O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
DE
Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq
https://t.me/deputatlar_nima_deydi
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
10.25%
ER (semana)
67.1%
ERRAR (semana)

Jamiyatda sodir boʻlayotgan voqea va hodisalarga xalq vakillari-deputatlarning xolis munosabatlari.

Fikr va mulohazalar: @deputatlar_nima_deydi_chat

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 495 resultados
26.04.2025, 15:55
t.me/deputatlar_nima_deydi/4900
26.04.2025, 15:55
t.me/deputatlar_nima_deydi/4902
26.04.2025, 15:55
t.me/deputatlar_nima_deydi/4897
26.04.2025, 15:55
t.me/deputatlar_nima_deydi/4896
26.04.2025, 15:55
t.me/deputatlar_nima_deydi/4901
26.04.2025, 15:55
t.me/deputatlar_nima_deydi/4898
26.04.2025, 15:55
t.me/deputatlar_nima_deydi/4894
26.04.2025, 15:55
t.me/deputatlar_nima_deydi/4899
26.04.2025, 15:55
t.me/deputatlar_nima_deydi/4895
Соғлиқни сақлаш тизимининг ўзига "шифо" керак

📍 Табиатнинг навқирон қўйнида жойлашган Сўхда ҳаёт "жимжит" эмас. Айниқса, соғлиқни сақлаш тизимида...

Депутат Жавлон Абдуллаев ўрганишлар чоғида туман марказий шифохонаси ва поликлиникасидаги ҳолат билан яқиндан танишди. Кўз билан битта кўрганда билиниб турибди: бу ерда шифокорлар қаҳрамондай курашяпти. Лекин, афсуски, уларнинг қўлидаги асбоблар ҳам, тизимнинг ўзидек чарчаган.

❌ Кадрлар танқислиги — энг оғриқли нуқта.
Анклав ҳудуд, узоқ йўллар ва мураккаб транспорт алоқалари ёш мутахассисларни Сўхдан узоқлаштираяпти. Баъзи бўлимларда битта шифокор бир нечта вазифани ҳам бажаряпти.
🔅 Кислород баллонлари учун ҳақиқий "саёҳат".
Кислород баллонлари Фарғона марказидан олиб келинади. Чегара қийинчиликлари, махсус транспорт йўқлиги ва хавфсизлик камчиликлари бу жараённи ҳар сафар шиддатли синовга айлантиряпти.
🔎 Музлатгичсиз дорилар — хавфли ўйин.
Ҳа, дорилар етказилади, лекин музлатгичли автотранспорт йўқ. Шу боис баъзи муҳим препаратлар манзилга етиб боргунча ўз хусусиятларини йўқотиши хавфи бор.

❕ Анестезиологсиз кечалар.
Жарроҳлик амалиёти шошилинч керак бўлса, шифокор уйидан чақирилади. Қолаверса, 5 йил аввал ташкил этилган болалар реанимация бўлими ҳалигача тўлиқ кадрлар билан таъминланмаган.
❌ Тиббий чиқиндилар замонавий усул билан эмас, оддий ёқиш билан йўқ қилиняпти.
Бувайдада қандай бўлса, Сўхда ҳам шундай. Табиат ва инсон саломатлиги учун бу – "пинҳона хавф".

Шифокорлар юрагида умид барибир бор: улар нафақат муаммоларни айтишди, балки уларни ҳал қилиш учун аниқ таклифлар ҳам беришди.

Депутат Жавлон Абдуллаев эса барча маълумотлар асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровларини тайёрлашни бошлади. Демак, бу масалалар ёпиқ қолмайди, амалий ечимлар талаб қилинади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
26.04.2025, 15:55
t.me/deputatlar_nima_deydi/4893
Хусусий клиникаларда "хатолар эпидемияси" бошланди. Депутат вазирдан вакцина сўраяпти

✈️ Шу кунларда интернетда гувиллаётган гаплардан хабарингиз борми?
Фарғонада, Бухорода хусусий клиникаларда содир бўлган фожеалар, нотўғри пластик жарроҳлик оқибатида ёш блогернинг ҳаёти издан чиққани — ким билан суҳбатлашсам шу гап.

❓Ҳамма савол бераяпти:
Бу бепарволикка қачон чек қўйилади?!

🔴 Шу масалага "Адолат" СДП депутати Гулнора Абдувоҳидова аҳамият берибди. У Соғлиқни сақлаш вазири А.А.Худаяровга депутатлик сўрови билан чиққан. Саволлар эса қаттиқ ва жуда ўринли:

1. Нима учун хусусий клиникаларда нохуш ҳолатлар кўпаймоқда?
2. Ҳар бир ўлим ва шикастланиш ҳолати таҳлил қилиняптими ёки ёпти-ёпти бўлиб кетяптими?
3. Қайси механизмлар билан хусусий клиникаларда протоколларга риоя этилишини назорат қилаяпсизлар?
4. Лицензия олиш шунчаки қоғозбозликми ёки ҳақиқий саралашми?

Бу бўйича рақамларгаям қарасак бўлади:
2023 йилда 67 нафар шифокор,
2024 йилда 94 нафар,
2025 йилнинг 3 ойида 16 нафар шифокор суд олдида жавоб берган.
Энди савол:
Хусусий клиникаларда ҳақиқий шифо топамизми ёки янги хатолар қурбони бўламизми?
✈️ Ҳаётимиз шунақа клиникаларни деб издан чиқмаслиги учун, парламент назорати ва жамоатчилик босими энди кучаяди, деб умид қиламиз.

📌 Кузатамиз. Саволлар жиддий. Жавоб кутилаяпти. Ҳали бу мавзуда кўп гаплашишимиз аниқ.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
26.04.2025, 10:35
t.me/deputatlar_nima_deydi/4892
🚙 Энди янги автотранспортни онлайн рўйхатдан ўтказса бўлади

💬 "Вазият, вақт тўғри келмаяпти", "турнақатор навбатга тоқатим йўқ" дейдиган баҳоналарга ҳожат йўқ.

🔜 My.gov.uz орқали автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш имкони синов тариқасида йўлга қўйилибди.

✅ Ҳозирча фақат Тошкент шаҳридаги "Файзобод" РЎ ва ИО бўлимида синовдан ўтказилётган экан. Муваффақиятли бўлса, бошқа ҳудудлардаяам жорий этилармиш.

Ариза қандай берилади, тартиби қанақа видеодан билиб олсангиз бўлади🤓.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
26.04.2025, 09:15
t.me/deputatlar_nima_deydi/4891
📣 Депутат билан бир кунда Жасурбек Жумаев!

✅ Бу галги ҳамроҳлик доимгидан бошқача.

📹 Фалокат ортидан келган ирода ва депутатлик масъулияти ҳақида очиқ суҳбатни Жасурбек Жумаевдан тинглаймиз!

Батафсил мана бу ерда

✅https://youtu.be/7Gwle8okd18✅

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
25.04.2025, 16:21
t.me/deputatlar_nima_deydi/4890
⁉️ Маданият саройи қурилиши нега тўхтади?

⚖️ “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Зуҳриддин Мавлонов Музрабодда экан.

🏗 Айтишларича, туманда 2019 йилда катта ниятлар билан қурилиши бошланган “Маданият саройи” ҳали ҳам битмаган. Бинода 100 мингга яқин аҳолига маданий хизмат кўрсатиш режалаштирилганди. Аммо... қурилиш тўхтаб қолган, сабаби номаълум, одамлар эса ҳануз кутишмоқда.

📝 “Маблағ ажратилган бўлса, у қаерга кетди? Ҳисоб-китоб борми? Ким назорат қилди?” - деган мулоҳазалар билан Мавлонов вазирлик ва идораларга депутатлик сўровини юборишга ваъда берибди.

✅ Чиндан, маориф, маданият йўлида бошланган хайрли ишни битказиб қўйишга нима етсин?!


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
25.04.2025, 15:38
t.me/deputatlar_nima_deydi/4889
25.04.2025, 14:50
t.me/deputatlar_nima_deydi/4887
⁉️Олтиариқдаги вазият яхши эмас

🧑‍⚖️ Сўнгги йилларда Ўзбекистонда оилавий ажримлар масаласи тобора долзарб бўлиб бормоқда. Хусусан, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида жорий йилнинг уч ойида 65 та ажрим ҳолати қайд этилгани мутасаддиларни жиддий ўйлантирмоқда.

⚪️ "Миллий тикланиш" ДП депутати Сайёра Жумаева масала юзасидан туманга ташриф буюрибди. Муҳокама марказида эса оилавий ажримлар, эрта никоҳлар ва дабдабали тўй-ҳашамлар.

⚡️ ФҲДЁ бўлими статистикасига кўра, ажримлар сонининг кескин ошиши ортида бир нечта омиллар турибди – ижтимоий-психологик босим, моддий етишмовчилик, тарбия бўшлиги, баъзан эса эрта қурилган оилаларнинг беқарор пойдевори.

🔘Хуллас тегишли чора, ечим қилиш учунам бориб вазият ўрганилиши, унинг тагида ётган омиллар ҳисобга олиниши, таҳлили қилиниши керак. Депутатимиз шуни орқасидан юрибди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
25.04.2025, 14:50
t.me/deputatlar_nima_deydi/4888
25.04.2025, 14:50
t.me/deputatlar_nima_deydi/4886
🤷🏻‍♂️ Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочилар. Биз қаерда адашяпмиз?

⚡️ Пойтахтимиздаги “Тесто” ресторанлар тармоғи таъсисчиси Замира Раҳмонованинг мурожаати шуни кўрсатдики, бизда муаммони ҳал қилиш ўрнига муаммо яратишга ихтисослашган ижро амалиёти ҳали ҳам йўқолмаган. Тадбиркорни огоҳлантирмай, тушунтириш бермасдан электр таъминотидан узиб қўйишган экан.

😎 O'zLiDeP депутати Абдуманноп Буриев масалани шахсан ўзи бориб ўрганибди. Депутатимизам тадбиркорларга қулай ва ишончли муҳит яратиш тарафдори.

🔹 Нима гап-сўз, қандай ечим видеони тўлиқ вариантидан билиб олсангиз бўлади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
25.04.2025, 10:56
t.me/deputatlar_nima_deydi/4885
👨‍⚖️ Авваллари ажрашмоқчи бўлганларга қарори қатъий, асосли бўлсаям "Яна бир ўйлаб кўринглар" деб "яраштириш даври" бериларди

❗️ Бу вақт ичида қанча аёллар ўзлари қутилишни истаган зўравон муҳитга қайтишга мажбур бўларди.

📄 Яқинда эса давлатимиз раҳбари "яраштириш даври"ни бекор қилишга оид ўзгартириш киритилишини тасдиқлади.

🏢 Депутатимиз Умида Раҳмонова ана шу қонуннинг аҳамияти ва мазмунини тушунтириб берибдилар.

✅ Чинданам бу ўзгариш нафақат носоғлом муносабатларга барҳам беради, балки, фарзандларни тинч муҳитда улғайишига хизмат қилади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
25.04.2025, 07:44
t.me/deputatlar_nima_deydi/4884
🟦🟦🟦 Ўртоқлар, айни пайтда депутатларимиз ҳудудларда!

✅ Уларни вазифаси фақат учрашувлар ўтказиш ёки расмий нутқлармас, сизни, бизни эшитиш, жойлардаги долзарб муаммоларни аниқлаш, партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб таҳлил қилиш, керак бўлса ҳал қилиш.

🏢 Спикеримиз Нуриддин Исмоилов ҳам Жиззахда эканлар. Пахтакорликлар бўлса, уларам аҳоли билан очиқ мулоқотга тайёр.

🗺Мундоқ қарасам бошқа депутатларимизам фарғона, Самарқанд, Навоийда юришибди.

⏰ Хуллас, амалий таклифларингизни юзма-юз етказиш фурсати! Биз эса жойлардан қайноқ хабарларни сизга улашиб турамиз😎.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
24.04.2025, 16:07
t.me/deputatlar_nima_deydi/4883
🗣 Сўнгги вақтларда ҳайдовчилардан депутатларимизга йўллардаги инфратузилмага оид шикоят кўп келяпти экан: Мурожаатларнинг кўп қисми айнан йўл чизиқларининг нотўғри чизилиши ёки етарли даражада кўринмаслиги билан боғлиқ.

Етмаганидек, айрим йўлларда чорраҳалар нотўғри ажратилган, баъзи йўл белгилари ва светофорлар эса мутлақо мавжудмас😶.

🔛 Ана шундай шароитда ҳайдовчи қайси чизиқни босмасин, жарима тайин. Ҳолбуки, кўпинча айб – инфратузилмада.

🟣 Вазиятни ўрганган ХДП депутати Анвархон Темиров Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Ш. Ибрагимовга депутатлик сўрови юборибди.

❕Депутатимиз
➡️йўл чизиқлари билан боғлиқ асоссиз жарималарни олдини олиш;
➡️фуқароларни жарималар билан боғлиқ мурожаатларини ҳал этилиши;
➡️йўлларда номутаносиб чизилган йўл чизиқларини аниқлаш ва мавжуд камчиликларни баратараф қилиш
борасида ўринли талабларни ўртага ташлабди.

⚡️ Чинданам масала долзарб, тизим нотўғри бўлса, айбсиз ҳайдовчиларам қоидабузарга айланиб қолаверади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
24.04.2025, 14:29
t.me/deputatlar_nima_deydi/4882
⚡️ Депутат Жавлон Абдуллаев метродаги тирбандликлар муаммосини кўтаргани эсингизда-я?

Ⓜ️ “Метрополитен расмийлари нима дейди?” деб тургандим, барака топгурлар масала юзасидан яхши таклиф билан чиқишибди: Метро раҳбарлари ва депутатлар биргаликда ишчи гуруҳ ташкил қилиб, муаммони жойида ўргансин.

⌨️Қатновни қулайлаштириш учун уларам қараб турмаяпти экан:
✅ 2021 йилда метрода 280 минг йўловчи ташилган бўлса, ҳозир 1 миллиондан ошган;
✅ пойездлар сони 36 тадан 75 тага чиққан;
✅поезд келиш интерваллари қисқартирилган

⌨️ Кейин, расмийлар йўловчиларгаям озгина эслатма бериб кетибди:
Ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суянмаслик, шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик мақсадга мувофиқ.

✅ Акаларни гапида жон бор, баъзида вагонларга киришда оламон эмас, пода юргандек тартибсизлик ҳосил бўлади.

Хуллас, уларни “бирга ишлайлик” деган таклифи ҳар кун эрталабки “час-пик”да қолиб ўқишга кечикадиган каминага жуда ёқди💃.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
24.04.2025, 13:51
t.me/deputatlar_nima_deydi/4881
Мажбурлаб севдириб бўлмайди

Бир нарсани тушуниб олиш керак, ўртоқлар.
Ўзбек ёшлари тилни бошқа бировнинг тарихий даъволари ёки кимгадир ёқиш учун ўрганмаяпти.
Улар келажакни кўряпти. Ва қайси тил улар учун эшик очиши мумкин — ўшанисига қараб, ўз йўлини танлаяпти.
Депутатимиз Одилжон Тожиев биланам гапимиз бир жойдан чиқди — кимгадир бунақа мажбурлаб тил ўргатмоқчи бўлиш, муҳаббатдан кўра — эртага норозиликни уйғотади.

Анов эртакдаги жинам айтадику, "ҳамма айтганингни қиламан, лекин севги уйғота олмайман" деб).

Ҳақиқий тил — фойдали бўлган тил. У имконият яратади, иш вақти ёрдам беради, грант топширишга ёрдам беради. Бизам шу йўл бўйича тил ўрганамиз🤓.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
24.04.2025, 07:26
t.me/deputatlar_nima_deydi/4880
⚡️ Ҳозир машиналардаги аварияларнинг жуда кўпи вояга етмаганлар билан содир бўляпти. Хабарларни кўрсангиз, уларда ҳатто транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқиям йўқ.

📨 Автомототранспортни қисқа муддатга ноқонуний ижарага бериш ҳолатлари натижасида келиб чиқаётган оғир оқибатлар “Адолат” СДП депутатини ташвишга солган кўринади, Дилмурод Исмаилов бундай ноқонуний фаолият мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам учраётган бўлиши мумкинлиги ва уларнинг ҳаракатларига ўз вақтида ҳуқуқий баҳо берилмаслик янада мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб, Транспорт вазири И.Р.Махкамов ва Ички ишлар вазири А.А.Ташпўлатовга депутатлик сўрови юборибди.

⁉️ Сўровда депутат
➡️Автомототранспорт воситаларини қисқа муддатга ижарага бериш фаолиятини ноқонуний амалга оширувчи шахсларни барвақт аниқлаш борасида қандай ишлар қилинмоқда?
➡️Аниқланган қонунбузарларга нисбатан қандай чоралар кўрилмоқда?
➡️Бу каби ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?
каби саволлар билан юзланиб, масала юзасидан вазирларнинг шахсий нуқтаи назари билан қизиқибди.

✅ Чиндан муаммо долзарб, бевақт ўлимлар, кутилмаган фожеаларни олдини олиш учунам назорат ва тартиб керак!

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
23.04.2025, 17:48
t.me/deputatlar_nima_deydi/4879
Ҳурматни сўраб олиш керак эмас

Кимнингдир тилини ўрганиш — бу мажбурият эмас, қизиқиш.
Бир миллат ўз тилини бошқаларга "ўргатиш"и учун аввало, ўзига ҳурмат қозониши керак.

Бугун ўзбек ёшлари нима учун инглизча эркин сўзлашга ҳаракат қилишяпти?
Нима учун турк, немис, корейс ёки араб тилида TEDx кўриб, подкаст эшитиб, халқаро имтиҳонларга тайёргарлик кўришяпти?

Чунки бу тилларда илм бор. Имкон бор. Эркин фикр бор. Ва, энг муҳими, қадрлаш бор.

Рус тиличи? Уям керак албатта— агар эҳтиёж бўлса. Агар илм бўлса. Агар ҳурмат бўлса.
Лекин ҳурматни талаб қилиб эмас, Алишер Келдиевич айтганидек, ортиқча изоҳсиз қозониш керак.

Кимдир рус тилини яхши кўрса, бу унинг шахсий танлови. Лекин кимдир рус тилини "билмаса", унга "нега севмайсан?" деб пичирлаш керакмасда, ўртоқлар.

Айтганча, ҳозирги ёш авлод — "сўраб олинган ҳурмат" билан "эришилган ҳурмат" ўртасидаги фарқни жуда яхши ажратади😉.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
23.04.2025, 17:29
t.me/deputatlar_nima_deydi/4878
👩‍💻 Кечаги ялпи мажлисда ҳақиқий фикрлар тўқнашуви бўлди. Депутатлар майли, умумий партияларнинг ўзида қарашлар иккига бўлинди.

⁉️ Хўш, ЎзХДП фракцияси қонун лойиҳасига нега қарши чиқди?

📹 Мажлис ва унгача бўлган жараёнлардан жавобларни бирга топамиз🤓.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
23.04.2025, 16:26
t.me/deputatlar_nima_deydi/4877
⚡️ Харидлар таниш-билишгамас, рақобатга хизмат қилсин

📌 Сўнгги вақтларда тендерлар, шартномалар ва давлат харидлари атрофидаги суҳбатлар жамоатчилик орасида тобора кўпайиб бораётгани бекоргамас. Ҳамма соҳани қўриганимиздек, бу соҳадаям қоррупциянинг олдини олиш муҳим масала.

✅ Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг навбатдаги йиғилишида айнан шу — “давлат харидларида коррупцияни олдини олиш” мавзуси муҳокама марказида бўлди.

💬 Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтган мухокамаларда депутатларимиз кейинги йилларда фуқароларда давлат маблағларининг қандай сарфланаётганлигига нисбатан бефарқлик ҳисси йўқолиб, давлат харидлари устидан жамоатчилик назорати кучайиб бораётганлигини эътироф этишибди.

⚠️ Шунингдек, депутатларимиз томонидан рақобат ўрнига “яқинлар”нинг иштироки, тендер ўрнига “кўр-кўрона” шартномалар тузилиши, ахборот очиқлиги ўрнига яширилган маълумотлар, шартномаларни “бўлиб” расмийлаштириш орқасидан қонунни четлаш ҳолатлари кузатилётгани ташвишли экани таъкидланди.

➡️ Бундан ташқари, соҳани шаффофлаштириш учун халқаро стандартлар асосида молиявий назоратни кучайтириш, тўғридан-тўғри шартномаларни қисқартириш, рақобат муҳитини яратиш каби таклифлар илгари сурилди.

😄 Пул бор жойда назорат, қонун ва рақобат бўлиши шарт. Давлат буюртмаларидаям “айланиб ўтиладиган йўллар”мас, очиқ ва инсофли танлов бўлиши керак. Депутатларимиз айнан шуни талаб қиляпти.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
23.04.2025, 15:52
t.me/deputatlar_nima_deydi/4876
23.04.2025, 12:17
t.me/deputatlar_nima_deydi/4872
23.04.2025, 12:17
t.me/deputatlar_nima_deydi/4873
Ⓜ️ Ўзим талабаман, ҳар кун ўқишга метродан қатнайман. Эрталабдан ҳар куни метродаги тирбандлик хуноб қилади одамни.

⚡️ Соат 07:30 — 09:00 оралиғида чиқиб қолсангиз борми, қадам босишгаям жой топилмайди. Баъзи ҳолларда 6–7 та поездни ўтказиб юборишга тўғри келади. Чилонзор, Пахтакор, Беруний йўналишидан қатнайдиганлар билади бу тирбандликларни маззасини.

🟢 Экологик партия депутати Жавлон Абдуллаев телеграмм саҳифасида айни шу масалага тўxталиб, муаммо тизимли таҳлил ва ечимни талаб қилишини таъкидлабди.

✅ Аканинг фикрича, янги поездлар олиб келиш, мавжуд ҳаракат жадвалини қайта кўриб чиқиш ва соатлик юкламаларга мос тарзда рейсларни кўпайтириш орқали фуқароларнинг ҳаракатланиш имкониятларини енгиллаштириш мумкин.

⁉️ Сизлар нима дейсизлар, муаммога қанақа ечимлар керак?

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
23.04.2025, 12:17
t.me/deputatlar_nima_deydi/4875
23.04.2025, 12:17
t.me/deputatlar_nima_deydi/4874
⚡️ 21 апрель куни президентимиз имзолари билан бир эмас, иккита муҳим ҳужжат қабул қилинди.

📄 Ҳужжатларда парламент, давлат ташкилотларидан тортиб, фуқаролик жамияти институтлари олдида турган вазифаларгача бирма-бир белгилаб берилди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизим жорий этилиб, ушбу иллатга қарши курашиш бўйича умуммиллий сафарбарликка старт берилди.

⚖️ Ўз навбатида "Адолат" СДП етакчиси Робахон Махмудова бу ҳужжатлар Ўзбекистон партия фаоллари ва хайрихоҳларини руҳлантирётганлигини айтмоқда .

🟢 Бинобарин, давлат идораларининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашда парламентнинг роли юқори бўлиши лозимлигини илгари суриб келадиган партиядошларимиз фармонда Олий Мажлис палаталари томонидан амалга ошириладиган вазифалар аниқ белгилаб берилганини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Жумладан, фармонда бундан буён парламент палаталари ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган учта вазирлик ва идорада коррупциявий омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритишда фаол бўлиши лозимлиги мустаҳамлаб қўйилди. Шунингдек, вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режа ҳимоя қилинишига оид тартибни қонун ҳужжатларида белгилаш вазифаси қайд этилди.

Бундан ташқари, депутат ва сенаторлар халқаро тажрибани ўрганиб, кибермаконда коррупцияга қарши самарали курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқишда етакчи ўринни эгаллайдиган бўлади.

Ҳақиқатдан ҳам, парламент жамиятда коррупцияга қарши курашишда ҳал қилувчи роль ва ўринга эга. Чунки ушбу олий вакиллик институти коррупцияга қарши курашишга қаратилган адолатли, шаффоф ва таъсирчан қонунларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш ваколатига эга. Шундай экан, биз, депутатлар халқчил, сифатли қонунларни қабул қилиш билан чекланиб қолмасдан уларнинг бажарилишини таъминлашимиз ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда жамиятда коррупцияга қарши маданиятни шакллантиришга ҳисса қўшмоғимиз лозим", - Р. Махмудова.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
23.04.2025, 07:58
t.me/deputatlar_nima_deydi/4871
📌 Маклерлар даври тугади. Энди – расмий “кўчмас мулк агентлари” бўлади

🏠 Уй бозорида “бу одам ишончлими?”, “маклерми, ёки шунчаки танишми?” деган саволлардан чарчадингизми? Энди риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинади.

Нима бўлаяпти ўзи?
✅ Риэлторликни энди “маклерлик” эмас, балки расмий, лицензияли фаолият сифатида қабул қиламиз. Якка тартибдаги тадбиркорларам, ўзини ўзи банд қилганларам энди расман “кўчмас мулк бўйича агент” бўлиш имконига эга бўлади.

✅ Ҳаммаси электрон, шаффоф ўтади. Электрон савдо, электрон ҳисоб-китоб, электрон реестр – бошқача айтганда, “ўйин қоидалари” ҳаммага бир хил бўлади. Бу яширин иқтисодиётгаям хайр деган гап.

✅ “Маклер” деган нарса энди ўзгаряпти. Риэлторлар энди профессионал жамоаларда бирлашади, ўз касбига эга, жавобгарлигиям аниқ. Аҳоли эса “янги уй олсам, алданмайманми?” деган хавотирдан халос бўлади.

Ишонмасангиз, текшириб кўринг. Янги “Ягона реестр” тизими билан қайси риэлтор ҳақиқий, қайси бири ҳаваскор – барчаси биттада аниқ бўлади🤓.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.2025, 15:06
t.me/deputatlar_nima_deydi/4870
📣 Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилибди. Шунга мос равишда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда ўзгариш киритишмоқчи.

Муҳокамада депутатлар жонланди. Ҳар ким бир масалада турли фикрни илгари сурди. Биров "бождан озод қилиняпти", биров "агентлик бу билан супертузилмага айланиб қолмайдими?" деб, хитоб қилди.

Яна кимларнингдир айтишича, қонуннинг яхши томониям бор — озиқ-овқат хавфсизлигига хизмат қилади, дейиляпти.


🟣 ХДП эса, яна кечаги позициясида қолди. Деярли учтадан битта депутат бу қонун лойиҳасига қўшилмаяпти.

⁉️ Қизилгул Қосимова “Фермерлар кенгаши ёки Савдо-саноат палатаси функциялариниям Агентлик ўз зиммасига олмоқчими, қонун айнан кимни манфаатларига хизмат қилади?” деб, савол берди.

⁉️ Анвархон Темиров судга берса, бож тўламаслиги ортидан, агентлик субсидия, ссуда тўғри ишлатилмади деб, ҳаммани судга бериши, натижада оддий фуқароларга жабр қилиши керак эмас дея, муносабат билдирди.

🔴 Адолат СДП депутати Зухриддин Мавлонов ҳам, божларни йўқотиш агентлик ўз манфаати йўлида, ҳар бир нарсага судга бераверишига олиб келмайдими, дея савол қўйди.

Спикеримиз айтганидек, қўмита анча қийналадиёв буёғига😶.

✅ Қарама-қаршиликлар билан кечган муҳокамаларда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.2025, 14:54
t.me/deputatlar_nima_deydi/4869
📢 Қонунчилик палатасида тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган аёллар ҳамда уларнинг фарзандларини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда мазмуни бўйича муҳокама қилинди.

✅ Ҳозирги кунда бу масала фақат ҳуқуқиймас, ижтимоий ва инсонпарварлик нуқтаи назариданам жуда муҳим. Шу боис лойиҳада қатор амалий таклифлар ўз ифодасини топган:

🗣 “ИНСОН” марказларига аёллар банк картасини тиклаш учун нотариуссиз ишончнома бериш имкони яратилади.

🗣 Суд ишларида прокурор иштирокини мажбурий қилиш – аёлнинг ҳуқуқий ҳимояси кучли бўлишини таъминлайди.

🗣 Йўқолган паспорт, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари бепул қайта расмийлаштирилади — аёл ва бола ҳужжатсиз қолмайди.

🗣 Давлат ҳисобидан ҳуқуқий ёрдам оладиганлар рўйхатига тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган аёллар ва болалар ҳам киритилади.

💡Муҳокама чоғида депутатларимизам лойиҳа жамиятнинг ижтимоий адолат ва муҳаббат мезонига асосланиши ва қонун фақат қоғоздамас, ҳар бир оилада, ҳар бир аёл ҳаётида сезилиши кераклигини таъкидлашди.

✅Тинч ҳаёт аёлга бировнинг инъоми эмас — унинг ҳуқуқи бўлиши керак. Қонун шунга хизмат қилсин, нима дедингиз?!

Қизғин баҳслардан сўнг, лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.2025, 13:09
t.me/deputatlar_nima_deydi/4868
🏆🇺🇿 Парламентдан чемпионларга табрик

🏢 Бугун Қонунчилик палатасида нафақат қонунлар муҳокама қилинди — балки бутун халқни руҳлантирган ғалаба ҳақидаям сўз юритилди.

✅ Спикер Нуриддин Исмоилов оғиздан оғизга кўчиб юрган тарихий воқеани — 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоамиз Саудия Арабистонидаги Осиё Кубогида чемпион бўлганини ғурур билан эслатиб ўтди.

⚽️ Йўқотилмаган бирорта учрашув!
⚽️ Рекорд натижа!
⚽️ Олтин ҳарфлар билан ёзиладиган тарих!

⚡️ Президентимиз алоҳида табрик йўллаган, халқимиз фахрланган бу ёш қаҳрамонлар — Янги Ўзбекистоннинг дунёга юз тутиши, юксак марралар сари интилувчи ёш авлодининг тимсоли бўляпти.

✅Спикеримиз таъкидлаганидек, бу ютуқ тасодиф эмас. Бу — ислоҳотлар, футболни ривожлантиришга бағишланган ҳаракатлар меваси. Мамлакатимизда футболга қаратилаётган эътибор — бугунги чемпионликда акс этяпти.

Шон-шарафга тўла ғалабаларингиз давомий бўлсин, чемпионлар😇!

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.2025, 11:11
t.me/deputatlar_nima_deydi/4867
📣 Аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва хизматларнинг самарадорлигини ошириш бўйича янги нормалар киритиляпти.

✅Асосий янгиликлар:
🟢нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, ҳадя, ижара, гаров шартномалари тўғрисидаги, мерос ва ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотлар ижтимоий ҳимоя органларига тақдим этилади;

🟢ижтимоий карта расмийлаштириш учун аризадаги имзоларни нотариал шаҳодатлаш талаб этилмайди, бу имзолар фуқароларнинг кредит ахбороти, қимматли қоғозлар бозоридаги махфий ахборот ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларини олишга розилик ҳисобланади;

🟢ижтимоий ҳимоя органлари аризачи ва унинг оила аъзоларига доир банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар вазифаларини бажариш учун зарур бўлса, олишга ва ишлов беришга ҳақлидир;

🟢кредит ахбороти субъектининг ва унинг оила аъзоларининг (ота-онаси, эри, хотини, ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшли ва ундан катта ёшли фарзандлари) тўловга қобилиятлилигини аниқлаш учун ижтимоий ҳимоя органларига кредит ахбороти тақдим этилади;

🟢ижтимоий ҳимоя органларига наркологик касалликларга чалинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши белгиланмоқда.

✅ Қонун лойиҳаси билан, ижтимоий ёрдам ва хизматлар аниқ эгаларига боради, давлат бюджети пули мақсадли ишлатилади, тизим шаффоф бўлади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.2025, 10:48
t.me/deputatlar_nima_deydi/4866
⚡️Депутатлар жиноят процессида мажбурлов чоралари институтини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишди.

🤖 Одам бор, бир каззоблик қилиб қўяди. Лекин суд қилингунича ёки тергов охирига етгунича эркин юради. Қўлга олинмаса, аста чегарадан "ғир" этиб четга чиқиб кетадиганларам бисёр.

📌 Қонун лойиҳаси билан энди агар кимдир жиноятда гумон қилинса, аммо уни қамашмаса-ю, шунга қарамай терговдан, суддан, суриштирувдан қочиб кетиши мумкин бўлса – Ўзбекистондан чиқиб кетишга вақтинча таъқиқ қўйилиши мумкин.

✅ Тўғри-да, жиноятчи эркин, жабрланувчи эса ҳеч нарсасиз юрса —бу қандай адолат?

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.2025, 10:29
t.me/deputatlar_nima_deydi/4865
⁉️ "Сохта тадбиркорлик" тушунчаси қоладими ёки кетадими, ўртоқлар

⚡️ Ҳозиргина солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

🔵 ЎзЛиДеП депутати Умид Якубходжаевдан эътироз келди: — Депутатимизни фикрича, “сохта тадбиркорлик” тушунчасини, бу нормани қонундан умуман чиқариш керак.

🟣 Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Анваржон Нурматов эса умуман бошқа фикрда. Депутатнинг таъкидлашича, балки халқаро тажрибада йўқдир, лекин бюджет тушумларини тўлиқ таъминлаш, солиқдан қочишни камайтириш учун бу норма керак.
✅ Шу билан бирга, ижтимоий ҳимоя, пенсия, нафақа ва бюджет харажатларини молиялаштиришда бу қонун амалий кучга эга бўлиши кераклигини қайд этди.

📌 Қисқаси, палатада фикрлар тўқнашди. Шу нарсаям қонун лойиҳасини ҳаётийлиги, жиддийлиги ва замонавий талабларга қанчалик мос эканини кўрсатади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.2025, 09:52
t.me/deputatlar_nima_deydi/4864
📌 Кеча айтиш эсимдан чиқибди, депутатлар агросаноат бўйича қонун лойиҳасига “ўйлаб чиқинглар, кейин келинглар”
дейишди.

🟣 ХДП фракцияси йиғилишида агросаноатга оид қонун лойиҳасини депутатлар қаттиқ танқид қилди: жамоат манфаати кўринмаяпти, тушунтириш ҳам ноаниқ.

✅ Депутатлар:
“Қонун қоғоз учун эмас, халқ учун бўлиши керак,”
— деб гапни тамом қилди.

✅ Нимаям деймиз, қонун лойиҳаси ёзишам, уни депутатларни чиғириғидан ўтказишам осонмас. Ташаббускорлар эса энди ҳақиқий манзилга қараб ҳаракат қилишлари керак. Ҳа-я, бугунги Ялпидаям бу масала кўрилади. Кузатамиз😎.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.2025, 09:27
t.me/deputatlar_nima_deydi/4863
▶️ Бошланди

⚡️ Мажлисни Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда YouTubeдаги канали орқали жонли кузатсак бўлади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.2025, 09:03
t.me/deputatlar_nima_deydi/4862
📣 Бугун ялпи мажлисимиз бор ўртоқлар. Муҳокама қилинадиган қонун лойиҳалари анчайин муҳим.

📆 Кун тартибида қуйидаги масалалар бор экан:

1️⃣«Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

2️⃣ «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун лойиҳаси ҳақида;

3️⃣«Жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

4️⃣ «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

5️⃣ «Ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

6️⃣ «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси;

7️⃣ «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда эҳтиёжманд шахсларга ижтимоий ёрдам бериш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

8️⃣ «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;

9️⃣ «Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилганлиги муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси тўғрисида;

1️⃣1️⃣ «Риелторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

1️⃣2️⃣ «Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
22.04.2025, 07:57
t.me/deputatlar_nima_deydi/4861
🗓 Душанба нафақат ҳафтанинг боши, балки Фракция йиғилишларида муҳокамалар қайнайдиган кун ҳамдир.

⚡️ Бугунги муҳокамаларга қараб эртанги ялпи мажлис жараёни қандай ўтишини тахмин қилса бўлади. Фикрлар – кескин, масалалар – долзарб.

🎮 Масалан, маклерлик (риелторлик) фаолиятини қонунийлаштириш бўйича лойиҳа муҳокама қилинибди.

📌Йиллар давомида уй сотаркансиз, энг биринчи эшитишингиз керак бўлган сўз: “Ака, ишончли маклер бор” бўлса керак. Бироқ шунча ишонч, шунча пул айланадиган соҳада ҳеч қандай қонун бўлмагани яхшигина муаммо эди.

✅ Ниҳоят, бу йўналиш қонуний асосда тартибга солинаркан. Мақсад аниқ соҳани “соя”дан чиқариш, аҳолига сифатли ва ишончли хизмат кўрсатилишини кафолатлаш, фирибгарлик, ортиқча комиссияларга чек қўйиш

Қисқаси, риелторлар қонунга таяниб ишлайдиган давр бошланаяпти😎.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
21.04.2025, 13:09
t.me/deputatlar_nima_deydi/4860
❔ Сунъий интеллект — ёрдамчими ёки қурол? Қонун ижодкорлари изоҳ берди

💬 Тасаввур қилинг: Бошқа одамнинг юзига сизнинг юзингизни қўшиб, кимнингдир “ўрнида" сиз сўзлаётгандек кўрсатилган видео. Ҳа, сунъий интеллект билан энди бу ажойибгина бўлиб қолмай, реал муаммо ҳам.

⚡️Ўзбекистонда сунъий интеллект билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар қонунчиликка киритиляпти. Бу дегани — агар кимдир сунъий интеллект орқали сиз ёки бошқа инсон ҳақида сохта контент тарқатса энди жазосиз қолмайди. Қонун ташаббускорлари ана шу қонуннинг моҳияти ва жавобгарлик масаласида изоҳ беришибди.

Дам олиш кунлари Админжон сизларга мана шунақа ўзи кўрган фойдали контентларни улашиб туради! Видеони шу ердан томоша қиласиз😎:
📹 https://kun.uz/kr/37058406

⁉️ Замон тез, технологиялар югуряпти. Қонун эса мана шунақа, унга етиб олиб тартибга солиб туриши керак. Бўлмаса кўпчиликнинг "дастёри" бўлиб қолган сунъий ақл ҳаётимизга хавф солиб, ҳаммамизнинг ақлимизни шошириб қўйиши ҳеч гапмас.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
20.04.2025, 14:58
t.me/deputatlar_nima_deydi/4859
⁉️ Ўсмирлар ўлимига сабаб бўлаётган “тадбиркор”ларни ким жиловлайди?

📰 “Адолат” газетасининг янги сонидаги "ПУЛГА СОТИБ ОЛИНАЁТГАН ФОЖИА... ёхуд ўсмирлар ўлимига сабаб бўлаётган “тадбиркор”ларни ким жиловлайди?” номли мақола эътиборимни тортди.

⚡️Сизам шу кунларда кўраётган бўлсангиз керак, ҳали ўн саккизямга тўлмаган, ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ ўсмирлар пул тўлаб, автомобиль миниб юрибди. Уларнинг қўлида руль, қаршисида эса — ҳаёт.

✅ Ўринли мисоллар билан тўла мақолани ўқидим-у, мийямга бир сигнал чалингандек бўлди.

Ҳақиқат шуки: бундай ҳолатларда ягона қурбон фақат ўсмирлармас , балки, бутун жамиятдир. Ҳеч бир ота-она фарзандини пул ва бунақа хунук беэътиборлик қурбони бўлишига рози бўлмаса керак.

📌 Огоҳлик ва хулоса учун мақолани сизга ҳам илинаман:

🟢https://t.me/adolat_uz/26858🟢

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
20.04.2025, 08:44
t.me/deputatlar_nima_deydi/4858
📣 Бўкадан бир гап топиб келдим: Беш йил аввал тумандаги 15 та оилага "оилавий пудрат" асосида ер берилган экан.

✅ Улар ўз маблағи ҳисобига 100 мингдан ортиқ тут кўчатларини эккан. Шартнома шартлариям бажарилиб, кўчатлар парваришлаб келинаётган экан.

❗️Аммо, ҳозир номаълум сабаб билан шу участкалар аукционга қўйилиши белгиланибди. Бунақа хабар бола-чақаси билан ҳалол меҳнат қилган оилаларга албатта, оғир. Тағин денг, улар орасида оғир шароитда яшовчи, ногиронлиги бўлган шахсларам бор экан.

🟣 Ҳолат ХДП депутати Фирдавс Шариповни беэътибор қолдирмабди.

📨 Депутат Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев ва Бош прокурор Н.Йўлдошевга депутатлик сўровини йўллаб, масалага адолат билан ёндашишни, бу оилаларни ҳимоя қилишни талаб қилибди.

Депутатларимиз халқ вакили, халқ овози эканини шунақа намойиш қилсалар бошқача хурсанд бўламан😇.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
18.04.2025, 08:11
t.me/deputatlar_nima_deydi/4857
⁉️ Айрим хусусий тиббиёт муассасаларида беморга нотўғри даволаш усуллари ва ҳаттоки нотўғри рецепт ёзиб бериш орқали уларнинг соғлигига зарар етказиш ҳолатлари кузатилётгани сир эмас.

🏢 Депутат Сайдулло Азимов шу муассасалардаги дори ёзиш, даволаш методлари устидан қандай назорат ишлари амалга оширилаётганлиги билан қизиқди.

✅ А.Худаяров Вазирлик назорат борасида фақат шикоят тушган ҳолдагина бориб текшириш имкониятига эга эканлигини айтиб, назорат тизимини қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади.



🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
17.04.2025, 15:38
t.me/deputatlar_nima_deydi/4856
✔️ Соғлиқни сақлашда янги босқич: рақамлаштириш, шаффофлик ва назорат

❗️ А.Худояровнинг маълум қилишича, соҳа фаолиятини рақамлаштириш ва назорат қилиш борасида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда:

➡️ “UZINFOCOM” билан ҳамкорликда Ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED) ишлаб чиқилди.
Бу тизим орқали тиббий муассасалардаги жараёнлар автоматлаштириляпти. Ҳозиргача 2 571 та тиббий муассасанинг 2 475 тасига мазкур тизим ўрнатилган. Шунингдек, “DMED” ва “DMED Pro” мобил иловалари орқали фуқаролар ва шифокорлар барча маълумотлардан онлайн фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

➡️ Малакани баҳолашнинг янги тизими жорий этилди.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун шаффоф ва ахборот технологияларига асосланган малакали баҳолаш маркази фаолият бошлади. Энди малакалар электрон тизим орқали белгиланади ва ҳар қандай субъективликка йўл қўйилмайди.

➡️ Давлат харидларида “E-xarid” тизими жорий этилди.
Барча тендер ва харидлар интернет орқали, очиқ ва электрон усулда амалга оширилмоқда. Бу орқали барча иштирокчилар тендер шартлари ва натижалари билан очиқ танишиш имконига эга бўлмоқда.

➡️ “Ситуацион марказ” ташкил этилди.
2024 йилда соғлиқни сақлаш тизимининг харажатлари масофадан туриб мониторинг қилиниши йўлга қўйилди. Бу харажатлар самарадорлиги устидан назоратни кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Бу ислоҳотлар орқали соҳада самарадорлик ва халқ манфаатини биринчи ўринга қўйиш мақсад қилинган.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
17.04.2025, 13:43
t.me/deputatlar_nima_deydi/4855
⚡️ Оҳирги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасида шифокорлар билан дорихоналар ўртасидаги “панадаги келишувлар”га чек қўйиш, халқни сифатли ва хавфсиз дори билан таъминлаш бўйича катта ишлар бошланди.

ℹ️Вазирнинг айтишича, шу мақсадда электрон тизим – “Электрон рецепт” жорий этиляпти. Энди шифокор ёзган ҳар бир дори махсус ахборот тизимига киритилади, бемор эса айнан шу рецепт асосида дорини олади. Ёлғон рецепт, кераксиз дори ёки ортиқча харажатларга йўл қўйилмайди.

✅Бу тизимнинг ишлаши учун дори воситаларининг халқаро патентланмаган номлари, шакллари, дозалари ва ўлчов бирликларини ўз ичига олган маълумотлар базаси ҳам шакллантирилди. Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш доирасида "Электрон рецепт" модулида "реимбурсатсия дастури" йўлга қўйилди. Яъни, беморнинг аптекага бориб ахборот тизимига киритилган электрон рецепт билан шифокор ёзиб берган дорини пул тўламасдан олиш имкони яратилди", – А.Худаяров.

 🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
17.04.2025, 13:30
t.me/deputatlar_nima_deydi/4854
📣 Ўртоқлар, Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўрилётган экан.

💬 Соғлиқни сақлаш вазиримиз А.Худаяров соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцияга қарши кураш, унинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан депутатлар саволларига жавоб беради.

❗ Қизғин ва долзарб муҳокамалар кутилаяпти. Сизам мажлисни 15:00 да расмий веб-сайти ҳамда “You tube”даги каналида жонли эфирда кузатсангиз бўлади.

 🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
17.04.2025, 12:32
t.me/deputatlar_nima_deydi/4853
⚡️ Андижон янада жонланяпти

✅Андижондаги учрашувлар — шунчаки расмий сафармас, халқ билан яқин мулоқот, ҳудуд ривожи учун амалий қадамлар ташлашда муҳим ташриф бўлди.

🏢 Депутатларимизам ташрифнинг аҳамияти хусусида ўз фикрларини билдиришибди:

🟢 Одинахон Отахонова: Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2021 йилда янги шаҳар қурилиши бошланган эди. Бу галги ташрифда Президентимиз лойиҳанинг илк натижаларини кўрди. Ушбу шаҳар Андижон туманидаги адирликда, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 4 минг гектар майдонда барпо этилмоқда.

🟢 Мавлудахон Адҳамжонова: Ушбу замин Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган табаррук диёр. Ўзининг бетакрор илмий ва ижодий мероси билан миллатимиз, халқимизни бутун дунёга тараннум этган буюк аждодимиз хотирасини абадийлаштириш мақсадида Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном берилиши мутаффакир бобомизга бўлган юксак эҳтиромнинг амалий намунаси бўлди.

🟢 Муқаддасхон Аҳмедова: Асака тумани Отиш маҳалласидаги 810 та хонадондан 805 та ва Обод маҳалласидаги юзлаб хонадон эгалари иссиқхоналардан самарали фойдаланиб, оиласи бутлиги ва фаровонлигини таъминлаётгани кишини қувонтиради.Давлатимиз раҳбари ушбу масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб, вилоятдаги қолган 907 та маҳаллада ҳам бу тажрибадан унумли фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.

🟢 Наврўзбек Юсупов: Бугунги кунда вилоятда тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлашга аҳамият қаратилаётгани натижасида 11 мингдан зиёд саноат корхоналари бир маромда фаолиятини олиб бормоқда. Жумладан, 47 та саноат зонасида 2,3 триллион сўмлик 1000 та лойиҳа амалга оширилиши ҳисобидан 18 минг киши янги иш ўрни билан таъминланишига эришилган.

🟢 Екатерина Смесова: Булоқбоши туманида ўтказилган йиғилишда ҳудудда замонавий хусусий клиникалар ташкил этиш учун олти ой давомида сотилмаган давлат объектлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 5 йил муддатга ижарага, кейинчалик эса бу объектлар уларнинг ўзига хусусийлаштириб берилиши урғуланди. Бу эса аҳолининг сифатли тиббий хизматдан самарали фойдаланишига ва уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига хизмат қилади.

 🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
17.04.2025, 12:06
t.me/deputatlar_nima_deydi/4852
⚡️ Андижоннинг ўзида тўрт юз етмишдан ортиқ кичик ва микро ГЭС қурилади

📣 Хабарингиз бўлса керак, давлатимиз раҳбари Андижонда! Ташриф доирасида Катта Фарғона канали бўйида дастлабки кичик гидроэлектр станцияси фойдаланишга топширилибди. Энди Андижонни сувиям электр беради😎.

🟢 Экологик партия етакчиси Абдушукур Хамзаев шу тариқа партия ташаббуслари амалга ошаётганидан хурсанд.

💡 Телеграм саҳифасида етакчи партиянинг сайловолди дастурида 2030 йилгача энергия балансида экологик тоза ва қайта тикланадиган энергия манбалари улушини камида икки карра ошириш ва водород энергетикасидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш" вазифаси белгиланганини яна бир бор эслатибди.

✅Ўзи ГЭС дегани шунақа нарса: табиий сув оқимидан фойдаланиб электр энергияси ишлаб чиқаради. Газам, кўмирам ёқилмайди — демак, ҳаво ифлосланмайди, ток эса арзонга тушади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
16.04.2025, 16:45
t.me/deputatlar_nima_deydi/4851
🗣 Танишимдан қамоқхонада бир йил — минг йилдек ўтади, деган гапни эшитгандим.

✅ Чиндан озодлик маҳкумлар учун энг баланд орзу. Бу аввало тезроқ оиласи бағрига қайтиб, янгидан ҳаёт бошлаш истаги билан боғлиқ.

Энди тасаввур қилинг, китоб ўқиш орқали жазо муддатини қисқартира олсангиз-а?

⚠️ Эрмак қилиб ўтирганим йўқ, янги қонун билан китоб қамоқхона панжараси калитига айланди. Лекин, кўпам тушуниб улгурганимиз йўқ, тизим қандай ишлайди, ўзи нималар бўлади?

Янги қонун лойиҳаси бўйича депутатни саволга тутишибди. Билиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди😎.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
16.04.2025, 08:31
t.me/deputatlar_nima_deydi/4850
Қонунчилик палатасидан соғлом қадам

🌎 Ўз юртидан узоқда, бошқа мамлакатда яшаётган юртдошларимизнинг тақдири фақат уларнинг оиласи ёки дўстларинигина эмас, балки бутун миллатимизга дахлдор.

🏢 Қуйи палатаям бунга доим жиддий қараган. "Миллий тикланиш" ДП етакчиси Алишер Қодировнинг айтишича, шу масала бўйича Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга парламент сўрови жўнатилган.

Сўровнинг мазмуни оддий – лекин муҳим:
"Чет элдаги ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қандай ҳимоя қилиняпти?"

Сўровга қараганда, депутатларимиз ташқи сиёсатда фуқароларимизни қонуний манфаатлари биринчи ўринда туришини талаб қилишяпти чоғи.

Жавобни кутамиз. Четдаги елчихоналардан тортиб, ҳуқуқий ёрдам, иш жойидаги муаммолар, ҳужжатлар расмийлашуви, таълим ва тиббиётгача – ҳаммаси энди муҳокама марказига чиқади.

👍 Давлат ўзини фуқаросини ҳимоя қила олиши керак. Қаерда, қанақа ҳолатда бўлса ҳам.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
15.04.2025, 19:28
t.me/deputatlar_nima_deydi/4849
"Халқ" дардини ким ўйлайди?

⚫️ Айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётган эди.
Қонун лойиҳасидан мақсад эса, ҳар нарсага жавобгарлик белгилайвермай, ўрнига мос таъсир чораларини ишлатиш, тадбиркорларга қулайлик яратиш.

🟣 ХДП эса, бутун фракцияси билан бу қонун лойиҳасига қарши чиқишди.

🔴 Партия етакчиси Улуғбек Илясовичнинг айтишича, хатоликлар қонун номини ўзидаёқ бошланади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
15.04.2025, 16:56
t.me/deputatlar_nima_deydi/4848
⚡️ Сихам, кабобам куймасин

💬 Бу қонун лойиҳаси кеча фракция мажлисларидаям анча муҳокама бўлган эди. Бу борада партия етакчилари телеграм саҳифаларидаям ўз фикрларини бўлишган.

🟣 Халқ ДП етакчиси Улуғбек Иноятов йиғилишда профилактика ишларини шахснинг устувор ҳуқуқ ва эркинликларига дахл қилмаган ҳолда, ўтказиш тўғри бўлишини таъкидлаганди.

⚪️ Бу ёқда "Миллий тикланиш" ДП раҳбари Алишер Қодиров фракция аъзолари қонунда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган фуқарони профилактик рўйхатга олиш ва уни ҳуқуқдан маҳрум қилинган даврда назорат қилиш ҳақидаги нормани маъқулламаганини маълум қилган.

Шунингдек, Қодиров "Ялпи мажлисда ушбу нормага қарши овоз берамиз, бироқ фракциямизнинг овози етмай қолиши ҳам мумкин" деганди.

❗️ Шунинг учун, бугунги ялпи мажлисдаям қонун лойиҳаси овоз беришга қўйилмасдан, қўмитада яна қайта кўриб чиқиладиган бўлди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
15.04.2025, 10:43
t.me/deputatlar_nima_deydi/4847
🟦🟦

Профилактика рўйхатига янгича ёндашув

💬 Ҳаётда баъзан шундай бўлади: бир гап чиқади, одам қўлга олинади. Вақт ўтиб, охирида у айбсиз деб топилади. Лекин доғи - “назоратдаги шахс” рўйхатида қолади. Бу эса унинг келажакдаги ҳаётига таъсир қилиши мумкин.

🏢 Қонунчилик палатасида айнан шу муаммони ҳал этишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиляпти.

Қисқача айтганда, қонун лойиҳаси профилактик ҳисобга қўйиш тартибини замонавий ва адолатли талаблар асосида қайта кўриб чиқишни кўзда тутади.

❓ Энди кимлар рўйхатдан чиқарилади?
🟢 Жиноят иши қўзғатилган, лекин айбли деб топилмаган шахслар;
🟢 Иш реабилитация қилинмайдиган сабабларга кўра тугатилганлар;
🟢 Эҳтиёт чораси сифатида қамоқ эмас, бошқа чора қўлланилган айбланувчилар —
улар профилактика рўйхатидан чиқарилади. Бу – айбсизлик презумпциясининг амалда қўлланилиши бўлади.

✅ Инсонларни шунчаки гумонланувчи бўлгани учун “назоратдаги” деб олиш, дейлик ишга жойлашишда, жамиятдаги имижига, эркин ҳаёт кечиришга ҳалақит қилиши мумкин. Янги қонун лойиҳаси ана шу муаммони бартараф этишга хизмат қилади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
15.04.2025, 10:34
t.me/deputatlar_nima_deydi/4846
🛡 Шахсий маълумотлар энди суддаям сир қолади

Хар бир инсоннинг шахсий ҳаёти, оилавий сири ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқи Конституциядаям мустаҳкамлаб қўйилган. Яъни, ким бўлишингиздан қатъи назар, шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгасиз.
❔Аммо суддачи?
Агар иш ёпиқ суд мажлисида кўрилаётган бўлса, у ерда айтиладиган маълумотлар ташқи дунёга чиқмаслиги керак. Қонунларга қарасак, судда қатнашган одамлар — гувоҳ, жабрланувчи, ҳатто судьялар — шахсий маълумотларни тарқатмаслик ҳақида огоҳлантирилади. Лекин...

🔍 Энг қизиқ томони, агар бу маълумотлар ошкор қилинса, бу учун ҳеч қандай жавобгарлик белгиланмаган. Фақат тергов босқичида ошкор қилса жавобгарлик бор, судда эса — йўқ.

Ялпи мажлисда кўрилаётган янги қонун лойиҳасига кўра:
🔵 Ёпиқ суд мажлисида қатнашганлар энди маълумотларни тарқатмаслик мажбуриятини олади.
🔵 Агар бу қоида бузилса — жавобгарлик юз беради.
🔵 Суд рўйхатидан чиқишда “маълумот ошкор қилмайман” деган тилхат ҳам ёзилади.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
15.04.2025, 09:54
t.me/deputatlar_nima_deydi/4845
Қонунлар қаерда туғилади? Бугун шу жойда "жонли эфир" бор

🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бошланди.

📱 YouTube’ни очинг ёки Қонунчилик палатасининг 🏢 расмий сайтига киринг.

📞 Қонунлар қандай муҳокама қилинаётганини кўринг, тингланг, фикр билдиринг. Бу сиз-у биз томошабин эмас, ҳақиқий фуқаро эканлигимизни эслаш учун кичик, лекин муҳим қадам.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
15.04.2025, 09:00
t.me/deputatlar_nima_deydi/4844
📍 Қонун ижодкорлиги ҳаёти яна жонланяпти. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

🗣 Мажлисда қуйидаги масалалар кўриб чиқилиши кутиляпти экан:
💬 «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2024 йил 27 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;

💬 «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;

💬 «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига жамият ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорининг масъулиятини оширишга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;

💬 «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик принципига амал қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида

💬 «Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;

💬 «Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

💬 «Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;

💬 «Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатлар тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ҳақида;

💬 «Ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш институти жорий этилиши муносабати билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ҳақида.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
15.04.2025, 07:21
t.me/deputatlar_nima_deydi/4843
14.04.2025, 16:57
t.me/deputatlar_nima_deydi/4842
"Навбатда ким?!" — Депутат автомобиль синовига оид шов-шувларга нуқта қўймоқчи

Охирги кунларда автооламда муҳокамалар шиддат билан қизий бошлади: айрим турдаги машиналарга сертификат олиш жараёни тўхтаб қолди. Сабаби — ташхисдан ўтмаган транспортлар, автосиновсиз "чоп этиладиган" шаҳар автомобиллари ва навбат билан толган Пискент автополигони.
🔎 Интернетдаги хабарларга кўра, UzTest — сифатни текширадиган марказнинг ўзида шаффофлик йўқ. Яъни, автополигонда тестдан ўтказиш фақат қоғозда — машина ўзи эса ҳали уч метрам юриб кўрмаган.

Шу билан бирга, Пискент автополигонидаги навбатлар тадбиркорларнинг энсасини қотирган: навбатга туриш учун муддат қисқа, кутиш учун эса шафқатсиз шароит — на соя жой бор, на дам оладиган жой.

🏢 Шундай вазиятда, Қонунчилик палатаси депутати Руслан Сабиров масалага жиддий киришиб, депутатлик сўрови билан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбари А.Жуманазаровдан асосли тушунтириш сўрабди.

“Халқ автосиновга эмас, адолатга муҳтож!”,
деган мазмундаги бу сўров орқали депутат жараёнга аниқлик киритишни, масъулларни эса — ҳисоб беришини кутяпти.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
14.04.2025, 16:57
t.me/deputatlar_nima_deydi/4841
14.04.2025, 16:43
t.me/deputatlar_nima_deydi/4839
"Навбатда ким?!" — Депутат автомобиль синовига оид шов-шувларга нуқта қўймоқчи

Охирги кунларда автооламда муҳокамалар шиддат билан қизий бошлади: айрим турдаги машиналарга сертификат олиш жараёни тўхтаб қолди. Сабаби — ташхисдан ўтмаган транспортлар, автосиновсиз "чоп этиладиган" шаҳар автомобиллари ва навбат билан толган Пискент автополигони.

Интернетдаги хабарларга кўра, UzTest — сифатни текширадиган марказнинг ўзида шаффофлик йўқ. Яъни, автополигонда тестдан ўтказиш фақат қоғозда — машина ўзи эса ҳали уч метрам юриб кўрмаган.

Шу билан бирга, Пискент автополигонидаги навбатлар тадбиркорларнинг энсасини қотирган: навбатга туриш учун муддат қисқа, кутиш учун эса шафқатсиз шароит — на соя жой бор, на дам оладиган жой.

Шундай вазиятда, Қонунчилик палатаси депутати Руслан Сабиров масалага жиддий киришиб, депутатлик сўрови билан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбари А.Жуманазаровдан асосли тушунтириш сўрабди.

“Халқ автосиновга эмас, адолатга муҳтож!”, деган мазмундаги бу сўров орқали депутат жараёнга аниқлик киритишни, масъуллар эса — ҳисоб беришини кутяпти.
14.04.2025, 16:43
t.me/deputatlar_nima_deydi/4840
14.04.2025, 14:05
t.me/deputatlar_nima_deydi/4837
14.04.2025, 14:05
t.me/deputatlar_nima_deydi/4838
📍 Брюссел — шунчаки шаҳармас. У Европа сиёсий қарорлари қабул қилинишида ҳал қилувчи нуқта, Европарламентнинг расмий пойтахти ҳисобланади.

Ва айнан шу марказда Ўзбекистон жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтибди.

🤔 Ўзбекистоннинг етакчи фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат делегация Европарламент биносида илк бор расмий мулоқот ўтказган.

Хўш, нималар муҳокама қилинди дейдиган бўлсангиз.
🟢 Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти ислоҳотлари
🟢 ННТларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш бўйича амалий чоралар
🟢 Давлат ва жамият муносабатларини очиқ, ҳамкорликка асосланган моделга ўтказиш жараёнлари
🟢 Европа мамлакатлари билан фуқаролик секторида ҳамкорлик имкониятлари

🌐 Брюсселдаги Европарламент депутатлариям Ўзбекистондаги ислоҳотларга қизиқишибди. Бу — бошланиши ҳали, ўртоқлар. Олдинда яна катта имкониятлар ва глобал ҳамкорлик эшиклари турибди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
14.04.2025, 14:05
t.me/deputatlar_nima_deydi/4835
14.04.2025, 14:05
t.me/deputatlar_nima_deydi/4836
52 та радар ва 1 та милтиқ: XXI асрдаги “Шерлок” ёки қонунни танимаслик хроникаси

💬Андижонда кимдир ўзини “йўлдаги адолат посбони” деб ўйласа керак.

1976 йилда туғилган бу фуқаро, ўзини пневматик милтиғи билан 52 та радарни ишдан чиқазибди. Ҳа, тўғри эшитдингиз. 52 та радар. Унча-мунча фильмлардаям бунақа сюжет йўқ.

❌ “Қаҳрамон” натижада давлатга 1 миллиард 147 миллион сўмлик зарар етказган. Энди эса, у Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди бўйича жавоб беради.

Қизиғи, ижтимоий тармоқларда баъзилар уни “жасур фуқаро”, “радар душмани” деб қўллашга уринмоқда.

🏢 Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ҳам ушбу ҳолатга муносабат билдириб, қонунни менсимасликни қатъий қоралабди.
Бугун мулкка зарар етказган инсонга чора кўрилмаса, эртага у сизнинг ҳуқуқингизга ҳам тажовуз қилади.

📣 Ижтимоий тармоқларда эса баъзилар буни “эрк” деб талқин қилмоқда. Йўқ, бу эрк эмас. Қонунни бузиш ҳеч қачон “қаҳрамонлик” сифатида тарғиб қилинмаслиги керак.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
14.04.2025, 12:46
t.me/deputatlar_nima_deydi/4834
14.04.2025, 12:24
t.me/deputatlar_nima_deydi/4831
14.04.2025, 12:24
t.me/deputatlar_nima_deydi/4832
14.04.2025, 12:24
t.me/deputatlar_nima_deydi/4833
📍 Брюссел — шунчаки шаҳармас. У Европа сиёсий қарорлари қабул қилинишида ҳал қилувчи нуқта, Европарламентнинг расмий пойтахти ҳисобланади.

Ва айнан шу марказда Ўзбекистон жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтибди.

🤔 Ўзбекистоннинг етакчи фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат делегация Европарламент биносида илк бор расмий мулоқот ўтказган.

Хўш, нималар муҳокама қилинди дейдиган бўлсангиз.
🟢 Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти ислоҳотлари
🟢 ННТларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш бўйича амалий чоралар
🟢 Давлат ва жамият муносабатларини очиқ, ҳамкорликка асосланган моделга ўтказиш жараёнлари
🟢 Европа мамлакатлари билан фуқаролик секторида ҳамкорлик имкониятлари

🌐 Брюсселдаги Европарламент депутатлариям Ўзбекистондаги ислоҳотларга қизиқишибди. Бу — бошланиши ҳали, ўртоқлар. Олдинда яна катта имкониятлар ва глобал ҳамкорлик эшиклари турибди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
14.04.2025, 12:24
t.me/deputatlar_nima_deydi/4830
Менам шу жараён ичидаман🤓.

Кейинги кунлар ялпи мажлисларда муҳокамага қўйиладиган қонун лойиҳалари бўйича ҳозир фракцияларда ҳар партия ўз 'рецепти'ни олиб келган.

Қўлимда блокнот, ручкам билан тайёр турибман. Буёғигаям қонунчилик ичидаги янгиликларни айтиб тураман.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
14.04.2025, 11:52
t.me/deputatlar_nima_deydi/4829
Ўтган ассамблеяни ҳаяжони ҳалиям турибди, 140 та давлатдан депутатлар, жаҳоннинг энг катта муаммолари, илғор тажрибалар, баҳслар, тинимсиз сессиялар…

Шахсан ўзимга энг қизиғи — ёшлар форуми ва аёл парламентарийлар чиқишлари бўлди.

Депутатлардан “Шу масалани ўзимизда кўтараман” деганиниям эшитдим.
✈️ Энди эса реал ҳаёт бошланди.

⏩Бугун душанба.
Ассамблея ўтди, Қонунчилик палатаси кундалик иш тартибига қайтди. Сиёсий партиялар фракциялари йиғилиши бошланди — демак, "ўша" айтилган гаплар энди қонун лойиҳаси бўлиб муҳокама қилиниши мумкин.

🔴 Халқаро фикрлардан илҳомланиб, маҳаллий ислоҳотларга асос бўладиган ташаббуслар керак. Ассамблеядаги муҳокамалар энди амалий ҳаракатга айланиши шарт.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
14.04.2025, 09:21
t.me/deputatlar_nima_deydi/4828
📌 Дадам айтарди: чет тили — калит! Тил билсанг, дипломатик эшиклар очилади, халқаро майдондаям ўз сўзингни бемалол айтасан.

✅ Ўтган тадбирларда шуни исботини кўрдим. Айланиб юрсам, ўзимизни депутат Япония вакили билан гаплашиб турибди. Улуғбек Шерматов! Япончада! Ўзиям turning point бўлди.

✍️ Кейин, ўз-ўзидан депутатларимизни кузатиб бошладим. Кўпчилиги таржимонга дам бервориб, ўзлари бемалол халқаро меҳмонлар билан гаплашяпти.
Янги чақириқ депутатларини ўзим учун қайта кашф қилдим. Тил ўрганишга улардан керакли мотивация олдим🤓.

❗️Обуначиларгаям дадам айтган гап. Чет тилини ўрганинглар, вақт шундоғам ўтади. Тил билган одам учун эса вақт, вазият уни фойдасига ишлайди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
11.04.2025, 11:36
t.me/deputatlar_nima_deydi/4827
10.04.2025 U Shermatov .mp4
10.04.2025, 18:22
t.me/deputatlar_nima_deydi/4826
✅ Халқаро мулоқотда ҳеч бир мавзу назардан четда қолмади ўзиям.

📝 Тинчлик, инсон ҳуқуқлари, сунъий интеллект, экологик муаммолар каби бугунги куннинг энг муҳим масалалари бутун дунё учун долзарб бўлган муаммоларни ҳал этиш йўлида катта аҳамиятга эга бўлди.

🟢 Экологик партия етакчиси Абдушукур Хамзаев ҳам экологик хавфсизлик борасида Ўзбекистоннинг қатъий позицияси, жумладан, Оролбўйи ва Самарқандда ўтказилган халқаро тадбирлар доирасида илгари сурилган ташаббуслар жаҳон ҳамжамиятида кенг эътироф этилганлигини таъкидлабди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
10.04.2025, 13:11
t.me/deputatlar_nima_deydi/4825
✅ Эсингизда бўлса, сизларга Швейцария парламенти аъзоси Тошкентга келишини айтгандим.

🇨🇭Швецария парламентининг 13 йиллик бой тажрибага эга депутати Жаноб Christian Lohr ва ўзимизни депутатимиз Жасурбек Жумаев ассамблеяда доирасида учрашибдилар.

Учрашув жуда самимий руҳда ўтганини расмларданам билса бўлади😊.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
10.04.2025, 11:41
t.me/deputatlar_nima_deydi/4824
10.04.2025, 11:41
t.me/deputatlar_nima_deydi/4823
⁉️Тадбирлар ўз йўлига,аммо ечимини кутиб турган масалалар депутатларимиз этиборидан четда қолгани йўқ.

🔵 Хусусан, O‘zLiDeP депутати Шуҳрат Шарафутдинов Тошкент шаҳар ҳокимига олиб қўйилган ер участкаларига компенсация тўлаш бўйича депутатлик сўрови юборипти.

⚡️ Унда кўплаб фуқароларни қийнаётган — уй-жойи бузилган одамларга товон пули тўлаш ва уларни қонуний равишда муҳофаза қилиш масаласи кўтарилган.

✅ Энди ҳокимлик 10 кун ичида жавоб жавоб керак.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
10.04.2025, 09:43
t.me/deputatlar_nima_deydi/4822
10.04.2025, 07:54
t.me/deputatlar_nima_deydi/4820
10.04.2025, 07:54
t.me/deputatlar_nima_deydi/4821
10.04.2025, 07:54
t.me/deputatlar_nima_deydi/4819
10.04.2025, 07:54
t.me/deputatlar_nima_deydi/4816
10.04.2025, 07:54
t.me/deputatlar_nima_deydi/4817
10.04.2025, 07:54
t.me/deputatlar_nima_deydi/4818
Парламент ортидаги “интеллектуал штаблар” учрашуви

Парламентлар фақат қонун қабул қилади, деб ўйлайсизми? Йўқ, энг қизиғи “кадр ортида” содир бўлади😎.
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей сессияси доирасида парламентлар девонлари раҳбарлари йиғилишиб, ўз тажрибалари билан бўлишишибди.

Учрашувда Қонунчилик палатаси Девони раҳбари Маҳмуд Истамовам иштирок этган. Меҳмонларга палатанинг ички “механизми”, қонун ижодкорлигининг барча жараёнлари, фракция ва қўмиталарнинг роли ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

Нима мавзуларда муҳокама бўлган десангиз:
✍️Қонун ижодкорлигида сунъий интеллектдан қандай фойдаланиш мумкин?
✍️Ахборот-таҳлил ишларини янада самарали ташкил этиш учун қандай ечимлар бор?
✍️Халқаро рейтинглар билан ишлашда қайси тажрибалар наф беради?
Меҳмонлар Қонунчилик палатаси бўйлаб экскурсияда ҳам бўлишди — музей, кутубхона, ва катта мажлислар залидаги “жонли тарих” билан танишишди.
Натижа-чи десангиз.
Доимий мулоқот, амалий ҳамкорлик ва келажакдаги қонун ижодкорлигида инновацион ёндашувлар учун мустаҳкам асос қўйилди.

▶️Парламентлар фақат сиёсат маркази эмас, балки билим ва технология марказига айланётганининг белгиси бу.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
10.04.2025, 07:54
t.me/deputatlar_nima_deydi/4815
⚡️ 🤟 Ҳаш-паш дегунча Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ўз ишини якунлади

✅ Ўтган беш кун нафақат расмий тадбир, балки сиёсий мулоқот, тажриба алмашинуви ва глобал ҳамкорлик учун муҳим майдон бўлди.

Камина, админжонам ўзи учун яхши тажриба олди: янги дунёқараш ва келгусидаги иш фаолиятим учун илҳом манбаи бўлди😎.

💬 Ассамблея доирасида инсоният учун долзарб масалалар кўтарилди. Иқлим ўзгариши, хавфсизлик, тенглик ва тараққиёт — булар ҳақида фақат сўз эмас, қарорлар қабул қилинди.

📌 Қатор муҳим резолюциялар — бу тарих саҳифасида Тошкент номи билан кирганини ўзиям бир тарих.

Аммо ишонамизки, бу — якун эмас. Бу — янги босқичнинг бошланиши🤲.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
9.04.2025, 15:57
t.me/deputatlar_nima_deydi/4814
9.04.2025, 15:57
t.me/deputatlar_nima_deydi/4813
9.04.2025, 15:57
t.me/deputatlar_nima_deydi/4812
9.04.2025, 15:57
t.me/deputatlar_nima_deydi/4811
9.04.2025, 15:57
t.me/deputatlar_nima_deydi/4810
Ҳаммамиз кадр ортида нима бўлишини қизиқиб ўйлаймиз, тўғрими?
Бизга одатда фақат тайёр кўринишлар — нутқлар, тадбирлар, учрашувлар кўрсатилади.

🟢Лекин улар ортидаги кеча-кундуз тайёргарлик, масъулият, стресс, жамоанинг тинмас ҳаракати кўзга кўринмайди.

Олти кун давомида Саида Мирзиёева жамоасида жараён қандай бўлиши видеода кўрсатилибди.

Ўзимам ҳозирги тадбирни кичик бўлагини ёритишга чарчаб қолдимку хатто.

🟢 Ҳар бир нутқ — сўзма-сўз қайта кўриб чиқилади, қайта ёзилади, репетиция қилинади.
🟢 Ҳар бир учрашув — катта режа, синхрон иш, вазиятни юракдан ҳис қилиш.
🟢 Ҳар бир тадбир — уйқусиз кечалар, охирига келганида ўзгариб кетадиган сценарийлар.

Бу видео — айнан шу жараёнларни очади. “Камера ёқилгандан аввал” қандай дунё борлигини кўрсатади.

Кўринглар, фикр билдиринглар. Ва энг муҳими — ортда турган инсонлар меҳнатини қадрлашам эсдан чиқмасин🤓.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
9.04.2025, 11:27
t.me/deputatlar_nima_deydi/4809
✈️ Дўстлар, интернетда тинмай муҳокама қилинаётган 5 кунлик таълим ва иш режими ҳақидаги ташаббус ўзининг муҳим босқичига етиб келяпти.

Депутат Шахноза Холмахаматовадан эшитишимизча, таклиф Вазирлар Маҳкамасига расман кўриб чиқиш учун юборилибди.

Депутатимиз муҳокамадаги таклиф бўйича маълумотларниям берган:
🔴Мурожаатни 153 000+ киши кўрган;
🔴657 та изоҳ ёзилган;
🔴12 660 киши овоз бериб
🔴ва уларнинг 98.9%и уни қўллаб-қувватлаган.

Кузатамиз энди. Яна 1 кун дам олиш дегани – кўпроқ уйдаги иш, китоблар, оилавий саёҳатлар ва албатта "эртага қиламан" дейдиган режалар учун қўшимча бир кун😆.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
9.04.2025, 11:12
t.me/deputatlar_nima_deydi/4808
Баъзи нарсалар бор, уларни шунчаки томоша қилишмас, уларда иштирок этиш керак. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеясида сўзлаган нутқиям шунақа воқеалардан.

✅ Депутатларимизам жим туришгани йўқ — ўз позицияларини билдиришяпти.
✅ Депутат Жавлон Абдуллаевни айтишича, бу нутқ сиёсий майдондаги Ўзбекистонни янги босқичга кўтарилиши, дипломатик "level up" бўлди.

✅ Депутат Маруфжон Рахмонов фикрича, худди нутқдагидек, тинчлик, ҳамжиҳатлик ва барқарор тараққиёт энг муҳим мавзулардан бири бўлиши керак.

✅ Депутат Шахноза Холмахаматова қўлларини кўксига қўйиб, минтақадаги тинчлик ва тараққиётга хизмат қилишга ўзлари — депутатларни доим тайёр эканликларини айтиб ўтибди.

🗣Президент гапирди, депутатлар қўллаб-қувватлаяпти. Энди эса – амал қилиш вақти.

Сизларам фақат лайк босиб, жим турманглар, фикр билдиринглар.

Депутатларимиз менданам сўраб туришади, “обуначилар нима дейди?” деб😅.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
9.04.2025, 07:49
t.me/deputatlar_nima_deydi/4807
8.04.2025, 14:33
t.me/deputatlar_nima_deydi/4801
8.04.2025, 14:33
t.me/deputatlar_nima_deydi/4804
8.04.2025, 14:33
t.me/deputatlar_nima_deydi/4803
8.04.2025, 14:33
t.me/deputatlar_nima_deydi/4806
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa