ОЛИБ КЕТИНГ МЕНИ ҲАМ ОПА
Муродингиз, хосил этгани,
Қалбингизга, хузур топгани.
Замзам сувин, тўйиб ичгани,
Ҳажга, сафар олибсиз, опа,
Олиб кетинг, мени ҳам, опа !
Расулимни, кўргим келяпти,
Тўйиб сухбат, қургим келяпти.
Маккатиллоҳ, ўпгим келяпти,
Ҳажга, сафар олибсиз, опа,
Олиб кетинг, мени ҳам, опа.
Мен ҳам, борай, рўмолим ўраб,
Гуноҳларим, узурин сўраб.
Юр, деб айтинг, қўлимдан ушлаб,
Хажга, сафар олибсиз, опа,
Олиб кетинг, мени ҳам, опа !
Расулимга, айтар гапим, кўп,
Гуноҳларим, керагидан, кўп.
Ул, меҳрибон, зотдан қарзим кўп,
Хажга, сафар олибсиз ,опа,
Олиб кетинг, мени ҳам, опа !
Сафо, тоғин устида турсам,
Марва, тоғин кўзимга, суртсам.
Арофатда, саловат айтсам,
Хажга, сафар олибсиз, опа,
Олиб кетинг, мени ҳам, опа !
Икки қибла, масжидин, кўрсам,
Савр, Хиро ғорини, кезсам.
Байтуллоҳда, хузурим топсам,
Хажга, сафар олибсиз, опа,
Олиб кетинг, мени ҳам, опа !
Юбориб қўйинг..! 🌹
Тавсия: @SaraNavobot
ОТА ОНА — каналига уланиш учун линкни босинг👇
t.me/+YG1veU5NPTllNWEx