Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Channel age
Created
Language
Tajik
-
ER (week)
53.62%
ERR (week)

Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти ҳақида ёзаман. Расмиятчиликсиз, кузатувчанлик ва бир оз киноя билан. Шунингдек, дунёдаги қизиқ воқеа ва маълумотлар ҳақида бўлишаман.

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
167
АҚШнинг Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Украина урушларида қилган ҳарбий харажатлари

1. Ироқ уруши (2003–2011):

2,4 триллион доллардан зиёд

2. Афғонистон уруши (2001-2021):

2,3 триллион доллардан зиёд

3. Сурия уруши (2011-2025):

100 миллиард доллардан зиёд

4. Украина уруши (2022 - давом этаяпти):

180 миллиард доллардан зиёд

Бу ҳаражатлар аслида Америка хусусий ҳарбий компанияларидан сотиб олинган қурол-яроғ, ракеталар, дронлар, ҳарбий самолетлар, ҳаво ҳимоя тизимлари, учувчисиз аппаратлар, танклар, зирҳли транспорт воситалари ва ҳоказоларни ўз ичига олади.

Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Украина урушларидан энг кўп пул ишлаган Америка компаниялари:

1. Lockheed Martin
— Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Украина урушларидан тахминан 180–200 миллиард доллар фойда олган.

2. Raytheon Technologies
— Барча урушлардан тахминан 140–160 миллиард доллар фойда топган.

3. Boeing
— Афғонистон ва Ироқ урушларидан тахминан 100–120 миллиард доллар даромад кўрган.

4. General Dynamics
— Афғонистон, Ироқ ва Украина урушларидан тахминан 80–100 миллиард доллар фойда олган.

5. Northrop Grumman
— Афғонистон, Сурия ва Украинадан тахминан 60–80 миллиард доллар даромад олган.

6. Halliburton / KBR
— Логистика ва нефт хизматларидан асосан Афғонистон ва Ироқда тахминан 80–90 миллиард доллар ишлаган.

7. BAE Systems
— Сурия ва Украина урушларидан тахминан 20–30 миллиард доллар фойда олган.

8. Thales Group
— Сурия ва Украинадан тахминан 10–15 миллиард доллар даромад топган.

9. Bechtel Corporation
— Инфратузилма ва қурилиш шартномалари орқали Афғонистон ва Ироқда тахминан 5–7 миллиард доллар фойда олган.

10. ExxonMobil
— Энергетика соҳасида Ироқ ва Афғонистон урушлари оқибатида нефт нархларининг ошиб кетиши орқали тахминан 100 миллиард доллардан ортиқ фойда топган.

@alitoshkandi
04/28/2025, 20:48
t.me/alitoshkandi/278 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
321
Уруш — бу ҳар доим халқлар учун фожиа ва қурол-аслаҳа концернлари, банклар, энергетика гигантлари ва элиталар учун ўз фойда ва таъсирини ошириш имкониятидир.

@alitoshkandi
04/28/2025, 19:38
t.me/alitoshkandi/277 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
477
Ториқ Абу Хузайр — Исроил босқинчи кучлари томонидан асоссиз равишда қўлга олинган ва қамоққа ташланган фаластинлик ёш бола. Қамоқда у қаттиқ калтакланди ва жисмоний жабр кўрди, юзида кўзга кўринадиган жароҳатлар пайдо бўлган.

У судга юзидаги жароҳат излари билан олиб келинди. Судда унинг ҳолати аниқ кўриниб турсада, унга нисбатан адолатли муносабат ва муҳофаза чоралари кўрилмади.

Ториқнинг фақатгина “айби” — ўзининг тортиб олинган ҳуқуқларини талаб қилиш, ўз халқи учун озодлик исташ эди. Аммо глобал аҳамиятга эга инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу воқеага деярли эътибор қаратмади.

Агар бу воқеа бошқа бирор давлатда содир бўлганида эди, унинг сурати бутун дунё экранларида намоён бўларди, барча инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, либераллар, феминистлар ва айниқса болалар ҳуқуқи ҳимоячилари қўзғалган бўларди, ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказган бўларди. Лекин уларнинг кўпчилиги жим бугун.

Ториқ Абу Хузайрнинг ҳикояси фақат унинг шахсий фожиаси эмас — бу бутун бир халқнинг адолат ва эркинлик учун курашишда бошдан кечираётган изтиробларининг тимсолидир.

@alitoshkandi
04/28/2025, 16:32
t.me/alitoshkandi/276 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
589
Исроил ҳаво кучлари 27 апрель куни Ливан пойтаҳти Бейрутнинг жанубий ҳудудида ҳаво ҳужумини амалга оширди.

Бу зарба беш ой олдин “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўртасида тузилган ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай амалга оширилди.

Ливан расмийлари ҳужумни мамлакат суверенитетига қарши очиқ бузилиш деб баҳолади.

@alitoshkandi
04/28/2025, 08:15
t.me/alitoshkandi/275 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
599
Axios нашрининг хабар беришича, Трамп маъмурияти Шимолий Корея билан мулоқотни қайта тиклаш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

@alitoshkandi
04/28/2025, 06:40
t.me/alitoshkandi/274 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
592
Politico нашри ёзишича, Трампнинг катта ўғли ҳамкорлари билан Вашингтонда ўта бойлар учун махсус клуб очишга қарор қилган. Клубга фақат таклиф орқали, 500 минг доллардан зиёд тўлов эвазига кириш мумкин бўлади.

@alitoshkandi
04/28/2025, 05:35
t.me/alitoshkandi/273 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
913
(Давоми)

Чиплаштиришнинг босқичлари:

Тайёргарлик босқичи (2020–2025 йиллар)

Технологик база: Нейротехнологиялар, биочиплар ва соғлиқ учун имплантлар соҳасининг фаол ривожланиши.
Психологик тайёргарлик: ОАВ, фильмлар ва янгиликлар орқали чипларга нисбатан ижобий муносабат (“қулайлик”, “соғлиқ”, “ривожланиш”) шакллантирилади.
Биринчи фойдаланувчилар: кўнгиллилар, техноэнтузиастлар ва касал инсонлар (масалан, касалликларни даволаш учун имплантлар).

Оммабоп жорий этиш босқичи (2025–2030 йиллар)

Идентификация учун биочиплар: Ишга кириш учун, транспорт, давлат хизматлари ва банклардан фойдаланиш учун чиплар.
Тиббий дастурлар: Давлатлар “соғлиқни мониторинг қилиш” мақсадида кексалар ва беморларга чип ўрнатишни субсидиялашни бошлайди.
Ижтимоий реклама: Чиплар “келажакдаги нормал ҳаёт”нинг ажралмас қисми сифатида фаол тарғиб қилинади.

Мажбурийлик босқичи (2030–2035 йиллар)

Ҳуқуқий мустаҳкамлаш: Кўплаб мамлакатларда айрим касблар (ҳарбийлар, полиция, тиббиёт ишчилари) учун чиплаштириш мажбурий бўлади.
Рақамли пуллар билан боғлаш: Чип рақамли валюталар, ижтимоий бонуслар ва нафақалар учун “калит” бўлиб хизмат қилади.
Чипдан воз кечиш = ҳуқуқлардан воз кечиш: Чипсиз харид қилиш, сотиш, саёҳат қилиш ва тиббий хизмат олиш имконсиз бўлади.

Тўлиқ назорат босқичи (2035–2040 йиллар)

Нейроинтерфейслар: Чиплар инсоннинг қабул қилиш қобилияти ва хулқ-атворига (масалан, мияни стимуллаш орқали) таъсир кўрсата олади.
Шахсий ишонч баллари: “Ижтимоий рейтинг” (Хитойдагига ўхшаш) тизимлари инсоннинг ҳаракатларини қайд этиш учун жорий этилади.
Оммавий автоматизация: Жамиятдаги кўпчилик жараёнлар чиплардан келаётган маълумотларга асосланган ҳолда бошқарилади.

Чиплаштириш технологияларига энг кўп сармоя киритаётган икки энг йирик компаниялар:

Neuralink (Илон Маск) — мияни компьютер билан тўғридан-тўғри улайдиган нейроинтерфейсларни ишлаб чиқмоқда.

Blackrock Neurotech (Ларри Флинк) — мия функцияларини тиклаш учун имплантлар ишлаб чиқаради.

@alitoshkandi
04/27/2025, 22:35
t.me/alitoshkandi/272 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
249
ЧИПЛАШТИРИШ (ЧИПИЗАЦИЯ) нима ва нима учун у керак?
(Жаҳон элиталарининг инсониятни чиплаштириш орқали назорат қилиш режалари)

Аввало чиплаштириш нима эканлигига изоҳ берайлик. Чиплаштириш ёки чипизация— бу инсонни рақамли тизимлар билан интеграция қилиш, бошқариш ёки назорат қилиш мақсадида микрочипларни оммавий тарзда инсон жасадига жойлаштириб ундан фойдаланиш жараёнидир.

Бу жараён бугунда босқичма-босқич амалга оширилмоқда: аввал чиплар инсон ҳаётини енгиллаштириш ва соғлиғини назорат қилиш учун жорий этилади, кейин эса улар тўлов воситасига, шахсий маълумотларнинг асосий манбасига айлантирилади. Шу тариқа, ҳар бир инсоннинг ҳаракатлари, ўй-хаёллари ва ҳатто ҳиссиётлари махсус тизимлар орқали кузатилади ва бошқарилади.

Чиплаштириш орқали элиталар инсонларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаолиятини тўлиқ назорат қилиб, глобал миқёсда янги бошқарув тизимини ўрнатишга интилишмоқда. Бу жараён келажакда инсон эркинлигининг жиддий чекланиши ва мустақил фикрлаш имкониятларининг йўқолишига олиб келади.

Чиплаштириш қуйидаги йўллар орқали амалга оширилиши мумкин:

Тиббий қурилмалар орқали

Чиплар “тиббий мақсадларда” инсон танасига жойлаштирила бошланади — масалан, саломатлик ҳолатини назорат қилиш, юрак имплантлари, қандли диабетни кузатиш, Паркинсон касаллигида нейростимуляторлар қўллаш ва ҳоказолар учун.

Тўлов ва идентификация функциялари орқали

Чиплар банк карталари, паспортлар ва рухсатномаларнинг ўрнини босади. Ҳозирнинг ўзида Швеция каби мамлакатларда одамларга NFC-чиплар ўрнатилиб, улар орқали тўлов қилиш ёки эшикларни очиш тажриба қилинмоқда.

Нейроинтерфейслар орқали

Илон Маскнинг Neuralink каби компаниялари инсон миясини компьютерга улайдиган чиплар ишлаб чиқмоқда. Расман — касалликларни даволаш ёки ақлий имкониятларни кенгайтириш учун. Лекин аслида бу инсон фикрлари, хулқ-атвори ва ҳиссий ҳолатларини назорат қилиш имконига эга бўлиш учун яратиляпти.

Хавфсизлик тизимлари ва “ақлли шаҳарлар” орқали

Хавфсизликни ошириш баҳонасида катта шаҳарларда идентификация учун биочиплар мажбурий қилиб жорий этилиши мумкин: жамоат биноларига кириш, поездларга чиқиш, турли хизматлардан фойдаланиш учун.

Ижтимоий босим ва мажбурий дастурлар орқали

Дастлаб чиплаштириш ихтиёрий (“қулайлик” учун) қилиб кўрсатилади, лекин вақт ўтиши билан бу ишга жойлашиш, таълим олиш, тиббий хизматлар ва ижтимоий ёрдамлар олиш учун мажбурий бўлиши мумкин. Чипдан воз кечганлар эса муҳим хизматлардан маҳрум қилинади.

Болалар орқали

Чиплаштириш стратегияларидан бири янги туғилган болаларга уларнинг “хавфсизлиги” (“болалар ўғирланишининг олдини олиш”, “саломатликни кузатиш”, “тиббий ёрдамни енгиллаштириш”) учун микрочиплар ўрнатилиши мумкин. Бу эса чип билан яшашни оддий ҳолат деб қабул қилувчи янги авлодни вужудга келтиради.

(Давоми бор)

@alitoshkandi
04/27/2025, 22:32
t.me/alitoshkandi/271 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
375
Кадрларда Италиянинг Болонья шаҳри тасвирланган. Фаластин куфиясини таққан болалар русларнинг “Катюша” қўшиғи остида Италиянинг нацистлар ишғолидан озод қилинганининг 80 йиллигини нишонлаяпти.

Бу кун ХАМАСнинг бутун дунё бўйлаб Исроил ишғолига қарши глобал намойишлар ўтказишга чақириқлари билан мос келди.

@alitoshkandi
04/27/2025, 21:02
t.me/alitoshkandi/270 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
444
Япониянинг Киото шаҳрида жойлашган Wind Villa меҳмонхонаси исроиллик мижоздан меҳмонхонага жойлашиш шарти сифатида «у ҳеч қачон ҳарбий жиноятлар содир этмаган» деган мажбуриятномани имзолашни талаб қилди.

Ҳужжатда шундай дейилади:

«Мен ҳеч қачон халқаро ва инсонпарварлик ҳуқуқини бузадиган ҳарбий жиноятларда иштирок этмаганман;

мен ҳеч қачон қуйидагиларни ўз ичига олган (аммо улар билан чекланмаган) ҳарбий жиноятларни содир этмаганман: фуқароларга (болалар, аёллар ва бошқалар) ҳужум қилиш, таслим бўлган ёки асирга тушган шахсларни ўлдириш ёки уларга шафқатсиз муомала қилиш, қийноқ қилиш ёки ғайриинсоний муносабатда бўлиш, жинсий зўравонлик, мажбурий кўчириш, талон-тарож ёки Халқаро жиноят судининг Рим статутининг 8-моддасига тушадиган ҳар қандай бошқа ҳаракатлар;

Мен ҳеч қачон ҳарбий жиноятларни режалаштирмаганман, уларни содир этиш учун буйруқ бермаганман, ёрдам бермаганман, шунингдек бундай ҳаракатларда иштирок этмаганман;

Мен халқаро ва инсонпарварлик ҳуқуқларига амал қилишга ва ҳарбий жиноятларда ҳеч қандай тарзда иштирок этмаслик учун ваъда бераман.

Исроиллик мижоз Google сайтида меҳмонхона ҳақидаги шарҳда фақат битта юлдуз қўйган.

@alitoshkandi
04/27/2025, 20:04
t.me/alitoshkandi/269 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
532
Бирлашган Араб Амирлиги (БАА) Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга киришни тақиқлади.

