoff👈
18.04.2025, 10:09
t.me/bahodirahmedoff/11303
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
12
2.3 k
Стримерлар қандай пул топади? Стрим қилиб даромадга кирса бўладими? Урушнинг стримерларга, умуман YouTuber учун қандай зарарлари бўлди?

Қўштирноқ подкастда Фезот, Киберуз, UPG эгаси Шаҳзод Касимовлар билан бирга Стримерлар, геймерлар, PUBG ва дунёнинг бошқа машҳур ўйинлари ҳақида суҳбат.

▶️ https://youtu.be/t7eh8zzuqMw
17.04.2025, 14:12
t.me/bahodirahmedoff/11302
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
16
2.3 k
Гаров фақатгина унинг қиймати доирасида бажарилади

Кредитда гаров масаласида айрим қизиқ масалалар бор ва судларда ҳам дуч келиб турамиз. Масалан гаров суммаси. Акбар кредит олаётганди унга Умрзоқ мулкини гаровга қўйиб берди. Гаров мулки 300 млн. сўм объект. Кредит суммаси эса 500 млн. сўм. Агар гаровга қўювчи 300 млн. сўм қисмини қопласаю, лекин қолган 200 млн. сўм қисми қопланмай турган бўлса, бу суммани банк гаровга қўювчидан талаб қилишга ҳақлимас. Чунки гаров объекти фақатгина 300 млн. сўм қисмига қўйилган.

Шунақа суд кейслари бўлган гаровга машина қўйилган. Кредит вақтида сўндирилмаганда, ундирув гаров мулкига қаратилган. Машина эгаси ўша 300 млн. сўм қисмини банкка тўлаб олиб чиқиб кетган. Банк қолган 200 млн. сўм қисми тўланмаган деб машинани ушлаб турган вазиятлар бўлган. Якунда судда қонунийлик ўрнатилган. Гаров тўғрисидаги қонун 25-моддасига асосан бу ҳолат ноқонуний ва етказилган зарар қопланади.

👉@bahodirahmedoff👈
17.04.2025, 13:12
t.me/bahodirahmedoff/11301
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
3
2.2 k
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисидаги қонун 7-моддасига кўра, судьяларнинг фаолияти бўйича таъсир этувчи Кенгашнинг айрим ваколатларини келтирсак:

- судьяларга ва ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Кенгаш аъзоларига нисбатан хизмат текширувлари ўтказади,

- судьяларни жиноий жавобгарликка тортиш масалалари юзасидан хулоса беради;

- судьяларнинг фаолиятини уларнинг касбига муносиблиги нуқтаи назаридан ўрганади;

- судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради.

Кенгаш раиси Қонуннинг 9-моддасига асосан Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва Кенгаш зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан масъул, шунингдек Кенгашнинг мажлисларини чақиради ва унда раислик қилади ва ҳо.

👉@bahodirahmedoff👈
16.04.2025, 16:44
t.me/bahodirahmedoff/11300
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
20
4.4 k
Effect.uz интернет нашри раҳбари Акмал Эшонхонов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202−2-моддаси 1-қисми (Ёлғон ахборот тарқатиш) билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, яъни 11 млн 250 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда суд жараёнида қатнашган «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда. Хабардан қуйида келтирсак:

Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров тақдимномасига асосан, Effect.uz сайти раҳбари Акмал Эшонхоновга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар судга оширилган эди.

16 апрель куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Акмал Эшонхоновнинг уч адвокати ҳамда жараённи ёритишга борган ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар қатнашди. Судьялар олий кенгаши томонидан вакиллар иштирок этмади. Судья суд мажлисини очиқ деб эълон қилди, аммо жараёндан фото, видео олиш ҳамда аудио ёзиб олиш тақиқланди.

Ҳуқуқбузарнинг адвокати Зебо Комилова судья Жаҳонгир Саидовга бир қанча масалалар юзасидан ёзма илтимоснома киритди. Унда қайд этилишича, Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров томонидан Бош прокуратурага киритилган тақдимномада қайси судьянинг дахлсизлиги бузилганлиги аниқ ифодалаб берилмаган, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишда айнан қайси шахснинг обрўсига путур етказилганлиги аниқламаган ва бу иш ҳужжатларида кўрсатилмаган. Шунингдек, иш ҳолатларида Судьялар олий кенгаши ҳам, Бош прокуратура ҳам, ички ишлар органлари ҳам Effect.uz нашри томонидан ёлғон ахборот тарқатганлик ҳолатларини исботлаб бера олмаган.

Адвокат Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров ёки унинг ишончли вакили суд мажлисида иштирок этиши бўйича ҳам оғзаки тақдимнома киритди. Бироқ, унинг ҳар икки илтимосномаси судья томонидан рад этилди.

Яна бир адвокат Жавлон Тошмуродов Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш бўлими инспектори, катта лейтенант Жамшид Нарзуллаев томонидан 7 апрель куни расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги электрон баённомани сохта деб ҳисоблашни сўраб, судьяга илтимоснома киритди. Судья унинг ҳам илтимосномасини рад этди.

Адвокатлар судья Жаҳонгир Саидовнинг илтимосномаларни кетма-кет рад этиши уларда ишни холис ва шаффоф кўриб чиқишига шубҳа уйғотганини таъкидлаб, судьяни алмаштириш юзасидан раддия киритди. Лекин судья адвокатларнинг раддиясини рад этди.

Акмал Эшонхонов адвокатларнинг барча илтимосномаларини қўллаб-қувватларкан, иш шаффоф кўрилмаётганига эътироз билдирди.

«Суд қандай қарор чиқаришидан қатъий назар, биз унда белгиланган жаримани албатта, тўлаймиз. Жаримага тортилганимиздан хафа эмасмиз, аксинча, хурсандмиз. Чунки нашримизда чоп этилган судьялар фаолиятига оид танқидий материаллар ёпиқ эшиклар ортида муҳокама бўляпти, суд тизимидаги раҳбарларга эса бу ёқмаяпти ва бизни суд орқали жазолашга уринишяпти. Демак, раҳбарлар бизни ўқияпти. Аммо кўтарилган муаммолар билан эмас, уни ёритганларга қарши курашиляпти. Бу жуда ачинарли ҳолат», — деди у.

P.S. Судьялар олий кенгашининг раиси ўз таъсир остидаги судга ариза берса уни рад қиладиган судья топилишига мен ишонмайман. Ричаг ўзларини қўлида бўлса… Бу орган ўзи ё мана бундай судга берадиган ё раддияниям ҳақоратомуз қилиб келтирадиган қиёфага кириб қолди.

Нима деб ўйлайсиз, судда сайт раҳбари ютиб чиқишиям мумкинмиди?

👉@bahodirahmedoff👈
16.04.2025, 16:06
t.me/bahodirahmedoff/11299
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
7
2.3 k
❗️“Андижон турмаси” шаҳар чеккасига кўчирилади

100 йил олдин қурилган бундай “совуқ” бинонинг марказда бўлиши нотўғри экани, шу боис, 3-сон тергов ҳибсхонаси шаҳар чеккасига кўчирилиб, ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази қурилиши белгиланди.

Бу ҳақда Президент раислигида Андижонда ўтаётган йиғилишда маълум қилинган.

👉@bahodirahmedoff👈
16.04.2025, 13:25
t.me/bahodirahmedoff/11298
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
5
2.4 k
“Асосан аёллар horror филмларда қурбон сифатида кўрсатилади. Кинода аёл образи яратилса, карерада зўр бўлса, оиласи яхшимас ёки шахсий ҳаёти изига тушмаган каби стереотиплар бўлади”- Ҳилола Каримова

Режиссёр Ҳилола Каримова Парда Подкастда аёл образларини яхши таҳлил қилибди.

Кўринг: https://youtu.be/z4q_2Sneam4?si=XijvHRK8Ld9kd08y
16.04.2025, 12:35
t.me/bahodirahmedoff/11297
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
10
2.7 k
Ноҳақ айбланган капитан оқланди

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий судининг 2010 йил 22 январдаги ҳукми ҳамда Ҳарбий суд апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2021 йил 18 октябрдаги ажримини бекор қилибди.

Жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли К. Мухторов айбсиз деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-бандига асосан, реабилитация қилиниб оқланган.

Мақолага кўра, ҳарбий прокуратура раҳбариятига тўйига деб рухсат олиб билдирги ёзиб кетган капитан Мухторовни хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетганликда айблаб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Кейин иш судга ўтган. Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий судининг 2010 йил 22 январдаги ҳукми билан К. Мухторовга Жиноят кодексининг 287-моддаси 3-қисми билан Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, пул таъминотининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга хизмат бўйича чеклаш жазоси тайинланган.

15 йил ўтиб ҳақиқат тикланган.

👉@bahodirahmedoff👈
15.04.2025, 19:43
t.me/bahodirahmedoff/11296
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
3
2.7 k
Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси нега айнан Ўзбекистонда ўтказилди?

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева "Менимча" лойиҳасида айнан шу саволга жавоб берибди. Сенат раисининг фикрича, юбилей Ассамблеяга Ўзбекистон танланишининг учта асосий сабаби бор:

• Мамлакатимиздаги сиёсий барқарорлик ва изчил ривожланиш
• Тинчликсевар, очиқ ва фаол ташқи сиёсат
• Парламентимизнинг ислоҳотлардаги фаоллиги ва халқаро майдондаги нуфузи.
15.04.2025, 13:20
t.me/bahodirahmedoff/11295
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
2
2.3 k
‼️Андижонда фуқаро 52 та радарни милтиқ билан йўқ қилди

Қонун бузилди. Давлат мулки вайрон бўлди. 1 миллиард сўмдан зиёд зарар етказилди.

