Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
TV
Расмий муносабат | Б.Кабулов
https://t.me/tvh_matbuotxizmati
Channel age
Created
Language
Tajik
-
ER (week)
-
ERR (week)

Messages Statistics
Reposts and citations
Publication networks
Satellites
Contacts
History
Top categories
Main categories of messages will appear here.
Top mentions
The most frequent mentions of people, organizations and places appear here.
Found 54 results
#Расмий_баёнот

Экология вазири маслаҳатчиси Р.Кушербаев Янгийўл тумани Ички ишлар бўлимига чақирилганлиги юзасидан ахборот

Маълум қиламизки, жорий йилнинг 19 апрель куни фуқаро Р.Ф. Янгийўл тумани ИИБга киритган шикоят аризасида, Экология вазирининг маслаҳатчиси Р.Кушербаев, унга нисбатан ижтимоий тармоқлар орқали шахсни шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда ҳақорат қилувчи маълумотлар тарқатганлигини баён қилган.

Ушбу иш доирасида ҳозирги вақтда терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан, жорий йилнинг 19 апрель куни Р.Кушербаев қонунда белгиланган тартибга кўра, ИИБга чақиртирилган ва тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилди.

Жиноят-процессуал кодексининг 157-, 159-моддаларига асосан терговга қадар текширувни ҳар томонлама тўлиқ ва сифатли олиб борилишини таъминлаш ҳамда аризачи баён этган ҳолатларга аниқлик киритиш учун тергов бўлинмаси томонидан қарор чиқарилиб, Р.Кушербаевга тегишли мобиль телефони вақтинча олиниб кўздан кечирилган.

Мазкур иш доирасида, процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда. Р.Кушербаев ва айрим жамоатчилик фаоллари томонидан тарқатилаётган гўёки асоссиз ариза бўйича ушлаб турилиши, мобиль телефоннинг аҳамиятсиз олиб қўйилиши ёки қандайдир алоҳида суриштирувлар олиб борилаётганлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини билдирамиз.

Фуқаронинг аризаси мамлакатимизнинг қонун ҳужжатларига кўра, тўлиқ текширилиши ва ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Шу билан бирга, ҳар бир процессуал ҳаракатнинг асослилиги ва қонунийлиги устидан ўрнатилган тартибда шикоят келтирилиши ҳам мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ҳамда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ, жамоатчилик субъектларидан асоссиз маълумот тарқатмасликларини сўраймиз. Қонунлардаги ахборот тарқатиш юзасидан белгиланган талаблар барча учун мажбурийдир.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятига аралашиш ва маълум бир мақсадда ишни кўриб чиқиш натижаларига, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали таъсир қилишга уруниш, белгиланган тартибда жавобгарлик келтириб чиқаришини эслатиб ўтамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
Mатбуот хизмати
04/21/2025, 18:30
t.me/tvh_matbuotxizmati/63
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани "Қўшёғоч" маҳалласи ҳудудидан Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Бўка туманларига ўтувчи асосий автомобил йўлининг Қорасув дарёси устидан ўтган кўприкнинг бир қисми қулаб тушгани, аҳоли бир неча чақирим узоқликдаги айланма йўлдан қатнашга мажбур бўлаётгани тўғрисида мурожаат тарқалди

Янгийўл туманидан ўтувчи Д022 "Нурафшон-Оққўрғон-Янгийўл" йўлининг 59-кмда жойлашган 1975 йилда қурилган авария ҳолатидаги кўприкка техноген омил ўз таъсирини кўрсатгани боис кўприк устида ҳаракатланиш тўхтатилган эди.

Мазкур ҳолат ва таъмирлаш жараёнларини Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев кўздан кечирди. Вилоят ҳокими тегишли мутасаддиларга ишларни сифатли амалга ошириш, қурилиш жараёнларида камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берди.

Маълумот учун, кўприкнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари "Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида содир бўлган табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш" иш тури бўйича республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Айни кунларда эксперт мутахассисларнинг тегишли хулосаси олиниб, таъмирлаш ишлари режа асосида бажарилмоқда. Ушбу ҳудудда автотранспорт ва йўловчиларнинг ҳаракатланиши учун 2 та муқобил автомобил йўллари мавжуд бўлиб, қатнов узлуксизлигини  таъминлаш мақсадида ҳаракат ташкил қилинган.

Қурилиш, реконсрукция ишлари икки ой муддатда тўлиқ битказилиб, 2025 йилнинг II-чорак якунига қадар фойдаланишга топширилади ва ҳаракат қатнови қайта тикланади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
Mатбуот хизмати
04/21/2025, 11:44
t.me/tvh_matbuotxizmati/62
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Юқори Чирчиқ туманидаги 20-сонли мактабга олиб борувчи йўл тор эканлиги, йўлни кенгайтириш лозимлиги тўғрисида мурожаат тарқалди

Мурожаатда келтириб ўтилган манзил Юқори Чирчиқ тумани "Миробод" МФЙга қарашли бўлган Мустақиллик кўчасида жойлашган 20-сонли умумтаълим мактабига олиб борувчи йўл бўлиб, узунлиги 310 метр асфалт кўчадан иборат.

Бугунги кунда ҳудудда яшаётган аҳоли томонидан кўчанинг ички йўлларини кенгайтириш ва пиёдалар йўлагини қуриш имкони мавжуд эмас.

Бунинг асосий сабаби, аҳоли яшаш уй-жойлари ушбу йўлга яқин жойлашган. Мазкур маҳаллада кўчани таъмирлаш ишлари 2025 йилнинг навбатдаги "Ташаббусли бюджет" дастурига киритилиши режалаштирилган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
Mатбуот хизмати
04/19/2025, 20:16
t.me/tvh_matbuotxizmati/53
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги "АФ-Ҳаёт" масканида қаровсиз ҳолдаги ҳайвонларга эътибор қаратилмаётгани, қаровчи шахс маскан фаолияти учун 14 йил умрини сарфлагани, бироқ ит ва мушукларга ғамхўрлик қилишда унга ҳеч ким ёрдам бермаётгани юзасидан мурожаат қилган

Олмалиқ шахар Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда шаҳар ветеринария бўлими билан биргаликда "АФ-Ҳаёт" масканида ўрганиш ишлари олиб борилди. Масканда жорий йилнинг 4 апрель санасига қадар жами 528 та ит мавжудлиги аниқланди.

"АФ-Ҳаёт" маскани масъулларидан фаолиятга оид 3 йиллик ҳужжатлар сўралганида ҳеч қандай ҳужжат тақдим этиб бера олишмаган. Шунингдек, мазкур масканда антисанитар ҳолатлар кўзга ташланган, тозаликка риоя қилинмаган ҳамда 100 дан ортиқ итлар ҳудуддан ташқарида қаровсиз ҳолда юрганлиги аниқланган.

Маълумот учун, шу кунга қадар Олмалиқ шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси "Қаровсиз ҳайвонлар бригадаси" ходимлари томонидан 2022 йилда 1 452 бош ит, 2023 йил 131 бош ит, 2024 йил 1 471 бош ит ҳамда 2025 йилнинг 1 апрел санасигача 141 бош ит топширилган. 3 йил мобайнида умумий топширилган итлар сони 4 395 тани ташкил қилиши керак бўлган. Бироқ, "Аф-Ҳаёт" масканида 3 867 бош ит йўқлиги, бунинг сабаби юзасидан ҳеч қандай ҳужжат мавжуд эмаслиги аниқланди.

Ушбу манзилда санитария қоидаларига амал қилинмагани сабабли, Олмалиқ шаҳар ветеринария бўлими ходимлари томонидан санитар дори сепиш ишлари олиб борилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
Mатбуот хизмати
04/19/2025, 17:19
t.me/tvh_matbuotxizmati/52
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Ўрта Чирчиқ тумани "Машъал" МФЙ, Кўкаламзор кўчасида яшовчи фуқаро М.М уч нафар фарзанди билан кўчада қолаётгани, бу ҳолатга мутасаддилар беэътиборлик билан қараётгани тўғрисида мурожаат тарқалди

Мурожаатчи 1984 йилда туғилган. У 2007 йилда фуқаро Ш.М билан конуний никоҳ асосида турмуш қурган бўлиб, ўрталарида уч нафар вояга етмаган фарзанди бор. Аёлнинг турмуш ўртоғи "Машъал" маҳалласида жойлашган 65-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаган.

М.Ш 2022 йилда Нурафшон шаҳрида жойлашган Президент мактабига ишга кирган ва худди шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб оилавий келишмовчиликлар сабабли турмушига дарз кетиб, турмуш ўртоғи М.М билан низолашган. Ушбу оилани яраштиришга бир неча маротаба ҳаракат қилинган, бироқ натижа бўлмаган. 2024 йилнинг январ ойида қонуний ажрашишган.

Мурожаатчи собиқ турмуш ўртоғидан уй олиб беришини ва унга нисбатан бошқа даъвоси йўқлигини билдириб ўтган. Фуқаро Ш.М эса оиланинг никоҳ даврида яшаб турган уй-жойини бошқа бир шахсга сотиб юборади ва унинг ўрнига уй олиб беришликни ваъда қилган, бироқ сўзининг устидан чиқмаган.

