O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
YU
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
0.65%
ER (semana)
11.9%
ERRAR (semana)

Ҳуқуқшунос Мухриддин Шамсиддиновнинг телеграм каналига хуш келибсиз.

Маслаҳат олиш: @shmh_yurist

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 73 resultados
6
9
1.2 k
❗️Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими такомиллаштирилади

Қонун (ЎРҚ-1060-сон, 22.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🖋 Мазкур Қонун билан Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси, «Гаров тўғрисида»ги, «Ипотека тўғрисида»ги, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🖋 Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда, жуда арзимас деб ҳисобланади:
▪️агар гаров билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг 15 фоизидан камроқни ташкил қилса;

▪️агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши кетма-кет 3 ойдан ошмаган бўлса.

▶️Шунингдек, гаров нарсаси бўлган мол-мулк гаровга қўювчидан жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганда, гаровга олувчида ўз талабларини ушбу мол-мулк ҳисобидан устувор тарзда қаноатлантириш ҳуқуқи сақлаб қолиниши кўрсатилди.

▶️Бундан ташқари, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади.

▶️Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

👉 @yurist_shamsiddinov
24.04.2025, 12:25
t.me/yurist_shamsiddinov/1148
3
5
1.2 k
Фуқароларнинг неча кун чет давлатда бўлгани қай тартибда аниқланади?

Божхона қўмитасига кўра, бугунги кунда фуқароларнинг 76 фоизи автомобил чегара божхона постлари орқали, 20 фоизи аэропортлардаги божхона пунктлари орқали, 4 фоизи эса темирйўл чегара божхона постлари орқали ҳаракатланади.

“Божхона органларининг ахборот тизимлари бошқа ваколатли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинган. Бунинг натижасида чегара орқали ҳаракатланаётган фуқаронинг чет давлатда бўлган муддатини реал вақт режимида аниқлаш имконияти мавжуд. Ушбу тартиб йўловчиларнинг ортиқча вақтларини олишга умуман сабаб бўлмайди”, дейилади қўмита хабарида.

Божсиз товар олиб кириш учун Ўзбекистондан ташқари камида 2-3 кун бўлиш тўғрисидаги қоида 2025 йил 20 июлдан кучга киради.

Юридик масалаларда боғланиш 👉 @advokat_shamsiddinov

Каналга уланиш: @yurist_shamsiddinov
24.04.2025, 11:45
t.me/yurist_shamsiddinov/1147
7
7
1.2 k
❗️Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (252-сон, 22.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, "Хорижга ишга тайёрлаш маркази" ташкил этилади ва унда "Ягона дарча" тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.

✔️Шунингдек, йўловчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон ва тартибли транспорт қатнови йўлга қўйилади.

📋Қарор билан “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ҳамда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия, компенсация ва кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида” ги Низом тасдиқланди.

☑️Низомга кўра, субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади, жумладан:

🔹чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;

🔹хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;

🔹йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

🔹немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.

💸Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чикиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

👉 @yurist_shamsiddinov
22.04.2025, 18:44
t.me/yurist_shamsiddinov/1146
18
1
1.3 k
«БААда ўлимга ҳукм қилинган ўзбекистонликлар жазосини енгиллатиш борасида ҳаракатлар олиб бориляпти» – ТИВ

Туркиядаги халқаро адвокатлар БМТга, шунингдек, БАА ҳукуматига мурожаат қилиб, ушбу шахсларга чиқарилган ўлим ҳукмини сиёсий эмас, балки юридик мезонларга асосланган ҳолда қайта кўришни сўради.

👉 @yurist_shamsiddinov
22.04.2025, 15:45
t.me/yurist_shamsiddinov/1145
7
1.4 k
22.04.2025, 14:45
t.me/yurist_shamsiddinov/1144
9
7
1.4 k
#суддаги_ғалаба

Ушбу моддаларда кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсдан ҳимоям остидаги фуқарога суд қарори асосида 30 млн сўм маънавий зарар ундириладиган бўлди.

Шахс бошидан кечирган ва кечираётган азоб-уқибатларни ҳеч қандай пул суммаси билан баҳолаб бўлмайди. Суд ишдаги мавжуд далиллар, ҳуқуқбузарлик хусусияти ва зарар кўрган шахснинг аҳволига қараб пул миқдорини белгилайди.

Ҳаққингизни талаб қилинг ! Ҳар қандай масалага ноқонуний йўллар эмас балки қонуний воситалар орқали ечим топинг.

Юридик масалаларда боғланиш 👉 @advokat_shamsiddinov

Каналга уланиш: @yurist_shamsiddinov
22.04.2025, 14:45
t.me/yurist_shamsiddinov/1143
7
5
1.6 k
Миллатчилик учун жавобгарлик

👉 @yurist_shamsiddinov
21.04.2025, 17:00
t.me/yurist_shamsiddinov/1142
8
16
1.8 k
#суд

Судда «тез ажрим» яъни 6 ойлик муҳлат берилмаслиги учун оилавий зўравонлик қурбони бўлганлик фактини исботлаш керак.

Ҳозирча, аниқ фактлар ҳақида тушунча йўқ. Масалан, агар аёлда ҳимоя ордери бўлса суд томонидан муҳлат тайинламасдан никоҳ бекор қилиниши мумкин.

Юридик масалаларда боғланиш 👉 @advokat_shamsiddinov

Каналга уланиш: @yurist_shamsiddinov
21.04.2025, 15:40
t.me/yurist_shamsiddinov/1141
42
18
3.7 k
Буюк рассом Пикассо ресторанда официантканинг илтимосига кўра 15 дақиқада уни расмини қоғоз салфеткага чизиб берибди. Официантка хурсанд.

Нархини эса, 20.000 доллар дебди. Официантка эса, хафа бўлиб бор йўғи, 15 дақиқа вақт сарфладингизку, инсофингиз борми, дебди.

Пикассо эса, шу расмни 15 дақиқада чизиш даражасига келиш учун 20 йил умримни сарфлаганман, бу ўша умримнинг компенсацияси, деб жавоб берибди.

Хулоса: Аслида масалангизни “бир зумда” ҳал қилган мутахассисни сарфлаган вақтига эмас, ўша даражага етишгача кетган умрига пул тўлайсиз. Афсуски, одамлар фақат “бир зумда”ни кўради холос...

👉 @yurist_shamsiddinov
21.04.2025, 04:57
t.me/yurist_shamsiddinov/1140
5
8
1.5 k
1-2 кунга четга чиқиб келганлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди

Эндиликда божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки темирйўлда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак. Ўзбекистон ҳукумати 1 майдан эътиборан шундай тартиб жорий этишга қарор қилди.

👉 @yurist_shamsiddinov
20.04.2025, 05:04
t.me/yurist_shamsiddinov/1139
3
7
1.5 k
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди

Ўзбекистонга самолётда келаётган жисмоний шахслар ҳозирда 2000 долларгача, поездда келаётганлар эса 1000 долларгача қийматдаги товарларни божсиз олиб кириш ҳуқуқига эга. Ҳукумат қарори билан, 1 майдан бошлаб бу лимит мос равишда 1000 доллар ва 500 долларгача пасайтириладиган бўлди.

Аввал курьерлик жўнатмалари орқали бир чоракда 1000 долларгача бўлган товарларни божсиз олиб кириш мумкин бўлган бўлса, энди бу лимит бир ойда 200 долларгача пасайтирилади.

👉 @yurist_shamsiddinov
20.04.2025, 05:03
t.me/yurist_shamsiddinov/1138
14
32
1.5 k
Endi aliment bo`yicha barcha savollarga javob topish mumkin

Yurist podcastning navbatdagi sonida "Aliment to'lash" mavusini olib chiqdik va aliment bo'yicha turlli holatlarni ko'rib chiqdik. Ushbu suhbat advokatlar Muxriddinxon Fayzullayev, Muxriddin Shamsiddinov va Azimjon Zuxurovlar tomonidan olib borildi.

Suhbat davomida:

- Alimentni oshirish usullari;
- Davlatdan aliment olish;
- Kam oylik ishga kirganlar uchun javobarlik masalasi;
- Alimenti to`lab turib chetga chiqish yo`llari va boshqa qiziq holatlar muhokama qilindi.

Maroqli tomosha qiling: https://youtu.be/jt12F23rO-8?si=GRpcyeUu0czkPskm

👉 @yurist_shamsiddinov 👈
18.04.2025, 19:00
t.me/yurist_shamsiddinov/1137
21
7
1.6 k
#қарз #жиноят

Фирибгар - пулни қайтармасликни олдиндан режа қилади.

Қарздор - имконияти бўлмаганлиги сабабли қайтаролмайди.

👉 @yurist_shamsiddinov 👈
14.04.2025, 18:39
t.me/yurist_shamsiddinov/1136
10
12
1.3 k
#суд_иши

❗️Ҳозиргина бир фуқарога оталикка эътироз билдириш ҳақида даъво ариза ёзиб бердим ва қўшимчасига аризани масофадан туриб онлайн ҳам юбориб бераман.

Менга маълум қилинишича, эр ва хотин никоҳининг дастлабки кунларида турмуш ўртоғида ҳомиладорлик аниқланган. Ва бола туғилгандан сўнг отада бола айнан ундан эканлиги ҳақида шубҳа пайдо бўлган яъни болани отаси эканлигига эътирози мавжуд.

Оила кодексининг 63-моддаcига асосан туғилишни ёзиш дафтаридаги туғилишга оид ёзув боланинг унда кўрсатилган ота-онадан туғилганлигини тасдиқловчи далил ҳисобланади.

Боланинг отаси ёки онаси деб ёзилган шахс унга бундай ёзув маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлган вақтдан эътиборан бир йил мобайнида ана шу ёзув тўғрисида суд тартибида эътироз билдиришга ҳақлидир.

Агар шу вақтга келиб, боланинг отаси ёки онаси деб ёзилган шахс вояга етмаган бўлса, бир йиллик муддат мазкур шахс ўн саккиз ёшга тўлган вақтдан бошлаб ҳисобланади.

📌 Шу сабабли бундай ишлар фуқаролик процессуал қонунчилиги талаби бўйича жавобгарнинг яшаш манзили бўйича судда кўриб чиқилиши сабабли ушбу судга даъвогарнинг номидан даъво аризаси тайёрлаб бердим.

Суддан талаб эса туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг ота устунидаги маълумотларни бекор қилиш бўлади.

Бундай турдаги даъво аризалар учун "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ 750 000 сўм (2 БҲМ) давлат божи ва 37 500 (БҲМнинг 10 фоизи) почта харажати тўлаш лозим бўлади.

❗️Хавотирга ўрин йўқ, агар боланинг ҳақиқий отаси айнан даъвогарнинг ўзи бўлса одам ДНК экспертизаси буни аниқлаб беради ёки акси биологик оталиги тасдиқланмаганлиги аниқланади.

Адвокат билан боғланиш: @shmh_yurist

👉 @yurist_shamsiddinov 👈
12.04.2025, 15:50
t.me/yurist_shamsiddinov/1135
30
61
1.8 k
Оилавий зўравонликдан жабрланган шахс талабига кўра никоҳдан ажрашаётганда муҳлат тайинланмайди

Оила кодекси ва Уй-жой кодексига қўшимчалар киритилди.

Оила кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламаслиги мумкин.

Бундан ташқари, Уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, турар-жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар-жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар-жой мулкорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

👉 @yurist_shamsiddinov
9.04.2025, 16:59
t.me/yurist_shamsiddinov/1134
41
4
1.9 k
Минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман.

Жалолиддин Румий

👉 @yurist_shamsiddinov
9.04.2025, 05:31
t.me/yurist_shamsiddinov/1133
27
104
2.2 k
Ўзбекистонда мавжуд барча вазирликларнинг ишонч рақамлари янгиланди:

🔷 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги +99871 202-09-09
🔷 Экология вазирлиги +99871 207-11-07
🔷 Бандлик вазирлиги +99871 203-01-41
🔷 Ички ишлар вазирлиги 1102
🔷 Қурилиш вазирлиги 1298
🔷 Сув хўжалиги вазирлиги +99871 202-47-00
🔷 Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги +99871 239-24-52
🔷 Ташқи ишлар вазирлиги +99871 233-28-28
🔷 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1243
🔷 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1101
🔷 Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003
🔷 Энергетика вазирлиги +99871 231-81-18
🔷 Мудофаа вазирлиги +99871 269-81-72
🔷 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 1006
🔷 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 01115
🔷 Транспорт вазирлиги 1167
🔷 Адлия вазирлиги 1008
🔷 Рақамли технологиялар вазирлиги 1199
🔷 Маданият вазирлиги +99855 502-33-75
🔷 Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги +99871 256-52-90
🔷 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги +99871 238-50-05


👉 @yurist_shamsiddinov
6.04.2025, 08:57
t.me/yurist_shamsiddinov/1132
16
24
1.4 k
Тергов тактикаси ёхуд терговчининг “ўйинлари”: Нималарни билиш керак?

Терговчилар жиноят ишини очиш ва айбдорни аниқлаш учун турли усуллардан фойдаланади. Айрим ҳолларда улар шундай “ўйинлар”ни ишга соладики, шахс ўз ҳуқуқларини билмаса, ўзини хато йўлга бошлаши мумкин. Қуйида тергов тактикасининг асосий усуллари ва уларга қандай жавоб бериш кераклиги ҳақида ўзимнинг тажрибамдан келиб чиқиб маълумот бериб ўтмоқчиман.

1. “Дўстона” ёндашув

Терговчи Сизни дўстона кутиб олиб, меҳрибон муомалада бўлиши мумкин. У Сизга ишонаётганини ва ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлаб, “оддий саволлар” беради. Бунинг мақсади – Сиздан ҳимояни йўқотиш ва тезроқ маълумот олиш.

✅ Нима қилиш керак?
➖ҳатто терговчи дўстона кўринса ҳам, эҳтиёт бўлинг;
➖ ҳуқуқларингиз (жумладан, сукут сақлаш ҳуқуқи ва адвокат чақириш ҳуқуқи) борлигини унутманг;
➖ адвокатсиз изоҳ ёки тушунтириш берманг.

2. “Ёмон ва яхши терговчи” тактикаси

Бу усулда икки терговчи бўлиб, бири қаттиққўллик билан Сизга босим ўтказса, иккинчиси юмшоқ, тушунадиган ва ёрдамчи ролини ўйнайди. Иккинчи терговчи Сизга “чиқиш йўли”ни таклиф қилиши мумкин, лекин бу ҳам Сизнинг маълумот бериб қўйишингиз учун қўлланади.

✅ Нима қилиш керак?
➖ ҳар иккисини бир хил кўринг: уларнинг вазифаси – Сиздан маълумот олиш;
➖ эҳтиросга берилманг, ўзингизни назорат қилинг;
➖ фақат адвокатингиз иштирокида гаплашинг.

3. “Ҳаммаси маълум” техникаси

Терговчи Сиз ҳақингизда “ҳамма нарсани биламан” деб ишонтиришга уриниши мумкин. “Бизда далил бор”, “гувоҳлар кўрсатма берди” каби иборалар билан Сиздан тан олишни кутади. Лекин бу гапларнинг барчаси ҳақиқатга тўғри келмаслиги мумкин.

🔹 Нима қилиш керак?
➖ терговчига ишониб, фойдага қарши кўрсатма бериб қўйманг;
➖ далил талаб қилинг: “Қандай далиллар бор?”, “Қаерда ва қачон?” каби саволлар билан аниқлик киритинг;
➖ адвокат иштирокисиз изоҳ ёки тан олиш берманг.

4. “Тасодифий суҳбат”

Терговчи Сиз билан расмий эмас, “тасодифий” тарзда гаплашиши мумкин. Масалан, кофехонада, айвонда ёки бошқа норасмий жойда суҳбатлашиб, Сиздан маълумот олишга ҳаракат қилади.

🔹 Нима қилиш керак?
➖ ҳеч қачон ўз ҳуқуқларингиздан воз кечманг, ҳатто суҳбат норасмий бўлса ҳам;
➖ терговчи билан мулоқотни расмий тартибда олиб боринг;
➖ агар терговчи охири қамоқ билан якунланишини айтиб таҳдид қилса зудлик билан адвокат талаб қилинг.

5. “Бошқа гумонланувчи ҳамма нарсани айтди”

Терговчи бошқа шахс Сиз ҳақингизда кўрсатма берганини ва Сиз ҳам тан олсангиз, енгилроқ жазо олишингизни айтса, эҳтиёт бўлинг. Бундай усул кўпинча одамларни чалғитиш учун қўлланилади.

🔹 Нима қилиш керак?
➖ “Ким, қаерда, қандай далиллар билан?” деб аниқлик киритинг;
➖ шошиб қарор қилманг, адвокатингиз билан маслаҳатлашинг;
➖ ҳақиқий далиллар бор-йўқлигини текширинг.

Хулоса

Терговчилар турли психологик усуллардан фойдаланиши мумкин, лекин Сизнинг энг муҳим қуролингиз – ҳуқуқларингизни билиш ва адвокатингиз иштирокисиз ҳеч қандай изоҳ бермасликдир. Терговчи қанчалик кўниккан ва профессионал бўлмасин, Сиз ўз ҳуқуқларингизга риоя қилсангиз, ҳимояда қоласиз.

Ушбу постни яқинларингиз билан улашинг – бу ҳамма учун муҳим! ⚖️

👉 @yurist_shamsiddinov
3.04.2025, 18:07
t.me/yurist_shamsiddinov/1131
38
33
2.5 k
“Ҳибсга олинсангиз, адвокатингиз келгунча қандай гапириш керак?

Агар Сизни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳибсга олса, адвокатингиз келгунча нотўғри сўз айтиб, ўзингизга зарар етказмаслик жуда муҳим. Қонуний жиҳатдан ўз ҳуқуқларингизни билсангиз, вазиятни енгиллаштиришингиз мумкин.

❌ Нима демаслик керак?
1. “Мен ҳеч нарса қилмадим!” – Ўзингизни оқлашга уринманг, чунки бу кейинчалик тескари ишлатилиши мумкин.
2. “Ҳамма гапириб бўлди, мен ҳам айтаман.” – Бошқа одамлар қандай сўзлагани муҳим эмас, Сиз фақат ўзингиз учун жавобгарсиз.
3. “Агар айтсам, мени қўйиб юборасизми?” – Бундай келишувлар одатда фақат процессуал келишув асосида қонуний бўлади.

✅ Нима дейиш керак?
1. “Мен сукут сақлаш ҳуқуқимдан фойдаланаман.” – Ҳеч қандай саволга жавоб бермаслик қонуний ҳуқуқингиз.
2. “Мен адвокат иштирокида гаплашмоқчиман.” – Адвокатсиз ҳеч нарсани тасдиқламанг.
3. “Мен ўз ҳуқуқларимдан фойдаланаман.” – Бу ходимларнинг Сизга босим ўтказишга йўл қўймаслиги учун муҳим.

⚖️ Муҳим маслаҳатлар:

✅ Ҳужжатларни имзолашдан олдин адвокат билан маслаҳатлашинг.
✅ “Дўстона” суҳбатларга ишонманг – бу расмий сўроқ бўлиши мумкин.
✅ Телефонингизни ходимларга очиб берманг, ПИН ёки паролингизни айтиш мажбурий эмас.

📍Агар Сиз шу тавсияларга амал қилсангиз, ўзингизни ортиқча муаммолардан ҳимоя қилишингиз мумкин.

Ушбу постни яқинларингиз билан улашинг – бу маълумот ҳар ким учун муҳим!

👉 @yurist_shamsiddinov
2.04.2025, 07:53
t.me/yurist_shamsiddinov/1130
27
24
1.3 k
Уильям Шекспир айтган эди:

"Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега?
• Чунки мен ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмайман! Кутиш бу — азоб. 
• Ҳаёт қисқа. Шундай экан, ўз ҳаётингизни севинг!
• Ҳамиша кулиб боқинг!
• Гапиришдан олдин тингланг!
• Ёзишдан олдин ўйланг!
• Пулни сарфлашдан олдин ишлаб топинг!
• Аразлашдан олдин кечиришни билинг!
• Оғритишдан олдин ҳис қилинг!
• Нафратланишдан олдин севинг!
• Ўлишдан олдин яшанг.

👉 @yurist_shamsiddinov
30.03.2025, 21:02
t.me/yurist_shamsiddinov/1129
25
12
1.2 k
«Ким дунёни хоҳласа, илм ўргансин.
Ким охиратни истаса, илм ўргансин.
Ким иккаласини ҳам хоҳласа, яна илм ўргансин.

Имом Шoфеъий раҳимаҳуллоҳ.

👉 @yurist_shamsiddinov
29.03.2025, 08:21
t.me/yurist_shamsiddinov/1128
18
30
1.5 k
❗️Инсон танаси умумий ҳисобда 320 000 — 400 000 доллар атрофида нархланар экан.

Энг қиммат орган буйрак бўлиб, у юракдан ҳам қимматроқ туради.

Кимдир сизга: "Бир тийинга қимматсан"- деса, шуни юбориб қўясиз

Каналга уланиш учун 👉 @yurist_shamsiddinov
28.03.2025, 18:23
t.me/yurist_shamsiddinov/1127
7
5
1.5 k
Дани Алвес оқланди!

2023 йилнинг 20 январь куни "Барселона" клуби собиқ футболчиси Дани Алвес жинсий зўравонликда гумон қилиниб, ҳибсга олинганди. Уни тунги клубда бегона қизни зўрлаганликда айблашди.

2024 йилнинг март ойида Дани Алвес айбдор, деб топилиб, 4,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Суд қароридан норози бўлиб футболчининг вакиллари апелляция тартибида шикоят киритишади. Данини бўлса, март ойи оҳирида 1 млн евро миқдоридаги гаров эвазига озодликка чиқаришади.

Каталония Олий суди ишни қайта кўриб чиқиб, ишда Данини айблаш учун далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли, биринчи инстанция судининг ҳукмини бекор қилди. Олий суд қарорида, Данини айблаш учун тўпланган далиллар айбсизлик презумпциясини эътиборсиз қолдиришга етарли эмаслиги алоҳида урғуланган.

Суд прокуратуранинг жазони 9 йилгача узайтариш ҳақидаги ҳамда жабрланувчининг жазони 12 йил муддатгача узайтириш лозимлиги ҳақидаги апелляция шикоятларини қаноатлантиришни рад этган.

Манбаа: Sports.ru

👉 @yurist_Shamsiddinov
28.03.2025, 15:36
t.me/yurist_shamsiddinov/1126
8
4
1.4 k
Тонировка бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди!

Тонировкага рухсатномаси бор машинанинг ойнаси меъёридан ортиқ қорайтирилганлиги аниқланган тақдирда, БҲМнинг 25 баравари миқдоридаги маъмурий жаримадан озод бўлиш мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.

Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига кўра, МЖтК келгусида “126-1(прим1)-модда билан тўлдирилиши ва ҳайдовчилар ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатномада кўрсатилган талабларни бузиб, транспорт воситаларидан фойдаланганлиги учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида (375.000) жаримага тортилишлари мумкин.

Бизнингча, лойиҳа ташаббускори бўлган Ички ишлар вазирлиги маъмурий амалиётдаги “тонировкага рухсатномаси бор билан рухсатномаси йўқнинг бир хилда жазоланиши”га оид муаммони шу йўл билан бартараф этмоқчи.

👉 @yurist_Shamsiddinov
28.03.2025, 14:29
t.me/yurist_shamsiddinov/1125
Repostar
6
3
1.4 k
#муҳим

⚡️ Энди психологлар қонун доирасида ишлашлари шарт!

2025 йил 5 февралдан кучга кирган қонунда психологларнинг фаолияти қонуний тартибга солинди. Ундан бехабар бўлсангиз, ҳуқуқбузарлик содир этсангиз маъмурий ҳаттоки жиноий жавобгарликка ҳам тортилишингиз мумкин!

Мен, 6 йиллик амалий тажрибага эга ҳуқуқшунос, Сиз учун махсус дастур асосида “Ҳуқуқий билимли психолог” номли видеодарслик тайёрладим.

🎓 Ушбу видеодарслик кимлар учун:

✅Онлайн ва офлайн ишлайдиган психологлар
✅Ўқув курслари ва тренинг ташкилотчилари
✅Фаолиятини қонуний юритишни истаган психологлар ва бўлажак психологлар

Ўринлар сони чекланган! Курс якунида махсус сертификат берилади.

📩 Батафсил маълумот учун: @psixolog_huquq

👉 @yuristlar_maslahati
28.03.2025, 11:44
t.me/yurist_shamsiddinov/1124
3
11
1.6 k
Ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган суммалар ҳақида биласизми?

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 69-моддасига кўра ундирув қуйидаги пул суммаларига қаратилиши мумкин эмас:

➖ майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги сабабли кўрилган зарарни тўлаш суммаларига;

➖ хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида майиб бўлган (яраланган, шикастланган, контузияга учраган) шахсларга ва мазкур шахслар ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда уларнинг оила аъзоларига тўланадиган суммаларга;

➖ бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;

➖ алимент мажбуриятлари бўйича тўланадиган суммаларга;

➖ меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун тўланадиган суммаларга, шунингдек радиация таъсирига учраган шахсларга ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда тўланадиган суммаларга;

➖ ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўланадиган нафақа суммаларига;

➖ дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа суммаларига;

➖ қисман ҳақ тўланадиган таътил даврида болани парваришлаш учун тўланадиган суммаларга;

➖ бола туғилиши, қариндошлар вафот этиши, никоҳ тузиш муносабати билан корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан тўланадиган суммаларга;

➖ хизмат сафари, бошқа жойга ишга ўтказилганлиги, қабул қилинганлиги ёки юборилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;

➖ меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тариқасида тўланадиган суммаларга.

Саволлар бўйича @shmh_yurist га ёзишингиз мумкин.

👉 @yurist_Shamsiddinov
28.03.2025, 07:53
t.me/yurist_shamsiddinov/1123
Repostar
19
7
1.7 k
#ДИҚҚАТ #ДОЛЗАРБ
❗️⚠️Энди «Сохта психолог»ларга чора кўрилади.

🚨Эндиликда ҳаттоки дипломи йўқ психологлар ҳам рекламада «ПСИХОЛОГ» сўзидан фойдалана олишмайди.

Оҳирги пайт интернетда чиқиб олиб оғзига келганини гапирадиган “психологлар” ҳам кўпайиб кетган эди.

Ҳамма ақлли, ҳамма психолог бўлиб кетганди ўзи.

TELEGRAM_YULDUZLARI- КАТТАЛАР УЧУН, ОБУНА БЎЛИНГ
27.03.2025, 16:17
t.me/yurist_shamsiddinov/1122
17
9
1.5 k
📌 Адвокатдан буни талаб қилманг

Сир эмас-ки, натижага кафолат бериш-бермаслиги ҳақидаги савол адвокат қабулига келган деярли ҳар бир ишонч билдирмоқчи ёки ҳимояга олинмоқчи бўлган шахс учун энг асосий ва энг муҳим, ҳал қилувчи жавобни беришга қаратилган саволи бўлиб қолмоқда.

Шу ўринда, адвокат прогнозини "адвокат кафолати" га алмаштириб қўйилаётгани аксарият юзага келаётган муаммоларнинг бошидир.

Қонун адвокатга мижозларнинг муаммолари билан шуғулланиши давомида воқеалар ривожининг мумкин бўлган вариантлари ҳақида гапиришга ҳуқуқ беради.

Лекин, адвокатнинг ўз прогнози натижа ҳақидаги кафолатига эришишидан далолат қила олган тақдирда ҳам, прогнозни кафолатга айлантирмаслиги керак.

Чунки, бунинг оқибатида ишонч билдирувчи (ҳимоя остига олинган) шахсда у кутган якунга нисбатан уйғониб қолган юз фоизлик ишонч келгусида унинг яна бошқа имкониятларидан, шу жумладан, ҳимояланишнинг бошқа воситаларидан, қўшимча адвокат(лар) ёллаш вариантларидан ўзи билмагани ҳолда маҳрум қилиб қўйиши мумкин.

Бошқача айтганда, оёқ-қўлини ипсиз боғлаб қўйиш дегандек гап. Бу бир томондан.

Бошқа томондан эса, кафолат бериб, ҳақ оладиган тоифа адвокатлар табиий-ки, Сиз ундан истаган натижага эришиб бериш учун ҳар қандай усул, восита, имкониятларни ишга солишга ва керак бўлса, қинғир йўллардан тоймасликка, уни ўзингиз ундаган бўлиб қоласиз.

Бу эса, ҳалол, виждонан ва қонунчилик йўл қўйган даражада "очиқ ўйин" қилиб, ишлайдиган адвокатларнинг нуфузига, обрў-эътиборига ва албатта, уларга нисбатан бўлган ишончларнинг ҳатто йўққа чиқишигача олиб келиши мумкин.

Шундай экан, адвокатни кафолат беришга ундаманг! Ундан кафолат талаб қилманг!

👉 @yurist_shamsiddinov
23.03.2025, 12:45
t.me/yurist_shamsiddinov/1121
Repostar
10
4
1.2 k
#муҳим

⚡️ Психологлар энди қонун доирасида ишлашлари шарт!

2025 йил 5 февралдан кучга кирган қонунда психологларнинг фаолияти қонуний тартибга солинди. Ундан бехабар бўлсангиз, маъмурий, ҳатто жиноий жавобгарликка тортилишингиз мумкин!

Мен, 6 йиллик амалий тажрибага эга ҳуқуқшунос, Сиз учун махсус дастур асосида “Ҳуқуқий билимли психолог” номли видеодарслик тайёрладим.

🎓 Ушбу видеодарслик кимлар учун:

✅Онлайн ва офлайн ишлайдиган психологлар
✅Ўқув курслари ва тренинг ташкилотчилари
✅Фаолиятини қонуний юритишни истаган психологлар

Ўринлар сони чекланган!

📩 Дарсларга ёзилиш: @psixolog_huquq

👉 @yuristlar_maslahati
20.03.2025, 10:20
t.me/yurist_shamsiddinov/1120
13
5
1.5 k
Адвокат – мол-мулкингизнинг шифокори

Ҳуқуқий муносабатларни таҳлил қилар эканмиз, инсон саломатлиги ва мол-мулкининг ҳуқуқий ҳимояси ўртасида муҳим ўхшашлик борлигини кўриш мумкин. Соғлиқни сақлашда касалликларнинг олдини олиш муҳим бўлгани каби, мулкий манфаатларни ҳимоя қилишда ҳам ҳуқуқий хатоларнинг олдини олиш устувор вазифа ҳисобланади.

Биз университетда ўқиш жараёнларидан тортиб кейинги даврдаги устозларимиз ҳам юридик фаолиятни доимо шифокорларникидек масъулиятли эканини таъкидлаб келишади.

Мол-мулк билан боғлиқ муаммолар кўпинча ҳуқуқий саводхонликнинг пастлиги ёки ҳужжатлар нотўғри расмийлаштирилгани туфайли юзага келади. Масалан, олдини олиш – даволашдан афзал. Кўпчилик ҳуқуқий масалаларга фақат муаммо пайдо бўлгач эътибор қаратади. Ҳолбуки, ҳар қандай юридик битим ёки келишув олдидан адвокат билан маслаҳатлашиш келажакдаги низоларни минималлаштиради.

Иккинчидан, тўғри ҳужжатлаштириш – кафолатли ҳимоядир. Яъни кўчмас мулк олди-сотдиси, ижара шартномалари, мерос тақсимоти ёки бизнес битимлари каби масалаларда қонуний асосда расмийлаштириш келгусидаги ҳуқуқий хавфларни камайтиради. Нотўғри тузилган ҳужжатлар эса мулкни йўқотиш хавфини туғдиради.

Учинчидан, адвокатга вақтида мурожаат қилиш ортиқча харажат ва суд жараёнларидан қочиш имконини беради. Масалан, мулк бўйича даъво муддати ўтиб кетганидан сўнг судга мурожаат қилиш натижасиз бўлиши мумкин. Бундан ташқари, шахсий ёки тижорат мулки билан боғлиқ ҳар қандай қарор қабул қилишдан аввал ҳуқуқий маслаҳат олиш узоқ муддатда иқтисодий ва ҳуқуқий хавфсизликни таъминлайди.

Мол-мулкнинг ҳуқуқий ҳимояси ҳам тиббий профилактика каби доимий эътибор талаб қилади. Юрист – бу ҳуқуқий профилактика воситаси бўлиб, мол-мулкингиз хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

👉 @yurist_shamsiddinov
16.03.2025, 14:20
t.me/yurist_shamsiddinov/1119
Repostar
6
4
1.3 k
📣: Humoyun Soyipov mehnat huquqi bo'yicha kurslarga taklif etadi!

❓: Mehnat huquqi sohasida ekspert bo'lishni va mehnat qonunchiligi bo'yicha eng oxirgi o'zgarishlarda xabardor bo'lishni istaysizmi?

✅: Imkoniyatni ushlab qoling va ushbu noyob kurslarga qatnashing! Ushbu kurslarda mehnat qonunchiligi va kadrlar ish yurituviga oid asosiy mavzularni NOLDAN MUKAMMALLIKKACHA tahlil etamiz!

👨‍🏫 Master-klasslarni Humoyun Soyipov (Toshkent davlat yuridik universiteti katta o'qituvchisi, O'zbekiston Yuristlar malaka oshirish markazi ma'ruzachisi, "Yurist va Kadr" NTM o'qituvchisi, ekspert, advokat yordamchisi) olib boradi

📅 Kun va vaqt: 2025-yil 17-22-mart kunlari soat 10:00 (o'zbek tilida)
🔍: Mavzu: "Ta'tillar" (batafsil tahlil, rivojlangan daraja)
✅: Darslarga tayyorgarlik chog'ida ta'tillarga oid 700 dan oshiq savollar tahlil qilindi!
📍 Manzil: onlayn
🎯 Kimlar uchun: tashkilot rahbarlari, kadrlar bo‘limi xodimlari, buxgalterlar, yuristlar, advokatlar, mutaxassislar, mehnat inspektorlari hamda boshqa manfaatdor shaxslar uchun mo‘ljallangan
📌 To'lov: har bir dars uchun 50 ming so'm (to'lov darsdan so'ng)
🌐 ZOOM link: darslar boshlanishidan 1 kun avval https://t.me/yuristkadrru kanali orqali yuboriladi

Aloqa uchun:
💻Telegram: @yuristkadrru_admin
📞Telefon: +998998566388
📩E-mail: kulchanon@mail.ru

Quyidagi havolalar orqali barcha kurlar dasturlari bilan tanishib chiqishingiz mumkin:

O'zbek tilida

Rus tilida

Darslar yuzasidan muhokama uchun maxsus guruhga qo'shilishingiz mumkin https://t.me/yuristkadrru2
15.03.2025, 20:53
t.me/yurist_shamsiddinov/1118
9
6
1.8 k
Ходим меҳнат ҳуқуқлари бўйича судга мурожаат қилганда почта харажати тўлайдими?

Фуқаролик процессуал кодексининг 195-моддаси 1-қисми 7-бандига кўра судья аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, давлат божини тўлашни кечиктириш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёки илтимоснома рад этилган бўлса қайтаради.

Мазкур кодексининг 127 моддасига асосан суд харажатлари давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан иборат бўлади.

Мазкур кодекснинг 132 моддаси биринчи қисми 3 прим 1 бандига кўра суд хабарномаларини ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатлари ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимлар жумласига киради.

Меҳнат кодексининг 562 моддасига асосан ходимлар якка тартибдаги меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат этганда суд харажатларидан озод қилинади.

Демак, ходимлар меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат этганда давлат божи ҳам почта харажати ҳам тўламайди.

Маслаҳат олиш: @shmh_yurist

👉 @yurist_shamsiddinov
15.03.2025, 12:09
t.me/yurist_shamsiddinov/1117
15
4
1.6 k
Olmazorda maktab o‘quvchisi o‘gay otasidan homilador bo‘lib qolgani aytilmoqda

Toshkentning Olmazor tumanida 14 yoshli maktab o‘quvchisi o‘gay otasidan homilador bo‘lib qoldi. Holat 2024-yil dekabr oyida aniqlangan bo‘lib, Jinoyat kodeksining 128-moddasi (16 yoshga to‘lmagan shaxs bilan jinsiy aloqa qilish) 3-qismi bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilgan.

Bolalar ombudsmani Surayyo Rahmonovaning ma’lum qilishicha, tergov jarayoni Toshkent shahar prokuraturasi nazoratida olib borilmoqda. O‘gay otaga nisbatan qamoqqa olish ehtiyot chorasi qo‘llanilgan.

Holat yuzasidan dastlabki tergov jarayoni davom etmoqda.

👉@yurist_shamsiddinov
14.03.2025, 17:26
t.me/yurist_shamsiddinov/1116
5
5
1.5 k
Тадбиркорлик субъектларига туну кун (24 соат), жумладан, 23:00 дан 06:00 га қадар фаолият юритиши мумкин фақат . . .

Бир тадбиркорнинг мурожаати бўйича тегишли ташкилотга унинг фирмаси тунги вақт яъни 23:00 дан 06:00 гача фаолият юртиши бўйича хабарнома ёзиб бердим.

Қонучиликка кўра тунги пайт фаолият юритиш учун тегишли талаблар белгиланган. Агар ушбу талабларга жавоб берсангиз ва сизга рухсат берилса тунги вақт ҳам фаолият юрита оласиз. Шунда ҳеч ким сизни безовта қила олмайди.

Ҳа айтганча, агар сиз ваколатли органни хабардор этмасдан тунги вақт фаолиятни амалга оширсангиз 9 375 000 сўм жарима тўлашингизга тўғри келади.

Бу борада юридик хизмат бўйича @shmh_yurist га мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @yurist_Shamsiddinov
14.03.2025, 11:46
t.me/yurist_shamsiddinov/1115
20
23
1.7 k
Қандай ҳолатларда кредит таътили олса бўлади ? Батафсил видеода.

👉 @yurist_Shamsiddinov
13.03.2025, 17:45
t.me/yurist_shamsiddinov/1114
7
5
1.4 k
#маънавий_зарар

Маънавий зарарни қоплаш номоддий бойликларни ва номулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг бирдан-бир манбаи ҳисобланади.

Шунга кўра Фуқаролик кодексининг 163-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талабларга даъво муддати татбиқ этилмайди.

