У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
OL
Олий суд | Расмий канал
https://t.me/oliysuduz
Возраст канала
Создан
Язык
Таджикский
0.25%
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
13.48%
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
Найдено 1 902 результата
4
445
Фарғонада суд фахрийлари иштирокида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
26.04.2025, 12:55
t.me/oliysuduz/42762
462
Олий суд ва Жиззах вилоят судларининг масъуллари томонидан Фориш ва Зарбдор туманларида сайёр қабул ўтказилиб, 14 нафар фуқаронинг судга доир мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатларнинг 13 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 1 та мурожаат ижобий ҳал этилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
26.04.2025, 12:53
t.me/oliysuduz/42761
476
Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман суди томонидан маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
26.04.2025, 12:49
t.me/oliysuduz/42760
1
474
БРИФИНГ / Сурхондарё вилояти судлари мутасаддилари 2025 йилнинг биринчи чорагида одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
26.04.2025, 12:48
t.me/oliysuduz/42759
561
Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг сайёр мажлисида пробация хизмати назорати остида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
26.04.2025, 12:37
t.me/oliysuduz/42758
2
560
Бухоро вилоят суди ташаббуси билан Бухоро вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБда Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти мавзусида семинар ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
26.04.2025, 12:35
t.me/oliysuduz/42757
614
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарияти томонидан Шовот туманида ўтказилган сайёр қабул доирасида Хоразм вилоят маъмурий суди раиси Ж. Султанова ва Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари У. Бакдурдиев аҳолининг судга доир мурожаатларини эшитиб, тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар беришди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
26.04.2025, 12:29
t.me/oliysuduz/42756
3
825
Нафс инсоннинг энг ашаддий душманидир. У ўз соҳибини не-не аянчли кўйларга солмайди, дейсиз. Вақти келса, қотилликка ҳам ундайди. Шунга қарамай, одамзод унинг измидан чиқолмайди.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Максим Копшин анчадан буён гиёҳванд моддаларни ташиш ва сақлаш билан шуғулланарди. Шунга яраша оз-моз пул ҳам жамғарганди. Қибрайлик Фатҳиддин Алихонов эса ногаҳон бундан хабар топиб қолади. Шундан кейин Фатҳиддинда М. Копшиннинг пуллари ва буюмларини қўлга киритиш фикри туғилади.

И. Ғайбуллаев, Ф. Алихонов ва Р. Дўстмуродов олдиндан жиноий режа тузиб, тил бириктиради. Режага мувофиқ эса 2024 йил 19 август куни соат 19:30 ларда Мирзо-Улуғбек туманининг Аҳмад Югнакий мавзесидаги М.Копшин истиқомат қиладиган хонадон ёнига келади.

Сўнгра юзларига қора матодан ишланган ниқоб таққан ҳолда ғайриқонуний равишда уйга бостириб киради.

“Чақирилмаган меҳмон”лар кирибоқ мезбонга ҳужум қилиб, уни дўппослашга, тепкилашга тушади. Оқибатда Максимнинг бир зумда юзи, кўзи моматалоқ бўлади ва танасининг бошқа жойлари жароҳатланади. Бу ҳам етмагандек, қўл ва оёқларини боғлаб, бўйнига пичоқ тираган ҳолда ўлдириш билан қўрқитиб, пул ва қимматбаҳо буюмларини талаб қилишади. Шу аснода “Iphone 14 Pro” русумли уяли телефонидаги “Тенге банк” иловаси орқали электрон хамёнидаги 2 миллион сўм пули, “AppleWatch” қўл соати ва хотира қурилмаси, 600 минг сўм нақд пули, кумуш занжири ва телефон қувватлаш мосламасини босқинчилик йўли билан эгаллашади. Аммо бу уччала жиноятчини қониқтирмайди, ошқачароқ ҳийла ўйлаб топади.

Яъни энди босқинчилар хонадон соҳибини ўзларига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида мажбурлаб гапиртириб, мазкур ҳолатни видеотасвирга олади. Қолаверса, гўёки улардан бир ой муддатда қайтариш шарти билан 10 000 АҚШ доллари олгани, қарзининг ярмини 10 кунда, қолган 5 000 АҚШ долларини эса 2024 йил 15 сентябрда тўлиқ қайтариб бериши ҳақида ёздириб олади.

Унгача “IPhone 14 Pro” русумли уяли телефони, хорижга чиқиш паспорти ва 34 дона ўрамдаги гиёҳвандлик воситасини гаров тариқасида олади. Пулни бермаса видеотасвирни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб, жиноий жавобгарликка торттириш билан қўрқитади.

Буни қарангки, гарчи ўзи ҳам жиноятчи бўлса-да, М. Копшин қонун устуворлигига ишонарди. Шу боис у Ибрат, Фатҳиддин ва Рашидга қонуний чора кўришни сўраб, Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилади.

Албатта, мазкур мурожаат асосида 2024 йил 21 август куни соат 21:30 ларда тезкор тадбир ўтказилади. Ушбу жараёнда М. Копшин аввалига Мирзо Улуғбек туманининг Юзработ кўчасида жойлашган “Korzinka” супермаркети олдида Ф. Алихонов билан учрашади. Фатҳиддин эса унга Қибрай тумани Салар қўрғони, “Фаровон” маҳалласи ҳудудида жойлашган ёнғинга қарши кураш бўлими ёнига боришини айтади.

Хуллас, Максим белгиланган жойга етиб боради. Бироздан сўнг эса ўша манзилга “JENTRA” русумли, давлат рақами eчиб қўйилган автомашинада И. Ғайбуллаев ҳам келади. Шунда у М. Копшиндан талаб қилинган пул ҳисобидан 3 000 АҚШ долларини олган вақтда ушланади. “Қаҳрамон”ларимизнинг товламачилигини Ибрат Ғайбуллаевнинг автомашинасидан топилган Максимнинг гаровга олинган буюм ва ҳужжатлари ҳам тасдиқлайди. Бинобарин, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилади.

Яқинда мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилди. Оқибатда суд И. Ғайбуллаев ва Р. Дўстмуродовни Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди, 165-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари, 227-моддаси 2-қисми “а” банди, 271-моддаси 2-қисми “б”, “е”, “ж” бандлари, Ф. Алихоновни эса 28,164-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,165-моддаси 2-қисми “б”, “в” банди билан айбли деб топиб, тегишли муддатларга озодликдан маҳрум этди.

Афсуски, сўнгги пайтларда босқинчилик ва товламачилик сингари ўзгалар мулкини талон-торож қилиш тоифасидаги жиноятлар сони ортиб бормоқда. Бу асосан И. Ғайбуллаев каби муқаддам судланган шахслар томонидан кўпроқ содир этилмоқда. Суднинг қора курсисига ўтиргандан кейинги пушаймон эса душмандан ўзга нарса эмас.

Дилноза Ҳолиқназарова,
жиноят ишлари бўйича
Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
26.04.2025, 12:15
t.me/oliysuduz/42755
1
2.0 k
Навоий вилоят судининг раиси А. Аллаев ҳамда Навоий вилоят маъмурий судининг раиси А. Муродов томонидан вилоятнинг олис ҳудудида жойлашган Учқудуқ ва Томди туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрида яшовчи фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг мурожаатлари онлайн тарзда қабул қилинди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 17:27
t.me/oliysuduz/42754
31а.mp4
25.04.2025, 17:26
t.me/oliysuduz/42753
1
2.0 k
ГАПЛАШАМИЗ | “Андижон” телеканали жонли дастурининг суд-ҳуқуқ ислоҳотлари мавзусига бағишланган навбатдаги сонида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг раиси Иқболжон Азизов, жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси Наргиза Шарипова ҳамда Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси Сардорбек Матмусаев иштирок этди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 17:21
t.me/oliysuduz/42752
1
1.9 k
Тошкент вилояти суди ва Тошкент вилоят маъмурий суди томонидан жорий йилнинг биринчи чоракдаги фаолияти якунлари бўйича брифинг ўтказилди. Унда Президентимизнинг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони талаблари асосида вилоят суди раисининг фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича ўринбосарлари, шунингдек, вилоят маъмурий суди раиси ўринбосари томонидан атрофлича маълумот берилди.

Қайд этилганидек, ҳисобот даврида жами 12 минг 616 та фуқаролик иши кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,9 фоизга кўпайган. Бундан ташқари, фуқаролик судларига жами 40 минг 57 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг 15 минг 54 таси қайтарилган ёки қабул қилишдан рад этилган. 24 минг 955 таси бўйича суд буйруқлари чиқарилган.

Булар асосан коммунал тўловлар, газ ва электр таъминоти бўйича қарздорликларни ундириш юзасидан қабул қилинган. Чиқарилган суд буйруқлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоизга кўпайган.

Жорий йил бошидан бери жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларда ҳам кўплаб мурожаатларга ечим топилмоқда.

Мазкур жараёнларда масъул мутахассислар аҳолига ҳуқуқий тавсиялар берилиб, ижроси кўп вақт талаб қиладиган масалалар ҳам назоратга олинмоқда.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 16:19
t.me/oliysuduz/42751
4
1.7 k
25.04.2025, 16:19
t.me/oliysuduz/42750
4
1.7 k
25.04.2025, 16:19
t.me/oliysuduz/42749
4
1.8 k
Олий суд ва Қашқадарё вилоят суди ташаббуси билан “Фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини ҳал этишда вужудга келаётган муаммолар, уларнинг ечимлари ва ҳуқуқий оқибатлари” мавзусида конференция ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 15:08
t.me/oliysuduz/42748
1
1.8 k
БРИФИНГ / 2025 йилнинг 1-чораги сарҳисоби

Тоҳир Файзиев - Самарқанд вилоят маъмурий судининг раиси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 15:06
t.me/oliysuduz/42747
1
1.7 k
#қонун_кўмаги

НИЗОЛИ ҚАРОР СУДДА ҚОНУНИЙ ЕЧИМ ТОПДИ

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан олиб борилаётган туб ислоҳотлар қонун устуворлиги ва одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтирмоқда. Хусусан, маъмурий суд ишларини тафтиш тартибида кўриш амалиётининг амалга жорий этилгани суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишда муҳим ўрин тутмоқда.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 14:36
t.me/oliysuduz/42746
2
1.7 k
#жиноят_ва_жазо

ТЎҒРИ ЙЎЛДАН АДАШГАНЛАР ҚИСМАТИ

Ҳаётда пешона тери тўкмай енгил йўл билан бойлик орттиришга уринган кимсаларнинг қилмиши ҳамиша аянчли якун топган. Чунки бундай нопок йўл кишини нафақат бадном қилади, балки тегишли жиноий жавобгарликни ҳам келтириб чиқаради.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 14:30
t.me/oliysuduz/42745
#жиноят_ва_жазо
ТЎҒРИ ЙЎЛДАН АДАШГАНЛАР ҚИСМАТИ

Ҳаётда пешона тери тўкмай енгил йўл билан бойлик орттиришга уринган кимсаларнинг қилмиши ҳамиша аянчли якун топган. Чунки бундай нопок йўл кишини нафақат бадном қилади, балки тегишли жиноий жавобгарликни ҳам келтириб чиқаради.

👉 Батафсил
25.04.2025, 14:29
t.me/oliysuduz/42744
9
1.6 k
Ангор туманида мактаб ўқитувчиси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга судланди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 14:15
t.me/oliysuduz/42743
1
1.6 k
Qaraqalpaqstan Respublikası sudlarınıń basshıları tárepinen Shomanay hám Qanlıkól rayonları puqaraları ushın kóshpeli qabıllaw ótkerildi. Onda puqaralardıń sud-huqıq tarawına baylanıslı múrájatları tıńlandı

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 14:02
t.me/oliysuduz/42742
2
1.6 k
Судларда масофадан онлайн иштирок этиш учун қулайликлар яратилмоқда / Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатидан репортаж

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 13:57
t.me/oliysuduz/42741
1
1.6 k
Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг навбатдаги сайёр мажлиси манзил-колониясида ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 13:56
t.me/oliysuduz/42740
6
1.6 k
Судлар мустақил ва адолатли фаолият юритсин

Бунинг учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузурида Судлар фаолиятини моддий таъминлаш Департаменти ташкил этилган эди.

Олий суд ҳузуридаги Департаментнинг асосий вазифалари эса қуйидагилар этиб белгиланган:

– судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш бўйича ишни ташкил этиш, шунингдек, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

– суд биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг самарали сарфланишини таъминлаш, судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирларни кўриш;

– судьялар ва суд аппарати ходимларининг меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва бошқа муҳим вазифалар ижросини таъминлашдан иборат.

Бугунги кунда Департамент томонидан умумий юрисдикция судларининг иш фаолияти учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратилиши ҳамда уларни моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргина пойтахт судлари мисолида олсак, Тошкент шаҳрида 23 та суд фаолият олиб боради. Жумладан, Тошкент шаҳар суди (жиноят, фуқаролик, иқтисодий судлов ҳайъатлари), Тошкент шаҳар маъмурий ҳамда туманлараро судлари, Ўзбекистон Республикаси ҳамда Тошкент ҳарбий судлари, 12 та жиноят ишлари бўйича туман суди суди, 5 та фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди, 1 та туманлараро иқтисодий суди мавжуд.

Судлар фаолиятини таъминлаш Департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими томонидан умумий юрисдикция судларининг иш фаолиятида зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича давлат бюджетидан ҳамда Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жорий йилнинг биринчи чорагида муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, умумий юрисдикция судларида фаолият юритаётган судья ва суд ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар вақтида тўлаб келинмоқда.

Ҳар хил турдаги асосий воситалар, инвентарлар, товар-моддий захиралар ҳамда хўжалик харажатлари учун эса жами 2 727 302,0 минг сўмлик харидлар амалга оширилиб, мавжуд эҳтиёжлар асосида таъминлаб берилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 27 февраль куни судлар фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси бўйича суд биноларининг фаолият йўналиши ва шаҳарсозлик нормаларига мослигини ўрганиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ иштирокида ҳар бир суд биноси хатловдан ўтказилди.

Унга кўра, ишчи гуруҳ хулосаларидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳрида 8 та суд идорасига янги замонавий бинолар қуриш, 3 та суд биносини реконструкция қилиш ва 5 та суд биносини капитал таъмирлаш юзасидан таклифлар берилиб, ушбу лойиҳаларнинг тегишли давлат дастурига киритилиши ҳамда маблағ ажратилиши бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Бу ишларнинг амалга оширилишидан кўзланган асосий мақсад умумий юрисдикция судлари томонидан одил судловнинг амалга оширилишида суд ходимларига зарур шарт-шароитлар яратиш, хусусан, судга ташриф буюрувчи фуқароларга қулайликлар яратиш – энг муҳим вазифа.

Ғайрат САЛОҲИДДИНОВ,
Судлар фаолиятини моддий таъминлаш
департаментининг Тошкент шаҳар
ҳудудий бўлими бошлиғи

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 13:55
t.me/oliysuduz/42739
2
1.8 k
Тошкентда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56-4-моддасида (гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга жарима солинди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 10:34
t.me/oliysuduz/42738
8
1.8 k
Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг тергов судьяси Х. Қўқонбоев божхона постида ўтказган сайёр мажлисдан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 10:29
t.me/oliysuduz/42737
1
1.7 k
Олий суд ва Жиззах вилояти судларининг масъуллари томонидан Зафаробод ва Пахтакор туманларида сайёр қабул ўтказилиб, 23 нафар фуқаронинг судга доир мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатларнинг 21 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 1 та мурожаат ижобий ҳал этилди, 1 та ариза ўрганиш учун қабул қилинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 10:28
t.me/oliysuduz/42736
1.6 k
Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг сайёр мажлисида вояга етмаган фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаётган оталарга нисбатан қонуний чоралар кўрилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 10:16
t.me/oliysuduz/42735
1.5 k
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг раиси Анвар Раҳимов Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 10:16
t.me/oliysuduz/42734
4
1.5 k
БРИФИНГ | Андижон вилояти суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Жасуриддин Абдусаттаров фуқаролик судларининг 2025 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти юзасидан ахборот берди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 10:15
t.me/oliysuduz/42733
3
1.6 k
АДОЛАТ ТАНТАНАСИ / Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ажрими билан И. Раҳимовнинг мулк ҳуқуқи ҳимоя қилинди. Жавобгар фуқаронинг акаси Ибрат Раҳимов ва адвокати Азизбек Артиков суд жараёни ҳақида ўз фикрини билдиришди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 10:11
t.me/oliysuduz/42732
1
1.6 k
Жиззах вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармасида амалий семинар ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 10:09
t.me/oliysuduz/42731
4
1.8 k
БРИФИНГ / Озоджон Ражабов - Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 09:49
t.me/oliysuduz/42730
2
1.7 k
Суд тизимининг интерактив хизматлари имкониятлари хусусида Андижон вилояти судлари фаолиятидан репортаж

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 09:43
t.me/oliysuduz/42729
3
1.5 k
Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди томонидан пробация ҳисобида турувчи шахслар билан учрашув ҳамда сайёр суд мажлиси ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 09:42
t.me/oliysuduz/42728
11
1.5 k
Сурхондарё вилояти судлари томонидан “Медиация тўғрисида”ги қонунига асосан фуқаровий-ҳуқуқий, шу жумладан, оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга нисбатан медиация келишувини қўллаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

2019 йилнинг 1 январидан кучга кирган “Медиация тўғрисида”ги қонун ҳақида фикр юритишдан аввал “медиация” сўзининг луғавий маъносига тўхталиш жоиз. Воситачилик маъносини англатувчи бу атама лотинча “mediare” сўзидан олинган бўлиб, жаҳоннинг кўплаб давлатларида юз берган катта-кичик низоларни тинч йўл билан ҳал этишнинг энг мақбул усули сифатида тан олиб келинмоқда.

Мамлакатимиз судларида, жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди биносида “Медиация хонаси” ва суд мажлисига келган томонлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун “Она ва бола хонаси” ҳам ташкил этилди.

Оилани асраш ва мустаҳкамлаш, бола ҳуқуқларини таъминлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланган.

Оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан туғилаётган баҳслар, турмушнинг дарз кетиши ва у билан боғлиқ можаролар, айрим хонадонлардаги мавжуд нотинч маънавий-руҳий муҳит натижасида содир бўлаётган никоҳдан ажралишлар бугунги кунда жамиятимизда жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган масаладир.

Жорий йилнинг 1-чораги мобайнида фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди томонидан 45 та никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги фуқаролик иши бўйича тарафлар яраштирилган.

Натижада эса 90 нафар вояга етмаган фарзанднинг ўз ота-онаси бағрида улғайиб, меҳрга зор бўлмаслигига, тирик етим бўлиб қолмаслигига, шунингдек, эр-хотин ўртасидаги бошқа турдаги оилавий низоларни ҳамда улар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган турли ноҳуш оқибатларнинг олди олинишига эришилган.

Эътиборли жиҳати шундаки, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан оилаларни яраштиришда медиатор, оила ва хотин-қизлар бўлими масъул ходими, психолог, туман имом хатиби ва бошқалар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган 1-чораги давомида болалар низоси ва бошқа тоифа билан боғлиқ кўрилган ишларда судга келувчи шахсларнинг 100 нафардан ортиғининг болалари суд мажлиси тугашига қадар “Она ва бола хонаси”да хавфсиз шароитда бўлиб турган.

Бундан кўринадики, ушбу қонун жисмоний ва юридик шахслар ўртасида юзага келадиган фуқаролик, меҳнатга оид ва иқтисодий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ҳамда тарафларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 09:42
t.me/oliysuduz/42727
9
1.7 k
25.04.2025, 09:42
t.me/oliysuduz/42724
9
1.4 k
25.04.2025, 09:42
t.me/oliysuduz/42726
10
1.6 k
25.04.2025, 09:42
t.me/oliysuduz/42723
9
1.5 k
25.04.2025, 09:42
t.me/oliysuduz/42725
9
1.4 k
25.04.2025, 09:42
t.me/oliysuduz/42720
10
1.4 k
25.04.2025, 09:42
t.me/oliysuduz/42721
10
1.4 k
25.04.2025, 09:42
t.me/oliysuduz/42722
1.8 k
Андижон вилояти суди ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида вояга етмаган болалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш масалаларига бағишлаб ўтказилган семинардан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 09:38
t.me/oliysuduz/42719
2
2.0 k
"Ассалом, Бухоро!" кўрсатувида Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Сарвиноз Қамбарова билан суҳбат

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25.04.2025, 09:37
t.me/oliysuduz/42718
9
4.1 k
24.04.2025, 14:36
t.me/oliysuduz/42716
9
4.1 k
24.04.2025, 14:36
t.me/oliysuduz/42717
9
3.9 k
Бугун Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг йигирманчи йиғилиши иштирокчилари Шанхай шаҳар Юқори босқич халқ судига ташриф буюриб, ушбу суд мисолида “рақамли суд” фаолияти билан танишди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
24.04.2025, 14:36
t.me/oliysuduz/42715
31
2.5 k
ТЕРГОВ СУДЬЯСИНИНГ БИР КУНИ / Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг тергов судьяси Меҳрибон Ҳасанова ҳақида лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
24.04.2025, 14:27
t.me/oliysuduz/42714
11
2.5 k
Олий суднинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Жасур Умаров «Суд иш юритишининг электрон формати» мавзусидаги Халқаро муҳокамалар форумида иштирок этиб, «Суд фаолиятига ахборот-коммуникация технологиялари ва сунъий интеллектни жорий этиш — Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида маъруза қилди.

Ж. Умаров ўз маърузасида Ўзбекистонда адолат тизимини рақамлаштириш, уни очиқ, самарали ва фуқаролар учун қулай қилишга қаратилган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди. Жумладан, электрон судлар, ишларни автоматик тақсимлаш тизимлари, видеоконференцалоқа платформалари, шунингдек, сунъий интеллектдан процессуал фаолиятда фойдаланиш имкониятлари ҳақида сўз юритди.

Форум доирасида турли давлатларда суд иш юритишини электрон форматга ўтказиш билан боғлиқ қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди, жумладан:

- электрон суд платформаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

- суд иш юритишда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг ҳуқуқий жиҳатлари;

- киберхавфсизлик ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш;

- суд тизимини рақамлаштириш соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари.

Ушбу форум ахборот-коммуникация технологиялари ва сунъий интеллектдан суд тизимида фойдаланиш бўйича тажриба алмашиш ҳамда рақамли адолат соҳасидаги халқаро мулоқотни мустаҳкамлашда муҳим майдонга айланди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
24.04.2025, 10:24
t.me/oliysuduz/42713
5
2.0 k
24.04.2025, 10:24
t.me/oliysuduz/42711
5
1.9 k
24.04.2025, 10:24
t.me/oliysuduz/42710
5
2.1 k
24.04.2025, 10:24
t.me/oliysuduz/42712
6
1.7 k
Жиноят ишлари Беруний туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 266-моддасида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
24.04.2025, 10:18
t.me/oliysuduz/42709
3
1.7 k
Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида даъво аризаларини тайёрлаш, судларга тақдим этиш ва уларни судларга электрон тарзда юборишда мавжуд муаммоларга бағишланган семинар ташкил ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
24.04.2025, 10:16
t.me/oliysuduz/42708
2
1.6 k
БРИФИНГ / Нодирбек Файзиев - Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
24.04.2025, 10:15
t.me/oliysuduz/42707
5
1.8 k
БРИФИНГ / Хуршид Турсунов - Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
24.04.2025, 10:13
t.me/oliysuduz/42706
3
1.8 k
БРИФИНГ / Салимжон Абдурасулов - Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
24.04.2025, 10:10
t.me/oliysuduz/42705
3
1.7 k
Самарқандда “Меҳнат муносабатлари: қонунчилик назарияси ва суд амалиёти” мавзусида конференция бўлиб ўтди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
24.04.2025, 10:07
t.me/oliysuduz/42704
6
1.7 k
Олмалиқ шаҳрида таниш эркакни қасддан ўлдирган аёл 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга судланди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
24.04.2025, 10:05
t.me/oliysuduz/42703
4
1.8 k
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида Қорақалпоғистон Республикаси суди ташаббуси билан “Тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ишларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари: суд амалиётидаги муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Тадбирда судьялар, давлат солиқ бошқармаси, прокуратура, давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, суд бошқарувчилари иштирок этди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Б. Ктайбеков тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) мураккаб ва кўп жиҳатли ҳуқуқий жараён бўлиб, уни тўғри юритиш масъул соҳа вакилларидан чуқур билим, таҳлил қилиш қобилияти ва амалий тажриба талаб этишини таъкидлади. Чунки суд амалиётида банкротлик ишларининг сони ортиб бориши, айниқса, кичик ва ўрта бизнес соҳаларида, ушбу масалага жиддий ёндашишни тақозо этмоқда. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун қарздорларнинг молиявий қобилиятини аниқлаш ва уларнинг тўловга қобилиятсизлигини тўғри баҳолаш имконини беради. Шу боисдан ҳам, мазкур қонун нормаларни тўғри ва аниқ қўллаш соҳада юзага келиши мумкин бўлган турли муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

– 2025 йилнинг 1 март ҳолатига судларнинг иш юритувида тугатишга доир иш юритиш муддати бир йилдан ошган 82 та тўловга қобилиятсиз (банкрот) корхона мавжуд бўлиб, ушбу тоифадаги ишлар айрим ҳолларда ҳаракатсиз қолдирилган ёки тугатиш бошқарувчиси томонидан оралиқ ва якуний ҳисобот тақдим қилинмаган. Қонун талабига кўра, ҳар чоракда оралиқ ҳисобот, иш тугаганда якуний ҳисобот топширилиши шарт. Банкротлик жараёнларининг чўзилиши кредиторларнинг манфаатларига зарар етказади, иқтисодий муомаладаги ишончни камайтиради ва бизнес муҳитини ноаниқ ҳолга келтиради, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяси А. Аяпов.

Тадбирда тўловга қобилиятсиз деб топилган ҳамда бир йилдан ортиқ муддат давомида тугатиш ишлари якунланмаган корхоналарни тугатиш бўйича иш ҳолатлари шу ишга масъул бўлган шахслар иштирокида атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, Солиқ кодекси ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонуности ҳужжатлари нормалари билан ишлашда уларни амалда тўғри қўллаш, қонунчиликда белгиланган процессуал муддатларга оғишмай риоя қилиш, ишларни кўриб чиқишда тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларига путур етказмаслик ҳамда юзага келаётган муаммоли ҳолатларни қонун доирасида бартараф этиш лозимлиги атрофлича тушунтирилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
24.04.2025, 09:38
t.me/oliysuduz/42702
2
1.4 k
24.04.2025, 09:38
t.me/oliysuduz/42699
2
1.6 k
24.04.2025, 09:38
t.me/oliysuduz/42700
2
1.6 k
24.04.2025, 09:38
t.me/oliysuduz/42701
5
1.7 k
Термизда Олий суди ва Сурхондарё вилоят суди ҳамкорлигида фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини ҳал этишда юзага келаётган муаммолар, уларнинг ечимлари ва ҳуқуқий оқибатлари мавзуига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда фуқаролик ишлари бўйича судьялар, воҳадаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг кадрлар масалалари бўйича мутасаддилари, касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этди.

Семинарда Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Баҳодир Жумаев, Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Нурали Раҳмонов, Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Шерали Тоғоев ва бошқалар меҳнат муносабатлари ҳамда унга риоя этиш, фуқароларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш юзасидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

Ўтган йил вилоятда судларга манфаатдор идоралар киритган даъво аризалари таҳлил қилиниб, фуқароларнинг бузилган меҳнат муносабатларини тиклаш бўйича мурожаат қилиш тартиблари, судгача Медиация тўғрисидаги қонун талабларидан кенг фойдаланиш, корхона ва ташкилотларга ходимнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тақдимномалар чиқариш тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Ходим ҳуқуқлари ўз вақтида тикланмаган ҳолларда судларга шахс манфаатида даъво аризаси бериш, мазкур ҳаракатлар кўпчилик бюджет ташкилотларининг тўланиши лозим бўлган ортиқча харажатларидан сақлаб қолиши тушунтирилди.

Юзага келаётган меҳнат низолари дастлаб ходим ишлаган ёки ишлаётган корхона, муассаса ва ташкилотнинг касаба уюшмасида ёхуд меҳнат низолари бўйича комиссияларида кўриб чиқилиб, унинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чораларини кўриш, судгача бўлган босқичда низоларга тарафлар ўртасида келишув ва медиация тартиб-тамойиллари асосида ечим топиш ҳамда ходимнинг ҳуқуқларини тиклаш, шунингдек, уларнинг меҳнат қонунчилигида белгиланган ва қонун билан кафолатланган ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан фикр алмашди.

Тадбирда меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари, қонунларда, интизом тўғрисидаги устав ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўймаслик, ходим ўз меҳнат мажбуриятини бузган ҳолларда интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилиши ёки меҳнат қонунчилиги ҳамда бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чораларининг қўлланилиши ҳақида тушунча берилди.

Қизиқарли баҳс-мунозаралар асосида ўтган семинарда прокуратура органларининг фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида олиб бораётган ишлари, касаба уюшмалари, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси давлат инспекторларининг интизомий жазо чораларини қўллаш юзасидан кўраётган чора-тадбирлари тўғрисидаги маърузалари ҳам тингланди.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
24.04.2025, 09:33
t.me/oliysuduz/42698
7
1.9 k
24.04.2025, 09:33
t.me/oliysuduz/42696
7
1.9 k
24.04.2025, 09:33
t.me/oliysuduz/42695
6
1.9 k
24.04.2025, 09:33
t.me/oliysuduz/42697
6
1.9 k
24.04.2025, 09:33
t.me/oliysuduz/42694
8
2.0 k
24.04.2025, 09:33
t.me/oliysuduz/42693
6
2.2 k
Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқармаси ҳамкорлигида бола ҳуқуқларини судларда ҳимоя қилишнинг ўзига хос талаблари мавзуида семинар такшил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
24.04.2025, 08:01
t.me/oliysuduz/42692
9
2.3 k
АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ / Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ҳукми билан оқланган О. Умаров ва унинг ҳимоячиси Б. Пулатовнинг сўзлари

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 16:54
t.me/oliysuduz/42691
2
2.2 k
Олий суд ва Қашқадарё вилоят суди ташаббуси билан “Фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини ҳал этишда вужудга келаётган муаммолар, уларнинг ечимлари ва ҳуқуқий оқибатлари” мавзусида конференция ташкил этилди.

Унда вилоятда фаолият юритувчи ташкилот ва идораларнинг кадрлар масалалари бўйича масъуллари ҳамда касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этди.

Конференция бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири – меҳнат муносабатлари ва унга риоя этиш, фуқароларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини ҳимояланишига бағишланди.

Дастлаб 2024 йил давомида судларга манфаатдор идоралар томонидан киритилган даъво аризалари таҳлил қилиниб, фуқароларнинг бузилган меҳнат муносабатларини тиклаш ҳақида мурожаат қилиш, судгача Медиация тўғрисидаги қонун талабларидан кенг фойдаланиш тартиблари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, корхона ва ташкилотларга ходимнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тақдимномалар чиқарилиши, ходим ҳуқуқлари ўз вақтида тикланмаган ҳолларда даъво аризаси бериш мақсадга мувофиқлиги, қолаверса, мазкур ҳаракатлар кўпчилик бюджет ташкилотларини тўланиши лозим бўлган ортиқча харажатлардан сақлаб қолиши тушунтириб ўтилди.

Сўз олганлар меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари, ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бузган ҳолларда интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилиши ёки меҳнат қонунчилиги ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чораларининг қўлланилиши ҳамда қонунларда, интизом тўғрисидаги уставлар ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмаслиги юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида прокуратура органларининг фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан олиб бораётган ишлари, касаба уюшмалари, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси давлат инспекторларининг интизомий жазо чораларини қўллаш юзасидан маърузалари эшитилди.

Қизғин тарзда бўлиб ўтган конференция давомида иштирокчилар амалиётда юзага келаётган баҳсли мавзулар ва муаммолар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 16:44
t.me/oliysuduz/42690
2
1.8 k
23.04.2025, 16:44
t.me/oliysuduz/42685
3
1.8 k
23.04.2025, 16:44
t.me/oliysuduz/42688
3
1.8 k
23.04.2025, 16:44
t.me/oliysuduz/42684
2
1.8 k
23.04.2025, 16:44
t.me/oliysuduz/42689
3
1.8 k
23.04.2025, 16:44
t.me/oliysuduz/42687
3
1.7 k
23.04.2025, 16:44
t.me/oliysuduz/42686
3
1.6 k
23.04.2025, 16:44
t.me/oliysuduz/42683
11
2.5 k
XX СОВЕЩАНИЕ ПРЕДСЕДАТЕЛЕЙ ВЕРХОВНЫХ СУДОВ ГОСУДАРСТВ-ЧЛЕНОВ ШАНХАЙСКОЙ ОРГАНИЗАЦИИ СОТРУДНИЧЕСТВА

Сегодня делегация во главе с председателем Верховного суда Республики Узбекистан Бахтияром Исламовым приняла участие в двадцатом совещании председателей Верховных судов государств-членов Шанхайской организации сотрудничества (ШОС), состоявшемся в городе Ханчжоу под председательством Китайской Народной Республики.

В совещании также приняли участие председатели и судьи Верховных судов Республики Беларусь, Республики Индия, Исламской Республики Иран, Республики Казахстан, Китайской Народной Республики, Кыргызской Республики, Исламской Республики Пакистан, Российской Федерации, Республики Таджикистан, председатели Верховных судов стран-партнёров по диалогу ШОС – Азербайджана и Турции, представители Секретариата ШОС и Исполнительного комитета РАТС ШОС.

В ходе совещания, прошедшем в дружественной и деловой обстановке, атмосфере взаимопонимания и доверия, стороны обсудили актуальные вопросы правосудия, представляющие взаимный интерес, а также перспективы дальнейшего сотрудничества судебных органов в различных отраслях права.

Рассматривая вопросы кибербезопасности и цифрового управления, стороны договорились об углублении практического сотрудничества в этой области, совершенствовании механизмов взаимодействия между судебными органами для борьбы с киберпреступностью.

Также участники выразили готовность к взаимному изучению полезного опыта по интеграции искусственного интеллекта в работу судов.

В ходе совещания подчёркнута актуальность укрепления роли судебной власти в вопросах предотвращения и разрешения конфликтов и споров, в частности, соединения судебных способов с альтернативными средствами разрешения и урегулирования споров.

Кроме этого, подчёркнута важность судебной защиты несовершеннолетних. При этом единогласно выражена готовность уделению особого внимания назначению строгих наказаний за нарушение прав и интересов детей, совершенствованию законодательства в сфере защиты детей на пространстве ШОС, усилению профилактики и регулирования правонарушений несовершеннолетних, а также укреплению сотрудничества в области судебной защиты детей.

Вопросы углубления взаимодействия в сфере борьбы с насильственными и террористическими преступлениями также заняли своё место в повестке дня совещания.

Придерживаясь общепризнанных целей и принципов международного права в целях дальнейшего развития и усиления роли судебных органов государств – членов ШОС в совершенствовании совместной деятельности в области защиты прав и свобод человека, укрепления региональной безопасности и стабильности, главы Верховных судов государств-членов ШОС подтвердили намерение укреплять и расширять сотрудничество между высшими судебными органами и осуществлять взаимодействие и координацию для улучшения эффективности межсудебных связей на принципах взаимного доверия, дружбы и добрососедства на пространстве ШОС.

Участники Совещания отметили важность продолжения содержательного диалога между Верховными судами для развития судебных систем государств-членов ШОС, основывающихся на общепризнанных нормах и принципах национального и международного права.

XX совещание председателей Верховных судов государств-членов Шанхайской организации сотрудничества прошло в духе конструктивного диалога и плодотворного сотрудничества.

По итогам совещания подписано Совместное заявление.

Достигнута договорённость о проведении двадцать первого совещания председателей Верховных судов государств-членов ШОС в 2026 году в Исламской Республике Иран.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 16:35
t.me/oliysuduz/42682
16
4.4 k
ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИГА АЪЗО ДАВЛАТЛАР ОЛИЙ СУДЛАРИ РАИСЛАРИНИНГ XX ЙИҒИЛИШИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг Ханчжоу шаҳрида Хитой Халқ Республикаси раислигида ўтказилган йигирманчи йиғилишида иштирок этди.

Шунингдек, йиғилишда Беларус Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси Олий судлари раислари ва судьялари, ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкор-мамлакатлар – Озарбайжон ва Туркия Олий судлари раислари, ШҲТ Котибияти ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси вакиллари қатнашди.

Дўстона ва ишчанлик муҳитида, ўзаро тушуниш ва ишонч руҳида ўтган йиғилишда томонлар умумманфаатли одил судловнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш баробарида суд органларининг ҳуқуқнинг турли йўналишлари бўйича ҳамкорлиги истиқболларини ҳам кўриб чиқишди.

Бугунги анжуманда киберхавфсизликка доир масалалар муҳокама қилинар экан, иштирокчилар бир овоздан бу борадаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш, кибержиноятчиликка қарши курашишда суд органлари ўртасида алоқаларни ривожлантиришга келишиб олди.

Шунингдек, судлар фаолиятига сунъий интеллектни татбиқ этишга доир тажрибалар алмашинувини йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилиш давомида низоларни судгача ва суд жараёнида ҳал этишнинг муқобил усуллари ҳақида тажрибалар ўртоқлашилиб, бу соҳада судларнинг ролини мустаҳкамлаш лозимлиги эътироф этилди.

Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари вояга етмаганларнинг суд ҳимоясига оид масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратган ҳолда бола ҳуқуқ ва манфаатларини бузганлик учун қатъий жазо чораларини қўллаш зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, ШҲТ минтақасида бола ҳуқуқлари ҳимоясига оид қонунчиликни такомиллаштириш, вояга етмаганлар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни бошқариш, бу борадаги тажриба алмашинувини янада кенгайтириш, бола ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш доирасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда вояга етмаганлар учун соғлом ҳуқуқий муҳит яратишга келишиб олдилар.

Йиғилиш кун тартибидан зўравонлик ва терроризм билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш мавзуси ҳам ўрин олди.

ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раислари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган мақсад ҳамда тамойилларига таянган ҳолда келгусида ШҲТга аъзо давлатлар суд органларининг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида олий суд органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ишонч ва дўстликка асосланган алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Йиғилиш иштирокчилари миллий ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёр ва тамойилларига асосланган ШҲТга аъзо давлатлар суд тизимларини ривожлантириш мақсадида Олий судлар ўртасидаги мазмунли мулоқотни келгусида ҳам давом эттириш муҳимлигини қайд этдилар.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг XX йиғилиши конструктив мулоқот ва самарали ҳамкорлик муҳитида ўтди.

Йиғилиш якуни бўйича Қўшма баёнот имзоланди.

ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг йигирма биринчи йиғилиши 2026 йилда Эрон Ислом Республикасида ўтказилишига келишиб олинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 16:35
t.me/oliysuduz/42681
14
4.4 k
23.04.2025, 16:35
t.me/oliysuduz/42680
9
2.0 k
БРИФИНГ / Илёсжон Усмонов - Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 15:25
t.me/oliysuduz/42679
3
1.9 k
ИСЛОҲОТ ВА МАСЪУЛИЯТ | Хоразм вилоят маъмурий суди ва Урганч туманлараро маъмурий судининг судьялари томонидан суд тизимида инсон манфаатлари ҳимоясига қаратилган ислоҳотлар ҳамда маъмурий судларга доир қонунчиликдаги янгиликлар мавзусида сўз юритилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 15:18
t.me/oliysuduz/42678
16
3.7 k
Аввал хабар қилинганидек, Ханчжоу шаҳрида Хитой Халқ Республикаси раислигида ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг XX йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов маъруза қилиб, йиғилиш иштирокчиларини мамлакатимизда бола ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни суд орқали ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан батафсил таништирди.

----------

Как сообщалось ранее, в городе Ханчжоу под председательством Китайской Народной Республики проходит XX совещание председателей Верховных судов государств-членов ШОС.

Выступив с докладом председатель Верховного суда Республики Узбекистан Бахтияр Исламов, подробно информировал участников мероприятия о широкомасштабных реформах, проводимых в нашей стране в сфере обеспечения прав ребёнка и судебной защиты детей.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 14:23
t.me/oliysuduz/42677
1.9 k
Наманган вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Алимардон Иномов 2025 йилнинг биринчи чорагида иқтисодий судлар томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритади

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 14:21
t.me/oliysuduz/42676
1
1.9 k
БРИФИНГ | Андижон вилояти иқтисодий судларининг 2025 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти юзасидан Андижон вилояти суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Шоядбек Мирзаев ахборот берди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 13:44
t.me/oliysuduz/42675
6
2.0 k
Олий судда ўтказилган конференцияда маъмурий судловни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 13:38
t.me/oliysuduz/42674
2
2.0 k
БРИФИНГ / Нодиржон Расулов - Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 13:37
t.me/oliysuduz/42673
13
2.2 k
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан судьялар ва “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари масъул ходимлари иштирокида “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 12:16
t.me/oliysuduz/42672
4
2.3 k
✅Андижон вилояти судларида коррупцияга қарши курашиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш йўналишида қандай ишлар олиб борилмоқда?

✅ Олий суд интерактив хизматлари имкониятлари, шу жумладан, суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишнинг афзалликлари нималарда кўзга ташланяпти?

✅ Иқтисодиёт соҳасида қонун устуворлигини таъминлашда иқтисодий судларнинг ўрни

✅ Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш бўйича суд амалиётидан лавҳа

✅ Тергов судьялари фаолиятининг ишни судга қадар юритишда тарафлар тенглиги ва тортишуви принципини амалда таъминлашдаги аҳамияти

“Одил судлов” кўрсатувининг Андижон вилояти судлари фаолиятидан тайёрланган навбатдаги сонида юқоридаги жиҳатлар хусусида сўз боради

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 10:50
t.me/oliysuduz/42671
2
2.1 k
Олий суд ва Жиззах вилояти судлари масъуллари томонидан Ғаллаорол ҳамда Бахмал туманларида суд-ҳуқуқ масалаларига доир навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 09:58
t.me/oliysuduz/42670
1
2.2 k
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг тергов судьяси томонидан ҳуқуқбузар қизлар маъмурий жавобгарликка тортилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 09:47
t.me/oliysuduz/42669
1
2.2 k
Puqaralıq isleri boyınsha Nókis rayonlar aralıq sudında "Sud hám jaslar" ushırasıwı ótkerildi. Oǵan Ájiniyaz atındaǵı Nókis mámleketlik pedagogikalıq institutı janındaǵı 2-sanlı akademiyalıq liceydiń huqıqtanıw baǵdarında bilim atırǵan oqıwshılar mirát etildi

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 09:45
t.me/oliysuduz/42668
6
1.9 k
23.04.2025, 09:42
t.me/oliysuduz/42667
1.9 k
Наманган вилояти суди ташаббуси билан ИИВнинг Наманган академик лицейида амалий конференция ва ёшлар билан учрашув ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 09:39
t.me/oliysuduz/42666
4
1.9 k
КУН МАВЗУСИ / Тошкент вилоят судининг ахборот-коммуникация технологиялари бўлими бошлиғи Анварбек Раҳмонов билан суҳбат

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 09:36
t.me/oliysuduz/42665
2
1.9 k
Жиноят ишлари бўйича Сайҳунобод туман судининг навбатдаги мажлисида туман пробация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган бир гуруҳ шахсларга имкон берилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 09:28
t.me/oliysuduz/42664
15
3.9 k
Ханчжоу шаҳрида Хитой Халқ Республикаси раислигида ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг XX йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Беларус Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий судлари делегациялари иштирок этмоқда.

Шунингдек, йиғилишда ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкор-мамлакатлар – Озарбайжон ва Туркия Олий судлари раислари, ШҲТ Котибияти ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси вакиллари қатнашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси делегациясига Олий суд раиси Бахтиёр Исломов бошчилик қилмоқда.

----------

В городе Ханчжоу под председательством Китайской Народной Республики проходит XX совещание председателей Верховных судов государств-членов ШОС.

В мероприятии принимают участие делегации Верховных судов Республики Беларусь, Республики Индия, Исламской Республики Иран, Республики Казахстан, Китайской Народной Республики, Кыргызской Республики, Исламской Республики Пакистан, Российской Федерации, Республики Таджикистан и Республики Узбекистан.

Также на совещании принимают участие председатели Верховных судов стран-партнёров по диалогу ШОС – Азербайджана и Турции, представители Секретариата ШОС и Исполнительного комитета Региональной антитеррористической структуры ШОС.

Делегацию Республики Узбекистан возглавляет председатель Верховного суда Бахтияр Исламов.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.04.2025, 09:23
t.me/oliysuduz/42663
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло