UzAutoMotors компанияси сотилади
Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни халқаро бозорларда хусусийлаштириш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, 29 та давлат иштирокидаги йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакети оммавий савдоларга чиқарилади.
Масалан, UzAutoMotors, UMS, Uzbekistan GTL, Uzbekinvest, Узметкомбинат, Навоийазот, Технопарк, иссиқлик электр станциялари шулар жумласидан.
Шунингдек, қарор билан 12 та давлат иштирокидаги йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакетининг халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи (ИПО) ёки иккиламчи (СПО) оммавий таклифи ўтказилади.
Масалан, Навоий КМК, Олмалиқ КМК, Uzbekistan Airways, Навоийуран, Uzbektelecom, Uztransgaz шулар жумласидан.
@burgutuzb