Нур, зиёга тўла кошонам,
Бахт, иқболга ёрдир пешонам,
Меҳрибоним, мунис, парвонам,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.
Ҳеч кимсадан қилмасман гина,
Сиз бор кўкси тоғдир камина,
Ҳар сўзингиз ҳикмат, ҳазина,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.
Нурга белаб қалбим қўрини,
Ювиб ҳар дам юзим шўрини,
Безаб ҳар чоқ уйим тўрини,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.
ОНАЛАРИМИЗГА ЮБОРАМИЗ!
✅ @Ayollar_Saxifasi - каналига aъзо бўлинг!