Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан вилоят ИИБ бошлиғи С.Джабаров иштирокида Андижон туманида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи назорати остидаги шахслар билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Хусусан, ушбу қарор ижроси юзасидан ташкил этилган тадбирда прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, нуроний, хотин-қизлар, бандлик, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъуллари ўзларининг ҳисоботлари билан иштирок этди.
Мазкур профилактик суҳбат давомида пробация гуруҳи назорати остидаги, жазони ижро этиш муассасидан қайтган, муқаддам судланган ва маъмурий назорат остига олинган 45 нафар шахсларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатчиларнинг 25 та муаммоли масалалари жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш талаб этадиганлари алоҳида назоратга олиниб масъулларга йўналтирилди.
Прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, нуроний, хотин-қизлар, бандлик, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъулларига қарорда белгиланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган вазифалар яна бир бор эслатилди ва фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook |
Veb-sayt