Япониянинг Киото шаҳрида жойлашган Wind Villa меҳмонхонаси исроиллик мижоздан меҳмонхонага жойлашиш шарти сифатида «у ҳеч қачон ҳарбий жиноятлар содир этмаган» деган мажбуриятномани имзолашни талаб қилди.
Ҳужжатда шундай дейилади:
«Мен ҳеч қачон халқаро ва инсонпарварлик ҳуқуқини бузадиган ҳарбий жиноятларда иштирок этмаганман;
мен ҳеч қачон қуйидагиларни ўз ичига олган (аммо улар билан чекланмаган) ҳарбий жиноятларни содир этмаганман: фуқароларга (болалар, аёллар ва бошқалар) ҳужум қилиш, таслим бўлган ёки асирга тушган шахсларни ўлдириш ёки уларга шафқатсиз муомала қилиш, қийноқ қилиш ёки ғайриинсоний муносабатда бўлиш, жинсий зўравонлик, мажбурий кўчириш, талон-тарож ёки Халқаро жиноят судининг Рим статутининг 8-моддасига тушадиган ҳар қандай бошқа ҳаракатлар;
Мен ҳеч қачон ҳарбий жиноятларни режалаштирмаганман, уларни содир этиш учун буйруқ бермаганман, ёрдам бермаганман, шунингдек бундай ҳаракатларда иштирок этмаганман;
Мен халқаро ва инсонпарварлик ҳуқуқларига амал қилишга ва ҳарбий жиноятларда ҳеч қандай тарзда иштирок этмаслик учун ваъда бераман.
Исроиллик мижоз Google сайтида меҳмонхона ҳақидаги шарҳда фақат битта юлдуз қўйган.
@alitoshkandi