Your trial period has ended!
For full access to functionality, please pay for a premium subscription
Message
"Халқ учун демаяпман". "Мирзиёевга етказаман".

Мана шу дискурс ҳақида яна алоҳида ёзаман. Бизнинг аксар фаоллар хокимиятдан қаттиқ нафратланса ҳам ҳеч қачон мана шу модус - хокимиятга маслаҳатчи модусидан чиқаолмайди. Мутлақ аксарият танқидни давлатга ёллаб, унданда умид ва нажод кутади. Деярли ҳеч ким халққа сармоя киритишга, халқнинг субъектлигини ошириш орқали мақсадларга эришишга харакат қилмайди. Нари борса ўз қарашини халққа сингдиришга, уни тарбия қилишга уринади. Шундоқ ҳам кўчадаги ҳар иккинчи одамга маълум холатни гапириб, бировни кўзини очаяпман деб ўйлайди. Хокимиятга маслаҳат бериш орқали ундан нажот кутиш - камида гўллик, кўпида эса - манфаатлар тўқнашувини пайқамаслик ва халқ манфаатига қарши иш қилиш, унинг фойдасига эмас. Мақсад олий бўлиши мумкин, аммо токи восита расво экан - ҳеч нима жойидан силжимайди.
04/17/2025, 13:41
t.me/javohirnematovqaydlari/210
Similar message chronology:
Newest first
Similar messages not found