Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
💠 Давлатимиз раҳбари дунё иқтисодиётида ҳозир фавқулодда вазият кузатилаётганини, уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорларида 10 триллион доллар маблағ йўқотилганини
кўрсатиб ўтди.
💠 Сўнгги йилларда туризм экспорти 1,6 карра ошиб, 3,5 миллиард долларга етди. Бу соҳада 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади. Муҳими – ўтган йили хорижий сайёҳлар оқими илк бор 10 миллионлик маррадан ўтди. Ҳудудларда туризм ва сервис инфратузилмаси жуда тез ривожланаётган
и таъкидланди.
💠 Сайёҳлар Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарёдан ўтган магистрал ва ички йўллар аҳволидан норозилиги қайд этилди. Мутасаддиларга “туризм ҳалқаси”га кирган йўлларни таъмирлаш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, ишларни бошл
аш топширилди.
💠 Бирорта чегара пунктида юртимиз туризм салоҳиятини кўрсатадиган “туризм бурчаги” ташкил этилмагани тан
қид қилинди.
💠 Президентимиз замонавий туризм маршрутларини ташкил этиш бўйича вазифал
арни белгилаб берди.
💠 Мутасадди вазирлик ва идораларга бу имкониятдан унумли фойдаланиб, қаерга нечта рейс қўйиш ва қанча сайёҳ олиб келишни ҳозирдан ҳисоб-китоб
қилиш топширилди.
💠 Миллий туризм ягона платформасини ишга туширишни тезлаштириш, унда чипта олиш ва электрон виза бериш имкониятларини яратиш ва
зифаси қўйилди.
💠 Ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини совға қили
ш йўлга қўйилади.
💠 Республиканинг барча тарихий обидаларига кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий
қилиниши белгиланди.
💠 Дуал таълим бўйича ҳудудларда ҳам яхши тажрибаларни кўпайтириш, жорий йилда 500 нафар талабани туризм бўйича амалиёт ўташ ва ишлашга юбориш
муҳимлиги таъкидланди.
💠 Андижон, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Тошкент вилоятида 1 тадан, Қашқадарёда – 2 та ва Бухорода – 3 та туризм қишлоғини ташкил қилиш устувор вази
фалар этиб белгиланди.
💠 Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатимизга 8 миллиард 600 миллион доллар
инвестиция келди.
💠 Хусусийлаштириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда. Бунда 15 та йирик давлат корхонаси евробонд чиқариб, IPOга қўйилади, 49 та корхонадаги давлат улуши хал
қаро бозорда сотилади.
💠 Халқаро молия институтлари билан ишлашнинг янги тизими туфайли йил бошидан 706 миллион до
лларлик ишлар бажарилди.
💠 Ҳозирда халқаро молия ташкилотлари билан энергетика, транспорт, аграр, коммунал ва ижтимоий соҳаларда 20 миллиард долларлик ло
йиҳалар амалга оширилмоқда.
💠 Йиғилиш давомида туризм соҳасида намунали фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот қилинди, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари
нинг ҳисоботлар
и тингланди.
📩
Telegram | 📩
Instagram |
📩YouTube | 📩
Facebook | 📩 Web-sayt