O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
BA
𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻
https://t.me/bahodiriskandarov
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
8.08%
ER (semana)
37.34%
ERRAR (semana)

Социология, адабиёт ва сатира Баҳодир Ниппоний билан)

Мурожаат учун:

@Bahodirmurojaat_bot

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 115 resultados
Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Япониядаги биноларнинг бузилиб қайта қурилишига қойил қоламан-да. Японларнинг бинолари ўзларига ўхшаб ёш кўринади, бор-ку)

Ана шу сиз кўриб турган бинонинг ички қисми ва ташқи қисми янги қурилган бинодек турибди. Аммо, 1980- йилда қурилган экан. Японияда бинолар ўта сифатли қурилишига қарамасдан 50 йилда, тахтали уйлар 22 йилда, бетон уйлар 47 йилда қайтадан қурилар экан. Қайта қурилмаса, нарх-навоси кескин тушиб кетар экан.

Қаерда, қачон, қай тарзда табиий офатлар бўлишини Аллоҳ билади. Биз эса, тадоригимизни кўриб, сифатли бинолар қураверишимиз керак!

"Баҳодир Ниппоний БИЛДИНГС" Келажагингизни биз билан қуринг))
25.04.2025, 09:23
t.me/bahodiriskandarov/733
КЎППАКЛАР!

Бир пайтлари, уйимизнинг атрофида,
Бир кўппакча роса ҳурди, роса ҳурди.
Шунда бобом раҳм қилиб, товоғида,
Ошиб қолган суягини итга берди.

Кўппак ҳар кун келар бўлди, қилмай канда,
Суякни еб, ювиндидан кучга тўлди.
Минг афсуским, ит барибир ит эканда,
Катта бўлиб ўзимизга ҳурар бўлди.

Нетонг, қариб қолган бобом, кучи етмас,
Мажбурликдан суяк отар итваччага,
Уйда суяк қолмаган пайт, у ярамас,
Ташланишни одат қилди, ҳа, барчага.

Момомизни ғажимоқчи бўлди, аввал,
Баднафсидан, болалар ҳам соғ қолмади.
бобомиз ҳам ўйлайвериб бўлди ўсал,
Итлар бизни талайверди, ҳеч толмади.

Икки юз йил пайҳон қилди боғларимиз,
Мотам ҳиди келар бўлди, тўйимиздан.
Йиллар ўтиб, сал ювилди доғларимиз,
Итлар бироз узоқлашди уйимиздан.

Секин-секин уйимизни қилдик обод,
Енгил шамол урар бўлди кўкракларга,
Ё Худойим, ё Худойим қилгум фарёд,
Кунимизни қолдирмагин кўппакларга.

Бир пайтлари бобом суяк берган кўппак,
Тишламоқчи бўлар бизни, бизга ҳурар,
Ювинди ҳам, суяк ҳам йўқ энди сизга,
ТУР КЕТ, ЙЎҚОЛ, ЙЎҚОЛ ЭНДИ ИТВАЧЧАЛАР!

Баҳодир ИСКАНДАРОВ!
24.04.2025, 11:13
t.me/bahodiriskandarov/732
ЎЗБЕКЛАРНИНГ ҚИЛГАН ИШИНИ ҚАРАНГ!

Ассалому алайкум, аслзода, самимий, истараси иссиқ ўқирманлар. Шу десангиз кечадан бери "Сен шохлари осмонларга" дейдиган кайфият бўлаябди-да, одамда.

Кечаги футболчиларимизнинг ғалабасидан кейин, бугун ишхонага императордек кириб бориб, Япон ҳамкасбларга гап бермадим. Барака топинглар, географ йигитлар. "Ия, футболчиларимиз ғалаба қозонган бўлса, географларга нима алоқаси бор? Бу Ниппонийн ақли билан шартномани бекор қилди, шекилли?" дейишга шошилманг.

Ҳозир, ётиғи билан тушунтираман. Билсангиз, кўп чет давлатларда бизни унчалик яхши танишмайди. Қаердансиз деса, Ўзбекистон десангиз, "Пакистан" деб асабингизга ўйнайди. Яна Ўзбекистон десангиз, "Қаерда жойлашган?" дейдиганлари ҳам бор. Ё биз Ўзбекларда география яхши ўргатилади. Ё бошқа давлатларда география ўтилмайди) Жуда кўп миллатларни кузатиб географиядан ноль эканлигини билганман. Бизни Ўзбеклар булбулнинг тухумидек келадиган БУТАНДАН тортиб, Папуа Ню Гения деган давлатларгача билишади-да)

Бугун Япон медиясида "ЎЗБЕКИСТОН ОСИЁ ФУТБОЛИНИНГ ЯНГИ ҚИРОЛИ" каби изоҳлар билан янгиликлар тарқалгандан кейин, "Яшавор, Ўзбек географлари" деб юбордим. Мардонавор ғалабаси билан ватанимизни танитишга ҳам анча хисса қўшишди. Қойилотун қойилун!

Энди, географларимиздан билимли ёшлар томонга ўтсак, Япон медиясида бяғдан футболчиларимиз гуллатган бўлса, наряғдан сиз расмда кўриб турган йигит гуллатди. Оламга машхур JAL деган Япон авиакомпанияси бор. Хизмат кўрсатиш, хавфсизлик, шароитлари бўйича дунёда етакчи ўринда туради. 5 юлдузлик авиакомпания. Ана шу авиакомпания бу йил 2100 дан ошиқ энг билимли ёшларни ўз компаниясига ишга олибди. Бу компанияга ишга кириш жудаям қийин. Ҳаттоки, Японлар ҳам орзу қилади. Энди, бяғини эшитинг. Сиз расмда кўриб турган Орифжонов Музаффар деган йигит ўша компанияга ишга кириб, ўша 2100 та энг билимлиларнинг ичида сараланиб олиб, ана шу 2100 та ишчига САРДОР этиб тайинланиб, 2100 Японнинг номидан Ўзбек йигити сўзга чиқибди. Тасаввур қилаябсизми? Энг ақлли ЯПОНЛАРНИНГ САРДОРИ ЎЗБЕК!

Шунақа гаплар, азизлар. Ҳар доимги гап: Бизнинг миллатнинг "IQ"си, салоҳияти, потенциали унча-бунча миллатдан кучли. Бир тизимга тушиб олсак бас бяғи "Тегиб турган чинорим ўзингсан" бўлиб кетади)

Барчаларингизга яхши кайфият тилаб- Баҳодир НИППОНИЙ)
21.04.2025, 19:07
t.me/bahodiriskandarov/731
ЯПОНИЯДАН ГАПИРАМИЗ)

Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар. Кичкина Ниппоний билан дам олиш кунида қилмаган ишимиз қолмади. Футбол ҳам ўйнадик, дарс ҳам қилдик, қувлашмачоқ ҳам ўйнадик ҳамма нарса қилдик. Ғўзапоя ташиб, молларни тагини тозаламадик холос)

Тушликда чарчаб, қорним очди деб, ўртоғининг дадаси очган кебабхонага борамиз деб туриб олди. Ўша жойидан сизларга ҳам лавҳа тайёрладик)
20.04.2025, 09:38
t.me/bahodiriskandarov/730
МАКТАБ БОЛАЛАРИ ҲАМ ЧАТОҚ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар саломатмисиз?
Кеча бир ватандошимиздан "Мажимесуги деган Японча сўзнинг соф Ўзбекчаси нима бўлади?" деган мазмунда хабар келибди. Мен ҳам одамига учрабсизда дедим-да, "Тагига олган" деб таржима қилсангиз ҳам бўлади, "Баҳодирга ўхшаган" деб ҳам таржима қилсангиз бўлади! деб ёзиб юбордим. Роса кулди бола пақир)

"Мажиме" дегани "Жиддий", "Ишга сидқидилдан ёндошадиган" деган маъноларни беради. Энди, унга "Суги" деган сўз қўшилса, "Ишга сидқидилдан ёндошадигандан-да сидқилиқилдан ёндашадиган" бўлиб кетади-да. "Суги" сўзи ниманидир меёрдан ошиб кетишига ишлатилади. Мен "Тагига олган" дейишимни сабаби овқат меёридан ортиқ пиширилса тагига олиб кетади-ку. Шунга ўхшаб ишга керагидан ортиқ берилиб кетганларни тагига олган дейман))

Шу воқийға менга бир неча йиллар олдин, Тошкентда бўлган ҳолатни эслатиб юборди. Илон ота масжидининг орқасида бир мактаб бўлар эди. Ўша мактабнинг 8-синфига Инглиз тилидан дарс бергани кирдим. Берилиб дарс ўтаябман. Бир мисолда Фалончи фалончининг "GIRLFREIND" деган сўз учраб қолди. У гирлфринд дегани - "Қиз бола дўсти", "Хат-хужжатсиз хотини" дегани. Бизнинг урф-одатда бунақа нарсалар йўқ-ку. Болаларга қанақа қилиб тушунтираман деб роса ўйлаб турсам,

Бир Андижонлик шўх бола "Устоз мен бу сўзни биламан" дейди. Масалан, "Сардонинг гирлфринди, Ўзбекчада Сардорнинг бабағи" бўлади, дейди)) Ҳамма бола кулди. Устозлигим эсимга тушиб кетиб, мавзуни бошқа томонга буриб кетдим. Кейин суриштириб билсам, Андижонда ҳалигиндақаларни "Бабақ" дейишар экан) Бу сўзни қаердан, қандай келиб чиққанини билмайман)

Постимиз сўнгида, хорижий тилларни ўрганаётганларга тавсия бериб кетай:
Сўз ёдлаётганда чет-тилидан китобий тилига эмасда, кундалик ишлатадиган сўзларингизга таржима қилинг. Масалан, "Волидайи муҳтарама" эмасда, "Эна", "Ая", "Ойи" га ўхшаган. "Хунук", эмасда, "Турқи совуқ" га ўхшаб, "Қорним роса очди" эмасда, "Қорним таталаб кетиб, итдек очқадим" га ўхшатиб, шевангизга таржима қилинг. Шунда янги сўзларни ишлатиш осонлашади. Акс ҳолда, чет-тилидаги сўзнинг руҳини тушунмасдан қаерда қандай қўллашга қийналасиз.

Айтганча, тагига олиб кетган, череччур кўмирқалблар расмни монтаж дейишса керак а? ))

Барчаларингизга яхши кайфият тилайман!

https://t.me/BahodirIskandarov
19.04.2025, 17:27
t.me/bahodiriskandarov/729
ЯПОНЛАР ЕЙИШНИ ОРЗУ ҚИЛАДИГАН ОВҚАТ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Телефоннинг қаршисига яхшилаб ўтириб олинг. Бугун мавзунинг суюғи бўлади ўзиям) Эсингизда бўлса, мактабда "Балли қизлар", "Бир нималар" деган кўрик танловлар бўлар эди. Ўша тадбирларда "Мен туғилдиммм, 90 чи йилнинг бошида" имммм, имммм деб охиридаги "М" га урғу бериб шеър айтадиган қизлар бўларди. Бугун, ўшанақа сўзнинг охирини "им" қилиб юборадиган бир Япон билан гаплашиб, мактаб даврим эсимга тушиб кетди-да) Шу Япон менга "Унаги табетаинааа. 10 нен бури дато омоимасу" ( Илонбалиқ егим келаябди. 10 йилдан бери еганим йўқ) деб ўша балли қизлардаги қизлардек оҳангда гапирди ўзиям)

Шу ўринда сизга бир савол. Ўзимизнинг тансиқ таомларимиздан қайсинидир йиллаб ея олмайдиган даражадаги одамни кўрганмисиз? Мен кўрмаган эканман. Масалан: Ош, Кабоб, Тандир гўшт ва яна нимадир овқат бўлса, манаман деган камбағал одам ҳам бир йилда бир ея олади-да. Ҳеч бўлмаса тўйда, меҳмонда ейиш имконияти бор.

Аммо, Японларда юқоридаги "Унаги" деган овқатни "Емаганимга анча бўлди" дейдиганлари кўп!
Ҳаттоки, биздаги "Ҳеч сизни топиб бўлмай қолди. Доллор бўлиб кетинге"га ўхшаган "Унаги ейишни ҳам бунчалик кутмагандим" деган ибора бор!

Чунки, нархи қиммат! Қиммат бўлганда ҳам бир киши қорни тўйиб емоқчи бўлса бизнинг пулга 30-40$ атрофида бўлади. Бунинг пулига 20 коса лағмон ейиши мумкин Японлар! Бу овқат қадимдан Японларнинг миллий таоми ҳисобланади. Тарихда шанба кунлари ейишга одатланган Японлар "Қиммат бўлиб кетди" деб йиллаб емасдан юришини тушуна олмайман, тўғриси!

Албатта, яхши пул топадиганлари, бойлари тез-тез ейишса керак. Лекин, ўрта қатлам йиллаб емас экан. Ўртача 2000$ ойлик оладиган Японлар бир ойда бир еса бўлса керак , нега ейишмас экан деб ҳайрон қолавераман) Балки, бу ҳам фақат Японларнинг ўзи тушунадиган Японча стратегиядир!

Ширинми ўзи бу ноёб овқат? десангиз, расмга қарангда. Ассал бўлади, жуда мазали бўлади. Қизни айтамаябман, балиқни айтаябман) Бу оддий Илонбалиқнинг қимматлигини сабаби- тутиш қийин экан, камёб экан ва шу балиқни тутиш билан шуғулланадиганлар четга қимматроқ сотиш учун экспорт қилишар экан. Натижада Японларнинг ўзига янада қимматлашган нархда қолар экан!
Шунақа гаплар, Японияга келганингизда кимдир меҳмон қиламан деб " Нима ейсиз?" деса, соддагина бўлиб "Суши" деб ўтирманг тағин. Сувилонлик қилиб, илонбалиқ "УНАГИ" деб айтинг. Меҳмон қилмоқчи бўлганига бир пушаймон бўлиб қолсин)

Баҳодир Ниппоний- Яхши кунларда сиз билан бирга. Сувилонлар тавсия этади. Дорихоналардан сўранг)
17.04.2025, 17:16
t.me/bahodiriskandarov/728
БИ БИ СИДА чиқиш қилдик!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Мардлик, Тиришқоқлик, самимийлик, инсонийлик, тоза қалб ва профессионаллик уфуриб турган кўрсатувни, шу яхши сифатлар уфуриб турган одамлар билан биргаликда BBCда Ibrat Safo акамиз тайёрлаб эфирга узатибдилар. Ибрат Сафо ака, сизга яна бир қойил ва ташаккур!

Бу кўрсатувда, илмий иш билан бир қаторда, Япониядаги 100 та тоғни забт этишни ният қилган, тиришқоқлик, ҳаракатчанлик, тарбия ва самимиятда бебаҳо укамиз, Umidjon To'lanboy ҳақларида,

Унча-бунча ёшларга наъмуна бўла оладиган, ҳар битта фикрларидан битта кўрсатув қилса бўладиган, доим қўллари кўксида, ҳеч кимдан ёрдамини аямайдиган, нимадир хатойингизни кўриб қолса юзингизга солмайдиган, мен учратган энг яхши одамлардан бири, бозорда анор сотиб, оддийликдан олимликка, олимликдан дунёга машхур Ниссан компаниясида бош менежер бўлиб ишлаётган, ватандош акамиз, Ashrafbek Olimov ҳақларида,

Ва албатта аслзода эшонлардан бўлган мен ҳақимда ҳам гап боради) Вақтингизни аямай, албатта кўринг. Ажойиб фильм бўлибди. Ёқмаса, пулларингизни қайтариб бераман.

Аслзодаликни қандай аниқлаш мумкин? десангиз, ҳақиқий аслзодалар "Кўрсатувни кўриб, Ёқтирмани босиб, меҳнатни қадрлаб, чиройли изоҳлар ёзишади" шундан аниқлаб олсак бўлади)
Барчаларингизга яхши кайфият тилайман!

Кўрсатувни мана шу ердан кўришингиз мумкин!👇

https://youtu.be/p5sl3BZohJQ?si=_ar7VwTwb_3YW1b2
16.04.2025, 10:34
t.me/bahodiriskandarov/727
РАНГ АЖРАТОЛМАЙДИГАН БЎЛИБ ҚОЛДИМ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Келинг, бугун бир ажиб ҳикоя билан биргаликда кўзларингизни кўриш даражасини ҳам текшириб кўрамиз. Сиз расмда кўриб турган, мен дард билан тикилиб турган светофорда қизил, сариқ ва қанақа ранг бор? "Бир бепарасат, суволибич бола экансан-да. Мактаб боласи ҳам билади-ку, буни." дейишга шошилманг!

Бир неча йиллар олдин, Японияга янги келган пайтларим эди. Японияга Япон тилини N2 даражасида ўрганиб келганман. N2 дегани энг юқори даражадан битта паст дегани) Демак, Япончада рангларни яхши биламан дегани. Хуллас, бир куни бир Юкина деган пучина-пучун Япон устозимнинг машинасида бир жойга кетаябмиз. У устозимнинг ўзига ўзи гапирадиган одатлари бор экан-да. Светофорга қараб, "қизил ёнди, сариқ ёнди" деб гапириб машина ҳайдарканлар. Униси копейка, мени шокка туширгани светофорнинг яшил чироғи ёнганда, "Яшил ёнди" демаябди-да, "Кўк ёнди" деябди-да. Ҳар "Кўк ёнди" деганларида асабларим мен билан шартномани бекор қилиб юбораябди. "Япон тилини ўрганаётганимда яшил билан кўкни адаштириб ўргандиммикан?" деб телефондан текшириб кўраман. Йўқ, тўғри ўрганганман.
Аямлар болалигимда "шамнинг ёруғида китоб ўқима. Кўзингни тамом қиласан" дердилар. Кўзим тамом бўлдимикан деб, кўзимни ишқалаб-ишқалаб қарайман. Барибир яшил кўринаябди.

Демак, битта вариант қолди. Ё Япон ўқитувчим далтоник бўлиб қолган. Ёки мен) Далтоник дегани светофордаги рангларни ажрата олмайдиган касаллик. Светофорни рангини ажрата олиб ҳам, қизил чироқда ўтиб кетадиганлар бошқача касаллик. У касаллик ҳам "Дал" билан бошланар эди, адашмасам) Иннанкейин, Японияда яшаганим сари билдимки, фақатгина Япон устозим эмас экан. Ҳамма Японлар бир хил экан.

Бутун ер юзида, коинот-у, ўзга сайёраларда ҳам светофорда қизил, сариқ ва ЯШИЛ ранглар бўлса, ЯПОНЛАРДА бу ранг кўк дейилар экан. Шунда светофорда қизил, сариқ, кўк ранг бўладими? десангиз, Йўқ-да, энг алам қиладигани ҳам шу-да)). Светофорда яшил ранг бўлади. Фақат айтилиши "Кўк" дейилади. Бошқа яшилларни яшил дейишади. Айнан светофорнинг яшилини кўк дейишади.

Бунга сабаб: 1930-йилларда Японияда қурилган биринчи светофорда яшил ўрнига кўкчироқ бўлган экан. Шу-шу Японлар ҳозиргача кўк дейишар экан. Ҳаттоки, ҳозир ҳам кўкимтир яшил светофорлари бор!

Шунақа гаплар, азизлар. Япония ҳақида ҳеч ким айтиб бермайдиган, ҳеч қайси китобда йўқ маълумотларни айтиб бераётган менга шапалоқлар бўлсин!

Баҳодир Ниппоний- Яхши кунларда сиз билан бирга. Дорихоналардан сўранг)
15.04.2025, 14:32
t.me/bahodiriskandarov/726
"ЎЗБЕКЛАР ШАРМАНДА ҚИЛИШДИ".

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Саломатмисиз?
Сарлавҳани ўқиб, "бу Ниппоний ҳам ўзимизникиларни ерга уришни бошлабди. Бир тузуккина миллиятчи бола деб ўйлаган эдим. Ишонган ҳўкизим сен бўлсанг, кавшанган оғзинга сени..." деб сўкишни бошламанг, тағин)
Келинг, "Ўзбеклар шарманда қилди. Бизникилар маданиятсиз" руҳидаги постлар ёзадиганларни апти-ангорига тарсаки туширамиз. Хабарингиз бор, "Япониядаги жадидларимиз" рукни остида муваффақиятли ватандошларимизни ёритиб келаябман. Бу галги қаҳрамонимиз - Muhriddin Abdurahmanov!

"Мардон хотинбозмас, хотинлар Мардонбоз"га ўхшаб, Баҳодир ҳам контентбоз эмас, контентлар Баҳодирбоз) Мен ҳеч қачон кимдир ёки нимадир ҳақида ёзиш учун уюштирмайман. Ҳаммаси, йўл-йўлакай. Атайдан ёзаман деган нарсаларимни ёза олмайман. Қалб иши аралашиши керак, табиий бўлиши керак!
Бугунги қаҳрамонимиз билан ҳам бир компанияга мажлисга борганимда, тасодифан кўришиб қолдик. Чет-давлатда ўз ватандошингизни кўриб қолсангиз, бошқача ҳис-туйғу беради одамга. Келинг, Муҳриддин ҳақида билганларимни сизларга улашай. Зора, бугун чекка бир қишлоқда қўлига китоб ушласа уйқиси келаётган, тушкунликка тушиб қолган ёшларга озгина "Матвасса" бўлса..

Хуллас, Муҳриддин Абдураҳмоновнинг ёши биздан бироз кичик бўлсада, ТАРБИЯ, ОДАМИЙЛИК, САМИМИЙЛИК ВА МИЛЛАТ УЧУН ЖОНКУЯРЛИКДА анча-бунчадан катта. 4-5 марта кузатиб, шундай психологик портрет чизганман) Токиодаги кўпчилик Ўзбек аслзодалари яшайдиган НИШИ КАСАИ деган ҳудуд бор. Ўша ҳудудда ўзимизникилар йиғилишиб илмий маърузалар қилиб туришади. Японияга янги келганларга ҳам йўл-йўриқлар кўрсатиб туришади. Ана шу тадбирларнинг деярли барчасида Муҳриддин бош-қош. Ўзим 3-4 марта қатнашиб гувоҳ бўлганман. Қолаверса, элчихонамиздаги тадбирларда ҳам ташкилий ишларда фаол. Кўпчилик пул-пул-пул деб вақтини қизғанадиган бир заминда бундай ватанпарварлик ҳар кимга ҳам эмас!

Муҳриддин , Сурхондарёнинг олис Денов туманидан илм билан йўлга чиқиб ТОКИО ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИНИНГ, ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР факултетини тамомлаган. Университетни битиргач, Оита вилоятидаги "Ҳалол гўштлар" бизнеси билан шуғулланувчи компанияда Маркетинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. Кейин, Токиодаги ўз соҳасининг энг кўзга кўринган компаниялардан бўлган- "МORGAN МcKINLEY"да фаолият олиб борган. Ҳозирда, бир Ўзбек ватандошимиз очган компанияда молиявий хизматлар, бошқарув, барқарорлик ва рискни бошқариш каби соҳаларда фаолият олиб бораябди. Зўр а? Ўзбекистоннинг олис ҳудудидан чиқиб, дунёдаги энг катта мегаполисда, улкан зафарларга эришиш. Шундай фарзандни дунёга келтирган, тарбиялаган, Муҳриддиннинг ота-оналарига ҳам ташаккур!

Шунақа гаплар, азизлар. Бизнинг ватандошларнинг салоҳияти, потенциали, ақлий даражаси унча-бунча миллатдан кучли. Бир тизимга тушиб олсак бас!
Ҳар доимги гап: Азиз ота-оналар, "Тўй-Уй-Машина" ни йиғиштириб, сарпога атаган пулларингизни қўшимча дарсларга, таълимга инвестиция қилаверинг. Насиб этса, миллион баробар бўлиб қайтади.
Азиз, дангаса, ишёқмас қўлига китоб ушласа аллергия бериб юборадиган ёшлар. Астойидил бўлинг, ўқинг. Сиз тасаввур қила олмайдиган келажак сизни кутмоқда.
Барчаларингизнинг фарзандларингиз жамиятга, икки дунёнгизга нафи тегадиган, омадли, билимли, бадавлатлардан бўлсин!

Баҳодир ИСКАНДАРОВ!
13.04.2025, 10:36
t.me/bahodiriskandarov/725
ЯПОН МЕТРОСИДАГИ ҲОЛАТ!

Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар. Сизларга Япон метросидаги эрталабки атмосферани кўрсатаман деб тилим тўшалиб кетди))

"Осилсанг баланд дорга осил, ўлигингни ҳамма кўрсин" деганларидек, ажнабий "Атмосфера" деган сўзларни ишлатмай ўзимизнинг оддий сўзларни ишлатаверинг. Акс ҳолда, менга ўхшаб тилингизни ошиғ-мошиғи қочиб қолиши мумкин! Барчараларингизга яхши кайфият тилайман.

Баҳодир Ниппоний- Тротосферадагилар тавсия этади) Дорихоналардан сўранг)
11.04.2025, 09:39
t.me/bahodiriskandarov/724
АЖРАШМОҚЧИ..

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Саломатмисиз?
"Ажримлар" мавзусидан узоқлашмаймиз. Негаки, АЖРАШИШ жамиятни барбод қиладиган энг ёмон иллатлардан! Ўғилдир қиздир, яхши тарбия бериб, оиланинг маъсулияти, оиланинг муҳимлигини уқтириб ўстирсак соғлом оилалар кўпаяди, ИншаАллоҳ! Анча йиллар олдин, бир Мардон деган танишим ажрим ёқасига келиб қолган эди. Фарзандининг нигоҳлари кўз олдимдан кетмай, қуйидаги шиғирни қоралаган эдим! Ўқиб кўринг..

Ажрашмоқчи ота-она, тушунмайин,
Ҳайрон боқар чор-атрофга бир болакай,
Қўрқув тутар, овоз баланд бўлган сайин,
Англай олмай бу қандайин сир болакай.

Ахир, шайтон тож кияди, ажрашсалар,
Бир-бирига мосмас эмиш, ё алҳазар,
Аслидачи? болакайга мосмас улар,
Аросатда, айлaнади гир болакай.

Бўлмоқ ёмон, тирик етим, тирик етим,
Билмас бола айбсизу, айбдор ким?
Яхши кўрган ўйинчоғин қучади жим,
Болаликдан ҳафсаласи пир болакай.

Ажралишса кўнгиллари тўлажакми?
Икки худбин, шунда бахтли бўлажакми?
Қилар барбод бир гўдакни, келажакни,
Афсус, ҳаёт пок қалбингдан кир болакай.

Болакайлар сабабидир бахт чашмасин,
Дуо қилинг кўз ёшлари сачрашмасин,
Оталари-оналари ажрашмасин,
Бўлсин бахтли, бадавлату пир болакай.

Баҳодир ИСКАНДАРОВ!
10.04.2025, 15:41
t.me/bahodiriskandarov/723
18+ КУЛРАНГ АЖРИМНИ БИЛАСИЗМИ?

Ассалому алайкум, палаги тоза кўрарманлар!Шу десангиз, ўзимиздаги МИЛЛИЙ ТВ телеканалининг "Мақтанмасак бўлмайди?" эе юғе, #Гапирмасакбўлмайди кўрсатувида чиқиш қилдим.

Журналистикада, Ёзувчилар уюшмасида, шеъриятда, ўзимизнинг ТВларда фаолият олиб борадиган бир қанча устозларим бор. Шулардан бири- ТВда, Журналистикада суяги қотган, бир қанча ажойиб кўрсатувларнинг муаллифи- Dilbar Aralova бўладилар. Профессионаллик, инсонийлик, самимийликда тенги йўқ инсонлардан. Нимадир нотўғри ёзсам, "Баҳодиржон мана бу сўзни нотўғри қўллабсиз. Мана бу одамдан узоқроқ юринг. Мана бундан эҳтиёт бўлинг!" деб битта-битта ўргатадилар.

"Ёзма шаклда сизнинг тенгингиз йўқ. Энди гапиришда ҳам сизни медиа персона қилмасам қўймайман" дейдилар) Жуда кўп интервьюларни, сухбатларни вақтим йўқлиги, табиатимга тўғри келмагани учун рад қиламан. "Мендан нимани ҳам сўрардингиз" деб, Япониядаги бошқа ватандошларни тавсия қилиб юбораман. Аммо, бу опам айтган пайтларида рад қилолмайман-да. Ухлаб ётган жойимдан ҳам туриб интервью бериб юбораман)

Хуллас, бу галги мавзу ҳам ўта долзарб "Нега ажримлар кўпайиб кетаябди?" мавзусида! Вақтингиз бўлса албатта кўринг!
Кўрсатувни тўлиқ кўрмоқчи бўлганлар мана шу ерда кўришлари мумкин!

https://youtu.be/iyo_JuLpDTk?si=mEEULvUq-TI9eMIR

Фикр-мулоҳазаларингизни кутамиз. Ҳаммага соғлом оила, соғлом муносабаатлар ва ажабсанда бахт тилаб қоламан!

Баҳодир Ниппоний- Тилвизордагилар тавсия этади))
9.04.2025, 16:45
t.me/bahodiriskandarov/722
ҲАММА ЎҚИСИН!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Мана бир неча йилдирки, сизлар билан деярли оиладек бўлиб кетдик. Самимийлик билан, ҳар-хил баландпарвоз гапларсиз дўстона гаплашдик. Ҳашаматли ҳаёт, мансаб-у амаллардан йироқ мавзуларда гаплашдик. Аммо, Бугун хурсандчилигимни сизлар билан бўлишмоқ истадим. Қисқаси, МАҚТАНМОҚЧИМАН)

Хуллас, 2 хафтача олдин "шачo"миз( бошлиқ) эмаилдан хат жўнатди. Мен билан учрашув белгилади. Ўша учрашув бугун эди. Одатда Японияда шачолар ё бир мукофот ва мақтов учун ёки урушиб, бутун компаниянинг омадсизлигини сизнинг бўйнингизга илиш учун учрашув белгилайди. "Нима бало бўлди яна" деб шачони хонасига кирдим. Кирсам, сиз расмда кўриб турган "Ташриф қоғози"ни бериб, "Бугундан бошлаб бучоу бўлдинг" деб юборса бўладими" Бучоу дегани бизнинг компаниядаги энг юқори лавозим. Шачодан битта кейинги лавозим.

