#сарказм
Хаёллар оғушида
Роса ошиб кетди-ку,
Ўқитувчининг ойлиги,
Сандиқларга сиғармикин,
Шунча топган бойлиги!
Бундан кейин устозлар,
Каптивада юрармиш,
Бир қават уйни бузиб,
Икки қават қурармиш!
Тушликда ҳам ё шашлик,
ёки грилл ейишар,
Мастава ва лағмонни,
Нима ўзи у дейишар!
Мактабнинг олди ҳар кун,
Машинага тўларкан,
Кутубхоначи Спаркига,
Жой ҳам етмай қоларкан!
Кеча уч-тўрт ўқитувчи,
Iphone 13 pro олди,
Мактабда А52 ишлатадиган,
Битта қоровул қолди!
Ҳаммаёқда дув-дув гап,
Ҳамма ҳайрон ҳамма лол,
Ўқитувчилар доллардан,
Касса ўйнар бемалол!
Кимё фани ўқитувчиси,
Ўтган кун тўй қилди қаранг,
Санъаткор кўп, Шерали
Бир дона қўшиқ айтди аранг!
Ўқитувчилар бой бўлса,
Жуда қизиқ бўларкан,
Хаёлдаги бу гапларга,
Ишониб ҳам қоларкан!
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi