Қулупнай ейишдан олдин буни яхшилаб ўйлаб кўринг❗
Қўшнимнинг 15 йил деганда дунёга келган ягона қизи инфексионнига ётқизилибди. Кун ботмасдан орқасидан қўшнимнинг ўзи ҳам реаниматсияга тушди. Шу куни уларни уйига 3-4 та меҳмон қўлида 1 лаган қулупнай билан кириб кетаётганди, эштишимча меҳмонлар ҳам шифохонага ётқизилган. Улардан бири 6 ойлик ҳомиладор эди. Бугун бир гуруҳ докторлар келиб қўшнимнинг уйидан меҳмонлар олиб келган қулупнайни ейилмай қолганларини кўтариб чиқишаётганини кўриб қолдим. Давоми👇
Докторларнинг айтишича: буларнинг ҳаммасига меҳмонлар олиб келган ва яхшилаб ювилмаган қулупнай сабаб бўлган. Чунки яхшилаб ювилмаган қулупнайда
• Ичак инфекциялари
• Сальмонеллёз
• E. coli инфекцияси
• Кампилобактериоз каби микроблар бор. Бу каби ғўнг қолдиқлари ёки ифлос сувдан келиб чиққан бактериялар ичакда касаллик чақиради.
Бундан ташқари Паразитар касалликлар:
• Гиардиоз
• Токсоплазмоз (айниқса, ҳомиладор аёллар учун хавфли)
Тозаланмаган қулупнай орқали паразит тухумлари одам танасига кириши мумкин экан.
Яхшилаб тозаланмаган меваларда ҳаттоки вируслар ҳам бўлиши мумки экан.
Норовирус каби вируслар баъзида тозаланмаган мевалар орқали юқиб оғир диарея, қусиш ҳолатларини келтириб чиқаради.
Энди қулупнайни қандай тўғри ювишни, уни ҳар хил касаллик келтириб чиқарувчи микробларда тозалашни ўрганинг. Бунинг икки хил усули бор.
1) тузли сувда ювиш
2) содали сувда ювиш
Бу икки хил усулнирг ўзига хос вазифалари бор.
Тузли сувда ювиш қулупнайни гижжа тухумлари, майда ҳашоратлар ва айрим микроорганизмларни юқотишда самарали фойда беради.
Содали сувда ювиш эса - қулупнайдаги пеститсидлар ва кимёвий моддалар қолдиқларини тозалайди. Бактериаларни ҳам йўқ қилади.
Агар сиз қулупнайни максимал тарзда тозалашни истасангиз иккала усулни биргаликда қўллаш керак. Бунинг учун 1 л сувга 1 чой қошиқ истеъмол содаси ва 1 ош қошиқ туз солинг. Қулупнайни бу эритмада 5 дақиқа қолдиринг, сўнг тоза сувда чайиб ташланг.
Натижада: Пеститсидлар тозаланади, микроблар камаяди, гижжалар тухуми ва ҳашоратлар тўкилади.
Соғлом овқатланиш тоза маҳсулотдан бошланади. Соғ саломат бўлинг! Касал бўлманг!
👉🏻 @AyolIar_uchun | Обуна бўлинг!