Қиз фарзандингиз бўлса, асло мушук боқманг! Сабабини билсангиз, шокка тушишингиз аниқ⁉️
10 йил деганда Аллоҳ менга қиз фарзанд насиб этди. Уни роса эркалатдим, айтганини олиб бериб катта қилдим. Қизим 4 ёшга тўлганда, унга мушукча совға қилдим.
Бир куни отамни зиёрат қилиш учун 70 ёшдан ошган қадрдон шифокори келди. Қизим мушук билан ўйнаб ўтирганини кўриб, мушукни олиб кўчага чиқариб юборди. Ҳаёлимдан ўтди: “Бу нима қилганингиз?” — деб сўрадим.
Шифокор қаттиқ жахл билан шундай деди:
— Қиз бола бор уйда мушук бўлса, у бола келажакда она бўлишда жиддий хавф остида қолиши мумкин! Сабаби — мушуклар умрида энг ками бир марта токсоплазмоз деган касаллик билан касалланади.
Токсоплазмоз — нима у?
Бу — Toxoplasma gondii деб номланган паразит туфайли келиб чиқадиган юқумли касаллик. У инсонга асосан мушуклар орқали юқади. Мушуклар ушбу паразитнинг асосий ташувчисидир. Уларнинг найча чиқиндиси (ҳожатидан) орқали токсоплазмалар атрофга тарқалади. Бола ёки катта инсон мушук билан ўйнаганда, ҳожат қолдиқлари бўлган жойларга тегиниб қўйса, бу паразит оғиз орқали организмга киради.
Нега у қиз болалар учун хавфли?
Токсоплазмоз кўпинча белгилари сезилмасдан ўтади, аммо у ёш қиз боланинг организмида “ўзини яширинча сақлаши” мумкин. Агар қиз ўсмирликка етганда ёки турмушга чиққанидан сўнг ҳомиладор бўлса, токсоплазма ҳомилани зарарлаб, носоғлом туғруқ, тушиш ёки чақалоқда жисмоний-ақлий нуқсонларга олиб келиши мумкин.
Шунинг учун шифокорлар кўпинча қизни ҳомиладор бўлишидан олдин текширишни тавсия қилади. Агар у токсоплазмоз билан юққан бўлса, у ҳомилага жуда катта хавф солиши мумкин. Ҳозирги кунда бола тушиб қолиши ҳавфини ортиб кетишига асосий сабаблардан бири мушук боқиш бўлиб келмоқда.
Мушук болалар учун хавфли бўлиши мумкин —бошқа сабабларини ҳам кўриб чиқамиз👇
1. Аллергия ва астма
• Мушуклар тери парчалари (эпителий), туклари ва сўлаклари орқали аллерген моддалар тарқатади.
• Болаларда бу моддалар астма, қичишиш, кўз ёшланиши, кўкракда “қийиллаш” каби аломатларга сабаб бўлади.
2. Тирналиш ва тишлаш
• Болалар мушук билан ўйнаб унга озор бериб қўйишлари мумкин.
• Қўрққан ёки безовта бўлган мушук тирнаши ёки тишлаши мумкин. Бу жараҳат инфекцияланиши эҳтимоли катта.
• Мушук тирнаши орқали юқадиган “Cat scratch disease” (Бартонелла) инфекцияси бор, бу лимфа безларининг шишишига олиб келади.
3. Гельминтлар (қуртлар)
• Мушуклар баъзи ичак паразитлари (аскаридалар, тасмали қуртлар) ни ташувчи бўлади.
• Болалар мушукнинг туклари, қўли билан оғзига тегизганда бу паразитлар организмга ўтиши мумкин.
4. Гигиенага боғлиқ муаммолар
• Болалар гигиенага тўлиқ риоя қила олмаслиги мумкин.
• Мушук ҳожатини тоза қилмаслик, қўлини ювмаслик, тукларига юзини ишқаш каби ҳолатлар инфекция юқишига сабаб бўлади.
Маълумотларимиз фойдали бўлган бўлса яқинларга юборишни унутманг😊
👉
Aptekauz - тиббиётдан табобатгача ёритувчи канал!