Бир неча хафталар олдин бир таниш одам менга Ўзбекистондан ёзиб қолди. У киши билан хар замон ёзишиб турар эдик. Зиёли, ўқимишли киши. Шахсини очиқламаслик учун кўп маълумот бермайман.
Хуллас, у киши мактабларда янги ўқув дарсликларининг мазмунини, матнларни шакллантиришга алоқаси бор киши. Ўша киши яқинда хурсанд бўлиб менга Илон Маскни ўқув дарасликларидан олиб ташлашга муваффақ бўлганини ёзиб қолдилар. Яқиндагина бутун дунёда қахрамон ўлароқ кўрилаётган одам хатто бизнинг мактаб дарсликларидан ўрин олишга улгураётган эди. Шу ишни ўша киши бартараф этганини хурсандчилик билан бўлишиб, бир кичик ғалабаси хақида менга айтиб берди.
Ўшанда гарчи хурсанд бўлган бўлсамда, бу янгиликнинг қай даражада мухимлигини англамагандайман. Хозир дунёда, авваламбор АҚШда рўй бераётган ходисаларни кўриб, бу ғалаба миллионлаб Ўзбекистон фарзандлари учун қай даражада катта ахамият касб этиши мумкинлигига ишонч хосил қиляпман.
П.с. Гап Жалилов хақида эмас)