P.S. Савдо-саноат палатаси изоҳ бериши мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромоновичга
Ассалому алейкум Муҳтарам Шавкат Миромонович !!!
Бизда мамлакатимизни ривожлантирадиган "Янги Ўзбекистон Президент шаҳарчаси"ни барпо қилиб, 11.000 та янги ишчи ўринлар яратиб, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтирадиган истиқболли ва мақсадли рақобатбардош импорт ўрнини босувчи экспортбоб маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 114 та йирик саноат заводлар ПҚ-292- сон Қарор XVII бандига мувофиқ йирик саноат заводлар Давлат дастурига оид таклиф, ғояларимиз бор,
Бу таклиф ва ғояларимиз жонажон Ўзбекистонимиз равнақи, тараққиёти, юксалиши, аҳолимиз турмуш даражасини ошириш ва камбағалликни қисқартириш, бандликни ошириш учун олиб борилаётган ислоҳатларингиз ва ишларингизга, ташаббусларингизга озгина бўлсада фойда келтиради деган умиддамиз .
N°_02- сонли мурожаатим Ўзбекистон Савдо-саноат Палатасига кирим рақами 6435 билан рўйхатга олиниб, "Президентга таклифлар штаби " ижрочи ходими мен билан сухбатлашиб, 11.000 нафар янги ишчи ўринлар яратиб, давлатимиз равнақига ҳисса қyшадиган истиқболли таклифларимизни юқори баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилишини маълум қилиб хат берилган эди
Лекин, Президент Администрациясига юборилмасдан, ижролари бажарилмасдан бошқа кишини номига қалбакилаштирилиб, 6435- сонли мурожаатим Умаров Авазбек Муҳиддиновични номига ўзгартирилиб қалбакилаштирилибди.
Ва "4262-сон"ли мурожаатим ҳам жавобсиз қолдириляпти. Жавоб сўраб Тошкентга, Савдо-саноат Палатасига борсам, 4262 га жавоб берилган, деб хат чиқариб беришди. Бу мурожаатим ҳам сохталаштирилиб, Бафоев Элёр Икромовични номига ўзгартирилиб, қалбакилаштирилган
ПҚ-ПФ лар ижролари бажарилиши ихтиёрий эмаску, Мухтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ташкиллаштирилган "Президентига таклифлар" штабида ПҚ-ПФ лар ижросига қайси мурожаатлар сохталаштирилиб, қалбакилаштириляпти?
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан анъанага айланиб улгурган "Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот" тадбирига тадбиркорлар томонидан таклифларни ПҚ-200 сонли қарорга мувофиқ Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ташкиллаштирганлар "Президетга таклифлар" штабига қолдирган "4262-сон"ли мурожаатим ПҚ-200 сонли қарорга зид равишда ҳурматли Президентимизнинг таввалуд айёмлари куни, 24 июлда қалбакилаштирилиб, Бафоев Элёр Икромовични номига ўзгартирилибди
" Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса, очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади" – Президент.
Президент сўзга чиққан тадбиркор ва ишбилармонларга билдирган фикрлари, янги-янги иш ўринлари яратиб, одамларни даромадли қилишга, камбағалликни қисқартиришга қаттиқ бел боғлашга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.
“Сизлар тинч, эркин ва фаровон ҳаётимиз гаровисизлар, десак, ўйлайманки, муболаға бўлмайди.
“Тадбиркор – элга мададкор” деган нақлда чуқур маъно бор. Лекин, шундай катта масъулиятни зиммасига олган тадбиркорни ўзига ким мададкор?
Агар қайси ҳоким ўз ҳудудининг гуллаб-яшнаб, тараққий топишини истаса, аввало, тадбиркор ва яна бир бор тадбиркорга чинакам мададкор бўлиши керак.
Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳеч нарсадан чўчиманг. Билинг, ортингизда Президент турибди!”,. - деди давлатимиз раҳбари мулоқот якунида.
Baxtiyor Abdiev
"Хожа Абдужаббор Хожагони" МЧЖ раҳбари,
Бухоро шаҳар, Пиридастгир МФЙ 14/5- уй , 25-хонадон