Ўзбекистондаги мегалойиҳа: 2000 дан ортиқ олимлар оламшумул туҳфа тайёрлашяпти
Жорий йил январь ойида Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш ишлари якуний босқичга етган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, жараён билан танишган эди.
“Enter engineering” ходимларига ойлик иш ҳақи ўз вақтида берилмаётгани юзасидан текширув бошланган
“Enter Engineering Pte.Ltd” ва ушбу корхонага тааллуқли бўлган МЧЖларда ходимларга иш ҳақлари ўз вақтида тўланмаётгани ҳолати юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Бандар-Аббос шаҳридаги Шаҳид-Ражоий порти ҳудудида рўй берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Президент Масъуд Пезешкиёнга таъзия мактуби йўллади.
Qiziqarli faktlar: “Chek” so‘zi arab tilidagi “saqq” (tovarning pulini to‘lash haqidagi yozma hujjat) degan kalimadan kelib chiqqan. Cheklarga bo‘lgan ehtiyoj katta miqdordagi pullarni olis joylarga yetkazish xatarli bo‘lganidan kelib chiqqan.
Valyuta kurslari: $: 12,927.17 €: 14,717.58 ₽: 155.73
Тадқиқотчилар минг йиллар олдин йўқолган ҳидларни қайта тикламоқда
Тарих энди фақат кўриш ва эшитиш билан чекланмайди — немис олимлари минг йиллар олдин йўқолган ҳидларни тиклаш усулини топди. Бу инсоният ўтмишини ҳидлар орқали ҳис қилиш имконини беради.
Италиялик профессор-ўқитувчилар Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида дарс беради
Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ректори, профессор Ш.Ҳасанов Италиянинг Тушиа университети ректори Стефано Юбертини бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев телефон орқали мулоқот қилди
Мулоқотда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Электр энергияси ва газ учун янги тарифлар, товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари, Hamroh дастури доирасидаги грантлар ва кредитлар - қонунчиликдаги бу ва бошқа ўзгаришлар кейинги ойдан кучга киради.
Олимларнинг огоҳлантиришича, дунё рифларининг 84 фоиздан ортиғи маржонларнинг оқариши билан боғлиқ тарихдаги энг йирик ҳодисадан зарар кўрган, деб хабар беради ScienceAlert.
Qiziqarli faktlar: Braziliyada “Sutli so‘rg‘ich” degan daraxt bor. Uning tanasiga tig‘ sanchsangiz, sut otilib chiqadi. Bitta shunday daraxt kuniga 4 litr sut beradi. Faqat uning sutini ichishdan oldin suv aralashtirib, qaynatib olinsa bas.
Valyuta kurslari: $: 12,927.17 €: 14,717.58 ₽: 155.73
ТИВ раҳбари Олмаотада Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Олмаотада Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув ўтказди.
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қ.Қ.Тошиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Подмосковьеда Балашихадаги портлашда Бош штаб Бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари, генерал-лейтенант Ярослав Москалик ҳалок бўлди, дея хабар берди Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренко.
Ўзгидромет сел, сув тошқинлари ва сув босиш ҳолатларидан огоҳлантирди
Шу йилнинг 25 ва 27-30 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган ватандошларимизга тезкор ёрдам кўрсатиб, уларнинг Тошкентга қайтишига кўмаклашди.
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубогида ҳамюртларимиз 8 та медаль жамғаришди
Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WТ бўйича Осиё минтақаси учун Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги учун ташкил этилган турнир якунланди.
⚡️Равшан Эрматов олдинги чемпион футболчиларни нима хароб қилганини гапириб берди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 17 ёшлилар ўртасида Осиё чемпиони бўлган ўсмирлар терма жамоаси мураббий ва футболчилари ҳамда ота-оналар билан учрашди.
Ҳиндистон тўғон ва каналлар орқали сув оқишини назорат қилувчи тўртта шлюзни ёпиб, Ҳинд дарёсининг Покистон томон оқишини тўсиб қўйди. Бу ҳақда ANI News агентлиги хабар берди.
Самарқандда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди: ҳайдовчи ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиши мумкин
Ижтимоий тармоқларда пиёдалар йўлаги орқали йўлни кесиб ўтаётган кишиларни Lacetti машинаси катта тезликда келиб уриб юборгани акс этган видео тарқади.
Истанбулдаги зилзилада кучли қўрқув сабаб ўзбекистонлик фуқаро вафот этди
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
⚡️Илм-фан сари дадил қадам: Тошкент тиббиёт академиясида V Халқаро конференцияга старт берилди
Конференцияда АҚШ, Италия, Франция, Германия, Туркия, Хитой, Япония, Россия ва бошқа 20 дан ортиқ давлатларнинг 1000 нафарга яқин талабалари иштирок этмоқда.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари "Замонлар садоси" кўргазмаси билан танишдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан бирга Самарқанддаги халқаро туризм марказида ташкил этилган "Замонлар садоси" кўргазмасига ташриф буюрдилар.
Саида Мирзиёева ва Огулжаҳон Атабаева Самарқанддаги инклюзив таълим марказида бўлди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Огулжаҳон Гурбангулиевна Атабаева “Инсон“ ижтимоий хизматлар маркази ва Самарқанддаги инклюзив таълим марказига ташриф буюрди.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари биргаликда дарахт экдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда эман дарахтини экдилар.
Гурбангули Бердимуҳамедов «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотланди
Икки томонлама музокаралар якунида Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти - "Олий Даражали Дўстлик" орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Самарқандда Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари бўлиб ўтди
24 апрель куни "Silk Road Samarkand" мажмуасининг Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.
WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилиниши мумкин
Марказий банкда Хитойнинг йирик технологик компанияси “Tencent Holdings Ltd” таркибига кирувчи “Tencent Cloud International” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Трамп Зеленскийни Қримни Россияники деб тан олишдан бош тортгани учун танқид қилди
Владимир Зеленскийнинг Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олишдан бош тортиши ҳақидаги баёноти тинчлик музокараларига зарар келтиради, деб ҳисобламоқда АҚШ Президенти Дональд Трамп.
2025-2026 йилларда Микро ГЭСларни қуриш ва ишга тушириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилади
Тараққиёт ва тикланиш фонди томонидан 10 млн доллар миқдоридаги кредит линия ва Жаҳон банкидан жалб қилинадиган 150 млн доллар миқдоридаги имтиёзли кредитлар МикроГЭСлар қурилиш билан боғлиқ харажатларга йўналтирилади.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ: замонавий андозаларга мос Вазиятлар маркази фаолиятига доир
Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида юртимизда саноат тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда автоматлаштириш имкониятлари юзага келди.
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Redefinir filtros
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa
Ao continuar a utilizar o nosso serviço, você concorda com o uso de cookies.
Para saber mais sobre como usamos cookies, consulte nosso
Política de Privacidade