O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
EF
EFFECT.UZ | Расмий канал
https://t.me/effectuz
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
2.03%
ER (semana)
16.69%
ERRAR (semana)

🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live

Сайт: www.effect.uz

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 2 955 resultados
75
38
2.4 k
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
25.04.2025, 19:29
t.me/effectuz/83292
10
9
2.6 k
“Чашма” икки қардош халқнинг умумий бойлиги

24 апрель куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ўртасида чегара масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда икки давлат ўртасидаги охирги тартибга солинмаган чегара участкасини белгилаш ва “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш шартлари муҳокама қилинди.

Томонлар “Чашма” булоғини икки халқнинг умумий бойлиги сифатида эътироф этиб, ўзбекистонлик фуқароларнинг булоқдан тўсиқсиз фойдаланиши, ўзбек томони учун учдан икки қисмдан фойдаланиш ва ҳар қандай таъсирни келишиб амалга оширишга келишиб олди.

Шунингдек, икки давлат дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида булоқдан фойдаланишга тўсқинлик қилмасликка ва тез фурсатда расмий битимни имзолашга келишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
25.04.2025, 19:19
t.me/effectuz/83291
9
26
2.7 k
Янги боғ ва узумзорлар барпо этувчиларга 18% ставкада 7 йиллик кредит берилади, шундан 3 йили имтиёзли

Кредит босқичма-босқич: ер тайёрлаш (10%), кўчат ва экиш (40%), суғориш тизими (30%) ва парвариш (20%) учун ажратилади. 1 гектарга энг кўпи билан БҲМнинг 500 бараварича кредит берилади.

Низом 2025 йил 23 апрелда тасдиқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
25.04.2025, 18:50
t.me/effectuz/83290
Андижонда 15 суткали қамоқ отанинг «ақли«ни киритиб қўйди

Суднинг ижро ҳужжатига биноан қарздор А.Х.дан ундирувчи Д.Х.нинг фойдасига 2 нафар фарзанди вояга етгунга қадар алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан алимент пуллари ўз вақтида тўланмагани сабаб, қарздорлик 42 млн. сўмдан ортиб кетган.

Шунга кўра, қарздор А.Х.га жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 05.11.2024 йилда 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шу билан бирга, ундирувчи фойдасига 42,4 млн. сўм ундирилиши белгиланган.

Маъмурий қамоқдан тўғри хулоса чиқарган қарздор ота ундирувчи Д.Х. фойдасига тўланмаган 42,4 млн. сўм алимент қарзини тўлиқ тўлаб берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
25.04.2025, 14:05
t.me/effectuz/83289
Навоий шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев раислигида, ҳоким ўринбосари Насиба Рахимова, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фаоллари, тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари иштирокида танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
25.04.2025, 13:55
t.me/effectuz/83288
31
52
5.0 k
Андижонда ИИБ бошлиғи ўринбосари катта миқдордаги пора билан қўлга олингани айтилмоқда!

Манбаларга кўра, кеча, 24 апрель куни Андижон вилояти Қўрғонтепа туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Н.Қ икки нафар фуқарони ИИБ тизимига ишга олиб кириб қўйиш учун 10 000 АҚШ доллари олаётганда ушланиб, қўлига кишан солинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
25.04.2025, 13:25
t.me/effectuz/83286
Покистон армиясининг ҳарбий техникаси ва шахсий таркиби колонналари шимолга, Кашмир томонга кўчирилмоқда — ОАВ

Кадрларда Равалпинди шаҳри бўйлаб ҳаракатланаётган колонналар акс этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
25.04.2025, 13:05
t.me/effectuz/83285
20
8
3.9 k
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин – ТИВ

Жорий йил 24 апрель куни Дубайда ўзбекистонликлар ўртасида пичоқбозлик содир бўлди. Ташқи ишлар вазирлиги маълумотича, 15 нафар фуқаро ушланган. Тергов ишлари олиб борилмоқда. БАА томони бундай ҳолатлар визасиз режимга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган.

Ташқи ишлар вазири матбуот котибининг маълум қилишича, Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида бўлган пичоқвозлик ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказган.

БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди.

Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

“Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз”,
- дейилади хабарда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
25.04.2025, 12:15
t.me/effectuz/83284
3 ойда 304,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-март ойларида 304,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

2025 йилнинг январь-март ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Кўмир – 1,2 млн тонна

— Нефть – 160,8 минг тонна

— Табиий газ – 11,3 млрд куб.м

— Газ конденцати – 296,6 минг тонна

— Юк автомобиллари – 915 дона

— Автомобиль двигателлари – 70 020 дона

— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 89 848 дона

Telegram I Facebook I YouTube I Live
25.04.2025, 10:50
t.me/effectuz/83283
6
24
4.3 k
Самарқандда ҳайдовчи бир гуруҳ пиёдаларни уриб юборди

Жорий йил 11 апрель куни соат 20:00да 1997 й.т. шахс бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автомашинасини Самарқанд шаҳри Нурли йўл маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Рудакий кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида пиёдалар ўтиш йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага етказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
25.04.2025, 08:22
t.me/effectuz/83282
6
17
5.9 k
Open budget’да ютган маҳаллалар кейинги 2 та мавсумда қатнашолмайди

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1 мавсуми якунларига кўра, 2 011 та маҳалла (жами маҳалла сонига нисбатан 21 фоиз) ғолиб деб топилди. Бунда, ушбу мавсум доирасида 329 та маҳалла илк маротаба ғолибликни қўлга киритди.

Бундан ташқари, 2024 йилги 2 мавсум доирасида ғолиб бўлган 826 та маҳалла ушбу мавсумда ҳам такроран ғолиб деб топилди. Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар учун жорий йилги 2 мавсум ҳамда 2026 йилги 1 мавсумларда танаффус берилади.

Мазкур маҳаллалар (шунингдек, ушбу маҳаллаларда жойлашган мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар) навбатдаги икки мавсум доирасида ўз лойиҳалари билан иштирок эта олмайди.

Танаффус бериладиган маҳаллаларнинг тўлиқ рўйхати билан мана бу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
25.04.2025, 06:42
t.me/effectuz/83281
Шукрулло Исроиловнинг машинасини олиб қочган шахсга суд ҳукми ўқилди

Судланувчи 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Қизиқчининг ўғли судланувчига ҳеч қандай давоси йўқ эканини айтди.

Ҳурматли ҳайдовчилар ҳеч қачон машинангизни очиқ қолдирманг!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
25.04.2025, 06:38
t.me/effectuz/83280
Рим папасининг дафн маросимида 50 нафар давлат раҳбари ва 10 нафар монарх иштирок этиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ватикан маъмурияти хабар бермоқда.

Умуман олганда, 26 апрел куни Ватикан ҳудудида камида 130 та хорижий делегация бўлиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, дафн маросимида АҚШ президенти Доналд Трамп, Украина президенти Володимир Зеленский, Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва, Аргентина етакчиси Хавьер Милей, Буюк Британия валиаҳд шаҳзодаси Уилям, Испания қироли Филлип VI, Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа етакчилар қатнашади.

АFP агентлиги маълумотларига кўра, дунё етакчилари ташрифидан аввал Рим ва Ватикан ҳудудида хавфсизлик чоралари кучайтирилган — Италия пойтахти узра 24 соатлик учиш тақиқланган зона жорий этилган, шунингдек, Муқаддас Пётр майдонига олиб борувчи Виа делла Кончилиационе кўчаси бўйлаб бинолар томларида снайпер бўлинмалари жойлаштирилган.

"Биз ўта юқори жанговар тайёргарлик ҳолатида турибмиз. Олдимиздаги бир неча кун жуда мураккаб ва масъулиятли бўлади", — деди Ватикандаги хавфсизлик учун масъул Швейцария гвардиясининг ҳарбий хизматчиларидан бири агентликка.

Эслатиб ўтамиз папа Франциск 2025 йил 21 апрел куни, 88 ёшда вафот этган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
25.04.2025, 06:23
t.me/effectuz/83279
11
26
5.5 k
Ўзбекистонда 9 та дарахт халқаро ноёб дарахтлар рўйхатига киритилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан яна 9 та ноёб дарахт «MonumentalTress.com» халқаро рўйхатига номзод этиб киритилди.

Улар орасида Қорақалпоғистондаги 100 йилдан ошган 5 та қайрағоч, Жиззах шаҳридаги 200 йилдан ошган тут, Каттақўрғон шаҳридаги 250-300 ёшли тут дарахти, Нарпай туманидаги 450 йиллик ҳамда Паяриқ туманидаги 1000 ёшдан ошган чинор дарахтлари бор.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур халқаро рўйхатга ўз табиий мерос объектларини киритган биринчи ва МДҲ давлатлари орасида учинчи давлатга айланди. Бундан аввалроқ Россия ва Озарбайжон ҳам бу рўйхатга кирган.

Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Жиззах вилояти Фориш туманидаги 1500 ёшли шарқ биотаси дарахти ҳам «MonumentalTress.com» рўйхатига киритилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 18:59
t.me/effectuz/83278
24.04.2025, 18:37
t.me/effectuz/83277
24.04.2025, 18:37
t.me/effectuz/83276
7
14
2.9 k
Навоий вилояти ҳудудларида зарарли чигирткага қарши кураш олиб борилмоқда ва зарарсизлантирилмоқда

Республикамизда  чигирткаларнинг 200 га яқин турлари аниқланган бўлиб  8-10 тури қишлоқ хўжалик экинлари, яйловлари ва бошқа ўсимликларга жиддий зарар етказади. Чигиртка ўз вазнига нисбатан 300-400 баробар кўп миқдорда озиқланишини ҳисобга олсак катта майдонларга зарар етказиши ва озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий ҳавф  солиши мумкин.

Навоий вилоятида ҳам ушбу хавфга қарши жиддий кураш олиб борилмоқда. Шу муносабат билан вилоят Ўсимликлар карантини  ва ҳимояси агентлиги ҳузуридаги Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда вилоят ҳудудида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишлари ташкил қилинган. Зарарли чигирткалар тарқалишининг олдини олиш ва ўз вақтида кимёвий кураш ишларини ўтказиш мақсадида вилоятда 4 та махсус отряд ташкил этилган.

Хизмат техникалари шай ҳолатга келтирилган бўлиб, Навоий вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан 2025 йил мавсуми учун 3 дона (IZUSI- DMAX) махсус умо машиналари ва 2 дона IZUSI сув ташувчи  машинаси,  5 дона  (ОБХ-600) трактор пуркагичлари, 7 дона моторли осма қўл пуркагичлар мавсумга тайёр. Хизмат агрономлари ва мутахассислари томонидан ҳудудларда доимий кузатув-назорат ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга вилоят туманларининг қир-адир, яйловларида  ва қўшни Қозоғистон билан чегара ҳудудларида алоҳида назорат ва доимий мониторинг ишлари йўлга қўйилган, шунингдек,  зарарланиши башорат қилинаётган майдонлар алоҳида назоратга олинган.

Вилоятнинг зарарли чигирткалар тарқалиши башорат қилинган тоғ ва тоғолди ҳудудлари аҳолиси, фермерлари, чорвадорлари, маҳалла фаоллари диққатига!

Зарарли чигирткаларга қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида тезкор штаб ташкил этилган бўлиб, чигиртка босқини ҳақидаги барча  маълумотлар борасида тўғридан тўғри тезкор штабга мурожат қилишингиз мумкин. Шу ўринда аҳоли ваҳима ва саросимага тушмасликка чорланмоқда.

Шу билан бирга кенг жамоатчилик ва журналист  ҳамда блогерлар  ушбу офатларнинг олдини олишда ҳамкорликка чақирилмоқда.

Мурожаат келиб тушган дақиқадан бошлаб махсус гуруҳ ҳудудга бориб зарур чора-тадбирларни амалга оширади ва сизга талафотларсиз зарарли чигирткалардан қутулишингизга ёрдам беради. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, шу вақтгача келиб тушган барча мурожаатлар ўз вақтида бартараф этилган.

Мурожаат учун 94-282-26-27, 94-827-81-81 вилоят штаби телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 18:37
t.me/effectuz/83268
24.04.2025, 18:37
t.me/effectuz/83273
24.04.2025, 18:37
t.me/effectuz/83272
24.04.2025, 18:37
t.me/effectuz/83269
24.04.2025, 18:37
t.me/effectuz/83271
24.04.2025, 18:37
t.me/effectuz/83275
24.04.2025, 18:37
t.me/effectuz/83274
24.04.2025, 18:37
t.me/effectuz/83270
Тошкентда юк ташиш караси ёниб кетди

Бугун, 24 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида юк ташиш караси ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 24 апрель куни соат 16:54 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Чуқурсой кўчасида жойлашган объект ҳудудида юк ташиш карасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБ хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи айтилган манзилга соат 17:01 да етиб бориб, ёнғин соат 17:13 да ўчирилган. Билдирилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 18:21
t.me/effectuz/83267
Туркия Президентлиги велотурига 27 апрелда старт берилади

Туркия Президентлиги велотури (ТУР 2025) Туркия ва дунёнинг энг муҳим велоспорт мусобақаларидан бири бўлиб, бу йилги 60 тури 27 апрелдан 4 майга қадар Туркиянинг хушманзара йўналишларида бўлиб ўтади ва дунёнинг турли ўлкаларидан энг яхши профессионал жамоалар ҳамда спортчилар иштирок этади.

👉 https://effect.uz/6400

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 18:01
t.me/effectuz/83264
24.04.2025, 18:01
t.me/effectuz/83265
24.04.2025, 18:01
t.me/effectuz/83266
4
14
3.2 k
Қонун кучи етмаётган — "қонунсизлар"!

Хабарингиз бор, EFFECT.UZ расмий YouTube саҳифаси орқали Пискент туманида амалга оширилган ижро ҳаракатлари юзасидан суриштирув эълон қилган эдик. 2 кун давомида видеонинг кўришлар сони 100 мингдан ортди.

Бу сафар ушбу суриштирувнинг кейинги тафсилотлатларини баҳам кўрмоқчимиз. Ўрта Чирчиқ МИБнинг талабномааси асосида «REAL AGRO COTTON»га 12 000 тонна техник чигит ва 1200 тонна тола сақлаш мажбурияти юклатинганди ҳамда ижро ҳаракати 10 кун муддатга қолдирилганди. Аммо ушбу мажбурият билан танишган «REAL AGRO COTTON» ходимлари мажбуриятдан бўйин товлаб, маҳсулотни сотиб юбормоқда. МИБнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, қонунда белгиланган жазодан ҳам қўрқаётгани йўқ.

👉 https://effect.uz/6396

👉 Тўлиқ видео

👉 Биринчи видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 17:29
t.me/effectuz/83263
Шаҳрисабз туманида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.К. “Янги қишлоқ” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода яширин равишда ёғ ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйганлиги аниқланиб, ушбу бинодан 550 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 53 кг. чигит, қўлбола жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган жиҳозлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 17:12
t.me/effectuz/83262
11
3
3.3 k
«Владимир, тўхта!» — Трамп Киев ўққа тутилишидан кейин Путинга мурожаат қилди

АҚШ президенти Truth ижтимоий тармоғида камида тўққиз киши ўлимига олиб келган ҳужумдан «норозилиги»ни айтди.

«Мен Россиянинг Киевга берган зарбаларидан мамнун эмасман. Бунинг кераги йўқ эди ва жуда бемаврид бўлди. Владимир, тўхта! Ҳар ҳафтада беш минг аскар нобуд бўлмоқда! Кел, тинчлик келишуви тузайлик!», дейилган хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 16:52
t.me/effectuz/83261
9
11
3.3 k
Энди машинани пул эвазига уйда расмийлаштириш ҳам мумкин

1 кун ичида бориш — 4 БҲМ (1 500 000 сўм)
3 кун ичида бориш — 3 БҲМ (1 125 000 сўм)
5 кун ичида бориш — 2 БҲМ (750 000 сўм)

Бу нарх ЙҲХБ идорасидан 10 км.гача бўлган узоқликка қадар амал қилади. Ҳар бир қўшимча км учун 18 750 сўм (БҲМнинг 5 фоизи) тўлов қилинади.

Давлат рўйхатидан ўтиш, рақам олиш (жами 4,2 млн сўм) учун тўловлар алоҳида олинади. Ҳозирча бу хизмат тури синов тариқасида фақат Файзободда ишламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 16:34
t.me/effectuz/83260
2
21
3.4 k
Қашқадарёлик йигит АҚШда логистика хизматини йўлга қўйди

Ушбу мақолада Қарши шаҳрида яшовчи ва Америкада логистика хизматини йўлга қўйиш ортидан нафақат ёшларнинг бандлигини таъминлаб, балки ахборот тармоғи орқали хизматлар экспортига ҳам ўз ҳиссасини қўшаётган Элдор Аҳмедов ҳақида сўз юритилади.

У ўтган йил якунига қадар ахборот тармоғи орқали хизматлар экспорт қийматини 300 минг долларга етказган бўлса, жорий йил якунига қадар эса жами экспорт қийматини 600 минг доллардан оширишни мақсад қилган.

Батафсил “Янги Ўзбекистон” газетасининг 83-сонида ўқишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 16:14
t.me/effectuz/83259
Истанбулдаги зилзила сабаб Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фожиавий ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқаронинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши натижасида юз бергани айтилмоқда.

👉 https://effect.uz/6399

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 15:54
t.me/effectuz/83258
Андижонда зилзила рўй берди

Бугун, 24 апрель куни соат 17:22 да Андижон вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 267 км жанубий-шарқда, Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган. У ерда магнитуда 3 баллни ташкил қилган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Марҳамат туманида 3 балл, 5 км.
Асака туманида 2 балл, 13 км.
Булоқбоши туманида 2 балл, 20 км.
Шаҳриҳон туманида 2 балл, 22 км.
Қува туманида 2 балл, 22 км.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 15:37
t.me/effectuz/83257
10
5
3.2 k
Индонезияда бомба ҳақида ҳазил қилган аёл рейсдан тушириб қолдирилди

У сумкасида бомба борлигини айтиб, ҳазиллашган. Натижада, самолёт парвози икки соатга кечиккан ва аёл авиакомпаниянинг «қора рўйхати»га киритилган.

Қайд этилишича, йўловчи сумкасида бомба борлигини айтиб, ҳазиллашган. Шундан сўнг, кекса аёл Batik Air авиакомпанияси самолётидан зудлик билан тушуриб қолдирилган.

Воқеа жойидаги кадрларда аёл хотиржамлик билан ўз буюмларини тўплаётгани ва авиация хавфсизлиги ходимлари кузатуви остида бортни тарк этаётгани тасвирланган. У ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган ва ходимларнинг кўрсатмаларига бўйсунган. Бошқа йўловчилар эса қоидабузар фуқаро эвакуация қилинаётганида ўз жойида қолган.

Самолёт парвози икки соатга кечиккан. Batik Air вакили аёл «таҳдид туғдирадиган баёноти» учун авиакомпаниянинг «қора рўйхати»га киритилганини маълум қилди.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 15:19
t.me/effectuz/83256
«Танзиландия» боғчаси лицензияси бекор қилинди. Апелляция шикояти эса қаноатлантирилмади

19 март куни суднинг ҳал қилув қарори билан «YUKSALISH CONSTRUCTION» хусусий боғчаси 2019 йил 27 декабрь кунидаги МТ-1104-сон лицензияси бекор қилинди. Суднинг қароридан норози бўлиб, жавобгар «YUKSALISH CONSTRUCTION» хусусий боғчаси иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритилди. 23 апрель куни Тошкент шаҳар судида жавобгар «YUKSALISH CONSTRUCTION» нинг апелляция шикояти қаноатлантиришни рад этди ва биринчи инстанция ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди.

Очиқ маълумотларга кўра, «YUKSALISH CONSTRUCTION» хусусий боғчасининг 66 фоиз улуши Мақсуда Кудбиевага тегишли.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 14:59
t.me/effectuz/83255
Доллар курси яна ошди

2025 йил 24 апрелда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 25 апрель куни амалда бўладиган хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Курсга кўра, АҚШ доллари 36,74 сўмга ошиб, 12 927,17 сўмни ташкил қилди. Бу долларнинг сўнгги кунлардаги ўсишини кўрсатади.

Евро курси 3,29 сўмга пасайиб, 14 717,58 сўмга белгиланди.

Россия рубли эса 0,31 сўмга арзонлашиб, 155,73 сўмни ташкил қилди.

Бу ўзгаришлар иқтисодий ҳолатга ва валюта бозорининг динамикасига боғлиқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 14:44
t.me/effectuz/83254
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Регулятор ялпи талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликлар ҳамда ташқи ноаниқликларнинг кучайиб бориши билан боғлиқ хатарлар пул-кредит шароитларини нисбатан қатъий, жорий даражасида сақлаб қолишни тақозо этганини маълум қилди.

24 апрел куни Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ўзгаришсиз, 14 фоиз даражасида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 14:24
t.me/effectuz/83253
АҚШнинг 12 та штати Трамп божларига қарши судга мурожаат қилди

Даъвога Ню-Ёрк, Аризона, Колорадо, Коннектикут, Делавер, Иллинойс, Мен, Миннесота, Невада, Ню-Мексико, Орегон ва Вермонтдан демократ бош прокурорлар қўшилди.

Улар “ноқонуний тарифлар”га қарши чиққан ва “президент конституциявий тартибга путур етказди ва Америка иқтисодиётига тартибсизлик олиб келди”, деб ҳисоблайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 14:06
t.me/effectuz/83252
Гулнора Каримова ноқонуний ўзлаштирган Швейцариядаги маблағлардан 95 млн доллари Ўзбекистонга қайтарилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов маълум қилди.

Хабарлар берилишича, Швейцария ҳукумати томонидан мусодара қилинган жами 131 млн долларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилган. Ҳозиргача Ўзбекистонга қайтарилган 87 млн доллар маблағ соғлиқни сақлаш ва таълимга сарфланмоқда (ҳар бир соҳага 43,5 млн доллардан).

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 13:46
t.me/effectuz/83251
27
4
3.5 k
Гурбангули Бердимуҳамедов «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Республикасининг олий мукофоти топширилиши кўп миллатли халқимизнинг атоқли давлат арбоби, бугунги Туркманистоннинг миллий етакчиси ва меъмори сифатида унга нисбатан самимий ҳурмат-эҳтироми ифодаси бўлгани таъкидланди.

👉 https://effect.uz/6398

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 13:26
t.me/effectuz/83250
Олмалиқда рухсатсиз ширинлик егани учун 8 ёшли боласининг қўлларини ёққан аёл қамалди

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида она уйдаги ширинликни рухсатсиз еган 8 ёшли боласининг қўл ва оёқ бармоқларига пахта тиқиб ёққан аёл 2 йилга қамалди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳри судининг ҳукми билан аёл Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” бандида (вояга етмаган шахсни қийнаш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони манзил колонияларда ўташ белгиланган.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 13:00
t.me/effectuz/83249
Ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланган фуқаро жамият ва давлатга 263 миллион сўм зарар етказди

Бухоро вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди, деб хабар бермоқда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати.

👉 https://effect.uz/6397

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 12:35
t.me/effectuz/83248
Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 120,4 трлн сўмни ташкил этган.

Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 71 % га етган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

Хитой – 33 %

Россия – 10 %

Туркия – 5,2 %

Саудия Арабистони – 4,7 %

Нидерландия – 3,7 %

Германия – 3,3 %

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 12:09
t.me/effectuz/83247
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

Учрашув давомида асосий эътибор минтақа мамлакатлари хавфсизлигига замонавий таҳдидлар ва хатарларга баҳо беришнинг ягона ёндашувларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни бартараф этишда махсус хизматлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилди.

Томонлар минтақавий хавфсизлик, терроризм, экстремизм, ноқонуний наркотик ва қурол-яроқ айланмасига қарши курашиш, трансмиллий жиноятчилик, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳаларидаги долзарб масалаларни ҳамда ўзаро манфаатли бошқа ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.

Ушбу тадбир Марказий Осиё давлатлари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, минтақамизда тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида махсус хизматлар раҳбарларининг мунтазам учрашувларига асос солди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 11:50
t.me/effectuz/83246
6
16
3.4 k
Энди янги автотранспортни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин

Бугундан my.gov.uz орқали автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш имкони синов тариқасида йўлга қўйилди.

Ҳозирча фақат Тошкент шаҳридаги "Файзобод" РЎ ва ИО бўлимида синовдан ўтказилмоқда. Муваффақиятли бўлса, бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади.

Ариза беришда икки усулдан бири танланади:
➖ РЎ ва ИО бўлимига бориш орқали;
➖ Сайёр хизмат — ЙҲХХ ходими уйингизга келади (қўшимча тўлов асосида).
➖ Тўловлар (БҲМ асосида):
➖ Рўйхатдан ўтказиш: 6.84 баробар;
➖ Давлат рақами: 3.5 баробар;
➖ Техпаспорт: 0.7 баробар;
➖ Техник кўрик: 0.1 баробар.
➖ Сайёр хизмат (10 км.гача):
1 кунда: 4 баробар;
3 кунда: 3 баробар;
5 кунда: 2 баробар;
10 км.дан ортиқ — ҳар км. учун 0.05 баробар қўшилади.
Ариза бергандан сўнг, тўлов қилинса, Файзобод РЎ ва ИОга бориб, белгиланган рақамни айтасиз, кўрик ўтказилади ва сизга рақам ҳамда техпаспорт берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 11:33
t.me/effectuz/83245
25
12
3.8 k
"Биз улар (Россия)нинг колонияси эмасмиз!" – Шерзодхон Қудратхўжа

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандда "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гул қўяётганида “нега бу ерда ўзбекча ва инглизча ёзув бор-у, русчаси йўқ”, деб сўрабди.

Профессор Шерзодхон Қудратхўжа Лавровнинг ушбу сўровига муносабат билдирди.

– Ҳар бир мамлакат ўзининг ҳудудидаги тарихий обида ёки ҳайкали атрофида қайси тилда ёзишини фақат ўзи ҳал қилади. Четдан келиб, бошқа давлатнинг Ташқи ишлар вазири бизни танқид қилиши нотўғри. Зеро, биз уларнинг колонияси эмасмиз!

Бизнинг вазирлар ҳам Россияга борганда баъзи масалалар бўйича Лавров каби дадил савол беришни ўрганишлари керак, шекилли.

Хусусан, нега бизнинг Россиядаги мигрантлар дискриминация қилинади? Нимага уларга нисбатан маҳаллий ҳокимият, миграцион хизматлар ёки полиция томонидан оддий инсон ҳуқуқларини паймол қилувчи ҳолатлар қўлланилса, Россия жамоатчилиги ва давлат расмийлари жим туради?

Сергей Лавров келиб, бизга "она тимсоли — муқаддас" эканлигини тушунтирмоқчи экан, оддий бир ёзувни бор-йўқлигига диққат қаратаркан, биз ҳам унга "инсон ҳуқуқлари ҳам муқаддас" эканлигини диққат эътиборига солишимиз ва эслатишимиз керак.

Лавров Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг ҳамкорлиги тўғрисида ҳам гапирибди. Ким билан қандай алоқалар ўрнатишни ёки қай даражада ҳамкорлик қилишни давлатнинг ўзи ҳал қилади! Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Жумладан, Европа Иттифоқи билан ҳам ўзаро алоқалар даражасини Ўзбекистоннинг ўзи белгилайди. Бу давлатимизнинг ташқи сиёсати кўп векторлик эканлигини кўрсатади,
– Проф. Шерзодхон Қудратхўжа.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 11:05
t.me/effectuz/83244
7
14
4.0 k
Гулнора Каримова ноқонуний ўзлаштирган Швейцариядаги маблағлардан 95 млн доллари Ўзбекистонга қайтарилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов маълум қилди.

Хабарлар берилишича, Швейцария ҳукумати томонидан мусодара қилинган жами 131 млн долларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилган. Ҳозиргача Ўзбекистонга қайтарилган 87 млн доллар маблағ соғлиқни сақлаш ва таълимга сарфланмоқда (ҳар бир соҳага 43,5 млн доллардан).

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 09:53
t.me/effectuz/83243
31
73
4.8 k
Формани еч жўра, шунчаки йўқол,
Сен бу пок либосга лойиқ эмассан!

Ички ишлар органларини обрўсизлантириб хизматдан шармандаларча бўшатилаётган инсонларга бағишланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 09:05
t.me/effectuz/83242
41
14
3.9 k
Москва Бош майдонига ўзбекча ҳам ёзилса, кейин ўйлаб кўришимиз мумкин

Ўзбекистонга келган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанд шаҳридаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гул қўйиш чоғида у ерда ёзилган гаплар рус тилида ҳам келтирилмаганини айтиб, норози бўлганди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев ҳолатга муносабат билдирди.

«Ўзбек халқи тилни мажбурият эмас, имконият деб танлайди. Хориж тилини сунъий тарғиб қилиш муҳаббат эмас, қарши муносабат уйғотади. Қолаверса, ҳурмат талаб қилинмайди — у сингади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 08:46
t.me/effectuz/83241
3
38
4.3 k
Андижонда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходими боғча директоридан пора олаётганда ушланди

Андижон вилояти Андижон тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходими боғча директоридан 400 доллар пора олаётганда қўлга олинди.

Ходим тумандаги давлат боғчасида текширув ўтказган ва камчиликларни далолатномада кўрсатмаслик эвазига боғча директоридан 400 доллар талаб қилган.

Шу каби Андижон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотининг хўжалик мудири Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиалига ҳамшира лавозимига ишга олиб кириб қўйиш эвазига 700 доллар сўраган ва пулнинг бир қисмини олаётганда ушланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 08:16
t.me/effectuz/83240
Ўзбекистонда илк бор сунъий ёмғир ёғдириш технологиясидан фойдаланилмоқда

Хабар берилишича, Навоий вилоятининг Конимех туманида экологик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган инновацион лойиҳа амалга оширилди. Узоқ йиллар давомида туманда ёғингарчиликнинг камлиги, қурғоқчилик ва сув танқислиги чорвачиликнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган эди.

Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида туман ҳокими Руслан Рузиев ташаббуси билан биринчи бор туманга ёғингарчиликни сунъий равишда юзага келтирувчи замонавий аппарат олиб келинди.

Ушбу аппарат орқали атмосферадаги табиий жараёнларга таъсир кўрсатиб, булут ҳосил қилиш ва ёмғир ёғдириш имкони яратилади. Бу технология Ўзбекистонда илк марта қўлланилаётган бўлиб, унинг асосий мақсади – қурғоқчиликка қарши самарали кураш ва яйловлар ҳолатини яхшилашдир.

Қозоғистоннинг International centre of climate change technologies компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу инновацион лойиҳа "Янгиқазғон" МФЙ ҳудудида татбиқ этилди. Бу технология атмосферада булут ҳосил қилиб, ёмғир ёғдириш имконини беради ва қурғоқчилик ҳамда сув танқислигига қарши самарали ечим сифатида қаралмоқда.

Сўнгги йилларда ёмғир миқдорининг камайиши, ерларнинг қуриши ва сув ресурсларининг танқислиги фермерлар ва аҳоли учун жиддий муаммога айланган эди. Сунъий ёмғир эса бу муаммоларга амалий ечим бўлиши мумкинлиги таҳмин қилиняпти.

Агар тажриба муваффақиятли чиқса, бу технологияни бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 07:33
t.me/effectuz/83237
24.04.2025, 07:33
t.me/effectuz/83238
24.04.2025, 07:33
t.me/effectuz/83239
24.04.2025, 07:33
t.me/effectuz/83236
14
9
3.2 k
24.04.2025, 07:33
t.me/effectuz/83235
5
18
3.7 k
Янги боғларни барпо этишни молиялаштириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Республикада янги боғларни барпо этишни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштириш тўғрисида” ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорларга тижорат банки томонидан кредит маблағлари Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада миллий валютада 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратилади.

Кредит маблағлари кредит олувчига қуйидаги миқдорларда ажратилади:

🔹1 босқичда – ер майдонини экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизигача;

🔹2 босқичда – кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизигача;

🔹3 босқичда – суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача;

🔹4 босқичда – боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи.

Бунда янги боғ ва узумзорларни барпо этиш ҳамда мева ва узум маҳсулотларини замонавий саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асосида кўзда тутилган ер майдонига мутаносиб равишда, аммо 1 гектарга кўпи билан БҲМнинг 500 бараваридан ошмаган миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
24.04.2025, 07:16
t.me/effectuz/83234
7
12
4.1 k
1 500 га яқин замонавий ва юқори аниқликдаги датчиклар ўрнатилди

Жорий йил 23 апрел куни «Ўзбекгидроэнерго« АЖ томонидан ГЭСлар ва сув омборлари фаолиятини тўлиқ онлайн кузатиб борадиган ҳамда бошқарадиган Ягона вазиятлар маркази очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда бугунги кунда, ГЭСлар ва сув омборлари, шунингдек, улардаги гидротехника иншоотларининг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлашда замонавий рақамли технологияларни жорий этиш, назорат-ўлчов қурилмаларидан олинаётган маълумотларни инсон омилисиз автоматик диагностика ва онлайн мониторинг қилиш муҳим аҳамият касб этаётгани муҳокама марказида бўлди.

Марказ жойлардаги тизимларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаб, жамият тасарруфидаги жами 6 та сув омбори ҳамда 80 тадан зиёд катта ва кичик ГЭСларни реал вақт режимида мукаммал кузатиш ва таҳлил қилиш имкониятини яратади.

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 20:10
t.me/effectuz/83233
5
10
4.3 k
Туркиядани зилзила вақтидаги ва ундан кейинги кадрлар

Силкинишдан кейин аҳоли кўчаларга чиқиб олган, бинолардаги шикастланиш ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 16:53
t.me/effectuz/83231
23.04.2025, 16:53
t.me/effectuz/83232
3 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 17,3 млрд АҚШ долларига етди

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 17,3 млрд АҚШ долларни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 371 млн АҚШ долларига ёки 8,6 % га ошган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

Экспорт – 8,1 млрд

Импорт – 9,2 млрд.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 16:34
t.me/effectuz/83230
Гулистон шаҳрида ФВБ қутқарувчилари фуқарога амалий ёрдам кўрсатди

Куни кеча, Сирдарё вилояти ФВБга 112 тизими орқали, Гулистон шаҳар «Буюк келажак» МФЙда жойлашган хонадонларнинг бирида яшовчи фуқаро уйининг кириш эшиги қулфланиб қолганлиги, ичкарида 2 нафар ёш фарзандлари борлиги ҳамда зудлик билан амалий ёрдам зарурлиги бўйича мурожаат қилган.

Мазкур хабарга асосан, ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус анжомлар ёрдамида эшик очиб берилган ва фуқарога амалий ёрдам кўрсатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 16:16
t.me/effectuz/83229
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,47 сўмга ошди ва 12 890,43 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 80.92 сўмга пастлаб, 14 720,87 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 2,35 сўмга камайиб, 156,04 сўмни ташкил этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 15:55
t.me/effectuz/83228
13
26
3.7 k
Ховос транспорт прокурори ва унинг ўринбосари пора билан қўлга тушгани айтилмоқда

«Дарё» манбасига кўра, прокурор ва унинг ўринбосари пора эвазига транспорт прокуратураси терговчиси олиб бораётган ишни ижобий томонга ҳал қилишни ваъда қилган.

ДХХнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда прокурор 7 минг, ўринбосари эса 2 минг доллар олаётган пайтда ушланган.

Бош прокуратура ахборот хизмати «Дарё»нинг бу ҳақдаги сўровига жавобан, тез орада аниқ маълумот берилишини билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 15:33
t.me/effectuz/83227
16
4
3.7 k
Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"ни тарк этадими?

Абдуқодир Ҳусанов ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин. Клуб уни ижарага бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Пеп Гвардиола "Ман Сити" марказий ҳимоячиси Абдуқодир Хусановни кейинги мавсумда ижарага юборишни истамоқда, чунки январ ойидаги шартнома элита томоннинг талабларига ҳали тайёр эмас. Трансфермаркт ҳозирда унинг бозорини 35,00 миллион еврога баҳоламоқда.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 15:12
t.me/effectuz/83226
34
11
3.6 k
Лавров Самарқанддаги «Мотамсаро она» ҳайкалида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратди

Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанддаги «Мотамсаро она» ёдгорлигида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратди.

👉 https://effect.uz/6395

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 14:52
t.me/effectuz/83225
Электр ва газ истеъмоли ижтимоий нормадан ошган кам таъминланган оилаларга компенсация берилади

Ушбу тартиб 1 майдан 2027 йилнинг 1 апрелигача амал қилади ҳамда компенсация қуйидаги тартибда ажратилади:

электр учун — ойига ижтимоий нормадан 150 кВт соатгача ошган қисмига;

табиий газ учун — иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, қолган даврда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисмига.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 14:33
t.me/effectuz/83224
АҚШнинг Нью-Жерси штатида кучли ўрмон ёнғинлари бошланди

“CBS News” телеканали хабарига кўра, Оушен округида 3000 нафар аҳоли эвакуация қилинган, 1300 та бино хавф остида қолган.

Ёнғин 22 апрель, сешанба куни содир бўлган ва ҳозир назоратдан чиқиб кетган. Табиий офат сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Миллий об-ҳаво хизмати ёнғинга қурғоқчилик ва 40 км/соатга етган кучли шамол сабаб бўлганини билдирди.

Ёнғин электр энергиясининг катта узилишига сабаб бўлди. Тахминан 23 000 истеъмолчи электр тармоғидан узилиб қолган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 14:15
t.me/effectuz/83223
Энди «Instagram»да сунъий интеллект вояга етмаганларни аниқлайди

«Instagram»да вояга етмаган ҳолда катталар номидан аккаунт ишлатаётган фойдаланувчиларни сунъий интеллект аниқлайди. Бу ҳақда «The Verge» нашри хабар қилди.

Бунда тизим аккаунтда амалга оширилаётган амалларга қараб уни вояга етмаган шахс фойдаланаётганини гумон қилса, махфийлик созламалари автоматик тарзда «ўсмирлар» режимига ўтказилади.

Натижада, профиль ёпиқ ҳолатга келади, нотаниш одамлар биринчи бўлиб хабар ёза олмайди ва айрим контентларга нисбатан чекловлар қўйилади. Компания тизим хатоликларга йўл қўйиши мумкинлигини тан олиб, фойдаланувчиларга созламаларни қайта созлаш имкони қолдирилишини маълум қилган.

Функция ҳозирда АҚШда синовдан ўтказила бошланди.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 13:56
t.me/effectuz/83222
23.04.2025, 13:39
t.me/effectuz/83221
7
12
3.5 k
Истанбулда зилзила рўй берди

3,9 ва 6,2 магнитудали ер силкинишларидан кейин 15 миллионлик шаҳар аҳолиси кўчаларга югуриб чиққан. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 13:39
t.me/effectuz/83220
Фарғона вилоятидаги савдо дўконидан 1,7 млрд сўмлик алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “L.U.” МЧЖ раҳбари Б.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, МЧЖнинг Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги савдо дўконида тегиши кирим ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,7 млрд сўмлик 562 турдаги алкоголли маҳсулотлар, шундан 29 турдаги қалбаки акциз маркали ҳамда 14 турдаги тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 13:03
t.me/effectuz/83219
10
9
3.5 k
Гулнора Каримова озодликка чиқдими?

Бугун ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримов озодликка чиққани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Хўш, бу маълумотлар қанчалик ҳақиқатга яқин? Олий суд матбуот котиби Азиз Абидовнинг сўзларига кўра, бу хабарлар умуман нотўғри ва асоссиз.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 21-аёллар қамоқхонасида жазо муддатини ўтамоқда.

Муаллиф: Камола Қурбонова
23.04.2025, 12:41
t.me/effectuz/83218
10
1
3.5 k
Қирғизистонда урушга одам ёллаган россияликлар қўлга олинди

Қирғизистонда Россия армиясига ёлланма аскарларни жалб қилган “Рус уйи” ходими ва яна уч киши ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.

Бишкекнинг Первомай туман суди матбуот хизмати матбуот хабарларида иш бўйича ҳибсга олинган айбланувчилар исм-шарифларининг бош ҳарфларини кўрсатган. Бундан ташқари, жиноят иши Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МҚМ) томонидан қўзғатилгани маълум.

Журналистларга маълум бўлишича, ҳибсга олинганлардан бири Ўш шаҳридаги "Рус уйи" (Россотрудничество ваколатхонаси) ходими Наталя Секерина бўлган. Унга нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 416-моддаси 1-қисми (“Бошқа давлатларнинг қуролли тўқнашувларида фойдаланиш мақсадида ёлланма аскарларни ёллаш, молиялаштириш, моддий таъминлаш, тайёрлаш”) билан айбланган.
23.04.2025, 12:06
t.me/effectuz/83217
Россияда йирик артиллерия омбори портлади

Россиянинг Владимир вилояти, Киржач туманида кучли портлаш содир бўлди. Дастлабки тахминларга кўра, Бош ракета ва артиллерия бошқармасининг (ГРАУ) 51-арсеналида (11785-ҳарбий қисм) ўқ-дорилар детонацияси юз берган. Объектда бундан олдин ҳам портлаш юз берган, 2022 йил ёзидаги ҳодисада 4 киши ҳалок бўлган эди.

Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, объект яқинида гумбурлаган овозлар эшитилган. Ўқ-дориларнинг парчалари 5 км радиусга сочилиб кетган. Расмийлар Киржач шаҳрига йўлни Москва томондан тўсиб қўйди ва Барсово ва Мирний қишлоғидан аҳоли эвакуациясини эълон қилди.

Владимир вилояти губернатори Александр Авдеев портлаш содир бўлганини тасдиқлади, аммо бу ўқ-дори омбори эканига аниқлик киритмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 11:44
t.me/effectuz/83216
19
52
3.9 k
Қамалганлар чиқмаса ўзимни ўлдираман! – Зўрланган қиз

Бугунги кунда аёл-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари тобора кўпайиб бормоқда. Оила ичидаги босим, ижтимоий тазйиқлар ва ҳуқуқий ҳимоянинг етарли эмаслиги туфайли кўплаб аёллар жим туришга мажбур бўлмоқда. Бироқ, айрим жасоратли қизлар бу зўравонликларга чидай олмай, ўз бошидан кечирган оғир ҳолатларни оммага етказишга, ҳақиқатни айтишга қарор қилган.

Шундай мурожаатлардан бири яқинда Effect.uz ахборот агентлигига келиб тушди. Зўравонлик қурбони бўлган бир қиз ҳаётидаги ноҳақликларни фош этиш ва адолат талаб қилиш мақсадида бизга мурожаат қилди.

Воқеа ҳали вояга етмаган Т.Г. исмли шахс ва айбсиз жазо олаётган М.Ў. исмли шахс билан алоқадор. Воқеа шундай бўлгани айтилмоқда: вояга етмаган қизга 2 нафар шахс томонидан жинсий зўравонлик қилинган, аммо жаза 3 нафар шахсга берилган. Бунинг ортида қизнинг бобоси ва М.Ў. исмли шахснинг 2018 йилдан бери сабаб бўлаётган ички низолари турибди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 11:24
t.me/effectuz/83215
2
12
3.6 k
3 ойда 32 208 та Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2025 йилнинг январь-март ойларида 89 848 дона ҳар хил турдаги енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган.

Уларнинг русумлар бўйича сони қуйидагича:

Cobalt – 32 208 дона

Damas – 22 409 дона

Onix – 11 774 дона

Tracker – 10 513 дона

Kia – 6 150 дона

BYD – 2 913 дона

Chery – 1 996 дона

Haval – 1 885 дона

Махсус енгил автомобиллар – 7 426 дона

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 11:09
t.me/effectuz/83214
30
26
3.9 k
Гулнора Исламовна Каримова қамоқдан чиққани ҳақида жиддий манбалар хабар бермоқда.

Бироқ Олий суд матбуот котиби бу маълумот асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслмгини айтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 10:55
t.me/effectuz/83213
65
11
3.8 k
Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига келди

Президент Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва бугун ташриф билан келадиган туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашувлар ўтказади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 10:43
t.me/effectuz/83212
Хоразмда юк машинаси ёниб кетди

Хоразм вилояти Урганч туманида «KamAZ» ёниб кетди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, воқеа кеча, 22 апрель куни соат 18:16 да Урганч тумани «Туркманлар» маҳалласи ҳудудидан ўтган Д214 Урганч-Янгиариқ йўлининг 4 километрида юз берган.

«KamAZ» русумли юк машинаси ҳаракатланиб бораётганида олд ғилдираги шинаси ҳаво қўйиб юбориши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушган. Шундан сўнг машинанинг электр симларида қисқа туташуви юзага келиб, ёнғин содир бўлган.

Ёнғин туфайли юк автомашинаси кабина қисми ёниб зарарланган. Мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 10:04
t.me/effectuz/83211
Фарғона вилоятида қонунга хилоф равишда этил спирти ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “F.” МЧЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бекор қилинган бўлса-да, МЧЖ масъул шахслари “Пакана” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида қонунга хилоф равишда 4 500 литр этил спиртини ишлаб чиқарганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 09:44
t.me/effectuz/83210
23.04.2025, 09:25
t.me/effectuz/83208
23.04.2025, 09:25
t.me/effectuz/83209
Ая Софиянинг рамзий гумбази асрларга бардош бериш учун қайта тикланмоқда

1486 йиллик тарихи билан инсоният меросининг энг нафис иншоотларидан бири бўлган Истанбулдаги Ая София масжиди ўзининг улуғворлигини келажак авлодларга қолдирадиган кенг кўламли реставрация лойиҳасининг марказига айланди.

👉 https://effect.uz/6394

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 09:25
t.me/effectuz/83207
12
12
3.4 k
UzAuto Motors сотилади

UzAuto Motors, Ўзметкомбинат ва яна 29 та корхонанинг давлат акциялари халқаро маслаҳатчилар иштирокидаги аукционга қўйилади.

👉 https://effect.uz/6393

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 09:06
t.me/effectuz/83206
18
8
3.4 k
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактабларнинг битирувчилари давлат тилидан имтиҳон топширади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг тегишли буйруғи билан битирувчи синфларнинг якуний аттестациясида таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактаблар учун давлат тили мажбурий фанлар блокига киритилди.

Эндиликда таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактабларнинг битирувчилари давлат тилидан имтиҳон топширади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 08:41
t.me/effectuz/83205
1
17
3.5 k
Ўзбекистоннинг Ахборот кодекси қабул қилинади – лойиҳа

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган Миллий стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” қабул қилиняпти.

Бу борада президентнинг тегишли фармони лойиҳаси тайёрланган.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Миллий стратегияни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да жорий йилнинг сўнггига қадар АОКА, вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси ҳамда фуқаролик жамияти институтларига Ахборот кодекси лойиҳасини такомиллаштириш, белгиланган тартибда келишиш, шунингдек, Ахборот кодекси лойиҳасини белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш вазифаси топширилган.

Ушбу кодекс билан инсоннинг ахборот тарқатиш ва ахборот олишга доир ҳуқуқ ҳамда эркинликларига тегишли тушунча ва нормаларни тизимлаштириш, рақамли ахборот маконида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишида ҳуқуқий ҳимояни кучайтириш назарда тутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 08:25
t.me/effectuz/83204
9
23
3.9 k
2030 йил 1 январгача давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинади

“2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йилда хусусийлаштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹30 триллион сўмлик давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ва камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш;

🔹давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 115 та жамият устав капиталидаги улушларни, 659 та кўчмас мулк объектини ва 6,1 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш;

🔹дастлабки босқичда камида 30 та фойдали қазилма кон
ва участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш.

Шунингдек, 2030 йил 1 январгача давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинади.

Майдони 10 минг метр квадратгача бўлган давлат мулки объектлари юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тадбиркорларга 5 йил муддатга тўғридан-тўғри текин фойдаланишга берилади ҳамда шартнома шартлари бажарилган тақдирда ушбу тадбиркорларга баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотилади.

Бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўллангандан кейин ҳам 1 йилдан ортиқ муддатда сотилмаган ва харидорлар учун жозибадор бўлмаган кўчмас мулк объектлари бошқа юридик шахсларнинг устав капиталига улуш сифатида киритилади.

Бозорлар ва савдо мажмуалари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 07:33
t.me/effectuz/83203
18
15
3.9 k
Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"ни тарк этадими?

Абдуқодир Ҳусанов ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин. Клуб уни ижарага бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Пеп Гвардиола "Ман Сити" марказий ҳимоячиси Абдуқодир Хусановни кейинги мавсумда ижарага юборишни истамоқда, чунки январ ойидаги шартнома элита томоннинг талабларига ҳали тайёр эмас. (Фичажес - Испания) Трансфермаркт ҳозирда унинг бозорини 35,00 миллион еврога баҳоламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 07:10
t.me/effectuz/83202
5
16
3.9 k
Органик сертификатлашни маҳаллийлаштириш керак — Фермерлар кенгаши

🔸Мамлакатимизда 2025 йилдан бошлаб фермер хўжаликлари ва томорқаларда 10 мингдан ортиқ гектар  ерда органик маҳсулот етиштирувчиларга “Organic”, “Global gap”, “Halal”, “Kоsher” каби сертификат олиш ҳаражати учун субсидия ажратиш белгиланди.

🔸“Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонунда мувофиқликни баҳолаш ташкилотлари аккредитациядан ўтиши лозим.

🔸Органик сертификат олиш учун деҳқон хориждаги ташкилот вакилига  кўп маблағ сарфламоқда.

🔸“Органик маҳсулотни мувофиқлигини тасдиқловчи органлар учун талаблар” “Органик ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича IFOAM NORMS” халқаро ҳужжатнинг меъёрий талабини инобатга олиб ишлаб чиқилиши лозим.

🔸Шу боис, Фермерлар кенгаши 2025 йил 22 апрель куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига “Органик маҳсулот мувофиқлигини баҳоловчи маҳаллий ташкилотни аккредитация қилиш тартиби тўғрисида” низом ишлаб чиқиш ҳақида  таклиф киритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
23.04.2025, 06:12
t.me/effectuz/83201
10
20
4.5 k
Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди

Тасдиқланган Низомга кўра, субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади, жумладан:

➖ чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;

➖ хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;

➖ йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

➖ немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.

Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 млн сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
22.04.2025, 19:20
t.me/effectuz/83200
32
10
3.9 k
Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келади

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрель кунлари ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бўлажак музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Қайд этилишича, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
22.04.2025, 18:40
t.me/effectuz/83199
6
13
4.9 k
Ҳаж ва Умра ягона портали ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда фуқароларнинг ибодат ҳуқуқини енгиллаштириш мақсадида Ҳаж ва Умра зиёратларини электрон назорат қилувчи ягона портал ишлаб чиқилади. Президент фармонига асосан, портал 2025 йил 1 сентябргача ишга туширилади.

Ушбу платформа орқали ҳажга борувчилар учун ягона электрон навбат, Умра зиёратига йўл олувчилар учун эса электрон рўйхат шакллантирилади. Барча маълумотларни йиғиш, расмийлаштириш ва бошқариш жараёнлари рақамлаштирилади.

Порталга барча давлат ва хусусий идоралар маълумот тизимлари интеграция қилиниши лозим. Дин ишлари бўйича қўмита портални молиялаштириш, техник қўллаб-қувватлаш ҳамда барча ташкилотлар учун фойдаланиш имконини таъминлашга масъул бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
22.04.2025, 16:20
t.me/effectuz/83198
49
146
7.0 k
100 кишидан ортиқ одамни тўйига таклиф қилганлар катта миқдорда жаримага тортилади

Парламентдаги манбаларга кўра, 100 нафардан ортиқ киши иштирок этган тўй ўтказган шахсга ва ресторан эгаларига катта миқдорда жарима ҳамда такрорланса ундан ҳам оғир жазолар белгиланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, камчиқим тўй қилганларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
22.04.2025, 16:17
t.me/effectuz/83197
22
19
4.2 k
"Ҳокимнинг хизмат машинаси 47 та қоидабузарлик содир этган" – ЙҲХБ Наманган шаҳар ҳокимига жавоб қайтарди

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиев Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевнинг ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлаш ҳақидаги хатига жавоб қайтарди. Жавоб хатида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳокимликлари тасарруфидаги машиналар ўнлаб қоидабузарлик содир қилгани, муддати ўтган тўланмаган жарималар борлиги айтилган.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби тўланмаган жарималар белгиланган талабларга зид равишда ўрнатилган радарлардан келганини билдирди.

Аввалроқ Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиевга расмий хат билан мурожаат қилиб, белгиланган меъёрларга зид равишда ўрнатилган радарларни олиб ташлашни сўраганди. Ҳокимнинг хатида ноқонуний ўрнатилган радарлар аҳолида норозилик кайфияти ортишига сабаб бўлаётгани келтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
22.04.2025, 13:38
t.me/effectuz/83196
22.04.2025, 13:24
t.me/effectuz/83194
❗️Қозоғистонда ҳоким ўринбосари отиб кетилди

Маҳаллий манбаларига кўра, ҳоким ўринбосарига суиқасд қилинган ва унинг аҳволи оғир, лекин барқарор ҳолатда қолмоқда. Суиқасдда гумонланган шахс қўлга олинган.

Ҳодиса бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
22.04.2025, 13:24
t.me/effectuz/83195
6
14
3.9 k
22.04.2025, 13:24
t.me/effectuz/83193
Олтиннинг нархи тарихий рекорд даражага ошди

Жаҳон биржаларида олтиннинг нархи янги рекорд кўрсаткичга етди ва биринчи марта унинг бир унцияси (28,3495 грамм)ни қиймати 3500 доллардан ошди. Хусусан, Чикаго товар биржасидаги савдо маълумотларига кўра, июнь ойидаги олтин фьючерслари нархи 2,3 фоизга ошиб, бир унция учун 3504,2 долларга етди.

👉 https://effect.uz/6392

Telegram I Facebook I YouTube I Live
22.04.2025, 13:05
t.me/effectuz/83192
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa