У вас закончился пробный период!
Для полного доступа к функционалу, пожалуйста, оплатите премиум подписку
Возраст канала
Создан
Язык
Узбекский
-
Вовлеченность по реакциям средняя за неделю
26.89%
Вовлеченность по просмотрам средняя за неделю

Канал асосчиси: Ғуломжон Турғунпулатович Хакимов. Юридик фанлар номзоди, доцент. I-даражали юрист.

Сообщения Статистика
Репосты и цитирования
Сети публикаций
Сателлиты
Контакты
История
Топ категорий
Здесь будут отображены главные категории публикаций.
Топ упоминаний
Здесь будут отображены наиболее частые упоминания людей, организаций и мест.
Найдено 886 результатов
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
211
Ҳар куни Покистон билан Ҳиндистон чегарасида чегарачилар томонидан ажойиб ва ғаройиб маросим ўтказилади.

Маросим шу қадар маҳобатли-ки, уни томоша қилгани ҳатто дунёдан меҳмонлар ташриф буюришади. Маросим 1959 йилдан бери ўтказиб келинади.

Маросим икки давлат ўртасидаги зиддиятлар, тортишувлар ва низоларнинг ўзига хос маданий рамзи ҳисобланади. Ҳар кеча икки давлатнинг байроқлари тушириш пайтида байрамона кийинган чегарачилар бир-бирига қарата ўз кучини кўрсатиб қўйиш рақсини тушади. Аскарлар ҳар хил ҳаракатлар, имо-ишоралар қилиб худди даканг хўрозларга ўхшаб бир-бирига қичаяди.

Рақснинг асосий қисми бир оёғини баланд кўтариб ерга тарс-тарс уришдан иборат. Томошага йиғилган оломон эса қийқириб чегарачиларнинг рақсини олқишлаб туради.

Ва ҳар куни шу маросим такрорланаверади. Ҳар куни...

@AdolatFarzandi
27.04.2025, 15:52
t.me/adolatfarzandi/9780
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
211
27.04.2025, 15:52
t.me/adolatfarzandi/9779
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
211
27.04.2025, 15:52
t.me/adolatfarzandi/9778
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
228
КУН СУҲБАТИ

Ҳозир ишхонамда иккитаси гаплашиб ўтирган суҳбатига ногаҳон қулоғим чалиниб қолди:

- Шу кунларда хотирани мустаҳкамлаш учун бир дори қабул қиляпман. Зўр дори экан, фойдасини сезяпман.

- Қанақа дори, номи нима?

- Ммм, оти ҳозир эсимда йўқ. Лекин зўр дори экан...

@AdolatFarzandi
27.04.2025, 14:13
t.me/adolatfarzandi/9777
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
297
Рус адмирали Колчак большевиклар томонидан отиб ўлдирилган.

Айтишларича, ўлими олдидан Колчак отишга буйруқ берувчи Чудновскийдан унинг унвонини сўрабди. Чудновский энсасини қотириб жавоб берибди:
- Комиссар.

Шунда Колчак унга жавобан:
- Менинг унвоним рус флотининг Адмирали. Қоидага кўра, отиш учун буйруқни юқори унвонли ёки тенг унвонли шахс бериши керак.
Сизнинг унвонингиз эса ҳар икки ҳолатга ҳам менинг мавқеимга тўғри келмайди. Шунинг учун, рухсатингиз билан буйруқни ўзим берсам.

Шундай бўлади ҳам.
1920 йилнинг 6 февраль кечасидан 7 га ўтар кечаси Колчакнинг ўзига ўзи берган «Отилсин!» буйруғи остида ўқ садоси янграйди.

@AdolatFarzandi
27.04.2025, 12:41
t.me/adolatfarzandi/9776
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
272
Каналимиз 5 ёшга тўлди. Сана муносабати билан унга оид айрим маълумотларни баҳам кўрмоқчиман:

👉 Номи борасинда:

дастлаб @YuristGTX номи билан очилган эди (GTX камина исм-шарифининг бош ҳарфлари). Кейинчалик ҳозирги ном билан атала бошланди. Адолат менинг раҳматли Онажонимнинг исмлари. Камина ҳам ҳуқуқшунос сифатида, ҳам жисмонан Адолатнинг фарзанди бўлганим учун шу номни танлаган эдик.

👉 Обуначилар борасинда:

Ҳа, чиндан ҳам обуначилар сони жуда камтарона, лекин салмоқли. Улар орасида менинг энг яқин қадрдонларим, оила аъзоларим, Отажоним, Устозларимиз, дўстларим, ўқувчи-талабаларим, депутат, судья, вазир, прокурор, адвокат, нотариус биродарларимиз бор.
Кўпинча, улардан канал мазмуни бўйича ижобий фикрларни эшитиш жуда мароқли. Ташаккур Сизларга!

👉 «Комментлар» борасинда:

Кўпчилик комментларни очиб қўйсангиз бўлмайдими, шунда обуначилар кўпаяди, деб таклиф беришади.

Лекин канал очилгандан бери комментлар саҳифаси бўлмаган ва бўлмаса ҳам керак. Сабаби, назаримда комментлардан келадиган фойдасидан кўра бошоғриғи кўпроқ. Буни бир неча сабаблари бор. Биринчидан, маданиятли коммент ёзиш бўйича анча орқадамиз. Баъзан асосий мавзу четда қолиб тамомила бошқа масалада обуначилар чатда бир-бири билан уришиб, сўкишиб кетади.

Иккинчидан, ҳар не бўлганда ҳам бизда ҳалиям сўз эркинлиги аъло даражада эмас. Комментларга нисбатан гўё давлатга қарши фитна уюштириш, инқилоб ўчоқларидан бири сифатида қараш мавжуд. Гўёки чатда ўтирганлар сиёсатни муҳокама қилса, танқид қилса, бунга админ айбдор. Гўёки у шунга шароит яратиб беряпти. Каминага бу маъқул эмас, тинчлик керак. Эътибор қилган бўлсангиз дастлаб каналида комментларни очган бошқа жиддий каналлар ҳам кейинчалик комментлар тугул реакцияларни ҳам ўчириб қўйишган ва ҳоказолар...

👉 Тунги мутолаа ва «Ёзилмаган асар» борасинда:

Кўпчилик шу рукнни ёқтириши ҳақида айтади. Ва «Ёзилмаган асар»ни қачон чоп этасиз, деб сўрайди. Асар ўз номи билан ёзилмаган. Агар чоп этилса унинг ёзилмаганлиги қаерда қолади? Лекин қачонлардир нашр этилса ажабмас. «Ёзилмаган асар»да эълон қилинадиган барча шеър ва ҳикоялар муаллифи камина. Қўлдан келганча ижод қиляпмиз. Лекин кези келганда шуни айтиб ўтиш керакки, биз ҳеч қачон шоирлик ва ёзувчиликка даъво қилмаганмиз, қила олмаймиз ҳам.

👉 Сиёсий мулоҳазалар ва башоратлар борасинда:

Каминага дунё сиёсати, хорижий сиёсий персоналар ҳақида ёзиш ҳар томонлама қулай ва таъбир жоиз бўлса хавфсиз ҳам. Дунёвий сиёсат ҳақида бемалол мазза қилиб ёзиш, танқид, башоратлар қилиш мумкин. Ким нима ҳам дерди? Агар худди форматдаги фикрларни ўзимиздаги ишлар бўйича ёзганимизда аллақачон «подвалда» кун кечираётган бўлур эрдик.

Амалга ошаётган сиёсий башоратларга келсак, бу шунчаки шу соҳага бўлган қизиқиш ва узоқ йиллик кузатувлар ва шулар асосида воқеъликни таҳлил қилиш натижасидир.

Бундан ташқари, каналимизда ҳуқуқий, оммабоп, ҳар соҳадан бир шингил мавзуларда ҳам постлар бисёр. Кези келганда, қонунчиликка ҳам таклифлар бериб борамиз. Буларнинг орасида амалиётда ўз аксини топганлари ҳам бор.

👉 Канал юритиш нега керак?

Камина ҳам шу саволни кўплаб каминага беради. Шартми? Тинчгина юраверсалар бўлмайдими? Лекин ижод қилишга бўлган азарт кишини ичидан ширин азоблайди, бу гўё нафас олишдек табиий эҳтиёждир. Ижодимиз ҳаммага бирдек маъқул келмас, бу тушунарли албатта. Аммо ижод каминага тириклик бахш этади. Аввал ҳам айтганимиздек, «Ёзяпманми, демак тирикман», деб

@AdolatFa
rzandi
27.04.2025, 09:40
t.me/adolatfarzandi/9775
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
260
27.04.2025, 09:39
t.me/adolatfarzandi/9774
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
867
Лавҳада: Чернобил АЭС устида иш олиб бораётган Ми-8 вертолетининг қулаши.

Пилот ўшанда атрофидаги тросларни пайқамай қолгани учун вертолет парраклари тросга илашиб қулаб тушган ва ҳамма экипаж аъзоси ҳалок бўлган эди.

Бугун Чернобил АЭС ҳалокатига 39 йил тўлди.

Ёшлигимизда маҳалламизда доим кўзига тўқ кўк кўзойнак тақиб юрадиган киши бўлар эди. Ҳеч қачон кўзойнагини ечмас эди. Болалик қилиб қизиқиб сўраганимда бу йигит Чернобилда хизмат қилган. Ўшанда нурланиб касал бўлган. Кўзлари ёруғликка, қуёш нурига дош бера олмайди, шунинг учун дўхтирларнинг тавсиясига кўра шунақа кўзойнак тақиб юради, дейишган эди...

@AdolatFarzandi
26.04.2025, 13:10
t.me/adolatfarzandi/9773
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
681
Бугун Тошкент зилзиласига 59 йил (Чернобил ҳалокатига эса 39 йил) тўлди.

1966 йил соат 05:23 да 8 баллик зилзила натижасида 300 мингдан ортиқ аҳоли бошпанасиз қолган эди.

@AdolatFarzandi
26.04.2025, 12:55
t.me/adolatfarzandi/9772
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
681
26.04.2025, 12:55
t.me/adolatfarzandi/9770
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
681
26.04.2025, 12:55
t.me/adolatfarzandi/9769
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
681
26.04.2025, 12:55
t.me/adolatfarzandi/9771
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
Репост
198
Пул ўлсин: Талабалар ётоқхонаси ўзи дефицит, лекин ётоқхоналарни сотиш яна авж олмоқда

Тўғриси, бу масалада мантиқни тушуниш жуда қийин.

Ҳукумат талабалар ётоқхоналари етишмовчилигини тан олиб, янги ётоқхоналар қурмоқда, бюджетдан ҳар йили юзлаб миллиард субсидия ажратилмоқда. Муаммонинг ижтимоий чуқурлиги шунчаликки, талабаларга ётоқхона етказиб бера олмагани учун, хусусий сектордан жой топаётган талабалар учун ижара ҳақининг бир қисми қоплаб берилмоқда.

Айни пайтда, ўзи дефицит бўлган ётоқхоналарни сотвориш тўхтагани йўқ. Мана Низомий педуниверститетининг машҳур ва лекин очофат очкўзлар наздида пойтахтнинг “энг мазали” масканида жойлашган бешта ётоқхонаси сотувга қўйилган.

Бу ётоқхоналарга ким кўз тиккан (бундай жойларнинг эгаси аллақачон тайин булмаса, рўйхатга киритилмайди) билмайман, лекин аниқки, уларнинг инсофиям, ориятиям, қадриятиям йўқ. Эсингиздами, Онкологогия марказларини кўтарасига сотиб олмоқчи бўлганлар?
Улар шундай юзсиз тоифадан бўлса керак.

Ҳеч қачон тўймайдиган очофатлар майли. Наҳотки мактаб вазирлиги, йўқ, тўхтанглар, Низомий бинолариям, ётоқхоналар ҳам керак демаган бўлса?

Хўп, Низомийга ётоқхона керакмас деган важ-корсон ишлатилса, бошқа университетларга керакку. Ётоқхона ҳатто биринчи курсларга етмаётганини ҳатто кўр ҳам билиб турибдику. Ва ўзи мактаб, шифохона, поликлиникадан тортиб талабалар ётоқхоналаригача ижтимоий объектларни сотишни тўхтатайлик. Ўзимизни ижтимоий давлат деб эълон қилганмиз. Ноижтимоий эмас.
26.04.2025, 12:05
t.me/adolatfarzandi/9768
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
231
🇻🇦Ватиканда Рим Папасининг дафн маросими...

@AdolatFarzan
di
26.04.2025, 11:27
t.me/adolatfarzandi/9767
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
275
Газ ва свет ҳисобингизни тўлдириб олинг, эски тарифлар 2 ойгача амал қилади

Уч-тўрт кундан кейин газ ва электр энергияси тарифлари кескин ошади. Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди.

Лекин сизда агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 1 майгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой (1 июнгача) эски тарифларда пул ушланади.

Чунки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми ва электр энергияси учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

@AdolatFarzandi
26.04.2025, 10:18
t.me/adolatfarzandi/9766
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
288
Курьерлик хизматини-ку айтмаса ҳам бўлади. Километридан қатъи назар, атиги 25-30 минг сўмгина атрофида, холос.

ГАИдагилар шунчаки тайёр бўлган техпаспорт билан номерни эгасининг манзилига шунчаки етказиб бериш учунгина (яна атиги 10 км.учун) отнинг калласидек нарх белгилашган. Яндексдан 30 минг сўмгаям чиқариб юборса бўлади, аслида.

Мундоқ ўйлаб қаралса, нотариуснинг хизмати ҳам (гарчи у хусусий бўлса ҳам), ГАИнинг хизмати ҳам мақоми жиҳатидан бир хил! Иккаласи ҳам мижозларга давлат хизматини кўрсатади. Иккаласи ҳам маъмурий орган.

Лекин нега бир хил мақомдаги маъмурий органлар томонидан кўрсатиладиган деярли бир хил мазмундаги хизматларнинг нархлари кескин фарқ қилади?

Бу нафақат сайёр тартибдаги нархларда, балки ҳамма амалиётда ҳам шундай. Хизмат нархлари кескин фарқ қилади. Уй-жой, мошина шартномасини расмийлаштиришдан тортиб уларни давлат хизматидан ўтказишгача фарқ қилади.

@AdolatFarzandi
26.04.2025, 07:32
t.me/adolatfarzandi/9765
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
280
Скринда: янги сотиб олинган мошинани ГАИда давлат рўйхатидан ўтказиш (номер ва техпаспорт олиш)нинг амалдаги ва бунга қўшимча янги жорий қилинган сайёр тартибдаги нархлари.

Яъни, сайёр тартибда дегани номер олиш учун онлайн ариза берасиз, тепадаги ва пастдаги тўловларни тўлайсиз ва номер билан техпаспортни уйингизга етказиб беришади.

Бу яхши амалиёт албатта. Лекин арзимаган битта техпаспорт билан темир матоҳ номерни уйга етказиб бериш хизмати бунча қиммат? Ёки карнай-сурнай, дорбозлар билан, худди ЗАГС мошиналарга ўхшаб алоҳида кортеж билан дабдабали етказиб бериладими? Яна бу атиги 10 км.учун холос. Уёғига яна тўлаб борасиз.

Қаердан олинган, ким билан келишилган бу нархлар? Масалан, худди шунақа сайёр хизмат кўрсатиш, ҳужжатларни курьерлик орқали етказиш нотариусда ҳам бор. Бунда шахсан нотариуснинг ўзи мижознинг олдига келади, бутун бир бошли нотариал ҳаракатни амалга оширади, вақтини сарфлайди. Аммо сайёр нотариал ҳаракатнинг пуллик хизмат нархи ўта кулгули (300 минг сўм ҳам чиқмайди).
26.04.2025, 07:32
t.me/adolatfarzandi/9764
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
295
Журналистларнинг «Покистон билан Ҳиндистон ўртасидаги бугунги вазият сизни безовта қилмаяптими?», деган саволига Трамп:

- Нимасига безовта бўламан? Бир ярим минг йилдан бери шу аҳвол. Ўзлари келишиб олишади, - деб жавоб берибди.

Муроса-мадорали тонг, Азизлар!

@AdolatFarzandi
26.04.2025, 07:01
t.me/adolatfarzandi/9763
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
525
Чиндан шундайми?..

@AdolatFarzandi
25.04.2025, 20:22
t.me/adolatfarzandi/9762
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
358
Юридическийда «Тошкент шаҳар прокурори стипендияси» учун танлов эълон қилинган ва айни кунларда тест босқичи ўтказилиши керак эди.

Аммо, лекин, бироқ, тест бошқа кунга қолдирилибди. Сабаб - тест электрон базасига қандайдир ташқи аралашув бўлган (хакер-талабалар томонидан бўлса, керак).

Булар юрист-ку, айти соҳасини унча тушунмайди, деб ўйлаб дастур хавфсизлигига беэътибор бўлишган кўринадир...

@AdolatFarzandi
25.04.2025, 20:02
t.me/adolatfarzandi/9760
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
474
«МУҲТАШАМ 100 КУН»

«1361 кун қолди»

The Economist журнали Доналда Трамп президент бўлганининг 100 кунлигини мана шундай ибора ва яраланган бургут сурати билан нишонлади.

@AdolatFarzandi
25.04.2025, 16:06
t.me/adolatfarzandi/9759
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
327
Газини босаверинглар, бир-бирингизни пичоқланг, ўлдиринг - Ватанимизни, миллатимизни шарманда қилишдан асло чарчаманг.

Бир пайтлар Замахшарий бобомиз арабларга араб тили грамматикаси қандай бўлишини ўргатиб, Бухорий ҳадисларини минг машаққатла тўплаб арабларни лол қолдирган, Моварауннаҳрга таъзим қилдирган бўлса, сизлар мана бунақанги хурмача қилиқларингиз билан минг йиллик обрўъ-эътиборга боплаб тупуринглар, кам бўлмайсизлар.

Аммо бир нарсани унутманг. Улар етти сутка, саккиз сутка қилиб эркалаб ўтирмайди. Чинакам жазолайди. Шунақа жазолайди-ки, «Жаслиқ» гўё курортдек туюлади. Улар пора олмайди, қутулиб кета олмайсиз.

Қолаверса, бу ёқдагиларнинг ҳам қарғишига қоласиз. Сизларни деб анави 470 та миллионер Дубайдаги уйига бора олмайди (балким орангизда пул қутиртирган шунақа миллионерлар ҳам бордир, ким билсин?). Уйидан хабар олиб турмаса, уйини таракан босиб кетади.

Туппа-тузук ишлаб турган, ўқиб турган ватандошларимиз иш-ўқишидан, рўзғоридан айрилади. Боболаримиз ўзининг илму меҳнати билан бу юртга ризқ-рўз олиб келишган бўлса, сиз шу ризқни қирқасиз, вассалом...

Мана шунақаларни фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги нормани қабул қилсак, осмон узилиб ерга тушадими?

@AdolatFarzandi
25.04.2025, 14:43
t.me/adolatfarzandi/9758
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
334
Дубайдаги ўзбекистонликлар ўртасидаги пичоқбозлик визасиз режимга таъсир кўрсатиши мумкин

Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

ТИВ матбуот котиби

Дубай аэропортида ўзбекистонликларни мамлакат ичкарисига киритилмаётгани ҳақида аллақачон хабарлар тарқалиб бўлди...

@AdolatFarzandi
25.04.2025, 13:50
t.me/adolatfarzandi/9757
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
277
ЗИДДИЯТ

Покистон билан Ҳиндистон ўртасидаги зиддият шу даражада-ки, 1947 йилда Покистон Ҳиндистон таркибидан ажралиб чиққандан сўнг у Ҳиндистондан ҳамма жабҳада ўзиб кетмоқчи бўлиб ҳатто вақтни 30 минут олдинга ҳам суриб қўяди.

@AdolatFarzandi
25.04.2025, 10:30
t.me/adolatfarzandi/9755
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
304
No comment.

Гар comment қилсам, бошим кетодур.
Бошим маним эрса - яктодур.

@AdolatFarzandi
25.04.2025, 07:44
t.me/adolatfarzandi/9754
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
358
Қўпол бўлса ҳам бир мақолимиз бор: «Онангни қози хафа қилса, додингни кимга айтасан?», деган.

Ахийри чораси қолмагач, одамлар арз-додини блогерларга хат орқали изҳор қилишмоқда.

Ўша пайтларда блогерлар бўлмаган-да. Агар бўлганда мақол «Онангни қози хафа қилса, додингни блогерга айт», деб яралган бўлармиди...

@AdolatFarzandi
24.04.2025, 19:48
t.me/adolatfarzandi/9751
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
373
КУН ХУЛОСАСИ

«Бизнинг эшикларимиз сизлар учун доимо очиқ. Бемалол чиқиб кетишингиз мумкин...»

@AdolatFarzandi
24.04.2025, 19:35
t.me/adolatfarzandi/9750
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
360
Яна ўша Хитойда (бошқа қаерда ҳам бўларди) ва яна дунёда илк марта (бошқа нимаям бўларди) дронларни прокатга бериш хизмати йўлга қўйилибди.

Бизда электрсамокатларни прокатга беришдек гап-да, хуллас...

@AdolatFarzandi
24.04.2025, 18:41
t.me/adolatfarzandi/9749
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
360
Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестицион арбитраж ишида ютиб чиқибди.

2024 йил 10 октябр куни Инвестицион низоларни ҳал қилиш халқаро марказининг (ICSID) арбитраж трибунали “Bursel Tekstil Sanayi Ve Diş Ticaret A.Ş.” (Туркия) компанияси ва Туркия Республикаси фуқаролари (Bursel компанияси) даъвоси бўйича Ўзбекистон Республикасига қарши очилган халқаро арбитраж иши бўйича қарорини чиқарди.

Даъво миқдори тахмиман 700 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Ушбу чиқарилган арбитраж трибунали қарорига кўра, Bursel компаниясининг барча даъволари рад этилиб, уларга Ўзбекистон томонининг арбитраж харажатларини қоплаб бериш белгиланган.

Арбитраж иши Bursel компанияси ташаббуси билан 2017 йилнинг июл ойида бошланиб, қарийб 7 йил давом этган.

Арбитраж қоидаларига кўра, арбитраж трибунали қарори якуний ва мажбурий ҳисобланади.

Мазкур арбитраж ишида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда White&Case халқаро юридик фирмаси (Вашингтон, АҚШ) томонидан таъминланди.

Bursel компаниясининг манфаатларини ҳимоя қилиш «Başpinar & Partners Law Firm», «Beckett Law LLC», «Cooley LLP», «Cooley LLP» (2020-йилга қадар), «Freshfields Bruckhaus Deringer LLP» (2022-йилга қадар) халқаро юридик фирмалари томонидан таъминланди.

@AdolatFarzandi
24.04.2025, 13:32
t.me/adolatfarzandi/9748
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
359
Болалар чизган суратлар СИ орқали жонлантирилса...

@AdolatFarzandi
24.04.2025, 11:13
t.me/adolatfarzandi/9747
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
309
Молия вазирлиги маълумотига кўра, Г.Каримованинг Швейцариядаги мусодара қилинган 131 млн долларлик биринчи транш активлари перинатал марказлар учун тиббий ускуналар харид қилиш, шифокорларни тайёрлаш, мактабларда коммунал тизимларни такомиллаштиришга сарфланибди.

@AdolatFarzandi
24.04.2025, 10:44
t.me/adolatfarzandi/9746
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
348
Ёзувчи Айзек Азимовнинг асари асосида ёзилган «Мен- робот» филмидаги ҳаёт тез орада бизни қуршаб олади. Атрофимиз СИ ва роботлар билан тўлиб-тошади. Ҳатто, ярим инсон, ярим роботлар ҳам жуда кўпаяди. Булар мутантлар ёки гибридлар.

Ким бу мутантлар? Булар ногиронлар. Ҳозир Илон Маскнинг Neuralink компанияси қўллари ишламайдиган инсоннинг миясига чип ўрнатиб унинг қўлларини ишлатди. Яқинда ҳамма кўзи ожизларнинг кўзини очмоқчи. Демак, атрофимизда ярим робот, ярим инсонлар ҳам пайдо бўлади. Уларнинг танаси инсоний бўлиши мумкин, лекин миясида чипи бор, унга СИ ўрнатилган бўлади, демак у мутант.

Лекин муаммо бунда эмас, муаммо гапимизнинг бошида айтганимиз ишимизни йўқотишимизда. Ҳозир кўпчилик бориб-бориб худди «Терминатор»даги сингари вайронкор Скайнет («SkyNet»)га ўхшаб СИ интеллект Инсониятга қарши бош кўтаради, деб ҳисоблаяпти. Бу гапда жон бор, албатта. Лекин ундай бўлмайди. Аниқроғи, СИ бундай қилишга улгурмайди.

Бунинг мутлақо тескариси юз беради - Инсоният СИга қарши бош кўтаради. Ишидан айрилган ва кўчада қолган минглаб инсонлар, ходимлар СИ дастурларига қарши бош кўтарадилар. Улар СИ дастурларини ишлаб чиқувчи OpenAI сингари компанияларнинг офисларига ҳужум қилиб, дастурларни йўқ қилишга интиладилар. Бу энг охирги чора бўлади. Лекин дастлаб бу кураш ижтимоий тармоқларда ёзма-оғзаки норозиликлардан, илмий мақолалардан, кўчалардаги намойишлардан, пикетлардан, бақир-чақирлардан бошланади ва бориб-бориб ҳақиқий жангга айланади. Ишонинг, айнан шундай бўлади ва бу замонлар жуда яқин.

Эрта-индин кечирасиз, биз сизнинг ўрнингизга СИ ёки роботни ишга қабул қиламиз, деб қўлимизга патта тутқизадиган пайтлар жуда яқин.

Нима қилмоқ керак?! Энг аввало, СИни қонун йўли билан жиловлаш керак. Уни қўллайдиган ва қўллаш мумкин бўлмаган соҳаларни аниқ-тиниқ ажратиб олишнинг мезонларини мукаммал ишлаб чиқиш керак. Масалан, нималар устида тажриба олиб бориш мумкин ёки мумкин эмаслигини инсонлар белгилаб олишгандек. Масалан, адашмасам, Хитойда клонлаш устида иш олиб бориш мумкин эмас ва бу қонун билан тақиқланган. Худди шунингдек, СИнинг чегарасини белгилаб олиш керак.

Бугунги кундаги ҳамма қонунларни СИ нуқтаи назаридан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш керак. Масалан, Фуқаролик кодекси. Бу кодексимиз бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермай қўйганига минг йил бўлди. Энг ибтидоий муносабатлар даражасида қолиб кетган. Масалан, Фуқаролик кодексида инсоннинг исми, фамилияси, шаъни, қадр-қиммати тартибга солинган, аммо унинг қиёфаси, овози, ташқи кўриниши ҳақида биронта норма йўқ. Ваҳоланки, СИ бугунги кунда Инсоннинг қиёфасига, ташқи кўришига, овозига ҳужум қилмоқда. Унинг қиёфасини, овозини қайта ишлаяпти. Марҳум санъаткорларни «тирилтиряпти». Кимлардир шунинг орқасидан жарақ-жарақ пул ишлаяпти. Лекин марҳумнинг қариндошлари отасининг овозини қайта ишлагани учун судга даъво қила оладими? Инсоннинг овози фуқаролик муносабатларининг объекти ҳисобланадими? Шу ва шунга ўхшаш муносабатлар кодексда мутлақо ўзининг аксини топмаган. Кооператив ширкат деган ибтидоий термин билан яшаб юрибди, ҳалиям.

Барча қонунларни «Инсонлар ва роботлар ўртасидаги ҳар қандай муносабатлардаги барча ихтилофлар Инсонлар фойдасига ҳал этилади», деган умумий ақидага таяниб ёзиш керак!!!

Бугунги кунда СИга бағишланган, уни ижтимоий муносабатларга кенг жорий қилишни назарда тутувчи Президент қарорлари, ВМҚлар жуда кўп қабул қилинмоқда. Бу бўйича йўл хариталари ҳам белгилаб олинган. Яқинда бутун бир бошли қонун ҳам ишлаб чиқилмоқда. Лекин кези келганда шуни айтиб ўтиш керакки,  Инсонга арзимаган бўлса ҳам хоҳ у жисмоний, хоҳ у маънавий бўлсин, зарари тегиши мумкин бўлган ҳар қандай нормадан йироқ бўлишимиз керак.

Инсонни бажариб турган ишидан маҳрум қиладиган бўлса, ходимининг ўрнига СИ ёки роботни ишга қабул қиладиган бўлса, агар штатлар қисқариши соҳага СИ ёки роботни жорий этиш ҳисобига бўлса, иш берувчини ишидан айрилган ходимларга отнинг калласидек компенсация тўлагандан кейингина ишдан бўшатиш мажбуриятини назарда тутадиган нормаларни қонунларда назарда тутиш керак.

СИ Инсонга кўмакчи бўлиши керак, асло бошқарувчи эмас!

@AdolatFarzandi
24.04.2025, 07:36
t.me/adolatfarzandi/9745
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
309
Эр-хотин ажрашмоқчи бўлса дейлик адвокатга мурожаат қилади. Битта даъво аризаси ёзиб бериш ҳам пул туради. Лекин ҳозир агар тавсифларини тўғри киритсангиз СИ даъво ариза ёзиб бериб камига судда нималар қилишни ҳам тушунтириб беряпти. Алвидо, адвокат-ҳуқуқшунослар!

Бундан ҳатто ижод аҳли ҳам истисно эмас. СИ ҳозир бемалол шеър ёзиб куй басталаяпти, қўшиқ куйлаяпти. СИ дизайн яратяпти, портрет чизяпти, лойиҳа тузяпти. Алвидо, рассом, дизайнер, архитектор, лойиҳа-проектчилар!

Бу рўйхатни узундан-узун давом эттириб жуда кўплар билан видолашишимиз мумкин. Энг аввало, асосан шаҳарда яшовчилар кўпроқ ишидан жудо бўлади.

Кейинги навбат жисмоний меҳнат билан шуғулланадиганларга келади. Ҳозир СИ интеллектнинг ўзи ҳам иккига бўлинади. Ақлий ва жисмоний. Ақлийси жисмонийсига қараганда анча кучли ривожланган ва у олдинда. Жисмоний СИ - булар  роботлар.

Биз ҳозир роботларнинг югуришига, сакрашига, салто ошишига, кураш тушишига, жиноятчини қувишига, мошина ҳайдашига маҳлиё бўлиб турибмиз. Лекин биз аслида бу темир-терсаклар ҳадемай бизнинг ўрнимизни эгаллашини англаяпмизми?

Россияда 2026 йилдан бошлаб синов тариқасида пилотсиз таксилар йўлга қўйилар экан. Тез орада мопед, велосипед ёки скутерда ҳаракатланаётган курьерлар ўрнини ҳам роботлар эгаллайди. Уни ҳам қўйинг. Бизда нечта метро ёки поезд машинисти бор, деб ўйлайсиз? Масалан, Тошкент метрополитенида неча машинист ишлайди? Ҳаммаси яқин ўн йилликда ишидан айрилади. Метро ёки поезд битта йўлдан бориб келадиган транспорт тури, унга ортиқча маневр ва калла керакмас. СИ-робот ҳайдовчи энг аввало мана шу транспорт турини эгаллайди. Кейин қолганларини. Алвидо, ҳайдовчилар!

Тез орада роботлар бошқа ҳаракатларни ҳам бажаришни ўрганиб оладилар. Уларнинг миясига аниқ бир алгоритмли ҳаракатлар дастури киритилади ва шуни бажаради. Фақатгина кутилмаган тасодифий ҳаракат қилувчи профессия вакиллари жон сақлаб қолиши мумкин. Масалан, бир текисликдаги фундамент устига ғишт териб чиқиш, девор уриш ёки деворга гулқоғоз ёпиштириб чиқиш, нақш бериш бир алгоритмли, содда амал ҳисобланади. Робот буни бемалол амаллайди. Алвидо, уста-наққошлар!

Врач-хирургнинг ёнида операция вақтида унга скалпел деганда скалпел, қайчи деганда қайчи узатиб турадиган, терласа пешонасини артиб турадиган ёрдамчи ҳамширалар ёки маслаҳатчи ассистент керак эмас. Робот бемалол қайчини узатиб, пешонасини артиб, керак бўлса қичиган жойини қашиб ҳам қўя олади. Алвидо, ёрдамчи ассистентлар!..

Бу рўйхатни ҳам яна узундан-узун давом эттириш мумкин. Сизу биз ҳар куни дуч келадиган, лекин ўйлаб ҳам кўрмаган жуда кўплаб касб эгалари бор ва улар тез орада ишидан айрилади. Дунёда официант нечта? Ресторан ёки кафеда нечта идиш ювувчи бор? Фаррошлар нечта?

Кимлар жон сақлаб қолиши мумкин? Икки хил касб эгаси бўлади: яратувчилар ва ижрочилар ёки бошловчилар ва эргашувчилар. Яратувчилар бир нарса яратадиган олимлар, кашфиётчилар, янгилик қилувчилардир. Уларнинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди. Лекин улар яратган нарсани ижро этишни ёки амалга оширишни СИ ўрганиб олиши мумкин. Демак, ижрочилар ишидан айрилади.

Бошловчилар ким? Масалан, юқорида айтганимиз операция қилувчи хирург бошловчи, у асосий ролда. Минг кучли бўлганда ҳам инсоний хирургнинг ўрнини ҳеч қайси СИ боса олмайди, операцияни инсон бошқариши керак. Лекин унинг атрофидагилар унга эргашувчи ёрдамчилардир...

Давоми👇
24.04.2025, 07:36
t.me/adolatfarzandi/9744
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
323
ИНСОНИЯТ ВА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ БАҲСИ

Сезяпсизми?

Лекин мен сезяпман. Ва бунга жуда кам вақтлар қолди:

Биз ҳозир сунъий интеллектни қандай хуш кўраётган бўлсак, худди шундек тез орада уни ўлгудек ёмон кўриб қоламиз.

Нега? Чунки у бизни боқиб турган касбимизни, ҳунаримизни, иш жойимизни тортиб олади. Кейин биз Инсонлар нима қиламиз? Қандай кун кечирамиз? Қандай яшаймиз?

Дастлаб ақлий меҳнат билан шуғулланадиган аҳоли қатлами ишидан жудо бўлади. Бир сўз билан айтганда, қоғоз билан ишлайдиганлар. Бунақа касб эгалари жуда кўп. Ўқитувчидан тортиб юристгача, бухгалтердан тортиб шоиргача.

Ҳозир СИ бемалол ўқувчига билим бера оляпти, саволларга жавоб беряпти. Тўғри, унинг жавоблари унча мукаммал эмас, лекин у изланишда ва ривожланишда. У тез орада мукаммаллашади. Алвидо, ўқитувчилар!

давоми👇
24.04.2025, 07:35
t.me/adolatfarzandi/9743
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
385
Менинг ўрис тилига бўлган муносабатимни канал обуначилари яхши билишади. Бу борада кўп ва хўб ёзганмиз.

Лекин Лавров билан бўлган бугунги ҳолатга келсак, бу борада фикрим шуки, бошқа монументларда бўлмаса ҳам лекин айнан Улуғ Ватан Урушига бағишланган ёдгорликларда модомики инглиз тилида матн ёзилмоқдами рус тилида ҳам бўлиши керак, деб ҳисоблайман.

Ўрис амалдорларнинг «дипломатик безбетлиги» ўз йўлига, буни ҳеч қачон оқламаганман ва оқламайман ҳам.

Лекин нима бўлганда ҳам биз немис-фашист газандаларга бошқа халқлар қатори айнан шу ўрис халқи билан бақамти кураш олиб борганмиз. Бу ўша пайтдаги бизнинг курашимиз, бизнинг биргаликдаги тақдиримиз ва умумий тарихимиздир. Буни бир-биридан айри тасаввур қилиб бўлмайди...

@AdolatFarzandi
23.04.2025, 17:29
t.me/adolatfarzandi/9742
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
253
«Энди бир ками сенга ҳисоб беришимиз қолувди. Рус тилидаги ёзувни бориб Россиядан қидирасан», демоқда шу постнинг муаллифи.

Дадил гаплар. Лекин агар вақт ўтиб постни олиб ташламаса ёки таҳрирламаса албатта...

@AdolatFarzandi
23.04.2025, 16:53
t.me/adolatfarzandi/9741
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
337
Лавровга Самарқанддаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойида рус тилидаги ёзув йўқлиги уни ҳайрон қолдирибди.

Самарқанддаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойида гул қўйиш маросими чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров у ерда рус тилида ёзув йўқлигини танқид қилди. Бу ҳақда бир неча рус интернет сайтлари маълумот тарқатди.

«Қарасам, бу ерда инглизча ёзув бор, русчаси кўринмайди. Она — энг муқаддас нарса», — деган Лавров экскурсоводга.

@AdolatFarzandi
23.04.2025, 14:10
t.me/adolatfarzandi/9740
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
284
- Ёшинг неччида, болакай?
- 12 да.
- Мен сени ёшингда 14 ёшда эдим.

@AdolatFarzandi
23.04.2025, 14:03
t.me/adolatfarzandi/9739
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
317
Тошкент тумани, Келес осмони айни дақиқаларда...

@AdolatFarzandi
23.04.2025, 12:20
t.me/adolatfarzandi/9738
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
317
23.04.2025, 12:20
t.me/adolatfarzandi/9737
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
317
23.04.2025, 12:20
t.me/adolatfarzandi/9734
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
317
23.04.2025, 12:20
t.me/adolatfarzandi/9733
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
317
23.04.2025, 12:20
t.me/adolatfarzandi/9735
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
317
23.04.2025, 12:20
t.me/adolatfarzandi/9732
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
317
23.04.2025, 12:20
t.me/adolatfarzandi/9736
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
317
23.04.2025, 09:58
t.me/adolatfarzandi/9730
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
317
Шу китобни нашрдан чиққанига ҳам бу йил роппа-роса 20 йил бўлибди.

Дастлаб ўқув қўлланма сифатида тайёрлаган эдик. Аммо биздан катталар «ўқув қўлланма чиқаришга сен тирранча ҳали анча ёшлик қиласан. Маъруза матни қилиб чиқарасан», деб кўрсатма беришгани учун салкам 350 бетлик маъруза матни сифатида нашр этган эдик.

Лекин китоб ўшанда республика бўйлаб яхши сотилган эди. Ҳам ўқиб, ҳам олийгоҳда дарс бериб юрганим учун қалам ҳақимга магистратурамнинг контракт пулини тўлаганман.

@AdolatFarzandi
23.04.2025, 09:58
t.me/adolatfarzandi/9731
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
317
23.04.2025, 09:58
t.me/adolatfarzandi/9729
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
318
Анави алкаш ва нашаванд бангиларнинг ортидан ЙҲХХ ходимларининг ортидан қувган видеоси экан бу.

Масаланинг иккинчи тарафи ҳам бор. Ходим бир неча марта рация орқали бошқа ходимларга, постларга ҳаракатни тўхтатишни, йўлни зудлик билан ёпишни ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Лекин видеодан англашилишича, бу чақирувга жавобан биронта ҳам реакция бўлмади.

Булар-ку, қотиб қолган бангилар. Аммо Худо кўрсатмасин, мошинада бундан ҳам хавфли жиноятчилар бўлса-чи? Уларни қўлга олиш, зудлик билан ҳаракатга келиш тизими шунақа кечикса ёки мутлақо ишламаса нима бўлади?

@AdolatFarzandi
23.04.2025, 08:11
t.me/adolatfarzandi/9728
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
298
«Манчестер Сити» ўзбекистонлик футболчиси билан вақтинча хайрлашишга ва уни бошқа жамоаларга ижарага беришга қарор қабул қилибди...

@AdolatFarzandi
23.04.2025, 07:55
t.me/adolatfarzandi/9727
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
328
Президент фармонига биноан:

➖бозорлар уставида маҳаллий ҳокимликларнинг мажбурий иштирок этиши талаби бекор қилинди.

➖ 2030 йил қадар давлат иштирокида корхона ташкил этишга мораторий жорий қилинди.

➖UzAuto Motors, UMS, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциялари каби 29 та йирик давлат корхоналари халқаро очиқ савдоларга олиб чиқилади.

@AdolatFarzandi
23.04.2025, 07:09
t.me/adolatfarzandi/9726
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
342
«Айрим хорижий мамлакатларда» орган ходими нега фуқароларга бақириб гапиради, ҳақоратли сўзлар ишлатади (айниқса, аёл кишига)?

Чунки у камолга етган ва ишлаётган жойдаги муҳит шундай бўлган. Курсантлик чоғидан бошланади ҳаммаси. Ўқишда гуруҳ командири курсантга бақиради, керак бўлса сўкади. Ишга киргач бошлиғи. Ходим бўлса фуқаролардан аламини олади. Ва бу занжирли реакция бўлиб кетаверади. Инсоний муносабат кўрмаган ходимдан инсоний муносабат кутмаслик керак.

Бундан ташқари, амалиётда учрайдиган айрим провокаторлар ҳам инсонни қуюшқондан чиқариб юборади.

Ушбу лавҳада Америка Полиция Академияси тингловчиларини ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тутиб тура олишга бағишланган машғулот тасвирланган.

Ҳар хил «провакация»га учмаслик, ўзини қўлга ола билиш, турли асаббузарликларга тоқат қилиш, ички хотиржамликни сақлаш - барчамиз учун, айниқса «орган ходимлари» учун жудаям муҳим.

Тегишли билим юртларидаги ўқув дастурларига киритишга арзийдиган амалий тажриба бу.

Метин асабли тонг, Азизлар!

@AdolatFarzandi
23.04.2025, 06:28
t.me/adolatfarzandi/9725
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
334
Саксондан ошган ота қарама-қарши йўналишга тушволиб худди душманга қарши жангга кетаётгандек велосипед ҳайдаб кетяпти. Яна кўз илғамас шом қоронғусида.

Шунақа пайтда нима дейишгаям ҳайронсан, киши. Жарима солай десанг ёшининг ҳурмати бор, солмай десанг қонуннинг талаби бор...

Тағин бу бошқаларга ҳам ўрнак бўлиб отанинг қилиғини асло такрорлаб юрманглар. Устингизга хавфсизлик нимчаси эмас, оппоқ мато тортиб юришмасин яна...

@AdolatFarzandi
22.04.2025, 19:08
t.me/adolatfarzandi/9724
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
242
Путин Трампга совға қилган портрет мана шу экан.

Ўта рамзий ишланган. Айниқса, Трампнинг Озодлик ҳайкали билан бир хил мақомда қўл кўтариб туришига эътибор беринг.

Портретнинг пастки ўнг қисмида эса рассомнинг дастхати турибди: S.Nikas.

@AdolatFarzandi
22.04.2025, 18:28
t.me/adolatfarzandi/9723
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
268
Халқаро ҳуқуқшунослар ташкилоти бўлмиш WOLAS анави раввинни ўлдирган ва натижада ўлим жазосига ҳукм қилинган уч ўзбекистонликнинг ишини қайта кўриб чиқишга чақирибди.

WOLASнинг баёнот беришича, суд-тергов жараёнлари шубҳали асосларда ва инсон ҳуқуқлари қоидаларига зид равишда амалга оширилган бўлиб, ўлим жазоси бекор қилиниши ва иш сиёсий нуқтаи назардан эмас, балки қонун кўзи билан қайтадан кўриб чиқилиши лозим.

Биз тарафдан ҳам бу бўйича бирон-бир ҳаракат қилиняптими?...

@AdolatFarzandi
22.04.2025, 16:34
t.me/adolatfarzandi/9722
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
241
Ҳозир росса трендга чиққан мариновкаланган «пажақланган» редискани ўзим тайёрлаб кўрдим.

Ёмон эмас, айниқса анақага зўр кетаркан. Илик узилди баҳорий мавсумда тавсия қиламан...

@AdolatFarzandi
22.04.2025, 16:25
t.me/adolatfarzandi/9721
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
333
“Ҳокимнинг хизмат машинаси 47 та қоидабузарлик содир этган” – ЙҲХБ Наманган шаҳар ҳокимига жавоб қайтарибди.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиев Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевнинг ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлаш ҳақидаги хатига жавоб қайтарди. Жавоб хатида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳокимликлари тасарруфидаги машиналар ўнлаб қоидабузарлик содир қилгани, муддати ўтган тўланмаган жарималар борлиги айтилган.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби тўланмаган жарималар белгиланган талабларга зид равишда ўрнатилган радарлардан келганини билдирди.

@AdolatFarzandi
22.04.2025, 13:31
t.me/adolatfarzandi/9720
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
208
КУН ШИФОКОРЛАРИ

- Қанақасига беморинг ўлади?

- Ҳа энди, бўлиб туради. Шифокорлар ҳам авлиё эмас-ку, ахир.

- Тўғрику-я, аммо сен логопедсан-ку?!

@AdolatFarzandi
22.04.2025, 12:28
t.me/adolatfarzandi/9719
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
230
«Дубай шоколадлари»га бўлган оламшумул қизиқиш жаҳон миқёсида хандон пистанинг дефицитига олиб келибди.

Ҳеч шу шоколадни татиб кўрдизми? Яқинда Дубайдан қайтган бир танишим ҳадя сифатида битта берган эди, татиб кўрдим. «Вой-дооод», дейдиган даражада эмас, оддий шоколад, холос.

Бир пайтлар Рафаэлло, Натс, Марс, Сникерс, Баунти деган шоколадлар ҳам машҳур бўп кетган эди. Ҳозир «Havas» дўконларида арзонгаровга килолаб сотиляпти...

@AdolatFarzandi
22.04.2025, 11:38
t.me/adolatfarzandi/9718
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
270
Исроилнинг 2024 йилнинг март ойидаги ҳужуми оқибатида икки қўлидан ажралган фаластинлик 9 ёшли Махмуд Ажжур акс этган фотосурат World Press Photo танлови бўйича йил фотоси деб топилибди.

Фотосурат муаллифи Самар Абу Элуф. Сурат New York Times учун махсус олинган эди.

@AdolatFarzandi
22.04.2025, 08:50
t.me/adolatfarzandi/9717
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
305
ТУНГИ МУТОЛАА 🕯

​МЫ СТАРЕЕМ НЕ ОТ СТАРОСТИ...

Мы стареем не от старости
Не от прожитых годов.

Мы стареем от усталости,
От обид и от грехов.

От тоски и обреченности,

От несбывшейся любви,

От житейской безысходности,
Повседневной суеты

От забот, что только множатся
От проблем, что не решаются
Мы стареем раньше возраста
Ибо души иссушаются.

© Александр Евтушенко


БИЗ КЕКСАЛИКДАН ҚАРИМАЙМИЗ...

Биз кексаликдан қаримаймиз,
Яшаб ўтган йиллар ҳам қаритмас асло.

Бизни қаритар гина-кудурат,
Гуноҳлар, миш-миш ва серғийбат гаплар.

Соғинч ва алам қаритар,
Қаритар ушалмаган севги-муҳаббат.

Кундалик юмушлару иложсизлик,
Ваҳима ила қўрқув қаритар.

Ечими йўқ муаммолардан,
Адоғи йўқ ташвишлардан
Қариймиз бизлар навқирон ёшда,
Чунки қуриб кетар ичдаги қалблар...

© Ғ.Т.Хакимов таржимаси.
«Ёзилмаган асар»дан 📚

@AdolatFarzan
di
21.04.2025, 19:01
t.me/adolatfarzandi/9716
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
149
Бирлашган Араб Амирликлари дунёда илк марта қонунларни ёзишни сунъий интеллектга ишониб топширишни режалаштирмоқдалар.

Алвидо, депутатлар...

@AdolatFarzandi
21.04.2025, 17:20
t.me/adolatfarzandi/9715
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
229
КУН МАНТИҒИ

«Мен ишчиларимга пулларим кўплигидан яхши маош тўламайман.

Мен ишчиларимга яхши маош тўлаганим учун пулларим кўпайган.»

Роберт Бош, Bosch асосчиси.

@AdolatFarzandi
21.04.2025, 13:50
t.me/adolatfarzandi/9714
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
256
Келиб чиқиши аргентиналик бўлган Рим Папаси Францискнинг асл исми Хорхе Марио Бергольо бўлиб, 1936 йилда Буэнос-Айресда туғилган эди.

Саноқ бўйича 266-бўлган Папа Франциск иезуит эди.

@AdolatFarzandi
21.04.2025, 12:26
t.me/adolatfarzandi/9713
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
320
Аввал қандай эди?

Аввалги дунёвий миқёсдаги кашфиётлар, оламшумул янгиликлар фақат АҚШ ва СССРда бўлар эди.

Бу иккита гегемон давлат бир-бири билан кашфиётлар борасида мусобақалашар эди. АҚШ атом бомбасини кашф этиши орқасидан ҳеч қанча ўтмай СССР ҳам бомба яратади.

СССР космосга одам учиради, орқасидан эса АҚШ. АҚШ Ойга одам учиради, орқасидан СССР.

СССР илк марта очиқ космосга инсонни чиқаради, орқасидан АҚШ. СССР илк аёл космонавтни космосга учиради, кейин эса АҚШ. Илк телевизор Тошкентда яратилган. Илк рангли тасвирлар эса АҚШда...

Ва мана шундай давом этаверган. Бундай мусобақа икки мамлакатнинг илм-фанига мисли кўрилмаган даражада фойда ва муваффақият келтирган.

Хитой-чи? Кулгимни қистатманг, у пайтларда «ухлар эди Си Цзин Пин ҳали». Хитой у даврларда аҳолисининг қорнини СССРдан келтирилган озиқ-овқат билан зўрға тўлдириб аранг кунини кўриб ётган, «вой доод, бунча кўп нонхўр туғилмаса», деб туғишга лимит белгилаган эди.

Энди бўлса...энди бўлса нима бўлаётганини ўзингиз кўриб турибсиз. Илм-фан, техника тараққиёти борасида Хитойга етиб бўлмай қолди. Бу мусобақа энди Хитой билан АҚШ ўртасида кечмоқда. Илон Маск Teslaни яратди, Хитой бўлса БиУайДи.

АҚШ ChatGPTни яратди, Хитой бўлса DeеpSeekни. АҚШ интернетни яратди, Хитой бўлса - 10Gни....

Ва энди мана шундай давом этаверади. Россия-чи? Россия бўлса СССРдан кейин ўзини йўқотиб анчагача эпақага кела олмади. Камига Россиянинг «миялари» АҚШга сурворди. Бунинг устига мамлакат коррупция ботқоғига ботиб кетди.

Илм-фан орқасидан аввалгидек муваффақиятга эришишга кўзи етмаган Россия истилочилик юришларига урғу бера бошлади. Охирги 20-30 йил ичида Россияда оламшумул кашфиёт қилинганини шахсан эслай олмайман...

@AdolatFarzandi
20.04.2025, 18:03
t.me/adolatfarzandi/9712
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
216
Хитойда Huawei компанияси дунёда илк бор 10G тезликдаги интернетни ишга туширди.

Кейинги пайтларда дунёдаги «илк бор ҳодисалар» фақат Хитойда юз беряпти...

@AdolatFarzandi
20.04.2025, 17:31
t.me/adolatfarzandi/9711
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
214
Шу замонда мода бўлган пайпоқсиз туфли, калта шим кийганларга кўзим тушса, бирдан маъюс тортаман. Кўнглим бузилиб, бўғзимга нимадир тиқилгандек бўлади. Йиғлаб юборишдан аранг ўзимни тийиб, дарров кўзларимни олиб қочаман.

Нега?! Ахир нега шу мода занғар бизнинг ёшлигимизда бўлмади?! Шунақа чиройли шимларим бўлар эди, шунақа чиройли шимларим бўлар эди...

Лекин афсуски, бир пасда менга кичкина келиб, калта бўлиб қолар, роҳатини укаларим кўрар эди.

Пайпоқларим ҳам йиртилаверганидан кўча-кўй, меҳмон-измонда оёқ кийимимни ечишга уялар эдим.

Мана калта шим билан пайпоқсиз туфли кийиб юрса ҳам бўлар экан-ку, бинойидек турибди. Ҳеч ким бунақаларга худди «чмо»га қарагандек ҳам қарамаяпти...

@AdolatFarzandi
20.04.2025, 17:09
t.me/adolatfarzandi/9710
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
266
Куласанми ёки ўласанми?

Американинг Fox News телеканали ўзининг эфир вақтида Киевни Россияга тегишли шаҳар сифатида тамсил этди.

Ҳозир Украина Ташқи ишлар вазирлиги бунинг учун зудлик билан кечирим сўрашни талаб қилмоқда.

Тасодифлар тасодифан бўлмайди, деган нақл эсимга тушиб кетди...

@AdolatFarzandi
20.04.2025, 16:19
t.me/adolatfarzandi/9709
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
235
«Ўзини-ўзи банд қилганлар» сингари «ўзига ўзи запрет қўйганлар» деган аҳоли тоифаси ҳам шаклланиб бормоқда.

Масалан, бизда кредит олиш учун ўзига-ўзи таъқиқ қўйиш мумкин.

Россияда бўлса шу кунларда таваккалчиликка асосланган (казино) ўйинларни ўйнаш учун ўзига-ўзига тақиқ қўйиш механизми ишлаб чиқилмоқда, экан.

Бизда казино, букмекерлик фаолиятига расман рухсат берилганини инобатга оладиган бўлсак, ўрганса арзийдиган тажриба...

@AdolatFarzandi
20.04.2025, 15:50
t.me/adolatfarzandi/9708
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
280
Чиндан ҳам нега шунақа-а?

Яъни нега биз ўзимиздаги жой номларини кўпинча овқат орқали тамсил этамиз?

Масалан, қайсидир куни икки танишимнинг суҳбатига қулоғим чалиниб қолди. Шулардан бири хизмат сафарига кетаётган экан:

- Қаёққа кетяпсан?
- Сурхондарёга.
- Ооо, тандир-жизлари зўр-даа...

Ёки бўлмасам Қорақалпоғистонга кетаётганимни эшитган бир танишим:
- Балиқлари зўр. Қовуриб есанг ҳам, қайнатиб ичсанг ҳам мазза қиласан. Ҳа айтганча, келишингда беш-олтита «Қоратов» олакел, - деди.

Лекин Нукусга борсанг албатта Савицкий музейига кириб ўтгин, демади.

Нима, бизда таом ёки қорин ғами доим шунақа биринчи ўринда турадиган масалами?

Нега Парижга бориб келган кишидан Эйфел минорасини кўрдингми ёки Луврга кирдингми деб сўраладию круасан едингми, деб сўралмайди?

@AdolatFarzandi
20.04.2025, 15:37
t.me/adolatfarzandi/9707
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
288
Маънавиятингиз қай даражада эканлигини билиш учун оддий бир саволга жавоб бериш кифоя:

Ғиждувон деганда энг биринчи бўлиб хаёлингизга қайси сўз келади?

«Ғиждувон шашлик»ми ёки «Ғиждувоний»?

Саволга фақат виждонан жавоб беринг...

@AdolatFarzandi
20.04.2025, 15:17
t.me/adolatfarzandi/9706
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
335
ЯКШАНБА КИНОЗАЛИДА ПРЕМЬЕРА

Рақамсиз қора жентра, қоплон териси ёпинган сархуш ойимча ва соқол қўйган банги қиссаси...

@AdolatFarzandi
20.04.2025, 12:46
t.me/adolatfarzandi/9705
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
291
Конституцияга кўра, ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга.

✔️Ёлланиб ишловчиларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланади.

@AdolatFarzandi
20.04.2025, 11:32
t.me/adolatfarzandi/9704
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
300
Павел Дуров мана шунақа суратга тушиб бугунги Пасха билан табриклади.

Сурат оғилхонада олинган. Дуровнинг ёнида бузоқчалар ҳам бор. Бундай фоннинг рамзий маъноси бор албатта.

Лекин Дуров деганлари ўзининг спортивний кўринишини оммага кўз-кўз қилишни жуда хуш кўради...

@AdolatFarzandi
20.04.2025, 10:42
t.me/adolatfarzandi/9703
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
286
КУН МЕҲРИБОНИ

«Бу ҳаётда сизнинг фикрингиз билан қизиқадиган ягона инсон - бу дўкондаги кассир қиз.

- Сизга пакет керакми?

@AdolatFarzandi
20.04.2025, 09:38
t.me/adolatfarzandi/9702
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
87
❗️2025 йил 1 майдан жисмоний шахслар шахсий эҳтиёж учун товарларни божсиз олиб кириш ставкалари ўзгартирилди (аниқроғи камайтирилди):

✈ Ҳаво транспорти — $1000 (илгари $2000);

🚂 🛥 Темир йўл/дарё транспорти — $500 (илгари $1000);

🚖 🎒 Автомобиль ёки пиёда — $300;

🚴‍♂ Курьерлик орқали — $200 (ҳар чоракда $1000 эди);

✉️ Почта орқали — $100 (ўзгармаган).

Бу ўзгаришлар нотижорат, фақат шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган товарларга тааллуқли.

Бундан ташқари, божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак.

Яъни, 1-2 кунга четга чиқиб келганлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди.

Масалан дейлик, Россиядаги мигрантлар, Умра ёки Ҳаж сафарига кетган зиёратчилар, Туркия ёки Дубайга дам олишга кетганлар ёки хорижий хизмат сафарига кетганлар ўзи билан юқоридаги ставкада бож тўламасдан совға-салом олиб келиши мумкин. Ортиғига тўлайди.

@AdolatFar
zandi
20.04.2025, 09:32
t.me/adolatfarzandi/9700
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
188
МАКСИМ ГОРЬКИЙГА МУХАММАС

«Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам китобдан миннатдорман».

© Максим Горький.


«Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам интернетдан миннатдорман».

© Блогер, инстаграмер-юзтаграмер, вайнер-майнер, балогерлар.


«Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам «снос»дан миннатдорман».

© Қурувчи-амалдор.


«Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам «шапка»дан миннатдорман».

© Автосалон эгаси.


«Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам чангдан миннатдорман».

© Мойкачи.


«Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам туҳматдан миннатдорман».

© Иғвогар.


«Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам жанжалдан миннатдорман».

© Безори.

«Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам «лох»лардан миннатдорман».

© Фирибгар.

«Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам қоидабузардан миннатдорман».

© Камера ўрнатган тадбиркор.

«Мабодо қамалиб кетсам порадан миннатдорман»

© Айрим ҳоким ёрдамчилари

«Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам қуёшдан миннатдорман».

© Тонировкачи.

«Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам GMдан миннатдорман».

© Мошинафуруш.

«Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам хотинимдан миннатдорман».

© Айрим эрлар.

«Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам эримдан миннатдорман».

© Ҳеч қайси хотин.

Миннатдорли тонг, Азизлар!

@AdolatFarzandi
20.04.2025, 06:18
t.me/adolatfarzandi/9699
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
310
19.04.2025, 16:39
t.me/adolatfarzandi/9697
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
310
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани тоғли Ғелон қишлоғи. Бугун...

@AdolatFarzandi
19.04.2025, 16:39
t.me/adolatfarzandi/9698
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
284
Қадим замонларда айрим хира ва сурбет «контактлар» мана шундай блокка тиқилган...

@AdolatFarzandi
19.04.2025, 16:30
t.me/adolatfarzandi/9696
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
300
Ким нима деса ишониб кетавермаслик керак барибир.

Айниқса, ёши бир жойга бориб қолган оппоқ сочли Трампга.

Эртага қўшни дин вакилларида Пасха байрами нишонланади. Трамп бобо бўлса Украина урушини Пасха кунигача якунлайман, деб режа қилиб эди. Аммо уруш қачон тугаркин, деб бошқаларнинг қон босими ошса ошдики, режа амалга ошмади.

Яна ким билсин, Пасха кириб келнунича 7 соат вақт бор, балким унгача бир гап бўлар...

@AdolatFarzandi
19.04.2025, 14:48
t.me/adolatfarzandi/9695
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
293
19.04.2025, 14:38
t.me/adolatfarzandi/9693
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
293
Хитойда инсонлар ва робот-гуманоидлар ўртасида дунёда илк марта югуриш бўйича ярим марафон мусобақаси ўтказилибди...

@AdolatFarzandi
19.04.2025, 14:38
t.me/adolatfarzandi/9694
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
305
Qalampir.uz жуда муҳим ва қизиқ мавзуни кўтарибди.

3-4 апрель кунлари Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиё — Европа Иттифоқи I саммитида қабул қилинган декларация Туркияда кескин норозиликка сабаб бўлди. Бунинг сабаби — қўшма баёнотнинг 4-бандида Марказий Осиё давлатлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 541 ва 550-сонли резолюцияларига риоя этишини таъкидлади. Бу резолюциялар Шимолий Кипр Турк Жумҳуриятини (ШКТЖ дейлик қулайлик учун) тан олмайди, Кипр оролидаги ягона ҳокимият деб Кипр Жумҳуриятини тан олади.

ШКТЖни Туркия ҳимоя қилиб келади ва унинг халқаро тан олинишига уринади. Туркия босими остида бу давлат Туркий Давлатлар Ташкилотига ҳам кузатувчи мақомида қўшилган эди. Шу боис Туркиянинг айрим зиёлилари, журналист ва публицистлари Самарқандда қабул қилинган баёнотни "туркий биродарликка хиёнат", "Туркия сиртига урилган пичоқ" деб баҳоламоқда.

Юқоридаги видеода бу масала батафсил ёритилган, кўришни тавсия қиламан.

Баъзиларда "ШКТЖни тан олиш Қрим, ЛДНРни тан олишга прецедент яратади" деган хавотир бор. Халқаро ҳуқуқда нима бўлишини аниқ айтиш қийин — Косово кейси ҳеч нарсага прецедент бўлиб бермади. Шу боис бу масалага халқаро сиёсат профессионаллари ойдинлик киритса яхши бўлади. Мен эса битта нарсани айтиб ўтмоқчиман — ШКТЖ ва ЛДНР масалалари бир-биридан тубдан фарқ қилади.

Украинадан фарқли равишда, Кипрда ростдан ҳам фашизм уруғ соча бошлаган эди. Кипрнинг юнон ҳукуматида доимо Юнонистон билан бирлашиш ғояси бор эди, бу турк аҳолини хавотирга солар эди. Юнонистонда 1967 йилда рўй берган Қора полковниклар тўнтаришидан сўнг мамлакатда ультраўнг хунта ҳокимиятга келди. Улар 1974 йили Кипрда ҳам путч уюштириб, президент Макариосни қувиб, ўзига бўйсунадиган миллатчи режимни ҳокимиятга келтирди. Кипрда Энозис (Аншлюс — Гитлернинг Германия ва Австрияни бирлаштириш ғоясига ўхшаш ғоя) ҳаракати авж олди. Бунга қарши чиққан турк сиёсатчилар ҳибсга олинди; юнон миллатчи гуруҳлари турк қишлоқларига босқинлар уюштириб, тинч аҳолини қатл қила бошлади.

Халқаро ҳамжамият бу ҳолатдан хавотир билдирди, Туркия эса Кипрда ҳарбий операция бошлади. Операция оқибатида оролнинг шимолий қисмидан юнонлар қувилди, оролнинг бошқа қисмидаги турклар бу ҳудудга қочди, ҳудудда ҳалигача Туркиядан бошқа ҳеч ким тан олмаган турк ҳукумати ташкил этилди.

ШКТЖ лидерлари Рауф Денкташ, Эрсин Татарлар, ЛДНРнинг қароқчи ва ҳарбий жиноятчи лидерларидан фарқли, ҳарбий жиноятларда айбланмаган, халқаро санкцияларга тушмаган, халқаро майдонда тадбир ва музокараларда иштирок этган ва этаётган шахслардир.

Ўзи Кипр жуда қизиқ мавзу, янада батафсилроқ гаплашса бўлади.

© AsanovEldar

@AdolatFarzandi
19.04.2025, 11:51
t.me/adolatfarzandi/9692
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
279
«АҚШ Қримни Россиянинг ҳудуди эканлигини расман тан олишга тайёр» - Bloomberg.

@AdolatFarzandi
19.04.2025, 11:23
t.me/adolatfarzandi/9691
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
301
Бизнинг Омбудсман Ф.Эшматова россиялик ҳамкасби Т.Москалкова билан ўзбекистонлик мигрантларнинг Россиядаги аҳволини яхшилаш билан боғлиқ масалалар юзасидан музокара ўтказибди.

Бу яхши албатта. Лекин суратда кўринишича, бизнинг Омбудсман музокарада ёлғиз ўзи бир ён, россиялик Омбудсман бир тўда бир ён бўлиб турибди.

Бир киши нақ беш кишига қарши туриб ўз фикрини дадил ҳимоя қила оладими?

Биронта ўринбосариними ёки ҳеч бўлмаганда битта-яримта мигрантни ёнига оволмайдими, ҳарна мадад бўлармиди...

@AdolatFarzandi
19.04.2025, 10:16
t.me/adolatfarzandi/9690
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
362
Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

Бу Трамп АҚШда жорий қилган «олтин карталар»нинг ўзбекча аналоги аслида...

@AdolatFarzandi
19.04.2025, 09:09
t.me/adolatfarzandi/9688
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
378
Яқин икки йил ичида Қуёш магнит бўронларининг сайёрамизга ҳужуми кескин камайиши мумкин.

Бу Қуёшнинг фаол 11 йиллик циклининг якунланиши билан боғлиқ.

Яъни, сўнгги 11 йил ичида Қуёшда юз берган портлашлар келгуси икки йилдан сўнг аста-секин сусайиб боради ва магнит бўронларининг таъсири ҳам Ерга сезиларли даражада камаяди.

Сўнг Қуёшда 7 йиллик осойишталик даври бошланади, дейишмоқда олимлар.

@AdolatFarzandi
19.04.2025, 08:53
t.me/adolatfarzandi/9687
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
313
Лекин масаланинг бошқа тарафи ҳам бор.

Шахсан мен хорижий брендларнинг бозорларимизни забт этганидан кўра, миллий тадбиркорларимизни хорижий бозорларни эгаллашининг тарафдориман.

Масалан, Burger king бизга келгандан кўра ўзимизнинг Evos брендимиз Нью-Йорк, Париж ёки Лондон кўчаларида савлат тўкиб турганини кўрсам ёки эшитсам минг чандон хурсанд бўламан.

Энг аввало, ўзимизникиларнинг баракасини берсин!

@AdolatFarzandi
19.04.2025, 08:43
t.me/adolatfarzandi/9686
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
416
Лавҳада кўриб турган инсон ўзимизнинг катта бойлардан бўлмиш International Beverages Tashkent салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхонаси (Pepsi, 7UP, Mirinda, Mountain Dew, Adrenaline Rush ва Lipton брендлари) асосчиси Шуҳрат Эргашев.

Унинг айтишича, дунёдаги энг йирик фастфуд ресторан тармоқларидан бири Burger King яқин ойларда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлар экан...

@AdolatFarzandi
19.04.2025, 07:12
t.me/adolatfarzandi/9685
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
115
«Ҳеч нарсани эшитмайман, кўрмайман ва гапирмайман».

Франкфурт ҳайвонот боғидаги шимпанзеларнинг ушбу фотоси мазкур сўзларнинг рамзи сифатида 1958 йилда суратга олинган.

Оч қорин, тинч қулоқли тонг, Азизлар!

@AdolatFarzandi
19.04.2025, 05:27
t.me/adolatfarzandi/9684
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
259
Биздаям шунақалар бор эканда-а?

Ҳар сафар инкассатор мошинасини кўрганизда, банкомат ёнида турганизда ёки банк кассасига кирганизда бир секундга бўлсаям ўмариш фикри хаёлингизга келадими?

Келади. Психологларнинг фикрича, бундай ҳолат ҳар 10 одамдан 9 тасида юз берар экан.

@AdolatFarzandi
18.04.2025, 20:02
t.me/adolatfarzandi/9683
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
259
18.04.2025, 20:02
t.me/adolatfarzandi/9682
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
278
«Ўзбеккосмос» вакиллари Илон Маскка қарашли Starlink компаниясининг офисига ташриф буюриб компаниянинг ракетасида Ўзбекистоннинг сунъий йўлдошини учириш бўйича музокаралар олиб боришибди.

@AdolatFarzandi
18.04.2025, 17:22
t.me/adolatfarzandi/9681
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
295
Суратда: 1957 йилнинг 4 май санасида Тошкент шаҳар, Октябрь туманидаги 3-сонли давлат нотариал идораси томонидан берилган Абдулла Қодирийнинг барча мол-мулкига, хусусан, барча асарлари ва уларнинг гонорарига ҳамда уй-жойига унинг фарзандлари меросхўр эканлигини тасдиқловчи Гувоҳноманинг нусхаси.

@AdolatFarzandi
18.04.2025, 16:02
t.me/adolatfarzandi/9680
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
406
АДОЛАТЛИ ҚОЗИ

Кунлардан бир кун, камбағал бир кимса, бозор айланиб юрса, бозор расталарининг биридан янги пишиб турган димламанинг ҳиди димоғига урилибди.

Қорни росса оч экан, у қозоннинг тепасига бориб чўнтагидан бир бурда нон чиқариб қозондан чиқаётган овқатнинг буғига нонни тутиб ейишни бошлабди.

Буни кўрган ошхонанинг эгаси ҳалиги кимсанинг ёқасидан олиб, овқатнинг буғи учун ҳақ талаб қилибди.

«Ахир бу қанақаси, мен фақат нонимни буғга тутиб уни мазали қилиб едим холос, буғ учун ҳам ҳақ ундирасанми?», деб эътироз билдирибди кимса.

Оҳир-оқибат вазият жанжалга тақалиб, тарафлар қозининг ҳузурига келишибди.

Қози вазиятни эшитиб, ошпазни унга яқинроқ келишини буюрибди.

Ошпаз қозининг яқинига келгач, қози бир халта тангани ошпазнинг қулоғини олдида силкитиб: «мана шу тангаларнинг жингиллаган овози сенинг ҳақинг бўлади, олгин-да, жўна», деб ҳукм қилибди.

Муборак кун муборак, Азизлар!

© сурат муаллифи СИ (Цзин Пин).

@AdolatFarzandi
18.04.2025, 04:56
t.me/adolatfarzandi/9679
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
339
Россиянинг Олий суди «Толибон»ни террорчилик ҳаракатлари рўйхатидан чиқарди.

«Толибон» энди Россияда расман террорист эмас.

Катта эҳтимол билан бу борадаги кейинги қадамни биз қўйсак керак...

@AdolatFarzandi
17.04.2025, 17:20
t.me/adolatfarzandi/9678
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
235
СЎНГГИ ХАБАРЛАР РУКНИДАН

«Жаҳон бозорида нефтнинг нархи кескин тушиб кетганига қарамасдан, мамлакатимизда бензиннинг нархи тушиб кетишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар муваффақиятли амалга оширилди...»

@AdolatFarzandi
17.04.2025, 13:53
t.me/adolatfarzandi/9677
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
324
Актёр Жан-Клод Ван Дамм тинчлик элчиси лавозимига ўз номзодини таклиф қилиб, Россия президентига видеомурожаат йўллабди.

@AdolatFarzandi
17.04.2025, 10:38
t.me/adolatfarzandi/9676
AD
AdolatFarzandi
1 237 подписчиков
289
🇸🇰 Словакияда пандемия даврида тиббий ниқоб тақмаганлик учун жаримага тортилган шахсларга тўланган жаримани қайтариб беришни назарда тутувчи норматив ҳужжат қабул қилинибди.

Шу учун Ҳукумат томонидан 3 миллион долларлик махсус фонд ҳам ташкил этилган ва фондинг пуллари айнан тўланган жарималарни қайтариб беришга сарфланади.

Компенсацияни олиш учун жаримага тортилган шахслар 31 октябрга қадар ёзма равишда мурожаат қилишлари, агар имкони бўлса тўланган жариманинг квитанциясини ҳам тақдим этишлари лозим.

@AdolatFarzan
di
17.04.2025, 07:14
t.me/adolatfarzandi/9675
Результаты поиска ограничены до 100 публикаций.
Некоторые возможности доступны только премиум пользователям.
Необходимо оплатить подписку, чтобы пользоваться этим функционалом.
Фильтр
Тип публикаций
Хронология похожих публикаций:
Сначала новые
Похожие публикации не найдены
Сообщения
Найти похожие аватары
Каналы 0
Высокий
Название
Подписчики
По вашему запросу ничего не подошло