O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
-
ER (semana)
37.4%
ERRAR (semana)

Advokat Zebo Komilovaning rasmiy telegram kanali Murojaatlar uchun: @Advokat_KomilovaBot

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 125 resultados
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
362
Тоштурма: қизамиқ ва ҳуқуқий нигилизм эпидемияси

Шу йилнинг 11 апрель куни адвокат Зебо Комилова мижози, гумонланувчи Қобил Дусов билан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли тергов изолятори (Тоштурма)да учраша олмади. Маъмурият адвокатга муассаса қизамиқ эпидемияси учун ёпилганини айтган.

24 апрель куни адвокат Озод Жўрабоев мижози, блогер Ситора Бозорова билан 24-сонли колонияда учраша олмади. Маъмурият Бозорованинг 3 ой муддатли карцерга ёпилганини баҳона қилган. Шу баҳонада ҳуқуқшунос олимлар, адвокатлар билан гаплашдим. Жиноят ижроия Кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан танишдим.

Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, фуқаро ҳар қандай ҳолатда истисносиз ҳимоя ҳуқуқига эга ва ўз адвокати билан учрашиши керак. Ўзбекистон Республикасининг "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Қонунида адвокат билан учрашув ҳеч бир ҳолатда истисно қилинмаган: гумондор хоҳ карантмнда бўлсин, хоҳ карцерда.

Аммо Жиноят Ижроия Кодексининг 109-моддасида карантин ёки эпидемия чоғида адвокатнинг маҳкум билан кўришиши масаласи ойдинлашмай қолган ва бу юқоридаги муаммони келтириб чиқармоқда. Айрим адвокатлар икки ҳолатда ҳам мижозлари билан кўришмоқда: айримларига эса шу лазейка туфайли имконият қисқарган. Бу бўйича қўлимизда талай фактлар бор.

Аслида бу каби ҳуқуқий бўшлиқлар ҳақида аввало олимлар, қолаверса, Омбудсман каби қонунчилик ташаббусига эга демократик институтлар, депутатлар гапириши, Конституциявий суддан изоҳ сўраши керак. Аммо қани улар?.. Блогерлар ва жамоат фаоллари билан карантин ҳамда карцер даврида учрашувларга рухсат йўқ, бошқалар йўлини қилишмоқда.

Нима деймиз энди? Гапирсанг оғзингга уришади, алломаларнинг ўзлари эса изоҳ беришмайди бу ҳолатга. Расмийлар эса ўша-ўша: сен менга тегма, мен сенга...

Абдураҳмон ТАШАНОВ
25.04.2025, 06:22
t.me/advokat_komilova/227
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
834
“Дежурний” баҳона

Жазони ижро этиш муассасаларида айрим маҳкумларни ҳимоячиси ёки қариндошлари билан учраштирмаслик учун “қизамиқ қарши карантин” деган “дежурний” баҳона ўйлаб топилганга ўхшайди.

Икки ҳафта ичида иккинчи марта шунақа ҳолатга дуч келяпман.

11 апрель куни ҳимоямдаги Кабул Дусов билан учрашиш учун борганимда “Тоштурма”дагилар қизамиқ тарқалгани муносабати билан карантин эълон қилингани баҳонасида мени ичкарига киритишмаган эди (ҳолбуки, бошқа ҳамкасбларим бемалол ичкарига кириб чиқишарди).

Энди Зарафшондаги 12-сонли ЖИЭМ маъмурияти ҳам шу йўлга ўтиб олибди. Ҳимоямдаги шахс яқинда бошқа муассасадан Зарафшонга этап қилинган. Эртага ота-онаси кўргани боришмоқчи эди. Бугун навбатчи қўнғироқ қилиб: “Келиб овора бўлишмасин, маҳкум қизамиққа қарши карантинга олинган”, деяпти. Албатта, ҳеч бир асословчи ҳужжат кўрсатилгани йўқ.

Қизамиқ – ўткир юқумли вирусли касаллик. Унинг тарқалиши хавфи пайдо бўлганида одамлар “танлаб” карантинга олинмайди. Қамоқхонада битта маҳбусда аниқланса, ҳамма ёппасига изоляция қилиниши керак.

Демоқчиманки, баҳонангиз бемантиқлигини билиб турибман.
24.04.2025, 14:03
t.me/advokat_komilova/226
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
532
Бир оиланинг ёлғиз боқувчисига суд катта енгиллик берди

Бухоронинг Қоракўл туманидаги бир муҳтож оилага беминнат ёрдам кўрсатишга қарор қилганим ҳақида ёзувдим. Ўша ишимиз бугун хайрли якун топди.

Бухоро вилояти суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисидаги қарори”нинг 37-бандини қўллаб, санкциясида энг ками 5 йил белгиланган модда бўйича жазо муддатини 3 йилга туширди.

Яъни, ҳимоямдаги шахснинг оилада ёлғиз боқувчи эканлиги, муқаддам судланмагани, жабрланувчи даъвосидан кечганлиги, яхши хулқ-атвори инобатга олинди.

Аслида оқлов сўраган бўлсам-да, суд ажримидан қониқиш туйдим. Чунки ҳимоямдаги шахс ЖК 73-74-моддаларига кўра бир неча ойдан сўнг шундоқ ҳам озодликка чиқади.

Аёли ва 4 фарзандининг қувончи чексиз. Болалар ота меҳрига тўйиб, беташвиш яшашига васила бўлганимга мен ҳам хурсандман.

Шулар учун ҳам суд ҳайъатига катта раҳмат.
22.04.2025, 19:32
t.me/advokat_komilova/225
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
554
22.04.2025, 15:37
t.me/advokat_komilova/224
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
1.4 k
21.04.2025, 04:59
t.me/advokat_komilova/223
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
440
«5-6 та машинани урдик». Тошкентда ЙПХдан қочган қора Gentra бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди

Автомобил ён ўриндиқдаги йўловчига тегишли бўлган. Ҳодиса оқибатида бир кишига тиббий ёрдам кўрсатилган. Қоидабузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, қоидабузарларни «самосуд» қилмоқчи бўлганларнинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.

👉 https://kun.uz/kr/48919637

Kun.uz расмий канал
и
20.04.2025, 16:34
t.me/advokat_komilova/222
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
334
Интернетда шов-шувга айланган “жентра” бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди. Чилонзор туман ИИО ФМБ Тергов бўлими бошлиғи М.Рахматуллаев бу ҳақда хабар берди.
20.04.2025, 16:34
t.me/advokat_komilova/221
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
747
Кушербоев ИИБга чақирилгани ва телефони олиб қўйилганини айтмоқда

Расул Кушербоев ёзяпти:

"Кеча маслаҳатлашиш баҳонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим. Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз.

Қизиғи, қанча тушунтиришларимга қарамай иш учун аҳамияти бўлмаса-да мобил телефоним олиб қўйилди.

Мақсад телефонни олиш, вассалом. Буниси эса тушунарли. Кимларгадир телефоним керак бўлаяпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак...

Ҳаммаси холис ва қонуний бўлса-ку майли. Бироқ бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, анча вақтгача контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, ахлоқсиз материаллар юборилган...

Яна бир жиҳати, шу кунларда ҳатто қўшниларимдан ҳам ИИБ ходимларининг мен ҳақимда яширин ва шубҳали суриштирувлар олиб боришаётгани, маълумотлар тўплашаётгани ҳам тушунарсиз.

Тўғриси, мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса Ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак.

Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда. Ҳурматли вазиримиздан изоҳ кутамиз".
20.04.2025, 09:52
t.me/advokat_komilova/220
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
364
Адвокатлар палатаси бошқаруви муҳим бир ҳужжатни ҳам тасдиқлади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида 6-сонли Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда кун тартибидаги бир қатор масалалар билан бирга Адвокатлар палатаси ҳузуридаги “Этика” комиссияси томонидан қабул қилинган “Адвокатлар томонидан Интернет тармоғида фаоллик кўрсатиш ва ОАВ билан ҳамкорлик қилишда Адвокатнинг касб этикаси қоидаларини қўллаш масалаларига оид” мажбурий тушунтиришлар ҳам тасдиқланди.

Бунда қайси ҳолларда ахборотнинг тарқатилиши касб этика нормаларининг бузилиши сифатида баҳоланиши мумкин ёки мумкин эмаслиги аниқ кўрсатиб ўтилди.

👉 @Advokat_Abdullayev
19.04.2025, 15:28
t.me/advokat_komilova/219
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
480
17.04.2025, 16:37
t.me/advokat_komilova/217
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
491
Bakiroo устидан яна шикоят – бу сафар ИЛМАдан

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) иқтисодчи ва блогер Отабек Бакиров (Bakiroo) устидан шикоят қилибди. Блогерга ўзи маълум қилишича, агентлик унинг Ўзбекистонда TEMU платформаси тақиқланишига муносабат тарзида ёзилган "Қонунсиз суперрегулятор" постида обрўсизлантиришга уриниш бўлган, деб ҳисобламоқда.

ИЛМА раҳбарининг биринчи ўринбосари В. Пак имзолаган шикоят аризаси ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилаётган экан. Блогер кеча терговга дастлабки тушунтиришларни ёзма ва оғзаки тарзда тақдим этганини билдирган.

Бу Бакиров тажрибасида юқори лавозимдаги мансабдор шахслар томонидан уни жазога тортишга қаратилган иккинчи уриниш. Ўтган йили декабрда энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов “Сағбон” подстанциясининг тез-тез таъмирланиши танқид қилгани ортидан Отабек Бакиров устидан Бош прокуратурага шикоят қилган эди. Ўшанда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) хулосасидан сўнг ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этган.

Кўрамиз, АОКА бу сафар қанақа хулоса бераркин. Аммо кечаги “Эффект.uz” ишидан сўнг, ким билсин нима бўлади...
17.04.2025, 09:31
t.me/advokat_komilova/216
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
589
Олий Мажлис депутати Алишер Қодиров хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга парламент сўрови юборилганини маълум қилибди.

Маъқуллайман ва дуо қиламан.

“Хорижий мамлакатлар” деб умумий айтилган бўлса ҳам гап Россияда мигрантларимиз аҳволи билан боғлиқлигини тахмин қилиш қийин эмас. Тобора миллатчилик кайфияти авж олаётган Россияда марказий осиёлик меҳнат мигрантларининг камситилаётганини деярли ҳар куни эшитяпмиз, кўряпмиз.

Қирғизистон, мана, куни кеча Россия элчисига норозилик нотаси топширди.

Ўзбекистон ТИВ ҳам камида шунақа журъатли бўлиши керак.
15.04.2025, 17:38
t.me/advokat_komilova/214
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
260
"Оқсаётган “Адолат”

Олий суднинг “Адолат” ахборот тизимлари комплекси нимагадир яхши ишлаб кетмаяпти.

Бир ярим ойча аввал тизим орқали жўнатилган апелляция шикояти қайтариб юборилганди. Нима сабаб бўлди деб қайтарган ходимга чиқсак, шикоят келган, лекин шикоят ҳам бирорта ҳужжат ҳам бириктирилмаган, деган жавобни олдик. Бизда эса барча файллар бириктирилган турганди. Файлларни суднинг электрон почтасига жўнатишга тўғри келганди.

Икки кун аввал ҳам худди шу ҳолат яна такрорланди. Тафтиш шикояти ҳеч қандай асоссиз қайтарилди. Қайтарган одамга чиқсак, яна ўша ҳолат. Бизда ҳамма ҳужжат бириктирилган, судда эса кўринмаган.

Агар шундай ҳолатлар даъво муддати ёки процессуал муддатларнинг охирги кунларига тўғри келса, кўрасиз томошани.

Ўзи шу тизимни номини ҳам ўзгартириш керак. Кеча шикояти кетмай қолган акамизга адолат яхши ишламаяпти, шунга биз жўнатган ҳужжатлар судда кўринмабди, десак, ўзи бизда адолат қачон ишлаган, адолат бормидики яхши ишласа... деб бошлаб кетди.

Унга мен айтаётган “Адолат” у айтаётган адолат эмаслиги, бу электрон тизимнинг номи эканлигини тушунтиргунча анча вақт кетди.

Тушунгандан кейин "Ҳа энди мол эгасига ўхшамаса ҳаром ўладида" деб турибдику.

2024 йил 27 февралда Президентга қилинган тақдимотда суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси амалга оширилиши, бунинг учун Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилиши, тадбиркорлик субъектлари билан судлар ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилиши ҳақида ваъдалар берилди.

Бироқ оддий ҳужжатлар алмашинувини эплолмаётган тизим билан Президентга берилган ваъдаларни бажариб бўлмаса керак.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
15.04.2025, 16:35
t.me/advokat_komilova/213
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
353
Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганларни профилактик ҳисобга олиш масаласига депутатлар қаршилик қилди

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси билан шахсни профилактик ҳисобга олиш асослари ва тартиби замон талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштирилмоқда.

Хусусан, айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, ўзига нисбатан юритилаётган жиноят иши айблилик масаласи ҳал қилинмасдан туриб тугатилган, реабилитация қилинмайдиган асослар бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилган шахслар, шунингдек, қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси танланган айбланувчилар профилактик ҳисобга қўйиладиган шахслар қаторидан чиқарилмоқда.

Бундан ташқари, суд томонидан муайян муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларни профилактик ҳисобга олиш назарда тутиляпти.

Қонунчилик палатасининг мажлисида ушбу норма кўпчилик депутатларнинг жиддий эътироз ва қаршилигига сабаб бўлди. Халқ вакилларининг таъкидлашича, транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганининг ўзи етарли, уни яна профилактик ҳисобга олиб, маҳалла нозири томонидан назорат қилиниши фуқаронинг шахсий эркинлигига дахл қилади. Бу норма бир ҳуқуқбузарлик учун икки марта жазо беришга асос бўлади. Шунинг учун ҳам Конституция ва инсон ҳуқуқлари нуқтаи назардан қаралганда, бу нормани лойиҳадан чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқлиги айтилди.

Эътирозларга жавобан Ички ишлар вазирлиги вакиллари бу борадаги статистик маълумотларни қайд этди. Унга кўра, 2024 йилда 1 минг 22 та ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан йўл транспорт ҳодисалари содир этилган. Бунинг оқибатида 296 та фуқаро вафот этган, 875 киши жароҳат олган. Жорий йил 3 ой давомида эса 153 та ана шундай шахслар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва 44 таси ўлим билан якунланган.

“Маълумки, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан яна транспорт бошқарилиши жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Агар улар профилактик ҳисобга олинса, ҳам жиноий жавобгарликка тортилишининг олди олинади, ҳам йўл транспорт ҳодисалари бартараф этилади”, деди вазирлик масъули.

Қизғин баҳс ва муҳокамаларда кўпчилик депутатларннг эътирозлари ҳамда таклифлари инобатга олиниб, лойиҳадаги ушбу нормани қайта таҳрирлаш учун масъул қўмитага қайтарилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

@manifestcanal
15.04.2025, 15:41
t.me/advokat_komilova/212
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
457
​​Судга жиноят ишини юборишдан олдин ўрганиладими???!!!

Ички ишлар вазирлиги тергов департаментининг терговчиси фирибгарлик жинояти бўйича жуда кўп миқдорда зарар етказишда(!!!) айбланган Д.М. исмли шахсга танланган қамоқ эҳтиёт чорасини ИИВ депозитига қўйилган 100 миллион сўм пул ва гўёки Д.М.нинг ЎЗИГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН Хоразм вилояти Хонка туманида жойлашган 2 миллиард 617 миллион сўмга баҳоланган хусусий мактабгача таълим муассасани ўз ихтиёри билан тергов органига топширган деб, 7 миллион сўм эвазига гаров эҳтиёт чорасига алмаштирибди.

Иш судда кўрилаётган даврда судланувчи Д.М. жавобгарликдан қочиб, яширинганлиги учун унга нисбатан қидирув эълон қилинибди.

Қойил қоладиган томони, ЖИБ Учтепа туман судида ИИВ терговчисининг қарорида кўрсатилган Хоразм вилоятидаги боғча умуман бошқа шахсга тегишли эканлиги ва мулк эгаси Ички ишлар вазирлигига мутлақо бормаганлиги ҳамда ўзига тегишли мактабага таълим муассасаси биносини Д.М. томонидан ўзгаларга етгазилган зарарни қоплаш учун розилик бермаганлигини билдирибди....🤔🤔🤔

Шунда ИИВ терговчиси соҳта(!!!) ҳужжат тузиб, ПРОКУРАТУРАНИ ЁШ БОЛА СИНГАРИ АЛДАБ, СУДНИ ҳам ЧАЛҒИТМОҚЧИ БЎЛГАН деб уйлайликми?!

Сайтимизнинг мурожатлар ботига Янги Ўзбекистон ички ишлар тизими айрим терговчилари жиноят ишларига соҳта маълумот киритиб судни чалғитишга ўринишаётганлиги ҳақида кўп мурожаатлар келиб тушмоқда.

Юқоридаги ҳолатлар бизда Бош прокуратура 16-бошқармаси ва унинг ҳудудлардаги бўлимларида малакали ходимларнинг борлигига шубҳа уйғотмоқда.........


P.S. Бош прокуратуранинг ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Б.Бобожонов ва мазкур бошқармада фаолият юритаётган Фатхулла акалар ИИВ терговчиларининг "дело"ларини кўздан кечиришда зарарга оид ҳолатларга эътиборлироқ бўлинглар.
Ғалати-ғалати "движение" бўлаётганга ухшаяптида😉
15.04.2025, 04:09
t.me/advokat_komilova/211
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
536
❗️«Leapmotor»га шартли равишда автомобилларни сотишга рухсат берилди

Март ойида “Leapmotor C16” автомобилларида аниқланган номувофиқликлар сабабли сертификатлаш жараёни вақтинча тўхтатилган эди.

7 апрель куни Хитой компанияси вакиллари “ЎзТест”га ташриф буюриб, муаммо муҳокама қилинди. 14 апрель куни 2 та C16 автомобили қайта синовдан ўтказилди ва БМТнинг 10-сон қоидасига мувофиқ деб топилди.

Шундан сўнг “Leapmotor” компаниясига шартли равишда республикада ушбу авто воситаларни муомалага чиқаришга рухсат берилди.

Шартлар қуйидагилардан иборат:
➖ Камчиликлар аниқланса, уларни бартараф этиш ва зарарни қоплаш учун Ўзбекистондаги расмий вакилни белгилаш;
➖ Турини маъқуллаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
➖ Ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиш ва баҳолаш мажбуриятини олиш.

“Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази”
Матбуот хизмати.

P.S. Ҳаммаси ҳазил эди...

@manifestcanal
14.04.2025, 21:38
t.me/advokat_komilova/210
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
532
“ХХI асрга оид энг шармандали фактлардан бири – шунча билим ва ахборот олиш имконияти бўлгани ҳолда миллионлаб одамларнинг ҳануз саводсиз ва жоҳил бўлиб қолаётганидир”.

(Интернетдан).
14.04.2025, 06:27
t.me/advokat_komilova/209
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
946
Kichkina tabib” filmida o‘zini majburlikdan soqovga solib yurgan Mashrab akaning “Gapirishga tilim bor, lekin haqqim yo‘q...” degan iqrori kishilarga naqadar tanish bo‘lsa, kecha FIB Mirobod tuman sudida ko’rilayotgan A.Tashanovning himoyachisi sifatida mendan fikr bildirishimni so’rashyapti. Men oilamning yagona boquvchisiman, aytadigan gapim shu azizlar!!!!
12.04.2025, 16:33
t.me/advokat_komilova/207
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
1.2 k
11.04.2025, 16:43
t.me/advokat_komilova/206
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
403
‼️ Қонунчиликдаги мавжуд барча туйнуклар (форточкалар) инсон фойдасига хал этилиши ШАРТ.

☝️ "48 соат"лик қоида "радар" ва "амалиёт бўлими" ўртасидаги муносабатларга эмас, жарима қайд этилган вақтдан хабарнома хайдовчига етиб борадиган даврга нисбатан қўлланилиши керак.

👉 @abdumalikovich_uzb
11.04.2025, 16:14
t.me/advokat_komilova/205
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
488
Транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди

ЎРҚ-1055-сон (10.04.2025 й.) қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, шунингдек йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Киритилган қўшимчага кўра, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно):

➖ БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга;

🔸худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этиш:

➖ БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
11.04.2025, 07:36
t.me/advokat_komilova/204
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
351
2025 йил I-чорагида судлар томонидан биринчи инстанцияда 907 603 та (фуқаролик, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик, иқтисодий, маъмурий) иш ва материал кўриб тамомланган.

Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларининг 3,2 фоизи шикоят ва протестлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят судларининг апелляция ва кассация инстанцияларида қайтадан кўрилган.

Шу билан бирга 96,8 фоиз ишлар бўйича суд қарорлари устидан шикоят (протест) келтирилмаган.

Биринчи инстанция судлари томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларининг 0,8 фоизи юқори инстанцияларда бекор қилиниб, янги қарорлар қабул қилинган, 0,7 фоизи ўзгартирилган.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10.04.2025, 18:40
t.me/advokat_komilova/203
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
447
“Адвокатлар нуқул халақит беради...” “Адвокатсиз ҳам келишиб оламиз...” Бунақа баҳоналарга учманг. Бирон бир ҳуқуқингиз бузилмаслиги, ўзингизга зарар келтирадиган гап айтиб қўймаслигингиз учун ёнингизда адвокат бўлиши керак. Ҳатто гувоҳ сифатида чақирилган бўлсангиз ҳам.

(Лавҳа 1994 йилда ишланган “Мижоз” фильмидан).
10.04.2025, 11:07
t.me/advokat_komilova/202
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
1.3 k
9.04.2025, 09:31
t.me/advokat_komilova/200
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
524
Фирибгарларнинг реестри тузилиши керак

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, кейинги пайтларда мамлакатимизда фирибгарлик жиноятлари сони кескин ортган. Фирибнинг қурбони бўлаётган, алданаётган ҳамюртларимизга етказилган зарарларни ундириш билан боғлиқ катта муаммолар қаршисидамиз. Ҳатто 5-6 марталаб жавобгарликдан сўнг ҳам бу жиноятларни бемалол содир этаётганлар бисёр.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг аппеляция судлов ҳайъати қибрайлик эр-хотинга нисбатан фирибгарликка оид ишни кўрмоқда. Эркак қуйи инстанция суди томонидан 8 йилга, хотин эса 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Аёлга қўлланилган жазо 3 йиллик синов муддатига алмаштирилган. Бироқ иш синчиклаб ўрганилса, фирибгарликда айбланган бу хонадон вакилларининг ўзи фириб қурбони бўлгани кўринади.

Муқаддам фирибгарлик, товламачилик жиноятлари билан судланган шахслар эр-хотиннинг ишончига кириб, уй қуриш учун қарз беради. Ўзларини бизнес шерик қилиб кўрсатиб, эски-туски қурилиш материаллари билан ёрдам берган бўлишади. Сўнг қарзни қайтара олмаган хонадон эгаларидан “пулни қайтармасам, уйимни бераман” мазмунидаги тилхат олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишади ва содда одамларни қаматишади.

Фирибгарликда айбланган эр-хотин Тошкент вилояти судида мусичадек ўтирган бу жабрланувчиларнинг ягона ўлжаси эмас. Аввал ҳам худди шу сценарий асосида бир неча хонадонни қон қақшатган “жабрланувчи”лар бундан кейин ҳам ўз фаолиятини давом эттирса керак. Судланувчиларнинг адвокати ҳайъатга барча ҳужжатларни тақдим қилган, аммо адолатдан умид йўқ. Чунки қуйи инстанция суди ишни синчикаб ўрганмаган, жабрланувчиларнинг “фаолияти”га эътибор қаратмаган.

Постда исми-шарифларни келтирмадим, чунки “фаолият” эгаларининг қўли узун — ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ҳам таянчлари борлиги, менга ҳам ташвиш келтиришлари мумкинлигига ишонаман. Аммо Тошкент вилояти судининг аппеляция судлов ҳайъати гап нима ҳақида бораётганини яхши билади.

Матбуотдаги чиқишларимизда педофилларнинг, коррупционерларнинг, умуман, оммалашаётган жиноятларнинг “қора рўйхати” — реестри тузилиши кераклиги ҳақида кўп гапирдик. Менимча, фирибгарларнинг реестри ҳам тузилиши вақти келди. Маъмурий ва жиноят ишларида бу ҳуқуқбузарликларнинг улуши ортиб бораётган экан, буни бартараф этиш юзасидан маъмурий ричаглар ҳам қўлланилиши зарур.

Абдураҳмон Ташанов
9.04.2025, 06:56
t.me/advokat_komilova/199
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
521
Firibgardan jabrlangan Dilfuza Ismoilova bilan bog'liq sud ishi davom etmoqda

muxbir: Ruxsora G'afurova

#Toshkent shahri

16:00 08.04.2025

@hududtv
8.04.2025, 15:20
t.me/advokat_komilova/198
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
591
8.04.2025, 14:19
t.me/advokat_komilova/197
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
603
Адвокатга жуда алам қиладиган ҳолатлардан бири

Бир ишда ютқазиб қўйдик. Суд экспертиза хулосасига асосланиб, даъвомизни рад этди.

Аммо экспертиза хулосаси анчагина “хом” тузилган, жиддий хатолари бор эди. Шу боис мен ишонч билдирувчимга апелляцияга беришни маслаҳат бердим. Қайта экспертиза бизнинг фойдамизга хулоса бериши эҳтимоли юқори эди.

Ишонч билдирувчим пулим йўқ, шикоят бермай қўяқолайлик, деди. Йўқ, курашиш керак, ютишимизга имконият бор, десам ҳам кўнмади.

Очиғи, бу ишни бировнинг илтимоси учун олгандим. Гонорари камтарона бўлса ҳам, репутациям учун охиригача курашишга тайёр эдим. Ишонч билдирувчим эса, манфаатдор шахс эканига қарамай, таслим бўлди-қўйди. Фикридан қайтара олмадим.

Бошидан кечирган ҳамкасбларим билишади бунақа пайтларда адвокатга қанчалар алам қилишини...
7.04.2025, 18:10
t.me/advokat_komilova/196
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
653
Тергов судими ёки ҳуқуқбузар судми?

Тергов судлари ташкил топганига кўп бўлмаган бўлсада, турли ноқонуний талаблар билан фуқароларни сарсон қилишни бошлаб юборибди. Бугун бир танишимга кадастр органининг қарори устидан шикоят ёзиб бердим. У шикоятни олиб судга борса, давлат хизматлари марказига бориб судланганлик ҳақида маълумот олиб келмасангиз, аризангизни қабул қилмаймиз дейишибди. У ярим кун вақтини кетказиб шу маълумотни олиб келибди.

Ваҳоланки, МЖтК да маъмурий органнинг жарима қўлаш ҳақида қарори устидан шикоят қилишда давлат хизматлари марказидан судланганлик ҳақида маълумотнома олиб шикоятга илова қилиниши ҳақида ҳеч қандай талаб мавжуд эмас.Бу тергов судларининг ўз ишларини камайтириш учун қилаётган иши, бироқ бунинг ортидан фуқаролар сарсон бўлмоқда.

Камига, аризангни муддати ўтиб кетибди, ололмаймиз, дейишибди. Фуқаро аризани муддати ўтмаганлигини ҳисоблаб берибди.

Кейин ариза қабул қиладиган суд ходими шикоятни қабул қилмаслик учун "Бу аризанг билан барибир ҳеч нарса қилолмайсан, ариза берганингни фойдаси йўқ, сенга жаримани қўллаб бўлган, бу қарор барибир ўзгармайди", дебди.

Майли, нима бўлсаям пешонамдан кўрдим, шикоятимни олиб қолаверинг, дегандан кейин, "Ие ариза тепасига жиноят ишлари бўйича туман суди раисига" деб ёзилган эканку, буни жиноят ишлари бўйича тергов судьясига деб ўзгартириб келмасангиз олмайман, дебди.

Танишим эрталаб соат 10 да судга борган бўлса, соат 16-30 ларда шикоятни топширибди. Энг қизиғи, шунча овора қилиб шикоятни қабул қилиб, шикоятни олганлиги ҳақида имзо ҳам қўйиб беришмабди.

Ҳуқуқини тиклаш учун судга шикоят қилиб борган фуқаро ҳали судга кирмасдан тергов судлари томонидан адолатсизликка дуч келиб турибди. Шу ўринда савол туғилмоқда: Бу тергов судими ёки ҳуқуқбузар судми?

Энди ҳаммасини битта қилиб, Олий судга ва Судьялар Олий кенгашига шикоят қилмоқчимиз.

Агар шундай ҳолатга дуч келсангиз, Олий суднинг (+998 71) 207-73-77 ишонч телефонига ёки Судьялар Олий кенгашининг 71 200 26-00 ёки 1194 рақамига телефон қилиб шикоят қодиринг. Шунда сиздан кейинги одам бунақа сарсон бўлмаслигига ёрдам қилган бўласиз.

Адвокат Қосимов
7.04.2025, 15:59
t.me/advokat_komilova/195
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
749
7.04.2025, 06:29
t.me/advokat_komilova/194
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
724
Муаллифлик ҳуқуқини бузганларга қаттиққўлроқ бўлиш керак!

Хонанда Анвар Ғаниев Гулчирой Дилкушо исмли шоиранинг учта шеърини берухсат қўшиқ қилиб, куйлаб юрган. Шоира уни судга бериб, 300 млн сўм товон пули талаб қилган: ФИБ Мирзо Улуғбек туман суди бу суммани 85 млн.га тушириб, шоира фойдасига қарор чиқарибди.

Анвар Ғаниев берган апелляция шикояти асосида ишни қайтадан кўрган ФИБ Тошкент шаҳар суди эса товон пулини атиги 18 млн 750 минг сўм қилиб белгилабди!

Суд нималарга асосланганини билмадиму лекин, менга қолса, бунақа пайтларда компенсация ва маънавий зарар суммаларини аямай “босиш” керак. Хонандалар бой бўлгани учун эмас, муаллифлик ҳуқуқининг ҳурмати учун! Бир марта “чақилса”, қайтиб бировнинг шеърини ўғирламайди. Бошқаларга ҳам сабоқ бўлади.

Дарвоқе, мақолада айтилишича, шоира жуда ночор яшаркан. Ўзининг гап авзойига қараганда, ишни судсиз ҳал қилиш ҳам мумкин бўлгану хонанда зиқналик қилган, шекилли. Бетоб бўлиб, пулга зориқиб қолганида Анвар Ғаниевдан 1 млн сўм сўраса, хонанда пул беришни хоҳламай, бунинг ўрнига “намозларимда сизни дуо қиламан” дея ваъда бериш билан кифояланибди...

https://kun.uz/kr/50121490
5.04.2025, 17:03
t.me/advokat_komilova/193
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
765
Маъноли расм экан. Бешафқат ҳаёт реаллиги...
5.04.2025, 13:56
t.me/advokat_komilova/192
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
850
Бугун ўқиганим энг қизиқ маълумот

Жанубий Американинг квакиутл номли ҳинду қабиласида қарз олди-бердисининг ғалати шарти бўлган экан: бировдан қарз олган одам ўз исмини... гаровга қўяркан. Ва то қарзини узмагунича ҳеч ким уни исмини айтиб чақирмаган экан.
4.04.2025, 16:11
t.me/advokat_komilova/191
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
1.3 k
“ХХI аср Монте-Кристоси”. Қамоқда ҳуқуқ илмини ўрганиб, уни қаматганларни жазога торттирган адвокат Исаак Райт

АҚШлик Исаак Райт исмли адвокатни “ХХI асрнинг граф Монте-Кристоси” дейишади. Бунинг ўз тарихи бор.

Райт 1989 йилда (ўшанда 27 ёш эди) кокаин сотиб олаётганида қўлга тушиб, қамалади. Харидор ва истеъмолчи эканига қарамай, округ прокурори Николас Биссел жиноят ишини “шишириб”, Райтни нақ наркокартель раҳбарига чиқаради. Натижада суд 1991 йилда уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилади.

Райт қамоқда бутун вақтини жиноят қонунчилиги ва суд прецедентларини ўрганишга сарфлайди. Ўз жиноят ишини миридан-сиригача таҳлил қилиб, прокурор шуҳратпарастлигининг қурбони бўлганини тушунади ва ноҳақ ҳукмни ўзгартириш учун курашга киришади.

Маҳкум апелляция бериб, жиноят иши қайта кўрилишига эришади. Судда Райт ўзининг ҳимоячиси сифатида собиқ полиция детективи Жеймс Дуганни сўроққа тутади: у тинтув ордерсиз ўтказилганини, Райтнинг машинасига эшитиш мосламаси рухсатсиз ўрнатилганини тан олади. Шунингдек, прокурор Биссел кўп гувоҳларни сотиб олганини айтиб беради.

Дуганнинг кўрсатувидан сўнг прокурор Бисселга нисбатан суриштирув бошланади, уни мансабидан олиб, суд бошлангунича уй қамоғи тайинлашади. Аммо иш судгача бормайди: Биссел уй қамоғидан қочиб, меҳмонхонада ўзини отиб ўлади.

Райт устидан ҳукм чиқарган судья Майкл Имбриани ҳам қамалиб кетади. Фақатгина детектив Жеймс Дуган “тергов билан ҳамкорлик қилгани учун” жазодан озод бўлади.

Хуллас, Райт 7 йил ўтириб, 1996 йил декабрда 250 минг доллар гаров эвазига озодликка чиқади. Унинг ғаройиб тақдири катта шов-шув бўлиб, Райт жуда машҳур кишига айланганди. Гаров пулини ҳам адвокатлар, фаол жамоатчилар йиғиб беришади.

Қамалишига қадар мусиқа продюсери ва тадбиркор бўлган Райт энди қайси касбда ишлашини аниқ белгилаб олганди. 2007 йилда у Майами университетининг юридик факультетини тамомлайди, яна бир неча йилдан сўнг адвокатликка лицензия олади.

У ҳозирда Нью-Йоркдаги “Hunt, Hamlin & Ridley” фирмасида ишламоқда, асосан коррупционер раҳбарлардан жабр кўрган ва ноҳақ қамалганларга ёрдам бериш билан шуғулланади.

Исаак Райтнинг саргузаштлари асосида “For Life” номли сериал суратга олинган. Фильм русчага “За жизнь” номи билан таржима қилинган, интернетда бор.
3.04.2025, 18:29
t.me/advokat_komilova/190
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
512
Oyog'i singan bemor jarrohlik amaliyotidan so'ng vafot etdi

muxbir: Ruxsora G'afurova

#Namangan viloyati

16:00 03.04.2025

@hududtv
3.04.2025, 17:12
t.me/advokat_komilova/189
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
579
3.04.2025, 10:49
t.me/advokat_komilova/188
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
952
Жиззахда ички ишлар ходими 86 ёшли онахонга куч ишлатган

Ижтимоий тармоқларда бир аёл мурожаат қилиб, ички ишлар ходими 86 ёшли онасига куч ишлатганини маълум қилди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2024 йил 5 сентябрь куни Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Ю. қизи ва бошқалар иштирокида қўшниси билан ўзаро жанжаллашиб турган вақтида Жиззах шаҳар ИИБ профилактика инспектори Ж.Н. келиб, уларнинг қўлини қайириб, тан жароҳати етказгани юзасидан чора кўришни сўраб, мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра профилактика инспекторининг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмагани сабабли Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.
2.04.2025, 12:59
t.me/advokat_komilova/187
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
540
Коррупциянинг туғилиши: Дастлабки тергов мисолида

Олмазор ИИБ да битта ишим бор (эди). Ҳолат қуйидагича:

Ҳимоям остидаги шахс январь ойида яндекс таксида Тошкент шаҳрига кираверишда Минерал сувлар блок постида тўхтатилган. Унинг кийимларини кўздан кечиришганда чўнтагидан 0,73 грамм гашиш (анаша, смола каннабиса) номли гиёҳванд модда топилган. Бу нима деб сўрашганда тўғрисини айтган, ўзимни истеъмолим учун телеграмм орқали кеча сотиб олган эдим, бир қисмини истеъмол қилдим, қолганини кейинроқ истеъмол қилиш учун қолдиргандим, деб жавоб берган.

Наркологик экспертиза айбланувчи гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилади деб ҳулоса берган.

Жиноят ҳуқуқидан озгина хабардор бўлган одам бу ҳолат ЖК нинг 276-моддаси 1-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш) билан малакаланишини яхши билади.

Бироқ Олмазор туман ИИБ тергов бўлими томонидан бу ҳолат ЖК нинг 273-моддаси 3-қисми билан малакаланиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб озгинадан кўпроқ гиёвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш деб баҳоланган. Камига, эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган.

Юқоридаги ҳолат ЖК 273-моддаси 3-қисмига тортиши учун айбланувчининг шериги бўлиши ва у шу шериги билан ўзаро тил бириктириб гиёҳвандлик воситасини кимгадир ўтказмоқчи бўлганлигини тасдиқловчи далиллар бўлиши керак. Бироқ бундай далиллар умуман мавжуд эмас.

Мен дастлаб иш билан танишиб чиққанимдан кейин, ҳимоям остидаги шахснинг онасига бу ерда 273-модда 3-қисми йўқ, агар қонун тўғри қўлланса, 276-моддага ўтиши керак, дегандим. Лекин терговчига ёзилган илтимоснома ҳач қандай асос кўрсатмасдан рад қилинди, прокуратурадан эса жавоб ҳам олмадик.

Бугун ҳимоям остидаги шахснинг онаси билан телефонлашдим. Унинг гапларини имкони борича ўзидек келтиришга ҳаракат қиламан: “Бугун турмага бориб озиқ-овқат киритдим, ҳар киргазганимда яхшигина пул кетяпти, шунча пул сарфларканман, уни ўрнига йўлини топиб, шу пулни терговчига берганимда ўша сиз айтган қонунларни ўғлимгаям қўллардимикан, деб ўйланиб қоляпман. Энди, бунақа ишга биринчи марта иши тушган одам билмасаканда, нима қилишни.”

Бу гаплар менга жуда ёмон таъсир қилди, чунки шу аёл “Одамлар таниш топиб пулини бермасанг ишинг битмайди, деб айтишяпти, нима қилай?”, деб мендан маслаҳат сўраганда, бу иш нотўғри деб қайтаргандим. Унинг бугунги гаплари менга худдики, сен мени йўлдан қайтармаганингда, шу ишни қилган бўлардим, сени айбинг билан бу ишни ҳал қилолмадим, дегандек эшитилди.

Тасаввур қилдим, агар шу аёл ҳаётида яна терговга иши тушса ёки яқинларидан бирортасида шунақа ҳолат юз берса, “одамини топиб пулини бермасанг, ишинг битмайди” деган қоида билан иш қилади.

Шунақа. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қонунларни асоссиз нотўғри қўллаши одамларда коррупцияга мойилликни кучайтириб, йўқ жойдан порахўрлик пайдо бўлишига олиб келади.

Лекин минг афсуски, буни ўйлаб кўрадиган одам йўқ.

Каналга уланиш 👇
� @advokatqosimov 👈
2.04.2025, 10:22
t.me/advokat_komilova/186
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
585
Нукусдаги Савицкий номли Қорақалпоқ давлат музейини айланиб юрганимда эскиз типида ишланган мана шу сурат эътиборимни тортди.

“Самарқандда суд” экан номи. Муаллиф – Надежда Кашина.

Чизилган йили кўрсатилмапти. Аммо шинел, фуражка ва найзали милтиқлардан суратда ХХ асрнинг 20-30 йиллар манзараси акс этган, деб ўйладим.
2.04.2025, 07:31
t.me/advokat_komilova/185
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
457
Наманганнинг “Ибратли судя”си хавфли рецидивист фоҳишахона сақловчини озод қилди. Қўшмачи ҳокимнинг қизими?

Қўшмачилик ва фоҳишахона сақлаш жинояти учун 5 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган аёлни Наманган вилояти суди судяси Авазбек Иномов озод қилиб юборгани маълум бўлди. Қўшмачининг отаси ҳақидаги маълумотлар Намангандаги туманлардан бирининг ҳокими исми-шарифи билан бир хил.

Нималар бўлмоқда 👉 https://kun.uz/kr/55785955

@generalissimo_marsha
l
1.04.2025, 19:34
t.me/advokat_komilova/184
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
668
Қозоғистон Президенти амалий ташриф билан Самарқандга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 3-4 апрель кунлари амалий ташриф билан юртимизда бўлади. Бу ҳақда қўшни давлат Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Президент Тоқаев ташриф доирасида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммитида иштирок этиши ва қатор учрашувларда қатнашиши режалаштирилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити бўлиб ўтади. Илк марта ўтказилаётган ушбу йирик халқаро тадбир нафақат минтақа, балки Евросиё маконидаги барқарорлик ва ҳамкорлик истиқболларини белгилаб берадиган муҳим воқеа бўлиши кутилмоқда.
1.04.2025, 17:10
t.me/advokat_komilova/183
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
403
Хўжандда дронлар ёрдамида Мирзиёев, Раҳмон ва Жапаров тасвири яратилди

Дронлар шоуси Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари учрашуви доирасида ўтказилган Наврўз тантанаси давомида намойиш этилган.
1.04.2025, 10:36
t.me/advokat_komilova/182
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
417
Ёнғин, зилзила ва сув тошқинидан жабр кўрганларга ёрдам берилади

Эндиликда ёнғин, сув, зилзила ва бошқа табиий офатлардан зарар кўрган аҳолига 56 250 000 сўмгача моддий ёрдам кўрсатилади.

Президентнинг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига кўра 2025 йил 1 апрелдан бошлаб ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатилади.
1.04.2025, 08:34
t.me/advokat_komilova/181
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
422
Хўжандда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон дўстлигини тараннум этувчи концерт бўлиб ўтди.
1.04.2025, 07:54
t.me/advokat_komilova/180
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
551
Эшитишимча, қабулга келган барча фуқароларнинг важлари эшитилмагунча қабул тўхтатилмаган.

Кўраяпсизми, ёш раҳбарнинг лавозимга келиши қандай ўзгаришларга сабаб бўлмоқда?

У креслодан бу креслога сакраб юрадиган, лекин халқ манфаати учун ҳеч иш қилмайдиган оқсоқоллардан воз кечилиб, шундай ғайратли раҳбарлар кўпайишини ният қилиб қоламиз.
30.03.2025, 17:50
t.me/advokat_komilova/179
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
785
Ҳайитларда

Кўнглим, бугун ўзингни чоғ тут,
Хазонларга ям-яшил боғ тут,
Телба руҳим, ўзингни соғ тут,
Ҳайитларда хуррам бўлайлик.

Тугамайди дунёнинг ғами,
Ўчар, ёнар умиднинг шами,
Ўлар дунё, шунга шунчами?
Кел, ҳар куни байрам бўлайлик.

Очилдими, тўкилар ғунча,
Ишқ дегани муваққат бунча?
Кимки бизни севса ўлгунча,
То тирикмиз, ҳамдам бўлайлик.

Бир келибмиз, нолиб нетармиз,
Ҳаққа ҳақ йўл солиб етармиз,
Биз барибир ғолиб кетармиз,
Кел, эй руҳим, бардам бўлайлик!

Ҳайитларда хуррам бўлайлик!

Гулжамол АСҚАРОВА.
30.03.2025, 08:13
t.me/advokat_komilova/178
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
515
30.03.2025, 05:30
t.me/advokat_komilova/177
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
625
30.03.2025, 04:29
t.me/advokat_komilova/176
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
882
✨ Арафат куни муборак! ✨

Бу муборак кунда, Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати сизлар билан бўлсин. Дилларимизда тинчлик, оилаларимизда бахт ва фаровонлик бўлсин. Хар бир дуоларингиз қабул бўлсин, хар бир хоҳишингиз амалга ошсин. Бу кун, ўзимизни Аллоҳга яқинлаштириш ва ўзгаришлар қилиш учун ажойиб имкониятдир.

Келинг, бир-биримизга ёрдам берейлик ва бир-биримизни дуоларимизда унутмайлик.

🙏 Арафа куни муборак бўлсин! 🙏
29.03.2025, 08:26
t.me/advokat_komilova/175
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
488
Xonanda Dilfuza Ismoilova 80 ming AQSH dollariga chuv tushdi

muxbir: Ruxsora G'afurova

#Toshkent shahri

16:00 28.03.2025

@hududtv
28.03.2025, 17:09
t.me/advokat_komilova/174
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
754
“... адвокат учун энг хавфли мижоз – бу айбсиз мижоз. Чунки, агар сен ишингни эплолмасанг ва у қамоққа тушса, юрагингда бир умрлик жароҳат қолади”.

“Адвокат учун Линкольн” (The Lincoln Lawyer) фильмидан.
27.03.2025, 09:36
t.me/advokat_komilova/173
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
648
Қийналади офтобни кутиб
Ёмғирлардан чарчаган шаҳар...

Шу кунлар кайфиятига мос ажойиб қўшиқ.

Усмон Азим, Дилором Омонуллаева ҳамда Кумуш Раззоқовалар яратган дурдона. Классика.

Тинглаб роҳатланинг. Кунингиз хайрли ўтсин.
27.03.2025, 06:01
t.me/advokat_komilova/172
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
714
Тошкент шаҳар ИИББ ВСҲдаги маҳбуслар ёнига адвокатини киритмаслик учун бўлган “ўйин”лар, жазосиз қолаётган қийноқлар ҳақида

https://www.youtube.com/watch?v=81ZbeynuoQ8
26.03.2025, 18:50
t.me/advokat_komilova/170
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
708
Пискентда маҳкум колония ходимлари томонидан қийноққа солинди

Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган 50-сон манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солиниб, сўнг асоссиз равишда интизомий бўлинмага жойлаштирилган. Бу ҳақда у Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилган.

Омбудсман ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда, маҳкум Т.И. Пискент тумани марказий шифохонасига жойлаштирилгани ҳамда шифокорлар хулосасига кўра, унинг бош ва кўкрак қисмида лат ейиш аломатлари аниқланган.

“Ишга оид ҳужжатлар ўрганилганда, маҳкум Т.И. интизомий бўлинмага 2025 йил 27 февраль куни жойлаштирилган ва унга 10 суткага интизомий бўлинмага киритиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилинган. Ушбу қарор Тошкент махсус прокурори томонидан ўрганилиб, бекор қилинган ҳамда колония маъмуриятининг ҳаракатлари Жиноят-ижроия кодексининг 105-моддаси (маҳкумларни интизомий жазолаш шартлари) ва 111-моддаси (қўпол тартиббузарлик тушунчаси) талабларига зид деб топилган”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, маҳкум олти кун давомида асоссиз равишда интизомий бўлинмада сақланиб, унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган. Шу сабабли, Омбудсман томонидан қонун талаблари бузилишига йўл қўйган ходимларга чора кўрилишини сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига назорат хати киритилган.

@manifestcanal
26.03.2025, 06:25
t.me/advokat_komilova/169
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
537
25.03.2025, 18:07
t.me/advokat_komilova/168
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
825
Опен бюджет ҳақида бир чимдим фикрим.

Агар бу тажриба халқ орасига демократик сайлов қадриятларини сингдиришни мақсад қилган бўлса, буткул тескари нишонга урилган. Усулнинг ўзи аҳлоқан бузуқ усул. Демократик давлатларда овозни сотиб олиш сайлов жараёнидаги энг катта жиноят деб ҳисобланади ва бу овозлар сўнг бекор қилиниб, овозни олган тараф судга тортилиши мумкин. Овозни бир шиша колага сотиб оласизми, ё минглаб долларга - фарқи йўқ, бу нодемократик ва қинғир усул. Ўз вақтида энг бадавлат наркобарон Пабло Эскобар ҳам халққа нақд пул улашиб парламент сайловларида ғолиб бўлганди. Яқин ойларда эса Илон Маск сайловчиларга миллион доллардан лотерея улашиб Трампга овозларни кўпайтиришда айбланди. (Шу сабаб ҳам мен ‘ҳокимларни сайлаш’ орзуимизга катта шубҳа билан қарайман, чунки у маҳаллий ўғриларга ҳокимиятларга тўғридан-тўғри йўлни очиб беришидан қўрқаман.)

Опен бюджетнинг яна бир мантиқсизлиги - унга берилаётган овозларнинг жўғрофиясида. Нега муайян маҳаллада яшамаётган сайловчи бу маҳалланинг обод бўлишидан манфаатдор бўлиши керак? Яқинда Японияда бир суҳбатдошим айтиб қолди - ҳатто ундан Японияда туриб Ўзбекистондаги маҳаллага овоз беришни ўтиниб сўрашган. Ҳар бир маҳалланинг ободлиги - ўша ердаги маҳаллий маъмуриятнинг ЭНГ асосий вазифаси. Ҳоким қиммат машинасидан тушиб ҳар бир маҳаллага кириб, илма-тешик йўллар ва бузилган қувурларни текшириши ва уларни тузатишга пул ажратиши керак. Пул кам бўлса, каллани ишлатиб приоритетларни ишлаб чиқади, яъни энг ёмонига эртароқ, бундайроғига кечроққа пул ажратади (ё маҳаллий бойни туртади - бу ҳам баъзида каллани ишлатишга киради).

Сизлардан энди битта Кока-кола.

Журналист Ибрат Сафо.
25.03.2025, 11:23
t.me/advokat_komilova/167
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
719
ҲАЗРАТИ УМАР АДОЛАТИ

Пайғамбаримиздан кейинги тўрт халифанинг иккинчиси, Ҳазрати Умар ибн Хаттоб адолатли амир сифатида машҳур бўлган. Ҳар бир ишлари адолатдан иборат бўлгани сабабли кўпчилик у кишини эслаганда «Умари одил» демаса қандайдир камчиликка йўл қўйгандек бўлиб қолади. Қуйидаги ҳадис Ҳазрати Умар ижтимоий мақомидан қатъий назар қонун олдида барча тенглигини таъминлашда аввало ўзлари ўрнак бўлганини кўрсатади.

Ибн Асокир, Саъид ибн Мансур ва Байҳақийлар аш-Шаъбийдан ривоят қилади: «Умар билан Убай ибн Каъбнинг орасида талашув бўлиб қолди. Умар: «Мен билан ўзинг орамизда (ҳукм қилиш учун) бир одам танла», деди.

Икковлари Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни танладилар. Иккиси унинг олдига бордилар. Умар: «Ҳузурингга иккимиз орамизда ҳукм чиқаришинг учун келдик. Ҳукм уйида берилур», деди.

Улар киришганда Зайд тўрдан жой кўрсатиб: «Бу ерга, эй мўминларнинг амири», деди. Умар унга: «Бу биринчи жабрдир. Ҳукмингда зулм қилдинг. Мен талашган одам билан бирга ўтиришим керак», деди.

Икковлари унинг қаршисига ўтирдилар. Убай даъво қилди. Умар инкор қилди. Шунда Зайд Убайга: «Мўминларнинг амирини қасам ичишдан афв қил. Мен бу нарсани ундан бошқа учун илтимос қилмайман», деди.

Ана ўшанда Умар қасам ичиб, Умар билан авом халқдан биттасини тенг кўрмагунча Зайд қози бўлмаслигини таъкидлади».

Манба: Islom.uz
25.03.2025, 08:31
t.me/advokat_komilova/166
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
735
“Тоштурма”да аҳвол бирмунча яхшиланибди. Лекин навбат кутиш муаммоси ҳали ҳам бор

18 март куни адвокат Гулмира Бобожонова 1-сонли тергов ҳибсхонасида адвокатларнинг ичкарига кириш учун узоқ кутиб қолаётгани ҳақида маълум қилган эди. Бу хабар бир қанча телеграм-каналларда айланиб, муҳокама қилинди. Кўп ҳамкасбларимиз, табиийки, буни адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилиш деб баҳолаб норози бўлишди.

Ижтимоий тармоқларда билдирилган норозилик кайфияти таъсир қилган шекилли, бугун яна ушбу муассасага борган Гулмира опа “аҳвол бирмунча яхшиланган”ини айтмоқда.

Ҳамкасбимизга кўра, навбат кутиб қолиш буткул бартараф этилгани йўқ. “Мен 40 минут деганда ичкарига кирдим. Лекин, ҳарқалай, навбат кутувчиларга шароит қилинибди: ўриндиқлар қўйилган, кулер билан кондиционер ўрнатиляпти. Йўлакдан ташқари, яна битта хонани ҳам ўриндиқлар билан жиҳозлаб, кутиш жойи сифатида фойдаланиш учун беришибди. Учрашувлар учун қўшимча 5 та хона ажратилибди. Келсанглар бўлади”, дейди адвокат.

PS. Мутасаддилар “қимирлаб қолгани” яхши, албатта. Улардан ҳимоясидаги шахслар билан учрашувга борган адвокатларнинг узоқ кутишига ҳам чек қўйилишини кутиб қоламиз.
24.03.2025, 17:22
t.me/advokat_komilova/164
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
509
24.03.2025, 13:57
t.me/advokat_komilova/163
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
928
Бизда жамиятдан кўра, давлат мансабдорлари орасида ҳуқуқий нигилизм кучлироқ...

Бир танишим бор, илгари бутун бошли вилоят суди раиси бўлган. Шу одам яқинда бир масалада мендан маслаҳат сўради. Қонуний йўли йўқ, қўйинг, дедим. Кейинроқ эшитсам, шу ишни “ҳал қилиб” бера оладиган одам излаб юрган экан.

Демак, у “қонун орқали эришиб бўлмайдиган нарсага ноқонуний эришиш мумкин”, деган ақийда билан яшайди...

Адвокат Фарҳод Мираҳмедов
24.03.2025, 09:04
t.me/advokat_komilova/162
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
511
Қорақалпоғистонда юк машинаси портлаб кетди. Икки фуқаро жабрланган

Тўрткўл туманида юк машинаси бакининг портлаши оқибатида икки киши жароҳат олди, деб хабар беради Қорақалпоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Қайд этилишича, 21 март куни соат 13:50 атрофида Тўрткўл тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги устахонада MAN маркали юк автомобилининг ёнилғи бакини пайвандлаш ишларини олиб бориши оқибатида портлаш юз берган.

Натижада MAN ва Ford русумли автомобиллар тўлиқ, DAF русумли автомобилнинг орқа шиналари ёнғиндан зарарланган. Ҳодиса оқибатида 1998 йил ва 1980 йил туғилган Тўрткўл туманида яшовчи икки фуқаро тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
23.03.2025, 19:21
t.me/advokat_komilova/161
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
489
Андижонда эҳтиёжмандлар учун янги марказ иш бошлади

“Ушбу марказ – келажак сари ташланган муҳим қадамимиз. Бу ерда ҳар бир инсон ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашни ҳис қилади. Шу масканда янги орзулар пайдо бўлиши, эртанги кунга ишонч мустаҳкамланиши ва эзгулик ҳаётга татбиқ этилиши насиб этсин”, дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.
23.03.2025, 06:05
t.me/advokat_komilova/160
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
477
Туркияда намойишлар авж олмоқда, юзлаб одамлар ҳибсга олинган

Жума куни кечқурун юз минглаб кишилар Истанбул мэри Акром Имомўғли ҳибсга олинганига норозилик билдириб, сўнгги ўн йилликдаги энг йирик норозилик намойишлари учун Истанбул кўчаларига чиқди. Уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлар қўлланмоқда.
22.03.2025, 21:06
t.me/advokat_komilova/159
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
273
ОЛИЙ МАЖЛИСНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ВАКИЛИ (ОМБУДСМАН) ТЎҒРИСИДА

14-модда. Вакилнинг шикоятларни кўриб чиқиш чоғидаги ҳуқуқлариВакил шикоятларни кўриб чиқиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳолларини ўз ташаббуси билан текшириш чоғида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Aниқланиши лозим бўлган ҳолатларни текшириш учун ташкилотларнинг вакилларини ва мансабдор шахсларни таклиф этиш. Текширишни ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят берилган ташкилотга ёхуд мансабдор шахсга топшириш мумкин эмас;

�Тўлиқ видео
22.03.2025, 20:45
t.me/advokat_komilova/158
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
318
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
22.03.2025, 20:30
t.me/advokat_komilova/157
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
833
Бугун Наврўз – янгиланиш, тириклик ва умид байрами!

Қарийб 3 минг йиллик тарихга эга Наврўз узоқ йиллар зардўштийларнинг диний байрами эди. Аммо бора-бора у диний маъносини йўқотиб, дунёвий мазмун касб этди, узун ва совуқ қишдан зериккан инсониятнинг кўклам шодиёнаси рамзига айланди.

Шу боис, ислом қатъий қарор топган замонларда ҳам Наврўзни нишонлаш тақиқланган эмас. Гашти, шукуҳи ўзгача бўлгани сабабли, ҳазрат Навоий:

Ҳар тунинг Қадр ўлубон,
Ҳар кунинг ўлсун Наврўз! – деб ёзган эдилар.

Ушбу гўзал тилак барчангизга эш бўлсин, азизларим!

Наврўзи Айёмингиз муборак!
21.03.2025, 03:08
t.me/advokat_komilova/156
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
437
Лирик чекиниш…

Ўзбекистон-Қирғизистон 1:0

Энди эртага ҳамма байрамни яхши ўтказадиган бўлди!!!!
20.03.2025, 21:08
t.me/advokat_komilova/155
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
589
20.03.2025, 07:04
t.me/advokat_komilova/154
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
524
19.03.2025, 16:25
t.me/advokat_komilova/153
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
448
СУД БИНОСИ ОЛДИДА УМРИ ЎТГАНЛАР ЁХУД ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди бирон мартта жиноят ишини кўришда тайинланган вақтда бирон мартта кўрилган эмас.
Билмадим одамларни бекорчи деб ўйлашадими ёки белгиланган вақт эсларидан чиқиб кетадими? Хуллас бу муаммони ҳеч ким еча олмаса керак.
Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак соат 10:00 да бошланиши керак бўлган суд 12:00 га қолдирилиб узоқдан келганлар суд биноси олдида 2соатдан бери кутиб ўтиргани етмагандай 12:00 да ҳам суд бошланмади.
Судга келганлар кутишга ва яна кутишга хукм қилинганларга ўхшайди.
Очиқроқ айтадиган бўлсак 2:30 соат кутиб сабрим тугамоқда....
Судда раислик этувчи судя Шукуров Шерзод Нуруллаевич судни бошланг энди. Ўзгаларни ўтаётган вақтига тупуриб қўйганмисиз?
бу ўтаётган вақтимизни сиз тугул бошқасиям қайтариб беролмайди.

Антикоррупция ОАВ бош мухаррири Жаҳонгир Тўлаганов.
19.03.2025, 10:45
t.me/advokat_komilova/152
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
641
19.03.2025, 03:29
t.me/advokat_komilova/151
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
522
Собиқ вазир ва "қудратли офис" менежери аппеляция судида

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида собиқ Қишлоқ хўжалик вазири Азиз Воитов ва Ҳарбий судда Президент хавфсизлик хизматининг собиқ катта зобити Шуҳрат Расулов устидан аппеляция маҳкамалари бошланди.

Собиқ вазир йирик коррупцион схемаларда айбланган, Шуҳрат Расулов эса Комил Алламжоновга суиқасд гуруҳи судланувчиларидан бири. Икки ишни умумлаштирувчи жиҳат - маҳкамаларнинг ёпиқлиги ва тафсилотлардан жамоатчиликдан бехабарлиги.

Солиқ тўловчилар ўз қаҳрамонларининг қилмишларини билса, адолатдан бўларди...

Абдураҳмон Ташанов
18.03.2025, 20:10
t.me/advokat_komilova/150
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
16 k
18.03.2025, 12:21
t.me/advokat_komilova/149
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
795
Айбсизлик презумпциясининг 3 муҳим принципи жиноят процессига киритилмоқда

Кеча Сенат ялпи мажлисида айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолиятининг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси маъқулланибди.

Ҳужжат қабул қилингач, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасида назарда тутилган айбсизлик презумпциясининг қуйидаги муҳим 3 қоидаси жиноят процессига жорий этилади:

⚖️ Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

⚖️ Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

⚖️ Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.
18.03.2025, 03:53
t.me/advokat_komilova/148
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
782
17.03.2025, 14:45
t.me/advokat_komilova/147
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
1.5 k
“Қобул Дўсовни қамоққа олишмоқчи!"

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти ҳозирги вақтда Сирдарё вилояти Ҳавас туманида жойлашган тергов ҳибсхонасида сақланаётган Қобил Дўсовни қамоққа олиш учун борган. Гап шундаки, Қобил Дўсов туҳмат ва ҳақоратга оид учинчи жиноят ишида айбланмоқда.

Процессуал нормативларга кўра, жиноят иши доирасида суд гумондорнинг эҳтиёт чорасини белгилаши керак. Афтидан, тергов органи Қобилни қамоққа олиш ва тергов изоляторига жойлаштириш учун илтимоснома киритган.

Жинояь иши материаллари 2024 йилнинг 28 ноябридан кейин (ўша куни унинг озодлиги чекланган) тармоқдаги чиқишларини ўз ичига олади. Мазкур жиноят ишида жабрланувчи сифатида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам бор.

Хуллас, Қобил Дўсов манзил колониядан ҳақиқий қамоққа кетиш арафасида. Ўйлайманки, 2025 йил январь ойидан ўз фаолиятини бошлаган тергов судьяларимиз “қамоққа олиш” эҳтиёт чорасини ўрнига бошқа эҳтиёт чораси қўллайди деб умид қиламиз. Чунки, ўзи қамоқда сақланаётган шахсни яна қамоққа олиш мантиқсизлик ҳисобланади. Қонунчиликда “қамоққа олиш” эҳтиёт чорасидан бошқа эҳтиёт чоралари ҳам бор.
15.03.2025, 13:53
t.me/advokat_komilova/146
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
624
14.03.2025, 16:16
t.me/advokat_komilova/145
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
753
Бир ҳамкасбимиз бир одамга юридик ёрдам кўрсатган экан, аммо кейин худди шу ишга алоқадор бошқа иш бўйича собиқ мижозига қарши тараф билан шартнома тузибди.

Бу жудаям хунук ҳолат. На ахлоққа тўғри келади, на адвокатлик этикасига.

Чунки мижозингизга юридик ёрдам кўрсатиш чоғида у ҳақида муайян маълумотларга эга бўласиз ва бу маълумотлар адвокатлик сиридир.

Ушбу маълумотларни унинг ўзига қарши қўллаб бўлмайди. Асло!

Қолаверса, собиқ мижозга қарши томонга ўтиш жамиятнинг адвокатура ҳамжамиятига бўлган ишончига путур етказади.

Ишсиз қолиб кетсангиз ҳам бундай қила кўрманг!
14.03.2025, 05:28
t.me/advokat_komilova/144
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
580
13.03.2025, 17:26
t.me/advokat_komilova/143
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
571
Бор-йўғи икки кун олдин Олий суд раиси Б.Исламов нималар деган эди-ю, бу судьяни бугун қилган ишига қаранг...

Бугун соат 9-25да ФИБ Пайариқ туманлараро судида бир ишимиз белгиланган эди. ВКА орқали вакил сифатида иштирок этишга ариза бериб қўйганлигим учун белгиланган вақтда тармоққа уланган ҳолда суд бошланишини кутиб турдим.

Соат 11ларга яқин менга ишонч билдирган фуқаро қўнғироқ қилиб, “қози бова энди шаҳардан чиқибди, етиб келса кейин суд бўларкан” деди.

Қози бовамиз (судья Хужакулов Нурбек) етиб келиб, судни соат 15-00га белгилашга қарор қилди. Белгиланган шу пайтда яна тармоққа уланиб кутиб турдим.

Соат 16ларда ишонч билдирувчи фуқаро телефон қилиб, тушкун кайфиятда қози боваси ишни кўриб, қарор ҳам чиқариб юборганлигини хабар қилди.

Тасаввур қилаяпсизми, адвокатнинг иштирокисиз, битта процесснинг ўзида фуқаро учун ўта муҳим масалада қарор чиқариб ташланмоқда.

Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайрон бўлиб ўтирибман.
13.03.2025, 10:51
t.me/advokat_komilova/142
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
1.1 k
12.03.2025, 18:14
t.me/advokat_komilova/141
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
1.7 k
12.03.2025, 05:40
t.me/advokat_komilova/140
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
1.5 k
11.03.2025, 11:46
t.me/advokat_komilova/139
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
856
11.03.2025, 09:14
t.me/advokat_komilova/138
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
1.4 k
5.03.2025, 11:29
t.me/advokat_komilova/137
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
520
Биз бу кунни кутган эдик....
5.03.2025, 11:29
t.me/advokat_komilova/136
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
650
Азиз Тошпўлатов янги ички ишлар вазири бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимига Азиз Тошпўлатов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Бунгача у Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётганди.

Kun.uz расмий канали
3.03.2025, 10:35
t.me/advokat_komilova/135
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
1.0 k
Сизга ачинаман, жаноблар!

Эшитишимча, Тошкент Давлат юридик университетининг бир қатор домлаларига менинг суд-ҳуқуқ тизимида учраётган муаммолар хусусидаги чиқишларимга раддиялар билдириш бўйича топшириқ бўлибди. Шу пайтгача бирор чиқишимга муносабат билдирмаган доцент-у профессорларнинг муносабатлари потраб чиқиб қолди.

Масалан, доцент Раззоқ Алтиев дегани журналист Рухсора Ғофуровани ҳимоя қилиб ёзган постим учун мени саводсиздан олиб саводсизга солади. Ҳолбуки, Рухсоранинг иши ўта жўн, буни тушуниш учун юридик доцент бўлиш шарт эмас.

Ғофурова Жиззахдаги банк ходимаси ўзгалар номига кредит расмийлаштириб, ўзлаштириб кетгани ҳақида ТВга лавҳа тайёрлаган. Мен банк ходимасининг қинғирлиги ортида унинг Олий суд судьяси бўлган эри тургани, унинг пластик картасидан кредит сўндирилгани ҳақида ёздим. Банк ходимасига жиноят иши қўзғатилди, эрига хизмат текшируви тайинланди. Энди бу нотовонлар Рухсоранинг ўзини банк ходимасининг шахсий сирини очди, деб судлашмоқда. Доцент Алтиев бу масалада нега шайтонлаётганини умуман тушунмадим.

Отабек Нарзиев деган профессорга кўра, биз марҳум судьяга товон пулининг берилмаётгани ҳақидаги маҳкама иши бўйича судларни танқид қилиб, бу мўътабар соҳанинг эл орасидаги обрўйига соя солибмиз. Эмишки, ҳуқуқшунослар мен каби "хайпчи"га ҳушёр туриши керак экан. Бу профессор тушмагур шунчалик катта қовун туширдики, биз суддан талаб қилган товон пули миқдорини Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти даъво қилаётганини ҳам билмайди. Ишдан хабари йўқ бу амаки мени гўрдан олиб, гўрга солади. Камига изоҳларда унинг бир гуруҳ ҳассакашлари бир овоздан жўр бўлишганига ўлайми?

Буюк Бальзак айтганидек, "Бир парча гўшт итни не кўйларга солмайди". Бечора домлаларимизнинг ҳолини тушунаман, арафа кунида бу домлаларнинг қилмишидан ўзини айбдор санаб, марҳум судьянинг муштипар беваси қўнғироқ қилмаганида ва менга осилишаётганидан хижолатдалигини айтмаганида бу постни ёзмасдим.

Доцент-у профессорларнинг айтишича, мен оммада суд-ҳуқуқ тизимига ишончсизлик уйғотаётган эмишман. Гўё, халқимизда бу ахлат тизимга (президент Мирзиёев таъбири) ишонч юқоридек. Ҳолингиз хароб, домлалар, уялинг! Рамазон ойида сизларни дуо қиламиз, соғайиб кетинг!

Abdurahmon Tashanov
1.03.2025, 05:06
t.me/advokat_komilova/134
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
861
26.02.2025, 19:05
t.me/advokat_komilova/133
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
580
Судлар нега аудио ва видеоёзувдан бунчалик қўрқади?

Яқинда Наманган вилоят судида аҳоли соғлиғини сақлаш ва давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ жиноят иши юзасидан апелляция шикояти кўрилди. Ушбу соҳадаги махсус Фармонга мувофиқ аслида бундай жиноятларга оид суд мажлислари Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши шарт.

Судларда Президент Фармонига амал қилинмаслиги сабабли судлов ҳайъатига илтимоснома киритиб, суд мажлисида аудиоёзув олиб боришга рухсат сўрадик. Ҳаттоки, ҳимоя томони бу ёзувлардан фақатгина суд жараёнларидагина фойдаланиши кафолатини ҳам бердик.

Тарафларнинг бирортасида илтимосномага нисбатан эътироз бўлмади. Судда прокурор ваколатларини бошқа бир судда “мен бугун формада эмасман, шу сабабдан суд жараёнини видеога олиш ҳақидаги илтимосномани рад этишингизни сўрайман” деган жумлалари билан ҳаммага танилган Б.Маруфов таъминлаётган эди. Аудиоёзув олиб бориш ҳақидаги илтимосномамиз юзасидан ҳурматли прокуроримиз бу сафар олдингидан ҳам ғаройиб важ келтирди.

У ўрнидан туриб “суд мажлисида баённома юритилаяпти, барча маълумотлар унга киритилади, шу сабабдан илтимосномани рад этишингизни сўрайман” деди. Шу билан судлов ҳайъати суд мажлисида аудиоёзув олиб бориш ҳақидаги илтимосномани рад этди.

Нима учун аудиоёзув Наманган вилоят судини бунчалик қўрқувга солганлиги ҳақида эса кейинроқ.

@manifestcanal
26.02.2025, 10:45
t.me/advokat_komilova/132
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
1.5 k
24.02.2025, 19:31
t.me/advokat_komilova/131
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
906
Фойдали сўровнома

Адлия вазирлиги адвокатлар учун Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлиги ҳолати бўйича сўровнома ўтказаётган экан. Барча ҳамкасбларга сўровномада қатнашишни тавсия қиламан.

Кўрдим. Менимча, саволлар жуда яхши тузилган. Аксар саволларда шаблон жавоблар билан чекланилмай, индивидуал таклиф билдириш имконияти яратилган.

Масалан, сўров иштирокчиларига:

➖мамлакатда ҳуқуқ устуворлиги таъминланиши ҳолатини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини, ўз тажрибасида бўлган ишлар бўйича қабул қилинган суд қарорлари сифатини баҳолаш;

➖ҳуқуқ устуворлигига асосий таҳдидларни кўрсатиш таклиф қилинади.

Бундан ташқари, мамлакатда ҳуқуқ устуворлиги ҳолатини яхшилаш учун зарур чоралар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги камчиликларнинг сабаби ҳақида ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин.

Шунингдек, адвокатлар одил судловга эришишда дуч келган муаммоларини, қонунчиликни қўллашдаги зиддиятларни, мижозларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги асосий бўшлиқлар/камчиликлар/зиддиятли нормаларни тасвирлаб беришлари мумкин.

Тўғри, кўп ҳамкасбларимизда “барибир ҳеч нарса ўзгармайди” деган кайфият кучлироқ. Лекин биз адвокатларнинг пессимист бўлишга ҳаққимиз йўқ. Чиқмаган жондан умид. Сўровнома ўтказилаётган экан, демак, “пастдаги” реал аҳвол “юқори”ни қизиқтиряпти. Қатнашайлик, фикримизни, таклифларимизни етказайлик. Зеро, тизимдаги ҳақиқий вазиятни ҳеч ким адвокатлардан яхшироқ билмайди.

Сўровнома ҳаволаси 👇
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdL7ajStEUvUWZSPJtpnyqDUeomYM9ZAlPc3tSSaFgG_SwKvw/viewform?pli=
1
21.02.2025, 19:44
t.me/advokat_komilova/130
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
643
ОҚЛОВ!
Бугун ҳимоям остидаги шахс - “Ф.Ф.Ф.” апелляция инстанциясида жиноят ишини кўриш натижалари бўйича унга қўйилган барча ЖКнинг моддалари бўйича тўлиқ оқланди.
Менга мурожаат қилганида у билан сухбатлашиб, унинг жиноят содир этмаганига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.
Тўғриси, кечроқ мурожаат қилганлиги муносабати билан муддат камлиги сабабли апелляция шикоятини охирги 3 кун ичида ёзган бўлсамда, кўп изландим, маълумотларни таҳлил қилдим.
Аввало, бу иш бўйича ҳимоям остидаги шахс жиноят содир этмаганлигига ўзимни ишонтирдим ва ишга киришдим.
Апелляция инстанциясида иш тўлиқ қайта ўрганиб чиқилди.
Айблов томон ҳарчанд уринсада ҳимоям остидаги шахснинг айбдорлигини судга исботлаб бера олмади. Ўз ўрнида, биз ҳам бунга йўл қўймадик.
Аслида, оқлов ҳукмлари чиқарилиши катта бир натижа эмас. Бироқ, мен ҳимоячи сифатида қатнашган жиноят ишида биринчи тўлиқ оқлов ҳукми бу. Адвокатлик фаолиятимда оқлов ҳукми мени кўп куттирмади. Мен иштирок этган жиноят ишларини судда кўрилишида биринчи ишим - қисман оқлов бўлган эди. Иккинчиси - тўлиқ оқлов билан якунланди.
Энг асосийси, ҳимоям остидаги шахс -“Ф. Ф. Ф.”нинг охирги вақтлардаги тушкун кайфияти бугун шодликка алмашди. Унинг яқинлари, оила аъзолари ҳам жуда хурсанд бўлган, албатта.
Бир адвокат ўлароқ иш натижасидан биз ҳам жуда мамнунмиз.
Юридик ёрдамга муҳтож инсонларнинг хурсанд бўлишига сабабчи бўлиш доимо бизга насиб этсин. Оқлов ҳукмлари давомли бўлсин!

Адвокат Анвар Рахматовнинг фейсбук саҳифасидан олинди.
21.02.2025, 09:44
t.me/advokat_komilova/129
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
728
20.02.2025, 16:07
t.me/advokat_komilova/128
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
1.2 k
17.02.2025, 13:26
t.me/advokat_komilova/127
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
1.1 k
Бугун кимдир учун BoburDay, ким учун эса Valentin’sDay. Икки томоннинг ҳам кўнглини қолдирмаслик учун Бобур бобомизнинг муҳаббат ҳақидаги энг гўзал ғазалларидан бирини эълон қилишга қарор қилдим. Ғазал ўқиш айримларни зериктириши мумкин, шу боис уни қўшиқ ҳолида ҳавола қиляпман.

“Баҳор айёми...” Шерали Жўраев ижросида. Раққоса – бетакрор Рушана Султонова.

Тинглаб, томоша қилиб роҳатланинг. Кунингиз хайрли ўтсин!
14.02.2025, 05:59
t.me/advokat_komilova/126
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
667
"Ҳаммага менинг қаҳрамон қизим бор, деб айтганман", - Президент

Давлатимиз раҳбари паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова билан мулоқот қилди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
13.02.2025, 21:01
t.me/advokat_komilova/125
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
781
Kimki ko‘p narsani talab qilsa va murakkablikdan huzur qilsa, bunday odam adashishlarga boshqalardan ko‘ra ko‘proq moyildir. Foydali xatodan zararli haqiqatni afzal bilaman: haqiqat, balkim, o‘zi keltirib chiqargan og‘riqni da’volaydi.

Gyote
13.02.2025, 15:51
t.me/advokat_komilova/124
AD
Advokat Komilova
1 618 assinantes
Repostar
847
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сўнгги кунларда адвокатлар ўз ҳимояси остидаги шахслар билан учрашиш учун тергов ҳибсхоналарига боришганида муассасалар ходимлари Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига зид равишда улардан ўзларига тегишли алоқа воситалари ва қўлларидаги смарт-соатни ечиб КППда қолдиришни талаб қилиши ҳолатлари учраяпти, бу эса адвокатларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётир.

Жумладан, “ILMAR LEGAL EXPERTS” адвокатлик фирмаси адвокати Г.Бобожонова 2025 йил 11 февраль куни ҳимояси остидаги шахс билан учрашиш учун у сақланаётган Марказий тергов ҳибсхонасига борганида муассаса маъмуриятининг тўсқинлиги сабаб ичкарига кира олмаганини, Қоровул қўшинлари ходими Жумабоев Муҳаммад Юсуф ўғли ундан қўлидаги смарт-соатни КППда қолдиришни талаб қилганлигини, “телефон билан киряпсиз, бўлди, смарт-соатни қолдиринг, буйруқ шунақа” деб шарт қўйганлигини, адвокат эса “сизларнинг ноқонуний талабингизга бўйсунгандан кўра ичкарига кирмайман”, деб ҳимоясидаги шахс билан учраша олмаганидан хафа бўлиб қайтиб кетганлигини, муассаса ходимлари томонидан адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилинганини билдириб, АП ҳудудий бошқармасидан ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўради.

Адвокат Г.Бобожонованинг ушбу мурожаати бўйича Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Адвокатура тўғрисида”ги ҳамда “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунларга таяниб ва адвокатнинг қонун билан қўриқланадиган дахлсизлиги, касбий фаолиятининг кафолатларига оид талаблар бузилмаслигига эътибор қаратган ҳолда, адвокатга тегишли ашёларнинг КППда олиб қолиниши ҳамда адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилинганлиги ҳолати юзасидан Марказий тергов ҳибсхонаси ҳамда муассасада хизмат олиб бораётган Қоровул қўшинлари масъул ходимларига нисбатан тегишли муносабат билдиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурорига, Тошкент шаҳар прокурорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД раҳбарига расмий хат билан мурожаат қилинди.

Бугун яна бир неча адвокатлар ҳам тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида худди Г.Бобожонова дуч келган муаммога тўқнаш келишгани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилишди. Бу эса муаммо кенгая бошлаганини кўрсатмоқда. Ҳудудий бошқарма адвокатларнинг касбий фаолиятига аралашиш ва профессионал вазифаларини амалга оширишга тўсқинлик қилиш ҳолатларини қоралайди ва уларни бартараф этиш учун барча қонуний чораларни ишга солади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 6 февраль куни Жазони ижро этиш департаменти биносида ҳудудлардаги адвокатлар, тергов ҳибсхоналари ва колониялар раҳбарлари “онлайн” тарзда иштирок этган очиқ мулоқотда адвокатнинг мақоми, дахлсизлиги, унинг ўз ҳимояси остидаги шахс билан ҳоли учрашувлар ўтказишга ҳеч қандай тўсқинликлар бўлмаслиги кераклиги ҳақида тушунтиришлар берилган, шунингдек, адвокатлик фаолиятига доир қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш юзасидан таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилган эди.

Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, шаҳримизда фаолият юритаётган адвокатлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида олиб бораётган касбий фаолиятларида омадлар тилайди.

Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
12.02.2025, 15:05
t.me/advokat_komilova/123
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa