Президентга ишонган аёлнинг турмуши қандай бўлди?"Уйга вазифа"
Қизимнинг ўқитувчиси "Шаҳрингизда экологияни яхшилаш ва ободонлаштиришда амалга оширилган қандай ишларни биласиз?" деган ижодий иш ёзиб келишга уйга вазифа берибди.
Табиий ҳолат қизим мендан ёрдам сўради.
Расмий каналларни бирма-бир очиб кўрсатиб, бу рақамлар, маълумотлар билан яхши таниш бўлсам-да, юз эшитгандан бир кўрган афзал деганларидек, Nukus.uz расмий сайтига жойлаштирилган фото, видео маълумотлар билан бирма-бир таништирдим. Масалан мана Тахтакөпир йўли отангнинг уйига борадиган катта кўча бўйи. Мана бу кўча эса ҳар ёзда чўмилишга борадиган йўлингда бўлаётган Нукус шаҳрининг ободонлаштириш ва Яшил макон акцияси доирасидаги ишлар қизим.
-Опа, бу қанақа уй? "Модный" экан-а?
-Қизим, бу "Өрнек" маҳалласининг янги биноси, яхши биласан бу ерда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети бор. Сенга кўрсатдим эсингдами? Катта иморат ёдингда ми?
-Талабалар ўқийдиган а?
-Худди шундай.
-Бу-чи?
- Бу эса оғир аҳволда яшаётган хўжаликларга қурилган.
-Бу уйларни кимлар қуради? Катта бурунли экскаватор қурдими? Бизларга ҳам қуриб берадими? Мен шундай уйда яшагим келади, кенг ҳовлисида тўп билан ўйнайман, дўстларимни чақираман дейди. Мени болаларча саволларга кўмиб.
Биз кўп қаватли турар жойда яшаймиз. Шунинг учун ҳовлили ер уй менинг қизим учун ҳавас. Айниқса, боғли, иссиқхонали уйларни кўрса қизиқиб қарайди.
- Бу уйни Президентимизнинг топшириғи билан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги 52-сонли қарори асосида "Өрнек" МФЙ яшовчи Жузимгүл Рустемовага давлатимиз томонидан янги турар жой қуриб берилди. Сабаби, бу оила жуда қийналиб қолган, оғир аҳволда яшаётган эди, қизим.
- Опа, Президент уларнинг уйини қаердан билади? Ёки сунъий йўлдошлардан, учар ликопчадан кўрадими?
-Йўқ қизим, маҳалла деган тизим бор. Унда 7 киши ишлайди. Сенинг мактабингда ўқитувчинг журналга қараб борлаш ўтказганига ўхшаш иш бўлади. Ким қандай турмуш кечиради барчаси шундай "журнал"га ёзиб борилади. Сўнг давлат уларга ёрдам кўрсатиш чораларини кўради.
Қизим бу воқеаларни эшитиб ўтириб, эртак эшитгандек мени тинглади.
Ҳақиқатан ҳам биз эртаклар оламига тушиб қолгандек бўлдик. Давлатнинг фуқароларга қилаётган яхшилиги нафақат тарихий бурилиш, балки Инсон қадри китобининг янги саҳифаси очилишидир.
Тарих ёлғонни кўтармайди. Барибир бир кунлари қалқиб чиқади.
Биз изландик, сўзимизни исботлаш учун лекин яқин 20 йил ичида қорақалпоқистонлик оғир турмушда яшаётган айрим фуқаролар учун бундай эзгу ишларнинг маълумотини, видео-сурат вариантларини топа олмадик.
Халқимиз фикр ва ақл тарозисига солиб, давлатимиз сиёсатидаги "Инсон қадри учун" дастурининг аҳамиятини кенг тушунади, деган умиддамиз. Аҳиллик ва тотувлик, дўстлик билан ривожланган, обод манзилларга изчил, эришиб келяпмиз. Халқ розилиги учун деган сўзлар фақат телевизорда эмас, ёки қуруқ, баландпарвоз ваъдалар эмас, балки ҳақиқий бахтли турмуш кўриниши бўлиб юртимизга кириб келмоқда. Бугун ёшларни кечаги кунимиз билан таққослаганда ватанпарварликка, мамлакатимиздаги сиёсатни тўғри кўзда ўргата олсак, ҳали кўп натижаларга биргаликда эришамиз.
Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги томонидан Ж.Рустемованинг бандлигини таъминлашда субсидия асосида асбоб-ускуналар олиб берилди.
Савол, биз уйга берилган вазифасини қанчалик тўғри очиб бера олдик деб ўйлайсиз?
Каналга уланиш: @Kar24Uz