Тангем киносида, "Тангемни 5 даражага, 4 даражага деб охири бош вазир қилиб қўяди-ку" шунга ўхшаб мени ҳам бош вазир этиб тайинлаб қўйди. 200-300 га яқин ҳамкасбларни олдида ҳам эълон қилиб, 10 минга яқин ишчиларимизга ҳам эмаил жўнатишди-ку. Тўғриси, бошқача бўлиб кетдим. Ўзимга иш ўргатганларга бошлиқ бўлиб қолдим. Мендан бир неча йил олдин келган Японларга бошлиқ бўлиб қолдим.

Бундан олдин, бир бўлимга менежер эдим. Энди эса, бутун компанияга. Мен Японияга келганимдан бери битта компанияда ишлайман. Бошида соатбай ишчи эдим. Кейин "Кеияку шаин" синовдаги ишчи, кейин "Сеишаин" оддий ҳодим, кейин проектларда маъсул ҳодим, кейин бўлим бошлиғи, энди бу лавозим. Бундан тепаси йўқ.

"Кўпчилик нега шу кичкина компанияда ишлайсан? каттароқ ваҳималироқ компанияларга ҳаракат қилиб кўрсанг бўлмайдими?" дейди. Шу компаниям, шу шачом менга жуда кўп яхшиликлар қилди. Магистратурада ўқийман, PhD қиламан бўшайман десам, "Бўшамай қилавер. Контрактларингни тўлаб бераман" деган. Уйимга совғалар жўнатган. Телефонлар олиб берган. Касал бўлсам шифохонага кўришга келиб, уйимга бозорликларгача қилиб келган одам. Қандай қилиб бундай одамга номардлик қилиб бошқа жойга ўтиб кетиш мумкин, дейман-да)

Кейин, Японияни Япония қилган "СОГО ШОША" кучли бешлик компаниялари бор. Булар, МИТСУБИШИ, МИТСУИ, СУМИТОМО, ИТОЧУ ВА МАРУБЕНИ. Шу катта компанияларга бизнинг компания сервис кўрсатади. Мен шу компанияларнинг учтасига маъсул бўлиб ишладим. Охирги икки йил биттасига деярли ҳар куни қатнадим. Сувилонлик қилиб, ўзимни яхши кўрсатиб ўша компанияларнинг бирига ўтиб кетишимга сал қолди. Шунда шачомиз: "Катта компанияда кичкина мурват бўлгандан кўра, бизнинг компанияда мотор бўлиб, у компаниянинг ишчилариданда кўпроқ ойлик олиб ишлаганинг яхшимасми?" деб алдаб олиб қолди. Менимча, бу галги лавозимни ҳам шу сабабли берди))

"Нега бу шачо сени бунча қадрлайди?" десангиз, итдек ишлайманамда. Президентимиз "Кабинетда ўтириб олиб, оёғинг ердан узилмай, халқнинг ичига кир" деганларида, Японияда туриб менга таъсир қилиб кетган. Кабинетда ўтириб олмай, бизнинг компаниянинг 400 дан ошиқ ҳар битта "Гемба" иш жойига бориб ишлаб чиқдим. Уйга келиб ҳам иш, ишга бориб ҳам ишлайдиган менга ўхшаган мардикорни топиш қийинлигини яхши билади-да)) Мени Ўзбекистонга қайтишимга имкон бермаётган ҳам ана шу шачо бўлади)

Шунақа гаплар, азизлар. Японияда каллангизда сал нимадир бўлса, кўтарилишингиз осон. Яна бир гап: Япониядаги муваффақиятга эришган ватандошларимиздан энг пачағларидан бири менман. Камтарлик эмас, ростини айтаябман. Барчаларингизга муваффақиятлар тилайман. Ёшлар босинг, ёрқин келажак сизни кутмоқда. Тасаввурингизга сиғмаётган ҳаёт сизни кутиб турган бўлиши мумкин!

Баҳодир ИСКАНДАРОВ!
8.04.2025, 16:35
t.me/bahodiriskandarov/721
ЯПОНИЯДА БИР ОЙЛИК МАОШГА 1 ТОННА ЁҒ ОЛСА БЎЛАДИ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Япониядаги ўртача ойлик-маошга сиз расмда кўриб турган 5 Литрлик ўсимлик ёғидан 205 та олса бўлар экан. 5 Литрлик ўсимлик ёғининг нархи - 10$ атрофида.

Аммо, бунақа хисоб-китоб билан хақиқий вазиятни аниқлаш қийин! Ҳаёт фақат ёғдан иборатмас-ку)) Келинг, Мардон, хотини ва иккита боласи Японияда яшаса 1 ойга ўртача қанча харажат қилишини хисоблаб чиқамиз. Японияда аҳолининг жуда кўпчилик қисми, 2000$ атрофида ойлик олади. Шундан келиб чиқиб, Мардоннинг ҳам ойлигини 2000$ деб ҳисоблаймиз ва бир кунга 5400 сум етади деган "Истеъмол саватчаси"ни тузиб чиқамиз)

Ёғ, 5 ЛИТР - 10$
Гўшт, 10 КГ - 120$
Гуруч, 10 КГ- 50$
Ун, 20 КГ- 22$
Тухум, 15 флейка- 30$
Сут, 10Л- 13$
Картошка- 8КГ - 8$
Пиёз- 8 КГ - 8$
Сабзи- 8 КГ- 10$
Помидор 10 КГ- 20$
Бодиринг-5 КГ- 20$
ОЛМА- 4 КГ- 16$
Банан- 5 КГ- 5$

Эээ, бошим оғриб кетди. Келинг, бошқа майда-чуйдаларга туз, шакар, қуруқ чой, чақ-чуқларга яна 200$ ажратамиз. Кетса бойдан кетсин, бир ойда 4 марта оилавий кўчада овқатланишга ҳам 200$ ажратамиз. Энди, Келинлар қўзғолонига ўхшаб "Итого"ни хисобласак- 722$ бўлди. "Ана, 700 харажат қилса, 1300$ ўзига қолар экан" дейишга шошилманг. Японияда энг катта, энг асосий харажат "Кварплата". Ўзини уйи бўлса ҳам, квартирада турса ҳам ойликнинг ярмини тўлашга тўғри келади. Мардонбойнинг ҳам квартира пули, газ-чироқ, сув тўловлари билан бирга 1000$ ҳисобласак, қўлида қолган пул 300$ га яқин пул.

Ана шу 300$ ни касса қилади десангиз, адашасиз. Япония солиқлар мамлакати. Суғуртага, даромад солиғига, ер солиғига секин ушлаб қолади. Қарабсизки, Мардонбой: "ОЙЛИГИМ ТУГАДИ, ОЙ ТУГАМАДИ" деб сиқилиб юраверади) "У бечора касал-пасал бўлиб қолса нима бўлади?" десангиз, кўп шифохоналар болалар учун деярли текин ( Суғуртанинг эвазига). Катталар учун ҳам арзимаган пул тўланади. ( Суғуртанинг эвазига). Ҳа, айтганча, Мардоннинг ҳар бир боласи учун 100$ атрофида бола пули ҳам беришади ва йилига икки марта ойлиги миқдорида бонус ҳам берилади)

Хуллас, Японларнинг жуда кўпчилик қисми ОЙЛИКДАН ОЙЛИККАЧА яшашади. Етар етмас бўлганлиги учун эри-хотин ишлашга, қўшимча ишлар қилишга, узунроқ вақтларда ишлашга ҳаракат қилишади.

Шунақа гаплар, азизлар. Ҳамма жойда тош-тарози бор. Фақат буларнинг тарозиси аниқроқ ўлчайди-да, тушмагур)

Баҳодир НИППОНИЙ)
7.04.2025, 14:52
t.me/bahodiriskandarov/720
18+ БЎЛАЖАК ИМПЕРАТОР!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Ўзимизга ўхшаган аслзодалар мавзусидан узоқлашмаган ҳолда, сиз расмда кўриб турган бўлажак император, шахзода Ҳисаҳито ҳақида озгина гаплашамиз.

Шу десангиз, неча минг йиллик тарихга эга сулоланинг вакили, бўлажак император укамиз яқинда 18 ёшга тўлди. Шунинг учун постни 18+ деб белгиладик) Кейин, Тсукуба университетига ўқишга кирди. Ҳамма қатори имтиҳон топшириб, ўз кучи билан кирди.
Кеча, 5- апрел "Билимлар куни" ( Бизда 2-сентябрда ўқиш йили бошланса, Японияда апрел ойида бошланади) фестивалига қатнашди ва ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.

"Мен бошлаётган янги ҳаётимда бироз хавотир ва ҳаяжондаман. Аммо, ҳозирдан бошлаб тўплайдиган билим ва тажрибаларимни қадрлайман. Университетга велосипедда қатнамоқчиман!" дейди.

Иби, маши жойи сал ўтиб тушди-да, бизнинг қишлоқдаги Мардан дамасчини ўғли ўқишга қора жентрада бориб келаман деб жанжал қилаётган бир пайтда, бўлажак император велосипедда бориб келадими, эээ бўмапти))

Бундан ҳам ўтиб тушган жойини айтайми? Бўлажак императоримиз ҳашоротларга қизиқар экан. Биология соҳасини пухта ўрганиб, табиатдаги ҳашоротларларни асрашга ҳам хиссасини қўшмоқчи экан. Камига, помидорлар ва гуручларни экиш, парваришлаш, хосилдорлигини ошириш бўйича ҳам илмий ишлар қилмоқчи экан. Қойилотун, қойилун. Нимага Марданни гапираверасан дейсизларку-я, қандай қилиб гапирмаслик мумкин?

Мардон дамасчи ҳам, Ўктам пайнетчи ҳам, ҳаттоки Руслан фермерни боласи ҳам "Сельхоз"га кирмайман деб, ҳамма ўзини юридик институти-ю, Дипломатия каби сохаларга урди. Қобиляти бор йўқлиги ҳисобга олинмади. Қишлоқ хўжалигида яхши мутахассис бўлиши мумкин бола Судя бўлиб, Судларни ҳам дала қилиб юборди. Ёки, яхши Судя бўлиши мумкин бўлган бола фермер бўлиб, далани узил-кесил 9 йилга хосил бермайдиган қилиб қўйди)) Ҳозирги даврга келиб ҳамма ўзини "Инглиз тили ва АЙТИга урди".

Мени ўзимни ҳам қаранг. Мендан бир яхши чўпон чиқарди. Ким қаердаги Социология, Филология, Педагогикаларни ўрганибман. Ҳа, каллам қурсин. Булли тамом. Бўлажак императордан руҳланиб, бугундан мен ҳам Капалакларни, помидорларни ўрганаман. Лекин, борку император оиласида туғилиб, император бўлишингни билиб капалакларни ўрганиш бошқача бўлса керак-да. Бизга ўхшаб қашшоқ бўлиб, камига капалакларни ўрганаман десанг, ҳозиргиданда қашшоқлашиб кетишимиз аниқ-да) Ҳа, азизлар, адолат йўқ бу дунёда))

Баҳодир Ниппоний- Императорлар тавсия этади)
6.04.2025, 15:37
t.me/bahodiriskandarov/719
Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар. Бугун сизларга Япон императорининг қароргоҳини 30- қаватдан кўрсатиб бермоқ истаюр бу суюқ кангул)

Императорнинг қароргоҳини айнан мана шу жойдан, мана шу кўринишда кўришнинг имконияти йўқ. Пулга ҳам кўролмайсиз, бошқасига ҳам кўролмайсиз. Жуда кўпчилик Японлар ҳам шу бинога кириб шу жойларни томоша қилгиси келади. Бугун шу имкониятни сизга текинга тақдим этаман)

Баҳодир Ниппоний- Императорлар тавсия этади))
6.04.2025, 10:26
t.me/bahodiriskandarov/718
ОНА, САКУРАЛАР ГУЛЛАДИ, ТАКРОР!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Бир-иккита жойда қуйидаги шеър менинг номимдан улашилибди. Муаллифнинг ҳаққига хиёнат бўлиб қолмасин.

Она, сакуралар гуллабди бугун,
Сакура дегани биздаги гилос!

Бу шеърни мен ёзмаганман. Мен бунчалик чиройли ёзолмайман) Бу шеър Мақсуд Саломовга тегишли.

Мен сакурани олдида бугунгидек чиройли қилиб расмга тушиб, мана бунақа чиройли бўлмаган шиғир ёзишим мумкин) Ўқиб кўринг-да)

Она, сакуралар гуллади, такрор,
Япония пуштига бўянди, яна,
Ўғлингиз қўлидан келгани ашъор,
Ёзган шеърларига суянди, яна.

Она, сакуралар гуллади, ҳамма,
Айниқса, Японлар боғларда тўп-тўп,
Японлар жудаям самимий, аммо,
Хушомад қилади керагидан кўп!

Она, сакуралар гуллабди, қаранг,
Қалбда сир қолмади, очиқламаган,
Йигитман, кўз ёшим тутарман, аранг,
Онасин соғиниб ким йиғламаган?

Она, сакуралар гуллади, кўркам,
Боқсангиз, зерикиш билмайсиз сира,
Биздачи, келгандир кўкламой-кўклам,
Бизда ҳам гилослар гуллагандир а?

Она, сакуранинг чиройли ранги,
Қанийди меҳрингиз ўрнин босолса,
Менга қадрлироқ болаликдаги,
Сиз тандирда ёпган, иссиқ кўк сомса.

Она, сакуралар гуллади роса,
Тақдирнинг ишлари экан ажойиб,
Кеча юришни ҳам билмаган бола,
Одам бўлиб қобман бугун улғайиб.

Она, сакуралар гуллади, гўзал,
Сокинлик беради, қалбга ёқимли,
Домига тортса-да, мени кенг шахар,
Бемеҳр ўғлингиз сизни соғинди.

Эй, нафис сакура кўкка етказ бўй,
Гўзаллик улашгин олам, одамга,
Бугун бахтлилигим сендан-да, хушрўй,
Жоним омонлигин етказ онамга.

Она, сакуралар гуллади, яна...

Баҳодир ИСКАНДАРОВ
5.04.2025, 16:51
t.me/bahodiriskandarov/717
18+ ЯПОНИЯДА ЧАҚАЛОҚЛАРНИ ТАШЛАЙДИГАН ҚУТИ.

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Узр, бугун таъбингизни бироз хира қиламан. Болачаларга "Сени лайлак ташлаб кетган деган" ажойиб иборамиз бор а? Энди тасаввур қилиб кўринг. Бегуноҳ, мурғаккина, энди тили чиқаётган фариштадек болачага "Сени лайлак эмас, ота-онанг ташлаб кетган" десак, қанчалик оғриқли. Қалбни ларзага солади...

Сиз расмда кўриб турган қути- Чақалоқлар солинадиган қути. Энг ачинарлиси, ота-онасига керак бўлмаган чақалоқларнинг қутиси. Бу қутининг вазифаси нима десангиз, кимдир фарзандли бўлди. У болани боқа олмайман, бола керакмас каби бахоналар билан боладан воз кечмоқчи, шунда ана шу САНИКУКАИ шифохонасига боради ва ана шу қутига солиб кўздан ғойиб бўлади.

У қутига ўрнатилган сенсор шифохонадагиларга хабар беради ва шифокорлар келиб болани кўздан кечиради. Кейин, болани ё болалар уйига ёки қайсидир оилага бериб юборади. Туғиб ташлаб кетган ота-она ҳеч қандай жавобгарликка тортилмайди. Ҳеч қандай ҳужжатбозликларга жалб қилинмайди. Шунчаки, ҳаммаси махфий бўлади.

Бу лойиҳага қўл урган САНИКУКАИ шифохонасининг бошлиғи, ҲИТОШИ КАТО "Бу болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ОХИРГИ ИМКОНИЯТ бўлиши мумкин. Ҳозир, жуда кўпчилик болани туғиб, уни боқа олмаслиги, ортиқча бошоғриқ бўлиши, карерасига халақит беришини рўкач қилиб, чақалоқларни ахлатга ташлаш, сувга ташлаш, болаларга зуғум ўтказиш кабилар билан жиноятга қўл ураябди. Ўшалар учун бу қутини ташкил қилдик. Бола керакмасми, марҳамат бизнинг қутига ташлаб кетинг. Зеро, бу лойиҳа жуда кўплаб болаларнинг ҳаётини сақлаб қолади деган умиддамиз" дейди.

Умуман олганда, бу "Болалар қутиси" Японияда биринчи эмас, 2007 йилда Кумамото вилоятида ҳам Жикеи шифохонасида ташкил этилган ва ҳозиргача 179 тадан ошиқ бола ташлаб кетилган.

Токёдаги САНИКУКАИ шифохонаси, "Болалар қутиси билан бирга "Ишончли туғруқ" деган лойиҳани ҳам йўлга қўйди. Бунда она ҳеч қандай маълумотларни шифохонага бермайди. Шифохона политсияцга ҳам, маҳаллага ҳам, қизнинг яқинларига ҳам хабар бермайди. Туғилади ва бола ўша қутига ташланади.

Шунақа гаплар, азизлар. Бундай воқеаларга гувоҳ бўлиб, Япон жамиятидаги аҳоли инқирозининг сабаби тушунгандек бўласан киши. Японлар унақа эмас эдилар. Ҳақиқий Японлар оилани, фарзандни, ўз миллатини биринчи ўринга қўядиган миллат эдилар. Ҳозир ҳам ўзлигини йўқотмаган, оилани, қадриятларини сақлаб қолган Японлар бор. Аммо, бир Япон ўқитувчимизнинг таъбири билан айтганда: Ўхшамаган Американизм жамиятнинг емиришилига сабаб бўлган!
"Бизда ҳам фалон бўлди, бизда ҳам фустон бўлди" дейдиганлар бўлса, "Тўйдан олдин туғиб қўйиш, юриб қўйиш, туғилган болани ташлаб қочиш, аборт қилдириш" каби масалаларда биз-ку, биз. Бутун Марказий Осиё бирлашиб ҳам ета олмаймиз. Қўшни маҳалладаги пистачи хотинлардан эшитган гапингиз билан хулоса қилмасликни тавсия этаман.

Ҳар доимги гап: Ривожлансак ривожланайлик, фақат қадриятларимиз, динимиз, миллийлигимиз билан биргаликда! Бу дунёда ҳеч бир болани "Лайлак" ташласа ташласин-у, ота-онаси ташлаб кетмасин, Илоҳим!

Баҳодир ИСКАНДАРОВ!
4.04.2025, 08:28
t.me/bahodiriskandarov/716
ВОЙДООД, ЯПОНИЯНИНГ ҚУЛУПНАЙИГА ҚАРАНГ)

Ассалому алайкум, Японшунос , аслзода ўқирманлар. Яхшимисизлар? Чаччамай? Японшунос дейишимга сабаб, мана бир неча йилдирки, сиз билан бирга Япон жамиятининг миридан-сиригача ўрганиб келаябмиз.

"Войдооод Германиянинг қулупнайига қаранг, бизда бўлганда бизникилар расво қилиб ташлашарди", "Вой-вой-вой ҳозир ўлиб қоламан. Япониядаги мана бу бинони зўрлиги қаранг", "Мана, Америкалик эрим Марк билан Шарк егани кетвомиз. Ўзбеклар қолоқ" деган руҳдаги гапларни гапирадиган монолит, қулупнайчи блоггерлардан фарқли равишда, жамиятнинг ютуқ ва камчиликларини ўрганаябмиз. Монолит фикрлаш дегани- бир хил фикрлаш дегани. Зўр бўлса ҳаммаси зўр. Ёмон бўлса ҳаммаси ёмон деганга ўхшаш. Қисқача қилиб айтганда, бизнинг қишлоқдаги фақат ўзиникини маъқуллайдиган Мардонбойнинг диктатор қайнонаси)
Мени қадримга етинг, дўстлар) эртага асфалт кўчалардан ҳам излаб тополмай қолманг. Баҳодир Ниппоний қайдасан деб))

Хуллас, бугун сизлар билан Японларнинг эгилишини ўрганамиз. Японларнинг саломлашиши деганда кўпчилик "Японлар калласини миндей-миндей қилиб қўяди, бўлди" деб ўйлашади. Йўқ, ана шу миндей-миндейнинг ҳам қонун-қоидалари, даражалари бор. Японлар оддий эгилишни ҳам фан даражасига чиқариб, боғча-мактабдан ўргатишади. Қайси пайтда неччи градусгача эгилишдан тортиб, эгилганда неччи сония эгилиб туришгача ўргатишади. Буни Японча тартиб-интизом деса бўлади.

Хуллас, сиз расмда кўриб турган ўнг тарафдаги биринчи туриш-одамга ўхшаб туриш дейилади.
Иккинчи туриш эса- "ЭШАКУ" дейилади. Яъни 15 градусгача эгилиш керак дегани. Бу 15 градусгача эгилиш- Ҳамкасблар, дўстлар, таниш-билишлар ўртасидаги саломлашиш деса ҳам бўлади.

Учинчи, 30 градусга эгилиш эса, "КЕИРЕИ" дейилади. Бу шунчаки саломлашиш эмас, саломни ичига озгина хурмат-иззатдан ҳам қўшиш дегани. Биздаги қўлни кўксига қўйиб мулозамат қиламиз-ку, шунақа. Буни одатда бизнесс учрашувларда, расмий учрашувларда қўллашади.

Ана энди, охирги расмдаги 45 градусга эгилиш энг эгилишлардан. Бу эгилиш 45 градусдан бошланиб 90 градусгача бўлиши мумкин. Бу эгилишни ўтаааа хурмат қилиб юборганда, хурматни ичига 1-2 тонна пахта ҳам қўшиб юборганда ва чин қалб-у, юрак-у, бутун вужуд билан кечирим сўралганда ишлатилади.

Шунақа гаплар, азизлар. Мен Японияда бўлсамда, бунақа эгилишларни ҳеч қайсини қилмайман. Бошимни сал қимирлатиб саломлашаман) Постимиз шу жойда тугади.
Лайк босинг, коммент ёзинг, дўстларингизга улашинг дейдиганларни эшитсам, "Берганинг тешик кулча, сўраганинг эрталабгача" деган мақол эсимга келаверади-да) Шундай экан, мен сизлардан ҳеч нарса сўрамайман. Саломат бўлсангиз бўлди.

"Қулупнай"чиларга қарши курашиш агентлиги раиси, Баҳодир Ниппоний)
3.04.2025, 08:22
t.me/bahodiriskandarov/715
ЯПОНИЯДА 9 БАЛЛИК ЗИЛЗИЛА!

Ассалому алайкум, аслзода, самимий ўқирманлар.
Шу десангиз, охирги икки-уч кун "ЯПОНИЯДА 9 БАЛЛИК зилзила бўларкан, Японияни ер ютиб кетаркан" деган хабар Ўзбек интернет сегментида шу даражада тарқадики, асти қўяверасиз. Шахсан менга 100 дан ошиқ "Хавотир хатлари" келди. Хавотир олганлар чин қалбимдан раҳмат, сизларга.

Энди, шу хабарни тарқатаётган телеграм каналларга мурожаатим: "Унақа қўрқитавермангларе битта қора жентра оволай, ҳеч бўлмаса")) Ҳазилдан ташқари, ўша тарқаётган хабарлар ҳақида, Япония ҳақида гапирадиган бўлсам: "Японияда шунақа катта зилзила бўлар экан" деган гап бундан 100 йил олдин ҳам бор эди. 200 йил олдин ҳам бор эди, бундан кейин ҳам бўлади. "Дахшатли зилзила бўлармиш" деган гап биздаги "Фалон ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор" деганга ўхшаган гап. Японлар пинагини ҳам бузишгани йўқ.

У мутахассислар бу гапларини биринчи марта айтаётгани ҳам йўқ. Ҳар доим айтишади. У зилзила ҳолва, шу асрда "Фужи тоғидан вулқон отилиб, бутун атроф-муҳит оловнинг ичида қолиб кетади" деган гап ҳам бор. Уни ҳам тез-тез айтиб туришади. Худди бизда "Қачондир қиёмат бўлади!" деганимиздек, Японларда ҳам "Қачондир қиёматли зилзилалар бўлади!" деган гап бор.

Энг қизиғи, на Япон олимлари, на бошқа олимлар қачон ва қаерда зилзила бўлишини олдиндан айтиб бера оладиган илмий ишларни қила олишгани йўқ. Ҳаммаси тахмин! Буни фақат АЛЛОҲ БИЛАДИ!

Япониядаги мутахассисларнинг асосий мақсади: Халқни тонусда ушлаб туриш, ҳар доим огоҳликка чақириш, табиий офатларга олдиндан тайёргарликка ўргатиш!

Шундай экан, хурматли телеграм каналлар, сизлар Япония ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмасдан туриб "Войдооооддд" деб хабар тарқатмасаларингиз яхши бўларди. Онониб кетай сизлардан, сизлар бу ишингиз билан бизнинг қишлоқдаги Мардон ичиқорага ўхшаган одамларни оловига ёғ пуркаябсиз. Бу хабарни ўқиган Мардон кўмирқалб "Тўхта, фалончи ўғлим Японияда деб мақтаниб юрганди. Камига янги жентра ҳам олибди. Шу хабарни жўнатиб бир хуморимдан чиқай" деб фарзанди Япониядаги отага жўнатади. Камига, Мардон кўмирқалбнинг хотини ҳам "Фалончихон ўғлини Японияга жўнатиб, бўйнига қалин тилла тросс тақиб олибди. Мени бўйнимда кўзмунчоқдан бошқаси йўқ. Тўхта, бир боплай анави фалончихонни" деб онага жўнатади.
Ота-она уёқда эрталабгача ухламай, хавотир олиб касал ҳам бўлиб қолади. Шу керакми сизларга. Асоссиз гапни ваҳима билан тарқатиб гуноҳга ботманг, дейман-да.

Хурматли, фарзандини Японияга жўнатган ота-оналар Японияда ҳаммаси жойида. Вопшим хавотирга ўрин йўқ. Бемалол, ухлайверинг. Фарзандингизни ҳаққига дуо қилиб турсангиз бас. Насиб этса, кўзлаган мақсадларга эришиб, соғ-саломат қайтамиз, ҳаммамиз!

Биринчи бизда бир-икки ҳафтадан кейин бошқаларда) Баҳодир Ниппоний- Сейсмологлар тавсия этади)

Баҳодир ИСКАНДАРОВ✅

🌐Telegram🌐Facebook
🌐Instagram🌐You tube
2.04.2025, 15:34
t.me/bahodiriskandarov/714
СИЧҚОН СОЛИНГАН ШЎРВА!

Ассалому алайкум, палаги тоза, аслзода ўқирманлар. Авваламбор иштаҳани бузадиган мавзу учун кечириб қўясиз))

Шу десангиз, Японияда тармоқли бизнеслар жуда зўр йўлга қўйилганда. Битта нимадир ошхона бўлса, Япониянинг у бошидан тортиб бу бошигача бор. Масалан, "Мардонбой шилпилдоқлари" деган ошхона очилса, Қорақалпоғистонга борсангиз ҳам, Сурхондарёга борсангиз ҳам, Водийга борсангиз ҳам бор. Кичкинагина бизнес бошлаган одам филлиалларни кўпайтириб ташлайди. Бунинг эвазига миллионлаб одамлар ишли, миллионлаб харидорлар маҳсулотли, давлат солиқлардан пулли бўлиб қолади. Натижада ҳамма томон ютади.

Хуллас, Японияда, сиз расмда кўриб турган ана шундай тармоқли ошхоналарнинг энг машхурларидан биттаси- СУКИЯ. Бу СУКИЯ гуручнинг устига гўшт солинган овқати билан машхур. Овқатлари ҳаммабоп ва арзон. Нон чой, салати ичида дегандек гуруч, шўрва, сув ва ҳашиси( 🥢) ичида. Бутун Япония бўйлаб 2000 дан ошиқ филлиали бор. Худди биздаги ДОРИХОНА брендига ўхшаб, Ҳар бир бурчакда кўзингиз тушади.

Энди, шу машхур СУКИЯ ошхонасида ўтган ҳафта ажиб бир воқеа бўлди. Бутун ОАВ, Журналистлар СУКИЯНИ пўстагини чиқариб, момосини мойкалтаги билан савалагандек велдириб юборишди. Сабаб: Бир хўранда иштаҳа билан овқатлангани киради. Овқат буюртма қилади. Овқатнинг ёнида пиёладек идишда шўрвача ҳам келтиришади. Бояги хўранда не кўз билан кўрсинки шўрванинг ичида каттааааа, хунуккккк сичқон ўлиб ётибди-ку. Бояги хўранда "Вляқ" дейди-да, тегишли жойларга арз қилади. Бу гап ва сичқон солинган шўрванинг расми бутун Япония бўйлаб тарқалади.

Бу воқеадан кейин, СУКИЯ компанияси "Биз миллардер компаниямиз битта ялангоёқни бир деганда йўқ қилиб юборамиз. Одамларга рақибларимиз бизни компанияни синдириш учун ўйлаб чиқарди деймизу қутуламиз. Тегишли ташкилотларга 4-5 сум отсак, ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолади" деган стратегия билан ҳаракат қилишмади. Шартта, "Ишчи кучи етишмаслиги учун назоратни қила олмадик. Бу бизнинг айбимиз. Барча харидорлардан узр сўраймиз. 1 апрелдан 4 апрелгача 2000 га яқин барча филиалларимизни ёпиб, тизимда тубдан ўзгариш қиламиз. Барча ошхоналарни тозалаймиз. Бизни кечиринг" деб узр сўраб чиқишди. Ана сизга сичқон шўрва-ю, мана сизга харидорнинг хурмати!

Шунақа гаплар, азизлар. Ишонаверинг, Япония ҳақидаги теша тегмаган мавзулар фақат бизда. Баҳодир Ниппоний яхши кунларда сиз билан бирга. Дорихоналардан сўранг)

🌐Telegram🌐Facebook
🌐Instagram🌐You tube
1.04.2025, 10:15
t.me/bahodiriskandarov/713
Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар. Шу десангиз, бу кичкина Ниппонийга ҳар битта ёдлаган сураси учун ёқтирган ўйинчоғини олиб беришни ваъда қилган эдим. Она бола икаласи ҳар ҳафта мени банкрот қилишаябди))

"Бугун ҳам битта янги сура ёдладим. Мана шу ўйинчоқни олиб берасиз" деб қиммат бир ўйинчоқни танлаб олибди. На илож, боланинг кўнгли пошшо)

Бу кичкина Ниппоний Япон, Инглиз, Ўзбек тилида бемалол гапиришни ўрганди. Сураларни ҳам ёдлаябди. "3-4 ёшли болаларга бунча нарсани ўргатиш нагрузка бўлмайдими?" дейдиганлар учун махсус:

Бир Япон профессордан "Японларнинг болалари бир олам иероглифларни ёдлайди. Шулар болаларга нагрузка бўлмайдими? Бошқа халқларга ўхшаб 30-40 та харфни ёдлагани яхшимасми?" деганимда: "Аксинча, Япон болаларнинг ўша иероглифларни ёдлаши мия фаолиятининг тез ва самарали ишлашига фойда беради. Шунинг учун ҳам Японлар кўп соҳаларда илғор" деган эди. Шундай экан болага нагрузка бўлмайди. Кайфиятига қараб, хоҳишига қараб, кўнглини олиб, ўйнатиб жуда кўп дарс қилишига тарғиб қилаверайлик дўстони азиз)

Бўлажак Муҳаммад қорини дуо қилиб қўйсангиз, биз ҳам сизларни дуо қиламиз) Бяғи бозор иқтисоди энди)

Барчаларингизга Ҳайит айёми муборак бўлсин!
31.03.2025, 07:19
t.me/bahodiriskandarov/712
18+ ЯПОН АЁЛЛАРИДАН СЎРОВНОМА!

Ассалому алайкум, палаги тоза, аслзода туғарманлар. Саломатмисиз?
Туғарманлар деб гапни бошлашимдан кўпчилигингиз сезиб улгурдингизки, бугун 18+ гаплардан гаплашамиз) Жа унақа, 18+ вачач гаплар эмас-у, шунга яқинроқ.

Шу десангиз, ўтган ҳафта "日本大学" Япон университети дахшатли тадқиқот натижаларини эълон қилди. Университет тадқиқотчилари 15 ёшдан 39 ёшгача бўлган аёллардан "Фарзандли бўлишни хоҳлайсизми?" мавсузида 4000 дан ошиқ, турли соҳалардаги аёллардан сўровнома ўтказишибди. Сўровнома натижаларига кўра 52% аёл "Бола туғишни хоҳламайман. Бир ўзим яшаб ўтишни хоҳлайман" мазмунида жавоб беришибди. 52% узил-кесил "Қўлингдан келганини қил. Туғмайман" деб жавоб берган бўлса, "Бола туғсам, иш ва шахсий ҳаётдаги балансни эплай олмайман" деб "Катта эҳтимол билан туғмасам керагов" қабилида жавоб берган аёллар 26% ни ташкил этган.

Ана энди, бисотимизда 22% гина фарзанд кўришни хоҳлайдиган хотин-қизлар қолишди. Улар ҳам "Агар, тутуруқли моддий томондан таъминлай оладиган эр бўлса" деган жойини қистириб кетишган. 4000 га яқин хотин-қизлар фарзанд кўришни хоҳлашмаётганига асосий сабабни : "Фарзанд катта қилишдаги харажатларни қоплай олмаслиги", "Ишдаги карьерасини давом эттира олмаслиги" ва "Эркин, бемалол яшашга бола халақит қилиши" деб кўрсатишган.

Мен эринмасдан у тадқиқотга нисбатан Японларнинг фикрларини, изоҳларини ҳам ўрганиб чиқдим. "Кўпчилик ҳукуматнинг ижтимоий қўллови камлиги, одамларнинг худбин бўлиб кетаётганлиги, олдинги Японлардек оилага муносабаатнинг йўқолиб кетаётганлиги ва аёлларнинг жамиятдаги кучини керагидан ошириб юборганлиги" тўғрисида гапиришибди.

Шунақа гаплар, азизлар. Мардонавор Япон халқининг бошқа соҳалардаги ютуқлари қанчалик ҳавас қиларли бўлса, оила институтидаги муаммолари шунчалик ачинарли. (Сиз кўриб турган расмда, болаларсиз ҳувиллаб қолган Япониянинг чекка ҳудудидаги мактабда, болаларнинг ўрнига қўғирчоқ ясаб, дарсхонани безатишгани акс этган)

Биз булардан хулоса чиқаришимиз керак. Қадриятларимизни, оила институмизни сақлаб қолишимиз керак. "Қачон уйланасан?", "Қачон туғасан?" фалон-қил, фустон қил деб ётоқхонагача аралашадиганларимизни қоралаган ҳолда, жамиятимиздаги мавжуд "Оила қуришга тарғиб" жуда муҳимлигини эслатиб ўтишимга ижозат бергайсиз. Ўша гап бизнинг жамиятни туғарманлигимиз қутқаради) Постни ўқишингиз биланоқ, ёқтирмани босинг-да, навбатдасига ҳаракатни бошланг. Ишондим а?)

Айтмоқчи, "Тўй қачон?"

Баҳодир ИСКАНДАРОВ✅

🌐Telegram🌐Facebook
🌐Instagram🌐You tube
30.03.2025, 07:49
t.me/bahodiriskandarov/710
ЯПОНИЯДА ПОЕЗДНИНГ ОСТИГА ЎЗИНИ ТАШЛАШГА УРИНИШ.

Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар. Сиз видеода кўриб турган қиз ўзини поезднинг остига ташлашга уринаябди. Яхшиямки, одамлар огоҳлантириш тугмасини босиб, бекат ҳодимлари ёрдамга келишди. Акс ҳолда, қизнинг ҳаёти поезднинг остида аянчли якун топар эди..

Япония ўз жонига қасд қилишлар бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирида туради. Кунда-кунора "Жиншин жико" ( Поезд остига ўзини ташлаш) бўлибди деб поездлар ҳаракати тўхталишини кўришингиз мумкин.

Шундай пайтларда "Нариги дунёга бўлган ишонч", яхшилик ҳам ёмонлик ҳам абадий эмаслигини, бу кунлар албатта ўтиб кетишини, бу дунёга бекорга келмаганимизни, ҳаттоки ўз жонимиз ҳам ўзимизга омонат эканлигини тушунтиргинг келади одам. Минг афсус..

Барчамизни ҳар хил бало қазолардан асрасин!
29.03.2025, 14:34
t.me/bahodiriskandarov/709
БИР ҚИЗ: СИЗНИ СИЗНИ ИСТАДИМ ДЕЙДИ!

Ассалому алайкум, аслзода, ўқирманлар. Саломатмисиз?
Ўтган сафар қўйган постимда сиз расмда кўриб турган Японни кўпчилик ғолиб деб топибди. "Тепакал" дейишибди) Энди сизларга бу расмни ички оламини тушунтириб кетай: Сиз расмда кўиб турган одам шунчаки тепакал эмас, бу одам соч турмагини ФУЖИ тоғига ўхшатишга ҳаракат қилган. Яхшилаб қаранг-да, ўхшашликни топасиз. Фужи тоғи Японлар учун шу даражада ижтимоий таъсирга эгаки, ҳаттоки соч турмагини ҳам Фужига ўхшатишга ҳаракат қилишаябди. Албатта, ҳамма Япон унақа эмас, бу расмдаги Япон, битта-иккита учраб турадиган "Оға қақир-қақирқаларидан")

Хуллас, ўша мақоламнинг изоҳлар қисмида бир қиз: "Дахшат-ку. Қаердан истаб топасиз бунақа қизиқ мавзуларни?" деб изоҳ ёзибди. У қизнинг изоҳи менга бир воқеани эслатиб юборди. Шуни сизларга ҳам улашмоқ истаяжак, бу суюқ кангул)

Шу десангиз, бундан анча йиллар олдин, ўзимиздаги бир телевиденияда журналистча бўлиб фаолият юритганман. Самарқанддаги Мароқанд тепаликларида бир кўрсатув тайёрлаябмиз. Биз билан бирга ишлайдиган Андижонлик бир қиз ҳам бор эди. Жуда одобли, яхши қиз эди. Бировга ортиқча гапирмас эди. Ўша қиз сёмка бўлаётган жойга жахл билан югуриб келди-да, 15 га яқин одамнинг ичида операторга қараб: " Кечадан бери ИСТАЙМАН сизни. Телефонга ҳам жавоб бермайсиз. Мен сизни қачонгача истаб юраман" деди-ку.

Бечора операторнинг тили каловланиб, аввал кўкаришни бошлади. Кейин тандирдан узилган нондек қизаришни бошлади. Кўпчиликнинг ичида уялиб кетди. Негаки, "ИСТАМОҚ" сўзининг "ИЗЛАМОҚ" эканлигини фақатгина водийликлар ва водийликлар билан алоқа қилганларгина тушунса керак. Водийдан бошқа жойларда ИСТАМОҚ ХОҲЛАМОҚ билан бир хил маънони билдиради-ку. Шунга бояги оператор "Менга бир қиз сизни кечадан бери истаябман деди" деб томи кетиб қолган.

Шунда ҳижолатли вазиятдан чиқиб кетиш учун, операторга қарадим-да: " Ака, ёшингизга қаранг. Туришингизга қаранг. Бу туришингиз билан ёш қизлар уёқда турсин, янгам ҳам ИСТАМАЙ қўйгандир сизни" дедим. Ҳамма кулди. Кейин, Анжанча ИСТАМОҚ дегани ИЗЛАМОҚ, ҚИДИРМОҚ дегани деб тушунтириб қўйгандим. Шу билан ҳамма ўз ишини давом эттирган эди.

Шунақа гаплар, азизлар. Юртимизнинг ҳамма гўшасини бир-биридан ажойиб шевалари бор. Эшитиб мазза қилиб юборасиз! Шева- миллатнинг руҳи, она тилимизнинг таянчи ҳисобланади. Ҳар бир шевамизни қадрлаб, ўрганиб қўйишимиз шарт. Фақат бошқа ҳудуддаги одамлар билан гаплашганда фақатгина ўзингизнинг ҳудудингиз ишлатадиган сўзлардан ҳам қочинг-да, онониб кетай сизлардан)

Хурмат билан, сизларни ҳамиша истаб қолувчи- Баҳодир Ниппоний)
29.03.2025, 09:03
t.me/bahodiriskandarov/708
IMG_9938.MOV
Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар. Саломатмисиз?

Шу десангиз, изоҳларда, шахсийдан "Бир километр қилиб узуууннн пост ёзавермай, Японияда кўрганларингни видеоформатда улашиб тур" дейдиганлар бўлаябди. Мен видео контент тайёрлайвераман, аммо узун ёзувни ўқиёлмай қолган, китобни кўрса судурги бериб қоладиган Мардонбойларни шунақа ёзувли постлар билан секин-секин ўргатиб бормасак бўлмайдими деб қўрқаман-да)

Майли, видео сўраганларни ҳам сазаси ўлмасин. Ҳар замонда видеоконтент ҳам қилиб тураман. Фақат, доимий қила олмайман. Блоггерликка вақтим бўлмайди, тўғри тушунасиз деган умиддаман. Онониб кетай сизлардан)

Хуллас, бугун бир Япон ҳамкасбим сиқилиб ўтирган экан. Олдига бориб сўрасам бир бинога кириб-чиқаётганлардан норози экан. Шуни сизларга ҳам улашмоқ истайди, бу суюқ кангул)
28.03.2025, 17:00
t.me/bahodiriskandarov/707
СНАЙПЕРДА ОТИБ ТАШЛАСА-Я?

Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар. Саломатмисиз?

Шу десангиз, изоҳларда, шахсийдан "Бир километр қилиб узуууннн пост ёзавермай, Японияда кўрганларингни видеоформатда улашиб тур" дейдиганлар бўлаябди. Мен видео контент тайёрлайвераман, аммо узун ёзувни ўқиёлмай қолган, китобни кўрса судурги бериб қоладиган Мардонбойларни шунақа ёзувли постлар билан секин-секин ўргатиб бормасак бўлмайдими деб қўрқаман-да)

Майли, видео сўраганларни ҳам сазаси ўлмасин. Ҳар замонда видеоконтент ҳам қилиб тураман. Фақат, доимий қила олмайман. Блоггерликка вақтим бўлмайди, тўғри тушунасиз деган умиддаман. Онониб кетай сизлардан)

Хуллас, бугун бир Япон ҳамкасбим сиқилиб ўтирган экан. Олдига бориб сўрасам бир бинога кириб-чиқаётганлардан норози экан. Шуни сизларга ҳам улашмоқ истайди, бу суюқ кангул)

Баҳодир НИППОНИЙ)
28.03.2025, 16:42
t.me/bahodiriskandarov/706
СНАЙПЕРДА ОТИБ ТАШЛАСА-Я?

Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар. Саломатмисиз?

Шу десангиз, изоҳларда, шахсийдан "Бир километр қилиб узуууннн пост ёзавермай, Японияда кўрганларингни видеоформатда улашиб тур" дейдиганлар бўлаябди. Мен видео контент тайёрлайвераман, аммо узун ёзувни ўқиёлмай қолган, китобни кўрса судурги бериб қоладиган Мардонбойларни шунақа ёзувли постлар билан секин-секин ўргатиб бормасак бўлмайдими деб қўрқаман-да)

Майли, видео сўраганларни ҳам сазаси ўлмасин. Ҳар замонда видеоконтент ҳам қилиб тураман. Фақат, доимий қила олмайман. Блоггерликка вақтим бўлмайди, тўғри тушунасиз деган умиддаман. Онониб кетай сизлардан)

Хуллас, бугун бир Япон ҳамкасбим сиқилиб ўтирган экан. Олдига бориб сўрасам бир бинога кириб-чиқаётганлардан норози экан. Шуни сизларга ҳам улашмоқ истайди, бу суюқ кангул)

Баҳодир НИППОНИЙ)
28.03.2025, 16:41
t.me/bahodiriskandarov/705
ЯПОНЛАРНИНГ 80% ДАН ОШИҒИ ПАССПОРТ ОЛМАГАН!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Саломатмисиз?Хабарингиз бор Япониянинг пасспорти дунёдаги энг кучли пасспортлардан. Бутун ер куррасининг 190 дан ошиқ давлатига визасиз борса бўлади.
Аммо, шу жойида сизга бир пучина-пучун маълумотни айтиб кетай-да. Бутун Япон ахолисининг 17 фоизида пасспорт бор, холос! Қолган 83 фоизи пасспорт-масспорт олмаган. Ота-бобоси ҳам олмаган, ўзи ҳам олмайди)) Зўр а? Сизда дунёнинг энг кучли пасспортини олиш имконияти бору, олмайсиз.

Келинг, Японларнинг нега пасспорт олмаслигининг 4 та асосий сабаблари ҳақида гаплашамиз. Биринчи сабаби- Японларга пасспорт фақатгина четга чиқиш учун керак. Табиийки, четга чиққиси келмаган одамга пасспорт ҳам керакмас. Иккинчи катта сабаби: "Шахш-шахш-тақш" дермиди, шу сўзга ҳеч тилим келишмайди-да) Хуллас, Шахсни тасдиқловчи ҳужжат вазифасини "Ҳайдовчилик гувоҳномаси" ёки "Суғурта картаси" бажаради.

Учинчи катта сабаби эса- Японлар иккинчи жахон урушидан кейин ўз шахсий маълумотларини ўз ҳукуматига беришни хоҳлашмайди. Яъни ҳукумат мен ҳақимдаги ҳамма маълумотни билиши шарт эмас деган ишончсизлик борлиги.

Тўртинчи сабаби эса, бизнинг қишлоқдаги ўзининг қачон туғилганини қовун пишиғи билан ҳисоблайдиган, фарзанди туғилганини картошкани қурт еб кетган йил билан ҳисоблайдиган, метркаси ҳам йўқ Мардон лоқайдга ўхшаган, лоқайд Японлар ҳам пасспорт олишмаган экан)

Шунақа гаплар, азизлар. Япония ҳукумати суғуртани ҳам, правани ҳам, ID картани ҳам ҳаммасини битта картага йиғишга ҳаракат қилишаябди. Миндей ўйлаб қарасангиз жуда ҳам қулай нарса. Жуда кўп ишларни битта картада ҳал қила оласиз, ажойиб тизим. Аммо, кўпчилик аҳоли шуни ҳам хоҳлашмаябди экан. Хуллас, Японларда шахсни тасдиқловчи энг муҳим ва энг оммабоп ҳужжат бу сиз расмда кўриб турган - ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИ.

Ана энди, расмларни бирма бир ўтказиб қаранг-да. Ўз ҳаётидаги ягона ва энг муҳим ҳужжатга тушган расмларини қаранг) Ҳеч ким соқолингиз ўсиб қолибдими, рўмолингиз тўсиб қолибдими, костюм-шим кийинг демаябди. Чунки, замонавий дунёда ҳар қандай одамни кўз ва бармоқ изидан топиш мумкинлигини яхши билишади-да, Японлар!

Ҳа, майли барчаларингизга яхши кайфият тилайман. Мана шу расмдаги "Оға қақир қақирқалар"дан қайси бирининг расмига "Одамларга нима бўлаябди вей?" деган номинацияни берган бўлар эдингиз?

Баҳодир ИСКАНДАРОВ✅

🌐Telegram🌐Facebook
🌐Instagram🌐You tube
27.03.2025, 12:34
t.me/bahodiriskandarov/697
ЯПОНИЯ ҲАҚИДАГИ ТОП 4 ЁЛҒОН!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Саломатмисиз? Майлими, бугун Япония ҳақидаги тасаввурларингизга озгина тегажоғлик қилсак) Постларим остида, изоҳлар қисмида "Эшитдингизми Мардонтепа қишлоғига учар ликопча қўнибди" га ўхшаган, Япония ҳақидаги уйдирмаларни ёзиб қолишади. Келинг, бугун мен ЯПОНИЯ ҳақида ўзим эшитган энг машхур 4 та ёлғонни фош этамиз. Хит парадга ўхшатиб, 4- ўриндан 1- ўрингача айтиб ўтамиз. Демак, Хит парадимизнинг тўртинчи ўринида ОЙПОПУК ЭШОНХОНОВАНИНГ "Тошканни кўчаси тор деб йиғлайми?" қўшиғи деб қолишарди-ку. Ҳаққаттанаме, шунақа қўшиқларни ҳам эшиттиришган а бизга? Эсмералда-ю, Гвадалупени кўрсатишгани етмагандек, "Акажоним акам, ўзингиз бўлас" деб Ойпопук опанинг қўшиқларини эшитибмиз. Шу кунларни ҳам кўрибмизее))

Ҳа, майли ўзимизнинг хит парадга қайтайлик. Хуллас, тўртинчи ўринда "ЯПОНЛАР ЎҚИТУВЧИНИ МЕТРОДА КЎРИБ ҚОЛИШСА, ДАРҲОЛ ЖОЙ БЕРАРМИШ". Бу гап уйдирма. Ўқитувчи-ку, ўқитувчи ўтиб кетган бобоси тирилиб келса ҳам жой бермайдиганлари кўп. Бунинг устига метронинг ичида ким ўқитувчи, ким тракторчи билиб бўлмайди.

Хит парадимизнинг учинчи ўринида эса, "ЯПОН КОМПАНИЯЛАРИДА УХЛАБ ҚОЛСАНГИЗ, ҚАТТИҚ ИШЛАЁТГАН ИШЧИ ДЕБ ХУРМАТ ҚИЛИШАРМИШ" бу ҳам уйдирма. Япон компанияларида ухлаш-ку, ухлаш қулоғингизни қимирлатишга ҳам қўйишмайди. Японлар (Гун) Армия тизимини компанияларида ўрнатишган. Хориж билан қўшма корхоналарида эркинлик бор. Аммо, улар ҳам сизни "Онониб кетай, ухлаб олинг" деб ухлатиб қўйишмайди. Тушликда 1 соат танаффус беришади. Ўша пайтда, ухлайсизми, бошқа қиласизми ўзингиз билас, юрагимда дардим фақат сиз билас)

Хит парадимизнинг иккинчи ўринида эса энг машхур ёлғонлардан бири - "ЯПОНИЯДА ОЙИГА 5 МИНГ ДОЛЛАР ТОПСА БЎЛАРКАН" Бу гап ёлғон эмас, қуп-қуруқ тухмат. Ҳаттоки, Японларнинг ўзи ҳам шунча пулни орзу қилишади. Аниқ факт: Японларнинг жуда кўпчилик қисми у ойликдан бу ойликкача яшашади. Аксарият қисмининг ойлиги 2 минг доллар атрофида. Бу 2 минг доллар ҳам яшашнинг ўзига кетиб қолади.

Ана энди азизлар диққат қилинг. Экранни қаршисига яхшилаб ўтириб олинг. Хит парадимизнинг 1-ўрини ва ёлғонларнинг мутлақ ғолиби: "ЯПОН КОМПАНИЯЛАРИГА КИРИШДАН ОЛДИН, СИЗ ҚЎШИМЧА ВИТАМИНЛАР, ДОРИЛАР ИЧАСИЗМИ? деб сўрашар эмиш. Ўша қўшимча витаминларни ичмасангиз ишга олишмас эмиш" дахшат а? Исириқ тутатиб турасизми? десангиз-у, "Ҳа" деса, "Қизим, ўшаники" деб қолсангиз)) Бу гапни ўша "ИСИРИҚ" сотадиганлар ўйлаб топгани аниқ. Аммо, ёлғонлиги унданам аниқ-да. Чунки, ўзим бир кунда 10 та ортиқ Японлар билан интервью қилганман бирортасидан "Қўшимча биологик витаминлар ичасизми?" деб сўрамабманее)

Хуллас, шунақа гаплар, азизлар. Ҳа, Японлардан анча-бунча нарсани ўрганишимиз керак. Аммо, бу даражада уйдирмаларга ҳам ишонмаслигимиз керак-да. Бизда чет-эл деганда "У ерлар Сусамбил" деган фикр пайдо бўлиб қолган. Аслида унақа эмас! Келиб, кўзингиз билан кўрсангиз амин бўласиз. Барчаларингизни Токио қишлоғида кутиб қоламан) Токиони кўчаси тор деб йиғлайми))

Баҳодир ИСКАНДАРОВ✅

🌐Telegram🌐Facebook
🌐Instagram🌐You tube
26.03.2025, 10:17
t.me/bahodiriskandarov/696
БУ ЯПОН ҚИЗ ВА ЙИГИТНИНГ ҚИЛГАН ИШИНИ ҚАРАНГ)

Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар. Японлар ҳам ажиб тўйларни бошлаб юборишибди)
Шуни сизларга ҳам кўрсатмоқ истайди бу суюқ кангул)

Шу жойида ёши 30 га яқинлашиб қолиб, ҳалиям уйланмай юрган Мардонбойларга ҳитоб: Японлар стадионларда уйланаётган бир замонда, сен пулинг йўқлигини бахона қилиб юрмай, қариндош уруғларни йиғиб, маккапоядами, маҳалладами, ҳовлидами кичкинагина, файзлигина қилиб тўй қилиб уйланвор барака топгур)

Гумбура қасир қилиб тўй қилиш, фалон артистни чақириш, фалон машиналарни гаплашиш, мингта одамни чақириш кабилар велай агар керакмас. Умрингни охиригача афсусланмай десанг, кичкинагина тўй қилиб, ошган пулни бошқа фойдали жойга инвестиция қил)

Хурмат билан, ўзидан ақлли ясаб олган, Баҳодир Ниппоний)
25.03.2025, 07:50
t.me/bahodiriskandarov/695
ИШХОНАДА ШАРМАНДА БЎЛДИМ🤦

Ассалому алайкум, палаги тоза, самимий, аслзода ўқирманлар. Саломатмисиз? Интернет, дунё кирликларга тўлиб кетиб, кайфиятни ҳам велдириб юбораябди а? Кўнгилни чўктирманг. Келинг, яхшиси бир дилдан гаплашамиз.

Рўзаман деб бутун атрофидагиларга халақит берадиган, ишни ҳам пачағини чиқарадиганлар бўлади-ку, ўшалардан биттаси менман-да)
"Нега ундай деябсан?" десангиз, ҳозир тушунтириб бераман. Анча йиллар олдин, айни Рамазон ойи эди. Кечаси кеч ухлашга ётиб, соатга қарасам сахарликка яқинлашиб қолибди. Бирдан сахарлик қилиб ухлайман дедим-да, сахарликкача ухламадим. Сахарликни қилиб, овқатларни еб, "малинивий компотларни" ичиб, соатга қарасам эрталабки 5 га яқинлашиб қолибди. Эрталаб 8:00 да ишга кетишим керак, энди ухладим нима, ухламадим нима деб ухламай шу туриш ишга кетиб юбордим.

Ишга бориб олганман компютерга қарасам, компютер менга қараб алла айтаётгандек уйқум келади-да. Амаллаб, 12:00 гача етиб олдим. 12:00 да ҳамма тушликка чиқиб кетди. Мен танаффус хонасидаги юмшоқ кроватга бориб 1 соатгина ухлаб олай деб уқучани бердим. Шу пайт денг, бир пучина-пучун Япон қиз ёнимга келиб:

"Баҳодир ака, сизга анчадан бери бир гапни айтаман деб айта олмай юрган эдим. Мен сизни яхши кўраман. Сизга турмушга чиқмоқчиман" дейди. Мен ҳам дарҳол: "Ие, ўйлаб гапираябсизми? Мен уйланганман. Фарзандларим бор. Буни устига, сиз бошқа диндансиз. Бошқа бунақа гапирманг, менга" дедим.

У пучина-пучун қиз : "Майли, уйланган бўлсангиз ҳам. Иккинчи бўлишга розиман. Сизни динингизни ҳам қабул қиламан. Токиодаги уйим, машинам, дадамнинг бизнесларини ҳам сизга ўтказиб бераман. Фақат менга уйлансангиз бўлди" деса бўладими?

Бермасанг берма, йигитнинг кўкрагидан итарма! (Меҳрни айтаябман) деганларидек, у қошиқчадек қизга ётиғи билан тушунтираман деб турган эдим. Бир нарса тақ этди-ку. Чўчиб уйғониб кетдим) Тушим экан))

Ҳазилдан ташқари, соат 12:00 да бир соатгина ухлайман деб, қотиб ухлаб қолибман-да. Уйғониб соатга қарасам 18:00 бўлиб кетибди-да. Иш тугайдиган вақт. Нима қилишимни билмай югуриб офисга кирдим. "Узр, ухлаб қолибман" дедим. Ҳамма ҳамкасблар кулиб юборди. Мен минг ҳижолатдаман. Кейин, билишимча бир шеригимиз мени уйғотмоқчи бўлса, бошлиғимиз: "Қўявер Данжики ( Рўза) тутаябди. Ухлайверсин!" деган экан. Японларнинг бу хислатига қойил қолиб, худди қойиллатиб ишлагандек ҳамма билан бирга ишдан қайтган эдим.

Шунақа гаплар, азизлар. Гапимиз сўнгида, сизларга бир яхши усул ўргатиб кетай : Ким биландир бахслашиб қолдингиз, ёки овсин-повсин билан урушиб қолдингиз. Ҳамма гапни айтиб бўлдингиз-у, гап тугаб қолди. Шундай пайтда: "Сиз ва сизнинг паст оилангиз, Баҳодир Ниппонийнинг постларини ўқиганмисиз? Ўқимагансиз. Ҳар кимга эмас, унинг постларини ўқиш" деб кўринг-да, тили каловланиб, бирдан ўчади)

Барчаларингизга яхши кайфият тилайман. Рамазонни яхши ўтказиб олишингизга тилакдошман!

Баҳодир ИСКАНДАРОВ✅

🌐Telegram🌐Facebook
🌐Instagram🌐You tube
24.03.2025, 11:13
t.me/bahodiriskandarov/694
ЁЛҒОНЧИ ОНАЛАРГА ЁЛҒОНЧИ БОЛАЛАРДАН...

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Бу дунёнинг ғам ташвишлари, муаммолари тугамайди. Ҳаммамизда мингдан ошиқ ташвиш, дардлар бор. Аммо, қанчалик қийналмайлик, қанчалик ҳаётнинг синовларига дуч келмайлик оналаримиздан яширавериш керак.

Мардон паразитга ўхшаб боласини памперси тугаб қолса ҳам онасига дийдиё қилиб, онасини қаритадиган, ғамга солиб қўядиганлардан бўлмайлик!
Оналаримизга фақат яхши гапларни етказайлик!

Ўзим ёзган шиғирни ўзим овозга солиб, ўзим басталаб, ўзим монтаж қилиб, ўзим шантаж қилдим) Эшитиб кўринг! Баъзида соғинч қалбларни ларзага солади...

Онаси борлар онангизни умрлари узоқ бўлсин. Ўтганларни жойлари жаннатдан бўлган бўлсин, Илоҳим!

