Банкларда бўш иш ўринлари
Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда.
“Анорбанк”да ҳозирда 18 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида маълумотлар таҳлилчиси, администратор, бизнес таҳлилчиси ва дастурчи кабилар бор.
Батафсил Uzum компанияси эса 88 та фаол вакансия жойлаштирган. Маълумотлар таҳлилчиси, PR менежери, SMM менежери, бизнес таҳлилчиси ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил“ТBC Bank”да — 8 та. Булар мижозларга хизмат кўрсатиш оператори, ҳукумат билан алоқалар координатори, маҳсулот менежери ва бошқалар.
Батафсил “Ҳамкорбанк”да ҳозирда умумий 55 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида тизим администратори, Call-марказ оператори, бизнес таҳлилчиси, тизим таҳлилчиси ва бошқалар мавжуд.
Батафсил “Инфинбанк”да айни пайтда 12 та бўш иш ўрни бор. Тизим таҳлилчиси, мувофиқлик менежери, администратор, бухгалтер ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил “Аво банк”да — 41 та. Булар дизайнер, молиявий назоратчи, маҳсулот таҳлилчиси, бухгалтер, бизнес таҳлилчиси ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил “Тенге банк”да айни пайтда 18 та бўш иш ўрни бор. Тадбир менежери, PR менежери, бухгалтер, энергетика муҳандиси ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил “Миллий банк” 18 та бўш иш ўрни учун эълон қўйган. Улар орасида иқтисодчи, маҳсулот менежери, мувофиқлик менежери ва бизнес таҳлилчиси каби вакансиялар бор.
Батафсил “Капиталбанк”да — 29 та. PR менежери, аудитор, бизнес таҳлилчиси, бизнес мураббий ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил “Ипак йўли банки” 16 нафар мутахассис қидирмоқда — Дастурчи, маҳсулот менежери, таҳлилчи, бухгалтер ва бошқалар.
Батафсил Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда таҳлилчиларга талаб ошганини кўриш мумкин.
Бундан ташқари қуйида “Click” ва “Payme” компаниялари жойлаштирган вакансиялар билан ҳам танишишингиз мумкин.
“Click” да ҳозирда 28 та бўш ўрни мавжуд. Булар дастурчи, тизим таҳлилчиси, маҳсулот менежери, маркетинг менежери ва бошқалар.
Батафсил “Payme”да эса — 49 та. Дастурчи, маҳсулот таҳлилчиси, SMM менежери ва таржимон каби вакансиялар жойлаштирилган.
Батафсил Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — https://t.me/Bankir/5829
@bankir