#Коррупцияга_қарши_курашиш_ойлиги
"Адолат" СДП вилоят кенгаши ишчи гуруҳи Тўрақўрғон туман кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқхонада бўлишди.
Партиянинг вилоят кенгаши раис ўринбосари Баҳодир Блтабоев туғруқхона бўлими мудири, соғлиқни сақлаш аълочиси Самияхон Исоқова ва бир гуруҳ тиббиёт ходимлари билан учрашиб, туғруқхона иш фаолияти, аёлларга яратилган шароитлар ва коррупцияга қарши курашиш ойлиги доирасидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида атрофлича суҳбатлашишди.
Мазкур жараёнда партиянинг вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Учрашувда тиббиёт ходимлари томонидан айрим сўровлар билдирилди. Жумладан, туман аҳолисининг ўсиб бораётганини инобатга олиб, ўринлар сонини кўпайтириш ва компьютер жамламасига зарурат борлиги ва бу масалада ёрдам берилишини сўрашди. Ушбу масалалар бўйича маҳаллий кенгаш депутатлари тегишли тарзда шуғулланиб, масалага ижобий ечим топишга қарор қилишди.
Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.