🍃Қаранглар, ҳаётнинг тонглари гўзал,
🍃Гул юзин шабнами, чанглари гўзал,
🍃Уфқнинг қизарган ранглари гўзал,
🍃Ҳар отган тонгимиз, муборак дўстлар.
🍃КЎНГИЛда бўлмасин, эй дўстим тугун
🍃Ҳаётдан нолибон чиқармагин ун,
🍃Кимнингдир ҳаёти тугади бугун,
🍃Ҳар отган тонгимиз муборак дўстлар.
🍃Бахт дея ўйламанг мол-дунё сочмоқ,
🍃Йўқчилик дардидан йироққа қочмоқ,
🍃Асл бахт — ҳар тонгда кўзларни очмоқ,
🍃Ҳар отган тонгимиз, муборак дўстлар.
👉 @sevikli_rafiqa - baxtli ayollar kanali❤️