20 апрель куни Дубайда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида содир бўлган оммавий жанжал натижасида бир киши ҳалок бўлиб, яна бир киши оғир жароҳат олганди. Оқибатда 40 киши қўлга олинди.

Бугун БАА Ташқи ишлар вазирлиги барча Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга кириш тўлиқ тақиқланганини эълон қилди. Шунингдек, БАА Ўзбекистон билан визасиз режимни бекор қилиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.

@alitoshkandi
04/27/2025, 19:06
t.me/alitoshkandi/268 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
549
2025 йил 26 апрель куни Эроннинг Бандар-Аббос шаҳрида жойлашган Шаҳид Раджаи портида кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда камида 28 киши ҳалок бўлган ва 1100 нафардан ортиқ киши жароҳат олган.

Портлаш маҳаллий вақт билан тахминан 12:20 да контейнер терминали ҳудудида юз берди. Илк маълумотларга кўра, ҳодиса портда сақланаётган хавфли кимёвий моддалар, хусусан натрий перхлорати (қаттиқ ёнилғи таркибий қисми)нинг ёниши натижасида рўй берган.

Портлаш кучли ёнғин ва юксак қора тутун устунини келтириб чиқарди, бу ҳолат ўнлаб километр узоқликдан ҳам кўринган. Зарба тўлқини яқин атрофдаги биноларнинг ойна-шишаларини синдирган ва ҳатто 20 км узоқликда жойлашган Қешм оролида ҳам эшитилган.

Шаҳид Раджаи порти Эроннинг энг йирик денгиз савдо маркази ҳисобланади ва йилига тахминан 80 миллион тонна юкларни қабул қилади. Портлашдан сўнг портдаги барча ишлар вақтинча тўхтатилди, маҳаллий мактаб ва муассасалар ёпилди. Ҳормозган вилоятида уч кунлик мотам эълон қилинди.

@alitoshkandi
04/27/2025, 17:29
t.me/alitoshkandi/267 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
538
Суриянинг вақтинчалик президенти Ахмад аш-Шаръа New York Times нашрига берган баёнотида Дамашқ Россиядан қурол-яроғ харид қилиш имкониятини инкор этмаслигини ва шу билан бирга Россия ёрдамида Сурия электростанциялари фаолиятини таъминлашга қизиқиш билдирганини маълум қилди.

Аш-Шаръанинг сўзларига кўра, Сурия ўз мудофаа сиёсатини амалга оширишда Россия ва Туркияни асосий ҳамкорлар сифатида кўради. Унинг таъкидлашича, ҳар икки давлатнинг Сурияда ҳарбий базалари мавжуд бўлиб, ушбу масала бўйича музокаралар давом этмоқда.

Ахмад аш-Шаръа, шунингдек, Россиянинг Башар Асадни Дамашққа топширишдан бош тортгани Москвага Суриядаги ҳарбий базалардан фойдаланиш имкониятини чекламаслигини ҳам аниқ қилди.

@alitoshkandi
04/27/2025, 17:16
t.me/alitoshkandi/266 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
624
Покистон Ҳиндистон чегарасига оғир ҳарбий техника ва қурол-яроғларни ташишни изчил давом эттирмоқда.

@alitoshkandi
04/27/2025, 11:32
t.me/alitoshkandi/265 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
635
Нью-Йоркдаги Фаластин тарафдорлари Ғазода олиб борилаётган қирғинчилик уришига қарши фаолиятларини давом эттирмоқдалар.

Трамп маъмуриятига мурожаат қилиб айтилади: “ҳеч қандай депортация, ҳеч қандай девор, ҳеч қандай бомба бу ҳаракатни тўхтата олмайди. Биз Ғазони қўллаб-қувватлаймиз. Биз Фаластинни қўллаб-қувватлаймиз ва ҳеч ким бизнинг иродамизни синдиролмайди”.

@alitoshkandi
04/27/2025, 10:01
t.me/alitoshkandi/264 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
726
Moderna ва Pfizer вакциналарида 2-3 ой хона ҳароратида сақлангандан кейин пайдо бўлган ғалати кристаллсимон нанотузилмалар аниқланган

Доктор Дэниел Нагасе фикрига кўра бир неча ой совитишсиз сақланган Pfizer ва Moderna вакциналари флаконларида ғалати кристаллсимон шакллар ва толасимон тузилмалар пайдо бўлган ва ҳеч қандай биологик материал излари аниқланмаган.

Баъзи тадқиқотчилар бу ҳолатни графен асосидаги нанотехнологиялар ва ўзини ўзи ташкил этувчи тузилмалар мавжудлигининг далили сифатида кўришмоқда. Уларга кўра, бундай моддалар одамларга уларнинг розилигисиз графен ва биологик қурол коктейлларини ишлатган ҳолда сингдирилган ва кейинчалик 5G тўлқин частоталари ёки роутер орқали фаоллаштирилиши мумкин. Бу эса инсонларни 5G билан биотехнологик жиҳатдан мувофиқ бўлишини ва улар устидан тўлиқ назорат қилиш имконини бериши мумкин.

@alitoshkandi
04/27/2025, 07:13
t.me/alitoshkandi/263 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
674
Financial Times нашрининг хабар беришича, Хитой Жанубий Хитой денгизида Вьетнамга тегишли бўлган Сэнд-Кей оролини босиб олди. Хитой ҳарбийлари мазкур ҳеч ким яшамайдиган оролни эгаллаб, у ерда жойлашган Вьетнам ҳарбий иншоотлари ва балиқчилик станциясини назоратга олди. Улар оролга Хитой Халқ Республикасининг байроғини ўрнатиб, уни ўз ҳудуди деб эълон қилди.

@alitoshkandi
04/27/2025, 06:45
t.me/alitoshkandi/262 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
738
Ватиканда Рим Папаси Францискнинг дафн маросими бўлиб ўтди

Папа Франциск, Рим-католик черковининг 266-папаси, 2025 йил 21 апрель куни 88 ёшида инсульт ва юрак етишмовчилиги туфайли вафот этди.

Унинг дафн маросими 26 апрель куни Ватикандаги Авлиё Пётр майдонида бўлиб ўтди. Унда тахминан 250 000 киши ва 130 дан ортиқ хорижий делегация вакиллари қатнашди.
Маросимни кардинал Жованни Баттиста Ре бошқарди.

@alitoshkandi
04/26/2025, 20:34
t.me/alitoshkandi/261 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
559
Уларга стол ҳам керак эмас: Трамп ва Зеленскийнинг Ватикандаги учрашуви

Рим Папаси билан видолашув маросими олдидан Дональд Трамп ва Владимир Зеленский учрашув ўтказди.

@alitoshkandi
04/26/2025, 17:08
t.me/alitoshkandi/260 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
693
Ғазодаги уруш даврида Исроил 67,6 миллиард АҚШ доллар моддий зарар кўрди

Исроил Марказий банки ва Молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йил охирига келиб Ғазодаги уруш сабабли Исроилнинг иқтисодий йўқотишлари тахминан 67,6 миллиард АҚШ долларни ташкил этган.

Ушбу миқдор тўғридан-тўғри ҳарбий харажатлар, фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлар ва иқтисодий даромад йўқотишларини қамраб олади. Бироқ, барча молиявий оқибатлар ҳали тўлиқ ҳисобга олинмаган.

@alitoshkandi
04/26/2025, 07:34
t.me/alitoshkandi/259 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
280
Financial Times нашрининг ёзишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатлашганини ва унинг натижасида 200 та савдо келишуви тузилганини маълум қилган.

@alitoshkandi
04/26/2025, 06:40
t.me/alitoshkandi/258 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
502
АҚШ Саудия Арабистонига 100 миллиард долларлик қурол-яроғ сотишни таклиф қилмоқда

13–16 май кунлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифи чоғида бу борада расмий баёнот берилиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, америкалик ҳарбий саноат гиганти Lockheed Martin Саудия Арабистонига C-130 ҳарбий-транспорт самолётлари етказиб бериши мумкин. Шунингдек, қиролликка ракеталар ва радар тизимлари ҳам сотилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, АҚШ ва Саудия Арабистони вакиллари май ойида бешинчи авлод F-35 жанговор учоқлари етказиб бериш имконини муҳокама қилиши кутиляпти. Бироқ ушбу самолётлар бўйича келишув Трамп ташрифи вақтида имзоланиши эҳтимоли жуда кам.

Бунинг асосий сабаби АҚШ ҳар доим ўзининг стратегик ҳамкори Исроилнинг ҳарбий устунлигини сақлаб қолишни устувор вазифа сифатида кўради ва араб давлатларига сотиладиган қурол-аслаҳаларнинг Исроилникидан пастроқ даражада бўлишига алоҳида эътибор беради.

@alitoshkandi
04/26/2025, 00:33
t.me/alitoshkandi/257 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
548
Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штати иқтисодиёти номинал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми бўйича Японияни ортда қолдирди ва дунёда АҚШ, Хитой ва Германиядан кейин тўртинчи ўринни эгаллади. Халқаро Валюта Жамғармаси ва АҚШ Иқтисодий таҳлиллар бюроси маълумотларига кўра, ўтган йили Калифорниянинг ЯИМ кўрсаткичи 4,1 трлн долларни ташкил этди, Японияники эса — 4,02 трлн долларни.

@alitoshkandi
04/25/2025, 23:44
t.me/alitoshkandi/256 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
573
Apple келаси йилнинг ўзида iPhone смартфонларининг деярли бутун йиғилишини Хитойдан Ҳиндистонга кўчиришни режалаштирмоқда, деб ёзади Financial Times. Мақсад — Ҳиндистонда йиғиладиган телефонлар сонини йилига 60 миллиондан ошириш. У ерда йиғилган iPhone смартфонлари АҚШ бозорига йўналтирилади. Нашрнинг қайд этишича, Ҳиндистонда йиғиш қувватларини шошилинч кенгайтиришга Трамп жорий этган божлар сабаб бўлган.

@alitoshkandi
04/25/2025, 23:22
t.me/alitoshkandi/255 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
627
Ҳозирги вақтда Путин Кремлда Трампнинг махсус вакили Уиткофф билан учрашмоқда, дея хабар берди Песков.

@alitoshkandi
04/25/2025, 20:24
t.me/alitoshkandi/254 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
711
Испания Исроилнинг IMI Systems компанияси билан боғлиқ ўқ-дорилар хариди бўйича шартномани бекор қилди.
Шартнома Испания Гражданлик гвардияси учун 15,3 миллион дона 9 мм калибрли ўқ-дориларни 6,6 миллион евро қийматида етказиб беришни назарда тутган эди.

Бу қарор Испаниядаги чап қанот коалициясидаги Sumar партияси босими остида қабул қилинди. Улар ушбу шартномани коалиция келишувларига зид ва Испаниянинг Ғазодаги вазият бўйича расмий позициясига қарши деб баҳолади.

Бош вазир Педро Санчес шахсан аралашиб, шартномани бекор қилиш тўғрисида кўрсатма берди. Бу қарор қонуний ва молиявий оқибатларга олиб келиши мумкин эди, аммо ҳукумат бирлигини сақлаш ва Испаниянинг Фаластинни қўллаб-қувватлашини намоён қилиш мақсадида шундай йўл тутилди.

@alitoshkandi
04/25/2025, 16:00
t.me/alitoshkandi/253 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
605
Фаластин дунёдаги ҳақиқатни фош этди. У бизга ким эканлигимизни ва қадримиз қанақа эканлигини кўрсатди.

Биз — қалби ўлик, ҳис-туйғудан холи бўлган истеъмол жамиятмиз

Бу видео сунъий интеллект (AI) ёрдамида яратилган.

@prezidentgordon

@alitoshkandi
04/25/2025, 12:56
t.me/alitoshkandi/252 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
531
Ҳиндистон ва Покистон ўртасида жанглар бошланди

Ҳиндистон Қуролли Кучлари ўзининг чегара постлари ўққа тутилганини маълум қилди. Ҳужум Жамму ва Кашмир ҳудудидаги назорат чизиғи яқинида содир бўлган.

Ҳар икки мамлакат ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда. Ҳиндистон ва Покистоннинг ҳар бири тахминан 160 та ядровий қуролга эга.

@alitoshkandi
04/25/2025, 12:16
t.me/alitoshkandi/251 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
649
Инсон танасидаги барча қон томирларининг умумий узунлиги тахминан тўқсон олти минг километрни ташкил қилади.

@alitoshkandi
04/25/2025, 06:45
t.me/alitoshkandi/250 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
692
«Кимки одамларга шукр айтмаса, Аллоҳга ҳам шукр қилмаган бўлади».

(Имом Аҳмад ривояти)

@alitoshkandi
04/25/2025, 01:02
t.me/alitoshkandi/249 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
807
(Давоми)

ФРС орқасида ким туради?

Федерал Резерв Тизими (Federal Reserve System, ФРС) — АҚШнинг марказий банки бўлса ҳам, лекин у давлатга деярли бўйсунмайди. Унинг тузилиши ва таъсир доираси шу қадар мураккабки, унинг ортида ким туриши ҳақидаги савол бугун ҳам АҚШда ва бутун дунёда энг муҳокамали мавзулардан бири бўлиб турибди.

1. ФРС тузилиши ва у кимга тегишли?

ФРС 1913 йилда ташкил этилган. Унинг тузилиши икки қисмдан иборат.

Федерал Резерв Бошқарув Кенгаши (Вашингтонда жойлашган бўлиб, таркибида 7 аъзо бор ва уларни давлат президенти тайинлайди).

12 та минтақавий резерв банклари - уларнинг эгалари АҚШнинг йирик хусусий банклари ҳисобланади. Бу банклар ФРСнинг “акциядор”лари ҳисобланади, аммо бу акциялар бозорда сотилмайди ва улар фақат маълум ҳуқуқ ва ваколат беради, тўлиқ мулкчилик ҳуқуқини эмас.

2. ФРС ва АҚШ давлат қарзи

АҚШнинг давлат қарзи 2025 йилда 35 триллион доллардан ошди. Унинг тахминан 20 фоизи ФРС балансида жойлашан. ФРС Америка давлат облигацияларини давлат иқтисодини стимуляция қилиш мақсадида очиқ биржада доимий равишда харид қилиб туради.

Давлат қарзининг 40% дан ортиқ қисми BlackRock, Vanguard, State Street, JP Morgan, Citibank. Goldman Sachs, Morgan Stanley, Bank of America, Wells Fargo каби йирик инвестицион компаниялар ва молия банкларига тегишли. Энг қизиғи шу банклар ФРСнинг асосий акционерлари ҳисобланади. Ва шу банкларнинг энг йирик акционерлари эса BlackRock, Vanguard, State Street ҳисобланади.

Энг қизиғи ФРСнинг барча акционерлари хусусий банклар, ва шу хусусий банкларнинг акционерлари эса хусусий инвестицион компаниялар ва молия институтлари ҳисобланади.

3. ФРСни кимлар назорат қилади?

Формал жиҳатдан — АҚШ президенти ва Конгресс. Аммо амалда:

BlackRock — 11 трлн доллардан ортиқ активларини бошқаради, ФРСнинг кенгашларида иштирок этади.

Vanguard ва State Street — BlackRock’нинг ўзида ҳам уларнинг улкан улушлари бор.

Уолл-стритнинг йирик 12 та молия банклари

Уларнинг барчаси ФРС минтақавий тузилмаларида қатнашади ва қарорлар қабул қилиш жараёнига таъсир ўтказишади.

Бу тизим хусусий ва “давлат ичидаги давлат” каби ўзига хос гибрид ташкилотдир. Унинг ички тузилиши шунчалик ёпиқ ва мураккабки, унинг ортидаги ҳақиқий таъсир кучларини аниқлаш осон эмас.

4. ФРС нима учун муаммоли институт ҳисобланади?

ФРС ўзининг сиёсий қарорлари орқали инфляция, ишсизлик, доллар курси ва бозорлар ҳаракатига жуда катта таъсир кўрсатади.

Шаффофлик етишмаслиги: ФРС тўлиқ аудитдан ўтмайди. Кўпгина қарорлар фақат ички муҳокамалар орқали қабул қилинади.

Қарз устига қурилган иқтисодиёт - ФРС фоизли пул эмиссияси орқали иқтисодиётни қувватлаб туради, лекин бу миллий қарзни янада ўсишига олиб келади.

Хулоса

ФРС ҳар йили доллар эммисиясини амалга ошириб уни АҚШ ҳукуматига фоиз асосида “қарзга” беради.

Бу ажратиладиган триллион долларларни давлат облигация ва активларини эвазига қайтариб олади (чунки ФРСдан олинган долларларни қайтариш имкони йўқ). Бу АҚШ ҳукуматининг бутунлай ФРСга молиявий ва иқтисодий қарамлигини билдиради. ФРС орқасида хусусий молия банклари ва инвестицион компаниялар турганлиги эса Америка ҳукуматининг шу кучлар томонидан бошқарилишини англатади.

@alitoshkandi
04/24/2025, 12:18
t.me/alitoshkandi/248 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
458
ФРС орқасида ким туради? Америка иқтисодиётининг кўринмас эгалари ким?

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти ва геосиёсатга оид деярли бирорта жиддий тадқиқот ФРС омилисиз тўлиқ бўла олмайди. Гап АҚШнинг марказий банки — Федерал Резерв Тизими (Federal Reserve System) ҳақида кетмоқда. Бу институт нафақат Америка миллий валютаси — долларни эмиссия қилади, балки бутун дунёдаги асосий ҳисоб-китоб воситаси — глобал валютани ҳам назорат қилади.

АҚШ долларининг бу мақоми 80 йил аввал, 1944 йилда Бреттон-Вудс конференциясида тасдиқланган эди. У ерда жаҳон молиявий тизими учун асос сифатида олтин-доллар стандарти қабул қилинган. Бу тизим иккинчи жаҳон урушидан сўнг дунёдаги молиявий тартибни белгилаб берди.

1976 йилдаги Ямайка конференциясида эса ушбу стандарт бекор қилиниб, қоғоз-доллар стандартига ўтишга қарор қилинди. Шундан кейин ҳам АҚШ доллари ўзининг ҳукмрон мақомини сақлаб қолди ва бугунги кунгача дунё молиясининг устуни бўлиб келмоқда.

Кўпчилик шундай савол қўяди: нега АҚШ валютаси ҳар қандай инқироздан омон чиқади? Жавоб — ФРС фаолиятида. Аммо бу фаолият шаффоф эмас, чунки ФРС — бу давлат органи эмас, хусусий тузилма. Шунга қарамай, вақт-вақти билан унинг ортида кимлар тургани, қандай қарорлар қабул қилинаётгани ва нима учун у “давлат ичидаги давлат” деб аталиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлиб туради.

(Давоми бор)
04/24/2025, 12:18
t.me/alitoshkandi/247 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
538
Москва Суриянинг янги ҳокимиятига Асадни топширмади

Москва 2024 йил декабрида Россиядан сиёсий бошпана олган Суриянинг собиқ президенти Башар Асадни янги суриялик ҳокимиятга топширишдан бош тортди. Бу ҳақда Суриянинг амалдаги етакчиси Аҳмад аш-Шаръа The New York Times нашрига берган суҳбатида маълум қилди.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Асадни топшириш илтимоси январь ойида ва шунингдек, февраль ойида аш-Шаръа билан Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбати чоғида муҳокама қилинган.

Башар Асад мамлакатни 2000 йилдан бери бошқарган, унинг оиласи эса 1971 йилдан бери ҳокимиятда бўлган. 2024 йил 8 декабр куни муҳолифат ҳокимиятни эгаллагандан сўнг, Асад оиласи билан бирга президент Путин қарорига кўра Россияга эвакуация қилинган.

@alitoshkandi
04/24/2025, 10:32
t.me/alitoshkandi/245 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
597
WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинади

Ўзбекистон “WeChat Pay” рақамли тўлов тизимини маҳаллий тўлов инфратузилмасига интеграция қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Марказий банкда Хитойнинг “Tencent Cloud International” делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда сўз борди. Томонлар тўлов технологиялари соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдириб, келгусидаги амалий қадамларни муҳокама қилдилар.

@alitoshkandi
04/24/2025, 09:32
t.me/alitoshkandi/244 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
606
АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистонига сафаридан сўнг Владимир Путин билан учрашув бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди.

@alitoshkandi
04/24/2025, 07:30
t.me/alitoshkandi/243 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
621
Трамп Зеленскийнинг Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишни истамаслиги ҳақидаги баёноти «тинчлик музокараларига жуда катта зиён етказаётганини» айтди.

АҚШ президентининг таъкидлашича, Украина учун вазият даҳшатли — Зеленский ё тинчликка эришиши, ёки яна уч йил уруш олиб бориши ва охирида бутун мамлакатни йўқотиши мумкин.

Трамп шундай деб таъкидлади: «Ҳеч ким Зеленскийдан Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишни талаб қилаётгани йўқ, лекин агар у ростдан ҳам Қримни истаса, нима учун ўн бир йил аввал, Қримни бирорта ҳам ўқ отмасдан Россияга бериб юборишганида, у учун уруш қилмади?»

@alitoshkandi
04/24/2025, 07:09
t.me/alitoshkandi/242 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
1.5 k
Ўзбекистон ҳукумати иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги йирик корхоналарни ўз ичига олган давлат активлари ва улушларини хусусийлаштириш бўйича кенг қамровли дастурни эълон қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2025 йил 21 апрель куни имзоланган қарорга асосан, 29 та йирик компаниядаги давлат улушлари халқаро очиқ савдоларга қўйилади. Ушбу рўйхатга UzAuto Motors ҳам киритилган.

🚗 Автомобилсозлик саноати

UzAuto Motors — давлатнинг 99,7% улуши сотувга қўйилади.

UzAuto Motors Powertrain — 100% акциялари хусусийлаштирилади.

UzAuto Trailer — бу компания давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфида бўлган, ҳозирда хусусий инвесторга сотилган.

UzAuto Inzi — автомобиллар учун алюминий қисмлар ишлаб чиқарувчи қўшма корхонанинг 50% давлат улуши савдога чиқарилади.

⚡ Энергетика

Uzbekistan GTL — газни суюқ ёқилғига айлантирувчи завод. 100% акциялари 2026 йил 2-чорагида сотувга чиқарилади.

Иссиқлик электр станциялари (ИЭС) — 13 та ИЭСдаги давлат улушлари сотувга чиқарилади.

📡 Телеком ва молия

UMS (Mobiuz) — 100% акциялари хусусийлаштирилади.

Uzbek Leasing International — давлатнинг 45,5% улуши сотилади.

Ўзагросуғурта — 99,35% акциялари хусусийлаштирилади.

🏗️ Ишлаб чиқариш ва қурилиш

Тошкент трактор заводи — 100% акциялари савдога чиқарилади.

«Технопарк” МЧЖ — 100% улуши хусусийлаштирилади.

Шерабод цемент заводи — 100% акциялари сотилади.

Ўзметкомбинат — 91% давлат улуши хусусийлаштирилади.

Навоийазот — 75% акциялари савдога қўйилади.

Савдо муддатлари

Кўплаб активлар 2025 йилнинг иккинчи ярмида очиқ савдога чиқарилади.

UzAuto Motors, Uzbek Leasing International, “Ўзагросуғурта”, “Ўзагролизинг”, Тошкент трактор заводи ва “Технопарк” активлари 2026 йилнинг биринчи чорагида сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

Агар активлар 3 ой ичида сотилмаса, уларнинг баҳоси босқичма-босқич камайтирилиб, бошланғич нархнинг 10% гача туширилиши мумкин (Тошкент ва вилоят марказларида жойлашган объектлар бундан мустасно).

Ушбу ташаббус давлат иштирокини камайтириш ва иқтисодиётнинг муҳим соҳаларига хусусий инвестициялар жалб қилишни мақсад қилади.

@alitoshka
ndi
04/23/2025, 13:59
t.me/alitoshkandi/241 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
1.1 k
Дунёда Исроилга қарши йирик глобал бойкот ҳаракати мавжудлигини билармидингиз?

Бу ҳаракат BDS (Boycott, Divestment, Sanctions – Бойкот, изоляция ва санкциялар) деб номланади ва у 2001 йилда ташкил этилган. Унинг асосий мақсади — Исроил томонидан Фаластин халқига нисбатан амалга оширилаётган ишғол, апартеид ва зулмни тўхтатишдан иборат.

Бу ҳаракат Исроил учун шунчалик жиддий муаммо ва бош оғриғига айланганки, ҳатто мамлакатда BDS’га қарши кураш олиб бориш учун махсус Стратегик ишлар вазирлиги ташкил этилган. 2016 йилдан 2019 йилгача BDS’га қарши курашиш учун ҳукумат томонидан 31 миллион доллар маблағ ажратилган.

Ҳаракат ҳозир ҳам фаол ва баъзи жойларда жиддий натижаларга эришмоқда. Кўпгина олимлар, университетлар ва илмий муассасалар Исроил билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда. Улар орасида машҳур физик Стивен Хокинг шулар жумласига киради.

Санъаткорлар ҳам Исроил ташкил этган ёки Исроил санъаткорлари қатнашадиган фестивалларга боришдан бош тортишмоқда. Масалан, 2022 йилда 30 дан ортиқ артист Сиднейдаги мусиқа фестивалига Исроил элчихонаси 20 000 доллар ажратгани учун иштирок этишдан бош тортишди.

“Pink Floyd” гуруҳи аъзоси Роджер Уотерс Исроилга очиқчасига қарши чиқадиган ва BDS ҳаракатини очиқ қўллаб-қувватлаётган машҳур артистлардан бири ҳисобланади.

Ҳозирги кунда Ғазодаги бомбардимонлар фонида бутун дунёда Исроил маҳсулотларидан, шунингдек уни қўллаб-қувватлаётган ғарб компаниялари маҳсулотларидан воз кечиш тенденцияси кучаймоқда.

BDS томонидан тузилган бойкот қилиниши (Исроил босқинини қўллаб-қувватлагани учун) керак бўлган айрим машҳур компаниялар ва брендлар рўйҳатини қуйида келтирамиз:

Ресторанлар:

Starbucks, Burger King, KFC, McDonald’s, Pizza Hut

Ичимликлар:

Coca-Cola, Pepsi, 7Up, Sprite, Coffee Mate, Dasani, Pellegrino, Perrier, Nescafe, Nesquik, Nespresso, Rockstar Energy, Pure Life, Diet Coke, Fanta, Dr.Pepper

Гигиена ва косметика воситалари:

Always, Tampax, Colgate, Estée Lauder, L’Oréal, Garnier, Gillette, Armani, Givenchy, Marc Jacobs, Maybelline, Louis Vuitton, Bvlgari, NYX, Lancôme, Kenzo, Head & Shoulders, Lynx, Procter & Gamble, Prada, Olay, Old Spice, Pampers, Rexona, Tiffany, Valentino, Yves Saint Laurent, Sephora, Dior, Chanel, Diesel, Fendi, Clinique, Oral-B, Dove, IT Cosmetics

Кийим-кечак:

Ralph Lauren, Chanel, Puma, River Island, Stella McCartney, Victoria’s Secret, Yves Saint Laurent, Dior, Prada, Tommy Hilfiger, Diesel, DKNY, American Eagle, Calvin Klein

Бу брендлар сони жуда кўп, лекин уларнинг аксарияти бир неча йирик транснационал корпорациялар ёки бир оила томонидан бошқарилади.

Тозалаш ва кир ювиш воситалари:

Febreze, Ariel, Fairy, Flash, Persil, Lenor, Surf, Power Action, Comfort

IT ва технологиялар:

Amazon, Airbnb, Microsoft, Oracle, OpenAI, HP, Dell, Viber (Исроил компанияси)

Озиқ-овқатлар:

Cheerios, Nestlé, Doritos, Hellmann’s, Quaker Oats, Knorr, Maggi, Purina (ит ва мушуклар учун озуқа)

BDS ҳаракати Исроилнинг Фаластинни оккупация этишини тугатиш учун курашиб келяпти. Ҳаракат аъзолари яҳудийларга қарши эмас, балки сионизм, апартеид, оккупация ва фаластинликларга кўрсатилаётган зулмга қарши кураш олиб бораётганларини таъкидлашади.

Исроилнинг босими остида 2019 йилда Германия BDS’ни антисемитик ҳаракат деб эълон қилди. Кейинчалик АҚШнинг 38 та штати ҳам шундай қарор қабул қилди.

BDS Махатма Ганди номидаги Халқаро тинчлик мукофоти билан тақдирланган. BDS ҳаракатлари натижасида Жанубий Африка Республикаси ҳукумати Исроилга қарши кенг қамровли бойкот эълон қилган. Туркия, Ирландия, Испания, Норвегия, Малайзия ва бошқа кўплаб давлатлар бугун фаол бойкот сиёсатини олиб боришяпти. BDS марказлари бугун Лондон, Торонто ва Мадрид каби йирик шаҳарларда ўз фаолиятини юритишмоқда.

@alitoshkandi
04/23/2025, 12:32
t.me/alitoshkandi/240 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
656
АҚШ президенти Дональд Трамп 13–16 май кунлари Саудия Арабистони, Қатар ва БААга расмий ташриф буюради

АҚШ президенти Дональд Трамп 2025 йил 13–16 май кунлари Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Оқ уй расмийлари маълум қилди.

Бу сафар Трампнинг Қўшма Штатлар раҳбари сифатидаги иккинчи халқаро ташрифи бўлади. У аввалроқ Римда Папа Францискнинг дафн маросимида иштирок этган эди.

@alitoshkandi
04/23/2025, 11:00
t.me/alitoshkandi/239 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
671
Президент АЭС қурилишини тезлаштиришни топширди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги электр энергиясига ортиб бораётган эҳтиёжни қондириш мақсадида кичик атом электр станцияси (АЭС) ва кичик гидроэлектр станцияларини қуриш ишларини жадаллаштиришни топширди.

Расмий маълумотларга кўра, 2035 йилга келиб Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли 121 миллиард кВт-соатга етиши кутилмоқда. Шу муносабат билан, 2030 йилгача “яшил энергетика” улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилган бўлиб, унда асосий роль гидроэлектр станция ва АЭСларга тегишли бўлади.

Мавжуд режага кўра, кичик атом электр станцияси 2029 йилда ишга туширилиши керак. Лойиҳанинг бош пудратчиси сифатида Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси белгиланган.

Шунингдек, ҳукумат доираларида катта ҳажмдаги АЭС қурилиши борасида ҳам муҳокамалар олиб борилмоқда.

@alitoshkandi
04/23/2025, 10:01
t.me/alitoshkandi/238 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
646
Хитой АҚШ билан савдо уруши фонида стратегик металлар экспортини тўхтатди

New York Times нашри ёзишича, Хитой ҳукумати АҚШ билан кучаётган савдо тўқнашувлари фонида айрим ноёб ер металлари экспортини вақтинча тўхтатди. Бу металлар дунё бўйлаб автомобилсозлик, электроника ва аэрокосмик саноатларда муҳим аҳамиятга эга.

Гап, жумладан, галлий ва германий каби элементлар ҳақида кетмоқда. Улар юқори технологияли қурилмалар, самолётлар, аккумуляторлар ва чиплар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.

Бу қарор глобал ишлаб чиқариш занжирида узилишларга, нархларнинг ошишига ва юқори технологияли тармоқларда кечикишларга олиб келиши мумкин.

@alitoshkandi
04/23/2025, 08:33
t.me/alitoshkandi/237 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
713
Италия Марказий Осиёга фаол кириб келмоқда

Жаҳондаги геосиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар фонида Италия Марказий Осиёдаги алоқаларини мустаҳкамлаш ва Қозоғистонини минтақадаги асосий ҳамкорига айлантириш ниятини билдирди. Бу ҳақда Economic Times нашри ёзмоқда. Бунга Италия Бош вазири Жоржа Мелонининг Қозоғистонга расмий ташрифи ва «Марказий Осиё — Италия» саммитининг Остонада ўтказилиши далолат беради.

Шунингдек, бу ташрифдан бир ой аввал Италия президенти Сержо Маттарелла Қозоғистонга келган эди. У Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тўқаев билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.

Бугунги кунда Италия Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади — ўзаро савдо айланмаси 20 миллиард доллардан ошган. Шунингдек, Қозоғистонда 250 та Италия компаниялари фаолият юритмоқда.

@alitoshkandi
04/23/2025, 07:03
t.me/alitoshkandi/236 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
697
Гарвард Трамп маъмуриятини судга берди

Гарвард университети АҚШ президенти маъмуриятини бир неча миллиард долларлик молиялашни блоклагани учун судга берди. Бу ҳақда университетнинг талабалар газетаси The Harvard Crimson хабар берди.

Университет ҳукуматни унга қарши ноқонуний ва конституцияга зид кампания олиб борганликда айбламоқда.

Гарвард ҳукумат томонидан 2,2 миллиард доллар миқдоридаги молиялашни музлатиб қўйишни ноқонуний деб эълон қилишни талаб қилмоқда. Университетнинг фикрича, молиявий таъминотдан воз кечиш — таълим муассасасини ўз бошқарув тизимини ўзгартириш, академик дастурлар ва ишга қабул қилиш қоидаларини қайта кўриб чиқишга мажбурлашга қаратилган.

@alitoshkandi
04/23/2025, 03:13
t.me/alitoshkandi/234 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
475
Мальдив давлати Исроил фуқаролари учун мамлакатга киришни расман тақиқлади

2025 йил апрель ойида Мальдив ҳукумати Исроил фуқароларининг мамлакатга киришини расман тақиқлади. Миграция қонунчилигига тегишли ўзгаришлар президент Муҳаммад Муиззу томонидан имзоланди ва парламент томонидан маъқулланганидан сўнг кучга кирди.

Бу қарор Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига жавоб сифатида қабул қилинди. Қарор Мальдив жамиятининг Фаластин халқи билан ҳамдардлиги ва кескин муносабати ортидан қабул қилинди.

@alitoshkandi
04/22/2025, 22:35
t.me/alitoshkandi/233 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
588
UZCARD компанияси 2024 йилда молиявий кўрсаткичларда юқори ўсишга эришди

Ўзбекистон миллий тўлов тизими оператори ҳисобланган UZCARD 2024 йилда жиддий молиявий натижаларни қайд этди. Ernst & Young халқаро аудиторлик компанияси томонидан тасдиқланган ҳисоботга кўра, компаниянинг 2024 йилги асосий молиявий кўрсаткичларлари қуйидагилардан иборат:

Жами тушум: 1,3 триллион сўм
Бу кўрсаткич бевосита нақдсиз тўловлар ва рақамли хизматларга талаб ошганини кўрсатади.

Соф фойда: 955,7 млрд сўм
Бу 2023 йилга нисбатан 368,9 млрд сўмга ёки 62,9% кўпдир.

Жами активлар: 736,2 млрд сўм
Ўтган йилга нисбатан 199,4 млрд сўмга (37%) ўсган.

Мулк капитали: 590,6 млрд сўм
Бу компаниянинг барқарор молиявий ҳолатини акс эттиради.

Мажбуриятлар: 145,7 млрд сўм
Икки бараварга ошган (эҳтимол, инфратузилма ва янги хизматларга инвестиция қилинганлиги сабабли бўлиши мумкин)

@alitoshkandi
04/22/2025, 20:31
t.me/alitoshkandi/232 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
824
Ўзбекистонда тўғридан-тўғри шартномалар, аутсорсинг ёки тўқимачилик кластерлари билан ҳамкорлик асосида ўз маҳсулотларинри ишлаб чиқарадиган дунёнинг йирик кийим-кечак брендлари рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

1. Youngone Corporation (Жанубий Корея)

Спорт ва функционал кийимлар ишлаб чиқаради.

Мижозлари: The North Face, Adidas, Patagonia, Lacoste, Puma

Ўзбекистонда Самарқанд ва Тошкентда икки фабрикага эгалик қилади.

Компания яна қўшимча 55 миллион доллардан ортиқ инвестиция киритиш ва фаолиятни кенгайтиришни режалаштирган.

2. Disney (The Walt Disney Company)

2023 йили Disney Ўзбекистонни ўз лицензияси асосида товар ишлаб чиқариш мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига киритди ва Better Work (Халқаро меҳнат ташкилоти + IFC) дастурида иштирок этадиган ўзбек фабрикалари билан ҳамкорлик қилади.

3. Zara, Bershka, Mango, H&M (Испания, Швеция)

Ушбу брендлар қайси фабрикалар билан ҳамкорлик қилаётганини ошкор этмайди,
лекин Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган трикотаж ва пахта кийимларини Туркия ва Шарқий Европадаги воситачилар орқали харид қилади.

Айниқса Uztex Group, Fergana Global Textile, Art Soft Holding кластерлари билан фаол ҳамкорликда маҳсулотлар ишлаб чиқилади.

4. Lidl, KiK, C&A (Германия)

Бу немис чакана савдо тармоқлари Фарғона, Наманган ва Самарқандда ишлаб чиқарилган асосий ва ички кийимларни Ўзбекистондан харид қилади.

Кўп ҳолларда маҳсулот Европадаги тўқимачилик воситачилари орқали буюртма асосида тикилади

5. Decathlon (Франция)

Бу бренд маҳсулотларини асосан Осиё ва Шарқий Европада ишлаб чиқаради. Ўзбекистондаги ҳамкорлари орқали ҳам ўзбек пахтасидан ўзининг эко-маҳсулотларини ишлаб чиқаради.


@alitoshkandi
04/22/2025, 18:24
t.me/alitoshkandi/231 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
787
Ўзбекистонда Ҳаж ва умра зиёратчилари учун ягона рақамли портал яратилади

Президент фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 сентябргача Ўзбекистонда “Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.

Бу қарор фуқароларга ибодат ва диний маросимларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш, ҳаж ва умрага чиқиш билан боғлиқ хизматларда ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.

Портал орқали:

- Ҳаж сафарига жўнамоқчи бўлган фуқаролар учун ягона электрон навбат шакллантирилади;

- Умра зиёратига борадиганлар бўйича электрон рўйхат юритилади;

- Ҳаж ва умра фаолиятига оид маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш жараёнлари ҳам рақамлаштирилади.

Порталнинг молиялаштирилиши, техник қўллаб-қувватланиши ва унга давлат ва нодавлат ташкилотларининг кириши учун жавобгар орган сифатида Диний ишлар бўйича қўмита тайинланди.

@alitoshkandi
04/22/2025, 13:28
t.me/alitoshkandi/230 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
808
New York Times нашрининг хабар беришича, Оқ уй аёлларни кўпроқ фарзанд туғишга рағбатлантириш чораларини ўрганмоқда. Кўриб чиқилаётган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

ҳар бир туғруқдан сўнг оналарга 5000 доллар миқдорида грант ажратиш;

ота-оналар учун таълим стипендиялари ажратиш;

ҳомиладорлик эҳтимоли юқори бўлган вақтни яхшироқ тушуниб етишга кўмаклашиш учун ҳайз цикли, қачон ҳомила бўлиш кераклиги, ҳомиладорлик бўлиш имкониятини кўтарадиган омиллар билан боғлиқ давлат дастурларини молиялаштириш;

шунингдек, бошқа қўшимча ташаббуслар ҳам муҳокама қилинмоқда.

Ушбу ташаббуснинг асосий муаллифлари — вице-президент Жей Ди Вэнс ва Илон Маск

@alitoshkandi
04/22/2025, 12:30
t.me/alitoshkandi/229 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
858
БАА (Бирлашган Араб Амирликлари) сунъий интеллект ёрдамида янги қонунчилик яратишни режалаштирмоқда.

Financial Times’нинг ёзишича, сунъий интеллект нафақат янги қонунлар ишлаб чиқиш, балки амалдаги қонунларни қайта кўриб чиқиш ва уларга тузатишлар киритишда ҳам қўлланилади.

«Сунъий интеллект асосида ишлайдиган ушбу янги қонунчилик тизими қонун яратиш жараёнини тубдан ўзгартиради — бу жараён тезроқ ва аниқроқ бўлади», — деди БАА вице-президенти ва Дубай амири шейх Муҳаммад бин Рашид Аль Мактум.

Тахминларга кўра, бу ташаббус қонунчилик жараёнини 70% га тезлаштиради.

@alitoshkandi
04/22/2025, 11:30
t.me/alitoshkandi/228 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
531
Тель-Авив шаҳрида минглаб одамлар йиғилиб, Биньямин Натаньяхунинг истеъфога чиқишини ва фаластинликлар билан асирларни алмашиш бўйича келишув тузилишини талаб қилиб намойиш ўтказишди.

@alitoshkandi
04/22/2025, 10:00
t.me/alitoshkandi/227 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
725
Илон Маск давлат хизматидан кетишини эълон қилди

Илон Маск 2025 йил май ойи охирида АҚШ ҳукуматидаги DOGE (Department of Government Efficiency — Давлат бошқаруви самарадорлиги департаменти) деб номланган агентликдаги лавозимидан кетишини маълум қилди. Ушбу тузилма Дональд Трамп маъмурияти ҳузурида ташкил этилган бўлиб, Маск у ерда махсус маслаҳатчи сифатида вақтинчалик ишлаган.

Маск 130 кунлик чекланган муддатга шу лавозимга тайинланган эди. Унинг асосий вазифаси — АҚШ бюджети дефицитини 1 триллион долларга қисқартириш, давлат харажатларини камайтириш ва рақамлаштириш билан боғлиқ ислоҳотларни амалга ошириш эди.

Маск ўз баёнотида айтишича, асосий мақсадларга эришилган ва энди унинг иштирокисиз ҳам ишлар давом эттирилиши мумкин.

@alitoshkandi
04/22/2025, 07:28
t.me/alitoshkandi/226 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
723
Financial Times нашри ёзишича, савдо урушининг кескинлашуви фонида Хитой фондлари Америка хусусий компанияларига тўғридан-тўғри инвестиция киритишни тўхтатмоқда.

@alitoshkandi
04/22/2025, 07:08
t.me/alitoshkandi/225 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
16 k
1948 йилда Исроил давлатининг ташкил топганидан буён Америка Қўшма Штатлари ушбу мамлакатга 2024 йил ҳолатига кўра 158 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдорда беғараз ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатган.

@alitoshkandi
04/21/2025, 22:16
t.me/alitoshkandi/224 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
15 k
АҚШ ҳукумати ҳар йили Исроилга қанча маблағ ажратади?

АҚШ ҳукумати ҳар йили Исроилга катта миқдорда ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатиб келади. 2016 йилда имзоланган келишувга кўра, АҚШ 2019 йилдан 2028 йилгача ҳар йили Исроилга 3,8 миллиард доллар ажратиш мажбуриятини олган. Бу ёрдамнинг:

3,3 миллиард доллари — ҳарбий молиялаштириш учун,

500 миллион доллари — “Темир гумбаз”, “Ўқ” ва “Станнер” каби қўшма ракета ҳимоя дастурларига тўғри келади.

Бироқ 2024 йилда бу ёрдам миқдори анча оширилди. 2023 йил октябридан 2024 йил сентябригача АҚШ Исроилга ва минтақадаги ҳарбий ҳаракатларга камида 22,76 миллиард доллар сарфлаган.

Бу маблағдан:

17,9 миллиард доллари Исроилга бевосита ҳарбий ёрдам сифатида ажратилган — бу АҚШ ва Исроил муносабатлари тарихидаги энг катта йиллик ёрдамдир.

Қолган маблағлар юқори аниқликдаги ўқ-дорилар, артиллерия снарядлари, ракета ва авиация ускуналарини етказиб беришга сарфланган.

Шунингдек, АҚШ Исроилга 20 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги қурол-яроғ, жумладан, ҳарбий учувчи самолётлар ва танклар учун ўқ-дори сотиш бўйича битимларни тасдиқлаган.

@alitoshkandi
04/21/2025, 20:28
t.me/alitoshkandi/223 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
29 k
Чўчқа териси қўлланадиган машҳур спорт пойабзаллари ва моделлари

Қуйида чўчқа териси (pigskin leather) ишлатиладиган брендлар ва кроссовка моделлари келтирилган. Бу маълумот айниқса диний сабаб туфайли маҳсулотдан воз кечувчилар учун муҳим.

1. New Balance

Моделлар:

New Balance 990 (v3, v4, v5, v6) — айниқса Made in USA сериясида.

New Balance 998, 1300, 576 — юқори даражали кроссовкалар.

Изоҳ: пойабзалнинг юқори қисмида кўпинча чўчқа нубук териси ишлатилади.

2. Adidas

Моделлар:

Samba OG — айнан шу модел Туркияда муҳокамаларга сабаб бўлган, чунки унда чўчқа териси ишлатилган.

Rivalry Low — айрим серияларида чўчқа териси мавжуд.

Superstar (айрим лимитли нашрлар) — чўчқа териси таркибида учраб туради

3. Diadora

Модель:

Mi Basket Row Cut Pigskin Leather — АҚШ ва Европада кенг сотилади.

4. Hender Scheme

Моделлар:

Manual Industrial Products 01–10 — кўплаб моделлари табиий, ишланмаган чўчқа терисидан тайёрланган. Кроссовка қўл меҳнати билан тайёрланади ва юқори қадрланади.

5. Hush Puppies

Бренд 1958 йилдан бери чўчқа терисидан тайёрланган кундалик пойабзалларни (лофер, дерби ва слипонлар) ишлаб чиқаради.

Истеъмолчиларга маслаҳатлар:

Пойабзал тавсифида қуйидаги сўзларга эътибор беринг: “pigskin leather”, “nubuck pigskin”, “suede pigskin”.

Ички тегларга эътибор беринг — кўп ҳолларда ишлатилган материаллар шу ерда кўрсатилади.

Агар материаллар ҳақида маълумот бўлмаса — бренднинг мижозлар хизматига мурожаат қилинг ёки махсус веган серияларни танланг.

@alitoshkandi
04/21/2025, 17:32
t.me/alitoshkandi/222 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
1.1 k
New Balance брендининг айрим пойабзал моделларида чўчқа териси мавжудлиги аниқланди.

Туркия Савдо вазирлиги ушбу ҳолат бўйича истеъмолчиларни етарлича хабардор қилмагани учун компанияга 1 миллион 730 минг лира жарима солди.

@alitoshkandi
04/21/2025, 17:12
t.me/alitoshkandi/221 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
1.1 k
Қишлоқ хўжалигидан энг кўп даромад кўрадиган давлатлар бешталиги:

1. Хитой — 1,69 трлн доллар

Дунёдаги энг йирик аграр секторга эга бўлган давлат. Гуруч, буғдой, сабзавот ва мевалар ишлаб чиқаришда дунёда етакчиликни эгаллайди. Етиштириладиган маҳсулотнинг асосий қисми мамлакат ичида истеъмол қилинади. Шу билан бирга, Хитой озиқ-овқат импорти бўйича ҳам дунёда етакчилардан ҳисобланади.

2. Ҳиндистон — 553,7 млрд доллар

Гуручнинг дунёнинг энг йирик экспортчиси, сут ва дуккакли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда дунёда биринчи ўринни эгаллаган давлат.

3. АҚШ — 459,9 млрд доллар

Дунёнинг энг йирик агроэкспортчилардан бири ҳисобланади. Жўхори, соя, буғдой ва гўшт экспорт бўйича етакчи давлатлардан бири. 2023 йилда АҚШнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти 174 млрд долларни ташкил этган.

4. Бразилия — 281,7 млрд доллар

Соя, шакар, қаҳва, мол гўшти ва товуқ гўшти экспортида дунёда етакчи давлат ҳисобланади. Дон маҳсулотлари экспорти бўйича дунёда иккинчи ўринда туради.

5. Индонезия — 134 млрд доллар

Пальма ёғи ишлаб чиқариш ва экспорти бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди. Йиллик экспорт ҳажми тахминан 17 млрд долларни ташкил қилади.


Ўзбекистон

2024 йилда Ўзбекистонда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаларида умумий ишлаб чиқариш ҳажми 444,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу тахминан 34,4 миллиард АҚШ долларига тенг. Бу кўрсаткич мамлакат ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) 21,5 фоизини ташкил этди.

3,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди. Бу рақамга кенг турдаги маҳсулотлар — пахта, мевалар, сабзавотлар, ёнғоқлар ва бошқа аграр маҳсулотлар киради.

@alitoshkandi
04/21/2025, 15:47
t.me/alitoshkandi/220 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
1.0 k
Рим Папаси Франциск вафот этди. У 88 ёшда эди.

Понтифик 2025 йил 21 апрел куни Ватикандаги резиденциясида вафот этди. Охирги пайтларда унинг аҳволи жиддий оғирлашган эди.

@alitoshkandi
04/21/2025, 14:21
t.me/alitoshkandi/219 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
698
Франция Фаластин давлатини тан олишга тайёрланмоқда

Франция президенти Эммануэль Макроннинг маълум қилишича, Париж 2025 йил июнь ойида расман Фаластин давлатини тан олиши мумкин. Бу ҳақда у France 5 телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. Макроннинг таъкидлашича, бу қадам “рамзий” эмас, балки Яқин Шарқда тинчликка эришишга қаратилган кенг қамровли халқаро ташаббуснинг бир қисми бўлади.

Франция шунингдек, 2025 йил июнь ойида Яқин Шарқ можаросини ҳал этишга бағишланган халқаро анжуманни Саудия Арабистони билан биргаликда ҳамраисликда ўтказишни режалаштиряпти.

@alitoshkandi
04/21/2025, 13:45
t.me/alitoshkandi/218 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
689
Афғонистон толиблари Россияни анор меваси ва Coca-Cola билан тўлдиришмоқда

17 апрел куни Россия Олий суди «Толибон» ҳаракатининг мамлакатдаги фаолиятига қўйилган тақиқни вақтинча тўхтатди. Ортидан эса — иқтисодий алоқаларда тезкор жонланди. Афғонистон Россияга анор, майиз, Coca-Cola ва қўлда тўқилган гиламлар етказиб бериш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда.

Mash манбасига кўра, яқин вақт ичида Россия ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми $3 миллиарддан ошиб кетиши мумкин. Афғонистон энди жун ва паҳта экспорт қилишни ҳам кўзламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилдан бери, 30 йиллик танаффусдан сўнг, Афғонистондан Россияга Қандаҳор анори сотуви қайта бошланган. Россия эса ўз навбатида Афғонистонга нефть маҳсулотлари, газ ва буғдой экспорт қилмоқда.

@alitoshkandi
04/21/2025, 13:08
t.me/alitoshkandi/217 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
735
Курьер орқали жўнатмалар учун божсиз олиб кириш меъёри $200га туширилди

Ўзбекистон фуқаролари учун маҳсулотларни шахсий эҳтиёжлар мақсадида бож тўламасдан олиб кириш меъёрлари қисқартирилди. Янги тартиб 1 майдан бошлаб кучга киради.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорга кўра, энди фуқаролар қуйидаги ҳажмда маҳсулотларни божсиз олиб кириши мумкин бўлади:

– авиа транспорти орқали — $1000 гача (ҳозирги меъёр — $2000);

– темир йўл ва дарё транспорти — $500 гача (ҳозир — $1000);

– халқаро курьерлик жўнатмалари орқали — ойига $200 гача (ҳозир — чорак учун $1000).

Автомобил ва пиёда ўтиш бекатлари учун божсиз меъёр ўзгармасдан қолди — $300. Почта орқали юбориладиган халқаро посилкалар учун эса $100 лимит амалда қолади.

@alitoshkandi
04/21/2025, 12:20
t.me/alitoshkandi/216 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
768
“Ўзсаноатқурилишбанки” (SQB) ҳузурида SQB Ventures номли янги венчур жамғармаси ташкил этилди. Жамғарманинг бошланғич капитали — 10 миллион доллар. Унга раҳбар этиб Абдумалик Мақсудов тайинланди. Бу — йирик давлат банклари орасида биринчи шундай ташаббус.

SQB’нинг 2024–2026 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясида венчур молиялаштиришга муҳим ўрин берилган. Асосий мақсад — янги бизнес йўналишларини ривожлантириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш.

@alitoshkandi
04/21/2025, 12:08
t.me/alitoshkandi/215 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
825
Болалар ва аёлларнинг қотили, психопат жиноятчи, инсонийлиги бўлмаган жирканч махлуқ, қўллари қонга беланган маньяк, террорчи, оммавий қотил, гўдаклар қассоби, бераҳм золим, шавқатсиз ҳайвон, виждонсиз каззоб, инсониятдан нафратланадиган расист, ўлдиришни, зўрлашни ва озор беришни севадиган рапист ва фашист.

@alitoshkandi
04/21/2025, 01:27
t.me/alitoshkandi/214 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
700
Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида мезбон Саудия Арабистонига қарши финал ўйинида иккинчи таймда 9 киши бўлиб 2 та гол уриб Осиё чемпионига айланди.

Йигитларимиз футбол майдонида қаҳрамонлик қандай бўлишликни ҳаммамизга чиройли кўрсатиб қўйишди. Ота-онаси ва мураббийларига катта раҳмат.

@alitoshkandi
04/21/2025, 00:12
t.me/alitoshkandi/213 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
821
Ҳамма нарсани оқибатини ўйлаган одам жасоратли қаҳрамон бўлолмайди.

Али ибн Абу Толиб (р.а.)
04/20/2025, 21:38
t.me/alitoshkandi/212 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
445
Болаларни ўлдириш ва фахр билан устидан кулиш – бу Исроил босқинчи аскарларининг “қаҳрамонлик” тушунчасидир.

Аёллар, болалар ва бегуноҳ фуқароларни ўлдириш, сўнг бу зўравонлик устидан кулиш ва уни интернетда тарқатиш — бундай жирканч ҳаракатлар билан улар фаластинликларни камситишга уринаётган бўлса-да, дунё аҳли бу ифлосликка энди тобора катта нафрат ва таҳқир билан қарамоқда.

Суратда — Ғазодаги исроиллик аскарлар

Абу Заррнинг фейсбук саҳтфасидан олинди

@alitoshkandi
04/20/2025, 15:33
t.me/alitoshkandi/211 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
471
Дубай шоколади атрофида юзага келган шов-шув бутун дунё бўйлаб хандон писта танқислиги ва унинг нархи ошишига олиб келди.

Эрондан БААга ёнғоқ етказиб бериш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ярим йил ичида 40 фоизга ошди. Айрим дўконлар Дубай шоколади сотувини чеклашни бошлашди — бир одамга икки дона шоколаддан ортиқ сотилмаяпти.

@alitoshkandi
04/20/2025, 15:01
t.me/alitoshkandi/210 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
484
CNN ёзишича, Мексикада каҳвахоналар Трампнинг миграция сиёсатига норозилигини билдириш учун “американо” қаҳва номини “мехикано”га ўзгартиришни бошлашган.

@alitoshkandi
04/20/2025, 14:42
t.me/alitoshkandi/209 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
561
Нега қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ажратилаётган халқаро молия маблағлари кўпинча фермергача етиб бормайди?

Сўнгги йилларда, aниқроғи 2020-2024 йиллар мобайнида, халқаро молия институтлари томонидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун $1,6 миллиарддан ортиқ молия ажратилди.

Бу маблағлар турли халқаро кредит линиялари, грантлар ва техник ёрдам дастурлари орқали ажратилган. Қуйида энг асосий маблағ ажратган халқаро молия ташкилотларининг рўйҳати келтирилади:

1. Жаҳон банки

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳаси (2020) - $500 миллион

Чорвачилик соҳасини ривожлантириш лойиҳаси (2023) - $240 миллион

Қишлоқ хўжалиги субъектларини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (2022) - $200 миллион

Жаҳон банкидан олинган умумий молия маблағи: $940 миллион

2. ОПЕК жамғармаси (OPEC Fund)

Asaka Bank учун кредит (2025) - $35 миллион

Sanoat Qurilish Bank учун кредит (2024) - $40 миллион

ОПЕК жамғармасидан олинган умумий молия маблағи - $75 миллион

3. Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC)

2024–2026 йилларда умумий ажратилган молия маблағи - $600 миллион

4. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича халқаро жамғарма (IFAD)
Hamkorbank орқали микроқарзлар (2024) - $2,5 миллион
(асосан кам таъминланган боғбон фермерлар ва сут ишлаб чиқарувчилар учун)

Нима учун фермергача молия маблағлари етиб бормайди?

Бунинг сабаблари бир қанча:

1. Молиялаштириш жуда кўп “қўллар” орқали ўтади

Халқаро институтлар молия маблағини тўғридан-тўғри фермерга эмас, балки вазирликлар, давлат лойиҳа агентликлари ва тижорат банклари орқали ажратади. Бу ўз ўрнида коррупция ва бюрократияга йўл очади.

2. Молиялаштириш мутасадди амалдорлар қўлида қолган

Молиялаштириш аввало таниш-билишларга ажратилади; тендерлар олдиндан келишилган компанияларга берилади; ҳисоботларда ёлғон натижалар кўрсатилади ва охир оқибат амалий натижа бўлмайди.

3. Майда фермерларга ишонмаслик ҳолати

Ҳокимиятлар ва тижорат банклар фермерларга ишонишмайди, уларда гаров ёки кафолат йўқ, улар ҳисоб-китобни юритолмайди деб ўйлашади ва натижада маблағлар йирик агро-холдинглар, кластерлар ва ҳоким ва амалдорларга алоқадор бўлган фермерларга ажратилади.

4. Фермерлар халқаро молиялаштириш дастурлари билан хабардор эмас

Кўплаб фермерлар ҳали ҳам улар учун махсус молиялаштириш дастурлари борлигини, қайси тижорат банклари орқали олиш мумкинлигини, қандай қилиб ариза топширишликни билишмайди.

Маълумот тарқатиш ва тушунтириш ишлари қишлоқ хўжалиги вазирлиги, давлат лойиҳалари агентлиги, ҳокимиятлар ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан деярли олиб борилмайди.

5. Натижа муҳим эмас, “ҳисобот” муҳим

Афсуски, кўп лойиҳаларнинг мақсади фермерни қўллаб қувватлаш эмас, балки пулни ўзлаштириш; ҳақиқий натижага эришиш эмас, балки чиройли ҳисобот ёзиш;, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш эмас, балки раҳбариятга тайёрланадиган ҳисботларда чиройли рақамларни “чизиб” бериш бўлиб қолган.

Шахсий тажрибам

Боғдорчилик билан 10 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган бўлсам, шу кунгача қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ҳалқаро молия институтлари, банклари ва фондлари томонидан ажратилаётган имтиёзли ва узоқ муддатли молиянинг бир чақаси ҳам бизга насиб қилмаган. Ўйлайманки минглаб бошқа фермерларда ҳам аҳвол шундай.

2 миллион долларлик лойиҳа билан Исломий савдо-молия корпорацияси (ITFC) томонидан молиялаштиришга ариза топширсак, бизнинг маҳаллий банк (ҳалқаро молиялаштириш асосан маҳаллий банклар орқали амалга оширилади), 2 миллион долларлик маблағ ажратилиши учун 4 миллион долларлик кўчмас мулк кўринишда гаров сўрайди, йиллик молия устамаси 7-8% бўлган жойда ўша молияни 14-15% қилиб беради, фермер хўжалигининг банк айланмаси 10-15 миллион доллар бўлишини талаб қилади. Қандай қилиб фермер хўжалигида бундай айланма бўлиши мумкин ахир? Охир оқибат турли ҳил банк қўйган шартларга жавоб бермаганиздан кейин, тижорат банкларига, ҳокимларга, вазирларга ва бошқа катта амалдорларга алоқадор бўлган таниш-билиш агрофирма, кластер ва фермер хўжаликларига молия маблағлари тақсимлаб берилади.

@alitoshkandi
04/20/2025, 13:19
t.me/alitoshkandi/208 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
562
«Адолатли инсон - адолатсизлик қилмайдиган инсон эмас, балки адолатсизлик қилиш имкони бўлган ҳолда ҳам, уни хоҳламайдиган инсондир».

Менандр (қадимги юнон файласуфи ва комедиографи)

@alitoshkandi
04/19/2025, 16:44
t.me/alitoshkandi/207 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
504
Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахслар учун беш йиллик яшаш гувоҳномасини олиш тартиби соддалаштирилади. Энди ушбу ҳужжатни кўчмас мулк сотиб олмасдан туриб ҳам 200 минг доллар тўлов эвазига расмийлаштириш мумкин бўлади.

@alitoshkandi
04/19/2025, 14:45
t.me/alitoshkandi/206 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
562
Ўзбекистондаги етакчи фастфуд тармоқларидан бири бўлмиш EVOS Ўзбекистонда 2024 йил ниҳоясига кўра 860 миллиард сўмдан ортиқ даромад кўрди, бу эса мамлакатдаги барча фастфуд тармоқлари орасида энг юқори кўрсаткичдир. Унинг асосий рақобатчиси KFC фастфуд тармоғи эса 760 миллиард сўмга яқин даромад кўрди.

@alitoshkandi
04/19/2025, 13:51
t.me/alitoshkandi/205 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
518
Литва ўзбекистонлик муҳожир мигрантлар оқими ортиши ортидан чекловларни кучайтирмоқда

Сўнгги йилларда Литвада Ўзбекистондан келаётган муҳожирлар сони кескин ошди.
2021 йилда Литвада 998 нафар ўзбекистонлик рўйхатда бўлган бўлса, 2024 йил октябрига келиб бу кўрсаткич 10 600 нафардан ошди. Бу ҳолат мамлакат ҳукуматини жиддий хавотирга солмоқда.

Литва Давлат хавфсизлик департаменти раҳбари Дарюс Яунишкиснинг таъкидлашича, махсус хизматлар ҳар бир келган шахсни тўлиқ текширишга улгурмаяпти. Бу эса терроризм ва жосусликка қарши кураш соҳасида хатарларни юзага келтирмоқда.

Шу муносабат билан, 2025 йилдан бошлаб Литва учинчи давлатлардан, жумладан Ўзбекистондан келадиган меҳнат муҳожирларига квота жорий этмоқда, бу эса ўз ўрнида ишлаш учун рухсат олишни анча мураккаблаштиради.

Бундан ташқари, фақат 2024 йилнинг ўзида Литва 11 500 дан ортиқ вақтинча яшаш рухсатномасини бекор қилди.

@alitoshkandi
04/19/2025, 13:04
t.me/alitoshkandi/204 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
515
CNBC нашрининг ёзишича, бой америкаликлар доллар қадрсизланишидан хавотир олиб, Швейцария банкларида ҳисоб рақамлари очмоқда.

Улар активларини диверсификация қилишга ҳаракат қилмоқда ва Европага доимий яшаш учун кўчиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб таъкидлайди нашр.

@alitoshkandi
04/19/2025, 12:05
t.me/alitoshkandi/203 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
531
Ford АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши туфайли айрим автомобил моделларини Хитойга етказиб беришни вақтинча тўхтатди, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal.

Чекловга F-150 Raptor пикапи, Mustang спорт автомобили, Bronco йўлтанламаси ва Lincoln Navigator автомобил моделлари тушган.

Автомобилларга бож тўловлари 150% гача ошгани натижасида, F-150 пикапининг энг юқори тўлиқ жиҳозланган варианти тахминан 100 минг долларга етди.

@alitoshkandi
04/19/2025, 11:27
t.me/alitoshkandi/202 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
704
«Менинг олдимда икки йўл бор эди: Биринчиси — ўғирлаш ва қариндош ва дўстларимни “Форбс” рўйхатларига киритиш, лекин у ҳолда халқимни яланғоч ерда қолдирардим. Иккинчиси — халқимга хизмат қилиш ва мамлакатимни дунёнинг энг яхши ўнта мамлакатлар қаторига олиб чиқиш. Мен иккинчисини танладим…»

Ли Куан Ю, Сингапурнинг биринчи бош вазири ва Сингапур «иқтисодий мўъжизасининг» асосчиларидан бири.

@alitoshkandi
04/19/2025, 01:21
t.me/alitoshkandi/201 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
541
Давлатимиз раҳбариятига экспорт салоҳиятини ошириш бўйича баъзи таклифлар

Ўзбекистонда экспорт салоҳиятини ошириш учун ҳукумат қуйидаги стратегик йўналишларда иш олиб бориши зарур, агар олиб бораётган бўлса давом эттириши керак:

Ташқи бозорларга чиқишни енгиллаштириш:

Маҳсулотларни халқаро стандартларга кўра сертификатлаш керак (ISO, Halal, Organic)

Божхона тартиблари тез, шаффоф ва арзон бўлиши керак.

Ташқи савдони рақамлаштириш - онлайн декларациялар, юкларни кузатиш, “ягона дарча” тизими орқали хизматларни жорий этиш керак.

Экспорт қилувчиларнинг харажатларини камайтириш:

Логистика — транспорт корридорлари, автомобил йўллар, темирйўллар, аэропортлар, омборхоналарни ривожлантириш зарур.

Транспорт харажатларига субсидия бериш (айниқса кичик бизнес ва чекка ҳудудларда жойлашган тадбиркорлик субьекти учун) керак.

Экспорт божлари ва йиғимларини камайтириш (айниқса қайта ишланган маҳсулотлар учун) керак.

Ташқи бозорларда давлатнинг экспортчиларни қўллаб қувватлаши:

Чет эл давлатларида Ўзбекистон савдо уйларини очиш (Хитой, Туркия, Россия, БАА, Европа каби асосий бозорларда) керак.

Халқаро кўргазма ва ярмаркаларда давлат ҳисобидан ёки қисман молиялиштириш орқали тадбиркорларнинг иштирок этишини таъминлаш керак.

Made in Uzbekistan - мамлакат маҳсулотларини танитадиган маркетинг стратегиясини ишлаб чиқариш керак.

Молиявий ёрдам:

Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил қилиш орқали экспорт шартномаларни кафолатлаш керак.

Экспорт кредитлари - экспорт шартномаси асосида имтиёзли фоизсиз кредитлар ажратиш керак

Экспорт хавфларини суғурталаш - тўламаслик, сиёсий хавф ва бошқа форс-мажор ҳолатларидан суғурталаш керак.

Ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш:

Юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни қўллаб-қувватлаш: тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, электроника ва маиший техника ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлаш керак.

Экспортга йўналтирилган иқтисодий индустриал зоналар ва кластерларга — солиқ имтиёзларини бериш ва уларга керакли инфратузилмани таъминлаш керак.

Экспорт йўналишларига хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб қилиш.

Таълим ва консалтинг хизмати марказлари:

Тадбиркорлар учун экспорт саводхонлиги бўйича курсларни (маркетинг, логистика, ҳуқуқий масалалар) ўқитадиган марказларни очиш керак.

Маҳаллий маҳсулотларни халқаро бозорга олиб чиқишга ёрдам берадиган бизнес-инкубаторлар ва акселераторларни жалб қилиш керак.

Лекин юқорида айтиб ўтилган таклифлар қанчалик тўғри, ўринли ва фойдали бўлмасин, агар икки нарсани давлат таъминламаса ҳеч фойдаси бўлмайди: 1. Қонун устуворлиги ва тадбиркорлар ҳуқуқлари кафолати 2. Жойларда коррупцияга қарши ростакасимига курашилмаса.

@alitoshkandi
04/18/2025, 19:54
t.me/alitoshkandi/200 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
578
«Ўзбекистонда айрим амалдорлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ўрнига уларга тўсиқ бўлмоқда», деб таъкидлади Президент Шавкат Мирзёев.

У ишлаб чиқариш ва экспортни ривожлантириш учун барча соҳадаги биринчи раҳбарларнинг масъулиятини кучайтириш зарурлигини қайд этди ва улар олдига ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар билан доимий мулоқотда бўлиш вазифаси қўйилди.

@alitoshkandi
04/18/2025, 18:58
t.me/alitoshkandi/199 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
671
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев дунёдаги ўзгаришларга тўғридан-тўғри баҳо берди:

«Ҳозирги дунё аввалгидек эмас. Гап тариф ёки уларнинг миқдорида ҳам эмас. Узоқ йиллар давомида давлатлар ўртасида барқарор муносабатлар ва ўзаро ишончни таъминлаган халқаро институтлар, улар ишлаб чиққан қоида ва нормалар бугун самарасиз бўлиб бораяпти».

Унинг сўзларига кўра, бу жараён жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатларининг секинлашишига, шунингдек, экспортга йўналтирилган тармоқлар учун жиддий хавф-хатарлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

@alitoshkandi
04/18/2025, 16:12
t.me/alitoshkandi/198 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
634
Дунё икки тоифага бўлинади — бири имконсиз нарсага ишонади, иккинчиси эса имконсиз нарсани амалга оширади.

— Оскар Уайлд (1854–1900)

@alitoshkandi
04/18/2025, 15:42
t.me/alitoshkandi/197 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
672
Жо Байден — энди спикер. Нархи: 300 минг доллар!

New York Post ёзишича, АҚШ президенти Жо Байден президентликдан кейин ўз спикерлик хизматларини таклиф қилмоқда. Бир марталик спикерлик чиқиши учун у 300 минг доллар сўрамоқда.

Агар тадбир бошқа шаҳарда ўтказилса, шахсий самолёт ва беш нафар ходимининг барча харажатлари ҳам буюртмачи зиммасига тушади.

Бироқ New York Post’нинг таъкидлашича, унга қизиқаётганлар сони жуда кам — кўпчилик бу нарх ва форматни ҳаддан ташқари қиммат деб ҳисобламоқда.

@alitoshkandi
04/18/2025, 15:25
t.me/alitoshkandi/196 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
22 k
BlackRock ва Ларри Флинк — «Украинанинг янги эгасими»?
(BlackRock корпорацияси қандай қилиб Украинани ўз назоратига олмоқда)

Бир неча кун аввал BlackRock ва унинг дунёдаги фаолияти ҳақида пост қилгандим. Бу сафар BlackRock’нинг Украинадаги фаолияти ва манфаатлари ҳақидаги маълумотлар билан сиз билан бўлишмоқчиман.

BlackRock корпорацияси — бу шунчаки молиявий компания эмас, балки у жаҳон иқтисодиётидаги энг кучли молиявий ва инвестицион тузилмалардан бири бўлиб, 20 триллион доллардан ортиқ активларни бошқаради. Унинг асосчиси ва раҳбари Ларри Финк АҚШнинг Халқаро муносабатлар бўйича кенгаши аъзоси ва Жаҳон иқтисодий форумининг муҳим доимий иштирокчиларидан бири ҳисобланади.

2022 йилнинг кузида BlackRock Украина билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатади. New York Times нашрига кўра, ўша пайтда Украина президенти Владимир Зеленский ва Ларри Финк мамлакатни тиклаш учун махсус фонд тузишга келишиб олишади. Аммо бу келишувга кўра Украина активлари, жумладан, халқаро ёрдам маблағлари ва мамлакатнинг стратегик корхоналари BlackRock назоратига ўтказилади.

2023 йилда BlackRock Украинадаги гидро ва атом электрстанцияларни бошқаришни ҳам қўлга киритади. Бундан ташқари келишувга кўра агар Киев олинган ташқи қарзларини тўлай олмаса, мамлакатнинг йирик завод ва ресурслари BlackRock ихтиёрига ўтади.

Сиёсатшунос Малек Дудаков фикрига кўра:

«BlackRock сиёсий беқарор бўлган мамлакатларга фаол кириб боради: урушлар, инқирозлар, можаролар — бу улар учун янги имкониятлар. Украина эса — янги “семиз актив”. Урушдан сўнг, у бир неча қисмларга бўлиниб, сотилади. Ер, инфратузилма, энергетика — ҳаммаси арзон нархда олинади».

Америка сиёсий арбоби Роберт Кеннеди кичик (Роберт Кеннеди каттанинг ўғли ва марҳум Президент Джон Кеннедининг жияни) очиқчасига шундай дейди:

«BlackRock Украинадаги ҳаммани сотиб олди. Мамлакат улкан корпорациялар қўлига ўтди».

Унинг таъкидлашича, Украина ҳукумати мамлакат ҳудудининг камида учдан бир қисмини сотиб юборган. Харидорлар кимлар? — DuPont, Cargill ва Monsanto каби транснационал агрокомпаниялар бўлиб уларнинг барчаси BlackRock’ка тегишли.

BlackRock нафақат инвестиция киритиш билан шуғулланади, балки — у урушдан кейинги ҳудуд ва ерларни тизимли тарзда ўзлаштиради ва фожиаларни даромадга айлантиради.

@alitoshkandi
04/18/2025, 13:00
t.me/alitoshkandi/195 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
1.0 k
Ўзбекистон суд тизими: Нега судларга ҳалигача ҳалқ ишонмайди?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра судлар мустақил ҳисобланади. Лекин амалиётда, минг афсуски, суд тизими кўпинча адолат учун эмас, балки ҳокимият манфаати учун хизмат қилади. Нима учун совет меросидан қолган суд тизимида биз кутган ислоҳотларни кўрмаяпмиз? Нима учун суд тизимига халқимиз ишончсизлик билан қарайди? Нима учун судларимизда адолатсизлик ҳали ҳам ҳукм суради? Бунинг сабаблари бир қанча ва уларни қуйида келтириб ўтамиз.

1. Судьялар ҳали ҳам мустақил эмас

Судьяларни тайинлаш, ишдан олиш ёки бошқа ишга кўчириш ваколати Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан амалга оширилади. Кенгаш эса ижро ҳокимияти томонидан бошқарилади. Бундай ҳолат суд тизимининг ижро ҳокимиятига тўлиқ боғлиқлигини юзага келтиради: ҳар қандай “ноқулай” судьяни исталган пайтда ишдан бўшатиб юбориш мумкин.

2. Қарорлар тепадан келадиган буйруқ остида қабул қилинади

Муҳим ишлар суд залида эмас, балки ҳокимият, прокуратура ва давлат ҳавфсизлиги хизматининг хоналарида ҳал бўлади. Суд қарорлари юқоридан “телефон орқали” айтилган топшириққа мос равишда чиқарилади. Судьялар айрим ишларда адолатни эмас, юқори мансабдор шахсларнинг хоҳишини инобатга олган ҳолда чиқаришади.

3. Судлар қонун хизматида эмас, балки ҳокимият хизматида бўлиб қолган

Суд бугун норози қатламларни жазолаш, бизнесни тортиб олиб қўйиш билан боғлиқ қарорларни чиқариш, пора эвазига керакли қарорларни чиқариш, керакли инсонларни ҳимоя қилиш аппаратига айланиб қолган.

4. Судьялар мустақил қози (арбитр) эмас, балки давлат сиёсати ижрочисидир

Судьялар ўзларини адолатли қарор чиқарадиган мустақил қози (арбитр) эмас, балки давлат сиёсатининг ижрочиси деб билади. Судлар адолат ва қонун устуворлигини ўрнатадиган орган эмас, балки сиёсий тизим буйруғини бажарадиган органга айланган.

5. Коррупция одатий ҳолга айланган

“Қанча пул берсанг – берганга яраша қарор чиқади” деган гаплар ҳеч кимни ҳайратлантирмайди. Ўртакаш адвокатлар ва “решала”лар суд тизимининг бир қисмига айланиб бўлган.

6. Мустақил ОАВ ва жамоатчилик назоратининг йўқлиги

Суд ишларини эркин ёритадиган мустақил оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) етишмаслиги, жамоатчилик томонидан судьялар устидан назоратнинг йўқлиги, фуқаролик жамияти институтининг кучсизлиги судьяларга ўзбошимчалик билан исталган қарор қабул қилиш ҳуқуқини беради.

7. Кучсиз адвокатура = кучсиз ҳимоя

Айбланувчиларнинг ҳуқуқлари яхши ҳимояланмаган. Адвокатнинг мақоми прокурорга тенг эмас. У кўп ҳолларда фақат расмиятчилик учун номигагина суд жараёнида иштирок этади. Суд жараёнининг тақдири эса кўпинча олдиндан ҳал қилинган бўлади.

Хулоса

Ўзбекистон суд тизими ҳали ҳам мустақил ҳокимиятга айлангани йўқ. У ҳали ҳам ижро ҳокимиятига қарам ва манфаатлар қуроли сифатида қолмоқда. У адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш учун эмас, балки манфаат устуворлигини таъминлаш учун хизмат қилаяпти.

Адолат – ҳар қандай жамиятнинг юраги ва қонун устуворлиги эса шу жамиятнинг келажакка бўлган ишончидир. Агар шу икки нарса ўлса, жамият ҳеч қачон ривожланмайди.

@alitoshkandi
04/17/2025, 23:15
t.me/alitoshkandi/194 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
376
Судлар ҳақида ҳақиқатлар. "Жаримангни тўлаб қўй, мен ҳам тўлаяпман".

@Agro_Expert

@alitoshkandi
04/17/2025, 18:59
t.me/alitoshkandi/193 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
200
Uzavto Motors (UzDaewoo, GM Motors Uzbekistan) томонидан 30 йил мобайнида қанча автомобил ишлаб чиқарилган?

1996 йилда биринчи автозавод Асакада ишга тушганидан 2024 йилнинг охирига қадар мамлакатимизда 4,7 миллиондан ортиқ енгил автомобил ишлаб чиқарилган. Биринчи йилни ўзида атиги 300 дона, 2024 йил эса қарийб 400,000 дона автомобил ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш динамикаси (1996–2024 йиллар) (дона):

1996 — 300
1997 — 6,500
1998 — 15,000
1999 — 25,000
2000 — 40,000
2001 — 50,000
2002 — 60,000
2003 — 70,000
2004 — 80,000
2005 — 90,000
2006 — 100,000
2007 — 110,000
2008 — 120,000
2009 — 130,000
2010 — 140,000
2011 — 150,000
2012 — 160,000
2013 — 170,000
2014 — 180,000
2015 — 190,000
2016 — 88,200
2017 — 140,200
2018 — 220,700
2019 — 271,100
2020 — 280,100
2021 — 235,800
2022 — 327,600
2023 — 395,800
2024 — 399,300

@alitoshkandi
04/17/2025, 17:31
t.me/alitoshkandi/192 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
209
Дунёдаги энг йирик 10 та автомобил чиқарувчи компаниялар
(2025 йил бошига кўра капитализация ҳажми бўйича):

1. Tesla (АҚШ)

Капитализацияси: 1,274 трлн долл.
Компания электромобиллар ва қайта тикланувчи энергияга инвестициялар орқали етакчиликни сақлаб қолмоқда.

2. Toyota (Япония)

Капитализацияси: 250 млрд долл.
Дунёдаги энг йирик автоконцернлардан бири бўлиб, турли хил моделдаги автомобилларни ишлаб чиқаради.

3. Volkswagen Group (Германия)

Капитализацияси: 100 млрд долл.
Volkswagen, Audi, Porsche, Lamborghini ва бошқа брендларни ўз ичига олади.

4. BYD (Хитой)

Капитализацияси: 100 млрд долл.
Электромобил ва гибридлар ишлаб чиқарувчи Хитойнинг энг йирик компанияси.

5. Mercedes-Benz Group (Германия)

Капитализацияси: 80 млрд долл.
Люкс сегментдаги автомобиллари ва инновациялари билан дунёга кенг танилган.

6. BMW Group (Германия)

Капитализацияси: 70 млрд долл.
BMW, Mini ва Rolls-Royce автомобилларини ишлаб чиқаради.

7. General Motors (АҚШ)

Капитализацияси: 60 млрд долл.
Chevrolet, GMC, Cadillac ва бошқа брендли автомобилларни ишлаб чиқаради.

8. Ford Motor Company (АҚШ)

Капитализацияси: 50 млрд долл.
Дунёнинг энг қадимги автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири.

9. Hyundai Motor Company (Жанубий Корея)

Капитализацияси: 45 млрд долл.
Hyundai ва Kia брендларини ўз ичига олади.

10. Stellantis (Нидерландия/Франция/Италия/АҚШ)

Капитализацияси: 40 млрд долл.
Fiat, Peugeot, Chrysler, Jeep ва бошқа брендларни бирлаштирган транснационал корпорация.

@alitoshkandi
04/17/2025, 17:06
t.me/alitoshkandi/191 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
284
Саудия Арабистони ва Эрон: катта музокаралар олдидан

Саудиялик манбалар хабар беришича, Саудия Арабистони мудофаа вазири — ва шу билан бирга валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг укаси — Халид бин Салмон эртага Теҳронга ташриф буюради.

Унинг сафари доирасида Эрон расмийлари билан музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

Бу ташриф минтақавий мувозанат, хавфсизлик ва Саудия Арабистони-Эрон муносабатларида янги босқичга ўтишда муҳим воқеа бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат 2023 йилда дипломатик алоқаларни қайта тиклаган эди.

@alitoshkandi
04/17/2025, 14:34
t.me/alitoshkandi/190 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
302
Ғазода фаолиятини олиб борадиган Аль-Жазира журналисти Ториқ Абу Аззум ёритган маълумотларга кўра, Ғазо дунёдаги энг йирик тана аъзолари ампутация қилинган болалар жамиятига айланган. Бу фожиали ҳолат Исроилнинг АҚШ томонидан молиялаштирилаётган тажовузи ва геноциди натижасида юзага келмоқда.

@alitoshkandi
04/17/2025, 13:59
t.me/alitoshkandi/189 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
310
Boeing миллиардлаб доллар зарар кўриши мумкин

Мутахассисларнинг баҳолашича, Хитой маҳаллий авиакомпанияларга АҚШда ишлаб чиқарилган самолётларни харид қилишни тақиқлаганидан сўнг , Boeing компанияси йил давомида 10–15 миллиард долларгача зарар кўриши мумкин.

Шу билан бирга келажакда зарар янада ўсиш эҳтимоли бор. Чунки Boeing компаниясининг Хитой бозоридаги улушини Boeing’нинг асосий рақобатчиси Европанинг Airbus компанияси эгаллаши мумкин.

@alitoshkandi
04/17/2025, 13:45
t.me/alitoshkandi/188 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
408
Зеленский АҚШ президенти Дональд Трампдан Оқ уйдаги Овал офисида содир бўлган тортишув учун расман узр сўраб унга мактуб йўллади. Бу ҳақда Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф маълум қилди.

Politico нашрининг ёзишича, Франция Зеленскийга Оқ уйдаги жанжалдан сўнг Трампдан узр сўраш учун мактуб тузишда ёрдам берган. Нашр таъкидлашича, Париж, Лондон ва Берлиндаги етакчи дипломатлар бир неча ҳафта давомида Зеленский томонидан бузилган муносабатларни қандай тиклаш ҳақида бош қотиришган. Франция Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари “ярашув мактуби” матнини ёзишда иштирок этишган.

@alitoshkandi
04/16/2025, 19:28
t.me/alitoshkandi/187 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
296
Тexnomart Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан (ЕТТБ) 10 миллион долларлик инвестиция жалб қилди

Ўзбекистонда маиший техника ва электроника савдоси билан шуғулланувчи Texnomart компанияси ЕТТБ дан 10 миллион долларлик молиялаштиришни жалб қилди.

Ушбу маблағлар компаниянинг вилоятлардаги савдо тармоғини кенгайтириш, шунингдек, онлайн савдони ривожлантиришга йўналтирилади.

@alitoshkandi
04/16/2025, 18:53
t.me/alitoshkandi/186 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
327
Хитойдан келаётган помидорлар

Мамлакатимиз дўконлари ва бозорларида ўзимизда етиштирилган помидор ва бодрингнинг нархлари истеъмолчини “чақадиган” даражада кўтарилиб кетган (асосан қиш мавсумида).

Маҳаллий помидор, бодринг ва бошқа сабзавот маҳсулотларининг ўрнини Хитойдан келаётган помидор, бодринг ва сабзавотлар тўлдириб келаяпти.

Нимага анъанавий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобланмиш сабзавотларни ҳалқимиз сотиб олишга имкони йилдан йилга пасайиб кетаяпти?

Нимага Хитойдан келаётган сабзавотлар учун давлат чегараларимиз очиқ?

Ахир бу сабзавотларни етиштирувчи маҳаллий фермер ва агро корхоналарни яқин келажакда ўлишига ва банкрот бўлишига олиб келадику?

Бунинг сабабларини қуйида санаб ўтамиз ва қисқа тахлил қиламиз.

1. Иссиқхоналарнинг камлиги ва у ерда энергия ресурсларининг етишмаслиги

Қиш мавсумида Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликлари давлат томонидан етарлича табиий газ ва энергия манбалари билан таъминланмаётгани сабабли, сабзавотларни барқарор равишда етиштириш тобора қийинлашмоқда. Бу эса ички бозорда маҳсулот танқислигига ва импортга қарамликнинг ошишига олиб келади.

Шу сабаб охирги 10 йилда катта сармоя ва пул ҳисобига қурилган минглаб иссиқхоналар касодга учраб ёпилиб кетди.

2. Ички бозорда нархларнинг кескин ошиши

Қишки мавсумда маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин камайиши сабабли, Ўзбекистон бозорида помидор нархининг рекорд даражада ўсишига олиб келди— 1 килограмм помидор нархи 3 долларга етди. Таклифнинг чекланганлиги ва талабнинг юқорилиги туфайли, импортга— айниқса, Хитойдан олиб кирилаётган сабзавотларга — талаб ошди.

3. Экспорт ҳажмининг пасайиши

Ўзбекистонинг сабзавот маҳсулотлари, жумладан иссиқхонада етиштирилган помидор ва бодринг учун асосий экспорт бозори бўлган Россия сўнгги пайтларда иқтисодий қийинчиликларга дуч келди. Аҳоли харид қобилиятининг пасайиши ва валюта барқарорлигининг бузилиши натижасида ушбу бозорда бу маҳсулотларга талаб камайди. Бу эса мавжуд экспорт ҳажмини сақлаб қолиш учун альтернатив бозорлар ва таъминот занжирларини излаш заруратини келтириб чиқарди.

4. Логистика инфратузилмасининг яхши ривожланмагинлиги

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва тарқатиш имкониятларини яхшилаш мақсадида агрологистика марказлари, музлатгич омборхоналар, ҳамда замонавий ташиш тизимлари босқичма-босқич жорий этилмоқда. Бироқ мавжуд инфратузилма ҳали-ҳануз ички бозор эҳтиёжини, айниқса маҳсулотга талаб юқори бўлган мавсумларда, тўлиқ қондириш даражасига етмаган. Бу эса ички таъминот занжирида узилишларга ва нархлар барқарорлигига таҳдид туғдирмоқда.

Хитой билан курашиш

Давлат Хитойдан кириб келаётган ўзимизда етиштирилмайдиган сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига катта миқдорда божхона тўловини киритиши керак. Акс ҳолда узоғи 5 йилда (агар 3 йил бўлмаса) қишлоқ хўжалигимизни жар ёқасига олиб келиб уни тамоман ўлдириб қўямиз ва Хитойга бутунлай озиқ-овқат масаласида қарам бўлиб қоламиз.

Бизнинг фермерлар ва агрофирмалар бутун ақл, малака, куч ва пулларини сарф қилганда ҳам хитойлик фермерлар билан нарҳ масаласида рақобат қила олишмайди. Чунки хитойлик фермерлар жуда йирик ҳажмда, яхши ривожланган инфратузилма ва давлат субсидиялари ва дотациялари шароитида иш олиб боришади.

Улар билан маҳсулот нарҳи бўйича рақобатдош бўлиш учун бизнинг давлат ҳам Хитой давлати ўзининг фермерларига бераётган ёрдамнинг камида учдан бирини таъминлаши керак. Шу ёрдамнинг учдан бирини беришдан олдин эса қиш мавсумида иссиқхоналарда газни ўчирмасдан, балки газ билан исситишни таъминлаб қўйиш керак.

@alitoshkandi
04/16/2025, 17:05
t.me/alitoshkandi/185 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
374
Ўзбекистонда зайтун етиштириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда зайтун етиштириш йўлга қўйилди. Бу мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда муҳим қадам ҳисобланади. Грузия компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида мамлакатга «Гемлик» навли 4,2 мингта кўчат олиб келиниб, биринчи плантация барпо этилди.

Лойиҳа қишлоқ хўжалигида маҳсулот турларини диверсификация қилиш, янги иш ўринларини яратиш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва маҳаллий мутахассисларнинг малакасини оширишга ҳам ёрдам беради.

Ўзбекистонда зайтун етиштиришни ривожлантириш орқали қайта ишлаш корхоналари, зайтун ёғи ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Бу эса ҳудудлар иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

@alitoshkandi
04/16/2025, 15:10
t.me/alitoshkandi/184 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
358
Тошкентда ҳаво ифлосланиши

Тошкентдаги ҳаво ифлосланиш даражаси нормадан уч баробар ошди, бу эса шаҳар аҳолисининг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади ва ўпка касалликларининг тарқалиши, асаб тизимининг бузилиши, юрак-қон томир касалликларининг кучайишига олиб келади.

@alitoshkandi
04/16/2025, 13:38
t.me/alitoshkandi/183 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
347
Покистонга тўғридан-тўғри авиа рейслар ишга туширилади

Uzbekistan Airways 2025 йилнинг 24 майидан бошлаб Тошкентдан Исламободга ҳар ҳафта тўғридан-тўғри рейслар ишга туширилишини эълон қилди.

@alitoshkandi
04/16/2025, 13:25
t.me/alitoshkandi/182 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
352
Трамп маъмурияти Украинага берилган ёрдамни қайтариш талабини 300 миллиард доллардан 100 миллиард долларгача пасайтирди

Дональд Трамп маъмурияти Киев вакиллари билан ўтказилган музокаралардан сўнг, Украина томонидан қайтарилиши керак бўлган ёрдам маблағлари бўйича талабини қайта кўриб чиқди. Аввал ёрдам ҳажми 300 миллиард доллар деб баҳоланган бўлса, энди гап 100 миллиард доллар ҳақида кетмоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg ўз манбаларига таяниб.

Агентлик маълумотига кўра, Украина билан ресурслар бўйича келишув шу ҳафтанинг ўзида имзоланиши мумкин. Музокара қилинётган шартномага мувофиқ, Украина ўзининг табиий ресурсларидан — хусусан, қазиб олинадиган бойликлардан — олинадиган даромадларни махсус қўшма инвестиция жамғармасига йўналтириши керак бўлади.

@alitoshkandi
04/16/2025, 13:02
t.me/alitoshkandi/181 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
350
04/16/2025, 12:50
t.me/alitoshkandi/180 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
382
(Давоми)

Муаммоларни ҳал қилиш учун нима қилиш керак?

1. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини тадбиқ қилиш ва самарали бошқариш тизимини жорий қилиш

• Томчилатиб суғориш, емғирлатиб суғориш, ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш каби инновацион суғориш технологияларини кенг жорий этиш.

• Сув инфратузилмасини модернизация қилиш (каналларни бетонлаш, насос станцияларини янгилаш).

• Сувдан фойдаланишда иқтисодий масъулиятни жорий этиш (масалан, сувга дифференциал нархлар жорий этиш зарур).

2. Тупроқ сифатини яхшилаш ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш

• Органик ўғитлар ишлаб чиқариш ва уларни тарқатишни қўллаб-қувватлаш.

• Тупроқ таҳлили асосида оқилона ўғитлаш тизимини жорий қилиш.

3. Молиявий қўллаб-қувватлаш ва кредит дастурларини яхшилаш

• Кичик ва ўрта фермер хўжаликлари учун гаровсиз микрокредит дастурларини ишлаб чиқиш.

• Субсидия ва дотацияларни рақамлаштириш, фермерларга тўғридан-тўғри молиявий ёрдам бериш.

• Аграр суғурта тизимини ривожлантириш

4. Агротехнологиялар ва янги билимлардан фойдаланиш

• Фермерларга маслаҳат берадиган агро хизмат марказларини ҳар бир вилоят ва туман марказларида очиш.

• Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган университет ва коллежларда замонавий билимларни ўқитилишини таьминлаш, стажировкаларни кўпайтириш, кадрлар етиштиришда чет эллик мутаҳассисларни жалб қилиш.

• Смарт-технологияларини (дронлар, сенсорлар, агро-IoT) қишлоқ хўжалигига жалб қилиш.

5. Чет бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтириш

• Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш инфратузилмасини ривожлантириш.

• Фермерлар ўртасида кооперативлар ташкил қилиш орқали уларнинг савдо салоҳиятини ошириш.

• Халқаро стандартларга жавоб берадиган сертификатлаш ва сифат назорати тизимларини жорий қилиш.

6. Изчил давлат сиёсати ва фермерларга автономия бериш

• Фермерларга нима экиш, уни қандай ва қанчага сотиш эркинлигини ўзига қўйиб бериш.

• Давлатнинг роли қайта кўриб чиқилиши лозим: маъмурий ва буйруққа асосланган бошқарув ўрнига, фермерлар ва агробизнес учун ёрдам берувчи, тартибга солувчи ва хизмат кўрсатувчи вазифасини бажариши зарур.

• Бошқарув жараёнларини рақамлаштириш: ресурсларни тақсимлаш, ариза бериш, фермер хўжаликларни рўйхатдан ўтказиш ва мониторинг ишлари учун рақамли платформаларни жорий этиш. Бу бюрократия ва коррупцияни камайтиради, ва давлатга бўлган ишончни оширади.

@alitoshkandi
04/16/2025, 10:05
t.me/alitoshkandi/179 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
357
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги асосий муаммолар

1. Сув танқислиги ва самарасиз суғориш тизими

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида сув ресурсларига ҳаммадан кўра боғлиқ давлатдир. Сув ресурсларининг 90 фоизи қишлоқ хўжалигида ишлатилади.

Суғориш тизимлари кўп жойларда эскирган ва самарасиз ҳисобланади: сувнинг тахминан 40 фоизи далаларга хатто етиб бормайди.

Иқлим ўзгариши, музликларнинг қисқариши ва қўшни давлатларда (айниқса, Тожикистон ва Афғонистонда) сув истеъмолининг ўсиши мамлакатдаги сув танқислигини янада кучайтириб келяпти.

2. Қишлоқ хўжалиги ерларининг ёмонлашиши

Экин экиладиган ерларнинг катта қисми, айниқса Амударё ва Сирдарё дарёларининг қуйи ҳавзаларидаги ерлар тузланишга учраган.

Ер эрозияси, ер унумдорлигининг пасайиши ва органик ўғитларнинг етишмаслиги кузатилмоқда.

Минерал ўғитлар ва пестицидлардан ортиқча фойдаланиш тупроқ сифатига ва атроф-муҳитга салбий таъсир қилмоқда.

3. Молия ва технологияларнинг етишмаслиги

Кичик фермерларда узоқ муддатли кредит олиш имконияти йўқ.

Замонавий агротехнологиялар ва рақамли ечимлар етарлича жорий этилмаган.

Қишлоқ хўжалигида таълим даражасининг пастлиги ва қишлоқ хўжалиги мутахассисларнинг етишмаслиги янада муаммони чуқурлаштириб юборяпти.

4. Тузилмавий муаммолар ва бозордаги тўсиқлар

Қишлоқ хўжалигимиз асосан бир нечта маҳсулот турларини (пахта, буғдой, сабзавот, мевалар) етиштириш билан овора бўлиб ва уларга жуда боғланиб қолган, бу эса ўз ўрнида диверсификация имкониятларини чеклайди.

Заиф логистика инфратузилмасиниг мавжудлиги, замонавий музлатгич хоналари ва омборларнинг етишмаслиги масалани янада оғирлаштиради.

Кичик фермерлар ва қайта ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳамкорлик тизимлари яхши йўлга қўйилмаган.

5. Давлат назорати

Сўнгги йиллардаги ислоҳотларга қарамай, ер ва сув ресурсларини тақсимлашда ва маҳсулотларнинг сотиб олиш нархларини белгилашда давлатнинг таъсири ҳали ҳам сезиларли даражада билиниб туради.

Фермерлар кўп ҳолларда ўзлари истаган экинларни экиш имкониятига эга эмаслар.

Жойлардаги маъмурий босим ва коррупция ҳолатлари ҳалигача ривожланишга тўсқинлик қилмоқда.

6. Иқлим ўзгариши

Ҳароратнинг ўсиши, қурғоқчилик ҳолатларининг тез-тез бўлиб туриши ва экстремал иқлимнинг содир бўлиши ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келмоқда.

Сув ресурсларининг қисқариши ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатмоқда ва айрим ҳудудларда экин экиш имкониятини чекламоқда.

Иқлимга мослашиш чоралари ва барқарор аграр амалиётлар ҳали ҳам кенг жорий этилмаган, бу эса деҳқонларни хавфли ўзгаришлар олдида ҳимоясиз қолдирмоқда.

Муаммоларни ҳал қилиш учун нима қилиш керак?

(Давоми бор)

@alitoshkandi
04/16/2025, 10:01
t.me/alitoshkandi/178 Link
AL
Toshkandi
1 216 subscribers
581
Нега Ўзбекистонда пахта кластерлари бирин-кетин БАНКРОТ бўлмоқда?

Ўзбекистонда сўнгги йилларда юзлаб пахта кластерлари очилди ва фаолият бошлади. Лекин сўнги йилларда Ўзбекистондаги кўплаб пахта-тўқимачилик кластерлари миллат ютуғи эмас, муаммосига айлана бошлади. Ҳозирги кунда уларнинг кўпчилиги молиявий муаммоларда; айримлари қарздан чиқолмаяпти, қолганлари банкрот бўлиб ёпиляпти. Бунинг сабаблари нимада?

1. Агрессив кенгайиш ва ҳисоб-китобсиз қилинган сармоялар

Кўп кластерлар фаолиятини пухта қилинмаган иқтисодий ва бизнес режалар билан катта ер майдонларини олиш ва катта миқдорда қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш билан бошлашган. Масъулиятсизлик билан олинган кредитлар ва самарасиз лойиҳалар ортидан қарз ботқоғи бошланди.

2. Қиммат ва қисқа муддатли банк кредитлари

Кластерлар асосан банк кредитлари орқали молиялаштирилди. Кредитлар юқори фоизли ва қисқа муддатли бўлиб, ишлаб чиқариш ва сотув циклларига мос келмасди. Маҳсулот ишлаб чиқарилиб ва сотилгунига қадар кредит тўлов муҳлати етиб келарди.

3. Жаҳон бозорида маҳсулотга бўлган талабнинг пасайиши

Пандемия сабаб пахта ва тўқимачилик маҳсулотларига жаҳон бозорларида талаб камаяди. Логистикадаги муаммолар, геосиёсий хавфлар ва валюта курсининг ўзгариши даромадларни деярли йўққа чиқаради.

4. Агротаъминотдаги ноқисликлар ва фермерлар билан бўлган оғир муносабат

Сув, ёқилғи, минерал ўғитлар етишмаслиги ҳосилдорликни пасайтирди. Фермерлар билан шартномалар нотўғри тузилди — фермерлар ўзларини эркин шерик эмас, балки “ишчи кучи” деб ҳис қилишди.

5. Коррупция ва нотўғри бошқарув

Кўп жойларда ажратилган кредит маблағлари мақсадли эмас, балки бошқа мақсадларда ишлатилди. Пуллар кластер манфаати учун ишламади, балки «керакли инсонларнинг» манфаати учун ўзлаштирилди. Бошқарув даражасининг пастлиги, ишга бошқарув ҳодимларининг «таниш-билиш» асосида ёлланиши, ресурслар тақсимотининг шаффофмаслиги бошқарув тизимининг ичидан емирилишига олиб келди.

6. Давлат сиёсатининг ўзгарувчанлиги

Давлат томонидан ер ажратиш тартибларининг тез-тез ўзгариб туриши, нарх сиёсати, субсидиялар ва экспорт квоталаридаги ноаниқликлар кластер стратегияси билан боғлиқ бўлган узоқ муддатли режалаштиришни пучга чиқарди.

Хулоса

Кластерлар қишлоқ хўжалигини модернизация ва такомиллаштириш мақсадида тузилган эди. Аммо амалда эса улар бир қанча муаммоларга дуч келишди. Шу муаммолар орасида - коррупция, бюрократия, юқоридан бўладиган босимлар, молиявий тузоқлар ва ишлаб чиқариш жараёнидаги томонларнинг (кластер эгалари, фермерлар, давлат аппарати) бир бирига бўлган ишончсизлиги.

Агар яқин орада бу тизимнинг фундаментал тамойиллари кўриб чиқилмаса муаммо янада чуқурлашиб кетади. Қуйидаги қадамлар тез орада қилиниши керак:

1. Фермерлар билан адолатли шериклик муносабатларини яратиш, уларга тепадан босим қилишни тўхтатиш керак.

2. Агросектордаги мавсумий ишлаб чиқиш циклини инобатга олган ҳолда кредит ва солиқ сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва янги ислоҳотлар қилиш керак.

3. Ҳар 6 ойда ўзгариб турадиган тартиб қоидалардан воз кечиш, ва унинг ўрнига барқарор ва шаффоф қоида ўйинларини таъминлаш керак.

@alitoshkandi
04/15/2025, 21:22
t.me/alitoshkandi/175 Link
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria