✈️ Маълумки, бугунги кунда савдо ва умумий овқатланиш корхонасида ишлайдиган ходим махсус тайёргарликка эга бўлиши, яъни санитария-нормалари ва талаблари, стандартлар талабларига риоя қилиши ҳамда тиббий кўрикдан ўтган бўлиши шарт. Ҳолбуки, иш берувчи тиббий кўрикдан ўтмаган ходимларни ишлатишга ҳақли эмас. Сабаби бундай ҳолатда таомлар тайёрлаш ва хўрандаларга хизмат кўрсатиш истеъмолчиларнинг саломатлигига зарар етказиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
💊 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2003 йилдаги 75-сонли қарори Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 14.07.2022 йилдаги 14-сонли қарорида мазкур қоидалар белгилаб берилган.
✈️ Рақобат қўмитаси томонидан мазкур қарорларнинг ижроси мониторинги ҳамда истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида танланма асосда 380 та умумий овқатланиш шохобчаларида ходимларни тиббий кўрикдан ўтганлиги бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
✈️ Таҳлиллар натижасида 2 800 нафардан ортиқ ходимнинг 41 фоизида, яъни 1 164 нафар хизмат кўрсатувчи ошпаз, тайёрловчи, ташувчи ходимлар тиббий кўрик дафтарчасисиз ишлаётганлиги аниқланди.
Жумладан,
Қорақалпоғистон Республикасида
🔴14 та умумий овқатланиш корхонасининг 128 нафар ходимидан
84 нафари тиббий кўрикдан ўтмаган.
(Мисол учун, “Gratsiya Invest” ва “Rasulov Oybek-Taomlari” ОКлар ва “Baxram Nigora” МЧЖ ҳамда “Jaxan Nukus” ХКга тегишли ходимлар.)
Фарғона вилоятида
🔴49 та умумий овқатланиш корхонасининг 393 нафар ходимидан
150 нафари тиббий кўрикдан ўтмаган. Ўрганиш жараёнида 49 нафари тиббий кўрикдан ўтди.
(Мисол учун, “Shod Fayz Makon” МЧЖ,“Vox-Dil” ОК,“Behruzbek Osiyo Taraqqiyoti” МЧЖ, “Xalol Rizq Ro‘zi” МЧЖга тегишли ходимлар);
Сурхондарё вилоятида
🔴52 та умумий овқатланиш корхонасининг 301 нафар ходимидан
123 нафари тиббий кўрикдан ўтмаган. Ўрганиш жараёнида 123 нафари тиббий кўрикдан ўтди.
Сирдарё вилоятида
🔴222 та умумий овқатланиш корхонасининг 1 126 нафар ходимидан
304 нафари тиббий кўрикдан ўтмаган. Ўрганиш жараёнида 136 нафари тиббий кўрикдан ўтди.
(Мисол учун, “Mirza-Gril-Servis”, “Yangiyer Super Park” МЧЖлар ва “Zaxro Muslima Hamkor” ХК ҳамда “Jiyda” ОКга тегишли ходимлар.)
Наманган вилоятида
🔴11 та умумий овқатланиш корхонасининг 185 нафар ходимидан
163 нафари тиббий кўрикдан ўтмаган. Ўрганиш жараёнида 72 нафари тиббий кўрикдан ўтди.
(Мисол учун, “Zamin Premium”, “Ahmadbek Majmuasi” вa “Mehmondo‘st Nam” МЧЖларга тегишли ходимлар.)
Жиззах вилоятида
🔴33 та умумий овқатланиш корхонасининг 337 нафар ходимидан ҳеч бири тиббий кўрикдан ўтмаган. Ўрганиш жараёнида 30 нафари тиббий кўрикдан ўтди.
(Мисол учун, “Maqsuda–Nazokat”, “Og‘abek Servis Savdo”, “Surxon Shirin Taomlari” ва “Spaytch Х” МЧЖларга тегишли ходимлар тиббий кўрикдан ўтмаган. )
✈️ Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига ваколат доирасида кўриб чиқиш учун юборилди.
✈️ Маълумот ўрнида: Республикамизда бугунги кунда 21 мингдан ортиқ умумий овқатланиш корхоналари, яъни ресторан, кафе, бар, ошхона ва буфетлар фаолият юритмоқда.
Telegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube |
X |
Raqobat.gov.uz