Бу ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ўз Telegram каналида муносабат билдирди:

“Агар бундай шахсларга нисбатан қатъий қонуний чора кўрилмаса, эртага у сизнинг мулкингизга ҳам, ҳуқуқ ва эркинлигингизга ҳам зарар етказади”, - дейди у.

Бу — огоҳлантириш. Чунки масала радарда эмас. Масала – қонунга бўлган муносабатимизда.

Баъзан одамлар қаттиқ чарчайди. Адашади. Лекин чарчоқ ҳам, жаҳл ҳам жиноятга рухсатнома эмас.
Ижтимоий тармоқларда бундай қилмишни “қаҳрамонлик” деб кўрсатиш — жамиятнинг ўзини секин-секин заҳарлашдир.

Ҳиссиётни қонундан устун қўя бошласак, эртага ҳар ким ўз “ҳақ”ини милтиқ билан излайди.

Қонун нафақат жазо учун, балки ҳимоя учун бор. Уни ҳимоя қилмасак, бир кунда жамият қурилиши емирилади.

👉@bahodirahmedoff👈
14.04.2025, 18:23
t.me/bahodirahmedoff/11294
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
15
2.4 k
Шайбонийхон – ўзбек тарихининг буюк сардори, ўз даврида кенг ҳудудда таъсир кўрсатган сиёсий шахс. Аммо Бобур ҳам ўзининг адабий мероси ва ҳарбий ютуқлари билан ажралиб туради. Шайбонийхоннинг тарихга қўшган ҳиссаси ва Бобурнинг роли ўртасида доимий баҳс бор. Кимнинг нуқтаи назари тўғри? Шайбонийхон Бобурдан кучлироқми ёки унинг сиёсий мероси унчалик катта эмасми?

Қурултой подкастининг янги сонида тарихчилар Ғайбулла Бобоёров ва Ботирали Йўлдошев бу мавзуда ўз фикрларини билдирадилар.

Подкастни тўлиқ тинглаш учун ушбу ҳаволани босинг:https://youtu.be/Je8topetVDY
14.04.2025, 16:46
t.me/bahodirahmedoff/11293
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
12
2.6 k
Товарни товарга айирбошласа бўладими?

Агар бу битта шартнома доирасида бўлса, мумкин эмас. Аммо иккита шартнома асосида ўзаро ҳисобга олиш йўли билан амалга ошириш бўлса, мумкин. Бу бартер эмас. Бу ўзаро ҳисобга олиш деган юридик ҳолат ҳисобланади. Масалан, сиз шартли "Нозим Сафар савдо" МЧЖ деган тадбиркорлик субъектидан 100 млн. сўмлик товар (металл) олдингиз, 40 млн сўмини тўладингиз. Қолган 60 млн сўм қисми қолди. Лекин у билан сизни ишлаб чиқаришингиздаги чойнак бўйича ҳам шартномангиз бор. У ҳам пулларни тўлаб бормоқда ва 60 млн сўм қисми қолганли, сизни нариги шартнома билан беришингиз керак бўлган суммани "ейиштириб" юбормоқчи. Бу икки ҳолатда ўзаро ҳисобга олиш билан умумлаштирилади ва ўртадаги ҳисоблар билан ноллаштирилади.

Гап шундаки ФКнинг 343-моддасига кўра, муддати тўлган ёки муддати кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлади.
Ҳисобга ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси кифоя қилади.

Лекин чекловлар ҳам бор. ФК 344-моддасига кўра, қуйидаги талабларни ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди:
▶️даъво муддати ўтган талабларни;
▶️фуқаронинг соғлигига шикаст етиши ёки унинг вафоти муносабати билан етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабини;
▶️ алиментлар ундириш ҳақидаги талабни;
▶️ умрбод асраш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга топшириш талабини;
▶️ қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳоллардаги талабни.

👉@bahodirahmedoff👈
14.04.2025, 14:38
t.me/bahodirahmedoff/11292
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
16
3.1 k
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида 52 та радар камерани тош билан уриб синдирганини айтган фуқаронинг мурожаати тарқалган.

«Аччиқ устида, жарималар кўп келаверганига, кўчада – марказий жойларда турган жами 52 та камерага зарар келтирдим. Экспертлар жами зарарни ўрганиб чиқиб, 1 миллиард сўм зарарни елкамга илиб қўйишди. Зарар кўриб, каттароқ зарарга тушиб қолганимни билмай қолдим. Машинам ҳам жарима майдонида. Шу ёшимга келиб 1 миллиард пул ушламаганман», – дейди у.

Шунингдек, у ўз мурожаатида пластик карта рақамларини қолдириб, фуқаролардан зарарни қоплаш учун имкон қадар моддий ёрдам сўраган.

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати Kun.uz'га берган изоҳида мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан ушбу фуқарога нисбатан Жиноят кодекси 173-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@bahodirahmedoff👈
13.04.2025, 21:10
t.me/bahodirahmedoff/11291
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
8
2.6 k
Вахший ука ҳам акасини, ҳам келинойисини шафқатсизлик билан ўлдирган. Акасини мурдасини пачоқлаб каналга ташлаган. Бундан ташқари ўғирлик ҳам қилган экан.

Олмазор туман суди бу шахсга 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазо ҳукмини чиқарибди.

👉@bahodirahmedoff👈
12.04.2025, 09:27
t.me/bahodirahmedoff/11290
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
2
2.5 k
Судьялар олий кенгаши раиси Ҳолмўмин Ёдгоров Нукусда амалдаги судьялар ва уларнинг оила аъзоларига қамалган судьяларнинг афсус-надоматлари акс этган видеофильм қўйиб берибди.

👉@bahodirahmedoff👈
12.04.2025, 08:57
t.me/bahodirahmedoff/11288
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
2
2.7 k
12.04.2025, 08:57
t.me/bahodirahmedoff/11289
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
12
2.3 k
Тил билишнинг фойдаси ҳақида

Парламентлараро Иттифоқ ассамблеясида Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси Улуғбек Шерматов уч тил: инглиз, рус, япон тилларида эркин гапира олиши билан кўпчиликни эътиборига тушди.

Улуғбек Шерматов ўтган йилги сайловда сайланган. Бундан ташқари, ҳуқуқ соҳасидаги докторлик диссертациясини ҳам чет элда қилган.

Тилни яхши биладиган ва тўғри ишлата оладиган мана шундай кадрлар бизга кўпроқ керак.

👉@bahodirahmedoff👈
12.04.2025, 07:01
t.me/bahodirahmedoff/11287
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
11
2.4 k
Охирги кунларда ўзбек тилида мулоқот қилиш масаласи тармоқда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Адлия вазирлиги шу ҳолат бўйича яхши тушунтириш берибди.

Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинишини эслатди. Бу ҳужжатларнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилинади.

Бундан ташқари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланади.

«Реклама тўғрисида»ги қонунга асосан мамлакат ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилиши ҳам белгиланган. Бунда реклама мазмунининг таржимасини бошқа тилларда такрор берилишига йўл қўйилади.

Идора бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратган. Унга кўра, фуқаролар ўзаро мулоқот жараёнида фойдаланадиган тил бўйича қонунчиликда қатъий ва мажбурий талаблар кўрсатилмаган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларининг тилдан фойдаланиш ҳуқуқларини камситиш, шу асосда низо қўзғатиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳам эслатиб ўтилган.

👉@bahodirahmedoff👈
11.04.2025, 14:26
t.me/bahodirahmedoff/11286
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
1
2.3 k
Kiber Uz'дагилар The Last of Us Part II Remastered ҳақида гапиришибди. PlayStation'чилар ўйнаб бўлгандир, лекин PC'чилар учун хушхабар – апрелда чиқаркан!

🖥️ Видеода айтишларича, бу шунчаки графикани яхшилаш эмас, ўчирилган саҳналар ва бошқа қўшимчалар ҳам бўлиши мумкин экан. Элли ва Эббининг ҳикоясини PC'да ўйнаш имконияти борлиги зўр янгилик! 👍
Тўлиқ видео: https://youtu.be/iHHmR91CA_k?si=VCNFGyIIkjZWL_Pp
11.04.2025, 10:14
t.me/bahodirahmedoff/11285
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
305
5.8 k
Алиментда хорижга чиқиш чеклови бўйича МИБ ноқонуний қарори

Алимент тўлайман. Мен чет элга чиқолмайман деган гаплар қонунга тўғри келмайди. Нега?

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 42-1-моддасига кўра, суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Бунда алимент тўловларини ундириш бўйича қўзғатилган ижро иши юзасидан алимент тўловчининг қарзи мавжуд бўлмаганда, давлат ижрочиси мазкур қонун нормасига асосан алимент тўловчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқариши мумкин эмас.

Сизда алиментда қарздорлик йўқми, тамом. Сизга нисбатан чеклов қўйилиши ноқонуний. Сиз шу ҳолатда чекловга сабаб бўлган қарорни аниқлайсиз. Ўша қарор устидан маъмурий судга ариза киритасиз. Юқорида аризани намунасини жойладик.

Суд жараёнларида тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун яхшиси адвокатлар хизматидан фойдаланишингизни маслаҳат берамиз

👉@bahodirahmedoff👈
10.04.2025, 14:09
t.me/bahodirahmedoff/11284
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
9
2.1 k
Бир неча кундан буён Ўзбекистонда янги пиёз нархи ошгани бўйича хабарлар тарқалмоқда.

Тўғрисини айтсам, мен шу каби хабарларга ҳеч тушунмайман. Чунки доим янги пиёз, картошка, тарвуз каби полиз маҳсулотлари нархи бозорга чиққан дастлабки кунларда талаб ва таклифдан келиб чиқиб қимматлашиб келган.

Сабаби бозорга эрта маҳсулот олиб чиққан деҳқон хоҳлаймизми йўқми бошқа деҳқонларга қараганда кўпроқ меҳнат ва харажат қилади. Шундай экан нима қилибди янги пиёз нархи қимматроқ бўлса?

Деҳқонлар фаолиятига аралашиб, нархларни пасайтиришга ҳаракат қилиш хато деб ўйлайман. Бугун биз деҳқонлар фаолияти ва бозор қонуниятига аралашиб, нархларни сунъий арзонлаштирсак, келгуси йилда бу муаммо яна ҳам катталашади.

👉@bahodirahmedoff👈
10.04.2025, 12:17
t.me/bahodirahmedoff/11283
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
19
2.5 k
Абдуллоҳ қори (жентра фара лақабли) профилидаги тикток юлдузи қамалди

Асл исмини видеода кўрсак Зюдай Валерий бўлган шахс Ўзбекистон фуқароларини хақоратлаган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

👉@bahodirahmedoff👈
10.04.2025, 08:03
t.me/bahodirahmedoff/11282
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
4
2.4 k
10.04.2025, 06:48
t.me/bahodirahmedoff/11280
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
3
2.0 k
Парламентлараро иттифоқнинг тарихий 150-ассамблеяси Ўзбекистон парламенти мезбонлигида муваффақиятли ўтказилди. Сенатга кўра, унда 130 давлатдан 1400га яқин делегат, шу жумладан 740 нафар парламент аъзоси, шунингдек 50дан ортиқ халқаро ва кузатувчи ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Украина атрофидаги вазият бўйича бошланган музокаралар жараёни ижобий натижа беришига умид билдирди ҳамда Фаластин-Исроил низосини ҳал этишнинг ягона ва адолатли йўли “икки халқ учун икки давлат” тамойилини амалга ошириш эканини таъкидлади. Афғонистоннинг халқаро майдонда яккаланиб қолишига йўл қўймаслик муҳимлиги қайд этилди. Парламентларнинг илғор ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва “яшил” технологияларга ўтишни рағбатлантириш, сунъий интеллектдан фойдаланиш этикаси бўйича намунавий қонун ишлаб чиқиш, камбағалликдан чиқиш йўлларини излаш бўйича муҳим вазифалари таъкидлаб ўтилди.

Ассамблеянинг якуний ялпи мажлисида Ассамблеянинг президенти, Сенати Раиси Танзила Нарбаева сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга чуқур миннатдорлик билдирди. У ўз нутқида мазкур анжуман нафақат тарихий санани нишонлаш билан аҳамиятли бўлганини, балки парламентлараро ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб берганини қайд этди.

👉@bahodirahmedoff👈
10.04.2025, 06:48
t.me/bahodirahmedoff/11279
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
3
2.4 k
10.04.2025, 06:48
t.me/bahodirahmedoff/11281
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
3
2.1 k
Ёшликни эслатадиган ўйин қайтяпти! 🎉 Kiber Uz каналида Commandos: Origins ҳақида гапиришди. Айтишларича, бу ўша эски, севимли тактик ўйинимизнинг бошланиши ҳақида ҳикоя қиларкан. 🗺️ Классик изометрик кўриниш ва мураккаб миссиялар бўларкан. Тактикани яхши кўрадиганлар учун зўр танлов! 9 апрелда чиқади. Kiber Uz'да батафсилроқ айтилган.
Тўлиқ видео: https://youtu.be/iHHmR91CA_k?si=VCNFGyIIkjZWL_Pp
9.04.2025, 14:30
t.me/bahodirahmedoff/11278
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
13
1.9 k
Воз кечиш ва кўрмасдан қолдириш ўртасида нозик фарқ

Судларда тарафлар баъзида даъводан, шикоятдан воз кечишга ариза ёзмоқчиман деб қолади. Шу ерда иккита жуда нозик масала бор. Воч кечиш деб одамлар тилида бу вақтинча тусдаги воз кечиш назарда тутилади одатда. Юридик терминология жудаям нозик. Биз тушунтирамизки, воз кечиш деган жумлада сиз доимийга воз кечяпсиз. Воз кечиш деган жумлани ишлатдингизми тамом, судья иш юритувни тугатади ва оқибатлар тушунтиради. Бу қанақа оқибатлар?

ФПК 126-модда
Иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга иккинчи марта мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.

МСИЮТК 109-моддаси
Иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.

Худди шу норма иқтисодий судида ҳам мавжуд (ИПК 111-модда).

Яъни сиз бошқа бу масалада судлашолмайсиз. Лекин кейинроқ қайта топшираман деган маънода воз кечилаётган бўлса, бу кўрмасдан қолдиришга ариза бўлади. Бу ердаям кичик нюанс. Фақат фуқаролик судларида кўрмасдан қолдиришга ариза берсангиз бўлади. Иқтисодий ва маъмурий низоларда бундай ариза йўқ.

Шунақа нозик масалалар кўплиги учун ҳам одатда адвокат билан қатнашиш маслаҳат берилади

👉@bahodirahmedoff👈
8.04.2025, 14:04
t.me/bahodirahmedoff/11277
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
Репост
13
1.9 k
Адвокат....

"Қанча ишларда ғалаба қозонгансиз❓"

Ўйлайманки, "қанча ишларда ғалаба қозонгансиз?" деган савол адвокатлик фаолиятини баҳолашда ҳар доим ҳам тўғри мезон эмас.

Тергов ва суд ишлари одатда кўп қиррали ва ҳар томонлама баҳоланадиган жараён бўлиб, натижага фақат адвокатнинг маҳорати эмас, балки далиллар, қонун нормалари, суд амалиёти ва ҳатто судьянинг шахсий ёндашуви ҳам таъсир қилади.

Яхши адвокат — бу натижага эмас, жараёнга масъулият билан ёндашадиган инсон. У мижозга ишонч бағишлайди, лекин ёлғон умидлар бермайди, балки мижознинг умидларини ҳис қилиб, иш юритадиган, юз бериши мумкин бўлган хавфларни олдиндан тушунадиган ва мавжуд имкониятлардан мижознинг фойдасига қараб улардан максимал даражада фойдаланадиган кишидир.

У мижозга келажакдаги хавфларни тушунтиради ва ҳар бир қадамни стратегик режалаштиради.

Яъни, “ғалаба” баъзида суд залидаги қарор эмас, мижознинг ҳақиқатни тўлиқ англаши, ўзини тайёр ҳис қилиши ва унинг манфаатларининг ҳар томонлама ҳимоя қилингани бўлиши мумкин.

Сиз ўз тажрибангизда "ютқазган" деб ҳисобланган ишда ҳам мижоз учун маънавий ёки бошқа жиҳатдан ғалабага эришилган ҳолатларни кўрганмисиз ?

Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
7.04.2025, 18:06
t.me/bahodirahmedoff/11276
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
12
2.0 k
“Ўта камтарлик ҳам, манманликка киради. Ўзидан бошқа ҳаммани ўйлаш ҳам худбинлик”- Дилафруз Мирзаева.

Шу фикрга қўшиласизми?

Парда Подкаст аёл-қизларни қўллаб-қувватловчи ижтимоий лойиҳа.

https://youtu.be/zcf0kc4y5QM?si=n0hq_7NX34CqEnn7
7.04.2025, 16:28
t.me/bahodirahmedoff/11275
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
9
2.1 k
Жиноят ишига тикилган котиб имзоламаган баённома

Деҳқонобод жиноят судининг 2022 йил 9 августдаги ҳукмига кўра, С. Жиноят кодекси 266-моддасининг 2-қисми (одам ўлишига сабаб бўладиган автоавария), 117-моддасининг 2-қисми (хавф остида қолдириш, яъни одамни машинада уриб кетиб ташлаб кетиш) билан 59-моддаси тартибида 2 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Апелляцияда ҳам ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

Жиноят-процессуал кодексининг:
426-моддасига кўра, суд мажлисининг баённомаси ҳукм чиқарилган куннинг эртасидан, мураккаб ишлар бўйича эса уч суткадан кечиктирмай имзоланиши керак;
497-22-моддасига кўра, суд мажлиси баённомаси ишга тикилмаган ёхуд имзоланмаган бўлса, Жиноят-процессуал кодекси нормаларининг жиддий бузилиши деб эътироф этилиб, ҳукмнинг бекор қилинишига сабаб бўлади.

Олий суд обзорига кўра, биринчи инстанция суди томонидан мазкур процессуал қонун талаблари бузилган. Жумладан, биринчи инстанция суди томонидан 02.06.2022 йилдан 23.06.2022 йилгача ўтказилган суд мажлислари юзасидан юритилган баённома суд мажлисида котиблик қилувчи Р. томонидан имзоланмасдан жиноят ишига тикилган.

Ваҳоланки, шу куни ўтказилган суд мажлисларида бир қанча
далиллар текширилиб, жабрланувчи ва гувоҳлар сўроқ қилиниб, уларнинг берган кўрсатувлари суд ҳукмида С.нинг айбини тасдиқловчи далил сифатида келтирилган.
Апелляция инстанцияси суди ҳам мазкур ҳолатга эътибор
қаратмасдан, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган.

Оқибатда, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 14 августдаги ажримига асосан, апелляция инстанцияси судининг ажрими бекор қилинган.

👉@bahodirahmedoff👈
7.04.2025, 08:44
t.me/bahodirahmedoff/11274
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
16
2.9 k
Эҳтиёжманд оилалар учун бир маротабалик моддий ёрдам жорий қилинди

2025/2026 йилдаги қиш мавсуми учун эҳтиёжманд оилаларга 2025 йилнинг ноябрь ойида 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам тақдим этилади. Бу ёрдам:

- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;
- “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар;
- “Маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилаларга берилади.

