O seu período de teste terminou!
Para acesso total à funcionalidade, pague uma subscrição premium
SU
Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
https://t.me/sudyalaroliykengashi
Idade do canal
Criado
Linguagem
Tadjique
0.6%
ER (semana)
44.3%
ERRAR (semana)

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали

Mensagens Estatísticas
Repostagens e citações
Redes de publicação
Satélites
Contatos
História
Principais categorias
As principais categorias de mensagens aparecerão aqui.
Principais menções
Não foram detectadas menções significativas.
Encontrado 275 resultados
"Суд-ҳуқуқ соҳасидаги 45 йиллик фаолиятим, эришган катта-кичик муваффақиятларим, аввало, мактабдаги таълим туфайли" - суд фахрийси Каримжон Саидов

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
24.04.2025, 15:06
t.me/sudyalaroliykengashi/4563
Сайёр суд, очиқ мулоқот ва маҳкумаларга қалам аҳлидан ҳадялар - Кенгаш ташаббуси билан жазони ижро этиш муассасасида маърифий тадбир ўтказилди

Судьялар олий кенгаши ташаббуси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида Зангиота туманидаги 21-сонли жазони ижро этиш (аёллар) муассасасида маърифий тадбир ташкил этилди.

Бўлиб ўтган тадбирнинг ўзгачалиги шундаки, унда санъат ва адабиёт вакилаларидан ташқари Тошкент шаҳри ва вилояти судларида фаолият кўрсатаётган аёл судьялар иштирок этди.

Тадбир расмиятчиликдан йироқ, бир қадар самимий кечди, бунинг сабаби битта: меҳмонлар маҳкумалар билан суд тизими вакилалари эмас, балки аёл (она) сифатида гаплашди. Мақсад ҳам шу эди: зотан, жазодан мақсад тарбия экан, айни жараён маҳкумаларда қандай кечаётгани билан танишиб, қатъий тузалиш йўлига ўтиши ва ҳозирданоқ уларда ижтимоий ҳаётга кўникмалар шакллантиришдек хайрли ишга ҳисса қўшмоқ судьялар ҳамжамияти аъзоларининг ҳам маънавий бурчи ҳисобланади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
23.04.2025, 20:54
t.me/sudyalaroliykengashi/4553
"Сув ҳам бир лойқаланиб тинади..." - Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Тошкент вилояти суди ҳамкорлигида оила, ҳуқуқ ва маънавий бурчга доир хайрли тадбир ўтказилди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
22.04.2025, 10:10
t.me/sudyalaroliykengashi/4552
#Муносабат

Манба ишончга сазовор эмас!

Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларида гўёки судьялар ўртасида аноним сўров ўтказилиб, иштирокчиларнинг 43 фозидан кўпроғи ўзини чинакам мустақил деб ҳисобламаслиги, 60 фоизи суд ишларига турли таъсирлар (босим, таъзиқ) мавжудлигини билдирганига оид хабарлар тарқалмоқда.

Судьялар олий кенгаши ушбу “аноним сўровнома” ва унинг натижаларини ишончга сазовор эмас, деб ҳисоблайди. Буни ўтказилгани айтилаётган “сўровномада” бор-йўғи 75 нафар судья (айни пайтда фаолият кўрсатаётган судьяларнинг 6 фоизи ҳам эмас) иштирок этганидан ҳам билиш мумкин.

Иккинчидан, Кенгаш томонидан судьялар дахлсизлигини таъминлаш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлар бўйича улар (судьялар) ўртасида аноним сўровлар ўтказиш амалиёти мавжуд. Ушбу амалиёт қамрови кенг бўлиб, нафақат муаммо, балки унинг келиб чиқиши сабабларига ҳам эътибор қаратилмоқда.

Шундан келиб чиқиб...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
21.04.2025, 18:27
t.me/sudyalaroliykengashi/4551
Р а с м и й б а ё н о т

Судьялар одоби кодекси талабларидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьясининг (хизматдан ташқари вақтдаги) хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги шу мавзуга доир хабарларда тилга олинаётган ҳолатларга хизмат текшируви жараёнида аниқлик киритилади ва якуни бўйича лозим чоралар кўрилиши таъминланади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
21.04.2025, 09:16
t.me/sudyalaroliykengashi/4550
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши узоқ йиллар судьялик лавозимида узлуксиз ва самарали фаолият кўрсатган суд фахрийси Салима Ишанкулованинг вафоти муносабати билан марҳуманинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
20.04.2025, 14:46
t.me/sudyalaroliykengashi/4549
Судлар фаолиятини молиялаштириш алоҳида қонун билан тартибга солинади

“Ўзбекистон Республикасида судлар фаолиятини молиялаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада судлар фаолиятини молиялаштириш асоси ва тартиби, ажратилган маблағларни тасарруф этиш, бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг муҳокамасида судларнинг иштирокига оид қатор нормалар белгиланмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Судьялар олий кенгаши, Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, туманлараро, туман, шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти фаолияти учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар алоҳида сатрда назарда тутилади.