Маслаҳат олиш: @shmh_yurist

👉 @yurist_Shamsiddinov
10.03.2025, 12:31
t.me/yurist_shamsiddinov/1113
18
19
2.0 k
📢 OGOHLANTIRISH 📢

Turkiya va O‘zbekiston o‘rtasidagi aviaqatnovlar davomida ayrim shaxslar aeroportlarda sizdan o‘z yuklarini O‘zbekistonga yetkazib berishni iltimos qilishi mumkin. Ular turli bahonalar bilan (masalan, og‘ir kasal qarindoshi borligi yoki yukni jo‘natish imkoniyati yo‘qligi) sizni ishontirishga harakat qilishadi.

Biroq, bunday va’dalarga ishonmang va begona yukni hech qanday holatda qabul qilmang!

O‘tgan yillarda bir necha O‘zbekiston fuqarolari aynan shunday vaziyatlarga tushib qolgan va noqonuniy yuklarni, jumladan narkotik moddalar va soxta hujjatlarni bilmasdan olib o‘tganlari uchun hibsga olingan:

1️⃣ 2023-yil – Istanbul aeroportida 27 yoshli O‘zbekiston fuqarosi noma’lum shaxsning iltimosiga binoan yukni olib o‘tishga rozi bo‘ldi. Biroq, chegarada tekshiruv vaqtida yuk ichidan katta miqdorda narkotik moddalar topildi. Natijada, u 10 yillik qamoq jazosiga hukm qilindi.

2️⃣ 2022-yil – Antaliya shahridan Toshkentga qaytayotgan yana bir fuqaro o‘ziga notanish kishining yukini olib o‘tishga rozi bo‘ldi. Yuk tarkibida soxta pasport va noqonuniy hujjatlar borligi aniqlanib, fuqaro bir necha yilga ozodlikdan mahrum etildi.

🛑 Begona odamlarning yukini hech qanday holatda qabul qilmang!

Hurmatli fuqarolar! Sizning ehtiyotsizligingiz yoki begonalarga bo‘lgan ishonchingiz og‘ir jinoiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. Shubhali iltimoslarga aldanmang va o‘z xavfsizligingizni himoya qiling!

👉 @yurist_Shamsiddinov
10.03.2025, 08:01
t.me/yurist_shamsiddinov/1112
5
6
1.3 k
‼️“Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонунга янги нормалар киритилмоқда

“Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, масъулияти чекланган жамиятларнинг ҳужжатларида фаолият кўрсатиш муддати белгиланган бўлса, ушбу муддат тугашидан камида 6 ой олдин кредиторлар билан ҳисоб китобларни амалга ошириш лозимлиги белгиланмоқда.

Шунингдек, Қонуннинг 4-моддаси янги таҳрирда баён этилмоқда. Унга кўра, жамиятнинг жавобгарлиги тўлиқ ва аниқ ёритилмоқда.

Хусусан:
🔘жамият иштирокчилари жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўлишлари;
🔘жамият ўз иштирокчиларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермаслиги;
🔘давлат ва унинг органлари жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмаслиги, худди шунингдек, жамият ҳам давлат ва унинг органлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмасликлари назарда тутилмоқда.

Яна бир ўзгартириш. Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ ёритиб берилмоқда. Ундан ташқари, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларини ташкил этиш тартиби белгиланиб алоҳида модда сифатида ёритилмоқда.

Жамият иштирокчиларига ҳам янги мажбурият юклатилмоқда, эндиликда улар ўзига оид маълумотлар ўзининг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами, электрон почта манзили) ўзгарганлиги ҳақида жамиятни хабардор қилишлари керак бўлади.

👉 @yurist_Shamsiddinov
8.03.2025, 14:24
t.me/yurist_shamsiddinov/1111
73
5
1.6 k
3 йиллик меҳнат натижаси: 400 минг обуначи, 50 минг фуқарога бепул ёрдам ва адолат сари йўл!

Уч йил олдин ҳуқуқий билимларни жамиятга етказиш мақсадида инстаграм тармоғига видеолар жойлашни бошладим. Шу вақт ичида 800 га яқин ҳуқуқий видео тайёрлаб, 50 мингдан ортиқ фуқарога бепул ҳуқуқий маслаҳат бердим. Ҳар бир видеомни юз минглаб, ҳатто миллионлаб одамлар кузатмоқда, бу эса ҳуқуқий саводхонликка бўлган эҳтиёж нақадар юқори эканини исботлайди.

Бир йил олдин адвокатлик фаолиятимни бошладим ва шу қисқа вақт ичида 50 га яқин муҳим ғалабаларга эришдим. Адвокат сифатида фақат тижорат асосида ишламай, “pro bono” шартномалар орқали бепул юридик ёрдам ҳам кўрсатиб келмоқдаман.

Адолат йўлидаги баъзи муҳим натижалар:
• Хусусий клиникада нотўғри муолажа туфайли вафот этган фуқаронинг оиласига 200 млн сўмга яқин маънавий зарар ундирилишига эришдим.
• 10 йиллик иш ҳақини ололмаётган тиббиёт ходимлари учун уларнинг ҳақ-ҳуқуқини тиклашга ва пуллари ундиридиши ҳақида суд қарори чиқарилишига ёрдам бердим.
• Ҳарбий хизматда жароҳат олиб, компенсация ола олмаётган ҳарбийга 70 млн сўмга яқин пул тўланишига ёрдам бердим ва ҳк.

Бугун эса яна бир натижа – инстаграм саҳифам 400 минг обуначига етди! Бу шуни англатадики, одамлар ҳуқуқий саводхонликка қизиқмоқда, адолат йўлида билим олишга интилмоқда. Энг муҳими – менга ишонч билдирётган аудиториям жонли, фаол ва ҳақиқат излайдиган инсонлар.

Мен ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш йўлида тинмай меҳнат қилишдан мамнунман. Бу йўлда мендан маслаҳат олган, фикр билдирган ва қўллаб-қувватлаган ҳар бир инсонга миннатдорчилик билдираман!

Адолат сари интилишимиз давом этади!

Сиз ҳам ҳуқуқий билимларингизни оширишни истасангиз, саҳифамни кузатиб боринг!

📢 Ушбу натижалар билан дўстларингиз билан ҳам бўлишинг!

#Адвокат #ҲуқуқийЁрдам #Адолат #Ҳуқуқ #ШахсийҲимоя #ҲуқуқийСаводхонлик #ProBono #ЮридикЁрдам

Instagram

👉 @yurist_shamsiddinov
7.03.2025, 19:32
t.me/yurist_shamsiddinov/1110
19
2
1.4 k
7.03.2025, 19:32
t.me/yurist_shamsiddinov/1107
2
1.5 k
7.03.2025, 19:32
t.me/yurist_shamsiddinov/1108
2
1.5 k
7.03.2025, 19:32
t.me/yurist_shamsiddinov/1109
6
3
1.4 k
Давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келгани таъкидланди. Бу борада жамоатчилик фикри жуда муҳимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди.

Ноқонуний бойлик орттириш учун жавобгарлик масаласини ҳам ўйлаб кўриш зарурлиги таъкидланди.

Қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш ҳақида модда киритиш таклиф қилинди. Яъни, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши керак бўлади.

Президентимиз Миллий кенгашни, парламентнинг коррупцияга қарши курашиш қўмиталарини бу борада халқаро андозаларга мос таклифларни ишлаб чиқишга чақирди.

👉 @yurist_Shamsiddinov
5.03.2025, 12:04
t.me/yurist_shamsiddinov/1106
10
1
1.4 k
Давлатимиз раҳбари суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича катта ислоҳотлар амалга оширилди. Лекин судьяларни мажлисга чақириш, уларга ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди.

Шунингдек, айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”,
- деди Президент.

Одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳим. Бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклиги қайд этилди.

Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

👉 @yurist_Shamsiddinov
5.03.2025, 11:51
t.me/yurist_shamsiddinov/1105
23
30
1.9 k
Кредит тўланмаган бўлса ҳам чет давлатга чиқиш мумкинми?

Агарда Сиз кредитингизни ўз вақтида тўламаганлигингиз сабабли суд томонидан кредитингизни ундириш МИБга жўнатилмаган ва МИБ томонидан Сизга нисбатан четга чиқишингизни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинмаган бўлса, бемалол чет элга чиқишингиз мумкин. Ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Тақиқ бор ёки йўқлигини МИБнинг расмий mib.uz сайти орқали билиб олишингиз мумкин

👉 @yurist_Shamsiddinov
4.03.2025, 04:02
t.me/yurist_shamsiddinov/1104
13
47
1.9 k
Бугун соат 09:00дан бошлаб ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни бугун соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

⁃ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

Маслаҳат олиш: @shmh_yurist

👉 @yurist_Shamsiddinov
3.03.2025, 06:54
t.me/yurist_shamsiddinov/1103
10
11
1.9 k
Суд қарорини ижро этмасангиз жарима нақд !

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198 прим 1-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг мазкур ҳужжатни ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маслаҳат олиш: @shmh_yurist

👉 @yurist_Shamsiddinov
2.03.2025, 14:29
t.me/yurist_shamsiddinov/1102
3
18
2.0 k
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризага қандай ҳужжатлар илова қилиниши керак?

Пленум қарорининг 10-бандига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризага:

➖ никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

➖ болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;

➖ эр-хотиннинг ойлик маоши ва ўзга даромадлари ҳақидаги (ихтиёрий);

➖ давлат божи ва почта харажатлари тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

➖ даъво талабларини тасдиқловчи далиллар, шунингдек никоҳдан ажратиш ҳақидаги низо судгача ҳал қилинганлигидан далолат берувчи даъвогарнинг яшаш жойидаги фуқаролар йиғини яраштириш комиссиясининг хулосаси (агар комиссияга мурожаат қилинган бўлса).

Маслаҳат олиш: @shmh_yurist

👉 @yurist_Shamsiddinov
2.03.2025, 12:17
t.me/yurist_shamsiddinov/1101
18
8
1.3 k
#ғалаба

Чуст фуқаролик судида адолат қарор топди !

5 нафар ходимга 10 йил давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан_да кам меҳнат ҳақи тўлаб келинганлиги ва бекор туриб қолинган вақт учун пул ҳамда маънавий зарар ундириш ҳақида судга киритлган даъво ариза қисман қаноатлантирилди. Ушбу судда юқоридаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини адвокат сифатида ҳимоя қилдик.

Чуст туманлараро фуқаролик суди судьяси О.Сиддиқов раислигида кўрилган ушбу фуқаролик ишида судья ҳар бир далил ва асосни эътибор билан таҳлил қилиб, якунида даъвогарларнинг талабини қисман қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилди.

Ҳеч қачон ҳуқуқингиз ва қонуний манфаатларингиз топталишига йўл қўйманг! Адолат – ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳаққи, уни ҳимоя қилиш эса бизнинг бурчимиздир!

👉 @yurist_shamsiddinov
25.02.2025, 16:06
t.me/yurist_shamsiddinov/1100
14
8
1.5 k
Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг янги тартиби жорий этилади.

👉 @yurist_shamsiddinov
24.02.2025, 13:41
t.me/yurist_shamsiddinov/1099
13
20
1.6 k
2024 йил 1 декабрдан ижро ҳужжати бўйича барча чекловлар 10 йил давомида сақлаб қолиниши ҳақида

Президентнинг ПФ-1-сонли Фармонида 2024 йил 1 декабрдан бошлаб суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминловчи "Мажбуриятлар реестри" институти жорий этилиши белгиланган.

Бунда:
—Реестр Мажбурий ижро бюроси томонидан юритилади;

—қарздор мол-мулки йўқлиги сабабли ундирув амалга ошириш имконияти бўлмаганда, у ҳақидаги маълумотлар мажбурий тартибда Реестрга киритилади;

—қарздор ҳақида маълумот Реестрга киритилгандан кейин унга нисбатан ижро иши доирасида қўлланилган барча чекловлар сақлаб қолинади;

—Реестрга киритилган қарздорнинг мол-мулки ва пул маблағлари аниқланганда мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилади;

—қарздор ижро ҳужжати бўйича мажбуриятини бажарганда, у вафот этганда, ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда, қарздорнинг 10 йил давомида мол-мулки ёки пул маблағлари ҳақида маълумот аниқланмаганда ёки қарздор банкрот деб топилганда, ундирувчининг аризасига кўра, у ҳақидаги маълумотлар Реестрдан чиқарилади.

Маслаҳат олиш: @shmh_yurist

👉 @yurist_shamsiddinov
23.02.2025, 08:38
t.me/yurist_shamsiddinov/1098
7
83
3.6 k
❗️РАСМАН

Эндиликда жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Жарима балларини ҳисобга олиш кўзда тутилган нормалари 14 та бўлиб, қуйидагилардан иборат:

1. 125-моддаси учинчи қисми — ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши;

2. 125-моддаси бешинчи қисми — Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш;

3. 126-моддаси — Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш;

4. 127-моддаси биринчи қисми — Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш;

5. 128-моддаси — Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги;

6. 128-3-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши;

7. 128-4-моддаси иккинчи қисми — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши;

8. 128-5-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;

9. 128-6-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши;

10. 128-8-моддаси — Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш;

11. 128-9-моддаси — Транспорт воситаларида қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;

12. 129-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши;

13. 130-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;

14. 137-моддаси биринчи қисми — Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши.

P.S. Ҳайдовчиларга сабр

👉 @yurist_shamsiddinov
22.02.2025, 15:35
t.me/yurist_shamsiddinov/1097
4
12
1.6 k
#тезкор

Мастлик ҳолатидаги шахсни транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш ёки бошқаришни унга топшириш, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Асос: Жиноят кодекси 261-моддаси.

👉 @yurist_shamsiddinov
22.02.2025, 15:27
t.me/yurist_shamsiddinov/1096
45
51
1.8 k
❗️Ажримдан кейин аёлларни турар-жой билан таъминланиши кафолатланмоқда

Сенат раиси: Зўравонлик қўрбони бўлган аёлларимизни оилани сақлаб қолиш учун аёлларимизни зўрлаб уйга олиб киргандан кейин аёлларни жонига қасд қилиши, вафоти билан тугаган ҳолатлар кўп бўлган. Шунинг учун биз аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Уларни уй-жой билан таъминлаш, алиментни 100 фоиз тўлаш масаласида жавобгарликни кучайтирамиз.

Сенатда кўрилган қонунга кўра эри-хотин ажрашгандан кейин аёлга яшаб турган жойи учун шароит бўлмаса бошқа уй билан таъминлаш белгиланмоқда. Агар эрнинг уйи бўлмаса ижара уй учун ижара ҳақини тўлаш мажбурияти юклатилмоқда.

👉 @yurist_shamsiddinov
22.02.2025, 11:04
t.me/yurist_shamsiddinov/1095
12
4
1.6 k
Комил Алламжонов уйидаги хизматчилар Олий суд томонидан оқланди! ИИО ходимлари ва судьяларга хизмат текшируви тайинланди!

Бугун Олий судда тафтиш тартибида кўрилаётган МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбланган Б. Ёқубов ва бошқалар (жами 7 киши)га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича суд жараёни якунланиб, суд қарори эълон қилинди.

Эълон қилинган суд қарорига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли, Б. Ёқубов, С. Сидиков, А. Қурбонмуродов, А. Ташов, А. Салимов, Ж. Турғунов ва Х. Зуфаровга нисбатан чиқарилган суд қарорлари бекор қилиниб, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан тугатилди.

Иш юзасидан суриштирув ҳаракатларини олиб боришда ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далилларни тўплаш чораларини кўрмаган ИИБ ходимига нисбатан Ички ишлар вазирлигига, шунингдек ишни судда кўриб чиқишда ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далиллар етарли эмаслигига эътибор бермаган судьяларга нисбатан Судьялар малака ҳайъатига хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдирилди.

👉 @yurist_shamsiddinov
21.02.2025, 12:25
t.me/yurist_shamsiddinov/1094
Repostar
19
4
1.3 k
Тошкент шаҳар маъмурий судида йўл қўйилган жиддий процессуал хато – адолатга таҳдид!

Ҳар қандай суд жараёнида қонуннинг қатъий талабларига риоя қилиш шарт. Суд ишларини юритиш жараёнидаги ҳар бир хатолик фуқароларнинг қонуний манфаатларига зарар етказиши мумкин. Афсуски, Тошкент шаҳар маъмурий судида шундай жиддий процессуал хатоликка йўл қўйилди.

Ҳимоям остида бўлган Ж.М.нинг ҳуқуқ ва манфаатлари юзасидан Тошкент шаҳар маъмурий судига киритилган апелляция шикояти юзасидан 2025 йил 27 январь куни дастлабки ва сўнгги (чунки битта "процессда" шикоят кўриб чиқилди) суд мажлисида далилларни талаб қилиб олиш ва экспертиза тайинлаш бўйича илтимосномалар тақдим этдим.

Бироқ раислик қилувчи – судья А.Х, ҳайъат аъзолари – судьялар М.М ва Т.С.дан иборат судлов ҳайьати ўз жойида ажрим қилиб, келтирилган илтимосномаларни очиқ қолдирди (суд мажлиси баённомасида акс эттирилган). Тарафларнинг тушунтиришлари тингланганидан сўнг раислик қилувчи суд муҳокамаси якунлаганини эълон қилиб, суд ҳужжатини қабул қилиш учун маслаҳатхонада қолди. Ва судлов ҳайъати маслаҳатдан чиқиб, илтимосномалар рад қилнлганини ва ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатининг хулоса қисмини ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 147-моддаси аниқ ва тушунарли қоидаларни белгилайди.

Унга кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.

Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин.

Аммо, мазкур ишда апелляция инстанцияси суди бу талабни бузиб, илтимосномаларни суд музокараларидан кейин, маслаҳатхонада ҳал этди. Бу эса суднинг шаффофлиги ва қонунийлигига жиддий шубҳа уйғотади.

Бу хатонинг салбий оқибатлари

Процессуал қоидалар бузилиши – суд томонидан далилни талаб қилиб олиш ва экспертиза тайинлаш масаласини музокаралардан кейин ҳал қилиниши тарафлар учун адолатли жараённи таъминлаш имкониятини камайтиради. Бу эса аризачининг судда ўз позициясини асослаш ҳуқуқини чеклайди.

Судга бўлган ишонч пасайиши – бундай хатолар аҳоли орасида суд тизимига бўлган ишончни йўқотади. Агар судьялар қонун нормаларини четлаб ўтадиган бўлса, оддий фуқаролардан нимани кутиш мумкин?

Агар судьялар қонун нормаларини четлаб ўтса ва бу ҳолатлар жазосиз қолса, бу бошқа судьялар томонидан ҳам аналогик хатоларга йўл қўйилишига олиб келади. Натижада, судлар томонидан қарорлар қабул қилишда қонун эмас, шахсий ёндашувлар устувор бўлиб қолиши хавфи юзага келади.

Судьялар ҳар қандай ҳолатда ҳам қонунларга қатъий риоя қилиши лозим. Шу сабабли ҳам ушбу судьяларнинг ҳаракатлари ўрганилиши ва уларга нисбатан интизомий жазо қўлланилиши керак.

Ҳолбуки, Судьялар одоби кодексининг 7-моддасига кўра судья моддий ва процессуал қонун нормаларини мукаммал билиши, уларни тўғри қўллай олиши, қонунчиликдаги ўзгаришларни ва суд амалиётини доимий ўрганиши, ўз билим ҳамда малакасини мунтазам ошириб бориши шарт. Судья ўз мажбуриятларини юқори профессионал даражада бажариши, иш ўз вақтида ва малакали кўриб чиқилиши учун барча чораларни кўриши лозим.

Судьянинг ҳаракатлари нафақат ишда иштирок этган шахсларга, балки суд тизимининг обрўсига ҳам салбий таъсир қилади. Бундай хатолар келгусида такрорланмаслиги учун судьяларнинг процессуал қоидалар бўйича малакасини ошириш чоралари кўрилиши лозим.

Суд адолатни таъминловчи орган бўлиши керак. Тошкент шаҳар маъмурий судида юз берган ушбу процессуал хато таҳлил қилиниб, судьларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши шарт. Чунки фуқароларнинг қонуний манфаатлари, суд тизимининг обрўси ва қонун устуворлиги буни талаб қилади!

©️Адвокат Мухриддин Шамсиддинов

👉 @yuristlar_maslahati 👈
19.02.2025, 15:18
t.me/yurist_shamsiddinov/1093
30
1
1.5 k
Адвокат учун ҳақиқий мотивация шу аслида

Ҳимоям остидаги фуқарога маъмурий ва фуқаролик иши доирасида юридик ёрдам кўрсатиб келмоқдаман. Унинг ҳуқуқий муаммолари бирин-кетин ўз ечимини топмоқда.

Унинг самимий фикрлари (расмда келтирилган) адвокат учун улкан эътирофдир.

👉 @yurist_shamsiddinov
17.02.2025, 18:27
t.me/yurist_shamsiddinov/1092
15
4
1.3 k
#диққат #муҳим

Сўнгги пайтларда телефон (интернет) фирибгарлиги фаоллашиб қолди. Ўзим атрофимдаги дўстларим ҳам (гарчанд улар ҳаммаси профессионал юристлар бўлса-да) уларнинг қурбонига айланиш хавфи пайдо бўлди.

Шу муносабат билан қуйидагиларга эътибор қаратиш фойдали бўлади деб ўйлайман.

"Скриптлар" ёки фирибгарлар ҳаракатларининг алгоритмлари ҳар хил бўлиши мумкин, аммо уларнинг деярли барчаси психологик ҳийлалар комбинациясидан фойдаланади. Ушбу фокуслар амалиёт ва илмий усуллар билан синовдан ўтган ва вазиятга қараб турли даражада ишлайди:

Шошилинч (чекланган вақт эффекти).
Фирибгарлар шошилинчлик туйғусини яратадилар: "Кодни зудлик билан тасдиқланг, акс ҳолда сизнинг ҳисобингиз блокланади!" Шошилинчлик инсоннинг танқидий фикрлаш қобилиятига путур етказади. Инсон ақл билан эмас, балки ҳиссиёт билан ҳаракат қилади.

Авторитет (Милгрэм эффекти).
Фирибгарлар ўзларини банк ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (ИИВ, Прокуратура, ДХХ) ходимлари сифатида кўрсатишади, чунки ҳокимиятга бўйсуниш кўпчиликнинг табиатига хосдир. Ишончли, эҳтимол бироз қўпол оҳанг ҳам бу таъсирга ёрдам беради.

Эмоционал (ҳиссий) босим (қўрқув ёки айбдорлик).
Улар сизни қўрқитишади (масалан, "қариндошларингиз муаммога дуч келишди") ёки ўзингизни айбдор ҳис қилишга ҳаракат қилишади ("сизнинг хатоингиз туфайли тизим блокланган"). Қўрқув ва айбдорлик мантиқий фикрлаш қобилиятини ҳам сусайтиради ва бўйсунишга олиб келади.

Ишонч иллюзияси (ижтимоий далил).
Ижтимоий исбот - бу психологик принцип бўлиб, унга кўра одамлар бошқа одамларнинг хатти-ҳаракатларига қараб нима қилишни танлашади. Фирибгарлар: "Ҳамма буни қилади", "Дўстларингиз аллақачон рўйхатдан ўтган" деб, сизни инонтиришга уринади.

Мақтов ва илтифотлар.
Фирибгарлар сизнинг "идрок"ингизни мақташлари ёки илтифот қозониш учун баъзи "ноёб мақом"ни эслатиб ўтишлари мумкин. Масалан, улар ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида кўрсатиб, жиноятчини аниқлашда ёрдам сўрашлари мумкин. Ушбу ўлжага тушган жабрланувчи мақомга мослашишга ва ишончни қозонишга ҳаракат қилади.

Билим етишмаслигини манипуляция қилиш.
Жиноятчилар гўёки ўзларини тажрибали қилиб кўрсатиш учун мураккаб терминологиядан фойдаланиши мумкин, бунда жиноят қурбони масалани нотўғри тушуниш ва гўёки кулгуга қолмаслик учун таклифга розилик беради.

Сохта шахсийлаштириш.
Бу маркетинг усули бўлиб, унда сунъий интеллект алгоритмлари фойдаланувчи учун шахсийлаштирилган тажриба иллюзиясини яратишга ҳаракат қилади, лекин аслида улар стандарт андозалар ва маълумотлардан фойдаланадилар. Фирибгарлар сиз ҳақингизда ҳамма нарсани билишларини кўрсатиш учун исмингиз ва ота исмингиз билан мурожаат қилишади.

Катта имтиёзлар сари кичик қадамлар ("эшикда оёқ" техникаси).
"Оёғи эшик олдида" эффекти, биринчи сўровда осон ёрдам кўрсатган одам, ўзини яхши ишда бошқаларга ёрдам беришга тайёр, сезгир шахс эканлигини англай бошлаганлиги билан изоҳланади. Бу шахснинг ўзига бўлган ҳурматини оширади ва инсон онгсиз равишда ёки онгли равишда ўзига ахлоқий мажбуриятларни юклайди - келажакда худди шундай (зарур, сезгир) бўлиш. Жиноятчилар "Исмингизни айтинг" каби кичик сўров билан мулоқотни бошлаб, кейин кўпроқ маълумотларни талаб қилади.

Энг қийини, улар сизни манипуляция қилишга уринаётганини пайқашдир. Агар сиз психологик ҳийланинг моҳиятини тушунсангиз, буни англаш анча осон бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидагиларга риоя қилиш ўринли бўлади:

Ҳиссиётларингизни назорат остида сақланг ва қарор қабул қилишга вақт ажратинг.

Маълумотни расмий манба орқали текширинг.

Мулоқотни рад этишдан ёки тўхтатишдан қўрқманг.

Жиноятчиларнинг ҳийла-найрангларини тан олиш учун молиявий ва рақамли саводхонликни оширинг.

P.S. Эндиликда жиноятчиликнинг хилма-хил шакллари, уни содир этишнинг замонавий усуллари фақат кўпайиб боради, буни бутунлай тўхтатиш имконсиз.

Шу сабабли ҳар бир шахс ўзини-ўзи ҳимоя қилишни ўрганиши, атрофда содир бўлаётган янги чақириқ ва хавфлардан доимий хабардор бўлиб бориши зарур.

👉 @yurist_shamsiddinov
12.02.2025, 09:39
t.me/yurist_shamsiddinov/1091
16
7
1.7 k
Терговга аралашиш

Жиноят кодексининг 236-моддасига кўра тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки прокурорга ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш —

уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, — муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

👉 @yurist_shamsiddinov
11.02.2025, 19:49
t.me/yurist_shamsiddinov/1090
19
4
1.6 k
#21-АСР

Эрталаб уйғонганингиздан кейин биринчи навбатда телефонингиз лентасини кузатиш (телефондаги мессенжерларда келган хабарларни ўқиш, фейсбук, инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқларга “бирров” кўз югуртириш) инсон психологиясига жиддий салбий таъсир кўрсатади ҳамда кун бўйи кайфиятингизни бузилишига олиб келади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кераксиз маълумотларнинг ҳаддан зиёд тўлиб кетиши - мияда стресс ва ташвишларни бошдан кечиришга олиб келади, бу эса когнитив функцияни бузади.

Бунга йўл қўймаслик учун уйғонганингиздан кейинги дастлабки 30 дақиқани гаджетларсиз ўтказиш ва телефонга уланмаган будильникдан фойдаланган маъқул.

👉 @yurist_shamsiddinov
11.02.2025, 18:36
t.me/yurist_shamsiddinov/1089
13
32
1.8 k
Алимент тўлови қайси ҳолатда давлат томонидан тўлаб берилади ?

👉 @yurist_shamsiddinov
10.02.2025, 19:11
t.me/yurist_shamsiddinov/1088
13
11
1.9 k
Психологлар учун жиддий сигнал! Янги қонун бугундан кучга кирди.

👉 @yurist_shamsiddinov
5.02.2025, 19:05
t.me/yurist_shamsiddinov/1087
16
4
1.6 k
Ёрдамчисини калтаклаган суд раиси маъмурий жавобгарликка тортиладими ёки жиноий?

Кун.уз сайтида эълон қилинган хабарга кўра, жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси 2025 йилнинг 18 январь куни ўз хизмат хонасида судья ёрдамчисини калтаклаб, “юз соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” кўринишидаги тан жароҳатини етказган.

Судьялар Олий кенгаши ушбу хабар юзасидан суди раисининг ҳатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди.

Агар эълон қилинган хабар ўз тасдиғини топса ва судья ёрдамчисида суд-тиббиёт экспертизаси натижасига кўра тан жароҳати аниқланса, суд раиси ахборот манбаларида таъкидланганидек МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка эмас, балки ЖКнинг 206-моддаси 1-қисмига мувофиқ жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.

Бу каби ҳолатлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан малакаланган ҳолатлар талайгина.

Масалан, 1-1906-2401/131 сонли жиноят иши бўйича (суд ҳукми интернет тармоғига жойланган) Қизириқ туманида мактаб директори ХХХ 2024 йилнинг 2 март куни мактаб маъмурий биносининг ўқитувчилар хонасида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ХХХни уриб, унга “ўнг елка юқори учлиги ташқи юзасида қонталаш” кўринишидаги тан жароҳатини етказган.

Суднинг 2024 йил 18 сентябрь кунги ҳукми билан мактаб директори ХХХ ЖКнинг 206-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, узил-кесил ўташ учун ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Халқимизда бир нақл бор: пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса - бировга. Воқеалар ривожини кузатамиз.
Манбаа

👉 @yurist_shamsiddinov
5.02.2025, 16:20
t.me/yurist_shamsiddinov/1086
9
8
1.4 k
КИМЛАР МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА БОРМАЙДИ?

Қабул қилинган президент қарорига кўра 2025-йил апрель-май ойларида Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Конституциямизга кўра Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир ва фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий хизматни ўташга мажбурдирлар.

Конституциямизда фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташлари мажбурийлиги белгиланган экан. Бу дегани чақирув ёшидаги ҳар бир фуқаро вақти келганда мажбуран олиб кетилади деганими?

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида” қонуннинг тегишли моддаларига асосан муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддати кечиктириладиган ҳамда чақирилишдан озод этиладиган ҳолатлар мавжуд.

Масалан, чақирилувчининг ота-онаси меҳнатга қобилиятсиз бўлиб, уларни боқиши шарт бўлган меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса чақирилиш муддатини оилавий шароитга кўра кечиктириш амалга оширилади. Ёки яқин қариндошларидан бири ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилишдан озод этилади.

Агар муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш ёки озод этиш ҳоллари ҳақида батафсил маълумот олмоқчи бўлсангиз биз билан боғланинг.

Маслаҳат олиш: @shmh_yurist

👉 @yurist_shamsiddinov
4.02.2025, 09:27
t.me/yurist_shamsiddinov/1085
35
18
1.7 k
Адвокат Мухриддин Шамсиддинов

Ушбу видеода камина ҳақида қисқача маълумотларга эга бўласиз.

👉 @yurist_shamsiddinov
2.02.2025, 17:49
t.me/yurist_shamsiddinov/1084
19
4
1.6 k
​​КОБРА ЎЙНАТГАНЛАР УЧУН ҲУКМ ЎҚИЛДИ.

Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзулардан бири бу Тошкент вилояти туманларидан бирида кобра илонлари билан томоша кўрсатганлар масаласи.

Биламизки, кобра илонлари инсон ҳаёти учун хавфли бўлган илонлар тоифасига киради. Катта ёшдаги кишилар ҳам бундай турдаги илонлар олдида ўта эҳтиёткорона ҳаракат қилишади.

Ушбу томоша боғчада – мактабгача таълим муассасида уюштирилган. Энди, ҳали нима қилаётганини идрок қилолмайдиган ва ҳимоясиз боғча ёшидаги болакайларни ушбу илонлар олдида тасаввур қилиб кўринг!

Бундан хабар топган ота-оналардан бири тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган бўлимига мурожаат қилган.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ҳам ушбу томошага нисбатан муносабат билдирилган ва ушбу муносабатда болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаганлигини акс эттирган.

Ушбу масала судда кўриб чиқилган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 200 прим 1-моддасига асосан, яъни оммавий тадбир ўткзиаш қоидаларини бузиш ҳақидаги нормага асосан, айбдорга нисбатан 3 млн 750 минг сўм жарима солинган.

Нима деб ўйлайсиз, ёш болаларни ҳаёти ва соғлиғини бундай хатти-ҳаракатлар билан хавф остига қўйганлар учун ушбу жазо етарлимикин?

Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

👉 @yurist_shamsiddinov
31.01.2025, 06:15
t.me/yurist_shamsiddinov/1083
12
13
1.6 k
Ҳадя қилинган уйни таъмирласа нима бўлади?

Оила кодексининг 25-моддасига асосан эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

Диққат қилинг. Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.

👉 @yurist_shamsiddinov
29.01.2025, 14:21
t.me/yurist_shamsiddinov/1082
19
6
1.8 k
"Ижтимоий тармоқ эрмак эмас – ҳар сўзингиз учун жавоб беришга тўғри келиши мумкин!"

Яқинда тарқалган янгиликлардан бири бу сухандон Нилуфар Сотиболдиева билан боғлиқ масала – суд ҳукми. Хуллас, бир шахс Нилуфар Сотиболдиевани Инстаграм орқали ҳақоратлаган.

Маълум бўлишича, Нилуфар Сотиболдиева 2024 йил март ойида Таиландга қилган саёҳати чоғида қизи билан биргаликда рақсга тушиб, уни ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига жойлаштирган. Сухандонга нотаниш бўлган “азимшерджураев” номли аккаунт эгаси эса шу пост остига ҳақоратли изоҳлар ёзиб қолдирган. Шундан сўнг у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилган.

Тўгри, ҳақорат қилган эркакни ҳам маълум бир маънода тушуниш керак – у Инстаграмдаги видеони ахлоққа зид ҳисоблаган бўлиши мумкин. Лекин шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, ахлоқий меъёрлар ҳамманинг ўзининг дунёқарашидан келиб чиқади. Масалан, кимдир учун очиқ кийиниш нормал бўлса, яна кимдир учун бу ахлоққа зид бўлиши мумкин.

Юридик сферада бир қоида бор: қонунга зид эмасми, демак мумкин. Instagramга қўйилган видео қанчалик кринж туюлмасин қонун бўйича ҳақорат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Суд ҳукми бўйича ҳақорат қилган шахс Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан, яъни оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш қисми билан, айбли деб топилган ва 1 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Бу постни ёзишдан мақсад шуки, Интернет жаҳон ахборот тармоғини оддий бир программа, шунчаки ғийбатхона деб қараманг. Инстаграм каби ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирган комментингиз сизни жиноятчи деб топиш учун асос бўла олади.

Бу постни ижтимоий тармоқлардан кўп фойдаланадиган танишларингизга жўнатиб қўйинг.

👉 @yurist_shamsiddinov
29.01.2025, 11:51
t.me/yurist_shamsiddinov/1081
11
6
1.8 k
❗️Эндиликда транспорт воситасини 2 марта маст ҳолатда бошқарган шахслар 3 йилгача "қамалиши" мумкин.

Бу борадаги қонун лойиҳаси Сенат томонидан маьқулланди, энди Президент томонидан имзоланиши ва ОАВда эьлон қилиниши керак.

👉 @yurist_shamsiddinov
28.01.2025, 09:57
t.me/yurist_shamsiddinov/1080
13
9
1.7 k
Банк қандай ҳолатда пластик картадан пул ечиши мумкин ?

👉 @yurist_shamsiddinov
27.01.2025, 20:27
t.me/yurist_shamsiddinov/1079
1
Savollar uchun @shmh_yurist
26.01.2025, 09:26
t.me/yurist_shamsiddinov/1078
13
13
3.0 k
АДВОКАТДАН ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН

Канал орқали ҳуқуқий билимингизни ошириб боришингиз ва малакали ҳуқуқшуноcдан барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин !

❗️КАНАЛДА:

Ўзбошимчалик билан қурилган уйларга эгалик ҳуқуқини олиш тартиби;

Тадбиркорлик, кредит, субсидия;

➖ Солиқ, божхона, миграция;

Ажрим, алимент;

➖ Пенсия, нафақа, меҳнат низолари;

➖ Барча судлар билан боғлиқ ишлар ва бошқа турдаги масалаларизга жавоб топишингиз мумкин.

Айниқса, адвокатлик хизмати ҳам мавжуд.

Айтганча, ушбу постни камида 7 та гуруҳга юборган фуқаронинг саволига бепул жавоб берилади.

Пост юборилгани ҳақида скриншотларни @shmh_yurist га юборинг ва бошқа юридик масалаларда ҳам менга мурожаат қилшингиз мумкин.

Каналимизга обуна бўлинг ва ҳуқуқий билимингизни ошириб боринг.

👉 @yurist_Shamsiddinov 👈
26.01.2025, 09:09
t.me/yurist_shamsiddinov/1077
31
6
1.7 k
ХАЗИНА

Бир одамнинг олтинлардан иборат катта хазинаси бор эди. Ҳар ҳафта хазинасини кўриб келишга бориб турарди. Унга қўриқчи ҳам қўйган эди. Бу хазинаси жойланган хоналарнинг қулфлари ўзгача эди, ичкаридан ҳеч ким оча олмасди.

Бир куни у бойликларини санаш ва текшириш учун ичкарига кирди. Шунда кутилмаганда эшик ёпилиб қолди. Ичкаридан эшикни очишга минг уринмасин, оча олмади. Мана, у тиллолар устида ўтирибди. Уларнинг саноғи йўқ. Ердан шифтгача олтинга тўлган. Лекин улар на очликни кеткиза олади ва на чанқоқни босади. Нон сув излаб ташқари чиқишнинг эса, имкони йўқ. Эшиклар тақа-тақ берк!

Шунча хазина бундай пайтда оддий тош-темирдан бошқа нарса эмас. Шундай қилиб, ўша бой одам олтинлар устида очлик ва чанқоқлик сабабли вафот этибди.

P/S.: Кунда қорақозон қайнаши, дастурхонда суви қочган буханка ноннинг борлиги, чанқоқни қондиришга водопроводда сувнинг оқиб туриши бахт устига бахтдир! Бу неъматлар борки, инсон тирик. Қўша-қўша тилла тақинчоқлар, сефда яхшигина жамғариб қўйилган доллар бўлса-ю, аммо соғлик ва хотиржамлик бўлмаса, ҳеч нима татимайди. Бу икки неъмат йўқ экан, бари бефойда.

👉 @yurist_shamsiddinov
26.01.2025, 06:09
t.me/yurist_shamsiddinov/1076
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa