O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
AZ
Азиз Абидов | Олий суд
https://t.me/azizabidov
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
0.27%
ER (semana)
10.92%
ERRAR (semana)

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали

—————

Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 330 resultados
Бугун Олий судда маъмурий судловни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган конференция бўлиб ўтди

Telegram
21.04.2025, 16:46
t.me/azizabidov/6089
ШАРТНОМАВИЙ ЛАФЗСИЗЛИК ЖАВОБГАРГА ҚИММАТГА ТУШДИ

Фуқаролик кодексининг 353-моддасига биноан шартнома икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишувидир. Табиийки, шартнома имзолангач, тарафлар ўртасида муайян мажбурият юзага келади. Бинобарин, кодекснинг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади”, дея қайд этилган. Аммо тилга олаётганимиз – Фарғона туманлараро иқтисодий судида кўрилган ишлар жавобгарларнинг шартномавий мажбуриятни ҳис этмагани туфайли юзага келган.

👉 Батафсил

Telegram
21.04.2025, 16:15
t.me/azizabidov/6088
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг сайёр мажлиси

Telegram
21.04.2025, 15:52
t.me/azizabidov/6087
Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан суғурта ташкилотига тўланиши керак бўлган товон пуллари жавобгар фуқаролардан ундириладиган бўлди

Telegram
21.04.2025, 10:30
t.me/azizabidov/6086
Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди қасддан одам ўлдирган шахсни 16 йил озодликдан махрум қилиш жазосига ҳукм қилди

Telegram
21.04.2025, 10:24
t.me/azizabidov/6085
Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг ҳукми билан қасддан одам ўлдирган шахсга 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
21.04.2025, 10:12
t.me/azizabidov/6084
Туҳмат билан қамалган суд раиси оқланди

Тарозисининг бир палласида қонун, иккинчи палласида инсон тақдири турадиган судьялар фаолияти жуда мураккаб ва ўта масъулиятли иш ҳисобланади.

Telegram
21.04.2025, 10:07
t.me/azizabidov/6083
Музработ туманида жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилган фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди

Telegram
21.04.2025, 10:01
t.me/azizabidov/6082
Самарқанд вилоят судининг раиси Олим Ҳайитов Пастдарғом туманида аҳоли билан учрашув ва сайёр қабул ўтказди

Telegram
21.04.2025, 09:52
t.me/azizabidov/6081
Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судининг тергов судьяси Д. Азимов томонидан маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр мажлисда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилди

Telegram
21.04.2025, 09:46
t.me/azizabidov/6080
ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Telegram
18.04.2025, 21:12
t.me/azizabidov/6079
Бундан анча йил муқаддам, аниқроғи, 2009 йил 29 августда қабул қилинган Чуст туман ҳокимининг 338-сонли қарорида Чуст шаҳрида кўчаларни кенгайтириш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланган. Ушбу қарорга асосан, шаҳарнинг “Сероб” маҳалласида яшовчи Фахриддин Нусратовнинг 2 хонали яшаш уйи ва бошқа бинолари ҳам бузилиши лозим эди. Шу боис Ф. Нусратовга огоҳлантириш хати берилади.

Бироқ бу ҳолатдан хонадон эгаси қаттиқ ташвишга тушади, оқибатда юраги хасталаниб, шифохонада даволанади. Бу орада туман ҳокими ўринбосарининг кўрсатмаси билан Ф. Нусратовга қарашли бинолар бузиб ташланади. Аммо ўша пайтда туман ҳокимлиги Ф. Нусратовга бузилган бинолар эвазига тегишли компенсация пулини тўлаб бермайди. Аниқроғи, зиммасидаги масъулиятни унутган айрим мутасаддилар Фахриддин Нусратовга қуруқ ваъдалар бериб келишади. Охир-оқибат у қонун кўмагига таянишга қарор қилди. Ҳолбуки, Конституциямизнинг 55-моддасида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.

Ф. Нусратов судга мурожаат қилишдан аввал бузилган биноларни баҳолатди. “Kons inventar baho” масъулияти чекланган жамиятининг 2024 йил 7 мартдаги ҳисоботи асосида бузилган уй-жой 81 миллион 540 минг сўмга баҳоланди. Сўнг у фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилди.

Айтиш керакки, Ер кодексининг 37-моддасида “Жисмоний ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади” дея қайд этилган. Шунингдек, кодекснинг 41-моддасида эса, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг бузилган ҳуқуқлари қонунчиликда назарда тутилган тартибда тикланиши кераклиги белгиланган.

Суд юқорида қайд этилган қонуний асосларга таяниб, даъво аризасини қаноатлантирди. Яъни Чуст тумани ҳокимлигидан Фахридин Нусратов фойдасига 81 миллион 540 минг сўм компенсация, 3 миллион 261 минг сўм давлат божи, баҳолаш хизмати учун тўланган 1 миллион 500 минг сўм, адвокат хизматига сарфланган 3 миллион 500 минг сўм, жами 89 миллион 835 минг 600 сўм ундириш хусусида ҳал қилув қарори қабул қилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, фуқароларни йиллар мобайнида қийнаб келган муаммолар айнан судда адолатли ечим топаётгани жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш билан бирга одамларнинг судларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Отамурод СИДДИҚОВ,
фуқаролик ишлари бўйича
Чуст туманлараро суди судьяси

Telegram
18.04.2025, 16:25
t.me/azizabidov/6078
Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг ҳукми билан пора олган мактаб директорининг озодлиги 2 йил муддатга чекланди

Telegram
18.04.2025, 16:21
t.me/azizabidov/6077
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг тергов судьяси томонидан ҳуқуқбузар қизлар маъмурий жавобгарликка тортилди

Telegram
18.04.2025, 15:18
t.me/azizabidov/6076
ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Telegram
18.04.2025, 15:11
t.me/azizabidov/6075
Жиноят ишлари бўйича Навоий шахар суди томонидан йўл безорилигини содир этган фуқаро транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Telegram
18.04.2025, 15:02
t.me/azizabidov/6074
Жиноят қонунчилигига кўра босқинчилик – ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган қилмишга айтилади.

Бу жиноят учун қонунда бошқа жиноят турларига қараганда оғирроқ жазо назарда тутилган. Чунки, босқинчиликнинг ижтимоий хавфлилик даражаси анча юқори бўлиб, ушбу қилмишни содир этиш вақтида шахсни соғлиғи хавф остида қолади. Айни вақтни ўзида жабрланувчининг ҳаёти жиноят содир этаётган шахснинг қўлида бўлади.

Бу каби турдаги жиноятлар қатъий жазоланмас экан жамиятдаги мувозанатни издан чиқаради. Босқинчилик сўзининг ўзи инсонни қалбида қандайдир қўрқув ва ҳадикни келтириб чиқаради.

Судланувчи Акмал Шаймардонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўта хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан босқинчилик жиноятини қуйидаги ҳолатларда содир қилади.

Акмал муқаддам бир неча маротаба судланиб ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, Ангор туманида яшовчи фуқаро Орзигул Чориеванинг боқувчиси йўқлигини ва яшаш уйида ёлғиз яшашини олдиндан билади. Кунларнинг бирида Акмал кечаси тунги соат 02:00 чамасида Орзигулнинг яшаш уйига унинг пул ва моддий қимматликларни қўлга киритиш мақсадида боради. Тунги вақт бўлганлиги ва атрофда ҳеч йўқлигидан фойдаланиб, уй ичига киради ва икки қўли билан Орзигулнинг юзини тирналаб, унинг юзини тахминан ярим соат босиб туради. Унинг бу ҳаракатлари билан Орзигулда қўрқув хиссини уйғотиб, пуллар ва моддий қимматликларни қўлга киритиб, воқеа жойидан жуфтакни рослайди.

Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида судланувчига нисбатан тегишли жазо чораси одил суд томонидан таъминланиб, суд ҳукми билан жабрланувчига етказилган зарарларни ундириш белгиланди.

Қахрамонимиз Акмал Шаймардонов ўз ҳаёт йўлида ўзгалар мулкини босқинчилик йўли билан эгаллаш деб номланувчи қинғир йўлни танлади, албатта у бошқа турдаги касб корни амалга ошириши маҳалласининг, халқининг корига ярайдиган шахс бўлиши мумкин эди. Афсус…..

Хадича Раҳимова,
жиноят ишлари бўйича
Ангор туман судининг
тергов судьяси

Telegram
17.04.2025, 14:28
t.me/azizabidov/6073
Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судида пора олган мактаб директорига оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
17.04.2025, 08:57
t.me/azizabidov/6072
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига асосан ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган ташкилотдан етказилган зарар ундириладиган бўлди

Telegram
16.04.2025, 17:50
t.me/azizabidov/6071
РАСМИЙ АХБОРОТ

Жорий йилнинг I-чораги давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 162 665 нафар шахсга нисбатан 138 557 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, 105 418 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазолар қўлланилди.

Ярашилганлиги муносабати билан 19 201 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг аксариятини

майда безорилик,

ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик,

автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш,

электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш,

ҳақорат қилиш,

транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши,

савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш,

жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш,

транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқариш,

совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ташкил этади.

Апелляция тартибида 1 924 нафар шахсга нисбатан 1 632 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 637 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 577 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Кассация тартибида 2 540 нафар шахсга нисбатан 2 380 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 1 021 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 625 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 467 нафар шахсга нисбатан 420 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 102 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 83 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Telegram
16.04.2025, 15:48
t.me/azizabidov/6070
16.04.2025, 15:48
t.me/azizabidov/6069
ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

Telegram
16.04.2025, 15:41
t.me/azizabidov/6068
Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаган икки нафар шифокорнинг озодлиги 4 йил муддатга чекланди

Telegram
16.04.2025, 14:10
t.me/azizabidov/6067
#халқаро_мезонлар

ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ СУДДА ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ: ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ

Мамлакатимизда маъмурий суд иш юритуви янада такомиллаштирилиб, ижобий хорижий тажриба негизида янги институт ва механизмлар жорий этилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 30 январда қабул қилинган “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шу нуқтаи назардан, маъмурий юстиция ривожланган бир қатор хорижий давлатлар қонунчилиги ўрганилди. Хусусан, Германия маъмурий процессуал қонунчилигига кўра, оммавий иш юритиш тартиби – маъмурий иш юритиш тартибининг шундай турики, унда судга ариза кўп сонли фуқаролар ва ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан жамоавий тартибда киритилган бўлади.

👉 Батафсил

Telegram
15.04.2025, 17:05
t.me/azizabidov/6066
#жамиятимиз_мақсади

ОИЛА-НИКОҲ ИНСТИТУТИ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

Ҳар бир жамиятнинг равнақида унинг бирламчи бўғини бўлмиш оиланинг ўрни беқиёсдир. Оила институти фуқаролик жамиятининг муҳим таянч нуқтаси ва барқарор пойдеворидир. Зеро, айни шу муқаддас даргоҳда инсон дунёга келади, улғаяди, маънан ва ахлоқан тарбия топади. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 76-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги кафолатланган. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятлари, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқликка асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитларни яратади. Ўз навбатида, Оила кодексига кўра, никоҳ фақат фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

👉 Батафсил

Telegram
15.04.2025, 16:51
t.me/azizabidov/6065
#оқлов

ЙЎҚОЛГАН БИЛДИРГИ ЁКИ ЎН БЕШ ЙИЛДАН СЎНГ ҚАРОР ТОПГАН ҲАҚИҚАТ

Инсон турмуши давомида дуч келадиган барча қийинчиликларга чидаши, оғир синов ва машаққатларни енгиб ўтиши мумкин, аммо ўзига нисбатан қилинган адолатсизликка чидай олмайди. Ҳақиқат қарор топгунига қадар ҳаловатдан кечиб, ноҳақ айбланганлигини исботлаш учун адолатнинг сермашаққат, олис йўлида курашади. Яқинда худди шундай оқлов ҳукмларидан бири чиқарилди. Яъни ўн беш йил муқаддам асоссиз айблов билан судланиб, адолатнинг юзага чиқиши учун жон куйдирган Камолиддин Мухторовга оид иш Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди тафтиш инстанцияси судлов ҳайъатининг А. Жонқобилов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

👉 Батафсил

Telegram
15.04.2025, 16:43
t.me/azizabidov/6064
#жиноят_ва_жазо

ҚИНҒИРЛИКНИНГ УМРИ ҚИСҚА

Халқимиз “Меҳнатдан келса бойлик — турмуш бўлар чиройлик” деган ҳикматни бежизга айтмаган. Чиндан ҳам, инсон ҳалол меҳнат қилса, даромад топади ва рўзғорига барака киради, бирон-бир қинғир ишга қўл урмайди. Ишлайман деган кишига эса, ҳамма вақт иш топилади. Бу — ҳаётий гап. Афсуски, Ҳазорасп туманида туғилиб ўсган, қирқни қоралаб, ҳаётнинг пасту баландликларини кўрган уч нафар ҳамтовоқлар бу йўлдан бормади.

👉 Батафсил

Telegram
15.04.2025, 16:38
t.me/azizabidov/6063
Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг ҳукми билан қасддан одам ўлдирган шахсга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
15.04.2025, 16:08
t.me/azizabidov/6062
Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг навбатдаги сайёр мажлиси манзил-колониясида ўтказилди

Telegram
14.04.2025, 10:16
t.me/azizabidov/6061
Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 25,273-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўта хавфли рецидивист деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
14.04.2025, 10:15
t.me/azizabidov/6060
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram
14.04.2025, 08:23
t.me/azizabidov/6059
Тошкент вилоятида сув таъминоти ходимини ҳақоратлаган фуқаро 5 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram
11.04.2025, 16:24
t.me/azizabidov/6058
Жиноят ишлари бўйича Андижон туман суди фирибгарга 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади

Telegram
11.04.2025, 14:11
t.me/azizabidov/6057
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram
11.04.2025, 09:45
t.me/azizabidov/6056
Судлар томонидан 2025 йил I-чораги давомида 54 995 та иш бўйича Конституция нормаларини тўғридан-тўғри қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилинди.

Telegram
11.04.2025, 09:43
t.me/azizabidov/6055
Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди қасддан одам ўлдириш, қабрни таҳқирлаш ва ўғрилик жиноятларини содир этган шахсни 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди

Telegram
11.04.2025, 08:33
t.me/azizabidov/6054
Сурхондарё вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ва Олий суд раисининг судья ҳамда суд ходимларига йўллаган мурожаати юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

Telegram
11.04.2025, 08:27
t.me/azizabidov/6053
Мактабда майда безорилик содир қилган ҳуқуқбузарлар маъмурий жавобгарликка тортилди

Telegram
11.04.2025, 08:24
t.me/azizabidov/6052
Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судида транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқарган ва бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этган ҳайдовчиларга оид маъмурий ишлар кўриб чиқилди

Telegram
11.04.2025, 08:24
t.me/azizabidov/6051
“Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишидаги нутқидан

Telegram
10.04.2025, 15:44
t.me/azizabidov/6050
Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этган шахсни 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди

Telegram
10.04.2025, 09:30
t.me/azizabidov/6049
ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Telegram
10.04.2025, 09:12
t.me/azizabidov/6048
Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг ҳукми билан амакисининг қотилига айланган жиян 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
10.04.2025, 09:03
t.me/azizabidov/6047
Блогер С. Адиловнинг YouТube видеохостингида эълон қилинган Д. Турахожаевга оид жиноят ишига доир видеомурожаати юзасидан

Судланган Д. Турахожаевга нисбатан чиқарилган суд қарорларидан норози бўлиб, унинг адвокатлари томонидан 2025 йил 25 март куни Олий судга шикоят берилган бўлиб, ҳозирда мазкур шикоят тегишли тартибда ўрганиб чиқилмоқда.

Мазкур видеомурожаатда тилга олинган важлар адвокатларнинг шикоятида ҳам келтирилган. Ўрганиш чоғида уларга ҳуқуқий баҳо берилиб, унинг натижаси бўйича шикоят муаллифларига маълум қилинади.

Telegram
9.04.2025, 15:34
t.me/azizabidov/6046
Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судида транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқарган ва бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этган ҳайдовчиларга оид маъмурий ишлар кўриб чиқилди

Telegram
9.04.2025, 15:02
t.me/azizabidov/6045
Бугуннинг энг долзарб муаммоси: интернетда шахсий маълумотлар қандай ҳимоя қилинади?

Глобал ахборот тармоғи имкониятларининг кескин ошиши шахсий маълумотлар хавфсизлигига доир жиддий хавф-хатарларнинг ҳам кучайишига сабаб бўлмоқда.

Telegram
9.04.2025, 10:15
t.me/azizabidov/6044
ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Telegram
9.04.2025, 09:27
t.me/azizabidov/6043
Андижонда безори 3,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Telegram
9.04.2025, 09:24
t.me/azizabidov/6042
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram
9.04.2025, 08:30
t.me/azizabidov/6041
#мезон

ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНМАГАН ХОДИМ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚИНИ СУД ОРҚАЛИ ТИКЛАДИ

Маълумки, фуқаролик ишлари бўйича судларда кўрилаётган ишларнинг муайян қисмини меҳнат муносабатларига оид низолар ташкил этади. Аммо қуйида сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган иш мазмунан бошқаларидан тубдан фарқ қилади. Гап шундаки, Бувайда туманида яшовчи Саиджон Исоқов 2014-2018 йилларда тумандаги автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежи ва “MOHIR AVTO O’RGATUVCHI” масъулияти чекланган жамиятида ўқитувчи (мураббий) вазифасида фаолият юритади. Аммо кейин муайян сабабларга кўра, тўрт-беш йил ишсиз қолади. Шундан сўнг у Бувайда туман тез тиббий ёрдам бўлимига ҳайдовчи вазифасига ишга кирмоқчи бўлади. Шу мақсадда Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона вилояти филиали раҳбарига мурожаат қилади. Филиал директори унга ишга кириш учун талаб қилинадиган ҳужжатларни масъул ходимларга топширишини айтади. Қолаверса, ишга қабул қилишда ҳуқуқшунос хулосаси зарурлигини ҳам таъкидлайди.

👉 Батафсил

Telegram
8.04.2025, 14:01
t.me/azizabidov/6040
ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Telegram
8.04.2025, 10:18
t.me/azizabidov/6039
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 131-моддасида (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахснинг озодлиги 1,5 йилга чекланди

Telegram
8.04.2025, 10:09
t.me/azizabidov/6038
Жавобгаринг ким бўлса ҳам... Қонун не деса – шу!

Ёхуд Андижонда меҳнат низоларига қандай ечим топилаётгани хусусида

Ҳадемай фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судида навбатдаги меҳнат низоси кўриб чиқилиши керак. Бир муддат аввал чақирув қоғози юборилганига қарамай, куни кеча судья ёрдамчиси тарафларга қўнғироқ қилиб, яна қайта тайинлаган: «Суд мажлисига кечикманглар-а!..».

Telegram
8.04.2025, 10:00
t.me/azizabidov/6037
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram
8.04.2025, 07:32
t.me/azizabidov/6036
Маълумки, суд ҳужжатлари орасида хусусий ажрим муҳим ўрин тутади. Айниқса, жиноят ишининг якуни бўйича чиқариладиган ҳукм билан бирга хусусий ажрим алоҳида аҳамиятга эга.

Айтиш керакки, Жиноят-процессуал кодексининг 298-моддасига асосан, ишни кўриш жараёнида жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқлангач, суд хусусий ажрим чиқариб, унда тегишли давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, жамоа ёки мансабдор шахслардан ана шу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилади.

Шунингдек, кодекснинг 299-моддасида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор тегишли органга жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисидаги тақдимнома киритиши белгиланган. Шундай экан, тақдимнома ёки хусусий ажрим юборилган давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, жамоат бирлашмаси, жамоа ёки мансабдор шахс зарур чораларни кўриши ва кўрилган чораларнинг натижалари тўғрисида кечи билан бир ойлик муддат ичида тегишинча, суриштирувчини, терговчини, прокурорни ёки судни хабардор қилиши шарт. Қолаверса, тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув ва дастлабки тергов ўтказишда йўл қўйилган камчиликларга жалб қилиш зарур бўлганда, суд ҳукм чиқариш билан бир вақтда, хусусий ажрим ҳам чиқаради. Худди шундай хусусий ажрим апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари томонидан ҳам чиқарилади.

Тақдимнома ёки хусусий ажрим бажарилмаган ёки виждонан бажарилмаган тақдирда, корхона, муассаса ёки ташкилотнинг айбдор раҳбари қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилади. Шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари — суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, гувоҳ, мутахассис, эксперт, таржимон, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, халқ маслаҳатчиларининг келишига тўсқинлик қилганлик, жиноятнинг сабабларига ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларга барҳам бериш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг тақдимномасини ёки суднинг хусусий ажримини бажармаганлик ёхуд талаб даражасида бажармаганлик учун қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилишлари мумкин.

Бундан ташқари қонунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан фуқаро ижтимоий бурчини намунали бажарганлиги тўғрисида тақдимнома, суд эса, хусусий ажрим чиқариши ҳам белгиланган. Аниқроқ айтганда, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, хусусан, жиноятни фош этишга яқиндан кўмаклашса, унинг фидойилиги албатта, инобатга олинади. Яъни зиммасидаги фуқаролик бурчини виждонан бажарган шахсни рағбатлантириш мақсадида, унинг яшаш жойи ёки ишхонасига тақдимнома юборилади. Бинобарин, Жиноят-процессуал кодексининг 300-моддасида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор — тақдимнома, суд эса, хусусий ажрим чиқариш йўли билан тегишли корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарини ва жамоасини жиноятнинг олдини олиш ёки уни фош этишда фуқаро юксак онглилик, жасорат кўрсатгани, ижтимоий бурчини намунали бажарганлиги тўғрисида хабардор қилиши қонунан мустаҳкамланган.

Санжар АБДУҒАНИЕВ,
жиноят ишлари бўйича
Бектемир тумани суди судьяси

Telegram
7.04.2025, 16:58
t.me/azizabidov/6035
БИР ЖИНОЯТ ИЗИДАН

Telegram
7.04.2025, 16:39
t.me/azizabidov/6034
Мамлакатимизда ҳар бир шахснинг мулк ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. Зотан, уй-жойга эга бўлиш оила фаровонлиги ва мустаҳкамлигини таъминлашнинг муҳим шартидир. Элмурод Адизов (исм-шарифлар ўзгартирилди) ҳовли жой сотиб олиш ниятида юрганда, Иттифоқ маҳалласида яшовчи Ҳалимахон Дониёрова уйини сотмоқчи эканлигини эшитиб қолади.

Сотиладиган ҳовли Э. Адизовга маъқул тушди. Фақат кўчиб киришдан олдин енгилгина таъмирдан чиқарилса, бинойидек бўлади. Қисқаси, сотувчи ва харидор ўртасида ҳовли 170 миллион сўмга баҳоланди. Шу нархга иккиси ҳам рози бўлади.

Қисқаси, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан 2024 йил 6 март куни олди-сотди шартнома расмийлаштирилиб, реестрга 202401461001453-рақам билан қайд этилади. Шартномада Ҳ. Дониёрова ўзига тегишли бўлган Сайхунобод тумани, “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинининг Алишер Навоий шоҳ кўчасидаги Н.-уйни Э. Адизовга сотгани, пулни ушбу шартномани имзолаш арафасида тўлиқ олгани қайд қилинган.

Бундан ташқари шартноманинг 9-бандида Фуқаролик кодексининг 488-моддасига асосан, ушбу уй-жойда доимий рўйхатда турувчи шахслар борлиги ҳақида “Нотариус” ААТ орқали олинган ИИВнинг маълумотномаси мавжуд. Уйда доимий рўйхатда турувчи Шаҳноза Алиева ва Эътиборхон Олимова шартнома имзоланганидан сўнг бир ой муддатда турар-жойни бўшатиш ҳамда рўйхатдан чиқиш мажбуриятини олиши кўрсатилган.

Уй-жойнинг янги эгаси Э. Адизов олди-сотди шартномасига асосан, мулкни 2024 йилнинг 30 март куни кадастр идорасидан давлат рўйхатидан ўтказади. Шу тариқа уй қонуний тартибда унинг хусусий мулкига айланади.

Хуллас, Ҳ. Дониёрова, Ш. Алиева ва Э. Олимова уйни бир ой муддатда бўшатиб бериши, Э. Адизов эса, уй-жойни енгил таъмирлаб, оиласи билан кўчиб кириши керак эди.

Аммо доимий рўйхатда турган шахслар уйни бўшатишни пайсалга солишади. Бу пайтда Э. Адизов хорижга ишга кетган, унинг ўрнига отаси С. Адизов бир неча марта доимий рўйхатда турганлардан уйни бўшатишни илтимос қилади. Аммо бундан бирон-бир натижа чиқмагач, маҳалла оқсоқоллари билан бирга бориб, уйни бўшатишни сўрашади.

Бироқ жавобгарлар ўз ихтиёри билан уйдан чиқишдан бош тортишади.

Шундан сўнг Э. Адизов хориждаги ишини ташлаб, ортига қайтишга мажбур бўлади. Ўз навбатида, у ҳам жавобгарлардан уйни бўшатишни бир неча марта илтимос қилади. Аммо бундан ҳам бирон натижа чиқмагач, у пулни қайтаришни талаб қилади. Лекин жавобгарларнинг ваъдасининг адоғи кўринмайди. Шу боис Э. Адизов жавобгарлар — Ҳалимахон Дониёрова, Шаҳноза Алиева ва Эътиборхон Олимовага нисбатан уй-жойдан мажбурий тартибда чиқариш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.

Маълумки, судларда ҳар қандай низо Конституция ва қонунлар талаби асосида холис, шаффоф ва адолатли кўриб чиқилиб, ҳал этилади. Бу гал ҳам шундай бўлди.

Бу ҳақда батафсил тўхталадиган бўлсак, Конституциямизнинг 55-моддасига биноан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.

Шунингдек, Асосий Қонунимизнинг 65-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шакллари тенг ҳуқуқли ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинади.

Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

Фуқаролик кодексининг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек, ўзининг мулк ҳуқуқини ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.

Суд юқорида қайд этилган қонун талабларига асосан, Э. Адизовнинг даъво аризасини қаноатлантирди.

Мухтасар қилиб айтганда, бузилган мулк ҳуқуқи судда адолатли ечим топди. Бунга гувоҳи бўлганингиздек, адолат ва демократик тамойиллар ўзининг теран ифодасини топган амалдаги қонунларимиз асос бўлди.

Алишер НАМОЗОВ,
фуқаролик ишлари бўйича
Сирдарё туманлараро
судининг судьяси

Telegram
7.04.2025, 16:19
t.me/azizabidov/6033
ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

Telegram
7.04.2025, 13:47
t.me/azizabidov/6032
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram
7.04.2025, 09:50
t.me/azizabidov/6031
Жиноят ишлари бўйича Паркент туман суди ҳайвонот боғи раҳбарини меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузган деб топиб, унга озодликни чеклаш жазосини тайинлади

Telegram
6.04.2025, 10:31
t.me/azizabidov/6030
Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
6.04.2025, 10:30
t.me/azizabidov/6029
Жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилди

Telegram
5.04.2025, 18:37
t.me/azizabidov/6028
Муқаддам фирибгарлик учун судланган шахс яна фирибгарлик содир эганликда айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилди

Telegram
5.04.2025, 17:54
t.me/azizabidov/6027
Термиз туманида пробация гуруҳи ҳисобида турувчи шахслар билан ўтказилган мулоқот доирасида жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг сайёр мажлиси ташкиллаштирилиб, пробация гуруҳи назорати остида жазо ўтаётган 10 нафар шахс муддатидан илгари шартли озод этилди

Telegram
5.04.2025, 17:49
t.me/azizabidov/6026
Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман суди Жиноят кодексининг 251-1 ва 25,273-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсни 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди

Telegram
4.04.2025, 15:05
t.me/azizabidov/6025
Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судида босқинчилик жиноятини содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
4.04.2025, 14:53
t.me/azizabidov/6024
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram
4.04.2025, 07:33
t.me/azizabidov/6023
Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг сайёр мажлисидан лавҳа

Telegram
3.04.2025, 14:33
t.me/azizabidov/6022
Бекобод туманида эрини қасддан ўлдирган аёл 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
3.04.2025, 09:39
t.me/azizabidov/6021
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram
3.04.2025, 08:20
t.me/azizabidov/6020
#бағрикенглик_тамойиллари

ЯРАШУВ ИНСТИТУТИ ЖАБРЛАНУВЧИ ВА ЖАВОБГАРНИНГ ЎЗАРО ЯРАШИШИ, МАЪМУРИЙ ИШНИНГ ЭСА ТУГАТИЛИШИГА АСОС БЎЛДИ

Инсонпарварлик, бағрикенглик, кечиримлилик ва йиқилганни суяш, адашганга тўғри йўл кўрсатиш каби қадриятларни ўзида мужассам этган ярашув институти бугунги кунда миллий қонунчилигимизда ўзининг теран ифодасини топган эзгу мақсад — инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатли ҳимоясига хизмат қилмоқда. Мустақилликнинг дастлабки йилларида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида муҳим вазифа – ўтмиш асоратларидан имкони борича тезроқ халос бўлиш, шахс, унинг яқинларига жисмоний ва маънавий азоб берадиган, унинг қадр-қимматини камситадиган жазо турлари, жазолашнинг репрессив усулларидан воз кечиш, озодликдан маҳрум қилиш ҳолларини қисқартириш ҳисобига қонунчиликнинг адолат ва инсонпарварлик тамойиллари асосида амалда қўлланишини таъминлаш зарур эди.

👉 Батафсил

Telegram
2.04.2025, 08:39
t.me/azizabidov/6019
#ҳуқуқий_маърифат

ХУСУСИЙ АЖРИМ СУД ҲОКИМИЯТИ ВАЗИФАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ПРОЦЕССУАЛ ВОСИТАДИР

Мамлакатимизда судларнинг асосий вазифаси фуқароларнинг Конституция ва қонунлар, халқаро шартномаларда, шунингдек, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Мазкур қоида “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасида белгиланган. Шу асосда судлар суд ишларини юритишда ўзига берилган қонуний ваколатлар асосида қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамиятда қонунга ва судга нисбатан ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш каби муҳим вазифаларни ҳам амалга оширади. Хусусий ажрим эса, қонун ҳужжатлари асосида судларга юклатилган муҳим вазифаларнинг ижросини таъминлашнинг муҳим процессуал воситаларидан биридир.

👉 Батафсил

Telegram
1.04.2025, 22:39
t.me/azizabidov/6018
#ижтимоий_ҳимоя

АРЗ ҚИЛИНГАН ТАЛАБ ЁКИ ҲОКИМЛИК ЗИММАСИГА ЮКЛАТИЛГАН МАЖБУРИЯТ

Мамлакатимизда аҳолининг ҳеч кимдан кам бўлмаган муносиб даражада турмуш кечиришига устувор вазифа ва бош мақсад сифатида эътибор қаратилиб, бу борада барча имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга доир кенг кўламли чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айтиш керакки, Президентимиз ташаббуси билан сўнгги йилларда юртимизда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганларга ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган янги тизим яратилди. Ушбу тизим ўз мазмун-моҳиятига кўра, фарзанд­ларнинг ота-она бағрида ўсиб-улғайиши, муқаддас оила масканида миллий табиатимизга хос эзгу фазилатларни камол топтиришга қаратилган.

👉 Батафсил

Telegram
1.04.2025, 22:35
t.me/azizabidov/6017
Жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди ўз фарзандини сотаётган пайтда ушланган аёлни 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди

Telegram
1.04.2025, 13:07
t.me/azizabidov/6016
Самарқандда Жиноят кодексининг 219-моддасида (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахснинг озодлиги чекланди

Telegram
31.03.2025, 11:59
t.me/azizabidov/6015
Улуғ айём – Рамазон ҳайити муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Барчангизга тинчлик-осойишталик, файзу барака ва фаровон ҳаёт тилаймиз.

Telegram
29.03.2025, 22:15
t.me/azizabidov/6014
Меҳнат муносабатлари: қонунчилик назарияси ва суд амалиёти

Айнан шу мавзу Олий судда ўтказилган конференцияда муҳокама этилди.

Telegram
29.03.2025, 11:51
t.me/azizabidov/6013
Тошкентда шаҳвоний шилқимлик қилган ва ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган ҳуқуқбузар маъмурий жавобгарликка тортилди

Telegram
28.03.2025, 18:19
t.me/azizabidov/6012
Бугун Олий судда "Меҳнат муносабатлари: қонунчилик назарияси ва суд амалиёти" мавзуидаги конференция бўлиб ўтди

Telegram
27.03.2025, 15:41
t.me/azizabidov/6011
Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман суди қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этган шахснинг озодлигини чеклади

Telegram
27.03.2025, 14:38
t.me/azizabidov/6010
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди томонидан ўз турмуш ўртоғини ҳақорат қилган эркакга 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

Telegram
27.03.2025, 13:09
t.me/azizabidov/6009
Ургут туманида майда безорилик қилган ҳуқуқбузар 10 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди

Telegram
27.03.2025, 09:26
t.me/azizabidov/6008
Сирдарёда суднинг хал қилув қарори билан даъвогар фуқарога етказилган моддий ва маънавий зарар пуллари жавобгардан ундириб бериладиган бўлди

Telegram
26.03.2025, 16:01
t.me/azizabidov/6007
Ёшлик жўшқин дарёга қиёсланди. Ёшликдаги куч-ғайратни илм олишга, касб ўрганишга сарфлаш лозимлигини ҳамма ҳам бирдек тушунавермайди. Афсуски, умрини бесамар, мазмунсиз ўтказаётган ёшлар учраб туради...

Суд залида ҳозир бўлганларнинг айримлари панжара ортида ўтирган 26 ёшли йигитга ачиниш билан термилса, бошқаларининг нигоҳида нафрат учқунлари чақнайди. Биринчи тарафдагилар унинг ёш умри хазон бўлаётганига ачинса, бошқалар эса шу ёшда бир эмас, бир нечта жиноятга қўл ургани учун унга ғазаб билан қарайди.

Афсуски, энди вақтни ортга қайтаришнинг иложи йўқ. С. Т. 20 ёшида жиноятга қўл урган эди. Бироқ у хулоса чиқармади. С. Т. шу йилнинг 24 январь куни Шота Руставели кўчасида автомашина ичида бўлган жабрланувчи қизга тегишли 2 000 000 сўмлик телефон аппарати, 5 000 000 сўмлик ноутбук ҳамда бир дона 100 000 сўмлик ноутбук сумкасини қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, яширин равишда ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.

– Аслида бу қизга уйланмоқчи бўлиб учрашган эдим, – деди судда судланувчи С. Т. – Бироқ қизнинг ота-онаси рад жавобини беришди. Шундан сўнг у билан гаплашиб олмоқчи бўлдим. Биз учрашдик. Таксига ўтириб гаплашиб кетаётганимизда қиз Шота Руставели кўчасига келганимизда ҳужжатларидан нусха олиш мақсадида ҳайдовчидан машинани тўхтатишни сўради. Қизнинг нусха олиш учун дўконга кириб кетганидан фойдаланиб, унинг машина ичида қолдирган телефон ва ноутбукини ўғирладим. Телефонни номаълум шахсга 630 000 сўмга, ноутбукни эса 1 000 000 сўмга сотдим. Энди бошқа ўғрилик қилмайман. Енгилроқ жазо беришингизни сўрайман.

Суд судланувчига жазо тайинлашда айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ҳамда бошқа жиҳатларни эътиборга олди. Ўғриликни “касб” қилган С. Т. 4 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди, жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланди.

С. Т.нинг тенгдошлари ҳар куни ўқишга, ишга отланади. Улар кунларини мазмунли ва фойдали ўтказади. С. Т. эса ҳаммасидан маҳрум.

Азимжон Ҳакимов,
жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман судининг судьяси

Telegram
26.03.2025, 15:52
t.me/azizabidov/6006
Тошкентда уч нафар ҳуқуқбузар маъмурий жавобгарликка тортилди

Telegram
26.03.2025, 09:51
t.me/azizabidov/6005
Ҳозирги кунга келиб бировнинг ҳақидан қўрқмайдиган одамларнинг кўпаяётганлиги ачинарли ҳолдир. Айниқса, одамни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиш ҳам катта гуноҳ бирга жиноят ҳамдир.

Фуқароларни олий ўқув юртига ўқишга киритишга ваколати бўлмаса-да, ушбу ноқонуний ишга қўл ураётганлар сони кундан кунга ошмоқда.

Аслида фирибгарлик тўрига илиниш қандай содир бўлади? Шу ҳакда тўхталсак.

Муаммоси бор инсон кўчада ёки транспортда шу ҳакда гап очиб қолади. Ёнидаги киши эса унга рост ёки ёлғондан ҳамдард бўлиб, йўл-йўриқ кўрсата бошлайди. Ташвишини аритишга ёрдам бермоқчи бўлиб, буни ҳал қиладиган танишлари борлигини гапиради.

Муаммоси битаётганидан хурсанд бўлган киши ҳожатбарорнинг оғзини пойлайди ва ўзини фирибгарнинг тузоғига тутиб беради.

М. Э. ҳам нотаниш такси машинасида кетаётиб, гап орасида ёнидагиларга миллий университетга кирмоқчи эканлигини айтади. Шу машинада кетаётган йигит қишлоғида ўқишга кирганлар борлигини, улардан сўраб-суриштириши мумкинлигини айтиб, қизнинг телефон номерини олади.

Эртасига ўша йигит телефон қилиб, бир таниш топганлигини, учрашиб, гаплашиб олишни таклиф этади. М. Э. фирибгар Ф. Ш.нинг тузоғига ана шундай ҳолатда тушиб қолади.

Кейин Ф. Ш. қизга «бир йил бормаса ҳам бўлаверади, баҳолар қўйилаверади» каби ваъдалар билан ишончига кириб олишга ҳаракат қилади.

Хизмат ҳақини 10 минг АҚШ долларига оширган фирибгарнинг иши келишмай, қизни Ўзбекистон Миллий университетининг иқтисодиёт факультетига 7 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб юборди.

Аммо пулни қўлига ушлашга улгурмаёқ “ўзи қазиган чоҳга қулади».

Фириб тўри уни суднинг қора курсиси томон етаклади. Жиноятига яраша жазосини олган «ҳожатбарор» энди бировнинг ҳақини ўмараётганда ўйлаб иш кўрса ўзига яхши бўларди.

Зеро, “кўр ҳам ҳассасини бир марта йўқотади”.

А. Саъдуллоев,
Сурхондарё вилоят судининг
судья катта ёрдамчиси

Telegram
26.03.2025, 09:43
t.me/azizabidov/6004
Тошкентда энага қийнаш ва ўғриликда айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
26.03.2025, 09:29
t.me/azizabidov/6003
#мезон

МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИККА БЕПАРВОЛИК ЖИНОЯТГА ЙЎЛ ОЧАДИ

Қонунчиликдаги “жиноят” ва “ҳуқуқбузарлик” деган тушунчаларни ҳар ким турлича қабул қилади. Аниқроғи, кўпгина маъмурий ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарима жазоси тайинланиши боис баъзилар бепарво муносабатда бўлиши ҳам учраб туради. Бу эса, ўз навбатида, ҳуқуқбузарликлар сони ортишига сабаб бўлади. Бинобарин, амалдаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиб, тегишли модда санкциясида белгиланган жазо чоралари енгилроқ деб топилганлари бўйича жавобгарлик кучайтирилмоқда. Масалан, бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни оладиган бўлсак, бу борадаги аксарият ҳуқуқбузарликлар ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига онгли равишда итоат этмаслиги туфайли юз бераётганини кузатиш мумкин.

👉 Батафсил

Telegram
26.03.2025, 09:11
t.me/azizabidov/6002
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram
26.03.2025, 09:08
t.me/azizabidov/6001
Сингил олис бир қишлоқда яшовчи акасининг қизини ўғлига унаштириб қўйди. Тўйгача “Қариндошдан келин қилиб бекор қилдингиз. Қариндошдан ногирон фарзанд туғилиши мумкин. Ҳалиям бўлса этагингизни йиғиштириб олинг”, дегувчилар кўп бўлди. Аммо Саломат опа ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмади.

Тўй ҳам бўлиб ўтди. Вақти соати етиб дунёга келган қизалоқ ногирон эди.

Унинг боши гавдасига нисбатан анча катта, қилиқлари ҳам нотабиий эди.

Уйга меҳмон келса уй эгалари иложи борича қизалоқни уларга кўрсатмасликка ҳаракат қилишарди. Ота-онанинг бормаган шифокори, кўрсатмаган табиби қолмади. Ташхис эса битта: бу қизалоқ қариндош-уруғчилик риштасининг меваси дейишди...

Иккинчи воқеа. Ука вафот этди. Азадор ҳовлида йиғлаб турган қариндош-уруғлар ўртасида опа кўринмади. Бу таъзияга келганларнинг эътиборини тортмай қолмади.

- Хонимой опа кўринмайдими? - деди келганлардан бири иккинчисига.

- Уларнинг борди-келдилари узилганига бир йил бўлди. Укаси Хонимой опанинг қизларини ҳайдаб юборган. Опа-ука юз кўрмас бўлиб кетишган, - деди иккинчиси. – Шунинг учун ҳам қариндош уруғдан қуда бўлмаган маъқул...

- Ёшларнинг муросалари келишмади, - деди яна бир аёл хотинларнинг суҳбатига аралашиб. - Ўртада туғилган фарзанд ҳам ёшларни ажримдан тўхтата олмади. Бир ота–онадан бўлган жигарлар ҳам иккига бўлиниб кетишди. Айримлари опанинг тарафини олишса, бошқалари ука тарафни ҳақ деб билишди.

Ҳаётимизда учрайдиган яна бир салбий ҳолатлардан бири бу – эрта никоҳдир. Эрта никоҳ деганда балоғат ёшига етмаган йигит ва қиз ўртасида тузилган иттифоқ тушунилади. Эрта никоҳларнинг аксарияти ҳам ажримлар билан якун топаётгани эса сир эмас. Кўринишидан балоғатга етгандек кўринган айрим қизлар аслида ҳали оилавий вазифаларга етарли даражада тайёр бўлмайди. Гўдак парваришидаги нўноқлик, рўзғор юритишдаги тажрибасизлик, эрига ва қайнонанинг талабларига тўла жавоб бера олмаслик каби ҳолатлар оилада турли хил кўнгилсизликларни келтириб чиқаради. Бу ёшда йигит-қизларда ўзаро ҳурмат, оғир дамларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш, ҳаётда учрайдиган қийинчиликларга биргаликда қарши курашиш каби хислатлар тўлиқ шаклланмаган бўлади.

Ўзим шоҳиди бўлган бир воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман. 17 ёш арафасида турган қиз ҳомиладор бўлиб қолди. Уларнинг ота-оналари қиз 17 ёшга тўлган куни ёшларнинг никоҳ тўйини ўтказишди. Қизалоқ дунёга келди. Келин рўзғор юмушларига ҳам, бола парваришида ҳам нўноқ эди.

Қайнонанинг турткилашларидан, кечаси билан биғиллаб йиғлаб чиқадиган чақалоқнинг йиғисидан зада бўлдими бир куни эрта тонгда ҳали уч ойга ҳам тўлмаган чақалоғини ташаб уйдан қочиб кетди. Қайнона ҳам, эри ҳам уни излашмади. Ўзлари чақалоқни парвариш қила бошлашди...

Бу каби ва шунга ўхшаган воқеалар камми дунёда. Шундай экан биз катталар ёшларнинг келажагига масъул эканлигимизни унутмаслигимиз керак. Токим биз қариндош-уруғ ўртасидаги, вояга етмаган ёшлар ўртасидаги никоҳларга қарши биргаликда қаттиқ кураш олиб бормас эканмиз салбий воқеаларнинг гувоҳи бўлаверамиз.

Эътибор ХАЛИМОВА,
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани,
1-сонли ФХДЁ мудираси

Telegram
26.03.2025, 07:58
t.me/azizabidov/6000
– Роса қийналиб кетди-и-им, оила, рўзғор ташвишларидан эзилдим. Кўзларимни «чирт» юмиб, бирорта хориж давлатига кетсаммикин? Пулсизликдан, чорасизликдан қийналдим. Яшашдан ҳам умидим қолмади, – телефон орқали йиғлаб сўзлади «қиз».

– Йўқ, ундай қилма, Гулим, мен сенинг муаммоларингни бугуноқ ечаман. Фақат сен ўзингни қўлга ол!– деди Раҳмон ва «қиз» жўнатган пластик карта рақамига салкам 152 миллион сўм пулларни ҳеч иккиланишларсиз ўтказди...

Ғиждувонлик фуқаро Раҳмон Умаров ўзини «Гулноза Олимова» деб таништирган қиз билан 2-3 ойдан буён узлуксиз телефон орқали мулоқотда бўлиб келган. Қўнғироқдай овози ва телеграм тармоғи орқали жўнатган бетакрор суратлари билан фикри-ўйи, хаёлларини ўғирлаган қиз, ҳатто, уни ақлдан оздираёзган. Қиз ўзини Халқаро Навоий аэропорти авиакассасида ишлашини, Навоий шаҳрида ижарада яшаб келаётганини айтган.

Кунларнинг бирида «қиз» йигитга қўнғироқ қилиб, ижара пулини бера олмаётганини, уй эгаси уни уйдан чиқариб юбормоқчи бўлаётганини айтиб, Раҳмон Умаровда раҳм ва ачиниш туйғусини оширган. Пластик карталарига зудлик билан пул тушириб беришини илтимос қилиб, йиғлаган. Раҳмон Умаров салкам 152 миллион сўм пулларни ҳеч эътирозларсиз унинг томонидан юборилган пластик карталарга кўчириб берган.

Орадан кўп ўтмай, Раҳмон Умаров узоқ вақтдан буён телефон орқали мулоқотда бўлиб, ҳатто, унга ипсиз боғланиб қолган севгилиси аслида, «қиз» эмас, 28 ёшли эркак эканини билиб қолган. Ва ўзининг алданиб, бир фирибгарга «чув» тушгани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига маълум қилган. Ҳолат юзасидан олиб борилган тергов ва суд-тергов ҳаракатлари давомида ҳақиқатан ҳам «Гулноза Олимова» қиз бола эмас, аслида қашқадарёлик Фарид Ботиров бўлиб чиққан. Ўрганилишича, айбдор фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларининг фақатгина 25 миллион сўминигина ўз эгасига қайтара олган. Қолганини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман суди томонидан кўриб чиқилган ушбу суд иши айбдорга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддасини қўллади. Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ҳам айбдорга берилган жазони ўзгаришсиз қолдирди. Фарид Ботировга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилди. У жазони умумий тартибли колонияларда ўтайдиган бўлди. Жиноятчи ўз қилмишига яраша жазосини олди. Бироқ, фуқароларимиздан ижтимоий тармоқлардан фойдаланаётганда, эҳтиёт бўлишликни, ҳар хил найранг ва алдовларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.

Нозимжон Жўраев,
Бухоро вилоят судининг судьяси

Telegram
25.03.2025, 14:39
t.me/azizabidov/5999
ЎТКИР ТЕРГОВ

Telegram
25.03.2025, 14:34
t.me/azizabidov/5998
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206-1-моддасида (тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишгатмойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахс 10 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди

Telegram
25.03.2025, 14:32
t.me/azizabidov/5997
#жиноят_ва_жазо

БОСҚИНЧИЛАР ҚИЛМИШИ ҚОНУНИЙ ЖАЗО БИЛАН ЯКУН ТОПДИ

Бу ҳаётда дастлаб тасодифдек бўлиб туюладиган қайсидир воқелик вақт-соати келгач, аслида, қисмат синови бўлиб чиқади. Шунда бу воқеа иштирокчиси нафс қутқусига учиб, бировнинг мулкига кўз олайтириш нечоғли тубанлик эканини англаб етади. Афсуски, бу пайтда кеч бўлади — хатони тузатишнинг имкони қолмайди.

👉 Батафсил

Telegram
25.03.2025, 13:30
t.me/azizabidov/5996
СОЛИҚ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ: ШАКЛЛАРИ, САБАБЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИК ЧОРАЛАРИ

Солиқ тизими мамлакат иқтисодий тизимининг муҳим таркибий қисми ва давлат даромадларининг асосий манбаи ҳисобланади. Конституциямизнинг 63-моддасига мувофиқ, фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт.

👉 Батафсил

Telegram
25.03.2025, 10:08
t.me/azizabidov/5995
#қонун_кўмаги

ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДАГИ НИЗО СУДДА АДОЛАТЛИ ЕЧИМ ТОПДИ

Урганчлик Ёқуббой Хўжаниёзов (исм-шарифлар ўзгартирилди) ёши бир жойга борганида, турмуш ўртоғи Норгул Хўжаниёзова билан ўрталаридаги қарийб 53 йиллик никоҳни бекор қилиш, шунингдек, хотини, қизи Дилором Хўжаниёзова, невараси Дилнура Қобилова, чевараси Ойгул Маҳмудовани уйдан чиқариб юбориш пайига тушиб қолди. Бунга хотини Н. Хўжаниёзова 2018 йил Россия Федерациясидаги қариндошлариникига кетиб, 2024 йилнинг март ойигача қайтиб келмагани сабаб бўлди. У уй мерос ҳуқуқи бўйича ўзига қарашли экани, унда ўзга шахсларнинг мулкий улуши мавжуд эмаслигини қайд этиб, судга мурожаат қилди.

👉 Батафсил

Telegram
25.03.2025, 08:47
t.me/azizabidov/5994
Самарқандда талаба йигит фирибгарлик сабабли жиноий жавобгарликка тортилди

Telegram
25.03.2025, 07:34
t.me/azizabidov/5993
Сирдарёда суднинг қарори билан банк ҳисобидан фуқарога келтирилган зарар ундирилиши белгиланди

Telegram
24.03.2025, 14:26
t.me/azizabidov/5992
Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 273 (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) ва 276 (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган икки нафар шахс озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
24.03.2025, 08:01
t.me/azizabidov/5991
Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
23.03.2025, 16:35
t.me/azizabidov/5990
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa