ХОТИН ҚУЛЛАРИ
Волидангиз кўнглин оғритиб, ғашлаб,
Хотинчангиз билан ошингиз ошаб,
Кайф-у сафо қилиб юрибсиз яшаб,
Хотинни онадан афзал билганлар.
Онангиз ҳолидан олмассиз хабар,
Лек ҳар кун гулдаста олар у дилбар,
Она ҳам дўст эрур, она хам жигар,
Хотинни онадан афзал билганлар.
Аёл этагининг остига бунча,
Чўкиб кетавермоқ иснод менимча.
Наҳот, сизда йўқдир инсоф зиғирча,
Хотинни онадан афзал билганлар.
Хотинчангиз учун, мудом эгиб бош,
Онангиз, хизматкор, мардикор, фаррош...
Фарзанд ҳам бўлурму шунча бағритош?
Хотинни онадан афзал билганлар.
Онангиз тотса ҳам очлик азобни,
Аёлингиз билан сих-сих кабобни,
Паққос туширдингиз тотгач шаробни,
Хотинни онадан афзал билганлар.
Аллоҳ сиздайларга ёғдирур лаънат,
Рости хам қарғишга арзийсиз фақат.
Тезроқ беринг энди, тавбага навбат,
Хотинни онадан афзал билганлар.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Фарзанд тарбияси каналига уланиш:
👇
https://t.me/+joptu0Am0RljNDBi