🏦 “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ, “Ягона умумреспублика процессинг маркази” АЖ (UZCARD) ва “Alif Tech” АЖ ўртасида уч томонлама меморандум имзоланди. Унга кўра, Бизнесни ривожлантириш банки томонидан Alif Tech билан ҳамкорликда кобренд банк карталари эмиссия қилинади.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2024 йил учун республика миқёсидаги давлат ва хўжалик органлари, шунингдек, давлат банклари матбуот хизматлари фаолияти самарадорлиги баҳоланди.
❗️2025 йилнинг 1-чорагида энг кўп соф фойда олган 10 та банкнинг 3 таси давлат банкларидир. Хусусан, Ўзмиллийбанк ва Ўзсаноатқурилишбанк энг кўп соф фойда олган банклар ҳисобланади. Шунингдек, Бизнесни ривожлантириш банки ҳам "етакчи ўнталик"га кирган.
🏦 Халқ банки бош офисида Давлат солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Realsoft” МЧЖ вакиллари билан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда "Tadbirkor ayollar" платформасини ташкил этиш муҳокама қилинди.
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Сурхондарё вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда Банк Бошқаруви раиси ўринбосари Фаррух Абдураҳманов ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азиз Раҳимов иштирок этди.
🏦 Халқ банкида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, ConsumerCentriX компанияси, Ўзбекистон Марказий банки ҳамда Халқ банки ҳамкорлигида WE-Finance Code бўйича семинар ташкил этилди.
🏦 2025 йил 19 май куни соат 15:00 да Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган "Hamkorbank" АТБ Бош офиси биносида акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибида банкнинг 2024 йил якуни бўйича фойдасини тақсимлаш, банк Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш, банк Кенгашининг 2025 йил учун бюджетини тасдиқлаш каби 11 та масала кўриб чиқилади.
🏦 Туронбанкда PR ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ўтказилаётган тренингнинг бугунги машғулотида Туронбанк Бошқарув Раиси Чори Мирзаев ҳам иштирок этди.
🏦 Бугун Ипак йўли банки ташкил этилганига 35 йил бўлди. Ипак йўли банки 1990 йил 23 апрелда универсал пайли банк сифатида ташкил топган ва шу йилнинг 21 июнида 320-сонли банк операцияларини ўтказиш бўйича СССР Давлат банки лицензиясини олган.
🏦 Агробанк ва Маданият вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Ҳамкорлик доирасида вазирлик тизимида фаолият юритаётган ходимлар учун имтиёзли молиявий хизматлар, жумладан, кредит маҳсулотлари, банк карталари ва бошқа кундалик банк хизматлари бўйича қулай шартлар таклиф этилади.
🏦 2025 йил 22 апрель куни Агробанк ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Йўлга қўйилаётган ҳамкорлик доирасида ўқитувчи ва тарбиячилар учун Агробанк томонидан кредит маҳсулотлари, банк карталари ва кундалик банк хизматлари бўйича қулай, имтиёзли ва мослаштирилган молиявий хизматлар тақдим этилади.
🏦 Ўзмиллийбанк ва Тошкентдаги Amity университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик доирасида талабалар стажировка ва амалиётга жалб этилади.
🏦 Туронбанк бош офисида “Жамоатчилик билан алоқалар ва PR” мавзусида икки кунлик тренинг ўз ишини бошлади. Унда Марказий банк ҳамда тижорат банкларининг PR ва коммуникация бўлимларида фаолият юритаётган мутахассислар иштирок этмоқда.
🏦 KDB Bank Uzbekistan 2025 йил I чорагини 149,03 млрд сўм соф фойда билан якунлади. Банкнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврида 108,9 млрд сўмни ташкил қилган эди.
🏦 18 апрель куни Тошкентда “Hamkorbank” АТБ ва ЕТТБ ҳамкорлигида тадбиркор аёллар учун “Woman in business” ва GEFF “Green Finance” йўналишларига оид тренинг бўлиб ўтди.
🏦 ANORBANK ташаббуси билан 19 апрель куни учта мактаб ҳовлисига 100 га яқин кўчат ўтқазилиб, 18 та замонавий ҳаво тозалагич ўрнатилди. Бу орқали ҳар куни 7000 дан ортиқ ўқувчи тоза ва мусаффо ҳаводан нафас олиши таъминланади.
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки 2025 йил I чоракда 196,3 млрд сўм соф фойда олди. Эслатиб ўтамиз, банк ўтган йилнинг 1-чорагини -394 млрд сўм молиявий зарар билан якунлаган эди.
🏦 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк назорати қўмитасининг қарорига асосан "Maroqand" АЖ тўлов ташкилотининг айрим тўлов хизматларини кўрсатишига қўйилган чекловлар бекор қилинди.