ЯШАЙВЕРИНГ ЯХШИЛАР
Энг чиройли гулларга,
Ўхшайверинг, Яхшилар.!
Орамизда кўп бўлиб,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Дуода бўлиб доим,
Сўзлар бўлиб мулойим.
Юздан ошиб, Илойим,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Сарамжон, сариштали,
Юзлари фариштали,
Оқибатли, риштали,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Ҳаққа илтижо қилган,
Халқнинг холини сўрган,
Меҳрдан қаср курган,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Нафсингизни ўйламай,
Бегоналикни билмай,
Ҳеч ҳам миннатин қилмай,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Сизлар бор - ки, кўнгил тоғ,
Инсон кўнглин қилиб чоғ,
Сиздан қолар обод боғ,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Оласиз доим раҳмат,
Лекин кутмайсиз рағбат,
Доим бўлинг саломат,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Армонларни хор қилиб,
Оқибатни ёр қилиб,
Ёмонликни ор билиб,
Яшайверинг, Яхшилар.!
Шукрона айтар қалбим,
Эй, менинг Азиз халқим,
Мукофотласин Роббим,
Яшайверинг, Яхшилар
❤️ Яқинларизга хам Улашинг
════════════════════
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞@SHIRINBAXTIM💞
🌷Каналга Обуна Бўлинг🌹
https://t.me/+jSHPfk8iePQ5MTMy
https://t.me/+jSHPfk8iePQ5MTMy