⚡️Мактаблардаги янги баҳолаш тизимини бекор қилиш ҳақидаги петицияга 10 мингдан ортиқ овоз тўпланди
"Менинг фикрим" жамоавий мурожаатлар порталига "Родители против 100 бальной системы обучения!" (Ота-оналар 100 баллик ўқитиш тизимига қарши) сарлавҳаси остида петиция
эълон қилинганди.
Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун ҳали 63 кун қолган бўлишига қарамай, у 10 мингдан ортиқ овоз
тўплашга улгурди. Аммо ушбу петицияга қарши овоз берганлар ҳам йўқ эмас.
Яъни, худди шунча респондентлар ушбу мурожаатга қарши овоз ҳам берган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар, шунингдек жамоатчилик фаоллари очиқлаган маълумотларга кўра, қарши овозларни йиғишда ўқитувчиларни мажбурлов йўли орқали амалга оширилган бўлиши мумкин. (
1, 2)
❓Овоз беришга мажбурлаганлик учун жавобгарлик борми?
➡️ Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлиси Сенати кенгашининг қўшма қарори билан "Менинг фикрим" веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаатлар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланган.
➡️ Низомнинг 2-боб, 14-бандига кўра, энг биринчи навбатда, мурожаат қилиш ҳуқуқи ихтиёрий равишда амалга оширилиши лозим. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилиш ёки унга қарши чиқиш ҳаракатларида иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.
➡️ Яъни, бирон-бир таклифни илгари суриб мурожаат қилиш ҳам, петицияни қўллаб-қувватловчи овозлар ҳам, унга қарши бериладиган овозлар ҳам мажбурий тарзда амалга оширилиши мумкин эмас.
➡️ Шунингдек, низомнинг 20-бандига кўра, мурожаат ташаббускорини, унинг оила аъзоларини мурожаат берилиши муносабати билан таъқиб этиш ҳам тақиқланади. Ушбу нормаларни бузганликда айбдор шахслар эса белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
❓Қарши овозлар аҳамиятга эгами?
➡️ Низомнинг 28-банд, 2-хатбошига кўра, мурожаат бўйича умумий овоз бериш қўллаб-қувватловчи зарур миқдордаги овозлар сони тўпланганидан кейин тугалланган деб ҳисобланади.
➡️ Бунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номига йўлланган мурожаат камида 10 мингта қўллаб-қувватловчи овоз тўплаши керак бўлади.
➡️ Қўллаб-қувватловчи зарур миқдордаги овозлар сонини тўплаган мурожаат модератор томонидан кейинги иш кунидан кечиктирмай ваколатли давлат органига юборилади. Яъни, низомда фақат қўллаб-қувватловчи овозлар ҳақида сўз борган бўлиб, петиция бир вақтнинг ўзида қарши овозлар олган тақдирда мурожаат рад этилиши ҳақида норма белгиланмаган.
❓Янги баҳолаш тизими бекор қилинадими?
➡️ Низом талабларига мувофиқ, 10 мингдан ортиқ овоз тўплаган ушбу мурожаат тегишли ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
➡️ Низомнинг 35-бандига мувофиқ, тегишли ваколатли давлат органи мурожаатни кўриб чиқиб, асослантирилган қарор қабул қилиши белгиланган.
➡️ Эндиликда, 10 мингдан ортиқ овоз тўплаган мурожаат юзасидан тегишли давлат идоралари томонидан расмий кўриб чиқилиши ва асослантирилган тарзда қарор қабул қилиниши керак бўлади.
➡️ Шундан сўнг айрим мактабларда жорий қилинган янги баҳолаш тизимини бекор қилиш ёки бекор қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6