Бундай чоралар аҳолининг эҳтиёжманд қисмига катта ёрдам бўлади деб умид қиламан.

👉@bahodirahmedoff👈
6.04.2025, 18:53
t.me/bahodirahmedoff/11273
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
6
1.8 k
Халқ дарди эшитиляпти. Энди гап натижада.

Бугун кўзим тушди — Тошкент шаҳар Кенгашидаги халқ депутатларидан бири, ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Давронбек Равшанбеков Яшнобод туманидаги Боғбон маҳалласида яшовчи аҳолининг мурожаатига асосан жуда муҳим бир масалани кўтариб чиқибди.

Маҳалланинг Илғор шоҳкўчасида автобус бекатлари узоқ жойлашгани одамларга, айниқса ёш болалар, отахон-онахонлар ва имконияти чекланган юртдошларимизга кўп ҳолларда ноқулайлик туғдираётган экан. Депутат эса бу ҳолатни шахсан ўрганиб, Тошкент шаҳар Транспорт бош бошқармасига расмий депутатлик сўрови билан мурожаат қилган.

Сўровда бекат учун жой белгилаш, ўрнатиш муддатини аниқлаш ва бу масала юзасидан асосли маълумот тақдим этиш сўралган.

👉@bahodirahmedoff👈
5.04.2025, 19:50
t.me/bahodirahmedoff/11272
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
4
1.7 k
Бугун Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси расман очилди!

Бу фақат расмий учрашув эмас, бу келажак учун тарихий бурилиш нуқтаси! Парламентлар энди халқ ҳаётига реал таъсир ўтказа оладиган янги босқичга чиқмоқда.

👉@bahodirahmedoff👈
5.04.2025, 18:53
t.me/bahodirahmedoff/11271
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
3
1.8 k
“Осиёдаги энг юқори кўрсаткич”

Танзила Нарбаеванинг Парламентарий аёллар форумидаги нутқидан:

“Форум фаолиятининг 40 йиллик юбилейибилан унинг барча аъзоларини Ўзбекистон парламенти номидан чин қалбимдан муборакбод этаман.  
Ушбу давр мобайнида Форум Парламентлараро Иттифоқ таркибида самарали фаолият кўрсатди.

Айниқса сўнгги 30 йилда мамлакатлар парламентларидаги аёллар улушининг 11,3 фоиздан 27,2 фоизгача ўсишида Парламентарий аёллар форумининг ҳам ҳиссаси катта, деб ҳисоблаймиз.

Бугунги анжуманда 120 га яқин мамлакатдан делегациялар иштирок этаётгани ҳам Форумнинг глобал аҳамияти, гендер тенглик масаласи эса Ассамблеянинг диққат марказидаги мавзу эканини кўрсатади”.

Шунингдек, Сенат раиси парламентимизда хотин-қизларнинг улуши 38 фоизга етиб, Осиё минтақасидаги энг юқори кўрсаткични қайд этганини Парламентлараро Иттифоқ ҳам эътироф этди.

👉@bahodirahmedoff👈
5.04.2025, 10:32
t.me/bahodirahmedoff/11270
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
4
1.7 k
Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеяси доирасида Аёл парламент аёл аъзолари бюросининг 1-мажлиси ўз ишини бошлади.

Танзила Норбоева мезбон сифатида нутқ сўзлади.

Аёллар сиёсат билан фаол шуғулланиши ҳаммага керак

👉@bahodirahmedoff👈
5.04.2025, 09:15
t.me/bahodirahmedoff/11269
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
2
1.8 k
Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошларни алоқаларни мустаҳкамлаш соҳасида алоҳида янги тизим яратилганлиги, бугун халқаро ҳамжамиятда Ўзбекистонни ўзига хос имиджга ва тажрибага эга эканлигини экспертлар юқори баҳолаб келмоқда.

Қўштирноқ подкастида миллатлар тотувлиги мавзусида мутахассислар билан суҳбат.

🔗 https://youtu.be/2ImLTTNMZ0E
4.04.2025, 18:48
t.me/bahodirahmedoff/11268
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
Репост
6
1.2 k
#1000kitob #1000kitobmaktabi

1000KITOB loyihasi Tarjimon va muharrirlar maktabini boshlamoqda

#1000kitobmaktabi tarjimonlik va muharrirlik maktablari va an’analarini shakllantirish va rivojlantirishga qaratilgan. Uning doirasida tarjimonlar va muharrirlar uchun ikki haftalik intensiv kurslar tashkil etiladi. Bu kurslarda ekspertlarimiz va murabbiylarimiz ilmiy va ilmiy-ommabop tarjima va tahrir bo‘yicha nazariy va amaliy bilimlar beradi.

Bitiruvchilar 1000Kitob bilan hamkorlik qilish imkoniga ega bo‘ladi.

Ishtirokchilarga yosh, jins va ish tajribasi bo‘yicha cheklovlar qo‘yilmaydi. Asosiy urg‘u inglizchadan o‘zbekchaga tarjimaga beriladi, lekin boshqa tillardan tarjima qiluvchi mutaxassislar ham ishtirok etishi mumkin.

Ishtirokchiga aylanish uchun quyidagi havolaga kirib, so‘rovni to‘ldiring va kerakli hujjatlarni yuboring: https://forms.gle/hp6RAewTBa3f92976

Dedlayn – 14-aprel.

Murojaat uchun: @mingkitob_admin

O‘rinlar cheklangan, shoshiling!

Sahifalarimizga ulaning va ulashing👇

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
4.04.2025, 18:15
t.me/bahodirahmedoff/11267
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
Репост
1
tarjima maktabi.mp4
#1000kitob #1000kitobmaktabi

1000KITOB loyihasi Tarjimon va muharrirlar maktabini boshlamoqda

#1000kitobmaktabi tarjimonlik va muharrirlik maktablari va an’analarini shakllantirish va rivojlantirishga qaratilgan. Uning doirasida tarjimonlar va muharrirlar uchun ikki haftalik intensiv kurslar tashkil etiladi. Bu kurslarda ekspertlarimiz va murabbiylarimiz ilmiy va ilmiy-ommabop tarjima va tahrir bo‘yicha nazariy va amaliy bilimlar beradi.

Bitiruvchilar 1000Kitob bilan hamkorlik qilish imkoniga ega bo‘ladi.

Ishtirokchilarga yosh, jins va ish tajribasi bo‘yicha cheklovlar qo‘yilmaydi. Asosiy urg‘u inglizchadan o‘zbekchaga tarjimaga beriladi, lekin boshqa tillardan tarjima qiluvchi mutaxassislar ham ishtirok etishi mumkin.

Ishtirokchiga aylanish uchun quyidagi havolaga kirib, so‘rovni to‘ldiring va kerakli hujjatlarni yuboring: https://forms.gle/hp6RAewTBa3f92976

Dedlayn – 14-aprel.

Murojaat uchun: @mingkitob_admin

O‘rinlar cheklangan, shoshiling!

Sahifalarimizga ulaning va ulashing👇

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
4.04.2025, 17:34
t.me/bahodirahmedoff/11266
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
1
1.8 k
Дунё парламенти вакиллари Ўзбекистонга етиб келишмоқда

Олий Мажлис Сенати дунёнинг турли бурчакларидан келган парламент делегацияларини кутиб олишда давом этмоқда.

Бугуннинг ўзида Сенат раиси Танзила Нарбаева Швеция парламентининг Вице-спикери Юлия Кронлид, Қатар Шўро кенгаши раиси Ҳасан бин Абдуллоҳ Ал-Ғаним, Исроил Давлатининг Кнессети Спикери Амир Охана ҳамда Покистон Ислом Республикаси парламенти Сенати Раиси Юсуф Ризо Ғилони бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Учрашувларда мамлакатлар ўртасидаги парламент ҳамкорлигини янада ривожлантириш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини кучайтириш, ҳамда ёш парламент аъзолари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш масалаларини келишиб олдилар.

👉@bahodirahmedoff👈
4.04.2025, 15:25
t.me/bahodirahmedoff/11262
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
2
2.0 k
4.04.2025, 15:25
t.me/bahodirahmedoff/11264
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
1
2.0 k
4.04.2025, 15:25
t.me/bahodirahmedoff/11263
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
1
2.0 k
4.04.2025, 15:25
t.me/bahodirahmedoff/11265
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
7
2.0 k
Олий суд томонидан Самарқанд вилоят суди судьяларига нисбатан чиқарилган икки ҳусусий ажрим

Олий суд обзорига кўра, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг 2011 йил 29 мартдаги ҳукмига кўра, М. Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан 3 йил мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди кассация
инстанциясининг 2011 йил 7 июлдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 13 мартдаги ажримига кўра, суд қарорлари ўзгартирилиб, М.нинг ҳаракати Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисмининг “б” бандидан Жиноят кодекси 214-моддасининг 1-қисмига қайта малакаланиб, у 2011 йил 5 декабрдаги амнистия актига асосан жазодан озод қилинган.

Жиноят-процессуал кодекси 510-моддасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг биринчи инстанция бўйича чиқарилган ва айни шу судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўриб чиқилади.

Бу тўғрисида “Судлар томонидан жиноят ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарорининг 3-бандида ҳам тушунтириш берилган.

Шунга қарамасдан, Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси суди юқоридаги қонун талаблари ва Пленум қарори тушунтиришларига риоя қилмасдан, мазкур жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб тамомлаган. Ваколати бўлмаса ҳам.

Оқибатда, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 25 октябрдаги ажримига асосан, Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 13 мартдаги ажрими бекор қилинган.

Йўл қўйган хато ва камчиликлари учун жиноят ишини тафтиш инстанцияси судида кўрган судлов ҳайъати судьяларига нисбатан хусусий ажрим чиқарилган

2-ҳолат. Худди шунақа ҳолат бошқа бир жиноят ишида ҳам кузатилган ва у бўйича Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 7 ноябрдаги ажримига асосан Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судъяларига яна битта ҳусусий ажрим чиқарилган

👉@bahodirahmedoff👈
3.04.2025, 13:46
t.me/bahodirahmedoff/11261
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
3
1.9 k
🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Тошкент парламент оламидаги энг муҳим тадбирлардан бирига тайёргарлик кўряпти – Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси бизнинг пойтахтимизда бўлиб ўтади! Бу шунчаки расмий тадбир эмас, балки халқаро даражада парламент ҳамкорлиги бўйича муҳим жараён!

Бугун эса Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева очилиш сўзида Ўзбекистоннинг халқаро парламент доирасидаги фаоллиги ошиб бораётганини таъкидлади.

Тошкент бу гал нафақат мезбон, балки глобал сиёсий муҳокамалар маркази сифатида ўзини кўрсатиши мумкин!

👉@bahodirahmedoff👈
3.04.2025, 12:33
t.me/bahodirahmedoff/11260
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
7
2.2 k
Авазбек Иномов Судялар олий кенгаши қарори билан “2024 йил якунлари бўйича фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатган ҳамда юқори рейтинг кўрсаткичларга эга бўлгани” учун “Ибратли судя” мукофоти билан тақдирланган.

“Ибратли судья” Авазбек Иномов хавфли рецидивист, қолаверса, аввалги жиноят учун суд тайинлаган шартли жазо муддатини ўтаб юрган қўшмачини* апелляция инстанция судида қамоқдан чиқариб юборгани маълум бўлди. Kun.uz ушбу жиноят иши бўйича суд ҳужжатларини ўрганибди.

Судя Авазбек Иномов аввалроқ Поп тумани ҳокимининг 2,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ўғли Ғулом Султоновни апелляция инстанциясида суд залида озод қилгани ортидан “тилга тушганди”.

Судьялар олий кенгаши ибратли деб топганлар кўп “ибрат” кўрсатишадими дейман? Матал-у лапарлар билан ҳали ҳимоя қилиб чиқишсаям ҳайрон бўлмайман…

👉@bahodirahmedoff👈
2.04.2025, 19:53
t.me/bahodirahmedoff/11259
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
10
2.3 k
БААда раввинни ўлдирган ўзбекистонликларга берилган жазо кўп муҳокама қилиняпти. Уялмай қотилликни оқлаётганлар ҳам бор. Зафарбек тўғри ёзяпти. Бу на БААга наф келтиради, на бизга. Фаластиндаги можарониям бунга алоқаси йўқ. Ўлган одам ҳарбиймас бир оддий яҳудий раввин. Қуролли ҳаракатларни айнан яҳудий ортодокслари қоралаб чиқади доим. Бизда тушунмаганлар уларни ўлдиришни оқлашади.

Биздаги мана шундай манфур қарашлар ортидан фуқароларимиз халқаро доирада потенциал террорчидек қараш бошланиши мумкин. Ўзларича адолат ўрнатмоқчи бўлганларни ўзиям ўлиб кетади, азобни оиласи кўради.

👉@bahodirahmedoff👈
2.04.2025, 19:19
t.me/bahodirahmedoff/11258
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
4
2.2 k
Амир Темурми ёки Мирзо Улуғбек? Тарихий рамз масаласи

Амир Темур буюклигини ҳаммамиз биламиз. Шу сабабли ўзбек халқи ўз рамзи сифатида айнан Амир Темурни танлаган. Бироқ шундай рамзга муҳтож бўлсак, нега Мирзо Улуғбек эмас? Ахир бутун тарихдаги энг сифатли тангалар шу даврга тўғри келади. Илм-фанга бўлган эътибор ҳам анча юқори бўлган. Бундан ташқари, илмий мактаблар, расадхона ва ноёб илмий асарлар Мирзо Улуғбек даврида юзага келган.

Нега Улуғбекни миллий рамз сифатида кўрмаймиз? Бу савол тарихга ёндашувимиздаги муҳим жиҳатларни ҳам очиб беради. Тарихда буюк саркарда ва буюк олим орасидаги фарқни қандай ажратамиз?

Бу мавзуда Қурултой подкастида жуда қизиқарли фикрлар айтилди. Тарихий рамзлар ва уларга нисбатан ёндашув ҳақида тўлиқ ва батафсил таҳлилни мана шу махсус сон орқали билиб олишингиз мумкин.

🎥 Подкастни мана бу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:https://youtu.be/Nsq_jLtUDcg?si=Sjh8jPxLIGHqLy7z
2.04.2025, 18:33
t.me/bahodirahmedoff/11257
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
7
2.2 k
Қонунга зид далил

Айрим тадбиркорларни фаолиятини текширувчилари текшириш тартибини бузгани учун МЖТК 241-2-моддаси билан жавобгарликка тортилишади. Лекин мана шу текширувчилар тузган далолатномалардан фойдаланаверилади. Аслида бундай хужжатлар қонунга зид дея далил сифатида фойдаланилмаслиги керак.

Конституция 29-моддасига кўра, қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Айрим судларда буни қўллашяпти, тажрибамизда кўрганларимиз ҳам бор. Лекин айримларида Конституция 29-моддасига кўз юмиб ўтиб кетиляпти.

👉@bahodirahmedoff👈
2.04.2025, 16:36
t.me/bahodirahmedoff/11256
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
8
2.2 k
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди солиқ бошқармасининг тадбиркорга нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақидаги даъвоси рад қилибди.

Солиқ органларининг ҳисоб-китобларида янглишишлари ва лоқайдликка йўл қўйган ходимларига нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш бўйича суд томонидан ҳусусий ажрим чиқарилибди. Ижроси қанақа бўларкин энди бу ҳусусий ажримни?

👉@bahodirahmedoff👈
2.04.2025, 15:46
t.me/bahodirahmedoff/11255
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
3
2.3 k
3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё—Европа Иттифоқи саммити нафақат минтақавий, балки глобал сиёсий ва иқтисодий жараёнлар учун муҳим воқелик сифатида баҳоланмоқда.

Ушбу саммит доирасида транспорт, логистика, рақамли инфратузилма, экология, миграция, хавфсизлик, таълим ва туризм соҳаларида аниқ режалар шакллантирилиши кутилмоқда.

Транскаспий халқаро транспорт йўлагини жадал ривожлантириш, «яшил» энергетика салоҳиятини рўёбга чиқариш, таълим алмашинуви дастурларини кенгайтириш мулоқотнинг асосий масалалари бўлади.

Мен учун ижтимоий ва иқтисодий масалаларда ҳамкорлик учун энг ишончли давлатлар бу Европа давлатларидир. Яқинда бўлган Францияга ташрифда ҳам жуда хурсанд бўлгандим. Бу мулоқотгаям оптимистик қараяпман.

👉@bahodirahmedoff👈
2.04.2025, 14:40
t.me/bahodirahmedoff/11254
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
18
2.9 k
Суд раиси ўз ёрдамчисини калтаклаган

Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси Жаҳонгир Якубхўжаевга интизомий жазо чораси қўлланди. Бунга у ўз ёрдамчисини калтаклаб, жароҳат етказгани сабаб бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси Жаҳонгир Якубхўжаев жаримага тортилибди. Бу ҳақда Kun.uz сўровига жавобан Судялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров маълум қилган.

Унга кўра, Наманган вилоят судлари судялари малака ҳайъати қарори билан жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раисига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланган. Турсунали Акбаров жарима миқдорига ойдинлик киритмаган.

Kun.uz манбасига кўра, Жаҳонгир Якубхўжаевга ўртача ойлик маошининг 15 фоизи миқдорида жарима тайинланган.

Жаҳонгир Якубхўжаев 2025 йил 18 январ куни ўз хизмат хонасида ёрдамчиси Шоҳжаҳон Яхшибоевни калтаклаган. Жароҳат олган ёрдамчи Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Тиббий маълумотномада Яхшибоев юз соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши тан жароҳати олгани кўрсатилган.

👉@bahodirahmedoff👈
2.04.2025, 11:36
t.me/bahodirahmedoff/11253
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
7
2.3 k
Тасаввур қилинг: дунёнинг турли бурчакларидан келган парламент аъзолари, сиёсий лидерлар ва экспертлар бир жойга тўпланмоқда. Манзил – Тошкент!

Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеясига ҳозирда халқаро делегациялар келмоқда, муҳим мавзулар муҳокамага тайёрланмоқда, Тошкент эса янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Биргаликда кузатамиз!
2.04.2025, 10:37
t.me/bahodirahmedoff/11252
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
11
2.5 k
Космоснинг чексиз ёки чеклилиги ҳақида илмий изланишлар давом этмоқда.

Баъзи назариялар космоснинг чексиз эканлигини айтса, бошқалари унинг чекланганлигини тахмин қилмоқда. Ҳозирги кузатишлар кўрсатадики, космос кенгаймоқда, лекин унинг охири ёки шакли ҳақида аниқ тасаввур мавжуд эмас. Космоснинг чексиз ёки чеклилиги ҳақидаги савол илмий жамоада ҳали ҳам очиқ қолмоқда ва янги кузатишлар бунга жавоб топишга ёрдам бериши мумкин.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/evCsuPa2IcM?si=Fy-l8iLX9U60W0da
1.04.2025, 19:15
t.me/bahodirahmedoff/11251
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
Репост
14
2.2 k
Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида зарар қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш жазолари қўлланилмаслиги белгиланган. Масалан ЖК 167, 168, 184-моддалари.

Биринчи инстанцияда ушбу моддалар билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, апелляциягача зарар қопланган тақдирда апелляция инстанциясида судланувчи озодликка чиқарилиши деярли аниқ бўлиб қолади.

Судланувчининг қариндош уруғлари зарарни қоплаб апелляция суди мажлисини кўзлари тўрт бўлиб кутишади. Чунки судланувчи озодликка чиқарилишини улар ҳам билишади.

Бироқ айрим судьялар борки, шундай пайтларда ҳар хил баҳоналар билан суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни бошлашади. Арзирли сабаб йўқ, лекин нимадир сабаблар билан ишни кўришни бошқа кунга қолдирилади. Бу ёқда қарз ҳавола қилиб, нимасинидир сотиб, ана бугун чиқади, ана эрта чиқади, деб судланувчини қариндошлари кутишади.

Энг ёмони, шунақа пайтларда судланувчининг қариндошлари ўртасида "Судья нимадандир умидвор шекилли", деган нотўғри қарашлар пайдо бўлади. Адвокат "Қонун бўйича суд барибир озодликка чиқаради, озгина сабр қилайлик", деса, "Бирорта одам топиб беш-ўн сўм бермасак бўлмайди, шекилли" деган фикрлар айтилади. Судья судраб юриб нималар қилиши ҳақида халқ оғзаки ижодидан намуналар айтилади. Шу пайтда "Бизни судларимизда бунақа нарса йўқ" деб тушунтиришга ҳаракат қилиб кўрингда, биров ишонармикан. Ҳохлаймизми-йўқми, шундай ҳолатлар ҳам суд обрўсига жиддий путур етказади.

Шунинг учун ҳам, ҳурматли СУДЬЯЛАР, Сизнинг кичик бир ҳаракатингиз ҳам ўзингиз сезмаган ҳолда бутун суд тизими ҳақида нотўғри қарашлар шаклланишига олиб келиши мумкин. Илтимос, шуни эсдан чиқарманг!!!

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
1.04.2025, 14:05
t.me/bahodirahmedoff/11250
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
7
2.7 k
Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жавобгарликка тортилди

"Шамсиддин Садоий" таҳаллуси билан танилган шоир Шамсиддин Тўраевнинг мурожаати асосида "Давлатинг борида”, “Омонат” ва “Тингла дўстим” номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганлиги аниқланган.

Адлия вазирлиги ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида – 1.875.000 (бир миллион саккиз юз етмиш беш минг) сўм жарима жазоси тайинланган.

Ушбу жариманинг ўзими деб сўрашингиз мумкин. Бу пулдан шоирга бир сўм ҳам берилмайди, чунки бу давлат ҳисобига ундириладиган сумма. Шоир бу ҳуқуқбузарлик фактини асос қилиб фуқаролик судига товон пули ундиришга чиқиши мумкин. "Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги қонун 65-моддасига асосан товон пули зарар қопланиши ўрнига БҲМ 20 бараваридан минг бараваригача миқдорда белгиланади.

👉@bahodirahmedoff👈
1.04.2025, 12:56
t.me/bahodirahmedoff/11249
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
2.8 k
Баҳор – янгиланиш фасли. Баҳорда янги мақсадлар, янгича фикрлар, қизиқарли мавзулар ва яхши кайфиятга эҳтиёж сезилади. Биз сизга кундалик ҳаётда тўхтаб қолмаслик ва энг муҳим ҳамда қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишингизга ёрдам берадиган Telegram каналларни бир жойга жамладик.

Бу ерда сиз батафсил лонгридлар, мемлар, кино, футбол ва видео ўйинлари янгиликлари, таҳлилий мақолалар, долзарб воқеалар шарҳлари, сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг намуналари, ҳазил-мутойиба, спорт шарҳлари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини топасиз. Бу каналлар сизни ўйлашга, кулишга, ҳайратланишга ва янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган барча унсурларга эга.

Баҳор – ўзгаришлар учун энг қулай фасл. Telegram каналларингизни янгилаб, муҳим воқеа ва жараёнлар марказида бўлинг!

👉 https://t.me/addlist/ygY5mEEiqo0wNjEy
1.04.2025, 09:24
t.me/bahodirahmedoff/11248
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
4
1.7 k
Адвокат Руслан Муҳаммадиев бир тадбиркорга нисбатан қўзғатилган жиноят ишида оқловга эришибди. Адвокатнинг бир сўзи менга қизиқ туюлди, мен барибир биринчи инстанция судида оқлов бўлмаса керак деб ўйлагандим, дейди у.

Жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция судларига ишонч шу даражада адвокатларда

👉@bahodirahmedoff👈
29.03.2025, 10:01
t.me/bahodirahmedoff/11247
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
12
2.1 k
🇨🇭Швейцариянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жиддий огоҳлантириш билан чиқмоқда!!!

❗️Мурожаат Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонасига ушбу давлатга сохта ишга таклиф қилиш ва қалбаки ишлаш рухсатномалари билан.

"Хонимлар ва жаноблар, биз Швейцариянинг Тошкентдаги элчихонасида фирибгарликлар, жумладан, Швейцарияга ёлғон иш таклифлари ва “у ерда ишлашга”, деб берилаётган сохта ишлаш рухсатномалари ҳақида тез-тез эшитаяпмиз. Шундай экан, Ўзбекистонда яшаб, Швейцарияда иш қидираётган бўлсангиз, фирибгарлик қурбони бўлиб қолишдан ўзингизни ҳимоя қилинг.

Агар сизга иш таклифи келиб тушса, жуда эҳтиёт бўлинг ва унинг чиндан ҳам ҳақиқийлигини текширинг. Иш таклифининг ҳақиқийлигини текшириш учун Швейцариядаги потенциал иш берувчи билан бевосита алоқада эканлигизга ишонч ҳосил қилинг.

Эътибор беринг, фирибгарлар ўзларини компания вакили сифатида кўрсатишади ва компания ёки ҳатто, Швейцария расмийлари номидан сохта ҳужжатлар ясайди. Шунинг учун, Швейцарияда ишга олмоқчи бўлган компания билан тўғидан-тўғри мулоқот қилаётганингизни турли манбалардан фойдаланиб текширинг.

Жуда муҳим: ҳеч қандай шароитда пул тўламанг ёки ўтказманг! Агар иш таклифи ҳақиқий бўлса, ишлаш учун рухсатнома олиш иш берувчининг зиммасида бўлади. Иш визасини олиш учун Швейцариянинг Москвадаги элчихонасида жойлашган Минтақавий консуллик марказига шахсан ариза топширишингиз керак бўлади. Тошкентдаги элчихонага эмас!

Агар сиз ўзингизни бундай жиноят қурбони ёки фирибгарлар билан алоқада бўлдим, деб ҳисобласангиз, бу ҳақда маҳаллий ички ишлар органига хабар беришингизни тавсия қиламиз",
- дейди Швейцариянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Оболенский.

👉@bahodirahmedoff👈
28.03.2025, 19:01
t.me/bahodirahmedoff/11246
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
3
2.4 k
Тўрткўл туманида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлиси бўлиб ўтибди. Ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва коррупцияга қарши курашишда ички ишлар, соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими тизимларида кўплаб масалалар эътибордан четда қолаётгани қайд этилибди.

👉@bahodirahmedoff👈
28.03.2025, 14:51
t.me/bahodirahmedoff/11245
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
12
2.9 k
Яқинда "Анора" филми Oscar тақдирлаш маросимида бешта йўналишда ғолиб бўлди. Кўпчилик бу фильмни танқид қилиб, уни Oscar мукофотига лойиқ эмас деб ҳисобламоқда. Бироқ бу ютуқларга эришишнинг аниқ сабаблари бор. Масалан, ранглардан фойдаланиш – фильмнинг энг кучли жиҳатларидан бири. Қизил рангнинг рангсиз фон билан уйғунлиги визуал тарзда алоҳида таъсир бағишлаган. Шунингдек, операторлик иши ҳақиқатдан ҳам санъат даражасида.

Бироқ айрим кино томошабинлари фильмнинг жиддий ва мураккаб саҳналарида кутилмаган юмор қўшилганини унчалик ҳам яхши ечим деб топишмади.

"Анора" филми ҳақида Сусамбил канали батафсил таҳлил тайёрлади. Таҳлилни мана бу ерда томоша қилинг:
https://youtu.be/wGehh9vgsEU?si=cNJMqmD_4ItSx_Ku
27.03.2025, 19:52
t.me/bahodirahmedoff/11244
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
15
2.8 k
Кўпкари ўтказганлар жазоланди. Иккита кейсда икки хил модда

Суд қарорларини ўқиш давомида иккита суд қарори эътиборимни тортди.

Биринчи суд қарори: фуқаро жамоат жойида кўпкари ташкил қилганлиги ва мазкур тадбирларни ўтказиш тартибига риоя қилмаганлиги сабабли МЖтКнинг 192-1-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилган ва суд томонидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Иккинчи суд қарорида: фуқаро неварасининг тўйида кўпкари ўйини ташкил қилганлиги сабабли, МЖтКнинг 200-1-моддаси яъни оммавий тадбирлар ўтказиш қоидасини бузиш билан баённома расмийлаштирилиб, суд томонидан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима тайинланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 205-сон Қарорида оммавий тадбирга — 100 ва ундан ортиқ кишиларнинг иштирокида ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий, маърифий ва кўнгилочар-томоша дастурлари шунингдек умумхалқ, диний, касб байрамларини ўтказиш мақсадида оммавий тадбирни ўтказиш объектида ташкил қилинадиган фуқароларнинг биргаликда қатнашишлари дея таъриф берилган.

Демак, юқоридаги иккинчи ҳолатда 100 дан ортиқ шахслар иштирок этган деб хулоса қилсак бўлади. Ва шунинг учун МЖтКнинг 200-1-моддаси билан жавобгарликка тортилган деб тахмин қилиш мумкин. Биринчи ҳолатда одам камроқ қатнашганмикин? Лекин унда нега жарима унга баландроқ тайинланган?

#sudishi

👉 @bahodirahmedoff 👈
27.03.2025, 14:19
t.me/bahodirahmedoff/11243
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
17
5.3 k
Меҳнат низоларида судлар "МК 174"га риоя этишлари керак

Олий судда бугун судлардаги меҳнат низолари бўйича конференция ўтказилмоқда экан. Мана шундай ўзаро мулоқотлар бизга доим керак. Бу масаладаги Олий суд ташаббусларини олқишлайман. Иккала томон учрашиб ўзаро масалаларни айтиб олиб, "соат милларини тўғрилаб" олиши лозим. Масалан адвокатлар қайсидир эътирозларини, мулоҳазаларини суд жараёнларида билдира олмайди. "Суд баҳо беради" деган совуққина расмий жавобни олишини билган тажрибали адвокатлар фикрларини билдирмай қўя қолишади.

Судлар томонидан йўл қўйилаётган меҳнат масаласида биз амалиётда дуч келаётган айрим камчиликлар бор. Булардан бири сифатида буйруқни қонунийлигини иш берувчилар томонидан исботлаш мажбуриятига судлар кўпинча эътибор қаратмаяпти. Нариги томон бўлган иш берувчи (агар оддий бир МЧЖ бўлмаса) кўпинча ички локал хужжатларни яширишга ҳаракат қилади.

Мисол тариқасида ички ишлар билан судлашаётганимизда кўпинча аттестация тартибида бўшатиш учрамоқда. Навбатдан ташқари аттестация ўтказишга асослар нима, аттестация баёни борми ва уни исботловчи далиллар мавжудми дея адвокатлар томонидан берилган саволлар судларда юмшоқ айтганда "ҳавога учмоқда". Аслида аттестацияниям ўтказиш тартиби бор. Судлар охиригача жим туриб "суд баҳо беради бу масалада адвокат, ҳавотир олмай суд баҳо беради" дея тинчлантиришади охирида қарорда ўқисез боплаб бежаб қарор чиқариб беришади.

Мана шунақа вазиятларда Меҳнат кодексининг 174-моддаси Низоларни кўриб чиқиш чоғида меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади деган қоида аниқ ва ҳамма учун ишлаши керак. Олий суднинг фуқаролик ҳайъати бунга менимча ақли етса керак?!

👉@bahodirahmedoff👈
27.03.2025, 10:38
t.me/bahodirahmedoff/11242
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
5
2.6 k
Стримерлар учун зўр янгилик! Kiber uz жамоаси арзон компютерда стрим қилиш мумкинлигини исботлашди. 🤩 Left 4 Dead 2 ўйинида тест қилишибди, Full HD, 60 FPS, 12 Mbit... натижалар ёмон эмас! Агар сизга иккинчи компютер керак бўлса (ўйин учун алоҳида, стрим учун алоҳида), Kiber uz каналидаги видеони кўринг.
Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=czPQJFOdOVg
26.03.2025, 18:50
t.me/bahodirahmedoff/11241
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
57
3.9 k
Ҳайит 30 март куни нишонланади - Президент қарори

Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин, дейилади қарорда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:

(а) ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилди.

👉@bahodirahmedoff👈
26.03.2025, 15:31
t.me/bahodirahmedoff/11240
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
20
2.9 k
"Ер кодексимизнинг 17-моддасида айтилган, хорижлик фуқароларга 1 қарич ерни ҳам сотиш мумкин эмас, ерларимиз фақатгина бизнес учун ижарага берилади"

Қўштирноқ подкастда Хитой ва Ўзбекистон мавзусида суҳбат.

▶️ https://youtu.be/4yver76WRWY
25.03.2025, 13:46
t.me/bahodirahmedoff/11239
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
14
2.5 k
Салибчилар умумий ҳисобда мусулмонларга 8 та юришларни амалга оширган. Иккинчи Салиб юришларида улар Қуддусни Салоҳиддин Аюбийга бой беришади. Барчанинг энг асосий мақсади Қуддус ва Фаластин ерлари эди. Ҳристиянлар бу ерни Исо Масиҳнинг туғилган жойи деса, мусулмонлар бу ерни Исломдаги муқаддас шаҳарлардан бири сифатида қадрлайди

Хўш, нега салибчилар бу ерларга юриш қилди? Улар чиндан бу ҳудудларда яшаган мусулмонларга ваҳшийликлар қилганми? Кейинчалик Салоҳиддин Аюбий Қуддусни қандай қайта эгаллади?

Буларнинг барчасини Худди Шундай каналидаги Салиб юришлари ҳақидаги сонидан билиб олинг: https://youtu.be/TtiLX9vr0WE?si=dVSPWB4VMYkSQYGN
24.03.2025, 16:16
t.me/bahodirahmedoff/11238
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
9
2.4 k
МЧЖ ва АЖ айрим йиғилишларида масофадан қатнашиш тартиби белгиланди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг Хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг йиғилишларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 3613, 2025 йил 24 март) тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи тасдиқланди.

Мазкур низом АЖ ва МЧЖ йиғилишларида масофадан туриб иштирок этиш ва овоз беришнинг асосий шартларини белгилайди, жумладан:

🔹қонун ҳужжатларида назарда тутилган, йиғилишларда иштирокчиларни аниқлаш, Интернет-платформалари орқали авторизация ва идентификациядан ўтказиш усулларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш имконияти;
🔹биржа котировкалари варақасига киритилган акциядорлик жамиятларининг акциялар эгаларининг йиғилишларда масофадан туриб иштирок этиши учун шарт-шароитларни яратиш;
🔹масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш учун фойдаланиладиган махсус электрон платформаларга, жумладан, реал вақт режимида узлуксиз ишлаш, овоз бериш жараёнининг шаффофлиги, ахборот хавфсизлиги, рухсат этилмаган киришдан ҳимояланиш ва бошқа талаблар.

Йиғилишларда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз беришни жорий этиш АЖ ва МЧЖларга:

🔹бошқарув жараёнларида очиқлик ва шаффофликка тарафдорлигини намойиш этиши;
🔹масалаларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш самарадорлигини ошириш;
🔹йиғилиш иштирокчилари кўп бўлганда, айниқса чекка жойларда ёки чет элда бўлса, йиғилишлар ўтказиш харажатларини ва меҳнат зичлигини камайтириш имкониятини беради - дейилади агентлик хабарида.

👉 @bahodirahmedoff 👈
24.03.2025, 13:56
t.me/bahodirahmedoff/11237
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
5
2.4 k
Суд қарорига тузатиш ёки мазмунан ўзгартириш?

ИПК 191-модда:
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни ёзувнинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда, ишда иштирок этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг, суднинг ҳал қилув қарорининг ижроси зиммасига юклатилган бошқа органларнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси бўйича тузатишга ҳақлидир.

Аммо, бу дегани суд қарорини мазмунини ўзгартириб юборадиган жойларини енгил ўзгартириб қўйишмас. Масалан "қаноатлантирилди" деган жумлани "қаноатлантирилмади" деб қўйса тамом деганимас.

Чунки Олий суди Пленумининг 24.05.2019 йилдаги 13-сон қарорига асосан ҳал қилув қарорининг мазмунини ҳамда далилларни текшириш, ҳолатларни аниқлаш ва қонунни қўллаш бўйича қилинган хулосаларни ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ҳал қилув қарори устидан апелляция, кассация шикояти (протести) ва тафтиш тартибидаги шикоят (протест) келиб тушганидан кейин йўл қўйилган ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатишга йўл қўйилмайди.

Худди шунақа ҳолат бир суд ишида бўлган. Туманлараро суднинг ажримига асосан "тузатиш" дея ундирув молия бўлимидан бюджетга деб ўзгартирилган. Олий суд обзорига кўра бу хужжат Олий судга бориб бекор қилинган ва қуйи судга юборилган.

#advokat

👉@bahodirahmedoff👈
24.03.2025, 09:51
t.me/bahodirahmedoff/11236
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
10
2.4 k
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот ходими Шерзод Сапаров билан Қўштирноқ подкастда суҳбат чиққанди. Жуда мантиқли саволлар ва аргументлар билан суҳбат фойдали бўлган десак бўлади.
Линкини улашиб кетаман.

▶️ https://youtu.be/l5VTiE_xSg0
23.03.2025, 13:12
t.me/bahodirahmedoff/11235
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
1
2.0 k
Ижтимоий-сиёсий воқеаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда долзарб мавзулар ҳақида маълумот олишни истасангиз қуйида келтирилган телеграм саҳифалар рўйхатига қўшилиб олишингизни маслаҳат берамиз.

Ўзбекистон ва хорижий янгиликлар, танқидий ва таҳлилий ёндашувлар, қизиқарли мақолалар ва экспертлар фикрлари битта линкда жамланган. Бу ерда сиз таниқли блогерлар, сиёсатшунослар, юристлар, жамоат фаоллари фикрларини ўқиб боришингиз мумкин.

Қўшилинг: 👉https://t.me/addlist/TzBArAhF2pU1YmYy
22.03.2025, 19:04
t.me/bahodirahmedoff/11234
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
3
1.8 k
21.03.2025, 16:33
t.me/bahodirahmedoff/11233
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
3
1.8 k
☢️ Технопловнинг сўровномасида дастлабки 1400 та одамнинг 87% радиацияни хавфли деган. Улар яқинда шок бўлиши ҳам мумкин, чунки Технопловнинг ЯНГИ ВИДЕОСИДА сиз қуйидаги саволларга жавоб оласиз:

• Нега уйдагиларингизни ҳар қучоқлаганингизда сиз радиацияга чалинасиз?
• Бананларни Атом Электростанцияси учун ёқилғи сифатида ишлатса бўладими?
• Овқатимиз радиоактивми?
• Қандай қилиб радиацияга чалиниб ўлиб кетмаслик мумкин?
• Радиация орқали Ҳалкка айланиш иложи борми?
• Радиациядан қандай ҳимояланиш мумкин?
21.03.2025, 16:33
t.me/bahodirahmedoff/11232
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
16
1.8 k
Ўзбекистон мўлжал эмас!

Кўпчилик “Хитой Ўзбекистонни босиб оляпти” деган гапларни эшитган бўлса керак. Айтилишича, бозорлар, корхоналар, ҳатто маҳаллалар ҳам секин-аста хитойликлар қўлига ўтаётган эмиш. Хитойнинг асосий мўлжали айнан Ўзбекистон, дейишмоқда.

Бироқ хитойшунос олимларнинг фикрича, бу ҳақиқатдан анча йироқ. Ўзбекистон Хитой учун муҳим ҳамкор, лекин улар учун асосий иқтисодий нуқта эмас. Энг муҳими – Хитой ва Ўзбекистоннинг умумий чегараси ҳам йўқ! Демак, босиб олиш ҳақида гап кетиши учун ҳеч қандай реал асос мавжуд эмас. Хўш, унда нега бундай хавотир ва шубҳалар пайдо бўлди?

“Қурултой” жамоаси ана шу саволларга жавоб бериш учун махсус подкаст тайёрлади. Холис ва асосли фикрлар, тарихий далиллар ва экспертларнинг мулоҳазалари айнан шу ерда.

🎥 Ушбу ҳавола орқали тўлиқ видеога ўтинг:https://youtu.be/JznCuTL8_m0?si=1sbutEtE1Fi5etqm
20.03.2025, 14:09
t.me/bahodirahmedoff/11231
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
3
1.9 k
Тошкент мезбонлик қилади

Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси бўлиб ўтади.

2025 йилнинг 5-9-апрел кунлари “Tashkent City” ҳудудидаги Конгресс-холл мажмуасида ўтказиладиган мазкур анжуманда дунёнинг 180 та мамлакати, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этиши кутилмоқда.

👉@bahodirahmedoff👈
20.03.2025, 13:16
t.me/bahodirahmedoff/11230
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
1
2.1 k
Интеллектуал мулк департаментининг хабар беришича "Trust and Support" МЧЖ "Муқаддима" асарининг контрафакт нусхалари савдоси билан шуғулланаётган шахсларга чора кўришни сўраган.

Департамент ўрганишлари давомида ушбу асарнинг контрафакт нусхалари савдоси билан "Б.У" МЧЖ, "А.Ҳ" МЧЖ, "Х.Б" МЧЖ ва "Б.Б" МЧЖлар шуғулланаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қонун ҳужжатларининг бузилиши ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритилиб, контрафакт нусхалар савдодан олиб қўйилибди.

👉@bahodirahmedoff👈
20.03.2025, 09:57
t.me/bahodirahmedoff/11229
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
4
2.3 k
"Veritas Inter Lex" адвокатлик фирмаси солиқ органи адвокатуранинг 93 283 197,60 сўм маблағини ғайриқонуний эгаллади деб ҳисобламоқда.
19.03.2025, 16:34
t.me/bahodirahmedoff/11228
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
6
2.4 k
Gravity Falls ҳақиқатан реал ҳаётга асосланганми?! 🤯

Gravity Falls анчайин машҳур сериал. Айнан шунинг учун бўлса керак, тармоқда бу сериал ҳақида турли гап-сўзлар ва ўзига хос мифлар юради. Масалан, АҚШ нинг Орегон штатида шу номли шаҳарчага дуч келишингиз мумкин. Аммо у ерда Стенли Пайнз яшамайди ва осмондан пицца ёғмайди. Сериал муаллифи Алекс Хирш сериални яратишда болаликда ёзган сирли дафтарчаларидан ва ўрмонлардаги ғалати ҳодисалардан илҳомланган! SUSAMBIL канали ушбу мультсериал ҳақидаги энг ғалати ва кутилмаган фактларни жамлади!

🔗 Тўлиқ тафсилотлар видеода!https://youtu.be/B9l2XNV0Yx0?si=uIvV6pwpr9FZOrNX
19.03.2025, 11:15
t.me/bahodirahmedoff/11227
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
7
2.2 k
“Судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойили жорий этилади”

Сенатор Ҳусан Эрматов:

“Амалдаги қонунчиликка кўра, Олий суд раисининг ўринбосарлари – тегишли судлов ҳайъатлари раислари лавозимига аниқ йўналиш (жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий) бўйича сайланиши белгиланган. Олий суд судьяларига нисбатан эса уларнинг қайси ҳайъатда фаолият юритиши Олий суд пленумида тасдиқланиши кўрсатилган. 

Бу эса, Олий суд пленуми ваколатларини чегаралаган ҳолда Олий суд раиси ўринбосарларини бир судлов йўналишидан бошқа бир судлов йўналишига ўтказиш (ротация қилиш)га тўсқинлик қилган. Қолаверса, бу судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини кенг жорий этишга, судлов ҳайъатлари фаолияти самарадорлигини оширишга ҳам монелик қилиб келган.  

Қонун билан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойили кенг жорий этилади. Чунки, Олий суд судлов ҳайъатлари раисларини Олий суд раисининг тақдимномасига биноан Олий суд пленуми томонидан тасдиқлаш тартиби йўлга қўйилади. 

Қонун кучга кирганидан кейин бу амалиёт натижасида судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифати ошади. Раҳбар кадрларни муносиб судлов йўналишига ўтказиш (ротация қилиш) имконияти яратилади”.

👉@bahodirahmedoff👈
19.03.2025, 09:56
t.me/bahodirahmedoff/11226
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
3
2.1 k
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири А. Воитовга нисбатан жиноят иши бўйича апелляция инстанциясида кўрилаётгани расман рад этилди. А. Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида давом этаётган экан.

👉@bahodirahmedoff👈
19.03.2025, 09:42
t.me/bahodirahmedoff/11225
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
2
2.3 k
Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан электрон савдо майдончалари (маркетплейслар) бозорида "UZUM MARKET" МЧЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди.

Энди унинг фаолияти Рақобат қўмитаси томонидан назорат қилиб борилади.

Маълумот учун, товар ёки молия бозоридаги хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг унга ўз фаолиятини рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд ушбу бошқа субъектларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳолати устун мавқедир.

👉@bahodirahmedoff👈
19.03.2025, 09:22
t.me/bahodirahmedoff/11224
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
38
50 k
Суд қарорлари ва хужжатлар жуда ҳиссиз, оғриқ билмас матнлардир

Бир суд қарорида ўқияпман:
"Даъвогар Н. фуқаро О. билан 2013 йил 22 апрелда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган ва ундан 2014 йил 16 майда фарзандли бўлишган.
Фуқаро О. 2014 йил 31 декабрда вафот этган.
Мутахассис хулосасига кўра, ҳуқуқий ҳужжатларда уй-жойнинг умумий қурилиш майдони 68,5 м2 ташкил этиши...."

Қаранг шунчаки бир фактлар йиғиндиси, хронологиясидек ёзилмоқда. Бунга судьяларни айби йўқ, юридик тил ўзи шундай. Энди келинг бу ҳиссиз фактларни озроқ бадиий қилиб унга "жон берсак":

Йигит ва қиз ўзаро бир-бирига маъқул келиб, тақдирларини бир нуқтада кўришиб никоҳ қуришади. Элга тўй-у тантана беришади. Биргаликдаги турмушлари давомида фарзанд кўриш бахти ҳам насиб этади. Кунлар ўтиб борар. Ҳаммани хурсандчиликка кўмиб туғилган чақалоқ катта бўла бошлайди. Аммо фалакнинг гардиши билан шўрпешона чақалоқ 7 ойдан ошганда айни янги йил куни оиланинг бошига кулфат тушиб, гўдакнинг отаси қазо қилади. Болакай етим қолган ва энди у отасини бутун умр кўрмай ўтиш қисмати пешонасига битилган эди...

👉@bahodirahmedoff👈
18.03.2025, 15:31
t.me/bahodirahmedoff/11223
BA
Bahodir Ahmedov
15 053 подписчика
2
2.6 k
Сенат раиси Омбудсман институти фаолиятининг янада кучайтирилиши зарурлигини айтди

Сенат раиси Танзила Нарбаева Омбудсман фақат шикоятларни қабул қилиб, органларга йўналтириш билан чекланмаслиги кераклигини таъкидлади.

- Омбудсман жамиятда инсон ҳуқуқларига ҳурмат маданиятини шакллантириш билан шуғулланиши лозим. Бундан ташқари, Омбудсман ва унинг ҳудудий бўлинмалари ижро органлари томонидан жиддий қабул қилиниши ва уларнинг тавсиялари дарҳол бажарилиши шарт, деди Сенат раиси.

👉@bahodirahmedoff👈
18.03.2025, 13:16
t.me/bahodirahmedoff/11222
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло