У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
https://t.me/uzdiplomat
Возраст канала
Создан
Язык
Таджикский
17.35%
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
13.29%
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар

UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
Найдено 842 результата
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
61
49
7.0 k
🔴 Вазир Азиз Ташпулатов 2 соат ичида 40 нафар мурожаатчи билан учрашган яна 580 нафардан ортиқ одамлар навбат кутмоқда

Ички ишлар вазири генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг аҳоли мурожаатлари бўйича қабули давом этмоқда.
Шахсан вазир билан учрашишни истаганлар кўп. Навбат катталиги сабаб мурожаатлар йўналиши бўйича тақсимланмоқда. Айнан вазирга мурожаат қилишни талаб қилганлар йўналтирилган қуйи бўлимларга учрашишдан бош тортмоқда.
Вазир қабулидан чиққанлар “ҳал қиламиз”, “шахсан назоратга оламиз”, каби жавобларни олганини айтмоқда. Шунингдек, мурожаатчиларни телефон рақамлари олиб қолиниб, унга тегишли идора вакили чиқиши ҳам айтилмоқда ва ўша ернинг ўзида учраштирилмоқда.
Мурожаат бошланганига икки соат бўлган бўлсада, шахсан вазир Ташпулатов 40 нафарга яқин мурожаатчи билан учрашиб улгурган.
Мурожаатлар ичида тергов ишлари тўхтаб қолгани юзасидан, кредит, уй-жой масалалари ва оилавий зўравонликнинг жазосиз қолиб келиши каби муаммолар бор.
Шунингдек, афв этилувчилар рўйхатига киришни сўраб келган ёш болали оналар ҳам навбат кутмоқда.
Ички ишлар ходимлари томонидан босим қилингани юзасидан ҳам мурожаатлар талайгина.

🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X
27.04.2025, 12:47
t.me/uzdiplomat/11002
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
20
26
8.3 k
COVID-19' га чалинганлар бошқаларга қараганда 50% кўпроқ ва узоқ касал бўлади — тадқиқот натижалари

COVID-19 қанчалик оғир кечган бўлса, бошқа инфекцияларга чалиниш хавфи шунчалик юқори бўлади — 20–50% гача ошади. Бу ҳақда АҚШнинг Сент-Луис университети олимлари хулоса қилган. Улар 200 000 нафар COVID-19 билан касалланган ва 600 000 нафар инфекциясиз инсоннинг тиббий маълумотларини таҳлил қилган, деб хабар берди T-Online.

Коронавирусдан кейин бир йил давомида касалликни бошидан кечирганлар кўпроқ бактерияли, замбуруғли, вирусли инфекциялар, нафас йўллари хасталиклари ва ўпканинг ўткир шикастланишига дуч келган.

Ҳатто енгил шаклда COVID-19 билан касалланганлар ҳам бошқа касалликларга чалиниш эҳтимоли юқорироқ бўлган.
Олимлар бу ҳолатнинг аниқ сабабини ҳали билмайди. Масалан, локдаун пайтида одамлар изоляцияда бўлгани ва вируслар билан камроқ тўқнашгани каби оддий изоҳлар бу ҳолатни тушунтирмайди, чунки тадқиқотдаги ҳар иккала гуруҳ ҳам бир хил шароитда бўлган.

Telegram |Instagram| You Tube| Facebook
27.04.2025, 10:27
t.me/uzdiplomat/11001
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
53
56
8.4 k
🔴 Янги ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов аҳоли билан шахсий қабул уюштирмоқда

Ички ишлар вазири генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида шахсий қабули бошланиш арафасида.
Бугун соат 10:00 га режалаштирган қабулга ҳозиргача 500 нафарга яқин фуқаролар етиб келган.

Қабул ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида бўлмоқда. Йиғилган 470 нафар аҳоли департамент ховлисида, 100 нафардан ортиғи ичкарида навбат кутмоқда.

🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X
27.04.2025, 08:20
t.me/uzdiplomat/11000
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
138
97
9.4 k
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

“Кўп гап ёлғонсиз, кўп пул ҳаромсиз бўлмайди”.

Жаҳонгир ОРТИҚХЎЖАЕВ,
Собиқ Тошкент шаҳар ҳокими

Каналга уланиш:✏️
https://t.me/uzdiplomat
27.04.2025, 06:37
t.me/uzdiplomat/10999
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
127
26
9.2 k
🔴 Тошкент шаҳар ҳокимлиги коррупцияга қарши курашда Хитой тажрибасига суянмоқчи

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Коррупцияга қарши ички назорат гуруҳи раҳбари Шухрат Турдиқулов Шанхай шаҳар назорат қўмитаси раисининг ўринбосари Ши Тао бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона муносабатларни, тарихий ва замонавий алоқаларни муҳокама қилдилар. Хусусан, Тошкент ва Шанхай шаҳарларининг биродар шаҳарлар сифатидаги муносабатлари ва бу доирада ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳокамаларда миллий коррупцияга қарши тизимлар, уларнинг фаолият хусусиятлари ва самарадорликни ошириш механизмлари ҳақида фикр алмашилди.

Шухрат Турдиқулов Хитойнинг коррупцияга қарши курашдаги тажрибаси муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлар экан, икки давлат ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинуви Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради, деб қайд этди.

Эслатма, Хитойда коррупцияга қарши кураш доирасида айбдор топилган амалдорлар қаттиқ жазоланади — улар лавозимдан бўшатилиши, партиядан ҳайдалиши, узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм этилиши ёки оғир ҳолларда ўлим жазосига маҳкум этилиши мумкин. Коррупция ишларининг оммага очиқ эълон қилиниши ва баъзан телевидение орқали тан олиб чиқишлари ҳам кузатилган.

🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X
26.04.2025, 21:57
t.me/uzdiplomat/10998
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
32
1
8.9 k
🔴 Зеленский Римда Франция Президенти Макрон ва Буюк Британия Бош вазири Стармер билан учрашди

Украина Президенти Владимир Зеленский 26 апрель куни Папа Францискнинг дафн маросими доирасида АҚШ Президенти Доналд Трамп билан учрашувдан сўнг Римда Франция Президенти Эммануэл Макрон ва Буюк Британия Бош вазири Кейр Стармер билан ҳам музокаралар ўтказган.

🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X
26.04.2025, 15:41
t.me/uzdiplomat/10997
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
35
4
9.1 k
🔴 Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президенти Доналд Трамп Римда Папа Францискнинг дафн маросими олдидан учрашди

Ҳар икки тараф расмийлари учрашув бўлиб ўтганини тасдиқлашди, Оқ уй эса учрашувни “жуда самарали” деб тавсифлади. Музокаралар мазмуни ҳақида қўшимча маълумот эълон қилинмади.

Трамп ва Зеленский Ватиканда бўлиб ўтаётган дафн маросимида бошқа давлат раҳбарлари ва қироллик аъзолари, жумладан Британия шаҳзода Уильями, Буюк Британия бош вазири Сер Кейр Стармер ва Франция президенти Эммануэл Макрон билан бирга иштирок этмоқда.

Уларнинг учрашуви Трампнинг Россия ва Украина “келишувга жуда яқин” эканини билдирганидан бир кун ўтиб бўлиб ўтди. Бу баёнот унинг элчиси Стив Уиткофф жума куни Москвада Россия президенти Владимир Путин билан ўтказган музокараларидан сўнг берилган эди.

🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X
26.04.2025, 14:31
t.me/uzdiplomat/10995
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
62
21
8.5 k
🔴 Ҳиндистоннинг аксар нашрлари Ўзбекистонлик 6 ёшли Нарминанинг рақси ҳақида ёзмоқда

Ўзбекистонлик 6 ёшли қизча Нармина Содиқова ҳинд актрисаси Карина Капурга тақлид қилиб тушган рақси инстаграм тармоғида 18 миллиондан ортиқ кўрилди.
Шундан сўнг қизчанинг Карина Капурга тақлид қилган бу видеоси ҳақида қатор Ҳиндистон нашрлари ёза бошлади.
Нашрда 6 ёшли Нарминанинг Карина Капур юз ифодаларига ўхшатишлари, ўзига ишончи ва жозибаси тармоқ фойдаланувчиларини мафтун этгани ёзилади.
“Қора кофта ва кўк рангли жинси шимда, оддий услубда кийингaн Нармина рақсга ўзига хос жозиба бағишлаб, ҳар бир ҳаракатни ишонч ва эркатойлик уйғунлигида ижро этди. Унинг чиқиши бутун дунё томошабинлари қалбини забт этди. Ҳамда рақсда профессионал каби порлаш ҳамда интернетда эътиборни қозониш учун ёш ҳеч қандай тўсиқ эмаслигини исботлади”, дейилади нашрда.

🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X
26.04.2025, 14:14
t.me/uzdiplomat/10994
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
43
30
8.4 k
🔴 ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётини таҳлил қилди ва ўз тавсияларини эълон қилди

Улар орасида амалдорларнинг декларация топширишига оид чораларни тезлаштириш ҳам бор.

2025 йил апрель ойида Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон билан IV модда доирасидаги маслаҳатлашувлар миссиясини якунлаб, расмий баёнот эълон қилди. Баёнотда мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилувчи муаммолар, давлатнинг молиявий сиёсатдаги заиф жиҳатлари ва ислоҳотлар борасидаги тавсиялар ўз аксини топган.

Расмий баёнотда айтилишича, мамлакат инфляцияни назорат қилиши ва солиқ ислоҳотларини чуқурлаштириш орқали иқтисодий шаффофликни кучайтириши лозим.

2025 йилдаги тавсиялар ва янги йўналишлар

Даромадларни декларация қилиш ва шаффофлик

ХВЖ 2025 йилда амалдорлар даромадларини декларация қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилишни тезлаштиришни энг биринчи тавсиялар қаторида берган. Бу чора коррупцияга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, давлат бошқарувида шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, жамғарма экспертлари томонидан қуидаги тавсиялар берилган:

- корхоналар фойдаси ва жисмоний шахслар даромадларига солиқ солиш тизимини ислоҳ қилиш, даромадга қараб солиқ имтиёзларини қисқартириш;

🔹 самарасиз божхона имтиёзларини бекор қилиш ва янгиларини тақдим этишдан воз кечиш;

🔹 давлат қарзини бошқариш стратегиясини такомиллаштирилган ҳисобот ва эълон қилиш орқали шаффофликни ошириш;

🔹 Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) харажатларини бюджетга киритиш, ДХШ лойиҳаларини давлат инвестицияларини бошқариш тизимига интеграция қилиш, шунингдек, ДХШ учун йиллик чекловни камайтириш;

🔹 олтин нархи ўзгаришининг давлат харажатларига таъсирини камайтириш;

🔹 валюта курси ўзгаришининг кенг доирасига босқичма-босқич ўтиш;

🔹 хусусийлаштиришни жадаллаштириш — шаффоф тартиб-қоидалар, инвесторлар ҳуқуқларининг қонуний кафолатлари ва рақобат асосида активларни сотиш;

🔹 тизимли аҳамиятга эга банкларни давлат банклари сифатида сақлаб қолиш режаларини амалга оширмаслик;

🔹 хавфли корпоратив қарздорликни чеклаш — чет эл валютасидаги кредитлар, расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ёки тўловга лойиқ эмас ташкилотларга кредит беришдан сақланиш;

🔹 имтиёзли ва йўналтирилган кредитлардан воз кечиш.

2024 йилдаги тавсиялар эса қуйидагиларни ўз ичига олган эди:

— инфляцияга қарши қатъий пул-кредит сиёсатини олиб бориш;
— давлат бюджети харажатларини мақсадли ва тежамли йўналтириш;
— солиқ базасини кенгайтириш ва бюджет даромадларини ошириш;
— давлат кафолати билан бериладиган ташқи қарзни чеклаш;
— давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштиришни фаоллаштириш;
— молиявий барқарорликни таъминлаш, айниқса давлат банкларини тубдан ислоҳ қилиш орқали.

🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X
26.04.2025, 11:55
t.me/uzdiplomat/10993
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
23
36
9.8 k
Бугун Тошкент тарихидаги энг вайронкор зилзила содир бўлганига 59 йил тўлди

1966 йил 26 апрель куни 8 балли ер силкинишлари пойтахтнинг деярли барча марказий кўчаларини вайроналарга айлантирди, 300 мингдан зиёд кишини бошпанасиз қолдирган эди.

Кейинги вақтларда Марказий Осиёда кетма-кет паст балли зилзилалар кузатилмоқда.

Бундай кичик магнитудали силкинишлар келажакда каттароқ зилзилаларни келтириб чиқармайдими?

26 апрель тонги даҳшатлари қайтарилиши ҳақидаги миш-мишлар қанчалик асосли?

Аввалроқ Uzdiplomat.uz бунга ойдинлик киритиш мақсадида Сейсмолог мутахассисдан жавоб олган эди.

Батафсил➡️https://uzdiplomat.uz/archives/3945

Ютубда кўринг🎥 https://www.youtube.com/watch?v=xhpnCEK6qV8

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
26.04.2025, 08:02
t.me/uzdiplomat/10992
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
126
20
8.9 k
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

“Биз учун, ота-она сифатида, энг муҳим вазифа бу фарзандларимизга тўғри йўл-йўриқ кўрсатиш ва уларни мустаҳкам ахлоқий ва маънавий қадриятларга эга инсофли ва камтар инсонлар қилиб тарбиялашдир».

2013 йил, сентябрь

ЛОЛА КАРИМОВА - ТИЛЛАЕВА

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги собиқ элчиси

🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X
26.04.2025, 07:30
t.me/uzdiplomat/10991
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
1
1
Бухородаги бузилишларга ачинмаган Бухоро матбуоти йўқолиб бораётганига ачинишмоқда…


@anora_sodiq
26.04.2025, 05:16
t.me/uzdiplomat/10990
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
67
20
9.4 k
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланади

Тошкентда Ўзбекистон Бош вазири А.Арипов ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қ.Тошиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича навбатдаги қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Музокараларда Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси лойиҳа чизиғининг чегаранинг охирги тартибга солинмаган участкасидан ўтиши тўғрисидаги Баённома ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасидаги “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги Битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди.

Ўзбекистон фуқароларининг ушбу булоқдан эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши, ўзбек томони булоқнинг учдан икки қисмидан фойдаланишини таъминлаш ҳамда манбанинг сув ресурслари ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни ўзбек томони билан мувофиқлаштириш тўғрисида келишувларга эришилди.

Telegram |Instagram | You Tube | Facebook
25.04.2025, 19:30
t.me/uzdiplomat/10989
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
17
9.6 k
25.04.2025, 16:17
t.me/uzdiplomat/10987
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
24
18
8.7 k
❗️Халқ банкининг навбатдаги шартномаси Ипотека кредити олувчиларга янги имкон яратади

Халқ банки ва “Dune Group Development” ўртасида англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда молия муассасаси матбуот хизмати.

Ушбу ҳужжат “Башкент – менинг орзуйим” лойиҳаси доирасида жисмоний шахсларга қулай шартларда ипотека кредитларини ажратиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.

Меморандум доирасида Халқ банки томонидан таклиф этилаётган ипотека кредити орқали мижозларга “Башкент” турар жой мажмуасидан хонадон харид қилиш янада осон ва молиявий жиҳатдан қулай бўлади.

Батафсил сайтда ўқинг!

🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X Реклама
25.04.2025, 16:17
t.me/uzdiplomat/10985
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
17
9.4 k
25.04.2025, 16:17
t.me/uzdiplomat/10988
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
18
9.4 k
25.04.2025, 16:17
t.me/uzdiplomat/10986
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
37
6
8.5 k
🔴 Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон темир йўл лойиҳаси — Марказий Осиё учун “стратегик ўйин қоидаларини” ўзгартирувчи лойиҳа бўлади

Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги темирйўл келишуви минтақавий савдо ва интеграцияда янги саҳифа очмоқда. Мутахассислар бу лойиҳани бутун минтақанинг иқтисодий келажаги учун муҳим стратегик бурилиш (strategic game-changer)деб баҳоламоқда.

Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари ўртасида тарихий темирйўл битими имзоланиши кутилмоқда. Бу лойиҳа минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Покистон Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар яқинда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан телефон орқали мулоқот қилди. Ушбу мулоқотда Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон (ЎАП) темирйўл лойиҳасининг бориши муҳокама қилинди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Ишоқ Дар яқинда Қобулда бўлиб ўтган уч томонлама музокараларда эришилган келишувлар ҳақида ўз фикрларини билдирган. У бу лойиҳа минтақавий савдо ва логистика тизимини тубдан ўзгартириш салоҳиятига эга эканини таъкидлаган.

Суҳбат давомида томонлар икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш йўллари ва бошқа минтақавий ҳамда халқаро масалалар юзасидан фикр алмашган.

ЎАП темирйўл лойиҳаси стратегик ўзгаришлар келтирувчи ташаббус сифатида баҳоланмоқда. Мазкур йўналиш Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан тўғридан-тўғри боғлайди, натижада юк ташиш вақти ва харажатлари сезиларли даражада қисқаради. Шу билан бирга, Марказий Осиёдаги денгизга чиқиш имконияти йўқ давлатлар Покистон орқали портларга тез ва самарали йўл топади.

🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X
25.04.2025, 15:45
t.me/uzdiplomat/10984
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
20
9.1 k
Ўзбекистонликлар томонидан қонунбузарликлар содир этилаётгани Дубай билан визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкин

Дубайда ўзбекистонликлар иштирокида пичоқбозлик сабабли 15 киши қўлга олинган

Ўзбекистон ТИВ матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилган.

БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ва 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилган. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилган.

“Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз”, – дейилади хабарда.

🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X
25.04.2025, 12:39
t.me/uzdiplomat/10983
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
45
22
8.8 k
25.04.2025, 12:39
t.me/uzdiplomat/10982
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
53
49
9.1 k
⚡️Коррупцияга қарши кураш агентлиги талқини бўйича энг ёпиқ идора - Андижон вилоят ҳокимлиги!

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинган "Очиқлик индекси – 2024" натижаларига кўра, давлат органлари ва ташкилотларида ахборот очиқлиги даражаси баҳоланди.

Унга кўра энг очиқ ташкилотлар деб қуйидагилар қайд этилган:

1. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ – 91,8 балл
2. Солиқ қўмитаси – 90,1 балл
3. "Ўзавтосаноат" АЖ – 89,3 балл

Энг паст кўрсаткичлар Андижон вилояти ҳокимлиги (28,5 балл), Кинематография агентлиги (30,4 балл) ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (32,6 балл) қайд этган.

Энг паст қаторларда шунингдек, Миллий антидопинг агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги,Ташқи ишлар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Фарғона, Жиззах, Сирдарё вилояти ҳокимликлари ҳам ўрин олган.

🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X
25.04.2025, 10:01
t.me/uzdiplomat/10981
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
50
105
9.4 k
Ўзбекистон томони "Дубай шоколади"ни зарарли деб топди

Ўзбекистоннинг озиқ-овқат саноати импортини текширадиган идоралар Дубай шоколадини инсон саломатлиги учун зарарли деб топишди.

Блогерларимиз мазкур шоколадни реклама ҳисобига инстаграмм ва тик-ток тармоқларида тренд даражасига кўтармоқда эди. Нархи ҳам чакана эмас.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси “Fix dessert chocolatier” бренди остидаги Дубай шоколад маҳсулотлари устида назорат харидини амалга оширди.

Баённома натижасига кўра қуйидаги номувофиқликлар аниқланди:

— Мезофил аэроб ва факультатив анаэроб бактериялар (МАФАМ), шунингдек, ачитқи замбуруғларнинг юқори даражадаги мавжудлиги;

— Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва “Salmonella 25 г” бактериясининг мавжудлиги, бу эса меъёрий ҳужжатларда қатъийан тақиқланган;

Қайд этилишича, бундай кўрсаткичлар инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
25.04.2025, 09:47
t.me/uzdiplomat/10980
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
113
31
9.8 k
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

“Коррупциянинг энг хатарли жиҳати шундаки, унинг илдизлари жуда олис тарихга бориб тақалади ва у айрим тоифадаги  одамлар, айниқса, давлат хизматидаги баъзи мансабдорлар ва масъулларнинг қон-қонига сингиб кетган том маънодаги касалликдир».

Июнь, 2019 йил

НИҒМАТИЛЛА ЙЎЛДОШЕВ,

Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори

🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X
25.04.2025, 07:16
t.me/uzdiplomat/10979
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
140
60
9.6 k
🔴Профессор Шерзодхон Қудратхўжа Лавров истеъфоси ҳақидаги фикрни илгари сурди

❓Унинг истеъфоси қанчалик ҳақиқатга яқин?

Профессор Шерзодхон Қудратхўжа 2004 йилдан бери Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келаётган Сергей Лавровни қариб қолганлиги сабабли дипломатияни тушунмасликда айблади ва истеъфосини сўради.

“Ўйлаб кўрсак, бошқа давлатнинг Ташқи ишлар вазири келиб, ўзига тенг Ташқи ишлар вазирининг қучоғини қабул қилмасдан, ўнлаб камералар кўз нигоҳида унинг елкасига бемалол панжасини қўйиб жавоб қайтаришида — бу дипломатик протокол қоидаларига зид эканлигини яхши билиши  керак.

Биз энди доминантликни (яъниким устуворликни) шу йўл ила намоён қилмоқчи эканини қабул қилмаймиз ва буни  новербал услуб орқали намойиш этмоқчи бўлганлигини англаймиз, биз нозик Шарқ одамларимиз, жаноб Лавров қариб қолиб буни тушунмаса истеъфога чиқсин!
Ўз пайтлари СССР ТИВ Андрей Андреевич Громыко бундай чойхонача оғайнигарчиликни (ўрисчасига буни панибратство дейишади) ЎзССР ТИВ Рафиқ Нишоновга нисбатан, ҳаттоки, эп кўрмаган бўларди…», деган Қудратхўжаев.

Лавров лавозимидан озод этиладими?

Россия экспертлари сўнгги пайтларда 20 йилдан ортиқ Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келаётган Сергей Лавровнинг истеъфога чиқиши мумкинлиги фаол муҳокама қилмоқда. Ротацияга туртки берувчи асосий омиллар сифатида ёш (75 ёш) ва лавозимда узоқ муддат ишлаш кўрсатилган. Аммо миш‑мишларнинг асосий сабаби Лавровнинг иккита қўпол хатоси эди: Қозоғистон президенти Қосим‑Жўмарт Тўқаевни танқид қилгани (бу Остона билан муносабатларни мураккаблаштирди ва ҳатто Путин узр сўраб телефон қилди) ва яҳудийларни нацизм билан қиёслагани (халқаро миқёсда резонансга сабаб бўлган). Бу хатолар рўйхатига энди Лавровнинг Самарқандга ташрифи чоғида тил масаласида айтган провокацион гапи ҳам қўшилиши керак. Манбаларнинг таъкидлашича, катта эҳтимол билан Путин Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, Россия вазирининг қилиғи учун узр сўрашга мажбур бўлади. Шубҳасиз, телефон суҳбати ТИВ раҳбарининг позициясига янада путур етказади.

Экспертларнинг тахминларига кўра, Лавров истеъфога чиққан тақдирда, у РФ Хавфсизлик кенгашидаги фахрий лавозимни эгаллайди. Тажрибали дипломат Сергей Бутин (ТИВ биринчи ўринбосари) ёки Ғарб билан музокараларда қаттиққўллиги билан танилган Александр Грушко (ТИВ ўринбосари, Ғарб бўйича куратор) вазир этиб тайинланиши мумкин. Айни вақтда, белгиланган йўналишни давом эттиришга қодир бўлган Президент Администрациясидан кутилмаган номзоднинг тайинлови эҳтимоли ҳам мавжуд.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
24.04.2025, 19:29
t.me/uzdiplomat/10978
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
46
10 k
24.04.2025, 15:20
t.me/uzdiplomat/10976
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
61
48
9.1 k
Болаларга нисбатан қўпол муомалада бўлган “Танзиландия” боғчасининг лицензияси бекор қилинди

23 апрель куни Тошкент шаҳар судида судья Анвар Усманов раислигида кўриб чиқилган суд ишида апелляция шикояти қаноатлантиришни рад этилди ва биринчи инстанция ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида ижтимоий тармоқларда видеолар тарқалгандан сўнг боғча тарбиячилари ишдан бўшатилгани хабар қилинганди.

14 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари томонидан Мирзо Улуғбек туманидаги “YUKSALISH CONSTRUCTION” (“Танзиландия”) нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ўтказилган. Аниқланган қўпол камчиликлар асосида боғчанинг лицензиясини бекор қилиш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритилган.

Жорий йилнинг 19 март куни суднинг ҳал қилув қарори билан боғчанинг лицензияси бекор қилинди.

Суднинг қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти киритганди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
24.04.2025, 15:20
t.me/uzdiplomat/10975
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
47
10 k
24.04.2025, 15:20
t.me/uzdiplomat/10977
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
16
18
9.1 k
🔴 Ногиронлиги бор шахслар ишга жойлашишда қандай муаммоларга дуч келмоқда?

🎥 тўлиқ видео

Яхши даромадли ишга жойлашиш осон эмас. Ногиронлиги бўлган фуқаролар учун эса бу икки ҳисса оғирроқ. Бу борада тегишли қарор ва қонунчилик бўлсада, ногиронлиги бўлган шахслар иш топишда қийинчиликларга юз тутмоқда. Ана шу масалани кенг муҳокама қилиш мақсадида Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази томонидан “MediaDialog" доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, “Sharoit Plus” NNT, “PRAXIS PLUS” МЧЖ ва бошқа нодавлат ташкилотлар билан давра суҳбати ташкиллаштирди.

Учрашувда меҳнат бозорини тўлақонли инклюзив қилиш йўллари, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олувчиларга субсидиялар ва имтиёзлар берилиши жараёнлари бўйича муаммолар муҳокама қилинди.
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олишни тарғиб қилиш ва бунда имтиёзларни кенгайтириш масалаларини кўтаришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни доим юқори бўлган, дейди Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази раҳбари Саида Сулаймонова.

Ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш даражаси қониқарли даражада эмас. Улар ўзлари истаган ишга жойлашишда турли тўсиқларга дуч келишмоқда. Кўчада эркин ҳаракатланиш, иш жойида ассистент билан таъминланиш ва умуман ишга қабул қилинишда муаммоларга учрашади.
“Mediadialog” давлат ва нодавлат ташкилотларини бир стол атрофига йиғилиб камчиликларни очиқ муҳокама қилиши учун муҳим мулоқот майдони бўлди. Учрашувда қатнашган давлат ташкилотлари ўртага ташланган ечимлар давра суҳбати доирасида қолиб кетмаслигига ваъда берди.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
24.04.2025, 14:58
t.me/uzdiplomat/10974
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
145
10
9.7 k
🇺🇿🇹🇲 Президент Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
24.04.2025, 12:26
t.me/uzdiplomat/10973
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
34
15
9.3 k
🔴Тошкентда илк бор Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари учрашди

✔️Учрашувда терроризм, ахборот ва киберхавфсизлик, ноқонуний наркотик ва қурол-яроқ айланмасига қарши кураш масалалари кўрилган.

Тадбир Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувидаги раислиги доирасида ташкил этилган.
Бу ҳақида хавфсизликка тегишли телеграм каналида хабар берилган.

Учрашув давомида асосий эътибор минтақа мамлакатлари хавфсизлигига замонавий таҳдидлар ва хатарларга баҳо беришнинг ягона ёндашувларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни бартараф этишда махсус хизматлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилгани айтилади.

Томонлар минтақавий хавфсизлик, терроризм, экстремизм, ноқонуний наркотик ва қурол-яроқ айланмасига қарши курашиш, трансмиллий жиноятчилик, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳаларидаги долзарб масалаларни ҳамда ўзаро манфаатли бошқа ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилган.

Ушбу тадбир Марказий Осиё давлатлари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, минтақамизда тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида махсус хизматлар раҳбарларининг мунтазам учрашувларига асос солди, дейилади хабарда.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
24.04.2025, 11:27
t.me/uzdiplomat/10972
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
16
15
9.5 k
🔴 Молия секторида лидер аёллар: Халқ банки ва ОТБ ҳамкорлигидаги янги дастур қандай имкониятлар яратмоқда?

Ўзбекистонда аёлларнинг турли соҳалардаги иштироки ортиб бораётган бир пайтда, уларнинг молия сингари масъулиятли сектордаги етакчилиги ҳам марказий масалага айланмоқда. Халқ банки ва Осиё тараққиёт банки томонидан амалга оширилаётган “Лидер аёллар” дастури — ушбу йўналишдаги яна бир муҳим қадамдир.

Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) билан ҳамкорликда “Лидер аёллар” дастури йўлга қўйилди. Бу ташаббус — аёлларнинг молия соҳасидаги ролини янада ошириш, уларнинг касбий ўсишини қўллаб-қувватлаш ҳамда инновацион фикрлайдиган, стратегик қарорлар қабул қила оладиган раҳбарлар захирасини шакллантиришга қаратилган.

Дастур — мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш сиёсатининг амалий ифодасидир. Унинг доирасида Халқ банки тизимида фаолият юритаётган 600 нафарга яқин аёл ходим орасида 55 нафар фаол, ташаббускор ва салоҳиятли аёл танлаб олинди. Улар молия хизматлари, менежмент, етакчилик ва шахсий ривожланиш йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган тренингларда иштирок этмоқда.

Дастур якунларидан кутилган натижалар катта — банк тизимида истиқболли раҳбар аёллар захираси яратилади. Улар аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган банк лойиҳаларида фаол иштирок этади. Бу эса нафақат банк тизимидаги бошқарув салоҳиятини, балки молия секторининг умумий барқарорлиги ва кучини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Реклама
Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
24.04.2025, 10:49
t.me/uzdiplomat/10971
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
73
24
9.7 k
#Real_Ozbekiston

Тошкент ўз рамзларидан бири «Чорсу» меҳмонхонасидан айрилди

«Мана бир ойдирки шу кўчадан ўтаётиб, қийинчилик билан бузилаётган бинони кузатаман. Тошкентнинг рамзи эди, бу меҳмонхона. Меъморий рамзни бузиш шартмиди?», дейди бизга видеони жўнатган ҳамюртимиз.

Маълумот учун, пойтахт марказидаги меҳмонхона 1982-1983 йилларда қуриб битказилган. Унга дастлаб “Москва” номи қўйилган. Мустақилликдан кейин бу “Чорсу” номи билан ўзгартирилган.

Меҳмонхона 2000 йилларга қадар фаол равишда ишлайди. Кейинчалик туризм соҳасини ривожлантириш баҳонасида реконструкция бошланади. У бир неча бор сотувга қўйилди, аввал корейслар, кейин турклар, араблар сотиб олгани хабар берилди.

2024 йил октябрда якунланган техник экспертиза ёғингарчилик ва атроф-муҳит таъсирида меҳмонхонанинг темир-бетон конструкциялари жиддий деформацияга учради деган хулоса берди.

❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида иштирок этинг!

Сурат ва лавҳаларни телеграмдан @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
24.04.2025, 08:56
t.me/uzdiplomat/10970
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
82
43
9.6 k
🔴 Гулнора Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган 67 млн долларлик активлари нималарга сарфланмоқда?

✔️Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган пулларининг фақат бир қисми Ўзбекистонга қайтарилди.

Жараённи назорат қилиш учун БМТ шафелигида ташкил этилган «Ишонч» жамғармаси котибияти раҳбари Йонас Аструпнинг «Газета.uz»га интервью беришича, Гулнора Каримованинг мусодара қилинган активларини қайтариш Швейцариядаги жиноий ишлар билан боғлиқ. Ҳозирга келиб иккита жиноий иш якунига етказилган. Биринчи иш 131 миллион долларга тааллуқли бўлиб, у 2022 йил сентябрь ойида, жамғарма ташкил этилган вақтда кўриб чиқилиб, якунланган эди. Яқинда эса 182 миллион долларга тааллуқли иккинчи иш ҳам ниҳоясига етказилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга қайтариш учун реституция жамғармасига умумий ҳисобда 313 миллион АҚШ доллари ажратилган, шундан 95 миллион доллар маблағ жамғармага ўтказилган. Аниқроқ айтганда, Швейцариядан БМТнинг Нью-Йоркдаги банк ҳисобига 95 миллион доллар ўтказилган. Қолган маблағлар эса Швейцария ҳукумати назоратидаги Швейцария банк ҳисобларида сақланмоқда.

«Демак, жамғарма 95 миллион билан капиталлаштирилиб, ўша 95 миллиондан ҳозирги кунгача 67 миллион доллар миқдоридаги маблағни биз Ўзбекистон аҳолисига фойда келтирадиган иккита соҳа — соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидаги лойиҳаларга йўналтирганмиз. Қолган барча маблағлар БМТнинг Нью-Йоркдаги банк ҳисобида ёки Швейцария ҳукуматининг Швейцариядаги банк ҳисобида сақланмоқда. Жамғармадан 67 миллион доллар маблағ ушбу икки йўналишдаги лойиҳалар учун ажратилган», деган у.

Аструп маблағлар тўлалигича Ўзбекистонга қайтарилишини маълум қилган.

—  Ўзбекистоннинг исталган вилоят ёки туманларидаги перинатал марказларда кўзи ёриган ҳар қандай аёл жамғарманинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги илк лойиҳасидан фойда кўради. Таълим соҳасида бошқа бир лойиҳада эсп таълимга ахборот-коммуникация технологиялари, жиҳозлар ва усулларни жорий этишга қаратилган бўлиб, учта ўқитувчилар малакасини ошириш маркази ва 50 та мактабни қамраб олади.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
24.04.2025, 07:11
t.me/uzdiplomat/10969
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
198
69
11 k
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

«Россияга чопиб бориб нима буюрасиз деб юрадиганлар бор. Ҳозир ҳам бор мен биламан!»
Ислом Каримов,

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
24.04.2025, 06:30
t.me/uzdiplomat/10968
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
328
156
14 k
🔴 Шерзодхон Қудратхўжа ташқи ишлар вазирлигини дипломатик табассумдан дадилроқ сиёсатга ўтишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида билдирган баёнотлари жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Жумладан, у Самарқанддаги “Она тимсоли” ҳайкали ёнида рус тилида ёзув йўқлигидан норозилик билдириб, бу ҳолатни танқид қилди.

ЎзЖОКУ ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа мазкур масала юзасидан қатъий ва очиқ фикр билдирди:

“Ҳар бир мамлакат ўзининг ҳудудидаги тарихий обида ёки ҳайкали атрофида қайси тилда ёзишни фақат ўзи ҳал қилади. Четдан келиб, бошқа давлатнинг Ташқи ишлар вазири бизни танқид қилиши нотўғри. Зеро, биз уларнинг колонияси эмасмиз!”

Қудратхожанинг таъкидлашича, Лавровнинг бундай баёноти шунчаки маданият ёки тил масаласи эмас, балки муайян сиёсий даъво сифатида қабул қилиниши мумкин. У айни масала нима учун айнан Ўзбекистонда кўтарилаётганини ҳам шубҳа билан баҳолайди.

Шу билан бирга, у Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятига нисбатан ҳам танқидий муносабат билдиради:

“Бизнинг вазирлар ҳам Россияга борганда, баъзи масалалар бўйича Лавров каби дадил савол беришни ўрганишлари керак, шекилли. Бугунги кунда ТИВ расмийлари кўпинча дипломатик одоб ортига яшириниб, жиддий масалаларни очиқ қўйишдан чўчишади. Аммо суверен давлат дипломатияси ҳам кучли овоз, ҳам қатъият талаб қилади.”

Қудратхўжа айниқса Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг аҳволига алоҳида урғу беради:

“Нега бизнинг Россиядаги мигрантлар дискриминация қилинади? Нимага уларга нисбатан маҳаллий ҳокимият, миграцион хизматлар ёки полиция томонидан оддий инсон ҳуқуқларини поймол қилувчи ҳолатлар қўлланилса, Россия жамоатчилиги ва давлат расмийлари жим туради?”

Лавров “Она тимсоли — муқаддас” эканлигини таъкидлар экан, Қудратхожа унга шундай жавоб беради:

“Биз ҳам унга инсон ҳуқуқлари ҳам муқаддас эканлигини диққат эътиборига солишимиз ва эслатишимиз керак.”

У Лавровнинг Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларга нисбатан айтган фикрларига ҳам муносабат билдиради:

“Ким билан қандай алоқалар ўрнатишни ёки қай даражада ҳамкорлик қилишни давлатнинг ўзи ҳал қилади! Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Жумладан, Европа Иттифоқи билан ҳам ўзаро алоқалар даражасини Ўзбекистоннинг ўзи белгилайди.”

Фикрини якунлар экан, Шерзодхон Қудратхожа Россия дипломати Лавровга нисбатан халқ мақоли орқали жавоб беради:

“В чужой монастырь со своим уставом не лезут.”

Бу баёнотлар, бир томондан, халқнинг суверенитет ҳақидаги талабини ифодаласа, бошқа томондан, Ўзбекистон ташқи сиёсатини амалга ошираётган расмийларнинг ҳам қатъий позиция ва принципиал ёндашувларини мустаҳкамлаш зарурлигини кўрсатмоқда. Давлат суверенитетини ҳимоя қилиш — бу фақат дипломатик табассум эмас, балки очиқ, принципиал ва дадил сиёсий баёнотдир.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
23.04.2025, 19:50
t.me/uzdiplomat/10967
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
145
25
11 k
Сергей Лавров меҳнат мигрантлари рус тилини ва Россия қонунчилигини билиши зарурлигини яна эслатди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ОАВ вакиллари билан ўтган матбуот анжуманида Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистондан бораётган меҳнат мигрантларига қўйилаётган талаблар ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Муаммонинг иккинчи томони - Россия қонунларига риоя қилиш ва меҳнат мигрантлари орасида жиноий тенденцияларнинг ривожланишига йўл қўймаслик зарур. Ҳозирда бундай ҳолатлар рўй беряпти. Олтин ўрталикни топишимиз керак.

Бу ерда, энг аввало, меҳнат мигрантлари Россия Федерациясига жўнатилишидан аввал рус тилини етарли даражада билиши, ҳам Россия қонунлари ва чет эл фуқаролари меҳнатига оид хулқ-атвор қоидаларини билиш нуқтаи назаридан зарур тайёргарликдан ўтишини таъминлаш вазифаси турибди" дея таъкидлаган Россия ТИВ раҳбари.

Сергей Лавровнинг айтишича, меҳнат муҳожирлари сонининг қисқаришига олиб келадиган чоралар Россия манфаатларига тўғри келмайди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
23.04.2025, 15:07
t.me/uzdiplomat/10966
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
21
73
12 k
Қамчиқ довонида қор ёғмоқда

Хабар берилишича, А373 “Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шаҳрихон-Андижон” автомобил йўлининг 114—142, 160—170 км оралиғида ёмғир, 142—160 км оралиғида эса қор ёғмоқда.

Ҳаво ҳарорати +3 даража, йўлларда кўриш масофаси 1000 метр, шамол тезлиги 1–6 м/с, намлик 67 % ни ташкил этмоқда.

Мутасаддилар “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилмоқда.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
23.04.2025, 12:19
t.me/uzdiplomat/10965
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
162
81
12 k
⚡️Эндиликда таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактабларнинг битирувчилари давлат тилидан имтиҳон топширади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг тегишли буйруғи билан битирувчи синфларнинг якуний аттестациясида таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактаблар учун давлат тили мажбурий фанлар блокига киритилди.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
23.04.2025, 09:13
t.me/uzdiplomat/10964
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
41
46
11 k
🔴Давлат мулкини хусусийлаштириш икки баробар ортади

✔️2025 йил учун хусусийлаштириш дастури белгиланди

“2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида” ги Президент Фармонига кўра, 2025 йилда хусусийлаштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

- 30 триллион сўмлик давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ва камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш;
- Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 115 та жамият устав капиталидаги улушларни, 659 та кўчмас мулк объектини ва 6,1 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш;
- Дастлабки босқичда камида 30 та фойдали қазилма кон ва участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш.
Шунингдек, 2030 йил 1 январгача давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинади.
✔️ Майдони 10 минг метр квадратгача бўлган давлат мулки объектлари юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тадбиркорларга 5 йил муддатга тўғридан-тўғри текин фойдаланишга берилади. Шартлар бажарилганда, ушбу мулк тадбиркорларга баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотилади.

Бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўллангандан кейин ҳам 1 йилдан ортиқ муддатда сотилмаган кўчмас мулк объектлари бошқа юридик шахсларнинг устав капиталига улуш сифатида киритилади.
Бозорлар ва савдо мажмуалари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

Маълумот учун: 2024 йилда хусусийлаштириш бўйича 9,8 трлн сўм тушум таъминланган эди. Янгиланган дастур асосида ушбу кўрсаткични кўп мартага ошириш мақсад қилинган.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
23.04.2025, 08:37
t.me/uzdiplomat/10963
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
125
27
10.0 k
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

“Вазирликлар жамиятимиз томонидан молиялаштириладиган ташкилотлардир. Аммо бугун уларнинг жамиятга нафақат молиявий оғирлиги тегади, балки соҳаларга ҳақиқатдан ҳам зарар етказади”.

БЕҲЗОД ҲОШИМОВ
Иқтисодчи

14.07.2024

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
23.04.2025, 07:57
t.me/uzdiplomat/10962
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
52
105
14 k
🔴 Хорижга ишга кетаётганларга йўл чиптаси, тил ўрганиш ва виза тўловлари учун ёрдам пули ажратилади

Тасдиқланган Низомга кўра, субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади:

✔️чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;

✔️хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;

✔️йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

✔️немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.

Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 млн сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
22.04.2025, 19:15
t.me/uzdiplomat/10961
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
105
41
11 k
🔴 Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандда учрашади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрель кунлари ташриф билан Самарқанд шаҳрига келади.
Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
22.04.2025, 17:37
t.me/uzdiplomat/10960
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
83
27
11 k
Ходимлари мунтазам равишда йўл қоидасини бузиб келган Наманган ҳокимлиги раҳбари ЙҲХБ бошлиғидан ноқонуний радарларни олиб ташлашни сўради

Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиевдан ҳудуддаги ноқонуний радарларни олиб ташлашни сўраган. Ҳокимликнинг хатига келган жавобда англашиладики ҳокимликка тегишли автомобиллар бўйнида 100 тадан ортиқ қоидабузарлик ва 40 млн сўмдан ортиқ қарздорлик бўлган.

Жарималар бўйича муддати ўтиб кетган қарздорликлар мавжудлиги ҳам очиқланган. Аммо, қарздорликлар юзасидан кескин чоралар кўрилгани юзасидан маълумот йўқ.
ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиев Наманган ҳокимлигидан қарздорликларни ундиришда амалий ёрдам сўраган ва сурункали равишда қоида бузаётган ходимларга чора кўришга чақирган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
22.04.2025, 12:14
t.me/uzdiplomat/10959
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
41
67
12 k
Тошкент ва Самарқандда тўрт нафар мансабдор пора билан қўлга тушди

ДХХ ўтказган тезкор тадбирда пойтахтимиздаги туманлардан бирининг мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўқитувчини директор қилиш учун 3 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушди.

“Янгийўл” ТИФ божхона пости инспектори Қозоғистондан темир йўл орқали олиб кирилаётган буғдой маҳсулотлари ортилган вагонларни божхона кўриги ҳамда расмийлаштирувидан муаммосиз ўтказиб бериш эвазига 2700 АҚШ доллари олганида ушланди.

Жомбой тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи хусусий боғча очиш учун турар-жойни ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш ва келгусида раҳнамолик қилиш эвазига 200 АҚШ доллари олганда ушланган.

Пахтачи тумани Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи туманда каръер фаолиятини амалга ошириши учун экологик хулоса бериш, “Наквойсой” ҳудудидан тош-шағал қазиб олишига рухсат бериш ҳамда келгусида МЧЖ фаолиятига раҳнамолик қилиш учун 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
22.04.2025, 07:15
t.me/uzdiplomat/10958
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
113
71
12 k
📄uzdiplomat iqtibosi🖍

«Коррупция фоҳишаликдан ҳам ёмондир. Фоҳишалик шахсий ахлоққа таҳдид солса, коррупция бутун миллат ахлоқини заифлаштиради.»

Карл Краус,

Ёзувчи, журналист

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
22.04.2025, 06:30
t.me/uzdiplomat/10957
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
78
66
11 k
Хусусий клиникада «операция» қилинган прокуратура ходими ҳалок бўлди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси ходимининг вафоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, деб маълум қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қайд этилишича, текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Аввалроқ, “Дарё” нашри марҳум Муҳаммаджон Ҳусаиновнинг турмуш ўртоғи Хонзодабегим Ҳусаинованинг сўзларини келтирганди. Фарғона шаҳридаги клиникага бурун операцияси учун кирган 33 ёшли бемор шифохонадан ўлик ҳолда чиққан. Унга кўра, бемор 10 апрель куни кечки соат 18:00 да операцияга кирган ва 22:30 да эса унинг вафот этгани маълум бўлган.

Марҳумнинг яқинлари бемор вафот этгач, шифокорлар воқеа жойидан қочиб кетганини айтишган. Шифокор Баҳодир Қўчқоров эса операциядан сўнг қочиб кетганини инкор этди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
21.04.2025, 17:44
t.me/uzdiplomat/10956
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
19
10
10 k
#Tayinlov

Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди

Аброрбек Аҳмадалиев Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бу лавозимга келгунга қадар Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган.

1988 йили Избоскан туманида туғилган, 2012 йили Андижон машинасозлик институтини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида бир қатор масъулиятли лавозимларда ишлаган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
21.04.2025, 17:12
t.me/uzdiplomat/10955
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
213
73
14 k
Ёш футболчиларга Cobalt, мураббийларга Chevrolet Tracker совға қилинади

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги ғалабаси учун президент совғаси сифатида Chevrolet Cobalt, мураббийларга эса Chevrolet Tracker автомобиллари совға қилинади.

Жамоа бугун соат 19:00 да Тошкентга етиб келади.

Маълумот учун, Ўзбекистон U17 жамоаси Осиё чемпиони бўлди. Ҳамюртларимиз 9 киши бўлиб қолганига қарамай, Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
21.04.2025, 12:49
t.me/uzdiplomat/10954
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
64
61
11 k
Вазир Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан олди

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи, вилоят ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи ҳамда яна бир ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи, Когон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, Тергов бошқармаси бошлиғининг икки ўринбосари, вилоят ИИБ Котибият бошлиғи, Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Когон тумани ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларига интизомий жазолар қўлланилди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
21.04.2025, 07:49
t.me/uzdiplomat/10953
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
102
40
11 k
📄uzdiplomat iqtibosi🖍️

«Журналистика — бу кимдир чоп этилишини хоҳламайдиган нарсани ёзиш. Қолгани пиар.»

Жорж Оруэлл

Ёзувчи, публицист

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
21.04.2025, 06:55
t.me/uzdiplomat/10952
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
85
35
11 k
🔴 Шерзодхон Қудратхўжа ва Шерзод Асадов “Чимилдиқ”да

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ЎЗЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа билан кинокомедия премьерасида кўриниш берди.

У “Чимилдиқ” кинофильми премьерасига ташриф буюргани ҳақида пост қўйди. Шу вақтгача Асадов кинопремьераларда бўлгани ҳақида ёзмаган. Президент матбуот котибига ЎзЖОКУ ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа ҳам ҳамроҳлик қилган.
Хабардан англашилишича, Президент матбуот котиби Асадов "Mening yurtim" телеканали директори Қобулжон Аҳмедовнинг таклифига биноан кинога борган.
Асадов кино баҳона ҳамкасблар, устоз-журналистлар ва фильм ижодкорлари билан кўришганини ёзади.
ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа ҳам кинопремьерага ташрифи ҳақида ўз каналларига видеолавҳа жойлаган. У кинокомедия оилавий анъана ва қадриятлар нақадар муҳимлигини очиб берганини ёзади.
Шунингдек, Асадов кинога боришни президент ҳам тавсия этганини билдирган. “Президентимиз айтганларидек, давлат хизматчилари вақт ажратиб, оила аъзолари, ҳамкасблари билан биргаликда театр ва кинога тез-тез бориб туришлари керак. Бу нафақат ҳордиқ чиқариш, балки бугунги ҳаётимиз, жамиятимиздаги ўзгаришлар ва инсоний қадриятларни яхшироқ англаш имконини беради”, деб ёзади Шерзод Асадов.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
20.04.2025, 20:11
t.me/uzdiplomat/10951
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
216
40
13 k
Кушербоев асоссиз ушланмаган, у ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган - ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ Экология вазири маслаҳатчиси Р.Кушербаев Янгийўл тумани ички ишлар бўлимига чақирилганлиги юзасидан ахборот берди

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 апрель куни фуқаро Р.Ф. Янгийўл тумани ИИБга киритган шикоят аризасида, Экология вазирининг маслаҳатчиси Р.Кушербаев, унга нисбатан ижтимоий тармоқлар орқали шахсни шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда ҳақорат қилувчи маълумотлар тарқатганлигини баён қилган.

Ушбу иш доирасида ҳозирги вақтда терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан, жорий йилнинг 19 апрель куни Р.Кушербаев қонунда белгиланган тартибга кўра, ИИБга чақиртирилган ва тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилди.

Жиноят-процессуал кодексининг 157, 159-моддаларига асосан терговга қадар текширувни ҳар томонлама тўлиқ ва сифатли олиб борилишини таъминлаш ҳамда аризачи баён этган ҳолатларга аниқлик киритиш учун тергов бўлинмаси томонидан қарор чиқарилиб, Р.Кушербаевга тегишли мобиль телефони вақтинча олиниб кўздан кечирилган.

Мазкур иш доирасида, процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

«Р.Кушербаев ва айрим жамоатчилик фаоллари томонидан тарқатилаётган гўёки асоссиз ариза бўйича ушлаб турилиши, мобиль телефоннинг аҳамиятсиз олиб қўйилиши ёки қандайдир алоҳида суриштирувлар олиб борилаётганлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини таъкидлаймиз.

Фуқаронинг аризаси мамлакатимизнинг қонун ҳужжатларига кўра, тўлиқ текширилиши ва ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Шу билан бирга, ҳар бир процессуал ҳаракатнинг асослилиги ва қонунийлиги устидан ўрнатилган тартибда шикоят келтирилиши ҳам мумкинлигини эслатиб ўтамиз», дейилади ахборотда.

Шунингдек, ИИББ Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ҳамда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ, жамоатчилик субъектларидан асоссиз маълумот тарқатмасликни сўраган.

«Қонунлардаги ахборот тарқатиш юзасидан белгиланган талаблар барча учун мажбурийдир.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятига аралашиш ва маълум бир мақсадда ишни кўриб чиқиш натижаларига, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали таъсир қилишга уруниш, белгиланган тартибда жавобгарлик келтириб чиқаришини эслатиб ўтамиз», дейилган хабарда.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
20.04.2025, 17:15
t.me/uzdiplomat/10950
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
188
42
12 k
🔴Расул Кушербаев ички ишларда асоссиз ушлаб турилиб, телефони олиб қўйилди

✔️Собиқ депутат яна яширин ва шубҳали суриштирувлар бўлаётганини айтиб янги ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовдан изоҳ сўраган.

Табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ўзининг ижтимоий тармоқлардаги канали орқали маслаҳатлашиш бахонасида Янгийўл тумани, ички ишлар бўлимига чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилганини ёзмоқда. Собиқ депутатнинг аниқлаштиришича унинг қўл телефони ҳам олиб қўйилган. “Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз”, деб ёзади Кушербаев.

Собиқ депутат ички ишларнинг мақсади уни телефонини олиб қўйиш бўлганига ишонмоқда.
“Мақсад телефонни олиш вассалом. Буниси эса тушунарли. Кимларгадир телефоним керак бўлаяпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак...”, дейди у.

Кушербаев воқеани баён қиларкан бу қонунчиликка зид эканини ёзади. “Ҳаммаси холис ва қонуний бўлсаку майли. Бироқ бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, анча вақтгача контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, аҳлоқсиз материаллар юборилган”

Шунингдек, у шу кунларда хатто қўшниларидан ҳам суриштирилгани ва у ҳақида маълумотлар тўплашаётгани бўйича ҳавотирларини ҳам билдирган. Кушербаев воқеа тафсилотларини баён қилар экан Янгийўл тумани ички ишлар бўлими собиқ бошлиғи, ҳозирда Ички ишларнинг янги вазири бўлган Азиз Тошпўлатовдан изоҳ сўраган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
20.04.2025, 13:11
t.me/uzdiplomat/10949
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
83
79
11 k
Божхонадан божсиз олиб ўтиладиган товарлар лимити камайди

Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган  тегишли қарорга кўра 1 майдан бошлаб чекловлар қуйидагича бўлади:

- ҳаво транспортида — 1000 доллар (шу пайтгача — 2000 доллар эди);

- темирйўл ва дарё транспортида — 500 доллар (1000 доллар);

- автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали — 300 доллар;

- Жисмоний шахсларга халқаро курьерлик жўнатмалари орқали етказиб бериладиган товарлар учун ставка ҳар чоракда 1000 доллардан ойига 200 долларгача қисқартирилади.
Почта орқали қабул қилинган товарлар учун лимит 100 доллар миқдорида қолди.

20 июлдан бошлаб божхона тўловисиз лимитдан фойдаланиш учун мамлакат ташқарисида бўлишнинг минимал муддати жорий этилади. Хусусан, пиёда ёки автомобилда кираётган фуқаролар чет элда камида икки кун, самолётда қайтаётганлар эса камида уч кун бўлишлари керак. Акс ҳолда олиб кирилган товарлар белгиланган лимитдан ошган деб ҳисобланади ва уларнинг тўлиқ қийматидан 30 фоиз миқдорида божхона тўлови ундирилади.

https://t.me/uzdiplomat
20.04.2025, 09:10
t.me/uzdiplomat/10948
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
149
21
12 k
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

“Ўзича сиёсатдонлар кўпайиб кетди: Мустақилликни бериб қўямиз, дейдиган.

Кимга беряпмиз мустақилликни? Мустақилликнинг берилишини нимада кўряпсизлар, деб савол берадиган одамнинг ўзи йўқ”.

АБДУЛЛА АРИПОВ,
Ўзбекистон Бош вазири

2020 йил, февраль

Каналга уланиш:✏️
https://t.me/uzdiplomat
20.04.2025, 07:36
t.me/uzdiplomat/10947
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
119
12 k
19.04.2025, 16:44
t.me/uzdiplomat/10946
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
33
117
12 k
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани тоғли Ғелон қишлоғига хам қор тушди

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, тунда ҳарорат совиб, ушбу ҳудудда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини енгил совуқ уришига олиб келиши мумкин.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
19.04.2025, 16:44
t.me/uzdiplomat/10945
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
64
13
8.7 k
🔴 Марказий Осиё давлатлари Қибрис масаласида Туркия билан дипломатик зиддиятга юз тутмоқда

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон БМТнинг Шимолий Қибрисни “ишғол қилинган ҳудуд” деб эътироф этувчи резолюцияларини қўллаб-қувватлади.

Шимолий Қибрис ҳақидаги икки тортишувли БМТ резолюцияларини имзолаб, Марказий Осиёнинг уч давлати — Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон — Туркиядан масофа сақлашни маъқул кўрди. Бу эса дўст ва иттифоқчи ҳисобланган мамлакатлар ўртасида дипломатик тортишувга олиб келиши мумкин.

Батафсил…

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
19.04.2025, 14:46
t.me/uzdiplomat/10944
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
94
56
9.8 k
Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини 200 минг АҚШ долларига олиш мумкин

2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил киритилган ўзгаришларга мувофиқ, 111 та мамлакат фуқароларига қуйидаги миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи берилган эди:

•    Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида – 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

•    Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида – 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

•    Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида – 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
19.04.2025, 12:05
t.me/uzdiplomat/10943
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
62
29
9.4 k
Рус тили имтиҳонларини топширган мигрантлар Россия ғазнасига 30 миллион доллар фойда келтирди

Меҳнат мигрантларининг имтиҳон топшириши Россия бюджетига қўшимча 2,5 миллиард рубль (30,4 миллион доллар) олиб келди. Бу ҳақида Думадаги «Единая Россия» фракцияси раҳбари Владимир Васильев маълум қилган. У авваллари бу маблағлар коррупцияга кетган бўлса, энди ғазнага тушганини айтган.

2024 йил октябрда Давлат Думаси мигрантлар учун тил имтиҳонларини ўтказиш бўйича давлат органларининг мутлақ ҳуқуқини жорий этувчи қонунни қабул қилганди. Ноябрь ойида Таълим ва фан вазирлиги ушбу имтиҳонлар учун ягона нархларни белгилашни таклиф қилди. Декабрда ҳукумат имтиҳонларнинг ягона нархини 2,95 минг рубл деб тасдиқлади. Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон учун ҳам шунча тўланади. Яшаш учун рухсатнома олишда топшириладиган бу имтиҳонларнинг умумий нархи 5,9 минг рубль, ишлаш учун рухсатнома ёки патент олишда имтиҳон нархи 3,8 минг рубль.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
19.04.2025, 08:49
t.me/uzdiplomat/10942
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
112
34
9.6 k
🔴 Эндиликда Ўзбекистонда шакарга акциз тўлови бекор қилинади

✔️Шунингдек, қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади.

Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.

Шакар акциз тўловининг бекор бўлиши ва қуруқ сутга қўйилган чекловлар олиб ташланиши ҳисобига қарийб 40 минг одам ишлайдиган 5,5 минг қандолат ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йиллик айланмаси камида 50 триллион сўмга етади.

Ҳозирда 2,5 мингга яқин ресторан ва кафе ҚҚС тўламоқда. Йил бошидан уларга ҚҚСнинг 20 фоиздан 40 фоизгача қисмини “кэшбек” сифатида қайтариш тизими жорий қилинган эди. Лекин, ҳозиргача бу имтиёздан бор-йўғи 69 та умумий овқатланиш корхонаси фойдалангани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, салқин ичимлик, торт, музқаймоқ каби 200 дан зиёд маҳсулот алоҳида-алоҳида сотилса, “кэшбек” берилмаяпти. Ваҳоланки, уларга ҳам ҚҚС тўланган.

Солиқ қўмитасига бу борадаги тушунмовчиликларни тартибга солиб, адолатли тизимни йўлга қўйиш топширилди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
18.04.2025, 14:34
t.me/uzdiplomat/10941
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
107
19
12 k
Шавкат Мирзиёев дунёда пандемия давридагидек таъминот ва қиймат яратиш занжирларида узилишлар пайдо бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирди

Юқори тарифлар оқибатида халқаро савдо ҳажми 3,5 триллион долларга қисқариб, дунёдаги инфляция даражаси 7,5-8 фоизга кўтарилиши ҳақида прогнозлар берилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

“Уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорлари 10 триллион доллар йўқотгани биз учун қаттиқ “сигнал” бўлиши керак.

Энг катта хавф – пандемия даврида бўлгани каби дунё бўйлаб таъминот ва қиймат яратиш занжирларида узилишлар пайдо бўлишидадир”,- деган Президент.

Ўзига нисбатан энг катта импорт божлари қўйилган давлатлар эндиликда Ўзбекистон экспорт қилаётган йўналишларга ўзининг маҳсулоти билан кириш учун агрессив савдо сиёсатини юритиши мумкинлиги қайд этилди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
18.04.2025, 12:56
t.me/uzdiplomat/10940
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
95
21
8.7 k
Россия: "Москвадаги ҳаммомда рейд ўтказиб, Қирғизистон фуқароларини қўлга олган куч тузилмалари Россия қонунчилиги доирасида ҳаракат қилган"

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги “Бодрость” номли ҳаммомда куч тузилмалари томонидан ўтказилган рейд “жамоат жойларини режалаштирилган текшириш” тадбири доирасида амалга оширилганини маълум қилди.

"Рейд давомида қўлга олинган Қирғизистоннинг 25 нафар фуқароси Россия ҳудудида қонунчиликни бузган ҳолда бўлган, айримлари эса “радикал гуруҳлар билан алоқадорликда гумон қилинмоқда", дейилади ТИВ баёнотида.

Вазирликнинг қайд этишича, рейд пайтида “хорижий давлат фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига қаршилик кўрсатган”, шунинг учун уларга нисбатан “тегишли чоралар кўрилган”.

ТИВга кўра, куч тузилмалари мавжуд ваколатлар доирасида ва Россия қонунчилигига мувофиқ ҳаракат қилган.

Бундан олдин Қирғизистон ТИВ эса бу ҳолат бўйича Россия элчисига норозилик нотасини ҳам топширган эди.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
18.04.2025, 10:31
t.me/uzdiplomat/10939
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
59
39
9.1 k
🔴Ўзбекистон ҳам Pegasus жосуслик дастуридан фойдаланганликда гумонланмоқда

✔️Мазкур дастур ёрдамида мухолифат, журналистлар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари шахсий мулоқотлари кузатилгани айтилмоқда

NSO юристи 2019 йилда WhatsApp хакерлик ҳужумларида айбланган мижозлар сифатида Мексика, Саудия Арабистони ва Ўзбекистонни номлади

Батафсил…

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
18.04.2025, 08:00
t.me/uzdiplomat/10938
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
82
58
10 k
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

«"Фоиз", "мукофот" — коррупцияни маҳаллий шевада қандай номлашмасин, у барибир ўзгармайди: коррупция Осиё ҳаётининг ажралмас қисми. Одамлар порани баъзан очиқчасига олишади, бу улар ҳаётнининг бир бўлаги. Вазир ва амалдорлар олаётган маоши билан ўз даражасига мос ҳаёт кечира олмайди”.

ЛИ КУАН Ю,

Сингапурнинг собиқ Бош вазири


Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
18.04.2025, 06:43
t.me/uzdiplomat/10937
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
47
20
8.9 k
Литва Марказий Осиё фуқаролари учун миграция сиёсатини кучайтиради

Марказий Осиё давлатларининг ўнга яқин фуқаросига террорчилик ташкилотлари билан алоқаси ва радикаллашув эҳтимоли туфайли Литвага кириш тақиқланган.

Литва миграцион сиёсатини қайта кўриб чиқиши ва «маданий жиҳатдан яқин давлатлар»дан меҳнат ресурсларини жалб этиши керак, деб ҳисоблайди мамлакат бош вазири Гинтаутас Палуцкас.

LTR нашрининг ёзишича, ҳукумат раҳбари айрим мамлакатлардан чиққанлар радикаллашувга кўпроқ мойил бўлади деган.

Аввалроқ Давлат хавфсизлиги департаменти раҳбари Дарюс Яунишкис Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларидан келганлар орасида радикал ғоялар тарқалиши таҳдиди ҳақида баёнот берган эди.

2025 йил бошига келиб, Литвада 8,9 минг Ўзбекистон фуқароси, 6,5 минг Тожикистон фуқароси ва 5,2 минг Қирғизистонлик меҳнат мигранти ишлаётгани хабар қилинганди. Литвага энг кўп келаётган хорижлик ишчилар Беларус ва Украинадан.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
17.04.2025, 18:07
t.me/uzdiplomat/10936
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
41
43
9.8 k
Real_Ozbekiston

«Сув тўлдириб чўмилса бўладиган йўллар»

Бухоро вилояти Бухоро тумани Тўтихушк қишлоғидан Дехчабеги қишлоғига ўтадиган йўл.

Бу йўл қурилганидан буён бирор маротаба таъмирланмаган бўлса керак. Йўлни балансда сақловчи ташкилотни ҳам эсидан чиқиб кетгандир...

«Ҳосил бўлган чуқурликларда балиқ боқса бўлади. Бу йўлни давлат аҳамиятидаги йўллигига ишонгим келмайди. Туман прокурори сектори. Яқинда Шейхонча маҳалласига вилоят прокурори ташриф буюрдилар. Лекин туман мутасаддилари масалани олиб чиқишмади. Ҳозирда Газли йўли хитойликлар томонидан қайта қурилаётгани сабабли эрталаб тирбандлик юзага келади. Туманга мурожаат қилинса «опен бюджет»га топшир, дейишади. Аҳоли сони камлиги учун бефойда, ютиб бўлмайди. Илтимос ҳеч бўлмаса минимал талаб даражасига келтириб кўйишсин», дейди бизга видеони жўнатган ҳамюртимиз.

❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида иштирок этинг!

Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграмдан @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
17.04.2025, 11:40
t.me/uzdiplomat/10935
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
37
17
9.4 k
🔴 130 нафар бола Ўзбекистон  ҳукуматидан ёрдам кутмоқда

🎥 Тўлиқ видео

Саидкомил Муродов мурожаат билан ҳар ҳафта Соғлиқни сақлаш вазирлигига боради. У Вазирлар маҳкамасига ҳам кўп бора мурожаат қилган.

Унинг фарзанди кам учрайдиган ҳасталикка йўлиққан.
Саидкомил Муродов ўткир ости склерозлашган паненцефалит билан оғриган фарзанди реабилитацияси учун Ўзбекистонда мутахассислар йўқлигини айтади.
Бу касаллик билан оғриган болалар реабилитацияси учун ҳар йили Қозоғистондан бир нафар мутахассис чақирилади. Бемор болалар даволаниши учун катта маблағ талаб этилади. Хасталик талаб этган бир дона дори баҳоси 3-4 млн сўм баҳоланмоқда. Бироқ, 200 нафарга яқин ота-оналарнинг сўровига қарамай касаллик (кам учрайдиган)орфан касалликлари рўйҳатига киритилган эмас. Бу масалада расмийлар шошилмаётгандек. Бироқ, сўнгги икки йил ичида ана шу касалликдан йигирмага яқин болалар вафот этди.

Маълумот учун, Ўткир ости склерозлашган панэнцефалит — бу болалар ва ёшларни асосан зарарлайдиган жуда кам учрайдиган, лекин ўта хавфли бўлган нейродегенератив касалликдир. Бу касаллик қизамиқ вируси билан боғлиқ инфекциянинг узоқ муддатли асорати сифатида ривожланади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
17.04.2025, 08:06
t.me/uzdiplomat/10934
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
63
21
9.4 k
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

«Халқ, раҳбарият олий таълимнинг „ювелир“ даражада тоза бўлишини хоҳлайди.

Мен қурилиш билан олий таълим коррупциядан ҳоли соҳа деб эълон қилгани уяламан. Бу сиз билан бизга даража эмас, уят бу».

АБДУҚОДИР ТОШҚУЛОВ,

Собиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири

2022 йил, февраль

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
17.04.2025, 07:24
t.me/uzdiplomat/10933
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
129
71
11 k
Шавкат Мирзиёев Андижонда таъзияда қатнашди

Давлат раҳбари Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўл-йўлакай таъзияли хонадонга кириб ўтган.

Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

Президент таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
16.04.2025, 13:20
t.me/uzdiplomat/10930
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
66
12 k
16.04.2025, 13:20
t.me/uzdiplomat/10931
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
66
12 k
16.04.2025, 13:20
t.me/uzdiplomat/10932
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
80
9
9.0 k
Хонободда янги туризм маркази ташкил этилади

Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Андижонда ўтаётган йиғилишда маълум қилинган.

Қайд этилишича, Хонободдаги Кампировот маҳалласида 92 гектар ҳудудда туризм маркази ташкил қилинади. Бундай туризм масканлари Булоқбошидаги Ширмонбулоқ, Хўжаободдаги Тош ота маҳаллаларида ҳам ташкил қилинса, қўшимча 1 миллион турист жалб қилиш учун барча имкониятлар бор.

Мутасаддиларга ушбу маҳаллаларнинг мастер-режасини ишлаб чиқиб, зарур инфратузилма харажатларини ҳал қилиб бериш топширилди.

Вилоят ва туман ҳокимликлари бу йил 125 миллион долларлик 25 та лойиҳани якунига етказиш, 3,5 миллион хорижий ва маҳаллий сайёҳни жалб қилиб, туризм экспортини 200 миллион доллардан оширишга масъул этиб белгиланди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
16.04.2025, 11:19
t.me/uzdiplomat/10929
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
82
10 k
16.04.2025, 10:08
t.me/uzdiplomat/10927
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
82
10 k
16.04.2025, 10:08
t.me/uzdiplomat/10928
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
19
82
8.6 k
Тошкентда уйлар ижараси арзонлашмоқда

2025 йил март ойида Тошкентда 1, 2 ва 3 хонали уйлар ижараси ўтган йилга нисбатан арзонлашди. Буни МҲТИ таҳлили тасдиқлайди.

Қайд этилишича, 4 хонали уйларники Шайхонтоҳур туманидаги тўлиқ таъмирланган “люкс” тоифадаги уйлар ижараси ҳисобига бироз қимматлашган.

2025 йилнинг март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари 2024 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада арзонлашди:

Ўртача таъмирланган уйлар:
1 хонали – $296 (-16.6%)
2 хонали – $379 (-4.6%)
3 хонали – $454 (-2.9%)
4 хонали – $521 (-4.7%)

Тўлиқ таъмирланган уйлар:
1 хонали – $411 (-13.1%)
2 хонали – $547 (-15.0%)
3 хонали – $728 (-8.5%)
4 хонали – $957 (+3.1%)

Энг арзон туманлар:

Сергели, Олмазор, Учтепа

Энг қиммат туманлар:
Шайхонтоҳур, Миробод, Яккасарой.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
16.04.2025, 10:08
t.me/uzdiplomat/10926
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
61
39
8.5 k
🔴 130 нафар бола Ўзбекистон  ҳукуматидан ёрдам кутмоқда

🎥 Тўлиқ видео

Саидкомил Муродов мурожаат билан ҳар ҳафта Соғлиқни сақлаш вазирлигига боради. У Вазирлар маҳкамасига ҳам кўп бора мурожаат қилган.

Унинг фарзанди кам учрайдиган ҳасталикка йўлиққан.
Саидкомил Муродов ўткир ости склерозлашган паненцефалит билан оғриган фарзанди реабилитацияси учун Ўзбекистонда мутахассислар йўқлигини айтади.
Бу касаллик билан оғриган болалар реабилитацияси учун ҳар йили Қозоғистондан бир нафар мутахассис чақирилади. Бемор болалар даволаниши учун катта маблағ талаб этилади. Хасталик талаб этган бир дона дори баҳоси 3-4 млн сўм баҳоланмоқда. Бироқ, 200 нафарга яқин ота-оналарнинг сўровига қарамай касаллик (кам учрайдиган)орфан касалликлари рўйҳатига киритилган эмас. Бу масалада расмийлар шошилмаётгандек. Бироқ, сўнгги икки йил ичида ана шу касалликдан йигирмага яқин болалар вафот этди.

Маълумот учун, Ўткир ости склерозлашган панэнцефалит — бу болалар ва ёшларни асосан зарарлайдиган жуда кам учрайдиган, лекин ўта хавфли бўлган нейродегенератив касалликдир. Бу касаллик қизамиқ вируси билан боғлиқ инфекциянинг узоқ муддатли асорати сифатида ривожланади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
16.04.2025, 08:08
t.me/uzdiplomat/10925
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
102
68
11 k
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

“Демократ бўлмоқчимисан? – бўлавер!”, “Социалист бўлмоқчимисан? – бўлавер!, “Диндор бўлмоқчимасан? – бўлавер!”, “Атеист бўлмоқчимисан – бўлавер!”. “Фақат бир шарт билан – солиқларни ўз вақтида тўлашни унутма ва энг муҳими қўшнинг ким бўлишига, қандай йўл ва эътиқодни танлашига халақит берма!”

Франклин Делано Рузвельт

АҚШнинг 32-президенти

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
16.04.2025, 06:34
t.me/uzdiplomat/10924
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
74
10 k
15.04.2025, 20:00
t.me/uzdiplomat/10922
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
198
74
9.3 k
Жиззахда Россия қурувчилари иштирокида АЭС қурилиши бошланмоқда

Жиззахда кам қувватли атом электр станцияси лойиҳаси учун биринчи ишлаб чиқариш бинолари қурилиши бошланди.

Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги маълум қилди.

Бугун қурилиш-монтаж базасини қуриш ишлари бошланган. У маъмурий бинолар, ишлаб чиқариш хоналари, омборлар ва йиғма корхоналарни ўз ичига олади.

Қурилишга старт бериш жараёнида АЭС қурилиши дирекцияси директори Отабек Омонов ва Россиянинг “Атомстройэкспорт” компанияси вице президенти Павел Безруков иштирок этган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2024 йил 27 майда имзоланган шартнома асосида, Жиззахда умумий қуввати 330 MW бўлган, ҳар бири 55 MW қувватга эга 6 та реактордан иборат кам қувватли АЭС қурилиши кўзда тутилган.
Станция асосини ҳозиргача музёрар кемаларда қўллаб келинган РИТМ-200 сув-сувли ядро реакторларининг қуруқликда ишлашга мослаштирилган РИТМ-200Н версияси ташкил этади. Ҳозиргача бу технология ер устида ишлатилмаган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
15.04.2025, 20:00
t.me/uzdiplomat/10920
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
73
10 k
15.04.2025, 20:00
t.me/uzdiplomat/10921
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
75
10 k
15.04.2025, 20:00
t.me/uzdiplomat/10923
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
57
38
10 k
Сунъий интеллектда шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик жорий белгиланмоқда

Қонун лойиҳасига кўра, сунъий интеллект орқали шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов бериш ва уларни ОАВ ёки Интернетда тарқатиш учун жавобгарлик белгиланиши режалаштирилмоқда.

Депутатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартириш киритишни кўриб чиқишган.

Унга кўра, сунъий интеллектдан фойдаланиб, шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берган ва тарқатганларни иш қуроллари мусодара қилинади, ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олинади ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваргача жаримага тортилади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
15.04.2025, 15:36
t.me/uzdiplomat/10919
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
23
20
9.0 k
Венгрия ва Ўзбекистон стратегик ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Венгрия мудофаа вазири Кристоф Салай-Бобровницкий Ўзбекистонга тарихий ташриф амалга оширди — бу Венгрия ҳарбий раҳбари томонидан уюштирилган илк расмий ташриф бўлди. Ташриф доирасида икки давлат мудофаа вазирлари ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамловчи декларацияга имзо чекди. Бу ҳужжат ҳарбий соҳадаги стратегик шериклик сари муҳим босқич бўлиб, Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда икки мамлакатнинг умумий манфаатларини ифодалайди.
Ушбу ҳужжат икки мамлакат ўртасида ҳарбий соҳада янги ҳамкорлик даврининг бошланишидан дарак беради.

Ўзининг Facebook саҳифасида жойлаштирилган видеомурожаатида Салай-Бобровницкий бу келишувни икки давлат учун муҳим воқеа деб атади. “Биз Ўзбекистон ва Венгрия учун муҳим бўлган янги йўлни бошладик — мудофаа саноатини ривожлантириш ва Марказий Осиёдаги барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшамиз. Бу эса Венгрия миллий хавфсизлиги учун муҳим аҳамиятга эга,” — деди у.

Вазир “тинчлик куч талаб қилади” шиорини алоҳида таъкидлаб, ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга Венгрия тайёрлигини билдирди. Бу ташриф Европа учун Марказий Осиёнинг ўсиб бораётган геосиёсий ва иқтисодий аҳамиятини яна бир бор намоён этди.

Венгрия мудофаа вазири honvedelem.hu сайтида эълон қилинган баёнотида Шарқ ва Ғарб ўртасида очиқ мулоқот ва ҳамкорлик каналларини сақлаб қолиш Венгрия миллий манфаатларига хизмат қилишини таъкидлади. Шу сабабли унинг Тошкентга ташрифи айнан шу вақтда долзарб ва стратегик аҳамият касб этган.

Маълумот ўрнида, 2021 йил март ойида Венгрия ва Ўзбекистон ўзаро муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтарган эди. Сиёсий ва иқтисодий алоқалар изчил ривожланиб борар экан, ҳозирда ҳамкорликнинг навбатдаги босқичи — мудофаа соҳасини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Вазирнинг айтишига кўра, янги имзоланган Қўшма декларация ҳарбий таълим ва малака ошириш соҳаларидаги ҳамкорлик учун мустаҳкам асос яратади.

Салай-Бобровницкий, шунингдек, Венгрия элчихонаси 2023 йилдан бошлаб НАТОнинг Ўзбекистондаги алоқа ваколатхонаси сифатида фаолият юритаётганини ҳам эслатиб ўтди. Бу эса Венгрияни альянс ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги асосий дипломатик боғловчига айлантиради. Ўзбекистоннинг минтақавий хавфсизлик, хусусан, терроризмга қарши курашдаги муҳим роли НАТО учун алоҳида аҳамият касб этади.

Учрашув давомида икки давлат мудофаа вазирлари Украинадаги урушни тўхтатиш муҳимлигини таъкидлади. Салай-Бобровницкий АҚШ бошчилигида олиб борилаётган тинчлик жараёнларини қўллаб-қувватлаш зарурлигини билдириб, ушбу саъй-ҳаракатларга зарар етказувчи ҳар қандай ҳаракатлардан тийилиш лозимлигини урғулади.

Салай-Бобровницкий, шунингдек, Ўзбекистон қуролли кучлари академиясига, инновацион технологиялар марказига ва Чотқол тоғ ўқув-машғулот базасига ташриф буюрди. Бу ташрифлар давомида у Ўзбекистоннинг ҳарбий тайёргарлик ва технологик ривожланиш тажрибаси билан танишди, айниқса мудофаа ва ўқитиш соҳаларига эътибор қаратилди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
15.04.2025, 13:18
t.me/uzdiplomat/10918
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
21
9.9 k
15.04.2025, 10:17
t.me/uzdiplomat/10917
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
121
21
9.7 k
Андижон аэропортида парвозлар сони 10 баробаргача ошиши мумкин

Бу ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун Андижон вилоятига ташрифи давомида маълум қилинган.
Президент модернизация қилинаётган Андижон халқаро аэропортида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

1978 йилда қурилган бу аэропорт замонавий талабларга жавоб бермасди. Биринчи босқичда 3 300 метрли янги учиш-қўниш йўлаги, самолёт тўхташ жойи ва дренаж тизими барпо этилди. Энди Boeing, Airbus каби йирик самолётлар ҳам қабул қилиниши, парвозлар сони 10 баробаргача ошиши мумкин.

Иккинчи босқичда йўловчи терминали янгидан қурилиб, соатига 1000 йўловчига хизмат кўрсата оладиган бўлади. Йиллик парвозлар сони 584 тадан 3 700 тагача ошиши кўзда тутилмоқда.

Президент самарали бошқарув, арзон ва кўп парвозларни ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
15.04.2025, 10:17
t.me/uzdiplomat/10916
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
23
84
11 k
Саудия Арабистони Умра зиёратчиларни қабул қилишни вақтинча тўхтатади

2025 йил 14 апрелдан бошлаб “Uzbekistan Airways” Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги рейсларда Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатади.

Компания хабарида бу жорий йилги “Ҳаж 2025” дастури бошлангани билан боғлиқлиги маълум қилинди.

14 апрелдан бошлаб авиакомпания рейслари орқали Саудия Арабистонига бораётган барча йўловчилар Тошкентга қайтиш чиптасига эга бўлиши ва 2025 йил 30 апрелгача мамлакат ҳудудини тарк этиши шарт. Акс ҳолда тегишли тартибда белгиланган жарималар учун жавобгарлик агент ёки йўловчининг зиммасига юкланади.

Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармаси айланмасига мувофиқ, Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилаётган Тошкент – Жидда – Тошкент рейслари 2025 йил 30 апрелдан бошлаб бекор қилинади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
15.04.2025, 08:13
t.me/uzdiplomat/10915
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
142
58
9.7 k
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

“Биз фақат ўзини ўйлайдиган, фақат ўзимга қулай бўлса бўлди, дейдиган миллатга айланиб қолдик”.

ҚОЗОҚБОЙ ЙЎЛДОШ,
Адабиётшунос, педагогика фанлари доктори

11.01.2021

Каналга уланиш:✏️
https://t.me/uzdiplomat
15.04.2025, 06:59
t.me/uzdiplomat/10914
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
155
31
10 k
Қайта синовларда Leapmotor стандартларга мослиги аниқланди

Такрорий синовларда “Leapmotor” товар белгили “C16” русумли автотранспорт воситаси БМТнинг 10-сон қоида талабларига мувофиқ топилган ва “Leapmotor” компаниясига шартли равишда мазкур автотранспорт воситаларини сотишга рухсат берилди. Бу ҳақида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Матбуот хизмати маълум қилди.

Март ойида “Leapmotor”нинг “C16” автотранспорт воситасида аниқланган номувофиқликлар сабабли, уларни сертификатлашга аризалар қабул қилиш юзага келган вазият бартараф қилингунига қадар вақтинча тўхтатилган эди. Кейинроқ Хитой томони эътирозини йўллаганди.

Leapmotor ўзининг расмий вакили – Ўзбекистон Республикаси резиденти (юридик шахс)ни белгилаш,
импорт қилинаётган автотранспорт воситаларининг турини маъқуллаш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тақдим қилиш каби мабжуриятларни бажариши керак.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
14.04.2025, 21:22
t.me/uzdiplomat/10913
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
91
120
11 k
«Road24» ва «Safe Road»: Эксклюзив ҳуқуқ эгаси ким эди-ю, янгиси ким?

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати «Road24» иловаси ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилгани, эндиликда «Safe Road» иловасидан фойдаланишни тавсия қилиб, эълон жойлади.

Олдинги илова эгалари янгисида янгилик сифатида кўрсатилаётган функциялар Road24’дан олиб кўчирилган, деб баёнот бермоқда.

Road24 иловаси барча учун тенг имкониятлар яратилиши ўрнига кучли ва қариндошлик алоқалари бўлганларга “доступ” берилмоқда, эски замонлар қайтди, деб хулоса қилган, улар.

Иловалар кимга тегишли?

@xojayinuz каналида ёзилишича:

1. «Road24». Ушбу илованинг оммавий оферта бўлимида унинг ишлаб чиқарувчиси «Kash App» МЧЖ экани кўрсатилган. Корхона 2016 йил 17 март куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 165,4 млн сўм. Раҳбар сифатида Фаткулина Линиза Халиловна кўрсатилган. Фирманинг 90% улушига Хасанова Наима Мухаммаджоновна, қолган 10% улушга эса Фаткулина Линиза Халиловна эгалик қилади.

2. «Safe Road». Жарималар ҳақида маълумот бериш бўйича янги эксклюзив ҳуқуқ эгасига айланган мазкур илованинг оммавий оферта бўлими ишламаяпти. Шундай бўлсада, «App Store»да «AUTODOC» МЧЖ номидан илова тақдим этилган.

Ушбу корхона 2022 йил 27 июнь куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 500 минг сўм. Раҳбар сифатида Содиқов Сайёдбек Сиддиқжон ўғли кўрсатилган. Фирманинг 100% улуш билан таъсисчиси Каримов Билол Баҳодир ўғли ҳисобланади. Шунингдек, у «ORIENT IT» МЧЖнинг ҳам 100 фоиз улуш билан таъсисчисидир.

Мавзуга алоқаси бўлмаса ҳам қизиқ кўринди: «ORIENT IT» МЧЖ 2022 йил ноябрда Ички ишлар вазирлиги Марказий госпитали ўтказган 1,1 млрд сўмлик тендерни ютган.
Жарималар ҳақида маълумот беришни бемалол эксклюзив ҳуқуқ, деб аташ мумкин. Чунки бу имкониятдан фойдаланишга барчага ҳам «доступ» берилмаган.

Ишлаб турган иловани даб-дурустдан «ўйиндан чиқариб», ўрнига янгисини тиқиштиришга нима сабаб бўлгани маълум эмас. Рақобат муҳитини қолдириб, иккиси ҳам ишлайверса-чи? Бошқа иловаларга ҳам шундай «доступ» берилсачи? Ҳа, шунақа қилса ҳам бўлади. Банкларнинг иловалари, тўлов иловалари туппа-тузук ишлаб турибди, рақобат бор.

«Road24» иловаси расмий телеграм каналида жойланган постдаги «ЙХХ ва ИИВга келсак, давлат ташкилоти бўлиб ҳаммага тенг имкон бериш ўрнига дадаси кучли шунга йўл беради» деган жумлалар мавзуни янада қизиқ қилади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
14.04.2025, 14:31
t.me/uzdiplomat/10912
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
67
191
12 k
Энди йўл ҳаракати қоидабузарликлари бошқа илова орқали текширилади

Road 24 ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилди.

Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан “Safe Road” иловаси ишлаб чиқилди. Эндиликда йўл ҳаракати қоидабузарликларини ушбу илова орқали текшириш мумкин.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
14.04.2025, 13:28
t.me/uzdiplomat/10911
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
21
10 k
14.04.2025, 11:29
t.me/uzdiplomat/10910
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
101
22
9.7 k
Абдулазиз Комилов Италиянинг нуфузли ордени билан тақдирланди

Президентнинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили, Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комилов Италия Республикасининг энг юксак давлат мукофотларидан бири — "Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун" орденининг "Офицер" даражаси билан тақдирланди

Ушбу орден 1951 йилда таъсис этилган бўлиб, адабиёт, санъат, иқтисодиёт, хайрия ва гуманитар фаолият соҳаларида юксак хизмат кўрсатган шахсларга берилади. Мукофотлаш Италия Президенти томонидан Вазирлар Кенгаши Раисининг розилиги билан, одатда йилига икки марта: 2 июнь (республика ташкил топган кун) ва 27 декабрь (Конституция куни) да амалга оширилади.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
14.04.2025, 11:29
t.me/uzdiplomat/10909
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
186
51
12 k
uzdiplomat иқтибоси: 🖍

«Адолат ҳақида жуда узоқ гапириш мумкин.
Адолат ҳақида жуда чиройли гапириш мумкин.
Гап Узоқ ва чиройли
гапиришда эмас, балки Адолатни ҳаётда тиклашдадир!».

Ислом Каримов

Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти


Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
14.04.2025, 07:48
t.me/uzdiplomat/10908
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
141
119
14 k
Андижонда 52 та радарни милтиқда ўқ отиб синдирган фуқаро 1 миллиарддан кўп зарарни қоплайди

Андижон вилояти ИИБнинг хабарига кўра, 1976 йилда туғилган фуқаро Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган “TELECOM SOFT” МЧЖга тегишли бўлган 51 дона “Hikvision” русумли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона “Hikvision” русумли радар комплексига, ўзига тегишли бўлган “SRKET” русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали қасддан шикаст етказган. Иш бўйича ўтказилган суд-товаршунослик экспертизасининг хулосасига кўра,  жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
13.04.2025, 19:01
t.me/uzdiplomat/10907
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
107
20
10 k
🔴 Россия газининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити 2024 йилда 5,6 млрд куб метрни ташкил этди, 2025 йилда 7,3 млрд куб метрга етказилиши режалаштирилмоқда

2024 йилда Россия газининг Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзити 5,6 миллиард куб метрни ташкил этди. 2025 йилда бу ҳажмни 7,3 миллиард куб метрдек ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Алибек Жамауов Астана шаҳрида бўлиб ўтган Energy Trends форумида маълум қилди.

Жамауовнинг сўзларига кўра, Россия газининг Ўзбекистонга транзити 2023 йил октябрь ойида бошланган бўлиб, ўша йили 1,28 миллиард куб метр газ етказиб берилган. 2024 йил учун дастлабки прогноз 3,8 миллиард куб метрни ташкил этган бўлса-да, амалда бу кўрсаткич 5,6 миллиард куб метрдек етган. 2026 йилдан бошлаб эса йиллик транзит ҳажмини 11 миллиард куб метрдек ошириш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2023 йил июн ойида икки йиллик газ етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган бўлиб, унга кўра, кунлик етказиб бериш ҳажми 9 миллион куб метрни, йиллик ҳажм эса 2,8 миллиард куб метрни ташкил этади. Бу шартнома асосида етказиб бериш 2023 йил 7 октябрда бошланган.

Ўзбекистон ҳукумати “шимолдан” газ импортини ошириш мақсадида магистрал газ тизимини 500 миллион долларга модернизация қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирда Ўзбекистон бу йўналиш орқали Россия газини олмоқда. Етказиб бериш ҳажмини кунига 9 миллион куб метрдан 32 миллион куб метрдек ошириш режалаштирилмоқда.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
13.04.2025, 13:17
t.me/uzdiplomat/10906
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
37
7
8.6 k
Мьянмада одам савдоси қурбони бўлган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари озод қилинди

 Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси Мьянмада одам савдоси қурбони бўлган ҳамюртларимизни ўз оиласи бағрига қайтишида амалий ёрдам кўрсатди

Юртдошларимиз Таиландга интернет орқали юқори маошли иш таклиф қилинганидан сўнг етиб келган. Бироқ улар алданиб, ноқонуний равишда Мьянмага олиб кетилган ва у ерда одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлига топширилган ва ноқонуний марказларда ишлашга мажбур қилинган. Жиноий тўда уларнинг озод этилиши ва ватанига қайтиши учун катта миқдорда пул талаб қилган.

Шунингдек, 8 нафар Қирғизистон ва 4 нафар Қозоғистон фуқароси ҳам Мьянмада худди шундай вазиятга тушиб қолган.

Мьянма ва Таиланд ваколатли органлари билан келишилган ҳаракатлар ва музокаралар натижасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари озод қилиниб, Ўзбекистон ва Қозоғистон дипломатларига топширилди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
13.04.2025, 10:00
t.me/uzdiplomat/10905
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
31
28
8.3 k
13.04.2025, 09:20
t.me/uzdiplomat/10903
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
29
8.4 k
#Real_Ozbekiston

Канализация ҳидидан нафас олиб бўлмаяпти

Масъуллар бефарқ...

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани

Товоқсойга одамлар тоза ҳаводан нафас олиб, дам олиш учун интилади. Маҳаллий аҳоли эса сассиқ ҳиддан азият чекмоқда.

Товоқсой қўрғонида жойлашган санаторий канализациясидан оқова сув тошиб, бир неча кундан буён аҳолини кўнглини беҳузур қилади.

«Бу ҳолат кўпинча такрорланади.
Трубалар ҳажми кичикми, ёки ходимлар бефарқми, билмаймиз. Ҳозирги кунда канализация Бўстонлиқ тумани «Сувоқава» ташкилоти тасарруфида. Мурожаат қилганмиз, 1 ҳафтадан бери машина етиб келолмайди», дейди бизга видеони жўнатган ҳамюртимиз.

❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳаси учун сурат ва лавҳаларни @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
13.04.2025, 09:20
t.me/uzdiplomat/10904
UZ
Uzdiplomat | Расмий канал
63 979 подписчиков
38
52
8.8 k
Тожикистонда 7 балли зилзила қайд этилди, унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Тожикистонда бугун эрталаб 7 балли зилзила содир бўлди ва унинг кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар бермоқда.

Эпицентр автоном вилоят бўлмиш Тоғли Бадахшонга тўғри келган, сезилиш кучи 7 баллни ташкил этди.

Эпицентр Тошкентдан 266 км жануби-шарқда.

Магнитуда: 5,8.
Чуқурлик — 10 км.

Ер силкиниши Ўзбекистоннинг 7 та вилояти ва Тошкент шаҳрида сезилди. Жумладан, Фарғона вилоятида 3 балл, Наманган, Сирдарё, Андижон вилоятларида 2−3 балл, Жиззах, Самарқанд, Сурхандарё вилоятлари ва пойтахтда 2 баллни ташкил этган.

Ижтимоий тармоқларда силкинишлар 2 баллга қараганда анча сезиларли бўлгани, хонадонларда қандиллар чайқалган, буюмлар қулагани, конструкцияларнинг ғичирлаши эшитилгани ҳақида ёзишмоқда ва видеолар улашишди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
13.04.2025, 08:21
t.me/uzdiplomat/10902
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло