Твиттерда шунақа бир гуруҳ шаклланиб қолган ўзи. Либерал/ғарбпараст/копир/нажас деб ҳисоблайдиган одамларига бўлган адоватини чиқарволиш учун ақли етмаган мавзуларга ҳам аралашиб, тушуниб-тушунмай ўзича тарафкашлик қилиб юради. Иккиюзламачилик қилаётганини, холисликка тупуриб қўйганини аксарияти тушунмайди ҳам — мия бир тарафлама программалаштирилган бўлса керак.
Баҳона топилса, чопиб келиб, лой чаплашни бошлашади. Энди улар билан гаплашаман десанг, бири боғдан, бир тоғдан, гап тушунишмайди. Юзма-юз, биттама-битта гаплашаман десанг, табиатда фақат тўда ҳолида учрайди улар. Шунга борей деворасан. Лекин кўз тушганда икки оғиз жавоб ҳам айтиб қўйиш керак менимча.
Бу мемда айтилишича, бечара Активист ёлғиз қоп кетган, ёмон одамлар галалашиб уни талаб ётибди. Эҳ, қийин бўпти. Фақат бу тирранча иккита нарсани ўйлаб кўрмапти (Нозим ёзган нарсадан ташқари):
- нариги лагерни қўллаб, бизни танқид қилиб, ҳақоратлаб, лой чаплаб ётган Твиттердаги ва Инстаграмдаги минглаб, баъзилари юз минглаб аудиторияга эга ҳар хил блогеру фаоллар ва уларнинг "тарбияли" обуначилари. Улар йўқ гўё (ёки жиддий интеллектуал куч деб санамаганми билмадим), биз кўпчиликмиз. Бузғунчи ғоялар тарафдорлари ўзини жабрдийда кўрсатишни яхши кўради шунақа;
- бу "ёмон"лар бир оғиз фикрини айтиб, шу билан мавзуни унутворди, баъзилари эса (масалан Лазиз) аслида қарши фикр ҳам айтмаганди. Нариги лагерь эса бир еридаги оловни босолмай, асабийлашиб, тинимсиз гапириб, видеолар қилиб, гапни айлантириб, лой чаплаб ётибди. Биз эса ҳатто катта платформаларимизга чиқаришга эп кўрмайдиган даражада майда мавзу ва майда кимсалар деб билиб, "шуларга тенглашаманми?" деб қўл силтаворганмиз.
Ақли бор одам ким ўзи аслида ўзбек тилига бирор фойда келтиряпти, ким тўғри гапиряпти, ким ўзини босволгану ким "психовать" қиляпти, ким зиёли, ким чалазиёли — кўриб турибди. Лекин оломоннинг кайфиятида ўйнаб, хайп қилиш маза барибир, тушунаман, босаверинглар. Холислик, ҳақиқат бир гап бўлар, бу нарсаларга биз туриб берамиз.