Ҳозирда фуқаро собиқ эридан уй-жой олиб беришини сўраб фуқаролик судига мурожаат қилган ва суд жараёнлари давом этмоқда. Тегишли масъуллар иштирокида мурожаатчининг ҳозирги кундаги яшаш шароити ўрганилганда, у турмуш даврида яшаган уйига 2025 йилнинг 11 февраль куни доимий рўйхатга қўйилгани аниқланди. Уйни сотиб олган янги эгаси А.Книнг М.М ва унинг уч фарзандини уйдан чиқариб юбориш бўйича фуқаролик судига қилган даъвоси суд томонидан қаноатлантирилмаган. Ҳозирги кунда мурожаатчи ўз уйида, фарзандлари билан биргаликда тинч яшаб келмокда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
Mатбуот хизмати
04/19/2025, 09:23
t.me/tvh_matbuotxizmati/47
04/19/2025, 09:23
t.me/tvh_matbuotxizmati/46
04/18/2025, 20:31
t.me/tvh_matbuotxizmati/44
#Расмий_муносабат
 
Ижтимоий тармоқда Янгийўл тумани "Гулбаҳор" шаҳарчасидаги М-34 Тошкент-Душанбе автомобиль йўлининг 35 км.да мавжуд ерости пиёдалар ўтиш йўлагининг ёритиш тизими ишламаётгани тўғрисида мурожаат тарқалди
 
Мазкур мурожаат тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилди ва Янгийўл туман ҳокимлиги назоратига олинди, масъулларга топшириқлар берилди.
 
Шуни маълум қиламизки, пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида жорий этилган мазкур ерости йўлагига доимий равишда чироқлар ўрнатилиб, таъмирлаш ишлари олиб бориб келинган.

Аммо айрим фуқароларнинг нотўғри ҳаракати оқибатида камера ва ёритиш чироқларига зарар етмоқда. Бу эса йўлакдан фойдаланиб келаётган йўловчиларга бир қанча ноқулайликлар туғдирмоқда.

Мурожаатда келтириб ўтилган носоз ҳолга келиб қолган чироқлар шу бугуннинг ўзида янгисига алмаштирилиб, носозликлар бартараф этилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
Mатбуот хизмати
04/18/2025, 20:31
t.me/tvh_matbuotxizmati/45
04/18/2025, 20:31
t.me/tvh_matbuotxizmati/43
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқда Чирчиқ шаҳрининг “Умид” маҳалласи йўллари таъмирталаб аҳволда экани танқид остига олиниб, “Асфалт қани” сарлавҳаси остида мурожаат тарқалди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги 2910-сонли қарори асосида Тошкент вилояти ичимлик сув ва канализация тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда Осиё тараққиёт банки иштирокида “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-341-сонли қарорига асосан, “Zhongmei Engineering Group Limited" қурилиш ташкилоти томонидан Чирчиқ шаҳрида оқова суви қувурларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича қурилиш ишлари бошланган.

Ушбу дастурга мувофиқ, Чирчиқ шаҳри “Умид” маҳалласи, Умид кўчасида ҳам юқорида келтириб ўтилган қурилиш ташкилоти томонидан янги оқова суви қувурларини ётқизиш ишлари амалга оширилди. Ҳозирги кунда ушбу кўчада қурувчи-пудрат ташкилоти томонидан магистрал оқова қувурлари ётқизилган траншеялар ёпилган. Дастур бўйича қурилиш ишлари давом этмоқда.

Жараёнлар жорий йилнинг IV чорак охирига қадар тўлиқ якунланади ва пудрат қурилиш ташкилоти томонидан қувурлар техник текширувдан ўтказилиб, кўчалар ички йўллари тартибга келтирилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
Mатбуот хизмати
04/18/2025, 15:55
t.me/tvh_matbuotxizmati/42
#Расмий_муносабат

Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали Бўка туманидаги касаначи оилаларга 5 йил аввал 25 гектар ер бўлиб берилгани, оилалар бу ерга 100 мингдан зиёд тут кўчатларини экишгани, эндиликда ушбу тутзор аукцион савдоларига чиқариб юборилгани тўғрисида мурожаат тарқалди

Бўка туманининг "Ачамайли" ҳудудидаги 25,8 гектар ер майдони  “Абдупаёз Нуриддин” номли пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалигининг ўз хоҳишига кўра, 2023 йил 14 августдаги нотариал тартибда тасдиқлаб берган аризаси сабаб, Тошкент вилояти ҳокимининг 2024 йил 2 июлдаги "Бўка туманида бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги тегишли қарорига асосан, давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилган.

Ушбу фермер хўжалиги 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, йўналиши пахта-ғаллачиликка ихтисослаштирилган. Бўка тумани ҳокимлиги билан тузилган ижара шартномасига кўра, жами ер майдони 69,1 гектар, шундан 64,08 гектар суғориладиган ер майдони узоқ муддатли ижара шартномаси асосида ажратиб берилган. Шундан 25,8 гектар ер майдонининг барчаси 2024 йилга қадар “Абдупаёз Нуриддин” фермер хўжалиги балансида бўлган ва ушбу ер майдонлари қишлоқ хўжалиги харитасида, суғориладиган пахта ва ғалла экиш учун ажратилган ер майдонлари тоифасида турган.

Бироқ, фермер хўжалиги аниқ йўналишда берилган ер майдонига ўзбошимчалик билан тут кўчатлари экиб, тузилган шартнома қоидаларига амал қилмай, ердан бошқа мақсадларда фойдаланиб келган. 2024 йил ҳосили учун хўжалик молиявий қарздорликка дуч келгани, тузилган фючерс шартномаларини бажармаганидан сўнг, жавобгарликдан қочиш ва ўз хатоларини яшириш мақсадида хўжаликка қарашли ер майдонининг ноқонуний тут кўчатлари экилган қисмини ихтиёрий тарзда ариза билан давлат захирасига топширган.

Захирага қайтарилган ер майдонлари тегишли мутахассислар томонидан таҳлил қилинган, тут кўчатлари сийрак, экин майдони катта бўлган қисми сабзавотчилик йўналишида, тут қатор ораларига яқин бўлган қисми пиллачилик йўналишида фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қарорига мувофиқ, аукцион савдосига қўйилган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
Mатбуот хизмати
04/18/2025, 13:03
t.me/tvh_matbuotxizmati/41
#Жиноятга_жазо_муқаррар

Интернетда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳақоратлаган шахс ушланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
Mатбуот хизмати
04/11/2025, 09:36
t.me/tvh_matbuotxizmati/32
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳрида пиёдалар йўлаги йўқлиги, ҳокимият аҳолига шароит яратмаётгани тўғрисида танқидий мурожаат тарқалди

Оҳангарон шаҳридаги "Нўғойқўрғон", "Оҳунбобоев", "Орзу", "Умид" МФЙ ҳудудларида 2021-2023 йиллар давомида 15 км.дан зиёд узунликда "Саломатлик йўлаги" қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги 330-сонли қарори ҳамда 2024 йил 20 декабрдаги 223-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида, шаҳар ҳокимининг “Оҳангарон шаҳрининнг асосий кўчалари ҳисобланган Й.Охунбобоев ва Амир Темур кўчаларида ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, пиёдалар йўлаги қуриш ишларини лойиҳалаштиришга рухсат бериш тўғрисида”ги қарори имзоланган.

Ушбу қарорда шаҳарда 3 та маҳалла ҳудудидан ўтган Й.Охунбобоев кўчасининг 1,5 км қисмини 24/7 режимда фаолият юритадиган кўчага айлантириш белгиланган.

Шунингдек, Оҳангарон шаҳар марказидан ўтувчи А-373 автомагистрал йўли, яъни, Амир Темур кўчасининг ўнг томонидаги 1,5 км қисми йўл бўйида савдо ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш учун кўча чироқлари, ўриндиқлар, лотоклар ўрнатиш, яшил майдонлар яратиш, суғориш тизими, пиёдалар йўлаклари ва тактил қопламали йўлаклар қуриш, мавжуд пиёдалар йўлакларига тактил қопламалар ўрнатиш ишларини лойиҳалаштириш режалаштирилган.

Мазкур доирадаги амалий ишлар 2025 йилнинг IV чорак якунига қадар тўлиқ битказилиб, фойдаланишга топширилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
04/10/2025, 16:43
t.me/tvh_matbuotxizmati/31
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон туманининг Парписой ҳудудида аҳоли учун ташкил этилган мавсумий дам олиш масканларида тапчанлар ва автотураргоҳлар пуллик қилинганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Шуни маълум қиламизки, ҳар йили баҳор ойларида анъанавий тарзда Оҳангарон туманининг Парписой ҳудудидаги адирликларда аҳолининг табиат қўйнида дам олишлари учун қулай шароитларни яратиш йўлга қўйилган.

Бунинг учун тадбиркорлар жалб этилиб, уларга тегишли тартибда тапчанларни жойлаштириш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, мавсумий автотураргоҳлар ташкил этиш учун махсус рухсатномалар расмийлаштирилган.

Ушбу пуллик хизматлардан тушган маблағлар ҳақидаги маълумотлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоботларда акс эттирилиб, солиқлар тўланмоқда.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан олинаётган даромаднинг бир қисми ҳар куни ушбу ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ва чиқиндиларни тозалаш ишларига, ободонлаштиришда иштирок этаётган ишчи-ходимларнинг меҳнатига сарфланмоқда.

Тадбиркорларнинг ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда пуллик хизмат кўрсатаётганлиги тўғрисидаги хабарлар мутлақо асоссиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
Матбуот хизмати
04/09/2025, 18:46
t.me/tvh_matbuotxizmati/29
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда блогер Даврон Мамиржонов "Халқ гапирсин" ютуб каналига Оққўрғон туманидаги йўллар таъмирталаб аҳволда экани тўғрисидаги видеоматериални жойлаган

Блогер Оққўрғон туманидаги йўлларнинг таъмирталаб ҳолатда экани, мутасадди раҳбарлар бунга беэътиборлик билан қараётганини айтиб, тегишли масъулларга юзланмаган ҳолда, масалага бир томонлама ёндашган. Жараёнлар борасида асоссиз маълумот тарқатган. Бундан ташқари, туман ҳокими, мансабдор шахслар ва мутасаддиларга нисбатан ҳақоратомуз сўзлардан фойдаланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 июлдаги 437-сонли "2024-2025 йилларда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, Оққўрғон туманида умумфойдаланув автомобиль йўллари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича жами 88 км йўл таъмирланиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунга қадар ажратилган маблағлар доирасида 15 км йўл таъмирланди. Шунингдек, маҳаллий аҳамиятдаги 10 В 067 (4к768) "Оққўрғон – Мамут қ. – Оққўрғон қ." автомобиль йўлининг 11-26 км қисмини таъмирланиши ҳалқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 2025 йилнинг IV-чорак охирига қадар якунланади.

Кенг миқёсидаги таъмирлаш ишлари бошлангунга қадар ички йўллардаги кичик чуқурча ва носозликларни бартараф этиш ишлари Оққўрғон туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан жорий йилнинг II-чорак якунигача амалга оширилади.

Шу ўринда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини шахсни қасддан ҳақорат қилиш, унинг шаънини обрўсизлантиришга уриниш қонун доирасида белгиланган жазога тортилишга сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
04/09/2025, 18:22
t.me/tvh_matbuotxizmati/28
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани "Қўшёғоч" маҳалласи ҳудудида Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Бўка туманларига ўтувчи асосий автомобил йўлида жойлашган кўприкнинг бир қисми қулаб тушгани тўғрисида мурожаат тарқалди.

Янгийўл туманидан ўтувчи Д022 "Нурафшон—Оққўрғон—Янгийўл" йўлининг 59-кмда жойлашган, 1975 йилда қурилган ҳамда ҳозирда авария ҳолатидаги кўприкка техноген омил ўз таъсирини кўрсатгани боис кўприк устида ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилган.

Айни пайтда эксперт мутахассисларнинг тегишли хулосаси олиниб, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган ва режа асосида бажарилмоқда.

Қурилиш-реконсрукция ишлари жорий йилнинг июль ойига қадар якунланади ва ҳаракат қатнови қайта тикланади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
04/07/2025, 17:08
t.me/tvh_matbuotxizmati/26
04/07/2025, 17:08
t.me/tvh_matbuotxizmati/23
04/07/2025, 17:08
t.me/tvh_matbuotxizmati/24
04/07/2025, 17:08
t.me/tvh_matbuotxizmati/25
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Қуйи Чирчиқ туманидаги маҳаллаларда ички йўллар, оқава сув ва симёғочлар билан боғлиқ муаммолар тўғрисида мурожаат тарқалди. Қуйи Чирчиқ туманида оғир тоифада бўлган маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил
23 сентябрдаги ""Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли ва Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорлари асосида, туманнинг “Дўстлик-1”, “Пахтачи”, “Гул”, “Кушек”, “Абай” ва “Ўжакент” маҳаллалари инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш ва томорқаларни суғориш суви билан таъминлаш имкониятини яхшилаш юзасидан жадал комплекс ривожлантириш ишлари режалаштирилган.

Электр энергияси бўйича “Пахтачи” МФЙ ҳудудида 1 та трансформатор ўрнатиш, 8,5 км кичик кучланишли ҳаво тармоғига СИП кабел тортиш ва 160 та ёғоч устунларни, бетон таянч устунларига алмаштириш ҳамда 123 та тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари учун 733,0 млн.сўм миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган.

Бугунги кунда 50 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Дурет ота қишлоғида 3,0 км кичик кучланишли ҳаво тармоғига СИП кабел тортиш ва 75 та ёғоч устунларни бетон таянч устунларига ҳамда 60 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилади.

Шунингдек, ички кўчаларни асфальтлаштириш бўйича “Пахтачи” МФЙда 1,9 км асфальтлаштириш учун 1 033,0 млн.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Бугунги кунда, лойиҳачи ташкилотни аниқлаш мақсадида тендер танловига қўйилган. Қолаверса, “Пахтачи” МФЙда 1 та дренаж ўрнатиш учун 350,0 млн.сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
04/05/2025, 12:47
t.me/tvh_matbuotxizmati/21
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда водий перевали яъни Тошкент вилоятига қарайдиган ҳудуд йўлларининг таъмирталаб ҳолатда экани тўғрисида мурожаат тарқалди.

А-373 М-39 автойўли Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш автомобиль йўлининг 119-121 км қисмини цемент-бетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилиш объектида "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали, “Avtoyul sanoat invest” МЧЖ бош пудрат ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета хужжатларига асосан автомобиль йули 2 км кисмига цемент-бетон қоплама ётқизиш ишларини амалга ошириш белгиланган. Ушбу объектда қурилиш-монтаж ишлари 2024 йил июнь ойида бошланган бўлиб, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида йўлнинг қатнов қисмини чап томонида курилиш-монтаж ишлари бошланган.

Объектда қум-шағал аралашмасидан асос қориш, йўл қисмини кенгайтириш ишлари бажарилган. Шунингдек, цемент-бетон қопламасининг қурилиши 2024 йил октябрь ойига туғри келганлиги ва қиш мавсуми бўлгани сабабли, Қамчиқ довонини маъсул ташкилотлар (ФВВ Ангрен ҳудудий бошқармаси ва Қамчиқ довони ЙХХ) томонидан объектга қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши вақтинча тухтатиб қуйилган эди.

Бош пудратчи томонидан курилиш ишлари олиб борилган қисмига транспорт воситаларини ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинчалик ўз ҳисобидан 4 см қалинликда майда донали асфальтобетон ёткизилган. Ушбу қоплама довонда қиш мавсумда транспорт воситалари ҳаракати кескинлиги туфайли яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб цемент-бетон қопламали йўл қурилиб, мазкур объектда қурилиш-монтаж ишлари тасдиқланган режа-жадвалига асосан жорий йил IV-чорак якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
04/04/2025, 14:17
t.me/tvh_matbuotxizmati/20
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Бўка тумани “Оқтош Бекобод” кластери фермерлардан сотиб олган пахтани сақлай олмагани ва пахта сифати тушиб кетгани юзасидан мурожаат тарқалди.

Бўка тумани "Кўк орол" пахта қабул қилиш пунктида охирги навдаги 300 тонна пахта қайта ишлаш учун олиб келинган бўлиб, жараёнда заводнинг катта мотори куйиб қолган. Бунинг оқибатида 80 тонна пахта қайта ишланиши тўхтаб қолган.

Мурожаатда таъкидланган ҳолат асоссиз ва пахтани қайта ишлаш жараёни вақтинча тўхтаб қолгани ҳамда ноқулай об-ҳаводаги ҳолатнинг асл сабабини билмаган фуқаро видеомурожаат тарқатган.

Ҳозирги кунда шуни маълум қиламизки, пахта ҳосили умуман исроф бўлмаган ҳамда ҳолат юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган, пахта исрофгарчилигига йўл қўйилмаганлиги аниқланган.
04/02/2025, 17:07
t.me/tvh_matbuotxizmati/19
#Расмий_муносабат

"Халқ назорати" фейсбук саҳифасида эълон қилинган танқидий материал юзасидан расмий муносабат

"Халқ назорати" фейсбук саҳифасида жорий йил 16 март куни Бекобод туманида қишлоқ хўжалиги бўйича ўтказилган вилоят семинарида айтилган фикрлар юзасидан танқидий материал эълон қилинган.

Семинарда Тошкент вилояти ҳокими ҳудуддаги фермерларга мурожаат қилиб, ишни тўғри, адолатли ташкил қилиш, ишчи-ходимлар билан меҳнат муносабатларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ олиб бориш хусусида сўзлаган.

Таъкидлаймизки, молия-хўжалик фаолиятини адолатли юритиш, мавсумий ва доимий иш билан банд ишчи-ходимларни меҳнат шартномаси ёки меҳнат битими асосида фермер хўжалигига расмийлаштириш шахсий ташаббус эмас, амалдаги қонунчилик талабидир.
03/27/2025, 18:33
t.me/tvh_matbuotxizmati/18
Изоҳ ва қўшимча

Халқимиз жиннисевар деган гапни осмондан олганим йўқ. Бу фикр менинг юрагимда анча пайтдан бери бор. Дунёда бизчалик жинниларни бошига кўтарадиган халқ йўқ.

Олим, зиёли қолиб, шкафдан чиқиб «Оналарига укаларидекман» деб безрайиб турган жиннини қаҳрамон қилдик, машҳури замон қилдик.

Инстаграм, тик-токка киринг, тренд яратаётган муаллифларнинг аксари руҳан соғ эмас. Чингиз дегани ҳожатда ўлтириб, нажасини эфир қилганини жонли эфирда 15 минг одам кўриб ўтирганди!

Биттаси эрига хотин совға қилса, яна бири «овқат евомман, тухум евомман», деб чиқади. Мисоллар кўп ва афсуски бири-биридан хосиятсиз, хунук.

Ҳозир бу каби мисолларни қалаштириб, ўнлаб келтиришим мумкин. Биз ўзимизнинг реакцияларимиз (лайк) билан жинниларни бошимизга кўтариб, ёшлар, болалар ўртасида машҳур қилиб қўяпмиз. Афсуски, бу ҳақиқат!

Медиа маконимизда жиннилар, жинниликлар кўпайиб кетди. Буни кимдир, қачондир айтиши керак эди. Ҳақиқатни айтганим учун уялмайман.

Агар биз томоша циркда бўлишини, рол ижро этиш театрга хослигини баъзиларга вақтида айтганимизда эди, ўзини телба, овсарга солиб бақир-чақир билан аудитория тўплай олмас эди. Медиа маконимизда сифатли контент кўпроқ бўларди.

Беҳзод Қобулов
03/27/2025, 07:22
t.me/tvh_matbuotxizmati/17
Bloger, sobiq amaldor Olim Sulaymonov Toshkent viloyati rahbariyatini ayblab, ochlik e’lon qildi

“Daryo” vaziyatni o‘rganish maqsadida Toshkent viloyati hokimligi axborot xizmati rahbari Behzod Qobulovga yuzlandi va aslida nima bo‘layotgani bilan qiziqdi.

Batafsil — https://daryo.uz/u6P4exjk

👉 Obuna bo‘ling - @daryo
03/27/2025, 07:22
t.me/tvh_matbuotxizmati/16
#Баёнот_матни

Блогер Олим Сулаймоновнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари юзасидан расмий баёнот

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда фуқаро Олим Сулаймонов томонидан билдирилаётган иддао ва танқидий чиқишлари юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Олим Сулаймонов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида Тошкент вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, ташкилот раҳбарлари, фермерлар, кластерлар томонидан қонунга зид хатти-ҳаракатлар амалга оширилаётгани ҳақида умумий гаплардан иборат чиқишлар қилиб келмоқда.

Аслида Олим Сулаймонов ўзи даъво қилаётган фаол фуқаролик позициясидан келиб чиқиб, мазкур қонун бузилиш ҳолатига доир битта факт, аниқ мисол бўлса, ҳуқуқ-тартибот идораларига зудлик билан мурожаат қилиши лозим эди.

Бироқ, Олим Сулаймонов ўзига юқори лавозим берилишини талаб қилиб, Тошкент вилояти ҳокими, унинг ўринбосарлари, матбуот котиби, вилоятдаги бошқарма ва ташкилот раҳбарлари ва бошқа давлат хизматчилари фаолиятига доир ҳақорат ва туҳматдан иборат сўзларни ижтимоий тармоқлар орқали айтиб келмоқда.

Ҳеч қандай фактларсиз, аниқ мисолларсиз Тошкент вилоятидаги барча даражадаги давлат хизматчилари шаънини ерга урувчи, ҳақиқатдан йироқ бўлган бундай гап-сўзлар маъмурий ва жавобгарликни келтириб чиқаради.
Таъкидлаймизки, Олим Сулаймонов Ташқи меҳнат миграцияси Тошкент вилояти бошқармасига қисқа вақт раҳбарлик қилган вақтда, ўзининг бошқарув соҳасидаги нотўғри қарорлари, ёндашувлари, умуман, малака талабига жавоб бермагани туфайли ишдан бўшаган.

Давлат бошқаруви соҳасида ишлаш имконияти берилганини нотўғри тушуниб, раҳбар шахсларни обрўсизлантирувчи гаплар айтиб, ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига обуначиларни кўпайтиришни мақсад қилиб, ўз иши қолиб, фақат блогерлик фаолияти шуғулланиб келди.

Бир сўз билан айтганда, у берилган имкониятдан фойдалана олмаган. У масъул лавозимда ишлаб юрган пайтларида миграцияга доир давлат сиёсати моҳиятини тушунмасдан, меҳнат мигрантлари ёки таълим, дам олишга саёҳатга борган фуқаролар ўртасидаги фарқ ва тафовутларни ажратмай, умумий рақамларни нотўғри талқин қилиб, ижтимоий тармоқларда аҳолига мунтазам нотўғри маълумот бериб келган. Бу орқали ҳудудда мигрантлар билан ишлашга доир умумий ишга катта зиён келтирди.

Қатъиян таъкидлаймизки, бу борада Олим Сулаймонов томонидан айтилган бошқа барча гап-сўзлар туҳмат ва ҳақоратдан иборат. Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси Олим Сулаймоновни бундай туҳмат ва ҳақоратдан иборат гапларини тўхтатишга, очиқлик сиёсатини суистеъмол қилмасликка чақиради. Яна бир марта таъкидлаймиз, ҳар қандай қонунбузарликка доир аниқ факт ёки мисол бўлса, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиши лозим.

Шахсий фаразлардан иборат ва ғаразли мақсадларни кўзлаб ҳақорат, камситиш ва ёлғондан иборат гаплар айтиш ва тарқатиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка асос бўлиши ҳақида маълум қиламиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
03/25/2025, 16:26
t.me/tvh_matbuotxizmati/14
#Баёнот

Блогер Олим Сулаймоновнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари юзасидан расмий баёнот | Матн ҳолида ўқиш

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
03/25/2025, 16:08
t.me/tvh_matbuotxizmati/13
#Раддия

Ижтимоий тармоқларда блогер Хуршид Шоназаров ва унинг қўшниси фуқаро Анвар Раҳимовлар уйи яқинидаги ер ноқонуний тарзда аукционда сотувга қўйиб юборилгани, бу Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилаётгани, Тошкент вилояти Зангиота туманида бундай муаммолар бир талай эканлиги хусусида мурожаат тарқалди.

Мазкур ҳолат Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда соҳага алоқадор ташкилот масъулларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Мурожаатда қайд этилган Зангиота тумани, "Боғишамол" МФЙ, А.Навоий кўчаси, 76 уй манзилидаги 0,04 га ер майдони 2023 йил 11 февраль кунидаги аукцион натижаларига кўра, фуқаро С.И томонидан, ҳудди шундай 74 уй манзилидаги 0,04 ер майдони эса 2023 йил 23 февраль санасидаги аукцион натижалари билан фуқаро М.З томонидан ютиб олинган. Давлат кадастрлари палатасининг Зангиота туман филиали томонидан мазкур ер участкаларининг кадастр паспортлари шакллантирилиб, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган.

Бироқ, олиб борилган назорат тадбирлари давомида юқорида қайд этилган ер участкаси фуқаро А.Р томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани, мустаҳкам девор билан ўралгани ва турар-жой қурилгани аниқланган. Фуқаро томонидан мазкур ер участкасига асос сифатида тақдим этилган “Иттифоқ” ҚФЙнинг 1996 йил 10 июндаги "А.Ғ номига ер майдони ажратилганлиги тўғрисида"ги қарори эса Зангиота тумани шахсий таркиб ҳужжатлари Давлат архиви сақловида мавжуд эмаслиги маълум бўлган.

Натижада бўлим томонидан 2023 йил 2 июнда ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 60-модда, 3-қисми билан маъмурий жарима қўлланилган. Шунингдек, Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан фуқаролик ишлари ишлари бўйича Зангиота туманлараро судига даъво ариза киритилган ва ариза талаблари қаноатлантирилган. Жавобгар А.Р томонидан киритилган апелляция шикояти қайтарилган.

Маълумот учун, 2024 йил 4 декабрда Тошкент вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг К-591/24-сонли ажрими билан Зангиота туманлараро судининг худди шу йил 11 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
03/25/2025, 16:00
t.me/tvh_matbuotxizmati/12
#Яшил_макон

Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси "Яшил макон" лойиҳасида иштирок этди

Бугун "Nurafshon business city" ҳудудида оммавий кўчат экиш акцияси бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси ҳам иштирок этди.

Тошкент вилояти ҳокимлигининг янги маъмурий биноси қурилиши кутилмоқда. Бугун мазкур бинонинг қурилиш майдони атрофига "яшил белбоғ" ташкил этишда қатнашдик.
03/23/2025, 14:56
t.me/tvh_matbuotxizmati/11
03/23/2025, 14:56
t.me/tvh_matbuotxizmati/10
03/23/2025, 14:56
t.me/tvh_matbuotxizmati/9
#Расмий_баёнот

Ижтимоий тармоқларда Бўка тумани ҳокими Бахтиёр Бегматовнинг ҳақоратомуз гаплардан иборат аудиоёзувлари тарқалгани ва кенг жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлаётгани юзасидан мурожаат жойланди.

Масала вилоят ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссиясида кўриб чиқилди ва Б.Бегматовга нисбатан "Ҳайфсан" интизомий жазоси берилди.
03/17/2025, 18:20
t.me/tvh_matbuotxizmati/8
#Расмий_баёнот

Ижтимоий тармоқларда Олим Сулаймонов томонидан бир ёқлама, ёлғон ва туҳматдан иборат видео чиқишлар қилиб келинмоқда. Унинг фикрлари аниқ фактлар ва рақамларга асосланмаган, ижтимоий тармоқ имкониятларидан ғаразли мақсад йўлида фойдаланмоқда, деб ҳисоблаймиз.

Кейинги кунларда Олим Сулаймонов ўзига юқори лавозим беришни талаб қилиб, акс ҳолда интернетда шов-шув кўтаришини айтиб, давлат идоралари ва хизматчиларига доир ҳақорат, туҳматдан иборат чиқишлар қилиб келмоқда. Унинг бу ноқонуний-ҳатти ҳаракатларига доир ҳужжатлар, аудиоёзувлар тўплами ҳокимлик ахборот хизматида мавжуд.

Олим Сулаймоновнинг хатти-ҳаракатларини очиқлик сиёсатини суистеъмол қилиш, деб баҳолаймиз ва тегишли тартибда суд-ҳуқуқ идораларига мурожаат қилинди.
03/17/2025, 17:07
t.me/tvh_matbuotxizmati/6
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари халқни асфалт қилиниши тўғрисидаги ёлғон ваъдалар билан алдаб келаётгани ҳақида мурожаат тарқалди.

Ҳолат юзасидан маълум қиламизки, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги тегишли қарорига асосан, Янгийўл шаҳрининг "Олмос", "Файзобод" ва бошқа маҳалла ҳудудларига тоза ичимлик сувини тортиш ҳамда реконструкция қилиш ишларининг якуний босқичи олиб борилмоқда.

Ичимлик сувини тортиш ишлари якунланган кўчаларга асфалт қопламасини ётқизиш ишлари давом этмоқда. Хусусан, мурожаат манзилида келтирилган "Файзобод" маҳалласи Чустий кўчасининг 600 метр қисмига асфальт қопламаси ётқизилди. Қолган сув ўтқазиш ишлари тўлиқ битказилган маҳалла кўчаларида ҳам асфалтлаштириш ишлари босқичма-босқич якунига етказилади.
03/17/2025, 16:27
t.me/tvh_matbuotxizmati/5
Search results are limited to 100 messages.
Some features are available to premium users only.
You need to buy subscription to use them.
Filter
Message type
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found
Messages
Find similar avatars
Channels 0
High
Title
Subscribers
No results match your search criteria