❗️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАНЛАРГА ҚАНАҚА ЁРДАМЛАР КЎРСАТИЛАДИ ?
📃 Ҳукуматнинг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,
➖ «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
✅ 1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар учун: — бандлигини таъминлаш,
зарур ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бериш;
✅ 2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун —- тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш;
✅ 3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш;
✅ 4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда уларнинг уй-жойини таъмирлаш хамда уларга тиббий ёрдамлар кўрсатиш;
✅ 5) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — ижара компенсациясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш, зарур ҳолатларда бир марталик моддий ёрдам бериш;
✅ 6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш.
✏️ "Аёллар дафтари"га кириш ва кўрсатилган ёрдам турларидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқий муаммоларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |
@HURRIYAT_UZ