Шунингдек, судлар фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар миқдори одил судловни тўлиқ ва мустақил амалга ошириш имкониятини таъминлаш учун етарли бўлиши шарт.

Бундан ташқари лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасининг судлар фаолиятини молиялаштириш қисми Конституциявий суд раиси, Судьялар олий кенгаши раиси, Олий суд раиси ҳамда Департамент директори билан келишилган ҳолда биргаликда ишлаб чиқилишига доир норма мавжуд бўлиб, унга кўра, ўзаро келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасига Конституциявий суд ва Олий суднинг таклифлари илова қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадлари прогнозининг ижросидан қатъий назар судларни молиялаштириш харажатларини камайтиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
20.04.2025, 11:48
t.me/sudyalaroliykengashi/4548
Суд тизимида гендер тенглик принципи янада яхшиланади

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, ҳуқуқшунос аёлларнинг суд тизимида лавозим даражалари бўйича кўтарилиши ва касбий кўникмаларини ривожлантириши учун уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш бўйича махсус дастурлар жорий этилади. Шунингдек, жамиятда аёл ҳуқуқшуносларнинг роли ҳақида ва суд тизимида аёлларни судьялик лавозимига тайинлаш имкониятлари тўғрисида аёллар хабардорлигини ошириш бўйича ахборий тарғиботлар ўтказилади.

Бунинг натижасида Ўзбекистонда суд тизимида аёлларнинг судьялик лавозимида фаолият кўрсатиш улуши ошади ҳамда ушбу соҳада гендер тенглик принципи янада яхшиланади.

БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари тавсияларига ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ суд тизимини янада такомиллаштириш, суд мустақиллигига оид халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш орқали суд ҳокимиятининг мустақиллиги, холислиги ва самарадорлигини ошириш чоралари кўрилади.

Шунингдек, лойиҳада одил судловга оид халқаро стандартларга асосан “Судьялар ҳамжамияти органлари тўғрисида”ги, “Судьялар мақоми тўғрисида”ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқиш ва парламент қуйи палатасига тақдим этиш ҳам кўзда тутилган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
19.04.2025, 14:00
t.me/sudyalaroliykengashi/4547
Р а с м и й б а ё н о т

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг “Effect.uz" электрон-нашри масъуллари хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳақидаги тақдимномаси натижасига кўра, ваколатли орган томонидан А. Эшонхоновга (электрон-нашр раҳбари) нисбатан маъмурий МЖтКнинг 202/2-моддаси (Ёлғон ахборот тарқатиш) билан ҳуқуқбузарликка доир иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг қарори билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 (ўттиз) баробари миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинланди.

Ушбу воқелик ахборот майдонида турли муҳокамаларга сабаб бўлиб, уларда сўз эркинлиги, очиқлик сиёсатига қарши қилинган ҳаракат сифатида талқинлар ҳам учрамоқда.

Аслида-чи?

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
18.04.2025, 17:32
t.me/sudyalaroliykengashi/4546
"Ажрим - ечим эмас" - Судьялар олий кенгаши вакилларининг фаол иштирокида Сирдарёда ўтган хайрли тадбир ва унинг ижобий натижалари

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
15.04.2025, 17:41
t.me/sudyalaroliykengashi/4545
#Эълон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ
 
Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка
 
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
 
Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва Судьялар олий мактаби қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Талабгорлар 2025 йил 15 апрелдан 15 майга қадар http://daraja.ilmiy.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Ҳужжатлар Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 15 майигача  Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда (мўлжал: собиқ Олий хўжалик суди биноси, 4-қавати) қабул қилинади.

Эслатма: танловда иштирок этиш тартиблари,  топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда белгиланган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
15.04.2025, 08:27
t.me/sudyalaroliykengashi/4544
Р а с м и й б а ё н о т

Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби мансабдори пора билан қўлга олингани ҳақида хабарлар турлича талқин қилинмоқда.

Дарҳақиқат, Судьялар олий мактабининг архив мудири лавозимида (0.5 ставкада) ишлаб келган А. С. муқаддам судланган шахсга нисбатан қўлланилган жазонинг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қисмини танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича тарқатилаётган айрим хабарлардаги қўлга олинган шахс ушбу муассаса мансабдори ва унинг жиноий хатти-ҳаракатлари хизмат вазифаси билан боғлиқ эканига оид таъкидлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
14.04.2025, 10:05
t.me/sudyalaroliykengashi/4543
Куни кеча Самарқанднинг Каттақўрғон туманидаги 25-умумтаълим мактабида ушбу таълим даргоҳини 57 йил аввал битирган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, суд фахрийси Алишер Мардиев билан учрашув бўлиб ўтди.

Бағоят самимий ўтган учрашувда Судьялар олий кенгаши мутасаддилари, вилоят суди раҳбарлари, фахрий судьялар ҳамда туман фаоллари ҳам иштирок этди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
14.04.2025, 07:33
t.me/sudyalaroliykengashi/4536
Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Оила ва хотин қизлар қўмитаси ҳамда Сирдарё вилоят судлари ҳамкорлигида Гулистон шаҳрида ҳам оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва фарзандлар тарбиясига бағишланган очиқ мулоқотлар ўтказилди

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
12.04.2025, 20:43
t.me/sudyalaroliykengashi/4532
Р а с м и й а х б о р о т

Сурхондарё вилоят суди иш юритувидаги Ш. Ҳ.га (биринчи инстанция суди томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топилган, ҳукм апелляция инстанциясида ўзгаришсиз қолдирилган) доир жиноят иши бўйича берилган тафтиш шикоятини қаноатлантириб бериш эвазига судьяга (жиноят иши бўйича маърузачи) 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган адвокат ушланди.

Адвокат иш бўйича фуқаровий даъвогарнинг вакили бўлиб, тафтиш шикояти қонуний кўриб чиқилиши тушунтирилишига қарамай такрор пора таклиф қилгани ортидан, судьянинг билдиргиси асосида, ваколатли орган томонидан тадбир ўтказилиб, далилий ашё билан қўлган олинган.

Моддий манфаатдорлик таклиф қилган ҳолда ишни ўз фойдасига ҳал этишга уриниш нафақат коррупция, шунингдек, суд ишларига ноқонуний аралашишнинг кўринишларидан бири бўлиб, ҳуқуқий таъсир чораси қўлланишига олиб келиши эслатилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
11.04.2025, 20:55
t.me/sudyalaroliykengashi/4531
Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьялари билан очиқ мулоқот ўтказди

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
11.04.2025, 15:29
t.me/sudyalaroliykengashi/4524
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси Гулмира Байназаровага падари бузруквори Жумамурат Байназаровнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
11.04.2025, 15:21
t.me/sudyalaroliykengashi/4523
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Оила ва хотин қизлар қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси судлари ҳамкорлигида Нукус шаҳрида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва фарзандлар тарбиясига бағишланган амалий тадбир бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
11.04.2025, 13:39
t.me/sudyalaroliykengashi/4520
"Бирни кўриб фикр қил, бир кўриб шукр..." - Хоразм вилояти судлари судьялари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотдан лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
11.04.2025, 08:20
t.me/sudyalaroliykengashi/4519
Одил судловнинг оддий шартлари

Носиржон Зайнабидинов,
Андижон вилояти судлари судьялари малака ҳайъати раиси

Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси, устоз Убайдулла Мингбоев ўзининг “Адолат – инсонпарварликнинг олий нуқтаси” номли рисоласида “судья адолат фақат беғараз қарор топтирилгандагина адолат саналишини ўз шиори деб билиши лозим” деган фикрни илгари сурган эди. Чиндан ҳам шундай. Суд ишларида суиистеъмолчиликнинг ҳар қандай кўринишга асло йўл қўймаслик лозим.

Яна бир муҳим масала шуки, халқимизнинг судларга ишончини мустаҳкамлашда судьяларнинг жамиятда тутган бенуқсон обрў-эътибори ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу каби мезонлар эса соҳа вакилларининг юксак ахлоқ фазилатлари билан бирга, уларнинг оиласидаги маънавий муҳит, камтарона турмуш тарзи билан ҳам ўлчанади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
10.04.2025, 13:34
t.me/sudyalaroliykengashi/4518
9 апрель қудрат ва адолат тимсоли - Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

Соҳибқирон ҳикматларидан:

Куч - адолатда!

Очиқ юзлилик, раҳм-шафқат билан халқни ўзимга ром қилдим. Адолат билан иш юритиб, жабр-зулмдан узоқроқда бўлишга интилдим.

Адлу инсоф билан жаҳон гулшани обод бўлур!

Бир гуноҳкорнинг ўрнига бошқасига жабр-зулм қилма!

Чақалоқларни йиғлатмангиз, болаларга озор бермангиз — бу гуноҳи азим эрур. Бундай гуноҳни Оллоҳ хуш кўрмагай…

Ўйлаб иш тутсанг, тадбиринг тақдирга тўғри келади.

Курашмай эришилган ғалаба – ғалаба эмас!

Қиличим ўткир бўлса-да, ўйлаб қинидан чиқардим, ширин сўз айтиб, ғанимнинг имон топмоғига йўл очдим.

Китоб (битик) — барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир, ҳаётни ўргатувчи мураббийдир.

Ҳамишалиғ таъкид этур эдим: хон бўлсанг-да, боғ ярат, гадой бўлсанг-да, боғ ярат — бир кунмас-бир кун мевасини татирсан...

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
9.04.2025, 09:02
t.me/sudyalaroliykengashi/4517
Шахс ва оила, аччиқ ҳақиқатлардан хулоса, айрим иштирокчиларининг кўз ёшлари - Судьялар олий кенгаши мутасаддиларининг Бухоро вилояти судлари судьялари билан ўтказган очиқ мулоқотидан лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
8.04.2025, 09:01
t.me/sudyalaroliykengashi/4516
Лавозим масъулияти, суд ҳужжатлари сифати, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш, бу борада кўрилаётган қўшимча чоралар ва маъмурий судлар фаолиятининг хос хусусиятлари ҳақида Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьяси Алим Шавази

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
7.04.2025, 14:10
t.me/sudyalaroliykengashi/4515
Ўқув-курслари давом этмоқда

Давлат раҳбарининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишдаги маърузасидан келиб чиқиб, суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида қуйи ва ўрта бўғин судлар судьялари учун қисқа муддатли махсус онлайн ўқув-курслари бошлангани хабари берилганди.

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув-курсининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди.

Унда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашуви ва унинг олдини олиш, бу борадаги амалиёт ҳамда қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Машғулотлар Кенгаш, Олий суд судьялари, ҳуқуқшунос олимлар ва амалиётчилар иштирокида ўтказилмоқда.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
7.04.2025, 09:10
t.me/sudyalaroliykengashi/4512
Р а с м и й м у н о с а б а т

Сурхондарё вилоят суди матбуот хизмати томонидан Т.Х.га (марҳум) нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш кўрилишида Судьялар одоби кодекси бузилгани эҳтимолидан келиб чиқиб ўтказилган хизмат текшируви якуни бўйича берилган расмий ахборот ижтимоий тармоқлардаги айрим каналларда нотўғри талқинлар билан эълон қилинмоқда. Уларда суд гўёки марҳумга (?!) маъмурий жазо тайинлангани, бунинг учун судья интизомий жазо билан қутилганига урғу берилмоқда.

Аниқлик киритиладки, Т. Х.га нисбатан маъмурий жазога тайинланиб, суд қарори қонуний кучга кирганидан кейин (!) вафот этгани ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлгани ортидан, Кенгаш тавсиясига кўра, вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан хизмат текшируви ўтказилди. Хизмат текшируви жараёнида тегишли суд қарорида техник характердаги хатоликка йўл қўйилганлиги ва уни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги аниқланиб, жамоатчиликда суднинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига ассосиз шубҳалар эҳтимоли юзага келишига сабабчи бўлгани учун туман судининг тергов судьясига тегишли интизомий жазо чораси қўлланилган.

Қўшимча қилинадики, маъмурий жазога тортилган шахснинг вафоти бўйича ваколатли орган томонидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилиб, куни кеча якуний ахборот берилди. Унга кўра, мазкур ҳолатда бирор-бир шахснинг ҳаракатида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
5.04.2025, 10:28
t.me/sudyalaroliykengashi/4511
Кенгаши раиси Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари судлари судьялари билан ҳам очиқ мулоқот ўтказди

Очиқ мулоқотларда суд ҳокимияти мустақиллиги, судьялар дахлсизлигини таъминлаш, уларнинг одил судлов билан боғлиқ фаолиятига турли аралашувларнинг олдини олиш, тизимда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини янада шакллантириш масалалари хусусида сўз юритилди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
4.04.2025, 19:38
t.me/sudyalaroliykengashi/4505
Кенгаш раҳбарияти томонидан суд ҳокимияти мустақиллиги, судьялар дахлсизлигини самарали таъминлаш, тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш масалаларида Навоий вилоят судлари судьялари билан ҳам очиқ мулоқот ўтказилди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
3.04.2025, 15:46
t.me/sudyalaroliykengashi/4504
Синовларда ҳикмат топиб, хатолардан сабоқ чиқариш керак - Судьялар олий кенгаши ва Олий суд раҳбарияти иштирокида ўтган очиқ мулоқотдан яна бир лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2.04.2025, 20:56
t.me/sudyalaroliykengashi/4503
Бугун Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида сунъий интеллект: хавфсизликни таъминлаш учун инновацион технологиялар” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятига сунъий интеллектни самарали жорий этиш, бу борада стратегик тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган тадбирда замонавий технологик ечимлар таҳлил этилиб, сунъий интеллектнинг халқаро ва маҳаллий амалиётда муваффақиятли қўлланилиши бўйича тажрибаларни ўрганиш, инновацияларни жорий этишда юзага келиши мумкин бўлган хавфлар ва уларнинг ҳуқуқий тартиблар муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида судьялар ҳамжамияти вакиллари ҳам иштирок этди. Хусусан, Судьялар олий кенгаши, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Олий суд мутасаддиларининг чиқишларида сунъий интеллектни бошқаришда халқаро стандартларнинг ўрни, судларда сунъий интеллектни жорий этиш истиқболлари, ҳуқуқий асослари ва аҳамияти ҳақида сўз борди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2.04.2025, 15:32
t.me/sudyalaroliykengashi/4500
Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби кабинет мудири лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
 
Талабгорлар:
олий юридик маълумотга;
ҳуқуқий таълим соҳасида муайян билим ва иш кўникмасига;
АКТдан самарали фойдаланиш лаёқатига эга бўлишлари талаб этилади.
Хорижий тилларни (инглиз, немис, француз) биладиган шахслар устунликка эга бўлади.
 
Талабгорлар танлов асосида қабул қилинади.

Танлов тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.
 
Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёки Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
ариза (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка).
 
Аризалар 2025 йил 11 апрель соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2.04.2025, 09:21
t.me/sudyalaroliykengashi/4499
Р а с м и й а х б о р о т

Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларида тарқалган жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг собиқ раисига (айни пайтда бошқа туман судида фаолият кўрсатаётган судья) доир хабарлар бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Якуни юзасидан лозим чоралар кўрилиши таъминланади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
1.04.2025, 09:08
t.me/sudyalaroliykengashi/4498
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Музаффар Рауповга опаси Насиба Раупованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
1.04.2025, 08:41
t.me/sudyalaroliykengashi/4497
"Ҳалоллик ҳикмати ва нафс қутқусининг аччиқ оқибатлари..." - Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан Кенгаш ва Олий суд раҳбарияти иштирокида ўтган очиқ мулоқот тафсилотлари

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
1.04.2025, 08:12
t.me/sudyalaroliykengashi/4496
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
30.03.2025, 05:12
t.me/sudyalaroliykengashi/4495
Президент Шавкат Мирзиёев муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.

"Аввало, сиз азизларни, бутун халқимизни улуғ айём – муборак Рамазон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Ушбу саодатли дамларда бу йилги Рамазон ойини ҳар томонлама муносиб ўтказиб, Ийд-ал-Фитрни эл-юртимиз билан бирга мана шундай шоду хуррамликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга беҳисоб шукроналар айтамиз", дейилади табрикда.

Шунингдек, давлат раҳбари мамлакатимизда ислом цивилизацияси ва маданияти асосида яратилган бой илмий-маънавий меросни тўплаш, ўрганиш ва кенг тарғиб этишга сўнгги йилларда улкан эътибор берилаётгани, гўзал диёримизда барча соҳа ва тармоқлар қатори диний-маърифий ҳаёт ҳам узлуксиз ривожланишда эканини қайд этади ва бу ишларда юртимиз мўмин-мусулмонлари, бутун халқимизнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлаб, бунинг учун барчага самимий миннатдорлик изҳор этди.

БАТАФСИЛ👈👈
29.03.2025, 19:52
t.me/sudyalaroliykengashi/4494
Тошкентдаги Санъат саройида Судьялар олий кенгаши ва Олий суд раҳбариятининг судьялар билан учрашуви бўлиб ўтди

Олий суд, пойтахт ва Тошкент вилояти судлари судьялари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда суд фахрийлари иштирокида ўтган тадбирда тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш, судьялар дахлсизлиги таъминлаш, уларнинг одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятига аралашувларга йўл қўймаслик борасида очиқ, ишчан ва самимий оҳангда гаплашиб олинди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
28.03.2025, 23:47
t.me/sudyalaroliykengashi/4486
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 488 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 100 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 268 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 34 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 86 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
28.03.2025, 19:12
t.me/sudyalaroliykengashi/4485
Билимдан бошқа восита, изланишдан бошқа чора йўқ

Ихтиёр Ҳакимов,
Судьялар олий кенгаши судьяси

Шубҳасиз, суд ҳокимияти нуфузи судьянинг профессионал салоҳияти ва касбий лаёқатига боғлиқ. Касбий лаёқатлилик – малака, маънавий-руҳий сифатларни ҳам назарда тутади.

Судьянинг лаёқатлилиги суд тизими шаклланишининг бошланғич тамойилларидан бири ҳисобланади. Судьянинг ҳуқуқий малакасига доир талаблар бир қанча халқаро ҳужжатларда ҳам ўз ифодасини топган.

Зеро, моддий ва процессуал қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини яхши тушунадиган, уларни амалда қўллаш бўйича зарур кўникмага эга бўлган судья бошқа ҳамкасблари, ишда иштирок этувчи шахслар ёки учинчи шахсларнинг кўмагига муҳтож бўлмайди, уларнинг фикр-мулоҳазалари таъсирига тушиб қолмайди, “ички аралашув” қурбонига айланмайди.

БАТАФСИЛ👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
28.03.2025, 10:36
t.me/sudyalaroliykengashi/4484
Ҳ А М Д А Р ДЛ И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Кенгашнинг жамоатчилик асосидаги аъзоси, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биринчи проректори Худойқул Азизовга акаси Искандар Азизовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
28.03.2025, 07:49
t.me/sudyalaroliykengashi/4483
Кенгаш раиси водийнинг уч вилояти судлари судьялари билан учрашди

Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров кейинги икки кунда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида бўлиб, қуйи ва ўртабўғин судлар судьялари билан уларнинг турмуш ўртоқлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказди.

Мавзу суд тизимида коррупциянинг барвақт олдини олишга доир бўлиб, судьяларнинг турмуш ўртоқлари таклиф этилганининг сабаблари бор.

Судьялар одоби кодексида судья турмушда маълум меъёрларга риоя этиши шартлиги борасида махсус қоидалар бежиз акс этмаган.

Хусусан...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
27.03.2025, 20:52
t.me/sudyalaroliykengashi/4473
Кенгашилди, фикрлашилди, баҳслашилди...

Ижтимоий ҳаётда меҳнат ва меҳнатга оид муносабатлар қанчалар муҳим, нозик ва долзарб экани Конституциянинг қуйидаги нормасидан маълум: “давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўради” (43-модда). Зотан, фуқаролар бандлиги жамият тараққиётининг асосий белгиларидан бири ҳисобланади, бу эса меҳнатга оид ҳуқуқлар самарали ҳимоя қилинишини талаб қилади.

Меҳнатга доир муносабатлар қонун билан эмас, алоҳида салмоқли кодекс билан (“Меҳнат кодекси”) тартибга солингани сабаби ҳам шунда.

Шу нуқтаи назардан қаралса, бугун бўлиб ўтган “Меҳнат муносабатлари: қонунчилик назарияси ва суд амалиёти” мавзуидаги конференция аҳамиятини тасаввур қилиш қийин эмас.

БАТАФСИЛ👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
27.03.2025, 15:27
t.me/sudyalaroliykengashi/4466
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг тергов судьяси Отабек Мустафаевга падари бузруквори Владимир Мустафаевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
26.03.2025, 13:11
t.me/sudyalaroliykengashi/4465
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди судьяси Муҳаббатхон Шокировага волидаи муҳтарамаси Руқияхон Якубованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
26.03.2025, 12:11
t.me/sudyalaroliykengashi/4464
Os resultados da pesquisa são limitados a 100 mensagens.
Esses recursos estão disponíveis apenas para usuários premium.
Você precisa recarregar o saldo da sua conta para usá-los.
Filtro
Tipo de mensagem
Cronologia de mensagens semelhante:
Data, mais novo primeiro
Mensagens semelhantes não encontradas
Mensagens
Encontre avatares semelhantes
Canais 0
Alta
Título
Assinantes
Nenhum resultado corresponde aos seus critérios de pesquisa