Баҳодир ИСКАНДАРОВ!
23.03.2025, 17:03
t.me/bahodiriskandarov/693
ЯПОНЛАРНИНГ УЗОҚ ЯШАШ СИРИНИ ТОПДИМ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Шу десангиз, Японларнинг узоқ яшаши мени ҳар доим таажубга солади. Биздаги 50 ёш одам билан Японлардаги 70 ёш одам ҳатти-ҳаракатлари, ташқи кўриниши бир хилдек туюлаверади. Аёлларнинг ҳам эркакларнинг ёш кўринишига қойил қолмасдан илож йўқ. Бирорта "пучина-пучун" Япон қизга гап отишга ҳам қўрқасиз) Миндей пасспортини очиб қарасангиз, 58 га кирган аёл 25 ёшли қизга ўхшаб кўриниб тураверади-да)

Бунинг сабабларини ўрганишга кўп ҳаракат қилиб кўрганман. Об-ҳавоси, маиший муаммоларнинг камлиги, тиббиёт илғорлиги ва шунга ўхшаган кўп гапларни гаплашганмиз. Аммо, мен бугун сизларга топиб келганим- ЯПОНЧА ШИЛДИР ШЎРВА. Бир нечта докторнинг ва кўплаб Японларнинг айтишига қараганда, ана шу шилдир шўрвалар Японларнинг узоқ умр кўришининг асосий сабабларидан экан. Япон шифокорларининг айтишича, овқат билан ичиладиган шўрва- ичак, ошқозонга фойдали бўлиб, кўп касалликларни олди олинармуш)

Келинг, ана шу шилдир шўрвалар ҳақида сизга айтиб берай. Японлар эрталаб ҳам, тушликда ҳам, кечки овқатда ҳам шўрва ичишади. Шўрва ичганда ҳам биздаги шўрваларга ўхшаб ичи тўла гўшт-у, картошка-ю, сабзавотлар солинган, КАТТА КОСАГА СОЛИНГАН уни ҳам патирлар билан патирлатиб еб, нафас олишга қийналиб шу туриш ухлаб юборадиган шўрва эмас))

Кичкинагина, биздаги пиёладек келадиган идишга солинган шўрвача. Бу шўрвачаларнинг тури жуда ҳам кўп. Энг машхури- МИСО ШИРУ ( Денгиз ўтларидан солиб қайнатилган шўрва). Ичида 5-6 та денгиз ўти ва суюқ шўрвадан бошқа ҳеч нарса йўқ. Расмга қаранг-да, чап ва ўнг қулоғимнинг ёнида турган шилдир шўрва- "Мисо" дейилади. Эрталаб, туш, кечки овқатда шу шўрвадан бир пиёла ичиб бошқа овқатларни ейишади.

"Уларда денгиз бор экан, биз қаердан топамиз?" дейишга шошилманг. Японларнинг шўрвалари фақат денгиз ўтининг шўрваси эмас. Карам шўрва, сабзавот шўрва, қўзиқорин шўрва, маккажўхори шўрва ва шунга ўхшаган минглаган шўрвалар. Менга энг ёққани- Маккажўхори шўрва. Расмда ўнг қўлим томонда турибди) Маккажўхорини майдалаб, қайнатилиб пиширилади. Ҳар овқатдан олдин бир пиёлачани урасиз ва менга ўхшаб- ОЗҒИН, ЧИРОЙЛИ, СОҒЛОМ ВА ЧЕРЕЧЧУР КЕЛИШГАН БЎЛИБ ЮРАВЕРАСИЗ.

Шунақа гаплар. Бир социолог устозим бор. Ўша устоз билан "Японларнинг узоқ яшаши" ҳақида кичик мустақил тадқиқот қилмоқчиман десам, "Назарий эмас, амалий қилиб кўришинг керак. Шунда ишончли чиқади" дейди. Маслаҳатингиздан ўргилай деб қўйдим ичимда. Негаки, бу мавзуни амалиётда синаб кўришим учун ўзим 100 йил яшаб кўрсатиб беришим керакми? ) Майли, устознинг сазаси ўлмасин. Амалиётда синаб кўрамиз. Мен сизлар учун 100 га кириб бераман. Сизлар ҳам мен юзга киргунимча яшаб берасизлар. Натижасини бирга муҳокама қиламиз) Барчаларингизга узоқ умр тилайман. Мен 100 га киргунимча кетиб қолишлар бўлмасин а?

Баҳодир Ниппоний - Яхши кунларда сиз билан бирга. Дорихоналардан сўранг)

🌐Telegram🌐Facebook
🌐Instagram🌐You tube
23.03.2025, 07:44
t.me/bahodiriskandarov/692
АВТОҲАЛОКАТЛАРГА ЯПОНЧА ЕЧИМ!

Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар! Биздаги автоҳалокатлар, йўллар ёмонлиги, ҳайдовчилик маданияти кабилар- мени энг кўп ўйлантирадиган муаммолардан.

Шу автоҳалокатларга қарши курашиш учун Японлар жуда кўп йўлларни ўйлаб топишган. Шулардан бирини видеода таништираман. Нима деб ўйлайсиз? Бизда иш берадими бу тизим?

Баҳодир ИСКАНДАРОВ✅

🌐Telegram🌐Facebook
🌐Instagram🌐You tube
22.03.2025, 16:44
t.me/bahodiriskandarov/691
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДАГИ ХАТОЛАР!

Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар.

Менга шахсийдан кўп савол келади: "Баҳодиржон, фарзандимизга қандай касб танласак экан? Ўзимга ўхшаган буғалтер бўл десам, хоҳламаябди" мазмунида.

Шундай саволлар билан мурожаат қилаётган инсонларга : Келиб-келиб мендан ҳам сўрайсизми? Мана, мана бу ерда замонамизнинг етук олими, Диний соҳамизнинг ИБН СИНОЛАРИДАН бири бўлган, устоз ҲАСАНХОН ЯҲЁ АБДУЛМАЖИДнинг ажойиб маслаҳатлари бор. Шуни эшитиб олинг дегим келади.

Устознинг фикрларига 100 да 100 қўшиламан. Биздаги катта урфга кирган касблар - Ҳамма прокурор бўлиши, ҳамма доктор бўлиши шарт эмас. Замон ўзгараябди. Замонавий касбларнинг даври келаябди. Фарзандингизга ўзингизга ёққан касбни эмас, ўзининг қобиляти ва қизиқиши бор касбга йўналтирсангиз моддий томондан ҳам бошқа томондан манфаатли бўлади. Хорижий тиллар, компютер дегандек ёки, социолог бўлсин) Бундан кейин дунёнинг ҳар бир бурчагида жамиятшуносликка талаб кучаяди)

"Замонавий касбларни ўргатишим керак экан. Бизнинг даврда тик-токчиларни ошиғи олчи эди" деб, ТИК-ТОКчиларни сонини биттага кўпайтирманг, тағин) Жамиятга фойдали, замонавий касблар ҳақида гап этаябди)

Барчаларингизни фарзандларингиз илмли, омадли, жамиятга, икки дунёнгизга нафи тегадиганлардан бўлсин!

Тўлиқ кўрмоқчи бўлсангиз, машетга келаверасиз👇

https://youtu.be/gniFzrsmURM?si=Az7UfrPWMJ_xTb2W
22.03.2025, 07:44
t.me/bahodiriskandarov/690
ЯХШИ АДВОКАТ БОРМИ? ҲУҚУҚЛАРИМНИ ПОЙМОЛ ҚИЛИШДИ!

Ассалому алайкум, ҳазил-мутойибани тушунадиган, аслзода ўқирманлар.

Шу десангиз, йигит кишини хушбичим бўлиши жуда қийин экан. Мен бу хушбичимлик, бу истара, бу камерабашара билан не-не қийинчиликларга дуч келмадимеее. Гапириб берсам кўзингизга ёш келиб кетади))
Японияда ҳам Япон қизларининг еб қўйгудек қарашидан тўйиб кетганман. Сиз буни қаерданам билардингиз, эй хунуккина Мардонбой)

Хуллас денг, бугун ишдан қайтсам, уйда жанжалча бошланди-ку. "Нима эмиш, мени иккинчи оилам бор эмиш?" Қаердан келди бу гап десам, телеграмда, фаcебоокда кўпчилик "Баҳодир Ниппоний ниманидир рекламасида расмга тушибди. Тошкентдаги бир нечта жойларда оиласи билан расми қўйилибди" деб изоҳ ёзишибди-да. Қани энди бу расмдаги одам мен эмаслигимни, ёнидаги аёл-у, болаларни танимаслигимни исботлаб беролсам!

Хуллас, бир яхши адвокат излаябман. Қайсидир амалдорни танқид қилсангиз, "Ишчанлик обрусига путур етказди" деб малакалаб юборишади-ку. Шунга ўхшаб, сиз расмда кўриб турган актёр ҳам менинг ЭРЧАНЛИК ОБРУЙИМГА ПУТУР ЕТКАЗДИ) Яхши, малакали адвокат топиб, судга мурожаат қилиб, ана шу актёрдан маънавий ва моддий зарарни ундиришим керак. Ахир, мендек камерабашара инсонга ўхшашликка нима ҳаққи бор? Менинг ҳуқуқларимчи? Адолатли судлар қаерга қараябди? ЭРЧАНЛИК ОБРУЙИМНИ тиклашни талаб қиламан)

Майли, ҳозирча барчаларингизга яхши кайфият тилайман.

Хурмат билан, Баҳодир ЭРЧАН)

Баҳодир ИСКАНДАРОВ✅

🌐Telegram🌐Facebook
🌐Instagram🌐You tube
21.03.2025, 18:01
t.me/bahodiriskandarov/689
ЯПОНИЯДА АЯНЧЛИ ТЕРРОР!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Сиз расмда турган инсон - ШОКО АСАҲАРА бўлади.
1955-йилда Кумамото вилоятининг, Ятсуширо қишлоғида камбағал фермер хонадонида дунёга келган. "Гўдаккина дубаи-пубайларда, шайх-пайхни уйида туғилсанг бўлмасмиди" дейдиган даражада қийинчиликда ўсган. Камига, бир кўзи ожиз бўлиб, йиллар давомида иккинчи кўзи ҳам деярли кўрмайдиган бўлиб қолган. Кўзи ожизлар мактабида ўқиб, кейин Япониядаги 1- рақамли университет ТОКИО университетига топширган. Аммо, кира олмаган. Кейин, санъат университетига ўқишга кириб уни ҳам ташлаб кетган. Чунки...

Шоко Асаҳара, 1984-йилда АУМ ШИНРИКЁ деган янги динга асос солади ва ўзини "ПАЙҒАМБАР" деб эълон қилади. Янги динни БУДДИЗМ, ҲИНДУИЗМ, ХРИСТИАН каби динлардан ўзига ёққан жойларини олиб, микс дин яратади. Ўзининг шиорлари, китоблари, чақириқларини бошлайди. Жуда кўпчилик унга эргашишни бошлайди. Нафақат, Японияда Россияда, Европада, ҳаттоки Қозоғистонда ҳам у сектанинг тарафдорлари пайдо бўлади.

Япониядаги минглаган ёшлар Шоко Асаҳарага эргашишни бошлайди. Айниқса, ёшлар. Универститет талабалари ва қизлар. Уларнинг сектасида катта-катта биолог олимлар, химик олимлар ҳам фаолиятини бошлашади. Катта кучга эга бўлган бу жамоа- уларга қарши бўлганларни битталаб ўлдириб, цемент аралаштирадиган камазнинг ичига солиб ёқиб юборишган. СЕКТАНИНГ ОЛИМЛАРИ одамларни қириш учун ҳар-хил кашфиётлар қилишган.

Бу секта жуда кўп жиноятлар содир қилишди. Энг дахшати- 1995-йилнинг 20-мартида ТОКИОНИНГ бир нечта бекатларида СЕКТАНИНГ ОЛИМЛАРИ томонидан яратилган газ орқали 1000 дан ошиқ инсоннинг касалманд қилишди. 13 киши воқеа жойида вафот этди. 100 га яқин инсонлар кейинчалик вафот этишди. 20-МАРТ ЯПОНЛАР УЧУН МУДҲИШ КУН БЎЛИБ ТАРИХГА МУҲРЛАНДИ.

Бу одамнинг мақсади нима бўлган десангиз, ҲИТЛЕРнинг мақсадига ўхшаб кетадиган мақсад бўлган дейишади. Шоко Асаҳарага ўлим ҳукми ўқилиб, 2018 йили бу дунёни тарк этади.

Шунақа гаплар, азизлар. Бу кир дунёнинг кир кучлари бизнинг пок миямизга ёлғон ахборотлар беришни касб қилиб олишди-да. Биз билмаган, эшитмаган жуда кўп террорлар мусулмон бўлмаганлар томонидан амалга оширилган ва оширилаябди. Афсус..

Хуллас, Бизнинг қишлоқдаги Мардонаҳон момонинг тили билан айтганда: "Дунёдаги барча ёмонларнинг қирғинига қирғий кесин. Бутун дунёда доимо тинчлик бўсин. Террорни номи ўчсин!"

Баҳодир ИСКАНДАРОВ✅

🌐Telegram🌐Facebook
🌐Instagram🌐You tube
21.03.2025, 08:05
t.me/bahodiriskandarov/688
АЛДАШНИ БАС ҚИЛИНГ!

Ассалому алайкум, аслзода, насл-насаби тоза, самимий, устоз ўқирманлар. Саломатмисиз?
"Ёлғончи оналар"дан кун борми ўзи?
"Яхшиман, ҳавотир олма", деб алдайди...
"Пулим бор", деб алдайди...
"Сен егин, мен тўқман!" деб алдайди...
"Оғримаяпти, ҳозир ўтиб кетади" деб алдайди...
Энг аламлиси: "Болаларим яхши!" деб алдайди...

Яқинда "Оналар ҳам алдайди" деб номланган китобни ўқиб тугатдим. Шу ҳақида қисқача гапириб бермоқчиман. Ўткир Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари" асарини лоф-қофи билан 100 мартадан кўп ўқиганман. Ҳар ўқиганимда бошқача маънолар кашф этаман. "Оналар ҳам алдайди" китоби ана шундай китоблардан бири бўлибди.

Ушбу китоб ҳар бир фарзандни оналикнинг қадри, қиймати, юки, шарафи билан юзлаштиради. Волидаси ҳаёт бўлганларга уларнинг ғанимат эканликларини яна бир бор эслатса, онасизларга ҳайрли амаллар орқали оналарига яхшилик қилишлари мумкинлигини таʼкидлайди.


Китобдаги ушбу мисралар юрагимни гўшт қиймалагичдан ўтказгандек бўлди:

“Катта бўлиб англадимки, онамнинг қаттиққўлликлари муҳаббат экан, ғазаблари муҳаббат экан, жазолари муҳаббат экан, қайтариқлари муҳаббат экан.
Онамнинг муҳаббатларигина муҳаббат экан”.

Хуллас, ажойиб китоб экан. Қолганини ўзингиз ўқиб олинг) Тилим ёмон, "Ҳа" десангиз ҳаммасини айтиб қўйишим мумкин. Айтиб қўйиб, нашриётдан балога қолмай тағин) Муаллифга, "ТАСКИН КИТОБЛАР" га гўзал асар учун ташаккур! Болаларингизни ота-онага муҳаббатли бўлиб ўсишида китобдек манфаатлиси бўлмаса керак. Гап-гаштакнинг пулидан озгинаси ажратиб китоб олиб беринг)

"Ниппоний ҳам рекламага ўтиб кетди" дейдиган бизнинг қишлоқдаги Мардонбойга ўхшаган кўмирқалбларга айтар сўзим: Ҳа, жамиятимизнинг китобга меҳрини ошириш учун керак бўлса, домларнинг орасида "Сут келди, қатиииииииииииқ" дейдиганларга ўхшаб, Китоб келди. "Оналар доим алдайди" деган серқаймоқ китоб келди. Сув қўшилмаган тоза китоб" деб ҳам бақиришга тайёрман. Баҳодир сутпурушга ўхшаб, Баҳодир Китобпуруш деб лақаб қўйишса ҳам розиман)

Баҳодир Ниппоний- яхши кунларда сиз билан бирга. Дорихоналардан сўранг)
"Оналар ҳам алдайди" китобини эса- @TaskinKitoblar дан сўранг! Китобни ўқиб келингизлар-да, кейин савол-жавоб қиламиз)

Китобга буюртма бериш учун👉@TaskinKitob
19.03.2025, 15:48
t.me/bahodiriskandarov/687
Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар. Японияда бугун эрталабдан ажойиб қор ёғаябди. Шуни сизларга ҳам улашмоқ истайди, бу суюқ кангул)

Шунақа қор ёққан пайтлари Японлар "Сизларда ҳам қор ёғадими?" деб ажойиб савол беришади-да. Улар ўйлашадики, қор фақат Японияда ёғади)

Шундай пайтларда, мен ҳар доим:
"Биз тарафларда шундай ажойиб қор ёғадики, кўрсангиз, қор кўрганим ёлғон деб қоласиз" дейман.

Эсларингиздами? 1968 йилда 1 метрга яқин қор ёққан эди. Дарвозамиз очилмай қолиб, 3 кун кўчага чиқолмай қолган эдик. 2008 йилда ҳам тизза бўйи қор ёққан эди. Ўша даврларнинг одамлари ҳам, табиати ҳам яхши эди)

"2008 йилни майли кўргандирсан, 1968 йилни қаердан олиб гапираябсан зумраша?" дедингизми? Шошмай туринг. Бизда ҳам бувижонларимиз бор эшитганмиз-да, ҳай)

Барчангизга яхши кайфият тилайман!

Баҳодир Ниппоний
19.03.2025, 08:02
t.me/bahodiriskandarov/686
​​Шиғирларимдан ҳам ўқиб туринг, баъзида)

Япон
халқи гул кўришга кетар шоша,
Мен ҳам бориб сурат олдим ҳавас билан,
Мен нотавон ҳеч суратга тушмабман-а,
Ўзимизнинг қишлоқдаги гилос билан!

Бундан буён юртга қайтиш санасини,
Ҳисоблаш-у айириш-у, қўшиш бўлар,
Юртга қайтсам энг биринчи қилар ишим,
Гилос билан суратларга тушиш бўлар..

Баҳодир Ниппоний!
18.03.2025, 08:20
t.me/bahodiriskandarov/685
Минглаб китобларни варақлашга эриняпсизми? Унда буюк жумлаларни улашувчи каналга обуна бўлинг:

• Фикрлар
• Таҳлиллар
• Иқтибослар
• Мулоҳазалар
• Рамазоний тавсиялар: 👉 Ўқинг

Аъзо бўлинг ва ривожланинг👉 @konspektor

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!
18.03.2025, 03:02
t.me/bahodiriskandarov/684
Минглаб китобларни варақлашга эриняпсизми? Унда буюк жумлаларни улашувчи каналга обуна бўлинг:

• Фикрлар
• Таҳлиллар
• Иқтибослар
• Мулоҳазалар
• Рамазоний тавсиялар: 👉 Ўқинг

Аъзо бўлинг ва ривожланинг👉 @konspektor

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!
18.03.2025, 03:01
t.me/bahodiriskandarov/683
ЯПОНГА ТУРМУШГА ЧИҚҚАН ҚИЗ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ ҚИЛАМИЗ!

Ассалому алайкум, насл-у насаби тоза, самимий, истараси иссиқ ўқирманлар. Шу десангиз, "Японга турмушга чиқиб пушаймон бўлган қиз"ни интервьюга кўндирдик. Мен расмда Фужига қараб тескари тушганимдек, у қиз билан ҳам Фужи усулида интервью қиламиз)

Олдиндан айтиб қўяй: У қиз тўсатдан интервьюни рад қилиб қолиши, мен ҳам вақти бемалол, ҳаётини блоггерликка бағишлаган блоггер эмаслигимни ҳисобга олиб, "Интервью қани, Интервью қани" деб ниқтайверишлар бўлмасин) Кечаги постимдаги қиз ҳолва экан. У қиздан ташқари 3 та Ўзбек қизимиз "Алдангани. Пушаймонлиги" тўғрисида ёзишди. Насиб этса, улар ҳақида ҳам ёзаман. Фақат, ҳозир эмас. Кечаги постим роса ҳайп бўлиб, 500 мингдан ошиқ ўқилиб, 1000 га яқин улашилиб, шахсийда, изоҳларда ҳамма жой ёниб кетибди. Ҳайпда, уруш-жанжалда, бақир-чақирнинг ичида юриш табиатимга тўғри келмайди. Шунинг учун пок қалбимни қийнамай, озгина вақт берсангиз, бирин-кетин ёритаман. Онониб кетай сизлардан!

Келинг ,яхшиси сизларга Японларнинг, кун, ой, йиллари ҳақида айтиб бераман) Япон тилини ўрганиб, энг хурмат қилган жиҳатларимдан биттаси- Японларнинг она тилига нисбатан хурмати бўлган. Энг қизиғи- оддийликка урғу беришган.

Буни биргина ҳафта кунларида ҳам сезишингиз мумкин. Келинг, ҳафта кунларини қараб чиқамиз:
Душанба- 月(Гетсу) - Ой куни.
Сешанба- 火(Ка) - Олов куни.
Чоршанба- 水(Суи)- Сув куни.
Пайшанба- 木( Моку) -Дарахт куни.
Жума- 金(Кин) - Тилла, пул куни.
Шанба- 土(До) - Тупроқ куни.
Якшанба- ( Ничи)- Қуёш куни. Ажойиб а? "Фалончи, ой куни бўшмисиз?" десангиз, "Йўқ, яхшиси тупроқ куни кўриша қолайлик" деса, ҳааайт жонингдан. Оддийлик яхши-да, барибир.

Японларда ой номларини ҳам жуда оддий айтишади. Худди биздагидек осмондаги ой, ой номларини ҳисобланади. Ўша ойнинг ёнига 1 дан 12 гача қўйиб ой номларини тузишган. Масалан, 1 月Январ, 2 月 Феврал. Сиз билан мен Туркий халқ бўла туриб, тилимиз келишмаса ҳам "Октабрми? Октябрми? Апрелда, юмшатиш белгиси борми, йўқми" деб қийналиб юришимиз керак)

Бизда ҳам олдинлари "Кунқизар, Кунёнар, Домизлиқ, Ўрим, Қозон" каби ой номлари бўлган. Бизнинг қишлоқда ҳам куз фаслини "Тиромо" дейишар эди. Аммо, ҳозир ўзидан замонавий ясаб олганларга айтсангиз, кулади. Фикримча, қанчалик қулоғимизга ғализ эшитилмасин Японларга ўхшаб, ота-бобомиз ишлатган сўзларни ишлатаверишимиз керак. Бориб-бориб қулоқ ўрганади. Керак бўлса, "Тешавой"ни замонавийлаштириб, бошқа миллатлар учун ажойиб сўзга айлантиришимиз керак. Японларнинг дунёга машхур "ТОЙОТА" сини сўзма-сўз таржима қилсангиз, "Хосилдор шолипоя" бўлиб ётибди))

Хуллас, шунақа гаплар. Миямизни ошиқ-мошиғини тез-тез мойлаб турайлик дўстлар. Шунда ғийқ-ғийқ деган овоз чиқмай, яхши ишлайди. Мия китоб билан мойланади. Масалан, мен кеча "Оналар доим алдайди" деган китобни бошладим. Ўқиб тугатсам, батафсил ёзаман. Сизлар билан олов кунида кўришгунча. Оловдек ёниб юрингизлар)

Хурмат билан,
Баҳодир Ниппоний)
17.03.2025, 15:53
t.me/bahodiriskandarov/682
18+ ХИТОЙЛИКЛАРГА ЭРГА ТЕГАЁТГАНЛАР!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Охирги пайтларда, Хитойликлар билан, бошқа миллат вакиллари билан турмуш қураётган ўзимизнинг аёллар ҳақидаги гаплар роса болалади. Шу мавзу ҳақида ёзмоқ истайди, бу суюқ кангул)

Шу десангиз, Японияда яшаб ХИТОЙ, КОРЕЙС, ЯПОН, каби миллатларни кузатиб шуни айтаманки, улар билан турмуш қуриш хато! Нафақат хато "Черезчур, черезнемогу" хато! Келинг, бунинг реал сабабларини келтириб ўтаман.

Биринчидан, Хитой, Корейс, Япон каби миллатнинг эркаклари Ўзбек қизларига уйланиш истагининг асосий сабаби - ўз миллатидаги аёлларнинг кучлилигида. Яъни, у Хитой, Корейс, Япон ўз миллатидаги аёлга уйланса, ҚУЛ бўлади. Бир оғиз гапи ўтмайди. Ўла-ўлгунича гап эшитиб ўтиб кетишга мажбур бўлади. Ойликларигача тортиб олиб, КУЧУКДАН кейинги ўринга тушириб қўяди. Ҳаттоки, тўшакка ҳам чақира олмайди, хотинини.

Энди, бундай травмаларни бошидан ўтказаётган эркаклар, кўзи билан кўриб юрган эркаклар, ҳов нарироғда "Итоаткор, иқтисодий қийинчиликка учраган, виза билан тилини қисиш имкони бўлган аёллар" борлигини билиб қолди. Нима қилади? Уйланади-да. Эркаклигини тили қисиқ аёлларга кўрсатишга ҳаракат қилади. Ғинг деёлмайдиган текин қул кимга ёқмайди?
Буни устига, нармални эркак, ўз карераси, ўз ҳаётини қура олган эркак аллақачон ўз миллатдоши билан бахтли. Жамиятда қабул қилинмаган, омадсиз бир соссиқ чол билан турмуш қуришни қабул қила олсангиз, билмадим.

Энди, ўзимизнинг эркакларнинг "Расво"лигидан қочиб, пул илинжида, яхши ҳаёт илинжида чет-эллик эркаклар билан турмуш қураётган аёллар, ҳақиқатда кўзлаган мақсадига эришадими?

Эришмайди. Иқтисодий томондан ҳеч қандай фойда топа олмайди. Топган пули Корея, Япония, Хитойдаги рўзғоридан ошмай юраверади. У эркаклар хорижлик аёлларни шунчаки, "Текин фохиша сифатида кўриб" инсониятнинг ақлига сиғмайдиган жирканч ишлар қилишганлари ҳақида минглаган материаллар бор. Қисқаси, хор қилишади. Устидан ёзаман десангиз, хорижлик бўлганингиз учун жамиятдаги энг кучсиз қатламсиз! Бирга ўқиб, бирга ишлаб, неча йиллардир бир-бирини қадриятларини қабул қилиб, кузатиб турмуш қурганлар бошқа масала!

Япониядаги Руслар гурухида, деярли ҳар куни "Япон эрим болаларимни олиб қўйди", "Пасспортимни олиб қўйди" , "Ўта жирканч ишларга мажбурлаябди" "политцияга айтсам, полиция менга қулоқ ҳам солмаябди" каби гапларни эшитасиз. Шахсан ўзимга Япон билан турмуш қуриб, "Хор бўлгани. Минг пушаймонда!" эканлиги ҳақида гапириб берган Ўзбек қиз бор. Рози бўлса, интервью ташкиллаштираман!

Умуман, ўз миллатидан бошқа миллатга қизиқиш ҳамма жойда бор. Япон қизлар ҳам, "Япон эркаклари бўлмайди. Чет-эллик билан турмуш қурмоқчиман!" деб қолишади. Аммо, бу нотўғри фикр. Бизда эркаклардан азият чекаётган аёллар бўлишса, бошқа миллатга эрга тегиш эмас, ўғилларимизни, йигитларимизни тарбиялаш орқали муаммога ечим топишимиз керак.

Хулосайи калом, хурматли сингиллар, инстаграмдаги "Карис эрим", "Хитой эрим" деб ҳашаматли ҳаётни кўрсатишга уринаётган, аммо ҳаёти пароканда бўлиб, бахтсизлигини айтишга ғурури йўл қўймаётган аёлларнинг гапларига ишонманг. Велай агар, бахтли ва бой бўлиш имконияти жуда паст! Аҳмақларнинг гапига ишониб, гулдек ҳаётингизни бузиб қўйманг! Ўзимизнинг Ўзбеклардан, ўзимизнинг мусулмонлардан қўймасин! Ўқимишли, зиёли, тақводор, тутуруқли оиладан чиққан йигитларимиз жуда кўп! Барчаларингизга бахт тилайман!

Баҳодир Ниппоний)
15.03.2025, 07:36
t.me/bahodiriskandarov/681
ЯПОН ҚИЗЛАРГА УЙЛАНМОҚЧИМИСИЗ, РЎЙҲАТДАН ЎТИНГ)

Ассалому алайкум аслзода ўқирманлар. Келинг, бугун бир кайфиятингизни кўтарай!
Хабарингиз бор Японияда аҳоли инқирози кузатилаябди. Япон эркаклари оила қуришни хоҳлашмаётгани учун, Япон қизлар норози бўлаябди ва 10 миллионга яқин Япон қиз ўзларига турмуш ўртоқ излаб ҳукумат порталига ариза ташлашган.

Ҳукумат ҳам Япониядаги аҳоли инқирозига бархам бериш учун катта маблағ ажратиб чет элдан эркакларни жалб қилишмоқчи. Чет элдаги эркаклардан талаб қилинадиган нарса - махсус сайтдан "Япон қизга уйланиш истагингингиз борлигини билдириб ариза қолдирасиз ва 3*4 расмингизни юборасиз". Узоғи билан бир ойда сизни Японияга таклиф қилишади ва бир қанча қизлар ичидан ўзингизга маъқулини танлаб никоҳдан ўтасиз. Тўй харажатларини давлат қоплаб беради ва тўйдан кейинги харажатлар учун 10 минг долларга яқин пул ажратилади. Энг асосийси, сиз ДУНЁНИНГ энг кучли пасспорти бўлган, 193 давлатга визасиз бориш имкони бўлган ЯПОН ПАССПОРТИГА дарҳол эга бўласиз. Сиз фақат шу аёл билан яшаб, фарзанд орттирсангиз бўлди.

Энди, оҳҳо-оҳҳо қилиб юталиб, гапнинг жиддийсини айтадиган бўлсам, мен тепада ёзган уйдирмани, кеча бир йигит ишонч билан ёзиб юборибди менга. "Юғе, ўйлаб гапираябсизми? Шу гапни ким ўйлаб чиқарган бўлса ҳам, момосини мойкалтагини епти. Бўлмаган гап" десам ҳам, уриб енгаябди. Майли, нима ҳам деймиз, ажойиб хаёлпараст укамизга бахт тилаб қоламиз)

Энди, ўзимизнинг аслзодалар билан дилдан гаплашадиган бўлсак, Япон қизлари билан турмуш қуриш осон эмас. Ҳа, десангиз ма деб тегиб кетаверишмайди. Бунинг устига, Японлар бошқа чет элликлардан фарқли равишда хорижликларга унчалик ҳам очиқ эмас. Доимо шубҳада қарашади. Япон қизларга уйланиш - худди ўзимиздагидек! Куёв велгур қизни ҳам, қизнинг ота-онасини ҳам ишонтира олиши керак. Ялангоёқ, ўқимаган, тайинли иши йўқ, шўртумшуққа Японлар ҳам қиз бермайди. Ўзим шахсан танийдиган 2-3 та Ўзбек йигити Япон қизга уйланган. Ота-онасини ишонтириб, ўқиб, тайинли ишга киришгандан кейин, потенциали борлигини билишгандан кейин розилик беришган.

Умуман олганда, Япон қизларга уйланишга қарши эмасман. Динимизни қабул қилишса, ақлли, тутуруқли қиз бўлса муаммо йўқ. Аммо, Ўзбек билан Ўзбек эри-хотин тил топиша олмайдиган бир замонда, умуман бошқа тил, бошқа қадриятдаги инсон билан турмуш қуриб яшаб кетиш осон эмас.

Тинчгина, ўзимизникиларга уйланаверинг) Ўзбек қизларининг ўхшаши йўқ. Дунёнинг ҳеч қайси бурчагидан ўзимизнинг қизлардек, қизларни топа олмайсиз)

Рўйхатдан ўтиш учун, шу ерга босинг👇
https://t.me/BahodirIskandarov

Баҳодир Ниппоний)
14.03.2025, 07:29
t.me/bahodiriskandarov/680
ЯПОНИЯДА ДАХШАТЛИ ЗИЛЗИЛА!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Анча йиллар олдин, Гўзал опа деган ўқитувчи бўлиб ишлайдиган бир онахон менга қўнғироқ қилиб: "Баҳодиржон, фалончи акангиз Японияда ўқийди биласиз. Бугун Японияда дахшатли зилзила бўлибди. Умуман боғлана олмаябман. Умумий танишимиз бўлган фалончидан бир суриштириб беринг. Юрагим музлаб қолган. Ўлиб қоламан" деб йиғлаб гапирдилар.

Ўша куни тириклайин "ўлган" оналар кўп эди. Бундан роппа-роса 14 йил-у 2 кун олдин, яъни март ойининг 11-санасида, Япония тарихидаги энг кучли, магнитуда 9 даражасидаги зилзила содир бўлган эди. Тоғорадаги сувни тасаввур қилинг. Туртиб юбордингиз, кучли силкиниш оқибатида тоғоранинг ичидаги сувнинг маълум қисми шиддат билан тўкилди. Худди шундай, кучли силкиниш оқибатида денгизнинг суви Япония ҳудудининг маълум қисмларига жуда катта куч билан оқиб кетди. Бунинг номи- СУНАМИ.

Бирданига иккита катта офатни бошидан кечирган Японларни тез орада учинчи офат ҳам кутиб турар эди. Зилзила ва Сунами оқибатида содир бўлган АТОМ электр станциясидаги портлаш. Бир кундаги 3 та катта офат Японларга оғирлик қилди ва Япон жамиятидаги энг мудҳиш кун дея тарихга муҳрланди. 3/11!

Ҳар йили 3/11 санаси Японлар учун мотам куни ҳисобланади. Тв, Радио, ОАВ, одамлар ҳамма шу ҳақида гапиришади. 3/11 да 16000 га яқин инсон вафот этган. 3000 га яқин одам бедарак йўқолган. Бир неча юз минглаб одамлар уйсиз қолишган.

Ўша воқеалар бўлган пайтда, мардонавор Япон халқи бутун дунёга сабр-бардошларини кўрсатиб қўйишган эди. Мафияларидан тортиб, ўғриси-ю, тўғрисигача ёрдамга ошиқишган ва яна қайта оёққа туришган эди. Қойилотун қойилун. Мен 3/11 воқеалари ҳақида Японлар билан гаплашсам, жуда таъсирланаман. Айниқса, 14 йилдан бери сув остига шўнғиб, қизининг мурдасини излаётган Япон отанинг интервюсидан жуда таъсирланганман. 3/11 воқеалари ҳақида ушбу шиғирни ёзган эдим.

Сабрни ўрганса бўлади дунё,
Минглаб талофотлар кўрган Япондан,
Иймондан хабари йўқкуя, аммо,
Инсоф нелигини ўрган Япондан!

Японияда тез-тез зилзилалар бўлиши, яқин келажакда бундан ҳам катта зилзилалар бўлиши кутиб юрган Японларни нега "Уй, тўй, Машина" деган васвасалардан, маиший муаммолардан йироқлигини тушунгандек бўламан.

Шунақа гаплар, азизлар. Аллоҳга шукрки, бизнинг диёрларда бундай хавф-хатарлар камроқ. Ҳар куни зилзиладан хавотирда яшаш қийин, мен сизга айтсам. Ўзимга қолса, бир кун ҳам Японияда яшамас эдим. Нафс ўлгур чатағда))

Илоҳим, она ватанимизни, Японларни, бутун ер шарини табий офатлардан ўзи асрасин! Айтганча, Гўзал опанинг ўғиллари соғ-саломат эди. Ҳозир ҳам жавлон уриб юрибдилар!

Баҳодир Ниппоний)
13.03.2025, 10:23
t.me/bahodiriskandarov/679
ҚИЗ ТУҒСАНГИЗ...

Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар. Мен ёзган шиғирни ажойиб қилиб қўшиқ қилишибди.

Охирги пайтларда эркак қўшиқчиларни овози ингичкалашиб кетиб, одамни ғашини келтириб баданни товуқ бадан қилиб юбораябди))

Аммо, бу укамиз ҳақиқий эркак овозли хофиз-Дилмурод Шер бўладилар! Керакли мавзуларни топа оладиган, фавқулотда истеъдодли йигит! Қўшиқни эшитиб кўринг ва бахо беринг!

Онаси йўқлар онажонингизни ҳақларига битта дуо қилиб қўйинг. Онаси борлар "Онажон сизни яхши кўраман" деб айтиб қўйинг. Хурсанд бўлишади!

Ўзим бошлаб берай: Аяжон, сизни яхши кўраман!

Баҳодир Ниппоний
12.03.2025, 15:28
t.me/bahodiriskandarov/678
ИККИТА ҚИЙИН ТАНЛОВ!

Ассалому алайкум, аслзода, палаги тоза, самимий ўқирманлар.
Шу десангиз, бугун бири Лондонда туриб Ғарбни қўлга олган, иккинчиси Токиода туриб Шарқни қўлга олган икки аслзода Ўзбек- Ibrat Safo ва Баҳодир Жафолар Токиода кўришишди) Бир нарсани аниқ айта оламанки, мен билан чирой масаласида бахслаша оладиган камсонли инсонлардан бири- Ибрат Сафо бўладилар)

Ҳазилдан ташқари, бундан 3 ойларча олдин, Ибрат сафо акамиз : "Баҳодиржон, сизнинг ёзганларингизни севиб ўқийман. Сиз адабиётдаги феномен инсонлардансиз. Японияга бориб, сиз билан интервью қилмай қайтсам, ўзимни кечира олмайман!" дедилар. Мен ҳам "Ака, аксинча мен сизнинг мухлисингизман-ку. Сиздек инсонлар билан кўришиш насиб этсин!" дедим. Интервью кунини белгиладик. Ўша кун бугун эди. Токиодаги Ҳалал Сакура деган Ўзбек ошхонасида ифторликни қилиб, интервьючани қилдик.

Энди, бизнинг қишлоқдаги елкасига урсангиз иштони тушиб кетадиган аммо, ҳеч кимни менсимайдиган Мардон палакмурдага Ибрат Сафо акамизни озгина таништириб кетай. Бугун, Ибрат Сафо акамиз билан суҳбатлашиб шуни англадимки, чорак аср умри журналистикада ўтган, Журналистикада суяги қотган, аслзода журналистлардан эканлар.

Ўзбекларни, Ўзбекистонни ҳадеб танқид қилавермайдиган, 30 йилга яқин чет давлатда яшасада, ўзлигини, ўз қадриятларини йўқотмаган камсонли инсонлардан эканлар. Фикрлаш доираси, профессионализм ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Ажойиб сухбат учун ташаккур, Ибрат Сафо, ака!

Ёшликда хато қилсак, оналаримиз иккита қийин танлов берар эди-ку. "Бу айбинг учун шапалоқ билан урайми? Ёки шунинг гилослисидан" деган. Мен ҳам бугун сизга иккита танлов бермоқчиман: Ёки, Ёқтирмани босинг. Ёки, шунинг гилослисидан))

Хурмат билан, Баҳодир Ниппоний))
11.03.2025, 15:28
t.me/bahodiriskandarov/677
ЯПОН МАКТАБЛАРИ!

Ассалому алайкум, аслзода, кўрарманлар.

Япон мактаблари ҳақида кўп ёзганман. Япон мактабларида фақат илм-фан эмас, уй ҳайвонларини парваришлаш, экин-текинларни ўрганиш, тикувчилик, фаррошлик, қурувчилик қўйингки, ҳамма нарса ўргатилади. Боламиз билан сайрга чиққанимизда бир мактабни кўриб қолдик ва шуни сизларга ҳам улашмоқ истади бу суюқ кангул. Думалоқ видео олишни ўрганиб олдим. Энди, тинч қўймайман сизларни.

Насиб этса, ўзимизнинг мактабларда ҳам шундай ишларни ташкиллаштириб, болаларимизни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаймиз!

Хурмат билан, бўлажак мактабгача таълим вазирининг ўринбосарининг, ёрдамчисининг, вилоятлар кесимидаги ёрдамчисининг, тумандаги ёрдамчисининг, қишлоқдаги ёрдамчисини Япониядан туриб кузатадиган ашаддий мухлиси- Баҳодир Ниппоний)

"Ия, олдин бўлажак вазир дер эдинг. Ҳозир вапшим пастга тушиб кетдинг-ку" деб ҳайрон қолманг. Энг хавфсиз лавозимга даъвогар бўлиш- энг маъқбул иш экан, мен сизга айтсам))
10.03.2025, 15:14
t.me/bahodiriskandarov/676
БУГУН ЙИҒЛАДИМ...

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Омонмисизлар? Бугун, йиғладим. Ўтмишни эслаб йиғладим.

Аниқ эсимда. Жахон тиллари университетида ўқиймиз. Юзлаб дўстларимиз бўлган. Ҳар хил вилоятдан, ҳар хил жойдан келган дўстлар. Шу дўстларимизнинг сафида бир Сурхондарёлик Жаҳонгир деган дўстимиз ҳам бўлган. Қучоқлашиб кўришсангиз, синдириб юборадиган даражадаги бақувват йигит эди. Тоғлик куёв деса ҳам бўлади.

Болалигидан спортнинг Жудо тури билан шуғулланган, олимпия заҳиралари коллежида тахсил олган, армиямиз сафида хизмат қилиб кейинчалик Жахон тиллари университетига кирган. Университетда ҳам кураш мусобақаларида қатнашиб, республика, жахон миқёсида мусобақаларга қатнашаман деб турган жойида, университетнинг машғулотлар залида яна бир дўстимиз билан кураш тушиб, бўйни билан йиқилади. Ўша ернинг ўзида комага тушиб, оёқ, қўл ҳаммаси ишдан чиқади.

Ўша йиллари Жаҳонгирни оёққа турғизиш учун ота-онаси, яқинлари ҳамма нарса қилишди. Сотмаган нарсалари қолмади. Жаҳонгирнинг матонати, сабри тоқати, Аллоҳнинг ёрдами билан аввал гапиришни бошлади, кейинчалик бошни қимирлатишни, секин-секин соғайиб борди. Аммо, мана бир неча йилдирки, оёқлари ишламайди.

Мен Жаҳонгир билан кўп гаплашаман. Японияда дардига даво топиш учун ҳам изланиб кўрдик. Жаҳонгир шу даражада ориятли, шу даражада ғурурли йигитки, эхсон бераман, ёрдам қиламан десангиз ҳам қабул қилмайди. Хайрия ташкиллаштирайлик деб бир неча яқинлари айтишса ҳам, 10 йилдирки рад қилиб келаябди.

Хуллас, шу йигитнинг дардига даво Кореядан топилибди. Кореядаги докторлар даволаймиз дейишибди. Яқинлари "Хайрия"га ҳам кўндиришибди. Жаҳонгирнинг оёққа туришини имкони борлигини эшитиб йиғладим. Илоҳим, тузалиб кетинг, дўстим. Сизни оёққа тургизаман деб нима бўлса бўлаётган онаизорингизни кўрганмиз. Хизматларини қилиб, соғ-саломат ёнларида юриш насиб этсин. Барча орзуларингиз ушалсин. Биз қўлимиздан келган ёрдамни аямаймиз!

Мана шу ерда "Жаҳонгирга ёрдам" деган канал очишибди. Карта рақамлари, қачон Кореяга кетиб, қачон операция бўлади. Соғайиши, оёққа туриши ҳақида мана шу телеграм каналда кузатиб боришингиз мумкин!

https://t.me/Jahongirgayordaam

Илтимос, Жаҳонгир дўстимизни дуо қилиб қўйинг!

Аллоҳ, барчамизни бало-қазолардан асрасин!
9.03.2025, 18:30
t.me/bahodiriskandarov/675
ҲАММА ЎҚИСИН!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Хабарингиз бор, "Ўқиб шахар олиб берармидинг?" деган иборани парчалаш мақсадида, ўқиб муваффақиятга эришган юртдошларимиз ҳақида туркум мақолалар ёзиб келаябман. Аллоҳга шукрки, ушбу мақолалардан кейин "Баҳодиржон, ўғлимни репититорга бериб келдим", "Қизимнинг сепига йиғаётган пулимни илм олишига сарфладим" мазмунидаги 1000 дан ошиқ хатлар, изоҳлар олаябман!
Умид қиламизки, Бизнинг қишлоқдаги "Уй, тўй, машина" каби васвасага чалиниб қолган Мардонбойдек ота-оналар камайиб илм билан, китоб билангина ривожланишимизни англаган ота-оналаримиз кўпаяди.

Келинг, бугун сизларга бир неча йиллар олдин, Ўзбекистоннинг олис қишлоқларидан Тошкентга урилиб-туртилиб келиб олган. Тошкентда ҳам ётоқхоналарда яшаб, "литературний" дан 116-автобусга ҳам пули қолмай, "Мери жаппа Ҳиндистани" деб қўшиқни айтиб Чилонзор метрогача пиёда кетган, ўз-ўзини кучайтириш мақсадида ҳаракат қилиб, бугун етарлича муваффақиятга эришган, сиз расмда кўриб турган 5 нафар дўстимиз ҳақида айтиб берай.

Ўртада турган "череччур" келишган йигит, яъни камина аслозда эшонлардан. Бобом раҳматли куф деб дарёни тескари оқизиш ўрнига, ҳаммамизни ўқишга, илмга тарғиб қилардилар. Суф деб сўкишни бошлардилар)

Менинг ўнг томонимда ўтирган сариқ кўйлаклик йигит- Farrux Alijonzoda. Сурхондарё вилоятидан. Агар, дунёда самимийлик бўйича чемпионат ўтказилса шу йигит биринчи ўринни олса керак. Шахсий ҳаёт, ишидан ортиб, қачон қарама "Ўзбеклар учун мактаб қурайлик", "Ўзбекларни таништириш учун тадбир ташкил қилайлик" деб жон куйдириб юради. Ҳозирда, Япониянинг дунёга машхур - комбайн, камаз, булдозер, трактор, каби оғир автотранспорт воситалари экспорти бўйича ишлайди.

Қўлида бўлажак императорни ушлаб олган йигит- Qahramon Odinayev. Бу жигитнинг гули ҳам Сурхондарёдан. Одамийлик, ишончли дўстлик бўйича чемпион. Ўқиш пайтимиздаёқ Инглиз тилини Инглизлардан яхши билар эди)) Тиришқоқлигига гап бўлиши мумкин эмас. Ҳозирда, Япониядаги "Ишга ёллаш" компанияларининг гегемонларидан бўлган- "HAYS" компаниясида ишлайди.

Менинг чап томонимда турган, оқ кийимдаги оқ кўнгил йигит- Nurmukhammad Khursanov. Андижондан. Айниб кетсак, тартибга чақириб турадиган, дин-у диёнат, миллийлик, ватанпарварликдан сабоқ бериб турадиган ҳақиқий дўстимиз! Оддий ишчиликдан бошлаб, ҳозирда ўзининг ошхона йўналишида шахсий компаниясига эга.

Ана энди, қора кийимдаги оқкўнгил йигит- Абдулҳафиз Отабеков. Бу дўстимиз ҳам Андижондан. Бу дўстимиздан тиришқоқлик ва ҳаракатчанликни ўрганса бўлади. Бизнес, келажакка инвестиция кабиларни пири деса ҳам бўлади. Ҳозирда, Япониядаги нуфузли бир коллежда директор ўринбосари лавозимида ишлайди. Юздан ошиқ қоракўзларимизнинг ўқишни давом эттиришида нафи теккан! Ҳали бу дўстларимиз ҳақида алоҳида-алоҳида, батафсил ёзаман!

Шунақа гаплар, азизлар. Мақсадимиз: Бугун, озгина қийинчиликла учраб, ўқишдан хафсаласи пир бўлган ёшларга умид бериш. Азиз аслзода ёшлар, босиб ўқинг. Ҳаракат қилинг. Сиз тасаввур ҳам қилолмайдиган ҳаёт сизни кутиб турибди.

Азиз, аслзода ота-оналар. Эски қарашларнинг даври ўтиб кетди. Болаларимизнинг қўшимча дарсларидан 100-200 минг сумни аямайлик. ИншаАллоҳ, натижасини албатта кўрамиз!

Барчаларингизнинг фарзандларингиз омадли, бадавлат, жамиятга нафи тегадиган, икки дунёнгизга нафи тегадиганлардан бўлсин!

Хурмат билан, АнтиМардон- Баҳодир Ниппоний)
9.03.2025, 07:38
t.me/bahodiriskandarov/674
ЯПОН МЕТРОСИДАГИ ЎЗБЕКНИНГ ҚИЛМИШИ!

Ассалому алайкум. Самимий, қалб кўзи очиқ, аслзода ўқирманлар. Омонмисиз?
Бугун Япониядаги метролардан бирида хунук ишга гувоҳ бўлиб қолдим. Ўзимизнинг Ўзбек вагоннинг ичида бақириб телефонда гаплашиб кетаябди. Атрофдаги Японларнинг нафрат тўла кўзларини кўрсангиз...
Японияда метро, поезд, автобуснинг ичида телефонда гаплашиш - чимилдиқдаги келин-куёвнинг олдига кириб келишдек ҳижолатли, уятли. Япон метроларида телефонда гаплашаётган одамни деярли учратмайсиз.

Бошлиғингиз телефон қиладими, бошқами "Метрода эдим" дейишингиз катта сабаб бўлади. Нариги тараф ғинг демайди. Тўхтанг, ўзимизга мослаб тушунтирай-да: "Бобом бандаликни бажо келтирди. Шунга телефонга қарай олмадим" деса, ортиқча гапира олмайсиз-ку. Японияда "Метрода эдим" дейиш шундай катта сабаб!

Энди, бояги болага қайтайлик. Секин олдига бордим. Салом-алик қилиб, "Ука, мен мактабда ўқитувчи эсидан чиқиб кетган бўлса ҳам, Устоз, уйга вазифани айтмадингиз дейдиган, ёқимсиз патриотлардан эмасман. Бировларга ўрнак бўладиган даражадаги одам ҳам эмасман. Аммо, жуда хунук иш қилаябсиз. Телефонда гаплашманг!" дедим. Тутуруқли бола экан шекилли. "Узр, ака" деб телефонини ўчирди.

Мен кўп кузатдим. Ўзимиз, Бангладеш, Ҳиндистон, Ветнам ва шунга ўхшаган қолоқроқ давлатларнинг одамлари, кўчада телефонда бақириб гаплашишади. Наушникдан ҳам фойдаланиш маданияти пастроқдек. Ички тарбия, қадрият, оилага муносабат кабиларда унча-бунча миллатга ўрнак бўламиз-куя, аммо, "Ўзини тутиш маданияти"да сал оқсаймизми, дейман-да. Албатта, ҳамма эмас, аксарият!

Кўпчилик мени таниганлар яхши билишади-ки, менга 36 та Япон, 45 та Европалик, 97 та Америкалик, 128 та энг маданиятли, ривожланган миллатларни олиб келишса ҳам, "Йўқ, барибир ўзимизникилар зўр" дейдиган даражада миллиятчиман. Аммо, шундайчикин камчиликларимизни тўғирлашимиз керакми, дейман-да.

Энди, гап бундоқ. Азиз аслзодалар, болаларимизга бировларнинг олдида баланд овозда гаплашмасликни, телефонни доимо овозсиз режимга қўйишни, "Громко"да эмас, қулоқчиндан фойдаланишни, поездда, меҳмонда, дарсда, мажлисда, қанчалик муҳим қўнғироқ бўлса ҳам гаплашмаслик кабиларни ўргатайлик. Қисқача қилиб айтганда, болаларимизга олим-у фузало бўлишдан аввал "Фарду"да ўқитиб, кейин бошқа ривожланишлар ҳақида ўргатишимиз керак. "Фарду"-Фаросат давлат университети))

Айтганча, сиз кўриб турган расм- реал ҳаётда ақлнинг "А" харфи йўқ. Интернетда ақллилик қилишни ҳам велдирворасан-да Баҳодир Ниппоний 🤦дейилган расм!)

https://t.me/BahodirIskandarov
7.03.2025, 15:59
t.me/bahodiriskandarov/673
БЎЛАЖАК ИМПЕРАТОРНИ ҚАРАНГ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Сиз расмда кўриб турган машинанинг ичидаги йигит- Япон шаҳзодаси ҲИСАҲИТО бўлади. Бўлажак Япон императори!

Бу шаҳзода машинанинг ичида нима қилаябди десангиз, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшираябди. Яқинда 18 га тўлган шаҳзода Токиодаги оддий машина минишни ўргатадиган мактабда ўқиб, ҳамма қатори навбатда туриб, ҳамма қатори имтиҳон топшираябди.

Тасаввур қилаябсизми? Неччи минг йиллик тарихга эга сулоладан. Ота-боболари неча юз йиллардан бери император! Қонига ҳасаки, палагмурда қон қўшилмаган. Ҳақиқий аслзодалардан. Аммо, индамайгина, синиққина, камтаргина!

Бизнинг қишлоқдаги Мардон қассобнинг 18 га кирган ўғлининг манманлигидан товус хижолат) Қишлоқни чангитиб 14 ёшидан бери машина минади. Қанча қонунга бўйсунмаса шунча "Крутой" хисоблаябди ўзини) Елкасига урсангиз, иштони тушиб кетади. Аммо, гапириши тошни ёради)

Э велиб кетсин, бу муаммоларни қайси бирига сиқиламиз) Қонунбузарлик эмас, қонунларга итоаткорлик "Крутой"лик бўлсагина ривожланиб кетсак керак. Шундаям ривожланмасак, ҳай билмадим-да)

Хурмат билан, ўзидан ақлли ясаб олган Баҳодир Ниппоний)
6.03.2025, 17:12
t.me/bahodiriskandarov/672
БУ БОЛА ҲАММАНИ ҲАЙРОН ҚОЛДИРДИ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Ижтимоий тармоқларни кузатадиган одамлар яхши билишади-ки, охирги йилларда Ўзбек интернет сегментида "Биринчи маъмурият", "Иккинчи маъмурият" деган атамалар кўп қулоққа чалинаябди. Бу атамани сиёсатшунос Kamoliddin Rabbimov акамиз оммалаштирди. Шу десангиз, бу сўзни мен ҳам ўрганиб олдим. Фақат битта муаммо- бу атамани қаерда ва қандай қўллашни унча яхши билмаябман.

Тунов куни денг, ўрганган сўзим бехуда кетмасин деб, аёлимга, "Сизни бугундан бошлаб, биринчи маъмуриятим деб чақираман" деб юборибман. Бу сўз аёлимга ҳам ёқди. Кулиб қўйди. Аммо, 1-2 кун ўтгандан кейин, "Сизни бошқа "маъмурият"ларингиз ҳам борми, ҳали" деб жанжалчани бошлаб қолса денг)

Ҳа, нима қилибди, ота-боболаримиз хонликлар, амирликлар даврида 40 талаб "маъмурият"и бўлган. Яқин тарихимиздаги ота-боболаримизнинг ҳам 4 талаб "маъмурият"и бўлган. Нима мен мурғаккина бола бу дунёдан "Қўлига укол қилиб ўтиб кетаманми" дегандек, биттагина "маъмурият" билан ўтиб кетаманми?)) Йўқ, бунақаси кетмайди. Боболарни панжасига панжа уришим керак))

Ҳазил ўз йўлига. Расмга қаранг-да. Мана шу Япон йигит - Япон ОАВсида жуда шов-шув бўлаябди. Бу йигитнинг исми - Рюта Ватанабе. Япониянинг Ҳоккаидо деган жойидан. 36 ёшда. Бу йигитнинг гули 1 эмас, 2 эмас, 3 эмас, 4 та хотин олибди. Тўртталаси билан ҳам бир уйда яшар экан. Ҳозиргача 10 та боласи бор экан. Бу йигитнинг нияти 54 та фарзанд кўриш экан.
Япон медиясида машхурликка эришган бу Ватанабежон ҳақида жуда кўп Японлар илиқ фикрлар билдиришаябди.

Ҳаттоки, мен ўзим ҳам 10 га яқин таниш Япондан кичик сўровнома ўтказдим. Ҳамма илиқ фикрда. "Япониянинг аҳолисига хисса қўшаркан" қабилида гапиришаябди. Нима ҳам деймиз, Ватанабежон бахтли-тахтли, ували-жували бўл) Японлар Марсга учаётган бир пайтда, сен "маъмурият"дан уёғига ўтолмаябсан. Аммо, боплаябсан)

Энди, гап бундоқ. Ана у ерда Ватанабежон 4 талаб "маъмурият" қилаётган пайтда, сен бўлса 30 га яқинлашиб ҳалиям битта "маъмурият"инг йўқ. Эҳ, шўрпешона "бемаъмурият" бўйқод)

Барчаларингизга қўшган "маъмурият"ларингиз билан қўша қариб, бахтли-тахтли бўлишингизга тилакдошман. "Маъмурият"ларингизни асраб авайлаб, севиб ардоқланг)

Хурмат билан, "Маъмуриятшунос" Баҳодир Ниппоний)
5.03.2025, 15:48
t.me/bahodiriskandarov/671
ҲАЛОЛ ЭМАС, БИЛМАСДАН ЕБ ҚЎЙМАНГ!

Ассалому алайкум, палаги тоза, яхши зотдан чиққан, аслзода ўқирманлар. Бугун, бир Япон бизнесмен билан гаплашиб қолдим. Бир Араб давлатида "Суши" ресторанини очиб, роса қийинчиликка учрабди. Қийналганини тасвирлаш учун "Онадан бошқа дўст йўқ" мазмунида Японча мақол ҳам айтиб берди. Унинг бу мақоли менга Тошкентда бўлган бир воқеани эслатиб юборди.

Анча йиллар олдин, Тошкентда талабаман. Бир куни кечаси, майин шаббода эсиб, осмонда ой ҳам чилласи чиқмаган келинчакдек жилмайиб турибди. Бир томонда қурбақалар сайраши, бир томонда қаергадир шошаётган машиналар. Мен эса "Арчакўча" аталмиш кўчанинг бир четидан пашшага ҳам озор бермай, "литературний" томонга кетаябман. Шунда бир Тошкентлик ока, "О укам мамяқа қарагин" деди.

"Ассалому алайкум. Нима гап ака?" дедим. Айтмоқчи, ўша пайтларда "Ака" деб Тошкентлик эмаслигингизни билдирдингизми, унақа "Ока"лардан "Тарбиявий соат" эшитишга розиман дегани билан бир хил эди. Табиийки, у "Ока" менга ёшлигида қандай қаҳрамонлик қилганидан тортиб, эски бойлардан эканлигигача, Тошкентнинг манаман деганлари ҳам у "Ока"ни танишларигача айтиб берди.

Бир яхшидан бир ёмондан ўрган деганларидек. У "Ока"нинг бир гапи мени эсимда қолган. "Укам, дачка нималигини биласанми? Дачка дегани, қамалиб қолсанг, қамоқни ичига яқинларингдан овқат-повқат, пул-мул киради-ку. Ана шу дачка дейилади. Укам, битта гапимми эсингдан чиқарма! Қамалиб қолсанг, ҳамма дўстлар ташлаб қочади. Ҳеч ким дачка жўнатай демайди. Фақат ва фақат онанг дачка жўнатади. Онадан бошқа дўст йўқ" деди ва хайрлашдик. Окам шунча гапни гапириб охирида 1000 сум сўраган эди))

Айтганча, бояги Япон Араб давлатида суши ресторанини очиб, қийналган томони суши билан қўшиб ейиладиган "Шою" яъни "Соя соуси"ни ҳалолидан ишлатасан деб газини берибди, Араблар. У бечора ҳалол соя соусини топгунча энасини кўрибди. Қиссадан хисса, Соя соусини алкоголдан тайёрланишини билмаган дўстлар огоҳ бўлинг. Ҳозир бизда ҳам суши ресторанлар, бошқа ўзимизнинг ресторанларда ҳам соя соусидан саладлар тайёрлаб сотишади. Япониядаги соя соусининг 80% дан ошиғининг таркибида алколог бор эмиш! Ҳалол соя соуслари ҳам бор. Аммо, жуда кам. Ейишдан олдин, таркибини текшириб, ҳалоллигига ишонч хосил қилгандан кейин енг! Билмаганларни огоҳлантириб қўйинг! Айтганча, мен диний томондан фатво бермаябман. Бу томонини аҳли-илмлардан сўраш керак!

Баҳодир Ниппоний)
4.03.2025, 15:11
t.me/bahodiriskandarov/670
ЯПОНЛАР БИЗНИ ҚЎРҚИТИШДИ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Хабарингиз бор, бизнинг дўстларимиз ҳаммалари аслзодалар-у, самимий, қалби тоза инсонлар. Баъзида битта-иккита негатив кўмирқалблар ҳам учраб туради. Аммо, уларни ҳам қалбини "Гирбишин" билан ювишни тавсия қилиб, кўнглини анча оқартириб олдик)

Шу десангиз, бугун офисга бормасдан "Уйда ишлайман" деб ўзимга ўзим рухсат бердим. Компютерда қиладиган ярим соатлик ишим бор эди. Эрталаб туриб хотиржам шу ишимни тугатиб оламан дегандим. Чучварани хом санабман. Ўзбекнинг боласи сизга хотиржамлик берармиди. Болалар уйни бошига кўтарган. Буёқдан онаси: "Жим, даданг ишлаябди" дейиши болаларникидан ҳам ўтиб тушаябди.

Охири, "Дадаси, болаларни уҳлатаман. Сиз ишингизни битириб олинг" деб хонасига олиб кириб кетди. Болалар ухлади. Бир-икки дақиқа ўтар ўтмас, пастимиздаги қўшнининг уйидан перфораторми билмайман, тариллаган овоз бошланди-ку. Орада, тақар-туқур деган овозлар ҳам чиқаябди. Болалар 10 дақиқа ҳам ухламади.

Айтганча, Японияда усталар ҳам 9:00-18:00 гача ишлайди. Уйларни ремонтини ҳам 9:00-18:00 гача қилишади. Негаки, бу вақт оралиғида ҳамма мактабга, ишга кетган бўлади. Бировларга халақит бермаслик учун шундай қонун яратилган. Соат 18:00 дан кейин тақиллатган устани тополмайсиз)

Хуллас, чақалоғимиз қўрқиб уйғонди. Ишим яна чала қолиб кетди. Аёлимдан сўрасам 2 кундан бери шу аҳвол экан. Кундузи болани ухлатишни иложи бўлмаябди экан. Шу гапларни гаплашиб турганимизда, яна тариллатди-ку. Чақалоқ-ку чақалоқ мен ҳам хотин-бола чақамни қучоқлаб йиғлаб юборишимга сал қолди)
Кейин, кўп қаватли уйнинг маъсулларига телефон қилдим. 5 дақиқада 4 киши етиб келишди. Уларнинг гапларидан томим кетиб қолди.

"Сизларни безовта қилиб қўйдик минг бор узр. Хоҳласангиз, мана бу телефон рақамига телефон қилиб, чақалоқ ухламаётган вақтни айтсангиз, ўша пайтда ишни давом эттирамиз. Ухласа бирдан тўхтатамиз. Хоҳласангиз, 4 кунлик ишимиз тугагунча, оилавий меҳмонхонадан жой олиб берамиз. Текинга, 4 кун ўша ерда яшаб турасиз" деса бўладими. Буларнинг бу кечирим сўрашидан, бу илтифотидан ёқамни ушладим. Бугун майли тариллатаверинглар деб бола-чақамни олиб, яқинизмиздаги паркка кетиб юбордим) Бошқа соҳаларни билмадим-куя, сервисда Японияга тенг келадигани бўлмаса керак.

Айтганча, Япониядаги бугунги домкомни кўриб, ўзимизнинг қишлоқдаги арз қилиб борсангиз ўзингизни айбдор қилиб қўядиган Мардон домком эсимга тушиб кетди) Қишлоқда кўп фарзанд кўрганларга ирим қилиб ички кийимини сўрашади-ку, мен ҳам ирим қилиб Япон домкомнинг иштонидан Мардон домкомга ҳам битта олиб борсаммикан? Нима дейсиз?

Баҳодир Ниппоний
3.03.2025, 16:38
t.me/bahodiriskandarov/669
❗️Рамазон – фақат рўза эмас, балки руҳий ва маънавий тайёргарликни ҳам талаб қилади!

Одатда биз бу ойда камроқ интернетга киришга, кўпроқ кўнгил ҳотиржамлигига эьтибор қаратамиз. Лекин сизларга Рамазон ойида ҳам кузатиб боришга арзийдиган энг яхши канални тавсия қилмоқчиман.

• Фикрлар
• Таҳлиллар
• Иқтибослар
• Мулоҳазалар

Конспект канали ўзига хос тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб Оилангизнинг барча аьзоларига тавсия этилади.

Аъзо бўлинг ва ривожланинг👉 @konspektor
3.03.2025, 15:34
t.me/bahodiriskandarov/668
БАЪЗИДА ЖУДА ҚАТТИҚ ЎЙЛАНИБ ҚОЛАМАН.

Дунёда 8 миллиарддан ошиқ одам бор. Шунча одамнинг ичида ўз ўрнини топиш ҳам бир муаммо. Шунчаки, шу 8 миллиарднинг ичида сон бўлиб ўтиб кетиш ҳам одамга алам қилади..

Шу 8 миллард одамнинг ичидан атиги 10 минга яқин одам бир жойга тўпланган экан. Бугун сизга шу имкониятни тақдим этмоқчиман. Марҳамат, кучли 10 мингталикка, барча аслзодалар, барча зиёлилар тўпланган жойга сиз ҳам қўшилинг.

Кучли 10 мингталикка қўшилиш)

Фақат, битта шарти: "Ке, шу бола хафа бўлмасин" деб эмас, ўзингизни ҳақиқатдан аслоздалардан, ўқимишли, зиёли, палаги тозалардан деб билсангизгина қўшилинг) Эртага кучайиб кетганимдан кейин, афсус ялангоёқ пайтида ришталарни боғлаб олмаган эканман деб афсусланиб юрманг)

Кучли 10 мингталикка қўшилиш)

Бизнинг, телеграм каналимизнинг бошқалардан фарқи- фитна-фасод, ғийбат-у иғволардан йироқлигида ва ҳадеб тиринг-тиринг қилиб пост жойламаслигида) Шошилинг, жойлар сони чекланган. Кучли 10 мингталикка ўзингиз ҳаракат қилиб кириб олмасангиз, сизни биров олиб кириб қўймайди))

Айтганча, ИНТЕРНЕТНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ ҳақида бир нуфузли ОАВга интервью берган эдим. Шундан бир парчасини улашмоқ истади бу суюқ кангул)
2.03.2025, 14:33
t.me/bahodiriskandarov/667
ЯПОНИЯ ЎЗБЕКИСТОНДАН ОРҚАДА!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Хабарингиз бор Япония жуда кўп соҳаларда олдинлаб кетган. Нафақат Ўзбекистондан балки, бутун дунёдан ўтиб кетган соҳалари бор. Ҳаттоки, қуёш ҳам ишини Япониядан бошлайди. Аммо, бир нарсада Япония биздан орқада.

Кунчиқар юртда, ҳар йили Рамазонни Ўзбекистондан бир кун кейин бошлашади. Ўзимизда ой кўриниб, кеча Рамазон бошланган бўлса, Японияда ой кўринмади. Натижада, бугун тундан Рамазоннинг биринчи куни бошланади.

Шу десангиз, "Бу сафарги рўзани, фақат соғликка фойдали маҳсулотлар билан тутаман. Эрталаб сахарликка сабзавотлар ва сув. Ифторликка ҳам хурмо, сув ва сабзавотлар ейман. Газли ичимликлар, ёғли овқатлар, хамир овқатлар, ош, сомса, шашликларни умуман емайман" деб ўзимга сўз бериб юрган эдим. Аммо, кеча ишхонамизда эшитган гапим ҳаммасини чиппакка чиқарди.

Бир Сасаки деган Япон одам бор эди. Бошлиғимизнинг қариндоши. Ҳар замонда бир офисимизга келар эди. У одам шу даражада соғлом турмуш тарзига амал қилардики, ҳавасингиз келади. Егани фақат сабзавотлар, ичгани фақат сув. Кофе ичса ҳам шакарсиз. Ҳаттоки, гуруч ҳам емас эди. Қаерга борса қошиқ, идиш-товоқларини ўзи билан олиб юрадиган, қўлида вирусларга қарши спирт. Уйқу, спорт, овқатланиш ҳаммаси китобдагидек эди. Хуллас, ана шу ҳамма нарсага эътибор қилиб яшайдиган одам, кеча ўтиб қолибди.

Бу гапни эшитдим-у, "Шунча соғломликка интилган одам. Пақиллаб ўлиб қолган бўлса, менга нима зарил ўзимни қийнаб, яхши кўрган овқатларимни емай. Кимни қачон, нимадан кетишини фақат Аллоҳ билгувчи. Э велиб кетсин. Веладиган дунёда парҳезга бало борми?" дедим-да, Токиодаги Ҳалал сакура деган Ўзбек ошхонасига бориб, ош-сомса, шашликларни босиб еб келдим)

Шунақа гаплар. Рўзани фақат озиш учун тутадиганлар филдек семириб кетсин дея, барчамизга Рамазон ойидан ақлан, маънан, руҳан, жисмонан покланиб, онадан янги туғилган чақалоқдек бўлиб чиқиш насиб этсин! Рамазон муборак аслзодалар!

Баҳодир НИППОНИЙ
1.03.2025, 15:42
t.me/bahodiriskandarov/666
СИЗЛАР НОТЎҒРИ ЙЎЛДАСИЗ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Сизлар ҳаммаларингиз нотўғри йўлдасиз, тўғри йўлга кириш учун Баҳодир Ниппонийнинг Токиодаги курсларига қатнашишингиз керак) "Сиз нотўғри йўлдасиз", "Нотўғри фикрлаябсиз", "Нотўғри яшаябсиз" дейдиган, психолог-у, мотиваторлар сизларнинг ҳам жонингизга тегдими? Ё фақат меними?))

Шу десангиз, катта бир зални ижарага олиб, Токиода яшаётган болажонларимизга "Ўзбек тили, маданияти, тарихи, ватанпарварлик" кабиларни ўргатишни бошлаб юборганимизга икки ой бўлди.
Ҳозирча, фақат ўзимизнинг яқинлар билан бошладик. 8-10 нафар болажонларимиз бор.

Бизнинг проектимиз жуда осон. Шанба-якшанба кунлари ота-она боласини олиб келади. Оналар алоҳида хонада йиғилишиб, "Суҳбатнинг гултожи"ни қилишади. Оталар Япониядаги бизнеслар, иш жараёнлари ҳақида фикр алмашишади. Болалар ўзаро ўйнаб, фақат Ўзбек тилида гаплашишади. Баҳодир Ниппоний ва дипломли педагоглар билан ғазаллар, шеърлар, дарслар, суҳбатлар орқали Ўзбек тилини ўрганишади.

"Ва албатта дастурхонга ПАЛОВХОНТЎРА тортилиб, куй ва қўшиқларга уланиб кетади. Ҳар бир иштирокчининг кўзларида байрам шукуҳи" деб қолишади-ку)

Бу проектдан асосий мақсад: Битта яхши қора жентра билан, болаларимга тўй қилиб, Тошкентдан уй олишим керак эди)) Ҳазилдан ташқари, бизнинг проект мутлақо ТЕКИН. Биз пул учун орияти-ю, бор-будидан кечадиганлардан эмасмиз. Камига, қора жентра-ю ҳамма нарсаси бор, бойвачча аслзодалардан бўлсак))

Шунақа гаплар. Сизлар "Маънавият, маънавият" деб куласизлару, аммо, чет-элда катта бўлаётган фарзандларга маънавият жуда муҳим. Ўзбекистонда катта бўлаётган болаларга унчалик эътибор бермасангиз ҳам, бобо-бувилар, қўни-қўшнилар, жамият чиройли тарбия бериб қўйиши мумкин. Аммо, чет-элдаги болаларга шунақа тадбирлар, дин-у диёнат, ватанпарварлик, Ўзбек муҳити, Ўзбек тарихи, Ўзбек одатларини ўргатиб турмасангиз, яшаётган жамиятига ютулиб кетиши эҳтимоли катта!

Барчаларингизга омад ёр бўлсин!

Баҳодир Ниппоний тв каналида Токио қишлоғида кўрганда кўришгунча)
26.02.2025, 10:01
t.me/bahodiriskandarov/665
Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар.

Яқинда, юртимиздаги энг нуфузли сайтлардан бири-Командировкада пайтимда, мажбурлаб интервью олишди)

Устозларнинг каналларида, ўзимизнинг телевиденияда, хорижий газета журналларда, мана энди нуфузли сайтларда ҳам чиқиш қилаябман. Мени кучайиб кетаётганимни тан олишларингиз учун яна қаерга чиқай? "Қаерга чиқсанг чиқ. Одамгарчиликдан чиқиб кетмасанг, бўлди" демайсизларми, ишқилиб😆

Интервью тайёр бўлгандан кейин линкини улашаман!

Барчаларингизга омад ёр бўлсин!

Хурмат билан, ўзидан ақлли ясаб олган Баҳодир Ниппоний)
25.02.2025, 07:35
t.me/bahodiriskandarov/664
ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Бу постим билан кимларнингдир қарғишига, туҳматига қолиб кетишимни биламан. Аммо, ҳар доим шахсийдан, телеграм каналимдан, изоҳлардан бир хил савол келавергани учун, оиласида кимдир касал 500-700$ га ўша дорини олишга мажбур бўлишаётганини кўриб, индамай туришга виждоним чидамади.

Хуллас, СИЗ РАСМДА КЎРИБ ТУРГАН ДОРИ мўжизавий дори эмас. Эшитишимча яқин йилларда бу дорини ҳамма касалга ( Қандли диабет, юрак, қон томир, суяк, ошқозон-ичак, мия фаолиятидаги бузилишлар, камқонлик, тери касалликлар) кабиларга даво деб сотишаябди экан. Буларнинг ҳаммаси ёлғон!

Бу компаниянинг ЯПОНИЯДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН деган гапнинг тагига етиш керак! Уни нархи эса- ундан ўтиб тушган.

Мен шахсан ўзим Япон докторидан сўраб кўрганман- БУНАҚА ДОРИ ЙЎҚ БИЗДА дейишган ва ичишни маслаҳат беришмаган.
Японияда дорихона тизими жуда чуқур йўлга қўйилган. Дориларни фақатгина шифохонадан, докторнинг кўригидан сўнг, ҳужжат билан оласиз. кўчадаги дорихонадан ололмайсиз. Кўчадаги дорихоналарда бурнингниз битиб қолса нафтизин ёки йўталишга конфетча ёки витаминлар олишингиз мумкин.

Мана бу реклама қилиб сотишаётган маҳсулоти ҳам витамин. Японияда айнан шу расмдаги витаминдан сотилмайди. Шунга ўхшагани бор у ҳам бир пачкаси 20$ туради. 10 пачка олсангиз 200$ бўлади. Бу ёлғончилар 6 пачкани 700$ гача сотишаябди экан.

Қаранг, биринчидан бу витаминлар сохта. Иккинчидан, Япониядаги оригиналини олсангиз ҳам, СУЯК ЕМИРИЛИШИ, ҚАНДЛИ ДИАБЕТ каби касалликларни даволаб юбормайди. Ҳеч қайси Япон шифокорига, шифохонага борсангиз "Бўлди, шуни ич тузалиб кетасан" демайди.

Бунақа витаминларни "Олма есанг витамини фойда. Илик шўрва ичсанг фойда" деганга ўхшаб ичсангиз бўлади. Даво топиш умидида машенник, ёлғончилар учун бор-будингизни сотиб харид қилманг!
БУ БИЗНЕС!

БИРОВЛАРНИНГ МУСИБАТИДАН ПУЛ ИШЛАЙДИГАНЛАР ХУДОДАН ТОПИНГЛАР!

Пул учун ҳамма нарсани реклама қилаётган телеграм каналлар- Худодан қўрқинглар. Э, қулоғинга чопоним сенларни!

Баҳодир ИСКАНДАРОВ
24.02.2025, 14:49
t.me/bahodiriskandarov/663
ОНАСИНИ УРГАН ҚИЗ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Шу ҳафта бошида Япон ОАВисида бир ҳолат шов-шув бўлди. Жуда кўп муҳокамаларга ҳам сабаб бўлди.

Япониянинг Саппоро ҳудудида 14 ёшли қиз қўлга олинган. Полициянинг хабарига кўра, ўша 14 ёшли қизга онаси тунги соат 3:00 ларда "Телефонингни титкиламай, ухла" деган. Бу гап қизга ёқмаган ва онасининг сочидан тортиб, бошига телефон билан вахшийларча урган. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган ўша қизнинг кичкина синглиси полицияга " Ҳозир, онамни ўлдириб қўяди" деб хабар берган.

Бу хабар янгиликларда оммалашиб кетгандан кейин, кўпчилик мутахассислар ҳам дебатлар қилишди. Бир мутахассиснинг фикри эътиборимни тортди: "Биз муаммонинг илдизини олисроқдан қидиришимиз керак. Аёлларнинг ҳуқуқини ҳимоя қиламиз деб оилада эркакнинг ўрнини охирги даражага тушириб юбордик. Натижада, болалар отасидан ҳайиқмай қўйишди. Уйда ҳамма қарорларни аёллар қабул қиладиган бўлишди. Олдин, аёлларнинг ҳуқуқи деб қанча жар солган бўлсак, энди эркакларнинг ҳуқуқи деб жар солмасак, оила институти бундан беш баттар аҳволга тушади"!

Ажойиб фикрлар а? Японияда 1 йилда 10 минглаб балоғатга етмаган қизлар, болалар "ТОЁКО КИДС" деб ном олишган. Улар, ота-онаси билан келишмай қолиб, кўчага чиқиб кетишган. Фохишалик, гиёҳвандлик ва енгил елпи ишлар билан кун кўришади. Ҳукумат, бир неча миллион доллар ажратиб ҳам муаммони еча олишмади.

Бизда энди-энди куртак ота бошлаган бундай муаммолар, Японияда 50 йил олдин бошланган. Шунинг учун, билиб-билмай "Фалончини-фустончи" қилишимиз керак деб бонг ураётганлар эҳтиёт бўлаверинг. Албатта, аёлларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши керак, албатта болаларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши керак. Аммо, бу эркакларнинг ўрнини йўқ қилиш эвазига эмас!

Шу жойида бир ҳазил-аралаш савол келиб қолди-да: "Золим қайнона, золим овсин, золим келин, онасининг гапидан чиқмайдиган золим эр дейсизлар-ку. Қаранг, ҳамма кейсда аёллар. Шунда аёлларни эркаклардан эмас, ўзларингдан ҳимоя қилиш керак экан-ку. Анави, бечора Мардонда нима айб?"

Ҳазилдан ташқари, ўғилдир-қиздир, ўқимишли, зиёли-илмли қилсак, хар томонлама билимларини оширсак, жуда кўп муаммоларимиз ечилиб кетса керак.

Хурмат билан, ўзидан ақлли ясаб олган Баҳодир Ниппоний)
24.02.2025, 08:52
t.me/bahodiriskandarov/662
МАРДОННИНГ ХОТИНИ ВА ЯПОНИЯ БАЙРАМЛАРИ!

Ассалому алайкум, истараси иссиқ, аслзода ўқирманлар. Шу десангиз, бу ҳафта Японияда "Санренкю" яъни 3 кунлик дам олиш. Шанба, якшанба ва душанба дам олиш кунлари.
Бу сафарги дам олиш эса, император Наруҳито тоғамизнинг туғилган кунлари шарофати билан бўлди. Императоримизнинг шарафига Ўзбекча томчи сомсалар билан ўзимизни меҳмон қилдик)

Японияда деярли ҳар ойда шунақа 3 кунлик дам олиш кунлари бор.

Умумий 16 тадан ошиқ умумхалқ байрамлари бор. Конституция куни, Императорнинг туғилган куни, Спорт куни, Яшиллик куни, Тоғлар куни, Денгиз куни ва бир нечта кунлар. Бу дам олиш кунлари йилдан йилга кўпаяверсин. Керак бўлса, Баҳодир Ниппонийнинг туғилган куни деб ҳам бир кун қўшишса, рози эдим. Муҳими, дам олишлар кўпайса бўлди)

Миндей ҳисоблаб чиқсам, бир йилдаги 365 куннинг, 150 дан кўпроғи дам олиш кунлари экан. Бу дам олиш кунларининг ичига "Кўнглим айниб, бошим луққиллаябди" деб ишга бормаган кунлар, бир йилда ҳар бир ишчига бериладиган 15-20 кунлик ( Пул тўланадиган таътил) ни ҳам қўшсангиз, 365 кунинг ярмидан кўпини дам олиб ўтказиб юборар экансиз.

Аммо, бу дегани Японияда ишлаш мазза экан. Сусамбил экан дегани эмас. Бир ҳафтада 5 кунлик иш, қўшимчасига бирор байрам бўлиб қолса, ҳафтада 4 кун иш 3 кун дам олиш бўлгани билан, ишчилар қаттиқ ишлашади.

Японларнинг бу тизими - "МЕҲРИБОН, ЎГАЙ ЭР"ни эслатади, менга. Масалан, МАРДОННИНГ хотини болаларга қаради. Овқатни қилди, кирларни ювди, хамир қориб нон ёпди. Орада молларга сув-ҳашак берди. Камига, бир "Тиличка" ғўзапоя келиб қолиб, уни ташиди. Орада, қайнонанинг дугоналари келиб қолиб, уларни меҳмон қилди. Уйларни "Генералний уборка" қилди. Ҳовлиларни тозалади. Ҳамма ишни қилиб бўлиб, энди дам оламан деса, 1 тонна ювилмаган идишлар кутиб турибди. Охирги кучларини ҳам тўплаб, уларни ҳам ювди. Соат кечки 1:00 бўлди. Шунда эр кириб келиб, ёлғондан меҳрибончилик қилиб: "Нима зарил сенга шунча иш?" дейди-ку. Япон компаниялари ҳам худди Мардонга ўхшаб, орада таътилни бериб сохта меҳрибончилик қилгани билан, иш кунлари 2 баробарни маъсулиятни елкангизга юклайди))

Шунақа гаплар. Баҳодир Ниппоний - ҳаётнинг ёрқин тарафида бўл! Дорихоналардан сўранг)

Каналга уланиш👉
https://t.me/BahodirIskandarov
23.02.2025, 10:33
t.me/bahodiriskandarov/661
1000$ ЛИК МАКТАБ СУМКАЛАРИ!

Ассалому алайкум, палаги тоза, яхши зотдан чиққан, самимий ўқирманлар. Эсонгина-омонгина бўлиб юрибсизларми?

Шу десангиз, фарзандимиз кейинги ўқув йилидан мактабга чиқиш керак. Шуни тайёргарликларини бошлашимиз керак. Японияда боласи мактабга чиқадиганларнинг энг катта ташвиши - сумка.
Ҳа, азизлар нотўғри эшитмадингиз. Япониядаги сумка жонивор 300$ дан 2000$ долларгача туради.


Келинг, шу сумка ҳақида озгина айтиб берай. Японларда бу сумканинг номи- РАНДОСЕРУ дейишади. Рандосерунинг энг азронлари 200-300 $ дан бошланиб, буёғи 1-2 минг $ гача кетади. Ўртача, жуда кўпчилик харид қилаётгани 700$ атрфофидаги нарх. "Ҳа, энди Японларда ойлик ҳам каттада" деб бирдан "Мардон негатив" нинг образига кириб олманг, тағин. Бу нарх ўртача Японларнинг ойлигининг ярмидан кўпроқ. Бизда тўйга пул йиғсак, буларда сумкага пул йиғишади)

Японларда мактабга
чиқаётган болакайларга сумкани бобо-бувилар ўртага пул ташлаб олиб бериши урфга кирган. Битта-иккита зоти паст Япон бобо "Ўзи пенсияга базур кун кўраётган бўлсам" деб пастлик қилмаса, одатда 80-90% ҳолатда бобо-бувилар олиб беришади.

Бу "Рандосеру"лар ҳажми катта бўлишига қарамасдан, тоза теридан ишлаб чиқарилгани учун ўта енгил бўлади. БУ СУМКАНИ БИРИНЧИ СИНФЛИГИДА ОЛИБ БЕРСАНГИЗ, 6- СИНФГАЧА ТУТИШАДИ. Сифатини тасаввур қила олдингиз, а? Рандосерулар болаларнинг қомати тик ўсишини ҳам таъминлайди. Энг МУҲИМИ ЗИЛЗИЛА ва табий офатларда болаларнинг жиддий шикастланишдан ҳам ҳимоя қилади. Болалар орқага йиқилиб кетганда ҳам боши билан йиқилмаслигини таъминлайди. Бир сўз билан айтганда "БОЛАЛАР БРОНЖЕЛЕТИ"))

Шунақа гаплар. Болаларнинг сумкаси, таълими, қўшимча дарсларнининг нархини эшитиб: "Вой бу намунча қиммат" деб, тўйлар-у, бошқа маросимларига 1000 баробардан кўп пулни ўйламай ишлатиб юборишни тўхтатган кунимиздан бошлаб, бахтимиз барқарор бўлиб кетса керак)

Баҳодир Ниппоний яхши кунларда сиз билан бирга! Дорихоналардан сўранг)
22.02.2025, 10:07
t.me/bahodiriskandarov/660
Biz o‘zimizga nimani ravo ko‘rsak, sizlarga ham shuni ravo ko‘ramiz.

Telegramda sifatli kontent topish somon ichida igna izlashdek mushkul. Bu borada biz sizga yordam beramiz!

Bir-birini takrorlamaydigan, xabarlari bilan charchatmaydigan va foydali ma’lumot beruvchi telegramm kanal sizlar uchun

Biz eng yaxshisini sizga ilindik — siz esa yaqinlaringizga ulashing!

Kanalga ulanish: FIKRAT.UZ
22.02.2025, 08:46
t.me/bahodiriskandarov/659
Ассалому алайкум. Аслзода ўқирманлар. Телеграмдаги "Телпакфурушларнинг найрангини" унчалик яхши тушунмайман.

Шу канални ҳам бир укамиз очиб берган эди. Каналда ҳам пул учун ёзмаслигимни ҳам биласиз.

Яқинда бир телеграмшунос укамиз маслаҳат бердилар. Қайсидир телеграм канал мени эътироф этар экан. Мен уларни эътироф этар эканман. Хола-хола ўйинига ўхшаган "Эътироф-эътироф" ўйини экан))

Бундан мақсад-манфаатли мақолаларни кўпчиликка етиб бориши экан.

Ўзимни каналим хоҳлаганимни қиламан демасдан, сизларни хурмат қилган ҳолда "Ҳафтада бир марта эътироф-эътироф" ўйнаб туришимга ижозат бергайсиз!

Хурмат билан, Баҳодир!
22.02.2025, 07:55
t.me/bahodiriskandarov/658
БОЙ БЎЛИШ СИРИ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Мен кучайиб кетаябман) Кеча "Миграция агентлигининг" маъсул ҳодими- Достонбек Олимжонов мен билан шахсан кўришиш учун учрашувга таклиф қилдилар.

Келинг, ундан олдин бир ёшликка обориб-обкелай сизларни. Анча йиллар олдин, ўқишдан пахтага чиққанмиз. Бир яқин дўстим билан пахта далаларида қўлимизда Япон тилидан дарсликлар, "Конничива" деган сўзларни ўрганишни уша ерда бошлаганмиз. Чўнтагида хемири йўқ, бечора талабалармиз. Пахтадан кейин ҳам ўша яқин дўстим билан ётоқхонада бирга яшаб, бир ролтонни 40 бўлиб еб, Япон тилини ўрганганмиз.


Ўша пайтларда, паталокка қараб: "Киноларда Бир қашшоқ талаба мойкада ишлайди. Бир череччур бойнинг қизи машинасини ювдиришга келиб, бояги қашшоқни севиб қолади. Бояги қашшоқ миллиардер бўлиб кетади. Ёки, ўша қашшоқ бир бойваччага ёқиб қолиб, ўзига ўринбосар қилиб олади. Харобадан чиққан миллиардер бўлади, қолади")) Бизда ҳам шундай воқеалар бўлмасмикан? Нима бизни эшик қисиб қолганми, ана у ерда Мардон фолбинни юзида нури йўқ болалари зўр бўлиб юрибди. Биздек истарали йигитлар эса, ётоқхонада қотган нон еб юрибмиз" деган ўйлар қилардик. Ўқидик, ҳаракат қилдик ва бугун англадикки, омад осмондан тушиб қолмайди. Унга ҳаракат қилиб эришилади. Ана шу иккита қашшоқ талаба - сиз бугун расмда кўриб турган иккита бойваччага айланди)

Ҳазилдан ташқари, Достонбек дўстим, Миграция агентлигидан Япон компаниялари билан шартнома тузиш, иш берувчиларни топиш учун келган. Ҳозиргача бир нечта компаниялар билан музокара қилишди. Шахсан ўзим ишлайдиган компания бошлиғи билан ҳам, "Ўзбекистонлик ёшларни иш билан таъминлаш" масаласида гаплашдик. Ажовмас, ишлар бароридан келиб, минглаган ватандошларимиз ишлик бўлиб қолишса.

Айтганча, бой бўлиш сири эсдан чиқибди. Бунинг учун бизга керак бўлади пул ва чокотелла))
Барчаларингизга яхши кайфият тилайман!

Баҳодир НИППОНИЙ
21.02.2025, 09:56
t.me/bahodiriskandarov/657
@platformauzb жиддий канал! Бундай дейишимизга етарли асосимиз бор. Зотан, @platformauzb нинг таҳлилий материаллари жуда нозик ва "хос" доираларда ҳам муҳокама қилиниши ва ўртага ташланган фикрлари ҳисобга олинганининг кўп гувоҳи бўлганмиз.

Тўғри, бугунги шароитлар фикр ёки сўз айтишнинг янгича "масъулият"ларини блогерлар зиммасига осаётир. Ва табиийки, бу ўзига яраша қийинчилик туғдираётгани ҳам бор гап. Аммо шундай пайтларда ҳам ўзининг гапини айта оладиган, ўқувчига мажбуран "тиқиштирилаётган" танланган "фикр"дан ўзга ёки унинг муқобилини бера оладиган каналлар жуда оз. @platformauzb шу "оз" каналлар сафида туради.

Агар шубҳа қилсангиз, @platformauzb ни бир кузатинг. Агар сиз ўзингизни зиёли, ўқимишли ва энг муҳими, ўзлигини таниган одам, деб билсангиз бу ер айнан сизнинг жойингиз!

Каналга аъзо бўлиш 👉 @platformauzb
21.02.2025, 09:21
t.me/bahodiriskandarov/656
ЛИФТДАГИ ЎЙЛАР!

Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар. Япониядаги кўпгина биноларда лифтлар, эшиклар махсус карта билан ишлайди. Адашиб кириб қолсангиз, чиқишингиз муаммо))

Айтганча, видеога 😀 шу белгини зерикканимдан қўймадим. Кўрсатишим мумкин бўлмаган нарсани кўрсатиб қўйибман. Шуни бекитдим!

Шу нарсанинг нималигини билмоқчи бўлсангиз, 5151 рақамига "Сени қўлингдаги нарсани менга нима қизиғи бор. Велиб кетмайсанми, бепарасат" промокодини жўнатинг))

Каналга уланиш👉
Баҳодир Ниппоний)
20.02.2025, 19:15
t.me/bahodiriskandarov/655
ҲАММА ЎҚИСИН!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Баҳодир Ниппоний билан ўтирган кал ака, ким бўлди деб, кал акани калака қилишлар бўлмасин. Ҳозир кал акани даражасини, билимларини ва шижоатини айтсам, ўзингиз калака бўлиб қоласиз.

Тўхтанг, ундан олдин озгина мақтаниб кетай. Шу десангиз, яқинда Японияга келган Қишлоқ хўжалик вазиримизнинг шахсан ўзлари, Токиодан бошқа вилоятга кетгунча, 2 соат мен ёзган мақолаларимни ўқиб кетибдилар. Эшитиб хурсанд бўлдим. Олдин, Адлия вазиримиз, энди Қишлоқ хўжалик вазиримиз, раҳмат сизларга бўлажак ҳамкасблар)) Қақақлаган товуқ туғмай қўймайди деганларидек, ростдан вазир бўлиб кетамон-ов бу кетишда)

Бўлди, энди мавзуга қайтайлик. Сиз расмда кўриб турган инсон - Англиядан Японияга келган. Касби-Социолог, Психолог ва мия раки бўйича мутахассис. Йигирма неччи йилдан бери Англиядаги шифохоналардан бирида ишлаб келаркан. Бу олим инсондаги самимийлик, ҳазилкашлик ҳам юксак даражада экан. Билим ҳақида айтмасак бўлади. Ўзимизнинг мусулмонлардан!

Мендан Япон тилида бир-иккита билмаган нарсаларини тушунтириб беришимни сўради. Озгина вақтим бор эди. "Ҳунарни асрабон нетгумдир охир, Олиб тупроққами кетгумдир охир" дедим-да, камига "Кетса бойдан кетсин" деб 1 соат Япон тилини ўргатдим))

Шунча гапни нега гапираётганимни сабаби- ана шу Англиядан келган профессор, шу пайтгача 10 дан ортиқ тилни мустақил ўрганибди. Энди, Япон тилини ҳам бошлабди. "Кунига 5 та янги сўз ўргансанг бир ойда 150 та, 1 йилда 1800 та, 2 йилда 3600 та сўз ўрганасан. 3600 та сўз билан хоҳлаган чет тилида мулоқот қилиш мумкин" деган фикрлари менга жуда ёқди.

Хурматли ёшлар ана у ерда, 50 дан ошган одам, шунча тилларни ўрганиб, профессор-доктор бўлишига қарамай, Япон тилини ҳам ўрганаман деган шижоатда юрган пайтда, сиз қўлингизга китобни ушласангиз уйқунгиз келиб, диванда ётволиб ҳожатхонага боришга ҳам эриниб ўтирибсиз. Туринг ўрнингиздан. Келажакда қайси касб эгаси бўлманг ўқинг. Китоб ўқиган одам пайнетчи бўлса ҳам бошқалардан кўра омадлироқ бўлади. Келажакни лойдан ясаб бўлмайди. Келажакни ўқиб, изланиб, қаттиқ ҳаракат билан ўзингиз яратасиз.

Бу дарсларни бекорга ўтмаябман сизларга. Сессияда битта-битта сўрайман. Сессияда қийналиб, бошим деворга урилмасин десангиз, ҳозирдан ёзганларимни ўқиб, ЁҚТИРМАНИ босинг)

Хурмат билан, бўлажак мактабгача таълим вазири Баҳодир Ниппоний)

Каналга уланиш 👉
https://t.me/BahodirIskandarov
19.02.2025, 09:49
t.me/bahodiriskandarov/654
МЕТРОДА ҚЎЛГА ТУШДИМ!

Ассалому алайкум, палаги тоза, фикрлаш доираси Япон денгизидан-да кенг ўқирманлар. Мени босар-тусаримни билмай, череччур кучайиб кетаётганлигимни сизлар ҳам билаябсизларми, ёки фақат ўзимга билинаябдими?))
Кучайиб кетганимдан, уйда аёлимга ҳам, "Муҳтарам, бўлажак вазир" деб мурожаат қилишни тайинладим. Бўлди, энди. Кечаги ейишга нони йўқ, бурни оқиб, қўй боқиб юрган Баҳодир йўқ энди))

Ҳазилдан ташқари, кўпчиликка манзур бўлган "Япониядаги жадидларимиз" рукнини давом этажак истайди бу кангул. Ўтган ҳафта бир укам билан метрода бир жойга боришимизга тўғри келиб қолди. Метро бекатидан чиқишимизда, сиз расмда кўриб турган ака " Баҳодиржон яхшимисиз? Фалакнинг гардишини қаранг. Сизни метрода учратиб қоламан деб ўйламаган эдим. Сизни жуда хурмат қиламиз, ука" деб қолдилар. Салом-алик қилиб, ярим соатча гаплашдик.

Хуллас, бу акамиз Жумаев Рахмоналибўладилар. Битта чуқур нафас оволинг-да.
2004-2008 Шарқшунослик университетида бакалавр.
2008-2012 Магистр.
2015-Токио чет-тиллар университетида магистр.
2022- Докторантура!

Энди касбий фаолиятни қаранг.
2008-2015 Тошкент давлат юридик университети Япон тили ўқитувчиси.
2011-2015 JICA, JETRO проектларида таржимон.
2017- йилдан ҳозиргача Токио иммиграцияси, Адлия вазирлиги, Прокуротура, Ички ишлар вазирлигида таржимон.
2020- AOIKAI тиббиёт корпорациясининг Ўзбекистон ва марказий осиё бўйича менежери.
2024- Fairness Law Officeнинг Ўзбекистон бўйича бўлим бошлиғи ва бир нечта МЧЖ ларнинг асосчиси. Велай агар ёзгунча чарчаб кетдим. Сиз ҳам ўқиб чарчадингизми?)) Буларни нимага ёзаябман?

Хурматли катталар, болаларимизга ҳам "Тўй-тўй-тўй" деган васвасани мерос қилиб қолдирмасдан, қўшимча дарсларига 100-200 минг сумни аямасдан, илмга қизиқтирайлик. Келажакда минг баробар бўлиб қайтади.

Азиз ёшлар, юқоридаги акамиз ҳам сиз-у бизга ўхшаган оддий одам. Ҳеч қанақа танкаси, бойлиги бўлмаган. Сирдарёдан илм билан йўлга чиқиб, бугун Япониянинг манаман деган компанияларида ишлаб юрибдилар. Сиз ҳам уддалайсиз. Астойидил бўлинг! Мардон мардикорга ўхшаб, битта 53 вино учун ҳамма нарсага тайёр бўлиш ҳам, илм олиб улкан муваффақиятларга эришиш ҳам ўз қўлингизда!

Барчаларингизнинг фарзандларингиз илмли, муваффақиятли, омадли, жамиятга нафи тегадиганлардан бўлсин, омин!

Хурмат билан, бўлажак мактабгача таълим вазири, Баҳодир Ниппоний)
17.02.2025, 10:07
t.me/bahodiriskandarov/653
Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Эсингизда бўлса, Японларнинг "Молиявий саводхонлиги" ҳақида пост ёзган эдим. Шунақа молиявий саводхонликни ўргатадиган канал бор экан.

Биламан, бу каналдагиларга ниманидир ўргатиш шарт эмас. Жуда кўпчиликларингизни устоз деб биламан. Дунёқараши кенг, билимли, зиёли инсонлар ҳамма. Аммо, ана шу зиёли инсонларнинг вазифаси-ёшларни ҳар томонлама тарбиялаш. Кеча, Фойдали молия каналида бизни эътироф этишибди. Биз ҳам эътироф этиб қўймасак, уят бўлар а?

Ойига 3 млн топиб, 5 млн ишлатасиз...

Таниш ҳолатми? Одамларга доим айтаман: кўп пул топишнинг ўзи сизни бой қилиб қўймайди. Уни сақлай билиш, тўғри бошқариш ва кўпайтириш муҳимроқ.

Бу илм эса молиявий саводхонлик дейилади. Айни шу масалалар содда тилда тушунтириб бориладиган фойдали молия деган канал бор. Уланиб олишни тавсия қиламан, фойдали ва сифатли канал.

Каналга уланиш 👇
https://t.me/foydali_moliya
17.02.2025, 06:56
t.me/bahodiriskandarov/652
"MADE IN CHINA" ЎЙИНИ!

Ассалому алайкум, аслзода, самимий ўқирманлар.
Маълумки, Хитойнинг махсулотлари бутун дунёни эгаллаган. Айрим давлатларда Хитой маҳсулотларига нисбатан ишончсизлик юқори. Ана шундай давлатларнинг энг биринчиси- Япония бўлса керак.

Оддий Япон аҳолиси ҳам Хитойнинг маҳсулотларини олгиси келмайди. Қалб-қалбидан байкот қилишган. Нега деб сўрасангиз, "Ниҳонно кежун" Япон стандартларига жавоб бермайди, дейишади. Нима экан у стандартлар десангиз- сифат!

Биз унчалик эътибор қилмаймиз. Аммо, Японлар Хитой кийим-кечакларидаги инсон ҳаёти учун зарарли бўлган химикатлар ишлатилади каби сабаблар билан иложи борича олишмайди.

Энди, бяғини эшитинг. Японларнинг "Made in China" деган ёзувдан қочишини билган чайналар, янги муғомбирлик ўйлаб топишибди. Кийим-кечакларга "Made in PRC" (People's republic of China) яъни "Хитой халқ республикаси" даги бош харфларни қўйиб қўйишибди.

Японлар Мардон лоқайд эмаски, "Ҳа, велиб кетмайдими" деб индамай қўйишса. Йўқ, булар синчиклаб текширишади. "Made in PRC" ингни кўрсатиб қўяман сенларга деб, бутун бошли телевединиясида ҳаммани огоҳлантиришди. Қаллобларни шарманда қилишди.
Шунақа гаплар, мабодо бундан кейин қаердадир "Made in PRC"ни кўриб қолсангиз, билингки, бу - Чайна!

Баҳодир Ниппоний, яхши кунларда сиз билан бирга. Дорихоналардан сўранг)
16.02.2025, 17:54
t.me/bahodiriskandarov/651
БИР ХИТОЙЛИКНИ БОПЛАДИМ)

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Олдин бир Хитойлик ҳамкасбим ҳақида ёзган эканман. Шуни батафсилроқ ёзмоқ истайди, бу кангул. Ишхонада бирга ишлайдиган бир Хитойлик бор. Мени жиғимга тегишни ёқтиради. Мен ҳам бўш келмайман.

Хитойдаги қондошларимиз, Уйғурлар масаласида бахслашиб, келишмай қолганмиз. "Уйғурлар аввалдан бизга қарашли бўлган" деганда, тарихий фактлар билан исботлаб энасини кўрсатиб қўйган эдим.

Ҳар доим емаган, интернетдаги кимнидир гапини кўтариб келиб, Хитойни улуғлайверади. Уни бу "жинни-кетди" гапларидан нафақат мен, Японларни ҳам тепа сочи тикка бўлади.

Ҳаммасидан ўтиб тушгани ўтган ҳафтада бўлди. Топиб келган маълумотини қаранг. Айтишича, Японияликлар ҳам, Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистонликлар ҳам тарихан Хитойликлар эмиш. Факт келтир десам, қадимда Хитойда жиноят қилганларни жазолаш мақсадида, балиқ ейдиганларни Япония оролига, мол, қўй гўштини ейдиганларни марказий осиёга сургун қилган дейди.

Давлениям ошиб кетди ва дарҳол бопладим. Ҳўп, балиқ ейдиганлар Японияга, гўшт ейдиганлар марказий осиёга кетган бўлса, оғзига нима келса ейдиганлар, каламуш борми, эшак борми, қурт борми, ахлат, мусор борми ҳаммасини ейдиганлар ўзларингда қолган дедим. Бирга ишлайдиган Японлар бақириб кулиб, қарсак чалиб юборди. Ранги қизариб, гап тополмай хонадан чиқиб кетиб қолди)

Ҳулосаи калом, Хитойликларни кичиклигидан "Фалон жой бизники, фустон жой бизники"деб миясини заҳарлаб ўстиришади. Эҳтиёт бўлаверишимиз керак. Чайналарни қизил чизиқларимиздан ўтишига йўл қўймаслигимиз шарт.

Хурмат билан, Баҳодир Античайна)

🌐Telegram🌐Facebook
🌐Instagram🌐You tube
16.02.2025, 15:21
t.me/bahodiriskandarov/650
Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Дам олиш кунларини яхши ўтказаябсизларми?

Бир Япон адибининг мактаб хотираларини эслаган китобини ўқиб, болаликда синфдошларимиз билан бўлган ажойиб воқеа ёдимга тушди.

Она-тили фанидан "Келажакда ким бўлмоқчисиз?" мавзусида иншо ёзаябмиз. Бир синфдошимиз ёнида ўтирган синфдошимиздан бирга-бир қилиб кўчираябди. Ўқитувчимиз кўриб қолиб урушиб бердилар. "Йўқ, устоз кўчирмадим. Ўзим ёздим" деб туриб олди. Шунда ўқитувчимиз ўқиб бердилар.

"Мен келажакда онамларга ўхшаб, уй бекаси бўлмоқчиман. Тикиш-бичишларни ўрганиб, тандирларда нон ёпиб, ширин овқатларни қилишни ўрганмоқчиман" деб ёзган. Ёзганда ҳам ўғил бола синфдошимиз ёзган)
Роса кулишган эдик. Яқин-яқингача ҳар эслаганда куламиз.


Мен ҳозир айрим телеграм каналларни кўрсам, шунақа "Уй бекаси" га ўхшатаман. Пақиллатиб кўчириб олаверишади. Манба ҳам кўрсатишмайди.
е, велиб кетсин, ҳаёт ташвишларининг қайси бирига сиқиламиз) Яқинда, устозимиз, политолог Камолиддин Раббимов телеграм каналларида Горизонт каналини тавсия қилгандилар. Аъзо бўлиб қўйган эдим. Кеча не кўз билан кўрайки, Ўзбекистондаги энг машхур телеграм каналларидан бўлган Горизонт канали мен ҳақимда пост қўйишибди. Эй, Горизонт каналининг админи, эй яхши одам. Сизни шахсан танимайман. Аммо, мени танлаб адашмабсиз. "Череччур" омадли йигитнинг омади сизга ҳам юқади энди😀

Ҳазилдан ташқари, янгиликларни янгилик бўлмасидан олдин қўйиб борадиган канал экан. Тавсия этиёрум.

https://t.me/gorizont_uz
16.02.2025, 13:41
t.me/bahodiriskandarov/649
Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Дам олиш кунларини яхши ўтказаябсизларми?

Бир Япон адибининг мактаб хотираларини эслаган китобини ўқиб, болаликда синфдошларимиз билан бўлган ажойиб воқеа ёдимга тушди.

Она-тили фанидан "Келажакда ким бўлмоқчисиз?" мавзусида иншо ёзаябмиз. Бир синфдошимиз ёнида ўтирган синфдошимиздан бирга-бир қилиб кўчираябди. Ўқитувчимиз кўриб қолиб урушиб бердилар. "Йўқ, устоз кўчирмадим. Ўзим ёздим" деб туриб олди. Шунда ўқитувчимиз ўқиб бердилар.

"Мен келажакда онамларга ўхшаб, уй бекаси бўлмоқчиман. Тикиш-бичишларни ўрганиб, тандирларда нон ёпиб, ширин овқатларни қилишни ўрганмоқчиман" деб ёзган. Ёзганда ҳам ўғил бола синфдошимиз ёзган)
Роса кулишган эдик. Яқин-яқингача ҳар эслаганда куламиз.


Мен ҳозир айрим телеграм каналларни кўрсам, шунақа "Уй бекаси" га ўхшатаман. Пақиллатиб кўчириб олаверишади. Манба ҳам кўрсатишмайди.
е, велиб кетсин, ҳаёт ташвишларининг қайси бирига сиқиламиз) Яқинда, устозимиз, политолог Камолиддин Раббимов телеграм каналларида Горизонт каналини тавсия қилгандилар. Аъзо бўлиб қўйган эдим. Кеча не кўз билан кўрайки, Ўзбекистондаги энг машхур телеграм каналларидан бўлган Горизонт канали мен ҳақимда пост қўйишибди. Эй, Горизонт каналининг админи, эй яхши одам. Сизни шахсан танимайман. Аммо, мени танлаб адашмабсиз. Череччур омадли йигитнинг омади сизга ҳам юқади энди😀

Ҳазилдан ташқари, янгиликларни янгилик бўлмасидан олдин қўйиб борадиган канал экан. Тавсия этиёрум.

https://t.me/gorizont_uz
16.02.2025, 13:40
t.me/bahodiriskandarov/648
АЙРИЛГАННИ АҚШ ЕР,
БЎЛИНГАННИ РОССИЯ,
ҚОЛГАНИНИ ХИТОЙЛАР,
ОШҚОЗОНИГА ЖОЙЛАР!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Бугун, бизнинг "МИЛЛИЙ БОҒИМИЗДА" Хитойликлар "Югуриш парадини" уюштиришибди. Эшитиб жуда хафа бўлдим. Бу шунчаки 5-6 та Хитойликнинг "Хола-хола" ўйини эмас.

Бугун Хитойликлар томонидан дунёнинг турли бурчакларида "Юмшоқ" ўйинча ташкиллаштирилди. Булардан бири - ўзимизнинг миллий боғдаги "Югуриш" паради бўлса, иккинчиси - Хитой олимлари Япониянинг жанубий ҳудудларидаги инсонларнинг ДНК си ХИТОЙЛИКЛАР билан бир хил эканлигини аниқлашди. Бу билан Япония ҳам бизники деган гапни ҳаммага уқтирмоқчи бўлишди. Энг қизиқарли томони, Япония томони бунақа ўйинларга тезда жавоб бериб, Хитойликларни энасини кўрсатишади. Ўтган йили бир Хитойлик, Японияда ХИТОЙ ШИОРЛАРИни краскада ёзиб кетгани учун, ҳукумат даражасида кечирим сўраттирган эди.

Хитойлар- Япония, Ветнам, Филиппин ерларини ҳам ўзиники деб ўйлашади. Узоқ йиллик режалари ҳам шу давлатларни ўзига қарам қилиш!
Минг афсуски, Японияда жуда кўп Хитойлар билан гаплашганман. Уларга бир неча йиллардан бери, Марказий Осиё давлатлари аслида Хитойнинг ҳудудлари деб уқтирилади ва жуда кўп аҳоли шу пропаганда билан катта бўлишган.

Хулосайи калом, АҚШ, Россия каби давлатлар очиқчасига ҳужум қилса, бу чайналар "Сувилон" режимида ҳаммамизни чайнамай ютади. Ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз шарт ва Фарзандларимизни ғурурли, ориятли ва қўрқмас қилиб тарбиялашимиз лозим-у лобуд!

Баҳодир ИСКАНДАРОВ
15.02.2025, 17:06
t.me/bahodiriskandarov/647
ЯПОН КАМПИРНИ ТОШ БИЛАН УРИШИБДИ!

Ассалому алайкум, самимий, аслзода ўқирманлар. Кечадан олдин куни қўйган видеомни кўрдиларингизми? Кўрмаган бўлсангиз, кўриб келинг) Изоҳлар қисмига "Кўрдим. Ажойиб суҳбат бўлибди" деб ёзиб келинг. Бу Баҳодир диктаторнинг буйруғи) "Сен бир устоз билан суҳбат қилмагин экан-да" деган гаплар бўлмасин. Керак бўлса, 2080-йилларда, Баҳодир Ниппоний 90 ёшга кирган. Фейзбукда пост қолдираябди. 2025-йил 12-январ куни Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид устоз билан қўйган суҳбатимни кўрдингизми? деб гап бошлайман))

Энди, мавзуга қайтайлик. Сиз расмда кўриб турганингиз, биз яшайдиган домнинг лифти. Лифтга чиқаверишда эълон ёпиштириб қўйишган. Эълонда:

"Сиз кўриб турган мана шу расмдаги 5 смлик, диаметри фалон ҳажмдаги тошни бир мактаб ўқувчиси маҳалламиздаги кампирга отиб юборибди. Кампирга ҳеч нарса қилмаган. Аммо, бош-мошига тегиб кетганда нима бўларди? Болаларингни тарбиялаб олинглар, эй такасалтанглар" деб ёзиб қўйишибди. Буни ўқиб, "Японнинг боласи бировга тош отармиди? Шу ёшлигидан қўй боқиб катта бўлган Баҳодирни боласи, Муқбил тошотарга ўхшаб тош отгандир-да" деган ҳаёлни ўтказишлар бўлмасин. Ростдан, Японнинг боласи тош отган)

Бу ердан иккита нарсани ўрганиш мумкин. Биринчиси, иккита Япон болаларининг ўртасига тушиб, "Ҳа, оғзингдан қонинг келсин. Бетарбия болангни йиғиштириб ол, зоти паст, ипирисқи" деб жанжал қилмаябди. Тошни отган боланинг онаси ҳам " Ўзингни оғзингдан қонинг келсин. Бола бўлгандан кейин отади-да. Сиз бола бўлмаганмисиз. Бор қўлингдан келганини қил. Юр уйга ўғлим. Шу пасткашларни уйини олдида ўйнама" демаябди. Секин, маҳалла маъмуриятига мурожаат қилаябди. Маҳалла маъмурияти икала томон билан ҳам гаплашиб ҳал қилаябди.

Иккинчи ўрганадиган жиҳатимиз, "Маҳалла" ҳам "Ҳа, бўлди. Шу муаммо ёпилди, тамом" демасдан, бундан кейин шундай ҳолатлар бўлмаслиги учун, маҳаллада яшайдиган ҳамма эҳтиёт бўлиши учун ОГОҲЛАНТИРУВЧИ эълонни ёпиштириб қўйиши. Эълонни қаранг. Тошнинг ҳажмигача ёзиб қўйишган. Қойил сизларга, Японлар.

Шунақа гаплар, аслзодалар. Биз ҳаммамиз "Баҳодир Ниппоний биз учун нима қилди деб эмас, биз Баҳодир Ниппоний учун нима қилдик. Постларига ёқтирмани босиб, каналларига уландикми, ҳеч қурса, бошқаларга улаша олдикми" деб яшашимиз керак))

Хурмат билан, бўлажак мактабгача таълим вазири
Баҳодир ИСКАНДАРОВ✅

🌐Telegram🌐Facebook
🌐Instagram🌐You tube
15.02.2025, 12:22
t.me/bahodiriskandarov/646
ҲИНДЛАР БИЛАН ЖАНЖАЛ ҚИЛДИМ!

Ассалому алайкум, палаги тоза ўқирманлар. Кеча жойлаган видеомни кўрдингизми? Кўрмаган бўлсангиз, шу ерда тўхтаб, битта аччиқ чойни дамлаб кўриб келинг. Унгача кутиб турамиз. Кейин, келган жойидан давом эттирамиз)

Шу десангиз, анча йиллар олдин, ўқимишимизда 19 та Ҳинднинг ичида бир ўзим қолиб кетишга тўғри келган. Дарс жараёнида Бобур бобомиз ҳақида гап кетиб, улар билан бахслашиб кетган эдим. Ўша куни таъсирланиб бир шиғир битган эдим. Шуни сизларга ҳам улашмоқ истайди, бу суюқ кангул)

Айтганча, ёшлар, бугун Севишганлар куни деб бир нарсаларни ўйлаб юрманг. Ишонинг, ҲАЛОЛЛИК СЕРТИФИКАТИ бўлмаган ҳар қандай севгининг охири вой! Бугун, Бобур бобомизнинг туғилган кунлари!


Бобо, сизни бир Ҳинд бобом деб айтди,
Рашкдан ё аламдан, бақиргим келди,
Ўзгартириб бўлмас Тарих-ку, майли,
Сизни Андижонга чақиргим келди.

"Тарихим биламан" -деди, у такрор,
Эмиш Бобурийлар асли Мўғуллар,
Айтдимки: Ишонгин, ҳатто ҳаққим бор,
ТОЖИ МАҲАЛНИ ҳам кетсам ўғирлаб.

Дедим барчасининг оғзини ёпиб,
Бобур менинг бобом, ЎЗБЕКИСТОНДАН,
Темурийлардан у, Туркийлардан у,
Кўҳна ва қадимий юртдан, ТУРОНДАН!

Билмасангиз, айтай, Бобур етказди,
Илм-маърифатни ул Ҳиндистонга,
Бунёдкорликлари майли, ҳаттоки,
Даҳли бор сиз НАН деб еётган нонга.

Чаппати ва Тандур қаердан келган?
Тож Маҳал - Бобурнинг сулоласидан,
Исломни танитди қўлдан келганча,
Аллоҳ марҳамати, иродасидан.

Буюк сиймо аммо, тўймаган бахтга,
гўдаклик чоғида туйиб аламни,
Бир мучал ёшида ўтириб тахтга,
Қиличга алишган бобом, қаламни.

Энди бир ҳақиқат айтаман, тингланг,
Бобур Ватанига қайтмади, нега?
Қайтса бўлардику дерсиз қилиб жанг,
Бўлган Ҳиндга подшоҳ, қудратга эга.

Самарқандчун кураш чоғида бобом,
Дўстлари панд берган, ёвга енгилган,
Ва шунда сўз бериб Шайбонийхонга,
"Юртга қайтмайман" деб ЛАФЗ қилган экан.

Тарк этди Ватанни, Ҳиндда бўлди шоҳ,
Қудрати етарди юртга қайтишга,
Ўлгунча бўлдилар ваъдага огоҳ.
Васият қолдириб қуйидагича:

-Бир умр соғиниб ўтдим ватанни,
Бугун ўлмоқдаман, дея АНДА ЖОН,
Ўлсам олиб кетинг, жонсиз бу таннни,
Қабримга кўриниб турсин АНДИЖОН.

Лек лафзимни бузманг, юртга қўйманглар,
Ёв олдида орим сотманг бир пулга,
Жасадимни олиб бориб кўминглар,
Ватанимга яқин бўлган ҚОБУЛГА.

Сабрингизга қойил, тасанно, бобо,
Ҳамиятда тенгсиз ва йўлбарс бобо,
“Юз қаролиғ” бўлди дея ўкинманг,
Ҳатто Ватан сиздан, “ВАТАН” қарз бобо.

Самарқандлик асли, Японда яшаб,
Барчасин Анжанча бопладим “ома”,
Бобурнинг кимлигин билмаганларга,
Мана каминадан БАҲОДИРНОМА…

Баҳодир
ИСКАНДАРОВ✅

🌐Telegram🌐Facebook
🌐Instagram🌐You tube
14.02.2025, 10:03
t.me/bahodiriskandarov/645
ҲАЁТИМДАГИ ЭНГ ҚИЗИҚ СУҲБАТ!

Ассалому алайкум, аслзода кўрарманлар. Ҳақиқий аслзода, нафақат аслзода, замонамизнинг забардаст олими, ўз тадқиқотлари билан Токиода ҳам жуда кўп Японларни, олимларни олқишига сазовор бўлган устозимиз, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан "Фарзанд тарбияси", "Мусофирларни қийнаётган муаммолар", "Илм олиш" каби мавзуларда суҳбат уюштирдик.

Бир пайтлари узоқдан бўлса ҳам кўришни орзу қилган устозларимиз билан бир даврада суҳбат қилишни тақдир этган Роббимизга ҳамд-у санолар бўлсин!

Мен, кучайиб кетдим. Босар-тусаримни билмай, ўзимни "Сартиропка" қилолмай қолдим. Сизлар менсимаябсизлар-да))

Ҳазилдан ташқари, устоздан жуда манфаатли суҳбатларни эшитдик. Сизга ҳам улашаман. Фарзандларингизга ҳам эшиттиринг. Ўзингиз ҳам эшитинг! Маънавий озуқа олишингизга кафолат бераман. Кўриб-кўрингда. Ёқмаса, пулингизни қайтариб бераман)

Барчаларингизнинг фарзандларингиз устозларимиздек илмли, манфаатли, бой-бадавлат, олим, жамиятга нафи тегадиганлардан бўлсин!

Тўлиқроқ, тиниқроқ ва HD форматда кўраман деганлар Youtube каналимизда кўришингиз мумкин!

Баҳодир Искандаров
13.02.2025, 06:45
t.me/bahodiriskandarov/644
ЯПОНИЯДА ҲОЖАТХОНАЛАР!

Ассалому алайкум, хурматли кўрарманлар. Японияда ҳожатхоналар тизими ажойиб йўлга қўйилган!

Инсониятнинг бирламчи эҳтиёжи бўлган ҳожатхоналарни ҳар қадамда ва текинга топишингиз мумкин. Қолаверса, нафақат аёллар ва эркаклар учун, ногиронлар ва болалар учун ҳам ҳожатхоналар борлиги ҳавас қиларли.

Видеони остига, "Олисдаги маҳмадона, эй қари олчоқ, менга қандай яшамоқни, ўргатмагин сеееннннн" деган Қўшиқни қўйиб кўрсангиз, яхши чиқади))

Баҳодир Ниппоний)
11.02.2025, 10:27
t.me/bahodiriskandarov/643
https://youtube.com/live/7I4BkhdtRRc?feature=share

Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид айни пайтда Токиода бўлиб турибдилар. Ҳозир қилаётган маърузаларини, жонли эфирда шу ерда кўришингиз мумкин!
11.02.2025, 08:12
t.me/bahodiriskandarov/642
ЯПОН ТАКСИЧИСИНИНГ ҚИЛГАН ИШИ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Японияга келган бир сайёҳ, таксида бўлган ҳолат ҳақида айтиб бераябди:

"Токиога яқинда келганман. Таксига чиқишимга тўғри келди. Бир таксини тўхтатдим. Қоп-қора костюм шимда, қўлларида оқ қўлқоп жилмайиб келиб, менга эшикни очиб берди. У менга худди миллиардерларнинг ҳайдовчисидек хизмат кўрсатаётган эди. Мен бошида мени бирорта бойвачча ёки амалдор билан адаштириб юборди шекилли деб ўйладим. Машина қўзғалди ва ҳайдовчи ҲИСОБЛАГИЧНИ ЁҚДИ. Бироз юргандан сўнг, тўсатдан таксининг қанча юраётгани ҳисоблайдиган ҲИСОБЛАГИЧНИ ўчириб қўйди. 2 километрча юрганимиздан кейин яна ёқди. Мен нега ундай қилганини тушунмадим. Аммо, Япон тилини билмаганим учун у билан ҳеч нарсани гаплаша олмадим. Манзилга етиб бордик. Машинадан тушдим ва Япон тилини биладиган танишларимдан нега ундай қилганини сўраб беришини илтимос қилдим. Ҳайдовчининг жавоби мен шокка тушурди:

"Мен ўзим бурилишни мўлжаллаб келаётган қайрилишдан адашиб ўтиб кетдим. Кейинги қайрилиш озгина узоқроқ эди. Менинг хатойим билан юрилган йўл учун пулни мижоздан олишим нотўғри. Шунинг учун ўзим адашган йўлда ҲИСОБЛАГИЧНИ ўчириб турдим"!

Ажойиб а? Япониянинг Япония бўлишида ана шундай инсофли, диёнатли одамларнинг борлиги учун бўлса керак. Бу воқеа сизга ниманидир эслатмадими? Менга ўзимизнинг мусулмон тарихимизда бўлган, "Давлатнинг шамини ўчириб, шахсий ишларимда ўзимнинг шамимни ёқаман" деган ҳикояни эслатди. Ҳа, биз шундай миллатдан эдик. Афсуски, мол-дунё, нафс кўзларимизни кўр қилиб қўйди. Пул учун ўз миллатдошини алдайдиган, атайдан узоқ йўллардан юрадиган ҳайдовчи бўлдик. Ҳайдовчини чув туширадиган йўловчи бўлдик.

Биламан, Японияда ҳайдовчининг ойлиги баланд эмас, бой яшай олмайсан. Етар-етмас яшайсан. Аммо, сендаги инсоф бировнинг хаққини ейишга чидамади.
Баракалла, Япон ҳайдовчи. Мени фикрлашга ундадинг. Виждоним билан бир ҳисоблашиб кўришга ундадинг!

Баҳодир ИСКАНДАРОВ!
10.02.2025, 15:23
t.me/bahodiriskandarov/641
"РАК" КАСАЛЛИГИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқираманлар. Яқинда, Япониядаги бир PhD, олим укамиз "Баҳодир ака, Япониядаги саратон касаллигининг асосий сабабларидан бири - Обенто маданияти бўлиши мумкин экан. Шу ҳақида бир ёзсангиз, ўзимизникилар учун манфаатли бўлар экан!" деб қолдилар.

"Обенто" дегани- Сиз қўлларимда кўриб турган, идишга солиб сотиладиган овқатлар. Қисқача қилиб айтганда, уйдан кўчага чиқаётиб, бирорта идишга уйда пиширилган паловдан солиб олиш дегани. Уйдан овқат солиб ишга олиб кетишнинг яхши томони бўлса борки, ёмон томони йўқ деб ўйлайман. Мен ўзим ҳам ҳар куни ўзим билан "Обенто" олиб кетаман)

Буни рак касаллигига нима алоқаси бор десангиз, Японларнинг жуда кўп қисми уйида овқат пиширишмайди. Тушликка ҳам кечки овқатга ҳам сиз расмда кўриб турган идишдан битта сотиб олиб ейишади. Бу жуда оммалашган. У "Oбенто"лар музлатиб сотилганлиги учун микротўлқинли печга солмасдан ейишнинг иложи йўқ. Ўша сотиб олинган дўконнинг ўзида "Ататамесука" "Микроволновкада иситиб берайми?" деб сўрашади. Хуллас, жуда кўп Японлар шунақа ярим тайёр махсулотлар билан умр кечиришади.

Ана энди, РАК касаллиги ҳақида гаплашамиз. Японияда бирга ишлайдиганларингиздан, атроф муҳит, шифохоналардан "РАК бўлиб қолибди. РАК бўлиб қолибман" каби гапларни жуда кўп эшитасиз.
Японларда "РАК"ни "ГАН" дейишади. Бу "ГАН"нинг мингдан ортиқ тури бўлса керагов. Ҳар қандай аъзонинг орқасидан "ГАН" сўзини қўйсангиз, бўлди. Масалан, "МИЯ ГАН" ( Мия раки) "Фаросат ган" , (Фаросат раки) каби)

Японияда ҳар 3 та ўлимнинг биттаси рак сабабли экан. Биргина 2022-йилда 1 миллиондан ошиқ саратонга чалинганлар аниқланиб, шулардан 380 000 нафари оламдан ўтибди. Яхшиямки, Японияда медицина тизими кучли йўлга қўйилган. Миндайроқ давлатларда бўлганда бу кўрсаткич янада дахшатли бўлар эди.
Хуллас, Япон шифокорлари бу рак касаллигининг кўпайишига "МИКРОВОЛНОВКА" да иситилиб ейиладиган овқатлар сабаб бўлиши мумкинлигини, иложи борича "Свежий" овқатлар ейишни кераклигини таъкидлашибди.

Бу гапларим билан нима демоқчиман, биз иложи борича ўша "Микроволновка"ларни ишлатмаслика ҳаракат қилишни бошладик. Сизларга ҳам шуни тавсия этаман. Овқатни газда, қайноқ сув остида, яна бир нималар қилиб, табиий усулларда иситиб ейишни тавсия қиламан.

Бу постни қайнонангизбоп, эрингизбоп пост бўлиб, "Кирни ҳам қўлда ювинг", "Уйни ҳам сочингизда супуринг" дейишлари учун ёзмаябман😆Айнан, "Микроволновка" лар соғлик учун ўта хавфли эканлигини айтмоқчиман. Барчаларингизга соғлик-саломатлик тилайман!

Баҳодир Ниппоний- Яхши кунларда сиз билан бирга! Дорихоналардан сўранг)
9.02.2025, 09:27
t.me/bahodiriskandarov/640
18+ ЯПОН ЭРКАК ХОТИНИГА НИМАЛАР ҚИЛДИ?

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Сиз расмда кўриб турган Япон чол-кампир 50 йилдан буён бирга яшашар экан. Кампирининг кўзлари ожиз экан. Шунда мана бу бизнинг қаҳрамон Япон тоғамиз, кампири учун ҳовлисининг атрофини боғ қилибди. Миллиондан ошиқ гуллар экибди. "Кампирим яхши кўрган гуллардан экдим. Гулларни ҳидлаб, стресслардан қутулади. Хурсанд бўлади" деб интервю ҳам берибди. Ана сизга севги, мана сизга муҳаббат!
Сизчи, сиз? Кўзи очиқ хотинингизга гул экиш уёқда турсин, биттагина гул совға қилдингизми? Қачонгача, сизнинг пайпоғингизнинг ҳидидан сармаст бўлади. Гул олиб келинг, гулнинг ҳидидан ҳам сармаст бўлсин бечора)

Эри-хотин муносабатлари, оила масалаларида Японлар биздан ўрнак олиши керак, аслида. Аммо, бир Япон сотциологининг "Оила" номли асарида жуда чиройли фикрлар ёзилган. Ўшаларни ўзимнинг тилимда тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Хуллас, бизнинг жамиятдаги оила институтларининг энг катта муаммоси- "Муомала"да. Эркаклар ҳам қўпол, аёллар ҳам. Ширин тилларимиз камайиб кетган. Кечирим сўрамайдиган жамиятга айланганмиз. Муомала маданиятини шакллантириб олсак, жуда кўп муаммоларнинг олди олинади.
Японларда "Иикатага даижи" деган гап бор. Яъни "Ҳамма гап муомалада" дегани.

Масалан, эрингизни жахли чиққан. Ишдан бўрига ўхшаб кириб келди. Бўлар бўлмасга ғингшиябди. Шунда нима қилиш керак?
"Мен сизга тегиб нима кўрдим? Ҳар куни шу аҳвол. Сизга теккунча Мардон ўртакашга текканимда мазза қилиб юрардим. Менга осонми? 3 та бола билан ботиб юрибман. Одамларнинг хотинига ўхшаб фалон-фустонлар қилолмайман" дейиш керакми? Йўқ.

"Ҳа, ўзимни арслоним. Чиябўрилар кайфиятингизни тушириб қўйибди-да. Келинг, ўзим сизга ширин овқатларни сузиб, овқатдан кейин, оёғларингизни ванна қилиб қўяй. Ундан кейин битта "Вачач" бўлса а?" деб кўринг-да. Агар шунда ҳам жанжал қилса, Ниппоний отимни Шийпоний қўяман)

Энди, эркаклар, ишдан келдингиз. Аёлингизни кайфияти ноль. Ҳа, десангиз ёниб кетадиган даражада турибди. 15 йил олдин қилган хатоларингизни юзингизга солаябди. Камига, "Бошқасини топиб олибсиз"дан бир партия бошлади. Нима қилиш керак?

Қулоғини тагига Алпомишнинг 5 панжа изини тушириш керакми? Ёки, "Ўчир овозингни" дейиш керакми? йўқ. "Жоним, бақлажоним. Жахлингиз чиққанда шундай чиройли бўлиб кетасиз. Ээ, велиб кетсин. Рўзғор ташвишларига сиқилманг. Мана мен борман. Кечиринг сизни қийнаб қўйдим. Фалончини топиб олибсиз дейсизми? Бўлмаган гап, унақа аёллар сизнинг эски тапичкангизга ҳам арзимайди. Келинг, бир мазза қилиб овқатланамиз. Кейин, битта "Вачач" дан бўлса а?"
деб кўрингчи, уруш давом этармикан. Этмайди. Сезган бўлсангиз ҳамма гап "Вачачда", э узр, муомалада экан.
Хушмуомала бўлайлик, дўстлар.
Қайнона-келин муносабатларида ҳам "Ҳўп бўлади, ойижон. Узр, адашибман", "Ҳечқиси йўқ келин эмас, қизимсиз мени", "Жаннатим-овсиним" каби сўзлар ишлатилса, анча муаммолар ҳал бўлади. Яхши гап билан қайнона ҳам инидан чиқар деган гаплар бор, ахир)

Хулосайи калом, хушмуомалалик , ширин тиллик, сизга нафақат оилада балки, ишда, ўқишда, бизнесда қўйингки, ҳар жабҳада фойдаси тегади. Бугундан бошлаб хушмуомалаликни ўзингизда шакллантиринг. Хоҳласангиз, изоҳлар қисмида мени мақтаб машқ қилиб олишингиз мумкин. Ўзим бошлаб берай: Бунча чиройли клавиатурадан изоҳ ёзасизларе, умримда бунақа гўзалликни кўрмаганман😍😆

Баҳодир НИППОНИЙ
8.02.2025, 14:23
t.me/bahodiriskandarov/639
ҚАРАШЛАРИМИЗДАГИ ХАТОЛАР!

Ассалому алайкум, самимий, оқсуяк ўқирманлар. Бугун бир ёшликка сайр қиламизми?
Бизда ТАЛАБАЛИК- ОЛТИН ДАВРИМ деган гап бор-ку. Ана шу гап катта хатоми дейман-да. Бошқа давлатларда, хусусан Японияда ТАЛАБАЛИК- ХОРЛИК ДАВРИ. Университетда қийналиб ўқийсиз. Ўзингизни контрактингизни ўзингиз тўлашингиз керак. Ўқишдан кейин ишлайсиз. Ишдан кейин уйга келиб, ўлгудай дарс қиласиз.
"Бу қийинчиликлардан чиқиб кетмасам бўлмайди" деб жон-жаҳдингиз ҳаракат қиласиз. Натижада, ана шундай талабалар Японияни ЯПОНИЯ қилишади.

Биздачи, бизда талабалик мезззаааа. Асабларингиз дам олади. "Эртага курсдошлар билан қаерга ўйнагани борсак экан?" деган олий мақсад, ўйин-кулгу, чиройли кийиниш, ота-онадан узоқда, озодлик. Мазза давр. Бунақа мазза ҳаётдан чиққан талабани ишлагиси келармиди? "Эҳ, университет тез тугаб қолди-да. Яна бир йил ўқисак бўларкан" деб "Мазза ҳаётдан" кетгиси келмаганлар қанча) Хуллас, ана шу "Олтин давр" хатомиз-ми, дейман-да. Майли, яхши бўлиб кетар. Олтин давр деганимга "Олтин пахта" эсимга тушиб кетди.

Ҳозирги талабаларга эртакдек туюлар, аммо бизнинг давримизда Тошкентда ўқиб ҳам пахтага чиққанмиз. Ярамаслар 70 йил пахтани пропаганда қилавериб, кўзимизга пахта ҳам яхши кўринадиган бўлиб қолган. Қаранг, ҳаттоки пахтадаги қулликни ҳам яхши хотиралар билан эслаймиз)) Қайнатилган макаронлар, қўллар ёрилиб кетган глитциринларни суриб, қишлоқ одамлари, қишлоқ ҳаёти, ажойиб даврлар эди. Фақат яхши хотиралар. Пахтада энг эсимда қолган ҳолатлардан бири: Бир куни пахта даласида гаплашиб ўтирибмиз. Шунда Журналистика факултетининг обрули профессорларидан бири ёнимизга келиб "Пахтани теринглар" деб қолдилар. Шунда "Домла, тўхтанг. Озгина лирик чекиниш қилиб дам олайлик" десам, гапим ёқмади. Мени едирмоқчи бўлиб:

"Эй, жипириқ. Сен лирик чекинишни биласанмн? Умрингда бир адабиётни ўқиганмисан? Қўлинга китоб ушлаб кўрганмисан? Бирорта ғазал биласанми?" деса бўладими?

Домлани нега ундай деганларини тушунаман. Чунки, мени реал ҳаётда учратсангиз, китоб ўқиган, адабиётга, шеъриятга қизиқиши бор, ўқимишли йигитдан кўра, безори, ишкалчи, шўх, ярамас йигитдек таасурот қолдиришим эҳтимоли катта. Чунки, ўзимни ақлли кўрсатишни ёқтирмайман. Чунки, ростдан ақлли эмасман😆

Хуллас, домлани "Ўзи ғазал биласанми?" деган кинояли гапидан кейин,
"Ия, ғазал ёдлаш бўйича мен билан ҳазиллашманг, қози почча" дедим, ичимда.
Кейин: "Келинг бир ўйин ўйнаймиз. Сиз хоҳлаган ғазалнинг номини айтасиз. Мен ўша ғазални ёддан айтиб бераман. Айтиб беролмасам 100 кг пахта тераман. Айтиб берсам, ҳаммамиз "Штаб"га қайтиб дам оламиз бугун. Жавоб бериб юборасиз!" дедим.

Домла кулиб: "Сени китоб ўқиганинга ишонмайман. Ютқаздим деявер. 100 кг пахтага тайёр туравер. Машрабнинг "На қилай" деган ғазалини айтчи?" десалар бўладими? Биттада айтиб бердим-ку. Кейин, Лутфийдан, Навоийдан ҳам айтган эдим. Домла бошқа гапирмади.
Биз эса, дам олишга кетиб юбордик)

Шунақа гаплар, ёшлигингизни эслаган бўлсангиз, ёқтирмани босинг. Ўзи ёш бўлсангиз юракчани босинг. Юқоридаги домлага ўхшаб, "Ёшлар ҳеч нарсани билмайди" деган советча фикрда бўлсангиз ўзингизни босинг))

Хурмат билан, Бўлажак мактабгача таълим вазири Баҳодир Ниппоний)
8.02.2025, 08:31
t.me/bahodiriskandarov/638
ЯПОНИЯДА ОЙИГА 5000$ ТОПАДИГАН ИШ!!!

Ассалому алайкум, самимий ўқирманлар. Охирги пайтларда шахсийдан: "Японияда иш бор экан. Фалон пул тўласам Японияга ишга жойлаб қўйишар экан-да, ойига 2-3 мингдан топар эканман" каби хабарлар жуда ҳам кўп келибди. Шуларни ҳаммасига умумий қилиб, шу ердан жавоб беришни лозим топдим.

Буларнинг ҳаммаси ёлғон. Унчалик содда бўлманглар, онониб кетай сизлардан. Охирги йилларда Японияга ишга жўнатаётган фирмалар, ОТБОҚАРЛИК, МЕҲМОНХОНА, КЕМАСОЗЛИК, ДАЛА ИШЛАРИ каби жойларга жўнатишаябди. Табиийки, Япониянинг катта шахарларига эмас, олис-олисларга жўнатишаябди.

Унақа жойларда ишласангиз, қўлингизга тегадиган пул 1000 доллардан сал кўпроқ бўлади. Ўша 1000 долларни ярмидан кўпини харажатларга ишлатиб юборасиз. Қарабсизки, қўлингизда 300-400 $ пул қолади. Ана шу 300-400$ оилангиздан узоқда, қийналиб ишлашингизга арзийдими? Арзиса "Пажалиста"!

Кейин, энг муҳим томонларидан биттаси-ўша ишларга келсангиз, визангизнинг тури бўлади. У турдаги виза билан оилангизни чақира олмайсиз. Оилангиз уёқда, сиз буёқда узоқ муддат яшашга тўғри келади. Яна бир муҳим томони- у визангиз билан қўшимча иш қила олмайсиз. Яъни бошқа давлатларга ўхшаб "Халтура" иш топишингиз жуда қийин. Япония, Америка ёки Россия эмас. Қонунга, ҳужжатларга керагидан ортиқ риоя қилишади. Бюрократия жуда кучли.
"Мен шустрий йигитман, ишдан ташқари бир нималар қилиб йўлимни топиб кетаман, бирорта кампир-пампир ўлиб қолиб, ҳамма бойлиги менга қолиб кетади" каби кинолардаги ҳаёт бўлмайди.

Мен шахсан ўзим, ўшанақа ишларга келганларнинг 20 дан ошиғи билан гаплашдим. Шулардан 19 таси норози, қолган биттаси нафақат норози, норозидан ҳам норозироқ.

Хўш нима қилиш керак? десангиз, БИРИНЧИ НАВБАТДА, ўша жўнатаётган фирмалар: "Ака-ука гримм эртакларига ўхшаб, Ҳой ширинтой болалар, қўшилинг даврамизга, Япониянинг сурурин, сирин айтаман сизга" демасдан, тўғрисини айтиш керак.
ИККИНЧИ НАВБАТДА, ишга келаётганлар ҳам олдиндан 300-400$ рози бўлиб келдими, мард бўлиб ишни ташлаб қочмаслик керак. Ҳозирда жуда кўпчилик, чекка жойлардаги ишини ташлаб катта шахарларга қочишмоқда. Натижада, улардан кейинги келмоқчи бўлганларга зарар бўлаябди.

Хулосайи калом, ишга жўнатувчи ҳам, жўналувчи ҳам ИНСОФЛИ бўлиши керак, тамом. Кейин, Япония "Тез соққани қиламан-у, кетаман" дейдиган давлат эмас. Япония узоқ йиллик проект. 5-10 йилни атасангиз яхши натижаларга эришишингиз мумкин. Бўлмаса, ўзимизда ёки, бошқа давлат вариантни ўйлаб кўришни маслаҳат бераман.

Биламан, бу гапларимга ишонмайсиз. Ҳаттоки, яқин танишларим ҳам мендан кўра, анави фирибгарлар айтаётган "Ойига 5000$ топасан" деган гапга ишонишади)) Ишонмасангиз ишонманг. Келиб кўринг) "Хўш ўзинг нима қилиб юрибсан унда?" десангиз, "Мен ҳалиги 1000 сумдан ёнғоқ сотиб олиб, бозорга олиб бориб 500 сумдан сотадиган ёнғоқфурушдекман.
Ёнғоқнинг шақир-шуқурига ишқибозман холос😆

Барчаларингизга омад ёр бўлсин. Хурмат билан, Бўлажак мактабгача таълим вазири Баҳодир Ниппоний)
7.02.2025, 18:08
t.me/bahodiriskandarov/637
ЯПОНИЯНИНГ ГЎЗАЛ КЎЧАЛАРИДА ГЎЗАЛ АЗОН! Маълумот ўрнида, Японияда энг тез тарқалаётган дин- ИСЛОМ! "Айни пайтда, 130 дан ошиқ масжидлар қурилган. 50 мингдан ошиқ Япон Ислом динига ўтган. Ҳозирда ҳар 500 кишига битта мусулмон тўғри келса, 2050 йилларга бориб бу сон икки баробардан ошиши мумкин" дейди, Васеда университетининг профессори, Ҳирофуми Танада!

Баҳодир Искандаров!
7.02.2025, 15:19
t.me/bahodiriskandarov/636
18+ ЯПОНИЯДАГИ КЎРИНМАС ОДАМЛАР!

Ассалому алайкум, оқсуяк ўқирманлар. Бугун Кеио университетидаги бир профессор билан кўришиб қолдим. Салом-аликдан сўнг: "Ҳа, кўринмай қолдинг. ЖОҲАТСУ қилдинг деб ўйлабман" дейди. Роса кулишдик. Шу ЖОҲАТСУ ҳақида сизларга ҳам айтиб берсаммикан? Ёки бирор қудуққа бориб айтсаммикан? Қудуққа айтсам, йиллар ўтиб у ердан бамбук ўсиб чиқади. Бир дурадгор у бамбукдан най ясайди. У найни бир созанда олиб чалганда: "Баҳодир Ниппонийнинг ЖОҲАТСУ ҳақида айтганлари" деган куй чалиниб, сирлар фош бўлиб кетаркан. Битта пост учун шунча бамбук, қудуқ, най, вақтни оввора қилмасдан, ҳозир айтиб бера қолай))

Шу десангиз, ЖОҲАТСУ дегани - "Ном нишонсиз йўқолиш, изсиз кетиш, қочиш" дегани. Бу дегани бизда баъзида жиноят қилиб қаергадир қочиб кетадиганлар бор-ку, унақалар эмас. Жамиятдан қочиш, ўзини ном-нишонсиз қилиш, аноним қилиш. ЖОҲАТСУларни "Тунги одамлар" деб ҳам аташади. ЖОҲАТСУлар оилавий маъсулиятдан қочиш, стресс, худбинлик каби сабаблар билан ўзларини изоляция қилишади. Бошқа жойга кўчиб ўтишади ва фақат тунда ҳаракат қилишади. Тунда ҳам камера йўқ жойларда, маска тақиб ҳаракатланишади. Вампирларга ўхшаб, ёруғликка чиқишмайди. Ҳаттоки, уларни ном-нишонсиз, ҳужжатсиз ишга оладиган, қўллаб-қувватлайдиган компаниялар ҳам бор.

Япон сотциологи Ҳироки Накаморининг айтишича: ЖОҲАТСУчилар 1960-йилда бошланган. Асосий сабабларидан бири- МУҚАДДАСОТЛАРНИНГ ЙЎҚЛИГИ, МАЪСУЛИЯТСИЗЛИК, ХУДБИНЛИК ва ПСИХОЛОГИК МУАММОЛАР. Ҳозирда Япон жамиятида ўз жонига қасд қилиш, ( Ҳикикомори) тарки дунё қилиб уйдан чиқмаслик каби ЖОҲАТСУ ҳам жуда катта муаммо. Оила институтининг жарга қулаши. Бир йилда 70 мингдан 100 минггача одам ЖОҲАТСУларга қўшилмоқда!
ЖОҲАТСУЧИЛАР ҳеч ким билан гаплашишни хоҳлашмайди. Ҳеч қанақа маъсулият олишни хоҳлашмайди. Шунчаки КЎРИНМАС ОДАМЛАР!

Ажойиб а? Пақ этиб эр, хотин, бола ёки бирорта яқини йўқ бўлиб қолди. На ўлиги на тириги бор. Политцияга хабар берса "Бизга бирор жиноят ҳақида хабар келмаса, ҳеч нарса қила олмаймиз. Ўзи танлаган ҳаёт, ўзининг ҳуқуқи" деб ҳеч нарса қилмас экан. Ҳаттоки бир Япон она: "Ўргилдим бунақа қонунларингдан. Болам ўлса мурдасини кўришгагина рухсат берармиш. Топишга ёрдам бермас эмиш" деб йиғлаб интервю берган. Дахшатли ҳолат!

Дунё жамиятидаги шундай парокандаликни кўриб, РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАРНИНГ ЮТУҚЛАРИНИ қанчалик ўрганишимиз шарт бўлса, хатоларидан хулоса қилишимиз ҳам шунчалик шарт.
Азизлар, "ЧИДАМА, ОИЛА ҚУРМА, ОИЛА БИР ТИЙИН, ЎЗБЕКЛАР ҚОЛОҚ" деб, бизнинг қадриятларимизга, миллатимизга, ДИНИМИЗГА, оила институмизга зарба бермоқчи бўлаётган Ўзбек ЖОҲАТСУЛАРИДАН эҳтиёт бўлинг!
Эй, парокандалар, "Пажалиста"- оила қурмасликка, , ўзингиз учун яшашликка, жамиятдан ажралишликка, тоғ-у тошларга ёлғиз чиқиб кетиб, бу дунёдан роҳибалардек "Пок" ўтишликка, эркинликка, чидамасликка, хуллас либой "Ликка-ликка" қилишликка хуқуқингиз бор. Аммо, бизнинг қадриятларга бурунчангизни тиқманг!

Хурмат билан, "ЛИККА-ЛИККАЛАРГА қарши курашиш" агентлиги раиси Баҳодир Ниппоний)
6.02.2025, 15:20
t.me/bahodiriskandarov/635
МИНГТА КИТОБНИ МИЯГА ЖОЙЛАШ ЁҲУД, КОСАСИ ОҚАРМАГАН ХАЛҚ!

Баҳодир Ниппоний
5.02.2025, 17:00
t.me/bahodiriskandarov/634
Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Билсангиз бизнинг телеграм даврамиз фақат аслзодалар, ўқимишли инсонлар. Пайтавақулоқлар каналга бир кириб, узун ёзувларни ўқий олмай чиқиб кетишади))

Шу десангиз, ҳозир гурухимизга бир қарасам 8000 та бўлибмиз! Одатда, элимизнинг олим инсонлари каналларида улашгандан кейин кўпчилик келишар эди. Бугун ҳам тўсатдан 300-400 киши келибди. Тинчликмикан деб қарасам, Конспект деган канал эгаси мен ҳақимда илиқ фикрларни билдирган эканлар. Ташаккур сизга!

Кейин мен ҳам ўша каналнинг ичига кириб жуда кўп ёзганларини ўқиб чиқдим. Фойдали, тарбияли, қизиқарли канал экан. Оилавий кузатиб борса бўладиган, ақлий ривожлантирадиган каналлардан экан. Бир кириб текшириб кўрингда)

Аъзо бўлиб қўйинг сиз ҳам: 👉 @konspektor
5.02.2025, 15:58
t.me/bahodiriskandarov/633
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa