26 апрель – Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун
Муҳаммад Юсуф 1954 йили Андижон вилояти Марҳамат туманида деҳқон оиласида таваллуд топган.
Тошкентдаги рус тили ва адабиёти институти (ҳозирги Жаҳон тиллари университети)да таҳсил олган.
Республика китобсеварлар жамияти, «Тошкент оқшоми» газетаси, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, «Тафаккур» журнали ҳамда «Ўзбекистон овози» газетасида фаолият олиб борган. 1998 йилдан умрининг охиригача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ишлаган.
Унинг «Таниш тераклар», «Булбулга бир гапим бор», «Илтижо», «Уйқудаги қиз», «Ҳалима эна аллалари», «Ишқ кемаси», «Кўнглимда бир ёр», «Бевафо кўп экан», «Эрка кийик», «Сайланма», «Биз бахтли бўламиз», «Осмонимга олиб кетаман», «Улуғимсан, Ватаним» сингари ўндан ортиқ шеърий тўплами ўзбек адабиётининг олтин меросига айланган.
Шоир 2001 йил 47 ёшида вафот этган.
✅@Zarnews_uz